UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 15-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 15 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 октября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 October 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ҳамда «Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 январдаги ПҚ-4940-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим беришни яхшилаш учун бошқа ҳудудлардан тажрибали мутахассисларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 январдаги ПҚ-4940-сон қарорида :

а) 2021 йил 1 мартдан бошлаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинганлиги, бунда:

бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланиши;

б) таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудда камида бир йил ишлаган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагоглар жалб қилиниши;

в) таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан аниқланиши;

г) бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар улар борган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги йил учун ҳам тўланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки:

а) умумтаълим фанларидан бири бўйича халқаро тан олинган сертификатга ёки Вазирлар Маҳкамасининг «Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарорига мувофиқ умумтаълим фанларини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатга эга бўлган:

педагогика йўналишидаги олий таълим муассаса (факультет)ларининг 2021 йил ва ундан кейинги йиллардаги битирувчилари бир маъмурий-ҳудудий бирлик доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб, таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда меҳнат фаолиятини амалга оширганда, уларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз ва бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб меҳнат фаолиятини амалга оширганда, уларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади;

б) Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар рўйхатидаги ҳудудларда жойлашган ва таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудудлардан жалб этиладиган ўқитувчи-педагогларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 январдаги ПҚ-4940-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарорида белгиланган қўшимча устамалар ва компенсациялар тўланади.

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериш учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳар йили 1 мартга қадар таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларни аниқлаш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби;

таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериши учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш схемаси;

таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудудлардан жалб этиладиган ўқитувчи-педагогларга қўйиладиган талаблар;

бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчи-педагогларни ишга қабул қилиш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 646-сон қарорига 1-ИЛОВА

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериш учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериш учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) шакллантириладиган рўйхатга киритилган умумтаълим мактаблари;

бошқа ҳудудлардан жалб этиладиган ўқитувчи-педагоглар (кейинги ўринларда — ўқитувчи-педагоглар) — таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга меҳнат шартномаси асосида бир маъмурий-ҳудудий бирлик доирасидаги бошқа туман (шаҳар)дан ёки бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан (бошқа вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри) фаолият юритишлари учун жалб этилган олий ва биринчи тоифали педагоглар;

электрон платформа — таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар тўғрисида маълумотлар ҳамда уларга бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчи-педагоглар рўйхати акс эттирилган интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали фойдаланиш имконияти яратилган, Вазирлик томонидан ишлаб чиқиладиган электрон тизим.

3. Ушбу Низом талаблари Вазирлик тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларига (кейинги ўринларда — мактаблар) нисбатан татбиқ этилади.

5. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериш учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш мазкур Низомнинг иловасида белгиланган схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини шакллантириш ва эълон қилиш

6. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини шакллантириш мезонлари (кейинги ўринларда — баҳолаш мезонлари) Вазирлик томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади.

Бунда:

мактаб битирувчиларининг давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳонидаги (ўртача балл) натижалари;

«Замонавий мактаблар»га қўйилган талаблар асосида баҳолаш натижалари инобатга олинади.

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини шакллантириш мезонлари ҳар бир ўқув йили учун такомиллаштирилган ҳолда янгидан ишлаб чиқилади.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ҳар йили 1 февралга қадар тасдиқланган мезонлар асосида таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатига киритиладиган мактаблар тўғрисида Вазирликка таклиф киритади.

9. Вазирлик ҳар йили 1 мартга қадар таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини шакллантиради ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлайди.

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларнинг рўйхати тасдиқланган кундан бошлаб 10 кун ичида Вазирликнинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.

3-боб. Электрон платформада маълумотларни шакллантириш

10. Электрон платформани узлуксиз ишлатиш, молиялаштириш, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва маълумотларни янгилаб боришни мувофиқлаштириш Вазирлик томонидан амалга оширилади.

11. Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳар йили 15 майга қадар электрон платформага таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар тўғрисида қуйидаги маълумотларни киритади:

мактаб жойлашган ҳудуд (туман/шаҳар), унинг манзили, телефон рақами;

мактабнинг қуввати, таълим бериш тили, ўқувчилар ва синфлар сони;

педагоглар сони, сифат таркиби ва мавжуд фанлар бўйича ажратиладиган вакант дарс соатлари.

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигига жавобгар ҳисобланади.

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари томонидан маълумотларнинг ўз вақтида ва тўғри киритилиши ҳудудий бошқармалар томонидан назорат қилинади.

4-боб. Бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш

12. Ўқитувчи-педагоглар:

тегишли фан йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлиши;

дарс бераётган фани бўйича биринчи ёки олий малака тоифасига эга бўлиши;

бошқа ҳудудда камида бир йил педагогик фаолият юритган бўлиши;

амалда фаолият юритаётган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатида мавжуд бўлмаслиги талаб этилади.

13. Бошқа ҳудудлардаги таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчи-педагоглар электрон платформага киритилган таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларнинг бирини танлаб, кўрсатилган вакант соатлар бўйича 15 майдан 25 июлга қадар умумтаълим мактаби директорига тўғридан-тўғри мурожаат қилади.

14. Ўқитувчи-педагоглар таълим даражаси юқори бўлмаган мактаб директорига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мутахассислиги, дарс берадиган фанини кўрсатган ҳолда директор номига ариза;

доимий яшаш манзили (ҳудуд, туман/шаҳар номи), телефон рақами кўрсатилган маълумотнома — объективка;

олий ёки биринчи малака тоифасига эга эканлигини тасдиқловчи сертификат нусхаси.

16. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчи-педагогларни саралаш бўйича Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) тузилади.

Ишчи гуруҳ таркибига мактаб директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, кадрлар бўйича менежер (инспектор), психолог, мактаб касаба уюшмаси вакили киритилади.

17. Ишчи гуруҳ мурожаат этган ўқитувчи-педагоглар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

Белгиланган талабларга мос келган ҳамда вакант соатлар бўйича бир ўринга икки ва ундан ортиқ номзодлар бўлган тақдирда, улар касбий билим ва кўникмалар, педагогик маҳорат ҳамда психологик қобилият йўналишида Ишчи гуруҳ томонидан суҳбатдан ўтказилади. Бунда суҳбат қуйидаги мезонлар асосида 100 баллик тизим асосида баҳоланади:

Баҳолаш мезони Баҳолаш мезони бўйича максимал балл Кўрсаткичлар бўйича қўйиладиган балл Кўрсаткичлар Касбий билим ва кўникмалар 40 10 Фан бўйича назарий ва амалий билимлар, энг сўнгги илмий янгиликлардан хабардорлиги ( тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл ) 10 Дарсни режалаштириш ва ташкил этиш кўникмаси ( тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл ) 10 Давлат таълим стандартлари ҳамда баҳолаш мезонларини билиш ( тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл ) 10 Таълим платформалари ва мультимедиа воситаларидан фойдалана олиш ( тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл ) Педагогик маҳорат 30 10 Интерактив ва замонавий ўқитиш методларидан фойдаланиш ( тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл ) 10 Бўш ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш кўникмаси ( тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл ) 5 Инклюзив таълимга ёндашув ( тўлиқ жавоб 5 балл, қисман жавоб 2 балл, нотўғри жавоб 0 балл ) 5 Таълимга оид меъёрий ҳужжатларни билиши ( тўлиқ жавоб 5 балл, қисман жавоб 2 балл, нотўғри жавоб 0 балл ) Психологик қобилият 30 10 Мулоқот маданияти ва нутқ равонлиги ( тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл ) 10 Стресс ҳолатида ишлаш қобилияти ( тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл ) 5 Конфликт вазиятларини таҳлил қилиш ва ҳал этиш кўникмаси ( тўлиқ жавоб 5 балл, қисман жавоб 2 балл, нотўғри жавоб 0 балл ) 5 Жамоада ишлаш қобилияти ( тўлиқ жавоб 5 балл, қисман жавоб 2 балл, нотўғри жавоб 0 балл ) Максимал балл 100

Саралаш онлайн тарзда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Суҳбат жараёнида номзодлар ҳар бир ишчи гуруҳ аъзоси томонидан мустақил равишда баҳоланади ва якуний балл ишчи гуруҳ аъзолари томонидан қўйилган балларнинг ўртача арифметик қиймати асосида аниқланади ҳамда суҳбат натижалари баённома шаклида расмийлаштирилади.

Суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган номзод тегишли вакант соат учун ишга олинадиган ўқитувчи сифатида танлаб олинади.

Суҳбат натижаларига кўра номзодларнинг баллари тенг бўлган тақдирда, уларни танлаб олиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

амалдаги малака тоифаси даражаси юқорилиги;

педагогик иш стажи юқорилиги;

дарс ўтадиган фани бўйича устама белгилашда қўлланиладиган миллий ва халқаро тан олинган сертификатга эгалиги ва сертификатнинг даражаси юқорилиги.

Ишчи гуруҳ аъзоси номзод билан ўзаро яқин қариндош бўлган тақдирда, мазкур номзодни баҳолаш жараёнида иштирок этмайди.

18. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабда дарс бериш учун мурожаат қилган ва саралашдан муваффақиятли ўтган ўқитувчи-педагоглар рўйхати ҳар йили 10 августга қадар Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

5-боб. Бошқа ҳудудлардан жалб этилган педагогларни ишга қабул қилиш ва фаолиятини мувофиқлаштириш

19. Саралашдан муваффақиятли ўтган ўқитувчи-педагоглар ишга қабул қилиш бўйича ҳар йили 25 августга қадар мактаб директорига ёзма ариза билан мурожаат қилади.

Мактаб директори саралашдан муваффақиятли ўтган ўқитувчи-педагогларни қонунчиликда белгиланган тартибда вакант лавозимга янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб ишга қабул қилади.

25 августга қадар ёзма ариза билан мурожаат қилмаган ўқитувчи-педагоглар билан меҳнат шартномаси расмийлаштирилмайди, вакант жойга мактаб директори томонидан белгиланган тартибда бошқа ходим ишга олинади.

20. Бошқа ҳудуддан келган ўқитувчи-педагогларга тарификация рўйхатини шакллантириш мезонларидан келиб чиққан ҳолда, камида 1 ставка миқдорида дарс соати ва ўқув юкламалари ажратилади. Ўқув режасида умумтаълим фани бўйича ажратилган соатлар 1 ставкадан кам бўлган тақдирда, мазкур фанга ажратилган жами ўқув соатлари ва ўқув юкламалари берилади.

21. Ўқитувчи-педагогларнинг педагогик фаолияти мунтазам равишда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан мувофиқлаштирилади.

22. Ўқитувчи-педагоглар бошқа ҳудудлардан келиб икки ўқув йили давомида фаолият юритаётган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилмаса, уларга белгиланган бошқа ҳудудлардан жалб этилганлиги учун тўланадиган махсус устамаларни тўлаш тўхтатилади.

6-боб. Бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчи-педагогларга қўшимча ҳақ тўлаш

23. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар белгиланади.

Бунда:

бир маъмурий-ҳудудий бирлик доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорида;

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан — бошқа вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида махсус устамалар тўланади.

24. Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар улар борган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги ўқув йили учун ҳам тўланади.

25. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчи-педагогларнинг амалда ишлаган мактабнинг Ишчи гуруҳи томонидан ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасидан белгиланган устама миқдори (фоизи) бир ўқув йили давомида сақланади ва кейинги ўқув йилида ушбу мактабнинг Ишчи гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорида белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилади.

26. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқа ҳудуддан таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга жалб этилган ўқитувчи-педагогларга муносиб шароитлар яратиш учун уларни борган ҳудудда уй-жойи бўлмаган тақдирда, тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан фаолият олиб борган даврига, бироқ 2 йилдан ортиқ бўлмаган муддат давомида хизмат уй-жойлари ёки туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилишини таъминлайди.

7-боб. Якунловчи қоидалар

27. Вазирлик таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга жалб этилган ўқитувчи-педагогларнинг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка таништириб боради.

28. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериши учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериши учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари Тасдиқланган мезонлар асосида таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатига киритиладиган мактаблар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига таклиф киритади. Ҳар йили 1 февралга қадар 2-босқич Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 1. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди. Ҳар йили 1 мартга қадар 2. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини Вазирликнинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилади. Рўйхат тасдиқлангандан сўнг 10 кун ичида 3-босқич Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими Электрон платформага таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар тўғрисида, шу жумладан, улардаги ажратиладиган вакант дарс соатлари ҳақидаги маълумотларни киритади. Ҳар йили 15 майга қадар 4-босқич Ўқитувчи-педагоглар Ўқитувчи-педагоглар электрон платформага киритилган таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларнинг бирини танлаб, кўрсатилган манзилнинг ахборот маълумотлари асосида мактаб директорига тўғридан-тўғри мурожаат этади. Ҳар йили 15 майдан 25 июлга қадар 5-босқич Умумтаълим мактаби 1. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда ўқитувчи-педагогларни саралаш бўйича ишчи гуруҳ тузилади. 2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланган суҳбат ўтказиш тартиби ва мезонлари асосида белгиланган талабларга мос келган ҳамда вакант соатлар бўйича бир ўринга икки ва ундан ортиқ номзодлар билан касбий билим ва кўникмалар, педагогик маҳорат ҳамда психологик қобилият йўналишида суҳбат ўтказилади. Ҳар йили 1 августга қадар 3. Саралашдан муваффақиятли ўтган ўқитувчи-педагоглар тўғрисида маълумотларни электрон платформага киритади. Ҳар йили 5 августга қадар 6-босқич Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Саралашдан ўтган ўқитувчи-педагоглар рўйхатини Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилади. Ҳар йили 10 августга қадар 7-босқич Умумтаълим мактаби директори Саралашдан ўтган ўқитувчи-педагоглар билан янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб ишга қабул қилиш бўйича муддатли меҳнат шартномаси тузади ва қонунчиликда белгиланган тартибда буйруқни расмийлаштиради. Ҳар йили янги ўқув йилининг биринчи кунига қадар

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 646-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарори қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:

«2 1 . Миллий сертификатнинг тегишли даражасига эга математика фани ўқитувчиларига (Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани ўқитувчиларидан ташқари) улар фаолият олиб бораётган давлат таълим муассасасининг жойлашувига қараб, базавий тариф ставкасига нисбатан шаҳар ҳудудида жойлашган мактабларда 25 фоиз, қишлоқ ҳудудида жойлашган мактабларда 50 фоизгача ҳар ойлик устама ҳақ тўланади».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 24 1 -банд билан тўлдирилсин:

«24 1 . Таълим даражаси юқори бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларига бошқа ҳудудлардан жалб этилган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг амалда ишлаган умумтаълим муассасасининг директор жамғармасидан белгиланган устама ҳақ (фоиз)лари сақланади.

Мазкур устамалар бир ўқув йили давомида сақланади ва кейинги ўқув йилида таълим даражаси юқори бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг Ишчи гуруҳи томонидан қайта кўриб чиқилади.».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомнинг 8-бандидаги «4-курсида» сўзлари «4-курсида, педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 15 октябрь,

646-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2021 й., 09/21/646/0963-сон; 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон; 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон; 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон; 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarga malakali oʻqituvchi-pedagoglarni jalb qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2021-yil 3-fevraldagi PF-6155-son Farmoni hamda “Olis hududlardagi budjet tashkilotlariga malakali mutaxassislarni jalb qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 11-yanvardagi PQ-4940-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarda taʼlim berishni yaxshilash uchun boshqa hududlardan tajribali mutaxassislarni jalb etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Olis hududlardagi budjet tashkilotlariga malakali mutaxassislarni jalb qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 11-yanvardagi PQ-4940-son qarorida :

a) 2021-yil 1-martdan boshlab taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarda dars berish uchun boshqa hududlardan jalb qilingan oliy va birinchi toifaga ega oʻqituvchi-pedagoglarning bazaviy tarif stavkalariga maxsus ustamalar joriy qilinganligi, bunda:

bir maʼmuriy-hududiy birliklar doirasida boshqa tuman va shaharlardan kelib faoliyat yuritayotgan oʻqituvchi-pedagoglarning bazaviy tarif stavkalariga 50 foiz;

boshqa maʼmuriy-hududiy birlikdan kelib faoliyat yuritayotgan oʻqituvchi-pedagoglarning bazaviy tarif stavkalariga 100 foiz maxsus ustamalar toʻlanishi;

b) taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarda dars berish uchun boshqa hududda kamida bir yil ishlagan oliy va birinchi toifaga ega oʻqituvchi-pedagoglar jalb qilinishi;

v) taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar roʻyxati Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan aniqlanishi;

g) boshqa hududlardan jalb qilingan oliy va birinchi toifaga ega oʻqituvchi-pedagoglarning bazaviy tarif stavkalariga maxsus ustamalar ular borgan maktab taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar roʻyxatidan chiqarilgan yildan keyingi yil uchun ham toʻlanishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Belgilansinki:

a) umumtaʼlim fanlaridan biri boʻyicha xalqaro tan olingan sertifikatga yoki Vazirlar Mahkamasining “Umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini baholashning milliy test tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2020-yil 12-oktabrdagi 646-son qaroriga muvofiq umumtaʼlim fanlarini bilish darajasi toʻgʻrisidagi sertifikatga ega boʻlgan:

pedagogika yoʻnalishidagi oliy taʼlim muassasa (fakultet)larining 2021-yil va undan keyingi yillardagi bitiruvchilari bir maʼmuriy-hududiy birlik doirasida boshqa tuman va shaharlardan kelib, taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarda mehnat faoliyatini amalga oshirganda, ularning bazaviy tarif stavkalariga 50 foiz va boshqa maʼmuriy-hududiy birlikdan kelib mehnat faoliyatini amalga oshirganda, ularning bazaviy tarif stavkalariga 100 foiz maxsus ustamalar toʻlanadi;

b) Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 7-iyundagi 471-son qarori bilan tasdiqlangan Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida boshqa hududlardan kelib faoliyat yuritayotgan pedagog xodimlarga maxsus ustama belgilanadigan hududlar roʻyxatidagi hududlarda joylashgan va taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarga boshqa hududlardan jalb etiladigan oʻqituvchi-pedagoglarga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Olis hududlardagi budjet tashkilotlariga malakali mutaxassislarni jalb qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 11-yanvardagi PQ-4940-son qarori hamda Vazirlar Mahkamasining “Olis hududlarda joylashgan umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida faoliyat yuritayotgan pedagog xodimlarning mehnatini yanada ragʻbatlantirish toʻgʻrisida” 2019-yil 7-iyundagi 471-son qarorida belgilangan qoʻshimcha ustamalar va kompensatsiyalar toʻlanadi.

3. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarda taʼlim berish uchun boshqa hududlardan oʻqituvchi-pedagoglarni jalb etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi har yili 1-martga qadar taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarni aniqlash va ularning roʻyxatini shakllantirish tartibi;

taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarda dars berishi uchun boshqa hududlardan oʻqituvchi-pedagoglarni jalb etish sxemasi;

taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarga boshqa hududlardan jalb etiladigan oʻqituvchi-pedagoglarga qoʻyiladigan talablar;

boshqa hududlardan jalb qilingan oʻqituvchi-pedagoglarni ishga qabul qilish, ularning faoliyatini muvofiqlashtirish va mehnatiga qoʻshimcha haq toʻlash tartibi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev va Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 15-oktabrdagi 646-son qaroriga 1-ILOVA

Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarda taʼlim berish uchun boshqa hududlardan oʻqituvchi-pedagoglarni jalb etish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarda taʼlim berish uchun boshqa hududlardan oʻqituvchi-pedagoglarni jalb etish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar — Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) shakllantiriladigan roʻyxatga kiritilgan umumtaʼlim maktablari;

boshqa hududlardan jalb etiladigan oʻqituvchi-pedagoglar (keyingi oʻrinlarda — oʻqituvchi-pedagoglar) — taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarga mehnat shartnomasi asosida bir maʼmuriy-hududiy birlik doirasidagi boshqa tuman (shahar)dan yoki boshqa maʼmuriy-hududiy birlikdan (boshqa viloyatlar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Toshkent shahri) faoliyat yuritishlari uchun jalb etilgan oliy va birinchi toifali pedagoglar;

elektron platforma — taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar toʻgʻrisida maʼlumotlar hamda ularga boshqa hududlardan jalb etilgan oʻqituvchi-pedagoglar roʻyxati aks ettirilgan internet jahon axborot tarmogʻi orqali foydalanish imkoniyati yaratilgan, Vazirlik tomonidan ishlab chiqiladigan elektron tizim.

3. Ushbu Nizom talablari Vazirlik tizimidagi umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga (keyingi oʻrinlarda — maktablar) nisbatan tatbiq etiladi.

5. Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarda taʼlim berish uchun boshqa hududlardan oʻqituvchi-pedagoglarni jalb etish mazkur Nizomning ilovasida belgilangan sxema asosida amalga oshiriladi.

2-bob. Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar roʻyxatini shakllantirish va eʼlon qilish

6. Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar roʻyxatini shakllantirish mezonlari (keyingi oʻrinlarda — baholash mezonlari) Vazirlik tomonidan ishlab chiqiladi hamda tasdiqlanadi.

Bunda:

maktab bitiruvchilarining davlat oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish imtihonidagi (oʻrtacha ball) natijalari;

“Zamonaviy maktablar”ga qoʻyilgan talablar asosida baholash natijalari inobatga olinadi.

Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar roʻyxatini shakllantirish mezonlari har bir oʻquv yili uchun takomillashtirilgan holda yangidan ishlab chiqiladi.

8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar va viloyatlar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) har yili 1-fevralga qadar tasdiqlangan mezonlar asosida taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar roʻyxatiga kiritiladigan maktablar toʻgʻrisida Vazirlikka taklif kiritadi.

9. Vazirlik har yili 1-martga qadar taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar roʻyxatini shakllantiradi hamda belgilangan tartibda tasdiqlaydi.

Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarning roʻyxati tasdiqlangan kundan boshlab 10 kun ichida Vazirlikning rasmiy veb-sayti hamda ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida eʼlon qilinadi.

3-bob. Elektron platformada maʼlumotlarni shakllantirish

10. Elektron platformani uzluksiz ishlatish, moliyalashtirish, texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlash va maʼlumotlarni yangilab borishni muvofiqlashtirish Vazirlik tomonidan amalga oshiriladi.

11. Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari har yili 15-mayga qadar elektron platformaga taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlarni kiritadi:

maktab joylashgan hudud (tuman/shahar), uning manzili, telefon raqami;

maktabning quvvati, taʼlim berish tili, oʻquvchilar va sinflar soni;

pedagoglar soni, sifat tarkibi va mavjud fanlar boʻyicha ajratiladigan vakant dars soatlari.

Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari maʼlumotlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligiga javobgar hisoblanadi.

Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari tomonidan maʼlumotlarning oʻz vaqtida va toʻgʻri kiritilishi hududiy boshqarmalar tomonidan nazorat qilinadi.

4-bob. Boshqa hududlardan oʻqituvchi-pedagoglarni jalb etish

12. Oʻqituvchi-pedagoglar:

tegishli fan yoʻnalishi boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlishi;

dars berayotgan fani boʻyicha birinchi yoki oliy malaka toifasiga ega boʻlishi;

boshqa hududda kamida bir yil pedagogik faoliyat yuritgan boʻlishi;

amalda faoliyat yuritayotgan maktab taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar roʻyxatida mavjud boʻlmasligi talab etiladi.

13. Boshqa hududlardagi taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarda dars berish istagini bildirgan oʻqituvchi-pedagoglar elektron platformaga kiritilgan taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarning birini tanlab, koʻrsatilgan vakant soatlar boʻyicha 15-maydan 25-iyulga qadar umumtaʼlim maktabi direktoriga toʻgʻridan-toʻgʻri murojaat qiladi.

14. Oʻqituvchi-pedagoglar taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktab direktoriga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

mutaxassisligi, dars beradigan fanini koʻrsatgan holda direktor nomiga ariza;

doimiy yashash manzili (hudud, tuman/shahar nomi), telefon raqami koʻrsatilgan maʼlumotnoma — obyektivka;

oliy yoki birinchi malaka toifasiga ega ekanligini tasdiqlovchi sertifikat nusxasi.

16. Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarda dars berish istagini bildirgan oʻqituvchi-pedagoglarni saralash boʻyicha Ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — Ishchi guruh) tuziladi.

Ishchi guruh tarkibiga maktab direktori, direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari, kadrlar boʻyicha menejer (inspektor), psixolog, maktab kasaba uyushmasi vakili kiritiladi.

17. Ishchi guruh murojaat etgan oʻqituvchi-pedagoglar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganib chiqadi.

Belgilangan talablarga mos kelgan hamda vakant soatlar boʻyicha bir oʻringa ikki va undan ortiq nomzodlar boʻlgan taqdirda, ular kasbiy bilim va koʻnikmalar, pedagogik mahorat hamda psixologik qobiliyat yoʻnalishida Ishchi guruh tomonidan suhbatdan oʻtkaziladi. Bunda suhbat quyidagi mezonlar asosida 100 ballik tizim asosida baholanadi:

Baholash mezoni Baholash mezoni boʻyicha maksimal ball Koʻrsatkichlar boʻyicha qoʻyiladigan ball Koʻrsatkichlar Kasbiy bilim va koʻnikmalar 40 10 Fan boʻyicha nazariy va amaliy bilimlar, eng soʻnggi ilmiy yangiliklardan xabardorligi ( toʻliq javob 10 ball, qisman javob 5 ball, notoʻgʻri javob 0 ball ) 10 Darsni rejalashtirish va tashkil etish koʻnikmasi ( toʻliq javob 10 ball, qisman javob 5 ball, notoʻgʻri javob 0 ball ) 10 Davlat taʼlim standartlari hamda baholash mezonlarini bilish ( toʻliq javob 10 ball, qisman javob 5 ball, notoʻgʻri javob 0 ball ) 10 Taʼlim platformalari va multimedia vositalaridan foydalana olish ( toʻliq javob 10 ball, qisman javob 5 ball, notoʻgʻri javob 0 ball ) Pedagogik mahorat 30 10 Interaktiv va zamonaviy oʻqitish metodlaridan foydalanish ( toʻliq javob 10 ball, qisman javob 5 ball, notoʻgʻri javob 0 ball ) 10 Boʻsh va iqtidorli oʻquvchilar bilan ishlash koʻnikmasi ( toʻliq javob 10 ball, qisman javob 5 ball, notoʻgʻri javob 0 ball ) 5 Inklyuziv taʼlimga yondashuv ( toʻliq javob 5 ball, qisman javob 2 ball, notoʻgʻri javob 0 ball ) 5 Taʼlimga oid meʼyoriy hujjatlarni bilishi ( toʻliq javob 5 ball, qisman javob 2 ball, notoʻgʻri javob 0 ball ) Psixologik qobiliyat 30 10 Muloqot madaniyati va nutq ravonligi ( toʻliq javob 10 ball, qisman javob 5 ball, notoʻgʻri javob 0 ball ) 10 Stress holatida ishlash qobiliyati ( toʻliq javob 10 ball, qisman javob 5 ball, notoʻgʻri javob 0 ball ) 5 Konflikt vaziyatlarini tahlil qilish va hal etish koʻnikmasi ( toʻliq javob 5 ball, qisman javob 2 ball, notoʻgʻri javob 0 ball ) 5 Jamoada ishlash qobiliyati ( toʻliq javob 5 ball, qisman javob 2 ball, notoʻgʻri javob 0 ball ) Maksimal ball 100

Saralash onlayn tarzda ham amalga oshirilishi mumkin.

Suhbat jarayonida nomzodlar har bir ishchi guruh aʼzosi tomonidan mustaqil ravishda baholanadi va yakuniy ball ishchi guruh aʼzolari tomonidan qoʻyilgan ballarning oʻrtacha arifmetik qiymati asosida aniqlanadi hamda suhbat natijalari bayonnoma shaklida rasmiylashtiriladi.

Suhbat natijalariga koʻra eng yuqori ball toʻplagan nomzod tegishli vakant soat uchun ishga olinadigan oʻqituvchi sifatida tanlab olinadi.

Suhbat natijalariga koʻra nomzodlarning ballari teng boʻlgan taqdirda, ularni tanlab olish quyidagi ketma-ketlikda amalga oshiriladi:

amaldagi malaka toifasi darajasi yuqoriligi;

pedagogik ish staji yuqoriligi;

dars oʻtadigan fani boʻyicha ustama belgilashda qoʻllaniladigan milliy va xalqaro tan olingan sertifikatga egaligi va sertifikatning darajasi yuqoriligi.

Ishchi guruh aʼzosi nomzod bilan oʻzaro yaqin qarindosh boʻlgan taqdirda, mazkur nomzodni baholash jarayonida ishtirok etmaydi.

18. Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktabda dars berish uchun murojaat qilgan va saralashdan muvaffaqiyatli oʻtgan oʻqituvchi-pedagoglar roʻyxati har yili 10-avgustga qadar Vazirlikning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

5-bob. Boshqa hududlardan jalb etilgan pedagoglarni ishga qabul qilish va faoliyatini muvofiqlashtirish

19. Saralashdan muvaffaqiyatli oʻtgan oʻqituvchi-pedagoglar ishga qabul qilish boʻyicha har yili 25-avgustga qadar maktab direktoriga yozma ariza bilan murojaat qiladi.

Maktab direktori saralashdan muvaffaqiyatli oʻtgan oʻqituvchi-pedagoglarni qonunchilikda belgilangan tartibda vakant lavozimga yangi oʻquv yilining birinchi kunidan boshlab ishga qabul qiladi.

25-avgustga qadar yozma ariza bilan murojaat qilmagan oʻqituvchi-pedagoglar bilan mehnat shartnomasi rasmiylashtirilmaydi, vakant joyga maktab direktori tomonidan belgilangan tartibda boshqa xodim ishga olinadi.

20. Boshqa hududdan kelgan oʻqituvchi-pedagoglarga tarifikatsiya roʻyxatini shakllantirish mezonlaridan kelib chiqqan holda, kamida 1 stavka miqdorida dars soati va oʻquv yuklamalari ajratiladi. Oʻquv rejasida umumtaʼlim fani boʻyicha ajratilgan soatlar 1 stavkadan kam boʻlgan taqdirda, mazkur fanga ajratilgan jami oʻquv soatlari va oʻquv yuklamalari beriladi.

21. Oʻqituvchi-pedagoglarning pedagogik faoliyati muntazam ravishda tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi tomonidan muvofiqlashtiriladi.

22. Oʻqituvchi-pedagoglar boshqa hududlardan kelib ikki oʻquv yili davomida faoliyat yuritayotgan maktab taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar roʻyxatidan chiqarilmasa, ularga belgilangan boshqa hududlardan jalb etilganligi uchun toʻlanadigan maxsus ustamalarni toʻlash toʻxtatiladi.

6-bob. Boshqa hududlardan jalb etilgan oʻqituvchi-pedagoglarga qoʻshimcha haq toʻlash

23. Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarda dars berish uchun boshqa hududlardan jalb qilingan oliy va birinchi toifaga ega oʻqituvchi-pedagoglarning bazaviy tarif stavkalariga maxsus ustamalar belgilanadi.

Bunda:

bir maʼmuriy-hududiy birlik doirasida boshqa tuman va shaharlardan kelib faoliyat yuritayotgan oʻqituvchi-pedagoglarning bazaviy tarif stavkalariga 50 foiz miqdorida;

boshqa maʼmuriy-hududiy birlikdan — boshqa viloyatlar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Toshkent shahridan kelib faoliyat yuritayotgan oʻqituvchi-pedagoglarning bazaviy tarif stavkalariga 100 foiz miqdorida maxsus ustamalar toʻlanadi.

24. Boshqa hududlardan jalb qilingan oliy va birinchi toifaga ega oʻqituvchi-pedagoglarning bazaviy tarif stavkalariga maxsus ustamalar ular borgan maktab taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar roʻyxatidan chiqarilgan yildan keyingi oʻquv yili uchun ham toʻlanadi.

25. Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarga boshqa hududlardan jalb etilgan oʻqituvchi-pedagoglarning amalda ishlagan maktabning Ishchi guruhi tomonidan oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning direktor jamgʻarmasidan belgilangan ustama miqdori (foizi) bir oʻquv yili davomida saqlanadi va keyingi oʻquv yilida ushbu maktabning Ishchi guruhi tomonidan Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi 823-son qarorida belgilangan tartibda qayta koʻrib chiqiladi.

26. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari boshqa hududdan taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarga jalb etilgan oʻqituvchi-pedagoglarga munosib sharoitlar yaratish uchun ularni borgan hududda uy-joyi boʻlmagan taqdirda, tegishli tuman (shahar) hokimliklari tomonidan faoliyat olib borgan davriga, biroq 2 yildan ortiq boʻlmagan muddat davomida xizmat uy-joylari yoki tuman (shahar)lar mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari miqdorida har oylik pul kompensatsiyasi berilishini taʼminlaydi.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

27. Vazirlik taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarga jalb etilgan oʻqituvchi-pedagoglarning faoliyatini ommaviy axborot vositalarida hamda ijtimoiy tarmoqlar orqali keng jamoatchilikka tanishtirib boradi.

28. Ushbu Nizom talablarini buzishda aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarda taʼlim berishi uchun boshqa hududlardan oʻqituvchi-pedagoglarni jalb etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarda taʼlim berishi uchun boshqa hududlardan oʻqituvchi-pedagoglarni jalb etish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari Tasdiqlangan mezonlar asosida taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar roʻyxatiga kiritiladigan maktablar yuzasidan Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga taklif kiritadi. Har yili 1-fevralga qadar 2-bosqich Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 1. Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar roʻyxatini shakllantiradi va tasdiqlaydi. Har yili 1-martga qadar 2. Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar roʻyxatini Vazirlikning rasmiy veb-sayti hamda ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida eʼlon qiladi. Roʻyxat tasdiqlangandan soʻng 10 kun ichida 3-bosqich Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi Elektron platformaga taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablar toʻgʻrisida, shu jumladan, ulardagi ajratiladigan vakant dars soatlari haqidagi maʼlumotlarni kiritadi. Har yili 15-mayga qadar 4-bosqich Oʻqituvchi-pedagoglar Oʻqituvchi-pedagoglar elektron platformaga kiritilgan taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarning birini tanlab, koʻrsatilgan manzilning axborot maʼlumotlari asosida maktab direktoriga toʻgʻridan-toʻgʻri murojaat etadi. Har yili 15-maydan 25-iyulga qadar 5-bosqich Umumtaʼlim maktabi 1. Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan maktablarda oʻqituvchi-pedagoglarni saralash boʻyicha ishchi guruh tuziladi. 2. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining buyrugʻi bilan tasdiqlangan suhbat oʻtkazish tartibi va mezonlari asosida belgilangan talablarga mos kelgan hamda vakant soatlar boʻyicha bir oʻringa ikki va undan ortiq nomzodlar bilan kasbiy bilim va koʻnikmalar, pedagogik mahorat hamda psixologik qobiliyat yoʻnalishida suhbat oʻtkaziladi. Har yili 1-avgustga qadar 3. Saralashdan muvaffaqiyatli oʻtgan oʻqituvchi-pedagoglar toʻgʻrisida maʼlumotlarni elektron platformaga kiritadi. Har yili 5-avgustga qadar 6-bosqich Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Saralashdan oʻtgan oʻqituvchi-pedagoglar roʻyxatini Xalq taʼlimi vazirligining rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi. Har yili 10-avgustga qadar 7-bosqich Umumtaʼlim maktabi direktori Saralashdan oʻtgan oʻqituvchi-pedagoglar bilan yangi oʻquv yilining birinchi kunidan boshlab ishga qabul qilish boʻyicha muddatli mehnat shartnomasi tuzadi va qonunchilikda belgilangan tartibda buyruqni rasmiylashtiradi. Har yili yangi oʻquv yilining birinchi kuniga qadar

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 15-oktabrdagi 646-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini baholashning milliy test tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2020-yil 12-oktabrdagi 646-son qarori quyidagi mazmundagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:

“2 1 . Milliy sertifikatning tegishli darajasiga ega matematika fani oʻqituvchilariga (Ixtisoslashtirilgan maktablarning matematika fani oʻqituvchilaridan tashqari) ular faoliyat olib borayotgan davlat taʼlim muassasasining joylashuviga qarab, bazaviy tarif stavkasiga nisbatan shahar hududida joylashgan maktablarda 25 foiz, qishloq hududida joylashgan maktablarda 50 foizgacha har oylik ustama haq toʻlanadi”.

2. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-sentabrdagi 823-son qarori bilan tasdiqlangan Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning direktor jamgʻarmasini tashkil etish va uning mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 24 1 -band bilan toʻldirilsin:

“24 1 . Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga boshqa hududlardan jalb etilgan oliy va birinchi toifaga ega oʻqituvchi-pedagoglarning amalda ishlagan umumtaʼlim muassasasining direktor jamgʻarmasidan belgilangan ustama haq (foiz)lari saqlanadi.

Mazkur ustamalar bir oʻquv yili davomida saqlanadi va keyingi oʻquv yilida taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining Ishchi guruhi tomonidan qayta koʻrib chiqiladi.”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 21-dekabrdagi 275-son qarori bilan tasdiqlangan Xalq taʼlimi xodimlari mehnatiga haq toʻlash toʻgʻrisidagi nizomning 8-bandidagi “4-kursida” soʻzlari “4-kursida, pedagogika yoʻnalishlarida kunduzgi, kechki, sirtqi boʻlimlarining 3-kursida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 15-oktabr,

646-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.10.2021-y., 09/21/646/0963-son; 03.08.2022-y., 09/22/425/0712-son; 01.03.2025-y., 09/25/130/0199-son; 22.10.2025-y., 09/25/662/0964-son; 25.08.2026-y., 09/26/456/0870-son)

lex.uz