UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 24-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 24 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 сентября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 September 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

СХЕМАСИ

Ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабалар томонидан тўланадиган ижара тўловларини қоплаб бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармони билан:

2021 йил 1 майдан бошлаб ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши, бунда:

ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, қолган ҳудудларда — базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим бараваридан ошмаслиги;

ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қоплаб берилиши;

олий таълим муассасалари томонидан уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган бошқа талабаларга ҳам ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши мумкинлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат олий таълим муассасаларининг фақат кундузги таълим шаклида, давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган ва ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган барча талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш;

ариза берувчи талаба томонидан ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш учун ўзи таълим олаётган факулътетга ёки олий таълим муассасасининг Регистратор офисига ёзма ариза билан мурожаат этиш тартиби;

давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш бўйича талабгорларни танлаб олиш комиссияси томонидан талабалар аризасини кўриб чиқиш, ўрганиш ва ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича қарор қабул қилиш;

ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабага ойлик ижара тўловларининг бир қисмини қоплаб беришни молиялаштириш ва тўлаб бериш тартиби.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

талабалар сафига қабул қилинган ва талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган олий таълим муассасасидан узоқ жойлашган ҳудудлардан келган биринчи босқич талабалари (доимий яшаш жойи бошқа туманда (шаҳарда) бўлган ижара асосида яшайдиган талабалар)га, олий таълим муассасаларига ушбу мақсадларда ажратилган маблағлар доирасида сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этмасдан ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилади ҳамда белгиланган тартибда ижара шартномаси тақдим этган талабаларга ноябрь ойидан тўловлар давом эттирилади;

давлат олий таълим муассасалари томонидан ижара ҳуқуқи асосида яшаётган, бироқ ижара тўловлари ушбу қарорда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган талабаларнинг 60 фоизидан ортган қисми учун ойлик ижара тўлови бир қисмини ушбу олий таълим муассасаси томонидан тасдиқланган мезонлар ва тартиб асосида молиявий имкониятидан келиб чиқиб бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши мумкин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2021 йилда мазкур қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратсин, 2022 йилдан бошлаб эса — тегишли маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сон қарорига ИЛОВА

Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб бериш ҳамда давлат олий таълим муассасаларининг ижарада яшаётган талабаларига давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — Марказ), Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформаси (кейинги ўринларда — Махсус платформа) орқали ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари нодавлат олий таълим ташкилотларига, хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Давлат хизмати бепул кўрсатилади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи — давлат олий таълим муассасасида таҳсил олаётган ҳамда ижара ҳуқуқи асосида яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, шунингдек, республикада доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган талаба;

ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талаба — ётоқхонада, ота-отаси ёки яқин қариндоши билан бирга яшамайдиган, ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижарада яшовчи талаба;

ваколатли орган — давлат олий таълим муассасаси;

давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш бўйича талабгорларни танлаб олиш комиссияси (кейинги ўринларда — комиссия) — талабаларнинг аризасини кўриб чиқиш, ўрганиш ва ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича қарор қабул қилишга масъул бўлган, ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан тасдиқланадиган, жамоатчилик асосида доимий ишлайдиган тузилма;

талабгор — ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тўғрисида комиссия томонидан ижобий хулоса олган талаба.

3. Ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномасига мувофиқ ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган ариза берувчиларга нисбатан татбиқ этилади.

Рўйхатга олинган доимий яшаш жойи доирасида (туман, шаҳар миқёсида) ариза берувчиларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш амалга оширилмайди.

4. Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.

Бунда талабгорларга ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъи назар, Тошкент шаҳрида — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, қолган ҳудудларда — базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўланади.

5. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида талабгорлар комиссия томонидан аниқланади.

6. Давлат олий таълим муассасаларининг фақат кундузги таълим шаклида (хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотларининг қўшма таълим дастурлари асосида ва факультетларида таълим олаётган талабалардан ташқари), давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил олишидан қатъи назар, ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг 60 фоизига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

2-боб. Ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш учун ариза билан мурожаат этиш

7. Ариза берувчи аризанинг давлат хизматини кўрсатиш доирасида кўриб чиқиш ҳолатини ЯИДХП ёки Махсус платформа орқали кузатиб бориши мумкин.

7 1 . ЯИДХП ва ваколатли орган ўртасидаги электрон давлат хизматини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформаси орқали амалга оширилади.

7 2 . Талабалар ўзларининг доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъи назар, исталган Марказга давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаат қилиши мумкин.

7 3 . Давлат олий таълим муассасалари талабалари учун ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича давлат хизмати ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.

7 4 . Ариза берувчи давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХП ёки Махсус платформадан рўйхатдан ва (ёки) авторизациядан ўтади.

7 5 . Ариза берувчи Марказга ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Марказ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки Махсус платформа орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома бўйича маълумотларни электрон равишда киритади. Бунда ариза берувчининг мурожаатига оид қуйидаги маълумотлар «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформаси орқали автоматик тарзда аниқланади:

шахсга доир маълумотлар — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаментининг электрон ахборот тизими орқали;

доимий яшаш манзили — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг манзил-маълумот электрон ахборот тизими орқали;

таҳсил олаётган олий таълим муассасаси бўйича таълим маълумотлари — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS» ахборот тизими орқали;

кўчмас мулк ижара шартномаси тўғрисидаги маълумотлар — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг «Солиқ тўловчилар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки бепул фойдаланиш шартномаларини солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ijara.soliq.uz) орқали.

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига ариза берувчи шахсан жавобгар ҳисобланади.

Ариза берувчи томонидан ариза юборишда амалда қабул қилинган аризаси мавжуд бўлмаслиги талаб этилади. Бунда ариза берувчининг тегишли маълумотлари ўзгарган тақдирда, қайта ариза юбориш имконияти яратилади.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали давлат хизматидан фойдаланганда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

7 6 . Сўровномага зарур маълумотлар расмийлаштириб, киритилгандан сўнг Марказ ходими ариза берувчига QR-код (матрик штрихли код) қўйилган сўровномани икки нусхада чоп этиб, тақдим этади. Ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз имзоси билан тасдиқлайди, бир нусхасини ўзида олиб қолади ва иккинчи нусхасини Марказ ходимига беради.

Сўровнома ариза берувчининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг Марказ ходимининг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда, Махсус платформага автоматик тарзда киритилади.

7 7 . Ваколатли орган томонидан аризалар ҳар ойнинг 15-санасига қадар кўриб чиқилади. Бунда олий таълим муассасаларида ташкил этилган ижара комиссиялар томонидан талабаларнинг аризалари асосида баённома электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали тасдиқланади ва буйруқлар шакллантирилади. Олий таълим муассасаси ректори (директори) комиссия аъзолари томонидан келишилган буйруқни электрон рақамли имзо орқали тасдиқлайди. Тасдиқланган буйруқ асосида талабаларга ижара тўловларининг бир қисми қоплаб берилади.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишда уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг мурожаати кўрилмасдан қолдирилади.

Ариза берувчи томонидан ариза маълумотларини ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда, ариза юборилган платформа орқали юклаб олиш имконияти яратилади.

8. Ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш:

ўқув йили давомида, яъни ҳар йили 1 сентябрдан 1 июлгача этиб ёки ўқитиш дастури бўйича ўқув йилининг давомийлигига қараб белгиланади;

ариза берувчи томонидан ҳар ойнинг 7-санасига қадар аризалар масъулларга тақдим этилганидан сўнг амалга оширилади.

Ушбу муддатлар тугагандан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

9. Ариза берувчи тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

3-боб. Ариза берувчини ўрганиш тартиби

10. Масъуллар бир ҳафта давомида тьюторлар билан биргаликда ариза берувчиларнинг маълумотларини комиссияга тақдим этиш учун ҳар томонлама ўрганади.

11. Масъуллар ҳафта давомида ўрганилган маълумотларни умумлаштириб, кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун навбатдаги ҳафтанинг биринчи кунида комиссияга тақдим этади.

4-боб. Ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришни комиссия томонидан кўриб чиқиш тартиби

12. Масъуллар тақдим этган ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотлар бир кун муддатда комиссия томонидан ўрганиб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.

13. Комиссия ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Комиссия мажлислари комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади. Бунда, ариза берувчи таълим олаётган факультет деканининг масалага масъул ўринбосари, тьютор, хотин-қизлар кенгаши раиси, ёшлар етакчиси бир вақтнинг ўзида комиссия йиғилишида иштирок этиши шарт.

14. Комиссия йиғилишларида иштирок этаётган аъзоларнинг учдан икки қисми ёқлаб овоз берган комиссия қарорлари қабул қилинган ҳисобланади ва ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорлар йиғилиш котиби томонидан баённома билан расмийлаштирилади.

15. Комиссиянинг барча йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади ва қарор шаклида қабул қилинади.

16. Комиссия унинг ваколатларига тегишли масалаларни комиссия раиси бошчилигида ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади.

17. Комиссия раиси:

комиссиянинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг иш режаси бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширади;

комиссиянинг йиғилишларини чақиради ва уларда раислик қилади;

комиссия ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишида кўриб чиқиш учун киритади;

комиссия қарорларини тасдиқлайди.

18. Комиссия котиби:

комиссия раисининг топшириқларига асосан комиссия аъзоларини комиссия йиғилишининг ўтказиладиган жойи, вақти ва санаси тўғрисида хабардор қилади;

комиссия иш режаларини тайёрлайди;

комиссия баённомаларини юритади ва тасдиқланган баённомаларни комиссия аъзоларига юборади;

комиссия далолатномалари ва хулосаларини манзилларга етказади; комиссия иш юритувини амалга оширади.

19. Комиссия ҳужжатлари давлат олий таълим муассасасининг архивида белгиланган муддатгача сақланади.

20. Зарурат бўлганда, тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида ариза берувчи суҳбат учун Комиссия йиғилишига чақирилиши мумкин.

21. Комиссия аризаларни навбат асосида уларнинг қайд этилиши кетма-кетлигига мувофиқ кўриб чиқади.

Комиссия йиғилишлари, уларнинг ошкоралиги ва холислигини таъминлаш мақсадида узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ҳамда олий таълим муассасаси архивида белгиланган муддатгача сақланади.

22. Комиссия тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида ариза берувчига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Талабгорларни танлаш комиссия томонидан қонунийлик, шаффофлик, адолат ва ҳаққонийлик тамойиллари асосида амалга оширилади.

Ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида комиссия махсус реестрни юритади.

23. Кўриб чиқиш якунлари бўйича комиссия йиғилишининг баённомаси асосида бир кун муддатда давлат олий таълим муассасаси ректори (филиал директори)нинг тегишли буйруғи расмийлаштирилиб, аризалари қаноатлантирилган Талабгорлар тўғрисидаги тегишли маълумотлар ва уларнинг рўйхати тўловларни амалга ошириш учун бухгалтерияга тақдим этилади.

Комиссиянинг ижара тўловининг бир қисмини тўлаб бериш ёки ижара тўловининг бир қисмини тўлаб беришни рад этиш тўғрисидаги қарори асослантирилган равишда олий таълим муассасасининг тегишли эълонлар тахталари, расмий сайтларида акс эттирилиши комиссия котиби томонидан таъминланади.

24. Комиссия томонидан доимий равишда ижара шартномасини қалбакилаштирган ва нотўғри маълумотлар тақдим этган талабалар рўйхати шакллантирилиб борилади.

Ушбу талабалар рўйхатига тушган талабаларга комиссия қарори асосида ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тўхтатилиши мумкин.

25. Қуйидаги ҳолатларда ариза берувчига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш рад этилиши мумкин:

ариза берувчи ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган талабалар рўйхатида мавжуд бўлганда;

ариза берувчининг ижара шартномасида кўрсатилган манзилда яшамаслиги, ижарада яшаётган манзил ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли эканлиги, ижара шартномаси тегишли тартибда расмийлаштирилмаганлиги;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумотлар мавжуд бўлганда;

ариза ва тегишли ҳужжатлар қабул қилишнинг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилганда.

26. Ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган камчиликларни тўғрилаш имконияти бўлган тақдирда ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда такроран мурожаат қилишга ҳақли.

5-боб. Ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришни молиялаштириш ва тўлаб бериш тартиби

27. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда давлат олий таълим муассасаси ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларнинг жами сонини, шунингдек, унинг 60 фоизини алоҳида кўрсатган ҳолда асослантирилган ҳисоб-китобларни юқори турувчи вазирлик ва идораларга тақдим этишлари лозим.

28. Вазирлик ва идоралар ўз навбатида давлат олий таълим муассасалари томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларни жамлаб, белгиланган тартибда Давлат бюджетидан тегишли маблағларни ажратиш учун Молия вазирлигига тақдим этадилар.

29. Давлат бюджетидан мазкур мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар олий таълим муассасаси харажатлар сметасининг «47.21.500 — Уй-жой-коммунал хизматлар бўйича ҳар ойлик компенсация тўловлари» моддасида режалаштирилади.

30. Аризаси ижобий ҳал этилган талабалар учун ижара тўловининг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан улар ариза берган санадан бошлаб қоплаб берилади.

31. Давлат олий таълим муассасаси ректори (филиал директори)нинг тегишли буйруғига мувофиқ муассаса бухгалтерияси томонидан ижара ҳақининг бир қисмини қоплаш учун бериладиган маблағлар талабгорнинг пластик картасига пул ўтказиш йўли билан ҳар ойнинг 15-санасига қадар тўлаб берилади.

32. Ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабалар ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш учун давлат олий таълим муассасаларига бюджетдан ажратилган маблағларнинг тегишли молия йили якунига қадар ўзлаштирилмай қолган қисми белгиланган тартибда Давлат бюджетига қайтарилади.

32 1 . Марказлар, олий таълим муассасалари ва ташкилотлар ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.

32 2 . Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

32 3 . Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Марказлар ушбу Низом талабларининг ижроси юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.

6-боб. Якунловчи қоидалар

33. Талаба ўқув йили давомида академик таътилга чиққан, курсда қолдирилган ёки талабалар сафидан четлаштирилган ҳолларда, унга ижара ҳақининг бир қисмини қоплаш учун бериладиган маблағларни тўлаш тўхтатилади.

34. Талабгор ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларни, шунингдек тақдим этилган ижара шартномаси бекор қилинганда ёки яшаш манзили ўзгарганда уч иш куни ичида масъулларга ҳамда олий таълим муассасаси бухгалтериясига хабар бериши шарт.

35. Мазкур тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланишини доимий назорат қилиш давлат олий таълим муассасаси ректори (филиал директори), ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори (директор ўринбосари), бош бухгалтери ва бош аудитори зиммасига юкланади.

36. Ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш бўйича ажратилган маблағлар ортиқча тўланганда, давлат олий таълим муассасасининг масъуллари ҳамда бухгалтерияси томонидан мазкур маблағларни қайтариш чоралари кўрилади.

37. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича маблағларни талабгорларга тўланиши юзасидан назорат Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирлик ва идораларнинг Ички аудит ва молиявий назорат хизматлари томонидан амалга оширилади.

38. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

39. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш бўйича талабгорларни танлаб олиш комиссиясининг

1. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилотининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори (филиал директорининг биринчи ўринбосари), Комиссия раиси 2. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилотининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи 3. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилотининг Хотин-қизлар кенгаши раиси 4. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилоти факультет деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари 5. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилотининг ёшлар етакчиси 6. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилотининг тьютори 7. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилотининг бош аудитори 8. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилотининг Бухгалтерия бўлими масъул ходими 9. Лавозимига кўра — Олий таълим ташкилотининг Регистратор офиси маълумотлар базаси бўлими менежери, Комиссия котиби

Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи 1. Ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — Марказлар)га мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёхуд Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус платформаси орқали (кейинги ўринларда — Махсус платформа) рўйхатдан ўтади. 2. Марказларга ёки ЯИДХП ёхуд Махсус платформа орқали мурожаат этганда, белгиланган шаклдаги сўровномани тўлдиради. (Бунда талабгорнинг ижара шартномаси маълумотлари Солиқ қўмитасининг ijara.soliq.uz платформасидан интеграция орқали автоматик тарзда олинади. Мазкур ҳолатда 1-босқич талабаларидан жорий ўқув йилининг сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этилмайди.) 3. Маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди. Ҳар ойнинг 1-санасидан 7-санасига қадар 2-босқич Олий таълим муассасаси ижара комиссияси (Котиб) 1. Аризалар асосида баённома шакллантиради, Махсус платформада яратилган баённома белгиланган мезонлар бўйича автоматик текширилади. Шунингдек, тьюторлар билан биргаликда ариза берувчининг маълумотларини комиссияга тақдим этиш учун ҳар томонлама ўрганади. 2. Ижара комиссияси аъзоларига баённомани тасдиқлаш учун ахборот тизимида SMS-хабарнома орқали баённомани кўриб чиқиш ҳаволасини юборади. Ҳар ойнинг 7-санасидан 13-санасига қадар 3-босқич Олий таълим муассасаси ижара комиссияси (Аъзолар) Олий таълим муассасаси ижара комиссияси котиби томонидан юборилган баённомаларни электрон рақамли имзо орқали тасдиқлайди ёки рад этади. Ҳар ойнинг 14-санасига қадар 4-босқич Олий таълим муассасаси ижара комиссияси (Раис) Олий таълим муассасаси ижара комиссияси аъзолари томонидан тасдиқланган баённома қарорини электрон рақамли имзо орқали тасдиқлайди ёки рад этади. Ҳар ойнинг 14-санасига қадар 5-босқич Олий таълим муассасаси ижара комиссияси (Буйруқни келишувчилар) Ахборот тизимида тасдиқланган баённома асосида автоматик тарзда шаклланган буйруқни электрон рақамли имзо орқали тасдиқлайди ёки рад этади. Ҳар ойнинг 14-санасига қадар 6-босқич Олий таълим муассасаси ректори (директори) Олий таълим муассасаси ижара комиссияси аъзолари томонидан келишилган буйруқни Электрон рақамли имзо орқали тасдиқлайди ёки рад этади. Ҳар ойнинг 14-санасига қадар 7-босқич Олий таълим муассасаси бухгалтерияси Олий таълим муассасасида тасдиқланган буйруқ асосида ариза берувчининг ижара тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш миқдорини ҳисоблаш ҳужжатини яратади ҳамда тегишли тўловларнинг амалга оширилишини таъминлайди. Ҳар ойнинг 15-санасига қадар 8-босқич Олий таълим муассасаси ижара комиссияси (Котиб) Ариза берувчини давлат хизматини кўрсатиш натижаси ҳақида хабардор қилади. Ҳар ойнинг 15-санасига қадар

Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

НАМУНА СЎРОВНОМА I. Ариза берувчининг шахсий маълумотлари 1.1. Фамилияси, исми ва отасининг исми 1.2. Туғилган санаси 1.3. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, ЖШШИР маълумотлари) 1.4. Фуқаролиги 1.5. Доимий яшаш манзили 1.6. Телефон рақами 1.7. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) 1.8. Жинси 1.9. Ижтимоий ҳолати II. Ариза берувчининг таълим маълумотлари 2.1. Таҳсил олаётган олий таълим муассасаси номи 2.2. Факультети 2.3. Таълим йўналиши 2.4. Таълим шакли 2.5. Таълим босқичи 2.6. Гуруҳи 2.7. Таълим тили III. Ариза маълумотлари 3.1. Ижара шартномаси ID рақами 3.2. Ижарага олинган уй-жой ҳудуди ва манзили 3.3. Уй-жойнинг ижара суммаси 3.4. Ижара шартномасининг амал қилиш муддати 3.5. Ижара берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми 3.6. Банк пластик картаси маълумотлари (МФО, банк пластик картаси тури, ҳисобварағи)

Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

НАМУНА АРИЗА 1. Талаба Ф.И.О. 2. Талаба манзили 3. Туғилган санаси 4. Жинси 5. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) 6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) Ўқиш жойи Таълим йўналиши Таълим шакли Таълим босқичи 7. Ижарага олинган уй-жой ҳудуди ва манзили 8. Уй-жойнинг ижара суммаси Мен давлат томонидан ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб берилишидан манфаатдорлигимни билдираман. 9. Паспортим ва ижтимоий ҳолатимни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаларини илова қилмоқдаман. Ушбу ариза ва унга илова қилинаётган ҳужжатларда кўрсатилган барча маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман. Қабул қилинган сана Қабул қилган шахс (QR код) Ариза ҳолати: Ахборот тизими номи

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 24 сентябрь,

605-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2021 й., 09/21/605/0910-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 15.08.2023 й., 09/23/376/0607-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 29.01.2026 й., 09/26/32/0084-сон; 04.03.2026 й., 09/26/88/0192-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

NAMUNAVIY TARKIBI

SXEMASI

Ijara huquqi asosida yashayotgan talabalar tomonidan toʻlanadigan ijara toʻlovlarini qoplab berish tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlarning tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash va bandligiga koʻmaklashish, ularni ijtimoiy himoya qilish hamda boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi PF-6208-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlarning tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash va bandligiga koʻmaklashish, ularni ijtimoiy himoya qilish hamda boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi PF-6208-son Farmoni bilan:

2021-yil 1-maydan boshlab yotoqxona bilan qamrab olinmagan va oʻziga, shu jumladan ota-onasi (qonuniy vakillari)ga tegishli boʻlmagan uyda ijara huquqi asosida yashaydigan davlat oliy taʼlim muassasalari talabalarining 60 foiziga ular tomonidan toʻlanadigan oylik ijara toʻlovining 50 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplab berilishi, bunda:

ijara toʻlovining qoplab beriladigan qismi Toshkent shahrida — bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari, qolgan hududlarda — bazaviy hisoblash miqdorining yarim baravaridan oshmasligi;

ijara toʻlovining qoplab beriladigan qismi birinchi navbatda ehtiyojmand oila farzandlariga, oʻrnak koʻrsatgan va faol talabalar uchun qoplab berilishi;

oliy taʼlim muassasalari tomonidan ularning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan ijara huquqi asosida yashaydigan boshqa talabalarga ham oylik ijara toʻlovining bir qismi qoplab berilishi mumkinligi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Davlat oliy taʼlim muassasalarining ijara huquqi asosida yashayotgan talabalariga oylik ijara toʻlovining bir qismini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

davlat oliy taʼlim muassasalarining faqat kunduzgi taʼlim shaklida, davlat granti yoki toʻlov-kontrakt asosida tahsil oladigan va ijara huquqi asosida yashaydigan barcha talabalarga oylik ijara toʻlovining bir qismini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplab berish;

ariza beruvchi talaba tomonidan oylik ijara toʻlovining bir qismini qoplab berish uchun oʻzi taʼlim olayotgan fakulʼtetga yoki oliy taʼlim muassasasining Registrator ofisiga yozma ariza bilan murojaat etish tartibi;

davlat oliy taʼlim muassasalarining ijara huquqi asosida yashayotgan talabalariga oylik ijara toʻlovining bir qismini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplab berish boʻyicha talabgorlarni tanlab olish komissiyasi tomonidan talabalar arizasini koʻrib chiqish, oʻrganish va oylik ijara toʻlovining bir qismini qoplab berish boʻyicha qaror qabul qilish;

ijara huquqi asosida yashaydigan talabaga oylik ijara toʻlovlarining bir qismini qoplab berishni moliyalashtirish va toʻlab berish tartibi.

3. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

talabalar safiga qabul qilingan va talabalar turar joyi bilan qamrab olinmagan oliy taʼlim muassasasidan uzoq joylashgan hududlardan kelgan birinchi bosqich talabalari (doimiy yashash joyi boshqa tumanda (shaharda) boʻlgan ijara asosida yashaydigan talabalar)ga, oliy taʼlim muassasalariga ushbu maqsadlarda ajratilgan mablagʻlar doirasida sentabr va oktabr oylari uchun ijara shartnomasi talab etmasdan oylik ijara toʻlovining bir qismi qoplab beriladi hamda belgilangan tartibda ijara shartnomasi taqdim etgan talabalarga noyabr oyidan toʻlovlar davom ettiriladi;

davlat oliy taʼlim muassasalari tomonidan ijara huquqi asosida yashayotgan, biroq ijara toʻlovlari ushbu qarorda belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplanadigan talabalarning 60 foizidan ortgan qismi uchun oylik ijara toʻlovi bir qismini ushbu oliy taʼlim muassasasi tomonidan tasdiqlangan mezonlar va tartib asosida moliyaviy imkoniyatidan kelib chiqib budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoplab berilishi mumkin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi 2021-yilda mazkur qarorda belgilangan vazifalarni amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda tizimida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralarning asoslangan hisob-kitoblariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan qoʻshimcha mablagʻ ajratsin, 2022-yildan boshlab esa — tegishli mablagʻlarni Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov, Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri T.A. Ishmetov hamda Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A.X. Toshkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-sentabrdagi 605-son qaroriga ILOVA

Davlat oliy taʼlim muassasalarining ijara huquqi asosida yashayotgan talabalariga oylik ijara toʻlovining bir qismini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom yotoqxona bilan qamrab olinmagan va oʻziga yoki ota-onasi (qonuniy vakillari)ga tegishli boʻlmagan uyda ijara huquqi asosida yashaydigan davlat oliy taʼlim muassasalari talabalarining oylik ijara toʻlovining bir qismini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan qoplab berish hamda davlat oliy taʼlim muassasalarining ijarada yashayotgan talabalariga davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — Markaz), Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining maxsus elektron platformasi (keyingi oʻrinlarda — Maxsus platforma) orqali oylik ijara toʻlovining bir qismini qaytarish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

Ushbu Nizom talablari nodavlat oliy taʼlim tashkilotlariga, xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarining filiallari, oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

Davlat xizmati bepul koʻrsatiladi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ariza beruvchi — davlat oliy taʼlim muassasasida tahsil olayotgan hamda ijara huquqi asosida yashovchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlgan, shuningdek, respublikada doimiy yashayotgan fuqaroligi boʻlmagan talaba;

ijara huquqi asosida yashaydigan talaba — yotoqxonada, ota-otasi yoki yaqin qarindoshi bilan birga yashamaydigan, oʻziga yoki ota-onasi (qonuniy vakillari)ga tegishli boʻlmagan uyda ijarada yashovchi talaba;

vakolatli organ — davlat oliy taʼlim muassasasi;

davlat oliy taʼlim muassasalarining ijara huquqi asosida yashayotgan talabalariga oylik ijara toʻlovining bir qismini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplab berish boʻyicha talabgorlarni tanlab olish komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — komissiya) — talabalarning arizasini koʻrib chiqish, oʻrganish va oylik ijara toʻlovining bir qismini qoplab berish boʻyicha qaror qabul qilishga masʼul boʻlgan, ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq tarkibda oliy taʼlim muassasasi rektori (filial direktori) tomonidan tasdiqlanadigan, jamoatchilik asosida doimiy ishlaydigan tuzilma;

talabgor — ijara toʻlovining bir qismini qoplab berish toʻgʻrisida komissiya tomonidan ijobiy xulosa olgan talaba.

3. Ijara huquqi asosida yashaydigan talabalarning oylik ijara toʻlovi bir qismini qoplab berish qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq davlat soliq xizmati organlari tomonidan hisobga qoʻyilgan koʻchmas mulk ijara shartnomasiga muvofiq ijara huquqi asosida yashaydigan ariza beruvchilarga nisbatan tatbiq etiladi.

Roʻyxatga olingan doimiy yashash joyi doirasida (tuman, shahar miqyosida) ariza beruvchilarga oylik ijara toʻlovining bir qismini qoplab berish amalga oshirilmaydi.

4. Bitta turar joyda ikki va undan ortiq talaba ijara huquqi asosida yashagan holatlarda, ularning barchasi ijara shartnomasida qayd etilgan boʻlishlari shart.

Bunda talabgorlarga oylik ijara toʻlovining bir qismi ijara shartnomasining summasidan qatʼi nazar, Toshkent shahrida — bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari, qolgan hududlarda — bazaviy hisoblash miqdorining yarim baravari miqdorida toʻlanadi.

5. Ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan ariza va unga ilova qilingan hujjatlar asosida talabgorlar komissiya tomonidan aniqlanadi.

6. Davlat oliy taʼlim muassasalarining faqat kunduzgi taʼlim shaklida (xorijiy hamkor oliy taʼlim tashkilotlarining qoʻshma taʼlim dasturlari asosida va fakultetlarida taʼlim olayotgan talabalardan tashqari), davlat granti yoki toʻlov-kontrakt asosida tahsil olishidan qatʼi nazar, ijara huquqi asosida yashaydigan talabalarning 60 foiziga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplab beriladi.

2-bob. Ijara toʻlovining bir qismini qoplab berish uchun ariza bilan murojaat etish

7. Ariza beruvchi arizaning davlat xizmatini koʻrsatish doirasida koʻrib chiqish holatini YIDXP yoki Maxsus platforma orqali kuzatib borishi mumkin.

7 1 . YIDXP va vakolatli organ oʻrtasidagi elektron davlat xizmatini koʻrsatish doirasida axborot almashinuvi “Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali amalga oshiriladi.

7 2 . Talabalar oʻzlarining doimiy yashash joyi yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan joyidan qatʼi nazar, istalgan Markazga davlat xizmatidan foydalanish uchun murojaat qilishi mumkin.

7 3 . Davlat oliy taʼlim muassasalari talabalari uchun oylik ijara toʻlovining bir qismini qaytarish boʻyicha davlat xizmati ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.

7 4 . Ariza beruvchi davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXP yoki Maxsus platformadan roʻyxatdan va (yoki) avtorizatsiyadan oʻtadi.

7 5 . Ariza beruvchi Markazga oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Markaz xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP yoki Maxsus platforma orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnoma boʻyicha maʼlumotlarni elektron ravishda kiritadi. Bunda ariza beruvchining murojaatiga oid quyidagi maʼlumotlar “Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali avtomatik tarzda aniqlanadi:

shaxsga doir maʼlumotlar — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Migratsiya va personallashtirish departamentining elektron axborot tizimi orqali;

doimiy yashash manzili — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining manzil-maʼlumot elektron axborot tizimi orqali;

tahsil olayotgan oliy taʼlim muassasasi boʻyicha taʼlim maʼlumotlari — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining “Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish — HEMIS” axborot tizimi orqali;

koʻchmas mulk ijara shartnomasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar — Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining “Soliq toʻlovchilar tomonidan koʻchmas mulkni ijaraga berish yoki bepul foydalanish shartnomalarini soliq organlarida roʻyxatdan oʻtkazish” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — ijara.soliq.uz) orqali.

Ariza beruvchidan ushbu bandda koʻrsatilmagan maʼlumot va hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

Taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning haqqoniyligiga ariza beruvchi shaxsan javobgar hisoblanadi.

Ariza beruvchi tomonidan ariza yuborishda amalda qabul qilingan arizasi mavjud boʻlmasligi talab etiladi. Bunda ariza beruvchining tegishli maʼlumotlari oʻzgargan taqdirda, qayta ariza yuborish imkoniyati yaratiladi.

Ariza beruvchi YIDXP orqali davlat xizmatidan foydalanganda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

7 6 . Soʻrovnomaga zarur maʼlumotlar rasmiylashtirib, kiritilgandan soʻng Markaz xodimi ariza beruvchiga QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan soʻrovnomani ikki nusxada chop etib, taqdim etadi. Ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani oʻz imzosi bilan tasdiqlaydi, bir nusxasini oʻzida olib qoladi va ikkinchi nusxasini Markaz xodimiga beradi.

Soʻrovnoma ariza beruvchining imzosi bilan tasdiqlangandan soʻng Markaz xodimining ERIsi bilan tasdiqlangan holda, Maxsus platformaga avtomatik tarzda kiritiladi.

7 7 . Vakolatli organ tomonidan arizalar har oyning 15-sanasiga qadar koʻrib chiqiladi. Bunda oliy taʼlim muassasalarida tashkil etilgan ijara komissiyalar tomonidan talabalarning arizalari asosida bayonnoma elektron raqamli imzo (ERI) orqali tasdiqlanadi va buyruqlar shakllantiriladi. Oliy taʼlim muassasasi rektori (direktori) komissiya aʼzolari tomonidan kelishilgan buyruqni elektron raqamli imzo orqali tasdiqlaydi. Tasdiqlangan buyruq asosida talabalarga ijara toʻlovlarining bir qismi qoplab beriladi.

Soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilishi davlat xizmatini koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.

Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishda uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning murojaati koʻrilmasdan qoldiriladi.

Ariza beruvchi tomonidan ariza maʼlumotlarini ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shaklda, ariza yuborilgan platforma orqali yuklab olish imkoniyati yaratiladi.

8. Oylik ijara toʻlovining bir qismini qoplab berish:

oʻquv yili davomida, yaʼni har yili 1-sentabrdan 1-iyulgacha etib yoki oʻqitish dasturi boʻyicha oʻquv yilining davomiyligiga qarab belgilanadi;

ariza beruvchi tomonidan har oyning 7-sanasiga qadar arizalar masʼullarga taqdim etilganidan soʻng amalga oshiriladi.

Ushbu muddatlar tugagandan keyin taqdim etilgan arizalar koʻrib chiqilmaydi.

9. Ariza beruvchi taqdim etilgan hujjatlar va ularda koʻrsatilgan maʼlumotlarning ishonchliligi va haqqoniyligi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.

3-bob. Ariza beruvchini oʻrganish tartibi

10. Masʼullar bir hafta davomida tyutorlar bilan birgalikda ariza beruvchilarning maʼlumotlarini komissiyaga taqdim etish uchun har tomonlama oʻrganadi.

11. Masʼullar hafta davomida oʻrganilgan maʼlumotlarni umumlashtirib, koʻrib chiqish va qaror qabul qilish uchun navbatdagi haftaning birinchi kunida komissiyaga taqdim etadi.

4-bob. Oylik ijara toʻlovining bir qismini qoplab berishni komissiya tomonidan koʻrib chiqish tartibi

12. Masʼullar taqdim etgan ariza beruvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bir kun muddatda komissiya tomonidan oʻrganib chiqiladi va tegishli qaror qabul qilinadi.

13. Komissiya ishining tashkiliy shakli yigʻilish hisoblanadi. Komissiya majlislari komissiya aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi qatnashgan taqdirda oʻtkaziladi. Bunda, ariza beruvchi taʼlim olayotgan fakultet dekanining masalaga masʼul oʻrinbosari, tyutor, xotin-qizlar kengashi raisi, yoshlar yetakchisi bir vaqtning oʻzida komissiya yigʻilishida ishtirok etishi shart.

14. Komissiya yigʻilishlarida ishtirok etayotgan aʼzolarning uchdan ikki qismi yoqlab ovoz bergan komissiya qarorlari qabul qilingan hisoblanadi va ushbu yigʻilishlarda qabul qilingan qarorlar yigʻilish kotibi tomonidan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.

15. Komissiyaning barcha yigʻilishlari bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi va qaror shaklida qabul qilinadi.

16. Komissiya uning vakolatlariga tegishli masalalarni komissiya raisi boshchiligida oʻtkaziladigan yigʻilishlarda koʻrib chiqadi.

17. Komissiya raisi:

komissiyaning umumiy faoliyatiga rahbarlik qiladi, uning ish rejasi bajarilishi yuzasidan doimiy nazoratni amalga oshiradi;

komissiyaning yigʻilishlarini chaqiradi va ularda raislik qiladi;

komissiya vakolatiga tegishli boʻlgan masalalarni uning yigʻilishida koʻrib chiqish uchun kiritadi;

komissiya qarorlarini tasdiqlaydi.

18. Komissiya kotibi:

komissiya raisining topshiriqlariga asosan komissiya aʼzolarini komissiya yigʻilishining oʻtkaziladigan joyi, vaqti va sanasi toʻgʻrisida xabardor qiladi;

komissiya ish rejalarini tayyorlaydi;

komissiya bayonnomalarini yuritadi va tasdiqlangan bayonnomalarni komissiya aʼzolariga yuboradi;

komissiya dalolatnomalari va xulosalarini manzillarga yetkazadi; komissiya ish yurituvini amalga oshiradi.

19. Komissiya hujjatlari davlat oliy taʼlim muassasasining arxivida belgilangan muddatgacha saqlanadi.

20. Zarurat boʻlganda, taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarga aniqlik kiritish maqsadida ariza beruvchi suhbat uchun Komissiya yigʻilishiga chaqirilishi mumkin.

21. Komissiya arizalarni navbat asosida ularning qayd etilishi ketma-ketligiga muvofiq koʻrib chiqadi.

Komissiya yigʻilishlari, ularning oshkoraligi va xolisligini taʼminlash maqsadida uzluksiz videotasvirga (ovozli) tushiriladi hamda oliy taʼlim muassasasi arxivida belgilangan muddatgacha saqlanadi.

22. Komissiya taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlar asosida ariza beruvchiga oylik ijara toʻlovining bir qismini qoplab berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Talabgorlarni tanlash komissiya tomonidan qonuniylik, shaffoflik, adolat va haqqoniylik tamoyillari asosida amalga oshiriladi.

Oylik ijara toʻlovining bir qismini qoplab berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida komissiya maxsus reyestrni yuritadi.

23. Koʻrib chiqish yakunlari boʻyicha komissiya yigʻilishining bayonnomasi asosida bir kun muddatda davlat oliy taʼlim muassasasi rektori (filial direktori)ning tegishli buyrugʻi rasmiylashtirilib, arizalari qanoatlantirilgan Talabgorlar toʻgʻrisidagi tegishli maʼlumotlar va ularning roʻyxati toʻlovlarni amalga oshirish uchun buxgalteriyaga taqdim etiladi.

Komissiyaning ijara toʻlovining bir qismini toʻlab berish yoki ijara toʻlovining bir qismini toʻlab berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarori asoslantirilgan ravishda oliy taʼlim muassasasining tegishli eʼlonlar taxtalari, rasmiy saytlarida aks ettirilishi komissiya kotibi tomonidan taʼminlanadi.

24. Komissiya tomonidan doimiy ravishda ijara shartnomasini qalbakilashtirgan va notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etgan talabalar roʻyxati shakllantirilib boriladi.

Ushbu talabalar roʻyxatiga tushgan talabalarga komissiya qarori asosida oylik ijara toʻlovining bir qismini qoplab berish toʻxtatilishi mumkin.

25. Quyidagi holatlarda ariza beruvchiga oylik ijara toʻlovining bir qismini qoplab berish rad etilishi mumkin:

ariza beruvchi ushbu Nizomning 24-bandida koʻrsatilgan talabalar roʻyxatida mavjud boʻlganda;

ariza beruvchining ijara shartnomasida koʻrsatilgan manzilda yashamasligi, ijarada yashayotgan manzil ota-onasi (qonuniy vakillari)ga tegishli ekanligi, ijara shartnomasi tegishli tartibda rasmiylashtirilmaganligi;

taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri yoki soxta maʼlumotlar mavjud boʻlganda;

ariza va tegishli hujjatlar qabul qilishning oxirgi sanasi tugagandan keyin taqdim etilganda.

26. Oylik ijara toʻlovining bir qismini qoplab berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorda koʻrsatilgan kamchiliklarni toʻgʻrilash imkoniyati boʻlgan taqdirda ariza beruvchi ushbu Nizomda belgilangan umumiy tartibda takroran murojaat qilishga haqli.

5-bob. Oylik ijara toʻlovining bir qismini qoplab berishni moliyalashtirish va toʻlab berish tartibi

27. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda davlat oliy taʼlim muassasasi ijara huquqi asosida yashayotgan talabalarning jami sonini, shuningdek, uning 60 foizini alohida koʻrsatgan holda asoslantirilgan hisob-kitoblarni yuqori turuvchi vazirlik va idoralarga taqdim etishlari lozim.

28. Vazirlik va idoralar oʻz navbatida davlat oliy taʼlim muassasalari tomonidan taqdim etilgan hisob-kitoblarni jamlab, belgilangan tartibda Davlat budjetidan tegishli mablagʻlarni ajratish uchun Moliya vazirligiga taqdim etadilar.

29. Davlat budjetidan mazkur maqsadlar uchun ajratiladigan mablagʻlar oliy taʼlim muassasasi xarajatlar smetasining “47.21.500 — Uy-joy-kommunal xizmatlar boʻyicha har oylik kompensatsiya toʻlovlari” moddasida rejalashtiriladi.

30. Arizasi ijobiy hal etilgan talabalar uchun ijara toʻlovining bir qismi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan ular ariza bergan sanadan boshlab qoplab beriladi.

31. Davlat oliy taʼlim muassasasi rektori (filial direktori)ning tegishli buyrugʻiga muvofiq muassasa buxgalteriyasi tomonidan ijara haqining bir qismini qoplash uchun beriladigan mablagʻlar talabgorning plastik kartasiga pul oʻtkazish yoʻli bilan har oyning 15-sanasiga qadar toʻlab beriladi.

32. Ijara huquqi asosida yashayotgan talabalar ijara toʻlovining bir qismini qoplab berish uchun davlat oliy taʼlim muassasalariga budjetdan ajratilgan mablagʻlarning tegishli moliya yili yakuniga qadar oʻzlashtirilmay qolgan qismi belgilangan tartibda Davlat budjetiga qaytariladi.

32 1 . Markazlar, oliy taʼlim muassasalari va tashkilotlar oʻz faoliyatini amalga oshirish natijasida olingan ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlaydi.

32 2 . Ariza beruvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining noqonuniy xatti-harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.

32 3 . Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va Markazlar ushbu Nizom talablarining ijrosi yuzasidan davlat organlari va boshqa tashkilotlar faoliyatini, jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat va monitoring qilib boradi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

33. Talaba oʻquv yili davomida akademik taʼtilga chiqqan, kursda qoldirilgan yoki talabalar safidan chetlashtirilgan hollarda, unga ijara haqining bir qismini qoplash uchun beriladigan mablagʻlarni toʻlash toʻxtatiladi.

34. Talabgor ariza va unga ilova qilingan hujjatlarda koʻrsatilgan maʼlumotlarni, shuningdek taqdim etilgan ijara shartnomasi bekor qilinganda yoki yashash manzili oʻzgarganda uch ish kuni ichida masʼullarga hamda oliy taʼlim muassasasi buxgalteriyasiga xabar berishi shart.

35. Mazkur toʻlovlarning toʻgʻri hisoblanishi va toʻlanishini doimiy nazorat qilish davlat oliy taʼlim muassasasi rektori (filial direktori), yoshlar masalalari va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha prorektori (direktor oʻrinbosari), bosh buxgalteri va bosh auditori zimmasiga yuklanadi.

36. Oylik ijara toʻlovi bir qismini qoplab berish boʻyicha ajratilgan mablagʻlar ortiqcha toʻlanganda, davlat oliy taʼlim muassasasining masʼullari hamda buxgalteriyasi tomonidan mazkur mablagʻlarni qaytarish choralari koʻriladi.

37. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan oylik ijara toʻlovining bir qismini qoplab berish boʻyicha mablagʻlarni talabgorlarga toʻlanishi yuzasidan nazorat Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi hamda vazirlik va idoralarning Ichki audit va moliyaviy nazorat xizmatlari tomonidan amalga oshiriladi.

38. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

39. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javob beradilar.

Davlat oliy taʼlim muassasalarining ijara huquqi asosida yashayotgan talabalariga oylik ijara toʻlovining bir qismini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Davlat oliy taʼlim muassasalarining ijara huquqi asosida yashayotgan talabalariga oylik ijara toʻlovining bir qismini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplab berish boʻyicha talabgorlarni tanlab olish komissiyasining

1. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkilotining yoshlar masalalari va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha birinchi prorektori (filial direktorining birinchi oʻrinbosari), Komissiya raisi 2. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkilotining Yoshlar bilan ishlash, maʼnaviyat va maʼrifat boʻlimi boshligʻi 3. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkilotining Xotin-qizlar kengashi raisi 4. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkiloti fakultet dekanining yoshlar bilan ishlash boʻyicha oʻrinbosari 5. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkilotining yoshlar yetakchisi 6. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkilotining tyutori 7. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkilotining bosh auditori 8. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkilotining Buxgalteriya boʻlimi masʼul xodimi 9. Lavozimiga koʻra — Oliy taʼlim tashkilotining Registrator ofisi maʼlumotlar bazasi boʻlimi menejeri, Komissiya kotibi

Davlat oliy taʼlim muassasalarining ijara huquqi asosida yashayotgan talabalariga oylik ijara toʻlovining bir qismini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Davlat oliy taʼlim muassasalarining ijara huquqi asosida yashayotgan talabalariga oylik ijara toʻlovining bir qismini qoplab berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Oylik ijara toʻlovining bir qismini qoplab berish boʻyicha davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — Markazlar)ga murojaat qiladi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoxud Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining maxsus platformasi orqali (keyingi oʻrinlarda — Maxsus platforma) roʻyxatdan oʻtadi. 2. Markazlarga yoki YIDXP yoxud Maxsus platforma orqali murojaat etganda, belgilangan shakldagi soʻrovnomani toʻldiradi. (Bunda talabgorning ijara shartnomasi maʼlumotlari Soliq qoʻmitasining ijara.soliq.uz platformasidan integratsiya orqali avtomatik tarzda olinadi. Mazkur holatda 1-bosqich talabalaridan joriy oʻquv yilining sentabr va oktabr oylari uchun ijara shartnomasi talab etilmaydi.) 3. Maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi. Har oyning 1-sanasidan 7-sanasiga qadar 2-bosqich Oliy taʼlim muassasasi ijara komissiyasi (Kotib) 1. Arizalar asosida bayonnoma shakllantiradi, Maxsus platformada yaratilgan bayonnoma belgilangan mezonlar boʻyicha avtomatik tekshiriladi. Shuningdek, tyutorlar bilan birgalikda ariza beruvchining maʼlumotlarini komissiyaga taqdim etish uchun har tomonlama oʻrganadi. 2. Ijara komissiyasi aʼzolariga bayonnomani tasdiqlash uchun axborot tizimida SMS-xabarnoma orqali bayonnomani koʻrib chiqish havolasini yuboradi. Har oyning 7-sanasidan 13-sanasiga qadar 3-bosqich Oliy taʼlim muassasasi ijara komissiyasi (Aʼzolar) Oliy taʼlim muassasasi ijara komissiyasi kotibi tomonidan yuborilgan bayonnomalarni elektron raqamli imzo orqali tasdiqlaydi yoki rad etadi. Har oyning 14-sanasiga qadar 4-bosqich Oliy taʼlim muassasasi ijara komissiyasi (Rais) Oliy taʼlim muassasasi ijara komissiyasi aʼzolari tomonidan tasdiqlangan bayonnoma qarorini elektron raqamli imzo orqali tasdiqlaydi yoki rad etadi. Har oyning 14-sanasiga qadar 5-bosqich Oliy taʼlim muassasasi ijara komissiyasi (Buyruqni kelishuvchilar) Axborot tizimida tasdiqlangan bayonnoma asosida avtomatik tarzda shakllangan buyruqni elektron raqamli imzo orqali tasdiqlaydi yoki rad etadi. Har oyning 14-sanasiga qadar 6-bosqich Oliy taʼlim muassasasi rektori (direktori) Oliy taʼlim muassasasi ijara komissiyasi aʼzolari tomonidan kelishilgan buyruqni Elektron raqamli imzo orqali tasdiqlaydi yoki rad etadi. Har oyning 14-sanasiga qadar 7-bosqich Oliy taʼlim muassasasi buxgalteriyasi Oliy taʼlim muassasasida tasdiqlangan buyruq asosida ariza beruvchining ijara toʻlovlarining bir qismini qoplab berish miqdorini hisoblash hujjatini yaratadi hamda tegishli toʻlovlarning amalga oshirilishini taʼminlaydi. Har oyning 15-sanasiga qadar 8-bosqich Oliy taʼlim muassasasi ijara komissiyasi (Kotib) Ariza beruvchini davlat xizmatini koʻrsatish natijasi haqida xabardor qiladi. Har oyning 15-sanasiga qadar

Davlat oliy taʼlim muassasalarining ijara huquqi asosida yashayotgan talabalariga oylik ijara toʻlovining bir qismini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

NAMUNA SOʻROVNOMA I. Ariza beruvchining shaxsiy maʼlumotlari 1.1. Familiyasi, ismi va otasining ismi 1.2. Tugʻilgan sanasi 1.3. Pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (seriyasi va raqami, JSHSHIR maʼlumotlari) 1.4. Fuqaroligi 1.5. Doimiy yashash manzili 1.6. Telefon raqami 1.7. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) 1.8. Jinsi 1.9. Ijtimoiy holati II. Ariza beruvchining taʼlim maʼlumotlari 2.1. Tahsil olayotgan oliy taʼlim muassasasi nomi 2.2. Fakulteti 2.3. Taʼlim yoʻnalishi 2.4. Taʼlim shakli 2.5. Taʼlim bosqichi 2.6. Guruhi 2.7. Taʼlim tili III. Ariza maʼlumotlari 3.1. Ijara shartnomasi ID raqami 3.2. Ijaraga olingan uy-joy hududi va manzili 3.3. Uy-joyning ijara summasi 3.4. Ijara shartnomasining amal qilish muddati 3.5. Ijara beruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi 3.6. Bank plastik kartasi maʼlumotlari (MFO, bank plastik kartasi turi, hisobvaragʻi)

Davlat oliy taʼlim muassasalarining ijara huquqi asosida yashayotgan talabalariga oylik ijara toʻlovining bir qismini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

NAMUNA ARIZA 1. Talaba F.I.O. 2. Talaba manzili 3. Tugʻilgan sanasi 4. Jinsi 5. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) 6. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) Oʻqish joyi Taʼlim yoʻnalishi Taʼlim shakli Taʼlim bosqichi 7. Ijaraga olingan uy-joy hududi va manzili 8. Uy-joyning ijara summasi Men davlat tomonidan oylik ijara toʻlovining bir qismini qoplab berilishidan manfaatdorligimni bildiraman. 9. Pasportim va ijtimoiy holatimni tasdiqlovchi hujjatlar nusxalarini ilova qilmoqdaman. Ushbu ariza va unga ilova qilinayotgan hujjatlarda koʻrsatilgan barcha maʼlumotlarning haqiqiyligini tasdiqlayman. Qabul qilingan sana Qabul qilgan shaxs (QR kod) Ariza holati: Axborot tizimi nomi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 24-sentabr,

605-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 24.09.2021-y., 09/21/605/0910-son; 06.08.2022-y., 09/22/431/0716-son; 10.08.2022-y., 09/22/438/0726-son; 15.08.2023-y., 09/23/376/0607-son; 03.03.2025-y., 09/25/135/0208-son; 29.01.2026-y., 09/26/32/0084-son; 04.03.2026-y., 09/26/88/0192-son)

lex.uz