UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 8-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 8 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 октября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 October 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 2 мартдаги ПҚ-5011-сон қарори)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 2 мартдаги ПҚ-5011-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 631-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 6 майдаги 373-сон қарорида :

а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«электротехника тармоғи ташкилотларига молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, танловлар (тендерлар) доирасида аванс тўловларини амалга ошириш (қайтариш), хорижий валютадаги шартнома шартларини бажариш ва етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича кафолат муддатларини таъминлаш юзасидан маҳаллий тижорат банкларидан кафолатлар олишда гаров таъминоти сифатида кафолат суммасининг 50 фоизигача, бироқ 3 миллион АҚШ долларидан ошмаган миқдорда кафилликлар бериш»;

б) қуйидаги мазмундаги 2-банд қўшилсин:

«Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси билан биргаликда электротехника тармоғи корхоналарига кафилликлар бериш тадбирларини молиялаштириш учун 2022 йилдан бошлаб ҳар йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратилиши юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин».

Иккинчи ва учинчи бандлар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи бандлар деб ҳисоблансин.

в) иловада :

6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«электротехника тармоғи ташкилотларига молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, танловлар (тендерлар) доирасида аванс тўловларини амалга ошириш (қайтариш), хорижий валютадаги шартнома шартларини бажариш ва етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича кафолат муддатларини таъминлаш юзасидан маҳаллий тижорат банкларидан кафолатлар олишда гаров таъминоти сифатида кафолат суммасининг 50 фоизигача, бироқ 3 миллион АҚШ долларидан ошмаган миқдорда кафилликлар бериш»;

7-бандга қуйидаги мазмундаги «л» кичик банд қўшилсин:

«л) электротехника тармоғи ташкилотларига молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, танловлар (тендерлар) доирасида аванс тўловларини амалга ошириш (қайтариш), хорижий валютадаги шартнома шартларини бажариш ва етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича кафолат муддатларини таъминлаш юзасидан маҳаллий тижорат банкларидан кафолатлар олишда гаров таъминоти сифатида кафолат суммасининг 50 фоизигача, бироқ 3 миллион АҚШ долларидан ошмаган миқдорда кафилликлар тақдим этади».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 16 октябрдаги 877-сон қарорида :

а) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини — ривожлантириш жамғармаси Бошқарув кенгашининг ТАРКИБИ

1. Юнусов Мирзиёд Мирахмадович — «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси, Кенгаш раиси 2. Султанов Дилшод Шуҳратович — Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари 3. Абдиназаров Бобур Қаландарович — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари 4. Воитов Азиз Ботирович — Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари 5. Раҳмонов Асрор Рузиевич — «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси молия бошқармасининг бошлиғи, Кенгаш котиби

б) 2-иловада :

3-бандда қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

«жамғармага республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2021 йилнинг биринчи, иккинчи ва учинчи чоракларида тенг улушларда 75 миллиард сўм миқдорида ажратилган маблағлар ва кейинги йилларда бюджет параметрларида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар»;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«4. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойлаланилади:

а) электротехника ва электр маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотларда халқаро стандартларни жорий этиш, маҳсулотларни чет эл бозорлари талабларига мувофиқ сертификатлаш тадбирлари билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, бироқ битта ҳолат бўйича эквиваленти 20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

б) ушбу Низомга 1-иловада келтирилган юқори қўшилган қийматли мис маҳсулотларини экспорт қилувчи тармоқ ташкилотларининг маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва ташқи бозорларга сотиш билан боғлиқ харажатларини маҳсулот турларидан келиб чиқиб, экспорт қийматининг 6 фоизигача қоплаш;

в) стартап-лойиҳаларни молиялаштириш, электротехника саноати тармоғида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларининг устав фондларини (капиталларини) шакллантиришда иштирок этиш, махсус инжиниринг марказлари ва тажриба-конструкторлик бюроларини ташкил этиш;

г) электротехника ва электр маиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш мақсадида бўш турган ва фойдаланилмаётган бино-иншоотларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва улардаги ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини яхшилаш, шунингдек, ҳудудларда электротехника саноатига ихтисослаштирилган индустриал технопаркларни ташкил этиш;

д) электротехника ва электр маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотларга тендер савдоларида иштирок этиш учун қисқа муддатга молиявий кафилликлар бериш;

е) электротехника саноати тармоғи ташкилотларининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини, бироқ битта ҳолат бўйича эквиваленти 10 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

ж) электротехника саноати тармоғи ташкилотларининг ташқи бозорларда маҳсулотларнинг оммабоплигини ошириш бўйича маркетинг олиб бориши, тармоқ лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини (бизнес-режа, техник-иқтисодий асослар ва бошқалар) ишлаб чиқиши, шунингдек, жаҳон бозорини ўрганиш ва маркетинг таҳлилларини амалга ошириш учун халқаро маълумотлар базаларига (ахборот ресурсларига) уланиши билан боғлиқ харажатларини 50 фоизгача қоплаш;

з) маҳаллий электротехника ва электр маиший маҳсулотларни тарғиб этиш бўйича республикада ва хорижий давлатларда кўргазма ва ярмаркалар ташкил этиш, семинарлар ўтказиш, тақдимот материаллари ва кўргазма стендларини тайёрлаш;

и) «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ижро аппаратига хорижий мутахассис ва экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қисман ёки тўлиқ молиялаштириш;

к) жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағлари Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги депозитга белгиланган тартибда жойлаштирилишидан олинган фоиз маблағлар ҳисобидан «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уюшманинг ижро этувчи аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш».

8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«8. Кенгаш томонидан тасдиқланадиган ва таркибига «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Бошқарув раисининг ўринбосарлари ва мутахассислари кирадиган эксперт гуруҳи Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади»;

9-банд чиқариб ташлансин;

11-банддаги «Низомга иловага» сўзлари «Низомга 2-иловага» сўзлари билан алмаштирилсин.

Низомга қуйидаги мазмундаги 1-илова қўшилсин:

«Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ташқи бозорларга сотиш билан боғлиқ харажатлар маҳсулот турларидан келиб чиқиб, экспорт қилувчи тармоқ ташкилотлари экспорт қийматининг 6 фоизигача қопланадиган юқори қўшилган қийматли мис маҳсулотлари РЎЙХАТИ

Т/р ТИФ ТН коди Маҳсулот номи Қоплаш миқдори (маҳсулот қийматига нисбатан %да) 1. 7411 101000 Мис қувурлари ва найчалари, тозаланган мисдан 4,0% 2. 7411 109000 Қайта ишланган мис қувурлари ва найчалари ҳамда бошқалар 4,0% 3. 8544 111000 Локланган ёки эмалланган ўрама мис симлар 4,0% 4. 8544 119000 Бошқа ўрамали мис симлар 4,0% 5. 8544 200000 Коаксиал ва бошқа электр ўтказгичли коаксиал кабеллар 6,0% 6. 8544 300001 Ўт олдириш свечалари учун ва бошқа сим ўтказгич тўпламлари, автотранспорт воситалари, 8701-8705 гача позициядаги автотранспорт воситаларини саноатда йиғиш ва фойдаланиш учун 6,0% 7. 8544 300002 Самолётларда ишлатиладиган авиация двигателларини ишлаб чиқариш учун ўт олдириш свечалари ва бошқа сим ўтказгич тўпламлари 6,0% 8. 8544 300007 Автотранспорт воситалари учун мисдан изоляцияланган ўтказгичли симлар жамланмаси 6,0% 9. 8544 300008 Автотранспорт воситалари, самолётлар ёки кемаларда ишлатиладиган ўт олдириш свечалари учун сим ўтказгич тўпламлари 6,0% 10. 8544 421000 Телекоммуникацияларда ишлатиладиган, уланиш мосламалари билан жиҳозланган 1000 V дан юқори бўлмаган бошқа электр ўтказгичлар 4,0% 11. 8544 429003 Фуқаролик ҳаво кемалари ёки авиация двигателлари ишлаб чиқариш учун уланиш мосламалари билан жиҳозланган 80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун бошқа электр ўтказгичлар 6,0% 12. 8544 429007 80 V дан юқори бўлмаган уланиш мосламалари билан жихозланган электр ўтказгичлар 6,0% 13. 8544 429009 80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун уланиш мосламалари билан жиҳозланган, 1000 Vдан юқори бўлмаган кучланиш учун бошқа электр ўтказгичлар 4,0% 14. 8544 492000 80 V дан юқори бўмаган кучланиш учун телекоммуникацияларда ишлатиладиган электр ўтказгичлар 6,0% 15. 8544 499101 80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун диаметри 0,51 ммдан юқори бўлган изоляцияланган ўтказгичли симлар ва кабеллар 5,0% 16. 8544 499301 8701-8705 позицияли автотранспорт воситаларини саноатда йиғиш учун 80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун электр ўтказгичлар, уларнинг таркибий қисмлари ва агрегатлари. 4,0% 17. 8544 499302 Авиация двигателларини ишлаб чиқариш учун 80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун электр ўтказгичлар 4,0% 18. 8544 499309 80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун электр ўтказгичлар ва бошқалар (8701 — 8705 позицияли автотранспорт воситаларини саноатда йиғиш учун электр ўтказгичлар, уларнинг таркибий қисмлари ва авиация двигателлари ишлаб чиқариш учун ўтказгичлар бундан мустасно) 4,0% 19. 8544 499500 80 V дан юқори, аммо 1000 Vдан кам кучланишли электр ўтказгичлар 4,0% 20. 8544 499900 1000 V дан юқори кучланиш учун электр ўтказгичлар 6,0% 21. 8544 601000 1000 V дан юқори кучланишли электр мис ўтказгичлар 4,0% 22. 8544 609001 1000 Vдан ошадиган кучланиш учун бошқа электр ўтказгичлар, бошқа ўтказгичлар билан 8701-8705 позицияли автотранспорт воситаларини саноатда йиғиш учун электр ўтказгичлар, уларнинг таркибий қисмлари ва авиация двигателлари ишлаб чиқариш учун ўтказгичлар 4,0% 23. 8544 609009 1000 V дан юқори кучланишли бошқа электр ўтказгичлар, бошқа ўтказгичлар билан 5,0% 24. 8544 700000 Оптик толали симлар 6,0% 25. 7408 19 100 0* Максимал ўлчамдаги катталиги 0,5 ммдан юқори мис симлар 3,0% 26. 7408 19 900 0* Максимал ўлчамдаги катталиги 0,5 ммдан ошмайдиган мис симлар 3,0% 27. 7413 00 000* Электр изоляция қилинмаган мисдан тайёрланган симлар, кабел шнурлар, трослар ва шунга ўхшаш симлар 3,0% 28. 7412 100000 Тозаланган мисдан тайёрланган қувурлар ёки найчалар учун мис фитинглар (масалан, муфталар, тирсак ва айланма гардишлар) 4,0% 29. 7412 200000 Мис қотишмаларнинг қувурлари ёки найчалари учун мис фитинглар (масалан, муфталар, тирсак ва айланма гардишлар) 4,0% 30. 8419 500000 Мис иссиқлик алмашинувчилари 6,0% 31. 8516 80 Трубкали электр иситгич (мисдан) 6,0%

қуйидаги мазмундаги 4 1 -банд билан тўлдирилсин:

«4 1 . Зарур ҳолларда, Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.».

Низомнинг иловаси 2-илова деб ҳисоблансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«9. «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган:

мис катодини биржа савдоларига қўйишда унинг бошланғич нархини Лондон металл биржаси (кейинги ўринларда — ЛМБ) нархидан 2021 йил 1 апрелдан — 8 фоиз, 2022 йилда — 6 фоиз ва 2023 йилда — 4 фоиз миқдорида чегирма билан, 2024 йил 1 январдан эса ЛМБ нархида (экспортга сотиладиган нархда) ва унга солиқ ҳақидаги қонунлар асосида ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммасини қўшган ҳолда;

мисдан ишлаб чиқарилган бошқа маҳсулотлар бошланғич нархлари ЛМБ нархидан 2021 йил 1 апрелдан — 8 фоиз, 2022 йилда — 6 фоиз ва 2023 йилда — 4 фоиз миқдорида чегирма билан, 2024 йил 1 январдан эса ЛМБ нархига ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сарфланган қўшимча харажатларни ва солиқ ҳақидаги қонунлар асосида ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммасини қўшган ҳолда;

металл рухнинг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғини ўз ичига олган ҳолда, ЛМБ нархлари даражасида, рухдан ишлаб чиқарилган бошқа маҳсулотлар бошланғич нархлари эса ЛМБ нархларига ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сарфланган қўшимча харажатларни қўшган ҳолда, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғини ўз ичига олган ҳолда аниқланади.»;

б) 15-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

«2021 йил 1 апрелдан бошлаб мис хом ашёсини биржа савдолари орқали харид қилишда юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ ташкилотлари томонидан битим бўйича тўловнинг 25 фоизи аванс тарзида ҲКП (ҳисоб-клиринг палатаси)га ўтказилади. Тўловнинг қолган 75 фоизи мис хом ашёси олингандан сўнг 90 иш куни ичида ҳар ойда тенг улушларда харидор томонидан сотувчининг банкдаги ҳисобварақига тўғридан-тўғри ўтказилади. Бунда тўғридан-тўғри тўловларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши харидор ва сотувчи ўртасида кафиллик, шу жумладан, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси кафиллиги, кафолат, банк кафолати, суғурта полиси ҳамда қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланади.».

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 195-ф-сон фармойишининг 2-бандига қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд қўшилсин:

«в) «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси муассислигида ташкил этилган малакани баҳолаш, мутахассисларни (кадрларни) тайёрлаш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатишга ихтисослашган «ELTECH-MALAKA» масъулияти чекланган жамият Уюшманинг Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча дарвоза, 1-боши берк кўча, 10-уй манзилидаги биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.».

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 октябрдаги 601-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомнинг 6-бандига қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:

«электротехника тармоғи ташкилотларига молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, танловлар (тендерлар) доирасида аванс тўловларини амалга ошириш (қайтариш), хорижий валютадаги шартнома шартларини бажариш ва етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича кафолат муддатларини таъминлаш юзасидан маҳаллий тижорат банкларидан кафолатлар олишда гаров таъминоти сифатида Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан кафилликлар бериш тартибини тасдиқлаш, зарур ҳолларда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш»;

тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 30 январдаги 43-сон қарорига 4-иловада :

а) қуйдаги мазмундаги 79 1 -позиция қўшилсин:

« 79 1 . Тобланган мис сим, бошқа, плиталар, мисдан қалинлиги 0,15 мм дан ортиқ плиталар, лента ёки чизиқлар, мисдан қувур ва трубкалар, ўралган сим, трослар, изоляцияланмаган мисдан ясалган симлар ва шунга ўхшаш буюмлар, бошқа мис маҳсулотлари, алюминий борлар ва профиллар, ўралган симлар, трослар, алюминдан ясалган симлар ва шунга ўхшаш буюмлар, сейсмик кабеллар 7408110000, 7408191000, 7409, 7411, 7413, 7419, 7604, 7614 10000 0 »;

б) 90-позициянинг «ТИФ ТН коди» устунига:

«8471 41 000 0» рақамларидан кейин «8471 49 000 0, 8471 50 000 0,» рақамлар қўшилсин;

в) 92-позициянинг «ТИФ ТН коди» устунига:

«8536 61*» рақамларидан кейин «8536 69,» рақамлар қўшилсин;

«8539 10 000-8539 49 000 0 (8539 10 000 1, 8539 21 300 1, 8539 29 300 1 дан ташқари),» рақамларидан кейин «8539 50 000 0,» рақамлар қўшилсин;

«8544 11-8544 70 000 0*» рақамлар «8544 11-8544 70 000 0» рақамлар билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 8 октябрь,

631-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2021 й., 09/21/631/0950-сон; 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Elektrotexnika sanoatini yanada rivojlantirish va mahalliy mahsulotlarning raqobatbardoshligini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 2-martdagi PQ-5011-son qarori)

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Elektrotexnika sanoatini yanada rivojlantirish va mahalliy mahsulotlarning raqobatbardoshligini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 2-martdagi PQ-5011-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri S.U. Umurzakov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-oktabrdagi 631-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 6-maydagi 373-son qarorida :

a) 1-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:

“elektrotexnika tarmogʻi tashkilotlariga moliyalashtirish manbalaridan qatʼi nazar, tanlovlar (tenderlar) doirasida avans toʻlovlarini amalga oshirish (qaytarish), xorijiy valyutadagi shartnoma shartlarini bajarish va yetkazib berilgan tovarlar (ishlar, xizmatlar) boʻyicha kafolat muddatlarini taʼminlash yuzasidan mahalliy tijorat banklaridan kafolatlar olishda garov taʼminoti sifatida kafolat summasining 50 foizigacha, biroq 3 million AQSh dollaridan oshmagan miqdorda kafilliklar berish”;

b) quyidagi mazmundagi 2-band qoʻshilsin:

“Moliya vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi bilan birgalikda elektrotexnika tarmogʻi korxonalariga kafilliklar berish tadbirlarini moliyalashtirish uchun 2022-yildan boshlab har yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan 10 million AQSh dollari miqdoridagi mablagʻ ajratilishi yuzasidan takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritib borsin”.

Ikkinchi va uchinchi bandlar tegishli ravishda uchinchi va toʻrtinchi bandlar deb hisoblansin.

v) ilovada :

6-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:

“elektrotexnika tarmogʻi tashkilotlariga moliyalashtirish manbalaridan qatʼi nazar, tanlovlar (tenderlar) doirasida avans toʻlovlarini amalga oshirish (qaytarish), xorijiy valyutadagi shartnoma shartlarini bajarish va yetkazib berilgan tovarlar (ishlar, xizmatlar) boʻyicha kafolat muddatlarini taʼminlash yuzasidan mahalliy tijorat banklaridan kafolatlar olishda garov taʼminoti sifatida kafolat summasining 50 foizigacha, biroq 3 million AQSh dollaridan oshmagan miqdorda kafilliklar berish”;

7-bandga quyidagi mazmundagi “l” kichik band qoʻshilsin:

“l) elektrotexnika tarmogʻi tashkilotlariga moliyalashtirish manbalaridan qatʼi nazar, tanlovlar (tenderlar) doirasida avans toʻlovlarini amalga oshirish (qaytarish), xorijiy valyutadagi shartnoma shartlarini bajarish va yetkazib berilgan tovarlar (ishlar, xizmatlar) boʻyicha kafolat muddatlarini taʼminlash yuzasidan mahalliy tijorat banklaridan kafolatlar olishda garov taʼminoti sifatida kafolat summasining 50 foizigacha, biroq 3 million AQSh dollaridan oshmagan miqdorda kafilliklar taqdim etadi”.

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzeltexsanoat” uyushmasining elektrotexnika sanoatini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 16-oktabrdagi 877-son qarorida :

a) 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Oʻzeltexsanoat” uyushmasining Elektrotexnika sanoatini — rivojlantirish jamgʻarmasi Boshqaruv kengashining TARKIBI

1. Yunusov Mirziyod Miraxmadovich — “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi raisi, Kengash raisi 2. Sultanov Dilshod Shuhratovich — Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining oʻrinbosari, Kengash raisi oʻrinbosari 3. Abdinazarov Bobur Qalandarovich — Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirining oʻrinbosari 4. Voitov Aziz Botirovich — Oʻzbekiston Respublikasi investitsiya va tashqi savdo vazirining birinchi oʻrinbosari 5. Rahmonov Asror Ruziyevich — “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi moliya boshqarmasining boshligʻi, Kengash kotibi

b) 2-ilovada :

3-bandda quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi qoʻshilsin:

“jamgʻarmaga respublika budjetining qoʻshimcha manbalari hisobidan 2021-yilning birinchi, ikkinchi va uchinchi choraklarida teng ulushlarda 75 milliard soʻm miqdorida ajratilgan mablagʻlar va keyingi yillarda budjet parametrlarida ushbu maqsadlar uchun nazarda tutilgan mablagʻlar”;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

4-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“4. Jamgʻarma mablagʻlaridan quyidagi maqsadlarda foylalaniladi:

a) elektrotexnika va elektr maishiy mahsulotlar ishlab chiqaruvchi mahalliy tashkilotlarda xalqaro standartlarni joriy etish, mahsulotlarni chet el bozorlari talablariga muvofiq sertifikatlash tadbirlari bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizini, biroq bitta holat boʻyicha ekvivalenti 20 ming AQSh dollaridan koʻp boʻlmagan miqdorda qoplash;

b) ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan yuqori qoʻshilgan qiymatli mis mahsulotlarini eksport qiluvchi tarmoq tashkilotlarining mahsulotlarni ishlab chiqarish va tashqi bozorlarga sotish bilan bogʻliq xarajatlarini mahsulot turlaridan kelib chiqib, eksport qiymatining 6 foizigacha qoplash;

v) startap-loyihalarni moliyalashtirish, elektrotexnika sanoati tarmogʻida ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish tashkilotlarining ustav fondlarini (kapitallarini) shakllantirishda ishtirok etish, maxsus injiniring markazlari va tajriba-konstruktorlik byurolarini tashkil etish;

g) elektrotexnika va elektr maishiy mahsulotlar ishlab chiqarish boʻyicha investitsiya loyihalarini amalga oshirish uchun salohiyatli investorlarni jalb qilish maqsadida boʻsh turgan va foydalanilmayotgan bino-inshootlarni taʼmirlash, rekonstruksiya qilish va ulardagi tashqi muhandislik-kommunikatsiya tizimlarini yaxshilash, shuningdek, hududlarda elektrotexnika sanoatiga ixtisoslashtirilgan industrial texnoparklarni tashkil etish;

d) elektrotexnika va elektr maishiy mahsulotlar ishlab chiqaruvchi mahalliy tashkilotlarga tender savdolarida ishtirok etish uchun qisqa muddatga moliyaviy kafilliklar berish;

e) elektrotexnika sanoati tarmogʻi tashkilotlarining xalqaro koʻrgazmalar va yarmarkalarda ishtirok etishi bilan bogʻliq xarajatlarining 50 foizini, biroq bitta holat boʻyicha ekvivalenti 10 ming AQSh dollaridan koʻp boʻlmagan miqdorda qoplash;

j) elektrotexnika sanoati tarmogʻi tashkilotlarining tashqi bozorlarda mahsulotlarning ommabopligini oshirish boʻyicha marketing olib borishi, tarmoq loyihalarining loyihaoldi hujjatlarini (biznes-reja, texnik-iqtisodiy asoslar va boshqalar) ishlab chiqishi, shuningdek, jahon bozorini oʻrganish va marketing tahlillarini amalga oshirish uchun xalqaro maʼlumotlar bazalariga (axborot resurslariga) ulanishi bilan bogʻliq xarajatlarini 50 foizgacha qoplash;

z) mahalliy elektrotexnika va elektr maishiy mahsulotlarni targʻib etish boʻyicha respublikada va xorijiy davlatlarda koʻrgazma va yarmarkalar tashkil etish, seminarlar oʻtkazish, taqdimot materiallari va koʻrgazma stendlarini tayyorlash;

i) “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi ijro apparatiga xorijiy mutaxassis va ekspertlarni jalb qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qisman yoki toʻliq moliyalashtirish;

k) jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi tijorat banklaridagi depozitga belgilangan tartibda joylashtirilishidan olingan foiz mablagʻlar hisobidan “Oʻzeltexsanoat” uyushmasining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash va uyushmaning ijro etuvchi apparati xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish”.

8-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“8. Kengash tomonidan tasdiqlanadigan va tarkibiga “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi Boshqaruv raisining oʻrinbosarlari va mutaxassislari kiradigan ekspert guruhi Jamgʻarmaning ishchi organi hisoblanadi”;

9-band chiqarib tashlansin;

11-banddagi “Nizomga ilovaga” soʻzlari “Nizomga 2-ilovaga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Nizomga quyidagi mazmundagi 1-ilova qoʻshilsin:

“Oʻzeltexsanoat” uyushmasining Elektrotexnika sanoatini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Mahsulotlar ishlab chiqarish va ularni tashqi bozorlarga sotish bilan bogʻliq xarajatlar mahsulot turlaridan kelib chiqib, eksport qiluvchi tarmoq tashkilotlari eksport qiymatining 6 foizigacha qoplanadigan yuqori qoʻshilgan qiymatli mis mahsulotlari ROʻYXATI

T/r TIF TN kodi Mahsulot nomi Qoplash miqdori (mahsulot qiymatiga nisbatan %da) 1. 7411 101000 Mis quvurlari va naychalari, tozalangan misdan 4,0% 2. 7411 109000 Qayta ishlangan mis quvurlari va naychalari hamda boshqalar 4,0% 3. 8544 111000 Loklangan yoki emallangan oʻrama mis simlar 4,0% 4. 8544 119000 Boshqa oʻramali mis simlar 4,0% 5. 8544 200000 Koaksial va boshqa elektr oʻtkazgichli koaksial kabellar 6,0% 6. 8544 300001 Oʻt oldirish svechalari uchun va boshqa sim oʻtkazgich toʻplamlari, avtotransport vositalari, 8701-8705 gacha pozitsiyadagi avtotransport vositalarini sanoatda yigʻish va foydalanish uchun 6,0% 7. 8544 300002 Samolyotlarda ishlatiladigan aviatsiya dvigatellarini ishlab chiqarish uchun oʻt oldirish svechalari va boshqa sim oʻtkazgich toʻplamlari 6,0% 8. 8544 300007 Avtotransport vositalari uchun misdan izolyatsiyalangan oʻtkazgichli simlar jamlanmasi 6,0% 9. 8544 300008 Avtotransport vositalari, samolyotlar yoki kemalarda ishlatiladigan oʻt oldirish svechalari uchun sim oʻtkazgich toʻplamlari 6,0% 10. 8544 421000 Telekommunikatsiyalarda ishlatiladigan, ulanish moslamalari bilan jihozlangan 1000 V dan yuqori boʻlmagan boshqa elektr oʻtkazgichlar 4,0% 11. 8544 429003 Fuqarolik havo kemalari yoki aviatsiya dvigatellari ishlab chiqarish uchun ulanish moslamalari bilan jihozlangan 80 V dan yuqori boʻlmagan kuchlanish uchun boshqa elektr oʻtkazgichlar 6,0% 12. 8544 429007 80 V dan yuqori boʻlmagan ulanish moslamalari bilan jixozlangan elektr oʻtkazgichlar 6,0% 13. 8544 429009 80 V dan yuqori boʻlmagan kuchlanish uchun ulanish moslamalari bilan jihozlangan, 1000 Vdan yuqori boʻlmagan kuchlanish uchun boshqa elektr oʻtkazgichlar 4,0% 14. 8544 492000 80 V dan yuqori boʻmagan kuchlanish uchun telekommunikatsiyalarda ishlatiladigan elektr oʻtkazgichlar 6,0% 15. 8544 499101 80 V dan yuqori boʻlmagan kuchlanish uchun diametri 0,51 mmdan yuqori boʻlgan izolyatsiyalangan oʻtkazgichli simlar va kabellar 5,0% 16. 8544 499301 8701-8705 pozitsiyali avtotransport vositalarini sanoatda yigʻish uchun 80 V dan yuqori boʻlmagan kuchlanish uchun elektr oʻtkazgichlar, ularning tarkibiy qismlari va agregatlari. 4,0% 17. 8544 499302 Aviatsiya dvigatellarini ishlab chiqarish uchun 80 V dan yuqori boʻlmagan kuchlanish uchun elektr oʻtkazgichlar 4,0% 18. 8544 499309 80 V dan yuqori boʻlmagan kuchlanish uchun elektr oʻtkazgichlar va boshqalar (8701 — 8705 pozitsiyali avtotransport vositalarini sanoatda yigʻish uchun elektr oʻtkazgichlar, ularning tarkibiy qismlari va aviatsiya dvigatellari ishlab chiqarish uchun oʻtkazgichlar bundan mustasno) 4,0% 19. 8544 499500 80 V dan yuqori, ammo 1000 Vdan kam kuchlanishli elektr oʻtkazgichlar 4,0% 20. 8544 499900 1000 V dan yuqori kuchlanish uchun elektr oʻtkazgichlar 6,0% 21. 8544 601000 1000 V dan yuqori kuchlanishli elektr mis oʻtkazgichlar 4,0% 22. 8544 609001 1000 Vdan oshadigan kuchlanish uchun boshqa elektr oʻtkazgichlar, boshqa oʻtkazgichlar bilan 8701-8705 pozitsiyali avtotransport vositalarini sanoatda yigʻish uchun elektr oʻtkazgichlar, ularning tarkibiy qismlari va aviatsiya dvigatellari ishlab chiqarish uchun oʻtkazgichlar 4,0% 23. 8544 609009 1000 V dan yuqori kuchlanishli boshqa elektr oʻtkazgichlar, boshqa oʻtkazgichlar bilan 5,0% 24. 8544 700000 Optik tolali simlar 6,0% 25. 7408 19 100 0* Maksimal oʻlchamdagi kattaligi 0,5 mmdan yuqori mis simlar 3,0% 26. 7408 19 900 0* Maksimal oʻlchamdagi kattaligi 0,5 mmdan oshmaydigan mis simlar 3,0% 27. 7413 00 000* Elektr izolyatsiya qilinmagan misdan tayyorlangan simlar, kabel shnurlar, troslar va shunga oʻxshash simlar 3,0% 28. 7412 100000 Tozalangan misdan tayyorlangan quvurlar yoki naychalar uchun mis fitinglar (masalan, muftalar, tirsak va aylanma gardishlar) 4,0% 29. 7412 200000 Mis qotishmalarning quvurlari yoki naychalari uchun mis fitinglar (masalan, muftalar, tirsak va aylanma gardishlar) 4,0% 30. 8419 500000 Mis issiqlik almashinuvchilari 6,0% 31. 8516 80 Trubkali elektr isitgich (misdan) 6,0%

quyidagi mazmundagi 4 1 -band bilan toʻldirilsin:

“4 1 . Zarur hollarda, Eksport va investitsiyalarni rivojlantirish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi ushbu Nizomning 1-ilovasida keltirilgan roʻyxatga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish huquqiga ega.”.

Nizomning ilovasi 2-ilova deb hisoblansin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Tovar xom ashyo birjalari faoliyatiga ilgʻor axborot texnologiyalarini keng joriy etish va elektron tijorat faoliyatini izchil rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 18-martdagi 170-son qarori bilan tasdiqlangan Birja savdolarida yuqori likvidli va monopol turdagi mahsulotlarni sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 9-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“9. “Olmaliq KMK” AJ tomonidan ishlab chiqarilgan:

mis katodini birja savdolariga qoʻyishda uning boshlangʻich narxini London metall birjasi (keyingi oʻrinlarda — LMB) narxidan 2021-yil 1-apreldan — 8 foiz, 2022-yilda — 6 foiz va 2023-yilda — 4 foiz miqdorida chegirma bilan, 2024-yil 1-yanvardan esa LMB narxida (eksportga sotiladigan narxda) va unga soliq haqidagi qonunlar asosida hisoblangan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasini qoʻshgan holda;

misdan ishlab chiqarilgan boshqa mahsulotlar boshlangʻich narxlari LMB narxidan 2021-yil 1-apreldan — 8 foiz, 2022-yilda — 6 foiz va 2023-yilda — 4 foiz miqdorida chegirma bilan, 2024-yil 1-yanvardan esa LMB narxiga ushbu mahsulotlarni ishlab chiqarishga sarflangan qoʻshimcha xarajatlarni va soliq haqidagi qonunlar asosida hisoblangan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasini qoʻshgan holda;

metall ruxning boshlangʻich narxi qoʻshilgan qiymat soligʻini oʻz ichiga olgan holda, LMB narxlari darajasida, ruxdan ishlab chiqarilgan boshqa mahsulotlar boshlangʻich narxlari esa LMB narxlariga ushbu mahsulotlarni ishlab chiqarishga sarflangan qoʻshimcha xarajatlarni qoʻshgan holda, shu jumladan, qoʻshilgan qiymat soligʻini oʻz ichiga olgan holda aniqlanadi.”;

b) 15-bandga quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:

“2021-yil 1-apreldan boshlab mis xom ashyosini birja savdolari orqali xarid qilishda yuqori texnologiyali ishlab chiqarish jarayonini joriy etgan tarmoq tashkilotlari tomonidan bitim boʻyicha toʻlovning 25 foizi avans tarzida HKP (hisob-kliring palatasi)ga oʻtkaziladi. Toʻlovning qolgan 75 foizi mis xom ashyosi olingandan soʻng 90 ish kuni ichida har oyda teng ulushlarda xaridor tomonidan sotuvchining bankdagi hisobvaraqiga toʻgʻridan-toʻgʻri oʻtkaziladi. Bunda toʻgʻridan-toʻgʻri toʻlovlarni amalga oshirish boʻyicha majburiyatlarning bajarilishi xaridor va sotuvchi oʻrtasida kafillik, shu jumladan, “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi kafilligi, kafolat, bank kafolati, sugʻurta polisi hamda qonun hujjatlari yoki shartnomada nazarda tutilgan boshqacha usullar bilan taʼminlanadi.”.

4. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-apreldagi 195-f-son farmoyishining 2-bandiga quyidagi mazmundagi “v” kichik band qoʻshilsin:

“v) “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi muassisligida tashkil etilgan malakani baholash, mutaxassislarni (kadrlarni) tayyorlash, malaka oshirish va qayta tayyorlash boʻyicha xizmatlar koʻrsatishga ixtisoslashgan “ELTECH-MALAKA” masʼuliyati cheklangan jamiyat Uyushmaning Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Koʻkcha darvoza, 1-boshi berk koʻcha, 10-uy manzilidagi binosida tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilsin.”.

5. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 6-oktabrdagi 601-son qarori bilan tasdiqlangan Eksport va investitsiyalarni rivojlantirish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandiga quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi qoʻshilsin:

“elektrotexnika tarmogʻi tashkilotlariga moliyalashtirish manbalaridan qatʼi nazar, tanlovlar (tenderlar) doirasida avans toʻlovlarini amalga oshirish (qaytarish), xorijiy valyutadagi shartnoma shartlarini bajarish va yetkazib berilgan tovarlar (ishlar, xizmatlar) boʻyicha kafolat muddatlarini taʼminlash yuzasidan mahalliy tijorat banklaridan kafolatlar olishda garov taʼminoti sifatida Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan kafilliklar berish tartibini tasdiqlash, zarur hollarda unga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish”;

toʻqqizinchi xatboshi oʻninchi xatboshi deb hisoblansin.

6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida muvofiqligi tasdiqlanishi lozim boʻlgan muvofiqlikni baholash obyektlari roʻyxatlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 30-yanvardagi 43-son qaroriga 4-ilovada :

a) quydagi mazmundagi 79 1 -pozitsiya qoʻshilsin:

“ 79 1 . Toblangan mis sim, boshqa, plitalar, misdan qalinligi 0,15 mm dan ortiq plitalar, lenta yoki chiziqlar, misdan quvur va trubkalar, oʻralgan sim, troslar, izolyatsiyalanmagan misdan yasalgan simlar va shunga oʻxshash buyumlar, boshqa mis mahsulotlari, alyuminiy borlar va profillar, oʻralgan simlar, troslar, alyumindan yasalgan simlar va shunga oʻxshash buyumlar, seysmik kabellar 7408110000, 7408191000, 7409, 7411, 7413, 7419, 7604, 7614 10000 0 ”;

b) 90-pozitsiyaning “TIF TN kodi” ustuniga:

“8471 41 000 0” raqamlaridan keyin “8471 49 000 0, 8471 50 000 0,” raqamlar qoʻshilsin;

v) 92-pozitsiyaning “TIF TN kodi” ustuniga:

“8536 61*” raqamlaridan keyin “8536 69,” raqamlar qoʻshilsin;

“8539 10 000-8539 49 000 0 (8539 10 000 1, 8539 21 300 1, 8539 29 300 1 dan tashqari),” raqamlaridan keyin “8539 50 000 0,” raqamlar qoʻshilsin;

“8544 11-8544 70 000 0*” raqamlar “8544 11-8544 70 000 0” raqamlar bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 8-oktabr,

631-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.10.2021-y., 09/21/631/0950-son; 19.04.2022-y., 09/22/195/0319-son)

lex.uz