📅 2021-yil 24-avgust · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 24-avgust · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 24 август · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 августа 2021 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 August 2021 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
ТАРТИБИ
ВАРАҚАСИ*
ВАРАҚАСИ*
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Марказий банк бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сон қарори (рўйхат рақами 3030, 2018 йил 2 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 27-сон, 553-модда) билан тасдиқланган Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 24 августдаги 20/7-сон қарорига ИЛОВА
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 18 1 -банд билан тўлдирилсин:
«18 1 . Банклар ўзларининг расмий веб-сайтларида жисмоний шахсларга мўлжалланган кредитларнинг (микроқарзларнинг) тўлиқ қийматини мустақил ҳисоблаб чиқиш имкониятини яратиб беришлари лозим.».
2. 27-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фоиз ставкасининг йиллик номинал қиймати, шунингдек истеъмолчи-жисмоний шахслар мурожаат қилган санадаги кредитнинг тўлиқ қиймати. Бунда жисмоний шахсларга ажратиладиган кредитларнинг (микроқарзларнинг) тўлиқ қийматини ҳисоблаш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ тартибда амалга оширилади;».
3. 30 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30 1 . Истеъмолчи-жисмоний шахс кредит олиш ёки омонат ҳисобварағи очиш учун банкка мурожаат қилганида (банк биносига истеъмолчи ташриф буюрганда) банк мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ кредитнинг ҳамда 3-иловасига мувофиқ муддатли омонатнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақасини (бундан буён матнда Ахборот варақаси деб юритилади) истеъмолчи — жисмоний шахс билан биргаликда тўлдиради ва истеъмолчи — жисмоний шахсга тақдим этади.
Банк ўзининг расмий веб-сайтида истеъмолчиларга тақдим этилаётган омонат ва кредит маҳсулотлари бўйича Ахборот варақасининг интерактив шаклини мустақил равишда тўлдириш ва ундан нусха олиш имкониятини яратиб бериши лозим.
Ахборот варақаси истеъмолчи — жисмоний шахсга бепул тарзда тақдим этилади ва кредит олиш ёки омонат ҳисобварағи очиш учун буюртманома ҳисобланмайди.
Ушбу банднинг талаблари миқроқарз муносабатларига ҳам қўлланади.».
4. 36 6 -бандда :
учинчи хатбошидан «шарт.» деган сўз чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«истеъмолчи — жисмоний шахслар билан тузилган кредит шартномасида кредитнинг тўлиқ қиймати миқдорини кўрсатиши шарт. Бунда кредитнинг тўлиқ қиймати миқдори шартноманинг биринчи варағининг ўнг юқори бурчагида, квадрат шаклдаги рамка ичига, оқ фонда қора ранг билан, «Times New Roman» 14 ўлчамли шрифтдан кам бўлмаган ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган ҳолда, рақам ва сўзлар билан ёзилади.».
5. Илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
6. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 2 ва 3-иловалар билан тўлдирилсин.
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА
«Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида»ги Низомга 1-ИЛОВА
Кредитнинг (микроқарзнинг) тўлиқ қийматини ҳисоблаш
Мазкур Тартиб жисмоний шахслар — истеъмолчиларга (бундан буён матнда «қарз олувчилар» деб юритилади) ажратилган кредитларнинг (микроқарзларнинг) тўлиқ қийматини ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
кредитнинг (микроқарзнинг) тўлиқ қиймати (бундан буён матнда «КТҚ» деб юритилади) — кредит (микроқарз) олиш билан боғлиқ тўловларнинг ҳаққоний, йиллик ва самарали ҳисоблашдаги фоиз ставкаси;
кредит (микроқарз) шартномаси — банк томонидан қарз олувчига пул маблағларини тўловлилик, муддатлилик ва қайтаришлилик шартлари асосида бериш ҳақидаги банк ва қарз олувчи ўртасидаги келишув.
2. КТҚни ҳисоблаб чиқишда қарз олувчининг қуйидаги тўловлари ҳисобга олинади:
а) асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловлар;
б) банк фойдасига амалга ошириладиган тўловлар, агар бундай тўловлар кредит (микроқарз) шартномаси шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса ва/ёки кредит (микроқарз) ажратилиши бундай тўловларнинг амалга оширилишига боғлиқ бўлса;
в) учинчи шахслар фойдасига амалга ошириладиган тўловлар, агар бундай тўловлар кредит (микроқарз) шартномаси шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса, шу жумладан:
суғурта ташкилоти фойдасига амалга ошириладиган тўловлар, агар суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси юзага келган тақдирда наф олувчи бўлиб банк ҳисобланса;
қарз олувчининг мажбуриятлари таъминотига қабул қилинган ва гаровга қўювчининг ихтиёрида қоладиган гаров предметини гаров шартномаси бўйича суғурта қилишда қарз олувчи томонидан суғурта ташкилотининг фойдасига амалга ошириладиган тўловлар;
қарз олувчи томонидан кафолат (кафиллик) олиш учун кафолат берувчига (кафилга), шунингдек гаровга топширилаётган мулкни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотга тўланадиган тўловлар;
мижозларни жалб қилиш, улар томонидан кредит (микроқарз) олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш, ушбу ҳужжатларни банкка топшириш, кредитларни (микроқарзларни) қоплаш ҳисобига банк мижозларидан тўловлар ва пул ўтказмаларини қабул қилиш бўйича банкка хизмат кўрсатадиган ташкилотлар (воситачилар) ҳисобига амалга оширилган тўловлар.
Банк томонидан КТҚ кўрсаткичининг ҳисоб-китоби кредит (микроқарз) шартномаси муддати тугагунга қадар мазкур бандда назарда тутилган барча тўловларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
3. КТҚ ҳисоб-китобига қуйидагилар киритилмайди:
а) қарз олувчининг учинчи шахслар фойдасига амалга оширадиган тўловлари, мазкур Тартибнинг 2-бандида кўрсатилган тўловлар бундан мустасно;
б) бажариш мажбурияти кредит (микроқарз) шартномаси шартларидан эмас, балки қонунчилик талабларидан келиб чиқадиган, қарз олувчи томонидан амалга оширилиши лозим бўлган тўловлар;
в) қарз олувчининг кредит (микроқарз) шартномаси шартларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги билан боғлиқ тўловлар, шу жумладан неустойка ва/ёки шартномада назарда тутилган бошқа тўловлар;
г) банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ажратилган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловлар, хусусан:
банк картасини чиқариш билан боғлиқ комиссиялар;
банк картасига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ комиссиялар;
банк ва/ёки тўлов ташкилотлари мобил иловаси, банкоматлари ва инфокиосклари орқали кредит тўловлари амалга оширилганда ундириладиган комиссиялар;
кредит (микроқарз) суммаларини банкоматлардан фойдаланган ҳолда нақд пулда олганлиги учун тўланадиган комиссиялар.
4. Банклар қуйидаги ҳолларда КТҚни ҳисоблаб чиқишлари шарт:
а) қарз олувчилар билан кредит (микроқарз) шартномаси тузилганда;
б) кредит (микроқарз) олиш истагини билдирган қарз олувчиларга кредит (микроқарз) олиш шартлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш вақтида. Агар маълумотлар тақдим этиш вақтида мазкур Тартибнинг 2-бандида назарда тутилган айрим тўловлар миқдорини аниқлаш имкони бўлмаса, у ҳолда банк томонидан унга маълум бўлган шу турдаги тўловларга амал қилиши ҳамда кредит (микроқарз) олиш истагини билдирган қарз олувчиларга шу тўловларнинг манбаларини ошкор қилиши лозим (масалан, КТҚни ҳисоблашда тарифларидан фойдаланилган суғурта компаниясининг номи ва бошқалар).
5. КТҚни ҳисоблашда қарз олувчининг кредит (микроқарз) бўйича амалга ошириб бўлган тўловлари улар ҳақиқатда тўланган вақтда, келажакда амалга оширадиган тўловлари эса кредит (микроқарз) шартномаси тузилган санада маълум бўлган кредит (микроқарз) ажратиш шартларига асосан тўловларни тўлаш жадвали бўйича ҳисобга олинади.
Агар гаров предметини суғурталаниши кредит (микроқарз) шартномаси тузилган санадан кейин амалга ошириладиган бўлса, у ҳолда банк қарз олувчидан суғурта компаниясига амалга оширилиши мўлжалланаётган тўлов суммасини аниқлаши ва шу суммадан келиб чиққан ҳолда КТҚни ҳисоблаб чиқиши шарт.
6. Кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблашда қуйидаги шартлар ҳисобга олинади:
а) агар кредит (микроқарз) шартномасига мувофиқ истеъмолчи кредит (микроқарз) маблағларини қисмларга бўлиб олиши ёки кредит (микроқарз) олиш вақтини танлаш мумкинлиги назарда тутилган бўлса, унда кредит (микроқарз) суммаси истеъмолчига кредит (микроқарз) шартномасини тузиш вақтида тўлиқ ўтказилган деб ҳисобланади;
б) кредит (микроқарз) олиш истагини билдирган қарз олувчиларга кредит (микроқарз) олиш шартлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш вақтида, кредитнинг тўлиқ қиймати таркибидаги суғурта харажатларини ҳисоблашда суғурта ташкилотларининг жорий даврда амалда бўлган ставка ва мукофот миқдорларидан энг юқориси олинади. Шунингдек, истеъмолчилар келгусида суғурта ташкилотларининг ставка ва мукофот миқдорлари ўзгариши эҳтимоли кредитнинг тўлиқ қийматига таъсир кўрсатиши мумкинлиги тўғрисида хабардор қилинишлари шарт.
7. Агар кредитнинг (микроқарзнинг) фоиз ставкаси базавий кўрсаткичларга (Марказий банкнинг асосий ставкаси, инфляция даражаси ва бошқалар) боғланган бўлса, у ҳолда банк КТҚни ҳисоблашда шу кундаги базавий кўрсаткичларнинг миқдоридан фойдаланади.
8. Банклар КТҚни дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда ҳисоблайди.
КТҚ қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
S — кредитор томонидан қарздорга ажратиладиган кредитнинг (микроқарзнинг) суммаси;
Р 1 — мижознинг кредитни (микроқарзни) сўндириш учун йўналтирадиган навбатдаги тўлов суммаси; (Pi кредитни сўндириш графигидаги пул оқимларини англатади)
APR — кредитнинг (микроқарзнинг) тўлиқ қиймати (КТҚ);
m — мижознинг кредитни (микроқарзни) сўндириш учун йўналтирадиган тўловлари сони;
(Масалан, истеъмолчи кредит (микроқарз)ни 3 йил давомида ҳар ойда бир марта сўндириб борса, m — 36 га тенг бўлади)
i — мижознинг кредитни (микроқарзни) сўндириш учун йўналтирадиган навбатдаги тўловининг тартиб рақами;
(Масалан, кредитни сўндириш графигига асосан истеъмолчи ҳар ой сўндириб борса ва жорий тўлови 5-чи ойга тўғри келса, i — 5 га тенг бўлади)
t i — кредит (микроқарз) ажратилган кундан бошлаб мижоз томонидан сўндириш учун йўналтириладиган навбатдаги тўловга қадар бўлган муддат (кунларда).
(Агар истеъмолчи ҳар ой сўндирилиб бориладиган кредит (микроқарз) бўйича 5-чи ой учун тўлов қилиши керак бўлса t 5 — 150 кунни ташкил этади)
9. КТҚни ҳисоблашда вергулдан кейин бир белгигача яхлит қилиб ҳисобланади. Агар вергулдан кейинги иккинчи белги «5» га тенг ва ундан юқори бўлса, у ҳолда вергулдан кейинги биринчи белги бир бирликка оширилади. Масалан, КТҚ кўрсаткичи 18,66 ни ташкил қилди. У яхлит қилиб ҳисоблангач — 18,7 ҳосил бўлади.
10. Банклар истеъмолчи — жисмоний шахсга унинг талабига кўра КТҚ миқдори тўғрисидаги маълумот билан бирга кредит (микроқарз) шартномаси тузиш пайтида унинг мутлақ қийматини, яъни кредитнинг (микроқарзнинг) асосий қиймати, фоизлари ва бошқа тўловлар, шу жумладан амалдаги таърифлар бўйича учинчи шахс фойдасига тўланадиган тўловларни, агар бундай тўловлар истеъмолчи — жисмоний шахснинг мажбурияти бўйича шартнома шартларидан келиб чиқадиган бўлса, уларни алоҳида кўрсатган ҳолда ёзма маълумот тақдим этади.
11. Банклар оммавий ахборот воситалари орқали кредит (микроқарз) тўғрисидаги маълумотларни эълон қилганларида, ушбу эълонда банкка мурожаат этилганида мижозларга кредит (микроқарз) олиш билан боғлиқ КТҚни ҳисоблаб берилиши ҳақида ахборот беришлари лозим.».
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-ИЛОВА
«Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида»ги низомга 2-ИЛОВА
Кредитнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот
Тижорат банкининг номи, расмий веб-сайти, телефон рақамлари 1-бўлим. Кредит бўйича маълумотлар 1. Кредитнинг тури 2. Кредитнинг мақсади 3. Кредитнинг миқдори 4. Кредитдан фойдаланиш муддати 5. Кредитдан фойдаланиш муддати давомидаги фоиз ставкаси (номинал миқдорда) ва ушбу фоиз миқдори бўйича тўланиши лозим бўлган сумма _________________ (фоиз кўринишида) ___________ (кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида) 6. Кредитнинг тўлиқ фойдаланиш муддати давомида тўланадиган жами сумма ____________________ _______________________ ________________________ (кредитнинг миқдори) + (ҳисобланадиган фоизлар) = (жами тўланадиган сумма) 7. Кредитнинг имтиёзли даври (агар мавжуд бўлса) 8. Тўловларнинг даврийлиги (ҳар ойда, ҳар чоракда ва ҳ.к.) 9. Кредитни сўндириш усули (аннуитет усулида (тенг миқдорларда), дифференциал усулида) 10. Тўловларнинг даврида бир марталик тўлов суммаси: аннуитет усулида дифференциал усулида ______________________________ ______________________________ (оралиқ тўловларидан энг кўп миқдордаги тўлов) 11. Кредитни ажратиш шакли (маҳсулот/хизмат таъминотчиси ҳисобварағига пул ўтказиш, нақд пул, банк картасига ўтказиш, ва ҳ.к.) 12. Кредит билан боғлиқ қўшимча харажатлар, жумладан (агар бундай харажатлар мавжуд бўлса): __________________________(кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида, жами) Турлари бўйича банкнинг комиссия ва йиғимлари (алоҳида кўрсатилсин) __________________________ (кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида, жами) учинчи шахслар хизмати (алоҳида кўрсатилсин) __________________________ (кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида, жами) 13. Кредитнинг тўлиқ қиймати (номинал фоиз ставкасини ва кредитга хизмат кўрсатиш харажатларини ўз ичига олади) 14. Кредит олиш бўйича тақдим қилинган аризани кўриб чиқиш муддати 2-бўлим. Бошқа молиявий мажбуриятлар билан боғлиқ муҳим шартлар 1. Кредит бўйича қарздорлик ўз вақтида сўндирилмаганлиги учун шартномада кўзда тутилаётган тўлаши лозим бўлган неустойка (жарима, пеня) (агар бундай шарт мавжуд бўлса) _____________________________________________ (фоиз ёки қатьий белгиланган сумма кўрсатилади, шунингдек неустойка (жарима, пеня) ҳисоблаш учун асос бўлувчи шартнома шартлари келтирилади) 2. Кредит бўйича қарздорлик ўз вақтида сўндирилмаганлиги учун кредит суммасидан тўланадиган оширилган фоиз ставкаси миқдори (агар бундай шарт мавжуд бўлса) ______________ (фоизда) 3. Кредитнинг таъминоти (таъминот предметига қўйиладиган минимал талаблар, гаровнинг минимал қиймати) Кредит олишга рози бўлишдан олдин диққат билан ўрганиб чиқинг! Сиз кредитнинг шартлари ва қиймати тўғрисида, тўловлар ва ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида (фоизлар, жарима ва пенялар), кредит шартномаси бўйича Сизнинг ҳуқуқларингиз ва мажбуриятларингиз тўғрисида, кредит шартномаси бўйича юза?а к?л?ши мумкин бўлган хатарлар ва жавобгарликлар тўғрисида, шунингдек Сизга тушунарсиз бўлган бошқа масалалар юзасидан банкдан тўлиқ ва батафсил маълумот олишга ҳақлисиз. Агар Сизда шикоятлар мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз мурожаатингизни (телефон рақами кўрсатилади) рақамли телефонга ёки (банкнинг почта манзили кўрсатилади) манзилга ёки (банкнинг электрон почтаси манзили кўрсатилади) электрон манзилга жўнатишингиз мумкин. АХБОРОТ ВАРАҚАСИНИНГ ТЎҒРИЛИГИ ВА ҲАҚИҚИЙЛИГИ ТАСДИҚЛАНАДИ. ________________________________________________________ __________________ (банк мутахассисининг Ф.И.Ш. ва лавозими) (тўлдирилган сана)
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 3-ИЛОВА
«Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида»ги низомга 3-ИЛОВА
Муддатли омонатнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот
Тижорат банкининг номи, расмий веб-сайти, телефон рақамлари 1-бўлим. Омонатнинг асосий шартлари 1. Омонат номи 2. Омонатнинг валютаси 3. Омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси (агар омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси дифференциаллашган ёки омонатни расмийлаштириш усулига боғлиқ бўлса, ҳар бири алоҳида кўрсатилади) 4. Омонат бўйича ҳисобланган фоизларни капитализацияси мавжудлиги (ҳисобланган фоизни асосий маблағга қўшиб қайта фоиз ҳисоблаш) 5. Омонатнинг муддати 6. Омонатга қўйиладиган маблағнинг энг кам миқдори (агар мавжуд бўлса) 7. Омонат бўйича фоизларни тўлаш даврийлиги 8. Омонатни расмийлаштириш усули (онлайн ёки банкка ташриф буюриш орқали) 9. Қўшимча маблағ киритиш имконияти 10. Автоузайтириш (омонат муддати тугаганда омонат муддатини банк томонидан бир томонлама узайтириш) 11. Бошқа шартлар 2-бўлим. Бошқа муҳим шартлар 1. Омонатга қўйилган пул маблағларини омонат муддати тугагунга қадар қисман ечиб олиш имкониятининг мавжудлиги 2. Омонат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тартиби Омонат қўйишга рози бўлишдан олдин диққат билан ўрганиб чиқинг! Сиз омонатнинг шартлари, омонат бўйича фоиз даромадлари ва ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида, шунингдек ҳуқуқларингиз ва мажбуриятларингиз, Сизга тушунарсиз бўлган бошқа масалалар юзасидан банкдан тўлиқ ва батафсил маълумот олишга ҳақлисиз. Агар Сизда шикоятлар мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз мурожаатингизни (телефон рақами кўрсатилади) рақамли телефонга ёки (банкнинг почта манзили кўрсатилади) манзилга ёки (банкнинг электрон почтаси манзили кўрсатилади) электрон манзилга жўнатишингиз мумкин. АХБОРОТ ВАРАҚАСИНИНГ ТЎҒРИЛИГИ ВА ҲАҚИҚИЙЛИГИ ТАСДИҚЛАНАДИ. _________________________________________________ ____________________ (банк мутахассисининг Ф.И.Ш. ва лавозими) (тўлдирилган сана)
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 24 август,
20/7-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining
Qarori
TARTIBI
VARAQASI*
VARAQASI*
Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Markaziy bank boshqaruvi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2018-yil 28-apreldagi 16/18-son qarori (roʻyxat raqami 3030, 2018-yil 2-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2018-y., 27-son, 553-modda) bilan tasdiqlangan Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2021-yil 24-avgustdagi 20/7-son qaroriga ILOVA
Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Quyidagi mazmundagi 18 1 -band bilan toʻldirilsin:
“18 1 . Banklar oʻzlarining rasmiy veb-saytlarida jismoniy shaxslarga moʻljallangan kreditlarning (mikroqarzlarning) toʻliq qiymatini mustaqil hisoblab chiqish imkoniyatini yaratib berishlari lozim.”.
2. 27-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“foiz stavkasining yillik nominal qiymati, shuningdek isteʼmolchi-jismoniy shaxslar murojaat qilgan sanadagi kreditning toʻliq qiymati. Bunda jismoniy shaxslarga ajratiladigan kreditlarning (mikroqarzlarning) toʻliq qiymatini hisoblash mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq tartibda amalga oshiriladi;”.
3. 30 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“30 1 . Isteʼmolchi-jismoniy shaxs kredit olish yoki omonat hisobvaragʻi ochish uchun bankka murojaat qilganida (bank binosiga isteʼmolchi tashrif buyurganda) bank mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq kreditning hamda 3-ilovasiga muvofiq muddatli omonatning asosiy shartlari toʻgʻrisidagi axborot varaqasini (bundan buyon matnda Axborot varaqasi deb yuritiladi) isteʼmolchi — jismoniy shaxs bilan birgalikda toʻldiradi va isteʼmolchi — jismoniy shaxsga taqdim etadi.
Bank oʻzining rasmiy veb-saytida isteʼmolchilarga taqdim etilayotgan omonat va kredit mahsulotlari boʻyicha Axborot varaqasining interaktiv shaklini mustaqil ravishda toʻldirish va undan nusxa olish imkoniyatini yaratib berishi lozim.
Axborot varaqasi isteʼmolchi — jismoniy shaxsga bepul tarzda taqdim etiladi va kredit olish yoki omonat hisobvaragʻi ochish uchun buyurtmanoma hisoblanmaydi.
Ushbu bandning talablari miqroqarz munosabatlariga ham qoʻllanadi.”.
4. 36 6 -bandda :
uchinchi xatboshidan “shart.” degan soʻz chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“isteʼmolchi — jismoniy shaxslar bilan tuzilgan kredit shartnomasida kreditning toʻliq qiymati miqdorini koʻrsatishi shart. Bunda kreditning toʻliq qiymati miqdori shartnomaning birinchi varagʻining oʻng yuqori burchagida, kvadrat shakldagi ramka ichiga, oq fonda qora rang bilan, “Times New Roman” 14 oʻlchamli shriftdan kam boʻlmagan yoki shunga oʻxshash shriftni qoʻllagan holda, raqam va soʻzlar bilan yoziladi.”.
5. Ilova mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 1-ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
6. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 2 va 3-ilovalariga muvofiq tahrirdagi 2 va 3-ilovalar bilan toʻldirilsin.
Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 1-ILOVA
“Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisida”gi Nizomga 1-ILOVA
Kreditning (mikroqarzning) toʻliq qiymatini hisoblash
Mazkur Tartib jismoniy shaxslar — isteʼmolchilarga (bundan buyon matnda “qarz oluvchilar” deb yuritiladi) ajratilgan kreditlarning (mikroqarzlarning) toʻliq qiymatini hisoblash tartibini belgilaydi.
1. Mazkur Tartibda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
kreditning (mikroqarzning) toʻliq qiymati (bundan buyon matnda “KTQ” deb yuritiladi) — kredit (mikroqarz) olish bilan bogʻliq toʻlovlarning haqqoniy, yillik va samarali hisoblashdagi foiz stavkasi;
kredit (mikroqarz) shartnomasi — bank tomonidan qarz oluvchiga pul mablagʻlarini toʻlovlilik, muddatlilik va qaytarishlilik shartlari asosida berish haqidagi bank va qarz oluvchi oʻrtasidagi kelishuv.
2. KTQni hisoblab chiqishda qarz oluvchining quyidagi toʻlovlari hisobga olinadi:
a) asosiy qarz va foizlar boʻyicha toʻlovlar;
b) bank foydasiga amalga oshiriladigan toʻlovlar, agar bunday toʻlovlar kredit (mikroqarz) shartnomasi shartlariga muvofiq qarz oluvchining majburiyatlariga kirsa va/yoki kredit (mikroqarz) ajratilishi bunday toʻlovlarning amalga oshirilishiga bogʻliq boʻlsa;
v) uchinchi shaxslar foydasiga amalga oshiriladigan toʻlovlar, agar bunday toʻlovlar kredit (mikroqarz) shartnomasi shartlariga muvofiq qarz oluvchining majburiyatlariga kirsa, shu jumladan:
sugʻurta tashkiloti foydasiga amalga oshiriladigan toʻlovlar, agar sugʻurta shartnomasi boʻyicha sugʻurta hodisasi yuzaga kelgan taqdirda naf oluvchi boʻlib bank hisoblansa;
qarz oluvchining majburiyatlari taʼminotiga qabul qilingan va garovga qoʻyuvchining ixtiyorida qoladigan garov predmetini garov shartnomasi boʻyicha sugʻurta qilishda qarz oluvchi tomonidan sugʻurta tashkilotining foydasiga amalga oshiriladigan toʻlovlar;
qarz oluvchi tomonidan kafolat (kafillik) olish uchun kafolat beruvchiga (kafilga), shuningdek garovga topshirilayotgan mulkni baholash uchun baholovchi tashkilotga toʻlanadigan toʻlovlar;
mijozlarni jalb qilish, ular tomonidan kredit (mikroqarz) olish uchun taqdim etilgan hujjatlarni tekshirish, ushbu hujjatlarni bankka topshirish, kreditlarni (mikroqarzlarni) qoplash hisobiga bank mijozlaridan toʻlovlar va pul oʻtkazmalarini qabul qilish boʻyicha bankka xizmat koʻrsatadigan tashkilotlar (vositachilar) hisobiga amalga oshirilgan toʻlovlar.
Bank tomonidan KTQ koʻrsatkichining hisob-kitobi kredit (mikroqarz) shartnomasi muddati tugagunga qadar mazkur bandda nazarda tutilgan barcha toʻlovlarni hisobga olgan holda amalga oshiriladi.
3. KTQ hisob-kitobiga quyidagilar kiritilmaydi:
a) qarz oluvchining uchinchi shaxslar foydasiga amalga oshiradigan toʻlovlari, mazkur Tartibning 2-bandida koʻrsatilgan toʻlovlar bundan mustasno;
b) bajarish majburiyati kredit (mikroqarz) shartnomasi shartlaridan emas, balki qonunchilik talablaridan kelib chiqadigan, qarz oluvchi tomonidan amalga oshirilishi lozim boʻlgan toʻlovlar;
v) qarz oluvchining kredit (mikroqarz) shartnomasi shartlarini bajarmasligi yoki lozim darajada bajarmasligi bilan bogʻliq toʻlovlar, shu jumladan neustoyka va/yoki shartnomada nazarda tutilgan boshqa toʻlovlar;
g) bank plastik kartalaridan foydalangan holda ajratilgan kreditlar (mikroqarzlar) boʻyicha toʻlovlar, xususan:
bank kartasini chiqarish bilan bogʻliq komissiyalar;
bank kartasiga xizmat koʻrsatish bilan bogʻliq komissiyalar;
bank va/yoki toʻlov tashkilotlari mobil ilovasi, bankomatlari va infokiosklari orqali kredit toʻlovlari amalga oshirilganda undiriladigan komissiyalar;
kredit (mikroqarz) summalarini bankomatlardan foydalangan holda naqd pulda olganligi uchun toʻlanadigan komissiyalar.
4. Banklar quyidagi hollarda KTQni hisoblab chiqishlari shart:
a) qarz oluvchilar bilan kredit (mikroqarz) shartnomasi tuzilganda;
b) kredit (mikroqarz) olish istagini bildirgan qarz oluvchilarga kredit (mikroqarz) olish shartlari haqidagi maʼlumotlarni taqdim etish vaqtida. Agar maʼlumotlar taqdim etish vaqtida mazkur Tartibning 2-bandida nazarda tutilgan ayrim toʻlovlar miqdorini aniqlash imkoni boʻlmasa, u holda bank tomonidan unga maʼlum boʻlgan shu turdagi toʻlovlarga amal qilishi hamda kredit (mikroqarz) olish istagini bildirgan qarz oluvchilarga shu toʻlovlarning manbalarini oshkor qilishi lozim (masalan, KTQni hisoblashda tariflaridan foydalanilgan sugʻurta kompaniyasining nomi va boshqalar).
5. KTQni hisoblashda qarz oluvchining kredit (mikroqarz) boʻyicha amalga oshirib boʻlgan toʻlovlari ular haqiqatda toʻlangan vaqtda, kelajakda amalga oshiradigan toʻlovlari esa kredit (mikroqarz) shartnomasi tuzilgan sanada maʼlum boʻlgan kredit (mikroqarz) ajratish shartlariga asosan toʻlovlarni toʻlash jadvali boʻyicha hisobga olinadi.
Agar garov predmetini sugʻurtalanishi kredit (mikroqarz) shartnomasi tuzilgan sanadan keyin amalga oshiriladigan boʻlsa, u holda bank qarz oluvchidan sugʻurta kompaniyasiga amalga oshirilishi moʻljallanayotgan toʻlov summasini aniqlashi va shu summadan kelib chiqqan holda KTQni hisoblab chiqishi shart.
6. Kreditning toʻliq qiymatini hisoblashda quyidagi shartlar hisobga olinadi:
a) agar kredit (mikroqarz) shartnomasiga muvofiq isteʼmolchi kredit (mikroqarz) mablagʻlarini qismlarga boʻlib olishi yoki kredit (mikroqarz) olish vaqtini tanlash mumkinligi nazarda tutilgan boʻlsa, unda kredit (mikroqarz) summasi isteʼmolchiga kredit (mikroqarz) shartnomasini tuzish vaqtida toʻliq oʻtkazilgan deb hisoblanadi;
b) kredit (mikroqarz) olish istagini bildirgan qarz oluvchilarga kredit (mikroqarz) olish shartlari haqidagi maʼlumotlarni taqdim etish vaqtida, kreditning toʻliq qiymati tarkibidagi sugʻurta xarajatlarini hisoblashda sugʻurta tashkilotlarining joriy davrda amalda boʻlgan stavka va mukofot miqdorlaridan eng yuqorisi olinadi. Shuningdek, isteʼmolchilar kelgusida sugʻurta tashkilotlarining stavka va mukofot miqdorlari oʻzgarishi ehtimoli kreditning toʻliq qiymatiga taʼsir koʻrsatishi mumkinligi toʻgʻrisida xabardor qilinishlari shart.
7. Agar kreditning (mikroqarzning) foiz stavkasi bazaviy koʻrsatkichlarga (Markaziy bankning asosiy stavkasi, inflatsiya darajasi va boshqalar) bogʻlangan boʻlsa, u holda bank KTQni hisoblashda shu kundagi bazaviy koʻrsatkichlarning miqdoridan foydalanadi.
8. Banklar KTQni dasturiy vositalardan foydalangan holda hisoblaydi.
KTQ quyidagi formula asosida hisoblanadi:
S — kreditor tomonidan qarzdorga ajratiladigan kreditning (mikroqarzning) summasi;
R 1 — mijozning kreditni (mikroqarzni) soʻndirish uchun yoʻnaltiradigan navbatdagi toʻlov summasi; (Pi kreditni soʻndirish grafigidagi pul oqimlarini anglatadi)
APR — kreditning (mikroqarzning) toʻliq qiymati (KTQ);
m — mijozning kreditni (mikroqarzni) soʻndirish uchun yoʻnaltiradigan toʻlovlari soni;
(Masalan, isteʼmolchi kredit (mikroqarz)ni 3 yil davomida har oyda bir marta soʻndirib borsa, m — 36 ga teng boʻladi)
i — mijozning kreditni (mikroqarzni) soʻndirish uchun yoʻnaltiradigan navbatdagi toʻlovining tartib raqami;
(Masalan, kreditni soʻndirish grafigiga asosan isteʼmolchi har oy soʻndirib borsa va joriy toʻlovi 5-chi oyga toʻgʻri kelsa, i — 5 ga teng boʻladi)
t i — kredit (mikroqarz) ajratilgan kundan boshlab mijoz tomonidan soʻndirish uchun yoʻnaltiriladigan navbatdagi toʻlovga qadar boʻlgan muddat (kunlarda).
(Agar isteʼmolchi har oy soʻndirilib boriladigan kredit (mikroqarz) boʻyicha 5-chi oy uchun toʻlov qilishi kerak boʻlsa t 5 — 150 kunni tashkil etadi)
9. KTQni hisoblashda verguldan keyin bir belgigacha yaxlit qilib hisoblanadi. Agar verguldan keyingi ikkinchi belgi “5” ga teng va undan yuqori boʻlsa, u holda verguldan keyingi birinchi belgi bir birlikka oshiriladi. Masalan, KTQ koʻrsatkichi 18,66 ni tashkil qildi. U yaxlit qilib hisoblangach — 18,7 hosil boʻladi.
10. Banklar isteʼmolchi — jismoniy shaxsga uning talabiga koʻra KTQ miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumot bilan birga kredit (mikroqarz) shartnomasi tuzish paytida uning mutlaq qiymatini, yaʼni kreditning (mikroqarzning) asosiy qiymati, foizlari va boshqa toʻlovlar, shu jumladan amaldagi taʼriflar boʻyicha uchinchi shaxs foydasiga toʻlanadigan toʻlovlarni, agar bunday toʻlovlar isteʼmolchi — jismoniy shaxsning majburiyati boʻyicha shartnoma shartlaridan kelib chiqadigan boʻlsa, ularni alohida koʻrsatgan holda yozma maʼlumot taqdim etadi.
11. Banklar ommaviy axborot vositalari orqali kredit (mikroqarz) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni eʼlon qilganlarida, ushbu eʼlonda bankka murojaat etilganida mijozlarga kredit (mikroqarz) olish bilan bogʻliq KTQni hisoblab berilishi haqida axborot berishlari lozim.”.
Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisida nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 2-ILOVA
“Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisida”gi nizomga 2-ILOVA
Kreditning asosiy shartlari toʻgʻrisidagi axborot
Tijorat bankining nomi, rasmiy veb-sayti, telefon raqamlari 1-boʻlim. Kredit boʻyicha maʼlumotlar 1. Kreditning turi 2. Kreditning maqsadi 3. Kreditning miqdori 4. Kreditdan foydalanish muddati 5. Kreditdan foydalanish muddati davomidagi foiz stavkasi (nominal miqdorda) va ushbu foiz miqdori boʻyicha toʻlanishi lozim boʻlgan summa _________________ (foiz koʻrinishida) ___________ (kreditning toʻliq muddatiga pul koʻrinishida) 6. Kreditning toʻliq foydalanish muddati davomida toʻlanadigan jami summa ____________________ _______________________ ________________________ (kreditning miqdori) + (hisoblanadigan foizlar) = (jami toʻlanadigan summa) 7. Kreditning imtiyozli davri (agar mavjud boʻlsa) 8. Toʻlovlarning davriyligi (har oyda, har chor�kda va h.k.) 9. Kreditni soʻndirish usuli (annuitet usulida (teng miqdorlarda), differensial usulida) 10. Toʻlovlarning davrida bir martalik toʻlov summasi: annuitet usulida differensial usulida ______________________________ ______________________________ (oraliq toʻlovlaridan eng koʻp miqdordagi toʻlov) 11. Kreditni ajratish shakli (mahsulot/xizmat taʼminotchisi hisobvaragʻiga pul oʻtkazish, naqd pul, bank kartasiga oʻtkazish, va h.k.) 12. Kredit bilan bogʻliq qoʻshimcha xarajatlar, jumladan (agar bunday xarajatlar mavjud boʻlsa): __________________________(kreditning toʻliq muddatiga pul koʻrinishida, jami) Turlari boʻyicha bankning komissiya va yigʻimlari (alohida koʻrsatilsin) __________________________ (kreditning toʻliq muddatiga pul koʻrinishida, jami) uchinchi shaxslar xizmati (alohida koʻrsatilsin) __________________________ (kreditning toʻliq muddatiga pul koʻrinishida, jami) 13. Kreditning toʻliq qiymati (nominal foiz stavkasini va kreditga xizmat koʻrsatish xarajatlarini oʻz ichiga oladi) 14. Kredit olish boʻyicha taqdim qilingan arizani koʻrib chiqish muddati 2-boʻlim. Boshqa moliyaviy majburiyatlar bilan bogʻliq muhim shartlar 1. Kredit boʻyicha qarzdorlik oʻz vaqtida soʻndirilmaganligi uchun shartnomada koʻzda tutilayotgan toʻlashi lozim boʻlgan neustoyka (jarima, penya) (agar bunday shart mavjud boʻlsa) _____________________________________________ (foiz yoki qatiy belgilangan summa koʻrsatiladi, shuningdek neustoyka (jarima, �enya) hisoblash uchun asos boʻluvchi shartnoma shartlari keltiriladi) 2. Kredit boʻyicha qarzdorlik oʻz vaqtida soʻndirilmaganligi uchun kredit summasidan toʻlanadigan oshirilgan foiz stavkasi miqdori (agar bunday shart mavjud boʻlsa) ______________ (foizda) 3. Kreditning taʼminoti (taʼminot predmetiga qoʻyiladigan minimal talablar, garovning minimal qiymati) Kredit olishga rozi boʻlishdan oldin diqqat bilan oʻrganib chiqing! Siz kreditning shartlari va qiymati toʻgʻrisida, toʻlovlar va hisob-kitoblar tartibi toʻgʻrisida (foizlar, jarima va penyalar), kredit shartnomasi boʻyicha Sizning huquqlaringiz va majburiyatlaringiz toʻgʻrisida, kredit shartnomasi boʻyicha yuza?a k?l?shi mumkin boʻlgan xatarlar va javobgarliklar toʻgʻrisida, shuningdek Sizga tushunarsiz boʻlgan boshqa masalalar yuzasidan bankdan toʻliq va batafsil maʼlumot olishga haqlisiz. Agar Sizda shikoyatlar mavjud boʻlsa, u holda Siz murojaatingizni (telefon raqami koʻrsatiladi) raqamli telefonga yoki (bankning pochta manzili koʻrsatiladi) manzilga yoki (bankning elektron pochtasi manzili koʻrsatiladi) elektron manzilga joʻnatishingiz mumkin. AXBOROT VARAQASINING TOʻGʻRILIGI VA HAQIQIYLIGI TASDIQLANADI. ________________________________________________________ __________________ (bank mutaxassisining F.I.Sh. va lavozimi) (toʻldirilgan sana)
Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisida nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 3-ILOVA
“Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisida”gi nizomga 3-ILOVA
Muddatli omonatning asosiy shartlari toʻgʻrisidagi axborot
Tijorat bankining nomi, rasmiy veb-sayti, telefon raqamlari 1-boʻlim. Omonatning asosiy shartlari 1. Omonat nomi 2. Omonatning valyutasi 3. Omonat boʻyicha yillik foiz stavkasi (agar omonat boʻyicha yillik foiz stavkasi differensiallashgan yoki omonatni rasmiylashtirish usuliga bogʻliq boʻlsa, har biri alohida koʻrsatiladi) 4. Omonat boʻyicha hisoblangan foizlarni kapitalizatsiyasi mavjudligi (hisoblangan foizni asosiy mablagʻga qoʻshib qayta foiz hisoblash) 5. Omonatning muddati 6. Omonatga qoʻyiladigan mablagʻning eng kam miqdori (agar mavjud boʻlsa) 7. Omonat boʻyicha foizlarni toʻlash davriyligi 8. Omonatni rasmiylashtirish usuli (onlayn yoki bankka tashrif buyurish orqali) 9. Qoʻshimcha mablagʻ kiritish imkoniyati 10. Avtouzaytirish (omonat muddati tugaganda omonat muddatini bank tomonidan bir tomonlama uzaytirish) 11. Boshqa shartlar 2-boʻlim. Boshqa muhim shartlar 1. Omonatga qoʻyilgan pul mablagʻlarini omonat muddati tugagunga qadar qisman yechib olish imkoniyatining mavjudligi 2. Omonat shartnomasini muddatidan oldin bekor qilish tartibi Omonat qoʻyishga rozi boʻlishdan oldin diqqat bilan oʻrganib chiqing! Siz omonatning shartlari, omonat boʻyicha foiz daromadlari va hisob-kitoblar tartibi toʻgʻrisida, shuningdek huquqlaringiz va majburiyatlaringiz, Sizga tushunarsiz boʻlgan boshqa masalalar yuzasidan bankdan toʻliq va batafsil maʼlumot olishga haqlisiz. Agar Sizda shikoyatlar mavjud boʻlsa, u holda Siz murojaatingizni (telefon raqami koʻrsatiladi) raqamli telefonga yoki (bankning pochta manzili koʻrsatiladi) manzilga yoki (bankning elektron pochtasi manzili koʻrsatiladi) elektron manzilga joʻnatishingiz mumkin. AXBOROT VARAQASINING TOʻGʻRILIGI VA HAQIQIYLIGI TASDIQLANADI. _________________________________________________ ____________________ (bank mutaxassisining F.I.Sh. va lavozimi) (toʻldirilgan sana)
Rais M. NURMURATOV
Toshkent sh.,
2021-yil 24-avgust,
20/7-son