UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 12-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 12 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 12 октября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 12 October 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАҚСАДЛИ КОМПЛЕКС ДАСТУР

ТУЗИЛМАСИ

ЖАДВАЛИ

ТАРКИБИ

Муқобил энергетика, электротехника ҳамда микроэлектроника саноатини ривожлантириш, яримўтказгичлар физикаси соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижадорлигини оширишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти фаолиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Республикада муқобил энергетика, микро ва наноэлектроника ҳамда конденсацияланган муҳитлар (жумладан, яримўтказгичлар) физикаси соҳаларида чуқур фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш, замонавий асбоб-ускуналарда илмий тадқиқотлар ўтказиш орқали янги натижалар олиш — илмий ҳажмдор технологияларни яратишни, инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этишни, иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжига мувофиқ илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш ва электротехника саноатининг ривожланишини таъминлайди. Бу ўз навбатида мамлакатнинг технологик ривожланиш истиқболлари билан чамбарчас боғлиқдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонида белгиланган вазифаларга мувофиқ муқобил энергетика ҳамда электротехника саноатини ривожлантириш, яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижадорлигини ошириш, дунё илм-фани билан интеграциялашувни таъминлаш, соҳага замонавий билим ва кўникмага эга юқори малакали мутахассислар, илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) моддий-техника базасини ривожлантириш ва фаолиятини кучайтириш орқали республикада муқобил энергетика, микро ва наноэлектроника ҳамда яримўтказгичлар физикаси соҳаларида илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, дунё илм-фани билан интеграциялашадиган, натижадорликка қаратилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш ва истиқболда илмий ҳажмдор технологияларни яратиш орқали инновацион ишланмаларни республика иқтисодиёти реал секторига жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Муқобил энергетика, электротехника саноати, микро ва наноэлектроникани ривожлантириш, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти фаолиятини кучайтириш бўйича мақсадли комплекс дастур 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

муқобил энергетика, электротехника саноати, микро ва наноэлектроникани ривожлантириш мақсадида соҳага юқори малакали мутахассислар, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш;

илм-фан ва таълим интеграциялашувини чуқурлаштириш, ёшларни илм-фанга, иқтидорли талабалар ва докторантларни соҳага оид илмий тадқиқотларга фаол жалб этишга шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш;

Институтнинг моддий-техника, илмий-тадқиқот базасини ривожлантириш, янги илмий натижаларни тижоратлаштиришга кўмаклашувчи тузилмаларни ташкил этиш ва улар фаолиятини йўлга қўйиш, ёш олимларга ижтимоий шароитлар яратиш;

Институтнинг халқаро илмий-техник ҳамкорлигини ривожлантириш, ёш олимларнинг илмий-тадқиқот фаолияти натижадорлигини фаоллаштириш.

3. Институт тузилмасида:

«Яримўтказгичлар материалшунослиги» лабораторияси негизида «Микроэлектроника ва электротехника материалшунослиги» лабораторияси;

«Гелиофизика ва муқобил энергия манбалари» лабораторияси негизида «Муқобил энергия манбалари» лабораторияси;

«Ядро-физикавий тадқиқотлар» лабораторияси негизида «Ядро-физикавий тадқиқот методлари» лабораторияси ташкил этилсин.

4. Қуйидагилар:

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини 2027 йил 1 январгача босқичма-босқич мақбуллаштириш жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки:

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректорига, зарур ҳолларда, Институт тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади;

Институт илмий ходимларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар 2022 йилдан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Институтга давлат илмий дастурлари доирасида бажарилаётган илмий лойиҳаларга ажратилган бюджет маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан биргаликда бир ой муддатда Институтнинг янги таҳрирдаги Устави ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

6. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти ҳамда Беларусь Республикасининг «Микро-, опто-, ўта юқори частотали электроника» инновацион-саноат кластери ўртасида қуйидагиларни назарда тутувчи битим имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

илмий таҳлил ва технологик прогноз қилиш орқали яримўтказгичлар физикаси соҳасини ривожлантириш бўйича «йўл хариталари» ни ҳамкорликда ишлаб чиқиш;

яримўтказгичилар физикаси ва микроэлектроника соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини биргаликда амалга ошириш;

халқаро семинарлар, конференциялар ва симпозиумларни ташкил этиш ва ўтказиш;

магистратура, докторантура орқали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, уларни стажировкага юбориш;

томонларда мавжуд замонавий таҳлилий ва тадқиқот асбоб-ускуналаридан фойдаланиш бўйича ўзаро хизмат кўрсатиш.

7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Институт тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган яримўтказгичлар физикаси соҳасидаги олий таълим муассасалариаро конструкторлик-тажриба бюросига эга бўлган Микроэлектроника илмий-инновацион марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

8. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

республика иқтисодиётининг етакчи тармоқлари ва соҳаларининг реал эҳтиёжларини ҳисобга олиб ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош, сифатли муқобил энергетика, электротехника ҳамда микроэлектроника соҳасида конструкторлик ва тажриба ишларини амалга ошириш;

юқори технологияларга асосланган импорт ўрнини босувчи қурилмалар, асбоб-ускуналарни маҳаллийлаштириш ва экспортбоп қурилмаларни ишлаб чиқиш юзасидан фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, хўжалик шартномалари асосида илмий-тадқиқот ишларини бажариш;

илмий-педагог ходимлар, мутахассислар, ёш олимлар, иқтидорли талабалар ва ўқувчиларни амалий илмий тадқиқотларга жалб қилган ҳолда иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари буюртмалари асосида муқобил энергетика, электротехника ҳамда микроэлектроника, бошқарув, ишлаб чиқариш, бошқа йўналишлардаги жараёнларни автоматлаштириш, уларнинг моделлари, тажриба намуналари, тажриба-конструкторлик ишланмалари, дастурий маҳсулотларини яратиш ва амалиётга жорий этиш;

мудофаа саноати учун маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари буюртмалари бўйича эскирган ускуналарни модернизациялаш;

хорижий мамлакатларнинг яримўтказгичлар физикаси, микроэлектроника ва муқобил энергетика соҳасидаги илғор илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш.

9. Белгилансинки:

Марказ фаолиятини амалга ошириш учун Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади, белгиланган тартибда бюджетдан ташқари маблағлар бўйича алоҳида даромадлар ва харажатлар сметаси тасдиқланади;

Марказ фаолияти илмий лойиҳалар ва хўжалик шартномалари ҳисобидан шакллантирилган маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан биргаликда Марказни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда Институтнинг «ЭГ-2 СОКОЛ электростатик тезлатгич» ноёб илмий объектини модернизациялаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш чораларини кўрсин.

11. Институт моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4936-сон қарори билан тасдиқланган 2021 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг асосий параметрларида иқтисод қилинган ёки ўзлаштирилмаган капитал қўйилмалар лимитларини қайта тақсимлаш орқали Институт бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, ёш олимлар турар жойини барпо этиш ишларига 2021 йилда 10 млрд сўм маблағ ажратилсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Институт бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш ишларини белгиланган тартибда амалга ошириш чораларини кўрсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Институт моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида «Микроэлектроника ва электротехника материалшунослиги» ва «Муқобил энергия манбалари» лабораторияларини замонавий илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун зарур бюджет маблағларини 2022-2023 йилларда Институтнинг харажатлар сметасида назарда тутсин.

13. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтининг Васийлик кенгаши таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар Васийлик кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Институтни моддий-техник жиҳатдан мустаҳкамлаш учун молиявий ёрдам ташкил этиш, хайрия, техник кўмак маблағлари (грантлар) ва бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш;

яримўтказгичлар физикаси, муқобил энергетика, электротехника ҳамда микроэлектроника соҳасида Институтни ривожлантиришга кўмаклашувчи дастурлар ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолиятига илмий ишланмалар натижаларини самарали жорий этишга кўмаклашиш;

Институтнинг илмий ва илмий-педагог кадрлари ва ёш олимларининг Scopus ва Web of science каби маълумотлар базасига кирган халқаро илмий журналларда илмий мақолалар чоп этиш борасидаги сарф-харажатларини молиялаштириш, шунингдек, илмий-тадқиқот ва ўқув-методик ишлар бажарилишидан келиб чиқиб уларни моддий рағбатлантириб боришни ташкил этиш;

Институтда олий таълимдан кейинги таълим жараёнини ташкил этиш учун малакали илмий-педагог кадрлар, жумладан, хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб этиш ҳамда ёш олимлар, докторантларнинг хорижий университетлар ва илмий марказларга докторантура ва стажировкага юборилишини таъминлаш;

Институт ходимларининг меҳнат шароитларини ҳамда уларнинг ижтимоий таъминотини яхшилаш ва қўллаб-қувватлашни ташкил этиш;

Институт биноларининг қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун зарур молиявий маблағлар йўналтирилишини, замонавий илмий лаборатория жиҳозлари, компьютер ва бошқа ташкилий техника, кутубхона фонди билан жиҳозланишини таъминлаш.

14. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Tashelectronics» масъулияти чекланган жамиятнинг устав капиталидаги давлат улушини бошқариш функциясини Институтга бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

15. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Институтнинг моддий-техника базаси ва етакчи олимлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида Тошкент давлат техника университети ҳамда Тошкент давлат транспорт университетининг базавий кафедралари филиалларини Институтда ташкил этиш чораларини кўрсин.

Бунда:

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларининг тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари талабалари учун Институт базасида ўқув ва амалиёт дарсларини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг битирув-малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари тадқиқотларини олиб бориши йўлга қўйилади;

Институтнинг етакчи олимлари битирув-малакавий ишлар, магистрлик ва докторлик диссертацияларига илмий раҳбарлик ишларига жалб этилади.

16. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Институтнинг Ўзбекистон физик-талабалари ва ёш олимларининг ассоциациясини жалб қилган ҳолда республикада мавжуд физика фани чуқур ўқитиладиган умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар билан Институт ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, юқори синф ўқувчиларини илм-фанга жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда амалиётга жорий этсин;

Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Институтнинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастурини ишлаб чиқсин ҳамда Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашида тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 25 июндаги 468-сон қарорининг 3-банди ва унга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

18. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 639-сон қарорига 1-ИЛОВА

Муқобил энергетика, электротехника саноати, микро ва наноэлектроникани ривожлантириш, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти фаолиятини кучайтириш бўйича

Т / р Тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Муқобил энергетика, электротехника саноати, микро ва наноэлектроникани ривожлантириш мақсадида соҳага юқори малакали мутахассислар, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш 1. Яримўтказгичлар физикаси ҳамда яримўтказгичли микроэлектроника соҳасида илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда тегишли олий таълим муассасаларига юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашиш. 1. Илмий тадқиқот йўналишларини республика иқтисодиёти реал сектори муаммоларининг ечимига йўналтириш. 2021 йил ноябрдан бошлаб доимо – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Энергетика вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Олий аттестация комиссияси, Институт 2. Докторлик диссертациялари ва илмий тадқиқот ишлари мавзуларини муқобил энергетика, электротехника саноати каби соҳаларнинг муаммолари асосида шакллантириш. Доимо 3. Соҳа бўйича илмий даражали кадрларни тайёрлаш кўламини кенгайтириш мақсадида янги «Микроэлектроника» ихтисослигини очиш бўйича таклифлар киритиш. 2021 йил декабрь 2. Тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг янги ўқув дастурлари, дарсликлари, ўқув қўлланмаларини яратишга амалий ёрдам кўрсатиш орқали ўқув-методик ишларнинг даражаси ҳамда сифатини ошириш. 1. Фаннинг сўнгги ютуқларини инобатга олган ҳолда ўқув ва илмий адабиётларнинг янги авлодини яратиш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб доимо Шартнома асосида жалб қилинган маблағлар, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор олий таълим муассасалари, Институт 2. Соҳанинг халқаро даражадаги ютуқлари асосида талабалар учун интерактив маърузалар тайёрлаш ва ўқув жараёнида фойдаланиш. Доимо 3. Институтда соҳа учун кадрлар тайёрлайдиган етакчи олий таълим муассасаларининг базавий кафедралари филиалларини ташкил этиш. 1. Тегишли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномаларини тузиш ва имзолаш. 2021 йил ноябрь – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Институт, манфаатдор олий таълим муассасалари 2. Базавий кафедралар филиалларида ўқитиладиган фанларни аниқлаш, тегишли ўқув режалари ва фан дастурларини амалий билим беришга қаратиб такомиллаштириш, профессор-ўқитувчиларни ўқув жараёнига жалб қилиш. 2021 йил ноябрдан бошлаб доимо 3. Талабаларни Институт моддий-техника базаси, лабораториялари ва имкониятлари билан таништириш, олимлар билан учрашувлар ўтказиш. Ҳар ўқув йили бошланишида доимо 4. Институт базасида ўқув ва амалиёт дарсларини ташкил этиш, шунингдек, талабаларнинг битирув-малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари тадқиқотларини олиб бориш. Ўқув йили давомида 5. Битирув-малакавий ишлар, магистрлик ва докторлик диссертацияларига илмий раҳбарлик қилиш. Ўқув йили давомида 6. Институт олимлари билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш. Доимо 4. Институтда фаолият олиб бораётган яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника соҳасида ягона ихтисослашган «Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника» илмий журналининг инглиз тилидаги варианти — «Eurasian Journal of Semiconductors Science and Engineering»ни Scopus маълумотлар базасига киритиш. 1. «Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника» илмий журналини нашр этиш фаолиятини халқаро талаблар асосида шакллантириш. 2021 йил декабрь Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Институт 2. «Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника» илмий журналининг электрон платформасини яратиш (замонавий веб-сайт, мобил дастури ва ҳ.к.). 2022 йил март 3. «Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника» илмий журналининг инглиз тилидаги варианти — «Eurasian Journal of Semiconductors Science and Engineering»ни Scopus маълумотлар базасига киритиш чораларини кўриш. 2023 йилдан бошлаб 5. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш. 1. Институт ва Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик меморандумини тузиш. 2021 йил декабрь – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Институт 2. Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтнинг малакали илмий ходимларини «Муқобил энергия манбалари» лабораторияси фаолиятини ташкил этиш ва илмий йўналишларни белгилашга жалб этиш. Келишув асосида II. Илм-фан ва таълим интеграциялашувини чуқурлаштириш, ёшларни илм-фанга, иқтидорли талабалар ва докторантларни соҳага оид илмий тадқиқотларга фаол жалб этишга шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш 6. Юқори синф мактаб ўқувчиларини илм-фанга, иқтидорли талабалар ва докторантларни соҳага оид илмий тадқиқотларга фаол жалб этиш. 1. Физика фанига ихтисослаштирилган таянч мактаблар ва уларга бириктирилган олий таълим муассасаларининг кафедралари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб доимо – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги , Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги,Институт 2. Физика фани бўйича мактабларнинг юқори синфлари ўқувчиларини илм-фанга, иқтидорли талабалар ва докторантларни соҳага оид илмий тадқиқотларга жалб этиш мақсадида Институт лабораторияларидан фойдаланиш учун шароитлар яратиш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб доимо 3. Институтда ўтказиладиган конференциялар, тадбирлар ва илмий тадқиқотларда физика фани бўйича мактабларнинг юқори синфлари ўқувчилари, иқтидорли талабалар ва докторантларнинг иштирок этишини таъминлаш. Доимо 4. Мактабларнинг юқори синфлари ўқувчилари ва бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун «Ёш конструктор» клубини ташкил қилиш ва амалий тадқиқот ўтказишни ўргатиш. 2021 йил декабрдан бошлаб доимо 5. Институтга бириктирилган умумтаълим мактаблари учун физика фани бўйича лаборатория стендлари ва машғулотларни ташкил этиш, мультимедиа ва видео-қўлланмалар яратиш. Доимо 7. Иқтидорли талабалар, ёш олимлар ва докторантларнинг илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш. 1. Иқтидорли талабалар, ёш олимлар ва докторантларни Институтда бажарилаётган илмий лойиҳалар доирасида иш фаолияти билан таъминлаш. Тадбирлар режасида белгиланган муддатларда Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт 2. Илмий фаолият йўналишида ютуқларга эришган ёшларни, иқтидорли талабалар ва докторантларни қўллаб-қувватлаш учун уларни Ўзбекистон физик-талабалари ва ёш олимларининг ассоциацияси доимий аъзолигига қабул қилиш чораларини кўриш. Доимо 3. Иқтидорли талабалар, ёш олимлар ва докторантлар томонидан яратилган ишланма ва ихтироларни рағбатлантириш механизмини йўлга қўйиш. Доимо 8. Институнинг Ўзбекистон физик-талабалари ва ёш олимларининг ассоциацияси фаолиятини ривожлантириш. 1. Ўзбекистон физик-талабалари ва ёш олимларининг ассоциацияси билан биргаликда мактабларнинг юқори синфлари ўқувчиларини илм-фанга, иқтидорли талаба ва докторантларни соҳага оид илмий тадқиқотларга кенг жалб этиш. 2021 йил ноябрдан бошлаб доимо Шериклик шартномалари асосида, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси,Халқ таълими вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги,Ўзбекистон Миллий университети, Институт 2. Ўзбекистон физик-талабалари ва ёш олимларининг ассоциацияси томонидан мактабларнинг юқори синфлари ўқувчилари, иқтидорли талабалар ва докторантлар иштирокида «Энг фаол ёш физик» каби танловларни ташкил этиш. Доимо 3. Ўзбекистон физик-талабалари ва ёш олимларининг ассоциацияси логотипини яратиш ва кўкрак нишонини таъсис этиш. 2022 йил февраль 4. Институт томонидан соҳа хорижий илмий-тадқиқот олий таълим муассасалари, физика соҳасидаги ассоциациялари билан алоқалар ўрнатиш, ҳамкорликда турли тадбирларни ўтказиш бўйича келишувларга эришиш орқали Ўзбекистон физик-талабалари ва ёш олимларининг ассоциацияси мавқеини ошириш. 2022 йилдан бошлаб 9. Яримўтказгичлар физикаси соҳасидаги олий таълим муассасалариаро конструкторлик-тажриба бюросига эга бўлган Микроэлектроника илмий-инновацион маркази фаолиятини ташкил этиш. 1. Марказнинг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш. 2. Марказнинг асосий фаолият йўналишларига мувофиқ бошланғич ишларни ташкил этиш, илмий- тадқиқот ва конструкторлик тажриба ишларини белгилаш. 2022 йил февраль 2022 йил март – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт 3. Манфаатдор олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича шартномаларни имзолаш. 2022 йил апрелдан бошлаб доимо 10. Институт Васийлик кенгаши фаолиятини йўлга қўйиш. 1. Институт Васийлик кенгаши тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш. 2021 йил декабрь – Васийлик кенгаши 2. Васийлик кенгаши муҳокамасига олиб чиқиладиган долзарб масалаларни ўз ичига қамраб олган йиллик иш режасини тузиш ва тасдиқлаш. 2022 йил январь 3. Иш режасига мувофиқ Васийлик кенгаши мажлисларини ўтказиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш. Иш режасига мувофиқ 11. Ҳар хил чуқур сатҳли элементлар билан легирланган кремнийда киришмали нуқсонли комплексларнинг ҳосил бўлиш ва ривожланиш механизмларини экспериментал тадқиқ қилиш. 1. Кремнийни ҳар хил чуқур сатҳли элементлар билан легирлашнинг физик-кимёвий жиҳатлари ва технологик режимларини ишлаб чиқиш. 2022 йил март – Институт, манфаатдор олий таълим илмий-тадқиқот муассасалари 2. Кремнийнинг тақиқланган зонасида турли элементлар ҳосил қиладиган чуқур сатҳларнинг энергетик спектри ва электрон ҳолатларини аниқлаш. 2022 йил июнь 3. Амалга оширилган ишлар натижасида иссиқликка ва радиацияга ва бошқа ташқи таъсирларга чидамли янги яримўтказгичли материаллар ишлаб чиқиш. 2022 йил ноябрь 12. Муқобил энергетика, электротехника саноати ҳамда микроэлектроника соҳаси учун зарур бўлган турли яримўтказгичли материаллар, структураларни тадқиқ қилиш, улар асосида яримўтказгичли асбоб-ускуналарни яратиш бўйича фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш. 1. Тадқиқотлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва истеъмолчи корхоналарнинг илмий тадқиқотларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш. 2022 йил февраль Илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Институт 2. Лойиҳалар мавзусини танловда эълон қилишга тақдим этиш. 2022 йил март 3. Тадқиқотлар мавзусини танловда эълон қилиш. Танлов шартларига кўра 4. Танловда қатнашиш учун лойиҳани тақдим этиш. Танлов эълон қилингач бир ой муддатда 5. Экспериментал тадқиқотларни амалга ошириш. Танлов натижа л арига кўра 13. Республика иқтисодиётининг етакчи тармоқлари ва соҳаларида фаолият юритаётган ташкилотлар билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш муаммоларига бағишланган ишларни амалга ошириш. 1. Етакчи тармоқ ва соҳа ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш. 2022 йил апрель – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Институт, манфаатдор ташкилотлар 2. Ҳамкорликда бажариладиган ишлар режасини тузиш ва тасдиқлаш. 2022 йил май 3. Республика иқтисодиётининг етакчи тармоқлари ва соҳаларининг реал эҳтиёжларини ҳисобга олиб Институт ходимлари иштирокида илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш муаммоларига бағишланган ишларни бажариш. 2022 йил июндан бошлаб доимо 4. Муқобил энергетика, электротехника, микроэлектроника соҳаси учун тажриба намуналари, тажриба-конструкторлик ишланмалари, дастурий маҳсулотларни яратиш. 2022 йил октябрдан бошлаб эҳтиёжга мувофиқ III. Институтнинг моддий-техника, илмий-тадқиқот базасини ривожлантириш, янги илмий натижаларни тижоратлаштиришга кўмаклашувчи тузилмаларни ташкил этиш ва улар фаолиятини йўлга қўйиш, ёш олимларга ижтимоий шароитлар яратиш 14. Институтда «Микроэлектроника ва электротехника материалшунослиги» ва «Муқобил энергия манбалари» лабораторияларини ташкил этиш ва жиҳозлаш. 1. Янги лабораториялар фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида Институтнинг янги таҳрирдаги Уставини ишлаб чиқиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. 2021 йил ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Институт Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2. «Микроэлектроника ва электротехника материалшунослиги» ва «Муқобил энергия манбалари» лабораторияларига зарур бўлган илмий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар рўйхатини шакллантириш ва дастлабки ҳисоб-китобларни амалга ошириш. 2021 йил декабрь 3. Лабораторияларни жиҳозлаш учун зарур маблағ ажратиш. 2022 йил январь 4. Зарур илмий асбоб-ускуналар ва бутловчи қисмларни белгиланган тартибда харид қилиш. 2022 йил сентябрь 5. Лабораторияларни жиҳозлаш ва уларнинг тўлақонли фаолиятини йўлга қўйиш. 2022-2023 йиллар 15. Институт моддий-теника базасини мустаҳкамлаш ва ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш. 1. Институтнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, ёш олимлар турар жойини барпо этиш бўйича лойҳа-смета ҳужжатлари ҳамда харажатлар сметасини ишлаб чиқиш. 2021 йил ноябрь 2021 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Институт 2. Институт бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишларини бошлаш учун маблағ ажратиш. 2021 йил декабрь 3. Институт бино ва иншоотарини реконструция қилиш ишларини бошлаш. 2022 йил январь 16. Институтнинг яримўтказгичлар физикаси соҳасидаги тажриба-саноат ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш. 1. Институтда яримўтказгичлар физикаси соҳасидаги олий таълим муассасалариаро конструкторлик-тажриба бюросига эга бўлган Микроэлектроника илмий-инновацион марказини ташкил этиш бўйича таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2021 йил декабрь Ўзбекистон Миллий университетининг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,Васийлик кенгаши томонидан жалб қилинадиган маблағалар Васийлик кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт 2. Беларусь Республикасининг «Микро-, опто-, ўта юқори частотали электроника» инновацион-саноат кластери билан ҳамкорликда Марказ фаолиятини йўлга қўйиш учун қўшимча келишувларга эришиш. 2022 йил февраль 3. Марказ фаолиятини йўлга қўйиш, унинг бино ва иншоотларини барпо этиш, мебель, зарур асбоб-ускуналар ҳамда бутловчи қисмлар билан жиҳозлаш. 2022-2023 йиллар давомида 17. Турли хил нурланишларнинг яримўтказгичли материаллар ва улар асосидаги асбоб-ускуналарнинг хусусиятларига таъсирини ўрганиш мақсадида Институтнинг «ЭГ-2 СОКОЛ электростатик тезлатгич» ноёб илмий объектини модернизация қилиш. 1. «ЭГ-2 СОКОЛ электростатик тезлатгич» ноёб илмий объектини модернизация қилиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш. 2021 йил ноябрь Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Ўзбекистон Миллий университетининг бюджетдан ташқари маблағлари, Васийлик кенгаши томонидан жалб қилинадиган маблағалар Васийлик кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт 2. «ЭГ-2 СОКОЛ электростатик тезлатгич» ноёб илмий объектини модернизация қилиш бўйича харажатлар сметасини шакллантириш. 2021 йил декабрь 3. «ЭГ-2 СОКОЛ электростатик тезлатгич» ноёб илмий объектини модернизация қилиш. 2022-2023 йиллар IV. Институтнинг халқаро илмий-техник ҳамкорлигини ривожлантириш, ёш олимларнинг илмий-тадқиқот фаолияти натижадорлигини фаоллаштириш 18. Россия Федерациясидаги яримўтказгичлар физикаси, муқобил энеретика, микро ва наноэлектроника йўналишида илмий тадқиқотларни олиб борадиган олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш. 1. Россия Федерацияси Илм-фан ва олий таълим вазирлигига ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифларни белгиланган тартибда юбориш. 2022 йил февраль Ўзбекистон Миллий университетининг бюджетдан ташқари маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт 2. Россия Федерацияси тегишли олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларини аниқлаш. 2022 йил март 3. Ҳамкорлик ўрнатиш бўйича тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш учун Россия томонига юбориш. 2022 йил май 19. Яримўтказгичлар физикаси соҳасида етакчи ҳисобланган хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорликни ўрнатиш. 1. Беларусь, Украина, Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, Германия каби давлатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. 2022 йилдан бошлаб доимо – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт 2. Яримўтказгичлар физикаси соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларига етакчи хорижий олим ва экспертларни жалб қилиш. 2022 йил сентябрдан бошлаб доимо 3. Хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорликда илмий-техник лойиҳаларни бажариш. Эришилган келишувларга мувофиқ 20. Хорижий илмий марказларда меҳнат қилаётган ватандош олимларни Институтнинг тадқиқотларида иштирок этиш учун жалб қилиш. 1. Хорижий илмий марказларда меҳнат қилаётган ватандошларнинг маълумотлар базасини шакллантириш. 2022 йил март «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари, Васийлик кенгаши томонидан жалб қилинадиган маблағалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт 2. Ватандош олимларимиз билан доимий асосда музокаралар олиб борилишини таъминлаш ва улар иштирокида тадқиқот ишларининг қўшма лойиҳасини тайёрлаш. 2022 йил май 3. Лойиҳани Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан келишиш. 2022 йил июль 21. Республикадаги яримўтказгичлар физикаси, муқобил энергетика, микроэлектроника соҳаси бўйича докторлик диссертацияларига илмий раҳбарлик қилиш учун хорижий олимларни жалб қилиш. 1. Хорижий олимларни жалб қилиш учун Институт ва тегишли олий таълим муассасаларида яримўтказгичлар физикаси, муқобил энергетика, микроэлектроника каби соҳалар бўйича диссертацияларнинг устувор илмий мавзуларини белгилаб олиш. 2022 йил март Олий таълим муассасалари маблағлари, «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт, манфаатдор олий таълим муассасалари 2. Устувор йўналишлар бўйича докторлик диссертацияларига илмий раҳбарлик қилиш учун хорижий олимларни республикага жалб қилиш механизмини ишлаб чиқиш. 2022 йил апрель 3. Квоталарни дастлабки режалаштириш ва ишлаш шароитларини яратиш мақсадида етакчи илмий марказларнинг олимлари билан музокаралар олиб бориш. 2022 йил май-июнь 4. Етакчи хорижий ташкилотлар билан қўшма тадқиқотлар режасини ишлаб чиқиш ва шартномалар тузиш. 2022 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 639-сон қарорига 2-ИЛОВА

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтининг

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 639-сон қарорига 3-ИЛОВА

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини 2027 йил 1 январгача босқичма-босқич мақбуллаштириш

Т/р Лабораториялар номи Илмий ходимлар штат бирликлари сони 2022-2023 йй. 2024 — 2026 йй. 2027 йилдан бошлаб 1. Яримўтказгичлар физикаси 7 6 2 2. Микроэлектроника ва электротехника материалшунослиги 7 6 2 3. Яримўтказгичлар микроэлектроникаси 4 4 2 4. Муқобил энергия манбалари 5 4 2 5. Квант электроникаси ва лазер технологиялари 4 3 2 6. Конденсацияланган муҳитлар физикаси 3 3 2 7. Қаттиқ жисмларнинг радиацион физикаси 4 3 2 8. Ядро-физикавий тадқиқот методлари 3 3 2 Жами: 37 32 16

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 639-сон қарорига 4-ИЛОВА

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтининг Васийлик кенгаши

1. Б.А. Мусаев — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси 2. С.М. Бузрукхонов — Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари 3. И.У. Маджидов — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари 4. А.И. Ахмедхаджаев — Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари 5. У.У. Шарифходжаев — Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари 6. А.Ш. Иноятов — Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари 7. Ж.И. Абруев — Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари 8. Ж.Ш. Эгамбердиев — Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари 9. У.Ш. Бегимкулов — Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг ўринбосари 10. Ж.Т. Мирзамахмудов — «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси 11. К.С. Санакулов — «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК бош директори 12. А.Х. Хурсанов — «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бошқаруви раиси 13. Ш.Б. Умурзаков — «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси 14. И.У. Хайдаров — «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бошқаруви раиси 15. У.М. Мустафоев — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси 16. Ф.М. Абдурахманов — «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раиси 17. Д.Д. Джамалов — «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси бошқаруви раиси ўринбосари 18. Ш.Б. Утамурадова — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти директори 19. О.К. Абдурахманов — Тошкент давлат транспорт университети ректори 20. Б.Ш. Махкамов — Тошкент ахборот технологиялари университети ректори 21. Ш.И. Отажонов — Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқармаси бошлиғи 22. Х.Х. Келдиев — «Tashelectronics» МЧЖ директори 23. Н.А. Тургунов — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти илмий котиби, Васийлик кенгаши котиби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 12 октябрь,

639-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 09/21/639/0956-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAQSADLI KOMPLEKS DASTUR

TUZILMASI

JADVALI

TARKIBI

Muqobil energetika, elektrotexnika hamda mikroelektronika sanoatini rivojlantirish, yarimoʻtkazgichlar fizikasi sohasidagi ilmiy tadqiqotlar natijadorligini oshirishni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash, shuningdek, Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi Yarimoʻtkazgichlar fizikasi va mikroelektronika ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatini kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Respublikada muqobil energetika, mikro va nanoelektronika hamda kondensatsiyalangan muhitlar (jumladan, yarimoʻtkazgichlar) fizikasi sohalarida chuqur fundamental va amaliy tadqiqotlarni amalga oshirish, zamonaviy asbob-uskunalarda ilmiy tadqiqotlar oʻtkazish orqali yangi natijalar olish — ilmiy hajmdor texnologiyalarni yaratishni, innovatsion ishlanmalarni ishlab chiqarishga joriy etishni, iqtisodiyot tarmoqlarining ehtiyojiga muvofiq ilmiy tadqiqotlar natijalarini tijoratlashtirish va elektrotexnika sanoatining rivojlanishini taʼminlaydi. Bu oʻz navbatida mamlakatning texnologik rivojlanish istiqbollari bilan chambarchas bogʻliqdir.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2021-yil 3-fevraldagi PF-6155-son Farmonida belgilangan vazifalarga muvofiq muqobil energetika hamda elektrotexnika sanoatini rivojlantirish, yarimoʻtkazgichlar fizikasi va mikroelektronika sohasidagi ilmiy tadqiqotlar natijadorligini oshirish, dunyo ilm-fani bilan integratsiyalashuvni taʼminlash, sohaga zamonaviy bilim va koʻnikmaga ega yuqori malakali mutaxassislar, ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni tayyorlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Energetika vazirligi, “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi hamda Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligining Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi Yarimoʻtkazgichlar fizikasi va mikroelektronika ilmiy-tadqiqot instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) moddiy-texnika bazasini rivojlantirish va faoliyatini kuchaytirish orqali respublikada muqobil energetika, mikro va nanoelektronika hamda yarimoʻtkazgichlar fizikasi sohalarida ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar tayyorlash, dunyo ilm-fani bilan integratsiyalashadigan, natijadorlikka qaratilgan ilmiy tadqiqotlarni amalga oshirish va istiqbolda ilmiy hajmdor texnologiyalarni yaratish orqali innovatsion ishlanmalarni respublika iqtisodiyoti real sektoriga joriy etish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Muqobil energetika, elektrotexnika sanoati, mikro va nanoelektronikani rivojlantirish, Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi Yarimoʻtkazgichlar fizikasi va mikroelektronika ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatini kuchaytirish boʻyicha maqsadli kompleks dastur 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

muqobil energetika, elektrotexnika sanoati, mikro va nanoelektronikani rivojlantirish maqsadida sohaga yuqori malakali mutaxassislar, ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar tayyorlash;

ilm-fan va taʼlim integratsiyalashuvini chuqurlashtirish, yoshlarni ilm-fanga, iqtidorli talabalar va doktorantlarni sohaga oid ilmiy tadqiqotlarga faol jalb etishga shart-sharoitlar yaratish, ularning ilmiy izlanishlarini qoʻllab-quvvatlash;

Institutning moddiy-texnika, ilmiy-tadqiqot bazasini rivojlantirish, yangi ilmiy natijalarni tijoratlashtirishga koʻmaklashuvchi tuzilmalarni tashkil etish va ular faoliyatini yoʻlga qoʻyish, yosh olimlarga ijtimoiy sharoitlar yaratish;

Institutning xalqaro ilmiy-texnik hamkorligini rivojlantirish, yosh olimlarning ilmiy-tadqiqot faoliyati natijadorligini faollashtirish.

3. Institut tuzilmasida:

“Yarimoʻtkazgichlar materialshunosligi” laboratoriyasi negizida “Mikroelektronika va elektrotexnika materialshunosligi” laboratoriyasi;

“Geliofizika va muqobil energiya manbalari” laboratoriyasi negizida “Muqobil energiya manbalari” laboratoriyasi;

“Yadro-fizikaviy tadqiqotlar” laboratoriyasi negizida “Yadro-fizikaviy tadqiqot metodlari” laboratoriyasi tashkil etilsin.

4. Quyidagilar:

Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi Yarimoʻtkazgichlar fizikasi va mikroelektronika ilmiy-tadqiqot institutining tuzilmasi 2-ilovaga muvofiq;

Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi Yarimoʻtkazgichlar fizikasi va mikroelektronika ilmiy-tadqiqot institutining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonini 2027-yil 1-yanvargacha bosqichma-bosqich maqbullashtirish jadvali 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Belgilansinki:

Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti rektoriga, zarur hollarda, Institut tuzilmasiga xodimlarning tasdiqlangan cheklangan umumiy soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi beriladi;

Institut ilmiy xodimlarini saqlash bilan bogʻliq xarajatlar 2022-yildan Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan Institutga davlat ilmiy dasturlari doirasida bajarilayotgan ilmiy loyihalarga ajratilgan budjet mablagʻlari va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar uchun ajratilgan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti bilan birgalikda bir oy muddatda Institutning yangi tahrirdagi Ustavi ishlab chiqilishi va tasdiqlanishini, shuningdek, belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin.

6. Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi Yarimoʻtkazgichlar fizikasi va mikroelektronika ilmiy-tadqiqot instituti hamda Belarus Respublikasining “Mikro-, opto-, oʻta yuqori chastotali elektronika” innovatsion-sanoat klasteri oʻrtasida quyidagilarni nazarda tutuvchi bitim imzolanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin:

ilmiy tahlil va texnologik prognoz qilish orqali yarimoʻtkazgichlar fizikasi sohasini rivojlantirish boʻyicha “yoʻl xaritalari” ni hamkorlikda ishlab chiqish;

yarimoʻtkazgichilar fizikasi va mikroelektronika sohasida ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarini birgalikda amalga oshirish;

xalqaro seminarlar, konferensiyalar va simpoziumlarni tashkil etish va oʻtkazish;

magistratura, doktorantura orqali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni tayyorlash, ularni stajirovkaga yuborish;

tomonlarda mavjud zamonaviy tahliliy va tadqiqot asbob-uskunalaridan foydalanish boʻyicha oʻzaro xizmat koʻrsatish.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Energetika vazirligi hamda Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligining Institut tuzilmasida yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan yarimoʻtkazgichlar fizikasi sohasidagi oliy taʼlim muassasalariaro konstruktorlik-tajriba byurosiga ega boʻlgan Mikroelektronika ilmiy-innovatsion markazini (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tashkil etish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

8. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari va faoliyati yoʻnalishlari etib belgilansin:

respublika iqtisodiyotining yetakchi tarmoqlari va sohalarining real ehtiyojlarini hisobga olib ichki va tashqi bozorlarda raqobatbardosh, sifatli muqobil energetika, elektrotexnika hamda mikroelektronika sohasida konstruktorlik va tajriba ishlarini amalga oshirish;

yuqori texnologiyalarga asoslangan import oʻrnini bosuvchi qurilmalar, asbob-uskunalarni mahalliylashtirish va eksportbop qurilmalarni ishlab chiqish yuzasidan fundamental va amaliy ilmiy tadqiqotlarni, innovatsion loyihalarni amalga oshirish, shuningdek, xoʻjalik shartnomalari asosida ilmiy-tadqiqot ishlarini bajarish;

ilmiy-pedagog xodimlar, mutaxassislar, yosh olimlar, iqtidorli talabalar va oʻquvchilarni amaliy ilmiy tadqiqotlarga jalb qilgan holda iqtisodiyotning yetakchi tarmoqlari buyurtmalari asosida muqobil energetika, elektrotexnika hamda mikroelektronika, boshqaruv, ishlab chiqarish, boshqa yoʻnalishlardagi jarayonlarni avtomatlashtirish, ularning modellari, tajriba namunalari, tajriba-konstruktorlik ishlanmalari, dasturiy mahsulotlarini yaratish va amaliyotga joriy etish;

mudofaa sanoati uchun mahsulotlar va butlovchi buyumlar ishlab chiqarishni oʻzlashtirish hamda iqtisodiyot tarmoqlari buyurtmalari boʻyicha eskirgan uskunalarni modernizatsiyalash;

xorijiy mamlakatlarning yarimoʻtkazgichlar fizikasi, mikroelektronika va muqobil energetika sohasidagi ilgʻor ilmiy-tadqiqot tashkilotlari bilan oʻzaro manfaatli hamkorlikni yoʻlga qoʻyish.

9. Belgilansinki:

Markaz faoliyatini amalga oshirish uchun Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari boʻyicha alohida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari ochiladi, belgilangan tartibda budjetdan tashqari mablagʻlar boʻyicha alohida daromadlar va xarajatlar smetasi tasdiqlanadi;

Markaz faoliyati ilmiy loyihalar va xoʻjalik shartnomalari hisobidan shakllantirilgan mablagʻlar hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti bilan birgalikda Markazni zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlash hamda Institutning “EG-2 SOKOL elektrostatik tezlatgich” noyob ilmiy obyektini modernizatsiyalash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi hamda Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universitetining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan mablagʻ ajratish choralarini koʻrsin.

11. Institut moddiy-texnika bazasini mustahkamlash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2021 — 2023-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 28-dekabrdagi PQ-4936-son qarori bilan tasdiqlangan 2021 — 2023-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturining asosiy parametrlarida iqtisod qilingan yoki oʻzlashtirilmagan kapital qoʻyilmalar limitlarini qayta taqsimlash orqali Institut bino va inshootlarini qurish, rekonstruksiya qilish, yosh olimlar turar joyini barpo etish ishlariga 2021-yilda 10 mlrd soʻm mablagʻ ajratilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Institut bino va inshootlarini rekonstruksiya qilish va qurish ishlarini belgilangan tartibda amalga oshirish choralarini koʻrsin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Institut moddiy-texnika bazasini mustahkamlash maqsadida “Mikroelektronika va elektrotexnika materialshunosligi” va “Muqobil energiya manbalari” laboratoriyalarini zamonaviy ilmiy asbob-uskunalar bilan jihozlash uchun zarur budjet mablagʻlarini 2022-2023-yillarda Institutning xarajatlar smetasida nazarda tutsin.

13. Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi Yarimoʻtkazgichlar fizikasi va mikroelektronika ilmiy-tadqiqot institutining Vasiylik kengashi tarkibi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Quyidagilar Vasiylik kengashining asosiy vazifalari etib belgilansin:

Institutni moddiy-texnik jihatdan mustahkamlash uchun moliyaviy yordam tashkil etish, xayriya, texnik koʻmak mablagʻlari (grantlar) va boshqa budjetdan tashqari mablagʻlarni jalb etish;

yarimoʻtkazgichlar fizikasi, muqobil energetika, elektrotexnika hamda mikroelektronika sohasida Institutni rivojlantirishga koʻmaklashuvchi dasturlar va istiqbolli tashabbuslarni qoʻllab-quvvatlash, ishlab chiqarish tashkilotlari faoliyatiga ilmiy ishlanmalar natijalarini samarali joriy etishga koʻmaklashish;

Institutning ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlari va yosh olimlarining Scopus va Web of science kabi maʼlumotlar bazasiga kirgan xalqaro ilmiy jurnallarda ilmiy maqolalar chop etish borasidagi sarf-xarajatlarini moliyalashtirish, shuningdek, ilmiy-tadqiqot va oʻquv-metodik ishlar bajarilishidan kelib chiqib ularni moddiy ragʻbatlantirib borishni tashkil etish;

Institutda oliy taʼlimdan keyingi taʼlim jarayonini tashkil etish uchun malakali ilmiy-pedagog kadrlar, jumladan, xorijiy olimlar va mutaxassislarni jalb etish hamda yosh olimlar, doktorantlarning xorijiy universitetlar va ilmiy markazlarga doktorantura va stajirovkaga yuborilishini taʼminlash;

Institut xodimlarining mehnat sharoitlarini hamda ularning ijtimoiy taʼminotini yaxshilash va qoʻllab-quvvatlashni tashkil etish;

Institut binolarining qurilish-taʼmirlash va jihozlash ishlarini amalga oshirish uchun zarur moliyaviy mablagʻlar yoʻnaltirilishini, zamonaviy ilmiy laboratoriya jihozlari, kompyuter va boshqa tashkiliy texnika, kutubxona fondi bilan jihozlanishini taʼminlash.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining “Tashelectronics” masʼuliyati cheklangan jamiyatning ustav kapitalidagi davlat ulushini boshqarish funksiyasini Institutga berish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

15. Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti Institutning moddiy-texnika bazasi va yetakchi olimlari salohiyatidan samarali foydalanish maqsadida Toshkent davlat texnika universiteti hamda Toshkent davlat transport universitetining bazaviy kafedralari filiallarini Institutda tashkil etish choralarini koʻrsin.

Bunda:

2021/2022 oʻquv yilidan boshlab oliy taʼlim muassasalarining tegishli bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari hamda magistratura mutaxassisliklari talabalari uchun Institut bazasida oʻquv va amaliyot darslarini tashkil etish, shuningdek, ularning bitiruv-malakaviy ishlari va magistrlik dissertatsiyalari tadqiqotlarini olib borishi yoʻlga qoʻyiladi;

Institutning yetakchi olimlari bitiruv-malakaviy ishlar, magistrlik va doktorlik dissertatsiyalariga ilmiy rahbarlik ishlariga jalb etiladi.

16. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi:

Xalq taʼlimi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda Institutning Oʻzbekiston fizik-talabalari va yosh olimlarining assotsiatsiyasini jalb qilgan holda respublikada mavjud fizika fani chuqur oʻqitiladigan umumtaʼlim va ixtisoslashtirilgan maktablar bilan Institut oʻrtasida hamkorlikni kengaytirish, yuqori sinf oʻquvchilarini ilm-fanga jalb qilish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqsin va tasdiqlasin hamda amaliyotga joriy etsin;

Innovatsion rivojlanish vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda Institutning 2022 — 2026-yillarga moʻljallangan ilmiy-tadqiqot ishlari dasturini ishlab chiqsin hamda Fan va texnologiyalar boʻyicha respublika kengashida tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

17. Vazirlar Mahkamasining “Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzurida Yarimoʻtkazgichlar fizikasi va mikroelektronika ilmiy-tadqiqot institutini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 25-iyundagi 468-son qarorining 3-bandi va unga ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

18. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

19. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev, Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A.X. Toshkulov hamda Oʻzbekiston Respublikasi energetika vaziri A.S. Sultanov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-oktabrdagi 639-son qaroriga 1-ILOVA

Muqobil energetika, elektrotexnika sanoati, mikro va nanoelektronikani rivojlantirish, Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi Yarimoʻtkazgichlar fizikasi va mikroelektronika ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatini kuchaytirish boʻyicha

T / r Tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Muqobil energetika, elektrotexnika sanoati, mikro va nanoelektronikani rivojlantirish maqsadida sohaga yuqori malakali mutaxassislar, ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar tayyorlash 1. Yarimoʻtkazgichlar fizikasi hamda yarimoʻtkazgichli mikroelektronika sohasida ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar tayyorlash hamda tegishli oliy taʼlim muassasalariga yuqori malakali mutaxassislarni tayyorlashga koʻmaklashish. 1. Ilmiy tadqiqot yoʻnalishlarini respublika iqtisodiyoti real sektori muammolarining yechimiga yoʻnaltirish. 2021-yil noyabrdan boshlab doimo – Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Energetika vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar, Oliy attestatsiya komissiyasi, Institut 2. Doktorlik dissertatsiyalari va ilmiy tadqiqot ishlari mavzularini muqobil energetika, elektrotexnika sanoati kabi sohalarning muammolari asosida shakllantirish. Doimo 3. Soha boʻyicha ilmiy darajali kadrlarni tayyorlash koʻlamini kengaytirish maqsadida yangi “Mikroelektronika” ixtisosligini ochish boʻyicha takliflar kiritish. 2021-yil dekabr 2. Tegishli bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarining yangi oʻquv dasturlari, darsliklari, oʻquv qoʻllanmalarini yaratishga amaliy yordam koʻrsatish orqali oʻquv-metodik ishlarning darajasi hamda sifatini oshirish. 1. Fanning soʻnggi yutuqlarini inobatga olgan holda oʻquv va ilmiy adabiyotlarning yangi avlodini yaratish. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab doimo Shartnoma asosida jalb qilingan mablagʻlar, Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, manfaatdor oliy taʼlim muassasalari, Institut 2. Sohaning xalqaro darajadagi yutuqlari asosida talabalar uchun interaktiv maʼruzalar tayyorlash va oʻquv jarayonida foydalanish. Doimo 3. Institutda soha uchun kadrlar tayyorlaydigan yetakchi oliy taʼlim muassasalarining bazaviy kafedralari filiallarini tashkil etish. 1. Tegishli oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlik shartnomalarini tuzish va imzolash. 2021-yil noyabr – Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi, Institut, manfaatdor oliy taʼlim muassasalari 2. Bazaviy kafedralar filiallarida oʻqitiladigan fanlarni aniqlash, tegishli oʻquv rejalari va fan dasturlarini amaliy bilim berishga qaratib takomillashtirish, professor-oʻqituvchilarni oʻquv jarayoniga jalb qilish. 2021-yil noyabrdan boshlab doimo 3. Talabalarni Institut moddiy-texnika bazasi, laboratoriyalari va imkoniyatlari bilan tanishtirish, olimlar bilan uchrashuvlar oʻtkazish. Har oʻquv yili boshlanishida doimo 4. Institut bazasida oʻquv va amaliyot darslarini tashkil etish, shuningdek, talabalarning bitiruv-malakaviy ishlari va magistrlik dissertatsiyalari tadqiqotlarini olib borish. Oʻquv yili davomida 5. Bitiruv-malakaviy ishlar, magistrlik va doktorlik dissertatsiyalariga ilmiy rahbarlik qilish. Oʻquv yili davomida 6. Institut olimlari bilan hamkorlikda ilmiy tadqiqotlar olib borish. Doimo 4. Institutda faoliyat olib borayotgan yarimoʻtkazgichlar fizikasi va mikroelektronika sohasida yagona ixtisoslashgan “Yarimoʻtkazgichlar fizikasi va mikroelektronika” ilmiy jurnalining ingliz tilidagi varianti — “Eurasian Journal of Semiconductors Science and Engineering”ni Scopus maʼlumotlar bazasiga kiritish. 1. “Yarimoʻtkazgichlar fizikasi va mikroelektronika” ilmiy jurnalini nashr etish faoliyatini xalqaro talablar asosida shakllantirish. 2021-yil dekabr Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Institut 2. “Yarimoʻtkazgichlar fizikasi va mikroelektronika” ilmiy jurnalining elektron platformasini yaratish (zamonaviy veb-sayt, mobil dasturi va h.k.). 2022-yil mart 3. “Yarimoʻtkazgichlar fizikasi va mikroelektronika” ilmiy jurnalining ingliz tilidagi varianti — “Eurasian Journal of Semiconductors Science and Engineering”ni Scopus maʼlumotlar bazasiga kiritish choralarini koʻrish. 2023-yildan boshlab 5. Energetika vazirligi huzuridagi Qayta tiklanuvchi energiya manbalari milliy ilmiy-tadqiqot instituti bilan hamkorlikda ilmiy-tadqiqot ishlarini tashkil qilish. 1. Institut va Qayta tiklanuvchi energiya manbalari milliy ilmiy-tadqiqot instituti oʻrtasida hamkorlik memorandumini tuzish. 2021-yil dekabr – Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Energetika vazirligi, Institut 2. Qayta tiklanuvchi energiya manbalari milliy ilmiy-tadqiqot institutning malakali ilmiy xodimlarini “Muqobil energiya manbalari” laboratoriyasi faoliyatini tashkil etish va ilmiy yoʻnalishlarni belgilashga jalb etish. Kelishuv asosida II. Ilm-fan va taʼlim integratsiyalashuvini chuqurlashtirish, yoshlarni ilm-fanga, iqtidorli talabalar va doktorantlarni sohaga oid ilmiy tadqiqotlarga faol jalb etishga shart-sharoitlar yaratish, ularning ilmiy izlanishlarini qoʻllab-quvvatlash 6. Yuqori sinf maktab oʻquvchilarini ilm-fanga, iqtidorli talabalar va doktorantlarni sohaga oid ilmiy tadqiqotlarga faol jalb etish. 1. Fizika faniga ixtisoslashtirilgan tayanch maktablar va ularga biriktirilgan oliy taʼlim muassasalarining kafedralari bilan hamkorlik aloqalarini oʻrnatish. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab doimo – Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi , Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi,Institut 2. Fizika fani boʻyicha maktablarning yuqori sinflari oʻquvchilarini ilm-fanga, iqtidorli talabalar va doktorantlarni sohaga oid ilmiy tadqiqotlarga jalb etish maqsadida Institut laboratoriyalaridan foydalanish uchun sharoitlar yaratish. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab doimo 3. Institutda oʻtkaziladigan konferensiyalar, tadbirlar va ilmiy tadqiqotlarda fizika fani boʻyicha maktablarning yuqori sinflari oʻquvchilari, iqtidorli talabalar va doktorantlarning ishtirok etishini taʼminlash. Doimo 4. Maktablarning yuqori sinflari oʻquvchilari va bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari talabalari uchun “Yosh konstruktor” klubini tashkil qilish va amaliy tadqiqot oʻtkazishni oʻrgatish. 2021-yil dekabrdan boshlab doimo 5. Institutga biriktirilgan umumtaʼlim maktablari uchun fizika fani boʻyicha laboratoriya stendlari va mashgʻulotlarni tashkil etish, multimedia va video-qoʻllanmalar yaratish. Doimo 7. Iqtidorli talabalar, yosh olimlar va doktorantlarning ilmiy-tadqiqot ishlarini qoʻllab-quvvatlash. 1. Iqtidorli talabalar, yosh olimlar va doktorantlarni Institutda bajarilayotgan ilmiy loyihalar doirasida ish faoliyati bilan taʼminlash. Tadbirlar rejasida belgilangan muddatlarda Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston Milliy universiteti, Institut 2. Ilmiy faoliyat yoʻnalishida yutuqlarga erishgan yoshlarni, iqtidorli talabalar va doktorantlarni qoʻllab-quvvatlash uchun ularni Oʻzbekiston fizik-talabalari va yosh olimlarining assotsiatsiyasi doimiy aʼzoligiga qabul qilish choralarini koʻrish. Doimo 3. Iqtidorli talabalar, yosh olimlar va doktorantlar tomonidan yaratilgan ishlanma va ixtirolarni ragʻbatlantirish mexanizmini yoʻlga qoʻyish. Doimo 8. Instituning Oʻzbekiston fizik-talabalari va yosh olimlarining assotsiatsiyasi faoliyatini rivojlantirish. 1. Oʻzbekiston fizik-talabalari va yosh olimlarining assotsiatsiyasi bilan birgalikda maktablarning yuqori sinflari oʻquvchilarini ilm-fanga, iqtidorli talaba va doktorantlarni sohaga oid ilmiy tadqiqotlarga keng jalb etish. 2021-yil noyabrdan boshlab doimo Sheriklik shartnomalari asosida, Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Fanlar akademiyasi,Xalq taʼlimi vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi,Oʻzbekiston Milliy universiteti, Institut 2. Oʻzbekiston fizik-talabalari va yosh olimlarining assotsiatsiyasi tomonidan maktablarning yuqori sinflari oʻquvchilari, iqtidorli talabalar va doktorantlar ishtirokida “Eng faol yosh fizik” kabi tanlovlarni tashkil etish. Doimo 3. Oʻzbekiston fizik-talabalari va yosh olimlarining assotsiatsiyasi logotipini yaratish va koʻkrak nishonini taʼsis etish. 2022-yil fevral 4. Institut tomonidan soha xorijiy ilmiy-tadqiqot oliy taʼlim muassasalari, fizika sohasidagi assotsiatsiyalari bilan aloqalar oʻrnatish, hamkorlikda turli tadbirlarni oʻtkazish boʻyicha kelishuvlarga erishish orqali Oʻzbekiston fizik-talabalari va yosh olimlarining assotsiatsiyasi mavqeyini oshirish. 2022-yildan boshlab 9. Yarimoʻtkazgichlar fizikasi sohasidagi oliy taʼlim muassasalariaro konstruktorlik-tajriba byurosiga ega boʻlgan Mikroelektronika ilmiy-innovatsion markazi faoliyatini tashkil etish. 1. Markazning taʼsis hujjatlarini ishlab chiqish va belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazish. 2. Markazning asosiy faoliyat yoʻnalishlariga muvofiq boshlangʻich ishlarni tashkil etish, ilmiy- tadqiqot va konstruktorlik tajriba ishlarini belgilash. 2022-yil fevral 2022-yil mart – Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Toshkent shahar hokimligi, Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Oʻzbekiston Milliy universiteti, Institut 3. Manfaatdor oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish boʻyicha shartnomalarni imzolash. 2022-yil apreldan boshlab doimo 10. Institut Vasiylik kengashi faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 1. Institut Vasiylik kengashi toʻgʻrisidagi nizomni ishlab chiqish, tasdiqlash va roʻyxatdan oʻtkazish. 2021-yil dekabr – Vasiylik kengashi 2. Vasiylik kengashi muhokamasiga olib chiqiladigan dolzarb masalalarni oʻz ichiga qamrab olgan yillik ish rejasini tuzish va tasdiqlash. 2022-yil yanvar 3. Ish rejasiga muvofiq Vasiylik kengashi majlislarini oʻtkazish va tegishli qarorlar qabul qilish. Ish rejasiga muvofiq 11. Har xil chuqur sathli elementlar bilan legirlangan kremniyda kirishmali nuqsonli komplekslarning hosil boʻlish va rivojlanish mexanizmlarini eksperimental tadqiq qilish. 1. Kremniyni har xil chuqur sathli elementlar bilan legirlashning fizik-kimyoviy jihatlari va texnologik rejimlarini ishlab chiqish. 2022-yil mart – Institut, manfaatdor oliy taʼlim ilmiy-tadqiqot muassasalari 2. Kremniyning taqiqlangan zonasida turli elementlar hosil qiladigan chuqur sathlarning energetik spektri va elektron holatlarini aniqlash. 2022-yil iyun 3. Amalga oshirilgan ishlar natijasida issiqlikka va radiatsiyaga va boshqa tashqi taʼsirlarga chidamli yangi yarimoʻtkazgichli materiallar ishlab chiqish. 2022-yil noyabr 12. Muqobil energetika, elektrotexnika sanoati hamda mikroelektronika sohasi uchun zarur boʻlgan turli yarimoʻtkazgichli materiallar, strukturalarni tadqiq qilish, ular asosida yarimoʻtkazgichli asbob-uskunalarni yaratish boʻyicha fundamental va amaliy ilmiy tadqiqotlarni, innovatsion loyihalarni amalga oshirish. 1. Tadqiqotlar loyihasini ishlab chiqish va isteʼmolchi korxonalarning ilmiy tadqiqotlarga boʻlgan ehtiyojini aniqlash. 2022-yil fevral Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlarini amalga oshirish uchun ajratilgan mablagʻlar Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Institut 2. Loyihalar mavzusini tanlovda eʼlon qilishga taqdim etish. 2022-yil mart 3. Tadqiqotlar mavzusini tanlovda eʼlon qilish. Tanlov shartlariga koʻra 4. Tanlovda qatnashish uchun loyihani taqdim etish. Tanlov eʼlon qilingach bir oy muddatda 5. Eksperimental tadqiqotlarni amalga oshirish. Tanlov natija l ariga koʻra 13. Respublika iqtisodiyotining yetakchi tarmoqlari va sohalarida faoliyat yuritayotgan tashkilotlar bilan hamkorlikda ilmiy-tadqiqot va ishlab chiqarish muammolariga bagʻishlangan ishlarni amalga oshirish. 1. Yetakchi tarmoq va soha tashkilotlari bilan tegishli shartnomalar tuzish. 2022-yil aprel – Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi, Institut, manfaatdor tashkilotlar 2. Hamkorlikda bajariladigan ishlar rejasini tuzish va tasdiqlash. 2022-yil may 3. Respublika iqtisodiyotining yetakchi tarmoqlari va sohalarining real ehtiyojlarini hisobga olib Institut xodimlari ishtirokida ilmiy-tadqiqot va ishlab chiqarish muammolariga bagʻishlangan ishlarni bajarish. 2022-yil iyundan boshlab doimo 4. Muqobil energetika, elektrotexnika, mikroelektronika sohasi uchun tajriba namunalari, tajriba-konstruktorlik ishlanmalari, dasturiy mahsulotlarni yaratish. 2022-yil oktabrdan boshlab ehtiyojga muvofiq III. Institutning moddiy-texnika, ilmiy-tadqiqot bazasini rivojlantirish, yangi ilmiy natijalarni tijoratlashtirishga koʻmaklashuvchi tuzilmalarni tashkil etish va ular faoliyatini yoʻlga qoʻyish, yosh olimlarga ijtimoiy sharoitlar yaratish 14. Institutda “Mikroelektronika va elektrotexnika materialshunosligi” va “Muqobil energiya manbalari” laboratoriyalarini tashkil etish va jihozlash. 1. Yangi laboratoriyalar faoliyatini yoʻlga qoʻyish maqsadida Institutning yangi tahrirdagi Ustavini ishlab chiqish va davlat roʻyxatidan oʻtkazish. 2021-yil noyabr Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Moliya vazirligi, Institut Moliya vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 2. “Mikroelektronika va elektrotexnika materialshunosligi” va “Muqobil energiya manbalari” laboratoriyalariga zarur boʻlgan ilmiy asbob-uskunalar va jihozlar roʻyxatini shakllantirish va dastlabki hisob-kitoblarni amalga oshirish. 2021-yil dekabr 3. Laboratoriyalarni jihozlash uchun zarur mablagʻ ajratish. 2022-yil yanvar 4. Zarur ilmiy asbob-uskunalar va butlovchi qismlarni belgilangan tartibda xarid qilish. 2022-yil sentabr 5. Laboratoriyalarni jihozlash va ularning toʻlaqonli faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 2022-2023-yillar 15. Institut moddiy-tenika bazasini mustahkamlash va ijtimoiy infratuzilmasini yaxshilash. 1. Institutning bino va inshootlarini rekonstruksiya qilish va jihozlash, yosh olimlar turar joyini barpo etish boʻyicha loyha-smeta hujjatlari hamda xarajatlar smetasini ishlab chiqish. 2021-yil noyabr 2021 — 2023-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Institut 2. Institut bino va inshootlarini rekonstruksiya qilish va jihozlash ishlarini boshlash uchun mablagʻ ajratish. 2021-yil dekabr 3. Institut bino va inshootarini rekonstrutsiya qilish ishlarini boshlash. 2022-yil yanvar 16. Institutning yarimoʻtkazgichlar fizikasi sohasidagi tajriba-sanoat va ishlab chiqarish infratuzilmasini yaratish. 1. Institutda yarimoʻtkazgichlar fizikasi sohasidagi oliy taʼlim muassasalariaro konstruktorlik-tajriba byurosiga ega boʻlgan Mikroelektronika ilmiy-innovatsion markazini tashkil etish boʻyicha taʼsis hujjatlarini ishlab chiqish. 2021-yil dekabr Oʻzbekiston Milliy universitetining budjetdan tashqari mablagʻlari, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari,Vasiylik kengashi tomonidan jalb qilinadigan mablagʻalar Vasiylik kengashi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Qurilish vazirligi, Oʻzbekiston Milliy universiteti, Institut 2. Belarus Respublikasining “Mikro-, opto-, oʻta yuqori chastotali elektronika” innovatsion-sanoat klasteri bilan hamkorlikda Markaz faoliyatini yoʻlga qoʻyish uchun qoʻshimcha kelishuvlarga erishish. 2022-yil fevral 3. Markaz faoliyatini yoʻlga qoʻyish, uning bino va inshootlarini barpo etish, mebel, zarur asbob-uskunalar hamda butlovchi qismlar bilan jihozlash. 2022-2023-yillar davomida 17. Turli xil nurlanishlarning yarimoʻtkazgichli materiallar va ular asosidagi asbob-uskunalarning xususiyatlariga taʼsirini oʻrganish maqsadida Institutning “EG-2 SOKOL elektrostatik tezlatgich” noyob ilmiy obyektini modernizatsiya qilish. 1. “EG-2 SOKOL elektrostatik tezlatgich” noyob ilmiy obyektini modernizatsiya qilish boʻyicha texnik topshiriqni ishlab chiqish. 2021-yil noyabr Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, Oʻzbekiston Milliy universitetining budjetdan tashqari mablagʻlari, Vasiylik kengashi tomonidan jalb qilinadigan mablagʻalar Vasiylik kengashi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston Milliy universiteti, Institut 2. “EG-2 SOKOL elektrostatik tezlatgich” noyob ilmiy obyektini modernizatsiya qilish boʻyicha xarajatlar smetasini shakllantirish. 2021-yil dekabr 3. “EG-2 SOKOL elektrostatik tezlatgich” noyob ilmiy obyektini modernizatsiya qilish. 2022-2023-yillar IV. Institutning xalqaro ilmiy-texnik hamkorligini rivojlantirish, yosh olimlarning ilmiy-tadqiqot faoliyati natijadorligini faollashtirish 18. Rossiya Federatsiyasidagi yarimoʻtkazgichlar fizikasi, muqobil eneretika, mikro va nanoelektronika yoʻnalishida ilmiy tadqiqotlarni olib boradigan oliy taʼlim muassasalari va ilmiy tashkilotlar bilan hamkorlikni rivojlantirish. 1. Rossiya Federatsiyasi Ilm-fan va oliy taʼlim vazirligiga hamkorlikni rivojlantirish boʻyicha takliflarni belgilangan tartibda yuborish. 2022-yil fevral Oʻzbekiston Milliy universitetining budjetdan tashqari mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Oʻzbekiston Milliy universiteti, Institut 2. Rossiya Federatsiyasi tegishli oliy taʼlim muassasalari va ilmiy tashkilotlarini aniqlash. 2022-yil mart 3. Hamkorlik oʻrnatish boʻyicha tegishli hujjatlar loyihalarini tayyorlash va koʻrib chiqish uchun Rossiya tomoniga yuborish. 2022-yil may 19. Yarimoʻtkazgichlar fizikasi sohasida yetakchi hisoblangan xorijiy ilmiy muassasalar bilan hamkorlikni oʻrnatish. 1. Belarus, Ukraina, Xitoy, AQSH, Janubiy Koreya, Germaniya kabi davlatlarning ilmiy-tadqiqot muassasalari bilan hamkorlik aloqalarini oʻrnatish. 2022-yildan boshlab doimo – Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Oʻzbekiston Milliy universiteti, Institut 2. Yarimoʻtkazgichlar fizikasi sohasidagi ilmiy-tadqiqot ishlariga yetakchi xorijiy olim va ekspertlarni jalb qilish. 2022-yil sentabrdan boshlab doimo 3. Xorijiy ilmiy muassasalar bilan hamkorlikda ilmiy-texnik loyihalarni bajarish. Erishilgan kelishuvlarga muvofiq 20. Xorijiy ilmiy markazlarda mehnat qilayotgan vatandosh olimlarni Institutning tadqiqotlarida ishtirok etish uchun jalb qilish. 1. Xorijiy ilmiy markazlarda mehnat qilayotgan vatandoshlarning maʼlumotlar bazasini shakllantirish. 2022-yil mart “El-yurt umidi” jamgʻarmasi mablagʻlari, Vasiylik kengashi tomonidan jalb qilinadigan mablagʻalar Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, “El-yurt umidi” jamgʻarmasi, Tashqi ishlar vazirligi, Oʻzbekiston Milliy universiteti, Institut 2. Vatandosh olimlarimiz bilan doimiy asosda muzokaralar olib borilishini taʼminlash va ular ishtirokida tadqiqot ishlarining qoʻshma loyihasini tayyorlash. 2022-yil may 3. Loyihani Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi va “El-yurt umidi” jamgʻarmasi bilan kelishish. 2022-yil iyul 21. Respublikadagi yarimoʻtkazgichlar fizikasi, muqobil energetika, mikroelektronika sohasi boʻyicha doktorlik dissertatsiyalariga ilmiy rahbarlik qilish uchun xorijiy olimlarni jalb qilish. 1. Xorijiy olimlarni jalb qilish uchun Institut va tegishli oliy taʼlim muassasalarida yarimoʻtkazgichlar fizikasi, muqobil energetika, mikroelektronika kabi sohalar boʻyicha dissertatsiyalarning ustuvor ilmiy mavzularini belgilab olish. 2022-yil mart Oliy taʼlim muassasalari mablagʻlari, “El-yurt umidi” jamgʻarmasi mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, “El-yurt umidi” jamgʻarmasi, Tashqi ishlar vazirligi, Oʻzbekiston Milliy universiteti, Institut, manfaatdor oliy taʼlim muassasalari 2. Ustuvor yoʻnalishlar boʻyicha doktorlik dissertatsiyalariga ilmiy rahbarlik qilish uchun xorijiy olimlarni respublikaga jalb qilish mexanizmini ishlab chiqish. 2022-yil aprel 3. Kvotalarni dastlabki rejalashtirish va ishlash sharoitlarini yaratish maqsadida yetakchi ilmiy markazlarning olimlari bilan muzokaralar olib borish. 2022-yil may-iyun 4. Yetakchi xorijiy tashkilotlar bilan qoʻshma tadqiqotlar rejasini ishlab chiqish va shartnomalar tuzish. 2022-yil noyabr

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-oktabrdagi 639-son qaroriga 2-ILOVA

Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi Yarimoʻtkazgichlar fizikasi va mikroelektronika ilmiy-tadqiqot institutining

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-oktabrdagi 639-son qaroriga 3-ILOVA

Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi Yarimoʻtkazgichlar fizikasi va mikroelektronika ilmiy-tadqiqot institutining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan ilmiy xodimlari sonini 2027-yil 1-yanvargacha bosqichma-bosqich maqbullashtirish

T/r Laboratoriyalar nomi Ilmiy xodimlar shtat birliklari soni 2022-2023 yy. 2024 — 2026 yy. 2027-yildan boshlab 1. Yarimoʻtkazgichlar fizikasi 7 6 2 2. Mikroelektronika va elektrotexnika materialshunosligi 7 6 2 3. Yarimoʻtkazgichlar mikroelektronikasi 4 4 2 4. Muqobil energiya manbalari 5 4 2 5. Kvant elektronikasi va lazer texnologiyalari 4 3 2 6. Kondensatsiyalangan muhitlar fizikasi 3 3 2 7. Qattiq jismlarning radiatsion fizikasi 4 3 2 8. Yadro-fizikaviy tadqiqot metodlari 3 3 2 Jami: 37 32 16

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-oktabrdagi 639-son qaroriga 4-ILOVA

Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi Yarimoʻtkazgichlar fizikasi va mikroelektronika ilmiy-tadqiqot institutining Vasiylik kengashi

1. B.A. Musayev — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari, Vasiylik kengashi raisi 2. S.M. Buzrukxonov — Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining oʻrinbosari, Vasiylik kengashi raisi oʻrinbosari 3. I.U. Madjidov — Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti rektori, Vasiylik kengashi raisi oʻrinbosari 4. A.I. Axmedxadjayev — Oʻzbekiston Respublikasi energetika vazirining birinchi oʻrinbosari 5. U.U. Sharifxodjayev — Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vazirining birinchi oʻrinbosari 6. A.Sh. Inoyatov — Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining birinchi oʻrinbosari 7. J.I. Abruyev — Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining oʻrinbosari 8. J.Sh. Egamberdiyev — Oʻzbekiston Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirining oʻrinbosari 9. U.Sh. Begimkulov — Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim vazirining oʻrinbosari 10. J.T. Mirzamaxmudov — “Oʻzkimyosanoat” AJ boshqaruvi raisi 11. K.S. Sanakulov — “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” DK bosh direktori 12. A.X. Xursanov — “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ boshqaruvi raisi 13. Sh.B. Umurzakov — “Oʻzavtosanoat” AJ boshqaruvi raisi 14. I.U. Xaydarov — “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi boshqaruvi raisi 15. U.M. Mustafoyev — “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ boshqaruvi raisi 16. F.M. Abduraxmanov — “Issiqlik elektr stansiyalari” AJ boshqaruvi raisi 17. D.D. Djamalov — “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi boshqaruvi raisi oʻrinbosari 18. Sh.B. Utamuradova — Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi Yarimoʻtkazgichlar fizikasi va mikroelektronika ilmiy-tadqiqot instituti direktori 19. O.K. Abduraxmanov — Toshkent davlat transport universiteti rektori 20. B.Sh. Maxkamov — Toshkent axborot texnologiyalari universiteti rektori 21. Sh.I. Otajonov — Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi boshqarmasi boshligʻi 22. X.X. Keldiyev — “Tashelectronics” MCHJ direktori 23. N.A. Turgunov — Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi Yarimoʻtkazgichlar fizikasi va mikroelektronika ilmiy-tadqiqot instituti ilmiy kotibi, Vasiylik kengashi kotibi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 12-oktabr,

639-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.10.2021-y., 09/21/639/0956-son)

lex.uz