📅 2021-yil 4-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 4-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 4 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 октября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 October 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБ
СХЕМАСИ
ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБ
СХЕМАСИ
ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБ
СХЕМАСИ
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
РЎЙХАТИ
ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБ
СХЕМАСИ
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар, шунингдек, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга уларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курсининг базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бўлган қисмини қоплаб беришни назарда тутувчи «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда «Ешлар дафтари»га киритилган ёшларга автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажатларини компенсация қилиш бўйича вақтинчалик тартиб 1-иловага мувофиқ;
«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар, шунингдек, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилаларнинг «Ёшлар дафтари»га киритилган фарзандларига уларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини назарда тутувчи «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш бўйича вақтинчалик тартиб 2-иловага мувофиқ;
«Ёшлар дафтари» рўйхатида мавжуд бўлган ёки бандлиги таъминлангани сабабли ундан чиқарилган, хусусий ташкилотга ишга қабул қилинганига 6 ойдан ошмаган ёш ходимларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бўлган қисми мазкур хусусий ташкилотга компенсация қилинишини назарда тутувчи Хусусий ташкилотларга ишга қабул қилинган, «Ешлар дафтари»га киритилган ёшларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларини компенсация қилиш бўйича вақтинчалик тартиб 3-иловага мувофиқ;
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни назарда тутувчи «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб беришнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ;
профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган «Ёшлар дафтари»га киритилган оилалар фарзандларига улар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган вақтида, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда бюджет маблағлари ҳисобидан амалиёт ўтаган тўлиқ ой учун ҳар ойлик субсидия ажратишни назарда тутувчи Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган, «Ёшлар дафтари»га киритилган ўқувчи ёшларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиёти даври учун субсидия ажратиш бўйича вақтинчалик тартиб 5-иловага мувофиқ;
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилишнинг маъмурий регламенти 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги икки ҳафта муддатда:
а) «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини (кейинги ўринларда — ўқиш ва имтиҳон харажатлари) қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини таъминласин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин;
Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) электрон давлат хизматини жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни ишлаб чиқсин, келишиш ва тасдиқлаш учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига киритсин;
б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган техник ҳужжатларга мувофиқ қуйидаги:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг миллий сертификатлар бўйича электрон базаси;
IT Parkнинг «Сертификатлар реестри»;
банкларнинг тегишли ахборот тизимлари;
Молия вазирлигининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими;
Ёшлар ишлари агентлигининг «Ёшлар дафтари» ахборот тизимини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали ўзаро ҳамда «Ёшлар хизматлари реестри» ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин.
ЯИДХПдаги «Истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун ёшларга кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш ва кафиллик бериш» давлат хизматини ушбу қарорга 6-иловага келтирилган маъмурий регламент талабларига мувофиқлаштирсин.
в) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Давлат тест маркази билан биргаликда ҳудудлардаги намунали хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотлари реестрини, шунингдек, миллий сертификатлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантирсин ва ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилсин ҳамда доимий равишда янгилаб борсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 20 октябрга қадар Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқилаётган халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилиш ҳақида ариза берувчиларнинг электрон реестри ахборот тизими негизида ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини компенсация қилиш ҳақида ариза берувчилар электрон реестрини яратиш чораларини кўрсин.
4. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 1-банди :
иккинчи — бешинчи хатбошилардаги тартибларда назарда тутилган харажатлар Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
олтинчи хатбошисидаги тартибда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга Давлат бюджети параметрларида ажратилган маблағлар;
еттинчи хатбошисидаги тартибда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 10 кун муддатда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими «Ёшлар дафтари» ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бир ой муддатда:
касбга қайта тайёрлаш дастурларида иштирок этувчи таълим ташкилотлари тўғрисидаги тўлиқ ва аниқ маълумотларни ўзида жамлайдиган электрон ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва ишга туширсин;
касбга қайта тайёрлаш дастурларида иштирок этувчи таълим ташкилотларини электрон реестрга киритиш тартиби ва ушбу таълим ташкилотларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
7. АТ «Халқ банки», АТ «Алоқа банк» ва «Микрокредитбанк» АТБга «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётган иштирокчи сертификатини олган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер харидлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоизли ставка билан истеъмол кредитлари ажратиш тавсия этилсин.
7 1 . Ёшлар ишлари агентлиги ва АТ «Халқ банки», АТ «Алоқа банк» ва «Микрокредитбанк» АТБнинг 2023 йил 1 февралга қадар ушбу қарорга 6-иловада назарда тутилган давлат хизматлари АТ «Халқ банки»нинг мобил иловаси орқали қўшимча равишда кўрсатилишини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар ушбу қарор билан тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалиётда қўлланилишини таҳлил қилган ҳолда уларни такомиллаштириш юзасидан асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 октябрдаги 617-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажатларини компенсация қилиш бўйича
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Вақтинчалик тартиб «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажатларини компенсация қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Вақтинчалик тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларидан чиқарилган ёшларга, шунингдек, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) уларнинг давлат ва нодавлат таълим муассасаларидаги «A», «B», «C», «D», «BE», «CE» ва «DE» тоифалар бўйича автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курсининг (кейинги ўринларда — ўқиш харажати) базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бўлган қисми (кейинги ўринларда — ўқиш харажатининг бир қисми) қопланади.
2-боб. Ариза берувчиларга ўқиш харажатини компенсация қилиш тартиби
3. Ариза берувчиларга ўқиш харажатлари ушбу Вақтинчалик тартибга иловада келтирилган схемага мувофиқ ушбу ариза берувчиларнинг доимий яшаш манзили ёки улар тарбияланган «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйи жойлашган маҳалланинг ёшлар етакчиси орқали «Ёшлар дафтари»га киритиш ва ўқиш харажатини компенсация қилиш ҳақидаги «маҳалла еттилиги» (маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори жамоатчилик асосида фаолият юритадиган) номига ёзма шаклда мурожаатига ёки «Ёшлар дафтари» электрон платформаси орқали онлайн мурожаатига асосан компенсация қилинади.
Бунда, аризада ариза берувчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан компенсация қилиш сўралаётган ўқиш харажати миқдори кўрсатилиши лозим.
4. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
«Меҳрибонлик» уйи ёки Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйи ёки оилавий болалар уйида тарбияланган ариза берувчилар томонидан уларнинг ушбу муассасаларда тарбияланганлиги ҳақида маълумотнома;
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга бўлган таълим ташкилотида (кейинги ўринларда — таълим ташкилоти) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш тўғрисида таълим ташкилоти ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси.
Ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш тақиқланади.
5. «Маҳалла еттилиги»нинг ариза берувчининг ўқиш харажатини компенсация қилиш ҳақидаги қарорига асосан «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ариза берувчининг ўқиш харажати бир қисмини қоплаб беради.
«Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобварағида ушбу йўналишдаги харажатларни амалга оширишга маблағ етарли бўлмаса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини ва ушбу Вақтинчалик тартибнинг 3-4-бандларида келтирилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда, ариза берувчига ўқиш харажатининг бир қисмини қоплаш ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасига сўров хати юборади.
6. Васийлик кенгашидан келиб тушган сўров хати бўйича тўпланган маълумотлар ва ҳужжатлар нусхалари ушбу Вақтинчалик тартиб талабларига мувофиқ бўлса, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси уч иш кунида Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратига ўқиш харажатининг бир қисмини қоплаб бериш тўғрисида талабнома юборади.
Талабномада ариза берувчининг Ф.И.Ш., тўлов мақсади ва суммаси кўрсатилиши лозим.
7. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Жамғарманинг даромад ва харажатлари ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, беш иш кунида ўқиш харажатининг бир қисмини тўлаш бўйича тўлов графиги шакллантирилади.
Бунда, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига шакллантирилган тўлов графиги, ариза берувчига ушбу тўлов графигига мувофиқ ўқиш харажатининг бир қисмини тўлаб бериш муддати ҳақида СМС хабар юборилади.
8. Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати тўлов графиги асосида ўқиш харажатининг бир қисмини Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасининг Жамғарма маблағлари бўйича тегишли ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.
9. Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси маблағлар тушган санадан бошлаб бир иш кунида ариза берувчига ўқиш харажатининг қолган қисми у томонидан тўланиб, ушбу тўловни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда унинг аризасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қопланиши сўралган ўқиш харажатининг бир қисми қоплаб берилиши ҳақида СМС хабар юборади.
10. СМС хабар юборилган санадан бошлаб 30 календарь кун давомида ариза берувчи томонидан тақдим этилган ўқиш харажатининг қолган қисми тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатига асосан Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси ариза берувчининг аризасида қопланиши сўралган ўқиш харажатининг бир қисмини уч иш кунида таълим ташкилотининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказади ва бу ҳақда ариза берувчига СМС хабар, Васийлик кенгашига хабарнома юборади.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат ариза берувчи томонидан ўтказиб юборилганда, унинг харажати бир қисмини қоплаб бериш учун ўтказиб берилган маблағлар Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси томонидан Ёшлар ишлари агентлиги билан келишган ҳолда бошқа ариза берувчиларнинг ўқиш харажатининг бир қисмини қоплашга йўналтирилиши мумкин. Бундай мурожаатлар тушмаган тақдирда маблағлар Жамғармага қайтарилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
11. Ариза берувчи ушбу Вақтинчалик тартиб талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
12. Ушбу Вақтинчалик тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажатларини компенсация қилиш бўйича вақтинчалик тартибга ИЛОВА
«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда «Ешлар дафтари»га киритилган ёшларга автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажатларини компенсация қилиш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддати 1-босқич «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари ва «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар Доимий яшаш манзили ёки улар тарбияланган «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйи жойлашган маҳалланинг ёшлар етакчиси орқали «Ёшлар дафтари»га киритиш ва ўқиш харажатини компенсация қилиш ҳақидаги «маҳалла еттилиги» номига автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажати бир қисмини компенсация қилиш ҳақида ёзма шаклда мурожаат қилади. «Маҳалла еттилиги» ариза берувчининг ўқиш харажатини компенсация қилиш ҳақида қарор чиқарганда, ушбу қарорни илова қилган ҳолда Васийлик кенгашига талабнома юборади. Ариза берувчининг хоҳишига кўра 2-босқич Васийлик кенгаши Аризачининг автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажати бир қисмини компенсация қилади. «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисоб рақамида ушбу йўналишдаги харажатларни амалга оширишга маблағ етарли бўлмаса, Васийлик кенгаши аризачининг мурожаатини ва ушбу Низомнинг 3-4-бандларида келтирилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза берувчига ўқиш харажатининг бир қисмини қоплаш ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасига сўров хати юборади. Мурожаат келиб тушгандан уч иш кунида 3-босқич Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси Сўров хати бўйича тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатлар нусхалари белгиланган талабларга мувофиқ бўлса, Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратига ўқиш харажатининг бир қисмини қоплаб бериш тўғрисида талабнома юборади. Сўров хати келиб тушгандан уч иш кунида 4-босқич Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Жамғарманинг даромад ва харажатлари ҳисоб-китобидан келиб чиқиб беш иш кунида ўқиш харажатининг бир қисмини тўлаш бўйича тўлов графиги шакллантирилади. Бунда, Агентликнинг ҳудудий бошқармасига шакллантирилган тўлов графиги, ариза берувчига ушбу тўлов графигига мувофиқ ўқиш харажатининг бир қисмини тўлаб бериш муддати ҳақида СМС хабар юборилади. Буюртманома тушгандан сўнг беш иш кунида Буюртманома асосида ўқиш харажатини Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасининг Жамғарма маблағлари бўйича тегишли ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради. Тўлов графигига мувофиқ 5-босқич Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси Маблағлар келиб тушган санадан бошлаб, ариза берувчига ўқиш харажатининг қолган қисми у томонидан тўланиб, ушбу тўловни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда унинг аризасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қопланиши сўралган ўқиш харажатининг бир қисми қоплаб берилиши ҳақида СМС хабар юборади. Маблағлар тушгандан сўнг уч иш кунида 6-босқич Ариза берувчи Ўқиш харажатининг ўзи томонидан тўланиши лозим бўлган қисмини тўлаганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатини Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасига тақдим этади. СМС хабар юборилган санадан бошлаб 30 календарь кун давомида 7-босқич Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси Ўқиш харажатининг бир қисмини уч иш кунида таълим ташкилотининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказади ва бу ҳақда аризачига СМС хабар, Васийлик кенгашига хабарнома юборади. Уч иш кунида
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 октябрдаги 617-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш бўйича
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Вақтинчалик тартиб «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Вақтинчалик тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ёки оилавий болалар уйида тарбиялан.ган ёшлар, шунингдек, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилаларнинг «Ёшлар дафтари»даги фарзандларига (кейинги ўринларда — ариза берувчи) уларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия (кейинги ўринларда — субсидия) ажратилади.
2-боб. Ариза берувчиларга субсидия ажратиш тартиби
3. Ариза берувчиларга субсидия ажратиш ушбу Вақтинчалик тартибга иловада келтирилган схемага мувофиқ ушбу ариза берувчиларнинг доимий яшаш манзили ёки улар тарбияланган «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйи жойлашган жойдаги маҳалланинг ёшлар етакчиси орқали «Ёшлар дафтари»га киритиш ва ўқиш харажатини компенсация қилиш ҳақидаги «маҳалла еттилиги» (маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори жамоатчилик асосида фаолият юритадиган) номига ёзма шаклда ёки «Ёшлар дафтари» электрон платформаси орқали онлайн мурожаатга асосан ажратилади.
Бунда, аризада ариза берувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатилиши лозим.
4. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ариза берувчининг «Меҳрибонлик» уйи ёки Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланганлиги ҳақида маълумотнома;
туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ва ариза берувчи ўртасида тузилган «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида уч тарафлама шартнома (мудофаа бўлими ва фуқаро томонидан имзоланган ҳолда).
Ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш тақиқланади.
5. «Маҳалла еттилиги» «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшларнинг ушбу муассасаларда тарбияланганини тасдиқловчи ҳужжатларни, «Ёшлар дафтари»га киритилган ариза берувчиларнинг оиласи «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилганини ўрганиб, ариза берувчиларга «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда субсидия ажратиш ҳақида қарор чиқаради.
Ушбу қарорга асосан «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ариза берувчига субсидия ажратади.
6. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари субсидия ажратиш учун етарли бўлмаганда, Васийлик кенгаши уч иш кунида ушбу Вақтинчалик тартибнинг 3-4-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза берувчига субсидия ажратиш ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасига сўров хат юборади.
7. Васийлик кенгашидан келиб тушган сўров хати бўйича тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатлар нусхалари ушбу Вақтинчалик тартиб талабларига мувофиқ бўлса, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси уч иш кунида Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратига ариза берувчига субсидия ажратиш тўғрисида буюртманома юборади.
буюртманомада ариза берувчининг Ф.И.Ш., тўлов мақсади ва суммаси кўрсатилиши лозим.
8. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Жамғарманинг даромад ва харажатлари ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, беш иш кунида субсидияни тўлаш бўйича тўлов графиги шакллантирилади.
Бунда, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига шакллантирилган тўлов графиги, ариза берувчига ушбу тўлов графигига мувофиқ субсидияни тўлаб бериш муддати ҳақида СМС хабар юборилади.
9. Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати тўлов графиги асосида субсидияни Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасининг Жамғарма маблағлари бўйича тегишли ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.
10. Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси маблағлар келиб тушган санадан бошлаб уч иш кунида уч тарафлама шартномани имзолаб, бир асл нусхадан туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига ва ариза берувчига юборади ҳамда маблағларни туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига — Халқ банкининг тегишли туман (шаҳар) филиалида 29896 «Бошқа мажбуриятлар» транзит ҳисобрақамига сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг фамилия, исми, отасининг исми ва тўлов мақсади кўрсатилган ҳолда субсидияни ўтказиб беради ва бу ҳақда ариза берувчига СМС хабар юборади.
11. Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси томонидан туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ҳисоб рақамига субсидия ўтказиб берилгандан сўнг ариза берувчи 180 календаръ кун давомида сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташни бошламаса ёки ариза берувчининг ушбу хизматни ўташига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар юзага келса, туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ушбу ариза берувчи учун ўтказилган субсидияни Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасига қайтаради.
12. Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси Ёшлар ишлари агентлиги билан келишилган ҳолда қайтарилган маблағларни бошқа ариза берувчиларга субсидия шаклида йўналтириши мумкин, бундай мурожаатлар келиб тушмаган тақдирда маблағлар Жамғармага қайтарилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
13. Ариза берувчи ушбу Вақтинчалик тартиб талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
14. Ушбу Вақтинчалик тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш бўйича вақтинчалик тартибга ИЛОВА
«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлаш учун субсидия ажратиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддати 1-босқич «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйида тарбияланган ёшлар ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилаларнинг «Ёшлар дафтари»даги фарзандлари Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлаш учун субсидия ажратиш ҳақида доимий яшаш манзили ёки тарбияланган «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйи жойлашган жойдаги маҳалланинг ёшлар етакчиси орқали «Ёшлар дафтари»га киритиш ва ўқиш харажатини компенсация қилиш ҳақидаги «маҳалла еттилиги» номига ёзма шаклда ёки «Ёшлар дафтари» электрон платформаси орқали онлайн мурожаат қилади. «Маҳалла еттилиги» ариза берувчига субсидия ажратиш ҳақида қарор чиқарганда ушбу қарорни илова қилган ҳолда Васийлик кенгашига талабнома юборади . Ариза берувчининг хоҳишига кўра 2-босқич Васийлик кенгаши Ариза берувчининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш учун туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига — Халқ банкининг тегишли туман (шаҳар) филиалида 29896 «Бошқа мажбуриятлар» транзит ҳисобрақамига сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг фамилия, исми, отасининг исми ва тўлов мақсади кўрсатилган ҳолда субсидияни ўтказиб беради. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари субсидия ажратиш учун етарли бўлмаганда, ариза берувчига субсидия ажратиш ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасига сўров хат юборади . Мурожаат тушгандан сўнг уч иш кунида 3-босқич Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси Сўров хати бўйича тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатлар нусхалари белгиланган талабларга мувофиқ бўлса, Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратига ариза берувчига субсидия ажратиш тўғрисида талабнома юборади. Сўров хати тушгандан сўнг уч иш кунида 4-босқич Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати Жамғарманинг даромад ва харажатлари ҳисоб-китобидан келиб чиқиб беш иш кунида субсидияни тўлаш бўйича тўлов графиги шакллантирилади. Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига шакллантирилган тўлов графиги, ариза берувчига ушбу тўлов графигига мувофиқ субсидияни тўлаб бериш муддати ҳақида СМС хабар юборилади. Талабнома асосида субсидияни Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасининг Жамғарма маблағлари бўйича тегишли ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради. Тўлов графигига мувофиқ 5-босқич Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси Маблағлар келиб тушган санадан бошлаб уч тарафлама шартномани имзолаб, бир асл нусхадан туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига ва ариза берувчига юборади ҳамда маблағларни туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига — Халқ банкининг тегишли туман (шаҳар) филиалида 29896 «Бошқа мажбуриятлар» транзит ҳисоб рақамига сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг фамилия, исми, отасининг исми ва тўлов мақсади кўрсатилган ҳолда субсидияни ўтказиб беради ва бу ҳақда ариза берувчига СМС хабар юборади. Маблағлар тушган санадан сўнг уч иш кунида
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 октябрдаги 617-сон қарорига 3-ИЛОВА
Хусусий ташкилотларга ишга қабул қилинган, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларини компенсация қилиш бўйича
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Вақтинчалик тартиб хусусий ташкилотларнинг «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлардан ишга олинган ходимларини қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларининг бир қисмини мазкур хусусий корхона ва ташкилотларга компенсация қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Вақтинчалик тартибга мувофиқ «Ёшлар дафтари» рўйхатида мавжуд бўлган ёки бандлиги таъминлангани сабабли ундан чиқарилган, хусусий корхона ёки ташкилотга ишга қабул қилинганига 6 ойдан ошмаган ёш ходимларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бўлган қисми мазкур хусусий ташкилотга Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади.
3. Ушбу Вақтинчалик тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ходим — «Ёшлар дафтари» рўйхатида мавжуд бўлган ёки бандлиги таъминлангани сабабли ундан чиқарилган, хусусий корхона ёки ташкилотга ишга қабул қилинганига 6 ойдан ошмаган ёш фуқаро;
ариза берувчи (иш берувчи) — устав капиталида давлат улуши бўлмаган ходимларини касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг бир қисмини компенсация қилишни сўраб белгиланган тартибда мурожаат қилган хусусий ташкилот;
компенсация — Жамғарма маблағлари ҳисобидан ариза берувчига қопланадиган, ходимни касбга қайта тайёрлаш курсида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бўлган қисми;
касбга қайта тайёрлаш — тегишли йўналиш бўйича зарур билим, малакага ва касбий кўникмага эга бўлиши учун ўқув дастурлари асосида ходимни касбий фаолиятга йўналтиришга қаратилган ўқитиш шакли;
малака сертификати — касбга қайта тайёрлаш курси якунида малака имтиҳонини муваффақиятли топширгандан сўнг ходимга бериладиган белгиланган намунадаги ҳужжат;
таълим ташкилоти — касбга қайта тайёрлаш фаолиятини амалга оширувчи давлат ёки нодавлат таълим муассасаси;
электрон реестр — касбга қайта тайёрлаш дастурларида иштирок этувчи таълим ташкилотлари тўғрисидаги тўлиқ ва аниқ маълумотларни ўзида жамлайдиган электрон ахборот тизими.
2-боб. Электрон реестрни шакллантириш
4. Электрон реестрга киритиш учун касбга қайта тайёрлаш фаолиятини амалга оширувчи таълим ташкилотлари белгиланган тартибда электрон тарзда мурожаат қилади.
Бунда, таълим ташкилотлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган электрон реестрга киритиш учун таълим ташкилотларига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
5. Электрон реестрга қуйидаги таълим ташкилотлари киритилиши мумкин:
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари;
профессионал таълим ташкилотлари;
хўжалик юритувчи субъектларнинг ўқув марказлари ва бўлинмалари;
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳузуридаги ўқув марказлари;
таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар;
шогирдларга касб ўргатиш имкониятига эга бўлган «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлган ҳунармандларнинг «Уста-шогирд» мактаблари.
6. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан таълим ташкилотларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ўрганилади ва электрон реестрга киритилади.
7. Электрон реестр Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг расмий веб-саҳифасига жойлаштирилади.
8. Зарур ҳолларда, электрон реестрга киритилган маълумотлар манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотларнинг бошқа электрон ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши мумкин.
3-боб. Ариза берувчининг мурожаатини ўрганиш
9. Ходимини касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажати бир қисмини Жамғарма маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш истагида бўлган иш берувчи ишга қабул қилинганига 6 ойдан ошмаган ходимининг «Ёшлар дафтари» рўйхатида мавжуд бўлгани ёки бандлиги таъминлангани сабабли ундан чиқарилгани ҳақидаги маълумотларни «Ёшлар дафтари» электрон платформаси (yoshlardaftari.uz) орқали текшириши мумкин.
10. Иш берувчи ходимини касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатининг бир қисмини компенсация қилишни сўраб Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига ёзма ёки электрон равишда мурожаат қилади.
Аризада иш берувчининг номи, касбга қайта тайёрланадиган ходимнинг Ф.И.О. ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, электрон реестрга киритилган касбга қайта тайёрловчи таълим ташкилоти номи, жойлашган жойи, ходим қайта тайёрланадиган касб номи, қайта тайёрлаш муддати ва умумий харажат миқдори кўрсатилиши, ходимнинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси илова қилиниши лозим.
11. Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни, шунингдек, ариза берувчи ходимларини касбга тайёрлаш курсларида ўқитмоқчи бўлган таълим ташкилоти электрон реестрга киритилганлигини уч иш куни ичида ўрганиб чиқиб, тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Вақтинчалик тартибнинг 2 ва 7-бандлари талабларига мувофиқ бўлганда уларни Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратига юборади.
12. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Жамғарманинг даромад ва харажатлари ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, беш иш кунида компенсацияни тўлаш бўйича тўлов графиги шакллантирилади.
Бунда, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига шакллантирилган тўлов графигини, ариза берувчига ушбу тўлов графигига мувофиқ компенсация тўлаб бериш муддати ҳақида СМС хабар юборилади.
13. Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати тўлов графиги асосида ўқиш харажатининг бир қисмини Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасининг Жамғарма маблағлари бўйича тегишли ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.
4-боб. Ходимнинг касбга қайта тайёрланишини мониторинг қилиш
14. Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратидан хусусий корхона ёки ташкилот ходимини касбга қайта тайёрлаш харажатининг бир қисми компенсация қилиниши ҳақида жавоб хати юборилганда Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси уч иш кунида ходимнинг касбга қайта тайёрланишини мониторинг қилиш ҳақида буйруқ чиқариб, мониторингни амалга оширувчи ҳудудий бошқарма ёки Ёшлар ишлари агентлигининг тегишли туман (шаҳар) бўлими ходимини (кейинги ўринларда — масъул ходим) тайинлайди ва ушбу буйруқ нусхасини ариза берувчига юборади.
Шу билан бирга, Ёшлар ишлари агентлиги ва иш берувчи ўртасида уч иш кунида ходимни касбга қайта тайёрлаш харажатининг бир қисмини компенсация қилиш тўғрисида икки томонлама шартнома имзоланади.
Шартномада ходимни касбга қайта тайёрлашнинг Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси томонидан компенсация қилинадиган миқдори ва компенсация қилиш муддати кўрсатилиши лозим.
15. Ходимнинг касбга қайта тайёрланишини мониторинг қилиш Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси томонидан тайинланган масъул ходим томонидан ходимнинг касбга қайта тайёрлаш курсларида иштирок этаётганини ўрганиш орқали амалга оширилади.
Бундай ўрганиш касбга қайта тайёрловчи таълим ташкилотига бориб амалга оширилиши мумкин.
16. Касбга қайта тайёрлаш курси якунлангач, ўрганиш натижалари бўйича масъул ходим томонидан хулоса тайёрланади.
5-боб. Ходимни касбга қайта тайёрлаш харажатининг бир қисмини компенсация қилиш
17. Ходимни касбга қайта тайёрлаш харажатининг бир қисмини компенсация қилиш ушбу Вақтинчалик тартибга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
18. Касбга қайта тайёрлаш курсини муваффақиятли тамомлаган ходимларга таълим ташкилоти томонидан малака сертификати берилади.
19. Касбга қайта тайёрлаш якуни бўйича ходимнинг мавжуд билим, кўникма ва малакаси белгиланган касб стандартларига мослигини аниқлаш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ишга марҳамат» мономарказларида ташкил этиладиган Касбий компетенцияларни баҳолаш маркази томонидан амалга оширилади.
20. Касбий компетенцияларни баҳолаш маркази томонидан берилган ходимнинг мавжуд билим, кўникма ва малакаси белгиланган касб стандартларига мослигини тасдиқловчи ҳужжат ва масъул ходим томонидан тақдим этилган ўрганиш натижалари бўйича ижобий хулосага мувофиқ Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси уч иш кунида Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратига шартномада белгиланган тўловни амалга ошириш ҳақида талабнома хат юборади.
Талабнома хатга шартнома, ходимнинг малака сертификати, ходимнинг малакаси белгиланган касб стандартларига мослигини тасдиқловчи ҳужжат, мониторинг натижалари бўйича ижобий хулоса ва касбга қайта тайёрлаш харажатининг иш берувчи томонидан тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхалари илова қилиниши лозим.
21. Ушбу Вақтинчалик тартибнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатлар тақдим этилганда Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати уч иш кунида ҳудудий бошқарманинг ҳисобрақамига, ҳудудий бошқарма уч иш кунида ариза берувчининг ҳисобрақамига ходимни касбга қайта тайёрлаш харажатининг бир қисмини компенсация қилиш учун маблағларни ўтказиб беради.
6-боб. Якунловчи қоидалар
22. Ариза берувчи ушбу Вақтинчалик тартиб талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
23. Ушбу Вақтинчалик тартиб талабларини бузишда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Хусусий ташкилотларга ишга қабул қилинган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларни компенсация қилиш бўйича вақтинчалик тартибга ИЛОВА
Хусусий ташкилотларга ишга қабул қилинган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни касбга қайта тайёрлашга сарфланадиган харажатларини компенсация қилиш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи (Иш берувчи) Ходимларни электрон реестрга киритилган таълим ташкилотларида касбга қайта тайёрлов курсларида ўқитиш учун Ёшлар ишлари агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармасига ёзма ёки электрон тарзда мурожаат қилади. Ариза берувчининг хоҳишига кўра 2-босқич Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлганда уларни Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратига юборади. Мурожаат тушгандан сўнг уч иш кунида 3-босқич Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати Ж?мғарманинг даромад ва харажатлари ҳисоб-китобидан келиб чиқиб компенсацияни тўлаш бўйича тўлов графиги шакллантиради. Бунда, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига шакллантирилган тўлов графигини, ариза берувчига ушбу тўлов графигига мувофиқ компенсация тўлаб бериш муддати ҳақида СМС хабар юборади. Ҳужжатлар тушгандан сўнг беш иш кунида 4-босқич Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратидан ходимни касбга қайта тайёрлаш харажатининг бир қисми компенсация қилиниши ҳақида жавоб хати юборилган ҳолларда ходимнинг касбга қайта тайёрланишини мониторинг қилиш ҳақида буйруқ чиқариб, мониторингни амалга оширувчи ҳудудий бошқарма ёки Ёшлар ишлари агентлигининг тегишли туман (шаҳар) бўлими ходимини тайинлайди. Жавоб хати келгандан сўнг уч иш кунида 5-босқич Иш берувчи Ходимининг таълим ташкилотида касбга қайта тайёрланишини таъминлайди. Белгиланган муддатда 6-босқич «Ишга марҳамат» мономарказидаги Касбий компетенцияларни баҳолаш маркази Касбга қайта тайёрлаш якуни бўйича ходимнинг мавжуд билим, кўникма ва малакаси белгиланган касб стандартларига мослигини аниқлайди. Белгиланган муддатда 7-босқич Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси Аризачи томонидан тегишли ҳужжатлар тақдим этилганда ходимни касбга қайта тайёрлаш харажати бир қисмини компенсация қилиш ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратига талабнома хат юборади. Тегишли ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг уч иш кунида Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати Тўлов графиги асосида ўқиш харажатининг бир қисмини Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасининг Жамғарма маблағлари бўйича тегишли ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради. Маблағлар тушгандан сўнг уч иш кунида Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси Тушган маблағларни ариза берувчининг ҳисоб рақамига ўтказади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 октябрдаги 617-сон қарорига 4-ИЛОВА
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб беришнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатлари бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — ушбу Регламентга мувофиқ компенсация тўлашни сўраб мурожаат қилган «Ёшлар дафтари»га киритилган жисмоний шахс ёки белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган, хорижий тилларни ўргатиш ёки умумтаълим фанларни ўқитиш фаолиятини амалга оширувчи, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни хорижий тилга ёки умумтаълим фанларига ўқитганлик харажати ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилишни сўраб мурожаат қилган нодавлат таълим ташкилоти (кейинги ўринларда — ўқув маркази);
ўқиш харажати — ўқув маркази томонидан ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган хорижий тиллар ёки умумтаълим фанлари бўйича энг камида 3 ойлик ўқув машғулотини ташкил этиш учун белгиланган тўлов;
миллий сертификат — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги) томонидан бериладиган, махсус серия рақамига эга, чет тилини билиш даражасини аниқлаш ёки бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолаш бўйича имтиҳон натижасини тасдиқловчи расмий ҳужжат;
имтиҳон топшириш харажати — чет тилини билиш даражасини аниқлаш ёки бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолаш учун Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳисоб рақамига тўланадиган тўлов;
компенсация — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан ариза берувчига қоплаб бериладиган ўқиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача бўлган қисми, шунингдек, имтиҳон топшириш харажати;
шартнома — маълум бир ўқув машғулотини энг камида 3 ойлик муддатга ташкил этиш тўғрисида ўқув маркази ва ўқувчи ўртасида тузиладиган битим (шартномада ўқув курси муддати ва курс учун тўлов миқдори, курснинг жами давомийлик муддати кўрсатилган бўлиши лозим);
верификация — Давлат тест марказининг электрон тизими орқали ариза берувчи томонидан тақдим этилган миллий сертификатнинг ҳақиқийлигини текшириш.
3. Хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатлари бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш ҳақида «Ёшлар дафтари»га киритилган ёш фуқаролар ёки ушбу фуқароларни ўқитган ва имтиҳон топшириш харажатларини қоплаган ўқув марказлари мурожаат қилиши мумкин.
4. Компенсация олиш учун ўқув курсларини тугатгандан сўнг ариза берувчи тегишли йўналиш бўйича миллий сертификат олиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида имтиҳон топшириши ва миллий сертификатни олиши лозим.
Бунда, компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган ариза берувчиларнинг мурожаатига асосан компенсация қуйидагиларга тўланади:
ўқиш ва имтиҳон топшириш харажати ариза берувчи-жисмоний шахс томонидан тўланганда — ариза берувчи-жисмоний шахсга;
ўқиш харажати қисман (компенсация тўловидан ташқари қисми) ва имтиҳон топшириш харажати ариза берувчи-жисмоний шахс томонидан тўланганда — ўқиш харажатининг қолган қисми ўқув марказига, имтиҳон топшириш харажати ариза берувчи-жисмоний шахсга;
ўқиш харажати тўланмаганда (ўқув маркази томонидан ўқиш харажати компенсациясидан ташқари қисми беғараз ўқитилганда) ва имтиҳон топшириш харажати ўқув маркази томонидан тўланганда — ўқув марказига.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
5. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатлари бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:
а) давлат хизматлари марказлари ариза берувчи келиб мурожаат этганда унинг номидан сўровномани тўлдириб, Ёшлар ишлари агентлигига юборади. Бунда, миллий сертификатнинг ҳақиқийлиги сўровномани тўлдириш жараёнида автоматик тарзда верификациядан ўтказилади;
б) Ёшлар ишлари агентлиги:
тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўлиқ ва асосли эканлигини (шу жумладан, ёш фуқаронинг ҳақиқатда «Ёшлар дафтари»га киритилганини) текширади;
маълумотлар тўлиқ ва асосли эканлиги тасдиқланганда ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрга мувофиқ компенсация маблағларини ариза берувчи жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг (кейинги ўринларда — Халқ банки) ҳисобварағига молиялаштиради, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари орқали ариза берувчи юридик шахсларга компенсация маблағларини ариза берувчи юридик шахсларга уларнинг тегишли ҳисобварақларига ўтказиб беради ҳамда хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар юборади. Бунда, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Халқ банкига компенсация пулларини тўлаб беришга оид масалалар улар ўртасида тузиладиган шартнома билан тартибга солинади;
в) Халқ банки филиали ариза берувчининг компенсация пулини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда ариза берувчи — жисмоний шахснинг хоҳишига кўра ушбу компенсациянинг нақд ёки нақд пулсиз шаклда тўланишини амалга оширади.
6. Давлат хизматлари марказлари, Ёшлар ишлари агентлиги ва Халқ банки ўртасидаги электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.
7. Компенсация тўлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Бунда, ариза берувчи исталган давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
8. Ариза берувчининг мурожаатига асосан давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади:
а) ўқув машғулотини ташкил этиш тўғрисида шартнома нусхаси (pdf форматда);
б) ўқув маркази томонидан имтиҳон топшириш харажати тўланган бўлса, тўлов топшириқномаси (тегишли тижорат банки томонидан тасдиқланган, агар мавжуд бўлган тақдирда) (pdf форматда);
в) ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклдаги реестр (ўқув маркази томонидан тақдим этилади).
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
10. Ушбу Регламентда назарда тутилган давлат хизматини кўрсатиш бепул амалга оширилади.
11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
12. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХГТ орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда Ёшлар ишлари агентлигига электрон шаклда юборилади.
13. Қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда, ариза берувчига мазкур Регламентда назарда тутилган компенсация тўлаб берилади:
ўқиш ва имтиҳон топшириш харажати компенсация қилиниши сўралган фуқаро Ёшлар ишлари агентлиги томонидан компенсация тўланаётган пайтда «Ёшлар дафтари»да мавжуд бўлганда;
мурожаат вақтида ушбу Регламентнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилганда;
миллий сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланганда;
ариза берувчи томонидан ўқиш ва имтиҳон топшириш харажати, шунингдек, миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатлари 2021 йил 1 ноябрь санасидан кейин тўланганда;
ариза берувчи миллий сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида компенсация тўлашни сўраб мурожаат этганда;
ариза берувчи томонидан шартномага мувофиқ, ўқув курси учун ўқув харажатларининг 50 фоизи тўланиб, қолган қисмини (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача миқдордаги) тўлашни сўраб ушбу Регламентда белгиланган тартибда мурожаат қилганда.
Ариза берувчининг мурожаати ушбу бандда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда унга компенсацияни тўлаш рад этилади.
14. Ушбу Регламентда белгиланган муддатда компенсацияни тўлаш имкони бўлмаса, Ёшлар ишлари агентлиги бу ҳақда ЯИДХПга маълумот киритади ва ариза берувчига бу ҳақда СМС хабар юборади.
15. Ёшлар ишлари агентлиги ариза берувчининг мурожаати Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали тушган пайтдан бошлаб 10 иш кунида тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўлиқ ва асосли (шу жумладан, ёш фуқаронинг ҳақиқатда «Ёшлар дафтари» электрон базасида мавжудлигини текшириб, компенсация бериш ёки уни рад қилиш тўғрисида хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.
16. Агар ариза берувчи томонидан ушбу Регламентнинг 8-бандида белгиланган ҳужжатлар тақдим этилмагани сабабли унга компенсация бериш рад этилган бўлса, хабарномада тақдим этилмаган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилади.
Ушбу ҳужжатлар хабарнома юборилган пайтдан бошлаб 30 кун ичида ушбу Регламентга мувофиқ тақдим этилса, шунингдек ариза берувчининг мурожаати ушбу Регламентнинг 13-банди талабларига мувофиқ бўлса, унга компенсация тўлаб берилади.
17. Ҳар бир ариза берувчига битта хорижий тилни ўрганиш ва битта умумтаълим фанни ўзлаштириш ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажати компенсация қилинади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
18. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан молиялаштирилган санадан бошлаб 180 кун мобайнида Халқ банкининг тегишли филиалидан ариза берувчи жисмоний шахслар томонидан талаб қилиб олинмаган маблағлар Халқ банкининг тегишли филиали томонидан бундай ариза берувчиларнинг рўйхатини илова қилган ҳолда Ёшлар ишлари агентлигига қайтарилади.
19. Ушбу Регламентда белгиланган давлат хизматини кўрсатишда иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.
20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий мониторингни амалга оширади.
21. Ариза берувчи ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
22. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларини бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб беришнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Компенсация тўлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич «Ешлар дафтари»га киритилган ёш фуқаро Ўқув марказида хорижий тилни ёки умумтаълим фанларини ўзлаштириш учун таълим олади. Камида 3 ой давомида Уқув маркази «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга хорижий тилни ёки умумтаълим фанларини ўқитади. 2-босқич «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар Уқув курсини тугатгандан сўнг тегишли йўналиш бўйича миллий сертификат олиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ўз ҳисобидан имтиҳон топширади ва миллий сертификатни олади. Ўқув курсини тугатгандан сўнг Ўқув маркази Уқув курсларини тугатган ўқувчиларнинг тегишли йўналиш бўйича миллий сертификат олиш харажатларини ўз ҳисобидан қоплайди. 3-босқич Ариза берувчи Туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига компенсация тўлашни сўраб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиб мурожаат қолдиради. Миллий сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида 4-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2.ЯИДХП Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади. 1. 10 дақиқа ичида 2. Автоматик тарзда 5-босқич Ёшлар ишлари агентлиги 1. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўлиқ ва асосли (ариза берувчининг ҳақиқатда «Ёшлар дафтари» электрон базасида мавжудлигини) эканлигини текширади. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўлиқ ва асосли эканлиги тасдиқланганда, ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрга мувофиқ компенсация маблағларини ариза берувчи жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг (кейинги ўринларда — Халқ банки) ҳисобварағига молиялаштиради, ариза берувчи юридик шахсларнинг компенсация маблағларини Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари ўтказиб беради ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар юборади. 1. Мурожаат тушганидан сўнг 10 иш кунида 2. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўлиқ ва асосли эканлиги тасдиқланмаганда,бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ва ариза берувчига мурожаати рад этилганлиги тўғрисида хабарнома (СМС хабар) юборади. 2. Маълумотлар тўлиқ ва асосли эканлиги тасдиқланмаганда бир иш куни мобайнида 6-босқич «Халқ банки» филиали Компенсация пулини олишга бўлган ҳуқуқни текширган ҳолда ариза берувчи жисмоний шахсга компенсация тўловини амалга оширади. Ариза берувчи мурожаат қилган санадан бошлаб 5 иш кунида Ёшлар ишлари агентлиги Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари орқали компенсация маблағларини олишга бўлган ҳуқуқини текширган ҳолда ариза берувчи юридик шахснинг тегишли ҳисобварақларига ўтказиб беради.
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларини бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб беришнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Компенсация олишда бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
Ариза т/р Қабул қилиш санаси Қабул қилган шахс - - - I. Ариза берувчи (жисмоний шахс) ҳақида маълумот: 1.1. Ф.И.О.: - 1.2. Туғилган санаси: йил/кун/ой 1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР): - 1.4. Телефон рақами: - 1.5. Яшаш жойи: Туман (шаҳар), вилоят, республика 1.6. Ўқув курси тури - 1.7. Махсус (миллий) сертификат рақами - 1.8. Таълимни ташкил этган таълим ташкилоти СТИР - 1.9. Уч томонлама тўлов-шартнома ва тўлов квитанция нусхаси (агар мавжуд бўлган тақдирда) (илова қилинади) 1.10. Компенсация маблағларини олиш учун Халқ банки филиали (танланади) II. Ариза берувчи (юридик шахс) ҳақида маълумот: 2.1.1. Таълим ташкилоти номи: - 2.1.2. Таълим ташкилоти СТИР: - 2.1.3. Таълим ташкилотининг телефон рақами: - 2.1.4. Таълим ташкилотининг электрон почта манзили: - 2.1.5. Таълим ташкилотининг жойлашган манзили : Туман(шаҳар), вилоят, республика 2.1.6. Ўқиш харажатлари қоплаб бериладиган ўқувчилар сони - 2.1.7. Ўқиш харажатлари қоплаб бериладиган ўқувчилар рўйхати (реестр) (илова қилинади) 2.1.8. Уч томонлама тўлов-шартнома нусхаси (pdf шаклда) (илова қилинади) 2.1.9. Умумтаълим фанларини ва чет тилларини билиш даражасини аниқлаш бўйича тўлов амалга оширилгани тўғрисида тўлов топшириқномаси (ваколатли банк муҳри билан) 2.1.10. Компенсация маблағларини олиш учун реквизитлар -
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларини бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб беришнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Компенсация олиш бўйича ўқувчиларнинг рўйхати (реестр)
Т /р Ўқувчиларнинг Ф.И.О. Паспорт маълумоти ( ID- карта) ЖШ ШИР Телефон ра қами Ўқув курси тури Ўқув курси бошланган ва тугалланган сана Ўқув курси харажати Миллий сертификат рақами 1. ... 2. ... Директор (Имзо/муҳр)
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларини бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб беришнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Ўқиш харажатлари компенсация қилинадиган хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари ҳамда улар бўйича миллий сертификат олиш учун имтиҳон топшириладиган хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари
Нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатлари компенсация қилинадиган хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича ўқув курслари Т/р Хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатлар турлари Т/р Хорижий тиллар Т/р Умумтаълим фанлари 1. Инглиз тили 1. Она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) 1. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синови (инглиз, немис, француз, испан, итальян, турк, корейс, япон, хитой, араб, форс, ҳиндий, пушту, дарий тиллари бўйича) 2. Немис тили 3. Француз тили 4. Испан тили 5. Итальян тили 6. Турк тили 2. Математика фани 7. Корейс тили 2. Рус тили ва адабиёти 3. Кимё фани 8. Япон тили 3. Тарих 4. Биология фани 9. Хитой тили 4. Кимё 5. Физика фани 10. Араб тили 5. Биология 6. Тарих фани 11. Форс тили 6. География 7. География фани 12. Ҳинд тили 7. Математика 8. Она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) 13. Пушту тили 8. Физика 14. Дарий тили 9. Информатика *
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 октябрдаги 617-сон қарорига 5-ИЛОВА
Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган «Ёшлар дафтари»га киритилган ўқувчи ёшларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиёти даври учун субсидия ажратиш бўйича
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Вақтинчалик тартиб профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган даври мобайнида субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Вақтинчалик тартибга мувофиқ профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга улар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган вақтида, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда бюджет маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида амалиёт ўтаган тўлиқ ой учун ҳар ойлик субсидия ажратилади.
3. Ушбу Вақтинчалик тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
қабул қилувчи ташкилот — профессионал таълим ташкилоти ўқувчиси томонидан ишлаб чиқариш амалиёти ўталаётган ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхонаси;
амалиёт ўтайдиган ўқувчи (ўқувчи) — қабул қилувчи корхона ва ташкилотда ишлаб чиқариш амалиётини ўташга йўлланма берилган профессионал таълим ташкилотининг «Ёшлар дафтари»га киритилган ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ўқувчиси;
амалиёт — ўқувчилар томонидан олинган назарий билимларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш, касбий фаолиятга оид кўникмаларни олиш ҳамда ўз мутахассислиги бўйича амалий кўникма ва маҳорат ҳосил қилиш мақсадида олти ойдан кўп бўлмаган муддатда ташкил этиладиган ўқув жараёнининг бир қисми;
амалиёт раҳбари — ўқув юкламасига амалиёт раҳбарлиги киритилган профессионал таълим ташкилоти ўқитувчиси.
4. Профессионал таълим ташкилотларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уларнинг шахсий харажатлари учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида пул маблағлари тўланганда ушбу ўқувчи ёшларга ишлаб чиқариш амалиётини ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида ўтаган даври мобайнида субсидия ажратилмайди.
5. Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган, «Ёшлар дафтари»га киритилган ўқувчи ёшларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиёт даври учун субсидия ажратиш ушбу Вақтинчалик тартибга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Амалиётни ташкил этиш
6. Амалиётни ўташ профессионал таълим ташкилоти томонидан ўқув режаларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва тасдиқланган амалиётни ўташ дастури асосида амалга оширилади.
7. Амалиёт қабул қилувчи ташкилотнинг амалий фаолияти ҳақида тасаввурга эга бўлиш, бирламчи касбий маҳорат ва кўникмаларини эгаллаш, келгусида қабул қилувчи ташкилотда ишга жойлашишни назарда тутади.
8. Амалиёт ўқув режасида назарда тутилган муддатларда, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади.
9. Амалиёт ўқувчилар томонидан касбий фаолиятни эгаллашда узлуксизлик ва изчилликни таъминлашга йўналтирилиши лозим.
10. Амалиёт раҳбари ўқувчиларнинг ҳақиқатда амалиёт ўтаётганликларини амалиёт ўташ жойларига бориш йўли билан назорат қилади.
11. Амалиёт ўташ якунлангач, ўқувчи томонидан амалиёт даврида бажарилган ишлар бўйича ҳисобот тайёрланади ҳамда амалиёт раҳбарига топширилади.
Амалиёт ўташ тўғрисидаги ҳисоботда бажарилган иш, ўрганилган тажрибани қўллаш амалиёти, шунингдек олинган билим ва кўникмалар акс эттирилади. Ҳисобот ўқувчи томонидан имзоланади ҳамда қабул қилувчи ташкилот раҳбари имзоси билан тасдиқланади.
3-боб. Ўқувчиларнинг оиласи «Ешлар дафтари»га киритилганини текшириш
12. Профессионал таълим ташкилотлари амалиёт ўташга юбориладиган ўқувчиларнинг «Ёшлар дафтари» рўйхатида мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш учун ўқувчиларнинг яшаш жойи бўйича туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларга (кейинги ўринларда — сектор) сўровнома юборади.
Сўровномада профессионал таълим ташкилоти номи, амалиёт ўтайдиган ўқувчилар рўйхати (ўқувчининг Ф.И.О. ва тугилган санаси, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) илова қилиниши лозим.
13. Секторлар раҳбарлари сўровнома асосида ўқувчиларнинг «Ёшлар дафтари» рўйхатида мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини текширилишини таъминлайди ҳамда текшириш натижаларига кўра сўровнома берган профессионал таълим ташкилотига сектор раҳбари томонидан тасдиқланган оиласи «Ёшлар дафтари» рўйхатига киритилган ўқувчилар тўғрисида маълумот юборади.
4-боб. Амалиёт ўташга йўлланма бериш
14. Профессионал таълим ташкилоти:
а) «Ёшлар дафтари»га киритилган ўқувчиларнинг эгаллайдиган касб ва мутахассислиги бўйича амалиётни ўташга бириктиришни сўраб амалиётнинг бошланиши давридан камида бир ой олдин қабул қилувчи ташкилотларга буюртманома беради. Буюртманомада профессионал таълим ташкилоти номи, амалиёт ўтайдиган ўқувчилар рўйхати, амалиётнинг бошланиши санаси ва давомийлиги муддати, ажратилиши лозим бўлган умумий субсидия миқдори, ўқувчининг эгаллайдиган касб ва мутахассислиги номи кўрсатилиши ҳамда унинг «Ёшлар дафтари»га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома илова қилиниши лозим;
б) амалиёт ўтайдиган ўқувчиларнинг эгаллайдиган касб ва мутахассислиги ҳамда уларнинг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда қабул қилувчи ташкилотларга бириктириш ишларини амалга оширади. Бунда, ҳудуддаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг амалиёт ўтовчи ўқувчиларга бўлган эҳтиёжи, профессионал таълим ташкилотлари битирувчиларини амалиёт давридан кейин ишга қабул қилиш имконияти инобатга олинади;
в) ўқувчиларнинг бириктирилган қабул қилувчи ташкилотларида амалиёт ўташларини таъминлайди.
15. Маҳаллий меҳнат органи профессионал таълим ташкилоти билан биргаликда битирувчиларнинг амалиёт давридан кейин иш ўринларига жойлашишларига кўмаклашади.
16. Амалиёт ўташ қабул қилувчи ташкилот, профессионал таълим ташкилоти ва ўқувчи ўртасида амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича уч томонлама шартнома тузиш орқали амалга оширилади.
Амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шартномада шартнома предмети, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, амалиётни ташкил этиш тартиби, субсидия тўлаш шартлари ва муддатлари, шартноманинг амал қилиш муддати, шартномани бекор қилиш асослари, шунингдек тарафларнинг жавобгарлиги белгиланади.
5-боб. Амалиёт ўтаётган ўқувчиларга ҳар ойлик субсидия ажратиш
17. Профессионал таълим ташкилоти амалиёт ўташ дастурига мувофиқ йўлланма асосида амалиёт ўтайдиган ўқувчиларга амалиёт ўтаган вақтида тўланадиган субсидиялар миқдорини ҳисоблайди ва бюджетдан зарур маблағлар ажратиш учун ҳудудий молия органига буюртманома ва асословчи ҳисоб-китобларни тақдим этади.
Буюртманомада профессионал таълим ташкилоти ва қабул қилувчи ташкилотнинг номи, амалиёт ўтайдиган ўқувчиларнинг рўйхати, амалиётнинг бошланиш санаси ва давомийлиги муддати, ажратилиши зарур бўлган субсидия миқдори кўрсатилиши ҳамда ўқувчиларнинг «Ёшлар дафтари»га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома илова қилиниши лозим.
18. Ҳудудий молия органлари профессионал таълим ташкилотларининг ўқувчиларга амалиёт ўташ вақтида тўланадиган субсидиялар учун сарфланадиган маблағларни ажратиш бўйича буюртманома ва ҳисоб-китобларини жамлаб, Молия вазирлигига тақдим этади.
Молия вазирлиги томонидан жамланган буюртманомаларга кўра республика бюджетидан маблағлар ажратади. Ушбу ажратилган маблағларни профессионал таълим ташкилотлари бюджет харажатлар сметасининг 47.21.900 харажат моддасида (пул шаклидаги бошқа ижтимоий ёрдам нафақалари) режалаштиради.
19. Субсидиялар бериш учун сарфланадиган маблағлар бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар тегишли профессионал таълим ташкилотининг ҳисобот бўлимлари томонидан юритилади.
Ўқувчи белгиланган муддатда ва тартибда амалиёт ўтаганда унга амалиёт раҳбари томонидан ижобий хулоса берилади. Амалиёт раҳбарининг ижобий хулосасига асосан амалиёт даврида тегишли субсидия маблағлари амалиёт ўтаётган ўқувчиларга ойма-ой (олти ойдан кўп бўлмаган муддат давомида) кейинги ойнинг 10 санасидан кечикмаган муддатда тўлаб берилади.
20. Амалиёт ўтовчи ўқувчилар амалиёт ўтамаган тақдирда, уларга субсидия бериш тўхтатилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
21. Ушбу Вақтинчалик тартиб талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
22. Ушбу Вақтинчалик тартиб талабларини бузишда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган, оиласи «Ёшлар дафтари»га киритилган ўқувчи ёшларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиёт даври учун субсидия ажратиш бўйича вақтинчалик тартибга ИЛОВА
Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган, «Ёшлар дафтари»га киритилган ўқувчи ёшларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиёт даври учун субсидия ажратиш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Профессионал таълим ташкилоти Амалиёт ўташга юбориладиган ўқувчиларнинг « Ёшлар дафтари » рўйхатида мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш учун ўқувчиларнинг яшаш жойи бўйича секторларга сўровнома юборади. Амалиётнинг бошланишидан камида бир ой олдин 2-босқич Сектор раҳбари Сектор штаби котиби Сўровнома асосида ўқувчиларнинг « Ёшлар дафтари » рўйхатида мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини текширади. Бунда, сўровнома берган профессионал таълим ташкилотига сектор раҳбари томонидан тасдиқланган « Ёшлар дафтари » рўйхатига киритилган ўқувчилар тўғрисида маълумот юборилади. сўровнома тушгандан сўнг уч иш кунида 3-босқич Профессионал таълим ташкилоти « Ёшлар дафтари » га киритилган ўқувчиларнинг эгаллайдиган касб ва мутахассислиги бўйича амалиётни ўташга бириктиришни сўраб қабул қилувчи ташкилотларга буюртманома беради. амалиётнинг бошланишидан камида бир ой олдин 4-босқич Профессионал таълим ташкилоти Амалиёт ўтайдиган ўқувчиларнинг эгаллайдиган касб ва мутахассислиги ҳамда уларнинг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда қабул қилувчи ташкилотларга бириктириш ишларини амалга оширади. бир ҳафта муддатда Қабул қилувчи ташкилот, профессионал таълим ташкилоти, ўқувчи ўртасида амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича уч томонлама шартнома тузиш чораларини кўради. бир ҳафта муддатда Ўқувчиларнинг бириктирилган қабул қилувчи ташкилотларида амалиёт ўташларини таъминлайди. белгиланган муддатларда 5-босқич Профессионал таълим ташкилоти Амалиёт ўташ дастурига мувофиқ йўлланма асосида амалиёт ўтайдиган ўқувчиларга амалиёт ўтаган вақтида тўланадиган субсидиялар миқдорини ҳисоблайди ва бюджетдан зарур маблағлар ажратиш учун ҳудудий молия органига буюртманома ва асословчи ҳисоб-китобларни тақдим этади. белгиланган муддатларда 6-босқич Ҳудудий молия органи Профессионал таълим ташкилотларининг ўқувчиларга амалиёт ўташ вақтида тўланадиган субсидиялар учун сарфланадиган маблағларни ажратиш бўйича буюртманома ва ҳисоб-китобларини жамлаб, Молия вазирлигига тақдим этади. Молия вазирлиги томонидан жамланган буюртманомаларга кўра Давлат бюджетидан маблағлар ажратади. Ушбу ажратилган маблағларни профессионал таълим ташкилотлари бюджет харажатлар сметасининг 47.21.900 харажат моддасида (пул шаклидаги бошқа ижтимоий ёрдам нафақалари) режалаштиради Амалиёт даврининг ҳар ойи якуни бўйича 7-босқич Профессионал таълим ташкилоти Субсидиялар бериш учун сарфланадиган маблағлар бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар тегишли профессионал таълим ташкилотининг ҳисобот бўлимлари томонидан юритилади. белгиланган муддатларда Амалиёт раҳбарининг ижобий хулосасига асосан амалиёт даврида тегишли субсидия маблағлари амалиёт ўтаётган ўқувчиларга ойма-ой (олти ойдан кўп бўлмаган муддат давомида) тўлаб берилади. кейинги ойнинг 10 санасигача
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 октябрдаги 617-сон қарорига 6-ИЛОВА
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилинганда, мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилишнинг маъмурий регламенти
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Маъмурий Регламент (кейинги ўринларда — Регламент) «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилинганда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган, шунингдек, хорижий тилни билиш бўйича С1 даражасидаги сертификатга эга бўлган, компьютер харид қилиш учун истеъмол кредити бўйича Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — жамғарма) ҳисобидан ушбу кредитнинг фоиз тўловларини компенсация қилишни сўраб мазкур Регламентга мувофиқ мурожаат қилган ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили);
банк — «Бир миллион дастурчи» сертификати, хорижий тил сертификати ва маълумотнома олган ёшларга компьютер харид қилиш учун истеъмол кредитлари ажратадиган АТ «Халқ банки», АТ «Алоқабанк» ва «Микрокредитбанк» АТБ;
«Бир миллион дастурчи» сертификати — «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшлар бўйича тегишли ахборот тизимлари орқали бериладиган электрон ҳужжат;
верификация — ариза берувчи томонидан тақдим этилган «Бир миллион дастурчи» сертификати ва хорижий тил сертификатининг ҳақиқийлигини тегишли электрон тизимлар орқали текшириш;
истеъмол кредити ёки микроқарз — ариза берувчига компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда банк томонидан ажратиладиган маблағ;
маълумотнома — ваколатли орган томонидан ариза берувчига компьютер харид қилиш учун ажратиладиган истеъмол кредити бўйича мазкур кредитнинг фоиз тўловлари компенсация қилиниши тўғрисида тақдим этиладиган ҳамда 90 календарь кун мобайнида амал қиладиган электрон ҳужжат;
хорижий тил сертификати — Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарори билан тасдиқланган Ўқиш ва имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхатида келтирилган хорижий тиллар бўйича уларни билиш даражаси камида С1 эканини тасдиқловчи, масъул ваколатли ташкилотлар томонидан бериладиган, махсус серия рақамига эга расмий ҳужжат.
3. Компьютер харид қилиш учун банклар томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан ошмаган миқдорда истеъмол кредити ажратилади ҳамда компьютернинг қиймати ажратилган кредит суммасидан ошганда, ортиқча қисми ариза берувчи томонидан тўланади.
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб ёшларга компьютер харид қилиш учун ажратиладиган истеъмол кредити маблағлари ёшларнинг хоҳишига кўра алоҳида очилган банк картасига (нақдлаштириш имкониятисиз) ўтказиб берилади.
4. Ариза берувчиларга истеъмол кредитининг муддати ўтмаган асосий қарзи учун ҳисобланган фоиз тўловлари жамғарма ҳисобидан тўланади. Бунда:
«Бир миллион дастурчи» сертификати ва хорижий тил сертификатига эга бўлган ёшлар томонидан олинган истеъмол кредитининг фоиз тўловлари ушбу кредитнинг муддати ўтмаган асосий қарзи учун ҳисобланган фоиз тўловлари бўйича компенсация жамғарма томонидан тўлаб берилади;
ариза берувчининг фақат битта истеъмол кредити бўйича компенсация берилади;
ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахсларнинг қонуний вакилларига истеъмол кредитининг фоиз тўловлари компенсация қилинади.
5. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли орган ва банклар ўртасидаги электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.
2-боб. «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларини компенсация қилиш ва жамғарма кафиллигини бериш тартиби
6. Истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун ёшларга мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш бўйича давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.
7. Ариза берувчи истеъмол кредити бўйича компенсация тўлашни сўраб исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади ёки ЯИДХП орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
8. Ариза берувчининг мурожаатига асосан унинг номидан давлат хизматлари маркази ходими, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса — ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани (кейинги ўринларда — сўровнома) электрон тарзда тўлдиради.
Ариза берувчидан сўровномада кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига ариза берувчи масъул ҳисобланади.
9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматлари марказлари ходими томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўзининг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.
10. Сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID тизими ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этганда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
11. Давлат хизматини кўрсатиш бепул амалга оширилади.
12. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
13. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
14. «Бир миллион дастурчи» сертификати ва хорижий тил сертификатини олган ёшларга истеъмол кредити бўйича компенсация тўлаш учун давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:
а) Давлат хизматлари марказлари ариза берувчи келиб мурожаат этганда, унинг номидан сўровномани тўлдириб ваколатли органга юборади;
б) ваколатли орган:
тушган мурожаатларни 15 иш куни мобайнида кўриб чиқади;
компенсация тўлаш бўйича ариза берувчи томонидан тақдим этилган «Бир миллион дастурчи» сертификати ва хорижий тил сертификатини верификациядан ўтказади;
ариза берувчининг маълумотлари тўғри деб топилганда ариза берувчига истеъмол кредити бўйича компенсация тўланиши тўғрисида маълумотнома беради;
истеъмол кредити фоиз тўловларининг компенсация маблағларини тегишли банклар ҳисобварағига ўтказиб боради;
в) банк:
ариза берувчига истеъмол кредити ёки микроқарз ажратиш масаласини кўриб чиқади, бунда ваколатли орган томонидан берилган маълумотноманинг ҳақиқийлигини ундаги QR-код орқали текширади;
истеъмол кредити ёки микроқарз ажратиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштиради, унинг суммасини компьютер етказиб берувчи ташкилотларнинг банкдаги ҳисобварағига ёки ариза берувчининг номига алоҳида очилган банк картасига (нақдлаштириш имкониятисиз) ўтказиб беради ҳамда ваколатли органни хабардор қилади;
ваколатли орган томонидан ўтказилган компенсация маблағларини истеъмол кредити фоизларини қоплаш учун ариза берувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб боради.
15. Қуйидагилар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши;
«Бир миллион дастурчи» сертификати ёки хорижий тил сертификатидаги маълумотлар ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотларга мос келмаслиги;
мурожаат қилинган санада «Бир миллион дастурчи» сертификати ёки хорижий тил сертификати берилганига 6 ой ўтганлиги;
ариза берувчига истеъмол кредити бўйича фоиз тўловлари компенсация қилинаётганлиги (қилинганлиги);
ариза берувчининг аввалги мурожаати асосида ваколатли орган томонидан берилган маълумотноманинг амал қилиш муддати тугамаганлиги;
мурожаат қонуний вакил томонидан берилганда унинг қонуний вакил эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда, бу ҳақида ариза берувчига автоматик равишда СМС хабар юборилади.
16. Ваколатли органнинг истеъмол кредити бўйича жамғарма кафиллигини бериш ва/ёки фоиз тўловларини компенсация қилиш тўғрисидаги маълумотномаси олингандан сўнг банкларнинг тегишли филиаллари ўзларининг ички тартиб қоидаларида белгиланган тартибда истеъмол кредити ёки микроқарз ажратиш масаласини кўриб чиқади.
Истеъмол кредити ёки микроқарз ажратиш тўғрисида тегишли ҳужжат қабул қилинган ва компьютер етказиб берувчи ташкилотларнинг банкдаги ҳисобварағига ёки алоҳида очилган банк карталарига пул маблағлари ўтказиб берилгандан сўнг банк ҳар ойнинг 15-санасига қадар бу ҳақда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ маълумотларни ваколатли органга тақдим этади.
17. Истеъмол кредити ёки микроқарз бўйича фоиз тўловлари ҳар ойнинг 25-кунига қадар ваколатли орган ва/ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан банкларнинг тегишли ҳисобварағига ариза берувчиларнинг реестрини илова қилган ҳолда ўтказиб борилади.
Тақдим этилган реестрга мувофиқ банклар ушбу маблағларни истеъмол кредити ёки микроқарз фоизларини қоплаш учун ариза берувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига икки иш куни ичида ўтказиб боради.
19. Истеъмол кредити бўйича шартнома шартларида белгиланган асосий қарз ўз муддатида ва/ёки фоиз тўлови ариза берувчи томонидан тўланмаганлиги натижасида юзага келган пеня ва бошқа турдаги зарар банк томонидан умумий белгиланган тартибда ариза берувчидан ундирилади.
20. Ариза берувчига ажратилган истеъмол кредити бўйича ариза берувчи томонидан ҳақиқатда компьютер харид қилинганлиги банклар томонидан мониторинг қилинади.
Агар ажратилган истеъмол кредити маблағлари бошқа мақсадларга сарфланган бўлса, банклар томонидан белгиланган тартибда истеъмол кредитини ва фоизларни ариза берувчидан ундириш чоралари кўрилади.
Бундай ҳолат тўғрисида ваколатли орган ва унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси банклар томонидан 3 иш кунида хабардор қилинади ҳамда истеъмол кредити бўйича ваколатли орган томонидан фоиз тўловларини компенсация қилиш тўхтатилади.
21. Ариза берувчи томонидан истеъмол кредити асосида харид қилинган компьютердан мақсадли фойдаланилиши у яшаб турган маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта мониторинг қилинади.
Ушбу мониторинг жараёнида истеъмол кредити ажратилган санадан бошлаб икки йил ичида ариза берувчи компьютердан мақсадли фойдаланмаётганлиги (шу жумладан, сотганлиги ёки учинчи шахсларга берганлиги) аниқланганда маҳалладаги ёшлар етакчиси бу ҳақда далолатнома тузиб, уч кун муддатда ваколатли органнинг тегишли ҳудудий бўлинмасини хабардор қилади.
Бундай хабарномани олган ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаси уч кун муддатда бу ҳақда тегишли банкни хабардор қилади ва ариза берувчига ажратилган истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларини компенсация қилишни тўхтатади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
22. Ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.
23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий мониторингни амалга оширади.
24. Ариза берувчи ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
25. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун ёшларга мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган, «Бир миллион дастурчи» сертификати ва хорижий тил сертификатини олган ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (14 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахс номидан унинг вакили) исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали сертификатни илова қилган холда мурожаат қилади. Сертификатлар берилган санадан бошлаб 6 ой мобайнида 2-босқич 1. Давлат хизматлари марказлари 2. ЯИДХП Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади. 1. 10 дақиқа мобайнида 2. Автоматик тарзда 3-босқич Ёшлар ишлари агентлиги Ариза берувчининг мурожаати ЯИДХП орқали келиб тушган пайтдан бошлаб тақдим этилган сертификатларни верификациядан ўтказади. Хорижий тил сертификатининг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, унинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб ваколатли хорижий ташкилотга сўров юборади. Ариза берувчининг маълумотлари тўғри деб топилганда ариза берувчига истеъмол кредити бўйича компенсация тўланиши тўғрисида маълумотнома беради, акс ҳолда ариза берувчига рад жавобини беради. Верификациядан ўтган ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрни банкка автоматик равишда тақдим этади. 5 иш куни (хорижий тил сертификати ҳақиқийлиги бўйича хорижий ташкилотга сўров юборилганда 30 иш куни) мобайнида 4-босқич АТ «Халқ банки», АТ «Алоқа банк» ва «Микро-кредитбанк» АТ Ариза берувчига истеъмол кредити ажратиш масаласини кўриб чиқади. Истеъмол кредити ёки микроқарз ажратиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштиради. Бунда истеъмол кредити суммасини компьютер етказиб берувчи ташкилотларнинг тегишли банклардаги ҳисобварағига ёки микроқарзни ёшларнинг аризаларига асосан уларнинг алоҳида очилган банк карталарига (нақдлаштириш имкониятисиз) ўтказиб беради. Бу ҳақида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ маълумотларни ваколатли органга тақдим этади. Банкнинг ички ҳужжатларида белгиланган муддатларда Ҳар ойнинг 15-санасига қадар 5-босқич Ёшлар ишлари агентлиги Истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларини банкларнинг тегишли ҳисобварағига ариза берувчиларнинг реестрини илова қилган ҳолда ўтказади. Банклар билан келишилган муддатларда ҳар ойнинг 25-санасига қадар 6-босқич АТ «Халқ банки», АТ «Алоқа банк» ва «Микро-кредитбанк» АТ Тақдим этилган реестрга мувофиқ маблағларни истеъмол кредити фоизларини қоплаш учун ариза берувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказади. 2 иш кунида
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Истеъмол кредитининг фоиз тўловлари компенсация қилиниши бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
Т/Р Қабул қилиш санаси Қабул қилган шахс I. Ариза берувчи (жисмоний шахс) ҳақида маълумот: 1.1. Ф.И.О.: - 1.2. Туғилган санаси: кун/ой/йил 1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): - 1.4. Телефон рақами: - 1.5. Яшаш жойи: Маҳалла, туман (шаҳар), вилоят, республика 1.6. «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисидаги сертификатининг (нусхаси илова қилинади) ҳаволаси: - II. Сертификат олган ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахс ва унинг қонуний вакили ҳақидаги маълумот: 2.1. Ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахснинг Ф.И.О.: - 2.2. Туғилган санаси: кун/ой/йил 2.3. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома рақами ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): - 2.4. Қонуний вакил (тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади) Ф.И.О.: - 2.5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): - 2.6. Қонуний вакил эканлигини тасдиқловчи ҳужжат: - 2.7. Телефон рақами: - 2.8. Яшаш жойи: Маҳалла, туман (шаҳар), вилоят, республика 2.9. «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисидаги сертификатининг (нусхаси илова қилинади) ҳаволаси: - III. Хорижий тил сертификатини олиш бўйича имтиҳон ҳақидаги маълумотлар 3.1. Имтиҳон тури 3.2. Сертификат № 3.3. Қайд этилган балл/даража (танланади) - - 3.4. Сертификат нусхаси (илова қилинади) 3.5. Тест топширилган сана 3.6. Масъул ваколатли ташкилот (имтиҳон олувчи марказ) коди/номи - - -
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Истеъмол кредитининг фоиз тўловлари компенсация қилиб борилаётган ариза берувчиларнинг рўйхати (реестр)
Т/р Ф.И.О. Паспорт маълумоти ЖШШИР Маълумотномадаги ариза рақами Кредит миқдори _____ ойи учун тўланадиган компенсация миқдори Банк реквизитлари Банк бошқарувчиси (Имзо) Ф.И.О.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 4 октябрь,
617-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
VAQTINCHALIK TARTIB
SXEMASI
VAQTINCHALIK TARTIB
SXEMASI
VAQTINCHALIK TARTIB
SXEMASI
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
ROʻYXATI
VAQTINCHALIK TARTIB
SXEMASI
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
Ijtimoiy himoyaga muhtoj yoshlarni qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlarning tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash va bandligiga koʻmaklashish, ularni ijtimoiy himoya qilish hamda boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi PF-6208-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
“Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari va oilaviy bolalar uylarida tarbiyalangan yoshlar, shuningdek, “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarga ularning davlat va nodavlat taʼlim tashkilotlarida avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash oʻquv kursining bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravarigacha boʻlgan qismini qoplab berishni nazarda tutuvchi “Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari va oilaviy bolalar uylarida tarbiyalangan yoshlar hamda “Yeshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarga avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash kurslarida oʻqish xarajatlarini kompensatsiya qilish boʻyicha vaqtinchalik tartib 1-ilovaga muvofiq;
“Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari va oilaviy bolalar uylarida tarbiyalangan yoshlar, shuningdek, “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kiritilgan oilalarning “Yoshlar daftari”ga kiritilgan farzandlariga ularning safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni oʻtash badalini toʻliq miqdorda qoplash uchun subsidiya ajratish tartibini nazarda tutuvchi “Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari va oilaviy bolalar uylarida tarbiyalangan yoshlar hamda “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni oʻtash badalini qoplash boʻyicha vaqtinchalik tartib 2-ilovaga muvofiq;
“Yoshlar daftari” roʻyxatida mavjud boʻlgan yoki bandligi taʼminlangani sababli undan chiqarilgan, xususiy tashkilotga ishga qabul qilinganiga 6 oydan oshmagan yosh xodimlarni kasbga qayta tayyorlash kurslarida oʻqitish bilan bogʻliq boʻlgan xarajatlarning 50 foizi, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravarigacha boʻlgan qismi mazkur xususiy tashkilotga kompensatsiya qilinishini nazarda tutuvchi Xususiy tashkilotlarga ishga qabul qilingan, “Yeshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni kasbga qayta tayyorlash kurslarida oʻqitish xarajatlarini kompensatsiya qilish boʻyicha vaqtinchalik tartib 3-ilovaga muvofiq;
“Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlari boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotlarida oʻqish xarajatlarining bir qismini hamda ular boʻyicha milliy sertifikatlar olish uchun oʻtkaziladigan imtihonlarni topshirish xarajatlarini qoplab berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishni nazarda tutuvchi “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlari boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotlarida oʻqish xarajatlarining bir qismini hamda ular boʻyicha milliy sertifikatlar olish uchun oʻtkaziladigan imtihonlarni topshirish xarajatlarini qoplab berishning maʼmuriy reglamenti 4-ilovaga muvofiq;
professional taʼlim tashkilotlarida tahsil olayotgan “Yoshlar daftari”ga kiritilgan oilalar farzandlariga ular ishlab chiqarish yoki xizmat koʻrsatish korxonalarida ishlab chiqarish amaliyotini oʻtagan vaqtida, biroq olti oydan koʻp boʻlmagan muddatda budjet mablagʻlari hisobidan amaliyot oʻtagan toʻliq oy uchun har oylik subsidiya ajratishni nazarda tutuvchi Professional taʼlim tashkilotlarida tahsil olayotgan, “Yoshlar daftari”ga kiritilgan oʻquvchi yoshlarga ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish korxonalarida ishlab chiqarish amaliyoti davri uchun subsidiya ajratish boʻyicha vaqtinchalik tartib 5-ilovaga muvofiq;
“Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tugatgan yoshlarga, shuningdek, IT-park rezidentining oʻquvchisi yoki bitiruvchisi boʻlgan yoshlarga isteʼmol krediti orqali kompyuter xarid qilish uchun kafillik berish hamda mazkur kreditlarning foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilishning maʼmuriy reglamenti 6-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi ikki hafta muddatda:
a) “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlari boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotlarida oʻqish xarajatlarining bir qismini hamda ular boʻyicha milliy sertifikatlar olish uchun oʻtkaziladigan imtihonlarni topshirish xarajatlarini (keyingi oʻrinlarda — oʻqish va imtihon xarajatlari) qoplab berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish uchun zarur hujjatlar va boshqa hujjatlarning namunaviy shakllari, blankalari ishlab chiqilishini taʼminlasin hamda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi bilan kelishgan holda tasdiqlasin;
Davlat xizmatlari agentligi bilan birgalikda Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) elektron davlat xizmatini joriy qilish boʻyicha texnik hujjatni ishlab chiqsin, kelishish va tasdiqlash uchun Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligiga kiritsin;
b) Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Adliya vazirligi bilan birgalikda tasdiqlangan texnik hujjatlarga muvofiq quyidagi:
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazining milliy sertifikatlar boʻyicha elektron bazasi;
IT Parkning “Sertifikatlar reyestri”;
banklarning tegishli axborot tizimlari;
Moliya vazirligining “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi;
Yoshlar ishlari agentligining “Yoshlar daftari” axborot tizimini “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiya platformasi orqali oʻzaro hamda “Yoshlar xizmatlari reyestri” axborot tizimiga integratsiya qilinishini taʼminlasin.
YIDXPdagi “Isteʼmol krediti orqali kompyuter xarid qilish uchun yoshlarga kreditlarning foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilish va kafillik berish” davlat xizmatini ushbu qarorga 6-ilovaga keltirilgan maʼmuriy reglament talablariga muvofiqlashtirsin.
v) Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi va Davlat test markazi bilan birgalikda hududlardagi namunali xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlarini oʻqitish boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotlari reyestrini, shuningdek, milliy sertifikatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni shakllantirsin va oʻzining rasmiy veb-saytida eʼlon qilsin hamda doimiy ravishda yangilab borsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda 2021-yil 20-oktabrga qadar Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari hisobidan ishlab chiqilayotgan xalqaro imtihon tizimlari boʻyicha yuqori ball (daraja) toʻplagan yoshlarga imtihon topshirish xarajatlarini kompensatsiya qilish haqida ariza beruvchilarning elektron reyestri axborot tizimi negizida yoshlarning xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlari boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotlarida oʻqish xarajatlarining bir qismini hamda ular boʻyicha milliy sertifikatlar olish uchun oʻtkaziladigan imtihonlarni topshirish xarajatlarini kompensatsiya qilish haqida ariza beruvchilar elektron reyestrini yaratish choralarini koʻrsin.
4. Belgilansinki, ushbu qarorning 1-bandi :
ikkinchi — beshinchi xatboshilardagi tartiblarda nazarda tutilgan xarajatlar Yoshlar ishlari agentligining Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari;
oltinchi xatboshisidagi tartibda nazarda tutilgan xarajatlarni moliyalashtirish Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida tizimida professional taʼlim muassasalari boʻlgan vazirliklar va idoralarga Davlat budjeti parametrlarida ajratilgan mablagʻlar;
yettinchi xatboshisidagi tartibda nazarda tutilgan xarajatlarni moliyalashtirish Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan Yoshlar ishlari agentligiga ajratilgan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Yoshlar ishlari agentligi hamda Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda 10 kun muddatda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi “Yoshlar daftari” axborot tizimiga integratsiya qilinishini taʼminlasin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi bir oy muddatda:
kasbga qayta tayyorlash dasturlarida ishtirok etuvchi taʼlim tashkilotlari toʻgʻrisidagi toʻliq va aniq maʼlumotlarni oʻzida jamlaydigan elektron axborot tizimini ishlab chiqsin va ishga tushirsin;
kasbga qayta tayyorlash dasturlarida ishtirok etuvchi taʼlim tashkilotlarini elektron reyestrga kiritish tartibi va ushbu taʼlim tashkilotlariga qoʻyiladigan talablarni ishlab chiqsin va tasdiqlasin.
7. AT “Xalq banki”, AT “Aloqa bank” va “Mikrokreditbank” ATBga “Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tugatgan va sertifikat olgan yoki IT-park rezidenti boʻlgan tashkilotlarning axborot texnologiyalari sohasidagi oʻquv kurslarida tahsil olayotgan ishtirokchi sertifikatini olgan yoki ushbu oʻquv kurslarini soʻnggi 6 oyda muvaffaqiyatli tamomlagan yoshlarga kompyuter xaridlari uchun bazaviy hisoblash miqdorining 25 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki asosiy stavkasining 1,5 baravaridan oshmaydigan foizli stavka bilan isteʼmol kreditlari ajratish tavsiya etilsin.
7 1 . Yoshlar ishlari agentligi va AT “Xalq banki”, AT “Aloqa bank” va “Mikrokreditbank” ATBning 2023-yil 1-fevralga qadar ushbu qarorga 6-ilovada nazarda tutilgan davlat xizmatlari AT “Xalq banki”ning mobil ilovasi orqali qoʻshimcha ravishda koʻrsatilishini yoʻlga qoʻyish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi Moliya vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, tegishli vazirliklar va idoralar bilan birgalikda 2022-yil 1-yanvarga qadar ushbu qaror bilan tasdiqlangan normativ-huquqiy hujjatlarning amaliyotda qoʻllanilishini tahlil qilgan holda ularni takomillashtirish yuzasidan asoslangan takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov va Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi direktori A.Z. Saʼdullayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-oktabrdagi 617-son qaroriga 1-ILOVA
“Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari va oilaviy bolalar uylarida tarbiyalangan yoshlar hamda “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarga avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash kurslarida oʻqish xarajatlarini kompensatsiya qilish boʻyicha
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Vaqtinchalik tartib “Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari va oilaviy bolalar uylarida tarbiyalangan yoshlar hamda “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarga avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash kurslarida oʻqish xarajatlarini kompensatsiya qilish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Vaqtinchalik tartibga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligining Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan “Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari va oilaviy bolalar uylaridan chiqarilgan yoshlarga, shuningdek, “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarga (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchilar) ularning davlat va nodavlat taʼlim muassasalaridagi “A”, “B”, “C”, “D”, “BE”, “CE” va “DE” toifalar boʻyicha avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash oʻquv kursining (keyingi oʻrinlarda — oʻqish xarajati) bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravarigacha boʻlgan qismi (keyingi oʻrinlarda — oʻqish xarajatining bir qismi) qoplanadi.
2-bob. Ariza beruvchilarga oʻqish xarajatini kompensatsiya qilish tartibi
3. Ariza beruvchilarga oʻqish xarajatlari ushbu Vaqtinchalik tartibga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq ushbu ariza beruvchilarning doimiy yashash manzili yoki ular tarbiyalangan “Mehribonlik” uyi, Bolalar shaharchasi yoki oilaviy bolalar uyi joylashgan mahallaning yoshlar yetakchisi orqali “Yoshlar daftari”ga kiritish va oʻqish xarajatini kompensatsiya qilish haqidagi “mahalla yettiligi” (mahalla raisi, hokim yordamchisi, yoshlar yetakchisi, xotin-qizlar faoli, profilaktika inspektori, ijtimoiy xodim va soliq inspektori jamoatchilik asosida faoliyat yuritadigan) nomiga yozma shaklda murojaatiga yoki “Yoshlar daftari” elektron platformasi orqali onlayn murojaatiga asosan kompensatsiya qilinadi.
Bunda, arizada ariza beruvchining jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, Yoshlar ishlari agentligi tomonidan kompensatsiya qilish soʻralayotgan oʻqish xarajati miqdori koʻrsatilishi lozim.
4. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinishi lozim:
“Mehribonlik” uyi yoki Bolalar shaharchasi yoki oilaviy bolalar uyi yoki oilaviy bolalar uyida tarbiyalangan ariza beruvchilar tomonidan ularning ushbu muassasalarda tarbiyalanganligi haqida maʼlumotnoma;
avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash faoliyatini amalga oshirish vakolatiga ega boʻlgan taʼlim tashkilotida (keyingi oʻrinlarda — taʼlim tashkiloti) avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash toʻgʻrisida taʼlim tashkiloti va ariza beruvchi oʻrtasida tuzilgan shartnoma nusxasi.
Ariza beruvchidan ushbu bandda nazarda tutilmagan hujjatlarni taqdim qilishni talab qilish taqiqlanadi.
5. “Mahalla yettiligi”ning ariza beruvchining oʻqish xarajatini kompensatsiya qilish haqidagi qaroriga asosan “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi Vasiylik kengashi (keyingi oʻrinlarda — Vasiylik kengashi) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ariza beruvchining oʻqish xarajati bir qismini qoplab beradi.
“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobvaragʻida ushbu yoʻnalishdagi xarajatlarni amalga oshirishga mablagʻ yetarli boʻlmasa, Vasiylik kengashi ariza beruvchining murojaatini va ushbu Vaqtinchalik tartibning 3-4-bandlarida keltirilgan hujjatlarni ilova qilgan holda, ariza beruvchiga oʻqish xarajatining bir qismini qoplash haqida Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasiga soʻrov xati yuboradi.
6. Vasiylik kengashidan kelib tushgan soʻrov xati boʻyicha toʻplangan maʼlumotlar va hujjatlar nusxalari ushbu Vaqtinchalik tartib talablariga muvofiq boʻlsa, Yoshlar ishlari agentligining hududiy boshqarmasi uch ish kunida Yoshlar ishlari agentligi markaziy apparatiga oʻqish xarajatining bir qismini qoplab berish toʻgʻrisida talabnoma yuboradi.
Talabnomada ariza beruvchining F.I.Sh., toʻlov maqsadi va summasi koʻrsatilishi lozim.
7. Yoshlar ishlari agentligi tomonidan Jamgʻarmaning daromad va xarajatlari hisob-kitobidan kelib chiqib, besh ish kunida oʻqish xarajatining bir qismini toʻlash boʻyicha toʻlov grafigi shakllantiriladi.
Bunda, Yoshlar ishlari agentligining hududiy boshqarmasiga shakllantirilgan toʻlov grafigi, ariza beruvchiga ushbu toʻlov grafigiga muvofiq oʻqish xarajatining bir qismini toʻlab berish muddati haqida SMS xabar yuboriladi.
8. Yoshlar ishlari agentligi markaziy apparati toʻlov grafigi asosida oʻqish xarajatining bir qismini Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasining Jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha tegishli gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.
9. Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasi mablagʻlar tushgan sanadan boshlab bir ish kunida ariza beruvchiga oʻqish xarajatining qolgan qismi u tomonidan toʻlanib, ushbu toʻlovni tasdiqlovchi hujjat taqdim etilganda uning arizasida Yoshlar ishlari agentligi tomonidan qoplanishi soʻralgan oʻqish xarajatining bir qismi qoplab berilishi haqida SMS xabar yuboradi.
10. SMS xabar yuborilgan sanadan boshlab 30 kalendar kun davomida ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan oʻqish xarajatining qolgan qismi toʻlanganini tasdiqlovchi toʻlov hujjatiga asosan Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasi ariza beruvchining arizasida qoplanishi soʻralgan oʻqish xarajatining bir qismini uch ish kunida taʼlim tashkilotining bankdagi hisob raqamiga oʻtkazadi va bu haqda ariza beruvchiga SMS xabar, Vasiylik kengashiga xabarnoma yuboradi.
Ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan muddat ariza beruvchi tomonidan oʻtkazib yuborilganda, uning xarajati bir qismini qoplab berish uchun oʻtkazib berilgan mablagʻlar Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasi tomonidan Yoshlar ishlari agentligi bilan kelishgan holda boshqa ariza beruvchilarning oʻqish xarajatining bir qismini qoplashga yoʻnaltirilishi mumkin. Bunday murojaatlar tushmagan taqdirda mablagʻlar Jamgʻarmaga qaytariladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
11. Ariza beruvchi ushbu Vaqtinchalik tartib talablari ijrosiga masʼul davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
12. Ushbu Vaqtinchalik tartib talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari, oilaviy bolalar uylarida tarbiyalangan yoshlar hamda “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarga avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash kurslarida oʻqish xarajatlarini kompensatsiya qilish boʻyicha vaqtinchalik tartibga ILOVA
“Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari, oilaviy bolalar uylarida tarbiyalangan yoshlar hamda “Yeshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarga avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash kurslarida oʻqish xarajatlarini kompensatsiya qilish
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddati 1-bosqich “Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari, oilaviy bolalar uylari tarbiyalanuvchilari va “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlar Doimiy yashash manzili yoki ular tarbiyalangan “Mehribonlik” uyi, Bolalar shaharchasi yoki oilaviy bolalar uyi joylashgan mahallaning yoshlar yetakchisi orqali “Yoshlar daftari”ga kiritish va oʻqish xarajatini kompensatsiya qilish haqidagi “mahalla yettiligi” nomiga avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash kurslarida oʻqish xarajati bir qismini kompensatsiya qilish haqida yozma shaklda murojaat qiladi. “Mahalla yettiligi” ariza beruvchining oʻqish xarajatini kompensatsiya qilish haqida qaror chiqarganda, ushbu qarorni ilova qilgan holda Vasiylik kengashiga talabnoma yuboradi. Ariza beruvchining xohishiga koʻra 2-bosqich Vasiylik kengashi Arizachining avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash kurslarida oʻqish xarajati bir qismini kompensatsiya qiladi. “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisob raqamida ushbu yoʻnalishdagi xarajatlarni amalga oshirishga mablagʻ yetarli boʻlmasa, Vasiylik kengashi arizachining murojaatini va ushbu Nizomning 3-4-bandlarida keltirilgan hujjatlarni ilova qilgan holda ariza beruvchiga oʻqish xarajatining bir qismini qoplash haqida Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasiga soʻrov xati yuboradi. Murojaat kelib tushgandan uch ish kunida 3-bosqich Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasi Soʻrov xati boʻyicha taqdim etilgan maʼlumotlar va hujjatlar nusxalari belgilangan talablarga muvofiq boʻlsa, Yoshlar ishlari agentligi markaziy apparatiga oʻqish xarajatining bir qismini qoplab berish toʻgʻrisida talabnoma yuboradi. Soʻrov xati kelib tushgandan uch ish kunida 4-bosqich Yoshlar ishlari agentligi markaziy apparati Yoshlar ishlari agentligi tomonidan Jamgʻarmaning daromad va xarajatlari hisob-kitobidan kelib chiqib besh ish kunida oʻqish xarajatining bir qismini toʻlash boʻyicha toʻlov grafigi shakllantiriladi. Bunda, Agentlikning hududiy boshqarmasiga shakllantirilgan toʻlov grafigi, ariza beruvchiga ushbu toʻlov grafigiga muvofiq oʻqish xarajatining bir qismini toʻlab berish muddati haqida SMS xabar yuboriladi. Buyurtmanoma tushgandan soʻng besh ish kunida Buyurtmanoma asosida oʻqish xarajatini Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasining Jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha tegishli gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. Toʻlov grafigiga muvofiq 5-bosqich Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasi Mablagʻlar kelib tushgan sanadan boshlab, ariza beruvchiga oʻqish xarajatining qolgan qismi u tomonidan toʻlanib, ushbu toʻlovni tasdiqlovchi hujjat taqdim etilganda uning arizasida Yoshlar ishlari agentligi tomonidan qoplanishi soʻralgan oʻqish xarajatining bir qismi qoplab berilishi haqida SMS xabar yuboradi. Mablagʻlar tushgandan soʻng uch ish kunida 6-bosqich Ariza beruvchi Oʻqish xarajatining oʻzi tomonidan toʻlanishi lozim boʻlgan qismini toʻlaganini tasdiqlovchi toʻlov hujjatini Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasiga taqdim etadi. SMS xabar yuborilgan sanadan boshlab 30 kalendar kun davomida 7-bosqich Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasi Oʻqish xarajatining bir qismini uch ish kunida taʼlim tashkilotining bankdagi hisob raqamiga oʻtkazadi va bu haqda arizachiga SMS xabar, Vasiylik kengashiga xabarnoma yuboradi. Uch ish kunida
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-oktabrdagi 617-son qaroriga 2-ILOVA
“Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari va oilaviy bolalar uylarida tarbiyalangan yoshlar hamda “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni oʻtash badalini qoplash boʻyicha
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Vaqtinchalik tartib “Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari va oilaviy bolalar uylarida tarbiyalangan yoshlar hamda “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni oʻtash badalini qoplash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Vaqtinchalik tartibga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi huzuridagi Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan “Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari yoki oilaviy bolalar uyida tarbiyalan.gan yoshlar, shuningdek, “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kiritilgan oilalarning “Yoshlar daftari”dagi farzandlariga (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) ularning safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni oʻtash badalini toʻliq miqdorda qoplash uchun subsidiya (keyingi oʻrinlarda — subsidiya) ajratiladi.
2-bob. Ariza beruvchilarga subsidiya ajratish tartibi
3. Ariza beruvchilarga subsidiya ajratish ushbu Vaqtinchalik tartibga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq ushbu ariza beruvchilarning doimiy yashash manzili yoki ular tarbiyalangan “Mehribonlik” uyi, Bolalar shaharchasi yoki oilaviy bolalar uyi joylashgan joydagi mahallaning yoshlar yetakchisi orqali “Yoshlar daftari”ga kiritish va oʻqish xarajatini kompensatsiya qilish haqidagi “mahalla yettiligi” (mahalla raisi, hokim yordamchisi, yoshlar yetakchisi, xotin-qizlar faoli, profilaktika inspektori, ijtimoiy xodim va soliq inspektori jamoatchilik asosida faoliyat yuritadigan) nomiga yozma shaklda yoki “Yoshlar daftari” elektron platformasi orqali onlayn murojaatga asosan ajratiladi.
Bunda, arizada ariza beruvchi jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami koʻrsatilishi lozim.
4. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
ariza beruvchining “Mehribonlik” uyi yoki Bolalar shaharchasi yoki oilaviy bolalar uyida tarbiyalanganligi haqida maʼlumotnoma;
tuman (shahar) mudofaa ishlari boʻlimi va ariza beruvchi oʻrtasida tuzilgan “Safarbarlik chaqiruvi rezervi mablagʻlari” maxsus hisob raqamiga badal oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida uch taraflama shartnoma (mudofaa boʻlimi va fuqaro tomonidan imzolangan holda).
Ariza beruvchidan ushbu bandda nazarda tutilmagan hujjatlarni taqdim qilishni talab qilish taqiqlanadi.
5. “Mahalla yettiligi” “Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari va oilaviy bolalar uylarida tarbiyalangan yoshlarning ushbu muassasalarda tarbiyalanganini tasdiqlovchi hujjatlarni, “Yoshlar daftari”ga kiritilgan ariza beruvchilarning oilasi “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kiritilganini oʻrganib, ariza beruvchilarga “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda subsidiya ajratish haqida qaror chiqaradi.
Ushbu qarorga asosan “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi Vasiylik kengashi (keyingi oʻrinlarda — Vasiylik kengashi) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ariza beruvchiga subsidiya ajratadi.
6. “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari subsidiya ajratish uchun yetarli boʻlmaganda, Vasiylik kengashi uch ish kunida ushbu Vaqtinchalik tartibning 3-4-bandlarida nazarda tutilgan hujjatlarni ilova qilgan holda ariza beruvchiga subsidiya ajratish haqida Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasiga soʻrov xat yuboradi.
7. Vasiylik kengashidan kelib tushgan soʻrov xati boʻyicha taqdim etilgan maʼlumotlar va hujjatlar nusxalari ushbu Vaqtinchalik tartib talablariga muvofiq boʻlsa, Yoshlar ishlari agentligining hududiy boshqarmasi uch ish kunida Yoshlar ishlari agentligi markaziy apparatiga ariza beruvchiga subsidiya ajratish toʻgʻrisida buyurtmanoma yuboradi.
buyurtmanomada ariza beruvchining F.I.Sh., toʻlov maqsadi va summasi koʻrsatilishi lozim.
8. Yoshlar ishlari agentligi tomonidan Jamgʻarmaning daromad va xarajatlari hisob-kitobidan kelib chiqib, besh ish kunida subsidiyani toʻlash boʻyicha toʻlov grafigi shakllantiriladi.
Bunda, Yoshlar ishlari agentligining hududiy boshqarmasiga shakllantirilgan toʻlov grafigi, ariza beruvchiga ushbu toʻlov grafigiga muvofiq subsidiyani toʻlab berish muddati haqida SMS xabar yuboriladi.
9. Yoshlar ishlari agentligi markaziy apparati toʻlov grafigi asosida subsidiyani Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasining Jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha tegishli gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.
10. Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasi mablagʻlar kelib tushgan sanadan boshlab uch ish kunida uch taraflama shartnomani imzolab, bir asl nusxadan tuman (shahar) mudofaa ishlari boʻlimiga va ariza beruvchiga yuboradi hamda mablagʻlarni tuman (shahar) mudofaa ishlari boʻlimiga — Xalq bankining tegishli tuman (shahar) filialida 29896 “Boshqa majburiyatlar” tranzit hisobraqamiga safarbarlik chaqiruvi rezervi xizmatchisining familiya, ismi, otasining ismi va toʻlov maqsadi koʻrsatilgan holda subsidiyani oʻtkazib beradi va bu haqda ariza beruvchiga SMS xabar yuboradi.
11. Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasi tomonidan tuman (shahar) mudofaa ishlari boʻlimi hisob raqamiga subsidiya oʻtkazib berilgandan soʻng ariza beruvchi 180 kalendarʼ kun davomida safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni oʻtashni boshlamasa yoki ariza beruvchining ushbu xizmatni oʻtashiga toʻsqinlik qiluvchi holatlar yuzaga kelsa, tuman (shahar) mudofaa ishlari boʻlimi ushbu ariza beruvchi uchun oʻtkazilgan subsidiyani Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasiga qaytaradi.
12. Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasi Yoshlar ishlari agentligi bilan kelishilgan holda qaytarilgan mablagʻlarni boshqa ariza beruvchilarga subsidiya shaklida yoʻnaltirishi mumkin, bunday murojaatlar kelib tushmagan taqdirda mablagʻlar Jamgʻarmaga qaytariladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
13. Ariza beruvchi ushbu Vaqtinchalik tartib talablari ijrosiga masʼul davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
14. Ushbu Vaqtinchalik tartib talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari va oilaviy bolalar uylarida tarbiyalangan yoshlar hamda “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni oʻtash badalini qoplash boʻyicha vaqtinchalik tartibga ILOVA
“Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari va oilaviy bolalar uylarida tarbiyalangan yoshlar hamda “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni oʻtash badalini toʻlash uchun subsidiya ajratish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddati 1-bosqich “Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari, oilaviy bolalar uyida tarbiyalangan yoshlar yoki “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kiritilgan oilalarning “Yoshlar daftari”dagi farzandlari Safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni oʻtash badalini toʻlash uchun subsidiya ajratish haqida doimiy yashash manzili yoki tarbiyalangan “Mehribonlik” uyi, Bolalar shaharchasi yoki oilaviy bolalar uyi joylashgan joydagi mahallaning yoshlar yetakchisi orqali “Yoshlar daftari”ga kiritish va oʻqish xarajatini kompensatsiya qilish haqidagi “mahalla yettiligi” nomiga yozma shaklda yoki “Yoshlar daftari” elektron platformasi orqali onlayn murojaat qiladi. “Mahalla yettiligi” ariza beruvchiga subsidiya ajratish haqida qaror chiqarganda ushbu qarorni ilova qilgan holda Vasiylik kengashiga talabnoma yuboradi . Ariza beruvchining xohishiga koʻra 2-bosqich Vasiylik kengashi Ariza beruvchining safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni oʻtash badalini qoplash uchun tuman (shahar) mudofaa ishlari boʻlimiga — Xalq bankining tegishli tuman (shahar) filialida 29896 “Boshqa majburiyatlar” tranzit hisobraqamiga safarbarlik chaqiruvi rezervi xizmatchisining familiya, ismi, otasining ismi va toʻlov maqsadi koʻrsatilgan holda subsidiyani oʻtkazib beradi. “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari subsidiya ajratish uchun yetarli boʻlmaganda, ariza beruvchiga subsidiya ajratish haqida Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasiga soʻrov xat yuboradi . Murojaat tushgandan soʻng uch ish kunida 3-bosqich Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasi Soʻrov xati boʻyicha taqdim etilgan maʼlumotlar va hujjatlar nusxalari belgilangan talablarga muvofiq boʻlsa, Yoshlar ishlari agentligi markaziy apparatiga ariza beruvchiga subsidiya ajratish toʻgʻrisida talabnoma yuboradi. Soʻrov xati tushgandan soʻng uch ish kunida 4-bosqich Yoshlar ishlari agentligi markaziy apparati Jamgʻarmaning daromad va xarajatlari hisob-kitobidan kelib chiqib besh ish kunida subsidiyani toʻlash boʻyicha toʻlov grafigi shakllantiriladi. Yoshlar ishlari agentligining hududiy boshqarmasiga shakllantirilgan toʻlov grafigi, ariza beruvchiga ushbu toʻlov grafigiga muvofiq subsidiyani toʻlab berish muddati haqida SMS xabar yuboriladi. Talabnoma asosida subsidiyani Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasining Jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha tegishli gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. Toʻlov grafigiga muvofiq 5-bosqich Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasi Mablagʻlar kelib tushgan sanadan boshlab uch taraflama shartnomani imzolab, bir asl nusxadan tuman (shahar) mudofaa ishlari boʻlimiga va ariza beruvchiga yuboradi hamda mablagʻlarni tuman (shahar) mudofaa ishlari boʻlimiga — Xalq bankining tegishli tuman (shahar) filialida 29896 “Boshqa majburiyatlar” tranzit hisob raqamiga safarbarlik chaqiruvi rezervi xizmatchisining familiya, ismi, otasining ismi va toʻlov maqsadi koʻrsatilgan holda subsidiyani oʻtkazib beradi va bu haqda ariza beruvchiga SMS xabar yuboradi. Mablagʻlar tushgan sanadan soʻng uch ish kunida
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-oktabrdagi 617-son qaroriga 3-ILOVA
Xususiy tashkilotlarga ishga qabul qilingan, “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni kasbga qayta tayyorlash kurslarida oʻqitish xarajatlarini kompensatsiya qilish boʻyicha
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Vaqtinchalik tartib xususiy tashkilotlarning “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlardan ishga olingan xodimlarini qayta tayyorlash kurslarida oʻqitish xarajatlarining bir qismini mazkur xususiy korxona va tashkilotlarga kompensatsiya qilish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Vaqtinchalik tartibga muvofiq “Yoshlar daftari” roʻyxatida mavjud boʻlgan yoki bandligi taʼminlangani sababli undan chiqarilgan, xususiy korxona yoki tashkilotga ishga qabul qilinganiga 6 oydan oshmagan yosh xodimlarni kasbga qayta tayyorlash kurslarida oʻqitish bilan bogʻliq boʻlgan xarajatlarning 50 foizi, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravarigacha boʻlgan qismi mazkur xususiy tashkilotga Yoshlar ishlari agentligining Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan kompensatsiya qilinadi.
3. Ushbu Vaqtinchalik tartibda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
xodim — “Yoshlar daftari” roʻyxatida mavjud boʻlgan yoki bandligi taʼminlangani sababli undan chiqarilgan, xususiy korxona yoki tashkilotga ishga qabul qilinganiga 6 oydan oshmagan yosh fuqaro;
ariza beruvchi (ish beruvchi) — ustav kapitalida davlat ulushi boʻlmagan xodimlarini kasbga qayta tayyorlash kurslarida oʻqitish bilan bogʻliq boʻlgan xarajatlarning bir qismini kompensatsiya qilishni soʻrab belgilangan tartibda murojaat qilgan xususiy tashkilot;
kompensatsiya — Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan ariza beruvchiga qoplanadigan, xodimni kasbga qayta tayyorlash kursida oʻqitish bilan bogʻliq boʻlgan xarajatning bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravarigacha boʻlgan qismi;
kasbga qayta tayyorlash — tegishli yoʻnalish boʻyicha zarur bilim, malakaga va kasbiy koʻnikmaga ega boʻlishi uchun oʻquv dasturlari asosida xodimni kasbiy faoliyatga yoʻnaltirishga qaratilgan oʻqitish shakli;
malaka sertifikati — kasbga qayta tayyorlash kursi yakunida malaka imtihonini muvaffaqiyatli topshirgandan soʻng xodimga beriladigan belgilangan namunadagi hujjat;
taʼlim tashkiloti — kasbga qayta tayyorlash faoliyatini amalga oshiruvchi davlat yoki nodavlat taʼlim muassasasi;
elektron reyestr — kasbga qayta tayyorlash dasturlarida ishtirok etuvchi taʼlim tashkilotlari toʻgʻrisidagi toʻliq va aniq maʼlumotlarni oʻzida jamlaydigan elektron axborot tizimi.
2-bob. Elektron reyestrni shakllantirish
4. Elektron reyestrga kiritish uchun kasbga qayta tayyorlash faoliyatini amalga oshiruvchi taʼlim tashkilotlari belgilangan tartibda elektron tarzda murojaat qiladi.
Bunda, taʼlim tashkilotlari Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan ishlab chiqilgan elektron reyestrga kiritish uchun taʼlim tashkilotlariga qoʻyiladigan talablarga muvofiq boʻlishi kerak.
5. Elektron reyestrga quyidagi taʼlim tashkilotlari kiritilishi mumkin:
Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi tizimidagi “Ishga marhamat” monomarkazlari va kasb-hunarga oʻqitish markazlari;
professional taʼlim tashkilotlari;
xoʻjalik yurituvchi subyektlarning oʻquv markazlari va boʻlinmalari;
davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalarining malaka oshirish va qayta tayyorlash tizimi tashkilotlari hamda ularning huzuridagi oʻquv markazlari;
taʼlim faoliyatini amalga oshirish huquqiga ega boʻlgan yuridik shaxslar;
shogirdlarga kasb oʻrgatish imkoniyatiga ega boʻlgan “Hunarmand” uyushmasiga aʼzo boʻlgan hunarmandlarning “Usta-shogird” maktablari.
6. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining hududiy boshqarmalari tomonidan taʼlim tashkilotlarining belgilangan talablarga muvofiqligi oʻrganiladi va elektron reyestrga kiritiladi.
7. Elektron reyestr Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining rasmiy veb-sahifasiga joylashtiriladi.
8. Zarur hollarda, elektron reyestrga kiritilgan maʼlumotlar manfaatdor vazirlik, idora va tashkilotlarning boshqa elektron axborot tizimlari bilan integratsiya qilinishi mumkin.
3-bob. Ariza beruvchining murojaatini oʻrganish
9. Xodimini kasbga qayta tayyorlash kurslarida oʻqitish xarajati bir qismini Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan kompensatsiya qilish istagida boʻlgan ish beruvchi ishga qabul qilinganiga 6 oydan oshmagan xodimining “Yoshlar daftari” roʻyxatida mavjud boʻlgani yoki bandligi taʼminlangani sababli undan chiqarilgani haqidagi maʼlumotlarni “Yoshlar daftari” elektron platformasi (yoshlardaftari.uz) orqali tekshirishi mumkin.
10. Ish beruvchi xodimini kasbga qayta tayyorlash kurslarida oʻqitish xarajatining bir qismini kompensatsiya qilishni soʻrab Yoshlar ishlari agentligining hududiy boshqarmasiga yozma yoki elektron ravishda murojaat qiladi.
Arizada ish beruvchining nomi, kasbga qayta tayyorlanadigan xodimning F.I.O. va jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, elektron reyestrga kiritilgan kasbga qayta tayyorlovchi taʼlim tashkiloti nomi, joylashgan joyi, xodim qayta tayyorlanadigan kasb nomi, qayta tayyorlash muddati va umumiy xarajat miqdori koʻrsatilishi, xodimning ishga qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi buyruq nusxasi ilova qilinishi lozim.
11. Yoshlar ishlari agentligining hududiy boshqarmasi ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni, shuningdek, ariza beruvchi xodimlarini kasbga tayyorlash kurslarida oʻqitmoqchi boʻlgan taʼlim tashkiloti elektron reyestrga kiritilganligini uch ish kuni ichida oʻrganib chiqib, taqdim etilgan hujjatlar ushbu Vaqtinchalik tartibning 2 va 7-bandlari talablariga muvofiq boʻlganda ularni Yoshlar ishlari agentligi markaziy apparatiga yuboradi.
12. Yoshlar ishlari agentligi tomonidan Jamgʻarmaning daromad va xarajatlari hisob-kitobidan kelib chiqib, besh ish kunida kompensatsiyani toʻlash boʻyicha toʻlov grafigi shakllantiriladi.
Bunda, Yoshlar ishlari agentligining hududiy boshqarmasiga shakllantirilgan toʻlov grafigini, ariza beruvchiga ushbu toʻlov grafigiga muvofiq kompensatsiya toʻlab berish muddati haqida SMS xabar yuboriladi.
13. Yoshlar ishlari agentligi markaziy apparati toʻlov grafigi asosida oʻqish xarajatining bir qismini Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasining Jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha tegishli gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.
4-bob. Xodimning kasbga qayta tayyorlanishini monitoring qilish
14. Yoshlar ishlari agentligi markaziy apparatidan xususiy korxona yoki tashkilot xodimini kasbga qayta tayyorlash xarajatining bir qismi kompensatsiya qilinishi haqida javob xati yuborilganda Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasi uch ish kunida xodimning kasbga qayta tayyorlanishini monitoring qilish haqida buyruq chiqarib, monitoringni amalga oshiruvchi hududiy boshqarma yoki Yoshlar ishlari agentligining tegishli tuman (shahar) boʻlimi xodimini (keyingi oʻrinlarda — masʼul xodim) tayinlaydi va ushbu buyruq nusxasini ariza beruvchiga yuboradi.
Shu bilan birga, Yoshlar ishlari agentligi va ish beruvchi oʻrtasida uch ish kunida xodimni kasbga qayta tayyorlash xarajatining bir qismini kompensatsiya qilish toʻgʻrisida ikki tomonlama shartnoma imzolanadi.
Shartnomada xodimni kasbga qayta tayyorlashning Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasi tomonidan kompensatsiya qilinadigan miqdori va kompensatsiya qilish muddati koʻrsatilishi lozim.
15. Xodimning kasbga qayta tayyorlanishini monitoring qilish Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasi tomonidan tayinlangan masʼul xodim tomonidan xodimning kasbga qayta tayyorlash kurslarida ishtirok etayotganini oʻrganish orqali amalga oshiriladi.
Bunday oʻrganish kasbga qayta tayyorlovchi taʼlim tashkilotiga borib amalga oshirilishi mumkin.
16. Kasbga qayta tayyorlash kursi yakunlangach, oʻrganish natijalari boʻyicha masʼul xodim tomonidan xulosa tayyorlanadi.
5-bob. Xodimni kasbga qayta tayyorlash xarajatining bir qismini kompensatsiya qilish
17. Xodimni kasbga qayta tayyorlash xarajatining bir qismini kompensatsiya qilish ushbu Vaqtinchalik tartibga ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
18. Kasbga qayta tayyorlash kursini muvaffaqiyatli tamomlagan xodimlarga taʼlim tashkiloti tomonidan malaka sertifikati beriladi.
19. Kasbga qayta tayyorlash yakuni boʻyicha xodimning mavjud bilim, koʻnikma va malakasi belgilangan kasb standartlariga mosligini aniqlash Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining “Ishga marhamat” monomarkazlarida tashkil etiladigan Kasbiy kompetensiyalarni baholash markazi tomonidan amalga oshiriladi.
20. Kasbiy kompetensiyalarni baholash markazi tomonidan berilgan xodimning mavjud bilim, koʻnikma va malakasi belgilangan kasb standartlariga mosligini tasdiqlovchi hujjat va masʼul xodim tomonidan taqdim etilgan oʻrganish natijalari boʻyicha ijobiy xulosaga muvofiq Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasi uch ish kunida Yoshlar ishlari agentligi markaziy apparatiga shartnomada belgilangan toʻlovni amalga oshirish haqida talabnoma xat yuboradi.
Talabnoma xatga shartnoma, xodimning malaka sertifikati, xodimning malakasi belgilangan kasb standartlariga mosligini tasdiqlovchi hujjat, monitoring natijalari boʻyicha ijobiy xulosa va kasbga qayta tayyorlash xarajatining ish beruvchi tomonidan toʻlanganini tasdiqlovchi toʻlov hujjati nusxalari ilova qilinishi lozim.
21. Ushbu Vaqtinchalik tartibning 18-bandida belgilangan hujjatlar taqdim etilganda Yoshlar ishlari agentligi markaziy apparati uch ish kunida hududiy boshqarmaning hisobraqamiga, hududiy boshqarma uch ish kunida ariza beruvchining hisobraqamiga xodimni kasbga qayta tayyorlash xarajatining bir qismini kompensatsiya qilish uchun mablagʻlarni oʻtkazib beradi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
22. Ariza beruvchi ushbu Vaqtinchalik tartib talablari ijrosiga masʼul davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
23. Ushbu Vaqtinchalik tartib talablarini buzishda aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Xususiy tashkilotlarga ishga qabul qilingan “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni kasbga qayta tayyorlash kurslarida oʻqitish xarajatlarni kompensatsiya qilish boʻyicha vaqtinchalik tartibga ILOVA
Xususiy tashkilotlarga ishga qabul qilingan “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni kasbga qayta tayyorlashga sarflanadigan xarajatlarini kompensatsiya qilish
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi (Ish beruvchi) Xodimlarni elektron reyestrga kiritilgan taʼlim tashkilotlarida kasbga qayta tayyorlov kurslarida oʻqitish uchun Yoshlar ishlari agentligining tegishli hududiy boshqarmasiga yozma yoki elektron tarzda murojaat qiladi. Ariza beruvchining xohishiga koʻra 2-bosqich Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasi Taqdim etilgan hujjatlar belgilangan talablarga muvofiq boʻlganda ularni Yoshlar ishlari agentligi markaziy apparatiga yuboradi. Murojaat tushgandan soʻng uch ish kunida 3-bosqich Yoshlar ishlari agentligi markaziy apparati J?mgʻarmaning daromad va xarajatlari hisob-kitobidan kelib chiqib kompensatsiyani toʻlash boʻyicha toʻlov grafigi shakllantiradi. Bunda, Yoshlar ishlari agentligining hududiy boshqarmasiga shakllantirilgan toʻlov grafigini, ariza beruvchiga ushbu toʻlov grafigiga muvofiq kompensatsiya toʻlab berish muddati haqida SMS xabar yuboradi. Hujjatlar tushgandan soʻng besh ish kunida 4-bosqich Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasi Yoshlar ishlari agentligi markaziy apparatidan xodimni kasbga qayta tayyorlash xarajatining bir qismi kompensatsiya qilinishi haqida javob xati yuborilgan hollarda xodimning kasbga qayta tayyorlanishini monitoring qilish haqida buyruq chiqarib, monitoringni amalga oshiruvchi hududiy boshqarma yoki Yoshlar ishlari agentligining tegishli tuman (shahar) boʻlimi xodimini tayinlaydi. Javob xati kelgandan soʻng uch ish kunida 5-bosqich Ish beruvchi Xodimining taʼlim tashkilotida kasbga qayta tayyorlanishini taʼminlaydi. Belgilangan muddatda 6-bosqich “Ishga marhamat” monomarkazidagi Kasbiy kompetensiyalarni baholash markazi Kasbga qayta tayyorlash yakuni boʻyicha xodimning mavjud bilim, koʻnikma va malakasi belgilangan kasb standartlariga mosligini aniqlaydi. Belgilangan muddatda 7-bosqich Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasi Arizachi tomonidan tegishli hujjatlar taqdim etilganda xodimni kasbga qayta tayyorlash xarajati bir qismini kompensatsiya qilish haqida Yoshlar ishlari agentligi markaziy apparatiga talabnoma xat yuboradi. Tegishli hujjatlar taqdim etilgandan soʻng uch ish kunida Yoshlar ishlari agentligi markaziy apparati Toʻlov grafigi asosida oʻqish xarajatining bir qismini Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasining Jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha tegishli gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. Mablagʻlar tushgandan soʻng uch ish kunida Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasi Tushgan mablagʻlarni ariza beruvchining hisob raqamiga oʻtkazadi.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-oktabrdagi 617-son qaroriga 4-ILOVA
“Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlari boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotlarida oʻqish xarajatlarining bir qismini hamda ular boʻyicha milliy sertifikatlar olish uchun oʻtkaziladigan imtihonlarni topshirish xarajatlarini qoplab berishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlari boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotlarida oʻqish xarajatlari bir qismini hamda ular boʻyicha milliy sertifikatlar olish uchun oʻtkaziladigan imtihonlarni topshirish xarajatlarini qoplab berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ariza beruvchi — ushbu Reglamentga muvofiq kompensatsiya toʻlashni soʻrab murojaat qilgan “Yoshlar daftari”ga kiritilgan jismoniy shaxs yoki belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan, xorijiy tillarni oʻrgatish yoki umumtaʼlim fanlarni oʻqitish faoliyatini amalga oshiruvchi, “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni xorijiy tilga yoki umumtaʼlim fanlariga oʻqitganlik xarajati hamda ular boʻyicha milliy sertifikatlar olish uchun oʻtkaziladigan imtihon topshirish xarajatini kompensatsiya qilishni soʻrab murojaat qilgan nodavlat taʼlim tashkiloti (keyingi oʻrinlarda — oʻquv markazi);
oʻqish xarajati — oʻquv markazi tomonidan ushbu Reglamentga 4-ilovada keltirilgan xorijiy tillar yoki umumtaʼlim fanlari boʻyicha eng kamida 3 oylik oʻquv mashgʻulotini tashkil etish uchun belgilangan toʻlov;
milliy sertifikat — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi (keyingi oʻrinlarda — Bilim va malakalarni baholash agentligi) tomonidan beriladigan, maxsus seriya raqamiga ega, chet tilini bilish darajasini aniqlash yoki bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga mos fanlar majmuasidagi umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini baholash boʻyicha imtihon natijasini tasdiqlovchi rasmiy hujjat;
imtihon topshirish xarajati — chet tilini bilish darajasini aniqlash yoki bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga mos fanlar majmuasidagi umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini baholash uchun Bilim va malakalarni baholash agentligi hisob raqamiga toʻlanadigan toʻlov;
kompensatsiya — Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligining Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan ariza beruvchiga qoplab beriladigan oʻqish xarajatlarining 50 foizi, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravarigacha boʻlgan qismi, shuningdek, imtihon topshirish xarajati;
shartnoma — maʼlum bir oʻquv mashgʻulotini eng kamida 3 oylik muddatga tashkil etish toʻgʻrisida oʻquv markazi va oʻquvchi oʻrtasida tuziladigan bitim (shartnomada oʻquv kursi muddati va kurs uchun toʻlov miqdori, kursning jami davomiylik muddati koʻrsatilgan boʻlishi lozim);
verifikatsiya — Davlat test markazining elektron tizimi orqali ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan milliy sertifikatning haqiqiyligini tekshirish.
3. Xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlari boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotlarida oʻqish xarajatlari bir qismini hamda ular boʻyicha milliy sertifikatlar olish uchun oʻtkaziladigan imtihonlarni topshirish xarajatlarini qoplab berish haqida “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yosh fuqarolar yoki ushbu fuqarolarni oʻqitgan va imtihon topshirish xarajatlarini qoplagan oʻquv markazlari murojaat qilishi mumkin.
4. Kompensatsiya olish uchun oʻquv kurslarini tugatgandan soʻng ariza beruvchi tegishli yoʻnalish boʻyicha milliy sertifikat olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligida imtihon topshirishi va milliy sertifikatni olishi lozim.
Bunda, kompensatsiya olish huquqiga ega boʻlgan ariza beruvchilarning murojaatiga asosan kompensatsiya quyidagilarga toʻlanadi:
oʻqish va imtihon topshirish xarajati ariza beruvchi-jismoniy shaxs tomonidan toʻlanganda — ariza beruvchi-jismoniy shaxsga;
oʻqish xarajati qisman (kompensatsiya toʻlovidan tashqari qismi) va imtihon topshirish xarajati ariza beruvchi-jismoniy shaxs tomonidan toʻlanganda — oʻqish xarajatining qolgan qismi oʻquv markaziga, imtihon topshirish xarajati ariza beruvchi-jismoniy shaxsga;
oʻqish xarajati toʻlanmaganda (oʻquv markazi tomonidan oʻqish xarajati kompensatsiyasidan tashqari qismi begʻaraz oʻqitilganda) va imtihon topshirish xarajati oʻquv markazi tomonidan toʻlanganda — oʻquv markaziga.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
5. “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlari boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotlarida oʻqish xarajatlari bir qismini hamda ular boʻyicha milliy sertifikatlar olish uchun oʻtkaziladigan imtihonlarni topshirish xarajatlarini qoplab berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishda quyidagilar ishtirok etadi:
a) davlat xizmatlari markazlari ariza beruvchi kelib murojaat etganda uning nomidan soʻrovnomani toʻldirib, Yoshlar ishlari agentligiga yuboradi. Bunda, milliy sertifikatning haqiqiyligi soʻrovnomani toʻldirish jarayonida avtomatik tarzda verifikatsiyadan oʻtkaziladi;
b) Yoshlar ishlari agentligi:
taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlar toʻliq va asosli ekanligini (shu jumladan, yosh fuqaroning haqiqatda “Yoshlar daftari”ga kiritilganini) tekshiradi;
maʼlumotlar toʻliq va asosli ekanligi tasdiqlanganda ariza beruvchilarning elektron reyestrini shakllantiradi, ushbu elektron reyestrga muvofiq kompensatsiya mablagʻlarini ariza beruvchi jismoniy shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi aksiyadorlik tijorat “Xalq banki”ning (keyingi oʻrinlarda — Xalq banki) hisobvaragʻiga moliyalashtiradi, Agentlikning hududiy boshqarmalari yoki tuman (shahar) boʻlimlari orqali ariza beruvchi yuridik shaxslarga kompensatsiya mablagʻlarini ariza beruvchi yuridik shaxslarga ularning tegishli hisobvaraqlariga oʻtkazib beradi hamda xizmat natijasi boʻyicha ariza beruvchiga SMS xabar yuboradi. Bunda, Yoshlar ishlari agentligi tomonidan Xalq bankiga kompensatsiya pullarini toʻlab berishga oid masalalar ular oʻrtasida tuziladigan shartnoma bilan tartibga solinadi;
v) Xalq banki filiali ariza beruvchining kompensatsiya pulini olishga boʻlgan huquqini tasdiqlagan holda ariza beruvchi — jismoniy shaxsning xohishiga koʻra ushbu kompensatsiyaning naqd yoki naqd pulsiz shaklda toʻlanishini amalga oshiradi.
6. Davlat xizmatlari markazlari, Yoshlar ishlari agentligi va Xalq banki oʻrtasidagi elektron davlat xizmatlarini koʻrsatish doirasida axborot almashinuvi Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻi orqali amalga oshiriladi.
7. Kompensatsiya toʻlab berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
Bunda, ariza beruvchi istalgan davlat xizmatlari markazlariga murojaat qiladi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.
8. Ariza beruvchining murojaatiga asosan davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchining nomidan, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi va quyidagi hujjatlarni elektron tarzda ilova qiladi:
a) oʻquv mashgʻulotini tashkil etish toʻgʻrisida shartnoma nusxasi (pdf formatda);
b) oʻquv markazi tomonidan imtihon topshirish xarajati toʻlangan boʻlsa, toʻlov topshiriqnomasi (tegishli tijorat banki tomonidan tasdiqlangan, agar mavjud boʻlgan taqdirda) (pdf formatda);
v) ushbu Reglamentga 3-ilovada keltirilgan shakldagi reyestr (oʻquv markazi tomonidan taqdim etiladi).
Ariza beruvchidan ushbu bandda koʻrsatilmagan maʼlumot va hujjatlarni talab qilish qatʼiyan taqiqlanadi.
Taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligi uchun ariza beruvchi javobgar hisoblanadi.
9. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etganda, davlat xizmatlari markazlari tomonidan soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (ERI, daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
10. Ushbu Reglamentda nazarda tutilgan davlat xizmatini koʻrsatish bepul amalga oshiriladi.
11. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.
12. Ariza beruvchi davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etgan taqdirda, uning soʻrovnomasi davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng 10 daqiqa mobaynida, YAIDXGT orqali murojaat etganda, avtomatik tarzda Yoshlar ishlari agentligiga elektron shaklda yuboriladi.
13. Quyidagi shartlar toʻliq bajarilganda, ariza beruvchiga mazkur Reglamentda nazarda tutilgan kompensatsiya toʻlab beriladi:
oʻqish va imtihon topshirish xarajati kompensatsiya qilinishi soʻralgan fuqaro Yoshlar ishlari agentligi tomonidan kompensatsiya toʻlanayotgan paytda “Yoshlar daftari”da mavjud boʻlganda;
murojaat vaqtida ushbu Reglamentning 10-bandida nazarda tutilgan hujjatlar taqdim etilganda;
milliy sertifikatning haqiqiyligi tasdiqlanganda;
ariza beruvchi tomonidan oʻqish va imtihon topshirish xarajati, shuningdek, milliy sertifikatlar olish uchun oʻtkaziladigan imtihonlarni topshirish xarajatlari 2021-yil 1-noyabr sanasidan keyin toʻlanganda;
ariza beruvchi milliy sertifikat berilgan sanadan boshlab 180 kalendar kun mobaynida kompensatsiya toʻlashni soʻrab murojaat etganda;
ariza beruvchi tomonidan shartnomaga muvofiq, oʻquv kursi uchun oʻquv xarajatlarining 50 foizi toʻlanib, qolgan qismini (bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravarigacha miqdordagi) toʻlashni soʻrab ushbu Reglamentda belgilangan tartibda murojaat qilganda.
Ariza beruvchining murojaati ushbu bandda belgilangan talablarga muvofiq boʻlmaganda unga kompensatsiyani toʻlash rad etiladi.
14. Ushbu Reglamentda belgilangan muddatda kompensatsiyani toʻlash imkoni boʻlmasa, Yoshlar ishlari agentligi bu haqda YIDXPga maʼlumot kiritadi va ariza beruvchiga bu haqda SMS xabar yuboradi.
15. Yoshlar ishlari agentligi ariza beruvchining murojaati Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali tushgan paytdan boshlab 10 ish kunida taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlar toʻliq va asosli (shu jumladan, yosh fuqaroning haqiqatda “Yoshlar daftari” elektron bazasida mavjudligini tekshirib, kompensatsiya berish yoki uni rad qilish toʻgʻrisida xabarnomani Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron ravishda yuboradi.
16. Agar ariza beruvchi tomonidan ushbu Reglamentning 8-bandida belgilangan hujjatlar taqdim etilmagani sababli unga kompensatsiya berish rad etilgan boʻlsa, xabarnomada taqdim etilmagan hujjatlar roʻyxati koʻrsatiladi.
Ushbu hujjatlar xabarnoma yuborilgan paytdan boshlab 30 kun ichida ushbu Reglamentga muvofiq taqdim etilsa, shuningdek ariza beruvchining murojaati ushbu Reglamentning 13-bandi talablariga muvofiq boʻlsa, unga kompensatsiya toʻlab beriladi.
17. Har bir ariza beruvchiga bitta xorijiy tilni oʻrganish va bitta umumtaʼlim fanni oʻzlashtirish hamda ular boʻyicha milliy sertifikatlar olish uchun oʻtkaziladigan imtihonlarni topshirish xarajati kompensatsiya qilinadi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
18. Yoshlar ishlari agentligi tomonidan moliyalashtirilgan sanadan boshlab 180 kun mobaynida Xalq bankining tegishli filialidan ariza beruvchi jismoniy shaxslar tomonidan talab qilib olinmagan mablagʻlar Xalq bankining tegishli filiali tomonidan bunday ariza beruvchilarning roʻyxatini ilova qilgan holda Yoshlar ishlari agentligiga qaytariladi.
19. Ushbu Reglamentda belgilangan davlat xizmatini koʻrsatishda ishtirok etuvchi davlat organlari va tashkilotlar oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan ariza beruvchilar haqidagi maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlashi lozim.
20. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari va davlat xizmatlari markazlari ushbu Reglament talablari ijrosiga masʼul davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati ustidan doimiy monitoringni amalga oshiradi.
21. Ariza beruvchi ushbu Reglament talablari ijrosiga masʼul davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
22. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlari boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotlarida oʻqish xarajatlarini bir qismini hamda ular boʻyicha milliy sertifikatlar olish uchun oʻtkaziladigan imtihonlarni topshirish xarajatlarini qoplab berishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Kompensatsiya toʻlab berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich “Yeshlar daftari”ga kiritilgan yosh fuqaro Oʻquv markazida xorijiy tilni yoki umumtaʼlim fanlarini oʻzlashtirish uchun taʼlim oladi. Kamida 3 oy davomida Uquv markazi “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarga xorijiy tilni yoki umumtaʼlim fanlarini oʻqitadi. 2-bosqich “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlar Uquv kursini tugatgandan soʻng tegishli yoʻnalish boʻyicha milliy sertifikat olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligida oʻz hisobidan imtihon topshiradi va milliy sertifikatni oladi. Oʻquv kursini tugatgandan soʻng Oʻquv markazi Uquv kurslarini tugatgan oʻquvchilarning tegishli yoʻnalish boʻyicha milliy sertifikat olish xarajatlarini oʻz hisobidan qoplaydi. 3-bosqich Ariza beruvchi Tuman (shahar) davlat xizmatlari markazlariga kompensatsiya toʻlashni soʻrab murojaat etadi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtib murojaat qoldiradi. Milliy sertifikat berilgan sanadan boshlab 180 kalendar kun mobaynida 4-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2.YIDXP Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni Yoshlar ishlari agentligiga yuboradi. 1. 10 daqiqa ichida 2. Avtomatik tarzda 5-bosqich Yoshlar ishlari agentligi 1. Taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlar toʻliq va asosli (ariza beruvchining haqiqatda “Yoshlar daftari” elektron bazasida mavjudligini) ekanligini tekshiradi. Taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlar toʻliq va asosli ekanligi tasdiqlanganda, ariza beruvchilarning elektron reyestrini shakllantiradi, ushbu elektron reyestrga muvofiq kompensatsiya mablagʻlarini ariza beruvchi jismoniy shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi aksiyadorlik tijorat “Xalq banki”ning (keyingi oʻrinlarda — Xalq banki) hisobvaragʻiga moliyalashtiradi, ariza beruvchi yuridik shaxslarning kompensatsiya mablagʻlarini Agentlikning hududiy boshqarmalari yoki tuman (shahar) boʻlimlari oʻtkazib beradi va xizmat natijasi boʻyicha ariza beruvchiga SMS xabar yuboradi. 1. Murojaat tushganidan soʻng 10 ish kunida 2. Taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlar toʻliq va asosli ekanligi tasdiqlanmaganda,bu haqida elektron tizimga maʼlumot kiritadi va ariza beruvchiga murojaati rad etilganligi toʻgʻrisida xabarnoma (SMS xabar) yuboradi. 2. Maʼlumotlar toʻliq va asosli ekanligi tasdiqlanmaganda bir ish kuni mobaynida 6-bosqich “Xalq banki” filiali Kompensatsiya pulini olishga boʻlgan huquqni tekshirgan holda ariza beruvchi jismoniy shaxsga kompensatsiya toʻlovini amalga oshiradi. Ariza beruvchi murojaat qilgan sanadan boshlab 5 ish kunida Yoshlar ishlari agentligi Agentlikning hududiy boshqarmalari yoki tuman (shahar) boʻlimlari orqali kompensatsiya mablagʻlarini olishga boʻlgan huquqini tekshirgan holda ariza beruvchi yuridik shaxsning tegishli hisobvaraqlariga oʻtkazib beradi.
“Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlari boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotlarida oʻqish xarajatlarini bir qismini hamda ular boʻyicha milliy sertifikatlar olish uchun oʻtkaziladigan imtihonlarni topshirish xarajatlarini qoplab berishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Kompensatsiya olishda boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun
Ariza t/r Qabul qilish sanasi Qabul qilgan shaxs - - - I. Ariza beruvchi (jismoniy shaxs) haqida maʼlumot: 1.1. F.I.O.: - 1.2. Tugʻilgan sanasi: yil/kun/oy 1.3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSH SHIR): - 1.4. Telefon raqami: - 1.5. Yashash joyi: Tuman (shahar), viloyat, respublika 1.6. Oʻquv kursi turi - 1.7. Maxsus (milliy) sertifikat raqami - 1.8. Taʼlimni tashkil etgan taʼlim tashkiloti STIR - 1.9. Uch tomonlama toʻlov-shartnoma va toʻlov kvitansiya nusxasi (agar mavjud boʻlgan taqdirda) (ilova qilinadi) 1.10. Kompensatsiya mablagʻlarini olish uchun Xalq banki filiali (tanlanadi) II. Ariza beruvchi (yuridik shaxs) haqida maʼlumot: 2.1.1. Taʼlim tashkiloti nomi: - 2.1.2. Taʼlim tashkiloti STIR: - 2.1.3. Taʼlim tashkilotining telefon raqami: - 2.1.4. Taʼlim tashkilotining elektron pochta manzili: - 2.1.5. Taʼlim tashkilotining joylashgan manzili : Tuman(shahar), viloyat, respublika 2.1.6. Oʻqish xarajatlari qoplab beriladigan oʻquvchilar soni - 2.1.7. Oʻqish xarajatlari qoplab beriladigan oʻquvchilar roʻyxati (reyestr) (ilova qilinadi) 2.1.8. Uch tomonlama toʻlov-shartnoma nusxasi (pdf shaklda) (ilova qilinadi) 2.1.9. Umumtaʼlim fanlarini va chet tillarini bilish darajasini aniqlash boʻyicha toʻlov amalga oshirilgani toʻgʻrisida toʻlov topshiriqnomasi (vakolatli bank muhri bilan) 2.1.10. Kompensatsiya mablagʻlarini olish uchun rekvizitlar -
“Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlari boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotlarida oʻqish xarajatlarini bir qismini hamda ular boʻyicha milliy sertifikatlar olish uchun oʻtkaziladigan imtihonlarni topshirish xarajatlarini qoplab berishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Kompensatsiya olish boʻyicha oʻquvchilarning roʻyxati (reyestr)
T /r Oʻquvchilarning F.I.O. Pasport maʼlumoti ( ID- karta) JSH SHIR Telefon ra qami Oʻquv kursi turi Oʻquv kursi boshlangan va tugallangan sana Oʻquv kursi xarajati Milliy sertifikat raqami 1. ... 2. ... Direktor (Imzo/muhr)
“Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlari boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotlarida oʻqish xarajatlarini bir qismini hamda ular boʻyicha milliy sertifikatlar olish uchun oʻtkaziladigan imtihonlarni topshirish xarajatlarini qoplab berishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Oʻqish xarajatlari kompensatsiya qilinadigan xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlari hamda ular boʻyicha milliy sertifikat olish uchun imtihon topshiriladigan xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlari
Nodavlat taʼlim tashkilotlarida oʻqish xarajatlari kompensatsiya qilinadigan xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlari boʻyicha oʻquv kurslari T/r Xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlari boʻyicha milliy sertifikatlar turlari T/r Xorijiy tillar T/r Umumtaʼlim fanlari 1. Ingliz tili 1. Ona tili va adabiyot (oʻzbek tili va adabiyoti, qoraqalpoq tili va adabiyoti) 1. Chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha test sinovi (ingliz, nemis, fransuz, ispan, italyan, turk, koreys, yapon, xitoy, arab, fors, hindiy, pushtu, dariy tillari boʻyicha) 2. Nemis tili 3. Fransuz tili 4. Ispan tili 5. Italyan tili 6. Turk tili 2. Matematika fani 7. Koreys tili 2. Rus tili va adabiyoti 3. Kimyo fani 8. Yapon tili 3. Tarix 4. Biologiya fani 9. Xitoy tili 4. Kimyo 5. Fizika fani 10. Arab tili 5. Biologiya 6. Tarix fani 11. Fors tili 6. Geografiya 7. Geografiya fani 12. Hind tili 7. Matematika 8. Ona tili va adabiyot (oʻzbek tili va adabiyoti, rus tili va adabiyoti, qoraqalpoq tili va adabiyoti) 13. Pushtu tili 8. Fizika 14. Dariy tili 9. Informatika *
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-oktabrdagi 617-son qaroriga 5-ILOVA
Professional taʼlim tashkilotlarida tahsil olayotgan “Yoshlar daftari”ga kiritilgan oʻquvchi yoshlarga ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish korxonalarida ishlab chiqarish amaliyoti davri uchun subsidiya ajratish boʻyicha
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Vaqtinchalik tartib professional taʼlim tashkilotlarida tahsil olayotgan, “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarga ishlab chiqarish yoki xizmat koʻrsatish korxonalarida ishlab chiqarish amaliyotini oʻtagan davri mobaynida subsidiya ajratish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Vaqtinchalik tartibga muvofiq professional taʼlim tashkilotlarida tahsil olayotgan “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarga ular ishlab chiqarish yoki xizmat koʻrsatish korxonalarida ishlab chiqarish amaliyotini oʻtagan vaqtida, biroq olti oydan koʻp boʻlmagan muddatda budjet mablagʻlari hisobidan bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari miqdorida amaliyot oʻtagan toʻliq oy uchun har oylik subsidiya ajratiladi.
3. Ushbu Vaqtinchalik tartibda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
qabul qiluvchi tashkilot — professional taʼlim tashkiloti oʻquvchisi tomonidan ishlab chiqarish amaliyoti oʻtalayotgan ishlab chiqarish yoki xizmat koʻrsatish korxonasi;
amaliyot oʻtaydigan oʻquvchi (oʻquvchi) — qabul qiluvchi korxona va tashkilotda ishlab chiqarish amaliyotini oʻtashga yoʻllanma berilgan professional taʼlim tashkilotining “Yoshlar daftari”ga kiritilgan oʻn sakkiz yoshga toʻlgan va oʻttiz yoshdan oshmagan oʻquvchisi;
amaliyot — oʻquvchilar tomonidan olingan nazariy bilimlarni chuqurlashtirish va mustahkamlash, kasbiy faoliyatga oid koʻnikmalarni olish hamda oʻz mutaxassisligi boʻyicha amaliy koʻnikma va mahorat hosil qilish maqsadida olti oydan koʻp boʻlmagan muddatda tashkil etiladigan oʻquv jarayonining bir qismi;
amaliyot rahbari — oʻquv yuklamasiga amaliyot rahbarligi kiritilgan professional taʼlim tashkiloti oʻqituvchisi.
4. Professional taʼlim tashkilotlarida taʼlim olayotgan toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga ularning shaxsiy xarajatlari uchun har oyda bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida pul mablagʻlari toʻlanganda ushbu oʻquvchi yoshlarga ishlab chiqarish amaliyotini ishlab chiqarish yoki xizmat koʻrsatish korxonalarida oʻtagan davri mobaynida subsidiya ajratilmaydi.
5. Professional taʼlim tashkilotlarida tahsil olayotgan, “Yoshlar daftari”ga kiritilgan oʻquvchi yoshlarga ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish korxonalarida ishlab chiqarish amaliyot davri uchun subsidiya ajratish ushbu Vaqtinchalik tartibga ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Amaliyotni tashkil etish
6. Amaliyotni oʻtash professional taʼlim tashkiloti tomonidan oʻquv rejalariga muvofiq ishlab chiqilgan va tasdiqlangan amaliyotni oʻtash dasturi asosida amalga oshiriladi.
7. Amaliyot qabul qiluvchi tashkilotning amaliy faoliyati haqida tasavvurga ega boʻlish, birlamchi kasbiy mahorat va koʻnikmalarini egallash, kelgusida qabul qiluvchi tashkilotda ishga joylashishni nazarda tutadi.
8. Amaliyot oʻquv rejasida nazarda tutilgan muddatlarda, biroq olti oydan koʻp boʻlmagan muddatda oʻtkaziladi.
9. Amaliyot oʻquvchilar tomonidan kasbiy faoliyatni egallashda uzluksizlik va izchillikni taʼminlashga yoʻnaltirilishi lozim.
10. Amaliyot rahbari oʻquvchilarning haqiqatda amaliyot oʻtayotganliklarini amaliyot oʻtash joylariga borish yoʻli bilan nazorat qiladi.
11. Amaliyot oʻtash yakunlangach, oʻquvchi tomonidan amaliyot davrida bajarilgan ishlar boʻyicha hisobot tayyorlanadi hamda amaliyot rahbariga topshiriladi.
Amaliyot oʻtash toʻgʻrisidagi hisobotda bajarilgan ish, oʻrganilgan tajribani qoʻllash amaliyoti, shuningdek olingan bilim va koʻnikmalar aks ettiriladi. Hisobot oʻquvchi tomonidan imzolanadi hamda qabul qiluvchi tashkilot rahbari imzosi bilan tasdiqlanadi.
3-bob. Oʻquvchilarning oilasi “Yeshlar daftari”ga kiritilganini tekshirish
12. Professional taʼlim tashkilotlari amaliyot oʻtashga yuboriladigan oʻquvchilarning “Yoshlar daftari” roʻyxatida mavjudligi yoki mavjud emasligini aniqlash uchun oʻquvchilarning yashash joyi boʻyicha tumanlar (shaharlar) va hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlarga (keyingi oʻrinlarda — sektor) soʻrovnoma yuboradi.
Soʻrovnomada professional taʼlim tashkiloti nomi, amaliyot oʻtaydigan oʻquvchilar roʻyxati (oʻquvchining F.I.O. va tugilgan sanasi, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami) ilova qilinishi lozim.
13. Sektorlar rahbarlari soʻrovnoma asosida oʻquvchilarning “Yoshlar daftari” roʻyxatida mavjudligi yoki mavjud emasligini tekshirilishini taʼminlaydi hamda tekshirish natijalariga koʻra soʻrovnoma bergan professional taʼlim tashkilotiga sektor rahbari tomonidan tasdiqlangan oilasi “Yoshlar daftari” roʻyxatiga kiritilgan oʻquvchilar toʻgʻrisida maʼlumot yuboradi.
4-bob. Amaliyot oʻtashga yoʻllanma berish
14. Professional taʼlim tashkiloti:
a) “Yoshlar daftari”ga kiritilgan oʻquvchilarning egallaydigan kasb va mutaxassisligi boʻyicha amaliyotni oʻtashga biriktirishni soʻrab amaliyotning boshlanishi davridan kamida bir oy oldin qabul qiluvchi tashkilotlarga buyurtmanoma beradi. Buyurtmanomada professional taʼlim tashkiloti nomi, amaliyot oʻtaydigan oʻquvchilar roʻyxati, amaliyotning boshlanishi sanasi va davomiyligi muddati, ajratilishi lozim boʻlgan umumiy subsidiya miqdori, oʻquvchining egallaydigan kasb va mutaxassisligi nomi koʻrsatilishi hamda uning “Yoshlar daftari”ga kiritilganligini tasdiqlovchi maʼlumotnoma ilova qilinishi lozim;
b) amaliyot oʻtaydigan oʻquvchilarning egallaydigan kasb va mutaxassisligi hamda ularning qiziqishidan kelib chiqqan holda qabul qiluvchi tashkilotlarga biriktirish ishlarini amalga oshiradi. Bunda, hududdagi ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish korxonalarining amaliyot oʻtovchi oʻquvchilarga boʻlgan ehtiyoji, professional taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarini amaliyot davridan keyin ishga qabul qilish imkoniyati inobatga olinadi;
v) oʻquvchilarning biriktirilgan qabul qiluvchi tashkilotlarida amaliyot oʻtashlarini taʼminlaydi.
15. Mahalliy mehnat organi professional taʼlim tashkiloti bilan birgalikda bitiruvchilarning amaliyot davridan keyin ish oʻrinlariga joylashishlariga koʻmaklashadi.
16. Amaliyot oʻtash qabul qiluvchi tashkilot, professional taʼlim tashkiloti va oʻquvchi oʻrtasida amaliyotni tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha uch tomonlama shartnoma tuzish orqali amalga oshiriladi.
Amaliyotni tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha shartnomada shartnoma predmeti, taraflarning huquq va majburiyatlari, amaliyotni tashkil etish tartibi, subsidiya toʻlash shartlari va muddatlari, shartnomaning amal qilish muddati, shartnomani bekor qilish asoslari, shuningdek taraflarning javobgarligi belgilanadi.
5-bob. Amaliyot oʻtayotgan oʻquvchilarga har oylik subsidiya ajratish
17. Professional taʼlim tashkiloti amaliyot oʻtash dasturiga muvofiq yoʻllanma asosida amaliyot oʻtaydigan oʻquvchilarga amaliyot oʻtagan vaqtida toʻlanadigan subsidiyalar miqdorini hisoblaydi va budjetdan zarur mablagʻlar ajratish uchun hududiy moliya organiga buyurtmanoma va asoslovchi hisob-kitoblarni taqdim etadi.
Buyurtmanomada professional taʼlim tashkiloti va qabul qiluvchi tashkilotning nomi, amaliyot oʻtaydigan oʻquvchilarning roʻyxati, amaliyotning boshlanish sanasi va davomiyligi muddati, ajratilishi zarur boʻlgan subsidiya miqdori koʻrsatilishi hamda oʻquvchilarning “Yoshlar daftari”ga kiritilganligini tasdiqlovchi maʼlumotnoma ilova qilinishi lozim.
18. Hududiy moliya organlari professional taʼlim tashkilotlarining oʻquvchilarga amaliyot oʻtash vaqtida toʻlanadigan subsidiyalar uchun sarflanadigan mablagʻlarni ajratish boʻyicha buyurtmanoma va hisob-kitoblarini jamlab, Moliya vazirligiga taqdim etadi.
Moliya vazirligi tomonidan jamlangan buyurtmanomalarga koʻra respublika budjetidan mablagʻlar ajratadi. Ushbu ajratilgan mablagʻlarni professional taʼlim tashkilotlari budjet xarajatlar smetasining 47.21.900 xarajat moddasida (pul shaklidagi boshqa ijtimoiy yordam nafaqalari) rejalashtiradi.
19. Subsidiyalar berish uchun sarflanadigan mablagʻlar boʻyicha hisob va hisobotlar tegishli professional taʼlim tashkilotining hisobot boʻlimlari tomonidan yuritiladi.
Oʻquvchi belgilangan muddatda va tartibda amaliyot oʻtaganda unga amaliyot rahbari tomonidan ijobiy xulosa beriladi. Amaliyot rahbarining ijobiy xulosasiga asosan amaliyot davrida tegishli subsidiya mablagʻlari amaliyot oʻtayotgan oʻquvchilarga oyma-oy (olti oydan koʻp boʻlmagan muddat davomida) keyingi oyning 10 sanasidan kechikmagan muddatda toʻlab beriladi.
20. Amaliyot oʻtovchi oʻquvchilar amaliyot oʻtamagan taqdirda, ularga subsidiya berish toʻxtatiladi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
21. Ushbu Vaqtinchalik tartib talablari ijrosiga masʼul davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.
22. Ushbu Vaqtinchalik tartib talablarini buzishda aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Professional taʼlim tashkilotlarida tahsil olayotgan, oilasi “Yoshlar daftari”ga kiritilgan oʻquvchi yoshlarga ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish korxonalarida ishlab chiqarish amaliyot davri uchun subsidiya ajratish boʻyicha vaqtinchalik tartibga ILOVA
Professional taʼlim tashkilotlarida tahsil olayotgan, “Yoshlar daftari”ga kiritilgan oʻquvchi yoshlarga ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish korxonalarida ishlab chiqarish amaliyot davri uchun subsidiya ajratish
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Professional taʼlim tashkiloti Amaliyot oʻtashga yuboriladigan oʻquvchilarning “ Yoshlar daftari ” roʻyxatida mavjudligi yoki mavjud emasligini aniqlash uchun oʻquvchilarning yashash joyi boʻyicha sektorlarga soʻrovnoma yuboradi. Amaliyotning boshlanishidan kamida bir oy oldin 2-bosqich Sektor rahbari Sektor shtabi kotibi Soʻrovnoma asosida oʻquvchilarning “ Yoshlar daftari ” roʻyxatida mavjudligi yoki mavjud emasligini tekshiradi. Bunda, soʻrovnoma bergan professional taʼlim tashkilotiga sektor rahbari tomonidan tasdiqlangan “ Yoshlar daftari ” roʻyxatiga kiritilgan oʻquvchilar toʻgʻrisida maʼlumot yuboriladi. soʻrovnoma tushgandan soʻng uch ish kunida 3-bosqich Professional taʼlim tashkiloti “ Yoshlar daftari ” ga kiritilgan oʻquvchilarning egallaydigan kasb va mutaxassisligi boʻyicha amaliyotni oʻtashga biriktirishni soʻrab qabul qiluvchi tashkilotlarga buyurtmanoma beradi. amaliyotning boshlanishidan kamida bir oy oldin 4-bosqich Professional taʼlim tashkiloti Amaliyot oʻtaydigan oʻquvchilarning egallaydigan kasb va mutaxassisligi hamda ularning qiziqishidan kelib chiqqan holda qabul qiluvchi tashkilotlarga biriktirish ishlarini amalga oshiradi. bir hafta muddatda Qabul qiluvchi tashkilot, professional taʼlim tashkiloti, oʻquvchi oʻrtasida amaliyotni tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha uch tomonlama shartnoma tuzish choralarini koʻradi. bir hafta muddatda Oʻquvchilarning biriktirilgan qabul qiluvchi tashkilotlarida amaliyot oʻtashlarini taʼminlaydi. belgilangan muddatlarda 5-bosqich Professional taʼlim tashkiloti Amaliyot oʻtash dasturiga muvofiq yoʻllanma asosida amaliyot oʻtaydigan oʻquvchilarga amaliyot oʻtagan vaqtida toʻlanadigan subsidiyalar miqdorini hisoblaydi va budjetdan zarur mablagʻlar ajratish uchun hududiy moliya organiga buyurtmanoma va asoslovchi hisob-kitoblarni taqdim etadi. belgilangan muddatlarda 6-bosqich Hududiy moliya organi Professional taʼlim tashkilotlarining oʻquvchilarga amaliyot oʻtash vaqtida toʻlanadigan subsidiyalar uchun sarflanadigan mablagʻlarni ajratish boʻyicha buyurtmanoma va hisob-kitoblarini jamlab, Moliya vazirligiga taqdim etadi. Moliya vazirligi tomonidan jamlangan buyurtmanomalarga koʻra Davlat budjetidan mablagʻlar ajratadi. Ushbu ajratilgan mablagʻlarni professional taʼlim tashkilotlari budjet xarajatlar smetasining 47.21.900 xarajat moddasida (pul shaklidagi boshqa ijtimoiy yordam nafaqalari) rejalashtiradi Amaliyot davrining har oyi yakuni boʻyicha 7-bosqich Professional taʼlim tashkiloti Subsidiyalar berish uchun sarflanadigan mablagʻlar boʻyicha hisob va hisobotlar tegishli professional taʼlim tashkilotining hisobot boʻlimlari tomonidan yuritiladi. belgilangan muddatlarda Amaliyot rahbarining ijobiy xulosasiga asosan amaliyot davrida tegishli subsidiya mablagʻlari amaliyot oʻtayotgan oʻquvchilarga oyma-oy (olti oydan koʻp boʻlmagan muddat davomida) toʻlab beriladi. keyingi oyning 10 sanasigacha
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-oktabrdagi 617-son qaroriga 6-ILOVA
“Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan yoshlarga isteʼmol krediti orqali kompyuter xarid qilinganda, mazkur kreditlarning foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilishning maʼmuriy reglamenti
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Maʼmuriy Reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) “Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan yoshlarga isteʼmol krediti orqali kompyuter xarid qilinganda mazkur kreditlarning foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ariza beruvchi — “Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan, shuningdek, xorijiy tilni bilish boʻyicha S1 darajasidagi sertifikatga ega boʻlgan, kompyuter xarid qilish uchun isteʼmol krediti boʻyicha Yoshlar ishlari agentligining Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — jamgʻarma) hisobidan ushbu kreditning foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilishni soʻrab mazkur Reglamentga muvofiq murojaat qilgan oʻttiz bir yoshga toʻlmagan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs (oʻn toʻrt yoshdan oʻn olti yoshgacha boʻlgan shaxs nomidan murojaat qilgan uning qonuniy vakili);
bank — “Bir million dasturchi” sertifikati, xorijiy til sertifikati va maʼlumotnoma olgan yoshlarga kompyuter xarid qilish uchun isteʼmol kreditlari ajratadigan AT “Xalq banki”, AT “Aloqabank” va “Mikrokreditbank” ATB;
“Bir million dasturchi” sertifikati — “Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan yoshlar boʻyicha tegishli axborot tizimlari orqali beriladigan elektron hujjat;
verifikatsiya — ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan “Bir million dasturchi” sertifikati va xorijiy til sertifikatining haqiqiyligini tegishli elektron tizimlar orqali tekshirish;
isteʼmol krediti yoki mikroqarz — ariza beruvchiga kompyuter (shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqarilmagan) xarid qilish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 25 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda bank tomonidan ajratiladigan mablagʻ;
maʼlumotnoma — vakolatli organ tomonidan ariza beruvchiga kompyuter xarid qilish uchun ajratiladigan isteʼmol krediti boʻyicha mazkur kreditning foiz toʻlovlari kompensatsiya qilinishi toʻgʻrisida taqdim etiladigan hamda 90 kalendar kun mobaynida amal qiladigan elektron hujjat;
xorijiy til sertifikati — Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 13-apreldagi 209-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻqish va imtihon topshirish xarajati kompensatsiya qilinadigan xalqaro imtihon tizimlari roʻyxatida keltirilgan xorijiy tillar boʻyicha ularni bilish darajasi kamida S1 ekanini tasdiqlovchi, masʼul vakolatli tashkilotlar tomonidan beriladigan, maxsus seriya raqamiga ega rasmiy hujjat.
3. Kompyuter xarid qilish uchun banklar tomonidan bazaviy hisoblash miqdorining 25 baravaridan oshmagan miqdorda isteʼmol krediti ajratiladi hamda kompyuterning qiymati ajratilgan kredit summasidan oshganda, ortiqcha qismi ariza beruvchi tomonidan toʻlanadi.
2024-yil 1-sentabrdan boshlab yoshlarga kompyuter xarid qilish uchun ajratiladigan isteʼmol krediti mablagʻlari yoshlarning xohishiga koʻra alohida ochilgan bank kartasiga (naqdlashtirish imkoniyatisiz) oʻtkazib beriladi.
4. Ariza beruvchilarga isteʼmol kreditining muddati oʻtmagan asosiy qarzi uchun hisoblangan foiz toʻlovlari jamgʻarma hisobidan toʻlanadi. Bunda:
“Bir million dasturchi” sertifikati va xorijiy til sertifikatiga ega boʻlgan yoshlar tomonidan olingan isteʼmol kreditining foiz toʻlovlari ushbu kreditning muddati oʻtmagan asosiy qarzi uchun hisoblangan foiz toʻlovlari boʻyicha kompensatsiya jamgʻarma tomonidan toʻlab beriladi;
ariza beruvchining faqat bitta isteʼmol krediti boʻyicha kompensatsiya beriladi;
oʻn toʻrt yoshdan oʻn olti yoshgacha boʻlgan shaxslarning qonuniy vakillariga isteʼmol kreditining foiz toʻlovlari kompensatsiya qilinadi.
5. Davlat xizmatlari markazlari, vakolatli organ va banklar oʻrtasidagi elektron davlat xizmatlarini koʻrsatish doirasida axborot almashinuvi Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻi orqali amalga oshiriladi.
2-bob. “Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan, shuningdek, IT-park rezidentining oʻquvchisi yoki bitiruvchisi boʻlgan yoshlarga isteʼmol krediti boʻyicha foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilish va jamgʻarma kafilligini berish tartibi
6. Isteʼmol krediti orqali kompyuter xarid qilish uchun yoshlarga mazkur kreditlarning foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilish boʻyicha davlat xizmati ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.
7. Ariza beruvchi isteʼmol krediti boʻyicha kompensatsiya toʻlashni soʻrab istalgan tuman (shahar) davlat xizmatlari markazlariga murojaat qiladi yoki YIDXP orqali davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.
8. Ariza beruvchining murojaatiga asosan uning nomidan davlat xizmatlari markazi xodimi, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa — ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq davlat xizmatlaridan foydalanish uchun soʻrovnomani (keyingi oʻrinlarda — soʻrovnoma) elektron tarzda toʻldiradi.
Ariza beruvchidan soʻrovnomada koʻrsatilmagan maʼlumotlarni, shuningdek, boshqa hujjatlarni taqdim etishni talab qilish taqiqlanadi.
Taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning haqqoniyligiga ariza beruvchi masʼul hisoblanadi.
9. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etganda, davlat xizmatlari markazlari xodimi tomonidan soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani oʻzining elektron raqamli imzosi (keyingi oʻrinlarda — ERI) bilan tasdiqlaydi.
10. Soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash imkoniyati boʻlmagan hollarda tegishli imzolar identifikatsiya qilishning boshqa vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID tizimi va boshqalar) bilan ham tasdiqlanishi mumkin.
Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etganda, soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
11. Davlat xizmatini koʻrsatish bepul amalga oshiriladi.
12. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.
13. Ariza beruvchi davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, uning soʻrovnomasi davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng 10 daqiqa mobaynida, YIDXP orqali murojaat etganda, avtomatik tarzda vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi.
14. “Bir million dasturchi” sertifikati va xorijiy til sertifikatini olgan yoshlarga isteʼmol krediti boʻyicha kompensatsiya toʻlash uchun davlat xizmatini koʻrsatishda quyidagilar ishtirok etadi:
a) Davlat xizmatlari markazlari ariza beruvchi kelib murojaat etganda, uning nomidan soʻrovnomani toʻldirib vakolatli organga yuboradi;
b) vakolatli organ:
tushgan murojaatlarni 15 ish kuni mobaynida koʻrib chiqadi;
kompensatsiya toʻlash boʻyicha ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan “Bir million dasturchi” sertifikati va xorijiy til sertifikatini verifikatsiyadan oʻtkazadi;
ariza beruvchining maʼlumotlari toʻgʻri deb topilganda ariza beruvchiga isteʼmol krediti boʻyicha kompensatsiya toʻlanishi toʻgʻrisida maʼlumotnoma beradi;
isteʼmol krediti foiz toʻlovlarining kompensatsiya mablagʻlarini tegishli banklar hisobvaragʻiga oʻtkazib boradi;
v) bank:
ariza beruvchiga isteʼmol krediti yoki mikroqarz ajratish masalasini koʻrib chiqadi, bunda vakolatli organ tomonidan berilgan maʼlumotnomaning haqiqiyligini undagi QR-kod orqali tekshiradi;
isteʼmol krediti yoki mikroqarz ajratish boʻyicha hujjatlarni rasmiylashtiradi, uning summasini kompyuter yetkazib beruvchi tashkilotlarning bankdagi hisobvaragʻiga yoki ariza beruvchining nomiga alohida ochilgan bank kartasiga (naqdlashtirish imkoniyatisiz) oʻtkazib beradi hamda vakolatli organni xabardor qiladi;
vakolatli organ tomonidan oʻtkazilgan kompensatsiya mablagʻlarini isteʼmol krediti foizlarini qoplash uchun ariza beruvchilarning bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib boradi.
15. Quyidagilar davlat xizmatini koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi:
ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlarning koʻrsatilishi;
“Bir million dasturchi” sertifikati yoki xorijiy til sertifikatidagi maʼlumotlar ariza beruvchining shaxsini tasdiqlovchi hujjatdagi maʼlumotlarga mos kelmasligi;
murojaat qilingan sanada “Bir million dasturchi” sertifikati yoki xorijiy til sertifikati berilganiga 6 oy oʻtganligi;
ariza beruvchiga isteʼmol krediti boʻyicha foiz toʻlovlari kompensatsiya qilinayotganligi (qilinganligi);
ariza beruvchining avvalgi murojaati asosida vakolatli organ tomonidan berilgan maʼlumotnomaning amal qilish muddati tugamaganligi;
murojaat qonuniy vakil tomonidan berilganda uning qonuniy vakil ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etilmaganligi.
Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
Davlat xizmatini koʻrsatish rad etilganda, bu haqida ariza beruvchiga avtomatik ravishda SMS xabar yuboriladi.
16. Vakolatli organning isteʼmol krediti boʻyicha jamgʻarma kafilligini berish va/yoki foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilish toʻgʻrisidagi maʼlumotnomasi olingandan soʻng banklarning tegishli filiallari oʻzlarining ichki tartib qoidalarida belgilangan tartibda isteʼmol krediti yoki mikroqarz ajratish masalasini koʻrib chiqadi.
Isteʼmol krediti yoki mikroqarz ajratish toʻgʻrisida tegishli hujjat qabul qilingan va kompyuter yetkazib beruvchi tashkilotlarning bankdagi hisobvaragʻiga yoki alohida ochilgan bank kartalariga pul mablagʻlari oʻtkazib berilgandan soʻng bank har oyning 15-sanasiga qadar bu haqda ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq maʼlumotlarni vakolatli organga taqdim etadi.
17. Isteʼmol krediti yoki mikroqarz boʻyicha foiz toʻlovlari har oyning 25-kuniga qadar vakolatli organ va/yoki uning hududiy boʻlinmalari tomonidan banklarning tegishli hisobvaragʻiga ariza beruvchilarning reyestrini ilova qilgan holda oʻtkazib boriladi.
Taqdim etilgan reyestrga muvofiq banklar ushbu mablagʻlarni isteʼmol krediti yoki mikroqarz foizlarini qoplash uchun ariza beruvchilarning bankdagi hisobvaragʻiga ikki ish kuni ichida oʻtkazib boradi.
19. Isteʼmol krediti boʻyicha shartnoma shartlarida belgilangan asosiy qarz oʻz muddatida va/yoki foiz toʻlovi ariza beruvchi tomonidan toʻlanmaganligi natijasida yuzaga kelgan penya va boshqa turdagi zarar bank tomonidan umumiy belgilangan tartibda ariza beruvchidan undiriladi.
20. Ariza beruvchiga ajratilgan isteʼmol krediti boʻyicha ariza beruvchi tomonidan haqiqatda kompyuter xarid qilinganligi banklar tomonidan monitoring qilinadi.
Agar ajratilgan isteʼmol krediti mablagʻlari boshqa maqsadlarga sarflangan boʻlsa, banklar tomonidan belgilangan tartibda isteʼmol kreditini va foizlarni ariza beruvchidan undirish choralari koʻriladi.
Bunday holat toʻgʻrisida vakolatli organ va uning tegishli hududiy boʻlinmasi banklar tomonidan 3 ish kunida xabardor qilinadi hamda isteʼmol krediti boʻyicha vakolatli organ tomonidan foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilish toʻxtatiladi.
21. Ariza beruvchi tomonidan isteʼmol krediti asosida xarid qilingan kompyuterdan maqsadli foydalanilishi u yashab turgan mahalladagi yoshlar yetakchisi tomonidan har chorakda kamida bir marta monitoring qilinadi.
Ushbu monitoring jarayonida isteʼmol krediti ajratilgan sanadan boshlab ikki yil ichida ariza beruvchi kompyuterdan maqsadli foydalanmayotganligi (shu jumladan, sotganligi yoki uchinchi shaxslarga berganligi) aniqlanganda mahalladagi yoshlar yetakchisi bu haqda dalolatnoma tuzib, uch kun muddatda vakolatli organning tegishli hududiy boʻlinmasini xabardor qiladi.
Bunday xabarnomani olgan vakolatli organning hududiy boʻlinmasi uch kun muddatda bu haqda tegishli bankni xabardor qiladi va ariza beruvchiga ajratilgan isteʼmol krediti boʻyicha foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilishni toʻxtatadi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
22. Vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan ariza beruvchilar haqidagi maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlashi lozim.
23. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, tuman (shahar) davlat xizmatlari markazlari ushbu Reglament talablari ijrosiga masʼul davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati ustidan doimiy monitoringni amalga oshiradi.
24. Ariza beruvchi ushbu Reglament talablari ijrosiga masʼul davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
25. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan yoshlarga, shuningdek, IT-park rezidentining oʻquvchisi yoki bitiruvchisi boʻlgan yoshlarga isteʼmol krediti orqali kompyuter xarid qilish uchun kafillik berish hamda mazkur kreditlarning foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Isteʼmol krediti orqali kompyuter xarid qilish uchun yoshlarga mazkur kreditlarning foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi “Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan, “Bir million dasturchi” sertifikati va xorijiy til sertifikatini olgan oʻttiz bir yoshga toʻlmagan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs (14 yoshdan 16 yoshgacha boʻlgan shaxs nomidan uning vakili) istalgan tuman (shahar) davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (YIDXP) orqali sertifikatni ilova qilgan xolda murojaat qiladi. Sertifikatlar berilgan sanadan boshlab 6 oy mobaynida 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazlari 2. YIDXP Ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni Yoshlar ishlari agentligiga yuboradi. 1. 10 daqiqa mobaynida 2. Avtomatik tarzda 3-bosqich Yoshlar ishlari agentligi Ariza beruvchining murojaati YIDXP orqali kelib tushgan paytdan boshlab taqdim etilgan sertifikatlarni verifikatsiyadan oʻtkazadi. Xorijiy til sertifikatining haqiqiyligini verifikatsiya orqali aniqlash imkoni boʻlmasa, uning haqiqiyligini tasdiqlashni soʻrab vakolatli xorijiy tashkilotga soʻrov yuboradi. Ariza beruvchining maʼlumotlari toʻgʻri deb topilganda ariza beruvchiga isteʼmol krediti boʻyicha kompensatsiya toʻlanishi toʻgʻrisida maʼlumotnoma beradi, aks holda ariza beruvchiga rad javobini beradi. Verifikatsiyadan oʻtgan ariza beruvchilarning elektron reyestrini shakllantiradi, ushbu elektron reyestrni bankka avtomatik ravishda taqdim etadi. 5 ish kuni (xorijiy til sertifikati haqiqiyligi boʻyicha xorijiy tashkilotga soʻrov yuborilganda 30 ish kuni) mobaynida 4-bosqich AT “Xalq banki”, AT “Aloqa bank” va “Mikro-kreditbank” AT Ariza beruvchiga isteʼmol krediti ajratish masalasini koʻrib chiqadi. Isteʼmol krediti yoki mikroqarz ajratish boʻyicha hujjatlarni rasmiylashtiradi. Bunda isteʼmol krediti summasini kompyuter yetkazib beruvchi tashkilotlarning tegishli banklardagi hisobvaragʻiga yoki mikroqarzni yoshlarning arizalariga asosan ularning alohida ochilgan bank kartalariga (naqdlashtirish imkoniyatisiz) oʻtkazib beradi. Bu haqida ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq maʼlumotlarni vakolatli organga taqdim etadi. Bankning ichki hujjatlarida belgilangan muddatlarda Har oyning 15-sanasiga qadar 5-bosqich Yoshlar ishlari agentligi Isteʼmol krediti boʻyicha foiz toʻlovlarini banklarning tegishli hisobvaragʻiga ariza beruvchilarning reyestrini ilova qilgan holda oʻtkazadi. Banklar bilan kelishilgan muddatlarda har oyning 25-sanasiga qadar 6-bosqich AT “Xalq banki”, AT “Aloqa bank” va “Mikro-kreditbank” AT Taqdim etilgan reyestrga muvofiq mablagʻlarni isteʼmol krediti foizlarini qoplash uchun ariza beruvchilarning bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazadi. 2 ish kunida
“Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan yoshlarga, shuningdek, IT-park rezidentining oʻquvchisi yoki bitiruvchisi boʻlgan yoshlarga isteʼmol krediti orqali kompyuter xarid qilish uchun kafillik berish hamda mazkur kreditlarning foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Isteʼmol kreditining foiz toʻlovlari kompensatsiya qilinishi boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun
T/R Qabul qilish sanasi Qabul qilgan shaxs I. Ariza beruvchi (jismoniy shaxs) haqida maʼlumot: 1.1. F.I.O.: - 1.2. Tugʻilgan sanasi: kun/oy/yil 1.3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): - 1.4. Telefon raqami: - 1.5. Yashash joyi: Mahalla, tuman (shahar), viloyat, respublika 1.6. “Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlaganligi toʻgʻrisidagi sertifikatining (nusxasi ilova qilinadi) havolasi: - II. Sertifikat olgan oʻn toʻrt yoshdan oʻn olti yoshgacha boʻlgan shaxs va uning qonuniy vakili haqidagi maʼlumot: 2.1. Oʻn toʻrt yoshdan oʻn olti yoshgacha boʻlgan shaxsning F.I.O.: - 2.2. Tugʻilgan sanasi: kun/oy/yil 2.3. Tugʻilganlik haqidagi guvohnoma raqami yoki jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): - 2.4. Qonuniy vakil (tasdiqlovchi hujjat ilova qilinadi) F.I.O.: - 2.5. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): - 2.6. Qonuniy vakil ekanligini tasdiqlovchi hujjat: - 2.7. Telefon raqami: - 2.8. Yashash joyi: Mahalla, tuman (shahar), viloyat, respublika 2.9. “Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlaganligi toʻgʻrisidagi sertifikatining (nusxasi ilova qilinadi) havolasi: - III. Xorijiy til sertifikatini olish boʻyicha imtihon haqidagi maʼlumotlar 3.1. Imtihon turi 3.2. Sertifikat № 3.3. Qayd etilgan ball/daraja (tanlanadi) - - 3.4. Sertifikat nusxasi (ilova qilinadi) 3.5. Test topshirilgan sana 3.6. Masʼul vakolatli tashkilot (imtihon oluvchi markaz) kodi/nomi - - -
“Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan yoshlarga, shuningdek, IT-park rezidentining oʻquvchisi yoki bitiruvchisi boʻlgan yoshlarga isteʼmol krediti orqali kompyuter xarid qilish uchun kafillik berish hamda mazkur kreditlarning foiz toʻlovlarini kompensatsiya qilishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Isteʼmol kreditining foiz toʻlovlari kompensatsiya qilib borilayotgan ariza beruvchilarning roʻyxati (reyestr)
T/r F.I.O. Pasport maʼlumoti JSHSHIR Maʼlumotnomadagi ariza raqami Kredit miqdori _____ oyi uchun toʻlanadigan kompensatsiya miqdori Bank rekvizitlari Bank boshqaruvchisi (Imzo) F.I.O.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 4-oktabr,
617-son