UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 8-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 8 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 октября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 October 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳудудларда аҳолига жамоат транспортида хизмат кўрсатиш соҳасини янада яхшилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

2017 — 2021 йиллар давомида 2 095 та янги автобус харид қилинганлиги, шунингдек, 430 та автобус йўналишлари очилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан Қурилиш вазирлиги билан биргаликда вилоятлар, шаҳар ва туман марказларидаги автобус бекатларининг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. 2021-2022 йилларда қишлоқни туман маркази билан, туман марказини вилоят маркази билан боғлайдиган янги автобус йўналишларини ташкил этишнинг мақсадли параметрлари (кейинги ўринларда — мақсадли параметрлар) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, мақсадли параметрларга Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

3. Мақсадли параметрларнинг белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши учун Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ҳокимлари шахсий жавобгар этиб белгилаб қўйилсин.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳар чорак якуни бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган маълумотларни умумлаштирган ҳолда мақсадли параметрларнинг амалга оширилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиб борсин.

4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

тижорат асосида йўловчилар ташиш хизматини кўрсатадиган ва бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахслар (кейинги ўринларда — ташувчилар) томонидан шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишида кўриладиган зарар микдори 30 фоизгача (30 фоиз ҳам шу жумлага киради) бўлган йўналиш норентабель автобус йўналиши бўлиб ҳисобга олинади, Тошкент шаҳри бундан мустасно;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятида, истисно тариқасида, тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳамда белгиланган тартибда лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан хизмат кўрсатилаётган шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус ва микроавтобус йўналишларида зарар миқдори 40 фоизгача (40 фоиз ҳам шу жумлага киради) бўлган йўналишлар норентабель йўналишлар деб эътироф этилади. Бунда Сурхондарё вилоятида зарар миқдори фақат норентабель автобус йўналишлари учун қопланади;

норентабель автобус йўналишларидан кўриладиган зарарлар 2021 йилда — Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан, 2022 йилдан бошлаб — зарур маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари параметрларида назарда тутган ҳолда маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чорак якуни бўйича субсидия ажратиш йўли билан қопланади;

ташувчиларга норентабель йўналишлар бўйича субсидия ажратиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари хузурида ташкил этиладиган ташувчилар томонидан шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус йўналишларидан кўриладиган зарарларни қоплаш бўйича ҳудудий комиссияларнинг (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссия) қарорлари асосида амалга оширилади.

5. Ташувчилар томонидан шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус йўналишларидан кўриладиган зарарларни қоплаш бўйича ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Белгилансинки, ҳудудий комиссия ҳар ойнинг 5 санасига қадар норентабель автобус йўналишлари бўйича ҳудудий транспорт бўлинмалари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ташувчиларга улар томонидан шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишида 30 фоизгача (30 фоиз ҳам шу жумлага киради) миқдорда кўрилган зарарни субсидия ажратиш йўли билан қоплаб бериш, агар кўрилган зарар миқдори 30 фоиздан ошган тақдирда субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Бунда мазкур қарорнинг 4 ва 6-бандларида назарда тутилган шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус ва микроавтобус йўналишларида юзага келган зарарлар Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилояти (Сурхондарё вилоятида автобус йўналишлари учун) ҳудудлари учун, истисно тариқасида, 40 фоизгача (40 фоиз ҳам шу жумлага киради) миқдорда қопланади.

7. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:

аҳоли сони, зичлиги, бозорлар ва ижтимоий соҳа объектлари жойлашиши ҳамда йўловчи ташиш тарифидан келиб чиққан ҳолда шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус йўналишлари реестрини шакллантириб борсин;

ҳудудий транспорт бўлинмалари томонидан ҳар ойнинг 25 санасига қадар норентабель автобус йўналишлари бўйича кўрилган зарар тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий комиссияларга киритиб борилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги «Ўзавтосаноат» АЖ билан биргаликда:

уч ой муддатда 2022 — 2024 йилларда ташувчиларнинг ҳаракат таркибини автобус ва микроавтобуслар харид қилиш орқали янгилаш параметрларини (кейинги ўринларда-Янгилаш параметрлари) ишлаб чиқсин;

Янгилаш параметрлари доирасида харид қилинадиган автобус ва микроавтобуслар турлари (моделлари) ва сони бўйича тасдиқланган режа-жадвал асосида ташувчиларга етказиб берилишини таъминласин.

9. Тижорат банкларига худудлардаги ташувчиларга автобус ва микроавтобуслар харидини молиялаштириш учун мақбул шартларда ҳамда Узбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан 1,5 бараваридан ошмаган фоизда кредитлар ажратиш тавсия этилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Транспорт вазирлигининг талабномасига мувофиқ 2021 йилда — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг кўшимча манбалари ҳисобидан, 2022 йилдан бошлаб — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан мазкур қарорнинг 10-бандида назарда тутилган мақсадлар учун маблагларни Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамгармасига ажратилишини таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:

Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилганлигини инобатга олиб, йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ҳамда ҳайдовчидан ташқари саккиз ва ундан ортиқ ўриндиқларга эга бўлган транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчидан харид қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод этиш ёки ушбу солиқнинг ўрнини қоплаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда республика бўйича барча автобус бекатларини хатловдан ўтказган ҳолда янги қуриладиган бекатлар дислокациясини;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда тадбиркорлик объектларини очиш учун тадбиркорлик субъектларига автобус бекатларини «E-AUKSION» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион орқали ажратиш тартиби ва автобус бекатларига қўйиладиган талабларни тасдиқласин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 630-сон қарорига 1-ИЛОВА

2021-2022 йилларда қишлоқни туман маркази билан, туман марказини вилоят маркази билан боғлайдиган янги автобус йўналишларини ташкил этишнинг

Т/р Ҳудудлар Жами шу жумладан, йиллар бўйича 2021 йил 2022 йил 1. Қорақалпоғистон Республикаси 14 6 8 шаҳар 2 2 0 шаҳар атрофи 10 2 8 шаҳарлараро (вилоят ичида) 2 2 0 2. Андижон вилояти 66 10 56 шаҳар 12 4 8 шаҳар атрофи 48 5 43 шаҳарлараро (вилоят ичида) 6 1 5 3. Бухоро вилояти 16 6 10 шаҳар 4 2 2 шаҳар атрофи 7 3 4 шаҳарлараро (вилоят ичида) 5 1 4 4. Жиззах вилояти 26 8 18 шаҳар 4 1 3 шаҳар атрофи 15 6 9 шаҳарлараро (вилоят ичида) 7 1 6 5. Қашқадарё вилояти 20 10 10 шаҳар 7 4 3 шаҳар атрофи 10 5 5 шаҳарлараро (вилоят ичида) 3 1 2 6. Навоий вилояти 21 11 10 шаҳар 5 2 3 шаҳар атрофи 11 6 5 шаҳарлараро (вилоят ичида) 5 3 2 7. Наманган вилояти 20 10 10 шаҳар 5 3 2 шаҳар атрофи 10 5 5 шаҳарлараро (вилоят ичида) 5 2 3 8. Самарқанд вилояти 30 10 20 шаҳар 3 1 2 шаҳар атрофи 24 8 16 шаҳарлараро (вилоят ичида) 3 1 2 9. Сирдарё вилояти 16 6 10 шаҳар 3 1 2 шаҳар атрофи 7 3 4 шаҳарлараро (вилоят ичида) 6 2 4 10. Сурхондарё вилояти 17 6 11 шаҳар 3 1 2 шаҳар атрофи 11 3 8 шаҳарлараро (вилоят ичида) 3 2 1 11. Тошкент вилояти 20 11 9 шаҳар 5 3 2 шаҳар атрофи 7 3 4 шаҳарлараро (вилоят ичида) 8 5 3 12. Фаргона вилояти 18 8 10 шаҳар 4 2 2 шаҳар атрофи 12 4 8 шаҳарлараро (вилоят ичида) 2 2 0 13. Хоразм вилояти 26 8 18 шаҳар 3 2 1 шаҳар атрофи 21 4 17 шаҳарлараро (вилоят ичида) 2 2 0 Жами: 310 110 200 шаҳар 60 28 32 шаҳар атрофи 193 57 136 шаҳарлараро (вилоят ичида) 57 25 32

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 630-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ташувчилар томопидан шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус йўналишларидан кўриладиган зарарларини қоплаш бўйича ҳудудий комиссияларнинг

1. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари, комиссия раиси 2. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вазир, вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — бош бошқарма бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари 3. Лавозими бўйича — Транспорт вазирлиги ҳудудий бошқармаси бошлиғи 4. Лавозими бўйича — тегишли ҳудудий бош молия бошқармаси бошлиғи 5. Лавозими бўйича — тегишли ҳудудий молиявий назорат — тафтиш бошқармаси бошлиғи 6. Лавозими бўйича — тегишли ҳудудий давлат солиқ бошқармаси бошлиғи 7. Лавозими бўйича — Транспорт вазирлиги ҳудудий бошқармаси ходими — комиссия котиби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 8 октябрь,

630-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2021 й., 09/21/630/0944-сон; 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 04.11.2024 й., 09/24/718/0881-сон; 18.11.2025 й., 09/25/725/1057-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAQSADLI PARAMETRLARI

NAMUNAVIY TARKIBI

Hududlarda jamoat transporti faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2021-yil 3-fevraldagi PF-6155-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, hududlarda aholiga jamoat transportida xizmat koʻrsatish sohasini yanada yaxshilish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

2017 — 2021-yillar davomida 2 095 ta yangi avtobus xarid qilinganligi, shuningdek, 430 ta avtobus yoʻnalishlari ochilganligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi tomonidan Qurilish vazirligi bilan birgalikda viloyatlar, shahar va tuman markazlaridagi avtobus bekatlarining namunaviy loyihalari ishlab chiqilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. 2021-2022-yillarda qishloqni tuman markazi bilan, tuman markazini viloyat markazi bilan bogʻlaydigan yangi avtobus yoʻnalishlarini tashkil etishning maqsadli parametrlari (keyingi oʻrinlarda — maqsadli parametrlar) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Belgilansinki, maqsadli parametrlarga Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi tomonidan Vazirlar Mahkamasi bilan kelishilgan holda oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin.

3. Maqsadli parametrlarning belgilangan tadbirlarning oʻz vaqtida, sifatli va toʻliq hajmda amalga oshirilishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi transport vaziri, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi hamda viloyatlar hokimlari shaxsiy javobgar etib belgilab qoʻyilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi har chorak yakuni boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlarni umumlashtirgan holda maqsadli parametrlarning amalga oshirilishi yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga hisobot kiritib borsin.

4. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

tijorat asosida yoʻlovchilar tashish xizmatini koʻrsatadigan va bunga maxsus ruxsatnomasi (litsenziyasi) boʻlgan yuridik shaxslar (keyingi oʻrinlarda — tashuvchilar) tomonidan shahar atrofi yoki viloyat ichidagi shaharlararo avtobus yoʻnalishida koʻriladigan zarar mikdori 30 foizgacha (30 foiz ham shu jumlaga kiradi) boʻlgan yoʻnalish norentabel avtobus yoʻnalishi boʻlib hisobga olinadi, Toshkent shahri bundan mustasno;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Surxondaryo viloyatida, istisno tariqasida, tijorat asosida yoʻlovchilar tashish faoliyatini amalga oshiruvchi hamda belgilangan tartibda litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxslar tomonidan xizmat koʻrsatilayotgan shahar atrofi yoki viloyat ichidagi shaharlararo avtobus va mikroavtobus yoʻnalishlarida zarar miqdori 40 foizgacha (40 foiz ham shu jumlaga kiradi) boʻlgan yoʻnalishlar norentabel yoʻnalishlar deb eʼtirof etiladi. Bunda Surxondaryo viloyatida zarar miqdori faqat norentabel avtobus yoʻnalishlari uchun qoplanadi;

norentabel avtobus yoʻnalishlaridan koʻriladigan zararlar 2021-yilda — Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti va viloyatlar mahalliy budjetlarining qoʻshimcha manbalari hisobidan, 2022-yildan boshlab — zarur mablagʻlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti va viloyatlar mahalliy budjetlari parametrlarida nazarda tutgan holda mahalliy budjetlarning qoʻshimcha manbalari hisobidan har chorak yakuni boʻyicha subsidiya ajratish yoʻli bilan qoplanadi;

tashuvchilarga norentabel yoʻnalishlar boʻyicha subsidiya ajratish Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari xuzurida tashkil etiladigan tashuvchilar tomonidan shahar atrofi va viloyat ichidagi shaharlararo norentabel avtobus yoʻnalishlaridan koʻriladigan zararlarni qoplash boʻyicha hududiy komissiyalarning (keyingi oʻrinlarda — hududiy komissiya) qarorlari asosida amalga oshiriladi.

5. Tashuvchilar tomonidan shahar atrofi va viloyat ichidagi shaharlararo norentabel avtobus yoʻnalishlaridan koʻriladigan zararlarni qoplash boʻyicha hududiy komissiyalarning namunaviy tarkibi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

6. Belgilansinki, hududiy komissiya har oyning 5 sanasiga qadar norentabel avtobus yoʻnalishlari boʻyicha hududiy transport boʻlinmalari tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar asosida tashuvchilarga ular tomonidan shahar atrofi yoki viloyat ichidagi shaharlararo avtobus yoʻnalishida 30 foizgacha (30 foiz ham shu jumlaga kiradi) miqdorda koʻrilgan zararni subsidiya ajratish yoʻli bilan qoplab berish, agar koʻrilgan zarar miqdori 30 foizdan oshgan taqdirda subsidiya ajratishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Bunda mazkur qarorning 4 va 6-bandlarida nazarda tutilgan shahar atrofi yoki viloyat ichidagi shaharlararo avtobus va mikroavtobus yoʻnalishlarida yuzaga kelgan zararlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Surxondaryo viloyati (Surxondaryo viloyatida avtobus yoʻnalishlari uchun) hududlari uchun, istisno tariqasida, 40 foizgacha (40 foiz ham shu jumlaga kiradi) miqdorda qoplanadi.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi:

aholi soni, zichligi, bozorlar va ijtimoiy soha obyektlari joylashishi hamda yoʻlovchi tashish tarifidan kelib chiqqan holda shahar atrofi yoki viloyat ichidagi shaharlararo norentabel avtobus yoʻnalishlari reyestrini shakllantirib borsin;

hududiy transport boʻlinmalari tomonidan har oyning 25 sanasiga qadar norentabel avtobus yoʻnalishlari boʻyicha koʻrilgan zarar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hududiy komissiyalarga kiritib borilishini taʼminlasin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi “Oʻzavtosanoat” AJ bilan birgalikda:

uch oy muddatda 2022 — 2024-yillarda tashuvchilarning harakat tarkibini avtobus va mikroavtobuslar xarid qilish orqali yangilash parametrlarini (keyingi oʻrinlarda-Yangilash parametrlari) ishlab chiqsin;

Yangilash parametrlari doirasida xarid qilinadigan avtobus va mikroavtobuslar turlari (modellari) va soni boʻyicha tasdiqlangan reja-jadval asosida tashuvchilarga yetkazib berilishini taʼminlasin.

9. Tijorat banklariga xududlardagi tashuvchilarga avtobus va mikroavtobuslar xaridini moliyalashtirish uchun maqbul shartlarda hamda Uzbekiston Respublikasi Markaziy bankining qayta moliyalashtirish stavkasidan 1,5 baravaridan oshmagan foizda kreditlar ajratish tavsiya etilsin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Transport vazirligining talabnomasiga muvofiq 2021-yilda — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining koʻshimcha manbalari hisobidan, 2022-yildan boshlab — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutilgan mablagʻlar hisobidan mazkur qarorning 10-bandida nazarda tutilgan maqsadlar uchun mablaglarni Tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash davlat jamgarmasiga ajratilishini taʼminlasin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi:

Moliya vazirligi, Davlat bojxona qoʻmitasi va Davlat soliq qoʻmitasi bilan birgalikda bir oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksiga muvofiq yoʻlovchilarni yagona tariflar boʻyicha tashish xizmatlari qoʻshilgan qiymat soligʻidan ozod etilganligini inobatga olib, yoʻlovchilarni tashishda foydalaniladigan hamda haydovchidan tashqari sakkiz va undan ortiq oʻrindiqlarga ega boʻlgan transport vositalarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishda yoki mahalliy ishlab chiqaruvchidan xarid qilishda qoʻshilgan qiymat soligʻidan ozod etish yoki ushbu soliqning oʻrnini qoplash yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin;

Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda respublika boʻyicha barcha avtobus bekatlarini xatlovdan oʻtkazgan holda yangi quriladigan bekatlar dislokatsiyasini;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda ikki oy muddatda tadbirkorlik obyektlarini ochish uchun tadbirkorlik subyektlariga avtobus bekatlarini “E-AUKSION” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion orqali ajratish tartibi va avtobus bekatlariga qoʻyiladigan talablarni tasdiqlasin.

13. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi transport vaziri I.R. Maxkamov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-oktabrdagi 630-son qaroriga 1-ILOVA

2021-2022-yillarda qishloqni tuman markazi bilan, tuman markazini viloyat markazi bilan bogʻlaydigan yangi avtobus yoʻnalishlarini tashkil etishning

T/r Hududlar Jami shu jumladan, yillar boʻyicha 2021-yil 2022-yil 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 14 6 8 shahar 2 2 0 shahar atrofi 10 2 8 shaharlararo (viloyat ichida) 2 2 0 2. Andijon viloyati 66 10 56 shahar 12 4 8 shahar atrofi 48 5 43 shaharlararo (viloyat ichida) 6 1 5 3. Buxoro viloyati 16 6 10 shahar 4 2 2 shahar atrofi 7 3 4 shaharlararo (viloyat ichida) 5 1 4 4. Jizzax viloyati 26 8 18 shahar 4 1 3 shahar atrofi 15 6 9 shaharlararo (viloyat ichida) 7 1 6 5. Qashqadaryo viloyati 20 10 10 shahar 7 4 3 shahar atrofi 10 5 5 shaharlararo (viloyat ichida) 3 1 2 6. Navoiy viloyati 21 11 10 shahar 5 2 3 shahar atrofi 11 6 5 shaharlararo (viloyat ichida) 5 3 2 7. Namangan viloyati 20 10 10 shahar 5 3 2 shahar atrofi 10 5 5 shaharlararo (viloyat ichida) 5 2 3 8. Samarqand viloyati 30 10 20 shahar 3 1 2 shahar atrofi 24 8 16 shaharlararo (viloyat ichida) 3 1 2 9. Sirdaryo viloyati 16 6 10 shahar 3 1 2 shahar atrofi 7 3 4 shaharlararo (viloyat ichida) 6 2 4 10. Surxondaryo viloyati 17 6 11 shahar 3 1 2 shahar atrofi 11 3 8 shaharlararo (viloyat ichida) 3 2 1 11. Toshkent viloyati 20 11 9 shahar 5 3 2 shahar atrofi 7 3 4 shaharlararo (viloyat ichida) 8 5 3 12. Fargona viloyati 18 8 10 shahar 4 2 2 shahar atrofi 12 4 8 shaharlararo (viloyat ichida) 2 2 0 13. Xorazm viloyati 26 8 18 shahar 3 2 1 shahar atrofi 21 4 17 shaharlararo (viloyat ichida) 2 2 0 Jami: 310 110 200 shahar 60 28 32 shahar atrofi 193 57 136 shaharlararo (viloyat ichida) 57 25 32

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-oktabrdagi 630-son qaroriga 2-ILOVA

Tashuvchilar tomopidan shahar atrofi va viloyat ichidagi shaharlararo norentabel avtobus yoʻnalishlaridan koʻriladigan zararlarini qoplash boʻyicha hududiy komissiyalarning

1. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi va viloyatlar hokimlari, komissiya raisi 2. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari — vazir, viloyat hokimining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari — bosh boshqarma boshligʻi, komissiya raisi oʻrinbosari 3. Lavozimi boʻyicha — Transport vazirligi hududiy boshqarmasi boshligʻi 4. Lavozimi boʻyicha — tegishli hududiy bosh moliya boshqarmasi boshligʻi 5. Lavozimi boʻyicha — tegishli hududiy moliyaviy nazorat — taftish boshqarmasi boshligʻi 6. Lavozimi boʻyicha — tegishli hududiy davlat soliq boshqarmasi boshligʻi 7. Lavozimi boʻyicha — Transport vazirligi hududiy boshqarmasi xodimi — komissiya kotibi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 8-oktabr,

630-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.10.2021-y., 09/21/630/0944-son; 01.01.2023-y., 07/23/471/0001-son; 11.11.2023-y., 06/23/193/0844-son; 04.11.2024-y., 09/24/718/0881-son; 18.11.2025-y., 09/25/725/1057-son)

lex.uz