UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 24-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 24 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 сентября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 September 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш ҳамда ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармонига мувофиқ фуқароларнинг ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш ҳамда ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

олий таълим ташкилотлари бакалавриат таълим йўналишлари хусусиятидан келиб чиқиб, иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олий таълим ташкилотларида мавжуд бакалавриат таълим йўналишлари ва таълим шаклларида ташкил этиш;

иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрларини белгилаш, ўқишга кириш учун белгиланган муддатларда ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали, давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформаси орқали қабул қилиш;

иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда ўқув жараёнини ташкил этиш, шу жумладан, ўқиш давомийлигини тегишли бакалавриат таълим йўналишлари учун белгиланган муддатдан бир йилга кам этиб белгилаш;

иккинчи ва ундан кейинги олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режаси ва фан дастурларини таянч олий таълим ташкилотлари томонидан турдош олий таълим ташкилотлари билан келишилган ҳолда кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб алоҳида ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 606-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш ҳамда ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни ташкил этиш ҳамда ўқишга кириш учун ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП), давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — ДХМ) ёки Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформаси (кейинги ўринларда — махсус платформа) орқали қабул қилиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ҳамда Тошкент давлат юридик университетига нисбатан татбиқ этилмайди.

2. «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ фуқаролар шартнома асосида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни олиш ҳуқуқига эгадирлар.

3. Олий маълумотга эга бўлган бакалавр (дипломли мутахассис) даражасига эга шахслар бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олишлари мумкин.

4. Олий таълим ташкилотлари томонидан иккинчи ва ундан кейинги олий таълим мавжуд қувватлари, моддий-техника базаси, профессор-ўқитувчилари таркиби ҳамда бакалавриат таълим йўналишлари хусусиятидан келиб чиқиб, муайян олий таълим ташкилотида бир йил олдинги қабул параметрларида мавжуд бакалавриат таълим йўналишлари ва таълим шаклларида ташкил этилади.

2-боб. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қабул қилишни ташкил этиш

5. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари олий таълим ташкилотининг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси ҳисобга олинган ҳолда олий таълим ташкилоти кенгаши томонидан белгиланади.

5 1 . Олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизмати мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.

5 2 . Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.

5 3 . Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатиш доирасида аризани кўриб чиқиш ҳолатини ЯИДХП ёки махсус платформа орқали кузатиб бориши мумкин.

6. Олий таълим ташкилотларида ташкил этиладиган қабул комиссиялари (кейинги ўринларда — қабул комиссияси)га иккинчи ва ундан кейинги олий таълим қабулини амалга ошириш вазифаси юклатилади.

7. Ариза берувчи иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга ўқишга кириш учун ҳар йили 10 июлдан 10 августга қадар (шу куни ҳам) давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП ёки махсус платформа орқали рўйхатдан ўтади.

9. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қабул қилиш тартиби (кириш имтиҳони шакли, баҳолаш мезонлари, имтиҳон ўтказиш муддатлари) олий таълим ташкилотининг хусусиятидан келиб чиқиб, олий таълим ташкилоти кенгаши томонидан белгиланади ва ҳар йили 1 июлга қадар олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

10. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қабул қилиш натижалари ҳар йили 30 августга қадар олий таълим ташкилотлари томонидан эълон қилинади ҳамда қабул натижаси тўғрисида ЯИДХП ёки махсус платформа орқали ариза берувчи хабардор қилинади.

10 1 . Ариза берувчи ЯИДХП, ДХМ ёки махсус платформа орқали мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ Олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича сўровномани (кейинги ўринларда — сўровнома) тўлдиради ҳамда унга киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

10 2 . Агар сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига аризани таҳрирлашга қўшимча имконият берилиши мумкин. Бунда аризани таҳрирлашнинг охирги муддати ариза қабул қилиш жараёни якунлангунга қадар амал қилади.

Қабул муддати якунланганидан сўнг биринчи марта рад этилган аризаларни бир иш куни давомида таҳрирлаш имконияти берилади.

Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

10 3 . Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида ундан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.

10 4 . ЯИДХП, ДХМ ёки махсус платформа орқали мурожаат қилинганда, сўровнома автоматик тарзда тегишли олий таълим ташкилотига юборилади.

10 5 . Республикада фаолият кўрсатаётган (кўрсатган) давлат, нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда хорижий олий таълим ташкилотлари филиаллари (кейинги ўринларда — олий таълим ташкилотлари) томонидан берилган диплом маълумотлари автоматик тарзда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Олий, ўрта махсус ва касбий (профессионал) таълим ташкилотларини тугатганлиги тўғрисидаги диплом маълумотлар базаси»дан (кейинги ўринларда — «Диплом» ахборот тизими) олинади.

Тегишли олий таълим ташкилоти «Диплом» ахборот тизимида диплом маълумотлари мавжуд бўлмаган ариза берувчининг таълим маълумотларини ариза келиб тушгандан бошлаб уч иш куни давомида ариза берувчининг тугатган олий таълим ташкилотига диплом маълумотларини тасдиқлаш учун жўнатади, бунда ҳар йили 20 августга қадар тегишли олий таълим ташкилоти томонидан ариза берувчига берилган диплом маълумотлари тасдиқлаб берилади.

Ариза берувчи хорижий олий таълим ташкилотини тугатган бўлса, унинг диплом маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг «Нострификация» ахборот тизими орқали текшириб олинади.

Тегишли олий таълим ташкилоти «Нострификация» ахборот тизимида диплом маълумотлари мавжуд бўлмаган ариза берувчининг таълим маълумотларини ариза келиб тушгандан бошлаб уч иш куни давомида ариза берувчининг тугатган олий таълим ташкилотига диплом маълумотларини тасдиқлаш учун жўнатади.

Бунда хорижий давлатлар таълим ташкилотларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.

11. Иккинчи ва ундан кейинги таълимда ўқиш учун талабаликка тавсия этилган шахслар билан олий таълим ташкилоти ўртасида шартнома расмийлаштирилади.

Шартнома шартлари, уларни амалга ошириш тартиби ҳамда томонларнинг мажбуриятлари қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

12. Олий таълим ташкилотлари бакалавриат таълим йўналишлари хусусиятидан келиб чиқиб, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим учун тўлов-контракт миқдори бир талабани ўқитиш билан боғлиқ харажатлар миқдоридан келиб чиқиб, олий таълим ташкилоти кенгаши томонидан белгиланади.

12 1 . Талабаликка тавсия этилган ариза берувчилар қабул комиссиясига олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирманинг асл нусхаси — олий таълим ташкилотларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга иловани тақдим этади.

Ариза берувчи томонидан тақдим этилган (топширилган) ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, ариза берувчи талабаликка қабул қилинмайди (талабаликка қабул қилинган бўлса, олий таълим ташкилоти талабалари сафидан четлаштирилади) ҳамда бу ҳақда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хабардор қилинади.

13. Талабаларни ўқишга қабул қилиш шартномада белгиланган тўлов амалга оширилгандан сўнг, олий таълим ташкилоти ректорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

3-боб. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда ўқув жараёнини ташкил этиш

14. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда ўқиш ўқув режаларидаги фанлар фарқидан қатъи назар, 2-курсдан бошланади.

Бунда иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда ўқиш давомийлиги тегишли бакалавриат таълим йўналишлари учун белгиланган муддатдан бир йилга кам этиб белгиланади.

15. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режаси ва фан дастурлари таянч олий таълим ташкилотлари томонидан турдош олий таълим ташкилотлари билан келишилган ҳолда кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кундузги таълим шакли учун тасдиқланган ўқув режа ва фан дастурларига мувофиқ ҳолда алоҳида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

16. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда таҳсил олаётган талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.

17. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда таҳсил олган шахсларга, давлат аттестацияси якунлари бўйича, давлат намунасидаги ҳужжат (диплом ва унинг иловаси) берилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

18. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

18 1 . Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда олий таълим ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

18 2 . Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

19. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш ҳамда ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи 1. Олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга ўқишга кириш учун Давлат хизматлари марказига (ДХМ) ўзи келган ҳолда мурожаат этади, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) ёки махсус платформада рўйхатдан ўтади. 2. ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат этганда, тегишли сўровномани мустақил равишда тўлдиради. 3. Маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди. Ҳар йили 10 июлдан 10 августга қадар (шу куни ҳам) 2-босқич ЯИДХП, ДХМ, махсус платформа Рўйхатдан ўтган талабгорларнинг аризаларини, маълумотларини тегишли олий таълим ташкилотларига юборади. 10 дақиқа мобайнида автоматик тарзда 3-босқич Олий таълим ташкилоти 1. Ариза берувчининг диплом маълумотларини текшириб, тегишлилиги бўйича талабгорнинг бакалавр дипломи тўғрисидаги маълумотларни тугатган олий таълим ташкилоти тасдиқлайди. Ҳар йили 20 августга қадар 2. Келиб тушган аризаларни тегишлиги бўйича қабул қилади. Ҳар йили 20 августга қадар 3. Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича ариза берувчининг ЯИДХП ёки махсус платформадаги шахсий кабинетига хабар юборилади. Ҳар йили 30 августга қадар

Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш ҳамда ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

НАМУНА Олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича СЎРОВНОМА I. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар 1.1. Фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади) 1.2. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, ЖШШИР маълумотлари) 1.3. Фуқаролиги 1.4. Телефон рақами 1.5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) II. Ариза берувчининг ўқиган олий таълим ташкилоти бўйича маълумотлар 2.1. Ўқиган олий таълим ташкилотининг номи 2.2. Ўқиган бакалавриат таълим йўналиши шифри ва номи 2.3. Олий таълим олганлиги тўғрисидаги диплом маълумотлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Диплом» ахборот тизими орқали автоматик шаклланади. Ушбу тизим орқали диплом маълумотлари аниқланмаган ариза берувчилардан бакалавриат таълим йўналиши бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом ва унга илованинг нусхалари сўралади. 2.4. Хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (хорижий олий таълим ташкилотини тугатган ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг «Нострификация» ахборот тизимидан диплом маълумотлари аниқланмаган ариза берувчилар учун). III. Ариза берувчининг иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга кириш истагини билдирган олий таълим ташкилоти 3.1. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга кириш истагини билдирган олий таълим ташкилотининг номи 3.2. Таълим йўналиши шифри ва номи 3.3. Таълим шакли 3.4 Таълим тили

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 24 сентябрь,

606-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2021 й., 09/21/606/0911-сон; 25.06.2026 й., 09/26/322/0622-сон; 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim tashkilotlarida ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimni olish hamda oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

“Taʼlim toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Milliy qonunchilik bazasini kompleks tizimlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-apreldagi PF-6218-son Farmoniga muvofiq fuqarolarning ishlab chiqarishdan ajralmagan holda ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlim olishi uchun shart-sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim tashkilotlarida ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimni olish hamda oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari xususiyatidan kelib chiqib, ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimni oliy taʼlim tashkilotlarida mavjud bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va taʼlim shakllarida tashkil etish;

ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlim boʻyicha qabul parametrlarini belgilash, oʻqishga kirish uchun belgilangan muddatlarda hujjatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali, davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining maxsus elektron platformasi orqali qabul qilish;

ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimda oʻquv jarayonini tashkil etish, shu jumladan, oʻqish davomiyligini tegishli bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari uchun belgilangan muddatdan bir yilga kam etib belgilash;

ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimning bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari oʻquv rejasi va fan dasturlarini tayanch oliy taʼlim tashkilotlari tomonidan turdosh oliy taʼlim tashkilotlari bilan kelishilgan holda kadrlar buyurtmachilarining ehtiyojlaridan kelib chiqib alohida ishlab chiqish va tasdiqlash.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev hamda Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A.X. Toshkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-sentabrdagi 606-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim tashkilotlarida ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimni olish hamda oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom oliy taʼlim tashkilotlarida bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimni tashkil etish hamda oʻqishga kirish uchun hujjatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP), davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — DXM) yoki Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining maxsus elektron platformasi (keyingi oʻrinlarda — maxsus platforma) orqali qabul qilish tartibini belgilaydi.

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi oliy harbiy taʼlim muassasalariga hamda Toshkent davlat yuridik universitetiga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2. “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 11-moddasiga muvofiq fuqarolar shartnoma asosida ikkinchi va undan keyingi oliy maʼlumotni olish huquqiga egadirlar.

3. Oliy maʼlumotga ega boʻlgan bakalavr (diplomli mutaxassis) darajasiga ega shaxslar bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimni olishlari mumkin.

4. Oliy taʼlim tashkilotlari tomonidan ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlim mavjud quvvatlari, moddiy-texnika bazasi, professor-oʻqituvchilari tarkibi hamda bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari xususiyatidan kelib chiqib, muayyan oliy taʼlim tashkilotida bir yil oldingi qabul parametrlarida mavjud bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va taʼlim shakllarida tashkil etiladi.

2-bob. Ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimga qabul qilishni tashkil etish

5. Ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlim boʻyicha qabul parametrlari oliy taʼlim tashkilotining ilmiy-pedagogik salohiyati va moddiy-texnik bazasi hisobga olingan holda oliy taʼlim tashkiloti kengashi tomonidan belgilanadi.

5 1 . Oliy taʼlim tashkilotlarining bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmati mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.

5 2 . Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun toʻlov undirilmaydi.

5 3 . Ariza beruvchi davlat xizmatini koʻrsatish doirasida arizani koʻrib chiqish holatini YIDXP yoki maxsus platforma orqali kuzatib borishi mumkin.

6. Oliy taʼlim tashkilotlarida tashkil etiladigan qabul komissiyalari (keyingi oʻrinlarda — qabul komissiyasi)ga ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlim qabulini amalga oshirish vazifasi yuklatiladi.

7. Ariza beruvchi ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimga oʻqishga kirish uchun har yili 10-iyuldan 10-avgustga qadar (shu kuni ham) davlat xizmatidan foydalanish uchun YIDXP yoki maxsus platforma orqali roʻyxatdan oʻtadi.

9. Ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimga qabul qilish tartibi (kirish imtihoni shakli, baholash mezonlari, imtihon oʻtkazish muddatlari) oliy taʼlim tashkilotining xususiyatidan kelib chiqib, oliy taʼlim tashkiloti kengashi tomonidan belgilanadi va har yili 1-iyulga qadar oliy taʼlim tashkilotining rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

10. Ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimga qabul qilish natijalari har yili 30-avgustga qadar oliy taʼlim tashkilotlari tomonidan eʼlon qilinadi hamda qabul natijasi toʻgʻrisida YIDXP yoki maxsus platforma orqali ariza beruvchi xabardor qilinadi.

10 1 . Ariza beruvchi YIDXP, DXM yoki maxsus platforma orqali mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq Oliy taʼlim tashkilotlarining bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha soʻrovnomani (keyingi oʻrinlarda — soʻrovnoma) toʻldiradi hamda unga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi.

10 2 . Agar soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilgan boʻlsa, ularni bartaraf etish uchun ariza beruvchiga arizani tahrirlashga qoʻshimcha imkoniyat berilishi mumkin. Bunda arizani tahrirlashning oxirgi muddati ariza qabul qilish jarayoni yakunlangunga qadar amal qiladi.

Qabul muddati yakunlanganidan soʻng birinchi marta rad etilgan arizalarni bir ish kuni davomida tahrirlash imkoniyati beriladi.

Belgilangan muddatda kamchiliklar bartaraf etilmaganligi davlat xizmatini koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.

10 3 . Ariza beruvchi davlat xizmatini koʻrsatishning har qanday bosqichida undan foydalanishdan bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.

10 4 . YIDXP, DXM yoki maxsus platforma orqali murojaat qilinganda, soʻrovnoma avtomatik tarzda tegishli oliy taʼlim tashkilotiga yuboriladi.

10 5 . Respublikada faoliyat koʻrsatayotgan (koʻrsatgan) davlat, nodavlat oliy taʼlim tashkilotlari hamda xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari filiallari (keyingi oʻrinlarda — oliy taʼlim tashkilotlari) tomonidan berilgan diplom maʼlumotlari avtomatik tarzda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining “Oliy, oʻrta maxsus va kasbiy (professional) taʼlim tashkilotlarini tugatganligi toʻgʻrisidagi diplom maʼlumotlar bazasi”dan (keyingi oʻrinlarda — “Diplom” axborot tizimi) olinadi.

Tegishli oliy taʼlim tashkiloti “Diplom” axborot tizimida diplom maʼlumotlari mavjud boʻlmagan ariza beruvchining taʼlim maʼlumotlarini ariza kelib tushgandan boshlab uch ish kuni davomida ariza beruvchining tugatgan oliy taʼlim tashkilotiga diplom maʼlumotlarini tasdiqlash uchun joʻnatadi, bunda har yili 20-avgustga qadar tegishli oliy taʼlim tashkiloti tomonidan ariza beruvchiga berilgan diplom maʼlumotlari tasdiqlab beriladi.

Ariza beruvchi xorijiy oliy taʼlim tashkilotini tugatgan boʻlsa, uning diplom maʼlumotlari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligining “Nostrifikatsiya” axborot tizimi orqali tekshirib olinadi.

Tegishli oliy taʼlim tashkiloti “Nostrifikatsiya” axborot tizimida diplom maʼlumotlari mavjud boʻlmagan ariza beruvchining taʼlim maʼlumotlarini ariza kelib tushgandan boshlab uch ish kuni davomida ariza beruvchining tugatgan oliy taʼlim tashkilotiga diplom maʼlumotlarini tasdiqlash uchun joʻnatadi.

Bunda xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarining 1992-yil 1-yanvardan keyin berilgan diplomlari belgilangan tartibda nostrifikatsiyadan oʻtkazilgan boʻlishi lozim.

11. Ikkinchi va undan keyingi taʼlimda oʻqish uchun talabalikka tavsiya etilgan shaxslar bilan oliy taʼlim tashkiloti oʻrtasida shartnoma rasmiylashtiriladi.

Shartnoma shartlari, ularni amalga oshirish tartibi hamda tomonlarning majburiyatlari qonun hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

12. Oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari xususiyatidan kelib chiqib, ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlim uchun toʻlov-kontrakt miqdori bir talabani oʻqitish bilan bogʻliq xarajatlar miqdoridan kelib chiqib, oliy taʼlim tashkiloti kengashi tomonidan belgilanadi.

12 1 . Talabalikka tavsiya etilgan ariza beruvchilar qabul komissiyasiga oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjatning asl nusxasi (yoki diplomdan koʻchirmaning asl nusxasi — oliy taʼlim tashkilotlarini davlat granti boʻyicha oʻqib tugatganlar uchun) hamda unga ilovani taqdim etadi.

Ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan (topshirilgan) hujjatlarning qalbakiligi aniqlansa, ariza beruvchi talabalikka qabul qilinmaydi (talabalikka qabul qilingan boʻlsa, oliy taʼlim tashkiloti talabalari safidan chetlashtiriladi) hamda bu haqda belgilangan tartibda huquqni muhofaza qiluvchi organlar xabardor qilinadi.

13. Talabalarni oʻqishga qabul qilish shartnomada belgilangan toʻlov amalga oshirilgandan soʻng, oliy taʼlim tashkiloti rektorining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.

3-bob. Ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimda oʻquv jarayonini tashkil etish

14. Ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimda oʻqish oʻquv rejalaridagi fanlar farqidan qatʼi nazar, 2-kursdan boshlanadi.

Bunda ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimda oʻqish davomiyligi tegishli bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari uchun belgilangan muddatdan bir yilga kam etib belgilanadi.

15. Ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimning bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari oʻquv rejasi va fan dasturlari tayanch oliy taʼlim tashkilotlari tomonidan turdosh oliy taʼlim tashkilotlari bilan kelishilgan holda kadrlar buyurtmachilarining ehtiyojlaridan kelib chiqib, kunduzgi taʼlim shakli uchun tasdiqlangan oʻquv reja va fan dasturlariga muvofiq holda alohida ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.

16. Ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimda tahsil olayotgan talabalar oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 13-sentabrdagi 578-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan amalga oshiriladi.

17. Ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimda tahsil olgan shaxslarga, davlat attestatsiyasi yakunlari boʻyicha, davlat namunasidagi hujjat (diplom va uning ilovasi) beriladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

18 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda oliy taʼlim tashkilotlari oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

18 2 . Ariza beruvchilar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

19. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim tashkilotlarida ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimni olish hamda oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Oliy taʼlim tashkilotlarining bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Oliy taʼlim tashkilotlarining bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimga oʻqishga kirish uchun Davlat xizmatlari markaziga (DXM) oʻzi kelgan holda murojaat etadi, Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (YIDXP) yoki maxsus platformada roʻyxatdan oʻtadi. 2. YIDXP yoki maxsus platforma orqali murojaat etganda, tegishli soʻrovnomani mustaqil ravishda toʻldiradi. 3. Maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi. Har yili 10-iyuldan 10-avgustga qadar (shu kuni ham) 2-bosqich YIDXP, DXM, maxsus platforma Roʻyxatdan oʻtgan talabgorlarning arizalarini, maʼlumotlarini tegishli oliy taʼlim tashkilotlariga yuboradi. 10 daqiqa mobaynida avtomatik tarzda 3-bosqich Oliy taʼlim tashkiloti 1. Ariza beruvchining diplom maʼlumotlarini tekshirib, tegishliligi boʻyicha talabgorning bakalavr diplomi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tugatgan oliy taʼlim tashkiloti tasdiqlaydi. Har yili 20-avgustga qadar 2. Kelib tushgan arizalarni tegishligi boʻyicha qabul qiladi. Har yili 20-avgustga qadar 3. Arizani koʻrib chiqish natijasi boʻyicha ariza beruvchining YIDXP yoki maxsus platformadagi shaxsiy kabinetiga xabar yuboriladi. Har yili 30-avgustga qadar

Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim tashkilotlarida ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimni olish hamda oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

NAMUNA Oliy taʼlim tashkilotlarining bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha SOʻROVNOMA I. Ariza beruvchi haqidagi maʼlumotlar 1.1. Familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi) 1.2. Pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (seriyasi va raqami, JSHSHIR maʼlumotlari) 1.3. Fuqaroligi 1.4. Telefon raqami 1.5. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) II. Ariza beruvchining oʻqigan oliy taʼlim tashkiloti boʻyicha maʼlumotlar 2.1. Oʻqigan oliy taʼlim tashkilotining nomi 2.2. Oʻqigan bakalavriat taʼlim yoʻnalishi shifri va nomi 2.3. Oliy taʼlim olganligi toʻgʻrisidagi diplom maʼlumotlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining “Diplom” axborot tizimi orqali avtomatik shakllanadi. Ushbu tizim orqali diplom maʼlumotlari aniqlanmagan ariza beruvchilardan bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom va unga ilovaning nusxalari soʻraladi. 2.4. Xorijiy davlatda oliy taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi guvohnoma nusxasi (xorijiy oliy taʼlim tashkilotini tugatgan hamda Bilim va malakalarni baholash agentligining “Nostrifikatsiya” axborot tizimidan diplom maʼlumotlari aniqlanmagan ariza beruvchilar uchun). III. Ariza beruvchining ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimga kirish istagini bildirgan oliy taʼlim tashkiloti 3.1. Ikkinchi va undan keyingi oliy taʼlimga kirish istagini bildirgan oliy taʼlim tashkilotining nomi 3.2. Taʼlim yoʻnalishi shifri va nomi 3.3. Taʼlim shakli 3.4 Taʼlim tili

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 24-sentabr,

606-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 24.09.2021-y., 09/21/606/0911-son; 25.06.2026-y., 09/26/322/0622-son; 01.07.2026-y., 09/26/350/0667-son)

lex.uz