📅 2021-yil 15-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 15-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 15 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 15 октября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 15 October 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
РЕЖАСИ
Ўзбекистон Республикасида заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар кўмилган ҳамда сақланаётган махсус объектлар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Заҳарли кимёвий моддаларнинг фуқаролар соғлиғи ва атроф-муҳитга зарарли таъсирини бартараф қилиш, жойлардаги заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар кўмилган ҳамда сақланаётган махсус объектларнинг хавфсиз ҳолатда сақланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сон Фармонига мувофиқ:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилганлиги;
«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ва ҳудудий «Агрокимёҳимоя» АЖларни тугатиш бўйича республика комиссияси ва унинг ҳудудий комиссиялари ташкил этилганлиги;
«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ва ҳудудий «Агрокимёҳимоя» АЖларни тугатиш бўйича республика комиссиясига «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ва ҳудудий «Агрокимёҳимоя» АЖлар мол-мулклари ҳамда асосий воситаларини хатловдан ўтказиб, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига ўтказиш ёки хусусийлаштириш чораларини кўриш, шунингдек, мол-мулк ва техникалар талон-тарож қилинишининг олдини олиш бўйича чоралар кўриб бориш вазифалари юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ва ҳудудий «Агрокимёҳимоя» АЖларни тугатиш бўйича республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 1-иловага мувофиқ заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар кўмилган ҳамда сақланаётган махсус омбор ва полигонларни (кейинги ўринларда — махсус объектлар) ҳудудий жойлашувига кўра Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ва ҳудудий «Агрокимёҳимоя» АЖларни тугатиш бўйича республика комиссияси ва унинг ҳудудий комиссиялари махсус объектларни Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига белгиланган тартибда бериш чораларини кўрсин.
4. Давлат экология қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг:
Сирдарё вилояти, Ховос тумани, Фарҳод-5 қўрғони манзилида жойлашган заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар сақланаётган омборни консервация қилиш;
Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Қоракамар массиви манзилида жойлашган омборда сақланаётган заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни Ғузор туманида жойлашган махсус полигонга кўчириш ва махсус полигонни консервация қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
5. Сирдарё вилоятининг Ховос тумани, Фарҳод-5 қўрғони ҳамда Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани, Қоракамар массиви манзилларида жойлашган омборларда сақланаётган заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни зарарсизлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Тошкент вилояти ҳокимлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани, Яккатут қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида кўмилган маргимуш чиқиндиларини (кейинги ўринларда — маргимуш чиқиндилари) кўчириб кўмиладиган янги жойи юзасидан асослантирилган таклифларни, шунингдек, мазкур тадбирларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Белгилансинки:
махсус объектларни консервация ва реконструкция қилиш, маргимуш чиқиндиларини бошқа жойга кўчириб кўмиш, шу жумладан, лойиҳа-смета ҳужжатларини (ишчи лойиҳаларини) ишлаб чиқиш билан боғлиқ чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;
махсус объектларни жорий сақлаш харажатлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
маргимуш чиқиндилари кўчириб кўмиладиган янги жойни жорий сақлаш харажатлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
8. Давлат экология қўмитаси:
махсус объектларда олиб бориладиган рекультивация ва ободонлаштириш ишларининг Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда амалга оширилишини;
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда ҳар чоракда махсус объектлар атрофида заҳарли моддаларнинг тарқалишини аниқлаш бўйича тупроқ ва ер ости сувлари таркиби кимёвий таҳлилдан ўтказиб борилишини;
махсус объектларнинг санитария-муҳофаза зонаси координаталари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига тақдим этиб борилишини;
махсус объектлар атрофидаги экологик мувозанатни барқарорлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳар чорак якуни билан ахборот киритиб борилишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги келгусида махсус объектларнинг санитария-муҳофаза зонасида аҳоли ва ижтимоий объектлар қурилиши ва коммуникация тармоқларининг жойлаштирилишига йўл қўймаслик чораларини кўрсин.
10. Барча махсус объектларга ўз вақтида ўта хавфли заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар кўмилганлигини инобатга олиб, уларнинг бугунги кундаги хавфсизлигини таъминлашга Давлат экология қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлари шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.
11. Давлат экология қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 647-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилаётган заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар кўмилган ҳамда сақланаётган махсус омбор ва полигонлар
Т/р Махсус объект жойлашуви Махсус объект номи Махсус объект майдони (га) Жорий ҳолати 1. Қорақалпоғистон Республикаси, Қораўзак тумани «Қораўзак» 10,0 Консервация қилинган (2018 йил) 2. Андижон вилояти, Хўжаобод тумани «Заурак» 3,96 Консервация ишлари якунига етказилмаган 3. Бухоро вилояти, Бухоро тумани «Кунжиқала» 2,0 Консервация қилинган (2020 йил) 4. Жиззах вилояти, Фориш тумани «Эгиз булоқ» («Боғдон») 12,0 Реконструкция қилинган (2018 йил) 5. Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани «Пачкамар» 3,35 Консервация ишлари бошланмаган 6. Навоий вилояти, Қизилтепа тумани «Маликчўл» 1,0 Консервация қилинган (2019 йил) 7. Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани «Боғибаланд» 11,4 Консервация қилинган (2015 йил) 8. Самарқанд вилояти, Нуробод тумани «Сазағон» 2,0 Консервация ишлари якунига етказилмаган 9. Сурхондарё вилояти, Термиз тумани «Наврўз» 5,0 Консервация қилинган (2020 йил) 10. Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани «Янгиер» 1,5 Консервация қилинган (2014 йил) 11. Фарғона вилояти, Қува тумани «Акбаробод» 0,8 Консервация қилинган (2013 йил) 12. Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани «Янгиариқ» 4,5 Консервация қилинган (2015 йил) 13. Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани «Ҳазорасп» 10,0 Реконструкция ишлари якунига етказилмаган 14. Сирдарё вилояти, Ховос тумани «Фарҳод-5» Омборнинг заҳарли кимёвий моддалар сақланаётган қисми Жойида консервация қилиш талаб этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 647-сон қарорига 2-ИЛОВА
Сирдарё вилоятининг Ховос тумани, Фарҳод-5 қўрғони ва Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани, Қоракамар массиви манзилларида жойлашган омборларда сақланаётган заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни зарарсизлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар
Т/р Амалга ошириладиган тадбирлар Ижро муддати Масъул ташкилотлар I. Сирдарё вилояти, Ховос тумани, Фарҳод-5 қўрғони манзилида жойлашган заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар сақланаётган омборни консервация қилиш 1. Омбор жойлашуви бўйича кадастр ҳужжатларини белгиланган тартибда Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси буюртмаси асосида расмийлаштириш. Белгиланган муддатда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Давлат экология қўмитаси 2. Омбор ҳудудида муҳандислик-геологик ва гидрогеологик тадқиқотларни ўтказиш. 2021 йил ноябрь Давлат геология қўмитаси, Давлат экология қўмитаси 3. Омборни жойида консервация қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини буюртма асосида ишлаб чиқишни таъминлаш. 2021 йил декабрь Давлат экология қўмитаси 4. Лойиҳа-смета ҳужжатларининг санитария, экология ва қурилиш фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш. 2022 йил январь Давлат экология қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5. Объектни консервация қилишни молиялаштириш бўйича таклифни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш чораларини кўриш. 2022 йил февраль Давлат экология қўмитаси 6. Бош пудрат ташкилотини белгиланган тартибда аниқлаш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш. 2022 йил апрель Давлат экология қўмитаси II. Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Қоракамар массиви манзилида жойлашган омборда сақланаётган заҳарли кимёвий ва токсик моддаларни ушбу туманда жойлашган махсус полигонга кўчириш ва махсус полигонни консервация қилиш 7. Омборда сақланаётган заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни махсус полигонга кўчириш ва махсус полигонни консервация қилиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжати буюртма асосида қайта ишлаб чиқилишини таъминлаш. 2021 йил декабрь Давлат экология қўмитаси 8. Лойиҳа-смета ҳужжатларининг санитария, экология ва қурилиш фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш. 2022 йил январь Давлат экология қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 9. Объектни консервация қилишни молиялаштириш бўйича таклифни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш чораларини кўриш. 2022 йил февраль Давлат экология қўмитаси 10. Бош пудрат ташкилотини белгиланган тартибда аниқлаш ҳамда қурилиш монтаж ишларини бошлаш. 2022 йил апрель Давлат экология қўмитаси
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 15 октябрь,
647-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
REJASI
Oʻzbekiston Respublikasida zaharli kimyoviy va boshqa toksik moddalar koʻmilgan hamda saqlanayotgan maxsus obyektlar faoliyatini tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Zaharli kimyoviy moddalarning fuqarolar sogʻligʻi va atrof-muhitga zararli taʼsirini bartaraf qilish, joylardagi zaharli kimyoviy va boshqa toksik moddalar koʻmilgan hamda saqlanayotgan maxsus obyektlarning xavfsiz holatda saqlanishini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada oʻsimliklar karantini va himoyasi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 15-iyuldagi PF-6262-son Farmoniga muvofiq:
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi negizida Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi tashkil etilganligi;
“Oʻzagrokimyohimoya” AJ va hududiy “Agrokimyohimoya” AJlarni tugatish boʻyicha respublika komissiyasi va uning hududiy komissiyalari tashkil etilganligi;
“Oʻzagrokimyohimoya” AJ va hududiy “Agrokimyohimoya” AJlarni tugatish boʻyicha respublika komissiyasiga “Oʻzagrokimyohimoya” AJ va hududiy “Agrokimyohimoya” AJlar mol-mulklari hamda asosiy vositalarini xatlovdan oʻtkazib, Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligiga oʻtkazish yoki xususiylashtirish choralarini koʻrish, shuningdek, mol-mulk va texnikalar talon-taroj qilinishining oldini olish boʻyicha choralar koʻrib borish vazifalari yuklatilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. “Oʻzagrokimyohimoya” AJ va hududiy “Agrokimyohimoya” AJlarni tugatish boʻyicha respublika komissiyasi, Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Davlat ekologiya qoʻmitasi), Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati, Favqulodda vaziyatlar vazirligining 1-ilovaga muvofiq zaharli kimyoviy va boshqa toksik moddalar koʻmilgan hamda saqlanayotgan maxsus ombor va poligonlarni (keyingi oʻrinlarda — maxsus obyektlar) hududiy joylashuviga koʻra Davlat ekologiya qoʻmitasining hududiy boʻlinmalariga operativ boshqaruv huquqi asosida bepul berish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
3. “Oʻzagrokimyohimoya” AJ va hududiy “Agrokimyohimoya” AJlarni tugatish boʻyicha respublika komissiyasi va uning hududiy komissiyalari maxsus obyektlarni Davlat ekologiya qoʻmitasining hududiy boʻlinmalariga belgilangan tartibda berish choralarini koʻrsin.
4. Davlat ekologiya qoʻmitasi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati hamda Favqulodda vaziyatlar vazirligining:
Sirdaryo viloyati, Xovos tumani, Farhod-5 qoʻrgʻoni manzilida joylashgan zaharli kimyoviy va boshqa toksik moddalar saqlanayotgan omborni konservatsiya qilish;
Qashqadaryo viloyati, Gʻuzor tumani, Qorakamar massivi manzilida joylashgan omborda saqlanayotgan zaharli kimyoviy va boshqa toksik moddalarni Gʻuzor tumanida joylashgan maxsus poligonga koʻchirish va maxsus poligonni konservatsiya qilish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.
5. Sirdaryo viloyatining Xovos tumani, Farhod-5 qoʻrgʻoni hamda Qashqadaryo viloyatining Gʻuzor tumani, Qorakamar massivi manzillarida joylashgan omborlarda saqlanayotgan zaharli kimyoviy va boshqa toksik moddalarni zararsizlantirish boʻyicha amalga oshiriladigan ishlar rejasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
6. Toshkent viloyati hokimligi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Davlat ekologiya qoʻmitasi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati hamda Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi bilan birgalikda bir oy muddatda Toshkent viloyatining Boʻstonliq tumani, Yakkatut qishloq fuqarolar yigʻini hududida koʻmilgan margimush chiqindilarini (keyingi oʻrinlarda — margimush chiqindilari) koʻchirib koʻmiladigan yangi joyi yuzasidan asoslantirilgan takliflarni, shuningdek, mazkur tadbirlarni amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqib, Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
7. Belgilansinki:
maxsus obyektlarni konservatsiya va rekonstruksiya qilish, margimush chiqindilarini boshqa joyga koʻchirib koʻmish, shu jumladan, loyiha-smeta hujjatlarini (ishchi loyihalarini) ishlab chiqish bilan bogʻliq chora-tadbirlar Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan;
maxsus obyektlarni joriy saqlash xarajatlari Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasi mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan;
margimush chiqindilari koʻchirib koʻmiladigan yangi joyni joriy saqlash xarajatlari mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.
8. Davlat ekologiya qoʻmitasi:
maxsus obyektlarda olib boriladigan rekultivatsiya va obodonlashtirish ishlarining Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmatining hududiy boshqarmalari bilan kelishilgan holda amalga oshirilishini;
Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati bilan birgalikda har chorakda maxsus obyektlar atrofida zaharli moddalarning tarqalishini aniqlash boʻyicha tuproq va yer osti suvlari tarkibi kimyoviy tahlildan oʻtkazib borilishini;
maxsus obyektlarning sanitariya-muhofaza zonasi koordinatalari belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi va Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligiga taqdim etib borilishini;
maxsus obyektlar atrofidagi ekologik muvozanatni barqarorlashtirish boʻyicha olib borilayotgan ishlar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga har chorak yakuni bilan axborot kiritib borilishini taʼminlasin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi va Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi kelgusida maxsus obyektlarning sanitariya-muhofaza zonasida aholi va ijtimoiy obyektlar qurilishi va kommunikatsiya tarmoqlarining joylashtirilishiga yoʻl qoʻymaslik choralarini koʻrsin.
10. Barcha maxsus obyektlarga oʻz vaqtida oʻta xavfli zaharli kimyoviy va boshqa toksik moddalar koʻmilganligini inobatga olib, ularning bugungi kundagi xavfsizligini taʼminlashga Davlat ekologiya qoʻmitasi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati hamda Favqulodda vaziyatlar vazirligi rahbarlari shaxsan javobgar ekanliklari belgilab qoʻyilsin.
11. Davlat ekologiya qoʻmitasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda mazkur qarorga muvofiqlashtirsin.
12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 15-oktabrdagi 647-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining hududiy boʻlinmalariga operativ boshqaruv huquqi asosida bepul berilayotgan zaharli kimyoviy va boshqa toksik moddalar koʻmilgan hamda saqlanayotgan maxsus ombor va poligonlar
T/r Maxsus obyekt joylashuvi Maxsus obyekt nomi Maxsus obyekt maydoni (ga) Joriy holati 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Qoraoʻzak tumani “Qoraoʻzak” 10,0 Konservatsiya qilingan (2018-yil) 2. Andijon viloyati, Xoʻjaobod tumani “Zaurak” 3,96 Konservatsiya ishlari yakuniga yetkazilmagan 3. Buxoro viloyati, Buxoro tumani “Kunjiqala” 2,0 Konservatsiya qilingan (2020-yil) 4. Jizzax viloyati, Forish tumani “Egiz buloq” (“Bogʻdon”) 12,0 Rekonstruksiya qilingan (2018-yil) 5. Qashqadaryo viloyati, Gʻuzor tumani “Pachkamar” 3,35 Konservatsiya ishlari boshlanmagan 6. Navoiy viloyati, Qiziltepa tumani “Malikchoʻl” 1,0 Konservatsiya qilingan (2019-yil) 7. Namangan viloyati, Toʻraqoʻrgʻon tumani “Bogʻibaland” 11,4 Konservatsiya qilingan (2015-yil) 8. Samarqand viloyati, Nurobod tumani “Sazagʻon” 2,0 Konservatsiya ishlari yakuniga yetkazilmagan 9. Surxondaryo viloyati, Termiz tumani “Navroʻz” 5,0 Konservatsiya qilingan (2020-yil) 10. Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumani “Yangiyer” 1,5 Konservatsiya qilingan (2014-yil) 11. Fargʻona viloyati, Quva tumani “Akbarobod” 0,8 Konservatsiya qilingan (2013-yil) 12. Xorazm viloyati, Yangiariq tumani “Yangiariq” 4,5 Konservatsiya qilingan (2015-yil) 13. Xorazm viloyati, Hazorasp tumani “Hazorasp” 10,0 Rekonstruksiya ishlari yakuniga yetkazilmagan 14. Sirdaryo viloyati, Xovos tumani “Farhod-5” Omborning zaharli kimyoviy moddalar saqlanayotgan qismi Joyida konservatsiya qilish talab etiladi
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 15-oktabrdagi 647-son qaroriga 2-ILOVA
Sirdaryo viloyatining Xovos tumani, Farhod-5 qoʻrgʻoni va Qashqadaryo viloyatining Gʻuzor tumani, Qorakamar massivi manzillarida joylashgan omborlarda saqlanayotgan zaharli kimyoviy va boshqa toksik moddalarni zararsizlantirish boʻyicha amalga oshiriladigan ishlar
T/r Amalga oshiriladigan tadbirlar Ijro muddati Masʼul tashkilotlar I. Sirdaryo viloyati, Xovos tumani, Farhod-5 qoʻrgʻoni manzilida joylashgan zaharli kimyoviy va boshqa toksik moddalar saqlanayotgan omborni konservatsiya qilish 1. Ombor joylashuvi boʻyicha kadastr hujjatlarini belgilangan tartibda Sirdaryo viloyati Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish boshqarmasi buyurtmasi asosida rasmiylashtirish. Belgilangan muddatda Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi, Davlat ekologiya qoʻmitasi 2. Ombor hududida muhandislik-geologik va gidrogeologik tadqiqotlarni oʻtkazish. 2021-yil noyabr Davlat geologiya qoʻmitasi, Davlat ekologiya qoʻmitasi 3. Omborni joyida konservatsiya qilish boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini buyurtma asosida ishlab chiqishni taʼminlash. 2021-yil dekabr Davlat ekologiya qoʻmitasi 4. Loyiha-smeta hujjatlarining sanitariya, ekologiya va qurilish faoliyatini texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiqligi boʻyicha belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazish va tasdiqlash. 2022-yil yanvar Davlat ekologiya qoʻmitasi, Qurilish vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi 5. Obyektni konservatsiya qilishni moliyalashtirish boʻyicha taklifni Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga kiritish choralarini koʻrish. 2022-yil fevral Davlat ekologiya qoʻmitasi 6. Bosh pudrat tashkilotini belgilangan tartibda aniqlash hamda qurilish-montaj ishlarini boshlash. 2022-yil aprel Davlat ekologiya qoʻmitasi II. Qashqadaryo viloyati, Gʻuzor tumani, Qorakamar massivi manzilida joylashgan omborda saqlanayotgan zaharli kimyoviy va toksik moddalarni ushbu tumanda joylashgan maxsus poligonga koʻchirish va maxsus poligonni konservatsiya qilish 7. Omborda saqlanayotgan zaharli kimyoviy va boshqa toksik moddalarni maxsus poligonga koʻchirish va maxsus poligonni konservatsiya qilish boʻyicha ishlab chiqilgan loyiha-smeta hujjati buyurtma asosida qayta ishlab chiqilishini taʼminlash. 2021-yil dekabr Davlat ekologiya qoʻmitasi 8. Loyiha-smeta hujjatlarining sanitariya, ekologiya va qurilish faoliyatini texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiqligi boʻyicha belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazish va tasdiqlash. 2022-yil yanvar Davlat ekologiya qoʻmitasi, Qurilish vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi 9. Obyektni konservatsiya qilishni moliyalashtirish boʻyicha taklifni Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga kiritish choralarini koʻrish. 2022-yil fevral Davlat ekologiya qoʻmitasi 10. Bosh pudrat tashkilotini belgilangan tartibda aniqlash hamda qurilish montaj ishlarini boshlash. 2022-yil aprel Davlat ekologiya qoʻmitasi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 15-oktabr,
647-son