UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 8-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 8 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 октября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 October 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 29 апрелдаги ПҚ-5098-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 апрелдаги ПҚ-5098-сон қарорига мувофиқ:

2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда май ойида Бухоро шаҳрида Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали (кейинги ўринларда — фестиваль) ҳамда унинг доирасида илмий-амалий конференция, кўрик-танлов, тақдимот ва кўргазмалар, театрлаштирилган концерт-томоша дастурлари, маданий-маърифий, шунингдек, тарғибот-ташвиқот тадбирларининг ўтказилиши;

2022 йилда Фестиваль 21 — 25 май кунлари ва унинг доирасида «Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилиши;

Фестивалга уйғун ҳолда Тошкент шаҳрида хорижий мамлакатларнинг заргарлик тармоғи вакиллари, хорижий инвесторлар, экспертлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда «Uzbek Jewellery Fair» заргарлик саноатининг замонавий асбоб-ускуналари, технологиялари ва буюмларининг йиллик халқаро кўргазма-савдоси ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Фестивални 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба май ойида Бухоро шаҳрида ўтказиш тартиби;

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасини Фестивалнинг асосий ташкилотчилари этиб белгилаш;

Фестивалда ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик ҳамда заргарлик тармоғининг саноат йўналишида фаолият юритаётган «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари аъзолари, заргарлик тармоғида фаолият юритувчи ташкилотлар, шунингдек, хорижий давлатларнинг соҳадаги кўзга кўринган вакилларининг иштирок этиши тартиби;

Фестивалга ҳайъат аъзолари ва иштирокчи сифатида ҳар бир мамлакатдан 6 нафаргача ижодий делегацияни таклиф этиш;

Фестиваль доирасида миллий ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик йўналиши бўйича маҳсулотлар кўрик-танловини ўтказиш, иштирокчилар маҳоратини баҳолаш учун етти нафардан иборат таркибда халқаро ҳайъатни тузиш тартиби;

кўрик-танлов иштирокчиларининг маҳсулотлари кўргазмаси ва маҳорат дарсларини 12 та номинация бўйича халқаро ҳайъат томонидан баҳолаш, кўрик-танлов ғолибларини ташкилий қўмита томонидан диплом, қимматбаҳо эсдалик совғаси ва пул мукофотлари билан тақдирлаш тартиби.

3. Бухоро шаҳрида 2022 йилда Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита мазкур қарор билан тасдиқланган «йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 629-сон қарорига 1-ИЛОВА

Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини (кейинги ўринларда — фестиваль) ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Фестиваль қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўтказилади:

миллий ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик йўналишида фаолият юритиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорларни ҳамда заргарлик тармоғидаги янги «миллий бренд» ташкилотларининг соҳа ривожига ҳисса қўшган тажрибали вакилларини, истеъдодли ҳунармандларни аниқлаш, уларни маънавий ҳамда моддий рағбатлантириш;

ҳудудларда зардўзлик ва заргарликни (миллий брендларни) жадал ривожлантиришни рағбатлантирувчи муҳит яратиш;

зардўзлик ва заргарлик фаолиятидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш;

республикада зардўзлик ва заргарлик тармоғини ривожлантириш билан мазкур касб-ҳунар турларини «устоз-шогирд» анъаналари ҳамда малака ошириш курслари орқали ёшларга ўргатиш ва янги иш ўринларини яратиш;

зардўзлик ва заргарлик намуналарини ўзбек бренди сифатида халқаро миқёсда тарғиб қилиш;

минтақада миллий ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик йўналиши орқали туризм салоҳиятини янада юксалтириш;

ўзбек халқ миллий маданияти анъаналарини намойиш этиш орқали сайёҳларни жалб қилиш;

зардўзлик ва заргарлик санъатининг ноёб ва йўқолиб бораётган намуналарини ҳозирги замон талабидан келиб чиқиб янги андозада уйғунлаштириш ва қайта тиклаш;

фестивалга иқтидорли ёш зардўз ва заргарларни жалб этиш;

фестивалда хориждаги зардўзлик ва заргарлик мактабларининг уста зардўз ҳамда заргарлари, шунингдек, замонавий техналогиялар асосида фаолият юритаётган хорижий заргарлик ташкилотларининг дизайн, маркетинг ва менежмент йўналишларидаги мутахассислари билан ўзаро тажриба алмашиш мақсадида уларни жалб этиш.

3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

фестиваль ташкилотчиси — зардўзлик ва заргарлик маҳсулотларининг кўргазма-савдо ярмаркалари, фестиваль билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;

фестиваль иштирокчиси — ташкилий қўмита томонидан тасдиқланадиган ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик ҳамда заргарлик тармоғининг саноат йўналишида фаолият кўрсатаётган, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган зардўз ҳунармандлар ва заргар усталар, сулола давомчилари бўлган «Ҳунарманд» ҳамда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари аъзолари билан бир қаторда заргарлик тармоғида фаолият юритувчи ташкилотлар, шунингдек, хорижий давлатларнинг соҳадаги кўзга кўринган вакиллари ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари, маҳаллий ва чет эллик оммавий ахборот воситалари вакиллари.

конференция иштирокчиси — зардўзлик ва заргарлик соҳасининг таниқли олимлари, мутахассислари ҳамда фахрий меҳмонлар.

кўрик-танлов иштирокчиси — фестивалнинг ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик ҳамда заргарлик тармоғининг саноат йўналиши иштирокчиси ҳисобланган маҳаллий ва чет эллик тадбиркорлик субъектлари.

саралаш комиссияси — Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бадиий академия ва бошқа вазирликлар ва идораларнинг соҳа мутахассисларидан иборат фестиваль иштирокчилари томонидан мазкур Низом талаблари асосида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, иштирокчилар рўйхатини Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун тақдим қилувчи комиссия.

4. Фестиваль 2022 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир маротаба май ойида Бухоро шаҳрида ўтказилади.

фестивални ўтказишнинг аниқ санаси ва вақти Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) томонидан белгиланади.

5. Фестиваль Бухоро вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси томонидан (кейинги ўринларда — Ташкилотчилар) ташкил этилади ва ўтказилади.

2-боб. Фестивални ўтказиш тартиби ва шартлари

6. Фестиваль доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

«Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида илмий-амалий конференция (кейинги ўринларда — Конференция);

миллий ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик йўналиши бўйича, шунингдек, замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган миллий ва хорижий бренд маҳсулотлари кўрик-танлови (кейинги ўринларда — Кўрик-танлов);

хорижий ва маҳаллий зардўз ва заргар усталар иштирокида маҳорат дарслари;

халқ сайиллари, мамлакатимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокида замонавий ва креатив усулда саҳналаштирилган концерт дастурлари намойишлари;

зардўзлик ва заргарлик санъатига оид кўргазмалар;

ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, қадимий зардўзлик ҳамда заргарлик дастгоҳлари ва маҳсулотларини яратиш жараёнлари намойишлари;

ҳунармандчиликка оид бадиий, ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойишлари;

Бухоро шаҳрида фаолият кўрсатаётган машҳур зардўз ва заргарлар устахоналарига экскурсиялар;

миллий либос ва миллий тақинчоқлар билан кўргазмали чиқишлар, театрлаштирилган томошалар, аския ва қизиқчилар, фольклор ва дорбозлик жамоаларининг томоша дастурлари намойиши;

фестиваль кўрик-танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ва гала-концерт.

7. Фестивалга мос даврда Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Uzbek Jewellery Fair» заргарлик саноатининг замонавий асбоб-ускуналари, технологиялари ва буюмларининг йиллик халқаро кўргазма-савдосига ташриф буюрадиган хорижий ҳамда маҳаллий заргарлик тармоғи вакиллари, хорижий инвестор, экспертлар ҳамда соҳа мутахассислари жалб қилинади.

8. Давлат тили, инглиз ва рус тиллари фестивалнинг ишчи тиллари ҳисобланади.

9. Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ҳамда фестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.

10. Фестиваль доирасида ўтказиладиган маҳсулотлар кўргазмаси иштирокчилари бир вақтнинг ўзида кўрик-танлов иштирокчиси ҳисобланади.

11. Кўрик-танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

номзоднинг Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалига қатнашиш тўғрисида фестиваль Ташкилий қўмитаси номига ёзган аризаси;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун — Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг лицензияси ёки тасдиқнома нусхаси;

номзоднинг 3х4 ва 10х15 ҳажмдаги рангли фотосурати (4 донадан);

номзоднинг паспорти нусхаси;

иш ва ижодий фаолияти тўғрисида тўлиқ ёзма маълумот;

ишлаб чиқарган маҳсулотларининг 10 донадан кам бўлмаган сифатли фотосуратлари.

12. Кўрик-танловнинг маҳаллий иштирокчилари мазкур Низомнинг 11-бандида келтирилган ҳужжатларни фестивалдан уч ой олдин Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаларига йўналишга қараб тақдим этадилар.

13. Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари тақдим қилинган ҳужжатларни фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 10-кунига қадар саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.

14. Фестивалнинг маҳаллий иштирокчилари ҳужжатлари саралаш комиссияси томонидан Низом талабларига кўра ўрганиб чиқилиб, қарор қабул қилинади. Қабул қилинган қарор фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 20-кунига қадар Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритилади.

15. Ташкилий қўмита томонидан маҳаллий иштирокчилар рўйхати фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 апрелига қадар тасдиқланади ҳамда иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари томонидан ўн кун муддатда хабардор қилинади.

16. Фестивалнинг чет эллик иштирокчилари фестиваль ва унинг доирасида ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиш учун фестивалдан тўрт ой олдин фестиваль веб-сайти орқали рўйхатдан ўтадилар (фестиваль ташкилотчилари томонидан таклиф этиладиган юқори мартабали меҳмонлар бундан мустасно).

17. Кўрик-танловда иштирок этиш истагида бўлган чет эллик иштирокчилар рўйхатдан ўтиш жараёнида фестиваль веб-сайти орқали мазкур Низомнинг 11-бандида келтирилган ҳужжатларни тақдим этадилар.

18. Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари тақдим қилинган ҳужжатларни йўналишга қараб ўрганиб чиқади ҳамда фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 февралига қадар саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.

19. Фестивалнинг чет эллик иштирокчилар ҳужжатлари саралаш комиссияси томонидан Низом талабларига кўра кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади. Қабул қилинган қарор фестиваль ўтказиладиган йилнинг февраль ойи 10-кунига қадар Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритилади.

20. Ташкилий қўмита томонидан хорижий иштирокчилар рўйхати фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 мартига қадар тасдиқланади. Тасдиқланган рўйхат иштирокчиларни хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаларига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари 10 кун муддатда иштирокчиларни уларнинг электрон манзилига таклифнома юбориш орқали хабардор қилади.

21. Фестивалга Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган ҳайъат аъзолари ва иштирокчи сифатида ҳар бир мамлакатдан 6 нафаргача ижодий делегация таклиф этилади.

Уларнинг яшаш, овқатланиш, Ўзбекистонга келиб-кетиш (учинчи давлат орқали учишлари ҳам), ички транспорт ва йўл харажатлари ушбу Низомнинг 26-бандида белгиланган манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Фестивалда ўз ҳисобидан иштирок этиш истагини билдирган (ижодий делегациянинг 6 нафаргача аъзоларидан ташқари) зардўзлик, заргар ва заргарлик ташкилоти вакиллари, соҳанинг таниқли олимлари ва мутахассислар ҳамда фахрий меҳмонлар ташкилотчилар таклифлари асосида қатнашиши мумкин.

22. Конференция иштирокчиси конференция ўтказиладиган санадан уч ой аввал фестиваль веб-сайти орқали Ташкилий қўмитага қуйидаги материалларни тақдим этади:

маълумотнома (резюме);

6x9 ўлчамдаги рангли фотосурат (3 дона);

конференция иштирокчисининг ҳажми 4-5 бетдан ва 300 та сўздан кам бўлмаган маърузаси матни (ўзбек, инглиз ёки рус тилларида).

23. Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари тақдим қилинган ҳужжатларни фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 10-кунига қадар саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.

24. Ҳужжатлар саралаш комиссияси томонидан Низом талабларига кўра ўрганиб чиқилиб, қарор қабул қилинади. Қабул қилинган қарор фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 20-кунига қадар Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритилади.

25. Ташкилий қўмита томонидан рўйхат фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 апрелига қадар тасдиқланади ҳамда иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари томонидан ўн кун муддатда хабардор қилинади.

26. Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ташкилий қўмита томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган смета асосида қуйидаги тартибда:

фестивалга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ барча харажатлар Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

фестивални ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи — Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 50 фоизи — Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

3-боб. Халқаро ҳайъат фаолиятини ташкил этиш

27. Кўрик-танлов иштирокчиларининг маҳоратларини баҳолаш учун Ташкилий қўмита томонидан жами етти нафардан иборат таркибда халқаро ҳайъат тузилади.

Халқаро ҳайъат таркибига юқори малакали мутахассислар, таниқли санъат ва маданият арбоблари, олимлар, тадқиқотчилар, амалиётчилар, шунингдек, иштирокчи давлатлардан тегишли соҳалар намояндалари таклиф этилади.

Халқаро ҳайъат аъзолари Халқаро ҳайъат раисини сайлайди.

Халқаро Ҳайъат раисига ва ҳайъат аъзоларининг ҳар бирига 1 000 АҚШ доллари миқдорида гонорар пули тўланади.

28. Қуйидагилар кўрик-танлов иштирокчилари маҳоратини баҳолашда асосий мезон ҳисобланади:

зардўзлик ва заргарлик маҳсулотларининг жозибаси ва таровати, ўзига хос услубга эгалиги;

зардўзлик ва заргарлик маҳсулотларининг анъанавий хусусиятларга, тарихий илдизга эга эканлиги;

маҳсулотларни тайёрлаш технологияси ҳамда безакларида тарихий анъана ва замонавий инновацион услубнинг уйғунлашуви;

маҳсулот сифатли материаллардан тайёрланганлиги ва стандартларга жавоб бериши;

маҳсулотнинг ўзига хослиги ва янгилиги;

ўз йўналишида алоҳида мактаб яратганлиги;

«уста-шогирд» мактаби анъаналари асосида ёшларга ҳунар сирларини ўргатганлиги ва шогирдлар тайёрлаганлиги;

аждодларидан қолган ҳунар турини анъналарни сақлаган ҳолда давом эттираётган сулола давомчиси эканлиги.

Халқаро ҳайъат томонидан кўрик-танлов иштирокчиларининг маҳсулотлари кўргазмаси ва маҳорат дарслари 12 та номинация («Энг яхши зардўзлик корхонаси», «Энг яхши заргарлик корхонаси», «Энг яхши зардўз», «Энг яхши заргар», «Энг яхши зардўзлик мактаби устаси», «Энг яхши заргарлик мактаби устаси», «Зардўзлик бўйича қадимий сулола давомчиси», «Заргарлик бўйича қадимий сулола давомчиси», «Қадимий анъаналарни қайта тиклаган зардўз», «Қадимий анъаналарни қайта тиклаган заргар», «Энг ёш маҳоратли зардўз», «Энг ёш маҳоратли заргар») бўйича баҳоланади.

4-боб. Мукофотлаш тартиби

29. Фестиваль доирасида ўтказиладиган кўрик-танлов ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан диплом, қимматбаҳо эсдалик совғаси ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:

«Энг яхши зардўзлик ташкилоти» — 5 000 АҚШ доллари;

«Энг яхши заргарлик ташкилоти» — 5 000 АҚШ доллари;

«Энг яхши зардўз» — 5 000 АҚШ доллари;

«Энг яхши заргар» — 5 000 АҚШ доллари;

«Энг яхши зардўзлик мактаби устаси» — 3 000 АҚШ доллари;

«Энг яхши заргарлик мактаби устаси» — 3 000 АҚШ доллари;

«Зардўзлик бўйича қадимий сулола давомчиси» — 3 000 АҚШ доллари;

«Заргарлик бўйича қадимий сулола давомчиси» — 3 000 АҚШ доллари;

«Қадимий анъаналарни қайта тиклаган зардўз» — 3 000 АҚШ доллари;

«Қадимий анъаналарни қайта тиклаган заргар» — 3 000 АҚШ доллари;

«Энг ёш маҳоратли зардўз» — 3 000 АҚШ доллари;

«Энг ёш маҳоратли заргар» — 3 000 АҚШ доллари.

30. Ташкилотчилар, ижодий уюшмалар, жамғармалар ва бошқа ташкилотлар ҳайъат аъзолари ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган моҳир зардўз, заргар ва заргарлик ташкилоти вакилларини тақдирлаш учун мустақил равишда махсус мукофотлар таъсис этиши мумкин.

Фестивалнинг ҳар бир иштирокчисига Ташкилий қўмита томонидан Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали иштирокчиси сертификати берилади.

5-боб. Ташкилотчиларнинг ҳуқуқлари

31. Ташкилотчилар:

фестивални ўтказиш ва унинг якуни давомида тайёрланган барча турдаги аудио, видео, босма ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш;

фестивалда иштирок этишни истаган жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ташкилий қўмитага юбориладиган материаллардан реклама мақсадида фойдаланиш;

фестивалга жаҳондаги етакчи продюсер, менежерлар ва соҳа мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқига эга.

6-боб. Якунловчи қоидалар

32. Фестивал иштирокчиси бўлган чет эл фуқароси ўз тиббий суғуртасига эга бўлиши лозим.

33. Давлат молиявий назорати инспекцияси фестивални ташкил этиш ва ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини назорат қилади.

Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ҳамда фестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I. Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ҳамда фестиваль доирасида ўтказиладиган кўргазма ва кўрик-танловда иштирок этиш а) Маҳаллий иштирокчилар бўйича: 1-босқич Маҳаллий иштирокчилар Мазкур Низомнинг 11-бандида келтирилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаларига йўналишга қараб тақдим этадилар. Фестивалдан уч ой олдин 2-босқич Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари Тақдим қилинган ҳужжатларни саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади. Фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 10-кунига қадар 3-босқич Саралаш комиссияси Ҳужжатларни Низом талабларига кўра ўрганиб чиқиб, Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритади. Фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 20-кунига қадар 4-босқич Ташкилий қўмита Маҳаллий иштирокчилар рўйхатини тасдиқлайди. Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 апрелига қадар 5-босқич Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан иштирокчиларни хабардор қилади. Тасдиқланган санадан эътиборан 10 кун муддатда б) Чет эллик иштирокчилар бўйича: 1-босқич Чет эллик иштирокчилар Фестиваль ва унинг доирасида ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиш учун фестиваль веб-сайти орқали рўйхатдан ўтадилар. (фестиваль ташкилотчилари томонидан таклиф этиладиган юқори мартабали меҳмонлар бундан мустасно). Рўйхатдан ўтиш жараёнида фестиваль веб-сайти орқали мазкур Низомнинг 10-бандида келтирилган ҳужжатларни тақдим этадилар. Фестивалдан тўрт ой олдин 2-босқич Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари Тақдим қилинган ҳужжатларни йўналишга қараб ўрганиб чиқади ҳамда саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади. Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 февралига қадар 3-босқич Саралаш комиссияси Ҳужжатларни Низом талабларига кўра кўриб чиқиб, қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарорни Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритади. Фестиваль ўтказиладиган йилнинг февраль ойи 10-кунига қадар 4-босқич Ташкилий қўмита Хорижий иштирокчилар рўйхатини тасдиқлайди. Тасдиқланган рўйхатни иштирокчиларни хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаларига тақдим этади. Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 мартига қадар 5-босқич Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари Иштирокчиларни электрон манзилига таклифнома юбориш орқали хабардор қилади. Тасдиқланган санадан эътиборан 10 кун муддатда II. «Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида ўтказиладиган илмий-амалий конференциясида иштирок этиш 1-босқич Маҳаллий ва хорижий мутахассислар, таниқли санъат ва маданият арбоблари, олимлар, тадқиқотчилар Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитага Низом талабларидан келиб чиқиб тегишли материалларни фестиваль веб-сайти орқали тақдим этадилар. Конференция ўтказилиш санасидан уч ой аввал 2-босқич Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари Тақдим қилинган ҳужжатларни саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади. Фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 10-кунига қадар 3-босқич Саралаш комиссияси Ҳужжатларни Низом талабларига кўра ўрганиб чиқиб, қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарорни Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритади. Фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 20-кунига қадар 4-босқич Ташкилий қўмита Рўйхатни тасдиқлайди. Тасдиқланган рўйхатни иштирокчиларни хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаларига тақдим этади. Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 апрелига қадар 5-босқич Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари Иштирокчиларни электрон манзилига таклифнома юбориш орқали хабардор қилади. Тасдиқланган санадан эътиборан 10 кун муддатда

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 629-сон қарорига 2-ИЛОВА

Бухоро шаҳрида 2022 йилда Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Ижро учун масьуллар Вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларидан Вазирлар Маҳкамасидан I. Ташкилий масалалар 1. 2022 йил 21 — 25 май кунлари Бухоро шаҳрида Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита йиғилишларини ўтказиш. 1. Ушбу чора-тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар бўйича масъул ижрочиларни белгилаш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш ҳамда смета харажатлари масалаларини муҳокама қилиш юзасидан Ташкилий қўмита йиғилишларини ўтказиш. 2. Фестиваль доирасида: иштирокчиларни кутиб олувчи ва кузатувчи; иштирокчиларни меҳмонхонага жойлаштирувчи ва транспорт билан таъминловчи; иштирокчиларни овқатлантиришни ташкил этувчи; тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритувчи; маданий дам олишни ташкил этувчи; таржимонлар ва волонтёрлар билан ишларни ташкил қилувчи гуруҳлар тузиш; уларга йўриқнома бериш ва зарур малакаларга ўқитиш. 2022 йил январь, февраль, март, апрель 2022 йил февраль-март Бухоро вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси Бухоро вилояти ҳокимлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, Туризм ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти 2. Фестиваль ўтказиладиган жойни тайёрлаш. 1. Фестиваль ўтказиладиган жойни (шу жумладан, бино ва иншоотларни) белгилаш тўғрисида Бухоро вилояти ҳокимининг тегишли қарорини қабул қилиш. Бунда зардўзлик ва заргарлик йўналишларига алоҳида-алоҳида жой ажратиш ҳамда фестивалда иштирок этадиган маҳаллий (республиканинг 14 та ҳудуди бўйича ҳар бирига алоҳида) ҳамда чет эллик зардўз ва заргарлар учун (чет эл давлатлари учун камида 6 тадан 10 тагача) алоҳида павильонлар ташкил этиш, шунингдек, кўнгилочар тадбирлар, миллий либос ва миллий тақинчоқлар билан кўргазмали чиқиш саҳнасини ажратишни назарда тутиш. 2. Ландшафт дизайнерларини жалб қилган ҳолда фестиваль доирасида Бухоро шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш. 3. Фестиваль ўтказиладиган ҳудудда муҳандислик-коммуникация тармоқларини соз ҳолатга келтириш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан, тунги ёритиш чироқлари устунларини тартибга келтириш. 4. Фестивалда хорижий давлатлардан заргарлик йўналиши бўйича иштирок этиш мақсадида келадиган иштирокчилар учун божхона постларида қулайликлар яратиш (қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалаган заргарлик буюмларининг фестивал доирасида кўргазма учун олиб кирилишини инобатга олиш). Бунда фестиваль иштирокчиларига, истисно тариқасида, кўргазма-савдода намойиш этиладиган асбоб-ускуналар, заргарлик буюмлари, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни, шунингдек, намойиш доирасида ишлатиладиган стендлар, қурилиш-монтаж, тасвирий-дизайнерлик қурилмалари ва реклама материалларининг (каталоглар, прейскурантлар, плакат, планшет, буклет, брошюра ва ҳ. к. ) божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан, божхона тўловлари ундирилмасдан, шунингдек, рухсат берувчи ҳужжатларни ва сертификатларни расмийлаштирмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кирилиши ва қайтариб олиб чиқиб кетилишига рухсат берилади. 5. Фестивал доирасида хорижий меҳмонлар учун банк хизматларидан фойдаланиши учун қуллай шарт-шароитлар яратиш (кўчма валюта шохобчалари, банкомат жиҳозлари) 2022 йил январь-февраль 2022 йил апрель-май Фестиваль доирасида 2022 йил апрель Бухоро вилояти ҳокимлиги Бухоро вилояти ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар Давлат божхона қўмитаси Марказий банк С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти А. Раматов, Ш. Абидов С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти Ж. Қўчқоров, Д. Холмуродов 3. Фестиваль иштирокчиларини меҳмонхоналар билан таъминлаш. 1. Бухоро шаҳри ва унга чегарадош туман (шаҳар)ларда мавжуд меҳмонхоналардаги ўринлар сонини хатловдан ўтказиш. 2. Меҳмонхоналарнинг меҳмонларни қабул қилиш имконияти етарли бўлмаган тақдирда, қўшимча равишда 8 — 10 ўринли оилавий меҳмон уйлари ва хостелларни ташкил этиш чораларини кўриш. 2022 йил январь 2022 йил май ойига қадар Бухоро вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари А. Абдуҳакимов, О. Қудратов 4. Фестивални ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш. 1. Фестиваль дастурини ишлаб чиқиш. 2. Дастурни туристик ташкилотларга тақдим этиш ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларга кенг жойлаштириш орқали тарғиб қилиш. 2022 йил февраль 2022 йил март Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, «Ҳунарманд», «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти 5. Фестиваль логотипини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш. 1. Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали логотипи лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича низомни тасдиқлаш. 2. Низом талаблари асосида логотипни ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилиш. 3. Танлов асосида сараланган логотип қабул қилинишини таъминлаш. 4. Танлов логотипини Ташкилий қўмита йиғилишида муҳокама қилиш ва қабул қилиш. 2022 йил январь «Ҳунарманд» уюшмаси, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Бадиий академия, Туризм ва спорт вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти 6. Фестиваль эсдалик буюмларини тайёрлаш. Фестивални тарғиб қилувчи эсдалик буюмлари, босма маҳсулотлар (брендбук, памфлет, буклет ва бошқалар)ни тайёрлаш. 2022 йил февраль-март «Ҳунарманд» уюшмаси, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Бадиий академия, туризм ва спорт вазирлиги С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти 7. Умумий овқатланиш хизматларининг тўлақонли кўрсатилишини таъминлаш. 1. Фестивал давомида Бухоро шаҳрида мавжуд умумий овқатланиш ташкилотларининг меҳмонларни қабул қилиш имкониятларини ўрганиб чиқиш. 2. Заруратга кўра янги кафе ва ресторанлар ташкил қилиш чораларини кўриш. 3. Замон талаблари асосида миллий услубдаги умумий овқатланиш хизматлари кўрсатилишини таъминлаш. 2022 йил январь 2022 йил май ойига қадар Фестиваль кунлари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти 8. Йўловчи ташиш хизмати кўрсатишни ташкил этиш. 1. Бухоро шаҳридаги барча такси хизмати кўрсатувчи ташкилотларни хатловдан ўтказиш, уларнинг техник тайёргарлик ҳолатини ўрганиб чиқиш. 2. Заруратга кўра Бухоро вилоятининг бошқа ҳудудларидан Бухоро шаҳрига такси хизмати кўрсатувчи субъектларни сафарбар қилиш. 3. Ташаббускорларнинг таклифига биноан уларга йўловчи ташиш транспортларини имтиёзли шартларда сотиб олишда (шу жумладан, кредит, лизинг асосида олишга) кўмаклашиш. 2022 йил январь 2022 йил май ойига қадар Бухоро вилояти ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги А. Раматов, Ш. Абидов 9. Маҳаллий темир йўл бекатлари ва аэропортларда меҳмонларни муносиб кутиб олиш ва кузатиш. 1. Чет эл давлатларидан ташриф буюрувчи фестиваль иштирокчиларини маҳаллий темир йўл бекатлари ва аэропортларда кутиб олиш ҳамда кузатиш бўйича махсус штаблар ташкил қилиш. 2. Меҳмонларни кутиб олиш жойларида фестиваль тўғрисида маълумотномаларни ўрнатиш. 3. Фестивалга мўлжалланган алоҳида янги туризм маршрутларини ишлаб чиқиш. 2022 йил апрель-май «Uzbekistan Airports» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ҳунарманд» уюшмаси, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, Туризм ва спорт вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти, А. Раматов, Ш. Абидов А. Абдуҳакимов, О. Қудратов 10. Хавфсизликни таъминлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўриш. Фестиваль иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўриш. Фестиваль иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш, улар томонидан кўргазма учун олиб келинадиган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари учун Миллий гвардия қўриқлаш хизмати томонидан махсус қўриқлаш хонасини ташкил этиш. Фестиваль доирасида Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги С. Умурзаков, Х. Бердибаев, М. Вахабов II. Маданий-маърифий тадбирлар 11. Фестиваль сайтини яратиш. 1. Тадбирни юқори савияда ёритиш мақсадида фестиваль учун алоҳида сайт яратиш; 2. Сайтда ахборотларни уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) мунтазам ёритиб бориш. Бунда фестивалда иштирок этишни истаган хорижий давлатлар ҳунармандларининг ушбу сайт орқали онлайн тарзда Ташкилий қўмитага ариза топширишлари ва рўйхатдан ўтишлари учун имконият яратиш. 2022 йил январь 2021 йил майга қадар «Ҳунарманд» уюшмаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, Туризм ва спорт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти, Ш. Ражаббаев 12. Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиш. 1. Фестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирлар, унинг мақсади ва вазифаларини маҳаллий ва хорижий ОАВда мунтазам ёритиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлатиш. 2. Фестивални тарғиб этувчи камида 3 та реклама ролиги тайёрлаш, марказий ва ва барча маҳаллий телеканалларда мунтазам намойиш қилиш. 3. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консуллик идораларини фестивални тарғиб қилувчи фото ва видеоматериаллар билан таъминлаш, шунингдек, чет эл ОАВ орқали сайёҳларни ва ҳунармандларни фестивалда иштирок этишга ундовчи тарғибот материалларини намойиш этиш. 4. Фестивални хорижлик сайёҳлар экскурсия маршрутига киритиш. 2022 йил февраль 2022 йил апрель-май 2022 йил февраль — май Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги, Миллий Ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, «Ҳунарманд» уюшмаси, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти 13. Миллий ҳунармандчилик намуналари кенг тақдимотини ташкил қилиш учун шароитлар яратиш. 1. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос миллий ҳунармандчилиги ва маданий ҳаётини акс эттирувчи ҳунармандлар шаҳарчалари макетини тайёрлаш. 2. Республиканинг ҳар бир ҳудудидан (14 та) камида 20 нафардан ҳунармандлар иштирокини таъминлаш. 3. Республиканинг барча туман (шаҳар)ларида фестиваль рекламасини ташкил этиш (биллборд, LED панеллар, транспорт воситалари ва ер ости ўтиш жойларида, йирик савдо марказларида). 2022 йил апрель Фестиваль доирасида 2022 йил март — май Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ҳунарманд» уюшмаси, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Бадиий академия С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти 14. Хорижлик меҳмонларни Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва маърифий ҳаёти билан таништириш. 1. Хорижлик фестиваль иштирокчилари ҳамда меҳмонларни ҳудуднинг тарихий обидалари, диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида экскурсия маршрутини ишлаб чиқиш. 2. Экскурсия маршрутига киритилган жойларни белгиланган тарзда ободонлаштириш, таъмирлаш ва тайёрлаш. 3. Халқимизнинг тарихий ва маданий ҳаёти, ҳунармандлар турмуш тарзини ўзида акс эттирувчи театрлаштирилган очилиш ва ёпилиш маросимлари, концерт дастурлари сценарийсини тайёрлаш. Саҳналаштириш жараёнларига тажрибали режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, театр намояндалари, санъат ва маданият арбобларини белгиланган тартибда жалб этиш. 4. Ўзбекистон ҳунармандчилиги ва амалий санъатининг тарихи ва бугунини акс эттирувчи махсус ҳужжатли фильмни суратга олиш ва барча миллий телеканаллар орқали уч тилда намойиш этиш. 2022 йил март 2022 йил апрель-май 2022 йил март 2022 йил март Туризм ва спорт вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси Бухоро вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги Маданият вазирлиги Кинематография агентлиги, Миллий телерадиокомпания С. Умурзаков, О. Қудратов А. Раматов, Ш. Абидов С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти 15. «WI-FI» ҳудудларини ташкил этиш. Фестивал ўтказиладиган ҳудудда белгиланган тартибда Wi-Fi хизматини ташкил этиш. Фестиваль доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги О. Умаров, Ш. Ражаббаев III. Халқаро тадбирлар 16. Фестивалда иштирок этиш учун хорижий давлатлардан юқори малакали мутахассислар, тегишли ҳунармандчилик соҳаси намояндаларини таклиф этиш. 1. Таклиф этиладиган давлатлар ҳамда идоралар рўйхатини тузиш. 2. Рўйхатни Ташкилий қўмита йиғилишида муҳокама қилиш ва келишиш. 3. Дипломатик ваколатхоналар орқали таклифларни етказиш. 4. Ташриф буюрувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларни муносиб кутиб олиш. 2022 йил январь Февтиваль доирасида «Ҳунарманд» уюшмаси, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти IV. Фестиваль тадбирларини молиялаштириш 17. Фестивални молиялаштириш. 1. Фестиваль харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2. Тасдиқланган смета харажатлари асосидаги маблағларни фестиваль жараёнлари бошланмасдан олдин тўлаб бериш чораларини кўриш. 3. Белгиланган тартибда муайян тадбирларни молиялаштиришга давлат-хусусий шериклик шартларида ташаббускор тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш. 2021 йил январь 2022 йил январь Фестивалга тайёргарлик кўриш давомида Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар С. Умурзаков, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 8 октябрь,

629-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2021 й., 09/21/629/0942-сон; 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

“YOʻL XARITASI”

Xalqaro zardoʻzlik va zargarlik festivalini oʻtkazishning tashkiliy chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xalqaro zardoʻzlik va zargarlik festivalini oʻtkazish toʻgʻrisida” 2021-yil 29-apreldagi PQ-5098-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 29-apreldagi PQ-5098-son qaroriga muvofiq:

2022-yildan boshlab har ikki yilda may oyida Buxoro shahrida Xalqaro zardoʻzlik va zargarlik festivali (keyingi oʻrinlarda — festival) hamda uning doirasida ilmiy-amaliy konferensiya, koʻrik-tanlov, taqdimot va koʻrgazmalar, teatrlashtirilgan konsert-tomosha dasturlari, madaniy-maʼrifiy, shuningdek, targʻibot-tashviqot tadbirlarining oʻtkazilishi;

2022-yilda Festival 21 — 25-may kunlari va uning doirasida “Anʼanaviy zardoʻzlik va zargarlik sanʼatini rivojlantirish istiqbollari” mavzusida ilmiy-amaliy konferensiya tashkil etilishi;

Festivalga uygʻun holda Toshkent shahrida xorijiy mamlakatlarning zargarlik tarmogʻi vakillari, xorijiy investorlar, ekspertlar va mutaxassislarni jalb etgan holda “Uzbek Jewellery Fair” zargarlik sanoatining zamonaviy asbob-uskunalari, texnologiyalari va buyumlarining yillik xalqaro koʻrgazma-savdosi oʻtkazilishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Xalqaro zardoʻzlik va zargarlik festivalini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Festivalni 2022-yildan boshlab har ikki yilda bir marotaba may oyida Buxoro shahrida oʻtkazish tartibi;

Buxoro viloyati hokimligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, “Hunarmand” uyushmasi hamda “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasini Festivalning asosiy tashkilotchilari etib belgilash;

Festivalda hunarmandchilikning zardoʻzlik va zargarlik hamda zargarlik tarmogʻining sanoat yoʻnalishida faoliyat yuritayotgan “Hunarmand” va “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmalari aʼzolari, zargarlik tarmogʻida faoliyat yurituvchi tashkilotlar, shuningdek, xorijiy davlatlarning sohadagi koʻzga koʻringan vakillarining ishtirok etishi tartibi;

Festivalga hayʼat aʼzolari va ishtirokchi sifatida har bir mamlakatdan 6 nafargacha ijodiy delegatsiyani taklif etish;

Festival doirasida milliy hunarmandchilikning zardoʻzlik va zargarlik yoʻnalishi boʻyicha mahsulotlar koʻrik-tanlovini oʻtkazish, ishtirokchilar mahoratini baholash uchun yetti nafardan iborat tarkibda xalqaro hayʼatni tuzish tartibi;

koʻrik-tanlov ishtirokchilarining mahsulotlari koʻrgazmasi va mahorat darslarini 12 ta nominatsiya boʻyicha xalqaro hayʼat tomonidan baholash, koʻrik-tanlov gʻoliblarini tashkiliy qoʻmita tomonidan diplom, qimmatbaho esdalik sovgʻasi va pul mukofotlari bilan taqdirlash tartibi.

3. Buxoro shahrida 2022-yilda Xalqaro zardoʻzlik va zargarlik festivalini oʻtkazish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Xalqaro zardoʻzlik va zargarlik festivaliga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita mazkur qaror bilan tasdiqlangan “yoʻl xaritasi”da belgilangan chora-tadbirlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlasin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri S.U. Umurzakov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-oktabrdagi 629-son qaroriga 1-ILOVA

Xalqaro zardoʻzlik va zargarlik festivalini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Xalqaro zardoʻzlik va zargarlik festivalini (keyingi oʻrinlarda — festival) oʻtkazish tartibini belgilaydi.

2. Festival quyidagilarni nazarda tutgan holda oʻtkaziladi:

milliy hunarmandchilikning zardoʻzlik va zargarlik yoʻnalishida faoliyat yuritib kelayotgan yakka tartibdagi tadbirkorlarni hamda zargarlik tarmogʻidagi yangi “milliy brend” tashkilotlarining soha rivojiga hissa qoʻshgan tajribali vakillarini, isteʼdodli hunarmandlarni aniqlash, ularni maʼnaviy hamda moddiy ragʻbatlantirish;

hududlarda zardoʻzlik va zargarlikni (milliy brendlarni) jadal rivojlantirishni ragʻbatlantiruvchi muhit yaratish;

zardoʻzlik va zargarlik faoliyatidagi ilgʻor tajribalarni ommalashtirish;

respublikada zardoʻzlik va zargarlik tarmogʻini rivojlantirish bilan mazkur kasb-hunar turlarini “ustoz-shogird” anʼanalari hamda malaka oshirish kurslari orqali yoshlarga oʻrgatish va yangi ish oʻrinlarini yaratish;

zardoʻzlik va zargarlik namunalarini oʻzbek brendi sifatida xalqaro miqyosda targʻib qilish;

mintaqada milliy hunarmandchilikning zardoʻzlik va zargarlik yoʻnalishi orqali turizm salohiyatini yanada yuksaltirish;

oʻzbek xalq milliy madaniyati anʼanalarini namoyish etish orqali sayyohlarni jalb qilish;

zardoʻzlik va zargarlik sanʼatining noyob va yoʻqolib borayotgan namunalarini hozirgi zamon talabidan kelib chiqib yangi andozada uygʻunlashtirish va qayta tiklash;

festivalga iqtidorli yosh zardoʻz va zargarlarni jalb etish;

festivalda xorijdagi zardoʻzlik va zargarlik maktablarining usta zardoʻz hamda zargarlari, shuningdek, zamonaviy texnalogiyalar asosida faoliyat yuritayotgan xorijiy zargarlik tashkilotlarining dizayn, marketing va menejment yoʻnalishlaridagi mutaxassislari bilan oʻzaro tajriba almashish maqsadida ularni jalb etish.

3. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

festival tashkilotchisi — zardoʻzlik va zargarlik mahsulotlarining koʻrgazma-savdo yarmarkalari, festival bilan bogʻliq tashkiliy ishlarni amalga oshiruvchi yuridik shaxs yoki yakka tartibdagi tadbirkor;

festival ishtirokchisi — tashkiliy qoʻmita tomonidan tasdiqlanadigan hunarmandchilikning zardoʻzlik va zargarlik hamda zargarlik tarmogʻining sanoat yoʻnalishida faoliyat koʻrsatayotgan, hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishga oʻzining munosib hissasini qoʻshayotgan zardoʻz hunarmandlar va zargar ustalar, sulola davomchilari boʻlgan “Hunarmand” hamda “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmalari aʼzolari bilan bir qatorda zargarlik tarmogʻida faoliyat yurituvchi tashkilotlar, shuningdek, xorijiy davlatlarning sohadagi koʻzga koʻringan vakillari hisoblangan tadbirkorlik subyektlari, mahalliy va chet ellik ommaviy axborot vositalari vakillari.

konferensiya ishtirokchisi — zardoʻzlik va zargarlik sohasining taniqli olimlari, mutaxassislari hamda faxriy mehmonlar.

koʻrik-tanlov ishtirokchisi — festivalning hunarmandchilikning zardoʻzlik va zargarlik hamda zargarlik tarmogʻining sanoat yoʻnalishi ishtirokchisi hisoblangan mahalliy va chet ellik tadbirkorlik subyektlari.

saralash komissiyasi — Oʻzbekiston Respublikasi “Hunarmand” va “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmalari, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Madaniyat vazirligi, Badiiy akademiya va boshqa vazirliklar va idoralarning soha mutaxassislaridan iborat festival ishtirokchilari tomonidan mazkur Nizom talablari asosida taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganib chiqib, ishtirokchilar roʻyxatini Tashkiliy qoʻmitaga tasdiqlash uchun taqdim qiluvchi komissiya.

4. Festival 2022-yildan boshlab, har ikki yilda bir marotaba may oyida Buxoro shahrida oʻtkaziladi.

festivalni oʻtkazishning aniq sanasi va vaqti Xalqaro zardoʻzlik va zargarlik festivaliga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita (keyingi oʻrinlarda — Tashkiliy qoʻmita) tomonidan belgilanadi.

5. Festival Buxoro viloyati hokimligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, “Hunarmand” uyushmasi hamda “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasi tomonidan (keyingi oʻrinlarda — Tashkilotchilar) tashkil etiladi va oʻtkaziladi.

2-bob. Festivalni oʻtkazish tartibi va shartlari

6. Festival doirasida quyidagi tadbirlar oʻtkaziladi:

“Anʼanaviy zardoʻzlik va zargarlik sanʼatini rivojlantirish istiqbollari” mavzusida ilmiy-amaliy konferensiya (keyingi oʻrinlarda — Konferensiya);

milliy hunarmandchilikning zardoʻzlik va zargarlik yoʻnalishi boʻyicha, shuningdek, zamonaviy texnologiyalar asosida ishlab chiqarilayotgan milliy va xorijiy brend mahsulotlari koʻrik-tanlovi (keyingi oʻrinlarda — Koʻrik-tanlov);

xorijiy va mahalliy zardoʻz va zargar ustalar ishtirokida mahorat darslari;

xalq sayillari, mamlakatimizning taniqli sanʼatkorlari ishtirokida zamonaviy va kreativ usulda sahnalashtirilgan konsert dasturlari namoyishlari;

zardoʻzlik va zargarlik sanʼatiga oid koʻrgazmalar;

hunarmandchilik buyumlari, tasviriy va amaliy sanʼat asarlari, qadimiy zardoʻzlik hamda zargarlik dastgohlari va mahsulotlarini yaratish jarayonlari namoyishlari;

hunarmandchilikka oid badiiy, hujjatli filmlar, kitoblar, albomlar, fotosuratlar namoyishlari;

Buxoro shahrida faoliyat koʻrsatayotgan mashhur zardoʻz va zargarlar ustaxonalariga ekskursiyalar;

milliy libos va milliy taqinchoqlar bilan koʻrgazmali chiqishlar, teatrlashtirilgan tomoshalar, askiya va qiziqchilar, folklor va dorbozlik jamoalarining tomosha dasturlari namoyishi;

festival koʻrik-tanlovi gʻolib va sovrindorlarini taqdirlash marosimi va gala-konsert.

7. Festivalga mos davrda Toshkent shahrida oʻtkaziladigan “Uzbek Jewellery Fair” zargarlik sanoatining zamonaviy asbob-uskunalari, texnologiyalari va buyumlarining yillik xalqaro koʻrgazma-savdosiga tashrif buyuradigan xorijiy hamda mahalliy zargarlik tarmogʻi vakillari, xorijiy investor, ekspertlar hamda soha mutaxassislari jalb qilinadi.

8. Davlat tili, ingliz va rus tillari festivalning ishchi tillari hisoblanadi.

9. Xalqaro zardoʻzlik va zargarlik festivali hamda festival doirasida oʻtkaziladigan tadbirlarda ishtirok etish ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxemaga asosan amalga oshiriladi.

10. Festival doirasida oʻtkaziladigan mahsulotlar koʻrgazmasi ishtirokchilari bir vaqtning oʻzida koʻrik-tanlov ishtirokchisi hisoblanadi.

11. Koʻrik-tanlovda ishtirok etish uchun quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

nomzodning Xalqaro zardoʻzlik va zargarlik festivaliga qatnashish toʻgʻrisida festival Tashkiliy qoʻmitasi nomiga yozgan arizasi;

qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan zargarlik va boshqa buyumlarni ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiradigan yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun — Davlat asillik darajasini belgilash palatasining litsenziyasi yoki tasdiqnoma nusxasi;

nomzodning 3x4 va 10x15 hajmdagi rangli fotosurati (4 donadan);

nomzodning pasporti nusxasi;

ish va ijodiy faoliyati toʻgʻrisida toʻliq yozma maʼlumot;

ishlab chiqargan mahsulotlarining 10 donadan kam boʻlmagan sifatli fotosuratlari.

12. Koʻrik-tanlovning mahalliy ishtirokchilari mazkur Nizomning 11-bandida keltirilgan hujjatlarni festivaldan uch oy oldin Oʻzbekiston Respublikasi “Hunarmand” va “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmalariga yoʻnalishga qarab taqdim etadilar.

13. Oʻzbekiston Respublikasi “Hunarmand” va “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmalari taqdim qilingan hujjatlarni festival oʻtkaziladigan yilning mart oyi 10-kuniga qadar saralash komissiyasiga koʻrib chiqish uchun kiritadi.

14. Festivalning mahalliy ishtirokchilari hujjatlari saralash komissiyasi tomonidan Nizom talablariga koʻra oʻrganib chiqilib, qaror qabul qilinadi. Qabul qilingan qaror festival oʻtkaziladigan yilning mart oyi 20-kuniga qadar Tashkiliy qoʻmitaga tasdiqlash uchun kiritiladi.

15. Tashkiliy qoʻmita tomonidan mahalliy ishtirokchilar roʻyxati festival oʻtkaziladigan yilning 1-apreliga qadar tasdiqlanadi hamda ishtirokchilar Oʻzbekiston Respublikasi “Hunarmand” va “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmalari tomonidan oʻn kun muddatda xabardor qilinadi.

16. Festivalning chet ellik ishtirokchilari festival va uning doirasida tashkil etiladigan tadbirlarda ishtirok etish uchun festivaldan toʻrt oy oldin festival veb-sayti orqali roʻyxatdan oʻtadilar (festival tashkilotchilari tomonidan taklif etiladigan yuqori martabali mehmonlar bundan mustasno).

17. Koʻrik-tanlovda ishtirok etish istagida boʻlgan chet ellik ishtirokchilar roʻyxatdan oʻtish jarayonida festival veb-sayti orqali mazkur Nizomning 11-bandida keltirilgan hujjatlarni taqdim etadilar.

18. Oʻzbekiston Respublikasi “Hunarmand” va “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmalari taqdim qilingan hujjatlarni yoʻnalishga qarab oʻrganib chiqadi hamda festival oʻtkaziladigan yilning 1-fevraliga qadar saralash komissiyasiga koʻrib chiqish uchun kiritadi.

19. Festivalning chet ellik ishtirokchilar hujjatlari saralash komissiyasi tomonidan Nizom talablariga koʻra koʻrib chiqilib, qaror qabul qilinadi. Qabul qilingan qaror festival oʻtkaziladigan yilning fevral oyi 10-kuniga qadar Tashkiliy qoʻmitaga tasdiqlash uchun kiritiladi.

20. Tashkiliy qoʻmita tomonidan xorijiy ishtirokchilar roʻyxati festival oʻtkaziladigan yilning 1-martiga qadar tasdiqlanadi. Tasdiqlangan roʻyxat ishtirokchilarni xabardor qilish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi “Hunarmand” va “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmalariga taqdim etiladi.

Oʻzbekiston Respublikasi “Hunarmand” va “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmalari 10 kun muddatda ishtirokchilarni ularning elektron manziliga taklifnoma yuborish orqali xabardor qiladi.

21. Festivalga Tashkiliy qoʻmita tomonidan tasdiqlangan hayʼat aʼzolari va ishtirokchi sifatida har bir mamlakatdan 6 nafargacha ijodiy delegatsiya taklif etiladi.

Ularning yashash, ovqatlanish, Oʻzbekistonga kelib-ketish (uchinchi davlat orqali uchishlari ham), ichki transport va yoʻl xarajatlari ushbu Nizomning 26-bandida belgilangan manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.

Festivalda oʻz hisobidan ishtirok etish istagini bildirgan (ijodiy delegatsiyaning 6 nafargacha aʼzolaridan tashqari) zardoʻzlik, zargar va zargarlik tashkiloti vakillari, sohaning taniqli olimlari va mutaxassislar hamda faxriy mehmonlar tashkilotchilar takliflari asosida qatnashishi mumkin.

22. Konferensiya ishtirokchisi konferensiya oʻtkaziladigan sanadan uch oy avval festival veb-sayti orqali Tashkiliy qoʻmitaga quyidagi materiallarni taqdim etadi:

maʼlumotnoma (rezyume);

6x9 oʻlchamdagi rangli fotosurat (3 dona);

konferensiya ishtirokchisining hajmi 4-5 betdan va 300 ta soʻzdan kam boʻlmagan maʼruzasi matni (oʻzbek, ingliz yoki rus tillarida).

23. Oʻzbekiston Respublikasi “Hunarmand” va “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmalari taqdim qilingan hujjatlarni festival oʻtkaziladigan yilning mart oyi 10-kuniga qadar saralash komissiyasiga koʻrib chiqish uchun kiritadi.

24. Hujjatlar saralash komissiyasi tomonidan Nizom talablariga koʻra oʻrganib chiqilib, qaror qabul qilinadi. Qabul qilingan qaror festival oʻtkaziladigan yilning mart oyi 20-kuniga qadar Tashkiliy qoʻmitaga tasdiqlash uchun kiritiladi.

25. Tashkiliy qoʻmita tomonidan roʻyxat festival oʻtkaziladigan yilning 1-apreliga qadar tasdiqlanadi hamda ishtirokchilar Oʻzbekiston Respublikasi “Hunarmand” va “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmalari tomonidan oʻn kun muddatda xabardor qilinadi.

26. Festivalga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar Tashkiliy qoʻmita tomonidan ishlab chiqilgan va belgilangan tartibda tasdiqlangan smeta asosida quyidagi tartibda:

festivalga tayyorgarlik koʻrish bilan bogʻliq barcha xarajatlar Buxoro viloyati mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan;

festivalni oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizi — Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan, 50 foizi — Buxoro viloyati mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi.

3-bob. Xalqaro hayʼat faoliyatini tashkil etish

27. Koʻrik-tanlov ishtirokchilarining mahoratlarini baholash uchun Tashkiliy qoʻmita tomonidan jami yetti nafardan iborat tarkibda xalqaro hayʼat tuziladi.

Xalqaro hayʼat tarkibiga yuqori malakali mutaxassislar, taniqli sanʼat va madaniyat arboblari, olimlar, tadqiqotchilar, amaliyotchilar, shuningdek, ishtirokchi davlatlardan tegishli sohalar namoyandalari taklif etiladi.

Xalqaro hayʼat aʼzolari Xalqaro hayʼat raisini saylaydi.

Xalqaro Hayʼat raisiga va hayʼat aʼzolarining har biriga 1 000 AQSH dollari miqdorida gonorar puli toʻlanadi.

28. Quyidagilar koʻrik-tanlov ishtirokchilari mahoratini baholashda asosiy mezon hisoblanadi:

zardoʻzlik va zargarlik mahsulotlarining jozibasi va tarovati, oʻziga xos uslubga egaligi;

zardoʻzlik va zargarlik mahsulotlarining anʼanaviy xususiyatlarga, tarixiy ildizga ega ekanligi;

mahsulotlarni tayyorlash texnologiyasi hamda bezaklarida tarixiy anʼana va zamonaviy innovatsion uslubning uygʻunlashuvi;

mahsulot sifatli materiallardan tayyorlanganligi va standartlarga javob berishi;

mahsulotning oʻziga xosligi va yangiligi;

oʻz yoʻnalishida alohida maktab yaratganligi;

“usta-shogird” maktabi anʼanalari asosida yoshlarga hunar sirlarini oʻrgatganligi va shogirdlar tayyorlaganligi;

ajdodlaridan qolgan hunar turini anʼnalarni saqlagan holda davom ettirayotgan sulola davomchisi ekanligi.

Xalqaro hayʼat tomonidan koʻrik-tanlov ishtirokchilarining mahsulotlari koʻrgazmasi va mahorat darslari 12 ta nominatsiya (“Eng yaxshi zardoʻzlik korxonasi”, “Eng yaxshi zargarlik korxonasi”, “Eng yaxshi zardoʻz”, “Eng yaxshi zargar”, “Eng yaxshi zardoʻzlik maktabi ustasi”, “Eng yaxshi zargarlik maktabi ustasi”, “Zardoʻzlik boʻyicha qadimiy sulola davomchisi”, “Zargarlik boʻyicha qadimiy sulola davomchisi”, “Qadimiy anʼanalarni qayta tiklagan zardoʻz”, “Qadimiy anʼanalarni qayta tiklagan zargar”, “Eng yosh mahoratli zardoʻz”, “Eng yosh mahoratli zargar”) boʻyicha baholanadi.

4-bob. Mukofotlash tartibi

29. Festival doirasida oʻtkaziladigan koʻrik-tanlov gʻoliblari Tashkiliy qoʻmita tomonidan diplom, qimmatbaho esdalik sovgʻasi va quyidagi miqdorda pul mukofotlari bilan taqdirlanadi:

“Eng yaxshi zardoʻzlik tashkiloti” — 5 000 AQSH dollari;

“Eng yaxshi zargarlik tashkiloti” — 5 000 AQSH dollari;

“Eng yaxshi zardoʻz” — 5 000 AQSH dollari;

“Eng yaxshi zargar” — 5 000 AQSH dollari;

“Eng yaxshi zardoʻzlik maktabi ustasi” — 3 000 AQSH dollari;

“Eng yaxshi zargarlik maktabi ustasi” — 3 000 AQSH dollari;

“Zardoʻzlik boʻyicha qadimiy sulola davomchisi” — 3 000 AQSH dollari;

“Zargarlik boʻyicha qadimiy sulola davomchisi” — 3 000 AQSH dollari;

“Qadimiy anʼanalarni qayta tiklagan zardoʻz” — 3 000 AQSH dollari;

“Qadimiy anʼanalarni qayta tiklagan zargar” — 3 000 AQSH dollari;

“Eng yosh mahoratli zardoʻz” — 3 000 AQSH dollari;

“Eng yosh mahoratli zargar” — 3 000 AQSH dollari.

30. Tashkilotchilar, ijodiy uyushmalar, jamgʻarmalar va boshqa tashkilotlar hayʼat aʼzolari va muxlislar eʼtirofiga sazovor boʻlgan mohir zardoʻz, zargar va zargarlik tashkiloti vakillarini taqdirlash uchun mustaqil ravishda maxsus mukofotlar taʼsis etishi mumkin.

Festivalning har bir ishtirokchisiga Tashkiliy qoʻmita tomonidan Xalqaro zardoʻzlik va zargarlik festivali ishtirokchisi sertifikati beriladi.

5-bob. Tashkilotchilarning huquqlari

31. Tashkilotchilar:

festivalni oʻtkazish va uning yakuni davomida tayyorlangan barcha turdagi audio, video, bosma va boshqa mahsulotlarni ishlab chiqarish va tarqatish;

festivalda ishtirok etishni istagan jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan Tashkiliy qoʻmitaga yuboriladigan materiallardan reklama maqsadida foydalanish;

festivalga jahondagi yetakchi prodyuser, menejerlar va soha mutaxassislarini jalb etish huquqiga ega.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

32. Festival ishtirokchisi boʻlgan chet el fuqarosi oʻz tibbiy sugʻurtasiga ega boʻlishi lozim.

33. Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi festivalni tashkil etish va oʻtkazish uchun ajratilgan budjet mablagʻlarining maqsadli sarflanishini nazorat qiladi.

Xalqaro zardoʻzlik va zargarlik festivalini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Xalqaro zardoʻzlik va zargarlik festivali hamda festival doirasida oʻtkaziladigan tadbirlarda ishtirok etish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I. Xalqaro zardoʻzlik va zargarlik festivali hamda festival doirasida oʻtkaziladigan koʻrgazma va koʻrik-tanlovda ishtirok etish a) Mahalliy ishtirokchilar boʻyicha: 1-bosqich Mahalliy ishtirokchilar Mazkur Nizomning 11-bandida keltirilgan hujjatlarni Oʻzbekiston Respublikasi “Hunarmand” va “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmalariga yoʻnalishga qarab taqdim etadilar. Festivaldan uch oy oldin 2-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi “Hunarmand” va “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmalari Taqdim qilingan hujjatlarni saralash komissiyasiga koʻrib chiqish uchun kiritadi. Festival oʻtkaziladigan yilning mart oyi 10-kuniga qadar 3-bosqich Saralash komissiyasi Hujjatlarni Nizom talablariga koʻra oʻrganib chiqib, Tashkiliy qoʻmitaga tasdiqlash uchun kiritadi. Festival oʻtkaziladigan yilning mart oyi 20-kuniga qadar 4-bosqich Tashkiliy qoʻmita Mahalliy ishtirokchilar roʻyxatini tasdiqlaydi. Festival oʻtkaziladigan yilning 1-apreliga qadar 5-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi “Hunarmand” va “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmalari Tashkiliy qoʻmita tomonidan tasdiqlangan roʻyxatga asosan ishtirokchilarni xabardor qiladi. Tasdiqlangan sanadan eʼtiboran 10 kun muddatda b) Chet ellik ishtirokchilar boʻyicha: 1-bosqich Chet ellik ishtirokchilar Festival va uning doirasida tashkil etiladigan tadbirlarda ishtirok etish uchun festival veb-sayti orqali roʻyxatdan oʻtadilar. (festival tashkilotchilari tomonidan taklif etiladigan yuqori martabali mehmonlar bundan mustasno). Roʻyxatdan oʻtish jarayonida festival veb-sayti orqali mazkur Nizomning 10-bandida keltirilgan hujjatlarni taqdim etadilar. Festivaldan toʻrt oy oldin 2-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi “Hunarmand” va “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmalari Taqdim qilingan hujjatlarni yoʻnalishga qarab oʻrganib chiqadi hamda saralash komissiyasiga koʻrib chiqish uchun kiritadi. Festival oʻtkaziladigan yilning 1-fevraliga qadar 3-bosqich Saralash komissiyasi Hujjatlarni Nizom talablariga koʻra koʻrib chiqib, qaror qabul qiladi. Qabul qilingan qarorni Tashkiliy qoʻmitaga tasdiqlash uchun kiritadi. Festival oʻtkaziladigan yilning fevral oyi 10-kuniga qadar 4-bosqich Tashkiliy qoʻmita Xorijiy ishtirokchilar roʻyxatini tasdiqlaydi. Tasdiqlangan roʻyxatni ishtirokchilarni xabardor qilish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi “Hunarmand” va “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmalariga taqdim etadi. Festival oʻtkaziladigan yilning 1-martiga qadar 5-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi “Hunarmand” va “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmalari Ishtirokchilarni elektron manziliga taklifnoma yuborish orqali xabardor qiladi. Tasdiqlangan sanadan eʼtiboran 10 kun muddatda II. “Anʼanaviy zardoʻzlik va zargarlik sanʼatini rivojlantirish istiqbollari” mavzusida oʻtkaziladigan ilmiy-amaliy konferensiyasida ishtirok etish 1-bosqich Mahalliy va xorijiy mutaxassislar, taniqli sanʼat va madaniyat arboblari, olimlar, tadqiqotchilar Xalqaro zardoʻzlik va zargarlik festivaliga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmitaga Nizom talablaridan kelib chiqib tegishli materiallarni festival veb-sayti orqali taqdim etadilar. Konferensiya oʻtkazilish sanasidan uch oy avval 2-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi “Hunarmand” va “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmalari Taqdim qilingan hujjatlarni saralash komissiyasiga koʻrib chiqish uchun kiritadi. Festival oʻtkaziladigan yilning mart oyi 10-kuniga qadar 3-bosqich Saralash komissiyasi Hujjatlarni Nizom talablariga koʻra oʻrganib chiqib, qaror qabul qiladi. Qabul qilingan qarorni Tashkiliy qoʻmitaga tasdiqlash uchun kiritadi. Festival oʻtkaziladigan yilning mart oyi 20-kuniga qadar 4-bosqich Tashkiliy qoʻmita Roʻyxatni tasdiqlaydi. Tasdiqlangan roʻyxatni ishtirokchilarni xabardor qilish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi “Hunarmand” va “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmalariga taqdim etadi. Festival oʻtkaziladigan yilning 1-apreliga qadar 5-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi “Hunarmand” va “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmalari Ishtirokchilarni elektron manziliga taklifnoma yuborish orqali xabardor qiladi. Tasdiqlangan sanadan eʼtiboran 10 kun muddatda

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-oktabrdagi 629-son qaroriga 2-ILOVA

Buxoro shahrida 2022-yilda Xalqaro zardoʻzlik va zargarlik festivalini oʻtkazish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Ijro uchun masullar Vazirlik, idora va xoʻjalik birlashmalaridan Vazirlar Mahkamasidan I. Tashkiliy masalalar 1. 2022-yil 21 — 25-may kunlari Buxoro shahrida Xalqaro zardoʻzlik va zargarlik festivalini tashkil etish hamda oʻtkazish boʻyicha Tashkiliy qoʻmita yigʻilishlarini oʻtkazish. 1. Ushbu chora-tadbirlar ijrosini taʼminlash boʻyicha tegishli vazirliklar va idoralar, mahalliy hokimliklar boʻyicha masʼul ijrochilarni belgilash, moliyalashtirish manbalarini aniqlash hamda smeta xarajatlari masalalarini muhokama qilish yuzasidan Tashkiliy qoʻmita yigʻilishlarini oʻtkazish. 2. Festival doirasida: ishtirokchilarni kutib oluvchi va kuzatuvchi; ishtirokchilarni mehmonxonaga joylashtiruvchi va transport bilan taʼminlovchi; ishtirokchilarni ovqatlantirishni tashkil etuvchi; tadbirlarni ommaviy axborot vositalarida yorituvchi; madaniy dam olishni tashkil etuvchi; tarjimonlar va volontyorlar bilan ishlarni tashkil qiluvchi guruhlar tuzish; ularga yoʻriqnoma berish va zarur malakalarga oʻqitish. 2022-yil yanvar, fevral, mart, aprel 2022-yil fevral-mart Buxoro viloyati hokimligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Turizm va sport vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, “Hunarmand” uyushmasi, “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasi Buxoro viloyati hokimligi, “Hunarmand” uyushmasi, “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasi, Turizm va sport vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi S. Umurzakov, Mahalliy sanoatni rivojlantirish va kooperatsiya aloqalari masalalari kotibiyati 2. Festival oʻtkaziladigan joyni tayyorlash. 1. Festival oʻtkaziladigan joyni (shu jumladan, bino va inshootlarni) belgilash toʻgʻrisida Buxoro viloyati hokimining tegishli qarorini qabul qilish. Bunda zardoʻzlik va zargarlik yoʻnalishlariga alohida-alohida joy ajratish hamda festivalda ishtirok etadigan mahalliy (respublikaning 14 ta hududi boʻyicha har biriga alohida) hamda chet ellik zardoʻz va zargarlar uchun (chet el davlatlari uchun kamida 6 tadan 10 tagacha) alohida pavilyonlar tashkil etish, shuningdek, koʻngilochar tadbirlar, milliy libos va milliy taqinchoqlar bilan koʻrgazmali chiqish sahnasini ajratishni nazarda tutish. 2. Landshaft dizaynerlarini jalb qilgan holda festival doirasida Buxoro shahrida obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlarini amalga oshirish. 3. Festival oʻtkaziladigan hududda muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini soz holatga keltirish va uzluksiz ishlashini taʼminlash, shu jumladan, tungi yoritish chiroqlari ustunlarini tartibga keltirish. 4. Festivalda xorijiy davlatlardan zargarlik yoʻnalishi boʻyicha ishtirok etish maqsadida keladigan ishtirokchilar uchun bojxona postlarida qulayliklar yaratish (qimmatbaho metall va qimmatbaho toshlardan yasalagan zargarlik buyumlarining festival doirasida koʻrgazma uchun olib kirilishini inobatga olish). Bunda festival ishtirokchilariga, istisno tariqasida, koʻrgazma-savdoda namoyish etiladigan asbob-uskunalar, zargarlik buyumlari, qimmatbaho va yarim qimmatbaho toshlarni, shuningdek, namoyish doirasida ishlatiladigan stendlar, qurilish-montaj, tasviriy-dizaynerlik qurilmalari va reklama materiallarining (kataloglar, preyskurantlar, plakat, planshet, buklet, broshyura va h. k. ) bojxona yuk deklaratsiyasini rasmiylashtirmasdan, bojxona toʻlovlari undirilmasdan, shuningdek, ruxsat beruvchi hujjatlarni va sertifikatlarni rasmiylashtirmagan holda Oʻzbekiston Respublikasi hududiga vaqtincha olib kirilishi va qaytarib olib chiqib ketilishiga ruxsat beriladi. 5. Festival doirasida xorijiy mehmonlar uchun bank xizmatlaridan foydalanishi uchun qullay shart-sharoitlar yaratish (koʻchma valyuta shoxobchalari, bankomat jihozlari) 2022-yil yanvar-fevral 2022-yil aprel-may Festival doirasida 2022-yil aprel Buxoro viloyati hokimligi Buxoro viloyati hokimligi, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar Davlat bojxona qoʻmitasi Markaziy bank S. Umurzakov, Mahalliy sanoatni rivojlantirish va kooperatsiya aloqalari masalalari kotibiyati A. Ramatov, Sh. Abidov S. Umurzakov, Mahalliy sanoatni rivojlantirish va kooperatsiya aloqalari masalalari kotibiyati J. Qoʻchqorov, D. Xolmurodov 3. Festival ishtirokchilarini mehmonxonalar bilan taʼminlash. 1. Buxoro shahri va unga chegaradosh tuman (shahar)larda mavjud mehmonxonalardagi oʻrinlar sonini xatlovdan oʻtkazish. 2. Mehmonxonalarning mehmonlarni qabul qilish imkoniyati yetarli boʻlmagan taqdirda, qoʻshimcha ravishda 8 — 10 oʻrinli oilaviy mehmon uylari va xostellarni tashkil etish choralarini koʻrish. 2022-yil yanvar 2022-yil may oyiga qadar Buxoro viloyati hokimligi, Qurilish vazirligi, Turizm va sport vazirligi, tashabbuskor tadbirkorlik subyektlari A. Abduhakimov, O. Qudratov 4. Festivalni tashkil etish hamda oʻtkazish boʻyicha targʻibot ishlarini tashkil etish. 1. Festival dasturini ishlab chiqish. 2. Dasturni turistik tashkilotlarga taqdim etish hamda Internet jahon axborot tarmogʻi va ijtimoiy tarmoqlarga keng joylashtirish orqali targʻib qilish. 2022-yil fevral 2022-yil mart Buxoro viloyati hokimligi, Madaniyat vazirligi, Turizm va sport vazirligi, “Hunarmand”, “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmalari S. Umurzakov, Mahalliy sanoatni rivojlantirish va kooperatsiya aloqalari masalalari kotibiyati 5. Festival logotipini ishlab chiqish va tayyorlash. 1. Xalqaro zardoʻzlik va zargarlik festivali logotipi loyihasini ishlab chiqish boʻyicha nizomni tasdiqlash. 2. Nizom talablari asosida logotipni ishlab chiqish boʻyicha tanlov eʼlon qilish. 3. Tanlov asosida saralangan logotip qabul qilinishini taʼminlash. 4. Tanlov logotipini Tashkiliy qoʻmita yigʻilishida muhokama qilish va qabul qilish. 2022-yil yanvar “Hunarmand” uyushmasi, “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasi, Savdo-sanoat palatasi, Badiiy akademiya, Turizm va sport vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi S. Umurzakov, Mahalliy sanoatni rivojlantirish va kooperatsiya aloqalari masalalari kotibiyati 6. Festival esdalik buyumlarini tayyorlash. Festivalni targʻib qiluvchi esdalik buyumlari, bosma mahsulotlar (brendbuk, pamflet, buklet va boshqalar)ni tayyorlash. 2022-yil fevral-mart “Hunarmand” uyushmasi, “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasi, Savdo-sanoat palatasi, Badiiy akademiya, turizm va sport vazirligi S. Umurzakov, Mahalliy sanoatni rivojlantirish va kooperatsiya aloqalari masalalari kotibiyati 7. Umumiy ovqatlanish xizmatlarining toʻlaqonli koʻrsatilishini taʼminlash. 1. Festival davomida Buxoro shahrida mavjud umumiy ovqatlanish tashkilotlarining mehmonlarni qabul qilish imkoniyatlarini oʻrganib chiqish. 2. Zaruratga koʻra yangi kafe va restoranlar tashkil qilish choralarini koʻrish. 3. Zamon talablari asosida milliy uslubdagi umumiy ovqatlanish xizmatlari koʻrsatilishini taʼminlash. 2022-yil yanvar 2022-yil may oyiga qadar Festival kunlari Buxoro viloyati hokimligi, Turizm va sport vazirligi, tashabbuskor tadbirkorlik subyektlari S. Umurzakov, Mahalliy sanoatni rivojlantirish va kooperatsiya aloqalari masalalari kotibiyati 8. Yoʻlovchi tashish xizmati koʻrsatishni tashkil etish. 1. Buxoro shahridagi barcha taksi xizmati koʻrsatuvchi tashkilotlarni xatlovdan oʻtkazish, ularning texnik tayyorgarlik holatini oʻrganib chiqish. 2. Zaruratga koʻra Buxoro viloyatining boshqa hududlaridan Buxoro shahriga taksi xizmati koʻrsatuvchi subyektlarni safarbar qilish. 3. Tashabbuskorlarning taklifiga binoan ularga yoʻlovchi tashish transportlarini imtiyozli shartlarda sotib olishda (shu jumladan, kredit, lizing asosida olishga) koʻmaklashish. 2022-yil yanvar 2022-yil may oyiga qadar Buxoro viloyati hokimligi, Transport vazirligi, Ichki ishlar vazirligi A. Ramatov, Sh. Abidov 9. Mahalliy temir yoʻl bekatlari va aeroportlarda mehmonlarni munosib kutib olish va kuzatish. 1. Chet el davlatlaridan tashrif buyuruvchi festival ishtirokchilarini mahalliy temir yoʻl bekatlari va aeroportlarda kutib olish hamda kuzatish boʻyicha maxsus shtablar tashkil qilish. 2. Mehmonlarni kutib olish joylarida festival toʻgʻrisida maʼlumotnomalarni oʻrnatish. 3. Festivalga moʻljallangan alohida yangi turizm marshrutlarini ishlab chiqish. 2022-yil aprel-may “Uzbekistan Airports” AJ, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, “Hunarmand” uyushmasi, “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasi, Turizm va sport vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi, manfaatdor vazirlik va idoralar S. Umurzakov, Mahalliy sanoatni rivojlantirish va kooperatsiya aloqalari masalalari kotibiyati, A. Ramatov, Sh. Abidov A. Abduhakimov, O. Qudratov 10. Xavfsizlikni taʼminlash, tez tibbiy yordam koʻrsatishni tashkil etish va favqulodda vaziyatlarning oldini olish choralarini koʻrish. Festival ishtirokchilari xavfsizligini taʼminlash, jamoat tartibini saqlash, tez tibbiy yordam koʻrsatilishini tashkil etish va favqulodda vaziyatlarning oldini olish choralarini koʻrish. Festival ishtirokchilari xavfsizligini taʼminlash, ular tomonidan koʻrgazma uchun olib kelinadigan qimmatbaho metall va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik buyumlari uchun Milliy gvardiya qoʻriqlash xizmati tomonidan maxsus qoʻriqlash xonasini tashkil etish. Festival doirasida Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi S. Umurzakov, X. Berdibayev, M. Vaxabov II. Madaniy-maʼrifiy tadbirlar 11. Festival saytini yaratish. 1. Tadbirni yuqori saviyada yoritish maqsadida festival uchun alohida sayt yaratish; 2. Saytda axborotlarni uch tilda (oʻzbek, rus, ingliz) muntazam yoritib borish. Bunda festivalda ishtirok etishni istagan xorijiy davlatlar hunarmandlarining ushbu sayt orqali onlayn tarzda Tashkiliy qoʻmitaga ariza topshirishlari va roʻyxatdan oʻtishlari uchun imkoniyat yaratish. 2022-yil yanvar 2021-yil mayga qadar “Hunarmand” uyushmasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasi, Turizm va sport vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, manfaatdor vazirlik va idoralar S. Umurzakov, Mahalliy sanoatni rivojlantirish va kooperatsiya aloqalari masalalari kotibiyati, Sh. Rajabbayev 12. Mahalliy va xorijiy ommaviy axborot vositalarida muntazam yoritish. 1. Festival doirasida oʻtkaziladigan tadbirlar, uning maqsadi va vazifalarini mahalliy va xorijiy OAVda muntazam yoritish boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqish va tasdiqlatish. 2. Festivalni targʻib etuvchi kamida 3 ta reklama roligi tayyorlash, markaziy va va barcha mahalliy telekanallarda muntazam namoyish qilish. 3. Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy davlatlardagi elchixonalari va konsullik idoralarini festivalni targʻib qiluvchi foto va videomateriallar bilan taʼminlash, shuningdek, chet el OAV orqali sayyohlarni va hunarmandlarni festivalda ishtirok etishga undovchi targʻibot materiallarini namoyish etish. 4. Festivalni xorijlik sayyohlar ekskursiya marshrutiga kiritish. 2022-yil fevral 2022-yil aprel-may 2022-yil fevral — may Axborot va ommaviy kommunikatsiya agentligi, Milliy Axborot agentligi, “Dunyo” axborot agentligi, Milliy teleradiokompaniya, “Hunarmand” uyushmasi, “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasi, Tashqi ishlar vazirligi, Turizm va sport vazirligi S. Umurzakov, Mahalliy sanoatni rivojlantirish va kooperatsiya aloqalari masalalari kotibiyati 13. Milliy hunarmandchilik namunalari keng taqdimotini tashkil qilish uchun sharoitlar yaratish. 1. Har bir hududning oʻziga xos milliy hunarmandchiligi va madaniy hayotini aks ettiruvchi hunarmandlar shaharchalari maketini tayyorlash. 2. Respublikaning har bir hududidan (14 ta) kamida 20 nafardan hunarmandlar ishtirokini taʼminlash. 3. Respublikaning barcha tuman (shahar)larida festival reklamasini tashkil etish (billbord, LED panellar, transport vositalari va yer osti oʻtish joylarida, yirik savdo markazlarida). 2022-yil aprel Festival doirasida 2022-yil mart — may Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, “Hunarmand” uyushmasi, “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasi, Savdo-sanoat palatasi, Badiiy akademiya S. Umurzakov, Mahalliy sanoatni rivojlantirish va kooperatsiya aloqalari masalalari kotibiyati 14. Xorijlik mehmonlarni Oʻzbekistonning tarixiy, madaniy va maʼrifiy hayoti bilan tanishtirish. 1. Xorijlik festival ishtirokchilari hamda mehmonlarni hududning tarixiy obidalari, diqqatga sazovor joylari bilan yaqindan tanishtirish maqsadida ekskursiya marshrutini ishlab chiqish. 2. Ekskursiya marshrutiga kiritilgan joylarni belgilangan tarzda obodonlashtirish, taʼmirlash va tayyorlash. 3. Xalqimizning tarixiy va madaniy hayoti, hunarmandlar turmush tarzini oʻzida aks ettiruvchi teatrlashtirilgan ochilish va yopilish marosimlari, konsert dasturlari ssenariysini tayyorlash. Sahnalashtirish jarayonlariga tajribali rejissorlar, yozuvchi va shoirlar, teatr namoyandalari, sanʼat va madaniyat arboblarini belgilangan tartibda jalb etish. 4. Oʻzbekiston hunarmandchiligi va amaliy sanʼatining tarixi va bugunini aks ettiruvchi maxsus hujjatli filmni suratga olish va barcha milliy telekanallar orqali uch tilda namoyish etish. 2022-yil mart 2022-yil aprel-may 2022-yil mart 2022-yil mart Turizm va sport vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi, “Hunarmand” uyushmasi, “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasi Buxoro viloyati hokimligi, Turizm va sport vazirligi Madaniyat vazirligi Kinematografiya agentligi, Milliy teleradiokompaniya S. Umurzakov, O. Qudratov A. Ramatov, Sh. Abidov S. Umurzakov, Mahalliy sanoatni rivojlantirish va kooperatsiya aloqalari masalalari kotibiyati 15. “WI-FI” hududlarini tashkil etish. Festival oʻtkaziladigan hududda belgilangan tartibda Wi-Fi xizmatini tashkil etish. Festival doirasida Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi O. Umarov, Sh. Rajabbayev III. Xalqaro tadbirlar 16. Festivalda ishtirok etish uchun xorijiy davlatlardan yuqori malakali mutaxassislar, tegishli hunarmandchilik sohasi namoyandalarini taklif etish. 1. Taklif etiladigan davlatlar hamda idoralar roʻyxatini tuzish. 2. Roʻyxatni Tashkiliy qoʻmita yigʻilishida muhokama qilish va kelishish. 3. Diplomatik vakolatxonalar orqali takliflarni yetkazish. 4. Tashrif buyuruvchilar uchun zarur shart-sharoitlar yaratish va ularni munosib kutib olish. 2022-yil yanvar Fevtival doirasida “Hunarmand” uyushmasi, “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasi, Tashqi ishlar vazirligi, Turizm va sport vazirligi S. Umurzakov, Mahalliy sanoatni rivojlantirish va kooperatsiya aloqalari masalalari kotibiyati IV. Festival tadbirlarini moliyalashtirish 17. Festivalni moliyalashtirish. 1. Festival xarajatlari smetasini ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2. Tasdiqlangan smeta xarajatlari asosidagi mablagʻlarni festival jarayonlari boshlanmasdan oldin toʻlab berish choralarini koʻrish. 3. Belgilangan tartibda muayyan tadbirlarni moliyalashtirishga davlat-xususiy sheriklik shartlarida tashabbuskor tadbirkorlik subyektlarini keng jalb qilish. 2021-yil yanvar 2022-yil yanvar Festivalga tayyorgarlik koʻrish davomida Buxoro viloyati hokimligi, Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Hunarmand” uyushmasi, “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasi, Savdo-sanoat palatasi, manfaatdor vazirlik va idoralar S. Umurzakov, Mahalliy sanoatni rivojlantirish va kooperatsiya aloqalari masalalari kotibiyati

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 8-oktabr,

629-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.10.2021-y., 09/21/629/0942-son; 21.05.2022-y., 09/22/278/0439-son; 06.08.2022-y., 09/22/431/0716-son; 03.03.2025-y., 09/25/135/0208-son)

lex.uz