📅 2021-yil 17-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 17-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 17 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 сентября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 September 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
СХЕМАСИ
ТАВСИЯНОМА
Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони ҳамда «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, эҳтиёжманд хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган қизиқишларини рағбанлантириш ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, билим олишлари учун имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарори ҳамда «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонига мувофиқ:
а) ҳар йили базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул қилинган, ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларни (кейинги ўринларда — эҳтиёжманд талабалар) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилганлиги;
б) бунда, ўқиш учун тўлов пуллари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар йили 150 нафардан эҳтиёжманд талабалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қайтариш шартисиз қоплаб берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан базавий тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш мақсадида талабгорларни танлаб олиш мезонлари;
талабгорларни танлаб олиш шартлари ва шу мақсадда маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида ташкил этилаётган комиссиялар фаолияти;
маҳаллий ҳокимликлар томонидан олий таълим муассасаларига танланган 150 нафар талабгорларга тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш тартиби.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари талабгорларни танлаб олиш натижаларини белгиланган муддатларда «Aziz-ayol.uz» Ягона интерактив миллий платформаси орқали эълон қилинишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Махкамова ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошқулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 585-сон қарорига ИЛОВА
Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар (кейинги ўринларда — талабгорлар) олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида базавий тўлов-контракт миқдори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда — ҳокимликлар) томонидан тўлаб берилиши тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналишига (таълим шаклидан қатъи назар) талабаликка тавсия этилган, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган талабгорларга нисбатан қўлланилади.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан ўқишга кирган 40 нафардан, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган 110 нафар, жами 150 нафар хотин-қизлар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан базавий тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради.
Бунда талабгорларнинг иккинчи ва ундан кейинги ўқув йиллари учун ўз ҳудудларидаги тижорат банклари томонидан таълим кредитлари расмийлаштирилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз ҳудудларидаги талабгорлар учун учинчи шахс кафиллигини беради ҳамда ўқишни тамомлагандан сўнг уларни иш жойи билан таъминлайди.
4. Ушбу Низом қоидалари:
иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этган талабгорларга;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган хорижий олий таълим муассасалари ёки уларнинг филиаллари, нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2-боб. Талабгорларни аниқлаш мезонлари ва шартлари
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан базавий тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш мақсадида талабгорларни танлаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
а) Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги хотин-қизлар;
б) ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, яъни етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар;
в) ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, яъни боқувчисини йўқотган (турмуш ўртоғи вафот этган), вояга етмаган фарзандларни ёлғиз тарбиялаётган эҳтиёжманд аёллар.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра давлат олий таълим муассасаларига базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва 2 — 4-курсларда таҳсил олаётган мазкур Низомнинг 5-бандидаги мезонларга мос келувчи хотин-қизлар тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб аризани ҳар йили 10 календарь кун ичида олий таълим муассасаси қабул комиссиясига тақдим этади.
7. Олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан талабгорларнинг ижтимоий ҳолати тўғрисида маълумотлар (талабгорнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, ота-онаси ёки уларнинг бири вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси, турмуш ўртоғи вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси ва вояга етмаган фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси) «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.
8. Ҳар бир давлат олий таълим муассасаси белгиланган мезонлар асосида талабгорлар рўйхатини таҳлил қилиб, мазкур Низомнинг 5-бандида келтирилган мезонлар асосида талабгорлар рўйхатини 5 календарь иш кунида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юборади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ҳар йили 5 календарь иш куни ичида талабгорларнинг рўйхати, талаб этилган ҳужжатлар (талабгорнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, ота-онаси ёки уларнинг бири вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси, ёхуд турмуш ўртоғи вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси ва вояга етмаган фарзандининг тугилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси) баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари ва ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари аниқ кўрсатилган ҳолда ёзма равишда яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.
9. Ҳокимликлар томонидан мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) тузилади. Комиссия Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган талабгорлар рўйхатини қуйидаги тартибда кўриб чиқади:
Комиссия аъзолари туман (шаҳар)ларга бириктирилади, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда тегишли маҳалладаги хотин-қизлар фаолларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилади.
Ишчи гуруҳ 5 календарь иш кунида талабгорларнинг яшаш жойи бўйича ижтимоий ҳолатини ўрганади, ўрганиш натижаларига кўра Ишчи гуруҳ ҳар бир талабгорлар бўйича далолатнома тузади ва Комиссияга тақдим қилади.
Зарур ҳолларда Ишчи гуруҳлар томонидан мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларни тасдиқловчи маълумотлар ва электрон шаклдаги ҳужжатлар (туғилганлик, никоҳ қайд этилганлик, вафот этганлик ҳақида ва бошқа) «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.
Комиссия 5 календарь иш кунида ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган тегишли ҳужжатларни ўрганиб, талабгорларнинг тўплаган баллари, ҳудудлардаги таълим йўналишлари бўйича кадрларга бўлган эҳтиёж ҳамда талабгорларнинг таҳсил олаётган босқичларини инобатга олиб 150 нафар хотин-қизларни саралаб олади ва баённомани расмийлаштиради ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига юборади.
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси 10 календарь иш кунида тавсияномаларни тасдиқлайди ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.
10. Комиссия ҳар ўқув йилида 1 октябрдан кеч бўлмаган муддатда базавий тўлов-контракт суммалари тўлаб берилиши белгиланган (тавсиянома берилган) хотин-қизлар рўйхатини ҳамда шартномани имзолаш бўйича хулосаларни тегишлилиги бўйича давлат олий таълим муассасаларига ёзма равишда киритади ва белгиланган тартибда шартномаларни расмийлаштиради.
Бунда Комиссия аъзолари томонидан талабгорлардан 150 нафарини танлаб олишда биринчи навбатда уларнинг ижтимоий ҳолати, эҳтиёжмандлиги, тўплаган баллари, ҳудудлардаги таълим йўналишлари бўйича кадрларга бўлган эҳтиёж ҳамда таҳсил олаётган босқичлари инобатга олинади.
12. Талабгорларни танлаб олиш ва уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мазкур Низомга 2-иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан танлаб олинган талабгорлар жорий ўқув йили давомида олий таълим муассасасини ёки таълим йўналишини ўзгартирса ёхуд талабалар сафидан четлаштирилса мазкур имтиёздан маҳрум бўладилар.
14. Давлат олий таълим муассасалари:
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 1 сентябрга қадар иккинчи ва ундан кейинги ўқув йиллари учун таълим кредити олиши зарур бўлган талабгорлар рўйхатини;
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 1 августга қадар ўқишни тамомлаган ва иш жойи билан таъминлаш лозим бўлган талабгорлар рўйхатини яшаш ҳудуди бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёзма равишда тақдим этади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
15. Ҳокимликлар танлаб олинган талабгорларнинг ўқиши учун зарур маблағларнинг белгиланган тўлов-контракт миқдорининг камида 25 фоизини ҳар йили 15 сентябргача ёки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларгача, 50 фоизини — 1 январгача, 75 фоизини — 1 апрелгача ва 100 фоизини — 1 июлгача улар талабаликка тавсия этилган давлат олий таълим муассасаларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб беради.
16. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
17. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзасидан тавсиянома бериш комиссиясининг
1. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, К омиссия раиси 2. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари 3. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи 4. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаси ректори 5. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси бошлиғи 6. Келишувга асосан — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутати 7. Келишувга асосан — фуқаролик жамияти институти (нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, сиёсий партия ва ҳаракатлар, оммавий ахборот воситалари, касаба уюшмалари ва бошқалар) вакили 8. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бош юристконсульти 9. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари ўринбосари, Комиссия котиби
Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби
Босқичлар Амалга ошириш механизми Субъектлар Бажариш муддатлари 1-босқич Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказилган кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) якуни бўйича танлов натижаларини эълон қилиш. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси, Давлат тест маркази Тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта ичида 2-босқич Белгиланган мезонларга мос келувчи хотин-қизлар томонидан олий таълим муассасалари қабул комиссиясига моддий қўллаб-қувватлаш юзасидан мурожаат қилиш. Талабгорлар Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун давомида 3-босқич Базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган, белгиланган мезонларга мос талабгорлар рўйхатини шакллантириш. Давлат олий таълим муассасалари Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 5 календарь кун давомида 4-босқич Талабгорлар рўйхатини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юбориш. Давлат олий таълим муассасалари Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 5 календарь кун давомида 5-босқич Талабгорларнинг рўйхатини яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 5 календарь иш куни ичида 6-босқич Комиссия аъзоларини туман (шаҳар)ларга бириктириш. Туман (шаҳар)ларга бириктирилган Комиссия аъзоси, туман ( шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда тегишли маҳалладаги хотин-қизлар фаолларидан иборат таркибда ишчи гуруҳни тузиш. Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссияси (кей?нги ўринларда — Комиссия) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан рўйхат юборилган куни 7-босқич Талабгорларнинг яшаш жойи бўйича ижтимоий ҳолатини ўрганиш. Ҳар бир талабгор бўйича далолатнома тузиш ва Комиссияга тақдим қилиш. Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда тегишли маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) 5 календарь иш кунида 8-босқич Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган тегишли ҳужжатларни ўрганиб, 150 нафар хотин-қизларни саралаб олиш ва баённомани расмийлаштириш ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига юбориш. Комиссия 5 календарь иш кунида 9-босқич Тавсияномаларни тасдиқлаш ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси 10 календарь иш кунида 10-босқич Базавий тўлов-контракт суммалари тўлаб берилиши белгиланган (тавсиянома берилган) хотин-қизлар рўйхатини ҳамда шартномани имзолаш бўйича хулосаларни тегишлилиги бўйича давлат олий таълим муассасаларига ёзма равишда киритиш ва белгиланган тартибда шартномаларни расмийлаштириш. Комиссия Ҳар бир ўқув йилида 1 октябрдан кеч бўлмаган муддатда
Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун
ТАВСИЯНОМА № AA 0000 Ушбу тавсиянома фуқаро ______________________________га (фамилияси, исми, отасининг исми) (___________________) (паспорт серияси ва рақами) Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг 20___ йил «___»___________даги _____-сон буйруғига асосан берилди. М.Ў. ________________________________ (мансабдор шахснинг Ф.И.О., имзо) 20___ йил «___»___________ ТАВСИЯНОМА № AA 0000 Ушбу тавсиянома фуқаро ___________________ _________________ _________________га (фамилияси, исми, отасининг исми) ___________________ (паспорт серияси ва рақами) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил «___»___________даги _____-сон қарорига мувофиқ ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун берилди. Тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг 20___ йил «___»___________даги _____-сон буйруғига асосан берилди. Тавсиянома расмийлаштириб берилган санадан эътиборан бир йил муддат давомида кучга эга бўлади. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ____________________________________ (Ф.И.О.) (М.Ў., имзо) 20___ йил «___»___________
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 17 сентябрь,
585-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
NAMUNAVIY TARKIBI
SXEMASI
TAVSIYANOMA
Ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarning oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oila va xotin-qizlarni tizimli qoʻllab-quvvatlashga doir ishlarni yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 7-martdagi PF-87-son Farmoni hamda “Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash, ularning jamiyat hayotidagi faol ishtirokini taʼminlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 5-martdagi PQ-5020-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, ehtiyojmand xotin-qizlarning taʼlim olishga boʻlgan qiziqishlarini ragʻbanlantirish va moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash, bilim olishlari uchun imkoniyatlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash, ularning jamiyat hayotidagi faol ishtirokini taʼminlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 5-martdagi PQ-5020-son qarori hamda “Oila va xotin-qizlarni tizimli qoʻllab-quvvatlashga doir ishlarni yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 7-martdagi PF-87-son Farmoniga muvofiq:
a) har yili bazaviy toʻlov-kontrakt asosida davlat oliy taʼlim muassasasining bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga qabul qilingan, ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarni (keyingi oʻrinlarda — ehtiyojmand talabalar) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hisobidan oʻqitish tartibi joriy etilganligi;
b) bunda, oʻqish uchun toʻlov pullari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan har yili 150 nafardan ehtiyojmand talabalar uchun mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan qaytarish shartisiz qoplab berilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarning oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan bazaviy toʻlov-kontrakt miqdorini toʻlab berish maqsadida talabgorlarni tanlab olish mezonlari;
talabgorlarni tanlab olish shartlari va shu maqsadda mahalliy hokimliklar huzurida tashkil etilayotgan komissiyalar faoliyati;
mahalliy hokimliklar tomonidan oliy taʼlim muassasalariga tanlangan 150 nafar talabgorlarga toʻlov-kontrakt miqdorini toʻlab berish tartibi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari talabgorlarni tanlab olish natijalarini belgilangan muddatlarda “Aziz-ayol.uz” Yagona interaktiv milliy platformasi orqali eʼlon qilinishini taʼminlasin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisi Z.B. Maxkamova hamda Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A.X. Toshqulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 585-son qaroriga ILOVA
Ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarning oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlar (keyingi oʻrinlarda — talabgorlar) oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash maqsadida bazaviy toʻlov-kontrakt miqdori tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari (keyingi oʻrinlarda — hokimliklar) tomonidan toʻlab berilishi tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizom 2022/2023 oʻquv yilidan boshlab oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining yoki Vazirlar Mahkamasining tegishli qarori bilan tasdiqlangan qabul parametrlari doirasida bazaviy toʻlov-kontrakt asosida davlat oliy taʼlim muassasasining bakalavriat taʼlim yoʻnalishiga (taʼlim shaklidan qatʼi nazar) talabalikka tavsiya etilgan, ikkinchi va undan yuqori bosqichlarda tahsil olayotgan talabgorlarga nisbatan qoʻllaniladi.
3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2022/2023 oʻquv yilidan boshlab har yili oʻzlarining hududlaridan oʻqishga kirgan 40 nafardan, ikkinchi va undan yuqori bosqichlarda tahsil olayotgan 110 nafar, jami 150 nafar xotin-qizlar uchun mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan bazaviy toʻlov-kontrakt summasini toʻrt oʻquv yilining yakunlanishiga qadar toʻlab beradi.
Bunda talabgorlarning ikkinchi va undan keyingi oʻquv yillari uchun oʻz hududlaridagi tijorat banklari tomonidan taʼlim kreditlari rasmiylashtiriladi. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari oʻz hududlaridagi talabgorlar uchun uchinchi shaxs kafilligini beradi hamda oʻqishni tamomlagandan soʻng ularni ish joyi bilan taʼminlaydi.
4. Ushbu Nizom qoidalari:
ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlim olish uchun tanlovda ishtirok etgan talabgorlarga;
Oʻzbekiston Respublikasi hududida joylashgan xorijiy oliy taʼlim muassasalari yoki ularning filiallari, nodavlat taʼlim xizmatlari faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlari hamda oliy harbiy taʼlim muassasalariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2-bob. Talabgorlarni aniqlash mezonlari va shartlari
5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan bazaviy toʻlov-kontrakt miqdorini toʻlab berish maqsadida talabgorlarni tanlab olish quyidagi mezonlar asosida amalga oshiriladi:
a) Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi xotin-qizlar;
b) ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yaʼni yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlar;
v) ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yaʼni boquvchisini yoʻqotgan (turmush oʻrtogʻi vafot etgan), voyaga yetmagan farzandlarni yolgʻiz tarbiyalayotgan ehtiyojmand ayollar.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi tomonidan oʻtkazilgan test sinovi (kasbiy (ijodiy) imtihon, yozma imtihon) natijalariga koʻra davlat oliy taʼlim muassasalariga bazaviy toʻlov-kontrakt asosida qabul qilingan va 2 — 4-kurslarda tahsil olayotgan mazkur Nizomning 5-bandidagi mezonlarga mos keluvchi xotin-qizlar test natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab arizani har yili 10 kalendar kun ichida oliy taʼlim muassasasi qabul komissiyasiga taqdim etadi.
7. Oliy taʼlim muassasasi qabul komissiyasi tomonidan talabgorlarning ijtimoiy holati toʻgʻrisida maʼlumotlar (talabgorning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi, ota-onasi yoki ularning biri vafot etganligi toʻgʻrisida oʻlim guvohnomasi, turmush oʻrtogʻi vafot etganligi toʻgʻrisida oʻlim guvohnomasi nusxasi va voyaga yetmagan farzandining tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi) “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadi.
8. Har bir davlat oliy taʼlim muassasasi belgilangan mezonlar asosida talabgorlar roʻyxatini tahlil qilib, mazkur Nizomning 5-bandida keltirilgan mezonlar asosida talabgorlar roʻyxatini 5 kalendar ish kunida Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga yuboradi.
Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tomonidan har yili 5 kalendar ish kuni ichida talabgorlarning roʻyxati, talab etilgan hujjatlar (talabgorning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi nusxasi, ota-onasi yoki ularning biri vafot etganligi toʻgʻrisida oʻlim guvohnomasi nusxasi, yoxud turmush oʻrtogʻi vafot etganligi toʻgʻrisida oʻlim guvohnomasi nusxasi va voyaga yetmagan farzandining tugilganlik haqidagi guvohnomasi nusxasi) ballar ketma-ketligiga qatʼiy rioya etilgan holda bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va oʻquv yili uchun toʻlov-kontrakt miqdorlari aniq koʻrsatilgan holda yozma ravishda yashash joyi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuboriladi.
9. Hokimliklar tomonidan mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq tarkibda Ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarning oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tuziladi. Komissiya Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tomonidan taqdim etilgan talabgorlar roʻyxatini quyidagi tartibda koʻrib chiqadi:
Komissiya aʼzolari tuman (shahar)larga biriktiriladi, tuman (shahar) hokimining oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi hamda tegishli mahalladagi xotin-qizlar faollaridan iborat tarkibda ishchi guruh tuziladi.
Ishchi guruh 5 kalendar ish kunida talabgorlarning yashash joyi boʻyicha ijtimoiy holatini oʻrganadi, oʻrganish natijalariga koʻra Ishchi guruh har bir talabgorlar boʻyicha dalolatnoma tuzadi va Komissiyaga taqdim qiladi.
Zarur hollarda Ishchi guruhlar tomonidan mazkur Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan mezonlarni tasdiqlovchi maʼlumotlar va elektron shakldagi hujjatlar (tugʻilganlik, nikoh qayd etilganlik, vafot etganlik haqida va boshqa) “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadi.
Komissiya 5 kalendar ish kunida ishchi guruh tomonidan taqdim etilgan tegishli hujjatlarni oʻrganib, talabgorlarning toʻplagan ballari, hududlardagi taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha kadrlarga boʻlgan ehtiyoj hamda talabgorlarning tahsil olayotgan bosqichlarini inobatga olib 150 nafar xotin-qizlarni saralab oladi va bayonnomani rasmiylashtiradi hamda Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasiga yuboradi.
Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi 10 kalendar ish kunida tavsiyanomalarni tasdiqlaydi va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuboradi.
10. Komissiya har oʻquv yilida 1-oktabrdan kech boʻlmagan muddatda bazaviy toʻlov-kontrakt summalari toʻlab berilishi belgilangan (tavsiyanoma berilgan) xotin-qizlar roʻyxatini hamda shartnomani imzolash boʻyicha xulosalarni tegishliligi boʻyicha davlat oliy taʼlim muassasalariga yozma ravishda kiritadi va belgilangan tartibda shartnomalarni rasmiylashtiradi.
Bunda Komissiya aʼzolari tomonidan talabgorlardan 150 nafarini tanlab olishda birinchi navbatda ularning ijtimoiy holati, ehtiyojmandligi, toʻplagan ballari, hududlardagi taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha kadrlarga boʻlgan ehtiyoj hamda tahsil olayotgan bosqichlari inobatga olinadi.
12. Talabgorlarni tanlab olish va ularni moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxema asosida amalga oshiriladi.
13. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan tanlab olingan talabgorlar joriy oʻquv yili davomida oliy taʼlim muassasasini yoki taʼlim yoʻnalishini oʻzgartirsa yoxud talabalar safidan chetlashtirilsa mazkur imtiyozdan mahrum boʻladilar.
14. Davlat oliy taʼlim muassasalari:
2022/2023 oʻquv yilidan boshlab har yili 1-sentabrga qadar ikkinchi va undan keyingi oʻquv yillari uchun taʼlim krediti olishi zarur boʻlgan talabgorlar roʻyxatini;
2024/2025 oʻquv yilidan boshlab har yili 1-avgustga qadar oʻqishni tamomlagan va ish joyi bilan taʼminlash lozim boʻlgan talabgorlar roʻyxatini yashash hududi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yozma ravishda taqdim etadi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
15. Hokimliklar tanlab olingan talabgorlarning oʻqishi uchun zarur mablagʻlarning belgilangan toʻlov-kontrakt miqdorining kamida 25 foizini har yili 15-sentabrgacha yoki Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasi tomonidan belgilangan muddatlargacha, 50 foizini — 1-yanvargacha, 75 foizini — 1-aprelgacha va 100 foizini — 1-iyulgacha ular talabalikka tavsiya etilgan davlat oliy taʼlim muassasalarining tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga oʻtkazib beradi.
16. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
17. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Ota-onasi yoki ularning biridan ayrilgan muhtoj qizlar, boquvchisi yoʻq yolgʻiz ayollar oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarning oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash yuzasidan tavsiyanoma berish komissiyasining
1. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari, K omissiya raisi 2. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar hokimining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari 3. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar hokimining oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar boshqarmasi boshligʻi 4. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi oliy taʼlim muassasasi rektori 5. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar xalq taʼlimi boshqarmasi boshligʻi 6. Kelishuvga asosan — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari deputati 7. Kelishuvga asosan — fuqarolik jamiyati instituti (nodavlat notijorat tashkilotlari, fuqarolarning oʻzini-oʻzi boshqarish organlari, siyosiy partiya va harakatlar, ommaviy axborot vositalari, kasaba uyushmalari va boshqalar) vakili 8. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bosh yuristkonsulti 9. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari oʻrinbosarlari — oila va xotin-qizlar boshqarmalari boshliqlari oʻrinbosari, Komissiya kotibi
Ota-onasi yoki ularning biridan ayrilgan muhtoj qizlar, boquvchisi yoʻq yolgʻiz ayollar oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarning oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tartibi
Bosqichlar Amalga oshirish mexanizmi Subyektlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish boʻyicha oʻtkazilgan kirish imtihonlari (test sinovi, kasbiy (ijodiy) imtihon) yakuni boʻyicha tanlov natijalarini eʼlon qilish. Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi, Davlat test markazi Test sinovlari toʻliq yakunlangandan keyin bir hafta ichida 2-bosqich Belgilangan mezonlarga mos keluvchi xotin-qizlar tomonidan oliy taʼlim muassasalari qabul komissiyasiga moddiy qoʻllab-quvvatlash yuzasidan murojaat qilish. Talabgorlar Test natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab 10 kalendar kun davomida 3-bosqich Bazaviy toʻlov-kontrakt asosida qabul qilingan va ikkinchi va undan yuqori bosqichlarda tahsil olayotgan, belgilangan mezonlarga mos talabgorlar roʻyxatini shakllantirish. Davlat oliy taʼlim muassasalari Test natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab 5 kalendar kun davomida 4-bosqich Talabgorlar roʻyxatini Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga yuborish. Davlat oliy taʼlim muassasalari Test natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab 5 kalendar kun davomida 5-bosqich Talabgorlarning roʻyxatini yashash joyi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuborish. Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 5 kalendar ish kuni ichida 6-bosqich Komissiya aʼzolarini tuman (shahar)larga biriktirish. Tuman (shahar)larga biriktirilgan Komissiya aʼzosi, tuman ( shahar) hokimining oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi hamda tegishli mahalladagi xotin-qizlar faollaridan iborat tarkibda ishchi guruhni tuzish. Ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarning oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash komissiyasi (key?ngi oʻrinlarda — Komissiya) Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligidan roʻyxat yuborilgan kuni 7-bosqich Talabgorlarning yashash joyi boʻyicha ijtimoiy holatini oʻrganish. Har bir talabgor boʻyicha dalolatnoma tuzish va Komissiyaga taqdim qilish. Oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi hamda tegishli mahalladagi xotin-qizlar faollari (keyingi oʻrinlarda — Ishchi guruh) 5 kalendar ish kunida 8-bosqich Ishchi guruh tomonidan taqdim etilgan tegishli hujjatlarni oʻrganib, 150 nafar xotin-qizlarni saralab olish va bayonnomani rasmiylashtirish hamda Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasiga yuborish. Komissiya 5 kalendar ish kunida 9-bosqich Tavsiyanomalarni tasdiqlash va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuborish. Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi 10 kalendar ish kunida 10-bosqich Bazaviy toʻlov-kontrakt summalari toʻlab berilishi belgilangan (tavsiyanoma berilgan) xotin-qizlar roʻyxatini hamda shartnomani imzolash boʻyicha xulosalarni tegishliligi boʻyicha davlat oliy taʼlim muassasalariga yozma ravishda kiritish va belgilangan tartibda shartnomalarni rasmiylashtirish. Komissiya Har bir oʻquv yilida 1-oktabrdan kech boʻlmagan muddatda
Ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarning oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarning oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash uchun
TAVSIYANOMA № AA 0000 Ushbu tavsiyanoma fuqaro ______________________________ga (familiyasi, ismi, otasining ismi) (___________________) (pasport seriyasi va raqami) Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisining 20___ yil “___”___________dagi _____-son buyrugʻiga asosan berildi. M.Oʻ. ________________________________ (mansabdor shaxsning F.I.O., imzo) 20___ yil “___”___________ TAVSIYANOMA № AA 0000 Ushbu tavsiyanoma fuqaro ___________________ _________________ _________________ga (familiyasi, ismi, otasining ismi) ___________________ (pasport seriyasi va raqami) Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 20___ yil “___”___________dagi _____-son qaroriga muvofiq ijtimoiy ehtiyojmand oila vakillari, yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan talaba xotin-qizlarning oliy taʼlim olishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash uchun berildi. Tavsiyanoma Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi raisining 20___ yil “___”___________dagi _____-son buyrugʻiga asosan berildi. Tavsiyanoma rasmiylashtirib berilgan sanadan eʼtiboran bir yil muddat davomida kuchga ega boʻladi. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi ____________________________________ (F.I.O.) (M.Oʻ., imzo) 20___ yil “___”___________
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 17-sentabr,
585-son