📅 2021-yil 20-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 20-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 20 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 сентября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 September 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
ТАРКИБИ
Маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, маҳаллаларда тинчлик, осойишталик ва хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорида фуқаролар йиғинларида тинчлик, осойишталик, хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг мулкига бўлган тажовузларнинг олдини олиш мақсадида барпо этилган айрим «Жамоатчилик назорати масканлари»ни (кейинги ўринларда — масканлар) эксперимент тариқасида видеокамералар ўрнатиш шарти билан тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш, улар негизида «Электрон кузатув масканлари» фаолияти ташкил этилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилиши, ушбу ерлар давлат-хусусий ёки ижтимоий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига хусусий шерик, нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижарага бериш мумкинлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг 2021 йил 1 октябрдан 2022 йил 1 октябрга қадар масканлар негизида «Электрон кузатув масканлари» фаолиятини ташкил этиш бўйича эксперимент ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
3. Белгилансинки, эксперимент доирасида:
тадбиркорлик субъектларига бериладиган масканлар ва уларнинг бинолари атрофидаги ер участкаларининг 6 квадрат метр майдонигача «Электрон кузатув масканлари»ни жойлаштириш учун, қолган қисми тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун (енгил конструкциялардан барпо этилган, чуқурлаштирилган пойдеворларга ва ер ости иншоотларига (0,5 метрдан кўп) эга бўлмаган, бузиб олиб (бартараф этиб) кўчириш имконияти мавжуд бўлган енгил турдаги қурилмалардан фойдаланиш шарти билан) эксперимент муддатидан қатъи назар, беш йил муддатга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади;
ижарага берувчи — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ижарага олувчи — «Электрон кузатув маскани»ни ташкил этиш учун фуқаролар йиғинларида барпо этилган «Жамоатчилик назорати масканлари»ни белгиланган тартибда ижарага олган юридик ва жисмоний шахслар ҳамда савдолар ташкилотчиси — «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси ҳисобланади;
масканлар ижара шартномаси асосида бериладиган тадбиркорлик субъектлари «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон танлов ўтказиш орқали аниқланади;
электрон танлов натижаларига кўра масканларни ижарага бериш «E-auksion» электрон савдо платформасида ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида электрон шаклда тузиладиган (шу жумладан, электрон рақамли имзо орқали) икки томонлама шартнома орқали расмийлаштирилади;
ижара шартномаси муддати тугагандан сўнг масканларнинг бинолари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мулк ҳуқуқи асосида қолдирилади, қолган мол-мулк ва жиҳозлар тадбиркорлик субъекти томонидан эркин тасарруф этилади;
ички ишлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тадбиркорлик субъектлари томонидан ижарага олинган масканларда видеокамералар ўрнатилганлиги ва «Электрон кузатув масканлари» ташкил этилганлигини ўрганади;
масканлар негизида «Электрон кузатув масканлари»ни ташкил этиш, уларда видеокамералар ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларнинг техник эксплуатацияси ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан, электр энергияси харажатларини қоплаш масканларни ижарага олган тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
4. Қуйидагилар:
«Электрон кузатув масканлари» фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига ижара ҳуқуқи асосида бериладиган «Жамоатчилик назорати масканлари» рўйхати 1-иловага мувофиқ;
«Жамоатчилик назорати масканлари»ни тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш учун энг яхши таклифларни танлаб олишга қўйиладиган минимал талаблар ва таклифларни баҳолаш мезонлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
2021 йил 1 октябрга қадар мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган масканлардан (муҳандислик-техник коммуникациялари мавжуд бўлган ёки ўтказиш осон бўлган) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мурожаатига асосан масканларга туташ ҳудуддан 15 квадрат метр ер участкасини ижара ҳуқуқи асосида ушбу қарорнинг 3-бандида белгиланган ижтимоий фойдали мақсадлар учун ажратсин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда мазкур қарорга 4-иловага мувофиқ таркибда масканларни тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш учун энг яхши таклифларни танлаб олиш бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳ таркибини шакллантирсин;
енгил турдаги қурилмаларга қўйиладиган талаблар намунавий лойиҳаларининг очиқ ва шаффоф бўлишини ҳамда бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтларида эълон жойлаштирилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
2021 йил 1 октябрга қадар ижарага бериладиган масканларнинг бинолари атрофидаги ер участкаларида қуриладиган енгил турдаги қурилмаларга қўйиладиган талабларнинг техник топшириғини ишлаб чиқсин ва масканларни тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш учун энг яхши таклифларни танлаб олиш бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳларга тақдим этсин;
2021 йил 1 ноябрга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан келишган ҳолда «Электрон кузатув масканлари»дан фойдаланиш шартлари, уларнинг асосий фаолият йўналишлари ҳамда уларда тунги хизматга жалб қилинган ички ишлар органлари ходимлари фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиласин;
2022 йил 1 ноябрга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда эксперимент натижаларини пухта таҳлил этган ҳолда республика бўйича барча маҳалла фуқаролар йиғинларида «Электрон кузатув масканлари» фаолиятини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифларни киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда «Электрон кузатув масканлари»ни ташкил этиш мақсадида тадбиркорлик субъектларига ижарага бериладиган масканлар бўйича савдоларни ўтказиш учун электрон хизматлар кўрсатилиши бўйича «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси билан шартномалар тузилишини таъминласин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда мазкур қарор билан жорий этилаётган тартибнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 сентябрдаги 588-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Электрон кузатув масканлари» фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига ижара ҳуқуқи асосида бериладиган «Жамоатчилик назорати масканлари»
Т/р Ҳудудлар номи Туман-шаҳар номи МФЙ номи 1. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри «Гарезсизлик» МФЙ Қўнғирот тумани «Ажинияз» МФЙ Шуманай тумани «Тозабозор» МФЙ 2. Андижон вилояти Андижон шаҳри «Ўзбегим» МФЙ Хўжаобод тумани «Бешкарам» МФЙ 3. Бухоро вилояти Бухоро шаҳри «Тўқимачи» МФЙ «Пиридастгир» МФЙ Когон тумани «Б.Нақшбанд» МФЙ 4. Жиззах вилояти Жиззах шаҳри «Халқобод» МФЙ «Наврўз» МФЙ Ш. Рашидов тумани «Қаҳрамон» МФЙ Фориш тумани «Оқтепа» МФЙ 5. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри «Отчопар» МФЙ Косон тумани «Пахтазор» МФЙ Шаҳрисабз тумани «Чоршанбе» МФЙ Яккабоғ тумани «Жамбул» МФЙ 6. Навоий вилояти Кармана тумани «Деҳқон» МФЙ Конимех тумани «Юксалиш» МФЙ Нурота тумани «Янги турмуш» МФЙ 7. Наманган вилояти Наманган шаҳри «Даштбоғ» МФЙ «Юксалиш» МФЙ Уйчи тумани «Юксалиш» МФЙ Норин тумани «Шўрариқ» МФЙ 8. Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри «Тинчлик» МФЙ 9. Сирдарё вилояти Ховос тумани «Бунёдкор» МФЙ Боёвут тумани «Жўлангар» МФЙ Сирдарё тумани «Ширин» МФЙ 10. Сурхондарё вилояти Ангор тумани «Наврўз» МФЙ Шеробод тумани «Дўстлик» МФЙ 11. Тошкент вилояти Ангрен шаҳри «Мустақиллик» МФЙ Оҳангарон тумани «Эйвалек» МФЙ Зангиота тумани «Иқбол» МФЙ 12. Фарғона вилояти Фарғона шаҳри «Маърифат» МФЙ Қўқон шаҳри «43-Навбаҳор» МФЙ Ўзбекистон тумани «Бозор Яйпан» МФЙ 13. Хоразм вилояти Урганч шаҳри «Темир йўлчи» МФЙ Шовот тумани «Туркистон» МФЙ Боғот тумани «Обод» МФЙ
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 сентябрдаги 588-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Жамоатчилик назорати масканлари»нинг биноларини тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш учун энг яхши таклифларни танлаб олишга қўйиладиган
1. Ҳудудни тасвирга тушириш ва кузатиш учун видеокузатув ip камераси color full (камера 8 mp) — 4 та;
2. Видео тасвирни мониторга чиқариб берувчи қурилма — 1 та;
3. Видеокузатув камераларига қувват етказиб берувчи қурилма — 1 та;
4. Тасвирга олинган видео лавҳаларни сақловчи қурилма — 1 та;
5. «UPS» қурилмаси — 1 та;
6. Видеокузатув камераларини қурилмаларга улаш учун 5e категорияли SFTP кабели — 1 та;
7. Видеокузатув камералари орқали тасвирга олинган лавҳаларни кўриш учун 26 дюймли монитор — 1 та.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 сентябрдаги 588-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Жамоатчилик назорати масканлари»нинг биноларини тадбиркорлик субъектларига ижарага беришда энг яхши таклифларни
1. Лойиҳа бўйича таклифлар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
а) ҳудудни тасвирга тушириш ва кузатиш учун видеокузатув ip камераси color full (камера 8 mp) сони — энг яхши таклифга 50 балл;
б) тасвирга олинган видео лавҳаларни сақловчи қурилманинг хотира ҳажми (гигабайт) — энг яхши таклифга 20 балл;
в) «UPS» қурилмаси сони — энг яхши таклифга 15 балл;
г) видеокузатув камералари орқали тасвирга олинган лавҳаларни кўриш учун монитор ҳажми (дюйм) — энг яхши таклифга 15 балл.
2. Барча мезонлар бўйича жами максимал балл 100 га тенг бўлиб, қуйидаги формула асосида ҳар бир мезон бўйича талабгорнинг балли ҳисобланади:
Т балл =(Т тк /Т макс )×М макс
бунда:
Т балл — талабгор тегишли мезон бўйича олган балл;
Т тк — талабгорнинг тегишли мезон бўйича берган таклифидаги кўрсаткич;
Т макс — талабгор томонидан тегишли мезон бўйича берилган таклифлар орасидаги энг яхши кўрсаткич;
М макс — баҳолаш мезонларининг 1-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича белгиланган максимал балл.
Мисол учун:
Талабгорлар «а» мезон Балл «б» мезон Балл «в» мезон Балл «г» мезон Балл Жами балл 1-талабгор 7 дона * 50 1024 ГБ 6,7 1 дона 15 32 дюйм 11,2 82,8 2-талабгор 5 дона 35,7 2048 ГБ 13,3 1 дона 15 26 дюйм 9,1 73,1 3-талабгор 4 дона 28,6 3072 ГБ * 20,0 1 дона 15 43 дюйм * 15,0 78,6
Баҳолаш мезонларининг 2-бандида назарда тутилган тартибда ҳар бир мезон бўйича балл ҳисоблангандан сўнг ҳар бир талабгор тўплаган балларнинг жами йиғиндиси ҳисоб-китоб қилинади.
Мисол сифатида кўрсатилган ҳолатда энг юқори балл 1-талабгор томонидан тўпланган ва энг яхши таклиф сифатида эътироф этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 сентябрдаги 588-сон қарорига 4-ИЛОВА
«Электрон кузатув масканлари» фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларининг энг яхши таклифларини танлаб олиш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ташкил этиладиган вақтинчалик ишчи гуруҳнинг намунавий
Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, ишчи гуруҳ раҳбари Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг бошлиқлари Лавозими бўйича — Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳудудий бошқармалари бошлиқлари
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 20 сентябрь,
588-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
MINIMAL TALABLAR
BAHOLASH MEZONLARI
TARKIBI
Mahallalarda jamoat tartibini saqlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat tomonidan tartibga solinadigan sohalarga xususiy sektorni jalb etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 7-dekabrdagi PQ-4913-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, mahallalarda tinchlik, osoyishtalik va xavfsizlikni taʼminlash, jamoat tartibini saqlash chora-tadbirlari samaradorligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat tomonidan tartibga solinadigan sohalarga xususiy sektorni jalb etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 7-dekabrdagi PQ-4913-son qarorida fuqarolar yigʻinlarida tinchlik, osoyishtalik, xavfsizlikni taʼminlash, jamoat tartibini saqlash, fuqarolarning mulkiga boʻlgan tajovuzlarning oldini olish maqsadida barpo etilgan ayrim “Jamoatchilik nazorati maskanlari”ni (keyingi oʻrinlarda — maskanlar) eksperiment tariqasida videokameralar oʻrnatish sharti bilan tadbirkorlik subyektlariga ijaraga berish, ular negizida “Elektron kuzatuv maskanlari” faoliyati tashkil etilishi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yer munosabatlarida tenglik va shaffoflikni taʼminlash, yerga boʻlgan huquqlarni ishonchli himoya qilish va ularni bozor aktiviga aylantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 8-iyundagi PF-6243-son Farmoniga muvofiq davlat-xususiy sheriklik loyihalari va ijtimoiy foydali maqsadlarga erishishga qaratilgan loyihalarni amalga oshirishda yer uchastkalari davlat tashkilotiga doimiy foydalanish huquqi bilan ajratilishi, ushbu yerlar davlat-xususiy yoki ijtimoiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimning amal qilish muddatiga xususiy sherik, nodavlat notijorat tashkiloti va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlariga ijaraga berish mumkinligi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining 2021-yil 1-oktabrdan 2022-yil 1-oktabrga qadar maskanlar negizida “Elektron kuzatuv maskanlari” faoliyatini tashkil etish boʻyicha eksperiment oʻtkazish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
3. Belgilansinki, eksperiment doirasida:
tadbirkorlik subyektlariga beriladigan maskanlar va ularning binolari atrofidagi yer uchastkalarining 6 kvadrat metr maydonigacha “Elektron kuzatuv maskanlari”ni joylashtirish uchun, qolgan qismi tadbirkorlik faoliyatini yuritish uchun (yengil konstruksiyalardan barpo etilgan, chuqurlashtirilgan poydevorlarga va yer osti inshootlariga (0,5 metrdan koʻp) ega boʻlmagan, buzib olib (bartaraf etib) koʻchirish imkoniyati mavjud boʻlgan yengil turdagi qurilmalardan foydalanish sharti bilan) eksperiment muddatidan qatʼi nazar, besh yil muddatga tekin foydalanish huquqi asosida beriladi;
ijaraga beruvchi — fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, ijaraga oluvchi — “Elektron kuzatuv maskani”ni tashkil etish uchun fuqarolar yigʻinlarida barpo etilgan “Jamoatchilik nazorati maskanlari”ni belgilangan tartibda ijaraga olgan yuridik va jismoniy shaxslar hamda savdolar tashkilotchisi — “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” davlat unitar korxonasi hisoblanadi;
maskanlar ijara shartnomasi asosida beriladigan tadbirkorlik subyektlari “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron tanlov oʻtkazish orqali aniqlanadi;
elektron tanlov natijalariga koʻra maskanlarni ijaraga berish “E-auksion” elektron savdo platformasida ijaraga beruvchi va ijaraga oluvchi oʻrtasida elektron shaklda tuziladigan (shu jumladan, elektron raqamli imzo orqali) ikki tomonlama shartnoma orqali rasmiylashtiriladi;
ijara shartnomasi muddati tugagandan soʻng maskanlarning binolari fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga mulk huquqi asosida qoldiriladi, qolgan mol-mulk va jihozlar tadbirkorlik subyekti tomonidan erkin tasarruf etiladi;
ichki ishlar va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari tadbirkorlik subyektlari tomonidan ijaraga olingan maskanlarda videokameralar oʻrnatilganligi va “Elektron kuzatuv maskanlari” tashkil etilganligini oʻrganadi;
maskanlar negizida “Elektron kuzatuv maskanlari”ni tashkil etish, ularda videokameralar va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarning texnik ekspluatatsiyasi va uzluksiz ishlashini taʼminlash, shu jumladan, elektr energiyasi xarajatlarini qoplash maskanlarni ijaraga olgan tadbirkorlik subyektlarining oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
4. Quyidagilar:
“Elektron kuzatuv maskanlari” faoliyatini tashkil etish uchun tadbirkorlik subyektlariga ijara huquqi asosida beriladigan “Jamoatchilik nazorati maskanlari” roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;
“Jamoatchilik nazorati maskanlari”ni tadbirkorlik subyektlariga ijaraga berish uchun eng yaxshi takliflarni tanlab olishga qoʻyiladigan minimal talablar va takliflarni baholash mezonlari 2 va 3-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.
5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari:
2021-yil 1-oktabrga qadar mazkur qarorga 1-ilovada koʻrsatilgan maskanlardan (muhandislik-texnik kommunikatsiyalari mavjud boʻlgan yoki oʻtkazish oson boʻlgan) fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarining murojaatiga asosan maskanlarga tutash hududdan 15 kvadrat metr yer uchastkasini ijara huquqi asosida ushbu qarorning 3-bandida belgilangan ijtimoiy foydali maqsadlar uchun ajratsin;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi bilan birgalikda ikki hafta muddatda mazkur qarorga 4-ilovaga muvofiq tarkibda maskanlarni tadbirkorlik subyektlariga ijaraga berish uchun eng yaxshi takliflarni tanlab olish boʻyicha vaqtinchalik ishchi guruh tarkibini shakllantirsin;
yengil turdagi qurilmalarga qoʻyiladigan talablar namunaviy loyihalarining ochiq va shaffof boʻlishini hamda bu haqda ommaviy axborot vositalarida va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rasmiy veb-saytlarida eʼlon joylashtirilishini taʼminlasin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi:
2021-yil 1-oktabrga qadar ijaraga beriladigan maskanlarning binolari atrofidagi yer uchastkalarida quriladigan yengil turdagi qurilmalarga qoʻyiladigan talablarning texnik topshirigʻini ishlab chiqsin va maskanlarni tadbirkorlik subyektlariga ijaraga berish uchun eng yaxshi takliflarni tanlab olish boʻyicha vaqtinchalik ishchi guruhlarga taqdim etsin;
2021-yil 1-noyabrga qadar Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi bilan kelishgan holda “Elektron kuzatuv maskanlari”dan foydalanish shartlari, ularning asosiy faoliyat yoʻnalishlari hamda ularda tungi xizmatga jalb qilingan ichki ishlar organlari xodimlari faoliyatini tashkil etish tartibini belgilasin;
2022-yil 1-noyabrga qadar Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda eksperiment natijalarini puxta tahlil etgan holda respublika boʻyicha barcha mahalla fuqarolar yigʻinlarida “Elektron kuzatuv maskanlari” faoliyatini joriy etishning maqsadga muvofiqligi yoki maqsadga muvofiq emasligi yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga asoslangan takliflarni kiritsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda “Elektron kuzatuv maskanlari”ni tashkil etish maqsadida tadbirkorlik subyektlariga ijaraga beriladigan maskanlar boʻyicha savdolarni oʻtkazish uchun elektron xizmatlar koʻrsatilishi boʻyicha “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” davlat unitar korxonasi bilan shartnomalar tuzilishini taʼminlasin.
8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Ichki ishlar vazirligi, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va Milliy axborot agentligi bilan birgalikda mazkur qaror bilan joriy etilayotgan tartibning mazmun-mohiyati ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini taʼminlasin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 20-sentabrdagi 588-son qaroriga 1-ILOVA
“Elektron kuzatuv maskanlari” faoliyatini tashkil etish uchun tadbirkorlik subyektlariga ijara huquqi asosida beriladigan “Jamoatchilik nazorati maskanlari”
T/r Hududlar nomi Tuman-shahar nomi MFY nomi 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Nukus shahri “Garezsizlik” MFY Qoʻngʻirot tumani “Ajiniyaz” MFY Shumanay tumani “Tozabozor” MFY 2. Andijon viloyati Andijon shahri “Oʻzbegim” MFY Xoʻjaobod tumani “Beshkaram” MFY 3. Buxoro viloyati Buxoro shahri “Toʻqimachi” MFY “Piridastgir” MFY Kogon tumani “B.Naqshband” MFY 4. Jizzax viloyati Jizzax shahri “Xalqobod” MFY “Navroʻz” MFY Sh. Rashidov tumani “Qahramon” MFY Forish tumani “Oqtepa” MFY 5. Qashqadaryo viloyati Qarshi shahri “Otchopar” MFY Koson tumani “Paxtazor” MFY Shahrisabz tumani “Chorshanbe” MFY Yakkabogʻ tumani “Jambul” MFY 6. Navoiy viloyati Karmana tumani “Dehqon” MFY Konimex tumani “Yuksalish” MFY Nurota tumani “Yangi turmush” MFY 7. Namangan viloyati Namangan shahri “Dashtbogʻ” MFY “Yuksalish” MFY Uychi tumani “Yuksalish” MFY Norin tumani “Shoʻrariq” MFY 8. Samarqand viloyati Samarqand shahri “Tinchlik” MFY 9. Sirdaryo viloyati Xovos tumani “Bunyodkor” MFY Boyovut tumani “Joʻlangar” MFY Sirdaryo tumani “Shirin” MFY 10. Surxondaryo viloyati Angor tumani “Navroʻz” MFY Sherobod tumani “Doʻstlik” MFY 11. Toshkent viloyati Angren shahri “Mustaqillik” MFY Ohangaron tumani “Eyvalek” MFY Zangiota tumani “Iqbol” MFY 12. Fargʻona viloyati Fargʻona shahri “Maʼrifat” MFY Qoʻqon shahri “43-Navbahor” MFY Oʻzbekiston tumani “Bozor Yaypan” MFY 13. Xorazm viloyati Urganch shahri “Temir yoʻlchi” MFY Shovot tumani “Turkiston” MFY Bogʻot tumani “Obod” MFY
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 20-sentabrdagi 588-son qaroriga 2-ILOVA
“Jamoatchilik nazorati maskanlari”ning binolarini tadbirkorlik subyektlariga ijaraga berish uchun eng yaxshi takliflarni tanlab olishga qoʻyiladigan
1. Hududni tasvirga tushirish va kuzatish uchun videokuzatuv ip kamerasi color full (kamera 8 mp) — 4 ta;
2. Video tasvirni monitorga chiqarib beruvchi qurilma — 1 ta;
3. Videokuzatuv kameralariga quvvat yetkazib beruvchi qurilma — 1 ta;
4. Tasvirga olingan video lavhalarni saqlovchi qurilma — 1 ta;
5. “UPS” qurilmasi — 1 ta;
6. Videokuzatuv kameralarini qurilmalarga ulash uchun 5e kategoriyali SFTP kabeli — 1 ta;
7. Videokuzatuv kameralari orqali tasvirga olingan lavhalarni koʻrish uchun 26 duymli monitor — 1 ta.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 20-sentabrdagi 588-son qaroriga 3-ILOVA
“Jamoatchilik nazorati maskanlari”ning binolarini tadbirkorlik subyektlariga ijaraga berishda eng yaxshi takliflarni
1. Loyiha boʻyicha takliflar quyidagi mezonlar asosida baholanadi:
a) hududni tasvirga tushirish va kuzatish uchun videokuzatuv ip kamerasi color full (kamera 8 mp) soni — eng yaxshi taklifga 50 ball;
b) tasvirga olingan video lavhalarni saqlovchi qurilmaning xotira hajmi (gigabayt) — eng yaxshi taklifga 20 ball;
v) “UPS” qurilmasi soni — eng yaxshi taklifga 15 ball;
g) videokuzatuv kameralari orqali tasvirga olingan lavhalarni koʻrish uchun monitor hajmi (duym) — eng yaxshi taklifga 15 ball.
2. Barcha mezonlar boʻyicha jami maksimal ball 100 ga teng boʻlib, quyidagi formula asosida har bir mezon boʻyicha talabgorning balli hisoblanadi:
T ball =(T tk /T maks )×M maks
bunda:
T ball — talabgor tegishli mezon boʻyicha olgan ball;
T tk — talabgorning tegishli mezon boʻyicha bergan taklifidagi koʻrsatkich;
T maks — talabgor tomonidan tegishli mezon boʻyicha berilgan takliflar orasidagi eng yaxshi koʻrsatkich;
M maks — baholash mezonlarining 1-bandida koʻrsatilgan har bir mezon boʻyicha belgilangan maksimal ball.
Misol uchun:
Talabgorlar “a” mezon Ball “b” mezon Ball “v” mezon Ball “g” mezon Ball Jami ball 1-talabgor 7 dona * 50 1024 GB 6,7 1 dona 15 32 duym 11,2 82,8 2-talabgor 5 dona 35,7 2048 GB 13,3 1 dona 15 26 duym 9,1 73,1 3-talabgor 4 dona 28,6 3072 GB * 20,0 1 dona 15 43 duym * 15,0 78,6
Baholash mezonlarining 2-bandida nazarda tutilgan tartibda har bir mezon boʻyicha ball hisoblangandan soʻng har bir talabgor toʻplagan ballarning jami yigʻindisi hisob-kitob qilinadi.
Misol sifatida koʻrsatilgan holatda eng yuqori ball 1-talabgor tomonidan toʻplangan va eng yaxshi taklif sifatida eʼtirof etiladi.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 20-sentabrdagi 588-son qaroriga 4-ILOVA
“Elektron kuzatuv maskanlari” faoliyatini tashkil etish uchun tadbirkorlik subyektlarining eng yaxshi takliflarini tanlab olish boʻyicha mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida tashkil etiladigan vaqtinchalik ishchi guruhning namunaviy
Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar hokimlarining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari, ishchi guruh rahbari Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vaziri, viloyatlar mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash hududiy boshqarmalari boshliqlari Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmasi va viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining boshliqlari Lavozimi boʻyicha — Davlat aktivlarini boshqarish agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar hududiy boshqarmalari boshliqlari
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 20-sentabr,
588-son