📅 2021-yil 12-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 12-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 12 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 октября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 October 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
НИЗОМ
ТАРТИБИ
ТАРТИБИ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
ТАРКИБИ
РЎЙХАТИ
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури » ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4860-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
инклюзив таълимнинг мақсади ва вазифалари;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун мактабларда инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфлар фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш тартиби;
ўқувчиларни инклюзив таълим синфларига ва бошланғич таянч коррекцион синфларга қабул қилиш тартиби;
инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларда таълим сифатини назорат қилиш ва бошқариш тартиби;
б) Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш, уларда ўқув-тарбия ва даволаш-соғломлаштириш жараёнларини ташкил қилиш тартиби;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий ўрта таълим олишда ва уларни билиш имкониятларига мувофиқ тарбиялашда, уларнинг жамиятга мослашуви ва интеграциялашувида кўмаклашиш тартиби;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим ташкилотларига ўтказиш тартиби;
алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муассасасига ўтказиш тартиби;
г) Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ:
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг уйда таълим олишларини ташкил этиш ва ўқув-тарбия жараёнини бошқариш механизмлари;
уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда мактаб директори, синф раҳбари, ўқитувчилар ҳамда ота-оналарнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
Тиббий кўрик натижасига кўра, ўқувчида уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар (патологик ҳолатлар) мавжудлиги аниқланганда, тиббий-маслаҳат комиссияси томонидан ўқувчининг уйда якка тартибда таълим олишга муҳтожлиги тўғрисида тиббий хулоса расмийлаштириш тартиби;
уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхати;мактаб томонидан ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб, ота-оналар билан келишган ҳолда ишлаб чиқиладиган дарс жадвали шакли;
уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчининг ҳар бир фан бўйича алоҳида юритиладиган баҳолаш дафтари шакли;
е) Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ:
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг касб эгаллашини таъминлаш, ўқувчиларда касбий кўникмаларни шакллантириш, уларга махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган касбларни ўргатишни йўлга қўйиш тартиби;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида касбга ўқитиш курслари жиҳозлаш учун талаб этиладиган асбоб-ускуналар ва жиҳозлар рўйхати;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида касбга ўқитиш курслариини муваффақиятли тугатган ўқувчиларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи касб малакаси бўйича давлат намунасидаги сертификат шакли тасдиқлансин.
2. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олиши ва касб эгаллашига кўмаклашишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ 7-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
3. Қуйидагилар алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олиши ва касб эгаллашига кўмаклашишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб таълим олишга ва касбга ўқитишга жалб этилишини доимий назорат қилиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим бериш ва уларга касб-ҳунар ўргатиш бўйича жойларда амалга оширилаётган ишларни танқидий ўрганиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриш;
соҳага оид илғор хорижий тажриба ва инновацияларни амалиётга жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарорига 1-ИЛОВА
Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом умумий ўрта таълим ташкилотларида (кейинги ўринларда — мактаб ) жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар (кейинги ўринларда — алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар) учун инклюзив таълимни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Мактабларда бошланғич таянч коррекцион синфлар очилиши мумкин.
2. Ушбу Низом талаблари давлат умумтаълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
инклюзив таълим — алоҳида таълим эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларнинг хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда барча таълим олувчилар учун таълим ташкилотларида таълим олишга бўлган тенг имкониятларни таъминлаган ҳолда бериладиган таълим;
инклюзив таълим синфи — мактабдаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг бошқа (соғлом) болалар билан тенг ҳуқуқли ва биргаликдаги таълим олишлари шаклида ташкил этилган синф;
бошланғич таянч коррекцион синфи — мактабда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун алоҳида ташкил этиладиган бошланғич синф;
ўқувчилар — инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфларда таҳсил олаётган соғлом ёки алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар.
4. Мактабда ўқувчилар бошқа (соғлом) болалар билан бир қаторда мактабга қатнаб муайян синфнинг ўқув режасига мос келадиган ўқув дастурлари доирасида таҳсил олади.
Мактабга қатнаб ўқиш имконияти бўлмаган ўқувчиларга таълим бериш ўқув режалари ва ўқув дастурларига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан келишилган тавсияга мувофиқ зарур билим, малака ва кўникмаларни масофадан туриб ёки уйда якка тартибда таълим бериш орқали амалга оширилади.
Ўқувчилар турли тўгараклар, секциялар, мактабдан ташқари тадбирларда қатнашиш имконияти эга.
5. Инклюзив таълимни ташкил этиш инсонпарварлик, умуминсоний қадриятлар, бағрикенглик, ошкоралик тамойилларига асосан амалга оширилади.
6. Мактабда инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфлар болаларнинг ёш ва индивидуал хусусиятлари, ақлий ривожланиши даражаси, соматик ва асаб-руҳий соғлиғи ҳолатига мувофиқ ташкил этилади.
2-боб. Инклюзив таълимнинг мақсади ва вазифалари
7. Инклюзив таълимнинг мақсади — алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар учун мактабда махсус восита ва методларни қўллаш орқали махсус педагоглар ва ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи)ларни жалб этган ҳолда тўсиқсиз мослаштирилган таълим муҳитини яратиш, уларнинг жамиятга самарали мослашуви ҳамда тўлақонли уйғунлашувига хизмат қиладиган сифатли умумий ўрта таълим беришни таъминлашдан иборат.
Мактаблар алоҳида таълим олиш эҳтиёжи бўлган болалар ва уларнинг ота-оналарига коррекцион педагогик ёрдам олишида ва касбга йўналтиришда ҳар томонлама ёрдам кўрсатади.
8. Инклюзив таълимнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
ривожланишнинг турли имкониятларига эга бўлган ўқувчилар учун ҳар қандай камситилишни истисно қиладиган, барча болаларга тенг муносабатда бўлишни таъминлайдиган ягона мослаштирилган ижтимоий муҳитни яратиш;
жамоатчилик ҳамда таълим жараёнининг барча иштирокчиларида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар муаммоларига нисбатан бағрикенглик муносабатини шакллантириш;
таълим жараёнида соғлом болалар билан бир қаторда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг ақлий ва ижтимоий салоҳиятларини ривожлантириш;
барча ўқувчилар учун давлат таълим стандартларига мувофиқ умумий ўрта таълим дастурларини ўзлаштириш учун имконият яратиш;
ўқувчиларнинг ҳар томонлама ривожланиши, эмоционал-иродавий соҳаси, билиш фаолиятини фаоллаштириш, ижтимоий кўникма ва салоҳиятини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни тарбиялаётган оилаларга маслаҳат ёрдами бериш ҳамда ота-оналарни фарзандларига таълим-тарбия бериш, педагогик технологиялар, таълим-тарбия метод ва воситаларини қўллаш соҳасида хабардорлик даражасини ошириш, уларни психологик-педагогик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш.
3-боб. Мактабда инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфларни ташкил этиш
9. Мактабда инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ҳудуддаги аҳоли эҳтиёжи ва ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар таклифи билан Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (кейинги ўринларда — ҳудудий халқ таълими бошқармаси) буйруғига кўра ташкил этилади.
Нодавлат таълим ташкилотлари ҳам барча зарур шароитлар мавжуд бўлган тақдирда инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфларни ташкил этишлари мумкин.
Нодавлат таълим ташкилотларида инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфларни ташкил этиш тегишлича ҳудудий халқ таълими бошқармаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
10. Инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ўқувчиларнинг бино ичида ҳаракатланиши ва таълим олишлари учун махсус шароитлар яратилган мактабларда ташкил этилади.
11. Инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ташкил этилган мактаблар фаолияти Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази ҳамда ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан методик таъминланади ва мувофиқлаштирилади.
4-боб. Ўқувчиларни инклюзив таълим синфларига ва бошланғич таянч коррекцион синфларга қабул қилиш тартиби
12. Мактабнинг инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларнинг биринчи синфига ўқувчилар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактаблари учун белгиланган ёш меъёридан икки йилга ошган болаларни қабул қилишга рухсат этилади.
13. Ўқувчиларни инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларга қабул қилиш ҳамда чиқариш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳузурида ташкил этилган Психологик-тиббий-педагогик комиссия (кейинги ўринларда — психологик-тиббий-педагогик комиссия) хулосасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилади.
Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси:
ўқувчиларнинг инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларга қабул қилинишига;
инклюзив таълим синфи ёки бошланғич таянч коррекцион синф учун махсус педагог ёхуд ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи) штатини ажратишга асос ҳисобланади.
14. Инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларга бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб ўқиш истагини билдирган ўқувчилар ўқувчини қабул қилаётган мактаб жойлашган ҳудуднинг психологик-тиббий-педагогик комиссияси йўлланмасига асосан қабул қилинади.
15. Ўқувчиларни инклюзив таълим синфларига ва бошланғич таянч коррекцион синфларга қабул қилиш ўқув йили бошлангунча ҳамда ўқув йили давомида амалга оширилади ва мактаб директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
16. Инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларга йўлланган ҳар бир ўқувчига ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан шахсий ҳужжатлар йиғмажилди расмийлаштирилади ва мактаб раҳбариятига тақдим этилади.
Ўқувчининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида қуйидаги ҳужжатлар бўлади:
ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси;
психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаcи;
таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (таълим муассасаларида ўқиётган болалар учун);
ўқиш жойидан таълимнинг муддати, ўқув фанларини ўзлаштириши ва хулқ-атвори, ўқувчига якка тартибда кўмак бериш борасида амалга оширилган чора-тадбирларнинг батафсил таҳлили акс эттирилган маълумотнома ва тавсифнома (таълим муассасаларида ўқиётган болалар учун);
ўқувчининг яшаш жойидаги шифохона бош врачи томонидан имзоланган, унинг ривожланиши тарихидан муфассал кўчирма.
18. Мактаб психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларга йўлланган болаларни қабул қилишдан бош тортишга ҳақли эмас.
19. Қуйидаги тоифадаги болалар қабул қилинмайди:
ақлий ривожланиши ўта заиф болалар;
хулқ-атворида оғир бузилишлар, ҳиссий-иродавий соҳасида (органик) нуқсонлари бўлган болалар;
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган, мустақил равишда ҳаракатлана олмайдиган ва ўз-ўзига хизмат кўрсата олмайдиган болалар;
кўр-кар-соқов болалар;
тез-тез такрорланадиган эпилептик тутқаноқдан азият чекадиган (эпилептик деменция, кундузги ва тунги вақтларда тутқаноғи тез-тез такрорланадиган) болалар;
марказий асаб тизимига шикаст етганлиги туфайли сийдик ва нажасини ушлаб туролмайдиган болалар.
5-боб. Инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларда ўқув-таълим жараёнини ташкил этиш
20. Инклюзив таълим синфларида жами ўқувчилар сони 30 нафардан ошмаслиги керак. Ушбу синфларда умумий ўрта таълим дастурлари бўйича оммавий тарзда ўқиётган ўқувчилар билан бирга махсус (коррекцион) дастурлар асосида ўқиётган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар сони 3 нафардан ошмаслиги лозим.
Агар алоҳида таълим эҳтиёжига эга бўлган бола қабул қилинаётган синф мактабда битта ва унинг параллели мавжуд бўлмаса, истисно тариқасида туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг розилиги билан ушбу синфга 3 нафардан ортиқ бола қабул қилишга йўл қўйилади.
Инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларга фақат бир хил тиббий ташхисдаги ўқувчилар қабул қилинади.
21. Мактабларда инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфлар сони бир параллел синфларда 2 тадан ортиқ ташкил этилмайди.
22. Бошланғич таянч коррекцион синфларда ўқувчилар сони амалдаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар (шахслар) учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) синфларидаги ўқувчилар сони меъёрларига мувофиқ равишда белгиланади.
23. Инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларда ўқитиш ва тарбиялаш жараёни ўқувчиларнинг алоҳида хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Ўқувчиларнинг билимлари улардаги нуқсонларнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда давлат таълим стандартларига мувофиқ баҳоланади.
24. Таълим-тарбия жараёни давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқув режаси ва дастур асосида махсус коррекцион тузатиш усулларидан фойдаланилган ҳолда олиб борилади.
25. Инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфлардаги ўқувчиларга индивидуал таълим дастурларини ўзлаштиришга ёрдам кўрсатиш махсус педагоглар ва ёрдамчи ходимлар (ассистент-ўқитувчилар) томонидан амалга оширилади.
26. Ҳар бир инклюзив таълим синфи ёки бошланғич таянч коррекцион синф учун:
нутқида оғир нуқсони бўлган, кар-соқов, ақлий ривожланишида муаммолари бўлган ўқувчилар билан ишлаш учун 1,0 бирлик махсус педагог;
эшитиш, кўриш, тутқаноқ ҳолати ва таянч-ҳаракатида (мустақил юра олмайдиган) нуқсони бор ўқувчилар билан ишлаш учун 1,0 бирлик ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи) ажратилади.
Бунда махсус педагог ажратилишига эҳтиёжи бўлган болалар билан ёрдамчи ходим ажратиш эҳтиёжи бўлган болаларнинг бир синфга қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
27. Ўқувчилар билан индивидуал таълим дастурларини ўзлаштириш, махсус педагоглар томонидан таълим жараёнидаги барча дарсларда, синфдан ташқари ва бошқа тадбирларда амалга оширилади.
Махсус педагог фаолияти индивидуал таълим дастурлари натижадорлигига қараб баҳолаб борилади.
Махсус педагог фаолиятини баҳолаш тартиби Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
28. Инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфлар очилган мактабларда ўқувчиларга индивидуал таълим дастурларини ўзлаштириш, ривожланишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш, уларга турли кўринишдаги психологик ёрдам бериш мақсадида махсус ёрдам кўрсатиш хоналари ташкил этилади.
Махсус ёрдам кўрсатиш хоналари зарур махсус жиҳозлар билан таъминланади.
29. Инклюзив таълим синфлари жорий қилинган мактабларга тьютор сифатида тегишли малакага эга волонтёрлар ва олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишидаги юқори курс талабалари педагогик амалиёт даврида ихтиёрийлик асосида жалб қилиниши мумкин.
Талабаларни инклюзив таълим синфлари жорий қилинган мактабларга жалб этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади.
30. Инклюзив таълим синфларида ўқувчиларга олий маълумотли, шунингдек, тегишли қайта тайёрлашдан ўтган ўқитувчи ёки дефектологлар томонидан дарс берилади.
Бошланғич таянч коррекцион синфларда ўқувчиларга дефектология соҳаси бўйича олий маълумотли педагоглар, шунингдек, дефектология (соҳаси) бўйича тегишли қайта тайёрлашдан ўтган бошланғич синф ўқитувчилар томонидан дарс берилади.
31. Ҳар бир ўқувчи учун умумий ўрта таълим дастури ва махсус (коррекцион) таълим дастуридан келиб чиқиб мактаб томонидан тасдиқланадиган йиллик режа ва машғулотлар жадвали тузилади.
Бунда ўқувчининг индивидуал психожисмоний хусусиятлари, қизиқишлари ҳамда психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг тавсиялари инобатга олинади.
32. Ўқувчиларни ўқитиш методикасини ишлаб чиқишда қуйидагилар инобатга олинади:
ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи)нинг таълим жараёнида тўлиқ ёки қисман иштироки зарурати;
енгиллаштирилган индивидуал кун тартибини (топшириқлар ҳажми, ҳафта давомида қўшимча дам олиш куни ва бошкалар) ташкил этиш;
ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб дарс машғулотларини тузиш;
умумривожлантирувчи ва фанлар йўналишидаги машғулотларни индивидуал ва гуруҳ шаклида ташкил этиш;
психолог, махсус педагог ва бошқа мутахассисларнинг мактабдан ва синфдан ташқари коррекцион-ривожлантирувчи машғулотларини ташкил этиш.
33. Таълим жараёнида қўлланиладиган метод ва воситалар болаларнинг ҳар томонлама ақлий, жисмоний ривожланишини таъминлашга ва етук шахсни тарбиялашга қаратилади.
6-боб. Педагог ходимлар фаолияти ва ота-оналар билан ҳамкорлик
34. Мактабларда инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ўқувчиларининг салоҳиятини ривожлантириш мақсадида ўқувчилар учун индивидуал ўқув дастурлари ишлаб чиқилади.
35. Инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфлардаги таълим-тарбия жараёнининг назорати ушбу синф раҳбари томонидан амалга оширилади.
36. Махсус педагоглар инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларда ҳамда махсус ёрдам кўрсатиш хоналарида ўқувчилар билан коррекцион-педагогик ишларни олиб борувчи ва мувофиқлатирувчи асосий мутахассис ҳисобланади.
37. Махсус педагоглар бошқа педагоглар билан биргаликда инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ўқувчилари билан ишлаш режасини тузади ва уларни синфга уйғунлаштиради.
38. Махсус педагоглар корекцион таълимни олиб боради, машғулотларнинг мазмуни ва методларини танлайди, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга коррекцион-педагогик, тиббий ёрдам кўрсатилишини мувофиқлаштиради, бошқа мутахассислар билан ҳамкорликда умумий машғулотларни, кичик гуруҳларда ва алоҳида-алоҳида машғулотларни олиб боради.
Зарурат бўлганда ўқувчилар билан қўшимча якка тартибда машғулотлар ташкил этилади.
39. Ўқувчиларнинг ўқув-тарбия жараёнида иштирокини таъминлаш ҳамда уларнинг индивидуал (мослаштирилган) таълим дастурларини ўзлаштиришда ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи) яқиндан ёрдамлашади.
Ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи):
ўқитувчи кўрсатмасига мувофиқ болага дарс жараёнида тушуниш, ёзиш, ўқиш ва бошқа машғулотларда кўмаклашади;
инклюзив синфдаги болаларнинг синфдаги фаолиятини мунтазам кузатади, хулқ-атвордаги ўзгаришлар ёки эҳтиёжлар ҳақида ўқитувчи ва психологга маълум қилади;
бола иштирок этадиган тестлар, машғулотлар ва ривожланишни баҳолаш жараёнида иштирок этади;
болаларнинг ўзига ишончи ва ижобий ҳиссиётларини оширишга ҳаракат қилади, жамоада ишлаш ва синфда ўзаро ҳурмат муҳитини шакллантиришда фаол иштирок этади;
танаффус, овқатланиш, жисмоний машғулотлар ва экскурсияларда кўмаклашади, бошқа болалар билан ҳамкорликни таъминлайди, ижтимоий интеграцияга ёрдам беради;
инклюзив синфдаги болалар билан ишлаш жараёнини кундалик қайд этади, ота-она, ўқитувчи ва мутахассислар билан мулоқотда бўлади, фойдаланилган усуллар ва кузатув натижаларини тақдим этади.
40. Мактаб психологи ҳар бир ўқувчининг психик саломатлигини ҳимоялаш, мақсадида қуйидаги вазифаларни бажаради:
ўқувчини индивидуал ривожлантириш (оилада ва инклюзив таълим шароитида таълим бериш) дастурларини тузиш;
ўқувчилар билан гуруҳларда машғулотлар олиб бориш;
ўқувчиларни доимий равишда психолог-педагогик жиҳатдан ўрганиш ва уларни тарбиялаш бўйича ота-оналарга маслаҳатлар бериш.
41. Мактабдаги жисмоний тарбия ўқитувчиси ўқувчиларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида қуйидаги вазифаларни бажаради:
ўқувчиларнинг жисмоний ва психик хусусиятларидан келиб чиқиб улар билан якка ва гуруҳли тарзда машғулотлар олиб бориш;
ўқувчилар билан биргаликда спорт тадбирлари ва мусобақаларни ташкил этиш;
ота-оналарга ўқувчиларни жисмоний тарбия ва соғломлаштириш соҳасида маслаҳатлар бериш;
тиббиёт ходимлари билан биргаликда ҳар бир ўқувчининг жисмоний юкламасини тартибга солиш.
42. Мактабда тиббиёт ходими томонидан ўқувчиларга махсус тиббий ёрдам кўрсатилади.
Тиббиёт ходими:
ўқувчиларнинг руҳий асаб ҳолатини текширади, зарурат бўлганда даволаш муолажаларини тавсия этади;
коррекцион-педагогик таълим жараёнида болалар соғлигини назорат қилади ҳамда ақлий ва жисмоний юкламанинг меъёрини белгилайди;
ўқувчиларнинг соматик ва руҳий саломатлигини сақлаш юзасидан ота-оналарга маслаҳат беради ва бошқа мутахассислар билан хамкорликда уларни соғломлаштириш ишларини олиб боради.
7-боб. Инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларда таълим сифатини назорат қилиш ва бошқариш
43. Синфларда дарс машғулотларининг ўз вақтида олиб борилиши, ўқув дастурларининг бажарилиши юзасидан назоратни мактаб директори ва унинг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари амалга оширади.
44. Ўқувчиларнинг мажмуавий текширилишини, психологик-тиббий-педагогик консилиум фаолиятини ташкил этиш ва ўтказиш учун мактаб директори буйруғи асосида қуйидаги таркибдан иборат бўлган Кенгаш тузилади:
ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари (Кенгаш раиси);
маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (Кенгаш раиси ўринбосари);
инклюзив таълим синфи ва бошланғич таянч коррекцион синф ўқитувчилари;
психолог;
махсус педагог;
ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи)
врач-педиатр, (психоневролог), тиббиёт ҳамшираси.
Кенгаш йиғилишларига ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар жалб қилиниши мумкин.
45. Мактабда мавжуд бўлмаган мутахассислар шартнома асосида Кенгаш ишига жалб қилиниши мумкин.
46. Ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар Кенгаш йиғилишларида иштирок этишлари мумкин.
47. Кенгаш ўқувчиларнинг ўзлаштириши, ўқув дастурларини бажариши, соғлиғи ҳамда психологик ҳолати бўйича ўқув йилининг ҳар чорагида камида бир маротаба йиғилиш ўтказади.
48. Кенгаш ўқувчиларнинг ўзлаштириши, ўқув дастурларини бажариши, соғлиғи ҳамда психологик ҳолатидан келиб чиқиб ўқувчини инклюзив таълим синфи ёки бошланғич коррекцион синфнинг ўқувчилар сафидан чиқариш юзасидан психологик-тиббий-педагогик комиссияга таклиф киритади.
8-боб. Молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш
49. Мактаб инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфлардаги ўқувчилар учун машғулотлар, дам олиш, жисмоний тарбия ва соғломлаштириш ҳамда коррекцион-ривожлантирувчи ишлар олиб борилишига мўлжалланган шароитларни таъминлайди.
50. Инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфлар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар иқтисодиёт ва молия бошқармалари билан келишилган ҳолда ҳар йили 20 августгача тўлдирилади.
51. Инклюзив таълим синфлари хамда бошланғич таянч коррекцион синфларнинг ўқувчиларини таъминлаш ва ўқитиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.
52. Инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларни молиялаштириш белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ, шунингдек, жамоатчилик, ҳайрия ва халқаро ташкилотларнинг ҳайрия маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
53. Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бир нафар бола учун тариф ставкасининг 10 фоизи, икки нафар бола учун тариф ставкасининг 20 фоизи, уч нафар бола учун тариф ставкасининг 30 фоизи миқдорида, икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида тўрт нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини амалга оширган фан ўқитувчиларига тариф ставкасининг 40 фоизи миқдорида белгиланади.
Бошланғич таянч коррекцион синфлар ўқитувчилари болалар сонидан қатъи назар, инклюзив синфлар ёки бошланғич таянч коррекцион синфларда фаолият юритаётган махсус педагогларга ва ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи)ларга меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида тўланади.
9-боб. Якунловчи қоидалар
55. Мактабларнинг инклюзив таълим соҳасида халқаро ҳамкорлиги халқаро шартномалар асосида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан педагогик ахборот ва тажриба алмашиш, педагог ходимларнинг малака ошириши ҳамда стажировка ўташи шаклида амалга оширилиши мумкин.
56. Мактаб директори болалар инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларга қабул қилиниши учун белгиланган тартибда шахсан жавоб беради.
57. Ўқувчиларнинг мактабга келиб-кетишидаги ҳаёти ва соғлиғи учун жавобгарлик уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар зиммасига юклатилди.
Ўқувчиларнинг мактаб ҳудудидаги ҳаёти ва соғлиғи учун жавобгарлик мактабга юкланади.
58. Мактаблар инклюзив таълим соҳасида ўқувчиларнинг ота-оналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа таълим ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан узвий алоқада фаолият кўрсатади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарорига 2-ИЛОВА
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисида
1-боб.Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олиши, касбий тайёргарлигини таъминлашни такомиллаштиришга йўналтирилган, шунингдек, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган таълим муассасалари) мақомини белгилайди ва уларнинг фаолиятини тартибга солади.
2. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ўз уставига амал қилади.
3. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари таълим-тарбия бериш, ўқувчиларни умумий ўрта таълим муассасаларида инклюзив шароитда ўқишга тайёрлаш, коррекцион (тузатувчи) педагогик ёрдам кўрсатиш, касб ўргатиш ва соғломлаштириш муассасалари ҳисобланади.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий ўрта таълим олишда ва уларни билиш имкониятларнинг хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда тарбиялаш, коррекцион педагогик ёрдам кўрсатиш, касб ўргатиш орқали уларни жамиятга мослашуви ва ижтимоий интеграциялашувига кўмаклашиш ҳамда уларга таълим беришда ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилади.
4. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.
5. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари аккредитацияси аттестация асосида, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
2-боб. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг турлари ва уларнинг вазифалари
6. Қуйидагилар ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг умумий ва йўналишлар бўйича асосий вазифалари ҳисобланади:
а) умумий вазифалар:
Агентлик томонидан таълим соҳасидаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда тасдиқланган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ўқитиш махсус ўқув дастурлари талаблари асосида билим олиши ва касб ўрганишини таъминлаш;
шахсга ва ижтимоий йўналтирилган таълим жараёнида ўқувчиларнинг энг мақбул ривожланишини таъминлаш мақсадида табақалаштирилган ва индивидуал (якка тартибда) таълимни ташкил этиш;
шахсий, ижтимоий ҳаётда ва меҳнат фаолиятида ўқувчиларда ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий ва маданий қадриятларга ҳурмат туйғусини тарбиялаш;
ўқувчиларни умумий ўрта таълим муассасаларида инклюзив таълим шароитида ўқишга тайёрлаш;
ўқувчиларнинг ижтимоий, ҳиссий ривожланиши, ҳаётий кўникмаларининг шаклланиши учун зарур коррекцион (тузатувчи)-ривожлантирувчи таълим муҳитини яратиш;
ўқувчиларга таълим-тарбия бериш жараёнида уларнинг руҳий ҳолати ва саломатлигини тизимли кузатилишини ташкил этиш;
ота-оналар билан ҳамкорликда ҳар бир ўқувчининг индивидуал ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич амалга ошириш;
битирувчиларни ўқишга ёки ишга жойлашишига кўмаклашиш;
ўқувчиларни ижтимоийлаштириш, мустақилликни шакллантириш ва жамиятга интеграция қилиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар билан ишлайдиган педагоглар учун Агентлик кўмагида стажировкаларни ва малака ошириш курсларини ташкил этиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларда қисқа муддатли таълим ва тарбия беришга мўлжалланган «Ғамхўрлик» гуруҳларини ташкил этиш;
б) эшитишида нуқсони бўлган болалар учун мактаб ва мактаб-интернатлар бўйича:
эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг махсус таълим эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда давлат таълим стандартларига мувофиқ умумий ўрта таълим олиши учун зарур шароит яратиш;
туғма ёки орттирилган эшитиш йўқотилиши натижасида юзага келган таълим ва нутқ ривожланишидаги бузилишларни коррекция қилиш;
ўқувчиларда оғзаки нутқни лаблардан ўқиш, артикуляцион машқлар ва визуал таянадиган воситалардан фойдаланиш орқали тушуниш кўникмаларини шакллантириш;
ўқувчиларда эшитишни ривожлантириш ва эшитиш-нутқ мулоқотини шакллантириш мақсадида замонавий аудиологик ва ёрдамчи технологиялардан (эшитиш аппаратлари, кохлеар имплантлар, FM-тизимлари ва бошқалар) фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш;
ўқувчиларнинг индивидуал имкониятлардан келиб чиқиб, мультимодал ёндашувлардан фойдаланган ҳолда уларда оғзаки ва ишорали нутқни ривожлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш;
ўқувчиларнинг эшитиш қобилияти, нутқ шаклланиши даражаси, когнитив ва психологик хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда таълим жараёнини индивидуаллаштириш;
касбий йўналишни аниқлаш, меҳнат таълими ва мустақил ҳаёт кўникмаларини ривожлантириш орқали жамиятга интеграциялашувга тайёрлаш;
в) кўришида нуқсони бўлган болалар учун «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар бўйича:
кўзи ожиз болаларга давлат таълим стандартлари асосида умумий ўрта таълим бериш, босма матн ўрнига Брайл алифбоси орқали ўқиш ва ёзишга ўргатиш;
ўқувчиларнинг ўқув материалларини кўриш нуқсонини бартараф этувчи махсус воситалар (рельефли-нуқтали ёзув, тифлотехника воситалари, экранли ўқув қурилмалари, овозли синтезаторлар) орқали ўзлаштиришларини таъминлаш;
йўналишни аниқлаш ва эркин ҳаракатланиш (йўналишни ҳис қилиш ва мобиллик) бўйича машғулотлар ўтказиш, ўқувчиларни ҳасса (таёқча)дан фойдаланишга ўргатиш;
бошқа тана аъзолари орқали ахборотни қабул қилиш қобилиятини ривожлантириш, шунингдек, кўзи ожиз ўқувчиларнинг нутқий ва ижодий салоҳиятини юзага чиқариш;
заиф кўрувчи ўқувчиларга уларнинг кўриш имкониятларига мослаштирилган шаклда умумтаълим дастурларини (катта шрифтли матнлар, ёрқин визуал қўлланмалар) тақдим этиш;
ўқувчиларнинг кўриш қобилиятини сақлаш ва ривожлантириш учун тиббий-педагогик коррекцион тадбирларни амалга ошириш, кўз учун машқлар ва гигиеник кўникмаларни шакллантириш, ранг ва шаклларни фарқлаш қобилиятини ошириш;
г) таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар учун мактаб ва мактаб-интернатлар бўйича:
жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларга умумий ўрта таълимни индивидуал ёндашув асосида ташкил этиш, ўқув дастурларини уларнинг физиологик ҳолатига мослаштирган ҳолда амалга ошириш;
ўқувчиларнинг мавжуд жисмоний салоҳиятини максимал даражада ривожлантириш, уларда ҳаёт кечириш (ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, протезлар ёки техник ёрдам воситалари орқали ҳаракатланиш) кўникмаларини шакллантириш;
реабилитацион машғулотлар (даволовчи жисмоний тарбия, массаж, физиотерапия) орқали ўқувчиларнинг соғлигини яхшилаш ва ортопедик нуқсонларни имкон қадар бартараф этиш;
ҳаракатланишдаги чекловлар сабабли келиб чиқадиган психологик қийинчиликларни енгиб ўтишга кўмаклашиш, ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш;
д) руҳий ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун мактаб ва мактаб-интернатлар бўйича:
ўқувчиларнинг руҳий ривожланишидаги сустликни бартараф этишга қаратилган махсус таълим-тарбия бериш, уларни умумтаълим фанларини ўзлаштиришга босқичма-босқич тайёрлаш;
ўқувчиларнинг диққат, хотира, тафаккур каби руҳий функцияларини ривожлантириш учун махсус педагогик технологияларни қўллаш;
таълим жараёнини соддалаштирилган шаклда ташкил этиш, ўқувчиларда ўзига бўлган ишонч ва мустақил ўқиш кўникмасини ошириш;
ақли заиф болаларга савод чиқариш ва оддий ҳисоб-китоб амалларини ўргатиш орқали базавий билим ва кўникмаларни шакллантириш;
ўқувчиларнинг кундалик ҳаётда зарур ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ва содда меҳнат амалларини бажариш кўникмаларини сингдириш;
ўқувчиларнинг мавжуд ўзига хос қобилиятларини (рассомлик, ҳунармандчилик, тикувчилик ва бошқалар) аниқлаш ва уларни ривожлантириш орқали ўқувчиларни келгусида фойдали меҳнат фаолиятига тайёрлаш;
ақли заиф ўқувчиларга психологик-педагогик ёрдам кўрсатиш, уларнинг ижтимоий мослашуви учун қулай шарт-шароит яратиш;
е) кўп функционал инклюзив-ресурс мактаблар бўйича:
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ишчи ўқув дастурлари ва таълим траекторияларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчиларни инклюзив таълим муҳитига тайёрлаш мақсадида инклюзив таълим моделини тажрибадан ўтказиш, жорий этиш ва доимий такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар учун махсус адаптив технология воситалари ва ўқитиш методларини тажриба-синовдан ўтказиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчиларни индивидуал ривожланиши ва имкониятларидан келиб чиқиб, академик ва профессионал (касб-ҳунар, ижод, адаптив спорт) йўналишларга ихтисослаштириш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар, шунингдек, ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдамга муҳтож оилаларга фарзандларининг профессионал ва ҳаётий кўникмаларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш мақсадида дарсдан ташқари ўқув курслари, шу жумладан пуллик ўқув курслари, шунингдек, улар учун реабилитация хизматларини кўрсатиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан ҳамкорлик ўрнатиш ва улар учун зарур психологик ва методик ёрдам кўрсатиб бориш учун ўқув-курсларни йўлга қўйиш;
ж) кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактаблар бўйича:
турли ногиронлик тоифаларидаги ўқувчиларнинг оила муҳитида тарбияланишини таъминлаш мақсадида уларнинг яшаш жойи яқинида таълим олиш имкониятини яратиш;
ҳар бир боланинг индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда таълим дастурларини шакллантириш, уларни зарур коррекцион хизматлар билан қамраб олиш;
турли ногиронлик тоифаларидаги ўқувчиларга таълим беришни бир муассаса доирасида бирлаштириш орқали ресурслар ва мутахассислардан самарали фойдаланиш;
психологик-педагогик хулоса асосида махсус йўналтирилган машғулотлар ташкил этиш, махсус таълим технологиялари ва ресурслардан фойдаланиш;
боланинг ривожланиши ва таълим жараёнини мунтазам мониторинг қилиш ва баҳолаб бориш;
ўқувчилар ўртасида ҳамкорлик ва дўстлик муҳитини шакллантириш, уларнинг бир-бирини тушуниши ва биргаликда ижтимоий фаолиятларда иштирок этишини қўллаб-қувватлаш.
3-боб. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларини ташкил этиш тартиби
7. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда ташкил этилади ҳамда ҳудудий тегишлилик бўйича Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олинади.
8. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ва соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан ҳудуддаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг мавжуд контингентини биргаликда ўрганиб чиқиш якунлари бўйича Агентлик томонидан ташкил этилади.
9. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар ихтисослаштирилган таълим муассасаларини ташкил этиш режалаштирилаётган ҳудудда охирги 5 йилда 3 ёшдан 16 ёшгача болалар ўртасида тегишли касалликларнинг кўпайганлигини кўрсатадиган соғлиқни сақлаш органларининг расмий статистика маълумотлари билан асосланиши керак.
11. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси ташкил этиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бир ҳафта муддатда қабул қилинади.
12. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари, уларнинг ихтисослашувига мувофиқ қуйидаги турларга бўлинади:
I — эшитишида нуқсонлари бўлган болалар учун мактаб ва мактаб-интернатлар;
II — кўришида нуқсонлари бўлган болалар учун «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар;
III — руҳий ва ақлий ривожланишида нуқсонлар бўлган болалар учун мактаб ва мактаб-интернатлар;
IV — таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар учун мактаб-интернатлар;
V — кўп функционал инклюзив-ресурс мактаблар;
VI — кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактаблар.
13. I ва II турдаги ихтисослаштирилган таълим муассасаларида кар болалар заиф эшитувчи (кейинчалик кар бўлган) болалардан ҳамда кўзи ожиз болалар заиф кўрувчи болалардан алоҳида синфларда таълим олади.
14. Мактаб-интернат типидаги ихтисослаштирилган таълим муассасаларида (таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар учун мактаб-интернатлар ҳамда руҳий ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун мактаб-интернатлар бундан мустасно) болаларни мактабга тайёрлаш мақсадида бир йил муддатли тайёрлов синфлари ташкил этилиши мумкин.
Тайёрлов синфларида болаларни ўқитиш махсус ўқув дастурлари асосида олиб борилади.
15. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчилар сони I — IV турдагилар учун 250 нафардан, V-VI турдагилар учун 300 нафардан ошмаслиги керак.
Ўқувчилар сони белгиланган меъёрдан ошишига санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ, ихтисослаштирилган таълим муассасасининг ўқувчилар билан тўлдирилиш сиғимидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Агентликнинг розилиги асосида йўл қўйилади
4-боб. Ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби
16. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига болалар 7 ёшга тўладиган йилда, тайёрлов гуруҳларига 6 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактаблари учун белгиланган ёш меъёридан беш йилгача ошган болаларни қабул қилишга рухсат этилади.
17. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига юбориш ҳудудий бошқармалар ҳузурида ташкил этилган психологик-тиббий-педагогик комиссия (кейинги ўринларда — психологик-тиббий-педагогик комиссия) хулосасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилади.
Психологик-тиббий-педагогик комиссия йўлланмаси болалар ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул қилинишига асос ҳисобланади.
18. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни оила муҳитида таълим олишини таъминлаш мақсадида болалар биринчи навбатда яшаш ҳудудидаги ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул қилинади.
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг яшаш ҳудудида уларнинг соғлиғи ва жисмоний ҳолатига мос бўлган мазкур низомнинг 12-бандида назарда тутилган ихтисослаштирилган таълим муассасалари ёки уларда бўш ўринлар мавжуд бўлмаганда, болалар яшаш ҳудудига яқин бўлган ҳудуддаги ихтисослаштирилган таълим муассасасига жойлаштирилиши мумкин.
19. Болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасасига қабул қилиш ўқув йили давомида психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига асосан ихтисослаштирилган таълим муассасаси директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
20. Ихтисослаштирилган таълим муассасасига йўлланган ҳар бир болага ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (чин етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун — васийлик ва ҳомийлик органлари) томонидан шахсий ҳужжатлар йиғмажилди расмийлаштирилади ва тақдим этилади.
Боланинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида қуйидаги ҳужжатлар бўлади:
ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси;
психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаcи;
таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (таълим муассасаларида ўқиётган болалар учун);
ўқиш жойидан таълимнинг муддати, ўқув фанларини ўзлаштириши ва хулқ-атвори, болага якка тартибда кўмак бериш борасида амалга оширилган чора-тадбирларнинг батафсил таҳлили акс эттирилган маълумотнома ва тавсифнома (таълим муассасаларида ўқиётган болалар учун);
боланинг яшаш жойидаги шифохона бош врачи томонидан имзоланган, унинг ривожланиши тарихидан муфассал кўчирма:
педиатрнинг боланинг умумий ривожланиши ҳолати тўғрисидаги хулосаси;
психоневрологнинг тиббий ташхиси ва боланинг ақлий ривожланишига тавсифи;
оториноларингологнинг қулоқ, томоқ, бурун ва талаффуз артикуляциясида иштирок этувчи органларнинг ҳолатига тавсифи (эшитишда нуқсони бўлган болалар учун — сўзлашув нутқи ва шивирлаб айтилган сўзларни идрок этиш ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, аудиограмма маълумотлари);
офтальмологнинг кўриш органига тавсифи (кўришда нуқсони бўлган болалар учун батафсил ташхиси);
ортопед врачнинг хулосаси (таянч-ҳаракатланиш аппаратида нуқсони бўлган болалар учун).
21. Ихтисослаштирилган таълим муассасасига йўлланган чин етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари яна қуйидаги ҳужжатлар ҳам бўлиши керак:
туман (шаҳар) ҳокимининг болага васий (ҳомий) тайинлаш ёки уни таълим муассасасига жойлаштириш ҳақидаги қарори нусхаси;
ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳақидаги маълумотлар (ота-оналарнинг паспортлари нусхалари ёки уларнинг вафоти ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, суднинг ҳукми ёки қарори, ота-онасининг сурункали касаллиги ёки қидирувда эканлиги ҳақидаги, ота-онасининг йўқлиги ёки уларнинг ўз фарзандларини тарбиялай олмаслиги ҳақидаги ҳужжатлар);
боланинг ота-онасидан қолган мулки (агар бўлса), унинг қаердалиги, уни сақлаш учун амалга оширилган чоралар ва бунга масъул шахслар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган мулк рўйхати;
болага турар жой бириктирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (далолатнома, уй дафтари, турар жой чизмаси нусхалари, турар жойнинг эгаси ва хусусийлаштирилганлиги ҳолати тўғрисида туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимидан маълумотнома);
пенсия олувчи болаларнинг пенсия дафтарчаси, бола фойдасига алимент ундириш ҳақидаги суд қарори, омонат дафтарчаси.
22. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қуйидаги тоифадаги болалар қабул қилинади:
эшитишда нуқсони бўлган болалар;
кўришда нуқсони бўлган болалар;
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар;
руҳий ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар;
мураккаб нуқсонли болалар (ривожланишида икки ва ундан ортиқ нуқсонлари бўлган болалар).
Кўп функцияли инклюзив-коррекцион мактабларда болаларнинг интеграциясини таъминлаш мақсадида мазкур бандда назарда тутилган тоифадаги болалар билан бирга соғлом болалар қабул қилинади.
23. Мураккаб нуқсонли болаларни (агар ҳамроҳ нуқсонлардан бири ақлий заифлик бўлган ҳолларда) қабул қилиш психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси асосида, ота-оналари ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг розилиги билан, ўқув-тарбия жараёнида болалар билан бир йилдан кам бўлмаган муддат давомида унинг ўзлаштирмаслиги олигрофрения даражасидаги ақли заифлик билан боғлиқлиги аниқланган ҳолда амалга оширилади.
24. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қуйидагилар қабул қилинмайди:
оғир даражадаги, чуқур ақлий заифлиги бўлган болалар;
хулқ-атворида оғир бузилишлар, ҳиссий-иродавий соҳасида (органик) нуқсонлари бўлган болалар;
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган, мустақил равишда ҳаракатлана олмайдиган ва ўз-ўзига хизмат кўрсата олмайдиган болалар;
кўр-кар-соқов болалар;
тез-тез такрорланадиган (бир ойда беш мартадан ортиқ) тутқаноқдан азият чекадиган (эпилептик деменция, кундузги ва тунги вақтларда тутқаноғи тез-тез такрорланадиган) болалар;
марказий асаб тизимига шикаст етганлиги туфайли сийдик ва нажасини ушлаб туролмайдиган болалар.
Ушбу тоифадаги болалар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Агентлик тизимидаги тегишли муассасаларга йўлланади ёки уларга якка тартибда уйида ўқитиш ташкил этилади.
Ихтисослаштирилган таълим муассасаси директори ўқувчиларнинг қабул қилиниши учун белгиланган тартибда шахсан жавоб беради.
5-боб. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш
25. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олиши қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади:
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчиларда фундаментал умумтаълим саводхонлик ва ҳаётий кўникмаларни шакллантириш, уларни умумий ўрта таълимнинг инклюзив муҳитига тайёрлаш;
ўқувчиларнинг имкониятлари ва ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда махсус ёндашув асосида таълим ва тарбия жараёнини ташкил этиш;
ўқув-тарбия ва касб ўргатиш жараёнини ташкил этишда табақалаштирилган ёндашувни амалга ошириш.
26. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқитиш, тарбиялаш ва касб ўргатиш жараёни ўқувчиларнинг алоҳида хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир ўқувчи учун индивидуал таълим режаси асосида ташкил этилади. Ўқувчиларнинг билимлари улардаги нуқсонларнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда баҳоланади.
Таълим-тарбия жараёни давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқ олиб борилади.
27. Ўқиш ва дам олиш кўзда тутиладиган кун тартиби болаларнинг ихтисослаштирилган таълим муассасасида яшашини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
28. Педагогик-коррекцион таълим жараёни ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг педагогик кенгашлари томонидан ишлаб чиқилган йиллик режа асосида, педагоглар томонидан таълим жараёнида фойдаланиладиган методикалар таркибида дарсларда, синфдан ташқари ва бошқа тадбирларда амалга оширилади.
29. Ўқув хоналари зарур махсус жиҳозлар билан таъминланади.
30. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида ривожланишдаги нуқсонларни тузатиш мақсадида қуйидаги тартибда коррекцион машғулотлар кичик гуруҳ (3-4 нафар ўқувчи), ялпи гуруҳ (синфдаги барча ўқувчилар) билан ёки якка тартибда (1 нафар ўқувчи) олиб борилади:
Т/р Коррекцион машғулот Олиб бориш тартиби Кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар 1. Логопедия машғулоти Якка ва кичик гуруҳ 2. Предмет тасаввурини шакллантириш ва кўриш идрокини ривожлантириш Ялпи гуруҳ 3. Ижтимоий маиший ҳаётга йўналтириш Ялпи гуруҳ 4. Мўлжал олиш ва ҳаракатланиш Якка ва кичик гуруҳ 5. Тери туйишни ва майда қўл моторикасини ривожлантириш Ялпи гуруҳ 6. Даволаш гимнастикаси Якка ва кичик гуруҳ 7. Ритмика Ялпи гуруҳ Заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари 1. Логопедия машғулоти Якка ва кичик гуруҳ 2. Предмет тасаввурини шакллантириш ва кўрув идрокини ривожлантириш Ялпи гуруҳ 3. Ижтимоий маиший ҳаётга йўналтириш Ялпи гуруҳ 4. Тери туйишни ва майда қўл моторикасини ривожлантириш Кичик гуруҳли 5. Даволаш гимнастикаси Якка ва кичик гуруҳ 6. Ритмика Ялпи гуруҳ Мураккаб нуқсонли (кўзи ожиз ёки заиф кўрадиган ақли заиф) ўқувчилар 1. Логопедия машғулоти Якка ва кичик гуруҳ 2. Предмет тасаввурини шакллантириш ва кўрув идрокини ривожлантириш Ялпи гуруҳ 3. Ижтимоий маиший ҳаётга йўналтириш Ялпи гуруҳ 4. Мўлжал олиш ва ҳаракатланиш Якка ва кичик гуруҳ 5. Тери туйишни ва майда қўл моторикасини ривожлантириш Кичик гуруҳ 6. Даволаш гимнастикаси Якка ва кичик гуруҳ 7. Ритмика Ялпи гуруҳ Таянч-ҳаракат аъзоларида нуқсони бўлган болалар учун 1. Логопедия машғулоти Якка ва кичик гуруҳ Мураккаб нуқсонли (таянч-ҳаракат аъзоларида нуқсони бўлган ақли заиф) болалар учун 1. Логопедия машғулоти Якка ва кичик гуруҳ 2. Ритмика Ялпи гуруҳ 3. Ижтимоий маиший ҳаётга йўналтириш Ялпи гуруҳ Кар ва заиф эшитувчи болалар учун 1. Эшитиш идрокини ривожлантириш, талаффузни шакллантириш Якка ва кичик гуруҳ 2. Мусиқали ритмика Ялпи гуруҳ 3. Нутқий мулоқот Ялпи гуруҳ 4. Ижтимоий маиший ҳаётга йўналтириш Ялпи гуруҳ Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун 1. Логопедия машғулотлари Якка ва кичик гуруҳ 2. Даволаш гимнастикаси Якка ва кичик гуруҳ 3. Ритмика Ялпи гуруҳ 4. Ижтимоий маиший ҳаётга йўналтириш Ялпи гуруҳ Коррекцион синфлар учун 1. Логопедия машғулотлари Якка ва кичик гуруҳ 2. Ривожланишдаги камчиликларни тузатиш Якка ва кичик гуруҳ
31. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ривожланишида мураккаб нуқсонли (2 та ва ундан кўп нуқсони бор бўлган) болалар учун махсус тузатувчи (коррекцион) гуруҳлар (синфлар) очилиши мумкин.
Ушбу гуруҳларга таълим олувчилар психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси ва боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан жойлаштирилади.
32. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида синфларнинг сони, энг аввало, таълим жараёни учун санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда ихтисослаштирилган таълим муассасаси турига, ундаги ўқувчилар контингенти ва синфларнинг тўлдирилишига кўра белгиланади:
Таълим йўналиши турлари ва синфлардаги болалар тоифалари Синфларнинг ўқувчилар билан тўлдирилиши Ўқувчиларнинг минимал сони Ўқувчиларнинг максимал сони 1. I тур: Эшитишида нуқсонлари бўлган болалар 8 12 2. II тур: Кўришида нуқсонлари бўлган болалар 8 12 3. III тур: Руҳий ва ақлий ривожланишида нуқсонлар бўлган болалар а) енгил даражадаги ақлий заиф болалар 12 14 б) мўътадил даражадаги ақлий заиф болалар 8 10 4. IV тур: Таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар 10 12 5. V тур: Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаблар а) бошланғич инклюзив синфлар 25 30 шундан соғлом болалар 22 27 б) ўрта ва юқори синфлар 8 12 6. VI тур: Эшитишида нуқсони бўлган болалар 8 12 Кўришида нуқсони бўлган болалар 8 12 Руҳий ва ақлий ривожланишда нуқсони бўлган болалар: а) енгил даражадаги ақлий заиф болалар 12 14 б) мўътадил даражадаги ақлий заиф болалар 8 10 Таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар 10 12 Барча турдаги ихтисослаштирилган муассасаларда таълим олаётган мураккаб нуқсонли (ривожланишида 2 та ва ундан кўп нуқсон бўлган) болалар учун 6 8
33. Ўқув йили давомида қўшимча синфларни очиш Агентликнинг рухсатига мувофиқ, ҳудудий бошқармаларнинг тақдимотлари бўйича амалга оширилади.
34. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатлардаги тарбия гуруҳларида ва ихтисослаштирилган мактаблардаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар сони қуйидагича белгиланади:
Таълим йўналишлари турлари ва болалар тоифалари Тайёрлов синфдаги болалар сони Тарбия гуруҳлари ва куни узайтирилган гуруҳларнинг минимал тўлдирилиши Бошланғич синфлардаги болалар сони Юқори синфлардаги болалар сони 1. I тур: Эшитишида нуқсонлари бўлган болалар 8 8 12 2. II тур: Кўришида нуқсонлари бўлган болалар 10 10 12 3. III тур: Руҳий ва ақлий ривожланишда нуқсони бўлган болалар - 12 16 Енгил даражадаги ақлий заиф болалар - 12 12 Мўътадил даражадаги ақлий заиф болалар - 10 10 4. IV тур: Таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар - 12 23 Барча турдаги ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқиётган мураккаб нуқсонли (ривожланишида икки ва ундан ортиқ нуқсон бўлган) болалар 6 6 8 »;
35. Ўқув йилининг бошланиши, ўқув машғулотлари ва таътилларнинг давомийлиги, шунингдек, якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг мажбурий умумий ўрта таълимнинг 11 йиллик дастурини тамомлаган битирувчиларга 9-синфда шаҳодатнома ва 11-синфда аттестат, мажбурий умумий ўрта таълимнинг 9 йиллик (руҳий ва ақлий ривожланишда нуқсони бўлган болалар) дастурини тамомлаган битирувчиларга гувоҳнома берилади.
36. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси ўқувчиларини бир синфдан иккинчи синфга ўтказиш педагогик кенгашнинг қарори асосида, ихтисослаштирилган таълим муассасасининг тиббиёт ходимлари ва педагог ходимлари хулосаси асосида амалга оширилади.
37. Ўқувчиларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим ташкилотларига ўтказиш ушбу Низомга иловага мувофиқ ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризасига асосан психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасига кўра ўқув йили давомида амалга оширилади.
Бунда ўқувчини қабул қилаётган таълим муассасасининг розилиги ва таълим бериш имкониятлари инобатга олинади.
38. Ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг тегишли муассасасига ўтказиш ушбу Низомга 2-илова билан тасдиқланган тартибга асосан амалга оширилади.
Ихтисослаштирилган таълим муассасасининг маъмурияти мазкур турдаги ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқишга лаёқати бўлмаган ўқувчиларни тегишли муассасаларга жойлаштиришга кўмаклашиши шарт.
39. Таълим-тарбия ишлари ўқувчиларнинг оддий ўзига ўзи хизмат кўрсатишдан тортиб ихтиёрий ижтимоий фойдали меҳнатнинг ҳар хил турларигача бўлган турли хил фаолиятлари асосида ташкил этилади.
40. Ўқувчиларнинг жисмоний тарбияси кун тартибини тўғри ташкил этиш, ўқув юкламаси меъёрига қатъий риоя қилиш, даволаш тадбирларини ўтказиш, ўқувчиларга гигиена кўникмаларини сингдириш, жисмоний тарбия дарслари ва спорт билан шуғулланиш, соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш йўли билан амалга оширилади.
40 1 . Ўқувчиларнинг ривожланишидаги хусусиятлари, фанларни ўзлаштириши, ижтимоий ва шахсий ривожланишини режалаштириш, мувофиқлаштириш ва кузатиб бориш мақсадида Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ҳар бир ўқувчи учун индивидуал ривожланиш харитаси юритилади.
Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ҳар бир ўқувчи учун индивидуал ривожланиш харитасини юритиш тартиби Агентлик томонидан белгиланади.
41. Ўқувчиларнинг меҳнат таълими, касбга ўргатиш ва тарбияси тарбияланувчиларнинг психик ва жисмоний ривожланишининг ўзига хослиги, соғлиғи, имкониятлари ва қизиқишларини ҳамда ўқитиладиган касбларнинг долзарбилигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
42. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ақлий, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш учун таълим муассасасининг имкониятларига кўра турли тўгараклар, театрлар, клублар, студиялар, секциялар ташкил этилади.
43. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида мажбурий умумий ўрта таълим 11 йиллик, руҳий ва ақлий ривожланишда нуқсони бўлган болалар учун мактаб, мактаб-интернатларда 9 йиллик муддатда амалга оширилади.
44. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқитувчи ва тарбиячи лавозимида коррекцион педагогика ва дефектология соҳаси бўйича олий маълумотли махсус педагоглар (сурдопедагогика, тифлопедагогика, олигофренопедагогика ва логопедия мутахассислари), эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг ўқитувчи лавозимига дарс ўтиладиган имо-ишора тилини биладиган педагоглар, шунингдек, ихтисослаштирилган таълим муассасасининг фаолият тури (соҳаси) бўйича тегишли қайта тайёрлашдан ўтган мутахассис ходимлар фаолият юритади.
45. Таълим-тарбия жараёнини, унинг коррекцион йўналиши сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида кўришда нуқсони бўлган болалар учун «Нурли маскан» ихтисослаштирилган таълим муассасаларида тайёрлов ва бошланғич синфларда ўқитувчи-тифлопедагоглар дарс беради.
46. Кўришда нуқсони бўлган ва заиф кўрувчи болалар учун «Нурли маскан» ихтисослаштирилган таълим муассасаларида кўзи ожиз ўқитувчилар томонидан ўқувчиларга ўқув фанларидан дарс бериш уларнинг физиологик имкониятидан келиб чиқиб белгиланади.
Кўзи ожиз ўқитувчиларга тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси хулосасига асосан кўзи ожиз мутахассис котиб ажратилиши мумкин. Ушбу ходимга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи тўланади.
47. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида таълим жараёнини психологик жиҳатдан таъминлаш муассаса штатига кирувчи психолог томонидан амалга оширилади.
Ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқувчиларни психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг махсус касбий тайёргарлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда ривожланишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш, шунингдек, уларга турли кўринишдаги психологик ёрдам бериш мақсадида профессионал психологик ёрдам кўрсатиш хоналари ташкил этилади.
6-боб. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида даволаш-соғломлаштириш жараёнини ташкил этиш
48. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни соғломлаштиришга йўналтирилган соғломлаштириш, реабилитация қилиш, касаллик ва унга ҳамроҳ хасталиклар хуружининг олдини олиш, саломатлигини яхшилаш, санитария-гигиена ва профилактика тадбирлари ихтисослаштирилган таълим муассасасининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
50. Тиббиёт ходимлари педагогларга ўқувчиларнинг соғлиғи ва ривожланиш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда уларга индивидуал ва табақалаштирилган ёндашишга кўмаклашадилар, уларга ўқувчиларни тиббий-педагогик коррекциялаш, касбга йўналтириш, кейинчалик иш билан таъминланиши бўйича, шунингдек, ота-оналарга ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларга касалликларнинг олдини олиш мақсадида уй шароитида ҳимояловчи (махсус) тартибга амал қилиш бўйича тавсиялар берадилар.
53. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида ҳар бир ўқувчига тиббий карта юритилади, ўқувчининг муассасада бўлиш муддати тугагач ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга ундан кўчирма берилади.
55. Даволаш жисмоний тарбия машқлари даволаш жисмоний тарбия инструктори ёки махсус тайёргарликка эга бўлган ўқитувчи томонидан ўтказилади.
56. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида олиб борилаётган барча тиббий соғломлаштириш ва реабилитация тадбирларини ташкил қилиш ва олиб боришнинг тўғрилиги устидан назорат муассаса жойлашган ҳудуддаги соғлиқни сақлаш органларига юкланади.
57. Соғлиқни сақлаш органлари ихтисослаштирилган таълим муассасасини тиббиёт ходимлари штатлари билан тўлдиришда, ушбу ходимларнинг малакасини оширишда ҳамда даволаш-соғломлаштириш ишларининг замонавий усулларини мазкур муассасада кенг жорий қилишда, уларга малакали мутахассисларни маслаҳат ёрдами бериш учун жалб этишда кўмаклашади.
7-боб. Таълим жараёнининг иштирокчилари
58. Ўқувчилар, ота-оналар ёки ота-оналар ўрнини босувчи шахслар, педагогик, тиббий ва бошқа ходимлар ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг таълим жараёни иштирокчилари ҳисобланади.
59. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчилари бепул умумий ўрта таълим олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ҳамда ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун белгиланган норма ва қоидалар асосида бепул озиқ-овқат билан таъминланиш, турли тадбирларда (конференциялар, олимпиадалар, кўргазмалар ва танловларда) қатнашиш ҳуқуқига эга.
61. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида қуйидаги ҳолларда ўқувчилар учун сутка давомида ишлайдиган гуруҳлар ташкил этилади:
ўқувчининг яшаш жойи (хонадони) билан ихтисослаштирилган таълим муассасаси орасидаги масофа 30 километрдан ортиқ бўлса;
ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, ака ёки укаси ёхуд опа ёки синглиси I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобланса.
61 1 . Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқув ҳафтасининг давомийлиги — 6 кун, бошланғич синфларда — 5 кунни ташкил этади.
Ўқувчиларнинг якшанба (бошланғич синфлар учун шанба ва якшанба), байрам ва таътил кунларида ихтисослаштирилган таълим муассасаларида бўлишига йўл қўйилмайди.
62. Ихтисослаштирилган таълим муассасасининг ўқувчилари муассасанинг устави ва ички тартибига, шунингдек, санитария нормалари ва қоидаларига амал қилишлари шарт.
63. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқувчиларнинг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчилик ҳужжатларига ва ихтисослаштирилган таълим муассасасининг уставига мувофиқ белгиланади.
64. Тегишли соҳа бўйича олий маълумотли, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга шахслар ихтисослаштирилган таълим муассасаларида педагогик ва тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир.
65. Ихтисослаштирилган таълим муассасасининг педагог-ўқитувчилари ўзларига юкланган мажбуриятлардан ташқари шахсни шакллантириш ва нуқсонларини коррекциялаш, жисмоний ва психик нуқсонларини бартараф этиш, нуқсонлар билан боғлиқ бўлган билиш фаолиятидаги ўзига хосликларни меъёрга келтириш, билимга оид қизиқишлари ва қобилиятларини ривожлантириш соҳасида иш олиб борадилар.
66. Ихтисослаштирилган таълим муассасасининг тарбиячиси ривожланишдаги нуқсонларни коррекциялаш ишларида ўқитувчи ишларини давом эттиради, жисмоний ёки руҳий нуқсонлар сабабли юзага келадиган руҳий ёки жисмоний ривожланиш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ўқувчиларга индивидуал ёндашувни амалга оширади, ўқувчининг ривожланиш харитасини юритади, ўз гуруҳидаги ўқувчиларнинг ҳаёти ва саломатлиги сақланиши учун жавоб беради.
67. Ихтисослаштирилган таълим муассасасининг тиббиёт ходимлари муассаса маъмурияти билан биргаликда болалар саломатлигини ҳимоя қилиш ва ўқувчиларнинг психофизик ҳолатини мустаҳкамлаш, диспансеризация, профилактика чора-тадбирларини ва эпидемияларга қарши санитария-гигиена тартибини, болаларни чиниқтириш, овқатланиши, шу жумладан, парҳез таомлар билан овқатланишини назорат қилиш учун жавоб берадилар.
68. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ихтисослаштирилган таълим муассасасининг таълим-тарбия фаолияти ва бу ерда фарзандига кўрсатилаётган тиббий ва ижтимоий ёрдам билан танишиш ҳуқуқига эга.
8-боб. Ихтисослаштирилган таълим муассасасини бошқариш
69. Ихтисослаштирилган таълим муассасасига бевосита раҳбарлик қилиш Агентлик билан келишган ҳолда ҳудудий бошқармалар томонидан тайинланадиган директор томонидан амалга оширилади.
Ихтисослаштирилган таълим муассасаси директори билан бир йил муддатга меҳнат шартномаси тузилади. Бир йил давомида фаолияти қониқарли деб топилган таълим муассасаси директори билан келгуси меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилиши ҳамда ихтисослаштирилган таълим муассасасининг харажатлар сметасида назарда тутилган моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари доирасида, бир ойлик иш ҳақи миқдорида бир йилда бир марталик мукофот пули тўланиши мумкин.
Ихтисослаштирилган таълим муассасаси директори лавозимига Агентлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан белгиланган малакавий талаблар қўйилади.
70. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида психологик-тиббий-педагогик кенгаши, методик ҳамда кузатув кенгашлари ташкил этилади ва фаолият юритади ҳамда уларнинг фаолияти тартиби Агентлик томонидан белгиланади.
Директор ихтисослаштирилган таълим муассасасининг психологик-тиббий-педагогик кенгаши ва ҳудудий бошқарма олдида ҳисоб беради.
9-боб. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг мол-мулки ва молиявий-хўжалик фаолияти
71. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари фаолиятини молиялаштириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайр-эҳсонлари ва мақсадли бадаллари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари;
бинолар, иншоотлар ва асбоб-ускуналарни ижарага бериш ҳисобидан тушган маблағлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
72. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметалари асосида молиялаштирилади.
73. Штатлар жадвали Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда Агентлик директори томонидан тасдиқланган намунавий штатларга мувофиқ тасдиқланади.
74. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси ишчи-ходимларининг иш ҳақи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
75. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчилари ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишнинг ўртача суткалик нормалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига озиқ-овқат билан таъминланади.
76. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчиларни ўқитиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.
Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчиларни гигиена воситалари ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Агентлик томонидан белгиланади.
Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш учун ота-оналардан ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан тўлов ундирилмайди.
76 1 . Ихтисослаштирилган таълим муассасасида асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни, бўш турган биноларни ижарага беришдан, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан, кўрсатилган таълим хизматларидан тушган маблағлар муассасанинг ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварақларида 100 фоиз қолади ва улар томонидан мустақил равишда тасарруф қилинади.
76 2 . Ихтисослаштирилган таълим муассасасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари:
жамғармага ойлик, чораклик ёки йиллик тушган маблағлар бўйича (мақсадли ҳомийлик хайрияларидан ташқари) жами тушумдан ўн фоизгача бўлган миқдори ихтисослаштирилган таълим муассасаси раҳбари, ўринбосарлари ва бош ҳисобчиларини моддий рағбатлантиришга;
ихтисослаштирилган таълим муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирларига;
касб ўргатиш ва ишлаб чиқариш учун зарур хом-ашёларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда харид қилишга;
жами тушган тушумларнинг 70 фоизгача бўлган қисми ихтисослаштирилган таълим муассасасининг ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.
77. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
78. Молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш Агентлик томонидан амалга оширилади.
78 1 . Ихтисослаштирилган таълим муассасаси ер участкаларини фойдаланишга бериш, олиб қўйиш, ер участкаларининг ўлчами ва чегараларини ўзгартириш Агентлик билан келишилгандан сўнг амалга оширилади.
10-боб. Якунловчи қоидалар
79. Ихтисослаштирилган таълим муассасасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
80. Ихтисослаштирилган таълим муассасасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш, қоидага кўра, ўқув йили тугагач амалга оширилади, бунда, ҳудудий бошқармалар ихтисослаштирилган таълим муассасалари директорлари билан биргаликда ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан келишган ҳолда ўқувчиларни бошқа таълим муассасаларига кўчириш масъулиятини ўз зиммасига олади.
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим ташкилотларига ўтказиш
Мазкур Тартиб алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчиларни (кейинги ўринларда — ўқувчилар) синфдан синфга, бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига (кейинги ўринларда — мактаб-интернат) ёки инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим ташкилотига (кейинги ўринларда — мактаб) ўтказишни белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
синфдан синфга ўтказиш — ўқувчини мактаб-интернатнинг бир синфидан бошқа параллел синфига ўтказиш;
бир хил турдаги мактаб-интернат — ўқувчиларнинг жисмоний ёки психик ривожланишидаги ташхис натижалари бўйича ихтисослашувига кўра бир турга мансуб мактаб-интернат;
бошқа турдаги мактаб-интернат — ўқувчиларнинг жисмоний ёки психик ривожланишидаги ташхис натижалари бўйича ихтисослашувига кўра бир турга мансуб бўлмаган мактаб-интернат.
2. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларни синфдан синфга, бир мактаб-интернатдан бошқа мактаб-интернатга ва мактаб-интернатдан мактабга ўтказишга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
3. Ўқувчиларни синфдан синфга, бир мактаб-интернатдан бошқа мактаб-интернатга ва мактаб-интернатдан мактабга ўтказиш масалалари умумий ўрта таълимнинг мажбурийлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи шахсларнинг таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
4. Ўқувчиларни синфдан синфга, бир мактаб-интернатдан бошқа мактаб-интернатга ва мактаб-интернатдан мактабга ўтказиш бепул амалга оширилади.
2-боб. Ўқувчини синфдан синфга ўтказиш
5. Ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда — ота-оналар) ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини синфдан синфга ўтказиш ҳуқуқига эга.
6. Ота-оналар фарзандини синфдан синфга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб-интернат директори номига ариза билан мурожаат қилади.
7. Мактаб-интернат директори аризани қабул қилиб олган кундан бошлаб бир иш куни ичида кўриб чиқади ва ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
8. Синфдаги ўқувчилар сони белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган тақдирда, мактаб-интернат директори ўқувчини синфдан синфга ўтказишни рад қилиши мумкин.
9. Синфдан синфга ўтказиш рад этилганлиги ҳақида мактаб-интернат директори томонидан уч кун ичида ота-оналарга ёзма равишда маълум қилинади.
10. Мактаб-интернат директорининг ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилингач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
11. Ўз синфдошларига нисбатан уч ва ундан ортиқ катта ёш фарқи бўлган психик ривожланиши суст ёки ақли заиф болалар бир синфда камида икки чорак таълим олгач, уларнинг билим, кўникма ва малака даражасини инобатга олган ҳолда мактаб-интернатнинг тиббиёт ва педагог ходимлари хулосаси асосида педагогик кенгаш қарори билан фақат бир синф юқорига кўчирилиши мумкин.
3-боб. Ўқувчини бир хил турдаги бошқа мактаб-интернатга ўтказиш
12. Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактаб-интернатдан бир хил турдаги бошқа мактаб-интернатга ўтказиш ҳуқуқига эга.
13. Ота-оналар фарзандини бир мактаб-интернатдан бир хил турдаги бошқа мактаб-интернатга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернат директори номига ариза билан мурожаат қилади.
14. Ариза мактаб-интернат директори томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилади ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернатга тақдим этиш учун мактаб-интернатдан белгиланган шаклдаги кетиш талони берилади.
15. Ота-оналар фарзанди ўқишни давом эттириши учун танланган мактаб-интернат директорига ўқишга қабул қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади. Аризага мактаб-интернатдан кетиш талони илова қилинади.
16. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директори ариза ва мактаб-интернатдан кетиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернатга тақдим этиш учун мактаб-интернатга белгиланган шаклдаги келиш талонини беради.
17. Ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернат директори мактаб-интернатга келиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
18. Мактаб-интернат директори ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисидаги буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади:
ўқувчининг мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;
ўқувчининг тиббий картаси;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳузурида ташкил этилган психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг (кейинги ўринларда — психологик-тиббий-педагогик комиссия) ўқувчини мактаб-интернатга юбориш учун асос бўлган хулосаси;
халқ таълими бошқармасининг ўқувчини мактаб-интернатга юбориш тўғрисидаги йўлланмаси.
19. Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати, мактаб-интернатга келиш талони ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директорининг ўқувчининг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма ўқувчининг мактаб-интернатда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.
20. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директори бошқа мактаб-интернатдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.
21. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директори мазкур Тартибнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
22. Мактаб-интернат директори ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани бир иш куни ичида ўқувчи илгари таълим олган мактаб-интернатга маълумот учун юборади.
23. Ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида ёки мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
4-боб. Ўқувчини бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш
24. Ўқувчи психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасига ва ақлий лаёқатига кўра бир мактаб-интернатдан бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказилиши мумкин.
25. Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактаб-интернатдан бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш ҳуқуқига эга.
26. Ота-оналар фарзандини бир мактаб-интернатдан бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда халқ таълими бошқармасига ариза билан мурожаат қилади.
27. Ариза психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан кўриб чиқилади.
28. Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг ижобий хулосаси олингач, халқ таълими бошқармаси томонидан шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернатга тақдим этиш учун ўқувчини бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш тўғрисида йўлланма берилади. Йўлланма берилганлиги ҳақида ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернатга хат орқали маълум қилинади.
29. Ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернат директори халқ таълими бошқармаси томонидан юборилган хатни олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
Мактаб-интернат директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга мазкур Тартибнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади.
30. Ота-оналар халқ таълими бошқармаси томонидан берилган ўқувчини бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш тўғрисидаги йўлланмани психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси ҳамда мазкур Тартибнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директорига тақдим этади. Мактаб-интернат директори шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
31. Мактаб-интернат директори ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани бир иш куни ичида ўқувчи илгари таълим олган мактаб-интернатга маълумот учун юборади.
32. Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати, халқ таълими бошқармасининг ўқувчини бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш тўғрисида йўлланма берилганлиги ҳақидаги хати ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директорининг ўқувчининг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма ўқувчининг мактаб-интернатда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.
33. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директори бошқа мактаб-интернатдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.
34. Ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида ёки мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
5-боб. Ўқувчини мактаб-интернатдан инклюзив шароитда таълим олиши учун мактабга ўтказиш
35. Ўқувчининг жисмоний ёки психик ривожланишидаги нуқсони енгил даражада бўлиб (психик ривожланишнинг орқада қолиши, енгил даражадаги ақли заифлик, заиф эшитувчи, заиф кўрувчи, болалар церебрал фалажи ва бошқалар), унинг таълим-тарбия олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилган тақдирда, мактаб-интернатдан инклюзив шароитда таълим олиши учун мактабга ўтказилиши мумкин.
36. Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини мактаб-интернатдан инклюзив шароитда таълим олиши учун мактабга ўтказиш ҳуқуқига эга.
37. Ота-оналар фарзандини мактаб-интернатдан мактабга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда халқ таълими бошқармасига ариза билан мурожаат қилади.
38. Ариза психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан кўриб чиқилади.
39. Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг ижобий хулосаси олингач, халқ таълими бошқармаси томонидан шу куннинг ўзида ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга тақдим этиш учун ўқувчини мактабга ўтказиш тўғрисида йўлланма берилади. Йўлланма берилганлиги ҳақида ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернатга хат орқали маълум қилинади.
40. Ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернат директори халқ таълими бошқармаси томонидан юборилган хатни олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
Мактаб-интернат директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга мазкур Тартибнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади.
41. Ота-оналар халқ таълими бошқармаси томонидан берилган ўқувчини бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш тўғрисидаги йўлланмани психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси ҳамда мазкур Тартибнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директорига тақдим қилади. Мактаб директори шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
42. Мактаб директори ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани бир иш куни ичида ўқувчи илгари таълим олган мактаб-интернатга маълумот учун юборади.
43. Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати, халқ таълими бошқармасининг ўқувчини мактабга ўтказиш тўғрисида йўлланма берилганлиги ҳақидаги хати ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директорининг ўқувчининг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма ўқувчининг мактаб-интернатда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.
44. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори мактаб-интернатдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.
45. Мактаб-интернат директорининг ўқувчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги буйруғи ҳамда мактаб директорининг ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи чиқарилгач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
6-боб. Ўқувчини хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш
46. Ота-оналар ўқиш, ишлаш, узоқ муддатли даволаниш ёки бошқа мақсадларда доимий ёки вақтинча яшаш учун хорижий давлатга кетаётган бўлса, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда фарзандини доимий ёки вақтинча яшаш учун кетаётган давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш ҳуқуқига эга.
7-боб. Хорижий давлатда таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқаросини Ўзбекистон Республикасидаги мактаб-интернатга ўтказиш
52. Ота-оналар хорижий давлатда таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган фарзандини Ўзбекистон Республикасидаги мактаб-интернатга ўтказиш ҳуқуқига эга.
53. Хорижий давлатда таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқаросини Ўзбекистон Республикасидаги мактаб-интернатга ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
54. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернатга (мактабга) ўтказилган ўқувчи ўн кун ичида сабабсиз ёки мактаб-интернат (мактаб) раҳбарияти ва синф раҳбарини хабардор қилмасдан дарс машғулотларига келмаса, мактаб-интернат (мактаб) директори бу ҳақида ота-оналарни, ўқувчининг яшаш жойидаги Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияни ҳамда ўқувчи илгари таълим олган мактаб директорини ёзма равишда огоҳлантиради ва бир вақтнинг ўзида ўқувчининг дарсларга келмаганлиги сабабларини аниқлаш ва уни дарс машғулотларига жалб этиш чораларини кўради.
55. Жиноят содир этган вояга етмаганларни мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссиянинг розилиги билан амалга оширилади.
56. Мазкур Тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муассасасига ўтказиш
Мазкур Тартиб алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган ўқувчиларни (кейинги ўринларда — ўқувчилар) жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар (шахслар) учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) (кейинги ўринларда — мактаб-интернат)дан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муассасасига ўтказишни белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасаси (кейинги ўринларда — даволаш-профилактика муассасаси) — руҳий ва асаб тизими касалликлари ва уларнинг асоратлари, сил касаллигининг барча турлари ва даврларида даволаниш учун мўлжалланган шифохоналар ҳамда барча турдаги болалар санаторийлари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муассасаси (кейинги ўринларда — «Ғамхўрлик» маркази) — Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 4 ёшдан 18 ёшгача ногирон болалар учун давлат тиббий-ижтимоий муассасаси.
2. Ўқувчиларни мактаб-интернатдан даволаш-профилактика муассасаси ёки «Ғамхўрлик» марказига ўтказиш мактаб-интернат педагогик кенгашининг қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг (кейинги ўринларда — психологик-тиббий-педагогик комиссия) хулосасига кўра, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (кейинги ўринларда — ота-оналар) розилиги билан амалга оширилади.
3. Мактаб-интернат раҳбарияти мазкур турдаги ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқишга лаёқати бўлмаган ўқувчиларни даволаш-профилактика муассасаси ёки «Ғамхўрлик» марказига жойлаштиришга кўмаклашиши шарт.
4. Ўқувчиларни мактаб-интернатдан даволаш-профилактика муассасасига ҳамда «Ғамхўрлик» марказига ўтказиш бепул амалга оширилади.
2-боб. Ўқувчини мактаб-интернатдан даволаш-профилактика муассасасига ўтказиш
5. Ўқувчининг ота-онаси ва мактаб-интернат раҳбарияти тиббий-ижтимоий реабилитацияга муҳтож ўқувчини ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг даволаш-профилактика муассасасига вақтинчалик ўтказиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга.
6. Ўқувчини мактаб-интернатдан даволаш-профилактика муассасасига ўтказиш учун унинг ота-онаси ўтказиш сабабларини, даволаш-профилактика муассасаси номини кўрсатган ҳолда мактаб-интернат директорига ариза билан мурожаат қилади.
Аризага боланинг ривожланиш тарихидан муфассал кўчирма ҳамда тиббиёт муассасаси даволовчи врачининг ўқувчини даволаш-профилактика муассасасига ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги хулосаси илова қилинади.
7. Қуйидаги ҳолларда мактаб-интернат раҳбарияти ота-оналарнинг ёзма розилигини олган ҳолда ўқувчини даволаш-профилактика муассасасига ўтказиш чораларини кўриши лозим:
мактаб-интернат тиббиёт ходими томонидан ўқувчини даволаш-профилактика муассасасига ўтказиш тўғрисида тавсия берилганда;
тиббий кўрик пайтида ўқувчининг физиологик ва жисмоний ҳолатида салбий ўзгаришлар аниқланиб, уни стационар шароитда даволаш лозим деб топилганда.
8. Ота-оналарнинг аризаси ёки ёзма розилигига асосан ушбу масала мактаб-интернатнинг педагогик кенгаши томонидан кўриб чиқилади. Педагогик кенгаш қарорига асосан мактаб-интернат директори психологик-тиббий-педагогик комиссияга тегишлилигига кўра қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
боланинг ривожланиш тарихидан муфассал кўчирма ҳамда тиббиёт муассасаси даволовчи врачининг ўқувчини даволаш-профилактика муассасасига ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги хулосаси;
мактаб-интернат тиббиёт ходимининг ўқувчини даволаш-профилактика муассасасига ўтказиш тўғрисидаги тавсияномаси;
ўқувчининг физиологик ва жисмоний ҳолатида салбий ўзгаришлар аниқланганлиги ҳақида тиббий кўрикдан ўтказган врачнинг хулосаси.
9. Тақдим этилган ҳужжатлар психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан кўриб чиқилади.
10. Ўқувчини даволаш-профилактика муассасасига қабул қилиш учун ота-оналар ёки мактаб-интернат раҳбарияти томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси;
мактаб-интернат томонидан берилган ўқувчи таълим олаётган синф кўрсатилган маълумотнома;
мактаб-интернат томонидан берилган психологик-педагогик тавсифнома.
11. Ўқувчи даволаш-профилактика муассасасига қабул қилингач, унга касаллик тарихи очилади ҳамда шу кун ўқувчи даволаш-профилактика муассасасига ўтказилган кун ҳисобланади.
Даволаш-профилактика муассасаси шу куннинг ўзида ўқувчининг ота-онасига ва мактаб-интернатга ўқувчининг даволаш-профилактика муассасасига қабул қилинганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этади.
12. Ўқувчининг даволаш-профилактика муассасасидаги даволаниш муддати тугаганидан сўнг унинг ота-онасига ёки мактаб-интернатга даволаш-профилактика муассасаси раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган синф журналидан кўчирилган баҳолаш қайдномаси ҳамда ўқувчининг даволаш-профилактика муассасасида даволанганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.
3-боб. Ўқувчини мактаб-интернатдан «Ғамхўрлик» марказига ўтказиш
13. Ўқувчининг ота-онаси ва мактаб-интернат раҳбарияти мактаб-интернатда таълим олишга лаёқатсиз, руҳиятида сезиларли нуқсонлар мавжуд бўлган, доимий тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож (этиологияси ҳар хил бўлган ўртача даражадаги ақлий заифлик (оғирлашган шакли), оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик ва ҳоказо) ногирон ўқувчиларни мактаб-интернатдан «Ғамхўрлик» марказига ўтказиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга.
14. Ўқувчини мактаб-интернатдан «Ғамхўрлик» марказига ўтказиш учун унинг ота-онаси ўтказиш сабабларини, «Ғамхўрлик» маркази номини кўрсатган ҳолда мактаб-интернат директорига ариза билан мурожаат қилади.
Аризага боланинг ривожланиш тарихидан муфассал кўчирма ҳамда тиббиёт муассасаси даволовчи врачининг ўқувчини «Ғамхўрлик» марказига ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги хулосаси илова қилинади.
15. Қуйидаги ҳолларда мактаб-интернат раҳбарияти ота-оналарнинг ёзма розилигини олган ҳолда ўқувчини «Ғамхўрлик» марказига ўтказиш чораларини кўриши лозим:
мактаб-интернат тиббиёт ҳамда педагог ходимлари томонидан муассаса раҳбариятига ўқувчини «Ғамхўрлик» марказига ўтказиш тўғрисида тавсия берилганда;
тиббий кўрик пайтида ўқувчининг физиологик ва жисмоний ҳолатида салбий ўзгаришлар аниқланиб, уни «Ғамхўрлик» марказига ўтказиш лозим деб топилганда.
16. Ота-оналарнинг аризаси ёки ёзма розилигига асосан ушбу масала мактаб-интернатнинг педагогик кенгаши томонидан кўриб чиқилади.
Педагогик кенгаш қарорига асосан мактаб-интернат директори психологик-тиббий-педагогик комиссияга тегишлилигига кўра қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
боланинг ривожланиш тарихидан муфассал кўчирма ҳамда тиббиёт муассасаси даволовчи шифокорининг ўқувчини «Ғамхўрлик» марказига ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги хулосаси;
мактаб-интернат тиббиёт ҳамда педагог ходимларининг ўқувчини «Ғамхўрлик» марказига ўтказиш тўғрисидаги тавсияномаси;
ўқувчининг физиологик ва жисмоний ҳолатида салбий ўзгаришлар аниқланганлиги ҳақида тиббий кўрикдан ўтказган врачнинг хулосаси.
17. Тақдим этилган ҳужжатлар психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан кўриб чиқилади.
18. Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг ўқувчини «Ғамхўрлик» марказига ўтказиш тўғрисидаги хулосасига мувофиқ ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернат директори ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
19. Ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
20. «Ғамхўрлик» марказига ўтказиш учун мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқарилган ўқувчининг ота-онасига мактаб-интернат раҳбарияти томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
ўқувчининг мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;
ўқувчининг тиббий картаси;
мактаб-интернат томонидан берилган психологик-педагогик тавсифнома.
4-боб. Якунловчи қоида
21. Мазкур Тартиб талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарорига 4-ИЛОВА
Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Уйда якка тартибда таълим олиш жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож ва тиббий кўрсатмаларга кўра доимий ёки вақтинча умумий ўрта таълим ташкилотлари ва жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар)га (кейинги ўринларда — мактаб) қатнай олмайдиган болалар (кейинги ўринларда — ўқувчилар) учун ташкил этилади.
Ўқувчиларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида мактабнинг тегишли синфида ўқиётган болалардан икки ёшга ошган ўқувчиларни ҳам ушбу синфда уйда якка тартибда таълим олишга жалб қилишга рухсат этилади.
3. Уйда якка тартибда таълим беришнинг асосий мақсади ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларнинг таълим олишлари учун зарур шароит яратишдан иборат.
2-боб. Ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим беришнинг мақсадлари
4. Қуйидагилар уйда якка тартибда таълим беришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ўқувчиларнинг умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ҳамда улар асосида ишлаб чиқилган (ақли заиф болалар учун) махсус таълим талабларига мувофиқ билим олишларини таъминлаш;
баркамол, жисмонан ва маънавий соғлом шахсни вояга етказиш, ўқувчиларда маданий-маърифий қадриятларни, фуқаролик ва ватанпарварлик ҳисларини шакллантириш;
таълим бериш жараёнида ўқувчиларнинг соғлиғини ҳимояловчи дарс жадвалига риоя этилишини таъминлаш.
3-боб. Ўқувчиларнинг уйда якка тартибда таълим олишини ташкил этиш
5. Мактаб директорлари мактаб жойлашган ҳудудда яшайдиган ўқувчиларни аниқлайдилар, рўйхатга оладилар ҳамда уларни уйда якка тартибда таълим олиш учун жалб қилиш чораларини кўрадилар.
6. Ўқувчининг уйда якка тартибда таълим олишини белгилаш унинг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббий-маслаҳат комиссиясининг (кейинги ўринларда — тиббий-маслаҳат комиссияси) тиббий хулосасига асосан туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан амалга оширилади.
7. Мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ Уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхатида белгиланган касаллик (патологик ҳолат) аломатлари бўлган ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда — ота-оналар), ўқувчини тиббий кўрикдан ўтказиш учун тиббий-маслаҳат комиссиясига мурожаат қилади.
Тиббий-маслаҳат комиссиясига ўқувчининг касаллик тарихидан кўчирма, касаллик бўйича махсус даволаш-профилактика муассасаларининг хулосаси, заруратга кўра бошқа диагностика текширувлари натижалари тақдим этилади.
8. Тиббий кўрик тиббий-маслаҳат комиссиясига мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кун ичида ўтказилади.
Тиббий кўрик натижасига кўра, ўқувчида уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар (патологик ҳолатлар) мавжудлиги аниқланганда, тиббий-маслаҳат комиссияси томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда Ўқувчининг уйда якка тартибда таълим олишга муҳтожлиги тўғрисида тиббий хулоса (кейинги ўринларда — тиббий хулоса) расмийлаштирилади.
9. Тиббий хулоса олти ой муддатга ёхуд тўлиқ ўқув йилига берилади ҳамда тиббий-маслаҳат комиссиясининг раиси, аъзолари ва унинг ишига жалб қилинган бошқа мутахассислар томонидан имзоланиб, даволаш-профилактика муассасасининг муҳри билан тасдиқланади.
Тиббий хулоса ота-оналарга тиббий кўрик ўтказилган куннинг ўзида тақдим этилади.
10. Ота-оналар фарзандларининг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тўғрисидаги ариза билан мактаб директори номига мурожаат қиладилар.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ўқувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;
ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели (таълим олган бўлса);
тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаси.
11. Мактаб директори аризани қабул қилиб олгач, уч кун ичида ўқувчини уйда якка тартибда таълим олишга жалб қилиш ҳақида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига ота-оналар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда ёзма мурожаат қилади.
12. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири ҳужжатларни қабул қилиб олгач, уч кун ичида ўқитиш муддати, мактабнинг рақами ва муайян синфни кўрсатган ҳолда ўқувчини уйда якка тартибда таълим олишга жалб қилиш тўғрисидаги буйруқни қабул қилади ва унинг нусхасини мактабга юборади.
13. Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда мактабда асосий иш жойи сифатида ишламайдиган ўқитувчилар ёки мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
Ўқувчида бир вақтнинг ўзида бир неча касаллик турлари учраса ёки унга фан ўқитувчиларидан ташқари бошқа мутахассислар (логопед, психолог, дефектолог ва бошқалар) мактабда бўлмаган тақдирда, бошқа таълим муассасаларидан ўриндошлик асосида жалб қилинади.
Ўқувчига фан ўқитувчиларидан ташқари мутахассисларни бириктириш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари масъул ҳисобланади.
14. Мактаб директори туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг тегишли буйруғини олгач, уч кун ичида ўқувчига уйда якка тартибда таълим берувчи ўқитувчиларни бириктириш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Ўқувчи ёши, психик ҳолати, аввал қайси синфгача ўқиганлиги инобатга олиниб муайян синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтаридаги рўйхатга киритилади.
15. Ота-оналарнинг истагига кўра, ўқувчига жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари томонидан уйда якка тартибда таълим бериш ташкил қилиниши мумкин.
Мазкур тоифадаги ўқувчиларга Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳузурида ташкил этилган психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси ва ушбу органларнинг йўлланмаси асосида уйда якка тартибда таълим бериш ташкил қилинади.
16. Узоқ вақт даволанишга муҳтожлиги сабабли мактабга бора олмайдиган ўқувчиларга меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномасига асосан ўқув машғулотларидан озод этилган кунлар оралиғида уйда якка тартибда таълим олиш ташкил этилади.
Меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномасида кўрсатилган муддат тугагач, мактаб директорининг буйруғига мувофиқ ўқувчига уйда якка тартибда таълим бериш тўхтатилади ва у мактабнинг тегишли синфига қайтарилади.
17. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари мактаб директорлари томонидан ўқувчиларни таълим олишга жалб қилиш чоралари кўрилиши ҳамда улар учун таълим жараёни ташкил этилишини назорат қиладилар.
4-боб. Ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бериш
18. Ўқувчига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида таълим-тарбия берилади.
Ўқув режасидаги ҳафталик соатлар миқдори 1 — 4-синфлар учун 8 соат, 5 — 9-синфлар учун 10 соатни, 10-11-синфлар учун 12 соатни ташкил қилади.
19. Дарс жадвали мактаб томонидан ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб, ота-оналар билан келишган ҳолда мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда ишлаб чиқилади ҳамда мактаб директори томонидан тасдиқланади.
Дарс жадвали ҳафтасига камида уч кунга мослаб тузилади.
20. Ўқувчининг қизиқиши ва қобилиятини ҳисобга олиб, ота-оналарнинг аризасига мувофиқ ўқув режасида кўрсатилган фанларни умумий соатлар миқдоридан ошмаган ҳолда 1 соатга ўзгартиришга йўл қўйилади.
Бундай ўзгартириш мактаб директорининг буйруғига мувофиқ ўқув режасидаги битта фанни бошқа бир фан билан алмаштириш ҳисобига амалга оширилади.
21. Жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бериш мактабнинг ўқув дастури, психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бериш эса — ақли заиф болалар учун жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг ўқув дастури асосида ташкил этилади.
22. Дарс соатининг давомийлиги жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчилар учун 45 дақиқа, психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчилар учун 40 дақиқадан иборат бўлади.
Дарс машғулотларида ўқувчининг олган баҳолари ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ҳар бир фан бўйича алоҳида юритиладиган баҳолаш дафтарига қайд этиб борилади.
Ўқувчининг баҳолаш дафтарига қўйилган баҳолар ўқувчи рўйхатда турган мактабнинг синф журналига ёки ўқувчиларнинг давомати ва ўзлаштиришини ҳисобга олиш электрон тизимига киритиб борилади.
23. Ота-оналар томонидан баҳолаш дафтарига ўқитувчилар томонидан дарс машғулотлари ўтказилганлигини тасдиқловчи имзо қўйилади.
Ўқувчи олган баҳоларнинг санаси ва дарс машғулотининг мавзуси синф журналидаги сана ва мавзуга тўғри келмаслиги мумкин.
24. Ўқувчи оғир мия жароҳатлари, бош мияда бўлган жарроҳлик операциялари, шунингдек, касаллиги зўрайган даврда ёки ўқувчининг таълим олишига тўсқинлик қиладиган бошқа ҳолатларда тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосасига асосан, унда кўрсатилган муддатга ўқишдан озод этилиши мумкин.
25. Ўқувчилар учун босқичли назорат ва якуний давлат аттестацияси мактаб директорининг буйруғига мувофиқ ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб ўқувчининг уйида ёки мактабда ташкил этилади.
26. Якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган ўқувчига таълим олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилади.
Мазкур ҳужжатга ўқув режаси бўйича ўқувчи томонидан ўзлаштирилган фанлар учун баҳо қўйилади, дарс машғулотлари ўтилмаган фанларга баҳо қўйилмайди ҳамда унинг ўрнига «ozod etilgan» деган сўзлар ёзиб қўйилади.
27. Дарс машғулотларининг ўқитувчилар томонидан ўз вақтида ва сифатли олиб борилиши ҳамда ўқув дастурларининг тўлиқ бажарилиши мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан назорат қилинади.
5-боб. Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда мактаб директори, синф раҳбари, ўқитувчилар ҳамда ота-оналарнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
28. Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда мактаб директорининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:
уйда якка тартибда таълим олишга жалб қилиниши лозим бўлган ўқувчилар рўйхатини шакллантириш жараёнида юридик ва жисмоний шахслардан зарур маълумотларни сўраб олиш;
ота-оналардан дарс жадвалига мувофиқ машғулотларнинг ўз вақтида ўтказилиши учун шароит яратишни талаб қилиш;
туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига уйда якка тартибда таълим беришнинг ўқув дастурларини такомиллаштириш, интерактив усуллар ва янги педагогик технологиялардан фойдаланиш борасидаги таклифлар билан мурожаат қилиш.
Мактаб директори қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
29. Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда мактаб директорининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
ўқувчини жонкуяр ва масъулиятли мутахассис ўқитувчи билан таъминлаш;
ўқувчининг имконияти ва қобилиятига мос равишда таълим-тарбия берилишини таъминлаш;
ўқувчининг мактаб ўқувчилари ва жамоаси билан ижтимоий мулоқотда бўлишини таъминлаш;
ота-оналарнинг таълим жараёни билан боғлиқ мурожаатларини ўз муддатида кўриб чиқиш ва уларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш чораларини кўриш.
Мактаб директори зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
30. Мактаб директори ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб унинг соғлом болалар билан ўзаро мулоқот қилиш малакасини ривожлантириш ҳамда ҳаётга ижтимоийлашувига кўмаклашиш мақсадида ўқувчини инклюзив шароитда таълим олиши учун мактабдаги дарс машғулотларига, дарсдан ташқари ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларга ҳамда коррекцион-ривожлантирувчи машғулотларга жалб қилиши мумкин.
31. Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда синф раҳбарининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
дарс машғулотларининг олиб борилишини назорат қилиш;
ота-оналар ва ўқувчининг ўқитувчилар билан мунтазам ҳамкорлигини таъминлаш;
ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб ота-оналар билан келишган ҳолда уни мактабда ёки синфда ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларга таклиф этиш.
32. Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда ўқитувчининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
ўқувчининг имкониятлари ва тиббий хулосани инобатга олган ҳолда ўқув дастурларининг ўзлаштирилишини таъминлаш;
ўқувчиларнинг жисмоний ва психик ривожланишини таъминлаш, атроф муҳит ва ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш;
ўқувчининг маънавий-ахлоқий сифатларини юксалтириш ҳамда эстетик дид ва ҳис-туйғуларини тарбиялаш;
ўқувчида дарсликлар, бадиий адабиётлар ва бошқа манбалар билан мустақил ишлаш малакасини ривожлантириш;
дарс машғулотлари режасини тузиш;
дарс машғулотларига оид бўлган ҳужжатларни ўз вақтида юритиш ҳамда ўқувчининг ўзлаштириши бўйича баҳолаш дафтарига қўйилган баҳоларни синф журналига ёки ўқувчиларнинг давомати ва ўзлаштиришини ҳисобга олиш электрон тизимига киритиб бориш.
Синф раҳбари ва ўқитувчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
33. Ўқувчига таълим бераётган ўқитувчиларга белгиланган тартибда қўшимча ҳақ ва йўл ҳақи компенсацияси тўланади.
34. Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда ота-оналарнинг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:
фарзандининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
дарс машғулотларининг ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиш;
ўқитувчининг рухсати билан дарс машғулотларида қатнашиш;
фарзандининг таълим-тарбия олиши учун зарур ҳолларда ўқитувчи, психолог, дефектолог ва бошқалардан маслаҳат олиш;
фарзандига таълим бераётган ўқитувчи фаолиятидан қониқмаган тақдирда, уни бошқа ўқитувчи билан алмаштириш тўғрисида мактаб раҳбариятига мурожаат этиш;
дарс жадвалини тузиш, ўқув дастурларини белгилаш бўйича таклифлар бериш.
Ота-оналар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
35. Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда ота-оналарнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
фарзандининг таълим олишга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш;
врач тавсиялари ва фарзандининг кун тартиби тўғрисида ўқитувчини ўз вақтида хабардор қилиш;
дарс машғулотларининг олиб борилиши ҳамда ўқитувчи фаолияти учун зарур шарт-шароит яратиш;
ўқувчининг соғлиғи тўғрисида мактаб раҳбариятини ўз вақтида хабардор қилиш;
ўқитувчи дарс машғулотларига келмай қўйган тақдирда, бу ҳақда мактаб раҳбариятини хабардор қилиш;
фарзанди томонидан уй вазифаларининг бажарилишини таъминлаш.
Ота-оналар зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
6-боб. Якунловчи қоида
36. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар
Т/р Касалликнинг номланиши ва патологик ҳолатлари Уйда якка тартибда таълим олиш муддати I. Соматик касалликлар 1. Бириктирувчи тўқиманинг тизимли шикастланиши (тизимли қизил югурик, дерматополиомиозит), ёшлар ревматоид артрити ва тугунчали периартеритнинг оғир турлари 6 ой 2. Юрак ва қон айланиш тизимининг туғма нуқсонлари (декомпесация даври, турғун юрак ва қон айланиши етишмовчилигининг II ва III даражаси) 6 ой 3. Оғир даражадаги тетрада Фалло касаллиги ўқув йили 4. Туғма ва орттирилган тусдаги ўпка-бронх касалликларининг II ва III даражали турғун нафас етишмовчилиги 6 ой 5. Астманинг оғир даражаси (ҳафтада бир неча марта ёки ҳар куни хуруж қилганда) ўқув йили 6. Сурункали гломерулонефрит (буйрак функцияси бузилишининг яққол клиник кўринишида, қайталаш давридаги цитостатик ва стеироид даво ўтказилган даврида) ўқув йили 7. Сурункали пиелонефрит ва сурункали обструктив пиелонефрит (буйрак функцияси бузилишининг яққол клиник кўриниш даври) ўқув йили 8. Ўткир гломерулонефрит бирламчи даволашдан сўнг ремиссия давригача, бирламчи ва иккиламчи нефротик синдроми стероид ва цитостатик даво ўтказилган даврида ўқув йили 9. Турли органларнинг хавфли ўсмалари ўқув йили 10. Муковисцедознинг оғир тури 6 ой 11. Целиакиянинг оғир тури (асоратлар билан кечиш даври) 6 ой 12. Носпецифик ярали колитнинг оғир тури (қайталанувчи кечиши) 6 ой 13. Крон касаллигининг оғир даражаси (асоратлар билан кечиш даври) 6 ой 14. Жигар циррозининг декомпенсация даражаси ўқув йили 15. Номаълум этиологияли оқсил-энергетик етишмовчилигининг оғир даражаси (вазн танқислиги 30% ва ундан ортиқ ҳолатларда) 6 ой 16. Ўткир лейкоз, апластик камқонликлар, ирсий гемолитик камқонликлар ўқув йили 17. Оғир геморрагик криз билан кечувчи доимо қайталаниб турувчи сурункали тромбоцитопатия, тромбоцитопеник пурпура, гемофилия, Виллибранд ва Гльнцман касалликлари 6 ой 18. Туғма ва орттирилган иммун танқислиги ҳолатлари ўқув йили II. Психоневрологик касалликлар 1. Руҳий ҳолати бузилганлиги (шизофрения, психознинг зўрайган даври) ўқув йили 2. Оғир неврозлар (неврастения, психоастения), невроз ҳолатларининг зўрайган даври, шу жумладан, энкопрез, кундузги турғун энурез, декомпенсация давридаги дудуқланиш ўқув йили 3. Турли этиологияли яққол кўринадиган энцефалоастеник ҳолатлар (травматик, юқумли, соматик) ўқув йили 4. Психопатиялар, декомпенсация давридаги психопатик ҳолатлар ўқув йили 5. Эпилепсиянинг зўрайган даврида ўқув йили 6. Мустақил ҳаракат қила олмасликка олиб келган таянч-ҳаракат аъзоларининг бузилиши ўқув йили 7. Болалар церебрал фалажи ва унинг асоратлари (енгил тури) ўқув йили 8. Болалар аутизми (хулқ-атвор бузилишлари билан, ўз-ўзини бошқара олмайдиган ҳаракатлар синдроми) ўқув йили 9. Миопатия. Миастениянинг тарқалган шакли ўқув йили 10. Асаб тизимининг демиелинлаштирувчи касалликлари (яққол намоён бўлган клиника даври) ўқув йили III. Хирургик касалликлар 1. Таянч аъзоларининг фалажи ва тоз суяклари фаолиятининг бузилиши билан боғланган орқа мия чурраси ўқув йили 2. Сийдик тута олмаслик, сийдик пуфагининг экстрофияси, сийдик йўлларининг атонияси декомпенсацияланган шакли. Нажас тута олмаслиги ўқув йили 3. Орқа чиқарув йўлларининг атрезияси 6 ой 4. Турли касалликларда оёқларнинг фалажи ўқув йили 5. Сурункали таянч-ҳаракат аъзолари касаллиги (сурункали остеомиелит суяк сили, остеохондропатия) ўқув йили 6. Бош мия операциясидан кейинги асоратланган ҳолатлар ўқув йили 7. Таянч-ҳаракат тизимида ўтказилган операциялардан кейинги реабилитатив давр 6 ойдан 1 йилгача IV. Тери касалликлари 1. Туғма буллезэпидермолиз ўқув йили 2. Туғма ихтиознинг зўрайган даври 6 ой 3. Эритродермия псориазининг йирингли тури 6 ой 4. Артропатик псориази 6 ой 5. Ўткир тери сил касаллиги ўқув йили
Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўқувчининг уйда якка тартибда таълим олишга муҳтожлиги тўғрисида ТИББИЙ ХУЛОСА (умумий ўрта таълим муассасасига тақдим этиладиган қисми) 20__ йил «___»___________ ____-сон ____________________________________________________________________________ (даволаш-профилактика муассасасининг номи) 1. Ўқувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ____________________________________ 2. Ўқувчининг туғилган санаси (йил, кун, ой) ________________________________________ 3. Ўқувчининг доимий яшаш жойи ________________________________________________ 4. Ўқувчининг ўқиш жойи _______________________________________________________ 5. Ташхис (касалликнинг номи, патологик ҳолати) ____________________________________ Асосий _____________________________________________________________________ Асорати _____________________________________________________________________ Қўшимча ташхис ______________________________________________________________ 6. Ўқувчини тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра тиббий-маслаҳат комиссияси томонидан унда Уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхатининг ____-бўлими ____-бандида назарда тутилган касаллик ______________________ ____________________________________________ мавжудлиги ҳақида хулосага қилинди. (касаллик номи, патологик ҳолат ёзилади) 7. Хулосанинг амал қилиш муддати 20___ йил «____»_____________гача 8. Қайта тиббий кўрикдан ўтиш санаси 20___ йил «____»_____________ гача Тиббий-маслаҳат комиссияси раиси __________ ___________________ (имзо) (Ф.И.О.) Тиббий-маслаҳат комиссияси аъзолари ва мутахассислар __________ ___________________ М.Ў. (имзо) (Ф.И.О.) __________ ___________________ (имзо) (Ф.И.О.) __________ ___________________ (имзо) (Ф.И.О.) __________ ___________________ (имзо) (Ф.И.О.) Ўқувчининг уйда якка тартибда таълим олишга муҳтожлиги тўғрисида ТИББИЙ ХУЛОСАНИНГ КОРЕШОГИ (даволаш-профилактика муассасасида қоладиган қисми) 20___ йил «____»_____________ _____-сон ____________________________________________________________________________ (даволаш-профилактика муассасасининг номи) 1. Ўқувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ____________________________________ 2. Ўқувчининг туғилган санаси (йил, кун, ой) ________________________________________ 3. Ўқувчининг доимий яшаш жойи ________________________________________________ 4. Ўқувчининг ўқиш жойи _______________________________________________________ 5. Ташхис (касалликнинг номи, патологик ҳолати) ____________________________________ Асосий _____________________________________________________________________ Асорати _____________________________________________________________________ Қўшимча ташхис ______________________________________________________________ 6. Ўқувчини тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра тиббий-маслаҳат комиссияси томонидан унда Уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхатининг ____-бўлими ____-бандида назарда тутилган касаллик ______________________ ______________________________________________ мавжудлиги ҳақида хулоса қилинди. (касаллик номи, патологик ҳолат ёзилади) 7. Хулосанинг амал қилиш муддати 20___ йил «____»_____________гача 8. Қайта тиббий кўрикдан ўтиш санаси 20___ йил «____»_____________ гача Тиббий-маслаҳат комиссияси раиси __________ ____________________ (имзо) (Ф.И.О.) Тиббий-маслаҳат комиссияси аъзолари ва мутахассислар __________ ____________________ М.Ў. (имзо) (Ф.И.О.) __________ ___________________ (имзо) (Ф.И.О.) __________ ____________________ (имзо) (Ф.И.О.) __________ ____________________ (имзо) (Ф.И.О.) Тиббий хулоса 20 __ йил «__» _______га қадар __________________________________га (умумий ўрта таълим муассасасининг сони, манзили) топшириш учун _____________________ га берилди. (топширадиган шахснинг Ф.И.О.) Тиббий хулосани олдим: 20 ___ йил «___» ______________ ___________ (имзо)
Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» _____________ тумани (шаҳри) ____-сонли умумтаълим мактаби директори _______ _____________________ (имзо) (Ф.И.О.) 20 ___ йил «___» ________ Уйда якка тартибда таълим олаётган ____-синф ўқувчиси _____________________________________ учун тузилган (ўқувчининг Ф.И.О.) ДАРС ЖАДВАЛИ Ҳафта кунлари Фаннинг номи Дарснинг бошланиш вақти Дарснинг давомийлиги Ўқитувчининг Ф.И.О. Душанба Сешанба Чоршанба Пайшанба Жума Шанба
Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Уйда якка тартибда таълим олаётган _____-синф ўқувчиси _____________________________нинг (ўқувчининг Ф.И.О.) «____________________________________» фанидан (фаннинг номи) БАҲОЛАШ ДАФТАРИ Сана Мавзу номи Ўқувчига қўйилган баҳо Уй вазифаси Ота-онасининг имзоси
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарорига 6-ИЛОВА
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси) ўқувчиларини (кейинги ўринларда — ўқувчилар) касбга ўқитиш курсларини (кейинги ўринларда — ўқув курси) ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ўқув курслари алоҳида эътиборга муҳтож 18 ёшгача бўлган болаларнинг таълим олиши, аниқ бир касбни эгаллаши учун кўмаклашиш натижасида битирувчиларнинг қуйидаги самарадорлик мезонларига эришиш кўзда тутилади:
ўрганган касби бўйича мустақил фаолият юрита олиш;
касбий фаолиятида касбга доир технологияларни тўғри ва хатосиз танлаш ва қўллай олиш;
хом ашёнинг юқори сифатига баҳо бера олиш ва маҳсулотни сифатли тайёрлай олиш;
ишлаб чиқаришда технологик талабларни бажариш, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш,
иш вақтини мустақил режалаштира олиш, ўзини мунтазам назорат қилиш, иш жараёнидаги вазиятларга баҳо бериш ва тўғри қарорларни қабул қилиш;
иш берувчи ва ишчи ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи меҳнат ҳақидаги қонунларни билиш;
меҳнат фаолиятига ижодкорлик билан ёндаша олиш, инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича креатив ташаббуслар кўрсата олиш;
бажарган иши бўйича шахсий масъулиятни ва жавобгарликни ҳис қилиш.
3. Ўқув курслари алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг ўқувчиларига касб-ҳунар ўрганишини, уларда касбий билим ва кўникмаларни шакллантиришни, жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болаларнинг касб-ҳунарга эга бўлиши ва жамиятда ўз ўрнини топишини таъминлайди.
4. Ўқув курслари барча ихтисослаштирилган таълим муассасаларида 10-11-синф (интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларнинг 8-9-синф) ўқувчилари учун ташкил этилади ҳамда таълим бериш муддати 2 йил бўлади.
5. Ўқув курсларини ушбу Низомга 1-иловада келтирилган рўйхат асосида ўргатиладиган касбга мос зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда хом ашё материаллар билан таъминлаш ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси жойлашган туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан амалга оширилади.
Ўқув курсида ўргатиладиган касбларнинг малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.
2-боб. Ўқув курсининг мақсад ва вазифалари
6. Ўқув курсининг мақсади жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг қизиқиши, қобилияти ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунар танлаш ҳамда келажакда эгаллайдиган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишларига кўмаклашишдан иборат.
7. Ўқув курсларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларда касбий компетенцияларни шакллантириш, махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган касбларни ўргатиш;
касбий таълим бериш жараёнида «уста-шогирд» анъаналарни, маҳаллий ва хорижий илғор тажрибани ўрганган ҳолда энг мақбул усуллардан фойдаланиш ҳамда касбларнинг малака талаблари ва касбий таълим бериш жараёнининг методик таъминотини такомиллаштириб бориш;
касбий таълим бериш жараёнига инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали касбий таълим бериш сифатини таъминлаш;
ўқувчиларда мустақил ижодий фикрлаган ҳолда меҳнат жараёнини ташкил этиш кўникмаларини шакллантириш орқали уларнинг меҳнат фаолияти билан фаол шуғулланиши имконини берувчи касб эгаси бўлишларини таъминлаш;
меҳнат бозори учун махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этилмайдиган касблар бўйича рақобатбардош кадрлар тайёрлашни таъминлаш.
8. Ўқув курсининг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида зарур ташкилий, ўқув-методик, моддий-техник ва психологик-педагогик шарт-шароитлар яратилади.
3-боб. Ўқув курсида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш
9. Ўқув курсининг ўқув-тарбия жараёни Агентлик томонидан тасдиқланган ўқув режасига асосан амалга оширилади.
10. Ўқув курсидаги касб-ҳунарнинг турига қараб ҳудуддаги тегишли ташкилотлар билан тузилган шартнома асосида амалий машғулотлар ташкил этилиши мумкин.
11. Ўқув курсларида ўқувчиларда касбий компетенциялар ва амалий меҳнат кўникмалари ривожлантирилади.
12. Ўқув курслари умумтаълим дастурлари билан бир вақтда таълим муассасасининг хусусиятидан келиб чиқиб тайёрланган дарс жадвали асосида амалга оширилади.
Ўқув курсларидаги ўқувчилар сони алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг (мактаблар, мактаб-интернатлар) гуруҳларидаги болалар сони меъёрларига мувофиқ равишда белгиланади.
13. Ўқув курсининг бошланиши, тугалланиши, ҳафталик юклама, таътилларнинг муддати, давомийлиги, шунингдек, ўқув-тарбия жараёни якунларини белгилаш шакллари, амалиёт турлари ва якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби ҳамда таълим жараёнига тегишли бошқа талаблар қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режалари ва бошқа норматив ҳужжатлар асосида белгиланади.
14. Ўқув курсида тасдиқланган таянч ўқув режасига асосан икки ўқув йили давомида ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг қисқартирилаётган ўқув соатлари доирасида 10-11-синфлар ўқувчилари жами 476 соат, интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларининг 8-9-синфлар ўқувчилари жами 816 соат касбга ўқитилади, ҳар бир ўқув йили якунида ўқувчилар учун 20 соатдан иборат ишлаб чиқариш амалиёти ўтказилади.
15. Ўқув курси жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга амал қилинади:
ўқув йилининг давомийлиги — 34 ҳафта;
ҳафтасига бир кунлик дарс машғулотларининг давомийлиги ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг 10-1-синфлари ўқувчилари учун — 7 соат, интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларининг 8--синфлари ўқувчилари учун — 12 соат;
дарс машғулотининг давомийлиги — 45 дақиқа;
дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги — 5 — 10 дақиқа.
16. Ўқув курсларида ҳар бир синф ўқувчилари, шу жумладан, битта синфнинг ўғил ва қиз болалари учун машғулотлар касб ва машғулотларнинг турлари ва хусусиятларидан келиб чиқиб ҳамда ўқувчиларнинг хоҳиш ва истагини инобатга олган ҳолда алоҳида-алоҳида ташкил этилади.
Икки ёки ундан ортиқ синф ўқувчиларини қўшган ҳолда машғулотлар ташкил этилишига йўл қўйилмайди.
17. Ўқувчиларнинг касб-ҳунарга оид компетенцияларини (билим, кўникма ва малакалари) аниқлаш ва назорат қилиш Агентлик томонидан белгиланадиган баҳолаш мезонлари асосида ўқув курси давомида қуйидаги назорат турлари бўйича амалга оширилади:
жорий назорат — ўқувчиларнинг касбий билим, кўникма ва малакалари, касбга оид кўникмаларини намойиш этиш, лойиҳалаш, гуруҳларда ишлаш, савол-жавоб, муҳокама, ёзма иш кўринишида амалга оширилади;
оралиқ назорат — чорак ва ярим йиллик якуни бўйича ўқувчиларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш учун ўқув дастурининг маълум бир мантиқий якунланган қисми тугаганидан сўнг амалий кўникмаларни намойиш қилиш ёки ёзма иш кўринишида амалга оширилади;
якуний назорат — ўқувчи танлаган мутахассислик бўйича касбга ўқитиш жараёни тугаганидан сўнг эгаллаган касб-ҳунар бўйича компетентлигини амалий намойиш этиши орқали якуний давлат аттестациясидан ўтказилади.
18. Ўқув курсидаги якуний назорат иши умумий ўрта таълим муассасалари якуний давлат аттестациясидан камида бир ҳафта аввал ўтказилади.
19. Ўқув курсини муваффақиятли тугатган ўқувчиларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклда касб малакаси бўйича давлат намунасидаги сертификат берилади.
Малака талабларига мувофиқ якуний назоратдан ўта олмаган ўқувчилар учун қайта якуний назорат ҳар йилнинг август ойида ташкил этилади.
Қайта якуний назоратдан ўта олмаган ўқувчиларга касбий таълимни олганлиги тўғрисидаги маълумотнома берилади.
20. Ўқув курсидаги ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ бошқа масалалар таянч ўқув режаси ва ўқув дастурига мувофиқ белгиланади.
21. Ўқув курслари фаолиятининг самарадорлиги Агентлик томонидан доимий мониторинги олиб борилади.
4-боб. Ўқувчилар соғлиғини муҳофаза қилиш
22. Ўқувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган таълим муассасасига бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
Ўқув курсида ташкил этиладиган касбга ўргатиш ва ишлаб чиқариш амалиёти жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига ўқувчилар томонидан риоя қилиниши учун ихтисослаштирилган таълим муассасаси раҳбари, меҳнат фани ўқитувчиси ва педагог ходимлари, ўқув курсида даволаш-профилактика тадбирларини ташкил этиш, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши учун эса ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тиббиёт ходимлари масъулдирлар.
23. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси томонидан тиббиёт ходимларининг фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар (махсус хона, мебель ва тиббий жиҳозлар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори-дармонлар) яратиб берилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
24. Ўқув курси фаолиятини молиялаштириш ихтисослаштирилган таълим муассасасининг белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
25. Ўқув курси ходимларини моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда иш ҳақларига устамалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
26. Ўқув курси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Агентликнинг ҳудудий бошқармалари буйруғи билан ўқув йили якунида ёки ўқув йили бошланишидан аввал қайта ташкил этилади ёки тугатилади.
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Ўқув курсларини жиҳозлаш учун талаб этиладиган асбоб-ускуналар ва жиҳозлар
Т/р Асбоб-ускуналар номи Ўлчов бирлиги Сони Мебеллар ва ўқув — кўргазмали қуроллар * 1. Касбий таълим устаси столи дона 1 2. Яримюмшоқ стул дона 1 3. Ўқувчи столи ва стули тўплам 12 — 15 4. Китоб жавони дона 2 5. Маркерли доска дона 1 6. Касбга оид ўқув — кўргазмали қуроллар ва методик қўлланмалар тўплами ** тўплам 1 Асбоб-ускуналар ва жиҳозлар «Ошпазлик», «Новвойлик», «Қандолатчилик», «Пазандачилик» йўналишлари бўйича 7. Ошхона жавони тўплам 1 8. Ошхона буюмлари тўплами тўплам 1 9. Крем учун махсус қопчалар тўплам 1 10. Қаҳва қайнатиш учун мослама дона 1 11. Плита (электр ёки газ) махсус дона 1 12. Электрпечь дона 1 13. Шарбат тайёрлагич дона 1 14. Гўштқиймалагич дона 1 15. Ультра тўлқинли иситгич дона 1 16. Миксер дона 1 17. Музлатгич, махсус дона 1 18. Металл иш столи дона 1 19. Идиш ювиш мосламаси (раковина) дона 1 20. Комбайн дона 1 21. Тарози дона 1 «Тикувчилик», «Бичувчилик» йўналишлари бўйича 22. Тикув машинаси (кўп тармоқли) дона 10 — 15 23. Тикув машинаси (оверлог) дона 2-3 24. Тикув машинаси (тугма қадайдиган) дона 2-3 25. Тикув машинаси дона 2-3 26. Маникенлар (болалар, аёллар, эркаклар) тўплам 1 27. Дазмол (дазмол тахтаси билан) тўплам 2-3 28. Масштабли линейка дона 10 — 15 29. Лекало (турли катталикларда) дона 10 — 15 30. Метр (тахта 100 см) дона 10 — 15 31. Тасмали ўлчагич дона 10 — 15 32. Игна ва ангишвона дона 10 — 15 33. Қайчилар тўлами дона 10 — 15 34. Иш учун дастакли қайчилар дона 2-3 35. Игна (тикув машиналари учун) дона 20 — 30 36. Тик турадиган тош ойна дона 1 «Сартарошлик», «Косметолог» йўналишлари бўйича 37. Соч қисқартириш машинаси дона 2-3 38. Универсал сартарошлик махсус курсиси гидравли? кўтаргичлари ва оёқ учун таглик дона 2-3 39. Сув иситиш мосламаси дона 1 40. Анжомлар учун жавон (камод) дона 2-3 41. Фен дона 2-3 42. Қайчилар тўлами дона 10 — 15 43. Тароқлар тўплами дона 10 — 15 44. Сочиқлар тўплами дона 10 — 15 45. Кир ювиш машинаси дона 1 46. Бошни ювиш учун раковина дона 2-3 47. Соч дазмолаш ускунаси дона 2-3 48. Сочни буғ ёрдамида турмаклаш мосламаси дона 2-3 49. Тиббиёт қутиси дона 1 50. Темир бигудилар 15,20 мм дона 25 — 30 51. Пластмассали бигудилар 15,20 ва 25 мм дона 25 — 30 52. Кимёвий усулда турмаклаш учун ишлатиладиган қисқичлар дона 25 — 30 53. Ойна дона 2-3 54. Ёғоч таёқчалар 15, 20 мм дона 25 — 30 55. Иссиқ қалпоқ дона 2-3 56. Пенюар дона 2-3 57. Педикюр, косметолог, маникюр жиҳозлари тўплам 2-3 «Фотографлик» йўналиши бўйича 58. Фотоаппарат учун ёритгич дона 2-3 59. Сканер дона 2-3 60. Фоточироқ дона 2-3 61. Рангли принтер дона 2-3 62. Рақамли фотоаппарат дона 2-3 63. Компьютер техникаси жамламаси (принтери билан) тўплам 2-3 «Косибчилик» йўналиши бўйича 64. Табуретка дона 25 — 30 65. Пойабзални таъмирлаш дастгоҳи дона 25 — 30 66. Чархлаш станоги дона 2-3 67. Пойабзал таъмирлаш учун хом ашёлар тўплами тўплам 1 «Мусиқа асбобларини таъмирловчи уста» йўналиши бўйича Асбоб-ускуналар 68. Мусиқа асбобларини таъмирлаш учун асбоб-ускуналар тўплами тўплам 2-3 69. Мусиқа асбоблари тўплами тўплам 2-3 «Зардўзлик», «Гилам тўқиш», «Каштачилик» йўналишлари бўйича 70. Оверлок машинаси дона 1 71. Тумбали тикув машинаси дона 1 72. Бичув столи дона 1 73. Қайчилар тўплам 2-3 74. Тиндирмали ювиш мосламаси дона 1 75. Омбирлар тўплам 2-3 76. Пичоқ ва тароқлар тўплам 2-3 77. Игналар тўплами тўплам 2-3 78. Тўқиш дастгоҳи дона 1 79. Кашта тикиш машинаси дона 1 80. Патила (ёғоч рейка) дона 6-7 81. Планшет дона 6-7 82. Сантиметр лентаси дона 6-7 83. Кашта тикиш учун махсус ускуналар дона 6-7 84. Тўрт бурчакли қўрғошин брус дона 6-7 85. Маникенлар (болалар, аёллар, эркаклар) тўплам 1 86. Дазмол (дазмол тахтаси билан) тўплам 2-3 «Дурадгорлик» *** ,«Ёғоч ўймакорлиги» *** , «Мебель ясаш» *** , «Наққошлик, рассомчилик», «Кулолчилик» йўналишлари бўйича 87. Андава дона 1 88. Исканжали чилангарлик столи (оёқ ости таглиги билан) тўплам 1 89. Исканжали дурадгорлик столи (оёқ ости таглиги билан) тўплам 1 90. Ёғоч ўймакорлиги учун асбоблар жамламаси (20 номдаги ҳар хил ўйиш ускуналари ва пардоз асбоблари) тўплам 6-7 91. Искана дона 6-7 92. Қалам дона 6-7 93. Қалами шкуфта дона 6-7 94. Лулакаш дона 6-7 95. Минкор дона 6-7 96. Хирург пичоғи дона 6-7 97. Морпеч дона 6-7 98. Кўргазмали қуроллар (усталар томонидан яратилган асарлар) тўплам 1 99. Дурадгорлик асбоблари жамламаси: тўплам 6-7 100. Арра дона 2-3 101. Майда тишли арра дона 2-3 102. Арра (чок) дона 2- 103. Пилта қалам дона 6-7 104. Пух қалам дона 6-7 105. Эгов (ёғочга ишлов бериш учун) дона 2-3 106. Эгов (сопли) дона 2-3 107. Ранда дона 2-3 108. Чизмачилик учун циркуль дона 6-7 109. Шерхебель дона 2-3 110. Ёғоч учун токарлик дастгоҳи дона 2-3 111. Арраловчи дастгоҳ (столда ишлаш учун) дона 2-3 112. Электродрель дона 2-3 113. Ўткирлаш учун дастгоҳ дона 2-3 114. Пармаловчи дастгоҳ (столда ишлаш учун) дона 2-3 115. Хар хил диаметрли парма тўплам 6-7 116. Пармаловчи дастгоҳ учун исканжа дона 2-3 117. Рандалаш ускунаси дона 2-3 118. Шпатель дона 2-3 119. Сирланган идиш 10 литрли ( кулол учун) дона 2-3 120. Сирланган идиш 10 литрли (сув учун) дона 2-3 121. Лой сақлаш учун яшик дона 2-3 122. Пластмассадан тайёрланган сиғим 10 литрли (ахлат учун) дона 2-3 123. Ўлчаш асбоблари жамламаси тўплам 2-3 124. Чизғич дона 6-7 125. Шоқул дона 2-3 126. Метр дона 2-3 127. Штангелциркул дона 2-3 128. Портретлар тўплами (кулолчилар 3 дона,ганчкорлар портрети 3 дона, ўймакорлар портрети 3 дона) тўплам 2-3 129. Шарсимон тегирмон дона 2-3 «Радиоэлектроника воситаларни таъмирлаш», «Маиший техникаларни таъмирлаш» йўналишлари бўйича 130. Автотрансформатор дона 1 131. Асосий системалар аналогли тренажери дона 1 132. Универсал ток манбаи дона 1 133. Бокорез дона 12 — 15 134. Вольтметр дона 6-7 135. Тўғрилагич блок дона 12 — 15 136. Юқори частотали генератор дона 1 137. Импульсли генератор дона 1 138. Паст частотали генератор дона 1 139. Қаршиликлар магазини дона 1 140. Ҳар хил диодлар дона 12 — 15 141. C, L, R ўлчагичи дона 1 142. Яримўтказгичли приборлар параметрлари ўлчагичи дона 1 143. Ток калибратори дона 1 144. Кисточка дона 2-3 145. Ток ўлчаш қисқичлари дона 1 146. Ҳар хил конденсаторлар дона 12 — 15 147. Мегомметр дона 1 148. Мултиметр дона 12 — 15 149. Радиомонтажчининг асбоблари тўплами дона 12 — 15 150. Осциллограф дона 2-3 151. Ҳар хил отвёрткалар дона 12 — 15 152. Радиомонтажчининг столи, ҳаво тортиш мосламаси билан дона 12 — 15 153. Кўргазма столидаги бошқарув пульти дона 1 154. Ҳар хил қаршиликлар дона 12 — 15 155. Реостат дона 2-3 156. Чилангарлик иш столи дона 2-3 157. Йиғув-монтаж ишлари столи дона 1 158. Лаборатория ускуналари билан аппаратларни текшириш, синовдан ўтказиш ва созлаш ишлари учун стол дона 1 159. Ҳар хил транзисторлар дона 12 — 15 160. Трансформаторлар (паст частотали ) дона 2-3 161. Антенна тренажери дона 1 162. Универсал ўраш машинаси дона 2-3 163. Универсал ток манбаи дона 1 164. Фазометр дона 1 165. Рақамли ўлчаш асбоблари дона 2-3 166. Рақамли тестер дона 1 167. Рақамли частотомер дона 1 168. Электропаяльник таглиги билан дона 12 — 15 «Компьютер оператори *** » , «Компьютерларга техник хизмат кўрсатиш» йўналишлари бўйича 169. Ўқувчи учун компьютер столи тўплам 12 — 15 170. Касбий таълим устаси компьютер техникаси (принтер билан) тўплам 1 171. Ўқувчилар учун компьютер техникаси тўплам 12 — 15 172. Wi-fi адаптер дона 1 173. Веб камера дона 1 174. Электр токини меъёрлаштирувчи блок 36V дона 1 175. Электрон тестер дона 6-7 176. Кавшарлагич дона 6-7 177. Турли хил лупалар тўплам 6-7 178. Стол лампаси дона 6-7 179. Асбоблар (отвёртка, омбирлар ва бошқалар) тўплам 6-7 180. Лазер билан кўрсатувчи таёқча дона 2-3 181. Чангютгич дона 1 «Металга техник ишлов берувчи (токарь)» *** , «Чилангарлик» *** , «Сув, газ таъминоти ва канализация тизимларини ўрнатиш, таъмирлаш», «Пайвандлаш» йўналишлари бўйича Сув, газ таъминоти ва канализация тизимларини ўрнатиш, таъмирлаш 182. Қувурлар намуналари (пўлат, чўян, пластмасса, керамик, асбест қувурлар) тўплам 2-3 183. Пўлат қувурларни ўзаро бириктирувчи қисмлар (бурчаклик, учланма, крестовина) тўплам 2-3 184. Муфта турлари (бириктирувчи гайкалар, контргайкалар, улама, турли фланецлар) тўплам 2-3 185. Чўян қувурларни ўзаро бириктирувчи қисмлар (кенгайган оғизли, бир томони кенгайган гардишли, қувурнинг кенгайган оғизли, тирсаклар, тарновлар, улагич отводлар) тўплам 2-3 186. Арматуралар (пўлат, чўян, рангли металл, задвижкалар, чўян, пўлат) тўплам 2-3 187. Изоляция материаллари турлари: (минерал тола, шиша тола, битум материаллари) тўплам 2-3 188. Трубаларга резьба очувчи дастгоҳ дона 2-3 189. Труба эгувчи дастгоҳ дона 2-3 190. Ванна дона 1 191. Унитаз дона 1 192. Трап ва сифонлар дона 1 193. Писсуар дона 1 194. Поддон дона 1 195. Раковина дона 1 196. Ювиш қурилмалари тўплам 1 197. Сув тақсимлаш клапанлари дона 1 198. Металга техник ишлов берувчи (токарь) 199. Вертикал пармалаш дастгоҳи дона 1 200. Вертикал консол-фреза дастгоҳи дона 1 201. Горизантал консол-фреза дастгоҳи дона 1 202. Чархлаш дастгоҳи дона 1 203. Микрометр дона 1 204. Ҳимоя кўзойнаги дона 2-3 205. Кескич (резец)лар (турли хил) тўплам 1 206. Пармалар (турли хил) тўплам 1 207. Универсал чархлаш дастгоҳи дона 2-3 208. Холинговал дастгоҳи дона 1 209. Доирасимон силлиқлайдиган (шлифовкалайдиган) дастгоҳ дона 1 210. Ярим маҳсулот (заготовка)лар учун стеллаж дона 2-3 211. Токарлик винт-кесиш дастгоҳи дона 1 212. Фреза дастгоҳи дона 1 213. Асбоб-ускуналар учун шкаф дона 2-3 214. Чилангарлик 215. Чилангарлик верстаги тискаси билан дона 2-3 216. 1, 2-ўлчамдаги қувур калитлари дона 1 217. Пармалаш учун кондукторлар дона 1 218. Абразивли доира дона 2-3 219. Рандалаш дастгоҳи дона 1 220. Фреза (металлга ишлов берадиган айланма барабанли машина) дастгоҳи дона 1 221. Шлифовкалаш (пардозлаш) дастгоҳи дона 1 222. Гайка кал?т?ари тўплами тўплам 1 223. 9 — 16 мм диаметрли пармалаш патрони дона 1 224. Чархлаш учун тоштахта дона 2-3 225. Белги қўядиган плита дона 2-3 226. Стол усти чархлаш дастгоҳи таглиги билан дона 1 227. Стол усти пармалаш дастгоҳи таглиги билан дона 1 228. Стол усти токарлик дастгоҳи таглиги билан дона 1 229. Ярим тайёр маҳсулот учун стеллаж дона 2 230. Деталларни ташиш учун арава дона 1 231. Қувур эгиш мосламаси дона 1 232. Асбоблар учун металл шкаф дона 2-3 Пайвандлаш 233. Газда кесадиган асбоб-ускуналар тўплам 2-3 234. Газ пайвандлаш аппарати жамланмаси тўплам 2-3 235. Дефектоскоп тўплам 2-3 236. Диэлектрик гиламча дона 2-3 237. Ҳимоя ниқоби (щиток) дона 12 — 15 238. Ҳимоя кўзойнаги дона 12 — 15 239. Пайвандловчи учун асбоблар мажмуи тўплам 12 — 15 240. Заррабин (лупа) дона 2-3 241. Контакт йўли билан аниқ (кичик жой) пайвандлаш машинаси тўплам 2-3 242. Металлмас материалларни газ оловли пайвандлаш жиҳози тўплам 1 243. Аргонли электр ёйи ёрдамида пайвандлаш жиҳози тўплам 1 244. Карбонат ангидрид гази (СО2) ёрдамида пайвандлаш жиҳози тўплам 1 245. Мосламалар (струбцина, қисқич) тўплам 2-3 246. Пластмасса профиллари (кесими)ни пайвандлаш аппарати тўплам 2-3 247. Пайвандлаш автомати тўплам 2-3 248. Пайвандлаш тўғрилагичи (выпрямитель) тўплам 2-3 249. Пайвандлаш ярим автомати (яримавтомат) тўплам 1 250. Пайвандлаш трансформатори тўплам 2-3 251. Пайвандловчининг махсус кийими (ботинка, куртка, шим, брезент енглар) тўплам 12 — 15 252. Универсал чархлаш дастгоҳи дона 1 253. Пайвандлаш ишлари учун стол-верстак дона 12 — 15 254. Деталларни сиқиш ва бўшатиш учун тиргак дона 2-3 255. Пайванд чокларини текшириш учун андоза, қолип тўплам 1 256. Штатив дона 12 — 15 257. Кўргазмали қуроллар (плакатлар ва схемалар) тўплам 1 258. Газда кесадиган асбоб-ускуналар тўплам 2-3
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Сертификатнинг ички чап томони: (Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири) O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI KASB MALAKASI SERTIFIKATI S № 0000000 _________________________________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) 20____ yilda (oʻquv kursi nomi) ________ning toʻla kursini ______________________________________________________________________yoʻnalish boʻyicha tamomladi. Davlat attestatsiya komissiyasining 20___ yil «___ » ______________________________________dagi qaroriga binoan unga _________________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________kasbi va _________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________ ixtisoslik(lar) berildi. M.Oʻ Davlat attestatsiya komissiyasi raisi Direktor Kotib(а) __________ shahri (tumani), ________ yil Roʻyxat raqami ______________________
Сертификатнинг ички ўнг томони: (Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири) T Н E REPUBLIC OF UZBEKISTAN SERTIFIKATS OF PROFESSIONAL QUALIFICATION S № 0000000 __________________________________________________________________________________________________ (full name) completed the full course of __________________________________________________________________________________________________ (name of training course) on _____________________________________________________________________________________in 20_____year. (field of study) In accordance with the decision of the State Attestation Comission of __________ « __ » 20 ____year. Н e/she is qualified as __________________________________________________________________________________ (name of profession) and has the following specialty(ies) _________________________________________________________________________________________________ (name of specialty(ies)) (Seal) Chairman of State Attestation Commission Director Secretary _____________city (district) 20____year Registration Number___________________
Касбга ўқитиш курсларини тугатган ўқувчиларга бериладиган давлат намунасидаги сертификат ТАВСИФИ
Касб малакаси сертификати 150 х 100 мм ўлчамли яхлит қопланган яшил (аъло даражали сертификат қизил-мармар) рангли ледериндан тайёрланган кўринишга эга. Унинг юза томонида босма нақш усулида олтин рангда Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилади ва ундан пастроқда давлат тилида «KASB MALAKASI SERTIFIKATI» сўзлари ёзилади.
Сертификатнинг ички варақ ўлчами 142 х 95 мм, жойлашиш тартиби — горизонтал, офсет босма усулда, бўёқлар сони «оддий» — 4+№, «аъло даражали» — 5+№.
Сертификатнинг ҳар икки варағида саккизта позицияда: S ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақами ёзилади.
Муқова материали ранги битирувчилар сертификати — тўқ яшил, «аъло даражали» битирувчилар сертификати қизил-мармар рангли. Тўғри бурчакли (юмшоқ ёстиқча) билан қопланган қаттиқ муқова. Муқова материали — бумвинил (қоғоз қатлами асоси поливинилхлорид) тўқ яшил ва қизил-мармар рангли, материал қалинлиги 170 ± 20 мкм. Муқовада матн олтин ранг зарли қоғозда, диаметри 45 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва «KASB MALAKASI SERTIFIKATI» номи қиздириб нақш солиш йўли билан ёзилади.
Қоғоз тафсилоти:
қоғоз — 100% пахта, қалинлиги 140 ± 5 г/м2, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури;
ёруғликда яхши кўринадиган «пахта кўсаги» кўринишидаги асосий уч ўлчовли сув белгиси;
кўринадиган рангли тола қизил ва яшил тусда, қоғоз сиртида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5 — 3 мм, «киприк» шаклида, кўз билан кўринади;
кўринмайдиган тола кўк ва оч яшил тусда, қоғоз қатламида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5 — 3 мм, «киприк» шаклида ультра бинафша нурлари остида кўринади.
Босма тафсилоти:
босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланилади;
ички варақнинг асосий фони оч жигарранг, икки тангир сеткадан пайдо бўлган ингичка синусоидал чизиқдан ташкил топган нусха кўчирмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади;
тангир сеткаларининг бири «ирис» эффектини қўллаш билан чоп этилади, яъни марказда яшил рангдан четлари бўйича ҳаво рангга равон ўтади;
ички варақ марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби чоп этилади, диаметри 35 мм, саккиз бурчак билан ҳошияланади;
бланканинг тўрт бурчагида мураккаб чизиқли нақш жойлаштирилади. Бу нақшлар ҳар хил қалинликдаги чизиқлардан ташкил топади, шакли ва зичлиги бир-бирига қопланиб, ягона зарҳални юзага келтиради. Қалбакиликдан, нусха кўчирмайдиган ва сканерланмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади;
ички варақнинг икки тарафи марказида «Ҳумо» қуши (25 х 40 мм ўлчамли) қиёфасида кўринмайдиган тасвир жойлаштирилади;
кичик сўз, бир неча бор катталаштирилгандагина кўринади, узлуксиз чизиқни юзага келтиради ва такрорланадиган «SERTIFIKAT» сўзидан иборат. Кичик сўз юқори қисмида «KASB MALAKASI SERTIFIKATI» сўзи остида чап тарафда ва «REPUBLIС OF UZBEKISTAN» сўзи остида ўнг тарафда жойлашади. Нусха тушириш ва қалбакилаштиришдан ҳимояланади;
серия «S» ва етти хонали рақам, икки тарафда бир хил берилади. Рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарорига 7-ИЛОВА
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олиши ва касб эгаллашига кўмаклашишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ
1. У. Шарифхўжаев — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари 2. Ф. Боқиев — Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 3. Э. Баситханова — Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари 4. Лавозимига кўра — Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари 5. Р. Турдибоева — Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари 6. Лавозимига кўра — Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари 7. Лавозимига кўра — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари 8. Р. Тўраев — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Инклюзив таълим ва меҳрли мактаб фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи 9. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари 10. Лавозимига кўра — Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси раиси 11. Ф. Бобоев — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқармаси бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарорига 8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 77-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 27 апрелдаги 243-сон қарорига 2-илованинг 6-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 7 июлдаги 429-сон қарорига 1-илованинг 12-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон қарорига илованинг 16-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон қарорига илованинг 8-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 22 февралдаги 134-сон қарорига илованинг 2-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда) илованинг 31-банди .
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 29 августдаги 679-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда) илованинг 17-банди .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда) 1-илованинг 39-банди .
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2014 йил 3 июндаги 138-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда) илованинг 17-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 12 октябрь,
638-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
NIZOM
TARTIBI
TARTIBI
NIZOM
ROʻYXATI
NIZOM
ROʻYXATI
TARKIBI
ROʻYXATI
Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarga taʼlim berishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 3-fevraldagi PF-6155-son Farmoni bilan tasdiqlangan “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi ” hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarga taʼlim-tarbiya berish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 13-oktabrdagi PQ-4860-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
a) Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida inklyuziv taʼlimni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq:
inklyuziv taʼlimning maqsadi va vazifalari;
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun maktablarda inklyuziv taʼlim va boshlangʻich tayanch korreksion sinflar faoliyatini yoʻlga qoʻyish hamda oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish tartibi;
oʻquvchilarni inklyuziv taʼlim sinflariga va boshlangʻich tayanch korreksion sinflarga qabul qilish tartibi;
inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflarda taʼlim sifatini nazorat qilish va boshqarish tartibi;
b) Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun davlat ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq:
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun davlat ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari faoliyatini tashkil etish va boshqarish, ularda oʻquv-tarbiya va davolash-sogʻlomlashtirish jarayonlarini tashkil qilish tartibi;
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning umumiy oʻrta taʼlim olishda va ularni bilish imkoniyatlariga muvofiq tarbiyalashda, ularning jamiyatga moslashuvi va integratsiyalashuvida koʻmaklashish tartibi;
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarni bir ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasidan boshqa ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga yoki inklyuziv sharoitda taʼlim olishi uchun umumtaʼlim tashkilotlariga oʻtkazish tartibi;
alohida taʼlim ehtiyoji boʻlgan oʻquvchilarni ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasidan Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi muassasasiga oʻtkazish tartibi;
g) Jismoniy, aqliy, sensor yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan, shuningdek, uzoq vaqt davolanishga muhtoj boʻlgan bolalarga uyda yakka tartibda taʼlim berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq:
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning uyda taʼlim olishlarini tashkil etish va oʻquv-tarbiya jarayonini boshqarish mexanizmlari;
uyda yakka tartibda taʼlimni tashkil etishda maktab direktori, sinf rahbari, oʻqituvchilar hamda ota-onalarning huquqlari va majburiyatlari;
Tibbiy koʻrik natijasiga koʻra, oʻquvchida uyda yakka tartibda taʼlim olish uchun asos boʻladigan kasalliklar (patologik holatlar) mavjudligi aniqlanganda, tibbiy-maslahat komissiyasi tomonidan oʻquvchining uyda yakka tartibda taʼlim olishga muhtojligi toʻgʻrisida tibbiy xulosa rasmiylashtirish tartibi;
uyda yakka tartibda taʼlim olish uchun asos boʻladigan kasalliklar roʻyxati;maktab tomonidan oʻquvchining sogʻligʻi holatini inobatga olib, ota-onalar bilan kelishgan holda ishlab chiqiladigan dars jadvali shakli;
uyda yakka tartibda taʼlim olayotgan oʻquvchining har bir fan boʻyicha alohida yuritiladigan baholash daftari shakli;
e) Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasalarida kasbga oʻqitish kurslarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 6-ilovaga muvofiq:
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning kasb egallashini taʼminlash, oʻquvchilarda kasbiy koʻnikmalarni shakllantirish, ularga maxsus va chuqurlashtirilgan tayyorgarlikni talab etmaydigan kasblarni oʻrgatishni yoʻlga qoʻyish tartibi;
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasalarida kasbga oʻqitish kurslari jihozlash uchun talab etiladigan asbob-uskunalar va jihozlar roʻyxati;
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasalarida kasbga oʻqitish kurslariini muvaffaqiyatli tugatgan oʻquvchilarga mehnat qilish huquqini beruvchi kasb malakasi boʻyicha davlat namunasidagi sertifikat shakli tasdiqlansin.
2. Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning taʼlim olishi va kasb egallashiga koʻmaklashishni tashkil etish boʻyicha ishchi guruh 7-ilovaga muvofiq tarkibda tuzilsin.
3. Quyidagilar alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning taʼlim olishi va kasb egallashiga koʻmaklashishni tashkil etish boʻyicha ishchi guruhining asosiy vazifalari etib belgilansin:
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab taʼlim olishga va kasbga oʻqitishga jalb etilishini doimiy nazorat qilish;
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarga taʼlim berish va ularga kasb-hunar oʻrgatish boʻyicha joylarda amalga oshirilayotgan ishlarni tanqidiy oʻrganib borish, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha tegishli choralar koʻrish;
sohaga oid ilgʻor xorijiy tajriba va innovatsiyalarni amaliyotga joriy qilish boʻyicha takliflar ishlab chiqish.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 8-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev hamda Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-oktabrdagi 638-son qaroriga 1-ILOVA
Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida inklyuziv taʼlimni tashkil etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida (keyingi oʻrinlarda — maktab ) jismoniy, aqliy, sensor (sezgi) yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan bolalar (keyingi oʻrinlarda — alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar) uchun inklyuziv taʼlimni tashkil etish tartibini belgilaydi.
Maktablarda boshlangʻich tayanch korreksion sinflar ochilishi mumkin.
2. Ushbu Nizom talablari davlat umumtaʼlim tashkilotlariga nisbatan tatbiq etiladi.
3. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
inklyuziv taʼlim — alohida taʼlim ehtiyojlari va individual imkoniyatlarning xilma-xilligini hisobga olgan holda barcha taʼlim oluvchilar uchun taʼlim tashkilotlarida taʼlim olishga boʻlgan teng imkoniyatlarni taʼminlagan holda beriladigan taʼlim;
inklyuziv taʼlim sinfi — maktabdagi alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning boshqa (sogʻlom) bolalar bilan teng huquqli va birgalikdagi taʼlim olishlari shaklida tashkil etilgan sinf;
boshlangʻich tayanch korreksion sinfi — maktabda alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun alohida tashkil etiladigan boshlangʻich sinf;
oʻquvchilar — inklyuziv taʼlim va boshlangʻich tayanch korreksion sinflarda tahsil olayotgan sogʻlom yoki alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar.
4. Maktabda oʻquvchilar boshqa (sogʻlom) bolalar bilan bir qatorda maktabga qatnab muayyan sinfning oʻquv rejasiga mos keladigan oʻquv dasturlari doirasida tahsil oladi.
Maktabga qatnab oʻqish imkoniyati boʻlmagan oʻquvchilarga taʼlim berish oʻquv rejalari va oʻquv dasturlariga muvofiq ota-onalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar bilan kelishilgan tavsiyaga muvofiq zarur bilim, malaka va koʻnikmalarni masofadan turib yoki uyda yakka tartibda taʼlim berish orqali amalga oshiriladi.
Oʻquvchilar turli toʻgaraklar, seksiyalar, maktabdan tashqari tadbirlarda qatnashish imkoniyati ega.
5. Inklyuziv taʼlimni tashkil etish insonparvarlik, umuminsoniy qadriyatlar, bagʻrikenglik, oshkoralik tamoyillariga asosan amalga oshiriladi.
6. Maktabda inklyuziv taʼlim va boshlangʻich tayanch korreksion sinflar bolalarning yosh va individual xususiyatlari, aqliy rivojlanishi darajasi, somatik va asab-ruhiy sogʻligʻi holatiga muvofiq tashkil etiladi.
2-bob. Inklyuziv taʼlimning maqsadi va vazifalari
7. Inklyuziv taʼlimning maqsadi — alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan oʻquvchilar uchun maktabda maxsus vosita va metodlarni qoʻllash orqali maxsus pedagoglar va yordamchi xodim (assistent-oʻqituvchi)larni jalb etgan holda toʻsiqsiz moslashtirilgan taʼlim muhitini yaratish, ularning jamiyatga samarali moslashuvi hamda toʻlaqonli uygʻunlashuviga xizmat qiladigan sifatli umumiy oʻrta taʼlim berishni taʼminlashdan iborat.
Maktablar alohida taʼlim olish ehtiyoji boʻlgan bolalar va ularning ota-onalariga korreksion pedagogik yordam olishida va kasbga yoʻnaltirishda har tomonlama yordam koʻrsatadi.
8. Inklyuziv taʼlimning vazifalari quyidagilardan iborat:
rivojlanishning turli imkoniyatlariga ega boʻlgan oʻquvchilar uchun har qanday kamsitilishni istisno qiladigan, barcha bolalarga teng munosabatda boʻlishni taʼminlaydigan yagona moslashtirilgan ijtimoiy muhitni yaratish;
jamoatchilik hamda taʼlim jarayonining barcha ishtirokchilarida alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan oʻquvchilar muammolariga nisbatan bagʻrikenglik munosabatini shakllantirish;
taʼlim jarayonida sogʻlom bolalar bilan bir qatorda alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning aqliy va ijtimoiy salohiyatlarini rivojlantirish;
barcha oʻquvchilar uchun davlat taʼlim standartlariga muvofiq umumiy oʻrta taʼlim dasturlarini oʻzlashtirish uchun imkoniyat yaratish;
oʻquvchilarning har tomonlama rivojlanishi, emotsional-irodaviy sohasi, bilish faoliyatini faollashtirish, ijtimoiy koʻnikma va salohiyatini shakllantirish uchun shart-sharoitlar yaratish;
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarni tarbiyalayotgan oilalarga maslahat yordami berish hamda ota-onalarni farzandlariga taʼlim-tarbiya berish, pedagogik texnologiyalar, taʼlim-tarbiya metod va vositalarini qoʻllash sohasida xabardorlik darajasini oshirish, ularni psixologik-pedagogik jihatdan qoʻllab-quvvatlash.
3-bob. Maktabda inklyuziv taʼlim va boshlangʻich tayanch korreksion sinflarni tashkil etish
9. Maktabda inklyuziv taʼlim va boshlangʻich tayanch korreksion sinflar hududdagi aholi ehtiyoji va ota-onalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar taklifi bilan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari, Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi (keyingi oʻrinlarda — hududiy xalq taʼlimi boshqarmasi) buyrugʻiga koʻra tashkil etiladi.
Nodavlat taʼlim tashkilotlari ham barcha zarur sharoitlar mavjud boʻlgan taqdirda inklyuziv taʼlim va boshlangʻich tayanch korreksion sinflarni tashkil etishlari mumkin.
Nodavlat taʼlim tashkilotlarida inklyuziv taʼlim va boshlangʻich tayanch korreksion sinflarni tashkil etish tegishlicha hududiy xalq taʼlimi boshqarmasi bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi.
10. Inklyuziv taʼlim va boshlangʻich tayanch korreksion sinflar oʻquvchilarning bino ichida harakatlanishi va taʼlim olishlari uchun maxsus sharoitlar yaratilgan maktablarda tashkil etiladi.
11. Inklyuziv taʼlim va boshlangʻich tayanch korreksion sinflar tashkil etilgan maktablar faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining Oʻquvchilarni kasb-hunarga yoʻnaltirish va psixologik-pedagogik respublika tashxis markazi hamda hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari tomonidan metodik taʼminlanadi va muvofiqlashtiriladi.
4-bob. Oʻquvchilarni inklyuziv taʼlim sinflariga va boshlangʻich tayanch korreksion sinflarga qabul qilish tartibi
12. Maktabning inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflarning birinchi sinfiga oʻquvchilar ular yetti yoshga toʻladigan yilda qabul qilinadi.
Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning taʼlim olish huquqini taʼminlash maqsadida umumtaʼlim maktablari uchun belgilangan yosh meʼyoridan ikki yilga oshgan bolalarni qabul qilishga ruxsat etiladi.
13. Oʻquvchilarni inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflarga qabul qilish hamda chiqarish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining hududiy boshqarmalari huzurida tashkil etilgan Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya (keyingi oʻrinlarda — psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya) xulosasiga koʻra, ota-onalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar roziligi bilan amalga oshiriladi.
Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya xulosasi:
oʻquvchilarning inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflarga qabul qilinishiga;
inklyuziv taʼlim sinfi yoki boshlangʻich tayanch korreksion sinf uchun maxsus pedagog yoxud yordamchi xodim (assistent-oʻqituvchi) shtatini ajratishga asos hisoblanadi.
14. Inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflarga boshqa maʼmuriy-hududiy birlikdan kelib oʻqish istagini bildirgan oʻquvchilar oʻquvchini qabul qilayotgan maktab joylashgan hududning psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyasi yoʻllanmasiga asosan qabul qilinadi.
15. Oʻquvchilarni inklyuziv taʼlim sinflariga va boshlangʻich tayanch korreksion sinflarga qabul qilish oʻquv yili boshlanguncha hamda oʻquv yili davomida amalga oshiriladi va maktab direktorining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.
16. Inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflarga yoʻllangan har bir oʻquvchiga ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan shaxsiy hujjatlar yigʻmajildi rasmiylashtiriladi va maktab rahbariyatiga taqdim etiladi.
Oʻquvchining shaxsiy hujjatlar yigʻmajildida quyidagi hujjatlar boʻladi:
ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning arizasi;
psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya xulosaci;
taʼlim olganligi toʻgʻrisidagi hujjatlar (taʼlim muassasalarida oʻqiyotgan bolalar uchun);
oʻqish joyidan taʼlimning muddati, oʻquv fanlarini oʻzlashtirishi va xulq-atvori, oʻquvchiga yakka tartibda koʻmak berish borasida amalga oshirilgan chora-tadbirlarning batafsil tahlili aks ettirilgan maʼlumotnoma va tavsifnoma (taʼlim muassasalarida oʻqiyotgan bolalar uchun);
oʻquvchining yashash joyidagi shifoxona bosh vrachi tomonidan imzolangan, uning rivojlanishi tarixidan mufassal koʻchirma.
18. Maktab psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya tomonidan inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflarga yoʻllangan bolalarni qabul qilishdan bosh tortishga haqli emas.
19. Quyidagi toifadagi bolalar qabul qilinmaydi:
aqliy rivojlanishi oʻta zaif bolalar;
xulq-atvorida ogʻir buzilishlar, hissiy-irodaviy sohasida (organik) nuqsonlari boʻlgan bolalar;
tayanch-harakat apparatida nuqsoni boʻlgan, mustaqil ravishda harakatlana olmaydigan va oʻz-oʻziga xizmat koʻrsata olmaydigan bolalar;
koʻr-kar-soqov bolalar;
tez-tez takrorlanadigan epileptik tutqanoqdan aziyat chekadigan (epileptik demensiya, kunduzgi va tungi vaqtlarda tutqanogʻi tez-tez takrorlanadigan) bolalar;
markaziy asab tizimiga shikast yetganligi tufayli siydik va najasini ushlab turolmaydigan bolalar.
5-bob. Inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflarda oʻquv-taʼlim jarayonini tashkil etish
20. Inklyuziv taʼlim sinflarida jami oʻquvchilar soni 30 nafardan oshmasligi kerak. Ushbu sinflarda umumiy oʻrta taʼlim dasturlari boʻyicha ommaviy tarzda oʻqiyotgan oʻquvchilar bilan birga maxsus (korreksion) dasturlar asosida oʻqiyotgan alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan oʻquvchilar soni 3 nafardan oshmasligi lozim.
Agar alohida taʼlim ehtiyojiga ega boʻlgan bola qabul qilinayotgan sinf maktabda bitta va uning paralleli mavjud boʻlmasa, istisno tariqasida tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimining roziligi bilan ushbu sinfga 3 nafardan ortiq bola qabul qilishga yoʻl qoʻyiladi.
Inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflarga faqat bir xil tibbiy tashxisdagi oʻquvchilar qabul qilinadi.
21. Maktablarda inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflar soni bir parallel sinflarda 2 tadan ortiq tashkil etilmaydi.
22. Boshlangʻich tayanch korreksion sinflarda oʻquvchilar soni amaldagi alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar (shaxslar) uchun davlat ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari (maktablar, maktab-internatlar) sinflaridagi oʻquvchilar soni meʼyorlariga muvofiq ravishda belgilanadi.
23. Inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflarda oʻqitish va tarbiyalash jarayoni oʻquvchilarning alohida xususiyatlarini hisobga olgan holda tashkil etiladi.
Oʻquvchilarning bilimlari ulardagi nuqsonlarning oʻziga xosligini hisobga olgan holda davlat taʼlim standartlariga muvofiq baholanadi.
24. Taʼlim-tarbiya jarayoni davlat taʼlim standartlariga muvofiq oʻquv rejasi va dastur asosida maxsus korreksion tuzatish usullaridan foydalanilgan holda olib boriladi.
25. Inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflardagi oʻquvchilarga individual taʼlim dasturlarini oʻzlashtirishga yordam koʻrsatish maxsus pedagoglar va yordamchi xodimlar (assistent-oʻqituvchilar) tomonidan amalga oshiriladi.
26. Har bir inklyuziv taʼlim sinfi yoki boshlangʻich tayanch korreksion sinf uchun:
nutqida ogʻir nuqsoni boʻlgan, kar-soqov, aqliy rivojlanishida muammolari boʻlgan oʻquvchilar bilan ishlash uchun 1,0 birlik maxsus pedagog;
eshitish, koʻrish, tutqanoq holati va tayanch-harakatida (mustaqil yura olmaydigan) nuqsoni bor oʻquvchilar bilan ishlash uchun 1,0 birlik yordamchi xodim (assistent-oʻqituvchi) ajratiladi.
Bunda maxsus pedagog ajratilishiga ehtiyoji boʻlgan bolalar bilan yordamchi xodim ajratish ehtiyoji boʻlgan bolalarning bir sinfga qabul qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
27. Oʻquvchilar bilan individual taʼlim dasturlarini oʻzlashtirish, maxsus pedagoglar tomonidan taʼlim jarayonidagi barcha darslarda, sinfdan tashqari va boshqa tadbirlarda amalga oshiriladi.
Maxsus pedagog faoliyati individual taʼlim dasturlari natijadorligiga qarab baholab boriladi.
Maxsus pedagog faoliyatini baholash tartibi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan belgilanadi.
28. Inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflar ochilgan maktablarda oʻquvchilarga individual taʼlim dasturlarini oʻzlashtirish, rivojlanishiga toʻsqinlik qilayotgan omillarni aniqlash, ularga turli koʻrinishdagi psixologik yordam berish maqsadida maxsus yordam koʻrsatish xonalari tashkil etiladi.
Maxsus yordam koʻrsatish xonalari zarur maxsus jihozlar bilan taʼminlanadi.
29. Inklyuziv taʼlim sinflari joriy qilingan maktablarga tyutor sifatida tegishli malakaga ega volontyorlar va oliy taʼlim muassasalarining pedagogika yoʻnalishidagi yuqori kurs talabalari pedagogik amaliyot davrida ixtiyoriylik asosida jalb qilinishi mumkin.
Talabalarni inklyuziv taʼlim sinflari joriy qilingan maktablarga jalb etish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan belgilanadi.
30. Inklyuziv taʼlim sinflarida oʻquvchilarga oliy maʼlumotli, shuningdek, tegishli qayta tayyorlashdan oʻtgan oʻqituvchi yoki defektologlar tomonidan dars beriladi.
Boshlangʻich tayanch korreksion sinflarda oʻquvchilarga defektologiya sohasi boʻyicha oliy maʼlumotli pedagoglar, shuningdek, defektologiya (sohasi) boʻyicha tegishli qayta tayyorlashdan oʻtgan boshlangʻich sinf oʻqituvchilar tomonidan dars beriladi.
31. Har bir oʻquvchi uchun umumiy oʻrta taʼlim dasturi va maxsus (korreksion) taʼlim dasturidan kelib chiqib maktab tomonidan tasdiqlanadigan yillik reja va mashgʻulotlar jadvali tuziladi.
Bunda oʻquvchining individual psixojismoniy xususiyatlari, qiziqishlari hamda psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning tavsiyalari inobatga olinadi.
32. Oʻquvchilarni oʻqitish metodikasini ishlab chiqishda quyidagilar inobatga olinadi:
yordamchi xodim (assistent-oʻqituvchi)ning taʼlim jarayonida toʻliq yoki qisman ishtiroki zarurati;
yengillashtirilgan individual kun tartibini (topshiriqlar hajmi, hafta davomida qoʻshimcha dam olish kuni va boshkalar) tashkil etish;
oʻquvchilarning individual xususiyatlaridan kelib chiqib dars mashgʻulotlarini tuzish;
umumrivojlantiruvchi va fanlar yoʻnalishidagi mashgʻulotlarni individual va guruh shaklida tashkil etish;
psixolog, maxsus pedagog va boshqa mutaxassislarning maktabdan va sinfdan tashqari korreksion-rivojlantiruvchi mashgʻulotlarini tashkil etish.
33. Taʼlim jarayonida qoʻllaniladigan metod va vositalar bolalarning har tomonlama aqliy, jismoniy rivojlanishini taʼminlashga va yetuk shaxsni tarbiyalashga qaratiladi.
6-bob. Pedagog xodimlar faoliyati va ota-onalar bilan hamkorlik
34. Maktablarda inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflar oʻquvchilarining salohiyatini rivojlantirish maqsadida oʻquvchilar uchun individual oʻquv dasturlari ishlab chiqiladi.
35. Inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflardagi taʼlim-tarbiya jarayonining nazorati ushbu sinf rahbari tomonidan amalga oshiriladi.
36. Maxsus pedagoglar inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflarda hamda maxsus yordam koʻrsatish xonalarida oʻquvchilar bilan korreksion-pedagogik ishlarni olib boruvchi va muvofiqlatiruvchi asosiy mutaxassis hisoblanadi.
37. Maxsus pedagoglar boshqa pedagoglar bilan birgalikda inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflar oʻquvchilari bilan ishlash rejasini tuzadi va ularni sinfga uygʻunlashtiradi.
38. Maxsus pedagoglar koreksion taʼlimni olib boradi, mashgʻulotlarning mazmuni va metodlarini tanlaydi, alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarga korreksion-pedagogik, tibbiy yordam koʻrsatilishini muvofiqlashtiradi, boshqa mutaxassislar bilan hamkorlikda umumiy mashgʻulotlarni, kichik guruhlarda va alohida-alohida mashgʻulotlarni olib boradi.
Zarurat boʻlganda oʻquvchilar bilan qoʻshimcha yakka tartibda mashgʻulotlar tashkil etiladi.
39. Oʻquvchilarning oʻquv-tarbiya jarayonida ishtirokini taʼminlash hamda ularning individual (moslashtirilgan) taʼlim dasturlarini oʻzlashtirishda yordamchi xodim (assistent-oʻqituvchi) yaqindan yordamlashadi.
Yordamchi xodim (assistent-oʻqituvchi):
oʻqituvchi koʻrsatmasiga muvofiq bolaga dars jarayonida tushunish, yozish, oʻqish va boshqa mashgʻulotlarda koʻmaklashadi;
inklyuziv sinfdagi bolalarning sinfdagi faoliyatini muntazam kuzatadi, xulq-atvordagi oʻzgarishlar yoki ehtiyojlar haqida oʻqituvchi va psixologga maʼlum qiladi;
bola ishtirok etadigan testlar, mashgʻulotlar va rivojlanishni baholash jarayonida ishtirok etadi;
bolalarning oʻziga ishonchi va ijobiy hissiyotlarini oshirishga harakat qiladi, jamoada ishlash va sinfda oʻzaro hurmat muhitini shakllantirishda faol ishtirok etadi;
tanaffus, ovqatlanish, jismoniy mashgʻulotlar va ekskursiyalarda koʻmaklashadi, boshqa bolalar bilan hamkorlikni taʼminlaydi, ijtimoiy integratsiyaga yordam beradi;
inklyuziv sinfdagi bolalar bilan ishlash jarayonini kundalik qayd etadi, ota-ona, oʻqituvchi va mutaxassislar bilan muloqotda boʻladi, foydalanilgan usullar va kuzatuv natijalarini taqdim etadi.
40. Maktab psixologi har bir oʻquvchining psixik salomatligini himoyalash, maqsadida quyidagi vazifalarni bajaradi:
oʻquvchini individual rivojlantirish (oilada va inklyuziv taʼlim sharoitida taʼlim berish) dasturlarini tuzish;
oʻquvchilar bilan guruhlarda mashgʻulotlar olib borish;
oʻquvchilarni doimiy ravishda psixolog-pedagogik jihatdan oʻrganish va ularni tarbiyalash boʻyicha ota-onalarga maslahatlar berish.
41. Maktabdagi jismoniy tarbiya oʻqituvchisi oʻquvchilarning sogʻligʻini mustahkamlash, sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish maqsadida quyidagi vazifalarni bajaradi:
oʻquvchilarning jismoniy va psixik xususiyatlaridan kelib chiqib ular bilan yakka va guruhli tarzda mashgʻulotlar olib borish;
oʻquvchilar bilan birgalikda sport tadbirlari va musobaqalarni tashkil etish;
ota-onalarga oʻquvchilarni jismoniy tarbiya va sogʻlomlashtirish sohasida maslahatlar berish;
tibbiyot xodimlari bilan birgalikda har bir oʻquvchining jismoniy yuklamasini tartibga solish.
42. Maktabda tibbiyot xodimi tomonidan oʻquvchilarga maxsus tibbiy yordam koʻrsatiladi.
Tibbiyot xodimi:
oʻquvchilarning ruhiy asab holatini tekshiradi, zarurat boʻlganda davolash muolajalarini tavsiya etadi;
korreksion-pedagogik taʼlim jarayonida bolalar sogʻligini nazorat qiladi hamda aqliy va jismoniy yuklamaning meʼyorini belgilaydi;
oʻquvchilarning somatik va ruhiy salomatligini saqlash yuzasidan ota-onalarga maslahat beradi va boshqa mutaxassislar bilan xamkorlikda ularni sogʻlomlashtirish ishlarini olib boradi.
7-bob. Inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflarda taʼlim sifatini nazorat qilish va boshqarish
43. Sinflarda dars mashgʻulotlarining oʻz vaqtida olib borilishi, oʻquv dasturlarining bajarilishi yuzasidan nazoratni maktab direktori va uning oʻquv-tarbiya ishlari boʻyicha oʻrinbosari amalga oshiradi.
44. Oʻquvchilarning majmuaviy tekshirilishini, psixologik-tibbiy-pedagogik konsilium faoliyatini tashkil etish va oʻtkazish uchun maktab direktori buyrugʻi asosida quyidagi tarkibdan iborat boʻlgan Kengash tuziladi:
oʻquv ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari (Kengash raisi);
maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari (Kengash raisi oʻrinbosari);
inklyuziv taʼlim sinfi va boshlangʻich tayanch korreksion sinf oʻqituvchilari;
psixolog;
maxsus pedagog;
yordamchi xodim (assistent-oʻqituvchi)
vrach-pediatr, (psixonevrolog), tibbiyot hamshirasi.
Kengash yigʻilishlariga oʻquvchilarning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar jalb qilinishi mumkin.
45. Maktabda mavjud boʻlmagan mutaxassislar shartnoma asosida Kengash ishiga jalb qilinishi mumkin.
46. Oʻquvchilarning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar Kengash yigʻilishlarida ishtirok etishlari mumkin.
47. Kengash oʻquvchilarning oʻzlashtirishi, oʻquv dasturlarini bajarishi, sogʻligʻi hamda psixologik holati boʻyicha oʻquv yilining har choragida kamida bir marotaba yigʻilish oʻtkazadi.
48. Kengash oʻquvchilarning oʻzlashtirishi, oʻquv dasturlarini bajarishi, sogʻligʻi hamda psixologik holatidan kelib chiqib oʻquvchini inklyuziv taʼlim sinfi yoki boshlangʻich korreksion sinfning oʻquvchilar safidan chiqarish yuzasidan psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaga taklif kiritadi.
8-bob. Moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlash
49. Maktab inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflardagi oʻquvchilar uchun mashgʻulotlar, dam olish, jismoniy tarbiya va sogʻlomlashtirish hamda korreksion-rivojlantiruvchi ishlar olib borilishiga moʻljallangan sharoitlarni taʼminlaydi.
50. Inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar iqtisodiyot va moliya boshqarmalari bilan kelishilgan holda har yili 20-avgustgacha toʻldiriladi.
51. Inklyuziv taʼlim sinflari xamda boshlangʻich tayanch korreksion sinflarning oʻquvchilarini taʼminlash va oʻqitish qonunchilik hujjatlariga muvofiq davlat taʼminoti asosida amalga oshiriladi.
52. Inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflarni moliyalashtirish belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilgan va tasdiqlangan xarajatlar smetasiga muvofiq, shuningdek, jamoatchilik, hayriya va xalqaro tashkilotlarning hayriya mablagʻlari va qonun bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi.
53. Inklyuziv taʼlim sinflari oʻqituvchilariga mehnatning alohida sharoitlari uchun har oyda toʻlanadigan ustama haqi sinfda alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bir nafar bola uchun tarif stavkasining 10 foizi, ikki nafar bola uchun tarif stavkasining 20 foizi, uch nafar bola uchun tarif stavkasining 30 foizi miqdorida, ikki va undan ortiq inklyuziv taʼlim sinflarida toʻrt nafar va undan ortiq bola uchun taʼlim-tarbiya ishlarini amalga oshirgan fan oʻqituvchilariga tarif stavkasining 40 foizi miqdorida belgilanadi.
Boshlangʻich tayanch korreksion sinflar oʻqituvchilari bolalar sonidan qatʼi nazar, inklyuziv sinflar yoki boshlangʻich tayanch korreksion sinflarda faoliyat yuritayotgan maxsus pedagoglarga va yordamchi xodim (assistent-oʻqituvchi)larga mehnatning alohida sharoitlari uchun har oyda toʻlanadigan ustama haqi lavozim maoshining 50 foizi miqdorida toʻlanadi.
9-bob. Yakunlovchi qoidalar
55. Maktablarning inklyuziv taʼlim sohasida xalqaro hamkorligi xalqaro shartnomalar asosida xalqaro va xorijiy tashkilotlar bilan pedagogik axborot va tajriba almashish, pedagog xodimlarning malaka oshirishi hamda stajirovka oʻtashi shaklida amalga oshirilishi mumkin.
56. Maktab direktori bolalar inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflarga qabul qilinishi uchun belgilangan tartibda shaxsan javob beradi.
57. Oʻquvchilarning maktabga kelib-ketishidagi hayoti va sogʻligʻi uchun javobgarlik ularning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar zimmasiga yuklatildi.
Oʻquvchilarning maktab hududidagi hayoti va sogʻligʻi uchun javobgarlik maktabga yuklanadi.
58. Maktablar inklyuziv taʼlim sohasida oʻquvchilarning ota-onalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, boshqa taʼlim tashkilotlari va nodavlat notijorat tashkilotlar bilan uzviy aloqada faoliyat koʻrsatadi.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-oktabrdagi 638-son qaroriga 2-ILOVA
Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun davlat ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari toʻgʻrisida
1-bob.Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning taʼlim olishi, kasbiy tayyorgarligini taʼminlashni takomillashtirishga yoʻnaltirilgan, shuningdek, alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun davlat ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarining (keyingi oʻrinlarda — ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari) maqomini belgilaydi va ularning faoliyatini tartibga soladi.
2. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, ushbu Nizomga, boshqa qonunchilik hujjatlariga hamda oʻz ustaviga amal qiladi.
3. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari taʼlim-tarbiya berish, oʻquvchilarni umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida inklyuziv sharoitda oʻqishga tayyorlash, korreksion (tuzatuvchi) pedagogik yordam koʻrsatish, kasb oʻrgatish va sogʻlomlashtirish muassasalari hisoblanadi.
Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning umumiy oʻrta taʼlim olishda va ularni bilish imkoniyatlarning xilma-xilligini hisobga olgan holda tarbiyalash, korreksion pedagogik yordam koʻrsatish, kasb oʻrgatish orqali ularni jamiyatga moslashuvi va ijtimoiy integratsiyalashuviga koʻmaklashish hamda ularga taʼlim berishda yordam koʻrsatish maqsadida tashkil etiladi.
4. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi davlat muassasasi shaklidagi yuridik shaxs hisoblanadi.
5. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari akkreditatsiyasi attestatsiya asosida, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
2-bob. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarining turlari va ularning vazifalari
6. Quyidagilar ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarining umumiy va yoʻnalishlar boʻyicha asosiy vazifalari hisoblanadi:
a) umumiy vazifalar:
Agentlik tomonidan taʼlim sohasidagi respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan kelishilgan holda tasdiqlangan alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarni oʻqitish maxsus oʻquv dasturlari talablari asosida bilim olishi va kasb oʻrganishini taʼminlash;
shaxsga va ijtimoiy yoʻnaltirilgan taʼlim jarayonida oʻquvchilarning eng maqbul rivojlanishini taʼminlash maqsadida tabaqalashtirilgan va individual (yakka tartibda) taʼlimni tashkil etish;
shaxsiy, ijtimoiy hayotda va mehnat faoliyatida oʻquvchilarda vatanparvarlik, maʼnaviy-axloqiy va madaniy qadriyatlarga hurmat tuygʻusini tarbiyalash;
oʻquvchilarni umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida inklyuziv taʼlim sharoitida oʻqishga tayyorlash;
oʻquvchilarning ijtimoiy, hissiy rivojlanishi, hayotiy koʻnikmalarining shakllanishi uchun zarur korreksion (tuzatuvchi)-rivojlantiruvchi taʼlim muhitini yaratish;
oʻquvchilarga taʼlim-tarbiya berish jarayonida ularning ruhiy holati va salomatligini tizimli kuzatilishini tashkil etish;
ota-onalar bilan hamkorlikda har bir oʻquvchining individual rivojlanish dasturini ishlab chiqish va bosqichma-bosqich amalga oshirish;
bitiruvchilarni oʻqishga yoki ishga joylashishiga koʻmaklashish;
oʻquvchilarni ijtimoiylashtirish, mustaqillikni shakllantirish va jamiyatga integratsiya qilish;
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan oʻquvchilar bilan ishlaydigan pedagoglar uchun Agentlik koʻmagida stajirovkalarni va malaka oshirish kurslarini tashkil etish;
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarga ixtisoslashtirilgan maktab, maktab-internatlarda qisqa muddatli taʼlim va tarbiya berishga moʻljallangan “Gʻamxoʻrlik” guruhlarini tashkil etish;
b) eshitishida nuqsoni boʻlgan bolalar uchun maktab va maktab-internatlar boʻyicha:
eshitishida nuqsoni boʻlgan oʻquvchilarning maxsus taʼlim ehtiyojlarini inobatga olgan holda davlat taʼlim standartlariga muvofiq umumiy oʻrta taʼlim olishi uchun zarur sharoit yaratish;
tugʻma yoki orttirilgan eshitish yoʻqotilishi natijasida yuzaga kelgan taʼlim va nutq rivojlanishidagi buzilishlarni korreksiya qilish;
oʻquvchilarda ogʻzaki nutqni lablardan oʻqish, artikulyatsion mashqlar va vizual tayanadigan vositalardan foydalanish orqali tushunish koʻnikmalarini shakllantirish;
oʻquvchilarda eshitishni rivojlantirish va eshitish-nutq muloqotini shakllantirish maqsadida zamonaviy audiologik va yordamchi texnologiyalardan (eshitish apparatlari, koxlear implantlar, FM-tizimlari va boshqalar) foydalanish koʻnikmalarini shakllantirish;
oʻquvchilarning individual imkoniyatlardan kelib chiqib, multimodal yondashuvlardan foydalangan holda ularda ogʻzaki va ishorali nutqni rivojlantirish hamda qoʻllab-quvvatlash;
oʻquvchilarning eshitish qobiliyati, nutq shakllanishi darajasi, kognitiv va psixologik xususiyatlardan kelib chiqqan holda taʼlim jarayonini individuallashtirish;
kasbiy yoʻnalishni aniqlash, mehnat taʼlimi va mustaqil hayot koʻnikmalarini rivojlantirish orqali jamiyatga integratsiyalashuvga tayyorlash;
v) koʻrishida nuqsoni boʻlgan bolalar uchun “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internatlar boʻyicha:
koʻzi ojiz bolalarga davlat taʼlim standartlari asosida umumiy oʻrta taʼlim berish, bosma matn oʻrniga Brayl alifbosi orqali oʻqish va yozishga oʻrgatish;
oʻquvchilarning oʻquv materiallarini koʻrish nuqsonini bartaraf etuvchi maxsus vositalar (relyefli-nuqtali yozuv, tiflotexnika vositalari, ekranli oʻquv qurilmalari, ovozli sintezatorlar) orqali oʻzlashtirishlarini taʼminlash;
yoʻnalishni aniqlash va erkin harakatlanish (yoʻnalishni his qilish va mobillik) boʻyicha mashgʻulotlar oʻtkazish, oʻquvchilarni hassa (tayoqcha)dan foydalanishga oʻrgatish;
boshqa tana aʼzolari orqali axborotni qabul qilish qobiliyatini rivojlantirish, shuningdek, koʻzi ojiz oʻquvchilarning nutqiy va ijodiy salohiyatini yuzaga chiqarish;
zaif koʻruvchi oʻquvchilarga ularning koʻrish imkoniyatlariga moslashtirilgan shaklda umumtaʼlim dasturlarini (katta shriftli matnlar, yorqin vizual qoʻllanmalar) taqdim etish;
oʻquvchilarning koʻrish qobiliyatini saqlash va rivojlantirish uchun tibbiy-pedagogik korreksion tadbirlarni amalga oshirish, koʻz uchun mashqlar va gigiyenik koʻnikmalarni shakllantirish, rang va shakllarni farqlash qobiliyatini oshirish;
g) tayanch-harakat apparatida nuqsoni boʻlgan bolalar uchun maktab va maktab-internatlar boʻyicha:
jismoniy imkoniyati cheklangan oʻquvchilarga umumiy oʻrta taʼlimni individual yondashuv asosida tashkil etish, oʻquv dasturlarini ularning fiziologik holatiga moslashtirgan holda amalga oshirish;
oʻquvchilarning mavjud jismoniy salohiyatini maksimal darajada rivojlantirish, ularda hayot kechirish (oʻz-oʻziga xizmat koʻrsatish, protezlar yoki texnik yordam vositalari orqali harakatlanish) koʻnikmalarini shakllantirish;
reabilitatsion mashgʻulotlar (davolovchi jismoniy tarbiya, massaj, fizioterapiya) orqali oʻquvchilarning sogʻligini yaxshilash va ortopedik nuqsonlarni imkon qadar bartaraf etish;
harakatlanishdagi cheklovlar sababli kelib chiqadigan psixologik qiyinchiliklarni yengib oʻtishga koʻmaklashish, oʻquvchilarning ijtimoiy faolligini oshirish;
d) ruhiy va aqliy rivojlanishida nuqsoni boʻlgan bolalar uchun maktab va maktab-internatlar boʻyicha:
oʻquvchilarning ruhiy rivojlanishidagi sustlikni bartaraf etishga qaratilgan maxsus taʼlim-tarbiya berish, ularni umumtaʼlim fanlarini oʻzlashtirishga bosqichma-bosqich tayyorlash;
oʻquvchilarning diqqat, xotira, tafakkur kabi ruhiy funksiyalarini rivojlantirish uchun maxsus pedagogik texnologiyalarni qoʻllash;
taʼlim jarayonini soddalashtirilgan shaklda tashkil etish, oʻquvchilarda oʻziga boʻlgan ishonch va mustaqil oʻqish koʻnikmasini oshirish;
aqli zaif bolalarga savod chiqarish va oddiy hisob-kitob amallarini oʻrgatish orqali bazaviy bilim va koʻnikmalarni shakllantirish;
oʻquvchilarning kundalik hayotda zarur oʻz-oʻziga xizmat koʻrsatish va sodda mehnat amallarini bajarish koʻnikmalarini singdirish;
oʻquvchilarning mavjud oʻziga xos qobiliyatlarini (rassomlik, hunarmandchilik, tikuvchilik va boshqalar) aniqlash va ularni rivojlantirish orqali oʻquvchilarni kelgusida foydali mehnat faoliyatiga tayyorlash;
aqli zaif oʻquvchilarga psixologik-pedagogik yordam koʻrsatish, ularning ijtimoiy moslashuvi uchun qulay shart-sharoit yaratish;
e) koʻp funksional inklyuziv-resurs maktablar boʻyicha:
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan oʻquvchilarning individual xususiyatlari va ehtiyojlarini inobatga olgan holda ishchi oʻquv dasturlari va taʼlim trayektoriyalarini ishlab chiqish hamda joriy etish;
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan oʻquvchilarni inklyuziv taʼlim muhitiga tayyorlash maqsadida inklyuziv taʼlim modelini tajribadan oʻtkazish, joriy etish va doimiy takomillashtirish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish;
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan oʻquvchilar uchun maxsus adaptiv texnologiya vositalari va oʻqitish metodlarini tajriba-sinovdan oʻtkazish;
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan oʻquvchilarni individual rivojlanishi va imkoniyatlaridan kelib chiqib, akademik va professional (kasb-hunar, ijod, adaptiv sport) yoʻnalishlarga ixtisoslashtirish;
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan oʻquvchilar, shuningdek, ijtimoiy himoya va moddiy yordamga muhtoj oilalarga farzandlarining professional va hayotiy koʻnikmalarini shakllantirish hamda rivojlantirish maqsadida darsdan tashqari oʻquv kurslari, shu jumladan pullik oʻquv kurslari, shuningdek, ular uchun reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish;
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan oʻquvchilarning ota-onalari (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) bilan hamkorlik oʻrnatish va ular uchun zarur psixologik va metodik yordam koʻrsatib borish uchun oʻquv-kurslarni yoʻlga qoʻyish;
j) koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktablar boʻyicha:
turli nogironlik toifalaridagi oʻquvchilarning oila muhitida tarbiyalanishini taʼminlash maqsadida ularning yashash joyi yaqinida taʼlim olish imkoniyatini yaratish;
har bir bolaning individual ehtiyojlarini hisobga olgan holda taʼlim dasturlarini shakllantirish, ularni zarur korreksion xizmatlar bilan qamrab olish;
turli nogironlik toifalaridagi oʻquvchilarga taʼlim berishni bir muassasa doirasida birlashtirish orqali resurslar va mutaxassislardan samarali foydalanish;
psixologik-pedagogik xulosa asosida maxsus yoʻnaltirilgan mashgʻulotlar tashkil etish, maxsus taʼlim texnologiyalari va resurslardan foydalanish;
bolaning rivojlanishi va taʼlim jarayonini muntazam monitoring qilish va baholab borish;
oʻquvchilar oʻrtasida hamkorlik va doʻstlik muhitini shakllantirish, ularning bir-birini tushunishi va birgalikda ijtimoiy faoliyatlarda ishtirok etishini qoʻllab-quvvatlash.
3-bob. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarini tashkil etish tartibi
7. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan kelishgan holda tashkil etiladi hamda hududiy tegishlilik boʻyicha Davlat xizmatlari markazi tomonidan roʻyxatga olinadi.
8. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) va sogʻliqni saqlash boshqarmalari tomonidan hududdagi alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning mavjud kontingentini birgalikda oʻrganib chiqish yakunlari boʻyicha Agentlik tomonidan tashkil etiladi.
9. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarini tashkil etish toʻgʻrisidagi takliflar ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarini tashkil etish rejalashtirilayotgan hududda oxirgi 5 yilda 3 yoshdan 16 yoshgacha bolalar oʻrtasida tegishli kasalliklarning koʻpayganligini koʻrsatadigan sogʻliqni saqlash organlarining rasmiy statistika maʼlumotlari bilan asoslanishi kerak.
11. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi tashkil etish toʻgʻrisidagi qaror Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan bir hafta muddatda qabul qilinadi.
12. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari, ularning ixtisoslashuviga muvofiq quyidagi turlarga boʻlinadi:
I — eshitishida nuqsonlari boʻlgan bolalar uchun maktab va maktab-internatlar;
II — koʻrishida nuqsonlari boʻlgan bolalar uchun “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internatlar;
III — ruhiy va aqliy rivojlanishida nuqsonlar boʻlgan bolalar uchun maktab va maktab-internatlar;
IV — tayanch-harakat apparatida nuqsoni boʻlgan bolalar uchun maktab-internatlar;
V — koʻp funksional inklyuziv-resurs maktablar;
VI — koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktablar.
13. I va II turdagi ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida kar bolalar zaif eshituvchi (keyinchalik kar boʻlgan) bolalardan hamda koʻzi ojiz bolalar zaif koʻruvchi bolalardan alohida sinflarda taʼlim oladi.
14. Maktab-internat tipidagi ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida (tayanch-harakat apparatida nuqsoni boʻlgan bolalar uchun maktab-internatlar hamda ruhiy va aqliy rivojlanishida nuqsoni boʻlgan bolalar uchun maktab-internatlar bundan mustasno) bolalarni maktabga tayyorlash maqsadida bir yil muddatli tayyorlov sinflari tashkil etilishi mumkin.
Tayyorlov sinflarida bolalarni oʻqitish maxsus oʻquv dasturlari asosida olib boriladi.
15. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida oʻquvchilar soni I — IV turdagilar uchun 250 nafardan, V-VI turdagilar uchun 300 nafardan oshmasligi kerak.
Oʻquvchilar soni belgilangan meʼyordan oshishiga sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq, ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasining oʻquvchilar bilan toʻldirilish sigʻimidan kelib chiqib Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan kelishgan holda Agentlikning roziligi asosida yoʻl qoʻyiladi
4-bob. Oʻquvchilarni ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalariga qabul qilish tartibi
16. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalariga bolalar 7 yoshga toʻladigan yilda, tayyorlov guruhlariga 6 yoshga toʻladigan yilda qabul qilinadi.
Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning taʼlim olish huquqini taʼminlash maqsadida umumtaʼlim maktablari uchun belgilangan yosh meʼyoridan besh yilgacha oshgan bolalarni qabul qilishga ruxsat etiladi.
17. Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarni ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalariga yuborish hududiy boshqarmalar huzurida tashkil etilgan psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya (keyingi oʻrinlarda — psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya) xulosasiga koʻra, ota-onalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar roziligi bilan amalga oshiriladi.
Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya yoʻllanmasi bolalar ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalariga qabul qilinishiga asos hisoblanadi.
18. Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarni oila muhitida taʼlim olishini taʼminlash maqsadida bolalar birinchi navbatda yashash hududidagi ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalariga qabul qilinadi.
Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning yashash hududida ularning sogʻligʻi va jismoniy holatiga mos boʻlgan mazkur nizomning 12-bandida nazarda tutilgan ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari yoki ularda boʻsh oʻrinlar mavjud boʻlmaganda, bolalar yashash hududiga yaqin boʻlgan hududdagi ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga joylashtirilishi mumkin.
19. Bolalarni ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga qabul qilish oʻquv yili davomida psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya xulosasiga asosan ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi direktorining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.
20. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga yoʻllangan har bir bolaga ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar (chin yetim bolalar va ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun — vasiylik va homiylik organlari) tomonidan shaxsiy hujjatlar yigʻmajildi rasmiylashtiriladi va taqdim etiladi.
Bolaning shaxsiy hujjatlar yigʻmajildida quyidagi hujjatlar boʻladi:
ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning arizasi;
psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya xulosaci;
taʼlim olganligi toʻgʻrisidagi hujjatlar (taʼlim muassasalarida oʻqiyotgan bolalar uchun);
oʻqish joyidan taʼlimning muddati, oʻquv fanlarini oʻzlashtirishi va xulq-atvori, bolaga yakka tartibda koʻmak berish borasida amalga oshirilgan chora-tadbirlarning batafsil tahlili aks ettirilgan maʼlumotnoma va tavsifnoma (taʼlim muassasalarida oʻqiyotgan bolalar uchun);
bolaning yashash joyidagi shifoxona bosh vrachi tomonidan imzolangan, uning rivojlanishi tarixidan mufassal koʻchirma:
pediatrning bolaning umumiy rivojlanishi holati toʻgʻrisidagi xulosasi;
psixonevrologning tibbiy tashxisi va bolaning aqliy rivojlanishiga tavsifi;
otorinolaringologning quloq, tomoq, burun va talaffuz artikulyatsiyasida ishtirok etuvchi organlarning holatiga tavsifi (eshitishda nuqsoni boʻlgan bolalar uchun — soʻzlashuv nutqi va shivirlab aytilgan soʻzlarni idrok etish holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, audiogramma maʼlumotlari);
oftalmologning koʻrish organiga tavsifi (koʻrishda nuqsoni boʻlgan bolalar uchun batafsil tashxisi);
ortoped vrachning xulosasi (tayanch-harakatlanish apparatida nuqsoni boʻlgan bolalar uchun).
21. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga yoʻllangan chin yetim va ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun shaxsiy hujjatlar yigʻmajildida mazkur Nizomning 20-bandida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari yana quyidagi hujjatlar ham boʻlishi kerak:
tuman (shahar) hokimining bolaga vasiy (homiy) tayinlash yoki uni taʼlim muassasasiga joylashtirish haqidagi qarori nusxasi;
ota-onalar va ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar haqidagi maʼlumotlar (ota-onalarning pasportlari nusxalari yoki ularning vafoti haqidagi guvohnoma nusxasi, sudning hukmi yoki qarori, ota-onasining surunkali kasalligi yoki qidiruvda ekanligi haqidagi, ota-onasining yoʻqligi yoki ularning oʻz farzandlarini tarbiyalay olmasligi haqidagi hujjatlar);
bolaning ota-onasidan qolgan mulki (agar boʻlsa), uning qayerdaligi, uni saqlash uchun amalga oshirilgan choralar va bunga masʼul shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatilgan mulk roʻyxati;
bolaga turar joy biriktirilganligi toʻgʻrisidagi hujjatlar (dalolatnoma, uy daftari, turar joy chizmasi nusxalari, turar joyning egasi va xususiylashtirilganligi holati toʻgʻrisida tuman (shahar) yer resurslari va davlat kadastri boʻlimidan maʼlumotnoma);
pensiya oluvchi bolalarning pensiya daftarchasi, bola foydasiga aliment undirish haqidagi sud qarori, omonat daftarchasi.
22. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalariga quyidagi toifadagi bolalar qabul qilinadi:
eshitishda nuqsoni boʻlgan bolalar;
koʻrishda nuqsoni boʻlgan bolalar;
tayanch-harakat apparatida nuqsoni boʻlgan bolalar;
ruhiy va aqliy rivojlanishida nuqsoni boʻlgan bolalar;
murakkab nuqsonli bolalar (rivojlanishida ikki va undan ortiq nuqsonlari boʻlgan bolalar).
Koʻp funksiyali inklyuziv-korreksion maktablarda bolalarning integratsiyasini taʼminlash maqsadida mazkur bandda nazarda tutilgan toifadagi bolalar bilan birga sogʻlom bolalar qabul qilinadi.
23. Murakkab nuqsonli bolalarni (agar hamroh nuqsonlardan biri aqliy zaiflik boʻlgan hollarda) qabul qilish psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning xulosasi asosida, ota-onalari yoki ota-ona oʻrnini bosuvchi shaxslarning roziligi bilan, oʻquv-tarbiya jarayonida bolalar bilan bir yildan kam boʻlmagan muddat davomida uning oʻzlashtirmasligi oligrofreniya darajasidagi aqli zaiflik bilan bogʻliqligi aniqlangan holda amalga oshiriladi.
24. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalariga quyidagilar qabul qilinmaydi:
ogʻir darajadagi, chuqur aqliy zaifligi boʻlgan bolalar;
xulq-atvorida ogʻir buzilishlar, hissiy-irodaviy sohasida (organik) nuqsonlari boʻlgan bolalar;
tayanch-harakat apparatida nuqsoni boʻlgan, mustaqil ravishda harakatlana olmaydigan va oʻz-oʻziga xizmat koʻrsata olmaydigan bolalar;
koʻr-kar-soqov bolalar;
tez-tez takrorlanadigan (bir oyda besh martadan ortiq) tutqanoqdan aziyat chekadigan (epileptik demensiya, kunduzgi va tungi vaqtlarda tutqanogʻi tez-tez takrorlanadigan) bolalar;
markaziy asab tizimiga shikast yetganligi tufayli siydik va najasini ushlab turolmaydigan bolalar.
Ushbu toifadagi bolalar belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi yoki Agentlik tizimidagi tegishli muassasalarga yoʻllanadi yoki ularga yakka tartibda uyida oʻqitish tashkil etiladi.
Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi direktori oʻquvchilarning qabul qilinishi uchun belgilangan tartibda shaxsan javob beradi.
5-bob. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish
25. Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning taʼlim olishi quyidagi tamoyillar asosida amalga oshiriladi:
alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan oʻquvchilarda fundamental umumtaʼlim savodxonlik va hayotiy koʻnikmalarni shakllantirish, ularni umumiy oʻrta taʼlimning inklyuziv muhitiga tayyorlash;
oʻquvchilarning imkoniyatlari va oʻziga xos xususiyatlarini inobatga olgan holda maxsus yondashuv asosida taʼlim va tarbiya jarayonini tashkil etish;
oʻquv-tarbiya va kasb oʻrgatish jarayonini tashkil etishda tabaqalashtirilgan yondashuvni amalga oshirish.
26. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasida oʻqitish, tarbiyalash va kasb oʻrgatish jarayoni oʻquvchilarning alohida xususiyatlarini hisobga olgan holda har bir oʻquvchi uchun individual taʼlim rejasi asosida tashkil etiladi. Oʻquvchilarning bilimlari ulardagi nuqsonlarning oʻziga xosligini hisobga olgan holda belgilangan tartibda baholanadi.
Taʼlim-tarbiya jarayoni davlat taʼlim standartlari va davlat taʼlim talablariga muvofiq olib boriladi.
27. Oʻqish va dam olish koʻzda tutiladigan kun tartibi bolalarning ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasida yashashini hisobga olgan holda tashkil etiladi.
28. Pedagogik-korreksion taʼlim jarayoni ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarining pedagogik kengashlari tomonidan ishlab chiqilgan yillik reja asosida, pedagoglar tomonidan taʼlim jarayonida foydalaniladigan metodikalar tarkibida darslarda, sinfdan tashqari va boshqa tadbirlarda amalga oshiriladi.
29. Oʻquv xonalari zarur maxsus jihozlar bilan taʼminlanadi.
30. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasida rivojlanishdagi nuqsonlarni tuzatish maqsadida quyidagi tartibda korreksion mashgʻulotlar kichik guruh (3-4 nafar oʻquvchi), yalpi guruh (sinfdagi barcha oʻquvchilar) bilan yoki yakka tartibda (1 nafar oʻquvchi) olib boriladi:
T/r Korreksion mashgʻulot Olib borish tartibi Koʻzi ojiz bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internatlar 1. Logopediya mashgʻuloti Yakka va kichik guruh 2. Predmet tasavvurini shakllantirish va koʻrish idrokini rivojlantirish Yalpi guruh 3. Ijtimoiy maishiy hayotga yoʻnaltirish Yalpi guruh 4. Moʻljal olish va harakatlanish Yakka va kichik guruh 5. Teri tuyishni va mayda qoʻl motorikasini rivojlantirish Yalpi guruh 6. Davolash gimnastikasi Yakka va kichik guruh 7. Ritmika Yalpi guruh Zaif koʻruvchi bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internatlari 1. Logopediya mashgʻuloti Yakka va kichik guruh 2. Predmet tasavvurini shakllantirish va koʻruv idrokini rivojlantirish Yalpi guruh 3. Ijtimoiy maishiy hayotga yoʻnaltirish Yalpi guruh 4. Teri tuyishni va mayda qoʻl motorikasini rivojlantirish Kichik guruhli 5. Davolash gimnastikasi Yakka va kichik guruh 6. Ritmika Yalpi guruh Murakkab nuqsonli (koʻzi ojiz yoki zaif koʻradigan aqli zaif) oʻquvchilar 1. Logopediya mashgʻuloti Yakka va kichik guruh 2. Predmet tasavvurini shakllantirish va koʻruv idrokini rivojlantirish Yalpi guruh 3. Ijtimoiy maishiy hayotga yoʻnaltirish Yalpi guruh 4. Moʻljal olish va harakatlanish Yakka va kichik guruh 5. Teri tuyishni va mayda qoʻl motorikasini rivojlantirish Kichik guruh 6. Davolash gimnastikasi Yakka va kichik guruh 7. Ritmika Yalpi guruh Tayanch-harakat aʼzolarida nuqsoni boʻlgan bolalar uchun 1. Logopediya mashgʻuloti Yakka va kichik guruh Murakkab nuqsonli (tayanch-harakat aʼzolarida nuqsoni boʻlgan aqli zaif) bolalar uchun 1. Logopediya mashgʻuloti Yakka va kichik guruh 2. Ritmika Yalpi guruh 3. Ijtimoiy maishiy hayotga yoʻnaltirish Yalpi guruh Kar va zaif eshituvchi bolalar uchun 1. Eshitish idrokini rivojlantirish, talaffuzni shakllantirish Yakka va kichik guruh 2. Musiqali ritmika Yalpi guruh 3. Nutqiy muloqot Yalpi guruh 4. Ijtimoiy maishiy hayotga yoʻnaltirish Yalpi guruh Aqliy rivojlanishida nuqsoni boʻlgan bolalar uchun 1. Logopediya mashgʻulotlari Yakka va kichik guruh 2. Davolash gimnastikasi Yakka va kichik guruh 3. Ritmika Yalpi guruh 4. Ijtimoiy maishiy hayotga yoʻnaltirish Yalpi guruh Korreksion sinflar uchun 1. Logopediya mashgʻulotlari Yakka va kichik guruh 2. Rivojlanishdagi kamchiliklarni tuzatish Yakka va kichik guruh
31. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida rivojlanishida murakkab nuqsonli (2 ta va undan koʻp nuqsoni bor boʻlgan) bolalar uchun maxsus tuzatuvchi (korreksion) guruhlar (sinflar) ochilishi mumkin.
Ushbu guruhlarga taʼlim oluvchilar psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning xulosasi va bolaning ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar roziligi bilan joylashtiriladi.
32. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida sinflarning soni, eng avvalo, taʼlim jarayoni uchun sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablarini hisobga olgan holda hamda ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi turiga, undagi oʻquvchilar kontingenti va sinflarning toʻldirilishiga koʻra belgilanadi:
Taʼlim yoʻnalishi turlari va sinflardagi bolalar toifalari Sinflarning oʻquvchilar bilan toʻldirilishi Oʻquvchilarning minimal soni Oʻquvchilarning maksimal soni 1. I tur: Eshitishida nuqsonlari boʻlgan bolalar 8 12 2. II tur: Koʻrishida nuqsonlari boʻlgan bolalar 8 12 3. III tur: Ruhiy va aqliy rivojlanishida nuqsonlar boʻlgan bolalar a) yengil darajadagi aqliy zaif bolalar 12 14 b) moʻtadil darajadagi aqliy zaif bolalar 8 10 4. IV tur: Tayanch-harakat apparatida nuqsoni boʻlgan bolalar 10 12 5. V tur: Koʻp funksional inklyuziv-resurs maktablar a) boshlangʻich inklyuziv sinflar 25 30 shundan sogʻlom bolalar 22 27 b) oʻrta va yuqori sinflar 8 12 6. VI tur: Eshitishida nuqsoni boʻlgan bolalar 8 12 Koʻrishida nuqsoni boʻlgan bolalar 8 12 Ruhiy va aqliy rivojlanishda nuqsoni boʻlgan bolalar: a) yengil darajadagi aqliy zaif bolalar 12 14 b) moʻtadil darajadagi aqliy zaif bolalar 8 10 Tayanch-harakat apparatida nuqsoni boʻlgan bolalar 10 12 Barcha turdagi ixtisoslashtirilgan muassasalarda taʼlim olayotgan murakkab nuqsonli (rivojlanishida 2 ta va undan koʻp nuqson boʻlgan) bolalar uchun 6 8
33. Oʻquv yili davomida qoʻshimcha sinflarni ochish Agentlikning ruxsatiga muvofiq, hududiy boshqarmalarning taqdimotlari boʻyicha amalga oshiriladi.
34. Ixtisoslashtirilgan maktab-internatlardagi tarbiya guruhlarida va ixtisoslashtirilgan maktablardagi kuni uzaytirilgan guruhlarda bolalar soni quyidagicha belgilanadi:
Taʼlim yoʻnalishlari turlari va bolalar toifalari Tayyorlov sinfdagi bolalar soni Tarbiya guruhlari va kuni uzaytirilgan guruhlarning minimal toʻldirilishi Boshlangʻich sinflardagi bolalar soni Yuqori sinflardagi bolalar soni 1. I tur: Eshitishida nuqsonlari boʻlgan bolalar 8 8 12 2. II tur: Koʻrishida nuqsonlari boʻlgan bolalar 10 10 12 3. III tur: Ruhiy va aqliy rivojlanishda nuqsoni boʻlgan bolalar - 12 16 Yengil darajadagi aqliy zaif bolalar - 12 12 Moʻtadil darajadagi aqliy zaif bolalar - 10 10 4. IV tur: Tayanch-harakat apparatida nuqsoni boʻlgan bolalar - 12 23 Barcha turdagi ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida oʻqiyotgan murakkab nuqsonli (rivojlanishida ikki va undan ortiq nuqson boʻlgan) bolalar 6 6 8 ”;
35. Oʻquv yilining boshlanishi, oʻquv mashgʻulotlari va taʼtillarning davomiyligi, shuningdek, yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish tartibi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarining majburiy umumiy oʻrta taʼlimning 11 yillik dasturini tamomlagan bitiruvchilarga 9-sinfda shahodatnoma va 11-sinfda attestat, majburiy umumiy oʻrta taʼlimning 9 yillik (ruhiy va aqliy rivojlanishda nuqsoni boʻlgan bolalar) dasturini tamomlagan bitiruvchilarga guvohnoma beriladi.
36. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi oʻquvchilarini bir sinfdan ikkinchi sinfga oʻtkazish pedagogik kengashning qarori asosida, ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasining tibbiyot xodimlari va pedagog xodimlari xulosasi asosida amalga oshiriladi.
37. Oʻquvchilarni bir ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasidan boshqa ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga yoki inklyuziv sharoitda taʼlim olishi uchun umumtaʼlim tashkilotlariga oʻtkazish ushbu Nizomga ilovaga muvofiq oʻquvchilarning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning arizasiga asosan psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning xulosasiga koʻra oʻquv yili davomida amalga oshiriladi.
Bunda oʻquvchini qabul qilayotgan taʼlim muassasasining roziligi va taʼlim berish imkoniyatlari inobatga olinadi.
38. Oʻquvchilarni ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining tegishli muassasasiga oʻtkazish ushbu Nizomga 2-ilova bilan tasdiqlangan tartibga asosan amalga oshiriladi.
Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasining maʼmuriyati mazkur turdagi ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasida oʻqishga layoqati boʻlmagan oʻquvchilarni tegishli muassasalarga joylashtirishga koʻmaklashishi shart.
39. Taʼlim-tarbiya ishlari oʻquvchilarning oddiy oʻziga oʻzi xizmat koʻrsatishdan tortib ixtiyoriy ijtimoiy foydali mehnatning har xil turlarigacha boʻlgan turli xil faoliyatlari asosida tashkil etiladi.
40. Oʻquvchilarning jismoniy tarbiyasi kun tartibini toʻgʻri tashkil etish, oʻquv yuklamasi meʼyoriga qatʼiy rioya qilish, davolash tadbirlarini oʻtkazish, oʻquvchilarga gigiyena koʻnikmalarini singdirish, jismoniy tarbiya darslari va sport bilan shugʻullanish, sogʻlomlashtirish tadbirlarini tashkil etish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
40 1 . Oʻquvchilarning rivojlanishidagi xususiyatlari, fanlarni oʻzlashtirishi, ijtimoiy va shaxsiy rivojlanishini rejalashtirish, muvofiqlashtirish va kuzatib borish maqsadida Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida har bir oʻquvchi uchun individual rivojlanish xaritasi yuritiladi.
Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida har bir oʻquvchi uchun individual rivojlanish xaritasini yuritish tartibi Agentlik tomonidan belgilanadi.
41. Oʻquvchilarning mehnat taʼlimi, kasbga oʻrgatish va tarbiyasi tarbiyalanuvchilarning psixik va jismoniy rivojlanishining oʻziga xosligi, sogʻligʻi, imkoniyatlari va qiziqishlarini hamda oʻqitiladigan kasblarning dolzarbiligini hisobga olgan holda amalga oshiriladi.
42. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida oʻquvchilarning aqliy, jismoniy va ijodiy qobiliyatlarini rivojlantirish uchun taʼlim muassasasining imkoniyatlariga koʻra turli toʻgaraklar, teatrlar, klublar, studiyalar, seksiyalar tashkil etiladi.
43. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida majburiy umumiy oʻrta taʼlim 11 yillik, ruhiy va aqliy rivojlanishda nuqsoni boʻlgan bolalar uchun maktab, maktab-internatlarda 9 yillik muddatda amalga oshiriladi.
44. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasida oʻqituvchi va tarbiyachi lavozimida korreksion pedagogika va defektologiya sohasi boʻyicha oliy maʼlumotli maxsus pedagoglar (surdopedagogika, tiflopedagogika, oligofrenopedagogika va logopediya mutaxassislari), eshitishida nuqsoni boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarining oʻqituvchi lavozimiga dars oʻtiladigan imo-ishora tilini biladigan pedagoglar, shuningdek, ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasining faoliyat turi (sohasi) boʻyicha tegishli qayta tayyorlashdan oʻtgan mutaxassis xodimlar faoliyat yuritadi.
45. Taʼlim-tarbiya jarayonini, uning korreksion yoʻnalishi sifat va samaradorligini oshirish maqsadida koʻrishda nuqsoni boʻlgan bolalar uchun “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida tayyorlov va boshlangʻich sinflarda oʻqituvchi-tiflopedagoglar dars beradi.
46. Koʻrishda nuqsoni boʻlgan va zaif koʻruvchi bolalar uchun “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida koʻzi ojiz oʻqituvchilar tomonidan oʻquvchilarga oʻquv fanlaridan dars berish ularning fiziologik imkoniyatidan kelib chiqib belgilanadi.
Koʻzi ojiz oʻqituvchilarga tibbiy-ijtimoiy ekspertiza komissiyasi xulosasiga asosan koʻzi ojiz mutaxassis kotib ajratilishi mumkin. Ushbu xodimga qonunchilik hujjatlariga muvofiq ish haqi toʻlanadi.
47. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasida taʼlim jarayonini psixologik jihatdan taʼminlash muassasa shtatiga kiruvchi psixolog tomonidan amalga oshiriladi.
Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasida oʻquvchilarni psixologik jihatdan qoʻllab-quvvatlash, ularning maxsus kasbiy tayyorgarlik koʻnikmalarini shakllantirish hamda rivojlanishiga toʻsqinlik qilayotgan omillarni aniqlash, shuningdek, ularga turli koʻrinishdagi psixologik yordam berish maqsadida professional psixologik yordam koʻrsatish xonalari tashkil etiladi.
6-bob. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida davolash-sogʻlomlashtirish jarayonini tashkil etish
48. Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarni sogʻlomlashtirishga yoʻnaltirilgan sogʻlomlashtirish, reabilitatsiya qilish, kasallik va unga hamroh xastaliklar xurujining oldini olish, salomatligini yaxshilash, sanitariya-gigiyena va profilaktika tadbirlari ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasining tibbiyot xodimlari tomonidan amalga oshiriladi.
50. Tibbiyot xodimlari pedagoglarga oʻquvchilarning sogʻligʻi va rivojlanish xususiyatlarini eʼtiborga olgan holda ularga individual va tabaqalashtirilgan yondashishga koʻmaklashadilar, ularga oʻquvchilarni tibbiy-pedagogik korreksiyalash, kasbga yoʻnaltirish, keyinchalik ish bilan taʼminlanishi boʻyicha, shuningdek, ota-onalarga va ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarga kasalliklarning oldini olish maqsadida uy sharoitida himoyalovchi (maxsus) tartibga amal qilish boʻyicha tavsiyalar beradilar.
53. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasida har bir oʻquvchiga tibbiy karta yuritiladi, oʻquvchining muassasada boʻlish muddati tugagach ota-ona yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarga undan koʻchirma beriladi.
55. Davolash jismoniy tarbiya mashqlari davolash jismoniy tarbiya instruktori yoki maxsus tayyorgarlikka ega boʻlgan oʻqituvchi tomonidan oʻtkaziladi.
56. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasida olib borilayotgan barcha tibbiy sogʻlomlashtirish va reabilitatsiya tadbirlarini tashkil qilish va olib borishning toʻgʻriligi ustidan nazorat muassasa joylashgan hududdagi sogʻliqni saqlash organlariga yuklanadi.
57. Sogʻliqni saqlash organlari ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasini tibbiyot xodimlari shtatlari bilan toʻldirishda, ushbu xodimlarning malakasini oshirishda hamda davolash-sogʻlomlashtirish ishlarining zamonaviy usullarini mazkur muassasada keng joriy qilishda, ularga malakali mutaxassislarni maslahat yordami berish uchun jalb etishda koʻmaklashadi.
7-bob. Taʼlim jarayonining ishtirokchilari
58. Oʻquvchilar, ota-onalar yoki ota-onalar oʻrnini bosuvchi shaxslar, pedagogik, tibbiy va boshqa xodimlar ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarining taʼlim jarayoni ishtirokchilari hisoblanadi.
59. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari oʻquvchilari bepul umumiy oʻrta taʼlim olish, tibbiy xizmatdan foydalanish hamda ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari uchun belgilangan norma va qoidalar asosida bepul oziq-ovqat bilan taʼminlanish, turli tadbirlarda (konferensiyalar, olimpiadalar, koʻrgazmalar va tanlovlarda) qatnashish huquqiga ega.
61. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida quyidagi hollarda oʻquvchilar uchun sutka davomida ishlaydigan guruhlar tashkil etiladi:
oʻquvchining yashash joyi (xonadoni) bilan ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi orasidagi masofa 30 kilometrdan ortiq boʻlsa;
oʻquvchining ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar, aka yoki ukasi yoxud opa yoki singlisi I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar hisoblansa.
61 1 . Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida oʻquv haftasining davomiyligi — 6 kun, boshlangʻich sinflarda — 5 kunni tashkil etadi.
Oʻquvchilarning yakshanba (boshlangʻich sinflar uchun shanba va yakshanba), bayram va taʼtil kunlarida ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida boʻlishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
62. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasining oʻquvchilari muassasaning ustavi va ichki tartibiga, shuningdek, sanitariya normalari va qoidalariga amal qilishlari shart.
63. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasida oʻquvchilarning boshqa huquq va majburiyatlari qonunchilik hujjatlariga va ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasining ustaviga muvofiq belgilanadi.
64. Tegishli soha boʻyicha oliy maʼlumotli, kasbiy tayyorgarlikka va yuksak axloqiy sifatlarga ega shaxslar ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida pedagogik va tibbiy faoliyat bilan shugʻullanish huquqiga egadir.
65. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasining pedagog-oʻqituvchilari oʻzlariga yuklangan majburiyatlardan tashqari shaxsni shakllantirish va nuqsonlarini korreksiyalash, jismoniy va psixik nuqsonlarini bartaraf etish, nuqsonlar bilan bogʻliq boʻlgan bilish faoliyatidagi oʻziga xosliklarni meʼyorga keltirish, bilimga oid qiziqishlari va qobiliyatlarini rivojlantirish sohasida ish olib boradilar.
66. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasining tarbiyachisi rivojlanishdagi nuqsonlarni korreksiyalash ishlarida oʻqituvchi ishlarini davom ettiradi, jismoniy yoki ruhiy nuqsonlar sababli yuzaga keladigan ruhiy yoki jismoniy rivojlanish xususiyatlarini eʼtiborga olgan holda oʻquvchilarga individual yondashuvni amalga oshiradi, oʻquvchining rivojlanish xaritasini yuritadi, oʻz guruhidagi oʻquvchilarning hayoti va salomatligi saqlanishi uchun javob beradi.
67. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasining tibbiyot xodimlari muassasa maʼmuriyati bilan birgalikda bolalar salomatligini himoya qilish va oʻquvchilarning psixofizik holatini mustahkamlash, dispanserizatsiya, profilaktika chora-tadbirlarini va epidemiyalarga qarshi sanitariya-gigiyena tartibini, bolalarni chiniqtirish, ovqatlanishi, shu jumladan, parhez taomlar bilan ovqatlanishini nazorat qilish uchun javob beradilar.
68. Ota-onalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar bolalarning huquq va manfaatlarini himoya qilish, ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasining taʼlim-tarbiya faoliyati va bu yerda farzandiga koʻrsatilayotgan tibbiy va ijtimoiy yordam bilan tanishish huquqiga ega.
8-bob. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasini boshqarish
69. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga bevosita rahbarlik qilish Agentlik bilan kelishgan holda hududiy boshqarmalar tomonidan tayinlanadigan direktor tomonidan amalga oshiriladi.
Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi direktori bilan bir yil muddatga mehnat shartnomasi tuziladi. Bir yil davomida faoliyati qoniqarli deb topilgan taʼlim muassasasi direktori bilan kelgusi mehnat shartnomasi nomuayyan muddatga tuzilishi hamda ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasining xarajatlar smetasida nazarda tutilgan moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari doirasida, bir oylik ish haqi miqdorida bir yilda bir martalik mukofot puli toʻlanishi mumkin.
Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi direktori lavozimiga Agentlik hamda Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan belgilangan malakaviy talablar qoʻyiladi.
70. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasida psixologik-tibbiy-pedagogik kengashi, metodik hamda kuzatuv kengashlari tashkil etiladi va faoliyat yuritadi hamda ularning faoliyati tartibi Agentlik tomonidan belgilanadi.
Direktor ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasining psixologik-tibbiy-pedagogik kengashi va hududiy boshqarma oldida hisob beradi.
9-bob. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarining mol-mulki va moliyaviy-xoʻjalik faoliyati
71. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari faoliyatini moliyalashtirish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning xayr-ehsonlari va maqsadli badallari;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari;
binolar, inshootlar va asbob-uskunalarni ijaraga berish hisobidan tushgan mablagʻlar;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi.
72. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tasdiqlangan xarajatlar smetalari asosida moliyalashtiriladi.
73. Shtatlar jadvali Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan kelishgan holda Agentlik direktori tomonidan tasdiqlangan namunaviy shtatlarga muvofiq tasdiqlanadi.
74. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi ishchi-xodimlarining ish haqi qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanadi.
75. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari oʻquvchilari ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari uchun oziq-ovqat mahsulotlari isteʼmol qilishning oʻrtacha sutkalik normalari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga oziq-ovqat bilan taʼminlanadi.
76. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida oʻquvchilarni oʻqitish qonunchilik hujjatlariga muvofiq davlat taʼminoti asosida amalga oshiriladi.
Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida oʻquvchilarni gigiyena vositalari va yumshoq anjomlar bilan taʼminlash meʼyorlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Agentlik tomonidan belgilanadi.
Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida oʻquvchilarni oʻqitish va tarbiyalash uchun ota-onalardan yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslardan toʻlov undirilmaydi.
76 1 . Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasida asosiy vositalar va tovar-moddiy boyliklarni, boʻsh turgan binolarni ijaraga berishdan, ishlab chiqarilgan mahsulotlarni sotishdan, koʻrsatilgan taʼlim xizmatlaridan tushgan mablagʻlar muassasaning rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida 100 foiz qoladi va ular tomonidan mustaqil ravishda tasarruf qilinadi.
76 2 . Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari:
jamgʻarmaga oylik, choraklik yoki yillik tushgan mablagʻlar boʻyicha (maqsadli homiylik xayriyalaridan tashqari) jami tushumdan oʻn foizgacha boʻlgan miqdori ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi rahbari, oʻrinbosarlari va bosh hisobchilarini moddiy ragʻbatlantirishga;
ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash tadbirlariga;
kasb oʻrgatish va ishlab chiqarish uchun zarur xom-ashyolarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda xarid qilishga;
jami tushgan tushumlarning 70 foizgacha boʻlgan qismi ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasining xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish tadbirlariga sarflanadi.
77. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi vakolatli davlat organlari tomonidan belgilangan moliya va statistika hisobotlarini yuritadi.
78. Moliya-xoʻjalik faoliyatini nazorat qilish Agentlik tomonidan amalga oshiriladi.
78 1 . Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi yer uchastkalarini foydalanishga berish, olib qoʻyish, yer uchastkalarining oʻlchami va chegaralarini oʻzgartirish Agentlik bilan kelishilgandan soʻng amalga oshiriladi.
10-bob. Yakunlovchi qoidalar
79. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasini qayta tashkil etish va tugatish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
80. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasini qayta tashkil etish yoki tugatish, qoidaga koʻra, oʻquv yili tugagach amalga oshiriladi, bunda, hududiy boshqarmalar ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari direktorlari bilan birgalikda ota-onalar va ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar bilan kelishgan holda oʻquvchilarni boshqa taʼlim muassasalariga koʻchirish masʼuliyatini oʻz zimmasiga oladi.
Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun davlat ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarni bir ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasidan boshqa ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga yoki inklyuziv sharoitda taʼlim olishi uchun umumtaʼlim tashkilotlariga oʻtkazish
Mazkur Tartib alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan oʻquvchilarni (keyingi oʻrinlarda — oʻquvchilar) sinfdan sinfga, bir ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasidan boshqa ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga (keyingi oʻrinlarda — maktab-internat) yoki inklyuziv sharoitda taʼlim olishi uchun umumtaʼlim tashkilotiga (keyingi oʻrinlarda — maktab) oʻtkazishni belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur tartibda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
sinfdan sinfga oʻtkazish — oʻquvchini maktab-internatning bir sinfidan boshqa parallel sinfiga oʻtkazish;
bir xil turdagi maktab-internat — oʻquvchilarning jismoniy yoki psixik rivojlanishidagi tashxis natijalari boʻyicha ixtisoslashuviga koʻra bir turga mansub maktab-internat;
boshqa turdagi maktab-internat — oʻquvchilarning jismoniy yoki psixik rivojlanishidagi tashxis natijalari boʻyicha ixtisoslashuviga koʻra bir turga mansub boʻlmagan maktab-internat.
2. Mazkur Tartib Oʻzbekiston Respublikasida istiqomat qilayotgan fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni sinfdan sinfga, bir maktab-internatdan boshqa maktab-internatga va maktab-internatdan maktabga oʻtkazishga nisbatan ham tatbiq etiladi.
3. Oʻquvchilarni sinfdan sinfga, bir maktab-internatdan boshqa maktab-internatga va maktab-internatdan maktabga oʻtkazish masalalari umumiy oʻrta taʼlimning majburiyligi hamda Oʻzbekiston Respublikasida istiqomat qiluvchi shaxslarning taʼlim olish tilini erkin tanlash huquqini inobatga olgan holda amalga oshiriladi.
4. Oʻquvchilarni sinfdan sinfga, bir maktab-internatdan boshqa maktab-internatga va maktab-internatdan maktabga oʻtkazish bepul amalga oshiriladi.
2-bob. Oʻquvchini sinfdan sinfga oʻtkazish
5. Oʻquvchining ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar (keyingi oʻrinlarda — ota-onalar) oʻz xohishiga koʻra oʻquv yili davomida yoki u tugaganidan soʻng farzandini sinfdan sinfga oʻtkazish huquqiga ega.
6. Ota-onalar farzandini sinfdan sinfga oʻtkazish uchun uning sabablarini koʻrsatgan holda maktab-internat direktori nomiga ariza bilan murojaat qiladi.
7. Maktab-internat direktori arizani qabul qilib olgan kundan boshlab bir ish kuni ichida koʻrib chiqadi va oʻquvchini sinfdan sinfga oʻtkazish toʻgʻrisida buyruq qabul qiladi.
8. Sinfdagi oʻquvchilar soni belgilangan meʼyordan ortiq boʻlgan taqdirda, maktab-internat direktori oʻquvchini sinfdan sinfga oʻtkazishni rad qilishi mumkin.
9. Sinfdan sinfga oʻtkazish rad etilganligi haqida maktab-internat direktori tomonidan uch kun ichida ota-onalarga yozma ravishda maʼlum qilinadi.
10. Maktab-internat direktorining oʻquvchini sinfdan sinfga oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyrugʻi qabul qilingach, uch kun ichida sinf jurnali va oʻquvchilar harakati daftariga tegishli yozuv kiritiladi.
11. Oʻz sinfdoshlariga nisbatan uch va undan ortiq katta yosh farqi boʻlgan psixik rivojlanishi sust yoki aqli zaif bolalar bir sinfda kamida ikki chorak taʼlim olgach, ularning bilim, koʻnikma va malaka darajasini inobatga olgan holda maktab-internatning tibbiyot va pedagog xodimlari xulosasi asosida pedagogik kengash qarori bilan faqat bir sinf yuqoriga koʻchirilishi mumkin.
3-bob. Oʻquvchini bir xil turdagi boshqa maktab-internatga oʻtkazish
12. Ota-onalar oʻz xohishiga koʻra oʻquv yili davomida yoki u tugaganidan soʻng farzandini bir maktab-internatdan bir xil turdagi boshqa maktab-internatga oʻtkazish huquqiga ega.
13. Ota-onalar farzandini bir maktab-internatdan bir xil turdagi boshqa maktab-internatga oʻtkazish uchun uning sabablarini koʻrsatgan holda oʻquvchi taʼlim olayotgan maktab-internat direktori nomiga ariza bilan murojaat qiladi.
14. Ariza maktab-internat direktori tomonidan bir ish kuni ichida koʻrib chiqiladi va oʻqishni davom ettirish uchun tanlangan maktab-internatga taqdim etish uchun maktab-internatdan belgilangan shakldagi ketish taloni beriladi.
15. Ota-onalar farzandi oʻqishni davom ettirishi uchun tanlangan maktab-internat direktoriga oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisida ariza bilan murojaat qiladi. Arizaga maktab-internatdan ketish taloni ilova qilinadi.
16. Oʻqishni davom ettirish uchun tanlangan maktab-internat direktori ariza va maktab-internatdan ketish talonini qabul qilib olgach, shu kunning oʻzida ota-onalarga oʻquvchi taʼlim olayotgan maktab-internatga taqdim etish uchun maktab-internatga belgilangan shakldagi kelish talonini beradi.
17. Oʻquvchi taʼlim olayotgan maktab-internat direktori maktab-internatga kelish talonini qabul qilib olgach, shu kunning oʻzida oʻquvchini maktab-internat oʻquvchilari safidan chiqarish toʻgʻrisida buyruq qabul qiladi.
18. Maktab-internat direktori oʻquvchini maktab-internat oʻquvchilari safidan chiqarish toʻgʻrisidagi buyruq bilan ota-onalarni tanishtirganligi toʻgʻrisida imzo qoʻydirib, ularga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi va hujjatlar berilganligi toʻgʻrisida tilxat oladi:
oʻquvchining maktab-internat oʻquvchilari safidan chiqarilganligi toʻgʻrisidagi buyruqdan koʻchirma;
oʻquvchining baholar (oʻzlashtirish) tabeli;
oʻquvchining tibbiy kartasi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining hududiy boshqarmalari huzurida tashkil etilgan psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning (keyingi oʻrinlarda — psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya) oʻquvchini maktab-internatga yuborish uchun asos boʻlgan xulosasi;
xalq taʼlimi boshqarmasining oʻquvchini maktab-internatga yuborish toʻgʻrisidagi yoʻllanmasi.
19. Ota-onalarning hujjatlarni olganligi haqidagi tilxati, maktab-internatga kelish taloni va oʻqishni davom ettirish uchun tanlangan maktab-internat direktorining oʻquvchining oʻqishga qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi buyrugʻidan koʻchirma oʻquvchining maktab-internatda saqlanadigan shaxsiy hujjatlar yigʻmajildiga tikib qoʻyiladi.
20. Oʻqishni davom ettirish uchun tanlangan maktab-internat direktori boshqa maktab-internatdan oʻtkazilayotgan oʻquvchining oʻquv jarayonlaridan chetda qolib ketmasligini taʼminlash uchun barcha zarur choralarni koʻrishi shart.
21. Oʻqishni davom ettirish uchun tanlangan maktab-internat direktori mazkur Tartibning 18-bandida belgilangan hujjatlarni qabul qilib olgach, shu kunning oʻzida oʻquvchini maktab-internat oʻquvchilari safiga qabul qilish toʻgʻrisida buyruq chiqaradi.
22. Maktab-internat direktori oʻquvchini maktab-internat oʻquvchilari safiga qabul qilish toʻgʻrisidagi buyruqdan koʻchirmani bir ish kuni ichida oʻquvchi ilgari taʼlim olgan maktab-internatga maʼlumot uchun yuboradi.
23. Oʻquvchini maktab-internat oʻquvchilari safidan chiqarish toʻgʻrisida yoki maktab-internat oʻquvchilari safiga qabul qilish toʻgʻrisida buyruq chiqarilgach, uch kun ichida sinf jurnali va oʻquvchilar harakati daftariga tegishli yozuv kiritiladi.
4-bob. Oʻquvchini boshqa turdagi maktab-internatga oʻtkazish
24. Oʻquvchi psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning xulosasiga va aqliy layoqatiga koʻra bir maktab-internatdan boshqa turdagi maktab-internatga oʻtkazilishi mumkin.
25. Ota-onalar oʻz xohishiga koʻra oʻquv yili davomida yoki u tugaganidan soʻng farzandini bir maktab-internatdan boshqa turdagi maktab-internatga oʻtkazish huquqiga ega.
26. Ota-onalar farzandini bir maktab-internatdan boshqa turdagi maktab-internatga oʻtkazish uchun uning sabablarini koʻrsatgan holda xalq taʼlimi boshqarmasiga ariza bilan murojaat qiladi.
27. Ariza psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya tomonidan koʻrib chiqiladi.
28. Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning ijobiy xulosasi olingach, xalq taʼlimi boshqarmasi tomonidan shu kunning oʻzida ota-onalarga oʻqishni davom ettirish uchun tanlangan maktab-internatga taqdim etish uchun oʻquvchini boshqa turdagi maktab-internatga oʻtkazish toʻgʻrisida yoʻllanma beriladi. Yoʻllanma berilganligi haqida oʻquvchi taʼlim olayotgan maktab-internatga xat orqali maʼlum qilinadi.
29. Oʻquvchi taʼlim olayotgan maktab-internat direktori xalq taʼlimi boshqarmasi tomonidan yuborilgan xatni olgach, shu kunning oʻzida oʻquvchini maktab-internat oʻquvchilari safidan chiqarish toʻgʻrisida buyruq qabul qiladi.
Maktab-internat direktori mazkur buyruq bilan ota-onalarni tanishtirganligi toʻgʻrisida imzo qoʻydirib, ularga mazkur Tartibning 18-bandida belgilangan hujjatlarni taqdim etadi va hujjatlar berilganligi toʻgʻrisida tilxat oladi.
30. Ota-onalar xalq taʼlimi boshqarmasi tomonidan berilgan oʻquvchini boshqa turdagi maktab-internatga oʻtkazish toʻgʻrisidagi yoʻllanmani psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning xulosasi hamda mazkur Tartibning 18-bandida belgilangan hujjatlarni ilova qilgan holda oʻqishni davom ettirish uchun tanlangan maktab-internat direktoriga taqdim etadi. Maktab-internat direktori shu kunning oʻzida oʻquvchini maktab-internat oʻquvchilari safiga qabul qilish toʻgʻrisida buyruq chiqaradi.
31. Maktab-internat direktori oʻquvchini maktab-internat oʻquvchilari safiga qabul qilish toʻgʻrisidagi buyruqdan koʻchirmani bir ish kuni ichida oʻquvchi ilgari taʼlim olgan maktab-internatga maʼlumot uchun yuboradi.
32. Ota-onalarning hujjatlarni olganligi haqidagi tilxati, xalq taʼlimi boshqarmasining oʻquvchini boshqa turdagi maktab-internatga oʻtkazish toʻgʻrisida yoʻllanma berilganligi haqidagi xati va oʻqishni davom ettirish uchun tanlangan maktab-internat direktorining oʻquvchining oʻqishga qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi buyrugʻidan koʻchirma oʻquvchining maktab-internatda saqlanadigan shaxsiy hujjatlar yigʻmajildiga tikib qoʻyiladi.
33. Oʻqishni davom ettirish uchun tanlangan maktab-internat direktori boshqa maktab-internatdan oʻtkazilayotgan oʻquvchining oʻquv jarayonlaridan chetda qolib ketmasligini taʼminlash uchun barcha zarur choralarni koʻrishi shart.
34. Oʻquvchini maktab-internat oʻquvchilari safidan chiqarish toʻgʻrisida yoki maktab-internat oʻquvchilari safiga qabul qilish toʻgʻrisida buyruq chiqarilgach, uch kun ichida sinf jurnali va oʻquvchilar harakati daftariga tegishli yozuv kiritiladi.
5-bob. Oʻquvchini maktab-internatdan inklyuziv sharoitda taʼlim olishi uchun maktabga oʻtkazish
35. Oʻquvchining jismoniy yoki psixik rivojlanishidagi nuqsoni yengil darajada boʻlib (psixik rivojlanishning orqada qolishi, yengil darajadagi aqli zaiflik, zaif eshituvchi, zaif koʻruvchi, bolalar serebral falaji va boshqalar), uning taʼlim-tarbiya olishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratib berilgan taqdirda, maktab-internatdan inklyuziv sharoitda taʼlim olishi uchun maktabga oʻtkazilishi mumkin.
36. Ota-onalar oʻz xohishiga koʻra oʻquv yili davomida yoki u tugaganidan soʻng farzandini maktab-internatdan inklyuziv sharoitda taʼlim olishi uchun maktabga oʻtkazish huquqiga ega.
37. Ota-onalar farzandini maktab-internatdan maktabga oʻtkazish uchun uning sabablarini koʻrsatgan holda xalq taʼlimi boshqarmasiga ariza bilan murojaat qiladi.
38. Ariza psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya tomonidan koʻrib chiqiladi.
39. Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning ijobiy xulosasi olingach, xalq taʼlimi boshqarmasi tomonidan shu kunning oʻzida oʻqishni davom ettirish uchun tanlangan maktabga taqdim etish uchun oʻquvchini maktabga oʻtkazish toʻgʻrisida yoʻllanma beriladi. Yoʻllanma berilganligi haqida oʻquvchi taʼlim olayotgan maktab-internatga xat orqali maʼlum qilinadi.
40. Oʻquvchi taʼlim olayotgan maktab-internat direktori xalq taʼlimi boshqarmasi tomonidan yuborilgan xatni olgach, shu kunning oʻzida oʻquvchini maktab-internat oʻquvchilari safidan chiqarish toʻgʻrisida buyruq qabul qiladi.
Maktab-internat direktori mazkur buyruq bilan ota-onalarni tanishtirganligi toʻgʻrisida imzo qoʻydirib, ularga mazkur Tartibning 18-bandida belgilangan hujjatlarni taqdim etadi va hujjatlar berilganligi toʻgʻrisida tilxat oladi.
41. Ota-onalar xalq taʼlimi boshqarmasi tomonidan berilgan oʻquvchini boshqa turdagi maktab-internatga oʻtkazish toʻgʻrisidagi yoʻllanmani psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning xulosasi hamda mazkur Tartibning 18-bandida belgilangan hujjatlarni ilova qilgan holda oʻqishni davom ettirish uchun tanlangan maktab direktoriga taqdim qiladi. Maktab direktori shu kunning oʻzida oʻquvchini maktab oʻquvchilari safiga qabul qilish toʻgʻrisida buyruq chiqaradi.
42. Maktab direktori oʻquvchini maktab-internat oʻquvchilari safiga qabul qilish toʻgʻrisidagi buyruqdan koʻchirmani bir ish kuni ichida oʻquvchi ilgari taʼlim olgan maktab-internatga maʼlumot uchun yuboradi.
43. Ota-onalarning hujjatlarni olganligi haqidagi tilxati, xalq taʼlimi boshqarmasining oʻquvchini maktabga oʻtkazish toʻgʻrisida yoʻllanma berilganligi haqidagi xati va oʻqishni davom ettirish uchun tanlangan maktab direktorining oʻquvchining oʻqishga qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi buyrugʻidan koʻchirma oʻquvchining maktab-internatda saqlanadigan shaxsiy hujjatlar yigʻmajildiga tikib qoʻyiladi.
44. Oʻqishni davom ettirish uchun tanlangan maktab direktori maktab-internatdan oʻtkazilayotgan oʻquvchining oʻquv jarayonlaridan chetda qolib ketmasligini taʼminlash uchun barcha zarur choralarni koʻrishi shart.
45. Maktab-internat direktorining oʻquvchilar safidan chiqarish toʻgʻrisidagi buyrugʻi hamda maktab direktorining oʻquvchini maktab-internat oʻquvchilari safiga qabul qilish toʻgʻrisidagi buyrugʻi chiqarilgach, uch kun ichida sinf jurnali va oʻquvchilar harakati daftariga tegishli yozuv kiritiladi.
6-bob. Oʻquvchini xorijiy davlatdagi taʼlim muassasasiga oʻtkazish
46. Ota-onalar oʻqish, ishlash, uzoq muddatli davolanish yoki boshqa maqsadlarda doimiy yoki vaqtincha yashash uchun xorijiy davlatga ketayotgan boʻlsa, Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan tartibda farzandini doimiy yoki vaqtincha yashash uchun ketayotgan davlatdagi taʼlim muassasasiga oʻtkazish huquqiga ega.
7-bob. Xorijiy davlatda taʼlim olgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosini Oʻzbekiston Respublikasidagi maktab-internatga oʻtkazish
52. Ota-onalar xorijiy davlatda taʼlim olgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlgan farzandini Oʻzbekiston Respublikasidagi maktab-internatga oʻtkazish huquqiga ega.
53. Xorijiy davlatda taʼlim olgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosini Oʻzbekiston Respublikasidagi maktab-internatga oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlarga muvofiq amalga oshiriladi.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
54. Oʻqishni davom ettirish uchun tanlangan maktab-internatga (maktabga) oʻtkazilgan oʻquvchi oʻn kun ichida sababsiz yoki maktab-internat (maktab) rahbariyati va sinf rahbarini xabardor qilmasdan dars mashgʻulotlariga kelmasa, maktab-internat (maktab) direktori bu haqida ota-onalarni, oʻquvchining yashash joyidagi Bolalar masalalari boʻyicha hududiy komissiyani hamda oʻquvchi ilgari taʼlim olgan maktab direktorini yozma ravishda ogohlantiradi va bir vaqtning oʻzida oʻquvchining darslarga kelmaganligi sabablarini aniqlash va uni dars mashgʻulotlariga jalb etish choralarini koʻradi.
55. Jinoyat sodir etgan voyaga yetmaganlarni maktab-internat oʻquvchilari safidan chiqarish Bolalar masalalari boʻyicha hududiy komissiyaning roziligi bilan amalga oshiriladi.
56. Mazkur Tartib talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun davlat ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Alohida taʼlim ehtiyoji boʻlgan oʻquvchilarni ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasidan Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi muassasasiga oʻtkazish
Mazkur Tartib alohida taʼlim ehtiyoji boʻlgan oʻquvchilarni (keyingi oʻrinlarda — oʻquvchilar) jismoniy, aqliy, sensor (sezgi) yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan bolalar (shaxslar) uchun davlat ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari (maktablar, maktab-internatlar) (keyingi oʻrinlarda — maktab-internat)dan Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi muassasasiga oʻtkazishni belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur tartibda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi muassasasi (keyingi oʻrinlarda — davolash-profilaktika muassasasi) — ruhiy va asab tizimi kasalliklari va ularning asoratlari, sil kasalligining barcha turlari va davrlarida davolanish uchun moʻljallangan shifoxonalar hamda barcha turdagi bolalar sanatoriylari;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi muassasasi (keyingi oʻrinlarda — “Gʻamxoʻrlik” markazi) — Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashaydigan, ruhiyatida sezilarli yoki ancha sezilarli nuqsonlar bor boʻlgan, 4 yoshdan 18 yoshgacha nogiron bolalar uchun davlat tibbiy-ijtimoiy muassasasi.
2. Oʻquvchilarni maktab-internatdan davolash-profilaktika muassasasi yoki “Gʻamxoʻrlik” markaziga oʻtkazish maktab-internat pedagogik kengashining qaroriga asosan, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining hududiy boshqarmalari huzuridagi bolalarni ixtisoslashtirilgan muassasalarga (maktab, maktab-internatlarga) yuborish boʻyicha psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning (keyingi oʻrinlarda — psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya) xulosasiga koʻra, oʻquvchining ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning (keyingi oʻrinlarda — ota-onalar) roziligi bilan amalga oshiriladi.
3. Maktab-internat rahbariyati mazkur turdagi ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasida oʻqishga layoqati boʻlmagan oʻquvchilarni davolash-profilaktika muassasasi yoki “Gʻamxoʻrlik” markaziga joylashtirishga koʻmaklashishi shart.
4. Oʻquvchilarni maktab-internatdan davolash-profilaktika muassasasiga hamda “Gʻamxoʻrlik” markaziga oʻtkazish bepul amalga oshiriladi.
2-bob. Oʻquvchini maktab-internatdan davolash-profilaktika muassasasiga oʻtkazish
5. Oʻquvchining ota-onasi va maktab-internat rahbariyati tibbiy-ijtimoiy reabilitatsiyaga muhtoj oʻquvchini oʻquv yili davomida yoki u tugaganidan soʻng davolash-profilaktika muassasasiga vaqtinchalik oʻtkazish tashabbusi bilan chiqish huquqiga ega.
6. Oʻquvchini maktab-internatdan davolash-profilaktika muassasasiga oʻtkazish uchun uning ota-onasi oʻtkazish sabablarini, davolash-profilaktika muassasasi nomini koʻrsatgan holda maktab-internat direktoriga ariza bilan murojaat qiladi.
Arizaga bolaning rivojlanish tarixidan mufassal koʻchirma hamda tibbiyot muassasasi davolovchi vrachining oʻquvchini davolash-profilaktika muassasasiga oʻtkazish zarurligi toʻgʻrisidagi xulosasi ilova qilinadi.
7. Quyidagi hollarda maktab-internat rahbariyati ota-onalarning yozma roziligini olgan holda oʻquvchini davolash-profilaktika muassasasiga oʻtkazish choralarini koʻrishi lozim:
maktab-internat tibbiyot xodimi tomonidan oʻquvchini davolash-profilaktika muassasasiga oʻtkazish toʻgʻrisida tavsiya berilganda;
tibbiy koʻrik paytida oʻquvchining fiziologik va jismoniy holatida salbiy oʻzgarishlar aniqlanib, uni statsionar sharoitda davolash lozim deb topilganda.
8. Ota-onalarning arizasi yoki yozma roziligiga asosan ushbu masala maktab-internatning pedagogik kengashi tomonidan koʻrib chiqiladi. Pedagogik kengash qaroriga asosan maktab-internat direktori psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaga tegishliligiga koʻra quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
bolaning rivojlanish tarixidan mufassal koʻchirma hamda tibbiyot muassasasi davolovchi vrachining oʻquvchini davolash-profilaktika muassasasiga oʻtkazish zarurligi toʻgʻrisidagi xulosasi;
maktab-internat tibbiyot xodimining oʻquvchini davolash-profilaktika muassasasiga oʻtkazish toʻgʻrisidagi tavsiyanomasi;
oʻquvchining fiziologik va jismoniy holatida salbiy oʻzgarishlar aniqlanganligi haqida tibbiy koʻrikdan oʻtkazgan vrachning xulosasi.
9. Taqdim etilgan hujjatlar psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya tomonidan koʻrib chiqiladi.
10. Oʻquvchini davolash-profilaktika muassasasiga qabul qilish uchun ota-onalar yoki maktab-internat rahbariyati tomonidan quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning xulosasi;
maktab-internat tomonidan berilgan oʻquvchi taʼlim olayotgan sinf koʻrsatilgan maʼlumotnoma;
maktab-internat tomonidan berilgan psixologik-pedagogik tavsifnoma.
11. Oʻquvchi davolash-profilaktika muassasasiga qabul qilingach, unga kasallik tarixi ochiladi hamda shu kun oʻquvchi davolash-profilaktika muassasasiga oʻtkazilgan kun hisoblanadi.
Davolash-profilaktika muassasasi shu kunning oʻzida oʻquvchining ota-onasiga va maktab-internatga oʻquvchining davolash-profilaktika muassasasiga qabul qilinganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma taqdim etadi.
12. Oʻquvchining davolash-profilaktika muassasasidagi davolanish muddati tugaganidan soʻng uning ota-onasiga yoki maktab-internatga davolash-profilaktika muassasasi rahbari tomonidan imzolangan va muhr bilan tasdiqlangan sinf jurnalidan koʻchirilgan baholash qaydnomasi hamda oʻquvchining davolash-profilaktika muassasasida davolanganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma beriladi.
3-bob. Oʻquvchini maktab-internatdan “Gʻamxoʻrlik” markaziga oʻtkazish
13. Oʻquvchining ota-onasi va maktab-internat rahbariyati maktab-internatda taʼlim olishga layoqatsiz, ruhiyatida sezilarli nuqsonlar mavjud boʻlgan, doimiy tibbiy-ijtimoiy yordamga muhtoj (etiologiyasi har xil boʻlgan oʻrtacha darajadagi aqliy zaiflik (ogʻirlashgan shakli), ogʻir va chuqur darajadagi aqliy zaiflik va hokazo) nogiron oʻquvchilarni maktab-internatdan “Gʻamxoʻrlik” markaziga oʻtkazish tashabbusi bilan chiqish huquqiga ega.
14. Oʻquvchini maktab-internatdan “Gʻamxoʻrlik” markaziga oʻtkazish uchun uning ota-onasi oʻtkazish sabablarini, “Gʻamxoʻrlik” markazi nomini koʻrsatgan holda maktab-internat direktoriga ariza bilan murojaat qiladi.
Arizaga bolaning rivojlanish tarixidan mufassal koʻchirma hamda tibbiyot muassasasi davolovchi vrachining oʻquvchini “Gʻamxoʻrlik” markaziga oʻtkazish zarurligi toʻgʻrisidagi xulosasi ilova qilinadi.
15. Quyidagi hollarda maktab-internat rahbariyati ota-onalarning yozma roziligini olgan holda oʻquvchini “Gʻamxoʻrlik” markaziga oʻtkazish choralarini koʻrishi lozim:
maktab-internat tibbiyot hamda pedagog xodimlari tomonidan muassasa rahbariyatiga oʻquvchini “Gʻamxoʻrlik” markaziga oʻtkazish toʻgʻrisida tavsiya berilganda;
tibbiy koʻrik paytida oʻquvchining fiziologik va jismoniy holatida salbiy oʻzgarishlar aniqlanib, uni “Gʻamxoʻrlik” markaziga oʻtkazish lozim deb topilganda.
16. Ota-onalarning arizasi yoki yozma roziligiga asosan ushbu masala maktab-internatning pedagogik kengashi tomonidan koʻrib chiqiladi.
Pedagogik kengash qaroriga asosan maktab-internat direktori psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaga tegishliligiga koʻra quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
bolaning rivojlanish tarixidan mufassal koʻchirma hamda tibbiyot muassasasi davolovchi shifokorining oʻquvchini “Gʻamxoʻrlik” markaziga oʻtkazish zarurligi toʻgʻrisidagi xulosasi;
maktab-internat tibbiyot hamda pedagog xodimlarining oʻquvchini “Gʻamxoʻrlik” markaziga oʻtkazish toʻgʻrisidagi tavsiyanomasi;
oʻquvchining fiziologik va jismoniy holatida salbiy oʻzgarishlar aniqlanganligi haqida tibbiy koʻrikdan oʻtkazgan vrachning xulosasi.
17. Taqdim etilgan hujjatlar psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya tomonidan koʻrib chiqiladi.
18. Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning oʻquvchini “Gʻamxoʻrlik” markaziga oʻtkazish toʻgʻrisidagi xulosasiga muvofiq oʻquvchi taʼlim olayotgan maktab-internat direktori oʻquvchini maktab-internat oʻquvchilari safidan chiqarish toʻgʻrisida buyruq qabul qiladi.
19. Oʻquvchini maktab-internat oʻquvchilari safidan chiqarish toʻgʻrisida buyruq chiqarilgach, uch kun ichida sinf jurnali va oʻquvchilar harakati daftariga tegishli yozuv kiritiladi.
20. “Gʻamxoʻrlik” markaziga oʻtkazish uchun maktab-internat oʻquvchilari safidan chiqarilgan oʻquvchining ota-onasiga maktab-internat rahbariyati tomonidan quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
oʻquvchining maktab-internat oʻquvchilari safidan chiqarilganligi toʻgʻrisidagi buyruqdan koʻchirma;
oʻquvchining baholar (oʻzlashtirish) tabeli;
oʻquvchining tibbiy kartasi;
maktab-internat tomonidan berilgan psixologik-pedagogik tavsifnoma.
4-bob. Yakunlovchi qoida
21. Mazkur Tartib talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-oktabrdagi 638-son qaroriga 4-ILOVA
Jismoniy, aqliy, sensor yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan, shuningdek, uzoq vaqt davolanishga muhtoj boʻlgan bolalarga uyda yakka tartibda taʼlim berish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom jismoniy, aqliy, sensor yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan, shuningdek, uzoq vaqt davolanishga muhtoj boʻlgan bolalarning uyda yakka tartibda taʼlim olishlarini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Uyda yakka tartibda taʼlim olish jismoniy, aqliy, sensor yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan, shuningdek, uzoq vaqt davolanishga muhtoj va tibbiy koʻrsatmalarga koʻra doimiy yoki vaqtincha umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari va jismoniy, aqliy, sensor yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan bolalar uchun davlat ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari (maktablar, maktab-internatlar)ga (keyingi oʻrinlarda — maktab) qatnay olmaydigan bolalar (keyingi oʻrinlarda — oʻquvchilar) uchun tashkil etiladi.
Oʻquvchilarning taʼlim olish huquqini taʼminlash maqsadida maktabning tegishli sinfida oʻqiyotgan bolalardan ikki yoshga oshgan oʻquvchilarni ham ushbu sinfda uyda yakka tartibda taʼlim olishga jalb qilishga ruxsat etiladi.
3. Uyda yakka tartibda taʼlim berishning asosiy maqsadi oʻquvchilarning taʼlim olishga boʻlgan huquqlarini taʼminlash hamda ularning taʼlim olishlari uchun zarur sharoit yaratishdan iborat.
2-bob. Oʻquvchilarga uyda yakka tartibda taʼlim berishning maqsadlari
4. Quyidagilar uyda yakka tartibda taʼlim berishning asosiy vazifalari hisoblanadi:
oʻquvchilarning umumiy oʻrta taʼlimning davlat taʼlim standartlari hamda ular asosida ishlab chiqilgan (aqli zaif bolalar uchun) maxsus taʼlim talablariga muvofiq bilim olishlarini taʼminlash;
barkamol, jismonan va maʼnaviy sogʻlom shaxsni voyaga yetkazish, oʻquvchilarda madaniy-maʼrifiy qadriyatlarni, fuqarolik va vatanparvarlik hislarini shakllantirish;
taʼlim berish jarayonida oʻquvchilarning sogʻligʻini himoyalovchi dars jadvaliga rioya etilishini taʼminlash.
3-bob. Oʻquvchilarning uyda yakka tartibda taʼlim olishini tashkil etish
5. Maktab direktorlari maktab joylashgan hududda yashaydigan oʻquvchilarni aniqlaydilar, roʻyxatga oladilar hamda ularni uyda yakka tartibda taʼlim olish uchun jalb qilish choralarini koʻradilar.
6. Oʻquvchining uyda yakka tartibda taʼlim olishini belgilash uning doimiy yashash joyidagi tuman (shahar) davolash-profilaktika muassasalarida faoliyat koʻrsatayotgan tibbiy-maslahat komissiyasining (keyingi oʻrinlarda — tibbiy-maslahat komissiyasi) tibbiy xulosasiga asosan tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimi tomonidan amalga oshiriladi.
7. Mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq Uyda yakka tartibda taʼlim olish uchun asos boʻladigan kasalliklar roʻyxatida belgilangan kasallik (patologik holat) alomatlari boʻlgan oʻquvchining ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar (keyingi oʻrinlarda — ota-onalar), oʻquvchini tibbiy koʻrikdan oʻtkazish uchun tibbiy-maslahat komissiyasiga murojaat qiladi.
Tibbiy-maslahat komissiyasiga oʻquvchining kasallik tarixidan koʻchirma, kasallik boʻyicha maxsus davolash-profilaktika muassasalarining xulosasi, zaruratga koʻra boshqa diagnostika tekshiruvlari natijalari taqdim etiladi.
8. Tibbiy koʻrik tibbiy-maslahat komissiyasiga murojaat qilingan kundan boshlab uch kun ichida oʻtkaziladi.
Tibbiy koʻrik natijasiga koʻra, oʻquvchida uyda yakka tartibda taʼlim olish uchun asos boʻladigan kasalliklar (patologik holatlar) mavjudligi aniqlanganda, tibbiy-maslahat komissiyasi tomonidan ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda Oʻquvchining uyda yakka tartibda taʼlim olishga muhtojligi toʻgʻrisida tibbiy xulosa (keyingi oʻrinlarda — tibbiy xulosa) rasmiylashtiriladi.
9. Tibbiy xulosa olti oy muddatga yoxud toʻliq oʻquv yiliga beriladi hamda tibbiy-maslahat komissiyasining raisi, aʼzolari va uning ishiga jalb qilingan boshqa mutaxassislar tomonidan imzolanib, davolash-profilaktika muassasasining muhri bilan tasdiqlanadi.
Tibbiy xulosa ota-onalarga tibbiy koʻrik oʻtkazilgan kunning oʻzida taqdim etiladi.
10. Ota-onalar farzandlarining uyda yakka tartibda taʼlim olishlarini tashkil etish toʻgʻrisidagi ariza bilan maktab direktori nomiga murojaat qiladilar.
Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
oʻquvchining tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomasi nusxasi;
oʻquvchining baholar (oʻzlashtirish) tabeli (taʼlim olgan boʻlsa);
tibbiy-maslahat komissiyasining tibbiy xulosasi.
11. Maktab direktori arizani qabul qilib olgach, uch kun ichida oʻquvchini uyda yakka tartibda taʼlim olishga jalb qilish haqida tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimiga ota-onalar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarning nusxalarini ilova qilgan holda yozma murojaat qiladi.
12. Tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimi mudiri hujjatlarni qabul qilib olgach, uch kun ichida oʻqitish muddati, maktabning raqami va muayyan sinfni koʻrsatgan holda oʻquvchini uyda yakka tartibda taʼlim olishga jalb qilish toʻgʻrisidagi buyruqni qabul qiladi va uning nusxasini maktabga yuboradi.
13. Uyda yakka tartibda taʼlimni tashkil etishda maktabda asosiy ish joyi sifatida ishlamaydigan oʻqituvchilar yoki mutaxassislar jalb qilinishi mumkin.
Oʻquvchida bir vaqtning oʻzida bir necha kasallik turlari uchrasa yoki unga fan oʻqituvchilaridan tashqari boshqa mutaxassislar (logoped, psixolog, defektolog va boshqalar) maktabda boʻlmagan taqdirda, boshqa taʼlim muassasalaridan oʻrindoshlik asosida jalb qilinadi.
Oʻquvchiga fan oʻqituvchilaridan tashqari mutaxassislarni biriktirish uchun tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlari masʼul hisoblanadi.
14. Maktab direktori tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimining tegishli buyrugʻini olgach, uch kun ichida oʻquvchiga uyda yakka tartibda taʼlim beruvchi oʻqituvchilarni biriktirish toʻgʻrisida buyruq chiqaradi.
Oʻquvchi yoshi, psixik holati, avval qaysi sinfgacha oʻqiganligi inobatga olinib muayyan sinf jurnali va oʻquvchilar harakati daftaridagi roʻyxatga kiritiladi.
15. Ota-onalarning istagiga koʻra, oʻquvchiga jismoniy, aqliy, sensor yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan bolalar uchun davlat ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari tomonidan uyda yakka tartibda taʼlim berish tashkil qilinishi mumkin.
Mazkur toifadagi oʻquvchilarga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari va Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi huzurida tashkil etilgan psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya xulosasi va ushbu organlarning yoʻllanmasi asosida uyda yakka tartibda taʼlim berish tashkil qilinadi.
16. Uzoq vaqt davolanishga muhtojligi sababli maktabga bora olmaydigan oʻquvchilarga mehnatga layoqatsizlik maʼlumotnomasiga asosan oʻquv mashgʻulotlaridan ozod etilgan kunlar oraligʻida uyda yakka tartibda taʼlim olish tashkil etiladi.
Mehnatga layoqatsizlik maʼlumotnomasida koʻrsatilgan muddat tugagach, maktab direktorining buyrugʻiga muvofiq oʻquvchiga uyda yakka tartibda taʼlim berish toʻxtatiladi va u maktabning tegishli sinfiga qaytariladi.
17. Tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlari maktab direktorlari tomonidan oʻquvchilarni taʼlim olishga jalb qilish choralari koʻrilishi hamda ular uchun taʼlim jarayoni tashkil etilishini nazorat qiladilar.
4-bob. Oʻquvchilarga uyda yakka tartibda taʼlim berish
18. Oʻquvchiga Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi tomonidan tasdiqlangan oʻquv rejasi asosida taʼlim-tarbiya beriladi.
Oʻquv rejasidagi haftalik soatlar miqdori 1 — 4-sinflar uchun 8 soat, 5 — 9-sinflar uchun 10 soatni, 10-11-sinflar uchun 12 soatni tashkil qiladi.
19. Dars jadvali maktab tomonidan oʻquvchining sogʻligʻi holatini inobatga olib, ota-onalar bilan kelishgan holda mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda ishlab chiqiladi hamda maktab direktori tomonidan tasdiqlanadi.
Dars jadvali haftasiga kamida uch kunga moslab tuziladi.
20. Oʻquvchining qiziqishi va qobiliyatini hisobga olib, ota-onalarning arizasiga muvofiq oʻquv rejasida koʻrsatilgan fanlarni umumiy soatlar miqdoridan oshmagan holda 1 soatga oʻzgartirishga yoʻl qoʻyiladi.
Bunday oʻzgartirish maktab direktorining buyrugʻiga muvofiq oʻquv rejasidagi bitta fanni boshqa bir fan bilan almashtirish hisobiga amalga oshiriladi.
21. Jismoniy rivojlanishida nuqsoni boʻlgan oʻquvchilarga uyda yakka tartibda taʼlim berish maktabning oʻquv dasturi, psixik rivojlanishida nuqsoni boʻlgan oʻquvchilarga uyda yakka tartibda taʼlim berish esa — aqli zaif bolalar uchun jismoniy, aqliy, sensor yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan bolalar uchun davlat ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarining oʻquv dasturi asosida tashkil etiladi.
22. Dars soatining davomiyligi jismoniy rivojlanishida nuqsoni boʻlgan oʻquvchilar uchun 45 daqiqa, psixik rivojlanishida nuqsoni boʻlgan oʻquvchilar uchun 40 daqiqadan iborat boʻladi.
Dars mashgʻulotlarida oʻquvchining olgan baholari ushbu Nizomga 4-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq har bir fan boʻyicha alohida yuritiladigan baholash daftariga qayd etib boriladi.
Oʻquvchining baholash daftariga qoʻyilgan baholar oʻquvchi roʻyxatda turgan maktabning sinf jurnaliga yoki oʻquvchilarning davomati va oʻzlashtirishini hisobga olish elektron tizimiga kiritib boriladi.
23. Ota-onalar tomonidan baholash daftariga oʻqituvchilar tomonidan dars mashgʻulotlari oʻtkazilganligini tasdiqlovchi imzo qoʻyiladi.
Oʻquvchi olgan baholarning sanasi va dars mashgʻulotining mavzusi sinf jurnalidagi sana va mavzuga toʻgʻri kelmasligi mumkin.
24. Oʻquvchi ogʻir miya jarohatlari, bosh miyada boʻlgan jarrohlik operatsiyalari, shuningdek, kasalligi zoʻraygan davrda yoki oʻquvchining taʼlim olishiga toʻsqinlik qiladigan boshqa holatlarda tibbiy-maslahat komissiyasining xulosasiga asosan, unda koʻrsatilgan muddatga oʻqishdan ozod etilishi mumkin.
25. Oʻquvchilar uchun bosqichli nazorat va yakuniy davlat attestatsiyasi maktab direktorining buyrugʻiga muvofiq oʻquvchining sogʻligʻi holatini inobatga olib oʻquvchining uyida yoki maktabda tashkil etiladi.
26. Yakuniy davlat attestatsiyasini muvaffaqiyatli topshirgan oʻquvchiga taʼlim olganligi toʻgʻrisida davlat namunasidagi hujjat beriladi.
Mazkur hujjatga oʻquv rejasi boʻyicha oʻquvchi tomonidan oʻzlashtirilgan fanlar uchun baho qoʻyiladi, dars mashgʻulotlari oʻtilmagan fanlarga baho qoʻyilmaydi hamda uning oʻrniga “ozod etilgan” degan soʻzlar yozib qoʻyiladi.
27. Dars mashgʻulotlarining oʻqituvchilar tomonidan oʻz vaqtida va sifatli olib borilishi hamda oʻquv dasturlarining toʻliq bajarilishi maktabning oʻquv ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari tomonidan nazorat qilinadi.
5-bob. Uyda yakka tartibda taʼlimni tashkil etishda maktab direktori, sinf rahbari, oʻqituvchilar hamda ota-onalarning huquqlari va majburiyatlari
28. Uyda yakka tartibda taʼlimni tashkil etishda maktab direktorining huquqlari quyidagilardan iborat:
uyda yakka tartibda taʼlim olishga jalb qilinishi lozim boʻlgan oʻquvchilar roʻyxatini shakllantirish jarayonida yuridik va jismoniy shaxslardan zarur maʼlumotlarni soʻrab olish;
ota-onalardan dars jadvaliga muvofiq mashgʻulotlarning oʻz vaqtida oʻtkazilishi uchun sharoit yaratishni talab qilish;
tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlariga uyda yakka tartibda taʼlim berishning oʻquv dasturlarini takomillashtirish, interaktiv usullar va yangi pedagogik texnologiyalardan foydalanish borasidagi takliflar bilan murojaat qilish.
Maktab direktori qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
29. Uyda yakka tartibda taʼlimni tashkil etishda maktab direktorining majburiyatlari quyidagilardan iborat:
oʻquvchini jonkuyar va masʼuliyatli mutaxassis oʻqituvchi bilan taʼminlash;
oʻquvchining imkoniyati va qobiliyatiga mos ravishda taʼlim-tarbiya berilishini taʼminlash;
oʻquvchining maktab oʻquvchilari va jamoasi bilan ijtimoiy muloqotda boʻlishini taʼminlash;
ota-onalarning taʼlim jarayoni bilan bogʻliq murojaatlarini oʻz muddatida koʻrib chiqish va ularda koʻtarilgan masalalarni hal etish choralarini koʻrish.
Maktab direktori zimmasiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklatilishi mumkin.
30. Maktab direktori oʻquvchining sogʻligʻi holatini inobatga olib uning sogʻlom bolalar bilan oʻzaro muloqot qilish malakasini rivojlantirish hamda hayotga ijtimoiylashuviga koʻmaklashish maqsadida oʻquvchini inklyuziv sharoitda taʼlim olishi uchun maktabdagi dars mashgʻulotlariga, darsdan tashqari oʻtkaziladigan maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlarga hamda korreksion-rivojlantiruvchi mashgʻulotlarga jalb qilishi mumkin.
31. Uyda yakka tartibda taʼlimni tashkil etishda sinf rahbarining majburiyatlari quyidagilardan iborat:
dars mashgʻulotlarining olib borilishini nazorat qilish;
ota-onalar va oʻquvchining oʻqituvchilar bilan muntazam hamkorligini taʼminlash;
oʻquvchining sogʻligʻi holatini inobatga olib ota-onalar bilan kelishgan holda uni maktabda yoki sinfda oʻtkaziladigan maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlarga taklif etish.
32. Uyda yakka tartibda taʼlimni tashkil etishda oʻqituvchining majburiyatlari quyidagilardan iborat:
oʻquvchining imkoniyatlari va tibbiy xulosani inobatga olgan holda oʻquv dasturlarining oʻzlashtirilishini taʼminlash;
oʻquvchilarning jismoniy va psixik rivojlanishini taʼminlash, atrof muhit va ijtimoiy hodisalar haqidagi tasavvurlarini kengaytirish;
oʻquvchining maʼnaviy-axloqiy sifatlarini yuksaltirish hamda estetik did va his-tuygʻularini tarbiyalash;
oʻquvchida darsliklar, badiiy adabiyotlar va boshqa manbalar bilan mustaqil ishlash malakasini rivojlantirish;
dars mashgʻulotlari rejasini tuzish;
dars mashgʻulotlariga oid boʻlgan hujjatlarni oʻz vaqtida yuritish hamda oʻquvchining oʻzlashtirishi boʻyicha baholash daftariga qoʻyilgan baholarni sinf jurnaliga yoki oʻquvchilarning davomati va oʻzlashtirishini hisobga olish elektron tizimiga kiritib borish.
Sinf rahbari va oʻqituvchilar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquq va majburiyatlarga ham ega boʻlishi mumkin.
33. Oʻquvchiga taʼlim berayotgan oʻqituvchilarga belgilangan tartibda qoʻshimcha haq va yoʻl haqi kompensatsiyasi toʻlanadi.
34. Uyda yakka tartibda taʼlimni tashkil etishda ota-onalarning huquqlari quyidagilardan iborat:
farzandining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish;
dars mashgʻulotlarining oʻz vaqtida oʻtkazilishini nazorat qilish;
oʻqituvchining ruxsati bilan dars mashgʻulotlarida qatnashish;
farzandining taʼlim-tarbiya olishi uchun zarur hollarda oʻqituvchi, psixolog, defektolog va boshqalardan maslahat olish;
farzandiga taʼlim berayotgan oʻqituvchi faoliyatidan qoniqmagan taqdirda, uni boshqa oʻqituvchi bilan almashtirish toʻgʻrisida maktab rahbariyatiga murojaat etish;
dars jadvalini tuzish, oʻquv dasturlarini belgilash boʻyicha takliflar berish.
Ota-onalar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
35. Uyda yakka tartibda taʼlimni tashkil etishda ota-onalarning majburiyatlari quyidagilardan iborat:
farzandining taʼlim olishga boʻlgan qiziqishini qoʻllab-quvvatlash;
vrach tavsiyalari va farzandining kun tartibi toʻgʻrisida oʻqituvchini oʻz vaqtida xabardor qilish;
dars mashgʻulotlarining olib borilishi hamda oʻqituvchi faoliyati uchun zarur shart-sharoit yaratish;
oʻquvchining sogʻligʻi toʻgʻrisida maktab rahbariyatini oʻz vaqtida xabardor qilish;
oʻqituvchi dars mashgʻulotlariga kelmay qoʻygan taqdirda, bu haqda maktab rahbariyatini xabardor qilish;
farzandi tomonidan uy vazifalarining bajarilishini taʼminlash.
Ota-onalar zimmasiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklatilishi mumkin.
6-bob. Yakunlovchi qoida
36. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Jismoniy, aqliy, sensor yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan, shuningdek, uzoq vaqt davolanishga muhtoj boʻlgan bolalarga uyda yakka tartibda taʼlim berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Uyda yakka tartibda taʼlim olish uchun asos boʻladigan kasalliklar
T/r Kasallikning nomlanishi va patologik holatlari Uyda yakka tartibda taʼlim olish muddati I. Somatik kasalliklar 1. Biriktiruvchi toʻqimaning tizimli shikastlanishi (tizimli qizil yugurik, dermatopoliomiozit), yoshlar revmatoid artriti va tugunchali periarteritning ogʻir turlari 6 oy 2. Yurak va qon aylanish tizimining tugʻma nuqsonlari (dekompesatsiya davri, turgʻun yurak va qon aylanishi yetishmovchiligining II va III darajasi) 6 oy 3. Ogʻir darajadagi tetrada Fallo kasalligi oʻquv yili 4. Tugʻma va orttirilgan tusdagi oʻpka-bronx kasalliklarining II va III darajali turgʻun nafas yetishmovchiligi 6 oy 5. Astmaning ogʻir darajasi (haftada bir necha marta yoki har kuni xuruj qilganda) oʻquv yili 6. Surunkali glomerulonefrit (buyrak funksiyasi buzilishining yaqqol klinik koʻrinishida, qaytalash davridagi sitostatik va steiroid davo oʻtkazilgan davrida) oʻquv yili 7. Surunkali piyelonefrit va surunkali obstruktiv piyelonefrit (buyrak funksiyasi buzilishining yaqqol klinik koʻrinish davri) oʻquv yili 8. Oʻtkir glomerulonefrit birlamchi davolashdan soʻng remissiya davrigacha, birlamchi va ikkilamchi nefrotik sindromi steroid va sitostatik davo oʻtkazilgan davrida oʻquv yili 9. Turli organlarning xavfli oʻsmalari oʻquv yili 10. Mukovissedozning ogʻir turi 6 oy 11. Seliakiyaning ogʻir turi (asoratlar bilan kechish davri) 6 oy 12. Nospetsifik yarali kolitning ogʻir turi (qaytalanuvchi kechishi) 6 oy 13. Kron kasalligining ogʻir darajasi (asoratlar bilan kechish davri) 6 oy 14. Jigar sirrozining dekompensatsiya darajasi oʻquv yili 15. Nomaʼlum etiologiyali oqsil-energetik yetishmovchiligining ogʻir darajasi (vazn tanqisligi 30% va undan ortiq holatlarda) 6 oy 16. Oʻtkir leykoz, aplastik kamqonliklar, irsiy gemolitik kamqonliklar oʻquv yili 17. Ogʻir gemorragik kriz bilan kechuvchi doimo qaytalanib turuvchi surunkali trombotsitopatiya, trombotsitopenik purpura, gemofiliya, Villibrand va Glnsman kasalliklari 6 oy 18. Tugʻma va orttirilgan immun tanqisligi holatlari oʻquv yili II. Psixonevrologik kasalliklar 1. Ruhiy holati buzilganligi (shizofreniya, psixozning zoʻraygan davri) oʻquv yili 2. Ogʻir nevrozlar (nevrasteniya, psixoasteniya), nevroz holatlarining zoʻraygan davri, shu jumladan, enkoprez, kunduzgi turgʻun enurez, dekompensatsiya davridagi duduqlanish oʻquv yili 3. Turli etiologiyali yaqqol koʻrinadigan ensefaloastenik holatlar (travmatik, yuqumli, somatik) oʻquv yili 4. Psixopatiyalar, dekompensatsiya davridagi psixopatik holatlar oʻquv yili 5. Epilepsiyaning zoʻraygan davrida oʻquv yili 6. Mustaqil harakat qila olmaslikka olib kelgan tayanch-harakat aʼzolarining buzilishi oʻquv yili 7. Bolalar serebral falaji va uning asoratlari (yengil turi) oʻquv yili 8. Bolalar autizmi (xulq-atvor buzilishlari bilan, oʻz-oʻzini boshqara olmaydigan harakatlar sindromi) oʻquv yili 9. Miopatiya. Miasteniyaning tarqalgan shakli oʻquv yili 10. Asab tizimining demiyelinlashtiruvchi kasalliklari (yaqqol namoyon boʻlgan klinika davri) oʻquv yili III. Xirurgik kasalliklar 1. Tayanch aʼzolarining falaji va toz suyaklari faoliyatining buzilishi bilan bogʻlangan orqa miya churrasi oʻquv yili 2. Siydik tuta olmaslik, siydik pufagining ekstrofiyasi, siydik yoʻllarining atoniyasi dekompensatsiyalangan shakli. Najas tuta olmasligi oʻquv yili 3. Orqa chiqaruv yoʻllarining atreziyasi 6 oy 4. Turli kasalliklarda oyoqlarning falaji oʻquv yili 5. Surunkali tayanch-harakat aʼzolari kasalligi (surunkali osteomiyelit suyak sili, osteoxondropatiya) oʻquv yili 6. Bosh miya operatsiyasidan keyingi asoratlangan holatlar oʻquv yili 7. Tayanch-harakat tizimida oʻtkazilgan operatsiyalardan keyingi reabilitativ davr 6 oydan 1 yilgacha IV. Teri kasalliklari 1. Tugʻma bullezepidermoliz oʻquv yili 2. Tugʻma ixtiozning zoʻraygan davri 6 oy 3. Eritrodermiya psoriazining yiringli turi 6 oy 4. Artropatik psoriazi 6 oy 5. Oʻtkir teri sil kasalligi oʻquv yili
Jismoniy, aqliy, sensor yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan, shuningdek, uzoq vaqt davolanishga muhtoj boʻlgan bolalarga uyda yakka tartibda taʼlim berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻquvchining uyda yakka tartibda taʼlim olishga muhtojligi toʻgʻrisida TIBBIY XULOSA (umumiy oʻrta taʼlim muassasasiga taqdim etiladigan qismi) 20__ yil “___”___________ ____-son ____________________________________________________________________________ (davolash-profilaktika muassasasining nomi) 1. Oʻquvchining familiyasi, ismi, otasining ismi ____________________________________ 2. Oʻquvchining tugʻilgan sanasi (yil, kun, oy) ________________________________________ 3. Oʻquvchining doimiy yashash joyi ________________________________________________ 4. Oʻquvchining oʻqish joyi _______________________________________________________ 5. Tashxis (kasallikning nomi, patologik holati) ____________________________________ Asosiy _____________________________________________________________________ Asorati _____________________________________________________________________ Qoʻshimcha tashxis ______________________________________________________________ 6. Oʻquvchini tibbiy koʻrikdan oʻtkazish natijalariga koʻra tibbiy-maslahat komissiyasi tomonidan unda Uyda yakka tartibda taʼlim olish uchun asos boʻladigan kasalliklar roʻyxatining ____-boʻlimi ____-bandida nazarda tutilgan kasallik ______________________ ____________________________________________ mavjudligi haqida xulosaga qilindi. (kasallik nomi, patologik holat yoziladi) 7. Xulosaning amal qilish muddati 20___ yil “____”_____________gacha 8. Qayta tibbiy koʻrikdan oʻtish sanasi 20___ yil “____”_____________ gacha Tibbiy-maslahat komissiyasi raisi __________ ___________________ (imzo) (F.I.O.) Tibbiy-maslahat komissiyasi aʼzolari va mutaxassislar __________ ___________________ M.Oʻ. (imzo) (F.I.O.) __________ ___________________ (imzo) (F.I.O.) __________ ___________________ (imzo) (F.I.O.) __________ ___________________ (imzo) (F.I.O.) Oʻquvchining uyda yakka tartibda taʼlim olishga muhtojligi toʻgʻrisida TIBBIY XULOSANING KORESHOGI (davolash-profilaktika muassasasida qoladigan qismi) 20___ yil “____”_____________ _____-son ____________________________________________________________________________ (davolash-profilaktika muassasasining nomi) 1. Oʻquvchining familiyasi, ismi, otasining ismi ____________________________________ 2. Oʻquvchining tugʻilgan sanasi (yil, kun, oy) ________________________________________ 3. Oʻquvchining doimiy yashash joyi ________________________________________________ 4. Oʻquvchining oʻqish joyi _______________________________________________________ 5. Tashxis (kasallikning nomi, patologik holati) ____________________________________ Asosiy _____________________________________________________________________ Asorati _____________________________________________________________________ Qoʻshimcha tashxis ______________________________________________________________ 6. Oʻquvchini tibbiy koʻrikdan oʻtkazish natijalariga koʻra tibbiy-maslahat komissiyasi tomonidan unda Uyda yakka tartibda taʼlim olish uchun asos boʻladigan kasalliklar roʻyxatining ____-boʻlimi ____-bandida nazarda tutilgan kasallik ______________________ ______________________________________________ mavjudligi haqida xulosa qilindi. (kasallik nomi, patologik holat yoziladi) 7. Xulosaning amal qilish muddati 20___ yil “____”_____________gacha 8. Qayta tibbiy koʻrikdan oʻtish sanasi 20___ yil “____”_____________ gacha Tibbiy-maslahat komissiyasi raisi __________ ____________________ (imzo) (F.I.O.) Tibbiy-maslahat komissiyasi aʼzolari va mutaxassislar __________ ____________________ M.Oʻ. (imzo) (F.I.O.) __________ ___________________ (imzo) (F.I.O.) __________ ____________________ (imzo) (F.I.O.) __________ ____________________ (imzo) (F.I.O.) Tibbiy xulosa 20 __ yil “__” _______ga qadar __________________________________ga (umumiy oʻrta taʼlim muassasasining soni, manzili) topshirish uchun _____________________ ga berildi. (topshiradigan shaxsning F.I.O.) Tibbiy xulosani oldim: 20 ___ yil “___” ______________ ___________ (imzo)
Jismoniy, aqliy, sensor yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan, shuningdek, uzoq vaqt davolanishga muhtoj boʻlgan bolalarga uyda yakka tartibda taʼlim berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” _____________ tumani (shahri) ____-sonli umumtaʼlim maktabi direktori _______ _____________________ (imzo) (F.I.O.) 20 ___ yil “___” ________ Uyda yakka tartibda taʼlim olayotgan ____-sinf oʻquvchisi _____________________________________ uchun tuzilgan (oʻquvchining F.I.O.) DARS JADVALI Hafta kunlari Fanning nomi Darsning boshlanish vaqti Darsning davomiyligi Oʻqituvchining F.I.O. Dushanba Seshanba Chorshanba Payshanba Juma Shanba
Jismoniy, aqliy, sensor yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan, shuningdek, uzoq vaqt davolanishga muhtoj boʻlgan bolalarga uyda yakka tartibda taʼlim berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Uyda yakka tartibda taʼlim olayotgan _____-sinf oʻquvchisi _____________________________ning (oʻquvchining F.I.O.) “____________________________________” fanidan (fanning nomi) BAHOLASH DAFTARI Sana Mavzu nomi Oʻquvchiga qoʻyilgan baho Uy vazifasi Ota-onasining imzosi
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-oktabrdagi 638-son qaroriga 6-ILOVA
Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasalarida kasbga oʻqitish kurslarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasasi (keyingi oʻrinlarda — ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasasi) oʻquvchilarini (keyingi oʻrinlarda — oʻquvchilar) kasbga oʻqitish kurslarini (keyingi oʻrinlarda — oʻquv kursi) tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Oʻquv kurslari alohida eʼtiborga muhtoj 18 yoshgacha boʻlgan bolalarning taʼlim olishi, aniq bir kasbni egallashi uchun koʻmaklashish natijasida bitiruvchilarning quyidagi samaradorlik mezonlariga erishish koʻzda tutiladi:
oʻrgangan kasbi boʻyicha mustaqil faoliyat yurita olish;
kasbiy faoliyatida kasbga doir texnologiyalarni toʻgʻri va xatosiz tanlash va qoʻllay olish;
xom ashyoning yuqori sifatiga baho bera olish va mahsulotni sifatli tayyorlay olish;
ishlab chiqarishda texnologik talablarni bajarish, xavfsizlik qoidalariga rioya etish,
ish vaqtini mustaqil rejalashtira olish, oʻzini muntazam nazorat qilish, ish jarayonidagi vaziyatlarga baho berish va toʻgʻri qarorlarni qabul qilish;
ish beruvchi va ishchi oʻrtasidagi munosabatlarni tartibga soluvchi mehnat haqidagi qonunlarni bilish;
mehnat faoliyatiga ijodkorlik bilan yondasha olish, innovatsion texnologiyalarni joriy qilish boʻyicha kreativ tashabbuslar koʻrsata olish;
bajargan ishi boʻyicha shaxsiy masʼuliyatni va javobgarlikni his qilish.
3. Oʻquv kurslari alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasalarining oʻquvchilariga kasb-hunar oʻrganishini, ularda kasbiy bilim va koʻnikmalarni shakllantirishni, jismoniy, aqliy, sensor yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan bolalarning kasb-hunarga ega boʻlishi va jamiyatda oʻz oʻrnini topishini taʼminlaydi.
4. Oʻquv kurslari barcha ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida 10-11-sinf (intellektual rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan bolalar uchun (yordamchi) maktablar, maktab-internatlarning 8-9-sinf) oʻquvchilari uchun tashkil etiladi hamda taʼlim berish muddati 2 yil boʻladi.
5. Oʻquv kurslarini ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan roʻyxat asosida oʻrgatiladigan kasbga mos zarur asbob-uskunalar bilan jihozlash hamda xom ashyo materiallar bilan taʼminlash ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasasi joylashgan tuman (shahar) hokimligi tomonidan amalga oshiriladi.
Oʻquv kursida oʻrgatiladigan kasblarning malaka talablari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan kelishgan holda tasdiqlanadi.
2-bob. Oʻquv kursining maqsad va vazifalari
6. Oʻquv kursining maqsadi jismoniy, aqliy, sensor yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan oʻquvchilarni kasb-hunarga oʻrgatish, ularning qiziqishi, qobiliyati va imkoniyatlaridan kelib chiqqan holda kasb-hunar tanlash hamda kelajakda egallaydigan kasblari boʻyicha mehnat faoliyati bilan shugʻullanishlariga koʻmaklashishdan iborat.
7. Oʻquv kurslarining vazifalari quyidagilardan iborat:
oʻquvchilarda kasbiy kompetensiyalarni shakllantirish, maxsus va chuqurlashtirilgan tayyorgarlikni talab etmaydigan kasblarni oʻrgatish;
kasbiy taʼlim berish jarayonida “usta-shogird” anʼanalarni, mahalliy va xorijiy ilgʻor tajribani oʻrgangan holda eng maqbul usullardan foydalanish hamda kasblarning malaka talablari va kasbiy taʼlim berish jarayonining metodik taʼminotini takomillashtirib borish;
kasbiy taʼlim berish jarayoniga innovatsion pedagogik va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish orqali kasbiy taʼlim berish sifatini taʼminlash;
oʻquvchilarda mustaqil ijodiy fikrlagan holda mehnat jarayonini tashkil etish koʻnikmalarini shakllantirish orqali ularning mehnat faoliyati bilan faol shugʻullanishi imkonini beruvchi kasb egasi boʻlishlarini taʼminlash;
mehnat bozori uchun maxsus va chuqurlashtirilgan tayyorgarlik talab etilmaydigan kasblar boʻyicha raqobatbardosh kadrlar tayyorlashni taʼminlash.
8. Oʻquv kursining maqsad va vazifalarini amalga oshirish uchun ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida zarur tashkiliy, oʻquv-metodik, moddiy-texnik va psixologik-pedagogik shart-sharoitlar yaratiladi.
3-bob. Oʻquv kursida oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish
9. Oʻquv kursining oʻquv-tarbiya jarayoni Agentlik tomonidan tasdiqlangan oʻquv rejasiga asosan amalga oshiriladi.
10. Oʻquv kursidagi kasb-hunarning turiga qarab hududdagi tegishli tashkilotlar bilan tuzilgan shartnoma asosida amaliy mashgʻulotlar tashkil etilishi mumkin.
11. Oʻquv kurslarida oʻquvchilarda kasbiy kompetensiyalar va amaliy mehnat koʻnikmalari rivojlantiriladi.
12. Oʻquv kurslari umumtaʼlim dasturlari bilan bir vaqtda taʼlim muassasasining xususiyatidan kelib chiqib tayyorlangan dars jadvali asosida amalga oshiriladi.
Oʻquv kurslaridagi oʻquvchilar soni alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasalarining (maktablar, maktab-internatlar) guruhlaridagi bolalar soni meʼyorlariga muvofiq ravishda belgilanadi.
13. Oʻquv kursining boshlanishi, tugallanishi, haftalik yuklama, taʼtillarning muddati, davomiyligi, shuningdek, oʻquv-tarbiya jarayoni yakunlarini belgilash shakllari, amaliyot turlari va yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish tartibi hamda taʼlim jarayoniga tegishli boshqa talablar qonunchilikda belgilangan tartibda tasdiqlangan oʻquv rejalari va boshqa normativ hujjatlar asosida belgilanadi.
14. Oʻquv kursida tasdiqlangan tayanch oʻquv rejasiga asosan ikki oʻquv yili davomida ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarining qisqartirilayotgan oʻquv soatlari doirasida 10-11-sinflar oʻquvchilari jami 476 soat, intellektual rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan bolalar uchun (yordamchi) maktablar, maktab-internatlarining 8-9-sinflar oʻquvchilari jami 816 soat kasbga oʻqitiladi, har bir oʻquv yili yakunida oʻquvchilar uchun 20 soatdan iborat ishlab chiqarish amaliyoti oʻtkaziladi.
15. Oʻquv kursi jarayonini tashkil etishda quyidagi muddatlarga amal qilinadi:
oʻquv yilining davomiyligi — 34 hafta;
haftasiga bir kunlik dars mashgʻulotlarining davomiyligi ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarining 10-1-sinflari oʻquvchilari uchun — 7 soat, intellektual rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan bolalar uchun (yordamchi) maktablar, maktab-internatlarining 8--sinflari oʻquvchilari uchun — 12 soat;
dars mashgʻulotining davomiyligi — 45 daqiqa;
dars mashgʻulotlari oraligʻidagi tanaffusning davomiyligi — 5 — 10 daqiqa.
16. Oʻquv kurslarida har bir sinf oʻquvchilari, shu jumladan, bitta sinfning oʻgʻil va qiz bolalari uchun mashgʻulotlar kasb va mashgʻulotlarning turlari va xususiyatlaridan kelib chiqib hamda oʻquvchilarning xohish va istagini inobatga olgan holda alohida-alohida tashkil etiladi.
Ikki yoki undan ortiq sinf oʻquvchilarini qoʻshgan holda mashgʻulotlar tashkil etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
17. Oʻquvchilarning kasb-hunarga oid kompetensiyalarini (bilim, koʻnikma va malakalari) aniqlash va nazorat qilish Agentlik tomonidan belgilanadigan baholash mezonlari asosida oʻquv kursi davomida quyidagi nazorat turlari boʻyicha amalga oshiriladi:
joriy nazorat — oʻquvchilarning kasbiy bilim, koʻnikma va malakalari, kasbga oid koʻnikmalarini namoyish etish, loyihalash, guruhlarda ishlash, savol-javob, muhokama, yozma ish koʻrinishida amalga oshiriladi;
oraliq nazorat — chorak va yarim yillik yakuni boʻyicha oʻquvchilarning kasbiy bilim, koʻnikma va malakalarini baholash uchun oʻquv dasturining maʼlum bir mantiqiy yakunlangan qismi tugaganidan soʻng amaliy koʻnikmalarni namoyish qilish yoki yozma ish koʻrinishida amalga oshiriladi;
yakuniy nazorat — oʻquvchi tanlagan mutaxassislik boʻyicha kasbga oʻqitish jarayoni tugaganidan soʻng egallagan kasb-hunar boʻyicha kompetentligini amaliy namoyish etishi orqali yakuniy davlat attestatsiyasidan oʻtkaziladi.
18. Oʻquv kursidagi yakuniy nazorat ishi umumiy oʻrta taʼlim muassasalari yakuniy davlat attestatsiyasidan kamida bir hafta avval oʻtkaziladi.
19. Oʻquv kursini muvaffaqiyatli tugatgan oʻquvchilarga mehnat qilish huquqini beruvchi ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan shaklda kasb malakasi boʻyicha davlat namunasidagi sertifikat beriladi.
Malaka talablariga muvofiq yakuniy nazoratdan oʻta olmagan oʻquvchilar uchun qayta yakuniy nazorat har yilning avgust oyida tashkil etiladi.
Qayta yakuniy nazoratdan oʻta olmagan oʻquvchilarga kasbiy taʼlimni olganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma beriladi.
20. Oʻquv kursidagi oʻquv-tarbiya jarayoni bilan bogʻliq boshqa masalalar tayanch oʻquv rejasi va oʻquv dasturiga muvofiq belgilanadi.
21. Oʻquv kurslari faoliyatining samaradorligi Agentlik tomonidan doimiy monitoringi olib boriladi.
4-bob. Oʻquvchilar sogʻligʻini muhofaza qilish
22. Oʻquvchilarga tibbiy xizmat koʻrsatish ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga biriktirilgan tibbiyot xodimlari tomonidan amalga oshiriladi.
Oʻquv kursida tashkil etiladigan kasbga oʻrgatish va ishlab chiqarish amaliyoti jarayonida texnika xavfsizligi qoidalariga oʻquvchilar tomonidan rioya qilinishi uchun ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi rahbari, mehnat fani oʻqituvchisi va pedagog xodimlari, oʻquv kursida davolash-profilaktika tadbirlarini tashkil etish, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga rioya qilinishi uchun esa ushbu bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan tibbiyot xodimlari masʼuldirlar.
23. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi tomonidan tibbiyot xodimlarining faoliyat olib borishi uchun zarur shart-sharoitlar (maxsus xona, mebel va tibbiy jihozlar, birinchi tibbiy yordam koʻrsatish uchun zarur boʻlgan dori-darmonlar) yaratib beriladi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
24. Oʻquv kursi faoliyatini moliyalashtirish ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasining belgilangan tartibda tasdiqlangan xarajatlar smetasiga muvofiq amalga oshiriladi.
25. Oʻquv kursi xodimlarini moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish hamda ish haqlariga ustamalar qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanadi.
26. Oʻquv kursi qonunchilik hujjatlariga muvofiq Agentlikning hududiy boshqarmalari buyrugʻi bilan oʻquv yili yakunida yoki oʻquv yili boshlanishidan avval qayta tashkil etiladi yoki tugatiladi.
Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasalarida kasbga oʻqitish kurslarini tashkil etish toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA
Oʻquv kurslarini jihozlash uchun talab etiladigan asbob-uskunalar va jihozlar
T/r Asbob-uskunalar nomi Oʻlchov birligi Soni Mebellar va oʻquv — koʻrgazmali qurollar * 1. Kasbiy taʼlim ustasi stoli dona 1 2. Yarimyumshoq stul dona 1 3. Oʻquvchi stoli va stuli toʻplam 12 — 15 4. Kitob javoni dona 2 5. Markerli doska dona 1 6. Kasbga oid oʻquv — koʻrgazmali qurollar va metodik qoʻllanmalar toʻplami ** toʻplam 1 Asbob-uskunalar va jihozlar “Oshpazlik”, “Novvoylik”, “Qandolatchilik”, “Pazandachilik” yoʻnalishlari boʻyicha 7. Oshxona javoni toʻplam 1 8. Oshxona buyumlari toʻplami toʻplam 1 9. Krem uchun maxsus qopchalar toʻplam 1 10. Qahva qaynatish uchun moslama dona 1 11. Plita (elektr yoki gaz) maxsus dona 1 12. Elektrpech dona 1 13. Sharbat tayyorlagich dona 1 14. Goʻshtqiymalagich dona 1 15. Ultra toʻlqinli isitgich dona 1 16. Mikser dona 1 17. Muzlatgich, maxsus dona 1 18. Metall ish stoli dona 1 19. Idish yuvish moslamasi (rakovina) dona 1 20. Kombayn dona 1 21. Tarozi dona 1 “Tikuvchilik”, “Bichuvchilik” yoʻnalishlari boʻyicha 22. Tikuv mashinasi (koʻp tarmoqli) dona 10 — 15 23. Tikuv mashinasi (overlog) dona 2-3 24. Tikuv mashinasi (tugma qadaydigan) dona 2-3 25. Tikuv mashinasi dona 2-3 26. Manikenlar (bolalar, ayollar, erkaklar) toʻplam 1 27. Dazmol (dazmol taxtasi bilan) toʻplam 2-3 28. Masshtabli lineyka dona 10 — 15 29. Lekalo (turli kattaliklarda) dona 10 — 15 30. Metr (taxta 100 sm) dona 10 — 15 31. Tasmali oʻlchagich dona 10 — 15 32. Igna va angishvona dona 10 — 15 33. Qaychilar toʻlami dona 10 — 15 34. Ish uchun dastakli qaychilar dona 2-3 35. Igna (tikuv mashinalari uchun) dona 20 — 30 36. Tik turadigan tosh oyna dona 1 “Sartaroshlik”, “Kosmetolog” yoʻnalishlari boʻyicha 37. Soch qisqartirish mashinasi dona 2-3 38. Universal sartaroshlik maxsus kursisi gidravli? koʻtargichlari va oyoq uchun taglik dona 2-3 39. Suv isitish moslamasi dona 1 40. Anjomlar uchun javon (kamod) dona 2-3 41. Fen dona 2-3 42. Qaychilar toʻlami dona 10 — 15 43. Taroqlar toʻplami dona 10 — 15 44. Sochiqlar toʻplami dona 10 — 15 45. Kir yuvish mashinasi dona 1 46. Boshni yuvish uchun rakovina dona 2-3 47. Soch dazmolash uskunasi dona 2-3 48. Sochni bugʻ yordamida turmaklash moslamasi dona 2-3 49. Tibbiyot qutisi dona 1 50. Temir bigudilar 15,20 mm dona 25 — 30 51. Plastmassali bigudilar 15,20 va 25 mm dona 25 — 30 52. Kimyoviy usulda turmaklash uchun ishlatiladigan qisqichlar dona 25 — 30 53. Oyna dona 2-3 54. Yogʻoch tayoqchalar 15, 20 mm dona 25 — 30 55. Issiq qalpoq dona 2-3 56. Penyuar dona 2-3 57. Pedikyur, kosmetolog, manikyur jihozlari toʻplam 2-3 “Fotograflik” yoʻnalishi boʻyicha 58. Fotoapparat uchun yoritgich dona 2-3 59. Skaner dona 2-3 60. Fotochiroq dona 2-3 61. Rangli printer dona 2-3 62. Raqamli fotoapparat dona 2-3 63. Kompyuter texnikasi jamlamasi (printeri bilan) toʻplam 2-3 “Kosibchilik” yoʻnalishi boʻyicha 64. Taburetka dona 25 — 30 65. Poyabzalni taʼmirlash dastgohi dona 25 — 30 66. Charxlash stanogi dona 2-3 67. Poyabzal taʼmirlash uchun xom ashyolar toʻplami toʻplam 1 “Musiqa asboblarini taʼmirlovchi usta” yoʻnalishi boʻyicha Asbob-uskunalar 68. Musiqa asboblarini taʼmirlash uchun asbob-uskunalar toʻplami toʻplam 2-3 69. Musiqa asboblari toʻplami toʻplam 2-3 “Zardoʻzlik”, “Gilam toʻqish”, “Kashtachilik” yoʻnalishlari boʻyicha 70. Overlok mashinasi dona 1 71. Tumbali tikuv mashinasi dona 1 72. Bichuv stoli dona 1 73. Qaychilar toʻplam 2-3 74. Tindirmali yuvish moslamasi dona 1 75. Ombirlar toʻplam 2-3 76. Pichoq va taroqlar toʻplam 2-3 77. Ignalar toʻplami toʻplam 2-3 78. Toʻqish dastgohi dona 1 79. Kashta tikish mashinasi dona 1 80. Patila (yogʻoch reyka) dona 6-7 81. Planshet dona 6-7 82. Santimetr lentasi dona 6-7 83. Kashta tikish uchun maxsus uskunalar dona 6-7 84. Toʻrt burchakli qoʻrgʻoshin brus dona 6-7 85. Manikenlar (bolalar, ayollar, erkaklar) toʻplam 1 86. Dazmol (dazmol taxtasi bilan) toʻplam 2-3 “Duradgorlik” *** ,“Yogʻoch oʻymakorligi” *** , “Mebel yasash” *** , “Naqqoshlik, rassomchilik”, “Kulolchilik” yoʻnalishlari boʻyicha 87. Andava dona 1 88. Iskanjali chilangarlik stoli (oyoq osti tagligi bilan) toʻplam 1 89. Iskanjali duradgorlik stoli (oyoq osti tagligi bilan) toʻplam 1 90. Yogʻoch oʻymakorligi uchun asboblar jamlamasi (20 nomdagi har xil oʻyish uskunalari va pardoz asboblari) toʻplam 6-7 91. Iskana dona 6-7 92. Qalam dona 6-7 93. Qalami shkufta dona 6-7 94. Lulakash dona 6-7 95. Minkor dona 6-7 96. Xirurg pichogʻi dona 6-7 97. Morpech dona 6-7 98. Koʻrgazmali qurollar (ustalar tomonidan yaratilgan asarlar) toʻplam 1 99. Duradgorlik asboblari jamlamasi: toʻplam 6-7 100. Arra dona 2-3 101. Mayda tishli arra dona 2-3 102. Arra (chok) dona 2- 103. Pilta qalam dona 6-7 104. Pux qalam dona 6-7 105. Egov (yogʻochga ishlov berish uchun) dona 2-3 106. Egov (sopli) dona 2-3 107. Randa dona 2-3 108. Chizmachilik uchun sirkul dona 6-7 109. Sherxebel dona 2-3 110. Yogʻoch uchun tokarlik dastgohi dona 2-3 111. Arralovchi dastgoh (stolda ishlash uchun) dona 2-3 112. Elektrodrel dona 2-3 113. Oʻtkirlash uchun dastgoh dona 2-3 114. Parmalovchi dastgoh (stolda ishlash uchun) dona 2-3 115. Xar xil diametrli parma toʻplam 6-7 116. Parmalovchi dastgoh uchun iskanja dona 2-3 117. Randalash uskunasi dona 2-3 118. Shpatel dona 2-3 119. Sirlangan idish 10 litrli ( kulol uchun) dona 2-3 120. Sirlangan idish 10 litrli (suv uchun) dona 2-3 121. Loy saqlash uchun yashik dona 2-3 122. Plastmassadan tayyorlangan sigʻim 10 litrli (axlat uchun) dona 2-3 123. Oʻlchash asboblari jamlamasi toʻplam 2-3 124. Chizgʻich dona 6-7 125. Shoqul dona 2-3 126. Metr dona 2-3 127. Shtangelsirkul dona 2-3 128. Portretlar toʻplami (kulolchilar 3 dona,ganchkorlar portreti 3 dona, oʻymakorlar portreti 3 dona) toʻplam 2-3 129. Sharsimon tegirmon dona 2-3 “Radioelektronika vositalarni taʼmirlash”, “Maishiy texnikalarni taʼmirlash” yoʻnalishlari boʻyicha 130. Avtotransformator dona 1 131. Asosiy sistemalar analogli trenajeri dona 1 132. Universal tok manbai dona 1 133. Bokorez dona 12 — 15 134. Voltmetr dona 6-7 135. Toʻgʻrilagich blok dona 12 — 15 136. Yuqori chastotali generator dona 1 137. Impulsli generator dona 1 138. Past chastotali generator dona 1 139. Qarshiliklar magazini dona 1 140. Har xil diodlar dona 12 — 15 141. C, L, R oʻlchagichi dona 1 142. Yarimoʻtkazgichli priborlar parametrlari oʻlchagichi dona 1 143. Tok kalibratori dona 1 144. Kistochka dona 2-3 145. Tok oʻlchash qisqichlari dona 1 146. Har xil kondensatorlar dona 12 — 15 147. Megommetr dona 1 148. Multimetr dona 12 — 15 149. Radiomontajchining asboblari toʻplami dona 12 — 15 150. Ossillograf dona 2-3 151. Har xil otvyortkalar dona 12 — 15 152. Radiomontajchining stoli, havo tortish moslamasi bilan dona 12 — 15 153. Koʻrgazma stolidagi boshqaruv pulti dona 1 154. Har xil qarshiliklar dona 12 — 15 155. Reostat dona 2-3 156. Chilangarlik ish stoli dona 2-3 157. Yigʻuv-montaj ishlari stoli dona 1 158. Laboratoriya uskunalari bilan apparatlarni tekshirish, sinovdan oʻtkazish va sozlash ishlari uchun stol dona 1 159. Har xil tranzistorlar dona 12 — 15 160. Transformatorlar (past chastotali ) dona 2-3 161. Antenna trenajeri dona 1 162. Universal oʻrash mashinasi dona 2-3 163. Universal tok manbai dona 1 164. Fazometr dona 1 165. Raqamli oʻlchash asboblari dona 2-3 166. Raqamli tester dona 1 167. Raqamli chastotomer dona 1 168. Elektropayalnik tagligi bilan dona 12 — 15 “Kompyuter operatori *** ” , “Kompyuterlarga texnik xizmat koʻrsatish” yoʻnalishlari boʻyicha 169. Oʻquvchi uchun kompyuter stoli toʻplam 12 — 15 170. Kasbiy taʼlim ustasi kompyuter texnikasi (printer bilan) toʻplam 1 171. Oʻquvchilar uchun kompyuter texnikasi toʻplam 12 — 15 172. Wi-fi adapter dona 1 173. Veb kamera dona 1 174. Elektr tokini meʼyorlashtiruvchi blok 36V dona 1 175. Elektron tester dona 6-7 176. Kavsharlagich dona 6-7 177. Turli xil lupalar toʻplam 6-7 178. Stol lampasi dona 6-7 179. Asboblar (otvyortka, ombirlar va boshqalar) toʻplam 6-7 180. Lazer bilan koʻrsatuvchi tayoqcha dona 2-3 181. Changyutgich dona 1 “Metalga texnik ishlov beruvchi (tokar)” *** , “Chilangarlik” *** , “Suv, gaz taʼminoti va kanalizatsiya tizimlarini oʻrnatish, taʼmirlash”, “Payvandlash” yoʻnalishlari boʻyicha Suv, gaz taʼminoti va kanalizatsiya tizimlarini oʻrnatish, taʼmirlash 182. Quvurlar namunalari (poʻlat, choʻyan, plastmassa, keramik, asbest quvurlar) toʻplam 2-3 183. Poʻlat quvurlarni oʻzaro biriktiruvchi qismlar (burchaklik, uchlanma, krestovina) toʻplam 2-3 184. Mufta turlari (biriktiruvchi gaykalar, kontrgaykalar, ulama, turli flanetslar) toʻplam 2-3 185. Choʻyan quvurlarni oʻzaro biriktiruvchi qismlar (kengaygan ogʻizli, bir tomoni kengaygan gardishli, quvurning kengaygan ogʻizli, tirsaklar, tarnovlar, ulagich otvodlar) toʻplam 2-3 186. Armaturalar (poʻlat, choʻyan, rangli metall, zadvijkalar, choʻyan, poʻlat) toʻplam 2-3 187. Izolyatsiya materiallari turlari: (mineral tola, shisha tola, bitum materiallari) toʻplam 2-3 188. Trubalarga rezba ochuvchi dastgoh dona 2-3 189. Truba eguvchi dastgoh dona 2-3 190. Vanna dona 1 191. Unitaz dona 1 192. Trap va sifonlar dona 1 193. Pissuar dona 1 194. Poddon dona 1 195. Rakovina dona 1 196. Yuvish qurilmalari toʻplam 1 197. Suv taqsimlash klapanlari dona 1 198. Metalga texnik ishlov beruvchi (tokar) 199. Vertikal parmalash dastgohi dona 1 200. Vertikal konsol-freza dastgohi dona 1 201. Gorizantal konsol-freza dastgohi dona 1 202. Charxlash dastgohi dona 1 203. Mikrometr dona 1 204. Himoya koʻzoynagi dona 2-3 205. Keskich (rezets)lar (turli xil) toʻplam 1 206. Parmalar (turli xil) toʻplam 1 207. Universal charxlash dastgohi dona 2-3 208. Xolingoval dastgohi dona 1 209. Doirasimon silliqlaydigan (shlifovkalaydigan) dastgoh dona 1 210. Yarim mahsulot (zagotovka)lar uchun stellaj dona 2-3 211. Tokarlik vint-kesish dastgohi dona 1 212. Freza dastgohi dona 1 213. Asbob-uskunalar uchun shkaf dona 2-3 214. Chilangarlik 215. Chilangarlik verstagi tiskasi bilan dona 2-3 216. 1, 2-oʻlchamdagi quvur kalitlari dona 1 217. Parmalash uchun konduktorlar dona 1 218. Abrazivli doira dona 2-3 219. Randalash dastgohi dona 1 220. Freza (metallga ishlov beradigan aylanma barabanli mashina) dastgohi dona 1 221. Shlifovkalash (pardozlash) dastgohi dona 1 222. Gayka kal?t?ari toʻplami toʻplam 1 223. 9 — 16 mm diametrli parmalash patroni dona 1 224. Charxlash uchun toshtaxta dona 2-3 225. Belgi qoʻyadigan plita dona 2-3 226. Stol usti charxlash dastgohi tagligi bilan dona 1 227. Stol usti parmalash dastgohi tagligi bilan dona 1 228. Stol usti tokarlik dastgohi tagligi bilan dona 1 229. Yarim tayyor mahsulot uchun stellaj dona 2 230. Detallarni tashish uchun arava dona 1 231. Quvur egish moslamasi dona 1 232. Asboblar uchun metall shkaf dona 2-3 Payvandlash 233. Gazda kesadigan asbob-uskunalar toʻplam 2-3 234. Gaz payvandlash apparati jamlanmasi toʻplam 2-3 235. Defektoskop toʻplam 2-3 236. Dielektrik gilamcha dona 2-3 237. Himoya niqobi (shitok) dona 12 — 15 238. Himoya koʻzoynagi dona 12 — 15 239. Payvandlovchi uchun asboblar majmui toʻplam 12 — 15 240. Zarrabin (lupa) dona 2-3 241. Kontakt yoʻli bilan aniq (kichik joy) payvandlash mashinasi toʻplam 2-3 242. Metallmas materiallarni gaz olovli payvandlash jihozi toʻplam 1 243. Argonli elektr yoyi yordamida payvandlash jihozi toʻplam 1 244. Karbonat angidrid gazi (SO2) yordamida payvandlash jihozi toʻplam 1 245. Moslamalar (strubsina, qisqich) toʻplam 2-3 246. Plastmassa profillari (kesimi)ni payvandlash apparati toʻplam 2-3 247. Payvandlash avtomati toʻplam 2-3 248. Payvandlash toʻgʻrilagichi (vipryamitel) toʻplam 2-3 249. Payvandlash yarim avtomati (yarimavtomat) toʻplam 1 250. Payvandlash transformatori toʻplam 2-3 251. Payvandlovchining maxsus kiyimi (botinka, kurtka, shim, brezent yenglar) toʻplam 12 — 15 252. Universal charxlash dastgohi dona 1 253. Payvandlash ishlari uchun stol-verstak dona 12 — 15 254. Detallarni siqish va boʻshatish uchun tirgak dona 2-3 255. Payvand choklarini tekshirish uchun andoza, qolip toʻplam 1 256. Shtativ dona 12 — 15 257. Koʻrgazmali qurollar (plakatlar va sxemalar) toʻplam 1 258. Gazda kesadigan asbob-uskunalar toʻplam 2-3
Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasalarida kasbga oʻqitish kurslarini tashkil etish toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA
Sertifikatning ichki chap tomoni: (Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri) O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI KASB MALAKASI SERTIFIKATI S № 0000000 _________________________________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) 20____ yilda (oʻquv kursi nomi) ________ning toʻla kursini ______________________________________________________________________yoʻnalish boʻyicha tamomladi. Davlat attestatsiya komissiyasining 20___ yil “___ ” ______________________________________dagi qaroriga binoan unga _________________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________kasbi va _________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________ ixtisoslik(lar) berildi. M.Oʻ Davlat attestatsiya komissiyasi raisi Direktor Kotib(a) __________ shahri (tumani), ________ yil Roʻyxat raqami ______________________
Sertifikatning ichki oʻng tomoni: (Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri) T N E REPUBLIC OF UZBEKISTAN SERTIFIKATS OF PROFESSIONAL QUALIFICATION S № 0000000 __________________________________________________________________________________________________ (full name) completed the full course of __________________________________________________________________________________________________ (name of training course) on _____________________________________________________________________________________in 20_____year. (field of study) In accordance with the decision of the State Attestation Comission of __________ “ __ ” 20 ____year. N e/she is qualified as __________________________________________________________________________________ (name of profession) and has the following specialty(ies) _________________________________________________________________________________________________ (name of specialty(ies)) (Seal) Chairman of State Attestation Commission Director Secretary _____________city (district) 20____year Registration Number___________________
Kasbga oʻqitish kurslarini tugatgan oʻquvchilarga beriladigan davlat namunasidagi sertifikat TAVSIFI
Kasb malakasi sertifikati 150 x 100 mm oʻlchamli yaxlit qoplangan yashil (aʼlo darajali sertifikat qizil-marmar) rangli lederindan tayyorlangan koʻrinishga ega. Uning yuza tomonida bosma naqsh usulida oltin rangda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri tushiriladi va undan pastroqda davlat tilida “KASB MALAKASI SERTIFIKATI” soʻzlari yoziladi.
Sertifikatning ichki varaq oʻlchami 142 x 95 mm, joylashish tartibi — gorizontal, ofset bosma usulda, boʻyoqlar soni “oddiy” — 4+№, “aʼlo darajali” — 5+№.
Sertifikatning har ikki varagʻida sakkizta pozitsiyada: S harfi va yettita raqamli tartib raqami yoziladi.
Muqova materiali rangi bitiruvchilar sertifikati — toʻq yashil, “aʼlo darajali” bitiruvchilar sertifikati qizil-marmar rangli. Toʻgʻri burchakli (yumshoq yostiqcha) bilan qoplangan qattiq muqova. Muqova materiali — bumvinil (qogʻoz qatlami asosi polivinilxlorid) toʻq yashil va qizil-marmar rangli, material qalinligi 170 ± 20 mkm. Muqovada matn oltin rang zarli qogʻozda, diametri 45 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi va “KASB MALAKASI SERTIFIKATI” nomi qizdirib naqsh solish yoʻli bilan yoziladi.
Qogʻoz tafsiloti:
qogʻoz — 100% paxta, qalinligi 140 ± 5 g/m2, oqartirgichsiz, aks etmaydigan ultrabinafsha nuri;
yorugʻlikda yaxshi koʻrinadigan “paxta koʻsagi” koʻrinishidagi asosiy uch oʻlchovli suv belgisi;
koʻrinadigan rangli tola qizil va yashil tusda, qogʻoz sirtida tartibsiz joylashgan, uzunligi 2,5 — 3 mm, “kiprik” shaklida, koʻz bilan koʻrinadi;
koʻrinmaydigan tola koʻk va och yashil tusda, qogʻoz qatlamida tartibsiz joylashgan, uzunligi 2,5 — 3 mm, “kiprik” shaklida ultra binafsha nurlari ostida koʻrinadi.
Bosma tafsiloti:
bosma jarayonida eksklyuziv kimyoviy turgʻun matbaa boʻyoqlari qoʻllaniladi;
ichki varaqning asosiy foni och jigarrang, ikki tangir setkadan paydo boʻlgan ingichka sinusoidal chiziqdan tashkil topgan nusxa koʻchirmaydigan himoya sifatida xizmat qiladi;
tangir setkalarining biri “iris” effektini qoʻllash bilan chop etiladi, yaʼni markazda yashil rangdan chetlari boʻyicha havo rangga ravon oʻtadi;
ichki varaq markazida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi chop etiladi, diametri 35 mm, sakkiz burchak bilan hoshiyalanadi;
blankaning toʻrt burchagida murakkab chiziqli naqsh joylashtiriladi. Bu naqshlar har xil qalinlikdagi chiziqlardan tashkil topadi, shakli va zichligi bir-biriga qoplanib, yagona zarhalni yuzaga keltiradi. Qalbakilikdan, nusxa koʻchirmaydigan va skanerlanmaydigan himoya sifatida xizmat qiladi;
ichki varaqning ikki tarafi markazida “Humo” qushi (25 x 40 mm oʻlchamli) qiyofasida koʻrinmaydigan tasvir joylashtiriladi;
kichik soʻz, bir necha bor kattalashtirilgandagina koʻrinadi, uzluksiz chiziqni yuzaga keltiradi va takrorlanadigan “SERTIFIKAT” soʻzidan iborat. Kichik soʻz yuqori qismida “KASB MALAKASI SERTIFIKATI” soʻzi ostida chap tarafda va “REPUBLIS OF UZBEKISTAN” soʻzi ostida oʻng tarafda joylashadi. Nusxa tushirish va qalbakilashtirishdan himoyalanadi;
seriya “S” va yetti xonali raqam, ikki tarafda bir xil beriladi. Raqam qora fluoressensiya boʻyogʻida chop etiladi, ultrabinafsha nurlarida yashil rangda yorugʻlik sochadi.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-oktabrdagi 638-son qaroriga 7-ILOVA
Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning taʼlim olishi va kasb egallashiga koʻmaklashishni tashkil etish boʻyicha ishchi guruh
1. U. Sharifxoʻjayev — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori oʻrinbosari, ishchi guruh rahbari 2. F. Boqiyev — Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining oʻrinbosari, ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 3. E. Basitxanova — Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining oʻrinbosari 4. Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining oʻrinbosari 5. R. Turdiboyeva — Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining oʻrinbosari 6. Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisining oʻrinbosari 7. Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi direktorining birinchi oʻrinbosari 8. R. Toʻrayev — Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Inklyuziv taʼlim va mehrli maktab faoliyatini muvofiqlashtirish boʻlimi boshligʻi 9. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosarlari 10. Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Nogironlar assotsiatsiyasi raisi 11. F. Boboyev — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi boshqarmasi boshligʻi, ishchi guruh kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-oktabrdagi 638-son qaroriga 8-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Imkoniyatlari cheklangan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasalari toʻgʻrisidagi meʼyoriy-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash haqida” 2011-yil 13-sentabrdagi 256-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2011-y., 9-son, 77-modda).
2. Vazirlar Mahkamasining “Xalq taʼlimi tizimidagi tashkilotlarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 27-apreldagi 243-son qaroriga 2-ilovaning 6-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarni oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 7-iyuldagi 429-son qaroriga 1-ilovaning 12-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi 822-son qaroriga ilovaning 16-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari tomonidan beriladigan tasdiqlovchi hujjatlar turlarini tubdan qisqartirish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 3-oktabrdagi 789-son qaroriga ilovaning 8-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 22-fevraldagi 134-son qaroriga ilovaning 2-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 8-sentabrdagi 703-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 37-son, 990-modda) ilovaning 31-bandi .
8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 29-avgustdagi 679-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 35-son, 931-modda) ilovaning 17-bandi .
9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 13-martdagi 130-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 15-son, 249-modda) 1-ilovaning 39-bandi .
10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2014-yil 3-iyundagi 138-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 15-son, 249-modda) ilovaning 17-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 12-oktabr,
638-son