UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 12-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 12 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 12 октября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 12 October 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТУЗИЛМАСИ

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 мартдаги ПҚ-5032-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Нанотехнологияларни ривожлантириш марказида илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият самарадорлигини ошириш, амалий тусдаги лойиҳалар бажарилишини йўлга қўйиш орқали нанотехнологиялар соҳасида инновацияларни яратиш ҳамда илмий тадқиқотларнинг таълим билан интеграциясини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳқамаси қарор килади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг Ўзбекистон Миллий университетининг Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази негизида юридик шахс мақомига эга булган давлат муассасаси шаклидаги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Нанотехнологияларни ривожлантириш марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

нанотехнологиялар ривожланишининг замонавий жаҳон тенденцияларини таҳлил қилиш, илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг устувор йўналишларини шакллантириш;

нанотехнологиялар соҳасида илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг шакллантирилган устувор йўналишларида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети факультетлари, лабораториялари ва бошқа бўлинмаларининг илмий ҳамда педагогик ходимларидан вақтинча ижодий жамоалар ташкил қилиш орқали фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ҳамда инновация лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

хорижий олий таълим, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда нанотехнологиялар соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни бажаришда ҳамкорликни ташкил қилиш ҳамда Марказда бажарилаётган илмий тадқиқотларга хорижий олимларини жалб қилиш;

Марказ мутахассисларининг хориждаги етакчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида стажировкасини, ҳалкаро илмий конференциялар ва симпозиумларни ташкил қилиш ҳамда ўтказиш орқали нанотехнологиялар ривожланишини жадаллаштиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;

фундаментал ва амалий илм-фаннинг таълим жараёни билан интеграцияси буйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва бажариш, шу жумладан, нанотехнологиялар соҳасида илмий тадқиқотларга ва ишланмаларни яратишга талабаларни жалб этиш ҳамда Марказ лабораторияларининг илмий асбоб-ускуналарида ўқув-тадқиқот, лаборатория ва курс ишларини бажариш, бакалавриат ва магистратура талабаларининг ишлаб чиқариш, дипломолди амалиётларини утказиш, докторантларнинг илмий тадқиқотларни бажаришини таъминлаш.

3. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Нанотехнологияларни ривожлантириш марказининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансии.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректорига, зарур холларда, Марказ тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;

Марказ директори Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Марказнинг илмий ва раҳбар ходимларининг лавозим маошлари бюджет маблағлари ҳисобига илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий муассасаларнинг илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошига, бошқа ходимларнинг лавозим маошлари эса — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган лавозим маошларига тенглаштирилади;

мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

5. Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, хўжалик фаолияти ва шартномалар асосида хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар, илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар учун танловлар асосида ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

бир ой муддатда Марказнинг янгиланган устави тасдиқланишини ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

уч ой муддатда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Нанотехнологияларни ривожлантириш марказининг илмий-инновацион фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Марказ фаолиятини ташкил қилиш учун халқаро молия институтларининг грантларини жалб қилиш чораларини кўрсин.

7. Марказ Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 4-уй манзилидаги Физика факультети биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида вақтинча жойлаштирилсин.

Белгилаб қуйилсинки, Мирзо Улугбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳудудида амалий математика ва интеллектуал технологиялар факультетининг 2 500 ўринга мўлжалланган янги ўқув биноси қуриб битказилганидан сунг, Марказ ушбу бинода текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

8. Марказга битта енгил хизмат автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.

9. Вазирлар Маҳқамасининг «Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Нанотехнологияларни ривожлантириш марказини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 27 апрелдаги 311-сон карори ўз кучини йуқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 640-сон карорига ИЛОВА

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Нанотехнологияларни ривожлантириш марказининг

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 12 октябрь,

640-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 09/21/640/0957-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TUZILMASI

Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universitetining Nanotexnologiyalarni rivojlantirish markazi faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fizika sohasidagi taʼlim sifatini oshirish va ilmiy tadqiqotlarni rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 19-martdagi PQ-5032-son qarorida belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlash, shuningdek, Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universitetining Nanotexnologiyalarni rivojlantirish markazida ilmiy-tadqiqot va innovatsion faoliyat samaradorligini oshirish, amaliy tusdagi loyihalar bajarilishini yoʻlga qoʻyish orqali nanotexnologiyalar sohasida innovatsiyalarni yaratish hamda ilmiy tadqiqotlarning taʼlim bilan integratsiyasini yanada kuchaytirish maqsadida Vazirlar Mahqamasi qaror kiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Innovatsion rivojlanish vazirligining Oʻzbekiston Milliy universitetining Nanotexnologiyalarni rivojlantirish markazi negizida yuridik shaxs maqomiga ega bulgan davlat muassasasi shaklidagi Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi Nanotexnologiyalarni rivojlantirish markazini (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

2. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari etib belgilansin:

nanotexnologiyalar rivojlanishining zamonaviy jahon tendensiyalarini tahlil qilish, ilmiy tadqiqotlar va ishlanmalarning ustuvor yoʻnalishlarini shakllantirish;

nanotexnologiyalar sohasida ilmiy tadqiqotlar va ishlanmalarning shakllantirilgan ustuvor yoʻnalishlarida Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti fakultetlari, laboratoriyalari va boshqa boʻlinmalarining ilmiy hamda pedagogik xodimlaridan vaqtincha ijodiy jamoalar tashkil qilish orqali fundamental va amaliy ilmiy-tadqiqot hamda innovatsiya loyihalarini tayyorlash va amalga oshirish;

xorijiy oliy taʼlim, ilmiy-tadqiqot muassasalari va boshqa tashkilotlar bilan birgalikda nanotexnologiyalar sohasidagi ilmiy tadqiqotlar va ishlanmalarni bajarishda hamkorlikni tashkil qilish hamda Markazda bajarilayotgan ilmiy tadqiqotlarga xorijiy olimlarini jalb qilish;

Markaz mutaxassislarining xorijdagi yetakchi ilmiy-tadqiqot va oliy taʼlim muassasalarida stajirovkasini, halkaro ilmiy konferensiyalar va simpoziumlarni tashkil qilish hamda oʻtkazish orqali nanotexnologiyalar rivojlanishini jadallashtirishga qaratilgan tadbirlarni amalga oshirish;

fundamental va amaliy ilm-fanning taʼlim jarayoni bilan integratsiyasi buyicha loyihalarni ishlab chiqish va bajarish, shu jumladan, nanotexnologiyalar sohasida ilmiy tadqiqotlarga va ishlanmalarni yaratishga talabalarni jalb etish hamda Markaz laboratoriyalarining ilmiy asbob-uskunalarida oʻquv-tadqiqot, laboratoriya va kurs ishlarini bajarish, bakalavriat va magistratura talabalarining ishlab chiqarish, diplomoldi amaliyotlarini utkazish, doktorantlarning ilmiy tadqiqotlarni bajarishini taʼminlash.

3. Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi Nanotexnologiyalarni rivojlantirish markazining tuzilmasi ilovaga muvofiq tasdiqlansii.

Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti rektoriga, zarur xollarda, Markaz tuzilmasiga xodimlarning tasdiqlangan umumiy cheklangan soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.

4. Belgilab qoʻyilsinki:

Markaz Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga va blankalarga, mustaqil balansga hamda shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga ega boʻladi;

Markaz direktori Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti rektori tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi;

Markazning ilmiy va rahbar xodimlarining lavozim maoshlari budjet mablagʻlari hisobiga ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlarini amalga oshirishda ishtirok etuvchi ilmiy muassasalarning ilmiy va rahbar xodimlarining bazaviy lavozim maoshiga, boshqa xodimlarning lavozim maoshlari esa — Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi ilmiy-tadqiqot muassasalarining tegishli lavozimlari uchun belgilangan lavozim maoshlariga tenglashtiriladi;

mazkur qarorda nazarda tutilgan xarajatlarni moliyalashtirish 2021-yilda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga ajratiladigan mablagʻlar doirasida, 2022-yildan boshlab esa — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.

5. Markaz faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti, xoʻjalik faoliyati va shartnomalar asosida xizmat koʻrsatishdan tushadigan mablagʻlar, ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari doirasida amalga oshiriladigan loyihalar uchun tanlovlar asosida ajratiladigan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, xalqaro moliya va xorijiy tashkilotlarning grantlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari, shuningdek, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar belgilansin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi:

bir oy muddatda Markazning yangilangan ustavi tasdiqlanishini hamda belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;

uch oy muddatda Innovatsion rivojlanish vazirligi bilan birgalikda Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi Nanotexnologiyalarni rivojlantirish markazining ilmiy-innovatsion faoliyatini tashkil etish hamda moddiy-texnika bazasini mustahkamlash boʻyicha chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi bilan birgalikda Markaz faoliyatini tashkil qilish uchun xalqaro moliya institutlarining grantlarini jalb qilish choralarini koʻrsin.

7. Markaz Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universitetining Toshkent shahar, Olmazor tumani, Universitet koʻchasi, 4-uy manzilidagi Fizika fakulteti binosiga tekin foydalanish huquqi asosida vaqtincha joylashtirilsin.

Belgilab quyilsinki, Mirzo Ulugbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti hududida amaliy matematika va intellektual texnologiyalar fakultetining 2 500 oʻringa moʻljallangan yangi oʻquv binosi qurib bitkazilganidan sung, Markaz ushbu binoda tekin foydalanish huquqi asosida joylashtiriladi.

8. Markazga bitta yengil xizmat avtotransport vositasini saqlash uchun limit ajratilsin.

9. Vazirlar Mahqamasining “Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti Nanotexnologiyalarni rivojlantirish markazini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 27-apreldagi 311-son karori oʻz kuchini yuqotgan deb hisoblansin.

10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev hamda oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A.X. Toshkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Maxkamasining 2021-yil 12-oktabrdagi 640-son karoriga ILOVA

Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi Nanotexnologiyalarni rivojlantirish markazining

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 12-oktabr,

640-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.10.2021-y., 09/21/640/0957-son)

lex.uz