📅 2021-yil 17-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 17-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 17 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 сентября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 September 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
ТАРТИБИ
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
ҲИСОБЛАШ ЖАДВАЛИ
НАМУНАСИ
Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиботларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш, ушбу йўналишда экспертиза ўтказиш жараёнига алоқадор шаҳарсозлик фаолияти субъектлари фаолиятини уларнинг бу борадаги ўзаро муносабатларини тартибга солиш орқали янада ривожлантириш ҳамда экспертиза-тартибот жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали соҳада шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини амалга оширишда:
шаҳарсозлик ҳужжатлари объектларнинг хавф-хатарлар тоифаларининг таснифига мувофиқ «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали кўриб чиқилади;
давлат бюджети ва унга тенглаштирилган манбалар, давлат ва давлат ташкилотлари кафолатлари остида олинган ташқи инвестиция маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган ишларнинг лойиҳа ҳужжатлари «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМ ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўриб чиқилади;
бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар лойиҳа ҳужжатлари объектлар хавф-хатарлар тоифаларининг таснифига мувофиқ аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари — юридик шахслар, «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМ ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўриб чиқилади;
лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий экспертиза хулосаси эксперт ташкилоти томонидан ахборот тизимининг «Экспертиза хулосаларининг ягона реестри»га киритилган тақдирда ҳақиқий деб тан олинади;
«топография» маълумотлар базасига киритилмаган топографик режалардан фойдаланилган ишчи лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказишга йўл қўйилмайди;
эксперт ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказганлик учун хизматлар ҳақини табақалаштирилган тартибда ҳисоблаш тизими жорий этилади;
эксперт ташкилотлари эксперт — мутахассислари белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилсин ва уларни сертификатлаш тизими йўлга қўйилади;
марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг смета қиймати Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, Солиқ қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаларини интеграция қилган ҳолда, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан жорий этиладиган «Қурилиш ресурслари миллий классификатори» электрон платформаси асосида аниқланади.
2. Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» давлат муассасаси ва унинг ҳудудий бошқармалари моддий-техник базасини корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан мустаҳкамлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Таъсисчи билан келишган ҳолда Марказ молиявий имкониятларидан ва хўжалик фаолияти натижаларидан келиб чиққан ҳолда, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш учун асос сифатида Ягона тариф сеткасининг оширилган тариф коэффициентларини белгилайди.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш Республика маркази ва унинг ҳудудий бошқармаларига штатлар сонидан келиб чиққан ҳолда вазирлик ва ҳудудий бошқармалари балансидаги бинолардан ижара тўловисиз (ноль қийматда) қўшимча жой ажратилиши таъминланади.
4. Белгилансинки, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатлари сметасида қўлланиладиган ресурсларнинг нархлари бўйича экспертиза хулосаси:
Агарда, қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, муайян объектнинг (ҳудуднинг) шаҳарсозлик ҳужжатларини тармоқ (соҳавий) экспертизадан (сейсмик, экологик, саноат хавфсизлиги ва б.) ўтказиш талаб этилса, мазкур жараёнлар шаҳарсозлик экспертизасидан олдин амалга оширилади;
қурилиши марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган объектларнинг бошланғич қиймати Давлат статистика қўмитаси расмий сайтига (stat.uz) жойлаштириб бориладиган қурилиш материалларининг жорий нархлари, машина ва механизмлар хизмати учун ўртача нархлар ҳамда ўртача иш ҳақи кўрсаткичларидан фойдаланган ҳолда шакллантирилади;
бунда нархлар йил давомида ўзгариши инобатга олиниб, муайян давр учун ўртача нарх нархлар ўсиши тўғрисидаги статистик маълумотлардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш тизими жорий этилади.
5. Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда иштирок этувчи экспертларни аттестациядан ўтказиш ва уларга сертификат бериш Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Архитектура, қурилиш, муҳандислик ва коммунал хўжалик соҳаларида кадрлар тайёрлаш (жумладан, махсус мақсадли), қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва баҳолаш бўйича ихтисослашган давлат олий таълим муассасаси шаклидаги Компетенцияни ривожлантириш институти томонидан амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:
2021 йил 1 октябрга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказишнинг такомиллашган тизими «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида жорий этилишини таъминласин;
2021 йил 1 ноябрга қадар Давлат тест маркази билан биргаликда тасдиқланган режа-жадвал асосида эксперт ташкилотлари эксперт — мутахассисларини аттестациядан ўтказсин;
2021 йил 10 ноябрга қадар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, мутасадди вазирликлар ва идоралар статистик ҳамда идоравий маълумотлар асосида автоматик тарзда шаклланадиган эксперт ташкилотларининг электрон рейтингини жорий этиш назарда тутилган ҳужжат лойиҳасини икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжат лойиҳасида энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эга бўлган эксперт ташкилотларини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида уларга давлат томонидан қўшимча имкониятлар ва имтиёзлар тақдим этилиши назарда тутилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 579-сон қарорига 1-ИЛОВА
Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом юридик ва жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда — буюртмачи) шаҳарсозлик ҳужжатлари, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, модернизация қилиш, қайта жиҳозлаш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларини (ишчи лойиҳа, лойиҳа-смета ҳужжатлари, ишчи ҳужжатлар) шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига, зилзилабардошлик, ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, муҳандислик изланишлар, энергия самарадорлиги кўрсаткичлари, ёнғинга қарши ҳамда экологик нормалар ва қоидаларга, санитария қоидалари ва нормаларига, гигиена нормативларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
эксперт — белгиланган тартибда аттестациядан ўтган ва тегишли сертификатга эга бўлган, қурилиш соҳасида камида беш йил иш тажрибасига эга (асосан лойиҳа ташкилотларида ишлаган) бўлган олий маълумотли мутахассис;
техник-иқтисодий асослар ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китоб (кейинги ўринларда — ТИА/ТИҲК) — лойиҳанинг умумий энг кўп миқдордаги қийматини ва молиялаштириш эҳтиёжи ҳажмини молиялаштиришнинг кўриб чиқилган дастлабки шартларини ҳисобга олган ҳолда белгилаб берувчи муқобил вариантларни ўрганиш асосида лойиҳани амалга оширишнинг энг самарали техник-технологик ва ташкилий ечимини танлашни асослаб берадиган лойиҳаолди ҳужжатлар;
ишчи лойиҳа (кейинги ўринларда — ИЛ) — энг кўп қиймат акс этган асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар ва ишчи ҳужжатлар бўлган тасдиқланадиган қисм ҳамда ишчи чизмалар билан бирга тайёрланадиган техник лойиҳадан ташкил топган лойиҳа ҳужжати;
ишчи ҳужжатлар — алоҳида бинолар ва иншоотлар ҳамда иш турлари учун ишчи чизмалар жамланмасидан иборат лойиҳа ҳужжати. Мураккаб объектлар бўйича ишчи ҳужжатларни тайёрлашда бутун бино ва иншоот учун ишлаб чиқиладиган ишчи чизмалар билан бирга лойиҳанинг аниқлаштирувчи материаллари бўйича қўшимча ўрганишлар амалга оширилади. Ишчи ҳужжатларда ишчи-соат ва асосий қурилиш материаллари харажатларидаги ўзгаришлар келтирилиши, спецификациялар, жиҳозлар ва маҳсулотларнинг тегишли турларига ўлчам схемалари, бино ва иншоот учун ишчи қурилиш чизмаларининг паспортлари тузилиши лозим. Қоидага кўра, ишчи ҳужжатлар белгиланган тартибда тасдиқланган ТИА/ТИҲК асосида ишлаб чиқилади;
тармоқ илмий-техник кенгаши (кейинги ўринларда — ТИТК) — илғор технологияларнинг жорий этилиши, маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш йўналишларини инобатга олган ҳолда, лойиҳанинг асосий техник-технологик ечимларини унинг тармоқ ривожланиш истиқболларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан аниқлаш мақсадида ташаббускор (буюртмачи) қарори билан ташкил этиладиган коллегиал орган;
шаҳарсозлик ҳужжатлари — ҳудудларни ва аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақида тасдиқланган ҳужжатлар.
3. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизаси махсус ваколатли давлат органининг ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалари, ваколатли вазирликлар, қўмиталар ва идораларнинг ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалари, эксперт комиссиялар ва гуруҳлар, шунингдек, аккредитация қилинган юридик шахслар (кейинги ўринларда — эксперт ташкилотлари) томонидан ўтказилади.
Алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси махсус ваколатли давлат органининг ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалари томонидан ўтказилади.
Аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари томонидан берилган эксперт хулосаси Экспертиза хулосаларининг ягона реестрига киритиш жараёнида аккредитация талаблари ва шартларига мувофиқ экспертларнинг асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлаши тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида текшириш учун тегишли маълумотлар базасига интеграция қилинади.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза ташкилотига буюртмачи томонидан юбориш жараёнида лойиҳа ташкилотларининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ объектларнинг мураккаблик тоифалари классификаторидан келиб чиқиб, мутахассисларнинг иш жойи тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида текшириш учун тегишли маълумотлар базасига интеграция қилинади.
4. Шаҳарсозлик ҳужжатлари шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига, шаҳарсозлик, зилзилабардошлик, ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, муҳандислик изланишлар, ёнғинга қарши ҳамда экологик нормалар ва қоидаларга, санитария қоидалари ва нормаларига, гигиена нормативларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказилиши лозим.
Агарда, қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, муайян объектнинг (ҳудуднинг) шаҳарсозлик ҳужжатларини тармоқ (соҳавий) экспертизадан (сейсмик, экологик, саноат хавфсизлиги ва б.) ўтказиш талаб этилса, мазкур жараёнлар шаҳарсозлик экспертизасидан олдин амалга оширилади.
5. Шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш учун шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларининг техник қисми, яъни зилзилабардошлик, ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, энергия самарадорлиги кўрсаткичлари, ёнғин хавфсизлиги нуқтаи назаридан мажбурий экспертизадан ўтказилиши лозим.
5 1 . Атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи янги объектларни лойиҳалаштиришда юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналари ва (ёки) локал сув тозалаш иншоотлари ўрнатилиши кўзда тутилмаган лойиҳаларни шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш ман этилади.
6. Барча қурилиш объектлари учун лойиҳаларнинг смета қисмини экспертизадан ўтказиш мажбурийдир, қурилиши тўғридан-тўғри инвестициялар, шу жумладан, хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга ошириладиган объектлар бундан мустасно.
7. Қуйидаги объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш мажбурий эмас:
мавсумий ишлар учун вақтинча ва маиший бинолар;
уч юз куб метрдан ортиқ бўлмаган алоҳида қурилаётган кичик ҳажмдаги объектлар;
икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар;
жорий таъмирланадиган бинолар, иншоотлар, бундан давлат бюджети ва марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг смета қисми мустасно.
8. Экспертлар ва эксперт ташкилотлари ўз фаолиятида шаҳарсозлик фаолияти субъектларидан мустақилдир. Шаҳарсозлик ҳужжатларини кўриб чиқиш ва улар бўйича экспертиза хулосаларини тайёрлаш вақтида ҳеч ким экспертлар ёки эксперт ташкилотлари ишига аралашишга ҳақли эмас.
9. Лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий эксперт хулосаси эксперт ташкилотлари томонидан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги (кейинги ўринларда — ахборот тизими) «Эксперт хулосаларининг ягона реестри»га киритилган тақдирда ҳақиқий деб тан олинади, давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган лойиҳа ҳужжатлари бўйича эксперт хулосалари бундан мустасно.
10. Эксперт ташкилотлари ва экспертлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
11. Шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг сметасида қўлланилган ресурслар нархлари бўйича экспертиза хулосаси:
қурилиши марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг смета қиймати Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, Солиқ қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаларини интеграция қилган ҳолда, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан жорий этиладиган «Қурилиш ресурслари миллий классификатори» электрон платформаси асосида аниқланади;
бунда нархларнинг йил давомида ўзгаришини инобатга олиб, муайян давр учун ўртача нарх нархлар ўсиши тўғрисидаги статистик маълумотлардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.
2-боб. Эксперт ташкилотларининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
12. Эксперт ташкилотлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги вазифаларни бажаради:
а) белгиланган тартибда шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини ташкил этиш ва ўтказишни таъминлаш;
б) шаҳарсозлик фаолияти соҳасида буюртмачилар, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқиш;
в) шаҳарлар ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини, шунингдек, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш;
г) кадрлар малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш, илғор хорижий давлатларда ўқитиш ва сертификатлаш ишларини амалга ошириш;
д) қурилишда назорат ўлчовини ўтказиш.
13. Эксперт ташкилотлари ўзига юкланган вазифаларни бажаришда қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини белгиланган тартибда ташкил этиш ва ўтказишни таъминлаш соҳасида:
объектлар лойиҳаларининг шаҳарсозлик, зилзилабардошлик, ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, муҳандислик изланишлар, ёнғинга қарши ва экологик нормалар ва қоидаларга, санитария қоидалари ва нормаларига, гигиена нормативларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказади;
давлат бюджети ва марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар лойиҳаларининг смета харажатларини, жумладан, қурилиш материаллари қиймати, қурилишда ишлаб чиқариш (иш ва хизматлар) нархларини, машина ва механизмлардан фойдаланиш ҳамда автотранспорт хизматлари (норматив кўрсаткичлари) қийматини, шунингдек, пудрат корхоналарининг бошқа харажатларини экспертизадан ўтказади;
шаҳарсозлик, зилзилабардошлик, ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, муҳандислик изланишлар, ёнғинга қарши ва экологик нормалар ва қоидаларга, санитария қоидалари ва нормаларига, гигиена нормативларига мувофиқлиги бўйича шартнома асосида экспертларни жалб қилади;
эксперт ташкилотларининг хулосаларини ҳар чоракда ва йил якуни бўйича мониторинг қилиб боради;
экспертиза хулосаларини ахборот тизимига юклаб боради;
б) шаҳарсозлик фаолияти соҳасида буюртмачилар, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқиш соҳасида:
буюртмачилар, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар, пудратчилар ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги келишмовчиликларни уларнинг мурожаатларига мувофиқ кўриб чиқади;
келишмовчиликлар юзасидан тегишли хулосалар беради;
лойиҳалашда қўпол камчилик ва хатоликларга йўл қўйган лойиҳа ташкилотлари бўйича махсус ваколатли органга тақдимнома киритади;
в) шаҳарлар ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини, шунингдек, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш соҳасида:
ўз ваколатлари доирасида шаҳарлар ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини, шунингдек, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказади;
ўз ваколатлари доирасида шаҳарлар ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказишда шаҳарсозлик, зилзилабардошлик, ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, муҳандислик изланишлари, ёнғинга қарши ва экологик нормалар ва қоидаларга, санитария қоидалари ва нормаларига, гигиена нормативларига мувофиқлигини текширади;
бажарилган лойиҳа-қидирув ишларининг сифатига баҳо беради;
г) кадрлар малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш, илғор хорижий давлатларда ўқитиш ва сертификатлаш ишларини амалга ошириш соҳасида:
доимий равишда кадрлар малакасини ошириб боради;
экспертларни хорижий ривожланган давлатларда ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш чораларини кўради;
экспертларни белгиланган тартибда сертификатлашни таъминлайди;
белгиланган муддатларда экспертларнинг аттестациядан ўтишини таъминлайди;
д) қурилишда назорат ўлчовини ўтказиш соҳасида:
қурилиш объекти бўйича тайёрланган шаҳарсозликка оид ҳужжатлар ва ҳисоботлар тўлиқ ва тўғрилигини текширади;
қурилиш объектида ҳақиқатда бажарилган физик иш ҳажмларини лойиҳа ҳужжатлари, оферта ва бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоб-фактура асосида ўлчовдан ўтказади;
назорат ўлчови натижасига кўра пудрат шартномаси асосида лойиҳа ҳужжатларида, офертада ва ҳисоботларда назарда тутилган иш турларининг ҳақиқатда бажарилганлигини иш турлари бўйича аниқлайди;
назорат ўлчови натижасига кўра қурилиш объектида ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмларида лойиҳадан четга чиқиш ҳолатларини кўрсатиб беради;
қурилиш объектларида қурилиш материалларининг ҳажмини, калькуляциясини, техник параметрларини ва сифатини буюртмачи ва пудрат ташкилоти ўртасида ўзаро расмий келишув, пудрат шартномаси, оферта, лойиҳа ҳужжатлари ва ҳисоботлар асосида қўлланилганлигини текширади;
ҳақиқатда бажарилиб, ҳисоботларда акс эттирилган асбоб-ускуналар ва коммуникация тизимларининг синовдан ўтказилганлигини текширади;
назорат ўлчови натижаларининг махфийлигини таъминлайди;
ҳисоботларда арифметик хатоларнинг мавжудлиги ва бошқа ҳисоб-китобларни текширади.
14. Эксперт ташкилотлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қабул қилинган архитектура-режалаштириш ва шаҳарсозлик ечимларининг шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларига мувофиқлигини текшириш;
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг мажбурий талабларига, энергия жиҳатидан самарадор ҳамда энергияни тежайдиган техник, технологик ва инновацион лойиҳа ечимларини қўллаш бўйича мажбурий талабларга риоя этилишини текшириш;
экспертиза натижалари юзасидан хулосалар тақдим этиш;
бажарилган лойиҳа-қидирув ишларининг сифатига баҳо бериш.
Эксперт ташкилотлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
15. Экспертлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш лойиҳалари бўйича комплекс шаҳарсозлик экспертизасида эксперт комиссиялари (эксперт гуруҳлари) таркибида иштирок этиш;
буюртмачилардан ва ишлаб чиқувчилардан зарур материалларни ҳамда ахборотни сўраш ва олиш;
шаҳарсозлик фаолиятининг профессионал ихтисослашувига мувофиқ лойиҳаларнинг алоҳида бўлимлари (қисмлари) бўйича экспертизани амалга ошириш, улар бўйича маҳаллий экспертиза хулосаларини тузиш. Айрим бўлимлар (қисмлар) бўйича экспертизанинг локал хулосалари шаҳарсозлик ҳужжатларини яхлит тарзда тасдиқлаш учун асос ҳисобланмайди ва экспертизанинг жамланма хулосасини тузишда фойдаланилади;
буюртмачи экспертиза хулосасида қайд этилган шартларни (талабларни) бажармаган ҳолларда, эксперт ташкилоти томонидан илгари берилган экспертиза хулосасини чақириб олинишини таклиф қилиш.
Экспертлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
16. Экспертлар мажбуриятлари:
шаҳарсозлик ҳужжатларининг кўриб чиқилаётган лойиҳалари бўйича давлат сирларининг ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг махфийлигига риоя этиш ҳамда сақланишини таъминлаши;
ўз касбий малакасини ошириб бориш;
касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши шарт.
Экспертлар зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
17. Экспертларга қуйидагилар тақиқланади:
мазкур эксперт тайёрланишида бевосита ёки билвосита иштирок этган лойиҳалар юзасидан ёхуд эр (хотин) ва (ёки) бошқа яқин қариндошлар иштирокида бажарилган лойиҳалар юзасидан экспертиза ўтказиш;
шаҳарсозлик фаолиятининг субъектлари билан меҳнатга оид, молиявий жиҳатдан ва (ёки) бошқача тобелик муносабатларида бўлиш.
3-боб. Шаҳарсозлик ҳужжатларини эксперт ташкилотларига юбориш ҳамда кўриб чиқиш тартиби
18. Шаҳарсозлик ҳужжатларини «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали эксперт ташкилотларига юбориш ҳамда кўриб чиқиш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ амалга оширилади.
19. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ахборот тизими орқали экспертизадан ўтказиш учун буюртмачи:
а) янги қурилиш учун ушбу Низомга 2-иловага ;
б) реконструкция қилиш учун ушбу Низомга 3-иловага ;
в) мукаммал таъмирлаш ишлари учун ушбу Низомга 4-иловага ;
г) жорий таъмирлаш ишлари учун ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ аризани ахборот тизими орқали электрон кўринишда эксперт ташкилотларига юборади.
20. Шаҳарсозлик ҳужжатлари объектларнинг хавф-хатарлар тоифаларининг таснифига мувофиқ ахборот тизими орқали кўриб чиқилади.
21. Давлат бюджети ва унга тенглаштирилган манбалар, давлат ва давлат ташкилотлари кафолатлари остида олинган ташқи инвестиция маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ишларнинг лойиҳа ҳужжатлари, «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМ ёки унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар лойиҳа ҳужжатлари буюртмачининг ихтиёрий мурожаатига кўра эксперт ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
22. Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси хавф-хатар тоифалари бўйича қуйидаги тартибда кўриб чиқилади:
бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган I тоифа объектлар — лойиҳа ҳужжатлари экспертизаси мажбурий эмас;
бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган II тоифа объектлар — лойиҳа ҳужжатлари буюртмачи ихтиёрига кўра мазкур Низомнинг 21-бандига мувофиқ эксперт ташкилотлари томонидан кўриб чиқилади;
давлат бюджети ва унга тенглаштирилган манбалар, давлат ва давлат ташкилотлари кафолатлари остида олинган ташқи инвестиция маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган I ва II тоифа объектлар — лойиҳа ҳужжатлари буюртмачи томонидан ахборот тизими орқали юборилган мурожаат «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМга келиб тушади. Мазкур мурожаатлар Марказнинг ҳудудий бошқармалари иш юкламасини ҳисобга олган ҳолда, ахборот тизими орқали тасодифий танлаш йўли билан автоматик равишда йўналтирилади ва ҳудудий бошқармалар томонидан кўриб чиқилади;
III тоифа объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари — буюртмачи томонидан ахборот тизими орқали юборилган мурожаат «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМга келиб тушади. Мазкур мурожаатлар «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМ ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўриб чиқилади;
5000 ва ундан кўп инсонлар ташриф буюрадиган объектлар (жумладан, йирик савдо мажмуалари) ва хавф-хатар омили II — IV тоифага кирувчи кўп қаватли уй-жойларнинг, шунингдек, амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида зилзилабардошлиги бўйича киритилган чегаравий ўлчамлардан четга чиқиб лойиҳаланган объектларнинг лойиҳалари «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМ ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўриб чиқилади;
IV тоифа объектлар — лойиҳа ҳужжатлари фақат «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМ томонидан кўриб чиқилади.
22 1 . Давлат бюджети ва марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар лойиҳаларини амалга оширишда пудрат корхоналарининг бошқа харажатлари, шунингдек, машина ва механизмлардан фойдаланиш ҳамда автотранспорт хизматлари (норматив кўрсаткичлари) қиймати «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМ ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади.
23. Инвестиция маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган объектларнинг лойиҳаолди ҳужжатлари (ТИА, ТИҲК) ҳамда импорт контрактлар бўйича лойиҳалар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан алоҳида тартиб асосида экспертизадан ўтказилади.
24. Буюртмачи томонидан ахборот тизими орқали юборилган тегишли ариза эксперт ташкилоти томонидан уч иш куни давомида текшириб чиқилади.
Текшириш натижасида шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган ёки илова қилинган ҳужжатлар белгиланган талабларга номувофиқ бўлган тақдирда, эксперт ташкилоти аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида буюртмачини беш иш куни давомида ахборот тизими орқали хабардор қилади.
Аниқланган камчиликлар тўғрисида эксперт ташкилотининг тегишли сўрови олинган кундан бошлаб буюртмачи томонидан мазкур камчиликларни бартараф этилганлиги ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ахборот тизими орқали ўн иш куни давомида эксперт ташкилотига тақдим этилади.
25. Эксперт ташкилотлари томонидан берилган ижобий хулосалар нусхалари ахборот тизимидаги «Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш» дастурига электрон тарзда юкланиши шарт.
Алоҳида ва муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари бундан мустасно.
26. Тегишли ҳужжатларга мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизаси билан бир вақтнинг ўзида бажарилиши назарда тутилган объектлар ёки техник воситаларни ўрнатиш учун телекоммуникация оператор ва провайдерларининг телекоммуникация объектлари бўйича экспертиза хулосаси экспертизадан ўтказиш шартномасида кўрсатилган жадвалга мувофиқ босқичма-босқич белгиланган тартибда ва ҳажмда ахборот тизими орқали берилади.
27. Эксперт ташкилотлари шаҳарсозлик ҳужжатларини кўриб чиқишда иштирок этган мустақил эксперт (эксперт гуруҳ)ларнинг экспертиза (соҳавий) хулосаларини ҳисобга олган ҳолда, шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича йиғма экспертиза хулосасини тайёрлайди.
28. Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича тузилган йиғма экспертиза хулосаси эксперт томонидан имзоланади ва эксперт ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланади ва белгиланган тартибда берилган экспертиза хулосаси буюртмачига юборилади.
29. Эксперт ташкилотига тақдим этилган шаҳарсозлик ҳужжатларининг сифати, дастлабки маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва қабул қилинган лойиҳа ечимларига буюртмачи ҳамда лойиҳа ташкилоти жавобгардир.
4-боб. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертиза қиймати
30. Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш буюртмачи ва эксперт ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.
«Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза» қилиш республика маркази ДМ ва унинг ҳудудий бошқармалари билан тузиладиган шартномалар (оферта)га мувофиқ буюртмачи томонидан 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилгандан сўнг шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатлари экспертизасининг хулосаси тақдим этилади.
Аккредитациядан ўтган юридик шахсларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича шартномалардаги бўнак (аванс) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
31. Объектларнинг маҳаллий ишлаб чиқарилган ускуналар бўйича нархи хулосада акс эттирилади.
32. Лойиҳа ҳужжатлари билан қурилиш ишлари бир вақтнинг ўзида амалга оширилган объектларнинг нархлари ҳудудда шаклланган нархлардан келиб чиқиб, буюртмачи билан пудратчи ўртасида келишилган нархлар баёнига асосланган ҳолда кўриб чиқилади.
33. Эксперт ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказганлик учун хизматлар ҳақи ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.
5-боб. Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш муддатлари
34. Хавф-хатар тоифалари бўйича:
I тоифа объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳамда телекоммуникация оператор ва провайдерларининг телекоммуникация объектларида техник воситаларни ўрнатиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизага топширилган санадан бошлаб ўн беш кун муддатда;
II, III ва IV тоифалардаги объектлар шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси ўттиз кун муддатда кўриб чиқилади.
35. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг йирик ва мураккаблигидан келиб чиқиб, томонларнинг келишувига мувофиқ экспертизани ўтказиш муддатлари узайтирилиши мумкин.
36. Шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича эксперт ташкилотлари томонидан берилган экспертиза хулосасининг амал қилиш муддати 2 йил.
6-боб. Экспертиза хулосаси
37. Экспертиза хулосасида қуйидагилар акс эттирилиши шарт:
қурилишни амалга оширишнинг шарт-шароитлари ва асосий лойиҳа ечимлари ҳамда қурилиш объектининг техник-иқтисодий кўрсаткич манбалари бўйича маълумотларнинг қисқача тавсифи;
экспертиза ўтказиш жараёнида қабул қилинган лойиҳа ечимлари бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида аниқ изоҳ ва таклифлар;
кейинги лойиҳалаштириш жараёнида алоҳида лойиҳа ечимларини қўшимча равишда батафсил такомиллаштириш бўйича тавсиялар;
объект лойиҳасининг шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига лойиқлиги бўйича тавсифи;
шаҳарсозлик ҳужжатларини тасдиқлаш учун берилган тавсиялар (лойиҳа ечимлари ва асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгаришига олиб келадиган жиддий эътирозлар бўлмаган тақдирда) ёки рад этиш (қайта кўриб чиқиш учун қайтариш) сабаблари кўрсатилган хулоса.
38. Экспертизани ўтказиш натижалари йиғма экспертиза хулосаси ҳисобланиб, унда қуйидагилар акс эттирилади:
шаҳарсозлик ҳужжатларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳамда келгусида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тавсия этилиши ҳақидаги талаблар;
қурилиш объектларининг чекланган қиймати, қурилиши тўғридан-тўғри инвестициялар, шу жумладан, хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга ошириладиган объектлар қиймати бундан мустасно;
шаҳарсозлик ҳужжатларининг белгиланган талабларга номувофиқлиги, рад этиш ёки қайта кўриб чиқиш учун қайтариш тўғрисидаги талаблар.
39. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисидаги ижобий хулоса қуйидагилар учун асос бўлади:
шаҳарсозлик ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
кейинги лойиҳалаштириш босқичини ишлаб чиқиш;
объектни қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтказиш;
тендер (танлов) ҳужжатларини тайёрлаш;
молиялаштиришни амалга ошириш.
40. Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси хулосасининг намунавий шакли ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ расмийлаштирилади.
41. Хулоса икки нусхада тайёрланади, бир нусхаси буюртмачида, иккинчи нусхаси экспертиза ташкилотида сақланади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
42. Лойиҳа ечимларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда, шу жумладан, қурилаётган ёки мавжуд объектларнинг конструкцияси ўзгарганда (бино иншоотнинг зилзилабардошлигига ҳамда ёнғин хавфсизлигига таъсир қилувчи ўзгаришлар мавжуд бўлганда), шаҳарсозлик ҳужжатлари киритилаётган ўзгартиришлар қисмида қайта экспертизадан ўтказилади.
43. Эксперт ташкилотларининг берган хулосалари, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
44. Муайян эксперт ташкилоти томонидан берилган хулосаларда кўрсатилган маълумотлар ва кўрсаткичлар бўйича мутасаддилар томонидан бир йил давомида камида уч марта хатоликлар ёки экспертиза сифатсиз ўтказилганлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, эксперт ташкилотининг экспертиза фаолиятини амалга оширишга рухсат берувчи ҳужжати (гувоҳномаси) ваколатли орган томонидан бекор қилинади ҳамда уч йил мобайнида мазкур фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Экспертиза ташкилотлари томонидан берилган хулосалар ўртасида тафовутлар бўлганда ёки экспертиза хулосаси белгиланган талабларга мос келмаганда ахборот тизими орқали аниқлаш йўли билан ёки мурожаатга асосан «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» республика маркази давлат муассасаси томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Экспертиза сифатсиз ўтказилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, экспертлар ва эксперт ташкилотлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
45. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Шаҳарсозлик ҳужжатларини «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали эксперт ташкилотларига юбориш ҳамда кўриб чиқиш
Босқичлар Масъуллар Амалга ошириладиган тадбирлар Муддатлар 1-босқич Буюртмачи Шаҳарсозлик ҳужжатларини «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали белгиланган тартибда эксперт ташкилотига юбориш. Белгиланган тартибда 2-босқич Модератор Шаҳарсозлик ҳужжатларининг тўлиқлигини ҳамда ишчи лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланилган топографик режа «Топография» маълумотлар базасига киритилганлигини текшириб чиқиб: 1. Ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда: I-II тоифали объектлар ЛСҲлари кўриб чиқиш учун ҳудудий филиалларга юборилади. III-IV тоифали объектлар ЛСҲлари кўриб чиқиш ва ижрочига йўналтириш учун бош директорга юборилади. 2. Текшириб чиқиш натижасида шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган, ишчи лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланилган топографик режа «Топография» маълумотлар базасига киритилмаган ёки илова этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга номувофиқ бўлган тақдирда, асосли изоҳ билан буюртмачига қайтариш. 1 кун муддатда 3-босқич Эксперт ташкилоти раҳбари Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича электрон шаклда тушган мурожаатни кўриб чиқиш учун бош экспертга юбориш. 1 кун муддатда 4-босқич Бош эксперт ЛСҲларини шаҳарсозлик нормаларига риоя этилганлигини ўрганиб чиқиб: 1. Ҳужжатлар шаҳарсозлик нормаларига мос бўлган тақдирда, экспертизадан ўтказиш учун оммавий офертани тасдиқлаш учун юборади. 2. Ўрганиб чиқиш натижасида шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган ёки илова қилинган ҳужжатлар белгиланган талабларга номувофиқ бўлган тақдирда, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун буюртмачига қайтариш. 2 кун муддатда 5-босқич Буюртмачи Шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича аниқланган камчиликлар тўғрисида эксперт ташкилотининг тегишли сўрови олинган кундан бошлаб мазкур камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақидаги тегишли ҳужжатларни эксперт ташкилотига юбориш. 10 кун муддатда 6-босқич Буюртмачи Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси учун оммавий оферта бўйича ҳисобланган тўловни эксперт ташкилотининг ҳисобрақамига ўтказиш. 3 кун муддатда 7-босқич Ахборот тизими томонидан автоматик равишда Буюртмачи томонидан шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги тўлов хабарномасини бош экспертга юбориш. Тўлов амалга оширилган кунда 8-босқич Бош эксперт Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун мурожаатни бажариш муддатини белгилаган ҳолда тегишли экспертларга юбориш. 1 кун муддатда 9-босқич Экспертлар 1. Шаҳарсозлик ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш натижасида аниқланган камчилик ёки берилган тавсияларни бош экспертга юбориш. 2. Экспертиза натижалари ижобий бўлган тақдирда, йиғма экспертиза хулосасини тайёрлаш учун бош экспертга хабар юбориш. 12 кун муддатда 10-босқич Бош эксперт 1. Экспертлар томонидан лойиҳа юзасидан аниқланган камчилик ёки берилган тавсиялар асосида буюртмачига қайта ишлаш учун юбориш. 1 кун муддатда 2. Экспертиза натижалари ижобий бўлган тақдирда, йиғма экспертиза хулосасини шакллантириб тасдиқлаш учун эксперт ташкилоти раҳбарига юбориш. 5 кун муддатда 11-босқич Буюртмачи 1. Шаҳарсозлик ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш натижасида аниқланган камчилик ёки берилган тавсияларни қайта ишлаб, таҳрирланган лойиҳа-смета ҳужжатларини бош экспертга юбориш. 5 кун муддатда 12-босқич Бош эксперт 1. Буюртмачи томонидан таҳрирланган лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертларга қайта кўриб чиқиш учун юбориш. 1 кун муддатда 13-босқич Экспертлар 1. Буюртмачи томонидан таҳрирланган лойиҳа-смета ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш камчилик ёки берилган тавсияларни бош экспертга юбориш. 2. Таҳрирланган лойиҳа-смета ҳужжатлари ижобий бўлган тақдирда, йиғма экспертиза хулосасини тайёрлаш учун бош экспертга хабар юбориш. 3 кун муддатда 14-босқич Бош эксперт Экспертиза натижалари ижобий бўлган тақдирда, йиғма экспертиза хулосасини тайёрлаб, тасдиқлаш учун экспертиза ташкилоти раҳбарига юбориш. 3 кун муддатда 15-босқич Экспертиза ташкилоти раҳбари 1. Йиғма экспертиза хулосасини электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш ва буюртмачига юбориш. 1 кун муддатда 2. Йиғма экспертиза хулосасини ахборот тизимидаги Ягона электрон реестрга жойлаштириш. Автоматик равишда
Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Янги қурилиш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ахборот тизими орқали экспертизадан ўтказиш учун аризанинг
Ташкилот бланкасида _____________________________га эксперт ташкилотининг номи __________________________дан буюртмачининг номи (лойиҳачи) юридик манзили, ИФУТ, МФО, ҳисобрақами Ариза 1. Объектни янги қуриш учун асос бўлган норматив ҳужжат: _______________________________________________________________ (Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, қарори ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, топшириқлари ва бошқа ҳужжатлар) 2. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармалари ёки Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси томонидан тасдиқланган архитектура-режалаштириш топшириғи: ______________________________________________________________________ (баён, йил, ой, кун) 3. Белгиланган тартибда мутасадди идоралар томонидан тасдиқланган лойиҳалаш топшириғи: ________________________________________________________________________ 4. Муҳандислик тармоқларига уланишнинг техник шартлари, муҳандислик тармоқларини назорат қилувчи ва улардан фойдаланувчи манфаатдор ташкилотлар билан келишилган материаллар: ______________________________________________________________________ 5. Қурилиш майдонининг муҳандислик-геологик тадқиқотлари ва уларнинг экспертизаси натижалари тўғрисидаги хулосалар: ______________________________________________________________________ 5 1 . Лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган топографик режани «Топография» маълумотлар базасида қайд этилган ягона рўйхатга олиш рақами ______________________________________________________________________ 6. Лойиҳа-тадқиқот ишлари учун тузилган шартнома: ______________________________________________________________________ (шартнома нусхаси) 7. Лойиҳалаш учун лицензия: ______________________________________________________________________ (лицензия рақами, берилган йил, ой, кун) 8. Объект жойлашган ҳудуддаги Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармалари ёки Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси томонидан қабул қилинган Кенгаш хулосаси: ______________________________________________________________________ (берилган йил, ой, кун) 9. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳудудий органларининг эътирозларсиз хулосаси: ______________________________________________________________________ (эксперт ташкилотининг сўровига кўра, тегишли ҳолларда) 10. Лойиҳалашнинг аввалги босқичида кўриб чиқилган ва тасдиқланган материаллар ва ҳужжатлар: ______________________________________________________________________ (эксперт ташкилотининг сўровига кўра, тегишли ҳолларда) 11. Махсус ваколатли органнинг илмий-тадқиқот кенгаши баёни (хулосаси): ______________________________________________________________________ (эксперт ташкилотининг сўровига кўра, ўта муҳим, махсус ёки стратегик объектлар бўйича тегишли ҳолларда) 12. Соҳавий хулосалар: ______________________________________________________________________ (эксперт ташкилотининг сўровига кўра, тегишли ҳолларда) 13. Бинонинг энергия паспорти. ______________________________________________________________________
Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Объектларни реконструкция қилиш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ахборот тизими орқали экспертизадан ўтказиш учун аризанинг
Ташкилот бланкасида __________________________га эксперт ташкилотининг номи _________________________дан буюртмачининг номи (лойиҳачи) юридик манзили, ИФУТ, МФО, ҳисобрақами Ариза 1. Объектни реконструкция қилиш учун асос бўлган норматив ҳужжат: ___________________________________________________________________________ (Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, қарори ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, топшириқлари ва бошқа ҳужжатлар) 2. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармалари ёки Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан тасдиқланган архитектура-режалаштириш топшириғи: ____________________________________________________________________________ (баён, йил, ой, кун) 3. Белгиланган тартибда мутасадди идоралар томонидан тасдиқланган лойиҳалаш топшириғи: ____________________________________________________________________________ 4. Муҳандислик тармоқларига уланишнинг техник шартлари, муҳандислик тармоқларини назорат қилувчи ва улардан фойдаланувчи манфаатдор ташкилотлар билан келишилган материаллар: ___________________________________________________________________________ 5. Қурилиш майдонининг муҳандислик-геологик тадқиқотлари ва уларнинг экспертизаси натижалари тўғрисидаги хулосалар: ____________________________________________________________________________ 5 1 . Лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган топографик режани «Топография» маълумотлар базасида қайд этилган ягона рўйхатга олиш рақами ____________________________________________________________________________ 6. Реконструкция қилиш талаб этиладиган бино ва иншоотларни техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги хулоса: ____________________________________________________________________________ 7. Лойиҳа-тадқиқот ишлари учун тузилган шартнома: ____________________________________________________________________________ (шартнома нусхаси) 8. Лойиҳалаш учун лицензия: ____________________________________________________________________________ (лицензия рақами, берилган йил, ой, кун) 9. Нуқсон далолатномаси: ___________________________________________________________________________ 10. Объект жойлашган ҳудуддаги Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармалари ёки Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан қабул қилинган Кенгаш хулосаси: ____________________________________________________________________________ (берилган йил, ой, кун) 11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳудудий органларининг эътирозларсиз хулосаси: ___________________________________________________________________________ (эксперт ташкилотининг сўровига кўра, тегишли ҳолларда) 12. Лойиҳалашнинг аввалги босқичида кўриб чиқилган ва тасдиқланган материаллар ва ҳужжатлар: ___________________________________________________________________________ (эксперт ташкилотининг сўровига кўра, тегишли ҳолларда) 13. Махсус ваколатли органнинг илмий-тадқиқот кенгаши баёни (хулосаси): ___________________________________________________________________________ (эксперт ташкилотининг сўровига кўра, ўта муҳим, махсус ёки стратегик объектлар бўйича тегишли ҳолларда) 14. Соҳавий хулосалар: __________________________________________________________________________ (эксперт ташкилотининг сўровига кўра, тегишли ҳолларда) 15. Бинонинг энергия паспорти __________________________________________________________________________
Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Объектларни мукаммал таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ахборот тизими орқали экспертизадан ўтказиш учун аризанинг
Ташкилот бланкасида _________________________га эксперт ташкилотининг номи ________________________дан буюртмачининг номи (лойиҳачи) юридик манзили, ИФУТ, МФО, ҳисобрақами Ариза 1. Объектни мукаммал таъмирлаш учун асос бўлган норматив ҳужжат: ______________________________________________________________________ (Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, қарори ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, топшириқлари ва бошқа ҳужжатлар) 2. Белгиланган тартибда мутасадди идоралар томонидан тасдиқланган лойиҳалаш топшириғи: ______________________________________________________________________ 3. Лойиҳа-тадқиқот ишлари учун тузилган шартнома: ______________________________________________________________________ (шартнома нусхаси) 4. Лойиҳалаш учун лицензия: ______________________________________________________________________ (лицензия рақами, берилган йил, ой, кун) 5. Нуқсон далолатномаси: ______________________________________________________________________ 6. Мукаммал таъмирлаш талаб этиладиган бино ва иншоотларни техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги хулоса: ______________________________________________________________________ 7. Объект жойлашган ҳудуддаги Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги ёки Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан қабул қилинган Кенгаш хулосаси: ______________________________________________________________________ (берилган йил, ой, кун) 8. Соҳавий хулосалар: ______________________________________________________________________ (эксперт ташкилотининг сўровига кўра, тегишли ҳолларда)
Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Объектларни жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ахборот тизими орқали экспертизадан ўтказиш учун аризанинг
Ташкилот бланкасида _________________________га эксперт ташкилотининг номи ________________________дан буюртмачининг номи (лойиҳачи) юридик манзили, ИФУТ, МФО, ҳисобрақами Ариза 1. Объектни мукаммал таъмирлаш учун асос бўлган норматив ҳужжат: ______________________________________________________________________ (Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, қарори ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, топшириқлари ва бошқа ҳужжатлар) 2. Белгиланган тартибда мутасадди идоралар томонидан тасдиқланган лойиҳалаш топшириғи: ______________________________________________________________________ 3. Лойиҳа-тадқиқот ишлари учун тузилган шартнома: ______________________________________________________________________ (шартнома нусхаси) 4. Лойиҳалаш учун лицензия: ______________________________________________________________________ (лицензия рақами, берилган йил, ой, кун) 5. Нуқсон далолатномаси: ______________________________________________________________________
Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
«Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМ ва ҳудудий бошқармалари, аккредитациядан ўтган юридик шахслар томонидан шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар қийматини
Т/р Бажариладиган ишларнинг экспертизаси номи Асоси Ўлчов бирлиги Смета қийматидан олинадиган улуш 1. Янги қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш объектлари лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизаси * смета қийматидан % 0,1 2. Янги қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш объектлари лойиҳа-смета ҳужжатларини қайта кўриш экспертизаси * смета қийматидан % 0,05 3. Барча объектлар смета қийматларининг экспертизаси ** смета қийматидан % 0,05 4. Барча объектларнинг қайта ҳисоблагандаги смета қийматларининг экспертизаси ** смета қийматидан % 0,02 5. Объектлар лойиҳаларининг зилзилабардошлик ва ёнғин хавфсизлиги бўйича берилган экспертиза хулосалари *** иш ҳажми (м 2 ) дан БҲМ 2 % иш ҳажми (м 3 ) дан БҲМ 1,5 % иш ҳажми (пм) дан БҲМ 1 % 5 1 . Фойдали қазилма конларини аниқлаш, модернизация қилиш ва кенгайтириш юзасидан истиқболли лойиҳалар илмий тажриба-синовдан ўтказилиб, илмий хулоса олингандан сўнг бино ва иншоотлар қурилиши бўйича ишлаб чиқилган шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси шартнома қиймати қурилишнинг бошланғич қийматидан ҚҚСни инобатга олмаган ҳолда 0,01 фоиз, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорида 6. Мутахассисларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлар томонидан эксперт сифатида жалб қилиниши ҳар бир кунига БҲМнинг 5 баравари 7. а) шаҳар бош режалари шунингдек, алоҳида ҳудудларнинг қуриш лойиҳалари, БҲМнинг 100 баравари б) шаҳарчаларнинг бош режалари, БҲМнинг 70 баравари в) қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемалари (бош режалари), шунингдек, алоҳида ҳудудларнинг мастер-режалари ва батафсил режалаштириш лойиҳалари БҲМнинг 50 баравари 8. а) буюртмачи ва пудратчини бошқа харажатларига ҳисобланган нархлар экспертизаси — БҲМнинг 30 баравари (икки ва ундан кўп фаолият турлари билан шуғулланганда 50 баравари); б) хом ашё ёки ярим тайёр маҳсулотларни қайта ишлаш калькуляцияси экспертизаси — БҲМнинг 5 баравари; в) қурилиш машиналари ва механизмларнинг эксплуатация қилинадиган жорий нархларини аниқлаш экспертизаси — БҲМнинг 3 баравари. г) қурилишда юк ташиш жорий нархларини аниқлаш экспертизаси — БҲМнинг 2 баравари. 9. Аҳоли пунктлари бўйича ишлаб чиқилган бош режалар, шаҳарларни батафсил режалаштириш лойиҳалари, мастер-режалар (шунингдек, унинг таркибидаги ишларни бажариш) учун ишлаб чиқилган смета нархларини аниқлаш экспертизаси (мазкур нархлар ваколатли орган томонидан тасдиқланган махсус услубий қўлланма асосида аниқланган тақдирда, экспертиза талаб этилмайди) — БҲМнинг 3 баравари
Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертиза хулосаси
Ташкилот бланкасида ЭРИ (раҳбар) ЙИҒМА ЭКСПЕРТИЗА ХУЛОСАСИ №_____ ишчи лойиҳа бўйича объектни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш «_________________________________________» (лойиҳалаш топшириғи бўйича қурилиш объектининг номи) Буюртмачи: ____________________________________ Бош лойиҳачи: _________________________________ Лицензия __-сон, «__» ___________________________ (қачон, ким томонидан берилган) Молиялаштириш манбаи: _______________________ Бош пудратчи: _________________________________ (агар қарор қабул қилувчи орган томонидан белгиланган бўлса) Қурилиш тури: ___________________________________ (янги қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ва бошқалар) I. Лойиҳалаш учун асос. 1. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқалар. 2. Тасдиқланган лойиҳалаш топшириғи (белгиланган тартибда тегишли идора ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда, қачон ва ким томонида?). 3. Архитектура-режалаштириш топшириғи, қачон ва ким томонидан берилган. 4. Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишнинг техник шартлари ва муҳандислик тармоқларини назорат қилувчи манфаатдор ташкилотлар билан тасдиқлаш учун материаллар. 5. Қурилиш майдонининг муҳандислик-геологик тадқиқотлари натижалари бўйича хулосалар. 6. Объект лойиҳасининг энергия самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича хулоса. 7. Реконструкция ёки таъмирлашни талаб қиладиган бино ва иншоотлар техник кўрикдан ўтказилганлиги бўйича хулоса. 8. Лойиҳа ва тадқиқот ишлари учун шартнома 20 ___ й. «__»______. 9. Белгиланган тартибда буюртмачи томонидан 20 ___ й. «__»______ да тасдиқланган объектнинг нуқсон далолатномаси. II. Экспертиза учун тақдим этилган материаллар. Лойиҳани ишлаб чиқиш босқичида «Ишчи лойиҳа ёки ҳужжатлар»нинг таркиби. III. Лойиҳа ечимларининг қисқача мазмуни (мазмуни қисқа ва тушунарли бўлиши талаб этилади) . 1. Қурилиш майдонининг шартлари ( геология, мустаҳкамлиги, хавфсизлиги, зилзилага бардошлиги, ёнғин хавфсизлиги ва бошқалар). 2. Объектнинг бош режаси (асосий техник-иқтисодий кўрсаткичи (ТИК), чегарадошлиги) . 3. Қурилиш майдонининг жойлашган манзили. 4. Асосий лойиҳа ечимлари (мустаҳкамлиги, хавфсизлиги (зилзилабардошлиги ва ёнғин хавфсизлиги) ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида — лойиҳа таркиби параметрлари ва кўрсаткичлар (м 2 , м 3 )). IV. Лойиҳалаштирилаётган объектнинг муҳандислик таъминоти: Ичимлик сув, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, канализация, сигнализация ва бошқалар (лойиҳалашда техник шартларга риоя этилганлиги ва бошқа ечимлар). V. Лойиҳанинг келишилганлиги тўғрисида ҳужжатлар. 1. Буюртмачининг хулосаси (талаб ва таклифлар бор ёки йўқлиги). 2. Давлат экология экспертизасининг хулосаси. 3. Маҳаллий архитектура органи ва бошқа манфаатдор идоралар. VI. Экспертиза натижалари. 1. Экспертиза жараёнида мутахассисларнинг изоҳларига мувофиқ лойиҳа ҳужжатларига қуйидаги асосий тузатишлар ва қўшимчалар киритилади. 2. Экспертиза натижаларига кўра қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) ва буюртмачининг бошқа харажатлари билан ____ минг сўм миқдорида тақдим этилган лойиҳа қиймати ____ минг сўмга камайтирилиб, ____ минг сўм қилиб белгиланди. Хусусан: Қурилиш-монтаж ишлари: ____ минг сўм. Асбоб-ускуналар: ____ минг сўм. ҚҚС: ____ минг сўм. Буюртмачининг бошқа харажатлари: ____ минг сўм. 3. Якуний харажат буюртмачи ва пудратчи томонидан қурилиш тугагандан сўнг назорат ўлчови натижалари асосида аниқланади. ЭРИ (ходим) 4. Буюртмачи лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлашдан олдин белгиланган тартибда барча манфаатдор ваколатли органлар билан келишиши лозим. 5. Экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган лойиҳа ҳужжатларининг тўлиқлиги, маълумотларнинг ишончлилиги юзасидан буюртмачи ва қабул қилинган лойиҳа ечимлари юзасидан ишлаб чиқувчи жавобгар ҳисобланади. VII. Хулосалар. Экспертиза натижаларини ҳисобга олган ҳолда, «_________________________________________» (лойиҳалаш топшириғи бўйича қурилиниш объектининг номи) ишчи лойиҳа келгусида кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тавсия этилади. Ижрочи мутахассис ЭРИ (ходим) Ф.И.О. _________________ Ф.И.О. Иштирокчи экспертлар: _________________ Ф.И.О.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 579-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 33-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарорининг 4-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 14 июндаги 498-сон қарорига 1-илованинг 23-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сон қарорига илованинг 1-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон фармони) 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 122-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 17 сентябрь,
579-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
TARTIBI
NAMUNAVIY SHAKLI
NAMUNAVIY SHAKLI
NAMUNAVIY SHAKLI
NAMUNAVIY SHAKLI
HISOBLASH JADVALI
NAMUNASI
Shaharsozlik hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish tartibotlarini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Shaharsozlik hujjatlari ekspertizasini amalga oshirish tizimini tubdan takomillashtirish, ushbu yoʻnalishda ekspertiza oʻtkazish jarayoniga aloqador shaharsozlik faoliyati subyektlari faoliyatini ularning bu boradagi oʻzaro munosabatlarini tartibga solish orqali yanada rivojlantirish hamda ekspertiza-tartibot jarayonlarini toʻliq raqamlashtirish orqali sohada shaffoflikni taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Shunday tartib joriy etilsinki, unga muvofiq shaharsozlik hujjatlari ekspertizasini amalga oshirishda:
shaharsozlik hujjatlari obyektlarning xavf-xatarlar toifalarining tasnifiga muvofiq “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) orqali koʻrib chiqiladi;
davlat budjeti va unga tenglashtirilgan manbalar, davlat va davlat tashkilotlari kafolatlari ostida olingan tashqi investitsiya mablagʻlari hisobiga amalga oshiriladigan ishlarning loyiha hujjatlari “Shaharsozlik hujjatlarini ekspertiza qilish respublika markazi” DM yoki uning hududiy boshqarmalari tomonidan koʻrib chiqiladi;
boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlar loyiha hujjatlari obyektlar xavf-xatarlar toifalarining tasnifiga muvofiq akkreditatsiya qilingan ekspert tashkilotlari — yuridik shaxslar, “Shaharsozlik hujjatlarini ekspertiza qilish respublika markazi” DM yoki uning hududiy boshqarmalari tomonidan koʻrib chiqiladi;
loyiha hujjatlari boʻyicha ijobiy ekspertiza xulosasi ekspert tashkiloti tomonidan axborot tizimining “Ekspertiza xulosalarining yagona reyestri”ga kiritilgan taqdirda haqiqiy deb tan olinadi;
“topografiya” maʼlumotlar bazasiga kiritilmagan topografik rejalardan foydalanilgan ishchi loyiha hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi;
ekspert tashkilotlari tomonidan shaharsozlik hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazganlik uchun xizmatlar haqini tabaqalashtirilgan tartibda hisoblash tizimi joriy etiladi;
ekspert tashkilotlari ekspert — mutaxassislari belgilangan tartibda attestatsiyadan oʻtkazilsin va ularni sertifikatlash tizimi yoʻlga qoʻyiladi;
markazlashgan manbalar hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlarning smeta qiymati Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi, Soliq qoʻmitasi hamda boshqa vazirlik va idoralarning maʼlumotlar bazalarini integratsiya qilgan holda, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan joriy etiladigan “Qurilish resurslari milliy klassifikatori” elektron platformasi asosida aniqlanadi.
2. Obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash boʻyicha shaharsozlik va loyiha hujjatlarining loyihaviy yechimlarini shaharsozlik hujjatlariga muvofiqligi yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining “Shaharsozlik hujjatlarini ekspertiza qilish respublika markazi” davlat muassasasi va uning hududiy boshqarmalari moddiy-texnik bazasini korxonaning oʻz mablagʻlari hisobidan mustahkamlash toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
Taʼsischi bilan kelishgan holda Markaz moliyaviy imkoniyatlaridan va xoʻjalik faoliyati natijalaridan kelib chiqqan holda, xodimlar mehnatiga haq toʻlashni tashkil etish uchun asos sifatida Yagona tarif setkasining oshirilgan tarif koeffitsiyentlarini belgilaydi.
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzurida davlat muassasasi shaklidagi Shaharsozlik hujjatlarini ekspertiza qilish Respublika markazi va uning hududiy boshqarmalariga shtatlar sonidan kelib chiqqan holda vazirlik va hududiy boshqarmalari balansidagi binolardan ijara toʻlovisiz (nol qiymatda) qoʻshimcha joy ajratilishi taʼminlanadi.
4. Belgilansinki, 2021-yil 1-oktabrdan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi shaharsozlik va loyiha hujjatlari smetasida qoʻllaniladigan resurslarning narxlari boʻyicha ekspertiza xulosasi:
Agarda, qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq, muayyan obyektning (hududning) shaharsozlik hujjatlarini tarmoq (sohaviy) ekspertizadan (seysmik, ekologik, sanoat xavfsizligi va b.) oʻtkazish talab etilsa, mazkur jarayonlar shaharsozlik ekspertizasidan oldin amalga oshiriladi;
qurilishi markazlashtirilgan manbalar hisobiga moliyalashtiriladigan obyektlarning boshlangʻich qiymati Davlat statistika qoʻmitasi rasmiy saytiga (stat.uz) joylashtirib boriladigan qurilish materiallarining joriy narxlari, mashina va mexanizmlar xizmati uchun oʻrtacha narxlar hamda oʻrtacha ish haqi koʻrsatkichlaridan foydalangan holda shakllantiriladi;
bunda narxlar yil davomida oʻzgarishi inobatga olinib, muayyan davr uchun oʻrtacha narx narxlar oʻsishi toʻgʻrisidagi statistik maʼlumotlardan foydalangan holda hisob-kitob qilish tizimi joriy etiladi.
5. Shaharsozlik hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazishda ishtirok etuvchi ekspertlarni attestatsiyadan oʻtkazish va ularga sertifikat berish Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Arxitektura, qurilish, muhandislik va kommunal xoʻjalik sohalarida kadrlar tayyorlash (jumladan, maxsus maqsadli), qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish va baholash boʻyicha ixtisoslashgan davlat oliy taʼlim muassasasi shaklidagi Kompetensiyani rivojlantirish instituti tomonidan amalga oshiriladi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi:
2021-yil 1-oktabrga qadar Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda shaharsozlik hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazishning takomillashgan tizimi “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimida joriy etilishini taʼminlasin;
2021-yil 1-noyabrga qadar Davlat test markazi bilan birgalikda tasdiqlangan reja-jadval asosida ekspert tashkilotlari ekspert — mutaxassislarini attestatsiyadan oʻtkazsin;
2021-yil 10-noyabrga qadar manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi, Davlat soliq qoʻmitasi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, mutasaddi vazirliklar va idoralar statistik hamda idoraviy maʼlumotlar asosida avtomatik tarzda shakllanadigan ekspert tashkilotlarining elektron reytingini joriy etish nazarda tutilgan hujjat loyihasini ikki oy muddatda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
Hujjat loyihasida eng yuqori reyting koʻrsatkichlariga ega boʻlgan ekspert tashkilotlarini yanada qoʻllab-quvvatlash hamda ragʻbatlantirish maqsadida ularga davlat tomonidan qoʻshimcha imkoniyatlar va imtiyozlar taqdim etilishi nazarda tutilsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi qurilish vaziri B.I. Zakirov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 579-son qaroriga 1-ILOVA
Obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash boʻyicha shaharsozlik va loyiha hujjatlarining loyihaviy yechimlarini shaharsozlik hujjatlariga muvofiqligi yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom yuridik va jismoniy shaxslarning (keyingi oʻrinlarda — buyurtmachi) shaharsozlik hujjatlari, binolar, inshootlar va boshqa obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash, modernizatsiya qilish, qayta jihozlash boʻyicha ishlab chiqilgan loyiha hujjatlarini (ishchi loyiha, loyiha-smeta hujjatlari, ishchi hujjatlar) shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga, zilzilabardoshlik, nogironligi boʻlgan shaxslarga toʻsiqsiz muhit yaratilganligi, muhandislik izlanishlar, energiya samaradorligi koʻrsatkichlari, yongʻinga qarshi hamda ekologik normalar va qoidalarga, sanitariya qoidalari va normalariga, gigiyena normativlariga muvofiqligi yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ekspert — belgilangan tartibda attestatsiyadan oʻtgan va tegishli sertifikatga ega boʻlgan, qurilish sohasida kamida besh yil ish tajribasiga ega (asosan loyiha tashkilotlarida ishlagan) boʻlgan oliy maʼlumotli mutaxassis;
texnik-iqtisodiy asoslar yoki texnik-iqtisodiy hisob-kitob (keyingi oʻrinlarda — TIA/TIHK) — loyihaning umumiy eng koʻp miqdordagi qiymatini va moliyalashtirish ehtiyoji hajmini moliyalashtirishning koʻrib chiqilgan dastlabki shartlarini hisobga olgan holda belgilab beruvchi muqobil variantlarni oʻrganish asosida loyihani amalga oshirishning eng samarali texnik-texnologik va tashkiliy yechimini tanlashni asoslab beradigan loyihaoldi hujjatlar;
ishchi loyiha (keyingi oʻrinlarda — IL) — eng koʻp qiymat aks etgan asosiy texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlar va ishchi hujjatlar boʻlgan tasdiqlanadigan qism hamda ishchi chizmalar bilan birga tayyorlanadigan texnik loyihadan tashkil topgan loyiha hujjati;
ishchi hujjatlar — alohida binolar va inshootlar hamda ish turlari uchun ishchi chizmalar jamlanmasidan iborat loyiha hujjati. Murakkab obyektlar boʻyicha ishchi hujjatlarni tayyorlashda butun bino va inshoot uchun ishlab chiqiladigan ishchi chizmalar bilan birga loyihaning aniqlashtiruvchi materiallari boʻyicha qoʻshimcha oʻrganishlar amalga oshiriladi. Ishchi hujjatlarda ishchi-soat va asosiy qurilish materiallari xarajatlaridagi oʻzgarishlar keltirilishi, spetsifikatsiyalar, jihozlar va mahsulotlarning tegishli turlariga oʻlcham sxemalari, bino va inshoot uchun ishchi qurilish chizmalarining pasportlari tuzilishi lozim. Qoidaga koʻra, ishchi hujjatlar belgilangan tartibda tasdiqlangan TIA/TIHK asosida ishlab chiqiladi;
tarmoq ilmiy-texnik kengashi (keyingi oʻrinlarda — TITK) — ilgʻor texnologiyalarning joriy etilishi, mahalliy xomashyoni chuqur qayta ishlash yoʻnalishlarini inobatga olgan holda, loyihaning asosiy texnik-texnologik yechimlarini uning tarmoq rivojlanish istiqbollariga muvofiqligi nuqtai nazaridan aniqlash maqsadida tashabbuskor (buyurtmachi) qarori bilan tashkil etiladigan kollegial organ;
shaharsozlik hujjatlari — hududlarni va aholi punktlarini rivojlantirishni shaharsozlik jihatidan rejalashtirish toʻgʻrisidagi hamda ularni qurish haqida tasdiqlangan hujjatlar.
3. Shaharsozlik hujjatlarining ekspertizasi maxsus vakolatli davlat organining ixtisoslashtirilgan tarkibiy boʻlinmalari, vakolatli vazirliklar, qoʻmitalar va idoralarning ixtisoslashtirilgan tarkibiy boʻlinmalari, ekspert komissiyalar va guruhlar, shuningdek, akkreditatsiya qilingan yuridik shaxslar (keyingi oʻrinlarda — ekspert tashkilotlari) tomonidan oʻtkaziladi.
Alohida tartibga solinadigan shaharsozlik faoliyati obyektlarining shaharsozlik hujjatlari ekspertizasi maxsus vakolatli davlat organining ixtisoslashtirilgan tarkibiy boʻlinmalari tomonidan oʻtkaziladi.
Akkreditatsiya qilingan ekspert tashkilotlari tomonidan berilgan ekspert xulosasi Ekspertiza xulosalarining yagona reyestriga kiritish jarayonida akkreditatsiya talablari va shartlariga muvofiq ekspertlarning asosiy ish joyi yoki oʻrindoshlik asosida ishlashi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni real vaqt rejimida tekshirish uchun tegishli maʼlumotlar bazasiga integratsiya qilinadi.
Loyiha-smeta hujjatlarini ekspertiza tashkilotiga buyurtmachi tomonidan yuborish jarayonida loyiha tashkilotlarining litsenziya talablari va shartlariga muvofiq obyektlarning murakkablik toifalari klassifikatoridan kelib chiqib, mutaxassislarning ish joyi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni real vaqt rejimida tekshirish uchun tegishli maʼlumotlar bazasiga integratsiya qilinadi.
4. Shaharsozlik hujjatlari shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga, shaharsozlik, zilzilabardoshlik, nogironligi boʻlgan shaxslarga toʻsiqsiz muhit yaratilganligi, muhandislik izlanishlar, yongʻinga qarshi hamda ekologik normalar va qoidalarga, sanitariya qoidalari va normalariga, gigiyena normativlariga muvofiqligi yuzasidan ekspertizadan oʻtkazilishi lozim.
Agarda, qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq, muayyan obyektning (hududning) shaharsozlik hujjatlarini tarmoq (sohaviy) ekspertizadan (seysmik, ekologik, sanoat xavfsizligi va b.) oʻtkazish talab etilsa, mazkur jarayonlar shaharsozlik ekspertizasidan oldin amalga oshiriladi.
5. Shaharsozlik faoliyati obyektlarini qurish uchun shaharsozlik hujjatlari loyihalarining texnik qismi, yaʼni zilzilabardoshlik, nogironligi boʻlgan shaxslarga toʻsiqsiz muhit yaratilganligi, energiya samaradorligi koʻrsatkichlari, yongʻin xavfsizligi nuqtai nazaridan majburiy ekspertizadan oʻtkazilishi lozim.
5 1 . Atrof-muhitga taʼsiri boʻyicha I va II toifaga kiruvchi yangi obyektlarni loyihalashtirishda yuqori samaradorlikka ega chang-gaz tozalash uskunalari va (yoki) lokal suv tozalash inshootlari oʻrnatilishi koʻzda tutilmagan loyihalarni shaharsozlik hujjatlariga muvofiqligi yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish man etiladi.
6. Barcha qurilish obyektlari uchun loyihalarning smeta qismini ekspertizadan oʻtkazish majburiydir, qurilishi toʻgʻridan-toʻgʻri investitsiyalar, shu jumladan, xorijiy investitsiyalar hisobidan amalga oshiriladigan obyektlar bundan mustasno.
7. Quyidagi obyektlarning loyiha hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish majburiy emas:
mavsumiy ishlar uchun vaqtincha va maishiy binolar;
uch yuz kub metrdan ortiq boʻlmagan alohida qurilayotgan kichik hajmdagi obyektlar;
ikki qavatdan yuqori boʻlmagan (sokolni hisobga olmagan holda), balandligi yer yuzasidan 12 metrdan va (yoki) umumiy maydoni 500 kvadrat metrdan ortiq boʻlmagan yakka tartibdagi uy-joylar;
joriy taʼmirlanadigan binolar, inshootlar, bundan davlat budjeti va markazlashtirilgan manbalar hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlarning smeta qismi mustasno.
8. Ekspertlar va ekspert tashkilotlari oʻz faoliyatida shaharsozlik faoliyati subyektlaridan mustaqildir. Shaharsozlik hujjatlarini koʻrib chiqish va ular boʻyicha ekspertiza xulosalarini tayyorlash vaqtida hech kim ekspertlar yoki ekspert tashkilotlari ishiga aralashishga haqli emas.
9. Loyiha hujjatlari boʻyicha ijobiy ekspert xulosasi ekspert tashkilotlari tomonidan “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimidagi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) “Ekspert xulosalarining yagona reyestri”ga kiritilgan taqdirda haqiqiy deb tan olinadi, davlat sirini tashkil etuvchi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan loyiha hujjatlari boʻyicha ekspert xulosalari bundan mustasno.
10. Ekspert tashkilotlari va ekspertlar oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, shuningdek, ushbu Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.
11. Shaharsozlik va loyiha hujjatlarining smetasida qoʻllanilgan resurslar narxlari boʻyicha ekspertiza xulosasi:
qurilishi markazlashgan manbalar hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlarning smeta qiymati Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi, Soliq qoʻmitasi hamda boshqa vazirlik va idoralarning maʼlumotlar bazalarini integratsiya qilgan holda, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan joriy etiladigan “Qurilish resurslari milliy klassifikatori” elektron platformasi asosida aniqlanadi;
bunda narxlarning yil davomida oʻzgarishini inobatga olib, muayyan davr uchun oʻrtacha narx narxlar oʻsishi toʻgʻrisidagi statistik maʼlumotlardan foydalangan holda hisob-kitob qilinadi.
2-bob. Ekspert tashkilotlarining vazifalari, funksiyalari, huquqlari va majburiyatlari
12. Ekspert tashkilotlari oʻz vakolatlari doirasida quyidagi vazifalarni bajaradi:
a) belgilangan tartibda shaharsozlik hujjatlari ekspertizasini tashkil etish va oʻtkazishni taʼminlash;
b) shaharsozlik faoliyati sohasida buyurtmachilar, shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiquvchilar va boshqa tashkilotlar oʻrtasidagi kelishmovchiliklarni koʻrib chiqish;
v) shaharlar va shahar tipidagi posyolkalarning bosh rejalarini, shuningdek, qishloqlar (ovullar) fuqarolar yigʻinlari hududlarini arxitektura-rejalashtirish jihatidan tashkil etish loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish;
g) kadrlar malakasini oshirish, ularni qayta tayyorlash, ilgʻor xorijiy davlatlarda oʻqitish va sertifikatlash ishlarini amalga oshirish;
d) qurilishda nazorat oʻlchovini oʻtkazish.
13. Ekspert tashkilotlari oʻziga yuklangan vazifalarni bajarishda quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
a) shaharsozlik hujjatlari ekspertizasini belgilangan tartibda tashkil etish va oʻtkazishni taʼminlash sohasida:
obyektlar loyihalarining shaharsozlik, zilzilabardoshlik, nogironligi boʻlgan shaxslarga toʻsiqsiz muhit yaratilganligi, muhandislik izlanishlar, yongʻinga qarshi va ekologik normalar va qoidalarga, sanitariya qoidalari va normalariga, gigiyena normativlariga muvofiqligi nuqtai nazaridan ekspertizadan oʻtkazadi;
davlat budjeti va markazlashtirilgan manbalar hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlar loyihalarining smeta xarajatlarini, jumladan, qurilish materiallari qiymati, qurilishda ishlab chiqarish (ish va xizmatlar) narxlarini, mashina va mexanizmlardan foydalanish hamda avtotransport xizmatlari (normativ koʻrsatkichlari) qiymatini, shuningdek, pudrat korxonalarining boshqa xarajatlarini ekspertizadan oʻtkazadi;
shaharsozlik, zilzilabardoshlik, nogironligi boʻlgan shaxslarga toʻsiqsiz muhit yaratilganligi, muhandislik izlanishlar, yongʻinga qarshi va ekologik normalar va qoidalarga, sanitariya qoidalari va normalariga, gigiyena normativlariga muvofiqligi boʻyicha shartnoma asosida ekspertlarni jalb qiladi;
ekspert tashkilotlarining xulosalarini har chorakda va yil yakuni boʻyicha monitoring qilib boradi;
ekspertiza xulosalarini axborot tizimiga yuklab boradi;
b) shaharsozlik faoliyati sohasida buyurtmachilar, shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiquvchilar va boshqa tashkilotlar oʻrtasidagi kelishmovchiliklarni koʻrib chiqish sohasida:
buyurtmachilar, shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiquvchilar, pudratchilar va boshqa tashkilotlar oʻrtasidagi kelishmovchiliklarni ularning murojaatlariga muvofiq koʻrib chiqadi;
kelishmovchiliklar yuzasidan tegishli xulosalar beradi;
loyihalashda qoʻpol kamchilik va xatoliklarga yoʻl qoʻygan loyiha tashkilotlari boʻyicha maxsus vakolatli organga taqdimnoma kiritadi;
v) shaharlar va shahar tipidagi posyolkalarning bosh rejalarini, shuningdek, qishloqlar (ovullar) fuqarolar yigʻinlari hududlarini arxitektura-rejalashtirish jihatidan tashkil etish loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish sohasida:
oʻz vakolatlari doirasida shaharlar va shahar tipidagi posyolkalarning bosh rejalarini, shuningdek, qishloqlar (ovullar) fuqarolar yigʻinlari hududlarini arxitektura-rejalashtirish jihatidan tashkil etish loyihalarini ekspertizadan oʻtkazadi;
oʻz vakolatlari doirasida shaharlar va shahar tipidagi posyolkalarning bosh rejalarini, qishloqlar (ovullar) fuqarolar yigʻinlari hududlarini arxitektura-rejalashtirish jihatidan tashkil etish loyihalarini ekspertizadan oʻtkazishda shaharsozlik, zilzilabardoshlik, nogironligi boʻlgan shaxslarga toʻsiqsiz muhit yaratilganligi, muhandislik izlanishlari, yongʻinga qarshi va ekologik normalar va qoidalarga, sanitariya qoidalari va normalariga, gigiyena normativlariga muvofiqligini tekshiradi;
bajarilgan loyiha-qidiruv ishlarining sifatiga baho beradi;
g) kadrlar malakasini oshirish, ularni qayta tayyorlash, ilgʻor xorijiy davlatlarda oʻqitish va sertifikatlash ishlarini amalga oshirish sohasida:
doimiy ravishda kadrlar malakasini oshirib boradi;
ekspertlarni xorijiy rivojlangan davlatlarda oʻqitish, qayta tayyorlash va malakasini oshirish choralarini koʻradi;
ekspertlarni belgilangan tartibda sertifikatlashni taʼminlaydi;
belgilangan muddatlarda ekspertlarning attestatsiyadan oʻtishini taʼminlaydi;
d) qurilishda nazorat oʻlchovini oʻtkazish sohasida:
qurilish obyekti boʻyicha tayyorlangan shaharsozlikka oid hujjatlar va hisobotlar toʻliq va toʻgʻriligini tekshiradi;
qurilish obyektida haqiqatda bajarilgan fizik ish hajmlarini loyiha hujjatlari, oferta va bajarilgan ishlar toʻgʻrisidagi hisob-faktura asosida oʻlchovdan oʻtkazadi;
nazorat oʻlchovi natijasiga koʻra pudrat shartnomasi asosida loyiha hujjatlarida, ofertada va hisobotlarda nazarda tutilgan ish turlarining haqiqatda bajarilganligini ish turlari boʻyicha aniqlaydi;
nazorat oʻlchovi natijasiga koʻra qurilish obyektida haqiqatda bajarilgan ish hajmlarida loyihadan chetga chiqish holatlarini koʻrsatib beradi;
qurilish obyektlarida qurilish materiallarining hajmini, kalkulyatsiyasini, texnik parametrlarini va sifatini buyurtmachi va pudrat tashkiloti oʻrtasida oʻzaro rasmiy kelishuv, pudrat shartnomasi, oferta, loyiha hujjatlari va hisobotlar asosida qoʻllanilganligini tekshiradi;
haqiqatda bajarilib, hisobotlarda aks ettirilgan asbob-uskunalar va kommunikatsiya tizimlarining sinovdan oʻtkazilganligini tekshiradi;
nazorat oʻlchovi natijalarining maxfiyligini taʼminlaydi;
hisobotlarda arifmetik xatolarning mavjudligi va boshqa hisob-kitoblarni tekshiradi.
14. Ekspert tashkilotlari quyidagi huquqlarga ega:
qabul qilingan arxitektura-rejalashtirish va shaharsozlik yechimlarining shaharsozlik normalari hamda qoidalariga muvofiqligini tekshirish;
shaharsozlik normalari va qoidalarining majburiy talablariga, energiya jihatidan samarador hamda energiyani tejaydigan texnik, texnologik va innovatsion loyiha yechimlarini qoʻllash boʻyicha majburiy talablarga rioya etilishini tekshirish;
ekspertiza natijalari yuzasidan xulosalar taqdim etish;
bajarilgan loyiha-qidiruv ishlarining sifatiga baho berish.
Ekspert tashkilotlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
15. Ekspertlar quyidagi huquqlarga ega:
hududlarni shaharsozlik jihatidan rejalashtirish loyihalari boʻyicha kompleks shaharsozlik ekspertizasida ekspert komissiyalari (ekspert guruhlari) tarkibida ishtirok etish;
buyurtmachilardan va ishlab chiquvchilardan zarur materiallarni hamda axborotni soʻrash va olish;
shaharsozlik faoliyatining professional ixtisoslashuviga muvofiq loyihalarning alohida boʻlimlari (qismlari) boʻyicha ekspertizani amalga oshirish, ular boʻyicha mahalliy ekspertiza xulosalarini tuzish. Ayrim boʻlimlar (qismlar) boʻyicha ekspertizaning lokal xulosalari shaharsozlik hujjatlarini yaxlit tarzda tasdiqlash uchun asos hisoblanmaydi va ekspertizaning jamlanma xulosasini tuzishda foydalaniladi;
buyurtmachi ekspertiza xulosasida qayd etilgan shartlarni (talablarni) bajarmagan hollarda, ekspert tashkiloti tomonidan ilgari berilgan ekspertiza xulosasini chaqirib olinishini taklif qilish.
Ekspertlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
16. Ekspertlar majburiyatlari:
shaharsozlik hujjatlarining koʻrib chiqilayotgan loyihalari boʻyicha davlat sirlarining va qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirning maxfiyligiga rioya etish hamda saqlanishini taʼminlashi;
oʻz kasbiy malakasini oshirib borish;
kasbiy odob-axloq qoidalariga rioya etishi shart.
Ekspertlar zimmasida boshqa majburiyatlar ham boʻlishi mumkin.
17. Ekspertlarga quyidagilar taqiqlanadi:
mazkur ekspert tayyorlanishida bevosita yoki bilvosita ishtirok etgan loyihalar yuzasidan yoxud er (xotin) va (yoki) boshqa yaqin qarindoshlar ishtirokida bajarilgan loyihalar yuzasidan ekspertiza oʻtkazish;
shaharsozlik faoliyatining subyektlari bilan mehnatga oid, moliyaviy jihatdan va (yoki) boshqacha tobelik munosabatlarida boʻlish.
3-bob. Shaharsozlik hujjatlarini ekspert tashkilotlariga yuborish hamda koʻrib chiqish tartibi
18. Shaharsozlik hujjatlarini “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi orqali ekspert tashkilotlariga yuborish hamda koʻrib chiqish tartibi ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq amalga oshiriladi.
19. Shaharsozlik hujjatlarini axborot tizimi orqali ekspertizadan oʻtkazish uchun buyurtmachi:
a) yangi qurilish uchun ushbu Nizomga 2-ilovaga ;
b) rekonstruksiya qilish uchun ushbu Nizomga 3-ilovaga ;
v) mukammal taʼmirlash ishlari uchun ushbu Nizomga 4-ilovaga ;
g) joriy taʼmirlash ishlari uchun ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq arizani axborot tizimi orqali elektron koʻrinishda ekspert tashkilotlariga yuboradi.
20. Shaharsozlik hujjatlari obyektlarning xavf-xatarlar toifalarining tasnifiga muvofiq axborot tizimi orqali koʻrib chiqiladi.
21. Davlat budjeti va unga tenglashtirilgan manbalar, davlat va davlat tashkilotlari kafolatlari ostida olingan tashqi investitsiya mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan ishlarning loyiha hujjatlari, “Shaharsozlik hujjatlarini ekspertiza qilish respublika markazi” DM yoki uning hududiy boshqarmalari hamda boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlar loyiha hujjatlari buyurtmachining ixtiyoriy murojaatiga koʻra ekspert tashkilotlari tomonidan belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.
22. Shaharsozlik hujjatlari ekspertizasi xavf-xatar toifalari boʻyicha quyidagi tartibda koʻrib chiqiladi:
boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladigan I toifa obyektlar — loyiha hujjatlari ekspertizasi majburiy emas;
boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladigan II toifa obyektlar — loyiha hujjatlari buyurtmachi ixtiyoriga koʻra mazkur Nizomning 21-bandiga muvofiq ekspert tashkilotlari tomonidan koʻrib chiqiladi;
davlat budjeti va unga tenglashtirilgan manbalar, davlat va davlat tashkilotlari kafolatlari ostida olingan tashqi investitsiya mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan I va II toifa obyektlar — loyiha hujjatlari buyurtmachi tomonidan axborot tizimi orqali yuborilgan murojaat “Shaharsozlik hujjatlarini ekspertiza qilish respublika markazi” DMga kelib tushadi. Mazkur murojaatlar Markazning hududiy boshqarmalari ish yuklamasini hisobga olgan holda, axborot tizimi orqali tasodifiy tanlash yoʻli bilan avtomatik ravishda yoʻnaltiriladi va hududiy boshqarmalar tomonidan koʻrib chiqiladi;
III toifa obyektlarning loyiha hujjatlari — buyurtmachi tomonidan axborot tizimi orqali yuborilgan murojaat “Shaharsozlik hujjatlarini ekspertiza qilish respublika markazi” DMga kelib tushadi. Mazkur murojaatlar “Shaharsozlik hujjatlarini ekspertiza qilish respublika markazi” DM yoki uning hududiy boshqarmalari tomonidan koʻrib chiqiladi;
5000 va undan koʻp insonlar tashrif buyuradigan obyektlar (jumladan, yirik savdo majmualari) va xavf-xatar omili II — IV toifaga kiruvchi koʻp qavatli uy-joylarning, shuningdek, amaldagi shaharsozlik normalari va qoidalarida zilzilabardoshligi boʻyicha kiritilgan chegaraviy oʻlchamlardan chetga chiqib loyihalangan obyektlarning loyihalari “Shaharsozlik hujjatlarini ekspertiza qilish respublika markazi” DM yoki uning hududiy boshqarmalari tomonidan koʻrib chiqiladi;
IV toifa obyektlar — loyiha hujjatlari faqat “Shaharsozlik hujjatlarini ekspertiza qilish respublika markazi” DM tomonidan koʻrib chiqiladi.
22 1 . Davlat budjeti va markazlashtirilgan manbalar hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlar loyihalarini amalga oshirishda pudrat korxonalarining boshqa xarajatlari, shuningdek, mashina va mexanizmlardan foydalanish hamda avtotransport xizmatlari (normativ koʻrsatkichlari) qiymati “Shaharsozlik hujjatlarini ekspertiza qilish respublika markazi” DM yoki uning hududiy boshqarmalari tomonidan belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkaziladi.
23. Investitsiya mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan obyektlarning loyihaoldi hujjatlari (TIA, TIHK) hamda import kontraktlar boʻyicha loyihalar Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi huzuridagi “Loyihalarni va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK tomonidan alohida tartib asosida ekspertizadan oʻtkaziladi.
24. Buyurtmachi tomonidan axborot tizimi orqali yuborilgan tegishli ariza ekspert tashkiloti tomonidan uch ish kuni davomida tekshirib chiqiladi.
Tekshirish natijasida shaharsozlik hujjatlari toʻliq boʻlmagan yoki ilova qilingan hujjatlar belgilangan talablarga nomuvofiq boʻlgan taqdirda, ekspert tashkiloti aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida buyurtmachini besh ish kuni davomida axborot tizimi orqali xabardor qiladi.
Aniqlangan kamchiliklar toʻgʻrisida ekspert tashkilotining tegishli soʻrovi olingan kundan boshlab buyurtmachi tomonidan mazkur kamchiliklarni bartaraf etilganligi haqidagi tegishli hujjatlarni axborot tizimi orqali oʻn ish kuni davomida ekspert tashkilotiga taqdim etiladi.
25. Ekspert tashkilotlari tomonidan berilgan ijobiy xulosalar nusxalari axborot tizimidagi “Loyiha hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish” dasturiga elektron tarzda yuklanishi shart.
Alohida va muhim ahamiyatga ega boʻlgan obyektlarning loyiha hujjatlari bundan mustasno.
26. Tegishli hujjatlarga muvofiq qurilish-montaj ishlarini shaharsozlik hujjatlarining ekspertizasi bilan bir vaqtning oʻzida bajarilishi nazarda tutilgan obyektlar yoki texnik vositalarni oʻrnatish uchun telekommunikatsiya operator va provayderlarining telekommunikatsiya obyektlari boʻyicha ekspertiza xulosasi ekspertizadan oʻtkazish shartnomasida koʻrsatilgan jadvalga muvofiq bosqichma-bosqich belgilangan tartibda va hajmda axborot tizimi orqali beriladi.
27. Ekspert tashkilotlari shaharsozlik hujjatlarini koʻrib chiqishda ishtirok etgan mustaqil ekspert (ekspert guruh)larning ekspertiza (sohaviy) xulosalarini hisobga olgan holda, shaharsozlik hujjatlari boʻyicha yigʻma ekspertiza xulosasini tayyorlaydi.
28. Shaharsozlik hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish natijalari boʻyicha tuzilgan yigʻma ekspertiza xulosasi ekspert tomonidan imzolanadi va ekspert tashkiloti rahbari tomonidan tasdiqlanadi va belgilangan tartibda berilgan ekspertiza xulosasi buyurtmachiga yuboriladi.
29. Ekspert tashkilotiga taqdim etilgan shaharsozlik hujjatlarining sifati, dastlabki maʼlumotlarning haqqoniyligi va qabul qilingan loyiha yechimlariga buyurtmachi hamda loyiha tashkiloti javobgardir.
4-bob. Shaharsozlik hujjatlarining ekspertiza qiymati
30. Shaharsozlik hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish buyurtmachi va ekspert tashkilotlari oʻrtasida tuziladigan shartnoma asosida amalga oshiriladi.
“Shaharsozlik hujjatlarini ekspertiza” qilish respublika markazi DM va uning hududiy boshqarmalari bilan tuziladigan shartnomalar (oferta)ga muvofiq buyurtmachi tomonidan 100 foiz oldindan toʻlov amalga oshirilgandan soʻng shaharsozlik va loyiha hujjatlari ekspertizasining xulosasi taqdim etiladi.
Akkreditatsiyadan oʻtgan yuridik shaxslarning shaharsozlik hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha shartnomalardagi boʻnak (avans) qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanadi.
31. Obyektlarning mahalliy ishlab chiqarilgan uskunalar boʻyicha narxi xulosada aks ettiriladi.
32. Loyiha hujjatlari bilan qurilish ishlari bir vaqtning oʻzida amalga oshirilgan obyektlarning narxlari hududda shakllangan narxlardan kelib chiqib, buyurtmachi bilan pudratchi oʻrtasida kelishilgan narxlar bayoniga asoslangan holda koʻrib chiqiladi.
33. Ekspert tashkilotlari tomonidan shaharsozlik hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazganlik uchun xizmatlar haqi ushbu Nizomga 6-ilovaga muvofiq hisob-kitob qilinadi.
5-bob. Shaharsozlik hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish muddatlari
34. Xavf-xatar toifalari boʻyicha:
I toifa obyektlarning shaharsozlik hujjatlari hamda telekommunikatsiya operator va provayderlarining telekommunikatsiya obyektlarida texnik vositalarni oʻrnatish uchun loyiha-smeta hujjatlari ekspertizaga topshirilgan sanadan boshlab oʻn besh kun muddatda;
II, III va IV toifalardagi obyektlar shaharsozlik hujjatlari ekspertizasi oʻttiz kun muddatda koʻrib chiqiladi.
35. Shaharsozlik hujjatlarining yirik va murakkabligidan kelib chiqib, tomonlarning kelishuviga muvofiq ekspertizani oʻtkazish muddatlari uzaytirilishi mumkin.
36. Shaharsozlik hujjatlari boʻyicha ekspert tashkilotlari tomonidan berilgan ekspertiza xulosasining amal qilish muddati 2 yil.
6-bob. Ekspertiza xulosasi
37. Ekspertiza xulosasida quyidagilar aks ettirilishi shart:
qurilishni amalga oshirishning shart-sharoitlari va asosiy loyiha yechimlari hamda qurilish obyektining texnik-iqtisodiy koʻrsatkich manbalari boʻyicha maʼlumotlarning qisqacha tavsifi;
ekspertiza oʻtkazish jarayonida qabul qilingan loyiha yechimlari boʻyicha shaharsozlik hujjatlariga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida aniq izoh va takliflar;
keyingi loyihalashtirish jarayonida alohida loyiha yechimlarini qoʻshimcha ravishda batafsil takomillashtirish boʻyicha tavsiyalar;
obyekt loyihasining shaharsozlik normalari va qoidalariga loyiqligi boʻyicha tavsifi;
shaharsozlik hujjatlarini tasdiqlash uchun berilgan tavsiyalar (loyiha yechimlari va asosiy texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlarning oʻzgarishiga olib keladigan jiddiy eʼtirozlar boʻlmagan taqdirda) yoki rad etish (qayta koʻrib chiqish uchun qaytarish) sabablari koʻrsatilgan xulosa.
38. Ekspertizani oʻtkazish natijalari yigʻma ekspertiza xulosasi hisoblanib, unda quyidagilar aks ettiriladi:
shaharsozlik hujjatlarining belgilangan talablarga muvofiqligi hamda kelgusida koʻrib chiqish va tasdiqlash uchun tavsiya etilishi haqidagi talablar;
qurilish obyektlarining cheklangan qiymati, qurilishi toʻgʻridan-toʻgʻri investitsiyalar, shu jumladan, xorijiy investitsiyalar hisobidan amalga oshiriladigan obyektlar qiymati bundan mustasno;
shaharsozlik hujjatlarining belgilangan talablarga nomuvofiqligi, rad etish yoki qayta koʻrib chiqish uchun qaytarish toʻgʻrisidagi talablar.
39. Shaharsozlik hujjatlarining ekspertizadan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi ijobiy xulosa quyidagilar uchun asos boʻladi:
shaharsozlik hujjatlarini belgilangan tartibda tasdiqlash;
keyingi loyihalashtirish bosqichini ishlab chiqish;
obyektni qurilish sohasida hududiy nazorat inspeksiyasidan roʻyxatdan oʻtkazish;
tender (tanlov) hujjatlarini tayyorlash;
moliyalashtirishni amalga oshirish.
40. Shaharsozlik hujjatlari ekspertizasi xulosasining namunaviy shakli ushbu Nizomga 7-ilovaga muvofiq rasmiylashtiriladi.
41. Xulosa ikki nusxada tayyorlanadi, bir nusxasi buyurtmachida, ikkinchi nusxasi ekspertiza tashkilotida saqlanadi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
42. Loyiha yechimlariga oʻzgartirishlar kiritilgan taqdirda, shu jumladan, qurilayotgan yoki mavjud obyektlarning konstruksiyasi oʻzgarganda (bino inshootning zilzilabardoshligiga hamda yongʻin xavfsizligiga taʼsir qiluvchi oʻzgarishlar mavjud boʻlganda), shaharsozlik hujjatlari kiritilayotgan oʻzgartirishlar qismida qayta ekspertizadan oʻtkaziladi.
43. Ekspert tashkilotlarining bergan xulosalari, ular mansabdor shaxslarining qonunga xilof harakatlari (harakatsizligi) boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.
44. Muayyan ekspert tashkiloti tomonidan berilgan xulosalarda koʻrsatilgan maʼlumotlar va koʻrsatkichlar boʻyicha mutasaddilar tomonidan bir yil davomida kamida uch marta xatoliklar yoki ekspertiza sifatsiz oʻtkazilganlik holatlari aniqlangan taqdirda, ekspert tashkilotining ekspertiza faoliyatini amalga oshirishga ruxsat beruvchi hujjati (guvohnomasi) vakolatli organ tomonidan bekor qilinadi hamda uch yil mobaynida mazkur faoliyat bilan shugʻullanish huquqidan mahrum etiladi.
Ekspertiza tashkilotlari tomonidan berilgan xulosalar oʻrtasida tafovutlar boʻlganda yoki ekspertiza xulosasi belgilangan talablarga mos kelmaganda axborot tizimi orqali aniqlash yoʻli bilan yoki murojaatga asosan “Shaharsozlik hujjatlari ekspertizasi” respublika markazi davlat muassasasi tomonidan qayta koʻrib chiqilishi mumkin.
Ekspertiza sifatsiz oʻtkazilganligi holatlari aniqlangan taqdirda, ekspertlar va ekspert tashkilotlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
45. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash boʻyicha shaharsozlik va loyiha hujjatlarining loyihaviy yechimlarini shaharsozlik hujjatlariga muvofiqligi yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Shaharsozlik hujjatlarini “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi orqali ekspert tashkilotlariga yuborish hamda koʻrib chiqish
Bosqichlar Masʼullar Amalga oshiriladigan tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Buyurtmachi Shaharsozlik hujjatlarini “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi orqali belgilangan tartibda ekspert tashkilotiga yuborish. Belgilangan tartibda 2-bosqich Moderator Shaharsozlik hujjatlarining toʻliqligini hamda ishchi loyiha hujjatlarini ishlab chiqishda foydalanilgan topografik reja “Topografiya” maʼlumotlar bazasiga kiritilganligini tekshirib chiqib: 1. Hujjatlar toʻliq boʻlgan taqdirda: I-II toifali obyektlar LSʼHlari koʻrib chiqish uchun hududiy filiallarga yuboriladi. III-IV toifali obyektlar LSʼHlari koʻrib chiqish va ijrochiga yoʻnaltirish uchun bosh direktorga yuboriladi. 2. Tekshirib chiqish natijasida shaharsozlik hujjatlari toʻliq boʻlmagan, ishchi loyiha hujjatlarini ishlab chiqishda foydalanilgan topografik reja “Topografiya” maʼlumotlar bazasiga kiritilmagan yoki ilova etilgan hujjatlar belgilangan talablarga nomuvofiq boʻlgan taqdirda, asosli izoh bilan buyurtmachiga qaytarish. 1 kun muddatda 3-bosqich Ekspert tashkiloti rahbari Shaharsozlik hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha elektron shaklda tushgan murojaatni koʻrib chiqish uchun bosh ekspertga yuborish. 1 kun muddatda 4-bosqich Bosh ekspert LSʼHlarini shaharsozlik normalariga rioya etilganligini oʻrganib chiqib: 1. Hujjatlar shaharsozlik normalariga mos boʻlgan taqdirda, ekspertizadan oʻtkazish uchun ommaviy ofertani tasdiqlash uchun yuboradi. 2. Oʻrganib chiqish natijasida shaharsozlik hujjatlari toʻliq boʻlmagan yoki ilova qilingan hujjatlar belgilangan talablarga nomuvofiq boʻlgan taqdirda, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish uchun buyurtmachiga qaytarish. 2 kun muddatda 5-bosqich Buyurtmachi Shaharsozlik hujjatlari boʻyicha aniqlangan kamchiliklar toʻgʻrisida ekspert tashkilotining tegishli soʻrovi olingan kundan boshlab mazkur kamchiliklar bartaraf etilganligi haqidagi tegishli hujjatlarni ekspert tashkilotiga yuborish. 10 kun muddatda 6-bosqich Buyurtmachi Shaharsozlik hujjatlari ekspertizasi uchun ommaviy oferta boʻyicha hisoblangan toʻlovni ekspert tashkilotining hisobraqamiga oʻtkazish. 3 kun muddatda 7-bosqich Axborot tizimi tomonidan avtomatik ravishda Buyurtmachi tomonidan shaharsozlik hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish uchun toʻlov amalga oshirilganligi toʻgʻrisidagi toʻlov xabarnomasini bosh ekspertga yuborish. Toʻlov amalga oshirilgan kunda 8-bosqich Bosh ekspert Shaharsozlik hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish uchun murojaatni bajarish muddatini belgilagan holda tegishli ekspertlarga yuborish. 1 kun muddatda 9-bosqich Ekspertlar 1. Shaharsozlik hujjatlarini belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazish natijasida aniqlangan kamchilik yoki berilgan tavsiyalarni bosh ekspertga yuborish. 2. Ekspertiza natijalari ijobiy boʻlgan taqdirda, yigʻma ekspertiza xulosasini tayyorlash uchun bosh ekspertga xabar yuborish. 12 kun muddatda 10-bosqich Bosh ekspert 1. Ekspertlar tomonidan loyiha yuzasidan aniqlangan kamchilik yoki berilgan tavsiyalar asosida buyurtmachiga qayta ishlash uchun yuborish. 1 kun muddatda 2. Ekspertiza natijalari ijobiy boʻlgan taqdirda, yigʻma ekspertiza xulosasini shakllantirib tasdiqlash uchun ekspert tashkiloti rahbariga yuborish. 5 kun muddatda 11-bosqich Buyurtmachi 1. Shaharsozlik hujjatlarini belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazish natijasida aniqlangan kamchilik yoki berilgan tavsiyalarni qayta ishlab, tahrirlangan loyiha-smeta hujjatlarini bosh ekspertga yuborish. 5 kun muddatda 12-bosqich Bosh ekspert 1. Buyurtmachi tomonidan tahrirlangan loyiha-smeta hujjatlarini ekspertlarga qayta koʻrib chiqish uchun yuborish. 1 kun muddatda 13-bosqich Ekspertlar 1. Buyurtmachi tomonidan tahrirlangan loyiha-smeta hujjatlarini qayta koʻrib chiqish kamchilik yoki berilgan tavsiyalarni bosh ekspertga yuborish. 2. Tahrirlangan loyiha-smeta hujjatlari ijobiy boʻlgan taqdirda, yigʻma ekspertiza xulosasini tayyorlash uchun bosh ekspertga xabar yuborish. 3 kun muddatda 14-bosqich Bosh ekspert Ekspertiza natijalari ijobiy boʻlgan taqdirda, yigʻma ekspertiza xulosasini tayyorlab, tasdiqlash uchun ekspertiza tashkiloti rahbariga yuborish. 3 kun muddatda 15-bosqich Ekspertiza tashkiloti rahbari 1. Yigʻma ekspertiza xulosasini elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash va buyurtmachiga yuborish. 1 kun muddatda 2. Yigʻma ekspertiza xulosasini axborot tizimidagi Yagona elektron reyestrga joylashtirish. Avtomatik ravishda
Obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash boʻyicha shaharsozlik va loyiha hujjatlarining loyihaviy yechimlarini shaharsozlik hujjatlariga muvofiqligi yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Yangi qurilish boʻyicha shaharsozlik hujjatlarini axborot tizimi orqali ekspertizadan oʻtkazish uchun arizaning
Tashkilot blankasida _____________________________ga ekspert tashkilotining nomi __________________________dan buyurtmachining nomi (loyihachi) yuridik manzili, IFUT, MFO, hisobraqami Ariza 1. Obyektni yangi qurish uchun asos boʻlgan normativ hujjat: _______________________________________________________________ (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni, qarori va topshiriqlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari, topshiriqlari va boshqa hujjatlar) 2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boshqarmalari yoki Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasi tomonidan tasdiqlangan arxitektura-rejalashtirish topshirigʻi: ______________________________________________________________________ (bayon, yil, oy, kun) 3. Belgilangan tartibda mutasaddi idoralar tomonidan tasdiqlangan loyihalash topshirigʻi: ________________________________________________________________________ 4. Muhandislik tarmoqlariga ulanishning texnik shartlari, muhandislik tarmoqlarini nazorat qiluvchi va ulardan foydalanuvchi manfaatdor tashkilotlar bilan kelishilgan materiallar: ______________________________________________________________________ 5. Qurilish maydonining muhandislik-geologik tadqiqotlari va ularning ekspertizasi natijalari toʻgʻrisidagi xulosalar: ______________________________________________________________________ 5 1 . Loyihani ishlab chiqishda foydalanilgan topografik rejani “Topografiya” maʼlumotlar bazasida qayd etilgan yagona roʻyxatga olish raqami ______________________________________________________________________ 6. Loyiha-tadqiqot ishlari uchun tuzilgan shartnoma: ______________________________________________________________________ (shartnoma nusxasi) 7. Loyihalash uchun litsenziya: ______________________________________________________________________ (litsenziya raqami, berilgan yil, oy, kun) 8. Obyekt joylashgan hududdagi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boshqarmalari yoki Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasi tomonidan qabul qilingan Kengash xulosasi: ______________________________________________________________________ (berilgan yil, oy, kun) 9. Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi hududiy organlarining eʼtirozlarsiz xulosasi: ______________________________________________________________________ (ekspert tashkilotining soʻroviga koʻra, tegishli hollarda) 10. Loyihalashning avvalgi bosqichida koʻrib chiqilgan va tasdiqlangan materiallar va hujjatlar: ______________________________________________________________________ (ekspert tashkilotining soʻroviga koʻra, tegishli hollarda) 11. Maxsus vakolatli organning ilmiy-tadqiqot kengashi bayoni (xulosasi): ______________________________________________________________________ (ekspert tashkilotining soʻroviga koʻra, oʻta muhim, maxsus yoki strategik obyektlar boʻyicha tegishli hollarda) 12. Sohaviy xulosalar: ______________________________________________________________________ (ekspert tashkilotining soʻroviga koʻra, tegishli hollarda) 13. Binoning energiya pasporti. ______________________________________________________________________
Obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash boʻyicha shaharsozlik va loyiha hujjatlarining loyihaviy yechimlarini shaharsozlik hujjatlariga muvofiqligi yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Obyektlarni rekonstruksiya qilish boʻyicha shaharsozlik hujjatlarini axborot tizimi orqali ekspertizadan oʻtkazish uchun arizaning
Tashkilot blankasida __________________________ga ekspert tashkilotining nomi _________________________dan buyurtmachining nomi (loyihachi) yuridik manzili, IFUT, MFO, hisobraqami Ariza 1. Obyektni rekonstruksiya qilish uchun asos boʻlgan normativ hujjat: ___________________________________________________________________________ (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni, qarori va topshiriqlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari, topshiriqlari va boshqa hujjatlar) 2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boshqarmalari yoki Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmalari tomonidan tasdiqlangan arxitektura-rejalashtirish topshirigʻi: ____________________________________________________________________________ (bayon, yil, oy, kun) 3. Belgilangan tartibda mutasaddi idoralar tomonidan tasdiqlangan loyihalash topshirigʻi: ____________________________________________________________________________ 4. Muhandislik tarmoqlariga ulanishning texnik shartlari, muhandislik tarmoqlarini nazorat qiluvchi va ulardan foydalanuvchi manfaatdor tashkilotlar bilan kelishilgan materiallar: ___________________________________________________________________________ 5. Qurilish maydonining muhandislik-geologik tadqiqotlari va ularning ekspertizasi natijalari toʻgʻrisidagi xulosalar: ____________________________________________________________________________ 5 1 . Loyihani ishlab chiqishda foydalanilgan topografik rejani “Topografiya” maʼlumotlar bazasida qayd etilgan yagona roʻyxatga olish raqami ____________________________________________________________________________ 6. Rekonstruksiya qilish talab etiladigan bino va inshootlarni texnik koʻrikdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi xulosa: ____________________________________________________________________________ 7. Loyiha-tadqiqot ishlari uchun tuzilgan shartnoma: ____________________________________________________________________________ (shartnoma nusxasi) 8. Loyihalash uchun litsenziya: ____________________________________________________________________________ (litsenziya raqami, berilgan yil, oy, kun) 9. Nuqson dalolatnomasi: ___________________________________________________________________________ 10. Obyekt joylashgan hududdagi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boshqarmalari yoki Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmalari tomonidan qabul qilingan Kengash xulosasi: ____________________________________________________________________________ (berilgan yil, oy, kun) 11. Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi hududiy organlarining eʼtirozlarsiz xulosasi: ___________________________________________________________________________ (ekspert tashkilotining soʻroviga koʻra, tegishli hollarda) 12. Loyihalashning avvalgi bosqichida koʻrib chiqilgan va tasdiqlangan materiallar va hujjatlar: ___________________________________________________________________________ (ekspert tashkilotining soʻroviga koʻra, tegishli hollarda) 13. Maxsus vakolatli organning ilmiy-tadqiqot kengashi bayoni (xulosasi): ___________________________________________________________________________ (ekspert tashkilotining soʻroviga koʻra, oʻta muhim, maxsus yoki strategik obyektlar boʻyicha tegishli hollarda) 14. Sohaviy xulosalar: __________________________________________________________________________ (ekspert tashkilotining soʻroviga koʻra, tegishli hollarda) 15. Binoning energiya pasporti __________________________________________________________________________
Obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash boʻyicha shaharsozlik va loyiha hujjatlarining loyihaviy yechimlarini shaharsozlik hujjatlariga muvofiqligi yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Obyektlarni mukammal taʼmirlash boʻyicha shaharsozlik hujjatlarini axborot tizimi orqali ekspertizadan oʻtkazish uchun arizaning
Tashkilot blankasida _________________________ga ekspert tashkilotining nomi ________________________dan buyurtmachining nomi (loyihachi) yuridik manzili, IFUT, MFO, hisobraqami Ariza 1. Obyektni mukammal taʼmirlash uchun asos boʻlgan normativ hujjat: ______________________________________________________________________ (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni, qarori va topshiriqlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari, topshiriqlari va boshqa hujjatlar) 2. Belgilangan tartibda mutasaddi idoralar tomonidan tasdiqlangan loyihalash topshirigʻi: ______________________________________________________________________ 3. Loyiha-tadqiqot ishlari uchun tuzilgan shartnoma: ______________________________________________________________________ (shartnoma nusxasi) 4. Loyihalash uchun litsenziya: ______________________________________________________________________ (litsenziya raqami, berilgan yil, oy, kun) 5. Nuqson dalolatnomasi: ______________________________________________________________________ 6. Mukammal taʼmirlash talab etiladigan bino va inshootlarni texnik koʻrikdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi xulosa: ______________________________________________________________________ 7. Obyekt joylashgan hududdagi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi yoki Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmalari tomonidan qabul qilingan Kengash xulosasi: ______________________________________________________________________ (berilgan yil, oy, kun) 8. Sohaviy xulosalar: ______________________________________________________________________ (ekspert tashkilotining soʻroviga koʻra, tegishli hollarda)
Obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash boʻyicha shaharsozlik va loyiha hujjatlarining loyihaviy yechimlarini shaharsozlik hujjatlariga muvofiqligi yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Obyektlarni joriy taʼmirlash boʻyicha shaharsozlik hujjatlarini axborot tizimi orqali ekspertizadan oʻtkazish uchun arizaning
Tashkilot blankasida _________________________ga ekspert tashkilotining nomi ________________________dan buyurtmachining nomi (loyihachi) yuridik manzili, IFUT, MFO, hisobraqami Ariza 1. Obyektni mukammal taʼmirlash uchun asos boʻlgan normativ hujjat: ______________________________________________________________________ (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni, qarori va topshiriqlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari, topshiriqlari va boshqa hujjatlar) 2. Belgilangan tartibda mutasaddi idoralar tomonidan tasdiqlangan loyihalash topshirigʻi: ______________________________________________________________________ 3. Loyiha-tadqiqot ishlari uchun tuzilgan shartnoma: ______________________________________________________________________ (shartnoma nusxasi) 4. Loyihalash uchun litsenziya: ______________________________________________________________________ (litsenziya raqami, berilgan yil, oy, kun) 5. Nuqson dalolatnomasi: ______________________________________________________________________
Obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash boʻyicha shaharsozlik va loyiha hujjatlarining loyihaviy yechimlarini shaharsozlik hujjatlariga muvofiqligi yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
“Shaharsozlik hujjatlarini ekspertiza qilish respublika markazi” DM va hududiy boshqarmalari, akkreditatsiyadan oʻtgan yuridik shaxslar tomonidan shaharsozlik hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha koʻrsatiladigan xizmatlar qiymatini
T/r Bajariladigan ishlarning ekspertizasi nomi Asosi Oʻlchov birligi Smeta qiymatidan olinadigan ulush 1. Yangi qurilish, rekonstruksiya va mukammal taʼmirlash obyektlari loyiha-smeta hujjatlarining ekspertizasi * smeta qiymatidan % 0,1 2. Yangi qurilish, rekonstruksiya va mukammal taʼmirlash obyektlari loyiha-smeta hujjatlarini qayta koʻrish ekspertizasi * smeta qiymatidan % 0,05 3. Barcha obyektlar smeta qiymatlarining ekspertizasi ** smeta qiymatidan % 0,05 4. Barcha obyektlarning qayta hisoblagandagi smeta qiymatlarining ekspertizasi ** smeta qiymatidan % 0,02 5. Obyektlar loyihalarining zilzilabardoshlik va yongʻin xavfsizligi boʻyicha berilgan ekspertiza xulosalari *** ish hajmi (m 2 ) dan BHM 2 % ish hajmi (m 3 ) dan BHM 1,5 % ish hajmi (pm) dan BHM 1 % 5 1 . Foydali qazilma konlarini aniqlash, modernizatsiya qilish va kengaytirish yuzasidan istiqbolli loyihalar ilmiy tajriba-sinovdan oʻtkazilib, ilmiy xulosa olingandan soʻng bino va inshootlar qurilishi boʻyicha ishlab chiqilgan shaharsozlik hujjatlari ekspertizasi shartnoma qiymati qurilishning boshlangʻich qiymatidan QQSni inobatga olmagan holda 0,01 foiz, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravaridan ortiq boʻlmagan miqdorida 6. Mutaxassislarning huquqni muhofaza qiluvchi va boshqa organlar tomonidan ekspert sifatida jalb qilinishi har bir kuniga BHMning 5 baravari 7. a) shahar bosh rejalari shuningdek, alohida hududlarning qurish loyihalari, BHMning 100 baravari b) shaharchalarning bosh rejalari, BHMning 70 baravari v) qishloq aholi punktlarining hududlarini shaharsozlik jihatidan rivojlantirish sxemalari (bosh rejalari), shuningdek, alohida hududlarning master-rejalari va batafsil rejalashtirish loyihalari BHMning 50 baravari 8. a) buyurtmachi va pudratchini boshqa xarajatlariga hisoblangan narxlar ekspertizasi — BHMning 30 baravari (ikki va undan koʻp faoliyat turlari bilan shugʻullanganda 50 baravari); b) xom ashyo yoki yarim tayyor mahsulotlarni qayta ishlash kalkulyatsiyasi ekspertizasi — BHMning 5 baravari; v) qurilish mashinalari va mexanizmlarning ekspluatatsiya qilinadigan joriy narxlarini aniqlash ekspertizasi — BHMning 3 baravari. g) qurilishda yuk tashish joriy narxlarini aniqlash ekspertizasi — BHMning 2 baravari. 9. Aholi punktlari boʻyicha ishlab chiqilgan bosh rejalar, shaharlarni batafsil rejalashtirish loyihalari, master-rejalar (shuningdek, uning tarkibidagi ishlarni bajarish) uchun ishlab chiqilgan smeta narxlarini aniqlash ekspertizasi (mazkur narxlar vakolatli organ tomonidan tasdiqlangan maxsus uslubiy qoʻllanma asosida aniqlangan taqdirda, ekspertiza talab etilmaydi) — BHMning 3 baravari
Obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash boʻyicha shaharsozlik va loyiha hujjatlarining loyihaviy yechimlarini shaharsozlik hujjatlariga muvofiqligi yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Shaharsozlik hujjatlarining ekspertiza xulosasi
Tashkilot blankasida ERI (rahbar) YIGʻMA EKSPERTIZA XULOSASI №_____ ishchi loyiha boʻyicha obyektni qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash “_________________________________________” (loyihalash topshirigʻi boʻyicha qurilish obyektining nomi) Buyurtmachi: ____________________________________ Bosh loyihachi: _________________________________ Litsenziya __-son, “__” ___________________________ (qachon, kim tomonidan berilgan) Moliyalashtirish manbai: _______________________ Bosh pudratchi: _________________________________ (agar qaror qabul qiluvchi organ tomonidan belgilangan boʻlsa) Qurilish turi: ___________________________________ (yangi qurilish, rekonstruksiya, kapital taʼmirlash va boshqalar) I. Loyihalash uchun asos. 1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasi qarorlari va boshqalar. 2. Tasdiqlangan loyihalash topshirigʻi (belgilangan tartibda tegishli idora va tashkilotlar bilan kelishilgan holda, qachon va kim tomonida?). 3. Arxitektura-rejalashtirish topshirigʻi, qachon va kim tomonidan berilgan. 4. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulanishning texnik shartlari va muhandislik tarmoqlarini nazorat qiluvchi manfaatdor tashkilotlar bilan tasdiqlash uchun materiallar. 5. Qurilish maydonining muhandislik-geologik tadqiqotlari natijalari boʻyicha xulosalar. 6. Obyekt loyihasining energiya samaradorligi koʻrsatkichlari boʻyicha xulosa. 7. Rekonstruksiya yoki taʼmirlashni talab qiladigan bino va inshootlar texnik koʻrikdan oʻtkazilganligi boʻyicha xulosa. 8. Loyiha va tadqiqot ishlari uchun shartnoma 20 ___ y. “__”______. 9. Belgilangan tartibda buyurtmachi tomonidan 20 ___ y. “__”______ da tasdiqlangan obyektning nuqson dalolatnomasi. II. Ekspertiza uchun taqdim etilgan materiallar. Loyihani ishlab chiqish bosqichida “Ishchi loyiha yoki hujjatlar”ning tarkibi. III. Loyiha yechimlarining qisqacha mazmuni (mazmuni qisqa va tushunarli boʻlishi talab etiladi) . 1. Qurilish maydonining shartlari ( geologiya, mustahkamligi, xavfsizligi, zilzilaga bardoshligi, yongʻin xavfsizligi va boshqalar). 2. Obyektning bosh rejasi (asosiy texnik-iqtisodiy koʻrsatkichi (TIK), chegaradoshligi) . 3. Qurilish maydonining joylashgan manzili. 4. Asosiy loyiha yechimlari (mustahkamligi, xavfsizligi (zilzilabardoshligi va yongʻin xavfsizligi) hamda texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida — loyiha tarkibi parametrlari va koʻrsatkichlar (m 2 , m 3 )). IV. Loyihalashtirilayotgan obyektning muhandislik taʼminoti: Ichimlik suv, elektr energiyasi, issiqlik taʼminoti, kanalizatsiya, signalizatsiya va boshqalar (loyihalashda texnik shartlarga rioya etilganligi va boshqa yechimlar). V. Loyihaning kelishilganligi toʻgʻrisida hujjatlar. 1. Buyurtmachining xulosasi (talab va takliflar bor yoki yoʻqligi). 2. Davlat ekologiya ekspertizasining xulosasi. 3. Mahalliy arxitektura organi va boshqa manfaatdor idoralar. VI. Ekspertiza natijalari. 1. Ekspertiza jarayonida mutaxassislarning izohlariga muvofiq loyiha hujjatlariga quyidagi asosiy tuzatishlar va qoʻshimchalar kiritiladi. 2. Ekspertiza natijalariga koʻra qoʻshimcha qiymat soligʻi (QQS) va buyurtmachining boshqa xarajatlari bilan ____ ming soʻm miqdorida taqdim etilgan loyiha qiymati ____ ming soʻmga kamaytirilib, ____ ming soʻm qilib belgilandi. Xususan: Qurilish-montaj ishlari: ____ ming soʻm. Asbob-uskunalar: ____ ming soʻm. QQS: ____ ming soʻm. Buyurtmachining boshqa xarajatlari: ____ ming soʻm. 3. Yakuniy xarajat buyurtmachi va pudratchi tomonidan qurilish tugagandan soʻng nazorat oʻlchovi natijalari asosida aniqlanadi. ERI (xodim) 4. Buyurtmachi loyiha hujjatlarini tasdiqlashdan oldin belgilangan tartibda barcha manfaatdor vakolatli organlar bilan kelishishi lozim. 5. Ekspertizadan oʻtkazish uchun taqdim etilgan loyiha hujjatlarining toʻliqligi, maʼlumotlarning ishonchliligi yuzasidan buyurtmachi va qabul qilingan loyiha yechimlari yuzasidan ishlab chiquvchi javobgar hisoblanadi. VII. Xulosalar. Ekspertiza natijalarini hisobga olgan holda, “_________________________________________” (loyihalash topshirigʻi boʻyicha qurilinish obyektining nomi) ishchi loyiha kelgusida koʻrib chiqish va tasdiqlashga tavsiya etiladi. Ijrochi mutaxassis ERI (xodim) F.I.O. _________________ F.I.O. Ishtirokchi ekspertlar: _________________ F.I.O.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 579-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari roʻyxati
1. Vazirlar Mahkamasining “Qurilish sohasida ruxsat beruvchi tusdagi hujjatlarni berish tartibotlarini amalga oshirish muddatlari va qiymatini belgilashda tabaqalashtirilgan yondashuv tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2013-yil 30-maydagi 150-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2013-y., 5-son, 33-modda).
2. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 22-yanvardagi 15-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 1-son, 6-modda) bilan tasdiqlangan Shaharsozlik hujjatlarining ekspertizasini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom.
4. Vazirlar Mahkamasining “Yer uchastkalari berish va yakka tartibdagi uy-joy qurish uchun yer uchastkalariga meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqini realizatsiya qilishning zamonaviy va shaffof mexanizmlarini joriy etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 28-yanvardagi 63-son qarorining 4-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Qurilish sohasida davlat boshqaruvi tizimining tubdan takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2019-yil 14-iyundagi 498-son qaroriga 1-ilovaning 23-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 28-noyabrdagi 961-son qaroriga ilovaning 1-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son farmoni) 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 122-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 17-sentabr,
579-son