UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 28-sentabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Milliy gvardiyasi qoʻmondoni

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 28 сентябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Миллий гвардияси қўмондони

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 сентября 2021 г. · Документы министерств и ведомств · Командующего Национальной гвардии

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 September 2021 · Ministry and agency documents · Milliy gvardiyasi qoʻmondoni

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг

буйруғи

МЕТОДИКАСИ

ЖАДВАЛИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон « Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон « Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида »ги фармонлари ҳамда 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон « Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида »ги ва 2021 йил 27 февралдаги ПҚ-5010-сон « Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2019 йил 8 декабрдаги 248-сон буйруғи (рўйхат рақами 3210, 2020 йил 13 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2020 й., 10/20/3210/0049-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2021 йил 28 сентябрдаги 252-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. 5-бандда :

биринчи хатбошидаги «ўрта ёки ўрта махсус (касб-ҳунар)» деган сўзлар «умумий ўрта ёки ўрта махсус (бошланғич, ўрта, ўрта махсус профессионал)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ контракт бўйича ҳарбий хизматчилар лавозимларини бутлаш учун юксак касбий тайёргарлик ва фаолиятида катта тажрибага эга бўлган, контракт бўйича ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етмаган фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан келишилган ҳолда Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи асосида ҳарбий хизматга қабул қилишга рухсат этилади.».

2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишда номзод бўйининг баландлиги қуйидаги махсус антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади:

эркак жинсидаги номзоднинг бўйи — 178 сантиметрдан паст бўлмаслиги керак;

аёл жинсидаги номзоднинг бўйи — 170 сантиметрдан паст бўлмаслиги керак.

Ушбу бандда белгиланган талаблар мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган шахсларга ҳамда 1-иловасида назарда тутилган мутахассисликларга эга шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.».

3. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Номзод Ўрганиш комиссияси котибига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

паспорт ёки идентификация ID-картаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);

туғилганлик ҳақида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);

анкета-маълумотнома;

умумий ўрта ёки ўрта махсус (бошланғич, ўрта, ўрта махсус профессионал) ёхуд олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда);

эркак жинсидаги номзодлар учун ҳарбий гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади).».

4. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«29. Миллий гвардия бўлинмаларининг кадр органлари дастлабки ўрганиш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар ҳақидаги маълумотларни дастлабки ўрганиш ўтказилган кундан эътиборан уч кун ичида Миллий гвардиянинг Кадрлар бошқармасига тақдим этишлари лозим.».

5. 57-банддан «(Доимий комиссия баённомасидан кўчирма, шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий гувоҳнома) нусхаси, наркологик, сил касалига қарши кураш, тери-таносил, психоневрологик диспансерлар ва ОИТСга қарши кураш марказидан олинган маълумотнома, сўнгги беш йил ичидаги амбулатор беморнинг тиббий картасидан кўчирма, мажбурий диагностика тадқиқотларининг натижалари билан бирга)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

6. 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«60. Дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш, психологик ўрганишдан муваффақиятли ўтган номзодлар Миллий гвардия томонидан белгиланадиган махсус текширувдан ўтказилади, шунингдек хизмат давомида давлат сири бўлган маълумотлар билан ишлайдиган лавозимларга қабул қилинадиган номзодларга давлат сири бўлган маълумотлар билан ишлаш учун рухсатнома расмийлаштирилади, бундан махфий маълумотлар билан ишлаш учун белгиланган шаклдаги рухсатномага эга бўлган номзодлар мустасно.

Махсус текширув ҳамда давлат сири билан ишлаш учун рухсатнома расмийлаштириш талаблари хизмат сири ҳисобланади ва ошкор қилиниши ман этилади.».

7. 6-илова мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

8. 8-иловада :

6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Номзодга олдиндан тайёрланган психологик тест саволлари бўйича 2 та вазифа берилади.

Номзодга берилган вазифаларни бажариш учун 1 соат 42 дақиқа, шунингдек ҳар бир вазифа йўриқномасини ўқиб чиқиш учун қўшимча 2 дақиқадан вақт берилади.»;

илова мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага 1-ИЛОВА

«Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш

1. Номзодларнинг Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган машқларни бажаришларини текшириш орқали амалга оширилади.

2. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари бошланишидан олдин номзод комиссиянинг масъул аъзоларига ўзини таништиради, бунда номзод ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатиши лозим.

3. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларини бажариш бошланишидан олдин номзодларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари комиссия аъзолари томонидан тушунтирилади.

4. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.

5. Номзодлар машқларни спорт кийимида бажаришлари тавсия этилади.

6. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажаришда номзодлар қуйидаги ёш гуруҳларига бўлинади:

1-гуруҳ: 25 ёшгача бўлганлар;

2-гуруҳ: 25 ёшдан — 30 ёшгача бўлганлар;

3-гуруҳ: 30 ёшдан — 35 ёшгача бўлганлар;

4-гуруҳ: 35 ёшдан — 40 ёшгача бўлганлар;

5-гуруҳ: 40 ёшдан — 45 ёшгача бўлганлар;

6-гуруҳ: 45 ёшдан — 50 ёшгача бўлганлар;

7-гуруҳ: 50 ёшдан — 55 ёшгача бўлганлар.

7. Қуйидагилар эркак жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

тўсинда (турникда) тортилиш ёки тиралиб ётган ҳолда қўлни букиш ва ростлаш*;

100 метрга югуриш**;

3000 ёки 1000 метрга югуриш***.

8. Қуйидагилар аёл жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

куч ишлатиш машқлари комплекси;

100 метрга югуриш****;

1000 метрга югуриш.

9. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажариш оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 20 дақиқа вақт берилади.

10. Жисмоний тайёргарлик машқларини узрсиз сабабларга кўра бажармаган, шунингдек машқларни бажариши «қониқарсиз» баҳо билан баҳоланган номзодларга жисмоний тайёргарлик машқларини шу куннинг ўзида қайта топширишга рухсат берилмайди.

«Қониқарсиз» баҳо билан баҳоланган номзод, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 2 маротаба қайта топшириши мумкин, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.

11. Қуйидагилар тўсинда (турникда) тортилиш машқига қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғриланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк тўсин (турник) поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этиши мумкин);

оёқларни 45° га кўтаришга рухсат этилади.

Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

12. Қуйидагилар тиралиб ётган ҳолда қўлни букиш ва ростлаш машқига қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

тиралиб ётиш (оёқлар бирга, тана тўғри ҳолатда);

кўкрак ерга тиралгунча қўлларни букиш, қўлларни ростлаш, тиралиб ётиш ҳолатига қайтиш;

машқни тўхтовсиз амалга ошириш.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.

13. 100 метрга югуриш машқи стадионнинг югуриш йўлакчасида ёки қаттиқ қопламли текис жойларда юқори ёки қуйи стартдан қуйидагича амалга оширилади:

«Старт» командаси бўйича старт олиш чизиғига яқинлашиш;

«Диққат» командаси бўйича тананинг оғирлигини олдинда турган оёққа ўтказиш, гавда ва бошни олдинга эгиш, қўлларни тирсакка букиш;

«Марш» командаси бўйича югуришни бошлаш.

14. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади.

Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин. Бунда, югуриш ҳудудидан чиқиб кетган ёки югуришдан юриш ҳолатига ўтган иштирокчи машқни бажармаган ҳисобланади.

15. Номзод томонидан куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда 1 дақиқа ичида 2 та машқ узлуксиз бажарилади.

Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сониядан вақт ажратилади.

Биринчи машқни бажариш учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилинганда, номзод дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришади.

Қуйидагилар биринчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

чалқанча ётилади;

қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;

дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.

Қуйидагилар иккинчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;

қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);

қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.

16. 1 — 5-ёш гуруҳлари бўйича эркак жинсидаги ҳамда 1 — 4-ёш гуруҳлари бўйича аёл жинсидаги номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини якуний баҳолаш қуйидагича амалга оширилади:

«аъло» — учта машқдан «аъло» баҳоланган ёки иккита машқдан «аъло», қолган машқдан «яхши» баҳоланган бўлса;

«яхши» — учта машқдан «яхши» баҳодан паст бўлмаган ёки иккита машқдан «яхши», қолган машқдан эса «қониқарли» баҳоланган бўлса;

«қониқарли» — агар баҳоларнинг иккитаси «қониқарли» бўлиб, «қониқарсиз» баҳо бўлмаса ёки баҳоларнинг фақат биттаси «қониқарсиз» бўлиб, қолган баҳолардан камида биттаси «яхши» баҳоланган бўлса;

«қониқарсиз» — агар баҳолардан иккитаси «қониқарсиз» бўлса ёки иккита баҳо «қониқарли» бўлиб, қолган битта баҳо «қониқарсиз» бўлса ёхуд номзод жисмоний тайёргарлик машқларининг биттасини бажаришдан бош тортса.

17. 6 ва 7-ёш гуруҳлари бўйича эркак жинсидаги ҳамда 5 — 7-ёш гуруҳлари бўйича аёл жинсидаги номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини якуний баҳолаш қуйидагича амалга оширилади:

«аъло» — иккита машқдан «аъло» баҳоланган ёки битта машқдан «аъло», қолган машқдан «яхши» баҳоланган бўлса;

«яхши» — иккита машқдан «яхши» баҳоланган ёки битта машқдан «яхши», қолган машқдан эса «қониқарли» баҳоланган бўлса;

«қониқарли» — иккита машқдан «қониқарли» баҳоланган ёки битта машқдан «яхши», қолган машқдан эса «қониқарсиз» баҳоланган бўлса;

«қониқарсиз» — иккита машқдан «қониқарсиз» баҳоланган ёки битта баҳо «қониқарли» бўлиб, қолган биттаси «қониқарсиз» бўлса ёхуд номзод жисмоний тайёргарлик машқларининг биттасини бажаришдан бош тортса.

18. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ амалга оширилади.

19. Мазкур Методикада назарда тутилган машқларни бажариш тартибини бузган номзодга шу машқ бўйича «қониқарсиз» баҳо қўйилади.

Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикасига ИЛОВА

Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мезонлари

1. Эркак жинсидаги номзодлар учун:

Машқнинг номланиши Ўлчов бирлиги Ёш гуруҳи Баҳолаш мезонлари Аъло Яхши Қониқарли Тўсинда (турникда) тортилиш марта 1 14 12 10 2 13 11 9 3 12 10 8 4 10 8 6 5 8 6 4 6 7 5 3 7 6 4 2 Тиралиб ётган ҳолатда қўлларни букиш ва ростлаш марта 1 40 35 30 2 35 30 25 3 30 25 20 4 25 20 18 5 22 18 16 6 20 16 14 7 18 14 12 100 метрга югуриш секунд 1 14,0 14,4 15,2 2 14,2 14,6 15,4 3 14,4 14,8 15,6 4 14,8 15,4 16,0 5 15,4 16,0 16,6 3000 метрга югуриш дақиқа, секунд 1 12,40 13,00 13,35 2 13,00 13,20 13,55 3 13,20 13,40 14,10 4 14,20 14,50 15,30 1000 метрга югуриш дақиқа, секунд 5 4,15 4,35 5,00 6 4,25 5,00 5,30 7 5,10 5,40 6,00

2. Аёл жинсидаги номзодлар учун:

Машқнинг номланиши Ўлчов бирлиги Ёш гуруҳи Баҳолаш мезонлари Аъло Яхши Қониқарли Комплекс куч ишлатиш машқлари марта 1 32 29 26 2 30 27 24 3 28 25 22 4 25 22 19 5 23 20 17 6 21 18 15 7 17 14 11 100 метрга югуриш секунд 1 16,8 17,4 18,0 2 17,4 18,0 18,6 3 18,0 18,6 19,2 4 18,6 19,6 20,6 1000 метрга югуриш дақиқа, секунд 1 4,25 4,40 5,00 2 4,35 4,50 5,20 3 4,50 5,05 5,40 4 5,10 5,30 6,00 5 5,20 5,40 6,10 6 5,30 5,50 6,20 7 6,00 6,10 6,30 ».

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага 2-ИЛОВА

«Психологик тест синовларини ўтказиш методикасига ИЛОВА

Психологик тест натижаларини ҳисоблаш

Тоифаси 1-вазифа 2-вазифа 1-кўрсаткич бўйича 2-кўрсаткич бўйича I 68 — 100% 0 — 84% 0 — 10% II 46 — 67% 11 — 25% III 23 — 45% 26 — 40% IV 0 — 22% 85 — 100% 41 — 100% ».

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р. ДЖУРАЕВ

Тошкент ш.,

2021 йил 28 сентябрь,

252-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 10/21/3210-1/0924-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondonining

buyrugʻi

METODIKASI

JADVALI

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi boʻlinmalariga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 22-sentabrdagi PF-6065-son “ Oʻzbekiston Respublikasida identifikatsiya ID-kartalarni joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2021-yil 23-martdagi PF-6191-son “ Aholi va tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlaridan foydalanishda yanada qulay sharoitlar yaratish, bu borada byurokratik toʻsiqlarni qisqartirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi farmonlari hamda 2019-yil 12-sentabrdagi PQ-4447-son “ Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining harbiy xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida ”gi va 2021-yil 27-fevraldagi PQ-5010-son “ Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondonining 2019-yil 8-dekabrdagi 248-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3210, 2020-yil 13-yanvar) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 13.01.2020-y., 10/20/3210/0049-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi boʻlinmalariga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondonining 2021-yil 28-sentabrdagi 252-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi boʻlinmalariga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha

1. 5-bandda :

birinchi xatboshidagi “oʻrta yoki oʻrta maxsus (kasb-hunar)” degan soʻzlar “umumiy oʻrta yoki oʻrta maxsus (boshlangʻich, oʻrta, oʻrta maxsus professional)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 12-sentabrdagi PQ-4447-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining harbiy xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchilar lavozimlarini butlash uchun yuksak kasbiy tayyorgarlik va faoliyatida katta tajribaga ega boʻlgan, kontrakt boʻyicha harbiy xizmatda boʻlishning belgilangan yosh chegarasiga yetmagan fuqarolarni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Xavfsizlik kengashi apparati bilan kelishilgan holda Milliy gvardiya qoʻmondonining buyrugʻi asosida harbiy xizmatga qabul qilishga ruxsat etiladi.”.

2. 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga qabul qilishda nomzod boʻyining balandligi quyidagi maxsus antropometrik parametrlarga javob berishi talab etiladi:

erkak jinsidagi nomzodning boʻyi — 178 santimetrdan past boʻlmasligi kerak;

ayol jinsidagi nomzodning boʻyi — 170 santimetrdan past boʻlmasligi kerak.

Ushbu bandda belgilangan talablar mazkur Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan shaxslarga hamda 1-ilovasida nazarda tutilgan mutaxassisliklarga ega shaxslarga nisbatan tatbiq etilmaydi.”.

3. 17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Nomzod Oʻrganish komissiyasi kotibiga quyidagi hujjatlarni taqdim etishi lozim:

pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi (nusxasi olinib, asli qaytariladi);

tugʻilganlik haqida guvohnoma (nusxasi olinib, asli qaytariladi);

anketa-maʼlumotnoma;

umumiy oʻrta yoki oʻrta maxsus (boshlangʻich, oʻrta, oʻrta maxsus professional) yoxud oliy maʼlumotni tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari (asli koʻrsatilgan holda);

erkak jinsidagi nomzodlar uchun harbiy guvohnoma (nusxasi olinib, asli qaytariladi).”.

4. 29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“29. Milliy gvardiya boʻlinmalarining kadr organlari dastlabki oʻrganish bosqichidan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlar haqidagi maʼlumotlarni dastlabki oʻrganish oʻtkazilgan kundan eʼtiboran uch kun ichida Milliy gvardiyaning Kadrlar boshqarmasiga taqdim etishlari lozim.”.

5. 57-banddan “(Doimiy komissiya bayonnomasidan koʻchirma, shaxsni tasdiqlovchi hujjat (pasport, harbiy guvohnoma) nusxasi, narkologik, sil kasaliga qarshi kurash, teri-tanosil, psixonevrologik dispanserlar va OITSga qarshi kurash markazidan olingan maʼlumotnoma, soʻnggi besh yil ichidagi ambulator bemorning tibbiy kartasidan koʻchirma, majburiy diagnostika tadqiqotlarining natijalari bilan birga)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

6. 60-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“60. Dastlabki oʻrganish, jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash, psixologik oʻrganishdan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlar Milliy gvardiya tomonidan belgilanadigan maxsus tekshiruvdan oʻtkaziladi, shuningdek xizmat davomida davlat siri boʻlgan maʼlumotlar bilan ishlaydigan lavozimlarga qabul qilinadigan nomzodlarga davlat siri boʻlgan maʼlumotlar bilan ishlash uchun ruxsatnoma rasmiylashtiriladi, bundan maxfiy maʼlumotlar bilan ishlash uchun belgilangan shakldagi ruxsatnomaga ega boʻlgan nomzodlar mustasno.

Maxsus tekshiruv hamda davlat siri bilan ishlash uchun ruxsatnoma rasmiylashtirish talablari xizmat siri hisoblanadi va oshkor qilinishi man etiladi.”.

7. 6-ilova mazkur oʻzgartirishlar va qoʻshimchaning 1-ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.

8. 8-ilovada :

6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Nomzodga oldindan tayyorlangan psixologik test savollari boʻyicha 2 ta vazifa beriladi.

Nomzodga berilgan vazifalarni bajarish uchun 1 soat 42 daqiqa, shuningdek har bir vazifa yoʻriqnomasini oʻqib chiqish uchun qoʻshimcha 2 daqiqadan vaqt beriladi.”;

ilova mazkur oʻzgartirishlar va qoʻshimchaning 2-ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi boʻlinmalariga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimchaga 1-ILOVA

“Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi boʻlinmalariga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha tadbirlarni oʻtkazish

1. Nomzodlarning Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash ularning mazkur Metodikada nazarda tutilgan mashqlarni bajarishlarini tekshirish orqali amalga oshiriladi.

2. Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlari boshlanishidan oldin nomzod komissiyaning masʼul aʼzolariga oʻzini tanishtiradi, bunda nomzod oʻzining shaxsini tasdiqlovchi hujjatini koʻrsatishi lozim.

3. Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash mashqlarini bajarish boshlanishidan oldin nomzodlarga mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar, mashqlarni bajarish tartibi hamda baholash mezonlari komissiya aʼzolari tomonidan tushuntiriladi.

4. Nomzodlar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari va ularni bajarishga qoʻyiladigan talablar erkak va ayol jinsidagi nomzodlar uchun alohida belgilanadi.

5. Nomzodlar mashqlarni sport kiyimida bajarishlari tavsiya etiladi.

6. Jismoniy tayyorgarlik mashqlarini bajarishda nomzodlar quyidagi yosh guruhlariga boʻlinadi:

1-guruh: 25 yoshgacha boʻlganlar;

2-guruh: 25 yoshdan — 30 yoshgacha boʻlganlar;

3-guruh: 30 yoshdan — 35 yoshgacha boʻlganlar;

4-guruh: 35 yoshdan — 40 yoshgacha boʻlganlar;

5-guruh: 40 yoshdan — 45 yoshgacha boʻlganlar;

6-guruh: 45 yoshdan — 50 yoshgacha boʻlganlar;

7-guruh: 50 yoshdan — 55 yoshgacha boʻlganlar.

7. Quyidagilar erkak jinsidagi nomzodlar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari hisoblanadi:

toʻsinda (turnikda) tortilish yoki tiralib yotgan holda qoʻlni bukish va rostlash*;

100 metrga yugurish**;

3000 yoki 1000 metrga yugurish***.

8. Quyidagilar ayol jinsidagi nomzodlar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari hisoblanadi:

kuch ishlatish mashqlari kompleksi;

100 metrga yugurish****;

1000 metrga yugurish.

9. Jismoniy tayyorgarlik mashqlarini bajarish oraligʻida nomzodlarga dam olish uchun kamida 20 daqiqa vaqt beriladi.

10. Jismoniy tayyorgarlik mashqlarini uzrsiz sabablarga koʻra bajarmagan, shuningdek mashqlarni bajarishi “qoniqarsiz” baho bilan baholangan nomzodlarga jismoniy tayyorgarlik mashqlarini shu kunning oʻzida qayta topshirishga ruxsat berilmaydi.

“Qoniqarsiz” baho bilan baholangan nomzod, jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash mashqlarini u baholangan kundan boshlab 1 yil davomida 2 marotaba qayta topshirishi mumkin, biroq shu kunning oʻzida qayta topshirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

11. Quyidagilar toʻsinda (turnikda) tortilish mashqiga qoʻyiladigan talablar hisoblanadi:

bosh barmoq poya ichkarisidan ushlanadi, tana biroz rostlanadi, tizza boʻgʻimi toʻgʻrilanadi, oyoq uchlari choʻziladi, tovonlar birlashtiriladi;

iyak toʻsin (turnik) poyasidan oʻtgunga qadar qoʻllar bukiladi;

harakat toʻliq amalga oshirilishi bilan dastlabki holatga qaytiladi (osilish holati 1-2 soniya davom etishi mumkin);

oyoqlarni 45° ga koʻtarishga ruxsat etiladi.

Ushbu mashqni bajarishda oyoqlarni bukish va kerish, tanani harakatsiz holatda egish hamda oyoqlar bilan siltanma harakatlar qilish taqiqlanadi.

12. Quyidagilar tiralib yotgan holda qoʻlni bukish va rostlash mashqiga qoʻyiladigan talablar hisoblanadi:

tiralib yotish (oyoqlar birga, tana toʻgʻri holatda);

koʻkrak erga tiralguncha qoʻllarni bukish, qoʻllarni rostlash, tiralib yotish holatiga qaytish;

mashqni toʻxtovsiz amalga oshirish.

Ushbu mashqni bajarish vaqtida qoʻllar chala bukilib yozilishi, bel va yelkalar har xil tushib chiqishi, tizzalarning erga tegishi taqiqlanadi.

13. 100 metrga yugurish mashqi stadionning yugurish yoʻlakchasida yoki qattiq qoplamli tekis joylarda yuqori yoki quyi startdan quyidagicha amalga oshiriladi:

“Start” komandasi boʻyicha start olish chizigʻiga yaqinlashish;

“Diqqat” komandasi boʻyicha tananing ogʻirligini oldinda turgan oyoqqa oʻtkazish, gavda va boshni oldinga egish, qoʻllarni tirsakka bukish;

“Marsh” komandasi boʻyicha yugurishni boshlash.

14. 3000 va 1000 metrga yugurish mashqlari stadionning yugurish yoʻlakchalari yoki tekis joylarda, umumiy yoki alohida start berilgan holda oʻtkaziladi.

Start va marra chiziqlari bir joyda belgilanishi mumkin. Bunda, yugurish hududidan chiqib ketgan yoki yugurishdan yurish holatiga oʻtgan ishtirokchi mashqni bajarmagan hisoblanadi.

15. Nomzod tomonidan kuch ishlatish mashqlari kompleksini bajarishda 1 daqiqa ichida 2 ta mashq uzluksiz bajariladi.

Har bir mashqni bajarish uchun 30 soniyadan vaqt ajratiladi.

Birinchi mashqni bajarish uchun ajratilgan 30 soniya vaqt tugaganligi eʼlon qilinganda, nomzod darhol ikkinchi mashqni bajarishga kirishadi.

Quyidagilar birinchi mashqni bajarishga qoʻyiladigan talablar hisoblanadi:

chalqancha yotiladi;

qoʻllar belda, tizzalar bukilmagan holda oyoqlar toʻpiq qismidan boshqa odam yordamida ushlanadi;

dastlabki holatdan gavda oldinga koʻtarilib, qoʻllar oyoq uchiga tekkandan soʻng, dastlabki holatga qaytiladi.

Ushbu mashqni bajarish vaqtida tizzalarni bukish va sherik tomonidan oyoqlarni qoʻyib yuborish taqiqlanadi.

Quyidagilar ikkinchi mashqni bajarishga qoʻyiladigan talablar hisoblanadi:

tayanib yotiladi, qoʻllar yelka kengligida tizzalar bukilmagan holatda boʻladi;

qoʻllar bukilib yoziladi (bunda bel hamda yelka qismlari birgalikda va tekis tushib chiqishi shart);

qoʻllar bukilib tana erga nisbatan parallel holatga keltirilgandan soʻng, dastlabki holatga qaytiladi.

Ushbu mashqni bajarish vaqtida qoʻllar chala bukilib yozilishi, bel va yelkalar har xil tushib chiqishi, tizzalarning erga tegishi taqiqlanadi.

16. 1 — 5-yosh guruhlari boʻyicha erkak jinsidagi hamda 1 — 4-yosh guruhlari boʻyicha ayol jinsidagi nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini yakuniy baholash quyidagicha amalga oshiriladi:

“aʼlo” — uchta mashqdan “aʼlo” baholangan yoki ikkita mashqdan “aʼlo”, qolgan mashqdan “yaxshi” baholangan boʻlsa;

“yaxshi” — uchta mashqdan “yaxshi” bahodan past boʻlmagan yoki ikkita mashqdan “yaxshi”, qolgan mashqdan esa “qoniqarli” baholangan boʻlsa;

“qoniqarli” — agar baholarning ikkitasi “qoniqarli” boʻlib, “qoniqarsiz” baho boʻlmasa yoki baholarning faqat bittasi “qoniqarsiz” boʻlib, qolgan baholardan kamida bittasi “yaxshi” baholangan boʻlsa;

“qoniqarsiz” — agar baholardan ikkitasi “qoniqarsiz” boʻlsa yoki ikkita baho “qoniqarli” boʻlib, qolgan bitta baho “qoniqarsiz” boʻlsa yoxud nomzod jismoniy tayyorgarlik mashqlarining bittasini bajarishdan bosh tortsa.

17. 6 va 7-yosh guruhlari boʻyicha erkak jinsidagi hamda 5 — 7-yosh guruhlari boʻyicha ayol jinsidagi nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini yakuniy baholash quyidagicha amalga oshiriladi:

“aʼlo” — ikkita mashqdan “aʼlo” baholangan yoki bitta mashqdan “aʼlo”, qolgan mashqdan “yaxshi” baholangan boʻlsa;

“yaxshi” — ikkita mashqdan “yaxshi” baholangan yoki bitta mashqdan “yaxshi”, qolgan mashqdan esa “qoniqarli” baholangan boʻlsa;

“qoniqarli” — ikkita mashqdan “qoniqarli” baholangan yoki bitta mashqdan “yaxshi”, qolgan mashqdan esa “qoniqarsiz” baholangan boʻlsa;

“qoniqarsiz” — ikkita mashqdan “qoniqarsiz” baholangan yoki bitta baho “qoniqarli” boʻlib, qolgan bittasi “qoniqarsiz” boʻlsa yoxud nomzod jismoniy tayyorgarlik mashqlarining bittasini bajarishdan bosh tortsa.

18. Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash mazkur Metodikaning ilovasiga muvofiq amalga oshiriladi.

19. Mazkur Metodikada nazarda tutilgan mashqlarni bajarish tartibini buzgan nomzodga shu mashq boʻyicha “qoniqarsiz” baho qoʻyiladi.

Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha tadbirlarni oʻtkazish metodikasiga ILOVA

Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash mezonlari

1. Erkak jinsidagi nomzodlar uchun:

Mashqning nomlanishi Oʻlchov birligi Yosh guruhi Baholash mezonlari Aʼlo Yaxshi Qoniqarli Toʻsinda (turnikda) tortilish marta 1 14 12 10 2 13 11 9 3 12 10 8 4 10 8 6 5 8 6 4 6 7 5 3 7 6 4 2 Tiralib yotgan holatda qoʻllarni bukish va rostlash marta 1 40 35 30 2 35 30 25 3 30 25 20 4 25 20 18 5 22 18 16 6 20 16 14 7 18 14 12 100 metrga yugurish sekund 1 14,0 14,4 15,2 2 14,2 14,6 15,4 3 14,4 14,8 15,6 4 14,8 15,4 16,0 5 15,4 16,0 16,6 3000 metrga yugurish daqiqa, sekund 1 12,40 13,00 13,35 2 13,00 13,20 13,55 3 13,20 13,40 14,10 4 14,20 14,50 15,30 1000 metrga yugurish daqiqa, sekund 5 4,15 4,35 5,00 6 4,25 5,00 5,30 7 5,10 5,40 6,00

2. Ayol jinsidagi nomzodlar uchun:

Mashqning nomlanishi Oʻlchov birligi Yosh guruhi Baholash mezonlari Aʼlo Yaxshi Qoniqarli Kompleks kuch ishlatish mashqlari marta 1 32 29 26 2 30 27 24 3 28 25 22 4 25 22 19 5 23 20 17 6 21 18 15 7 17 14 11 100 metrga yugurish sekund 1 16,8 17,4 18,0 2 17,4 18,0 18,6 3 18,0 18,6 19,2 4 18,6 19,6 20,6 1000 metrga yugurish daqiqa, sekund 1 4,25 4,40 5,00 2 4,35 4,50 5,20 3 4,50 5,05 5,40 4 5,10 5,30 6,00 5 5,20 5,40 6,10 6 5,30 5,50 6,20 7 6,00 6,10 6,30 ”.

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi boʻlinmalariga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimchaga 2-ILOVA

“Psixologik test sinovlarini oʻtkazish metodikasiga ILOVA

Psixologik test natijalarini hisoblash

Toifasi 1-vazifa 2-vazifa 1-koʻrsatkich boʻyicha 2-koʻrsatkich boʻyicha I 68 — 100% 0 — 84% 0 — 10% II 46 — 67% 11 — 25% III 23 — 45% 26 — 40% IV 0 — 22% 85 — 100% 41 — 100% ”.

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondoni R. DJURAYEV

Toshkent sh.,

2021-yil 28-sentabr,

252-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 30.09.2021-y., 10/21/3210-1/0924-son)

lex.uz