UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 6-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 6 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 октября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 October 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш борасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5116-сон қарорига мувофиқ тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5116-сон қарорига мувофиқ:

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази негизида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика маркази (кейинги ўринларда — Республика маркази) ва жойларда 28 та ҳудудий ҳамда туманлараро намунали марказлар (кейинги ўринларда — ҳудудий марказлар) ташкил этилганлиги;

Республика маркази ва ҳудудий марказларга зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари ҳамда ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларнинг жойлаштирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин:

хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва чоп этиш;

ўз жонига қасд қилиш кўп содир этиладиган ҳудудларда тажрибали психолог мутахассисларни жалб этган ҳолда, фуқаролар билан якка тартибда учрашувлар ташкил этиш ҳамда уларга манзилли ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш тизимини шакллантириш;

республиканинг олис ҳудудларида яшовчи аҳоли ўртасида руҳий касал ёки руҳиятининг ўзгариши билан боғлиқ бошқа касалликларга мойиллиги бўлган шахслар ва уларнинг оила аъзолари билан ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш;

аҳоли, айниқса, руҳий касал ёки руҳиятнинг ўзгариши билан боғлиқ бошқа касалликларга мойиллиги бўлган шахслар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича етарли билим ва кўникмаларга эга бўлган кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.

3. Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартлари бўйича Марказ директори ва ходимлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармалари раҳбар ва ходимларига, ҳудудий марказлар директори ва ходимлари — мос равишда туман «Инсон» ижтимоий хизмат марказларининг раҳбар ва ходимларига тенглаштириш. Бунда, тегишли лавозимларни тенглаштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан белгиланади;

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси томонидан тижорат банкларига кредит ажратиш учун берилган ресурслардан ҳисобланган фоиздан келиб тушадиган маблағлар (банк маржасидан ташқари) ҳисобидан Республика марказига 1 та хизмат ҳамда ҳудудий марказларга 1 тадан навбатчи автотранспорт воситаларини сотиб олиш ҳамда уларни сақлаш;

Республика маркази ва ҳудудий марказлар ходимларининг иш ҳақи, моддий рағбатлантириш, устамалар, уларга тенглаштирилган харажатлар, шунингдек марказларга жойлаштирилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг маълум муддат яшаши билан боғлиқ харажатлар, шунингдек тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун таъсис этилган 1146 қисқа рақамли «ишонч телефони»ни узлуксиз ишлашини таъминлаш билан боғлиқ ҳамда бошқа харажатларни қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш.

4. Республика маркази ва ҳудудий марказлар қуйидаги манбалардан молиялаштирилиши белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда Республика маркази ва ҳудудий марказлар фаолияти самарадорлигини ошириш, мурожаат этган хотин-қизларга тезкор ва реал ёрдам кўрсатишни таъминлаш мақсадида тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик меморандумини имзоласин ва уни самарали ижросини таъминлаш чораларини кўрсин;

бир ой муддатда ҳудудий марказлар ходимларининг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки ўз жонига суиқасд қилган ёхуд қасд қилишга мойил бўлган, оғир ижтимоий аҳволда қолган хотин-қизларга ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича малакасини ошириш билан боғлиқ семинар-тренинглар ташкил этсин ва мазкур семинар-тренингларга профессор-ўқитувчилар ҳамда тажрибали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этсин.

6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб:

а) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги — оила аъзоларига нисбатан зўрлик ишлатилган ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ҳамда Республика маркази ёхуд ҳудудий марказларни, шунингдек, бундай марказлар борлиги ҳақида жабрланганларни хабардор қилади;

Республика маркази ва ҳудудий марказларга жойлаштирилган ўз жонига суиқасд қилган ёки қасд қилишга мойил бўлган хотин-қизларга ёрдам кўрсатишда мутахассис зарур бўлган ҳолларда, марказлар директорларининг талабномасига кўра ҳудудий тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган суицидолог, психотерапевт ва тиббий руҳшуносларни Республика маркази ва ҳудудий марказларга жалб қилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги — хориждаги ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш учун Республика марказига ҳар томонлама кўмаклашади;

в) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — Республика маркази ва ҳудудий марказларга жойлаштирилган ёки реабилитациядан ўтган хотин-қизларни Республика маркази ва ҳудудий марказлар директорлари талабномасига асосан касб-ҳунарга ўргатиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўради;

г) Республика маркази ва ҳудудий марказларда тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдамлар кўрсатилиб, ўз оиласига қайтган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда уларнинг оиласидаги муҳитни мунтазам назорат қилиш вазифалари ҳудудий ички ишлар органларининг хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича инспекторлари ва профилактика (катта) инспекторлари томонидан амалга оширилади;

д) Республика маркази ва ҳудудий марказларга жойлаштирилган хотин-қизлар орасидан кам таъминланган оилаларда яшаётганлар аниқланганда, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларига моддий ёрдам, бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларда яшаётганларни «Темир дафтар»га, ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга муҳтожларни тегишлича «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритиш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларига Республика маркази ва ҳудудий марказлар директорлари томонидан тақдимномалар киритиб борилади;

е) ҳар ярим йил якунлари бўйича Республика маркази ва ҳудудий марказларда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига киритиб борилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари оғир ижтимоий аҳволдаги шахсларга таъсирчан ёрдам кўрсатиш бўйича ўз ваколати доирасида аниқ мақсадли ишларни амалга оширишда;

зўрлик ишлатишнинг ўз вақтида аниқланиши, бартараф этилиши ва олди олинишини таъминлашда;

Республика маркази ва ҳудудий марказларга мурожаат қилган хотин-қизларга тегишли ёрдам кўрсатишда, оиладаги низоли вазиятларнинг эрта олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этишда Республика маркази ва ҳудудий марказлар билан бевосита ҳамкорлик қилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Республика маркази ва Тошкент шаҳар ҳудудий маркази жойлашган Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 38-уй манзилидаги Тошкент шаҳар ҳокимлигининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда Республика марказига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан бирга топшириш, Республика маркази эса қабул қилиб олиш чораларини кўрсин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

бир ҳафта муддатда хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича ҳудудий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тизимли ижросини таъминласин;

бир ой муддатда ҳар бир ҳудуд хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича ҳудудий ва туманлараро намунали марказлар фаолиятини самарали юритиши учун уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва талаб даражасида зарур шарт-шароит яратиш ишларини якунласин.

10. Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Кинематография агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда хотин-қизларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш ишларини кучайтирсин. Ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатларига олиб келувчи муаммоларни ҳал этиш мақсадида мутахассислар ва дин уламоларини жалб қилган ҳолда илмий-оммабоп кўрсатувлар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратсин ва уларнинг телевидение орқали намойиш қилиниши ҳамда ижтимоий рекламалар шаклида жойлаштирилишини таъминласин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 октябрдаги 625-сон қарорига ИЛОВА

Хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар 1. Ҳудудлардаги кўрсаткич ва ҳолатлар ўрганилган ҳолда, хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича манзилли дастурларни тасдиқлаш. Чора-тадбирлар дастури Бир ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Таълим муассасаларида фаолият кўрсатадиган психологларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш борасидаги тажрибаларини ошириш мақсадида методик қўлланма ва тавсиялар ишлаб чиқиш. Методик қўлланма ва тавсиялар ишлаб чиқиш 2021 йил декабрь Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти 3. Маҳаллаларда фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари ва бевосита аҳоли билан ишлайдиган мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимлари учун руҳий беморлар, руҳиятида юз берган ўзгаришлар туфайли ўз жонига суиқасд қилган шахслар билан ишлашга қаратилган адабиётлар, ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва чоп этишни ташкил этиш. Ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва чоп этиш 2022 йил январь — март Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти II. Хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар 4. Ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўп содир этиладиган ҳудудларда тажрибали психолог мутахассисларни жалб этган ҳолда «Психолог қабули», «Биз сизни эшитамиз», «Психолог билан учрашув» каби мавзуларда фуқаролар билан якка тартибда учрашувларни ташкил этиш ҳамда учрашувлар натижасини таҳлил қилиб, манзилли чоралар белгилаш. Учрашувлар ташкил этиш Алоҳида тасдиқланган режа асосида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар 5. маҳалладаги хотин-қизлар фаоли билан ҳамкорликда ҳар бир маҳаллада истиқомат қилаётган муаммоли оилаларни аниқлаш, муаммолар сабабларини ўрганиш ва ҳар бир оилага тегишли мутахассисларни (маҳалла фаоллари, фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик комиссиялари аъзолари, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, дин уламолари ва ҳ.к.) бириктириш ҳамда профилактика ишларини олиб бориш. Муаммоли оилаларни аниқлаш ва тегишли мутахассисларни бириктириш профилактик ишларни олиб бориш 2021 йил ноябрь мунтазам Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар 6. Ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўп содир этилаётган ҳудудларда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган (зўравонликни бошидан кечирган, яқин одамини йўқотган ва бошқалар) хотин-қизлар ва ёшлар учун махсус хизматлар фаолиятини ташкил этиш ва уларга манзилли ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш. Ташкилий чора-тадбирлар мунтазам Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 7. Маҳаллаларда тиббий патронаж хизматлари орқали руҳий касалланган беморларни ўз вақтида аниқлаш, уларга тиббий-психологик хизматларни кўрсатиш самарадорлигини ошириш. Ташкилий чора-тадбирлар мунтазам Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 8. Ўз жонига суиқасд қилган хотин-қизларни соғлом ҳаётга тўлиқ қайтариш мақсадида уларнинг ҳар бирига алоҳида комплекс чоралар белгилаш ва ижросини назоратга олиш. Ташкилий чора-тадбирлар мунтазам Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари, Дин ишлари бўйича қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 9. Республиканинг олис ҳудудларида яшовчи аҳоли орасида руҳий касал ёки руҳиятнинг ўзгариши билан боғлиқ бошқа касалликларга мойиллиги бўлган шахслар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш. Режа график тасдиқлаш алоҳида режа асосида мунтазам Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 10. Таълим муассасаларида ўтказиладиган: тарбиявий соатларда болалар ва ўқувчилар ўртасида ота-онага ҳурмат, оила муқаддаслиги, ҳаётнинг қадрига етиш каби масалаларда суҳбатлар ташкил этиш; ота-оналар мажлисларида бола тарбиясининг нозик жиҳатлари, уларни камситмаслик, руҳиятига таъсир этувчи жазо чораларини қўлламаслик ва бошқа шу каби тарбиявий аҳамиятга эга бўлган мавзуларда тушунтириш ишларини олиб бориш. Режа график тасдиқлаш ва унинг асосида суҳбатлар ташкил этиш Режа-график асосида Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги , Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 11. Болалар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлайдиган механизмларни, жумладан, барча муассаса ва хизматларда болалар ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари тўғрисида тезкор хабардор қилишни жорий этиш. Ташкилий чора-тадбирлар мунтазам Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 12. Ҳудудларда муаммоли оилаларга ҳаётий тажрибага эга бўлган обрўли кекса авлод вакилларини бириктириш ва шу орқали оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга кўмаклашиш. Ташкилий чора-тадбирлар мунтазам Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 13. Телерадиоканаллар орқали оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида оиланинг муқаддаслиги, ҳаётнинг қадрига етиш ва психолог маслаҳат рукнларини ташкил этиш ва мунтазам эфирга узатиб бориш. Медиа-режа тасдиқлаш ва амалга ошириш 2021 йил нояб?ь Миллий телерадиокомпания, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 14. Муқаддас диний китобларда ўз жонига қасд қилиш энг ёмон салбий ҳолат эканлиги бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирларини фаоллаштириш. Тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкил қилиш Режа график асосида Дин ишлари бўйича қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 15. Аҳоли ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш ишларига ҳудудлардаги нодавлат ташкилотларни жалб этиш. Бунда ўз жонига қасд қилишга уринган, кучли руҳий тушкунликка тушган фуқаролар билан шуғулланиш борасида махсус лойиҳалар ташкил этиш. Нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш меморандумини имзолаш 2021 йил ноябрь Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (келишув асосида) 16. Ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш соҳасида белгиланган вазифалар ижросини муҳокама қилиб бориш бўйича оммавий ахборот воситаларида брифинг ва матбуот анжуманларини ўтказиш. Ташкилий чора-тадбирлар Ҳар чоракда камида бир маротаба Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 17. Телевидение ва кинотеатрларда намойиш этилаётган бадиий ва видеофильмларни, реклама роликларини оила муқаддаслиги, ёшлар маънавиятига ҳамда уларнинг ҳулқ-атворига салбий таъсир этиш нуқтаи назаридан таҳлил қилиб бориш ва бу борада тегишли таклифларни киритиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил декабрь Республика Маънавият ва маърифатмаркази , Миллий телерадиокомпания, Кинематография агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 18. Руҳий муаммолар, жумладан, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш билан ишловчи хизматлар билан аҳолини таништириш. (Соғлиқни сақлаш, фуқаролар йиғини, таълим муасассалари ва бошқа жойларда мазкур хизматлар телефон рақамлари ва хизмат турлари ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш) Ташкилий чора-тадбирлар Белгиланган муддатларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги III. Хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича кадрлар тайёрлаш ва халқаро ҳамкорлик 19. Аҳоли, айниқса, руҳий касал ёки руҳиятнинг ўзгариши билан боғлиқ бошқа касалликларга мойиллиги бўлган шахслар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш соҳасида етарли билим ва кўникмаларга эга бўлган кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш. Қўшма қарор ишлаб чиқиш 2021 йил декабрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги 20. Ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан ишлаш соҳасида хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш, шу жумладан, хорижий давлатларга ташриф буюриш орқали тажриба алмашиш. Ташкилий тадбирлар 2021-2022 йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 21. Соғлиқни сақлаш, педагог-психологларни аттестация қилиш жараёнида мутахассисларни ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича етарли билим ва кўникмаларга эга эканлиги юзасидан билимларини аниқлаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021-2022 йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги 22. Хорижий мутахассислар иштирокида халқаро илмий конференциялар, маҳорат дарслари, семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш. Тадбирлар жадвали ишлаб чиқиш 2021 йил ноябрь графикни тасдиқлаш 2022 йил давомида амалга ошириш Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ички ишлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 6 октябрь,

625-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2021 й., 09/21/625/0941-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон; 12.03.2024 й., 09/24/123/0201-сон; 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон; 11.12.2025 й., 09/25/774/1150-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

Zoʻrlik ishlatishdan jabr koʻrgan xotin-qizlarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish hamda oʻz joniga qasd qilishning oldini olish borasidagi ishlarni takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Zoʻrlik ishlatishdan jabr koʻrgan xotin-qizlarni reabilitatsiya qilishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 19-maydagi PQ-5116-son qaroriga muvofiq tazyiq va zoʻravonlikdan jabr koʻrgan, oʻz joniga suiqasd qilgan yoki oʻz joniga qasd qilishga moyilligi boʻlgan xotin-qizlarga yordam koʻrsatish, ularni manzilli qoʻllab-quvvatlash borasidagi ishlarni yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Zoʻrlik ishlatishdan jabr koʻrgan xotin-qizlarni reabilitatsiya qilishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 19-maydagi PQ-5116-son qaroriga muvofiq:

Zoʻrlik ishlatishdan jabr koʻrgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish hamda oʻz joniga qasd qilishning oldini olish respublika markazi negizida Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi huzurida Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish boʻyicha respublika markazi (keyingi oʻrinlarda — Respublika markazi) va joylarda 28 ta hududiy hamda tumanlararo namunali markazlar (keyingi oʻrinlarda — hududiy markazlar) tashkil etilganligi;

Respublika markazi va hududiy markazlarga zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari hamda oʻz joniga suiqasd qilgan yoki oʻz joniga qasd qilishga moyilligi boʻlgan xotin-qizlarning joylashtirilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Xotin-qizlar oʻrtasida oʻz joniga qasd qilishning oldini olish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

xotin-qizlar oʻrtasida oʻz joniga qasd qilishning oldini olish boʻyicha oʻquv-metodik qoʻllanmalarni ishlab chiqish va chop etish;

oʻz joniga qasd qilish koʻp sodir etiladigan hududlarda tajribali psixolog mutaxassislarni jalb etgan holda, fuqarolar bilan yakka tartibda uchrashuvlar tashkil etish hamda ularga manzilli ijtimoiy-psixologik yordam koʻrsatish tizimini shakllantirish;

respublikaning olis hududlarida yashovchi aholi oʻrtasida ruhiy kasal yoki ruhiyatining oʻzgarishi bilan bogʻliq boshqa kasalliklarga moyilligi boʻlgan shaxslar va ularning oila aʼzolari bilan oʻz joniga qasd qilish holatlarining oldini olish va ularni keltirib chiqaruvchi omillarni bartaraf etishga qaratilgan tadbirlarni tashkil etish;

aholi, ayniqsa, ruhiy kasal yoki ruhiyatning oʻzgarishi bilan bogʻliq boshqa kasalliklarga moyilligi boʻlgan shaxslar oʻrtasida oʻz joniga qasd qilish holatlarining oldini olish boʻyicha yetarli bilim va koʻnikmalarga ega boʻlgan kadrlar tayyorlash tizimini rivojlantirish hamda xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish.

3. Respublika xotin-qizlar jamoatchilik kengashi, Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasining quyidagi takliflariga rozilik berilsin:

mehnatga haq toʻlash va ragʻbatlantirish shartlari boʻyicha Markaz direktori va xodimlari — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi hududiy boshqarmalari rahbar va xodimlariga, hududiy markazlar direktori va xodimlari — mos ravishda tuman “Inson” ijtimoiy xizmat markazlarining rahbar va xodimlariga tenglashtirish. Bunda, tegishli lavozimlarni tenglashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan belgilanadi;

Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi tomonidan tijorat banklariga kredit ajratish uchun berilgan resurslardan hisoblangan foizdan kelib tushadigan mablagʻlar (bank marjasidan tashqari) hisobidan Respublika markaziga 1 ta xizmat hamda hududiy markazlarga 1 tadan navbatchi avtotransport vositalarini sotib olish hamda ularni saqlash;

Respublika markazi va hududiy markazlar xodimlarining ish haqi, moddiy ragʻbatlantirish, ustamalar, ularga tenglashtirilgan xarajatlar, shuningdek markazlarga joylashtirilgan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining maʼlum muddat yashashi bilan bogʻliq xarajatlar, shuningdek tazyiq va zoʻravonlikdan jabr koʻrganlarga shoshilinch yordam koʻrsatish uchun taʼsis etilgan 1146 qisqa raqamli “ishonch telefoni”ni uzluksiz ishlashini taʼminlash bilan bogʻliq hamda boshqa xarajatlarni qonunchilikda belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan ajratiladigan mablagʻlar va qonunchilikda koʻzda tutilgan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtirish.

4. Respublika markazi va hududiy markazlar quyidagi manbalardan moliyalashtirilishi belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan ajratiladigan mablagʻlar;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

xalqaro moliya institutlari va xorijiy tashkilotlarning grantlari;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda:

bir oy muddatda Respublika markazi va hududiy markazlar faoliyati samaradorligini oshirish, murojaat etgan xotin-qizlarga tezkor va real yordam koʻrsatishni taʼminlash maqsadida tegishli mutasaddi vazirlik va idoralar bilan hamkorlik memorandumini imzolasin va uni samarali ijrosini taʼminlash choralarini koʻrsin;

bir oy muddatda hududiy markazlar xodimlarining tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan yoki oʻz joniga suiqasd qilgan yoxud qasd qilishga moyil boʻlgan, ogʻir ijtimoiy ahvolda qolgan xotin-qizlarga har tomonlama koʻmaklashish boʻyicha malakasini oshirish bilan bogʻliq seminar-treninglar tashkil etsin va mazkur seminar-treninglarga professor-oʻqituvchilar hamda tajribali mahalliy va xorijiy mutaxassislarni jalb etsin.

6. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga koʻra 2021-yil 1-noyabrdan boshlab:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi — oila aʼzolariga nisbatan zoʻrlik ishlatilgan holat yuzasidan huquqni muhofaza qilish organlarini hamda Respublika markazi yoxud hududiy markazlarni, shuningdek, bunday markazlar borligi haqida jabrlanganlarni xabardor qiladi;

Respublika markazi va hududiy markazlarga joylashtirilgan oʻz joniga suiqasd qilgan yoki qasd qilishga moyil boʻlgan xotin-qizlarga yordam koʻrsatishda mutaxassis zarur boʻlgan hollarda, markazlar direktorlarining talabnomasiga koʻra hududiy tibbiyot muassasalarida faoliyat yuritayotgan suitsidolog, psixoterapevt va tibbiy ruhshunoslarni Respublika markazi va hududiy markazlarga jalb qiladi;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi — xorijdagi ijtimoiy reabilitatsiya qilish va moslashtirish boʻyicha tashkilotlar bilan aloqalar oʻrnatish uchun Respublika markaziga har tomonlama koʻmaklashadi;

v) Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi — Respublika markazi va hududiy markazlarga joylashtirilgan yoki reabilitatsiyadan oʻtgan xotin-qizlarni Respublika markazi va hududiy markazlar direktorlari talabnomasiga asosan kasb-hunarga oʻrgatish va ularning bandligini taʼminlash choralarini koʻradi;

g) Respublika markazi va hududiy markazlarda tibbiy, psixologik, ijtimoiy, pedagogik, huquqiy va boshqa yordamlar koʻrsatilib, oʻz oilasiga qaytgan shaxslarning xavfsizligini taʼminlash hamda ularning oilasidagi muhitni muntazam nazorat qilish vazifalari hududiy ichki ishlar organlarining xotin-qizlar bilan ishlash masalalari boʻyicha inspektorlari va profilaktika (katta) inspektorlari tomonidan amalga oshiriladi;

d) Respublika markazi va hududiy markazlarga joylashtirilgan xotin-qizlar orasidan kam taʼminlangan oilalarda yashayotganlar aniqlanganda, 14 yoshgacha bolalari boʻlgan oilalariga moddiy yordam, bola ikki yoshga toʻlguniga qadar uni parvarish qilish nafaqasi, ijtimoiy ahvoli va turmush sharoiti ogʻir oilalarda yashayotganlarni “Temir daftar”ga, ijtimoiy himoyaga muhtoj, turmush sharoiti ogʻir, ishsiz va kasb-hunarga ega boʻlmagan, huquqiy va maʼnaviy-psixologik qoʻllab-quvvatlashga muhtojlarni tegishlicha “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari”ga kiritish boʻyicha tumanlar (shaharlar) hokimlariga Respublika markazi va hududiy markazlar direktorlari tomonidan taqdimnomalar kiritib boriladi;

e) har yarim yil yakunlari boʻyicha Respublika markazi va hududiy markazlarda amalga oshirilgan ishlar yuzasidan hisobotlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligiga kiritib boriladi.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari ogʻir ijtimoiy ahvoldagi shaxslarga taʼsirchan yordam koʻrsatish boʻyicha oʻz vakolati doirasida aniq maqsadli ishlarni amalga oshirishda;

zoʻrlik ishlatishning oʻz vaqtida aniqlanishi, bartaraf etilishi va oldi olinishini taʼminlashda;

Respublika markazi va hududiy markazlarga murojaat qilgan xotin-qizlarga tegishli yordam koʻrsatishda, oiladagi nizoli vaziyatlarning erta oldini olish boʻyicha aholi oʻrtasida tushuntirish ishlarini tashkil etishda Respublika markazi va hududiy markazlar bilan bevosita hamkorlik qiladi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi hamda Toshkent shahar hokimligining Respublika markazi va Toshkent shahar hududiy markazi joylashgan Toshkent shahri Chilonzor tumani Dilxush koʻchasi 38-uy manzilidagi Toshkent shahar hokimligining bino va inshootlarini tegishli hududi bilan birgalikda Respublika markaziga operativ boshqaruv huquqi asosida bepul berish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

Toshkent shahar hokimligi bino va inshootlarni tegishli hududi bilan birga topshirish, Respublika markazi esa qabul qilib olish choralarini koʻrsin.

9. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda:

bir hafta muddatda xotin-qizlar oʻrtasida oʻz joniga qasd qilishning oldini olish boʻyicha hududiy chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqsin va tizimli ijrosini taʼminlasin;

bir oy muddatda har bir hudud xususiyatlarini hisobga olgan holda, Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish boʻyicha hududiy va tumanlararo namunali markazlar faoliyatini samarali yuritishi uchun ularning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash va talab darajasida zarur shart-sharoit yaratish ishlarini yakunlasin.

10. Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Ichki ishlar vazirligi, Kinematografiya agentligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi bilan birgalikda xotin-qizlarni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash sohasidagi islohotlarning mazmun-mohiyatini jamoatchilikka yetkazish ishlarini kuchaytirsin. Oʻz joniga suiqasd qilish holatlariga olib keluvchi muammolarni hal etish maqsadida mutaxassislar va din ulamolarini jalb qilgan holda ilmiy-ommabop koʻrsatuvlar, badiiy va hujjatli filmlar yaratsin va ularning televideniye orqali namoyish qilinishi hamda ijtimoiy reklamalar shaklida joylashtirilishini taʼminlasin.

11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.B. Mahkamova zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-oktabrdagi 625-son qaroriga ILOVA

Xotin-qizlar oʻrtasida oʻz joniga qasd qilishning oldini olish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Xotin-qizlar oʻrtasida oʻz joniga qasd qilishning oldini olish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlar 1. Hududlardagi koʻrsatkich va holatlar oʻrganilgan holda, xotin-qizlar oʻrtasida oʻz joniga qasd qilishning oldini olish boʻyicha manzilli dasturlarni tasdiqlash. Chora-tadbirlar dasturi Bir hafta muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Taʼlim muassasalarida faoliyat koʻrsatadigan psixologlarning oʻz joniga qasd qilish holatlarining oldini olish borasidagi tajribalarini oshirish maqsadida metodik qoʻllanma va tavsiyalar ishlab chiqish. Metodik qoʻllanma va tavsiyalar ishlab chiqish 2021-yil dekabr Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, “Mahalla va oila” ilmiy-tadqiqot instituti 3. Mahallalarda fuqarolar yigʻini raisining oila, xotin-qizlar va ijtimoiy-maʼnaviy masalalar boʻyicha oʻrinbosari va bevosita aholi bilan ishlaydigan mutasaddi tashkilotlarning masʼul xodimlari uchun ruhiy bemorlar, ruhiyatida yuz bergan oʻzgarishlar tufayli oʻz joniga suiqasd qilgan shaxslar bilan ishlashga qaratilgan adabiyotlar, oʻquv-metodik qoʻllanmalarni ishlab chiqish va chop etishni tashkil etish. Oʻquv-metodik qoʻllanmalarni ishlab chiqish va chop etish 2022-yil yanvar — mart Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, “Mahalla va oila” ilmiy-tadqiqot instituti II. Xotin-qizlar oʻrtasida oʻz joniga qasd qilishning oldini olish boʻyicha hamkorlikda amalga oshiriladigan tadbirlar 4. Oʻz joniga qasd qilish holatlari koʻp sodir etiladigan hududlarda tajribali psixolog mutaxassislarni jalb etgan holda “Psixolog qabuli”, “Biz sizni eshitamiz”, “Psixolog bilan uchrashuv” kabi mavzularda fuqarolar bilan yakka tartibda uchrashuvlarni tashkil etish hamda uchrashuvlar natijasini tahlil qilib, manzilli choralar belgilash. Uchrashuvlar tashkil etish Alohida tasdiqlangan reja asosida Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Xalq taʼlimi vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Oila va gender ilmiy-tadqiqot instituti, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar 5. mahalladagi xotin-qizlar faoli bilan hamkorlikda har bir mahallada istiqomat qilayotgan muammoli oilalarni aniqlash, muammolar sabablarini oʻrganish va har bir oilaga tegishli mutaxassislarni (mahalla faollari, fuqarolar yigʻini huzuridagi jamoatchilik komissiyalari aʼzolari, sogʻliqni saqlash, xalq taʼlimi, yoshlar ishlari agentligi vakillari, din ulamolari va h.k.) biriktirish hamda profilaktika ishlarini olib borish. Muammoli oilalarni aniqlash va tegishli mutaxassislarni biriktirish profilaktik ishlarni olib borish 2021-yil noyabr muntazam Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Ichki ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar 6. Oʻz joniga qasd qilish holatlari koʻp sodir etilayotgan hududlarda ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan (zoʻravonlikni boshidan kechirgan, yaqin odamini yoʻqotgan va boshqalar) xotin-qizlar va yoshlar uchun maxsus xizmatlar faoliyatini tashkil etish va ularga manzilli ijtimoiy-psixologik yordam koʻrsatish. Tashkiliy chora-tadbirlar muntazam Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Yoshlar ishlari agentligi, Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish respublika markazi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Xalq taʼlimi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 7. Mahallalarda tibbiy patronaj xizmatlari orqali ruhiy kasallangan bemorlarni oʻz vaqtida aniqlash, ularga tibbiy-psixologik xizmatlarni koʻrsatish samaradorligini oshirish. Tashkiliy chora-tadbirlar muntazam Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 8. Oʻz joniga suiqasd qilgan xotin-qizlarni sogʻlom hayotga toʻliq qaytarish maqsadida ularning har biriga alohida kompleks choralar belgilash va ijrosini nazoratga olish. Tashkiliy chora-tadbirlar muntazam Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish markazlari, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 9. Respublikaning olis hududlarida yashovchi aholi orasida ruhiy kasal yoki ruhiyatning oʻzgarishi bilan bogʻliq boshqa kasalliklarga moyilligi boʻlgan shaxslar va ularning oila aʼzolari ishtirokida oʻz joniga qasd qilish holatlarining oldini olish, ularni keltirib chiqaruvchi omillarni bartaraf etishga qaratilgan tadbirlarni tashkil etish. Reja grafik tasdiqlash alohida reja asosida muntazam Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 10. Taʼlim muassasalarida oʻtkaziladigan: tarbiyaviy soatlarda bolalar va oʻquvchilar oʻrtasida ota-onaga hurmat, oila muqaddasligi, hayotning qadriga yetish kabi masalalarda suhbatlar tashkil etish; ota-onalar majlislarida bola tarbiyasining nozik jihatlari, ularni kamsitmaslik, ruhiyatiga taʼsir etuvchi jazo choralarini qoʻllamaslik va boshqa shu kabi tarbiyaviy ahamiyatga ega boʻlgan mavzularda tushuntirish ishlarini olib borish. Reja grafik tasdiqlash va uning asosida suhbatlar tashkil etish Reja-grafik asosida Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi , Sogʻliqni saqlash vazirligi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 11. Bolalar huquqlari himoyasini taʼminlaydigan mexanizmlarni, jumladan, barcha muassasa va xizmatlarda bolalar huquqlarining buzilish holatlari toʻgʻrisida tezkor xabardor qilishni joriy etish. Tashkiliy chora-tadbirlar muntazam Sogʻliqni saqlash vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Ichki ishlar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 12. Hududlarda muammoli oilalarga hayotiy tajribaga ega boʻlgan obroʻli keksa avlod vakillarini biriktirish va shu orqali oilalardagi ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirishga koʻmaklashish. Tashkiliy chora-tadbirlar muntazam Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 13. Teleradiokanallar orqali oilalardagi ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirish va yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash maqsadida oilaning muqaddasligi, hayotning qadriga yetish va psixolog maslahat ruknlarini tashkil etish va muntazam efirga uzatib borish. Media-reja tasdiqlash va amalga oshirish 2021-yil noyab? Milliy teleradiokompaniya, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta-maxsus taʼlim vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 14. Muqaddas diniy kitoblarda oʻz joniga qasd qilish eng yomon salbiy holat ekanligi boʻyicha targʻibot-tashviqot tadbirlarini faollashtirish. Targʻibot-tashviqot tadbirlarini tashkil qilish Reja grafik asosida Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 15. Aholi oʻrtasida oʻz joniga qasd qilish holatlarining oldini olish ishlariga hududlardagi nodavlat tashkilotlarni jalb etish. Bunda oʻz joniga qasd qilishga uringan, kuchli ruhiy tushkunlikka tushgan fuqarolar bilan shugʻullanish borasida maxsus loyihalar tashkil etish. Nodavlat tashkilotlar bilan hamkorlik oʻrnatish memorandumini imzolash 2021-yil noyabr Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Adliya vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi huzuridagi Nodavlat notijorat tashkilotlarini va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlarini qoʻllab-quvvatlash jamoat fondi (kelishuv asosida) 16. Oʻz joniga qasd qilishning oldini olish sohasida belgilangan vazifalar ijrosini muhokama qilib borish boʻyicha ommaviy axborot vositalarida brifing va matbuot anjumanlarini oʻtkazish. Tashkiliy chora-tadbirlar Har chorakda kamida bir marotaba Sogʻliqni saqlash vazirligi, Milliy teleradiokompaniya, Milliy axborot agentligi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 17. Televideniye va kinoteatrlarda namoyish etilayotgan badiiy va videofilmlarni, reklama roliklarini oila muqaddasligi, yoshlar maʼnaviyatiga hamda ularning hulq-atvoriga salbiy taʼsir etish nuqtai nazaridan tahlil qilib borish va bu borada tegishli takliflarni kiritish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil dekabr Respublika Maʼnaviyat va maʼrifatmarkazi , Milliy teleradiokompaniya, Kinematografiya agentligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi 18. Ruhiy muammolar, jumladan, oʻz joniga qasd qilishning oldini olish bilan ishlovchi xizmatlar bilan aholini tanishtirish. (Sogʻliqni saqlash, fuqarolar yigʻini, taʼlim muasassalari va boshqa joylarda mazkur xizmatlar telefon raqamlari va xizmat turlari haqidagi maʼlumotlarni joylashtirish) Tashkiliy chora-tadbirlar Belgilangan muddatlarda Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Xalq taʼlimi vazirligi III. Xotin-qizlar oʻrtasida oʻz joniga qasd qilishning oldini olish boʻyicha kadrlar tayyorlash va xalqaro hamkorlik 19. Aholi, ayniqsa, ruhiy kasal yoki ruhiyatning oʻzgarishi bilan bogʻliq boshqa kasalliklarga moyilligi boʻlgan shaxslar oʻrtasida oʻz joniga qasd qilish holatlarining oldini olish sohasida yetarli bilim va koʻnikmalarga ega boʻlgan kadrlar tayyorlash tizimini rivojlantirish. Qoʻshma qaror ishlab chiqish 2021-yil dekabr Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi 20. Oʻz joniga suiqasd qilgan yoki oʻz joniga qasd qilishga moyilligi boʻlgan xotin-qizlar bilan ishlash sohasida xorijiy davlatlarning ilgʻor tajribasini oʻrganish, shu jumladan, xorijiy davlatlarga tashrif buyurish orqali tajriba almashish. Tashkiliy tadbirlar 2021-2022-yillarda Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 21. Sogʻliqni saqlash, pedagog-psixologlarni attestatsiya qilish jarayonida mutaxassislarni oʻz joniga qasd qilishning oldini olish boʻyicha yetarli bilim va koʻnikmalarga ega ekanligi yuzasidan bilimlarini aniqlash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-2022-yillarda Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi 22. Xorijiy mutaxassislar ishtirokida xalqaro ilmiy konferensiyalar, mahorat darslari, seminarlar tashkil etish va oʻtkazish. Tadbirlar jadvali ishlab chiqish 2021-yil noyabr grafikni tasdiqlash 2022-yil davomida amalga oshirish Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, ichki ishlar vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, “Oila va xotin-qizlar” ilmiy-tadqiqot instituti

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 6-oktabr,

625-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.10.2021-y., 09/21/625/0941-son; 10.08.2022-y., 09/22/438/0726-son; 18.12.2023-y., 09/23/665/0942-son; 12.03.2024-y., 09/24/123/0201-son; 11.12.2024-y., 09/24/833/1016-son; 11.12.2025-y., 09/25/774/1150-son)

lex.uz