📅 2021-yil 22-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 22-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 22 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 сентября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 September 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
АРИЗА
МАЪЛУМОТЛАР
АРИЗА
МАЪЛУМОТЛАР
СХЕМАСИ
РЕЖАСИ
Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, интизомли солиқ тўловчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, инсон омилининг таъсирини чеклаш орқали қўшилган қиймат солиғини бошқариш тизимини такомиллаштириш, барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг рақобат шароитларини яратиш, солиқ хавфи юқори даражада бўлган контрагентлар билан операцияларни (битимларни) амалга оширишни чеклаш бўйича профилактика чораларини кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида» 2021 йил 19 августдаги 529-сон қарорига мувофиқ, солиқ сирини ташкил этмайдиган маълумотлар ва ҳисоб маълумотларни юридик ва жисмоний шахсларга тақдим этиш тизими жорий этилиши белгиланганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сон қарорига мувофиқ, қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқи пайдо бўлиши учун белгиланган тартибда солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтиши шартлиги;
қўшилган қиймат солиғи тўловчилари махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза солиқ органларига белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этилганда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 219-моддасида белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қуйидагилар:
хавфга асосланган ёндашувни қўллаш амалиётини қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларига татбиқ этиш билан кенгайтириш;
интизомли солиқ тўловчиларга ўрни қопланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтаришни тезлаштирилган тартибда амалга ошириш;
интизомли солиқ тўловчиларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан таҳлика-таҳлил дастури асосида шакллантириш ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказишда:
қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтиш тўғрисида аризалар етти кун ичида кўриб чиқилиши;
солиқ органлари томонидан аризани кўриб чиқиш натижалари белгиланган муддатда қўшилган қиймат солиғи тўловчига тақдим этилмаганда, унга махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома автоматик равишда берилиши назарда тутилади;
в) 2022 йил 1 январдан бошлаб:
юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилади. Бунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларининг электрон тизимларида ҳисобга қўйиш масофадан туриб фақат электрон шаклда амалга оширилади;
давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида сақланаётган товар-моддий захиралар қолдиқлари саноқдан (инвентаризациядан) ўтказилмайди ва солиқ солиш мақсадларида солиқ тўловчининг омборида мавжуд эмас деб баҳоланади.
4. Белгилансинки:
Давлат хизматлари марказлари юридик шахсларни давлат кадастр маълумотлари базасидан — ариза берувчига кўчмас мулк тегишлилиги, шунингдек, солиқ органлари маълумотлар базасидан — ижара шартномаси ёки текин фойдаланиш шартномаси мавжуд бўлган ҳолдагина рўйхатдан ўтказиш ёхуд қайта рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилади ҳамда ушбу маълумотлар базаларидан қатъий фойдаланиш таъминланади;
ариза берувчи Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта ўтказишда, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган жойини ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган солиқ ва кадастр маълумотлар базаларидан қатъий фойдаланади (махсус иқтисодий зоналар иштирокчиси бўлиш учун берилган аризалари қаноатлантирилган юридик шахслар бундан мустасно);
янги рўйхатдан ўтаётган юридик шахслар давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш бўйича дастлабки шартнома маълумотлари асосида рўйхатдан ўтказилади. Бунда юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб ўн кун муддатда аризада кўрсатилган ёхуд бошқа кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномасини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишлари шарт бўлиб, мазкур шартни бажармаслик юридик шахс ўзи кўрсатган жойлашган ерида (почта манзилида) йўқ деб эътироф этиш учун асос бўлади.
5. Қуйидагилар:
а) қуйидагиларни назарда тутувчи Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш бўйича ҳаракатлар кетма-кетлиги ва тартиби;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси талабларига асосан мажбурий тартибда махсус рўйхатдан ўтказиладиган қўшилган қиймат солиғи тўловчилари рўйхати, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш учун аризани солиқ органига юбориш муддатлари;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси талабларига асосан ихтиёрий тартибда махсус рўйхатдан ўтказиладиган қўшилган қиймат солиғи тўловчилари рўйхати, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш учун аризани солиқ органига юбориш муддатлари;
қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари, шунингдек, ахборот таҳлили натижаларига кўра солиқ тўловчиларнинг хавф гуруҳларига (солиқ хавфининг юқори, ўрта ҳамда паст даражаси) киритиш тартиби;
қўшилган қиймат солиғи тўловчисини солиқ хавфи гуруҳларидан бирига киритилганлиги асосида махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишнинг тартиби ва муддатлари;
солиқ тўловчига солиқ органи томонидан бериладиган қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома амал қилишини тўхтатиб туриш, бекор қилиш, амал қилишини тугатиш асослари ва тартиби;
б) инсон омили иштирокини минималлаштириш билан интизомли солиқ тўловчиларга қулай шароитлар яратиш ва улар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
а) бир ой муддатда:
Давлат солиқ қўмитасининг бошқарув ходимлари штатининг умумий чекланган сони доирасида қўшилган қиймат солиғи тўловчилар махсус рўйхатдан ўтказилишида солиқ хавфини таҳлил қилувчи ҳамда солиқ имтиёзлари ҳисобини юритувчи алоҳида махсус таркибий бўлинмалар ташкил этсин;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ва текин фойдаланиш шартномаларини солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг регламентини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
б) икки ой муддатда асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурслар ҳаракатини ҳисобга олишни таъминлайдиган «E-aktiv» автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин;
в) уч ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда айланмадан олинадиган солиқ ҳамда қўшилган қиймат солиғи ҳисоботлари тақдим этилишини ва солиқларни тўлаш муддатлари унификация қилинишини назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда юридик шахслар муассислари (иштирокчилари) тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ хатловдан ўтказсин. Бунда юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасига шахсий идентификация рақамлари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ киритилишига алоҳида эътибор қаратилсин;
солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни махсус рўйхатдан ўтказиш инсон омили чекланган (қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно) тўлиқ автоматлаштирилган тизим асосида амалга оширилишини таъминласин;
г) 2021 йил 1 декабрга қадар:
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогига асосан электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда етказиб берувчида маҳсулотларнинг мавжудлигини автоматик равишда аниқлаш хизматини амалиётга жорий этсин. Бунда автоматик равишда етказиб берувчида мавжудлиги аниқланадиган маҳсулотларнинг рўйхати Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланиши ва етказиб берувчида реализация қилинадиган маҳсулотлар мавжуд эмаслиги аниқланганда реализация тўғрисида ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилиши имконияти чекланиши назарда тутилсин;
мавжуд солиқ имтиёзлари бўйича маълумотлар базасини яратиш ва ҳар бир солиқ имтиёзи учун алоҳида солиқ имтиёзи уникал кодини (ID-рақамини) бериш тартибини жорий этиш ҳамда солиқ имтиёзлари кодлари тўғрисидаги ахборотларни солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетига етказиб бериш амалиётини жорий этсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
рўйхатдан ўтган ва ўтадиган тадбиркорлик субъектларининг таъсис ҳужжатлари ҳамда улардаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар 2022 йил 1 январдан бошлаб электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига реал вақт режимида тақдим этилишини;
2022 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Кадастр агентлиги билан биргаликда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимининг кўчмас мулк ва ижарага олинган мулк тўғрисидаги маълумотлар базалари билан автоматлаштирилган электрон алмашувини таъминласин.
8. Ушбу қарор билан жорий қилиниши назарда тутилган автоматлаштирилган тизимларнинг ишлаб чиқилиши билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилиши белгилансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгандан кейин кучга киради.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси (кейинги ўринларда — Ягона миллий меҳнат тизими) — рўйхатга олинган меҳнат шартномалари ва ишловчиларнинг меҳнат стажи тўғрисидаги ахборотни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш амалга ошириладиган ахборот ресурслари, технологиялар ва алоқа воситаларининг ташкилий тартибга солинган йиғиндиси;
бекор қилинган гувоҳномалар — ушбу Низомнинг 9-бобида назарда тутилган асосларга кўра ва тартибда бекор қилинган гувоҳномалар;
гувоҳнома — қўшилган қиймат солиғи тўловчисига солиқ органи томонидан бериладиган махсус рўйхатдан ўтказилганлиги ва солиқ қонунчилиги ҳужжатларида белгиланган ҳолларда қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш ҳуқуқини тасдиқловчи электрон шаклдаги ҳужжат;
Марказий маълумотлар базаси — Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 4 сентябрдаги 539-сон қарори талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда — Давлат солиқ қўмитаси) Марказий маълумотлар базаси;
қўшилган қиймат солиғи тўловчиси — қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ қўшилган қиймат солиғини тўлаш мажбурияти юклатилган шахс;
қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш — қўшилган қиймат солиғи тўловчиларига солиқ хавфини текшириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш ёки рад этиш бўйича ҳаракатлар кетма-кетлиги;
тугатилган гувоҳномалар — ушбу Низомнинг 9-бобида кўрсатилган ҳолатларга асосан амал қилиши тугатилган гувоҳномалар;
тўхтатилган Гувоҳномалар — ушбу Низомнинг 8-бобида кўрсатилган ҳолатларга асосан амал қилиши тўхтатиб турилган гувоҳномалар;
фаол гувоҳномалар — солиқ тўловчилар махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги амал қилаётган гувоҳномалар.
солиқ қарзи — ушбу низом талаблари доирасида солиқ тўловчи томонидан икки ойдан ортиқ вақт давомида қўшилган қиймат солиғи бўйича тўланмаган солиқ қарзи.
3. Қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш (кейинги ўринларда — махсус рўйхатдан ўтказиш) давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади. Махсус рўйхатдан ўтиш учун қўшилган қиймат солиғи тўловчилари давлат солиқ хизмати органларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ариза билан мурожаат этиши шарт. Бунда мажбурий тартибда қўшилган қиймат солиғини тўловчилар (бюджет ва нотижорат ташкилотлари бундан мустасно) деб эътироф этилган солиқ тўловчиларга ариза бериш талаб этилмайди ҳамда уларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома автоматик равишда берилади.
4. ҚҚС гувоҳномаси фаол бўлган солиқ тўловчилар томонидан қўшилган қиймат солиғи фақатгина белгиланган тартибда солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтган ва фаол гувоҳномага эга бўлган етказиб берувчилар томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар асосида ҳақиқатда олинган товар (хизмат)лар бўйича ҳисобга олиниши мумкин.
5. Солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтмаган қўшилган қиймат солиғи тўловчилари қўшилган қиймат солиғини уни ҳисобга олиш ҳуқуқисиз тўлайди.
Ушбу талаб қуйидаги муддатлардан татбиқ этилади:
давлат рўйхатига олинган пайтдан — ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғи тўлашни танлаган юридик шахслар;
мажбурият юзага келган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан — солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади Солиқ кодексининг 461-моддаси биринчи қисми 1-бандида белгиланган миқдордан ошган шахслар;
мажбурият юзага келган пайтдан — Солиқ кодексининг 461-моддасига мувофиқ айланмадан олинадиган солиқни тўлаш татбиқ этилмайдиган солиқ тўловчилар.
6. Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни махсус рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳаракатлар кетма-кетлигини ўз ичига олади:
солиқ тўловчи томонидан махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани солиқ органига тақдим этиш;
солиқ хавфларини аниқлаш;
махсус рўйхатдан ўтказиш ёхуд буни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
қўшилган қиймат солиғи тўловчисига индивидуал рўйхат рақами бериш (кейинги ўринларда ҚҚС-рақам);
қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тўғрисидаги маълумотларни махсус рўйхатдан ўтказиш ягона реестрига киритиш;
индивидуал рўйхат рақами акс эттирилган гувоҳномани шакллантириш ва уни қўшилган қиймат солиғи тўловчисига юбориш;
ушбу Низомда белгиланган ҳолларда қўшилган қиймат солиғи тўловчисини қайта махсус рўйхатдан ўтказиш.
7. Қуйидагилар билан боғлиқ барча турдаги ҳужжатларни расмийлаштириш ва фойдаланиш чоғида ҚҚС-рақамини ёзиб кўрсатиш мажбурий ҳисобланади:
товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва реализация қилиш чоғидаги ҳисоб-китоблар, шу жумладан ҳисобварақ-фактуралар ва транспорт ҳужжатлари;
қўшилган қиймат солиғини тўлаш ва (ёки) уни ҳисобга олиш ва қайтариш;
қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб ва ҳисобот.
8. Солиқ тўловчини махсус рўйхатдан ўтказиш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тузиладиган ва солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органларига тақдим этиладиган электрон кўринишдаги аризасини кўриб чиқиш натижалари асосида амалга оширилади.
2-боб. Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси мажбурий бўлиши лозим бўлган шахсларни махсус рўйхатдан ўтказиш
9. Солиқ кодекси талабларига мувофиқ қуйидаги солиқ тўловчиларга қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан туриб автоматик равишда берилади:
Солиқ кодексининг 461-моддасига мувофиқ айланмадан олинадиган солиқни тўлаш татбиқ этилмайдиган солиқ тўловчилар;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилувчи чет эл юридик шахслари, агар товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон Республикаси эътироф этилса;
фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассасалар орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари.
Бунда мазкур бандда назарда тутилган гувоҳнома тадбиркорлик субъекти — юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтаётган шахснинг хоҳишига кўра тадбиркорлик субъекти — юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда берилади.
10. Ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти солиқ органлари томонидан мониторинг қилиб борилади ва мониторинг давомида амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мос келмаганлиги ҳолатлари аниқланиши қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга асос бўлади.
3-боб. Солиқ тўловчиларни ихтиёрий махсус рўйхатдан ўтказиш
11. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси талабларига мувофиқ қуйидагилар ихтиёрий равишда махсус рўйхатдан ўтишга ҳақли:
айланмадан олинадиган солиқ тўлашни ихтиёрий равишда рад этган юридик шахслар;
солиқ даврида товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар.
12. Ихтиёрий равишда махсус рўйхатдан ўтказиладиган ҳолларда ариза солиқ тўловчи қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтадиган ой бошланишига қадар етти иш кунидан кечиктирмасдан тақдим этилиши керак.
Ариза солиқ органига электрон шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади ва жўнатилган пайтда солиқ органи томонидан қабул қилинган ҳисобланади.
4-боб. Махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш
13. Солиқ органи қўшилган қиймат солиғи тўловчининг махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаси келиб тушган пайтдан эътиборан етти кун ичида солиқ хавфи даражасини аниқлаш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга оширишга ҳақли:
солиқ тўловчининг раҳбари ва таъсисчилари (иштирокчилари) ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахснинг шахсини ўрганади, бунда қуйидагиларга эътибор берилади: муқаддам банкрот деб эълон қилинган ташкилотда раҳбар ёки таъсисчи бўлганлиги; муқаддам солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка тортилганлиги ёки юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб бўлган ташкилотда раҳбарлик ёки таъсисчилик (иштирокчилик) амалга оширилганлиги; раҳбарнинг расмий оладиган даромадлари; аризада кўрсатилган шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари Ягона миллий меҳнат тизимида мавжудлиги; таъсисчи (иштирокчи) тўғрисида маълумотлар солиқ органининг маълумотлар базасида мавжудлиги;
жойига чиққан ҳолда солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда ҳақиқатда жойлашганлигини, шунингдек, кўрсатилган манзилнинг манзил-маълумот бюроси маълумотлари бўйича ҳақиқатда мавжудлигини ўрганади, мулк ҳуқуқи асосида солиқ тўловчида кўчмас мулк мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно;
банк операцияларини ва ҳисобварақ-фактураларни солиқ тўловчининг фаолият турига ҳамда хусусиятларига, шунингдек, харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мослигини ўрганади;
товарлар (хизматлар) реализация суммаларини, солиқ ҳисоботлари тақдим этилганлигини ва товар-моддий бойликлар қолдиғини таҳлил қилади;
ўз кўчмас мулки мавжуд бўлмаганда, ижара шартномаси мавжудлигини ҳамда ушбу шартнома солиқ органида ҳисобга қўйилганлигини текширади;
солиқ тўловчи — юридик шахсда, шунингдек, унинг таъсисчилари (иштирокчилари) — юридик шахсларда солиқ қарзи мавжудлигини ҳамда амалда раҳбар бўлиб турган шахс томонидан раҳбарлик қилаётган бошқа юридик шахсда солиқ қарзи мавжудлиги ва солиқ ҳисоботлари тақдим этилганлигини текширади;
зарур ишлаб чиқариш, савдо, омбор бинолари ва ҳудудлари, шунингдек, солиқ тўловчининг фаолият туридан келиб чиққан ҳолда бошқа зарур моддий-техника базаси мавжудлиги аҳволини ўрганади;
солиқ тўловчининг жойлашган жойи манзилини, яъни солиқ хавфи даражаси юқори бўлган бир нечта солиқ тўловчилар кўрсатган манзилда — номинал манзилда жойлашишини ўрганади. Бунда мулк ҳуқуқи ёки ижара ёхуд текин фойдаланиш асосида битта юридик шахсга ўртача ўн саккиз квадрат метрдан кам маъмурий мақсадларда фойдаланаётган майдон (офис) тўғри келса номинал манзил деб эътироф этилади;
солиқ тўловчининг тугатиш жараёнида ёки солиқ тўловчини қайта ташкил этишнинг бошқа жараёнларида турганлиги ёхуд амалга оширилганлиги масалаларини текширади;
устав фонди (устав капитали)нинг шакллантирилишини ўрганади.
Ушбу банднинг учинчи , олтинчи , саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси билан виртуал офис шартномасини тузган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларига нисбатан татбиқ қилинмайди.
14. Солиқ тўловчининг аризасини кўриб чиқиш давомида Марказий маълумотлар базаси, солиқ органлари, вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бошқа маълумотлар базаси ҳамда солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган маълумотлар таҳлил қилинадиган маълумотлар манбалари ҳисобланади.
15. Маълумотларни текшириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра солиқ тўловчи қуйидаги хавф гуруҳларидан бирига киритилади:
солиқ хавфининг юқори даражасига эга солиқ тўловчи;
солиқ хавфининг ўрта даражасига эга солиқ тўловчи;
солиқ хавфининг паст даражасига эга солиқ тўловчи.
16. Мазкур Низом мақсадларида, солиқ хавфининг юқори даражасига эга солиқ тўловчилар гуруҳига, уларда қуйидаги белгиларнинг лоақал биттаси аниқланган солиқ тўловчилар киради:
раҳбарнинг, шунингдек раҳбарлик ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахснинг шахси аниқланмаган, ёхуд аризада кўрсатилган шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари Ягона миллий меҳнат тизимида тасдиқланмаганда;
таъсисчи (иштирокчиси) тўғрисида маълумотлар солиқ органининг маълумотлар базасида мавжуд бўлмаганда;
солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда мавжуд бўлмаганда;
ўз кўчмас мулкига эга бўлмай туриб ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулки бўлмаганда;
солиқ тўловчининг манзили манзил-маълумот бюроси маълумотлари базасида мавжуд бўлмаганда;
солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган жой манзили билан тўғри келганда;
амалга оширилаётган битимлар (операциялар) солиқ тўловчининг фаолият тури ва хусусиятларига, шунингдек, ҳисобварақ-фактуралар таҳлили бўйича олинган маълумотлар асосида харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига номувофиқ бўлганда;
солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганда;
ариза тақдим этилган пайтда солиқ тўловчининг солиқ қарзи мавжуд бўлганда, шунингдек, таъсисчиларининг (иштирокчилари) улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган — юридик шахсларнинг солиқ қарзи мавжуд бўлганда. Бунда, истисно тариқасида, ушбу шахсларга табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар натижасида зарар етказилганлиги, шунингдек, уларни бюджетдан (давлат мақсадли жамғармаларидан) молиялаштириш кечиктирилганлиги ёхуд бажарилган давлат буюртмаси, давлат эҳтиёжлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эҳтиёжлари учун бажарилган ишлар ва (ёки) кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш кечиктирилганлиги тўғрисида Давлат солиқ қўмитасининг хулосаси мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно;
солиқ тўловчига солиқ қарзи мавжуд ёки солиқ хавфи юқори солиқ тўловчи қўшилганда (бирлашганда);
мурожаат этувчи солиқ тўловчининг раҳбари бир вақтнинг ўзида бошқа солиқ тўловчида (юридик шахсда) раҳбар бўлиб, ушбу солиқ тўловчида солиқ қарзи мавжуд бўлганда ёхуд солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганда. Бунда, мавжуд солиқ қарздорлиги ушбу шахслар раҳбарлик қилиб турган даврда ҳосил бўлмаган бўлса ҳам ёки солиқ ҳисоботлари ўша даврдан буён топширилмасдан келинаётган бўлса ҳам инобатга олинади;
муқаддам банкрот деб эълон қилинган ташкилотда раҳбар ёки таъсисчи (иштирокчи) бўлган ва муқаддам солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаганлик учун раҳбар ёки таъсисчи (иштирокчи) сифатида жавобгарликка тортилган шахс томонидан раҳбарлик ёки таъсисчилик (иштирокчилик) амалга оширилганда. Бунда, мазкур талаб таъсисчи (иштирокчи)нинг улуши 50 ва ундан ортиқ фоиз бўлган ҳоллардагина инобатга олинади;
«Асл белгиси» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳисобга олиш ахборот тизимини жорий этиш ёки фойдаланишга ҳамда реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) билан жиҳозланган ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ҳамда узумзорларнинг ягона реестри ахборот тизимига интеграция қилинган электрон ҳисоблагич ўрнатилган автотранспорт воситаларида истеъмол ва техник этил спиртини реализация қилишни таъминламашга оид лицензия талаблари бузилганда;
юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб бўлган ва солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка тортилган раҳбар ёки таъсисчи (иштирокчи) шахс томонидан раҳбарлик ёки таъсисчилик (иштирокчилик) амалга оширилганда. Бунда, мазкур талаб таъсисчи (иштирокчи)нинг улуши 50 ва ундан ортиқ фоиз бўлган ҳоллардагина инобатга олинади.
Ушбу банднинг тўртинчи — еттинчи хатбошилари Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси билан виртуал офис шартномасини тузган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларига нисбатан татбиқ қилинмайди.
17. Мазкур Низом мақсадларида, солиқ хавфининг ўрта даражасига эга солиқ тўловчилар гуруҳига, уларда қуйидаги белгиларнинг лоақал биттаси аниқланган солиқ тўловчилар киради:
охирги ўн икки ой ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари мавжуд бўлганда;
ходимлари ёки ёлланма ишчилари сони 4 кишидан кам бўлганда;
солиқ тўловчининг фаолият турига боғлиқ ҳолда зарур ишлаб чиқариш, савдо, омбор бинолари ва ҳудудлари, шунингдек, бошқа зарур моддий-техника базаси билан таъминланмаганда;
аризани тақдим этиш вақтида 461-моддаси биринчи қисми 1-бандида белгиланган миқдордан ошган миқдорда товар-моддий бойликлар қолдиғига эга бўлганда;
барча истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларини қуйиш линияларида йиғма ҳисобга олиш маълумотлари кўрсаткичларини тегишли ҳимоялаш воситасига эга бўлган тайёр маҳсулотларни электрон ҳисоблагичлар мавжуд бўлмаганда;
ташкилотлар томонидан доимий равишда устав фондининг қуйидаги миқдори таъминланмаганда:
истеъмол этил спирти ва ароқ ишлаб чиқарувчи ташкилотлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 000 баравари;
бошқа алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар (узум ва меваларни бирламчи қайта ишлаш ташкилотлари бундан мустасно) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 баравари;
ароқ ҳамда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 60 фоизидан ва йиллик ишлаб чиқариш ҳажми абсолют алкоголга қайта ҳисоблаганда камида 100 минг декалитрдан кам бўлганда;
ароқ ишлаб чиқармайдиган ташкилотларда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 50 фоизидан кам бўлганда.
18. Мазкур Низом мақсадларида, солиқ хавфининг юқори ва ўрта даражасига эга солиқ тўловчилар гуруҳига киритиладиган белгилар аниқланмаган солиқ тўловчилар солиқ хавфининг паст даражасига эга солиқ тўловчилар гуруҳига киради.
5-боб. Махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш
20. Солиқ тўловчини солиқ хавфи гуруҳларидан бирига киритилганлиги асосида солиқ органи аризани кўриб чиқиш ва улардаги маълумотларни текшириш ва таҳлил қилиш якунлангандан сўнг икки иш куни ичида қуйидагиларни назарда тутувчи қарор қабул қилади:
солиқ хавфи юқори бўлган солиқ тўловчилар бўйича — махсус рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида;
солиқ хавфи ўрта бўлган солиқ тўловчилар бўйича — кейинги келадиган ўн икки ой ичида солиқ назоратининг текширув тадбирларини ўтказиш шарти билан махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида;
солиқ хавфи паст бўлган солиқ тўловчилар бўйича — махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида.
21. Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан қабул қилинади.
Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза ушбу Низомнинг 12-бандида белгиланган муддатларда тақдим этилганда, шунингдек, товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш суммалари Солиқ кодексининг 461-моддаси биринчи қисми 1-бандида белгиланган миқдордан ошган ҳолда, солиқ тўловчи ариза тақдим этилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан махсус рўйхатдан ўтказилган деб ҳисобланади.
Бунда, қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган муддатларда тақдим этилганда, Солиқ кодексининг 461-моддасига мувофиқ айланмадан олинадиган солиқни тўлаш татбиқ этилмайдиган солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғини тўлаш мажбурияти юзага келган кундан махсус рўйхатдан ўтказилган деб ҳисобланади.
22. Солиқ хавфи ўрта бўлган солиқ тўловчига нисбатан солиқ органи махсус рўйхатдан ўтказгандан сўнг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ назорати тадбирларини (кўздан кечириш, сўров, камерал ва сайёр солиқ текширувлари, ходимларнинг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонига мувофиқлигини назорат қилиш) амалга оширади.
23. Махсус рўйхатдан ўтказиш ёки уни рад этиш тўғрисида асослантирилган қарорнинг бир нусхаси у қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади.
24. Махсус рўйхатдан ўтказиш рад этилган солиқ тўловчи махсус рўйхатдан ўтказишда рад этишга олиб келган ҳолатларни бартараф этгандан сўнг янгидан ариза беришга ёхуд рад этиш тўғрисидаги қарор устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
6-боб. Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини қайта махсус рўйхатдан ўтказиш
25. Юридик шахснинг номи, якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси қайта махсус рўйхатдан ўтказилади.
Қўшилган қиймат солиғи тўловчисини қайта махсус рўйхатдан ўтказиш, қўшилган қиймат солиғи рақами ўзгаришига олиб келмайди ва солиқ тўловчининг ўзи ҳамда унинг контрагентлари томонидан қўшилган қиймат солиғининг ҳисоблаб чиқарилишига таъсир қилмайди.
26. Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини қайта махсус рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан келиб тушган маълумотлар асосида солиқ органлари маълумотлар базасига ўзгартиришлар киритиш йўли билан автоматик режимда амалга оширилади.
7-боб. Махсус рўйхатдан чиқариш асослари ва тартиби
27. Махсус рўйхатдан чиқариш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
қўшилган қиймат солиғини тўлашга ихтиёрий равишда ўтган солиқ тўловчилар, башарти жорий солиқ даври якунлари бўйича товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш суммалари Солиқ кодексининг 461-моддаси биринчи қисми 1-бандида белгиланган миқдордан ошмаган бўлса, айланмадан олинадиган солиқни тўлашга камида ўн икки ойдан кейин қайта ўтишга ҳақли;
қўшилган қиймат солиғи тўловчиси — юридик шахс тугатилганда;
қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тугатилганда.
28. Махсус рўйхатдан чиқариш солиқ органининг қуйидагилар асосида қабул қилинган қарорига мувофиқ амалга оширилади:
солиқ органига мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим этилган солиқ тўловчининг ихтиёрий махсус рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги аризаси;
тадбиркорлик субъекти тугатилганлиги муносабати билан унинг Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятининг тугатилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар.
29. Солиқ тўловчи қуйида кўрсатилган кундан эътиборан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланмайди:
календарь йил бошидан бошлаб, юридик шахс айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтадиган календарь йил бошланишидан ўн иш кунидан кечиктирмай солиқ органига тақдим этилган хабарнома асосида;
тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан чиқарилган кундан бошлаб;
якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти тугатилган кундан бошлаб.
30. Қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан қабул қилинади ҳамда қўшилган қиймат солиғи тўловчилари реестрида Гувоҳнома мақоми тугатилган ҳолатга ўтказилади.
8-боб. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш асослари ва тартиби
31. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мос келмаганлиги ҳолатлари аниқланганда, солиқ органи томонидан ўттиз кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Гувоҳноманинг амал қилишини ўттиз кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг электрон кўринишдаги аризасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин.
Камерал ҳамда сайёр солиқ текширувлари натижасига кўра ушбу банднинг биринчи хатбошисидаги ҳолатлар ўз тасдиғини топмаганда, гувоҳноманинг амал қилиши қайта тикланади.
32. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш автоматик тарзда кунлик асосда амалга оширилади ва солиқ тўловчининг шахсий кабинетига ушбу тўғрисида автоматик хабарнома юборилиши таъминланади. Бунда солиқ органларининг маълумотлар базасида мавжуд бўлган маълумотлар кунлик асосда автоматик таҳлил қилинади ва ушбу бобда кўрсатилган ҳолатлар аниқланганда, гувоҳноманинг амал қилиши автоматик тўхтатиб турилади.
33. Гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилган солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
34. Гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилган солиқ тўловчи ушбу қарор (хабарнома) устидан Солиқ кодексининг 231-моддасида белгиланган тартибда юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан ва ушбу ўзгаришлар маълумотлар базасида акс эттирилгандан сўнг, солиқ органи томонидан бир кун ичида гувоҳномани амал қилинишини тиклаш автоматик тарзда таъминланади.
Солиқ органи томонидан гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар ҳақиқатда олинган ёки олиб кирилган (импорт қилинган) товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммаларига тузатиш киритилмайди.
9-боб. Гувоҳномани бекор қилиш, амал қилишини тугатиш асослари ва тартиби
35. Суд томонидан белгиланган қуйидаги ҳолатлар бўйича солиқ органи томонидан гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин:
солиқ тўловчи томонидан ҳақиқий бўлмаган, сохта ҳужжатлар тақдим этиш асосида гувоҳнома расмийлаштирилганлиги;
солиқ текширувида банк операцияларини хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият турига ва хусусиятларига, шунингдек, харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига аниқ мувофиқ эмаслиги;
солиқ текширувида солиқ тўловчи томонидан битим тузишдан кўзланган асосий мақсад қўшилган қиймат солиғини тўламаслик ёхуд бошқа шахсга қўшилган қиймат солиғи суммасини асоссиз ҳисобга олиш имкониятини бериш, шунингдек, битим (операция) бўйича мажбурият шартноманинг тарафи бўлмаган шахс ёки битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича юклатилмаган шахс томонидан бажарилганлиги;
солиқ тўловчи сохта тадбиркорлик билан шуғулланган деб топилганда.
36. Гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида қарор солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан қабул қилинади. Бунда гувоҳнома у берилган санадан бошлаб бекор қилинади.
37. Гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор солиқ органи томонидан қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин:
амал қилиши тўхтатиб турилган гувоҳнома солиқ тўловчи томонидан тўққиз ойдан ортиқ вақт давомида қайта тикланмаганда;
ушбу Низомнинг 7-бобида назарда тутилган тартибда қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан чиқарилганда.
Солиқ даврида жами даромади хатолик натижасида бир миллиард сўмдан ошиб, қўшилган қиймат солиғи гувоҳномаси берилган солиқ тўловчиларнинг ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ электрон шаклда тақдим этилган солиқ тўловчининг ихтиёрий махсус рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги аризасига асосан ҳам солиқ органи томонидан гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши мумкин. Бунда гувоҳномани тугатиш тўғрисида қарор солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан қабул қилинади ҳамда гувоҳнома у берилган санадан бошлаб тугатилади.
38. Гувоҳномаси бекор қилинган ёки тугатилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
39. Гувоҳномаси бекор қилинган ёки тугатилган солиқ тўловчи ушбу қарор устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
10-боб. Гувоҳномани шакллантириш тартиби
40. Давлат солиқ қўмитаси махсус рўйхатдан ўтказишда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича гувоҳнома шакллантиради.
41. Гувоҳнома солиқ тўловчини махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмасдан электрон кўринишда шакллантирилади.
42. Электрон кўринишдаги гувоҳнома махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади.
Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ушбу Низомнинг 6-бобида назарда тутилган тартибида қайта махсус рўйхатдан ўтказилганда, қайта махсус рўйхатдан ўтказиш амалга оширилган кунда электрон кўринишдаги Гувоҳнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади.
43. Махсус рўйхатдан ўтказиш, гувоҳнома бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ҳамда бекор қилиш мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
11-боб. Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари реестри
44. Махсус рўйхатдан ўтган қўшилган қиймат солиғи тўловчиларининг ягона ҳисоби юритилишини таъминлаш мақсадида автоматлаштирилган реестри (кейинги ўринларда — Реестр) шакллантирилади.
45. Реестрга қуйидаги маълумотлар киритилади:
идентификациялашга оид: қўшилган қиймат солиғи рақами; юридик шахслар учун — номи; якка тартибдаги тадбиркорлар учун — фамилияси, исми, отасининг исми;
махсус рўйхатдан ўтказишга оид: қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар;
маълумот берувчи: махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризада кўрсатиладиган маълумотлар — қўшилган қиймат солиғи тўловчиси жойлашган жойи (почта манзили), қўшилган қиймат солиғи тўловчиси — юридик шахс раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисидаги маълумотлар.
гувоҳноманинг мақоми: фаол, тўхтатиб турилган, амал қилиши тугатилган ёки бекор қилинган.
46. Реестрни шакллантириш ва юритиш Давлат солиқ қўмитаси томонидан қуйидагича амалга оширилади:
Реестрни юритишга оид ташкилий ва методологик тамойилларни ишлаб чиқади;
махсус рўйхатдан ўтказишни ташкил қилади;
солиқ тўловчиларга ҚҚС-рақам бириктирилади;
Реестрни юритиш технологиялари ва дастурий-техник воситаларини ишлаб чиқади;
Реестр маълумотлар базасининг администратори вазифаларини бажаради, хусусан, маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш, маълумотларнинг ишончлилиги ва долзарблиги устидан назорат, уларни сақлаш, ҳимоя қилиш, фойдаланиш ҳуқуқи устидан назорат;
Реестр базаси автоматлаштирилган тарзда юритилишини таъминлайди;
берилган Гувоҳномаларни фаол, тўхтатилган, бекор қилинган ва амал қилиши тугатилган таснифларга ажратади;
Реестр маълумотларини яратиш, юритиш ва улардан фойдаланишга доир норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Реестр маълумотларидан эркин фойдаланишни таъминлайди.
Реестрда гувоҳномаларнинг таснифи тўғрисида маълумотлар солиқ органларининг базасидаги ўзгаришлар асосида кунлик янгиланиб борилиши таъминланади.
12-боб. Якунловчи қоидалар
47. Солиқ органларида, шу жумладан Марказий маълумотлар базасида солиқ тўловчилар томонидан махсус рўйхатдан ўтиш учун тақдим этилган маълумотларни текшириш ва таҳлил қилиш учун ахборотлар мавжуд бўлган ҳолларда, уларни текшириш ва таҳлил қилиш солиқ тўловчи билан бевосита алоқа қилмасдан автоматик режимда амалга оширилади.
Солиқ органларига тақдим этилган маълумотларни текшириш ва таҳлил қилиш учун зарур ахборотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, солиқ органлари мазкур ахборотларни солиқ тўловчидан талаб қилиб олишга ҳамда мазкур ахборотлар асосида таҳлил ўтказишга ҳақли.
Шунингдек, давлат махсус рўйхатидан ўтган манзил бўйича солиқ тўловчи ҳақиқатда жойлашганлигини текшириш ёки сайёр солиқ текшируви солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг фаолияти амалга ошириладиган жойига чиққан ҳолда ўтказилади.
48. Давлат солиқ қўмитаси томонидан ушбу Низомда Гувоҳномани тақдим этиш, амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш ҳамда бекор қилиш бўйича қарор қабул қилиш учун таҳлил қилинадиган солиқ хавф белгиларига (ҳолатларга) ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳамда уларнинг чегаравий миқдори Давлат солиқ қўмитасининг буйруғи асосида белгиланиши мумкин.
49. Реестр ҳамда мазкур Низомнинг 16-банди ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг рўйхати ва номинал жойлашган жой манзиллари Давлат солиқ қўмитаси томонидан шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
50. Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари махсус рўйхатдан ўтиш тартибини бузганлик учун жавобгар бўлишади.
51. Солиқ органлари қўшилган қиймат солиғи тўловчиларнинг мазкур Низомга мувофиқ ўз вақтида махсус рўйхатдан ўтиши устидан назоратни амалга оширади.
52. Солиқ органларининг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда:
мазкур Низомда назарда тутилган назорат тадбирларини ўтказишда ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёхуд лозим даражада бажармаганлиги;
мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этмаганлиги;
ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида жисмоний ҳамда юридик шахсларга моддий ва маънавий зарар етказилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган қарорларни қабул қилганлиги учун жавобгарликка тортилади.
53. Давлат солиқ қўмитаси доимий асосда солиқ органлари томонидан мазкур Низомда назарда тутилган мажбуриятларнинг сифатли бажарилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни олиб боради.
Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида
_________________________________________________________________________________ __________ (почта манзили, шаҳар (туман, қишлоқ), кўча номи, уй (хонадон) рақами) манзилида жойлашган ___________________________________________________________________________________________ (асосий фаолият тури (ихтисослашуви)) амалга ошираётган ___________________________________________________________________________________________ (тадбиркорлик субъекти — қўшилган қиймат солиғи тўловчининг тўлиқ номи) 20__ йил «___» ________ дан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказишингизни сўрайди. Қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби (тегишли катакка белги қўйилади) Мажбурий тартибда Ихтиёрий тартибда Қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтиш учун асос:________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Ариза тақдим этилган сана 20 ___ йил «____» __________ __________________________________________________________________________________________га (солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги солиқ органи номи) тақдим этилмоқда.
Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тўғрисида
Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан чиқариш тўғрисида
___________________________________________________________________________________________ (почта манзили, шаҳар (туман, қишлоқ), кўча номи, уй (хонадон) рақами) манзилида жойлашган ___________________________________________________________________________________________ (асосий фаолият тури (ихтисослашуви)) амалга ошираётган ___________________________________________________________________________________________ (тадбиркорлик субъекти — қўшилган қиймат солиғи тўловчининг тўлиқ номи) 20 ___ йил «___» ________ дан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан чиқаришингизни сўрайди. Қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан чиқариш учун асос: ___________________________________________________________________________________________ Ариза тақдим этилган сана 20 ___ йил «____» __________ __________________________________________________________________________________________га (солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги солиқ органи номи) тақдим этилмоқда.
Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тўғрисида
Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ГУВОҲНОМА Қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида
Қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш рақами (ҚҚС-рақами Мазкур гувоҳнома қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги ва қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш берилганлигини тасдиқлайди. Қўшилган қиймат солиғи тўловчининг номи _______________________________________________________ Қўшилган қиймат солиғи тўловчининг идентификация рақами _______________________________________________________ Қўшилган қиймат солиғи тўловчи қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтадиган сана _______________________________________________________ Рўйхатдан ўтказилган сана _______________________________________________________ QR-код
Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш, Гувоҳнома бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ҳамда бекор қилиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар номи Муддат 1-босқич Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси Ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органига қўшилган қиймат солиғи тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон кўринишдаги аризани тақдим этиш. 1. Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси мажбурий бўлиши лозим бўлган шахслар — қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтиши мажбур бўлган ойнинг беш иш кун ичида. 2. Ихтиёрий равишда махсус рўйхатдан ўтказишда — қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтадиган ой бошланишига ўн кун қадар. 2-босқич Давлат солиқ бошқармаси Махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш (солиқ хавфи даражасини аниқлаш) Қўшилган қиймат солиғи тўловчининг махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаси келиб тушган пайтдан эътиборан етти кун ичида. 3-босқич Давлат солиқ бошқармаси Солиқ тўловчи қуйидаги солиқ хавфи гуруҳларидан бирига киритилганлиги тўғрисида хабарнома электрон шаклда юбориш: солиқ хавфининг юқори даражасига эга солиқ тўловчи; солиқ хавфининг ўрта даражасига эга солиқ тўловчи; солиқ хавфининг паст даражасига эга солиқ тўловчи. Беш иш кунидан олдин. 4-босқич Давлат солиқ бошқармаси 1. Рўйхатдан ўтказиш ёки уни рад этиш тўғрисида асослантирилган қарор тайёрлаш. 2. Қўшилган қиймат солиғи тўловчини қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш. 3. Қўшилган қиймат солиғи тўловчисига қўшилган қиймат солиғи рақамини бириктириш. 4. Гувоҳномани шакллантириш ва уни солиқ тўловчига юбориш. 5. Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказиш ягона реестрига киритиш. 1. Бир иш кунида. 2. Аризани кўриб чиқиш ва ахборотларни таҳлил қилиш якунлангандан сўнг икки иш кунида. 3. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида. 4. Қарор қабул қилингандан кейин бир иш кунида. 5. Автомат равишда. 5-босқич Давлат солиқ бошқармаси 1. Қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан чиқариш. 2. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш. 3. Гувоҳномани бекор қилиш. 4. Қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан чиқариш билан бирга Гувоҳномани бекор қилиш. 5. Қўшилган қиймат солиғи бўйича қайта махсус рўйхатдан ўтказиш. 1. Қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан чиқариш тўғрисида ариза берган солиқ даврининг биринчи кунида; Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан чиқарилган кунда; якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти тугатилган кунда. 2. Автоматлашган тарзда. 3. Қўшилган қиймат солиғи бўйича қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари аниқланган кунда. 4. Гувоҳнома берилган санадан бошлаб. 5. Автоматлашган тарзда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарорига 2-ИЛОВА
Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар
Т/р Тадбир номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар I. ҚҚС тўловчиларининг солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш 1. Айланмадан олинадиган солиқ ва қўшилган қиймат солиғи ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш муддатларини унификация қилишни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Қонун лойиҳаси 2022 йил 15 январь Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси 2. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки бепул фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш фақат масофадан туриб электрон шаклда хабардор этиш орқали амалга ошириладиган регламентни ишлаб чиқиш. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2021 йил ноябрь Давлат солиқ қўмитаси 3. Давлат солиқ қўмитасининг марказий тузилмасида ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказилишида солиқ хавфини таҳлил қилувчи ҳамда солиқ имтиёзлари ҳисобини юритувчи алоҳида махсус таркибий бўлинмалар ташкил этиш. Давлат солиқ қўмитаси буйруғи 2021 йил октябрь Давлат солиқ қўмитаси 4. Марказий маълумотлар базасида юридик шахсларнинг таъсисчилари (иштирокчилари) ҳақидаги маълумотларни инвентаризациядан ўтказиш ва уларни мунтазам янгилаб бориш. Комплекс чора-тадбирлар 2021 йил декабрь Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги II. Замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини кенг жорий этиш орқали солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш 5. Махсус рўйхатга олиш бўйича ариза берган ҚҚС солиқ тўловчиларнинг хавфини автоматлаштирилган тарзда таҳлил қилиш бўйича махсус ахборот платформасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Бунда солиқ органлари томонидан белгиланган муддатда аризаларга жавоб тақдим этилмаган тақдирда рўйхатга олиш гувоҳномасини автоматик бериш тизимини назарда тутиш. Техник топшириқ 2021 йил декабрь Давлат солиқ қўмитаси 6. Электрон ҳисобварақ — фактураларни расмийлаштиришда етказиб берувчида товарларнинг мавжудлигини автоматик равишда аниқлаш электрон хизматини Ягона миллий электрон каталог идентификацион кодлари асосида жорий этиш. Техник топшириқ 2021 йил декабрь Давлат солиқ қўмитаси 7. Рўйхатга олинган номинал жойлашган жой манзилларининг электрон реестрини (манзилларнинг «қора рўйхати») ишлаб чиқиш ва юритиш. Техник топшириқ 2022 йил январь Давлат солиқ қўмитаси 8. Солиқ тўлашдан бўйин товлаш схемаларидан фойдаланган ва сохта-тадбиркорлик билан шуғулланадиган субъектларнинг раҳбарлари ёки таъсисчилари бўлган жисмоний шахсларнинг электрон реестрини (таъсисчилар ва раҳбарларнинг «қора рўйхати») ишлаб чиқиш. Техник топшириқ 2022 йил январь Давлат солиқ қўмитаси 9. Кўчмас мулк объектларини ижарага ёки текин фойдаланишга беришнинг солиқ органларнинг электрон тизимларида имконият яратиш. Техник топшириқ 2021 йил декабрь Давлат солиқ қўмитаси 10. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги маълумотлар базаларида давлат кадастри ва солиқ органларининг маълумотлар базаларидаги кўчмас мулк объектлари ва ижара шартномалари бўйича маълумотларни текшириш учун техник имконият яратиш. Амалий чора-тадбирлар режаси 2021 йил декабрь Давлат солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги III. Солиқ органлари ходимларининг касб малакасини ошириш ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш 11. ҚҚС солиқ тўловчиларни махсус рўйхатга олишда таҳлика-таҳлилга асосланган ёндашувидан фойдаланиш соҳасида мутахассислар малакасини ошириш бўйича Фискал институтда мақсадли курсларни ташкил этиш. Курс графиги 2021 йил октябрь Давлат солиқ қўмитаси 12. Тадбиркорлик субъектлари учун рўйхатга олиш жараёнида таҳлика-таҳлил ёндашувининг моҳияти ва аҳамияти ҳақида семинарлар ўтказиш. Семинарлар графиги Йил давомида Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 13. Амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида бозорнинг профессионал иштирокчиларининг фикрларини ўрганиш учун солиқ маслаҳатчилари ва солиқ тўловчиларнинг ҳисобчилари билан давра суҳбатлари ўтказиш. Комплекс чора-тадбирлар Йил давомида Давлат солиқ қўмитаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 46 1 -банд билан тўлдирилсин:
«46 1 . Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш қоида ва тартибларига риоя этмаган ҳолда улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини қўлланган ҳолда, савдо қоидаларини бузиш сифатида қаралади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда):
а) 1-иловада :
21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Товарлар учун харидорлар билан нақд пулли ҳисоб-китоблар назорат-касса машиналари, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар қўлланилган ҳолда амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Савдо объекти раҳбари сотувчи-ходимни назорат-касса машиналарида (виртуал кассада) ишлаш қоидалари билан таништириши шарт.
Ташкилий-ҳуқуқий шакли ва фаолият туридан қатъи назар мажбурий рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг чакана савдосини, шунингдек умумий овқатланиш хизматларини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалардан, яъни 2D сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар билан жиҳозланган онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларидан фойдаланиши шарт.
Турғун савдо шохобчаларида ва кўчма савдо объектларида банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши керак»;
189-банднинг йигирма биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарорида назарда тутилган қоида ва тартибларига риоя этмаган ҳолда маҳсулотларни сотиш (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун);»;
б) 2-иловада :
13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Истеъмолчилар билан нақд пулли ҳисоб-китоблар назорат-касса машиналарини, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларни қўллаган ҳолда амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Умумий овқатланиш объекти раҳбари ходимни назорат-касса машиналарини (виртуал кассаларни) ишлатиш қоидалари билан таништириши шарт.
Ташкилий-ҳуқуқий шакли ва фаолият туридан қатъи назар мажбурий рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг чакана савдосини, шунингдек умумий овқатланиш хизматларини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалардан, яъни 2D сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар билан жиҳозланган онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларидан фойдаланиши шарт»;
25-бандда :
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«айрим турдаги маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибига ва қоидаларига»;
тўққизинчи — ўн еттинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи — ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
26-бандда :
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиш (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун);»
саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2017 й., 2-сон, 5-модда):
а) Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-иловасидаги V блоки қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тадбиркорлик субъектини — юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишга
АРИЗА
V. Янгидан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектининг — юридик шахснинг жойлашган жойи (почта манзили) 5-1. Муассиснинг манзили ва кадастр рақами бўйича (манзил акс эттирилади) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 5-2. Янгидан ташкил этилаётган юридик шахс жойлашган манзил бўйича муассиснинг СТИРи 1 2 3 4 5 6 7 8 9 5-3. Бошқа манзил ва кадастр рақами бўйича: (манзил акс эттирилади) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 5-3-1. Маҳалла номи (маҳалла номи акс эттирилади) 5-3-2. Сектор рақами (сектор рақами акс эттирилади) 5-3-3. Кўча: 5-3-3-1. Боши берк кўча № 5-3-3-2 Тор кўча № 5-3-4. Уй № 5-3-5. Квартира № 5-3-6. Шаҳар 5-3-7. Посёлка: 5-3-8. Қишлоқ (овул): 5-3-9. Туман: 5-3-10. Вилоят: 5-3-11. Республика: 5-3-12. Почта индекси: 5-3-13. Электрон почта манзили: 5-3-14. Интернет тармоғи веб сайт: 4-изоҳ 1) 5 — 1 ва 5 — 3-бандлар тегишли катаклардан бирини белгилаш йўли билан тўлдирилади. 5 — 3-бандни танланганда муассиснинг манзилидан фарқ қилувчи жойлашган жой кўрсатилган ҳолда 5 — 3 — 1 дан 5 — 3 — 12 гача бўлган бандлар қўшимча равишда тўлдирилади; 2) 5 — 3 — 1 дан 5 — 3 — 10 гача бўлган бандлар очиладиган менюдаги тегишли маълумотларни танлаш йўли билан тўлдирилади; 3) 5 — 3 — 11 дан 5 — 3 — 12 гача бўлган бандлар тегишли электрон манзили ва вес-сайт мавжуд бўлганда тўлдирилади; 4) 5 — 3. банди тўлдирилганда ижарага берилаётган объект эгасининг кафолат хати ушбу аризага электрон кўринишда илова қилинади.
б) 3-илованинг 11-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнлари Тизим воситасида юборилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан идентификация қилишнинг махсус текширувидан ўтказилганидан сўнг тўлиқ қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома юборилгач тугалланган ҳисобланади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорида :
а) 1-илованинг 45-бандида :
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қўмита тизимидаги ташкилотларнинг устав капитали миқдорини аниқлаш ва тасдиқлаш»;
саккизинчи-тўққизинчи хатбошилари тегишлича тўққизинчи-ўнинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
б) 3-илованинг 44-бандида :
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қўмита раиси қарори асосида»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сон қарори билан тасдиқланган Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандида :
иккинчи хатбошидаги «хато ва камчиликлар аниқланган тақдирда» сўзлари «ҳолатлар мавжуд бўлганда» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органидан товар-моддий бойликлар инвентаризациядан ўтказилиши муносабати билан маълум бир муддатга расмийлаштириладиган электрон ҳисобварақ-фактураларни қабул қилиш ва етказиш функцияларини вақтинча тўхтатиб туриш зарурияти вужудга келганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган бўлса».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарори билан тасдиқланган:
а) 1-илованинг 54-банди «таклиф киритади» сўзларидан кейин «ҳамда ваколатли орган уни давлат реестридан чиқариш чораларини кўради» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 3-иловада :
25-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«ТХКМ ва (ёки) унинг филиали томонидан ушбу тартиб талабларининг икки ва ундан ортиқ маротаба бузилганлиги аниқланганда»;
қуйидаги мазмундаги 6 1 -боб билан тўлдирилсин:
«6 1 -боб. ТХКМ ва унинг ҳудудий филиали фаолиятини тўхтатиб туриш
39 1 . ТХКМ ва (ёки) унинг филиали томонидан ушбу тартиб талабларининг бузилганлиги аниқланган тақдирда, ваколатли орган томонидан ушбу ҳолатларни ўн кун ичида бартараф этиш ҳақида ТХКМга огоҳлантириш хати юборилади.
39 2 . Ушбу тартиб талабларининг бузилиши бўйича аниқланган ҳолатлар ТХКМ ва (ёки) унинг филиали томонидан ваколатли органнинг огоҳлантириш хати юборилган санадан бошлаб ўн кун ичида бартараф этилмаганда уларнинг фаолияти ваколатли орган қарори асосида тўхтатиб турилади».
39 3 . Ушбу тартиб талабларининг бузилиши бўйича аниқланган ҳолатлар ТХКМ ва (ёки) унинг филиали томонидан бартараф этилган ҳамда етказилган зарар тўлиқ қопланганидан сўнг уларнинг фаолияти ваколатли орган қарори асосида қайта тикланади».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорида :
а) 1-илова қуйидаги мазмундаги 32 1 -банд билан тўлдирилсин:
«32 1 . Ушбу Низомнинг 32-бандида кўрсатиб ўтилган солиқ тўловчилар тоифасидан ташқари интизомли солиқ тўловчиларга ҳам солиқ суммаси ўрнини қоплашнинг тезлаштирилган тартиби қўлланилади.
Солиқ тўловчиларни инсофли солиқ тўловчилар тоифасига киритиш мезонлари (талаблари) ва уларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади»;
б) 2-илованинг 63-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди».
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 23 декабрдаги 806-сон қарори 2-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига «Номоддий маданий мерос объектларини (дорбоз, аския ва лапар) асраш ва улардан фойдаланиш (маданият марказлари таркибида фаолият юритаётган шахслар бундан мустасно)» ҳамда «Уй шароитида хонаки товуқларни етиштириш ва кўпайтириш» фаолият турлари киритилсин».
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидаларида :
а) 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«43. Рақамли маркировкаланиши (шу жумладан, уларга қўлланиладиган рақамли идентификациялаш воситалари тўғрисида) маълумотларини маркировкалаш ахборот тизимига тақдим этилмаган ёки ушбу Қоидалар билан белгиланган талабларини бузган ҳолда маълумотларни ўтказилган маҳсулотлар, рақамли маркировкаланмаган маҳсулотлар деб ҳисобланади»;
қуйидаги мазмундаги 11 ва 12-боблар билан тўлдирилсин:
«11-боб. Қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш
93. Мазкур Қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа назорат қилувчи органлар (муассасалар) томонидан амалга оширилади.
Назорат қилувчи органлар (муассасалар) мазкур Қоидаларга риоя этилишини текшириш учун тегишли эксперт ва мутахассисларни жалб қилиши мумкин. Маҳсулот айланмаси иштирокчилари текширувчи шахсларга текширув ўтказишда ёрдам беришлари, камчилик ва қонунбузарликларни бартараф этиш чораларини кўришлари шарт.
12-боб. Мажбурий рақамли маркировка қоидаларини бузиш турлари
94. Мазкур Қоидаларнинг бузилиши қонунга мувофиқ жавобгарликка олиб келади.
95. Қуйидагилар қонунчиликда мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш қоидаларининг бузилиши деб ҳисобланади:
рақамли идентификация воситаларисиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш, олиб кириш (импорт қилиш), сақлаш, ташиш ёки реализация қилиш;
сохталаштирилган (контрафакт) ёки илгари ишлатилган маркировка кодлари ёрдамида, шунингдек маркировка кодларининг қўлланилиши (ишлатилиши) ҳақида маълумотни Операторга юбормаган ҳолда ёхуд нотўғри (ёлғон ёки ҳақиқатга мос келмайдиган) маълумотларни юборган ҳолда рақамли маркировкаланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки олиб кириш (импорт қилиш);
рақамли маркировкаланган маҳсулотларни агрегациялаш талабларини бузиш;
нуқсонли (брак бўлган) рақамли маркировкаланган маҳсулотларни ҳисобдан чиқариш ёки сотиш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқариш ёхуд маркировкаланган маҳсулотларни қайта маркировкалаш талабларини бузиш;
реализация қилинган (сотилган) маҳсулотларнинг ҳар бир бирлиги учун маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган фискал ҳужжатни ва (ёки) электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни реализация қилиш (сотиш).
96. Қуйидагилар савдо қоидаларининг бузилиши деб ҳисобланади:
а) улгуржи сотувчилар томонидан:
рақамли маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиб олиш, ташиш, сақлаш ёки реализация қилиш (сотиш);
маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳисобварақ-фактураларни қабул қилмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни сотиб олиш, шунингдек реализация қилинган (сотилган) маҳсулотларнинг ҳар бир бирлиги учун маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган фискал ҳужжатни ёхуд электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни реализация қилиш (сотиш);
нуқсонли (брак бўлган) рақамли маркировкаланган маҳсулотларни ҳисобдан чиқариш ёки сотиш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқариш талабларини бузиш;
б) чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги корхоналари томонидан:
рақамли маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиб олиш;
маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳисобварақ-фактураларни қабул қилмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни сотиб олиш, шунингдек маркировка кодини муомаладан олиб ташлаш учун электрон фискал ҳужжатга ҳар бир сотилган товар бирлигининг маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни киритмасдан, маҳсулотни якуний истеъмолчига реализация қилиш (сотиш);
нуқсонли (брак бўлган) рақамли маркировкаланган маҳсулотларни ҳисобдан чиқариш ёки сотиш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқариш талабларини бузиш;
рақамли маркировкаланмаган маҳсулотларни сақлаш, ишлатиш ва (ёки) маҳсулот муомаласининг бошқа субъектига ёхуд охирги истеъмолчига реализация қилиш (сотиш).
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 57-бандда :
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш жараёнида қўшимча солиқ назорати тадбирларини ўтказиш зарур бўлганда»;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 83-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Банк карталари орқали назорат харидини амалга оширишда жисмоний шахснинг банк картасидан ҳамда Давлат солиқ қўмитаси томонидан тижорат банкларида очилган корпоратив банк карталаридан фойдаланилади.
Назорат харидини амалга оширишда банк карталаридан фойдаланиш тартибини Давлат солиқ қўмитаси белгилайди.
Назорат хариди жараёнида банк карталаридан фойдаланилган пул маблағларини қайтариб бериш вазифаси назорат хариди ўтказилган солиқ тўловчи зиммасига юкланади».
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги низомда 12-банди «а» кичик бандида :
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«мол-мулкларни кўчмас мулк жумласига (тоифасига) кириши юзасидан хулоса бериш»;
учинчи — бешинчи хатбошилари тегишлича тўртинчи — олтинчи хатбошилари деб ҳисоблансин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорининг 4-банди бешинчи хатбошисидаги «2021 йил» сўзлари «2022 йил» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги фискал институт ва солиқ техникумлари фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 17 июндаги 377-сон қарорининг 5-банди қуйидаги мазмундаги «в» кичик банди билан тўлдирилсин:
«в) Бунда Институтнинг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишнинг иккинчи йилидан бошлаб ўқишга қабул қилиш Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланадиган тартибда амалга оширилади».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 22 сентябрь,
595-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
ARIZA
MAʼLUMOTLAR
ARIZA
MAʼLUMOTLAR
SXEMASI
REJASI
Soliq toʻlovchilarni hisobga olishni yanada takomillashtirish va qoʻshilgan qiymat soligʻining oʻrnini qoplash tartibini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili”da amalga oshirishga oid Davlat dasturi toʻgʻrisida” 2021-yil 3-fevraldagi PF-6155-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, intizomli soliq toʻlovchilar faoliyatini qoʻllab-quvvatlash, inson omilining taʼsirini cheklash orqali qoʻshilgan qiymat soligʻini boshqarish tizimini takomillashtirish, barcha xoʻjalik yurituvchi subyektlar uchun teng raqobat sharoitlarini yaratish, soliq xavfi yuqori darajada boʻlgan kontragentlar bilan operatsiyalarni (bitimlarni) amalga oshirishni cheklash boʻyicha profilaktika choralarini koʻrish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Vazirlar Mahkamasining “Uchinchi shaxslarga soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish chora-tadbirlari haqida” 2021-yil 19-avgustdagi 529-son qaroriga muvofiq, soliq sirini tashkil etmaydigan maʼlumotlar va hisob maʼlumotlarni yuridik va jismoniy shaxslarga taqdim etish tizimi joriy etilishi belgilanganligi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Soliq maʼmuriyatchiligini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 10-iyuldagi PQ-4389-son qaroriga muvofiq, qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi haqiqatda olingan tovarlar (xizmatlar) boʻyicha qoʻshilgan qiymat soligʻi summasini hisobga olish huquqi paydo boʻlishi uchun belgilangan tartibda soliq organlarida maxsus roʻyxatdan oʻtishi shartligi;
qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilari maxsus roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi ariza soliq organlariga belgilangan tartibda va muddatlarda taqdim etilganda Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 219-moddasida belgilangan javobgarlik choralari qoʻllanmasligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining quyidagilar:
xavfga asoslangan yondashuvni qoʻllash amaliyotini qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarni soliq organlarida maxsus roʻyxatdan oʻtkazish tartib-taomillariga tatbiq etish bilan kengaytirish;
intizomli soliq toʻlovchilarga oʻrni qoplanishi lozim boʻlgan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasini qaytarishni tezlashtirilgan tartibda amalga oshirish;
intizomli soliq toʻlovchilarning roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan tahlika-tahlil dasturi asosida shakllantirish hamda oʻzining rasmiy veb-saytida eʼlon qilib borish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.
3. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
a) qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarni soliq organlarida maxsus roʻyxatdan oʻtkazishda:
qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtish toʻgʻrisida arizalar yetti kun ichida koʻrib chiqilishi;
soliq organlari tomonidan arizani koʻrib chiqish natijalari belgilangan muddatda qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchiga taqdim etilmaganda, unga maxsus roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma avtomatik ravishda berilishi nazarda tutiladi;
v) 2022-yil 1-yanvardan boshlab:
yuridik shaxslar tomonidan koʻchmas mulkni ijaraga berish (olish) yoki tekin foydalanish shartnomalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyiladi. Bunda jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan koʻchmas mulkni ijaraga berish yoki tekin foydalanish shartnomalarini davlat soliq xizmati organlarining elektron tizimlarida hisobga qoʻyish masofadan turib faqat elektron shaklda amalga oshiriladi;
davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyilmagan shartnomalar asosida ijaraga olingan yoki tekin foydalanilayotgan koʻchmas mulk obyektlarida saqlanayotgan tovar-moddiy zaxiralar qoldiqlari sanoqdan (inventarizatsiyadan) oʻtkazilmaydi va soliq solish maqsadlarida soliq toʻlovchining omborida mavjud emas deb baholanadi.
4. Belgilansinki:
Davlat xizmatlari markazlari yuridik shaxslarni davlat kadastr maʼlumotlari bazasidan — ariza beruvchiga koʻchmas mulk tegishliligi, shuningdek, soliq organlari maʼlumotlar bazasidan — ijara shartnomasi yoki tekin foydalanish shartnomasi mavjud boʻlgan holdagina roʻyxatdan oʻtkazish yoxud qayta roʻyxatdan oʻtkazishga yoʻl qoʻyiladi hamda ushbu maʼlumotlar bazalaridan qatʼiy foydalanish taʼminlanadi;
ariza beruvchi Internet jahon axborot tarmogʻi orqali Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida tadbirkorlik subyektini davlat roʻyxatidan oʻtkazish yoki qayta oʻtkazishda, tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiradigan joyini ushbu bandning ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan soliq va kadastr maʼlumotlar bazalaridan qatʼiy foydalanadi (maxsus iqtisodiy zonalar ishtirokchisi boʻlish uchun berilgan arizalari qanoatlantirilgan yuridik shaxslar bundan mustasno);
yangi roʻyxatdan oʻtayotgan yuridik shaxslar davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyilgan koʻchmas mulk ijarasi yoki tekin foydalanish boʻyicha dastlabki shartnoma maʼlumotlari asosida roʻyxatdan oʻtkaziladi. Bunda yuridik shaxslar davlat roʻyxatidan oʻtgan sanadan boshlab oʻn kun muddatda arizada koʻrsatilgan yoxud boshqa koʻchmas mulk ijarasi yoki tekin foydalanish shartnomasini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyishlari shart boʻlib, mazkur shartni bajarmaslik yuridik shaxs oʻzi koʻrsatgan joylashgan yerida (pochta manzilida) yoʻq deb eʼtirof etish uchun asos boʻladi.
5. Quyidagilar:
a) quyidagilarni nazarda tutuvchi Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarini soliq organlarida maxsus roʻyxatdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq:
qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarini maxsus roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha harakatlar ketma-ketligi va tartibi;
Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksi talablariga asosan majburiy tartibda maxsus roʻyxatdan oʻtkaziladigan qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilari roʻyxati, shu jumladan, qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarini maxsus roʻyxatdan oʻtkazish uchun arizani soliq organiga yuborish muddatlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksi talablariga asosan ixtiyoriy tartibda maxsus roʻyxatdan oʻtkaziladigan qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilari roʻyxati, shu jumladan, qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarini maxsus roʻyxatdan oʻtkazish uchun arizani soliq organiga yuborish muddatlari;
qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarini maxsus roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi arizalarni koʻrib chiqish tartibi va muddatlari, shuningdek, axborot tahlili natijalariga koʻra soliq toʻlovchilarning xavf guruhlariga (soliq xavfining yuqori, oʻrta hamda past darajasi) kiritish tartibi;
qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisini soliq xavfi guruhlaridan biriga kiritilganligi asosida maxsus roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilishning tartibi va muddatlari;
soliq toʻlovchiga soliq organi tomonidan beriladigan qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazilganligini tasdiqlovchi guvohnoma amal qilishini toʻxtatib turish, bekor qilish, amal qilishini tugatish asoslari va tartibi;
b) inson omili ishtirokini minimallashtirish bilan intizomli soliq toʻlovchilarga qulay sharoitlar yaratish va ular faoliyatini qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan Qoʻshilgan qiymat soligʻi maʼmuriyatchiligini takomillashtirish boʻyicha amaliy chora-tadbirlar rejasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi:
a) bir oy muddatda:
Davlat soliq qoʻmitasining boshqaruv xodimlari shtatining umumiy cheklangan soni doirasida qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilar maxsus roʻyxatdan oʻtkazilishida soliq xavfini tahlil qiluvchi hamda soliq imtiyozlari hisobini yurituvchi alohida maxsus tarkibiy boʻlinmalar tashkil etsin;
yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan koʻchmas mulkni ijaraga berish (olish) va tekin foydalanish shartnomalarini soliq organlarida majburiy hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning reglamentini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;
b) ikki oy muddatda asosiy vositalar, nomoddiy aktivlar va tovar-moddiy resurslar harakatini hisobga olishni taʼminlaydigan “E-aktiv” avtomatlashtirilgan axborot tizimini ishlab chiqsin va amaliyotga joriy etsin;
v) uch oy muddatda:
Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan birgalikda aylanmadan olinadigan soliq hamda qoʻshilgan qiymat soligʻi hisobotlari taqdim etilishini va soliqlarni toʻlash muddatlari unifikatsiya qilinishini nazarda tutgan holda Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha qonun loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi bilan birgalikda yuridik shaxslar muassislari (ishtirokchilari) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻliq xatlovdan oʻtkazsin. Bunda yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasiga shaxsiy identifikatsiya raqamlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar toʻliq kiritilishiga alohida eʼtibor qaratilsin;
soliq organlarida qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarni maxsus roʻyxatdan oʻtkazish inson omili cheklangan (qonunchilikda belgilangan holatlar bundan mustasno) toʻliq avtomatlashtirilgan tizim asosida amalga oshirilishini taʼminlasin;
g) 2021-yil 1-dekabrga qadar:
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-apreldagi 249-son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogiga asosan elektron hisobvaraq-fakturalarni rasmiylashtirishda yetkazib beruvchida mahsulotlarning mavjudligini avtomatik ravishda aniqlash xizmatini amaliyotga joriy etsin. Bunda avtomatik ravishda yetkazib beruvchida mavjudligi aniqlanadigan mahsulotlarning roʻyxati Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan belgilanishi va yetkazib beruvchida realizatsiya qilinadigan mahsulotlar mavjud emasligi aniqlanganda realizatsiya toʻgʻrisida hisobvaraq-fakturalar rasmiylashtirilishi imkoniyati cheklanishi nazarda tutilsin;
mavjud soliq imtiyozlari boʻyicha maʼlumotlar bazasini yaratish va har bir soliq imtiyozi uchun alohida soliq imtiyozi unikal kodini (ID-raqamini) berish tartibini joriy etish hamda soliq imtiyozlari kodlari toʻgʻrisidagi axborotlarni soliq toʻlovchilarning shaxsiy kabinetiga yetkazib berish amaliyotini joriy etsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:
roʻyxatdan oʻtgan va oʻtadigan tadbirkorlik subyektlarining taʼsis hujjatlari hamda ulardagi oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 2022-yil 1-yanvardan boshlab elektron shaklda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasiga real vaqt rejimida taqdim etilishini;
2022-yil 1-yanvargacha Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi va Kadastr agentligi bilan birgalikda tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimining koʻchmas mulk va ijaraga olingan mulk toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazalari bilan avtomatlashtirilgan elektron almashuvini taʼminlasin.
8. Ushbu qaror bilan joriy qilinishi nazarda tutilgan avtomatlashtirilgan tizimlarning ishlab chiqilishi bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi hisobidan moliyalashtirilishi belgilansin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
10. Ushbu qaror rasman eʼlon qilingan kundan boshlab uch oy oʻtgandan keyin kuchga kiradi.
11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-sentabrdagi 595-son qaroriga 1-ILOVA
Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarini soliq organlarida qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarini soliq organlarida qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
“Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi (keyingi oʻrinlarda — Yagona milliy mehnat tizimi) — roʻyxatga olingan mehnat shartnomalari va ishlovchilarning mehnat staji toʻgʻrisidagi axborotni yigʻish, saqlash va qayta ishlash amalga oshiriladigan axborot resurslari, texnologiyalar va aloqa vositalarining tashkiliy tartibga solingan yigʻindisi;
bekor qilingan guvohnomalar — ushbu Nizomning 9-bobida nazarda tutilgan asoslarga koʻra va tartibda bekor qilingan guvohnomalar;
guvohnoma — qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisiga soliq organi tomonidan beriladigan maxsus roʻyxatdan oʻtkazilganligi va soliq qonunchiligi hujjatlarida belgilangan hollarda qoʻshilgan qiymat soligʻini hisobga olish huquqini tasdiqlovchi elektron shakldagi hujjat;
Markaziy maʼlumotlar bazasi — Vazirlar Mahkamasining “Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yigʻish, qayta ishlash va saqlash mexanizmlarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 4-sentabrdagi 539-son qarori talablariga muvofiq ishlab chiqilgan yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslar toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Davlat soliq qoʻmitasi) Markaziy maʼlumotlar bazasi;
qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi — qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtgan yoki oʻtmaganligidan qatʼi nazar, Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksiga muvofiq qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlash majburiyati yuklatilgan shaxs;
qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazish — qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilariga soliq xavfini tekshirish va tahlil qilish natijalariga koʻra maxsus roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida guvohnomani berish yoki rad etish boʻyicha harakatlar ketma-ketligi;
tugatilgan guvohnomalar — ushbu Nizomning 9-bobida koʻrsatilgan holatlarga asosan amal qilishi tugatilgan guvohnomalar;
toʻxtatilgan Guvohnomalar — ushbu Nizomning 8-bobida koʻrsatilgan holatlarga asosan amal qilishi toʻxtatib turilgan guvohnomalar;
faol guvohnomalar — soliq toʻlovchilar maxsus roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi amal qilayotgan guvohnomalar.
soliq qarzi — ushbu nizom talablari doirasida soliq toʻlovchi tomonidan ikki oydan ortiq vaqt davomida qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha toʻlanmagan soliq qarzi.
3. Qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazish (keyingi oʻrinlarda — maxsus roʻyxatdan oʻtkazish) davlat soliq xizmati organlari tomonidan amalga oshiriladi. Maxsus roʻyxatdan oʻtish uchun qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilari davlat soliq xizmati organlariga qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda ariza bilan murojaat etishi shart. Bunda majburiy tartibda qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlovchilar (budjet va notijorat tashkilotlari bundan mustasno) deb eʼtirof etilgan soliq toʻlovchilarga ariza berish talab etilmaydi hamda ularga qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi sifatida maxsus roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma avtomatik ravishda beriladi.
4. QQS guvohnomasi faol boʻlgan soliq toʻlovchilar tomonidan qoʻshilgan qiymat soligʻi faqatgina belgilangan tartibda soliq organlarida maxsus roʻyxatdan oʻtgan va faol guvohnomaga ega boʻlgan yetkazib beruvchilar tomonidan taqdim etilgan hisobvaraq-fakturalar asosida haqiqatda olingan tovar (xizmat)lar boʻyicha hisobga olinishi mumkin.
5. Soliq organlarida maxsus roʻyxatdan oʻtmagan qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilari qoʻshilgan qiymat soligʻini uni hisobga olish huquqisiz toʻlaydi.
Ushbu talab quyidagi muddatlardan tatbiq etiladi:
davlat roʻyxatiga olingan paytdan — ixtiyoriy ravishda qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlashni tanlagan yuridik shaxslar;
majburiyat yuzaga kelgan oydan keyingi oyning 1-sanasidan — soliq davrida tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan jami daromadi Soliq kodeksining 461-moddasi birinchi qismi 1-bandida belgilangan miqdordan oshgan shaxslar;
majburiyat yuzaga kelgan paytdan — Soliq kodeksining 461-moddasiga muvofiq aylanmadan olinadigan soliqni toʻlash tatbiq etilmaydigan soliq toʻlovchilar.
6. Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarni maxsus roʻyxatdan oʻtkazish quyidagi harakatlar ketma-ketligini oʻz ichiga oladi:
soliq toʻlovchi tomonidan maxsus roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi arizani soliq organiga taqdim etish;
soliq xavflarini aniqlash;
maxsus roʻyxatdan oʻtkazish yoxud buni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilish;
qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisiga individual roʻyxat raqami berish (keyingi oʻrinlarda QQS-raqam);
qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni maxsus roʻyxatdan oʻtkazish yagona reyestriga kiritish;
individual roʻyxat raqami aks ettirilgan guvohnomani shakllantirish va uni qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisiga yuborish;
ushbu Nizomda belgilangan hollarda qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisini qayta maxsus roʻyxatdan oʻtkazish.
7. Quyidagilar bilan bogʻliq barcha turdagi hujjatlarni rasmiylashtirish va foydalanish chogʻida QQS-raqamini yozib koʻrsatish majburiy hisoblanadi:
tovarlar (xizmatlar)ni xarid qilish va realizatsiya qilish chogʻidagi hisob-kitoblar, shu jumladan hisobvaraq-fakturalar va transport hujjatlari;
qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlash va (yoki) uni hisobga olish va qaytarish;
qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha hisob va hisobot.
8. Soliq toʻlovchini maxsus roʻyxatdan oʻtkazish mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shaklda tuziladigan va soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali soliq organlariga taqdim etiladigan elektron koʻrinishdagi arizasini koʻrib chiqish natijalari asosida amalga oshiriladi.
2-bob. Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi majburiy boʻlishi lozim boʻlgan shaxslarni maxsus roʻyxatdan oʻtkazish
9. Soliq kodeksi talablariga muvofiq quyidagi soliq toʻlovchilarga qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida guvohnoma soliq xavfi darajasiga aniqlik kiritilmasdan turib avtomatik ravishda beriladi:
Soliq kodeksining 461-moddasiga muvofiq aylanmadan olinadigan soliqni toʻlash tatbiq etilmaydigan soliq toʻlovchilar;
Oʻzbekiston Respublikasi hududida tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qiluvchi chet el yuridik shaxslari, agar tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish joyi deb Oʻzbekiston Respublikasi eʼtirof etilsa;
faoliyatni Oʻzbekiston Respublikasida doimiy muassasalar orqali amalga oshiruvchi chet el yuridik shaxslari.
Bunda mazkur bandda nazarda tutilgan guvohnoma tadbirkorlik subyekti — yuridik shaxs sifatida roʻyxatdan oʻtayotgan shaxsning xohishiga koʻra tadbirkorlik subyekti — yuridik shaxsni davlat roʻyxatidan oʻtkazish bilan bir vaqtda beriladi.
10. Ushbu Nizomning 9-bandida koʻrsatilgan tadbirkorlik subyektlarining faoliyati soliq organlari tomonidan monitoring qilib boriladi va monitoring davomida amalga oshirilayotgan bitimlar (operatsiyalar) xarid qilinayotgan va realizatsiya qilinayotgan tovarlar (xizmatlar) nomenklaturasiga mos kelmaganligi holatlari aniqlanishi qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishini toʻxtatib qoʻyishga asos boʻladi.
3-bob. Soliq toʻlovchilarni ixtiyoriy maxsus roʻyxatdan oʻtkazish
11. Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi talablariga muvofiq quyidagilar ixtiyoriy ravishda maxsus roʻyxatdan oʻtishga haqli:
aylanmadan olinadigan soliq toʻlashni ixtiyoriy ravishda rad etgan yuridik shaxslar;
soliq davrida tovarlar (xizmatlar)ni realizatsiya qilishdan olingan daromadi yuz million soʻmdan oshgan yakka tartibdagi tadbirkorlar.
12. Ixtiyoriy ravishda maxsus roʻyxatdan oʻtkaziladigan hollarda ariza soliq toʻlovchi qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlashga oʻtadigan oy boshlanishiga qadar yetti ish kunidan kechiktirmasdan taqdim etilishi kerak.
Ariza soliq organiga elektron shaklda soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali yuboriladi va joʻnatilgan paytda soliq organi tomonidan qabul qilingan hisoblanadi.
4-bob. Maxsus roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi arizalarni koʻrib chiqish
13. Soliq organi qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchining maxsus roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi arizasi kelib tushgan paytdan eʼtiboran yetti kun ichida soliq xavfi darajasini aniqlash maqsadida quyidagi tadbirlarni amalga oshirishga haqli:
soliq toʻlovchining rahbari va taʼsischilari (ishtirokchilari) yoki moliyaviy boshqaruv vazifalarini amalga oshirayotgan shaxsning shaxsini oʻrganadi, bunda quyidagilarga eʼtibor beriladi: muqaddam bankrot deb eʼlon qilingan tashkilotda rahbar yoki taʼsischi boʻlganligi; muqaddam soliq toʻlashdan qasddan boʻyin tovlaganlik uchun javobgarlikka tortilganligi yoki yuqori darajadagi tavakkalchilik toifasiga mansub boʻlgan tashkilotda rahbarlik yoki taʼsischilik (ishtirokchilik) amalga oshirilganligi; rahbarning rasmiy oladigan daromadlari; arizada koʻrsatilgan shaxslar bilan tuzilgan mehnat shartnomalari Yagona milliy mehnat tizimida mavjudligi; taʼsischi (ishtirokchi) toʻgʻrisida maʼlumotlar soliq organining maʼlumotlar bazasida mavjudligi;
joyiga chiqqan holda soliq toʻlovchi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan manzilda haqiqatda joylashganligini, shuningdek, koʻrsatilgan manzilning manzil-maʼlumot byurosi maʼlumotlari boʻyicha haqiqatda mavjudligini oʻrganadi, mulk huquqi asosida soliq toʻlovchida koʻchmas mulk mavjud boʻlgan hollar bundan mustasno;
bank operatsiyalarini va hisobvaraq-fakturalarni soliq toʻlovchining faoliyat turiga hamda xususiyatlariga, shuningdek, xarid qilinayotgan va realizatsiya qilinayotgan tovarlar (xizmatlar) nomenklaturasiga mosligini oʻrganadi;
tovarlar (xizmatlar) realizatsiya summalarini, soliq hisobotlari taqdim etilganligini va tovar-moddiy boyliklar qoldigʻini tahlil qiladi;
oʻz koʻchmas mulki mavjud boʻlmaganda, ijara shartnomasi mavjudligini hamda ushbu shartnoma soliq organida hisobga qoʻyilganligini tekshiradi;
soliq toʻlovchi — yuridik shaxsda, shuningdek, uning taʼsischilari (ishtirokchilari) — yuridik shaxslarda soliq qarzi mavjudligini hamda amalda rahbar boʻlib turgan shaxs tomonidan rahbarlik qilayotgan boshqa yuridik shaxsda soliq qarzi mavjudligi va soliq hisobotlari taqdim etilganligini tekshiradi;
zarur ishlab chiqarish, savdo, ombor binolari va hududlari, shuningdek, soliq toʻlovchining faoliyat turidan kelib chiqqan holda boshqa zarur moddiy-texnika bazasi mavjudligi ahvolini oʻrganadi;
soliq toʻlovchining joylashgan joyi manzilini, yaʼni soliq xavfi darajasi yuqori boʻlgan bir nechta soliq toʻlovchilar koʻrsatgan manzilda — nominal manzilda joylashishini oʻrganadi. Bunda mulk huquqi yoki ijara yoxud tekin foydalanish asosida bitta yuridik shaxsga oʻrtacha oʻn sakkiz kvadrat metrdan kam maʼmuriy maqsadlarda foydalanayotgan maydon (ofis) toʻgʻri kelsa nominal manzil deb eʼtirof etiladi;
soliq toʻlovchining tugatish jarayonida yoki soliq toʻlovchini qayta tashkil etishning boshqa jarayonlarida turganligi yoxud amalga oshirilganligi masalalarini tekshiradi;
ustav fondi (ustav kapitali)ning shakllantirilishini oʻrganadi.
Ushbu bandning uchinchi , oltinchi , sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilari Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki direksiyasi bilan virtual ofis shartnomasini tuzgan Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki rezidentlariga nisbatan tatbiq qilinmaydi.
14. Soliq toʻlovchining arizasini koʻrib chiqish davomida Markaziy maʼlumotlar bazasi, soliq organlari, vazirliklar, idoralar va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining boshqa maʼlumotlar bazasi hamda soliq toʻlovchilar tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar tahlil qilinadigan maʼlumotlar manbalari hisoblanadi.
15. Maʼlumotlarni tekshirish va tahlil qilish natijalariga koʻra soliq toʻlovchi quyidagi xavf guruhlaridan biriga kiritiladi:
soliq xavfining yuqori darajasiga ega soliq toʻlovchi;
soliq xavfining oʻrta darajasiga ega soliq toʻlovchi;
soliq xavfining past darajasiga ega soliq toʻlovchi.
16. Mazkur Nizom maqsadlarida, soliq xavfining yuqori darajasiga ega soliq toʻlovchilar guruhiga, ularda quyidagi belgilarning loaqal bittasi aniqlangan soliq toʻlovchilar kiradi:
rahbarning, shuningdek rahbarlik yoki moliyaviy boshqaruv vazifalarini amalga oshirayotgan shaxsning shaxsi aniqlanmagan, yoxud arizada koʻrsatilgan shaxslar bilan tuzilgan mehnat shartnomalari Yagona milliy mehnat tizimida tasdiqlanmaganda;
taʼsischi (ishtirokchisi) toʻgʻrisida maʼlumotlar soliq organining maʼlumotlar bazasida mavjud boʻlmaganda;
soliq toʻlovchi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan manzilda mavjud boʻlmaganda;
oʻz koʻchmas mulkiga ega boʻlmay turib ijaraga olingan yoki tekin foydalanilayotgan koʻchmas mulki boʻlmaganda;
soliq toʻlovchining manzili manzil-maʼlumot byurosi maʼlumotlari bazasida mavjud boʻlmaganda;
soliq toʻlovchining manzili nominal joylashgan joy manzili bilan toʻgʻri kelganda;
amalga oshirilayotgan bitimlar (operatsiyalar) soliq toʻlovchining faoliyat turi va xususiyatlariga, shuningdek, hisobvaraq-fakturalar tahlili boʻyicha olingan maʼlumotlar asosida xarid qilinayotgan va realizatsiya qilinayotgan tovarlar (xizmatlar) nomenklaturasiga nomuvofiq boʻlganda;
soliq hisobotlari taqdim etilmaganda;
ariza taqdim etilgan paytda soliq toʻlovchining soliq qarzi mavjud boʻlganda, shuningdek, taʼsischilarining (ishtirokchilari) ulushi 50 foiz va undan koʻp boʻlgan — yuridik shaxslarning soliq qarzi mavjud boʻlganda. Bunda, istisno tariqasida, ushbu shaxslarga tabiiy ofat, texnologik falokat yoki boshqa bartaraf etib boʻlmaydigan holatlar natijasida zarar yetkazilganligi, shuningdek, ularni budjetdan (davlat maqsadli jamgʻarmalaridan) moliyalashtirish kechiktirilganligi yoxud bajarilgan davlat buyurtmasi, davlat ehtiyojlari yoki mahalliy davlat hokimiyati organlarining ehtiyojlari uchun bajarilgan ishlar va (yoki) koʻrsatilgan xizmatlar haqini toʻlash kechiktirilganligi toʻgʻrisida Davlat soliq qoʻmitasining xulosasi mavjud boʻlgan holatlar bundan mustasno;
soliq toʻlovchiga soliq qarzi mavjud yoki soliq xavfi yuqori soliq toʻlovchi qoʻshilganda (birlashganda);
murojaat etuvchi soliq toʻlovchining rahbari bir vaqtning oʻzida boshqa soliq toʻlovchida (yuridik shaxsda) rahbar boʻlib, ushbu soliq toʻlovchida soliq qarzi mavjud boʻlganda yoxud soliq hisobotlari taqdim etilmaganda. Bunda, mavjud soliq qarzdorligi ushbu shaxslar rahbarlik qilib turgan davrda hosil boʻlmagan boʻlsa ham yoki soliq hisobotlari oʻsha davrdan buyon topshirilmasdan kelinayotgan boʻlsa ham inobatga olinadi;
muqaddam bankrot deb eʼlon qilingan tashkilotda rahbar yoki taʼsischi (ishtirokchi) boʻlgan va muqaddam soliq toʻlashdan qasddan boʻyin tovlaganlik uchun rahbar yoki taʼsischi (ishtirokchi) sifatida javobgarlikka tortilgan shaxs tomonidan rahbarlik yoki taʼsischilik (ishtirokchilik) amalga oshirilganda. Bunda, mazkur talab taʼsischi (ishtirokchi)ning ulushi 50 va undan ortiq foiz boʻlgan hollardagina inobatga olinadi;
“Asl belgisi” mahsulotlarni markirovkalash va kuzatib borish milliy axborot tizimi hamda isteʼmol va texnik etil spirti, alkogol va tamaki mahsulotlari ishlab chiqarish hajmlarini hisobga olish axborot tizimini joriy etish yoki foydalanishga hamda real vaqt rejimida avtomatlashtirilgan kuzatish tizimi (GPS) bilan jihozlangan hamda isteʼmol va texnik etil spirti, alkogol mahsulotlarini ishlab chiqarish, ularning aylanmasi hajmini hisobga olish hamda uzumzorlarning yagona reyestri axborot tizimiga integratsiya qilingan elektron hisoblagich oʻrnatilgan avtotransport vositalarida isteʼmol va texnik etil spirtini realizatsiya qilishni taʼminlamashga oid litsenziya talablari buzilganda;
yuqori darajadagi tavakkalchilik toifasiga mansub boʻlgan va soliq toʻlashdan qasddan boʻyin tovlaganlik uchun javobgarlikka tortilgan rahbar yoki taʼsischi (ishtirokchi) shaxs tomonidan rahbarlik yoki taʼsischilik (ishtirokchilik) amalga oshirilganda. Bunda, mazkur talab taʼsischi (ishtirokchi)ning ulushi 50 va undan ortiq foiz boʻlgan hollardagina inobatga olinadi.
Ushbu bandning toʻrtinchi — yettinchi xatboshilari Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki direksiyasi bilan virtual ofis shartnomasini tuzgan Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki rezidentlariga nisbatan tatbiq qilinmaydi.
17. Mazkur Nizom maqsadlarida, soliq xavfining oʻrta darajasiga ega soliq toʻlovchilar guruhiga, ularda quyidagi belgilarning loaqal bittasi aniqlangan soliq toʻlovchilar kiradi:
oxirgi oʻn ikki oy ichida soliq hisobotlarini oʻz vaqtida taqdim etmaslik holatlari mavjud boʻlganda;
xodimlari yoki yollanma ishchilari soni 4 kishidan kam boʻlganda;
soliq toʻlovchining faoliyat turiga bogʻliq holda zarur ishlab chiqarish, savdo, ombor binolari va hududlari, shuningdek, boshqa zarur moddiy-texnika bazasi bilan taʼminlanmaganda;
arizani taqdim etish vaqtida 461-moddasi birinchi qismi 1-bandida belgilangan miqdordan oshgan miqdorda tovar-moddiy boyliklar qoldigʻiga ega boʻlganda;
barcha isteʼmol va texnik etil spirti ishlab chiqarish hamda alkogol mahsulotlarini quyish liniyalarida yigʻma hisobga olish maʼlumotlari koʻrsatkichlarini tegishli himoyalash vositasiga ega boʻlgan tayyor mahsulotlarni elektron hisoblagichlar mavjud boʻlmaganda;
tashkilotlar tomonidan doimiy ravishda ustav fondining quyidagi miqdori taʼminlanmaganda:
isteʼmol etil spirti va aroq ishlab chiqaruvchi tashkilotlar uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 000 baravari;
boshqa alkogol mahsulotlari ishlab chiqaruvchilar (uzum va mevalarni birlamchi qayta ishlash tashkilotlari bundan mustasno) uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1 000 baravari;
aroq hamda isteʼmol etil spirtidan (uzum va rezavor meva etil spirtidan tashqari) aroq va likyor-aroq mahsulotlari ishlab chiqarish boʻyicha mavjud yillik ishlab chiqarish quvvatlaridan oʻrnatilgan quvvatlarning 60 foizidan va yillik ishlab chiqarish hajmi absolyut alkogolga qayta hisoblaganda kamida 100 ming dekalitrdan kam boʻlganda;
aroq ishlab chiqarmaydigan tashkilotlarda isteʼmol etil spirtidan (uzum va rezavor meva etil spirtidan tashqari) likyor-aroq mahsulotlari ishlab chiqarish boʻyicha mavjud yillik ishlab chiqarish quvvatlaridan oʻrnatilgan quvvatlarning 50 foizidan kam boʻlganda.
18. Mazkur Nizom maqsadlarida, soliq xavfining yuqori va oʻrta darajasiga ega soliq toʻlovchilar guruhiga kiritiladigan belgilar aniqlanmagan soliq toʻlovchilar soliq xavfining past darajasiga ega soliq toʻlovchilar guruhiga kiradi.
5-bob. Maxsus roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilish
20. Soliq toʻlovchini soliq xavfi guruhlaridan biriga kiritilganligi asosida soliq organi arizani koʻrib chiqish va ulardagi maʼlumotlarni tekshirish va tahlil qilish yakunlangandan soʻng ikki ish kuni ichida quyidagilarni nazarda tutuvchi qaror qabul qiladi:
soliq xavfi yuqori boʻlgan soliq toʻlovchilar boʻyicha — maxsus roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida;
soliq xavfi oʻrta boʻlgan soliq toʻlovchilar boʻyicha — keyingi keladigan oʻn ikki oy ichida soliq nazoratining tekshiruv tadbirlarini oʻtkazish sharti bilan maxsus roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida;
soliq xavfi past boʻlgan soliq toʻlovchilar boʻyicha — maxsus roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida.
21. Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarini soliq organlarida maxsus roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror soliq organining rahbari (rahbar oʻrinbosari) tomonidan qabul qilinadi.
Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarini soliq organlarida maxsus roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida ariza ushbu Nizomning 12-bandida belgilangan muddatlarda taqdim etilganda, shuningdek, tovarlar (xizmatlar)ni realizatsiya qilish summalari Soliq kodeksining 461-moddasi birinchi qismi 1-bandida belgilangan miqdordan oshgan holda, soliq toʻlovchi ariza taqdim etilgan oydan keyingi oyning birinchi sanasidan maxsus roʻyxatdan oʻtkazilgan deb hisoblanadi.
Bunda, qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarini soliq organlarida maxsus roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida ariza ushbu Nizomning 10-bandida belgilangan muddatlarda taqdim etilganda, Soliq kodeksining 461-moddasiga muvofiq aylanmadan olinadigan soliqni toʻlash tatbiq etilmaydigan soliq toʻlovchilar qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlash majburiyati yuzaga kelgan kundan maxsus roʻyxatdan oʻtkazilgan deb hisoblanadi.
22. Soliq xavfi oʻrta boʻlgan soliq toʻlovchiga nisbatan soliq organi maxsus roʻyxatdan oʻtkazgandan soʻng qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda soliq nazorati tadbirlarini (koʻzdan kechirish, soʻrov, kameral va sayyor soliq tekshiruvlari, xodimlarning hisobotdagi va haqiqiy soniga muvofiqligini nazorat qilish) amalga oshiradi.
23. Maxsus roʻyxatdan oʻtkazish yoki uni rad etish toʻgʻrisida asoslantirilgan qarorning bir nusxasi u qabul qilingan kundan boshlab bir ish kuni ichida soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
24. Maxsus roʻyxatdan oʻtkazish rad etilgan soliq toʻlovchi maxsus roʻyxatdan oʻtkazishda rad etishga olib kelgan holatlarni bartaraf etgandan soʻng yangidan ariza berishga yoxud rad etish toʻgʻrisidagi qaror ustidan yuqori turuvchi soliq organiga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
6-bob. Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarini qayta maxsus roʻyxatdan oʻtkazish
25. Yuridik shaxsning nomi, yakka tartibdagi tadbirkorning familiyasi, ismi yoki otasining ismi oʻzgargan taqdirda qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi qayta maxsus roʻyxatdan oʻtkaziladi.
Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisini qayta maxsus roʻyxatdan oʻtkazish, qoʻshilgan qiymat soligʻi raqami oʻzgarishiga olib kelmaydi va soliq toʻlovchining oʻzi hamda uning kontragentlari tomonidan qoʻshilgan qiymat soligʻining hisoblab chiqarilishiga taʼsir qilmaydi.
26. Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarini qayta maxsus roʻyxatdan oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligidan kelib tushgan maʼlumotlar asosida soliq organlari maʼlumotlar bazasiga oʻzgartirishlar kiritish yoʻli bilan avtomatik rejimda amalga oshiriladi.
7-bob. Maxsus roʻyxatdan chiqarish asoslari va tartibi
27. Maxsus roʻyxatdan chiqarish quyidagi hollarda amalga oshiriladi:
qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlashga ixtiyoriy ravishda oʻtgan soliq toʻlovchilar, basharti joriy soliq davri yakunlari boʻyicha tovarlar (xizmatlar)ni realizatsiya qilish summalari Soliq kodeksining 461-moddasi birinchi qismi 1-bandida belgilangan miqdordan oshmagan boʻlsa, aylanmadan olinadigan soliqni toʻlashga kamida oʻn ikki oydan keyin qayta oʻtishga haqli;
qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi — yuridik shaxs tugatilganda;
qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi hisoblangan yakka tartibdagi tadbirkorning faoliyati tugatilganda.
28. Maxsus roʻyxatdan chiqarish soliq organining quyidagilar asosida qabul qilingan qaroriga muvofiq amalga oshiriladi:
soliq organiga mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha taqdim etilgan soliq toʻlovchining ixtiyoriy maxsus roʻyxatdan chiqarish toʻgʻrisidagi arizasi;
tadbirkorlik subyekti tugatilganligi munosabati bilan uning Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan chiqarilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
yakka tartibdagi tadbirkorlik faoliyatining tugatilganligi toʻgʻrisidagi hujjatlar.
29. Soliq toʻlovchi quyida koʻrsatilgan kundan eʼtiboran qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi hisoblanmaydi:
kalendar yil boshidan boshlab, yuridik shaxs aylanmadan olinadigan soliqni toʻlashga oʻtadigan kalendar yil boshlanishidan oʻn ish kunidan kechiktirmay soliq organiga taqdim etilgan xabarnoma asosida;
tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan chiqarilgan kundan boshlab;
yakka tartibdagi tadbirkorlik faoliyati tugatilgan kundan boshlab.
30. Qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan chiqarish toʻgʻrisidagi qaror soliq organining rahbari (rahbar oʻrinbosari) tomonidan qabul qilinadi hamda qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilari reyestrida Guvohnoma maqomi tugatilgan holatga oʻtkaziladi.
8-bob. Guvohnomaning amal qilishini toʻxtatib turish asoslari va tartibi
31. Guvohnomaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qaror amalga oshirilayotgan bitimlar (operatsiyalar) xarid qilinayotgan va realizatsiya qilinayotgan tovarlar (xizmatlar) nomenklaturasiga mos kelmaganligi holatlari aniqlanganda, soliq organi tomonidan oʻttiz kundan koʻp boʻlmagan muddatga qabul qilinishi mumkin. Guvohnomaning amal qilishini oʻttiz kundan koʻp muddatga toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qaror soliq organining elektron koʻrinishdagi arizasiga asosan sud tomonidan qabul qilinishi mumkin.
Kameral hamda sayyor soliq tekshiruvlari natijasiga koʻra ushbu bandning birinchi xatboshisidagi holatlar oʻz tasdigʻini topmaganda, guvohnomaning amal qilishi qayta tiklanadi.
32. Guvohnomaning amal qilishini toʻxtatib turish avtomatik tarzda kunlik asosda amalga oshiriladi va soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga ushbu toʻgʻrisida avtomatik xabarnoma yuborilishi taʼminlanadi. Bunda soliq organlarining maʼlumotlar bazasida mavjud boʻlgan maʼlumotlar kunlik asosda avtomatik tahlil qilinadi va ushbu bobda koʻrsatilgan holatlar aniqlanganda, guvohnomaning amal qilishi avtomatik toʻxtatib turiladi.
33. Guvohnomasining amal qilishi toʻxtatib turilgan soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Davlat soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytida joylashtiriladi.
34. Guvohnomasining amal qilishi toʻxtatib turilgan soliq toʻlovchi ushbu qaror (xabarnoma) ustidan Soliq kodeksining 231-moddasida belgilangan tartibda yuqori turuvchi soliq organiga yoki sudga shikoyat qilish huquqiga ega.
Guvohnomaning amal qilishini toʻxtatib turishga sabab boʻlgan holatlar bartaraf etilgandan va ushbu oʻzgarishlar maʼlumotlar bazasida aks ettirilgandan soʻng, soliq organi tomonidan bir kun ichida guvohnomani amal qilinishini tiklash avtomatik tarzda taʼminlanadi.
Soliq organi tomonidan guvohnomaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisida qaror qabul qilingunga qadar haqiqatda olingan yoki olib kirilgan (import qilingan) tovarlar (xizmatlar) boʻyicha hisobga olingan qoʻshilgan qiymat soligʻi summalariga tuzatish kiritilmaydi.
9-bob. Guvohnomani bekor qilish, amal qilishini tugatish asoslari va tartibi
35. Sud tomonidan belgilangan quyidagi holatlar boʻyicha soliq organi tomonidan guvohnomani bekor qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilinishi mumkin:
soliq toʻlovchi tomonidan haqiqiy boʻlmagan, soxta hujjatlar taqdim etish asosida guvohnoma rasmiylashtirilganligi;
soliq tekshiruvida bank operatsiyalarini xoʻjalik yurituvchi subyektning faoliyat turiga va xususiyatlariga, shuningdek, xarid qilinayotgan va realizatsiya qilinayotgan tovarlar (xizmatlar) nomenklaturasiga aniq muvofiq emasligi;
soliq tekshiruvida soliq toʻlovchi tomonidan bitim tuzishdan koʻzlangan asosiy maqsad qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlamaslik yoxud boshqa shaxsga qoʻshilgan qiymat soligʻi summasini asossiz hisobga olish imkoniyatini berish, shuningdek, bitim (operatsiya) boʻyicha majburiyat shartnomaning tarafi boʻlmagan shaxs yoki bitimni (operatsiyani) bajarish majburiyati shartnoma yoki qonun boʻyicha yuklatilmagan shaxs tomonidan bajarilganligi;
soliq toʻlovchi soxta tadbirkorlik bilan shugʻullangan deb topilganda.
36. Guvohnomani bekor qilish toʻgʻrisida qaror soliq organi rahbari (rahbar oʻrinbosari) tomonidan qabul qilinadi. Bunda guvohnoma u berilgan sanadan boshlab bekor qilinadi.
37. Guvohnomaning amal qilishini tugatish toʻgʻrisidagi qaror soliq organi tomonidan quyidagi hollarda qabul qilinishi mumkin:
amal qilishi toʻxtatib turilgan guvohnoma soliq toʻlovchi tomonidan toʻqqiz oydan ortiq vaqt davomida qayta tiklanmaganda;
ushbu Nizomning 7-bobida nazarda tutilgan tartibda qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan chiqarilganda.
Soliq davrida jami daromadi xatolik natijasida bir milliard soʻmdan oshib, qoʻshilgan qiymat soligʻi guvohnomasi berilgan soliq toʻlovchilarning ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq elektron shaklda taqdim etilgan soliq toʻlovchining ixtiyoriy maxsus roʻyxatdan chiqarish toʻgʻrisidagi arizasiga asosan ham soliq organi tomonidan guvohnomaning amal qilishini tugatish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinishi mumkin. Bunda guvohnomani tugatish toʻgʻrisida qaror soliq organi rahbari (rahbar oʻrinbosari) tomonidan qabul qilinadi hamda guvohnoma u berilgan sanadan boshlab tugatiladi.
38. Guvohnomasi bekor qilingan yoki tugatilgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Davlat soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytida joylashtiriladi.
39. Guvohnomasi bekor qilingan yoki tugatilgan soliq toʻlovchi ushbu qaror ustidan yuqori turuvchi soliq organiga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
10-bob. Guvohnomani shakllantirish tartibi
40. Davlat soliq qoʻmitasi maxsus roʻyxatdan oʻtkazishda ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha guvohnoma shakllantiradi.
41. Guvohnoma soliq toʻlovchini maxsus roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan sanadan boshlab bir ish kunidan kechiktirmasdan elektron koʻrinishda shakllantiriladi.
42. Elektron koʻrinishdagi guvohnoma maxsus roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kunda soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilari ushbu Nizomning 6-bobida nazarda tutilgan tartibida qayta maxsus roʻyxatdan oʻtkazilganda, qayta maxsus roʻyxatdan oʻtkazish amalga oshirilgan kunda elektron koʻrinishdagi Guvohnoma soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
43. Maxsus roʻyxatdan oʻtkazish, guvohnoma berish, uning amal qilishini toʻxtatib turish, tugatish hamda bekor qilish mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
11-bob. Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilari reyestri
44. Maxsus roʻyxatdan oʻtgan qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarining yagona hisobi yuritilishini taʼminlash maqsadida avtomatlashtirilgan reyestri (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) shakllantiriladi.
45. Reyestrga quyidagi maʼlumotlar kiritiladi:
identifikatsiyalashga oid: qoʻshilgan qiymat soligʻi raqami; yuridik shaxslar uchun — nomi; yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun — familiyasi, ismi, otasining ismi;
maxsus roʻyxatdan oʻtkazishga oid: qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarini roʻyxatdan oʻtkazish, qayta roʻyxatdan oʻtkazish va roʻyxatdan oʻtkazishni bekor qilish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
maʼlumot beruvchi: maxsus roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi arizada koʻrsatiladigan maʼlumotlar — qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi joylashgan joyi (pochta manzili), qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi — yuridik shaxs rahbarining familiyasi, ismi, otasining ismi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.
guvohnomaning maqomi: faol, toʻxtatib turilgan, amal qilishi tugatilgan yoki bekor qilingan.
46. Reyestrni shakllantirish va yuritish Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan quyidagicha amalga oshiriladi:
Reyestrni yuritishga oid tashkiliy va metodologik tamoyillarni ishlab chiqadi;
maxsus roʻyxatdan oʻtkazishni tashkil qiladi;
soliq toʻlovchilarga QQS-raqam biriktiriladi;
Reyestrni yuritish texnologiyalari va dasturiy-texnik vositalarini ishlab chiqadi;
Reyestr maʼlumotlar bazasining administratori vazifalarini bajaradi, xususan, maʼlumotlarni toʻplash, tahlil qilish, maʼlumotlarning ishonchliligi va dolzarbligi ustidan nazorat, ularni saqlash, himoya qilish, foydalanish huquqi ustidan nazorat;
Reyestr bazasi avtomatlashtirilgan tarzda yuritilishini taʼminlaydi;
berilgan Guvohnomalarni faol, toʻxtatilgan, bekor qilingan va amal qilishi tugatilgan tasniflarga ajratadi;
Reyestr maʼlumotlarini yaratish, yuritish va ulardan foydalanishga doir normativ hujjatlarni ishlab chiqadi;
Reyestr maʼlumotlaridan erkin foydalanishni taʼminlaydi.
Reyestrda guvohnomalarning tasnifi toʻgʻrisida maʼlumotlar soliq organlarining bazasidagi oʻzgarishlar asosida kunlik yangilanib borilishi taʼminlanadi.
12-bob. Yakunlovchi qoidalar
47. Soliq organlarida, shu jumladan Markaziy maʼlumotlar bazasida soliq toʻlovchilar tomonidan maxsus roʻyxatdan oʻtish uchun taqdim etilgan maʼlumotlarni tekshirish va tahlil qilish uchun axborotlar mavjud boʻlgan hollarda, ularni tekshirish va tahlil qilish soliq toʻlovchi bilan bevosita aloqa qilmasdan avtomatik rejimda amalga oshiriladi.
Soliq organlariga taqdim etilgan maʼlumotlarni tekshirish va tahlil qilish uchun zarur axborotlar mavjud boʻlmagan hollarda, soliq organlari mazkur axborotlarni soliq toʻlovchidan talab qilib olishga hamda mazkur axborotlar asosida tahlil oʻtkazishga haqli.
Shuningdek, davlat maxsus roʻyxatidan oʻtgan manzil boʻyicha soliq toʻlovchi haqiqatda joylashganligini tekshirish yoki sayyor soliq tekshiruvi soliq organlari tomonidan soliq toʻlovchilarning faoliyati amalga oshiriladigan joyiga chiqqan holda oʻtkaziladi.
48. Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan ushbu Nizomda Guvohnomani taqdim etish, amal qilishini toʻxtatib turish yoki tugatish hamda bekor qilish boʻyicha qaror qabul qilish uchun tahlil qilinadigan soliq xavf belgilariga (holatlarga) oʻzgartish va qoʻshimcha kiritish hamda ularning chegaraviy miqdori Davlat soliq qoʻmitasining buyrugʻi asosida belgilanishi mumkin.
49. Reyestr hamda mazkur Nizomning 16-bandi oʻn uchinchi va oʻn toʻrtinchi xatboshilarida koʻrsatilgan shaxslarning roʻyxati va nominal joylashgan joy manzillari Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan shakllantiriladi va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytida joylashtiriladi.
50. Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilari maxsus roʻyxatdan oʻtish tartibini buzganlik uchun javobgar boʻlishadi.
51. Soliq organlari qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarning mazkur Nizomga muvofiq oʻz vaqtida maxsus roʻyxatdan oʻtishi ustidan nazoratni amalga oshiradi.
52. Soliq organlarining mansabdor shaxslari Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan tartibda:
mazkur Nizomda nazarda tutilgan nazorat tadbirlarini oʻtkazishda oʻz majburiyatlarini bajarmaganligi yoxud lozim darajada bajarmaganligi;
mazkur Nizom va Oʻzbekiston Respublikasining boshqa qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etmaganligi;
gʻayriqonuniy harakatlari (harakatsizligi) oqibatida jismoniy hamda yuridik shaxslarga moddiy va maʼnaviy zarar yetkazilganligi;
Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boʻlmagan qarorlarni qabul qilganligi uchun javobgarlikka tortiladi.
53. Davlat soliq qoʻmitasi doimiy asosda soliq organlari tomonidan mazkur Nizomda nazarda tutilgan majburiyatlarning sifatli bajarilishi ustidan tizimli monitoring va nazoratni olib boradi.
Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarini soliq organlarida qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida
_________________________________________________________________________________ __________ (pochta manzili, shahar (tuman, qishloq), koʻcha nomi, uy (xonadon) raqami) manzilida joylashgan ___________________________________________________________________________________________ (asosiy faoliyat turi (ixtisoslashuvi)) amalga oshirayotgan ___________________________________________________________________________________________ (tadbirkorlik subyekti — qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchining toʻliq nomi) 20__ yil “___” ________ dan boshlab qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazishingizni soʻraydi. Qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazish tartibi (tegishli katakka belgi qoʻyiladi) Majburiy tartibda Ixtiyoriy tartibda Qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtish uchun asos:________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Ariza taqdim etilgan sana 20 ___ yil “____” __________ __________________________________________________________________________________________ga (soliq boʻyicha hisobga olingan joydagi soliq organi nomi) taqdim etilmoqda.
Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi toʻgʻrisida
Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarini soliq organlarida qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan chiqarish toʻgʻrisida
___________________________________________________________________________________________ (pochta manzili, shahar (tuman, qishloq), koʻcha nomi, uy (xonadon) raqami) manzilida joylashgan ___________________________________________________________________________________________ (asosiy faoliyat turi (ixtisoslashuvi)) amalga oshirayotgan ___________________________________________________________________________________________ (tadbirkorlik subyekti — qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchining toʻliq nomi) 20 ___ yil “___” ________ dan boshlab qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan chiqarishingizni soʻraydi. Qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan chiqarish uchun asos: ___________________________________________________________________________________________ Ariza taqdim etilgan sana 20 ___ yil “____” __________ __________________________________________________________________________________________ga (soliq boʻyicha hisobga olingan joydagi soliq organi nomi) taqdim etilmoqda.
Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi toʻgʻrisida
Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarini soliq organlarida qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT SOLIQ QOʻMITASI GUVOHNOMA Qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida
Qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazish raqami (QQS-raqami Mazkur guvohnoma qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazilganligi va qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazish berilganligini tasdiqlaydi. Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchining nomi _______________________________________________________ Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchining identifikatsiya raqami _______________________________________________________ Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchi qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlashga oʻtadigan sana _______________________________________________________ Roʻyxatdan oʻtkazilgan sana _______________________________________________________ QR-kod
Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarini soliq organlarida qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilari qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazish, Guvohnoma berish, uning amal qilishini toʻxtatib turish, tugatish hamda bekor qilish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar nomi Muddat 1-bosqich Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi Hisobga qoʻyilgan joydagi soliq organiga qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali elektron koʻrinishdagi arizani taqdim etish. 1. Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi majburiy boʻlishi lozim boʻlgan shaxslar — qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlashga oʻtishi majbur boʻlgan oyning besh ish kun ichida. 2. Ixtiyoriy ravishda maxsus roʻyxatdan oʻtkazishda — qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlashga oʻtadigan oy boshlanishiga oʻn kun qadar. 2-bosqich Davlat soliq boshqarmasi Maxsus roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish (soliq xavfi darajasini aniqlash) Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchining maxsus roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi arizasi kelib tushgan paytdan eʼtiboran yetti kun ichida. 3-bosqich Davlat soliq boshqarmasi Soliq toʻlovchi quyidagi soliq xavfi guruhlaridan biriga kiritilganligi toʻgʻrisida xabarnoma elektron shaklda yuborish: soliq xavfining yuqori darajasiga ega soliq toʻlovchi; soliq xavfining oʻrta darajasiga ega soliq toʻlovchi; soliq xavfining past darajasiga ega soliq toʻlovchi. Besh ish kunidan oldin. 4-bosqich Davlat soliq boshqarmasi 1. Roʻyxatdan oʻtkazish yoki uni rad etish toʻgʻrisida asoslantirilgan qaror tayyorlash. 2. Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchini qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi sifatida maxsus roʻyxatdan oʻtkazish yoki uni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilish. 3. Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisiga qoʻshilgan qiymat soligʻi raqamini biriktirish. 4. Guvohnomani shakllantirish va uni soliq toʻlovchiga yuborish. 5. Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni roʻyxatdan oʻtkazish yagona reyestriga kiritish. 1. Bir ish kunida. 2. Arizani koʻrib chiqish va axborotlarni tahlil qilish yakunlangandan soʻng ikki ish kunida. 3. Qaror qabul qilingan kundan boshlab bir ish kunida. 4. Qaror qabul qilingandan keyin bir ish kunida. 5. Avtomat ravishda. 5-bosqich Davlat soliq boshqarmasi 1. Qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan chiqarish. 2. Guvohnomaning amal qilishini toʻxtatib turish. 3. Guvohnomani bekor qilish. 4. Qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan chiqarish bilan birga Guvohnomani bekor qilish. 5. Qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha qayta maxsus roʻyxatdan oʻtkazish. 1. Qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan chiqarish toʻgʻrisida ariza bergan soliq davrining birinchi kunida; Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan chiqarilgan kunda; yakka tartibdagi tadbirkorlik faoliyati tugatilgan kunda. 2. Avtomatlashgan tarzda. 3. Qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha qonun hujjatlari buzilganligi faktlari aniqlangan kunda. 4. Guvohnoma berilgan sanadan boshlab. 5. Avtomatlashgan tarzda.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-sentabrdagi 595-son qaroriga 2-ILOVA
Qoʻshilgan qiymat soligʻi maʼmuriyatchiligini takomillashtirish boʻyicha amaliy chora-tadbirlar
T/r Tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. QQS toʻlovchilarining soliq maʼmurchiligini takomillashtirish 1. Aylanmadan olinadigan soliq va qoʻshilgan qiymat soligʻi hisobotlarini taqdim etish va toʻlash muddatlarini unifikatsiya qilishni nazarda tutuvchi takliflarni ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Qonun loyihasi 2022-yil 15-yanvar Moliya vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi 2. Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan koʻchmas mulkni ijaraga berish yoki bepul foydalanish shartnomalarini davlat soliq organlarida roʻyxatdan oʻtkazish faqat masofadan turib elektron shaklda xabardor etish orqali amalga oshiriladigan reglamentni ishlab chiqish. Vazirlar Mahkamasi qarori loyihasi 2021-yil noyabr Davlat soliq qoʻmitasi 3. Davlat soliq qoʻmitasining markaziy tuzilmasida QQS toʻlovchilarini maxsus roʻyxatdan oʻtkazilishida soliq xavfini tahlil qiluvchi hamda soliq imtiyozlari hisobini yurituvchi alohida maxsus tarkibiy boʻlinmalar tashkil etish. Davlat soliq qoʻmitasi buyrugʻi 2021-yil oktabr Davlat soliq qoʻmitasi 4. Markaziy maʼlumotlar bazasida yuridik shaxslarning taʼsischilari (ishtirokchilari) haqidagi maʼlumotlarni inventarizatsiyadan oʻtkazish va ularni muntazam yangilab borish. Kompleks chora-tadbirlar 2021-yil dekabr Davlat soliq qoʻmitasi, Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi II. Zamonaviy axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini keng joriy etish orqali soliq maʼmurchiligini takomillashtirish 5. Maxsus roʻyxatga olish boʻyicha ariza bergan QQS soliq toʻlovchilarning xavfini avtomatlashtirilgan tarzda tahlil qilish boʻyicha maxsus axborot platformasini ishlab chiqish va joriy etish. Bunda soliq organlari tomonidan belgilangan muddatda arizalarga javob taqdim etilmagan taqdirda roʻyxatga olish guvohnomasini avtomatik berish tizimini nazarda tutish. Texnik topshiriq 2021-yil dekabr Davlat soliq qoʻmitasi 6. Elektron hisobvaraq — fakturalarni rasmiylashtirishda yetkazib beruvchida tovarlarning mavjudligini avtomatik ravishda aniqlash elektron xizmatini Yagona milliy elektron katalog identifikatsion kodlari asosida joriy etish. Texnik topshiriq 2021-yil dekabr Davlat soliq qoʻmitasi 7. Roʻyxatga olingan nominal joylashgan joy manzillarining elektron reyestrini (manzillarning “qora roʻyxati”) ishlab chiqish va yuritish. Texnik topshiriq 2022-yil yanvar Davlat soliq qoʻmitasi 8. Soliq toʻlashdan boʻyin tovlash sxemalaridan foydalangan va soxta-tadbirkorlik bilan shugʻullanadigan subyektlarning rahbarlari yoki taʼsischilari boʻlgan jismoniy shaxslarning elektron reyestrini (taʼsischilar va rahbarlarning “qora roʻyxati”) ishlab chiqish. Texnik topshiriq 2022-yil yanvar Davlat soliq qoʻmitasi 9. Koʻchmas mulk obyektlarini ijaraga yoki tekin foydalanishga berishning soliq organlarning elektron tizimlarida imkoniyat yaratish. Texnik topshiriq 2021-yil dekabr Davlat soliq qoʻmitasi 10. Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi maʼlumotlar bazalarida davlat kadastri va soliq organlarining maʼlumotlar bazalaridagi koʻchmas mulk obyektlari va ijara shartnomalari boʻyicha maʼlumotlarni tekshirish uchun texnik imkoniyat yaratish. Amaliy chora-tadbirlar rejasi 2021-yil dekabr Davlat soliq qoʻmitasi, Kadastr agentligi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi III. Soliq organlari xodimlarining kasb malakasini oshirish va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida tushuntirish ishlarini olib borish 11. QQS soliq toʻlovchilarni maxsus roʻyxatga olishda tahlika-tahlilga asoslangan yondashuvidan foydalanish sohasida mutaxassislar malakasini oshirish boʻyicha Fiskal institutda maqsadli kurslarni tashkil etish. Kurs grafigi 2021-yil oktabr Davlat soliq qoʻmitasi 12. Tadbirkorlik subyektlari uchun roʻyxatga olish jarayonida tahlika-tahlil yondashuvining mohiyati va ahamiyati haqida seminarlar oʻtkazish. Seminarlar grafigi Yil davomida Davlat soliq qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 13. Amalga oshirilayotgan tadbirlar toʻgʻrisida bozorning professional ishtirokchilarining fikrlarini oʻrganish uchun soliq maslahatchilari va soliq toʻlovchilarning hisobchilari bilan davra suhbatlari oʻtkazish. Kompleks chora-tadbirlar Yil davomida Davlat soliq qoʻmitasi
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-sentabrdagi 595-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2002-yil 26-noyabrdagi 407-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2002-y., 11-son, 71-modda) bilan tasdiqlangan Ulgurji va chakana savdo faoliyatini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 46 1 -band bilan toʻldirilsin:
“46 1 . Qonunchilik hujjatlariga muvofiq majburiy raqamli markirovkalanishi belgilangan mahsulotlarni identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash qoida va tartiblariga rioya etmagan holda ulgurji va chakana savdo faoliyatini amalga oshirish, qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgarlik choralarini qoʻllangan holda, savdo qoidalarini buzish sifatida qaraladi”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida chakana savdo qoidalarini hamda Oʻzbekiston Respublikasida umumiy ovqatlanish mahsulotlarini (xizmatlarini) ishlab chiqarish va sotish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2003-yil 13-fevraldagi 75-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2003-y., 2-son, 15-modda):
a) 1-ilovada :
21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“21. Tovarlar uchun xaridorlar bilan naqd pulli hisob-kitoblar nazorat-kassa mashinalari, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda esa onlayn nazorat-kassa mashinalari yoki virtual kassalar qoʻllanilgan holda amalga oshiriladi, Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno. Savdo obyekti rahbari sotuvchi-xodimni nazorat-kassa mashinalarida (virtual kassada) ishlash qoidalari bilan tanishtirishi shart.
Tashkiliy-huquqiy shakli va faoliyat turidan qatʼi nazar majburiy raqamli markirovkalangan mahsulotlarning chakana savdosini, shuningdek umumiy ovqatlanish xizmatlarini amalga oshiruvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlar shtrix-kodlar va raqamli markirovka kodlarini toʻgʻri oʻqishni va aniqlashni taʼminlovchi maxsus qurilmalardan, yaʼni 2D skanerlar, maʼlumotlarni yigʻuvchi terminallar yoki boshqa turdagi maxsus qurilmalar bilan jihozlangan onlayn nazorat-kassa mashinalari yoki virtual kassalaridan foydalanishi shart.
Turgʻun savdo shoxobchalarida va koʻchma savdo obyektlarida bank kartochkalaridan foydalangan holda toʻlovlarni qabul qilish boʻyicha hisob-kitob terminalining mavjudligi taʼminlanishi kerak”;
189-bandning yigirma birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vazirlar Mahkamasining “Ayrim turdagi mahsulotlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimi bosqichma-bosqich joriy etilishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 31-dekabrdagi 833-son qarorida nazarda tutilgan qoida va tartiblariga rioya etmagan holda mahsulotlarni sotish (identifikatsiya vositasi bilan majburiy raqamli markirovkalash talab etiladigan mahsulotlar uchun);”;
b) 2-ilovada :
13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Isteʼmolchilar bilan naqd pulli hisob-kitoblar nazorat-kassa mashinalarini, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda esa onlayn nazorat-kassa mashinalari yoki virtual kassalarni qoʻllagan holda amalga oshiriladi, Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno. Umumiy ovqatlanish obyekti rahbari xodimni nazorat-kassa mashinalarini (virtual kassalarni) ishlatish qoidalari bilan tanishtirishi shart.
Tashkiliy-huquqiy shakli va faoliyat turidan qatʼi nazar majburiy raqamli markirovkalangan mahsulotlarning chakana savdosini, shuningdek umumiy ovqatlanish xizmatlarini amalga oshiruvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlar shtrix-kodlar va raqamli markirovka kodlarini toʻgʻri oʻqishni va aniqlashni taʼminlovchi maxsus qurilmalardan, yaʼni 2D skanerlar, maʼlumotlarni yigʻuvchi terminallar yoki boshqa turdagi maxsus qurilmalar bilan jihozlangan onlayn nazorat-kassa mashinalari yoki virtual kassalaridan foydalanishi shart”;
25-bandda :
quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“ayrim turdagi mahsulotlarni identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash tartibiga va qoidalariga”;
toʻqqizinchi — oʻn yettinchi xatboshilar tegishlicha oʻninchi — oʻn sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
26-bandda :
quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“identifikatsiya vositasi bilan majburiy raqamli markirovkalanmagan mahsulotlarni sotish (identifikatsiya vositasi bilan majburiy raqamli markirovkalash talab etiladigan mahsulotlar uchun);”
sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyish tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2016-yil 28-oktabrdagi PQ-2646-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT., 2017-y., 2-son, 5-modda):
a) Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 5-ilovasidagi V bloki quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tadbirkorlik subyektini — yuridik shaxsni davlat roʻyxatidan oʻtkazishga
ARIZA
V. Yangidan tashkil etilayotgan tadbirkorlik subyektining — yuridik shaxsning joylashgan joyi (pochta manzili) 5-1. Muassisning manzili va kadastr raqami boʻyicha (manzil aks ettiriladi) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 5-2. Yangidan tashkil etilayotgan yuridik shaxs joylashgan manzil boʻyicha muassisning STIRi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 5-3. Boshqa manzil va kadastr raqami boʻyicha: (manzil aks ettiriladi) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 5-3-1. Mahalla nomi (mahalla nomi aks ettiriladi) 5-3-2. Sektor raqami (sektor raqami aks ettiriladi) 5-3-3. Koʻcha: 5-3-3-1. Boshi berk koʻcha № 5-3-3-2 Tor koʻcha № 5-3-4. Uy № 5-3-5. Kvartira № 5-3-6. Shahar 5-3-7. Posyolka: 5-3-8. Qishloq (ovul): 5-3-9. Tuman: 5-3-10. Viloyat: 5-3-11. Respublika: 5-3-12. Pochta indeksi: 5-3-13. Elektron pochta manzili: 5-3-14. Internet tarmogʻi veb sayt: 4-izoh 1) 5 — 1 va 5 — 3-bandlar tegishli kataklardan birini belgilash yoʻli bilan toʻldiriladi. 5 — 3-bandni tanlanganda muassisning manzilidan farq qiluvchi joylashgan joy koʻrsatilgan holda 5 — 3 — 1 dan 5 — 3 — 12 gacha boʻlgan bandlar qoʻshimcha ravishda toʻldiriladi; 2) 5 — 3 — 1 dan 5 — 3 — 10 gacha boʻlgan bandlar ochiladigan menyudagi tegishli maʼlumotlarni tanlash yoʻli bilan toʻldiriladi; 3) 5 — 3 — 11 dan 5 — 3 — 12 gacha boʻlgan bandlar tegishli elektron manzili va ves-sayt mavjud boʻlganda toʻldiriladi; 4) 5 — 3. bandi toʻldirilganda ijaraga berilayotgan obyekt egasining kafolat xati ushbu arizaga elektron koʻrinishda ilova qilinadi.
b) 3-ilovaning 11-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan davlat roʻyxatidan oʻtkazish yoki qayta roʻyxatdan oʻtkazish jarayonlari Tizim vositasida yuborilgan maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan identifikatsiya qilishning maxsus tekshiruvidan oʻtkazilganidan soʻng toʻliq qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi tasdiqnoma yuborilgach tugallangan hisoblanadi”.
4. Vazirlar Mahkamasining “Davlat soliq xizmati organlari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-apreldagi 320-son qarorida :
a) 1-ilovaning 45-bandida :
quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Qoʻmita tizimidagi tashkilotlarning ustav kapitali miqdorini aniqlash va tasdiqlash”;
sakkizinchi-toʻqqizinchi xatboshilari tegishlicha toʻqqizinchi-oʻninchi xatboshilari deb hisoblansin;
b) 3-ilovaning 44-bandida :
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Qoʻmita raisi qarori asosida”;
uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin.
5. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 25-iyundagi 522-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzaro hisob-kitoblar tizimida elektron shakldagi hisobvaraq-fakturalardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 15-bandida :
ikkinchi xatboshidagi “xato va kamchiliklar aniqlangan taqdirda” soʻzlari “holatlar mavjud boʻlganda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“soliq tekshiruvini oʻtkazayotgan soliq organidan tovar-moddiy boyliklar inventarizatsiyadan oʻtkazilishi munosabati bilan maʼlum bir muddatga rasmiylashtiriladigan elektron hisobvaraq-fakturalarni qabul qilish va yetkazish funksiyalarini vaqtincha toʻxtatib turish zaruriyati vujudga kelganligi toʻgʻrisida murojaat kelib tushgan boʻlsa”.
6. Vazirlar Mahkamasining “Onlayn nazorat-kassa mashinalari va virtual kassa tizimi qoʻllanilishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 23-noyabrdagi 943-son qarori bilan tasdiqlangan:
a) 1-ilovaning 54-bandi “taklif kiritadi” soʻzlaridan keyin “hamda vakolatli organ uni davlat reyestridan chiqarish choralarini koʻradi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 3-ilovada :
25-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“TXKM va (yoki) uning filiali tomonidan ushbu tartib talablarining ikki va undan ortiq marotaba buzilganligi aniqlanganda”;
quyidagi mazmundagi 6 1 -bob bilan toʻldirilsin:
“6 1 -bob. TXKM va uning hududiy filiali faoliyatini toʻxtatib turish
39 1 . TXKM va (yoki) uning filiali tomonidan ushbu tartib talablarining buzilganligi aniqlangan taqdirda, vakolatli organ tomonidan ushbu holatlarni oʻn kun ichida bartaraf etish haqida TXKMga ogohlantirish xati yuboriladi.
39 2 . Ushbu tartib talablarining buzilishi boʻyicha aniqlangan holatlar TXKM va (yoki) uning filiali tomonidan vakolatli organning ogohlantirish xati yuborilgan sanadan boshlab oʻn kun ichida bartaraf etilmaganda ularning faoliyati vakolatli organ qarori asosida toʻxtatib turiladi”.
39 3 . Ushbu tartib talablarining buzilishi boʻyicha aniqlangan holatlar TXKM va (yoki) uning filiali tomonidan bartaraf etilgan hamda yetkazilgan zarar toʻliq qoplanganidan soʻng ularning faoliyati vakolatli organ qarori asosida qayta tiklanadi”.
7. Vazirlar Mahkamasining “Qoʻshilgan qiymat soligʻi hamda chet el yuridik shaxslari bilan bogʻliq soliq maʼmurchiligini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 14-avgustdagi 489-son qarorida :
a) 1-ilova quyidagi mazmundagi 32 1 -band bilan toʻldirilsin:
“32 1 . Ushbu Nizomning 32-bandida koʻrsatib oʻtilgan soliq toʻlovchilar toifasidan tashqari intizomli soliq toʻlovchilarga ham soliq summasi oʻrnini qoplashning tezlashtirilgan tartibi qoʻllaniladi.
Soliq toʻlovchilarni insofli soliq toʻlovchilar toifasiga kiritish mezonlari (talablari) va ularning roʻyxatini shakllantirish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan belgilanadi”;
b) 2-ilovaning 63-bandi quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda haqiqatda amalga oshirilmagan xoʻjalik operatsiyalari boʻyicha rasmiylashtirilgan hisobvaraq-fakturalar tovarlar joʻnatilganligini yoki xizmatlar koʻrsatilganligini tasdiqlovchi hujjat sifatida tan olinmaydi”.
8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzini oʻzi band qilgan shaxs sifatida faoliyatni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 23-dekabrdagi 806-son qarori 2-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzini oʻzi band qiladigan shaxslar uchun faoliyat (ishlar, xizmatlar) turlari roʻyxatiga “Nomoddiy madaniy meros obyektlarini (dorboz, askiya va lapar) asrash va ulardan foydalanish (madaniyat markazlari tarkibida faoliyat yuritayotgan shaxslar bundan mustasno)” hamda “Uy sharoitida xonaki tovuqlarni yetishtirish va koʻpaytirish” faoliyat turlari kiritilsin”.
9. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-dekabrdagi 833-son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulotlarni identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash va ularning aylanmasini kuzatib borish qoidalarida :
a) 43-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“43. Raqamli markirovkalanishi (shu jumladan, ularga qoʻllaniladigan raqamli identifikatsiyalash vositalari toʻgʻrisida) maʼlumotlarini markirovkalash axborot tizimiga taqdim etilmagan yoki ushbu Qoidalar bilan belgilangan talablarini buzgan holda maʼlumotlarni oʻtkazilgan mahsulotlar, raqamli markirovkalanmagan mahsulotlar deb hisoblanadi”;
quyidagi mazmundagi 11 va 12-boblar bilan toʻldirilsin:
“11-bob. Qoidalarga rioya etilishini nazorat qilish
93. Mazkur Qoidalarga rioya etilishini nazorat qilish qonunchilik hujjatlariga muvofiq davlat soliq xizmati organlari va boshqa nazorat qiluvchi organlar (muassasalar) tomonidan amalga oshiriladi.
Nazorat qiluvchi organlar (muassasalar) mazkur Qoidalarga rioya etilishini tekshirish uchun tegishli ekspert va mutaxassislarni jalb qilishi mumkin. Mahsulot aylanmasi ishtirokchilari tekshiruvchi shaxslarga tekshiruv oʻtkazishda yordam berishlari, kamchilik va qonunbuzarliklarni bartaraf etish choralarini koʻrishlari shart.
12-bob. Majburiy raqamli markirovka qoidalarini buzish turlari
94. Mazkur Qoidalarning buzilishi qonunga muvofiq javobgarlikka olib keladi.
95. Quyidagilar qonunchilikda majburiy raqamli markirovkalanishi belgilangan mahsulotlarni ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar tomonidan identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash qoidalarining buzilishi deb hisoblanadi:
raqamli identifikatsiya vositalarisiz mahsulotlarni ishlab chiqarish, olib kirish (import qilish), saqlash, tashish yoki realizatsiya qilish;
soxtalashtirilgan (kontrafakt) yoki ilgari ishlatilgan markirovka kodlari yordamida, shuningdek markirovka kodlarining qoʻllanilishi (ishlatilishi) haqida maʼlumotni Operatorga yubormagan holda yoxud notoʻgʻri (yolgʻon yoki haqiqatga mos kelmaydigan) maʼlumotlarni yuborgan holda raqamli markirovkalangan mahsulotlarni ishlab chiqarish yoki olib kirish (import qilish);
raqamli markirovkalangan mahsulotlarni agregatsiyalash talablarini buzish;
nuqsonli (brak boʻlgan) raqamli markirovkalangan mahsulotlarni hisobdan chiqarish yoki sotish bilan bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra muomaladan chiqarish yoxud markirovkalangan mahsulotlarni qayta markirovkalash talablarini buzish;
realizatsiya qilingan (sotilgan) mahsulotlarning har bir birligi uchun markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan fiskal hujjatni va (yoki) elektron hisobvaraq-fakturani rasmiylashtirmasdan raqamli markirovkalangan mahsulotlarni realizatsiya qilish (sotish).
96. Quyidagilar savdo qoidalarining buzilishi deb hisoblanadi:
a) ulgurji sotuvchilar tomonidan:
raqamli markirovkalanmagan mahsulotlarni sotib olish, tashish, saqlash yoki realizatsiya qilish (sotish);
markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan elektron hisobvaraq-fakturalarni qabul qilmasdan raqamli markirovkalangan mahsulotlarni sotib olish, shuningdek realizatsiya qilingan (sotilgan) mahsulotlarning har bir birligi uchun markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan fiskal hujjatni yoxud elektron hisobvaraq-fakturani rasmiylashtirmasdan raqamli markirovkalangan mahsulotlarni realizatsiya qilish (sotish);
nuqsonli (brak boʻlgan) raqamli markirovkalangan mahsulotlarni hisobdan chiqarish yoki sotish bilan bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra muomaladan chiqarish talablarini buzish;
b) chakana savdo va umumiy ovqatlanish sohasidagi korxonalari tomonidan:
raqamli markirovkalanmagan mahsulotlarni sotib olish;
markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan elektron hisobvaraq-fakturalarni qabul qilmasdan raqamli markirovkalangan mahsulotlarni sotib olish, shuningdek markirovka kodini muomaladan olib tashlash uchun elektron fiskal hujjatga har bir sotilgan tovar birligining markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritmasdan, mahsulotni yakuniy isteʼmolchiga realizatsiya qilish (sotish);
nuqsonli (brak boʻlgan) raqamli markirovkalangan mahsulotlarni hisobdan chiqarish yoki sotish bilan bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra muomaladan chiqarish talablarini buzish;
raqamli markirovkalanmagan mahsulotlarni saqlash, ishlatish va (yoki) mahsulot muomalasining boshqa subyektiga yoxud oxirgi isteʼmolchiga realizatsiya qilish (sotish).
10. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qarori bilan tasdiqlangan Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 57-bandda :
quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarini soliq organlarida qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazish jarayonida qoʻshimcha soliq nazorati tadbirlarini oʻtkazish zarur boʻlganda”;
oltinchi va yettinchi xatboshilar tegishli ravishda yettinchi va sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 83-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Bank kartalari orqali nazorat xaridini amalga oshirishda jismoniy shaxsning bank kartasidan hamda Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan tijorat banklarida ochilgan korporativ bank kartalaridan foydalaniladi.
Nazorat xaridini amalga oshirishda bank kartalaridan foydalanish tartibini Davlat soliq qoʻmitasi belgilaydi.
Nazorat xaridi jarayonida bank kartalaridan foydalanilgan pul mablagʻlarini qaytarib berish vazifasi nazorat xaridi oʻtkazilgan soliq toʻlovchi zimmasiga yuklanadi”.
11. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-fevraldagi 66-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi toʻgʻrisidagi nizomda 12-bandi “a” kichik bandida :
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“mol-mulklarni koʻchmas mulk jumlasiga (toifasiga) kirishi yuzasidan xulosa berish”;
uchinchi — beshinchi xatboshilari tegishlicha toʻrtinchi — oltinchi xatboshilari deb hisoblansin.
12. Vazirlar Mahkamasining “Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogini joriy etish, tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida tuzilgan shartnomalarni elektron roʻyxatdan oʻtkazish va tovar-moddiy boyliklarni olish uchun ishonchnomalarni elektron rasmiylashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 28-apreldagi 249-son qarorining 4-bandi beshinchi xatboshisidagi “2021-yil” soʻzlari “2022-yil” soʻzlari bilan almashtirilsin.
13. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi fiskal institut va soliq texnikumlari faoliyatini tashkil etishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 17-iyundagi 377-son qarorining 5-bandi quyidagi mazmundagi “v” kichik bandi bilan toʻldirilsin:
“v) Bunda Institutning bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga oʻqishning ikkinchi yilidan boshlab oʻqishga qabul qilish Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan tasdiqlanadigan tartibda amalga oshiriladi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 22-sentabr,
595-son