📅 2021-yil 15-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 15-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 15 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 15 октября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 15 October 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5150-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳуқуқий мақоми, тузилмаси, асосий вазифалари ва функциялари;
Агентлик фаолиятини ташкил этиш тартиби;
Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, ўз таркибий бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши;
Агентлик раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлиги;
Агентлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари;
Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги бир ой муддатда:
ушбу қарор билан тасдиқланган Низомдан келиб чиқиб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармалари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 649-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.
2. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари моддий маданий мерос, музейлар, археология, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши соҳасида махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
3. Агентлик ўз фаолиятини бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан маслаҳатлашган ҳолда олиб боради ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Агентликка маданий мерос соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишга кўмаклашади, шунингдек, Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини ривожлантириш, ишини самарали ташкил этиш, уларга юклатилган вазифалар ва функциялар тўлиқ бажарилиши бўйича тавсиялар беради.
4. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ўз фаолиятида бевосита Агентликка бўйсунади ва ҳисобот беради.
5. Агентлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан амалга оширади.
6. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
7. Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва тузилмасига кирувчи ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эгадир.
8. Агентликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги;
қисқартирилгани номи — Маданий мерос агентлиги;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Агентство культурного наследия Республики Узбекистан;
қисқартирилгани номи — Агентство культурного наследия;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Agency of сultural heritage of the Republic of Uzbekistan;
қисқартирилгани номи — Agency of сultural heritage.
9. Агентликнинг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй, 100029.
2-боб. Агентликнинг тузилмаси
10. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:
Агентликнинг марказий аппарати;
ҳудудий бошқармалар;
Ўзбекистон давлат санъат музейи, Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи, Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи, И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи, Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи, Ўзбекистон замонавий санъати музейи, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Фарғона вилоятлари тарихи ва маданияти давлат музейлари, Термиз археология музейи, Ангрен шаҳар тарихи музейи, Чирчиқ шаҳар тарихи музейи, Олмалиқ шаҳар ўлкашунослик музейи, Оққўрғон тумани тарих-ўлкашунослик музей-мемориали;
«Бухоро», «Шаҳрисабз», «Самарқанд», «Термиз», «Қўқон», «Ичан-қалъа» давлат музей-қўриқхоналари;
Янгийўл шаҳар Усмон Юсупов мемориал уй-музейи, Абдулла Қаҳҳор уй-музейи, Ғафур Ғулом уй-музейи, Мухтор Ашрафий уй-музейи, Ойбек уй-музейи, Сергей Бородин уй-музейи, Сергей Есенин музейи, Тамарахоним уй-музейи, Ўрол Тансиқбоев уй-музейи, Юнус Ражабий уй-музейи, Абдулла Қодирий уй-музейи, Абдулла Қодирий мемориал музейи, Тўра Сулаймон уй музейи;
Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти («Археологик топилмалар фонди» ноёб илмий объекти билан);
Регистон ансамблини таъмирлаш ва ундан фойдаланиш дирекцияси, «Ўзбек — туркман дўстлик уйи» ва «Улли ҳовли» мажмуаси» дирекцияси, Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекцияси;
«Мозийдан садо» журнали таҳририяти;
«Маданий мерос илмий-тадқиқот институти», «Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси ва унинг минтақавий марказлари.
3-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
1-§. Агентликнинг вазифалари
11. Агентликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
а) моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида:
моддий маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, тарғиб қилиш, давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастрини юритиш, қўриқланадиган теграларини белгилаш ҳамда моддий маданий мерос соҳасида давлат назоратини амалга ошириш;
моддий маданий мерос объектларидан оқилона фойдаланиш, шу жумладан, уларни давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш, моддий маданий мерос соҳасини рақамлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш, буюртмачи функциясини бажариш, узлуксиз равишда илмий-техник назорат қилиш, тарихий-маданий экспертиза ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг тарихий-маданий қимматга таъсири бўйича экспертизасини амалга ошириш;
б) музейлар соҳасида:
миллий музей фондининг давлат каталогини юритиш, музей ашёлари ва музей коллекцияларини миллий музей фонди таркибига киритиш, ундан чиқариш, универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш ҳамда музей соҳасида давлат назоратини амалга ошириш;
музейлар фаолиятини мувофиқлаштириш, ривожлантириш, музей ходимларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, аттестациядан ўтказиш, музейларнинг тоифаларини белгилаш, миллий музей фондининг очиқлигини таъминлаш ва музей ашёлари ҳамда музей коллекцияларини ўрганиш, оммалаштириш, реставрация ва асрашга доир ишларни амалга ошириш;
в) алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар соҳасида:
алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни муҳофаза қилиш, уларнинг паспорти, бошқариш режалари, режими, қўриқланадиган теграларини белгилаш, ушбу ҳудудлар ва тарихий маҳаллаларнинг тарихий-маданий қиммати, ноёблиги, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш;
тарихий жойларни Умумжаҳон мероси рўйхатига киритишга тавсия этиш, Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция талаблари, ЮНЕСКО, Умумжаҳон мероси маркази, Умумжаҳон мероси қўмитаси тавсияларининг мамлакат ҳудудида бажарилишини назорат қилиш;
г) археология соҳасида:
археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш, археология тадқиқоти учун рухсатнома бериш, илмий ҳисоботни экспертизадан ўтказиш ва унинг сақланишини таъминлаш;
Археология ашёлари давлат каталогини юритиш, археология ашёларининг давлатга топширилишини ташкил қилиш ҳамда фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб қўйиш ва тасарруфдан чиқариш;
археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, ҳалокат ёқасидаги археология объектларида зудлик билан тадқиқот ўтказилишини таъминлаш, археология объектларини консервациялаш, музейлаштириш ҳамда археология паркларини яратиш;
д) мамлакатимиз ва хориждаги маданий бойликлар соҳасида:
маданий бойликларни муҳофаза қилиш, шу жумладан, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши ва унинг ҳудудига олиб кирилиши бўйича сертификат бериш ва реализация қилишни мувофиқлаштириш, маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш, уларнинг тоифасини аниқлаш, давлат реестрини юритиш, маданий бойликлар соҳасида давлат назоратини амалга ошириш;
мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш, мунтазам янгилаб бориш ҳамда асл ёки кўчирма нусхалари, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келиш;
илмий ўрганиш асосида олинган илмий маълумотлар ва уларнинг таҳлилий натижаларига оид библиографик тўпламлар, каталоглар, китоб-альбомлар, ахборот бюллетенлари ва бошқа матбаа маҳсулотларини турли тилларда нашр этиш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритиш, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.
2-§. Агентликнинг функциялари
12. Агентлик ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ ушбу параграфда белгиланган функцияларни бажаради.
13. Агентлик моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида:
а) моддий маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, тарғиб қилиш, давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастрини юритиш, қўриқланадиган теграларини белгилаш ҳамда соҳада давлат назоратини амалга ошириш бўйича:
тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган объектларни аниқлайди, уларни ҳужжатлаштиради ва давлат ҳисобига олади;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари тарихий-маданий экспертизасини ташкил этади ва амалга оширади;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари тоифаларини белгилайди;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларининг ҳолати ҳақида ҳисоботлар тузади;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари давлат реестрини юритади;
тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектларни моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари давлат реестрига киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклиф киритади;
жисман тўла йўқотилган ёки маданий мерос кўчмас мулк объекти сифатида ўз қимматини йўқотган маданий мерос кўчмас мулк объектини моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари давлат реестридан чиқариш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари электрон каталогини юритади;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари паспортини шакллантиради ва янгилаб боради;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари давлат кадастрини юритади;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари давлат кадастри ахборотини тизимга солади, сақлайди ва янгилаб боради;
Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун тегишли ахборот тақдим этади;
фойдаланувчиларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари давлат кадастрига оид ахборот билан таъминлайди;
моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлат дастурлари, чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ҳолати мониторингини амалга оширади;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида муҳофаза белгилари ўрнатилишини ташкил қилади;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари қўриқланадиган теграларининг лойиҳалари ишлаб чиқилишини ташкил қилади ҳамда тасдиқлайди;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари жойлашган аҳоли пунктларининг бош режалари лойиҳаларини кўриб чиқади ва уларга хулоса беради;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан моддий маданий мерос тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларидан фойдаланишдан топилган даромадлар ва уларнинг сарфланишига оид маълумотларни тегишли субъектлардан сўраб олади ҳамда уларга ушбу маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича кўрсатма беради;
моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши, тарғиб қилиниши ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлайди;
моддий маданий мерос объектлари тўғрисидаги маълумотларни, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари давлат реестрини ҳамда давлат реестридан чиқарилган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ҳақидаги тегишли маълумотларни оммавий ахборот воситалари, Агентликнинг расмий веб-сайтида ва бошқа ахборот воситаларида эълон қилади;
оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлар, ижтимоий тармоқларда махсус саҳифалар ташкил этади ва уларга моддий маданий мерос объектларига оид материалларни жойлаштириб боради;
оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган соҳага оид маълумотларни таҳлил қилиб боради ва зарур ҳолларда уларга тегишли муносабат билдиради;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини муҳофаза қилишга жамоатчилик эътиборини қаратишга хизмат қиладиган оммавий тадбирлар, кўрик-танлов ва бошқа тадбирларни ташкил қилади;
олимлар, халқ усталари, реставраторлар, экспертлар билан яқин ҳамкорлик қилади;
моддий маданий мерос, археология ва музей соҳалари бўйича экспертларнинг рўйхатини тузади ва тасдиқлайди;
моддий маданий мерос соҳасида жамоатчилик назорати амалга оширилишини қўллаб-қувватлайди;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари бўйича жамоатчи инспекторлар ягона рўйхатини юритади;
таъмиршунослик йўналишидаги ўзига хос услуб, анъана ва мактабларни ривожлантиришга кўмаклашади;
халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантиради, халқаро ва хорижий ташкилотларни жалб этади;
молия институтларининг грантлари, кредитлари ва ҳомийлик хайрияларини жалб этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
соҳага оид халқаро тажрибаларни ўрганади ва уларни жорий қилиш бўйича таклиф тайёрлайди;
б) моддий маданий мерос объектларидан оқилона фойдаланиш, шу жумладан, уларни давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш, соҳани рақамлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш бўйича:
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқаради ва улардан фойдаланишни ташкил қилади;
давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхатини тузади;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини давлат-хусусий шериклик асосида бериш шартлари, шериклик, унинг концепцияси, битими ҳамда тендер ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқади;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини давлат-хусусий шериклик асосида бериш бўйича тендер ва танловларни белгиланган тартибда ташкил қилади;
инвестиция мажбуриятлари, давлат-хусусий шериклик шаклида ижарага бериладиган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларига оид маълумотлар базасини яратади, янгилаб боради ва очиқ манбаларда эълон қилиб боради;
давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериладиган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларидан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилинишини таъминлайди;
давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериладиган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларига ҳар қандай салбий таъсирларнинг олдини олиш чораларини кўради, узлуксиз равишда давлат ва илмий-техник назорат олиб боради;
маданий мерос соҳасини тўлиқ рақамлаштиради ва соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этади;
маданий мерос объектларида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва амалиётга татбиқ этади;
маданий мерос объектларида давлат электрон хизматларини жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди ва амалиётга татбиқ этади;
моддий маданий мерос объектлари тўғрисидаги махсус электрон портални яратади, амалиётга жорий этади, уни моддий маданий мерос объектлари тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдиради;
махсус электрон портални давлат электрон хизматлари ва Давлат кадастрлари ягона тизими билан интеграция қилади;
бўш турган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини аниқлайди ва улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
бўш турган ва фойдаланиш мумкин бўлган, шу жумладан, ижарага бериладиган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларига оид маълумотлар базасини яратади, янгилаб боради ва очиқ манбаларда эълон қилади;
бўш турган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларининг физик ва техник ҳолатини ўрганади, улардан фойдаланиш мумкинлиги ёки фойдаланиш мумкин эмаслиги бўйича хулоса беради;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини текин фойдаланишга бериш асосланганлигини кўриб чиқади ва хулоса беради;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини белгиланган тартибда ижарага беради;
давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктириб бериш асосланганлигини кўриб чиқади ва хулоса беради;
в) моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш, буюртмачи функциясини бажариш, узлуксиз равишда илмий-техник назорат қилиш, тарихий-маданий экспертиза ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг тарихий-маданий қимматга таъсири бўйича экспертизасини амалга ошириш бўйича:
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни, шу жумладан, консервациялаш, тузатиш, таъмирлаш, реставрация қилиш, ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштиришни, шунингдек, улар билан боғлиқ илмий ва илмий-техник тадқиқотлар, лойиҳалаш ҳамда ишлаб чиқариш ишларини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
асрашга доир ишлар амалга оширилиши лозим бўлган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари манзилли рўйхатини шакллантиради ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан келишган ҳолда тасдиқланишини ташкил этади;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни режалаштиради;
асрашга доир ишларни режалаштириш ва амалга оширишнинг барча босқичларини илмий-техник тадқиқ этиш учун ҳар бир объектнинг ўзига хослиги ва ҳолатидан келиб чиқиб илмий-техник тадқиқот гуруҳлари тузади;
илмий-техник тадқиқот гуруҳлари аъзолари меҳнатига ҳақ тўлайди, бу билан боғлиқ харажатларни асрашга доир ишларни лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутади;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларининг тарихий-маданий қимматига таъсири бўйича экспертизадан ўтказади;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини илмий ва илмий-техник тадқиқ этади;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар учун рухсатномани беради;
маданий мерос кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга ошириш учун лицензия беради;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга оширишда буюртмачи функциясини бажаради;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида » 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5054-сон ва « Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5150-сон қарорларига асосан Илмий-техник тадқиқот гуруҳлари ва Агентликнинг Илмий-эксперт кенгашининг ижобий хулосалари асосида Агентлик директори томонидан тасдиқланган манзилли рўйхатга мувофиқ моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш учун Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси ва унинг минтақавий реставрация марказлари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузади;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва асрашга доир ишларни амалга ошириш учун лойиҳа ва пудрат ташкилотлари билан шартномалар тузади;
асрашга доир ишлар моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг тарихий-маданий қиммати ва ноёблигига путур етказмаган ҳолда амалга оширилиши бўйича узлуксиз илмий-техник назорат қилади;
асрашга доир ишларнинг моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ноёблиги ва тарихий-маданий қимматини сақлаб қолган ҳолда амалга оширилишини таъминлайди.
Реставраторларнинг янги технологияларини жорий қилиш ҳамда анъанавий меъморчилик асослари бўйича малакасини ошириш учун ўқув курсларини ташкил этади;
асрашга доир ишларни олиб боришда замонавий техника ва ишлаб чиқариш технологияларини қўллаш, янги материаллар ва конструкцияларни жорий қилишни таъминлайди.
14. Агентлик музейлар соҳасида:
а) миллий музей фондининг давлат каталогини юритиш, музей ашёлари ва музей коллекцияларини миллий музей фонди таркибига киритиш, ундан чиқариш, универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш ҳамда соҳада давлат назоратини амалга ошириш бўйича:
музейлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши ва Миллий музей фонди ҳолати устидан давлат назоратини амалга оширади;
Миллий музей фондининг давлат каталогини юритади;
музей ашёлари ва музей коллекцияларини белгиланган тартибда Миллий музей фонди таркибига киритади;
музей ашёлари ва музей коллекцияларини белгиланган тартибда Миллий музей фонди таркибидан чиқаради;
музей ашёлари ва музей коллекцияларини белгиланган тартибда тасарруфдан чиқариш ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш учун махсус рухсатнома беради;
нодавлат музейларга бириктириб қўйилган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг мулкдори олдига уларнинг сақлаш жойини ўзгартириш ёки уларни тасарруфдан чиқариш тўғрисидаги масалани қўяди;
музейлар фаолияти ва Миллий музей фонди ҳолати устидан давлат назоратини амалга оширади;
музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бут сақланишини назорат қилади, уларни сақлаш шароитларини текширади;
музей ашёлари ва музей коллекциялари ҳақида Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекциялари ҳисобини юритиш учун зарур бўлган сўровномалар йўллайди ҳамда ахборот олади;
б) музейлар фаолиятини мувофиқлаштириш, ривожлантириш, музей ходимларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, аттестациядан ўтказиш, музейларнинг тоифаларини белгилаш, миллий музей фондининг очиқлигини таъминлаш ва музей ашёлари ҳамда музей коллекцияларини ўрганиш, оммалаштириш, реставрация ва асрашга доир ишларни амалга ошириш бўйича:
музейлар фаолиятини мувофиқлаштиради, қўллаб-қувватлайди ва уларга зарур илмий-методик ёрдам кўрсатади, музейшуносликни ривожлантиради;
музейларда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва амалиётга татбиқ қилади;
музейларда давлат электрон хизматларини жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди ва уларни амалиётга татбиқ қилади;
музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ҳамда аттестациядан ўтказишни ташкил этади;
Миллий музей фондининг очиқлигини таъминлайди;
музей ашёлари ва музей коллекцияларини ўрганиш, оммалаштириш, реставрация қилиш ва асрашга доир ишларни амалга оширади;
музейларнинг тоифаларини белгилайди;
музейларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатишни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.
15. Агентлик алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар (кейинги ўринларда — тарихий-маданий ҳудудлар) соҳасида:
а) алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни муҳофаза қилиш, уларнинг паспорти, бошқариш режалари, режими, қўриқланадиган теграларини белгилаш, ушбу ҳудудлар ва тарихий маҳаллаларнинг тарихий-маданий қиммати, ноёблиги, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш бўйича:
тарихий-маданий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилади;
тарихий-маданий ҳудудларда илмий-тадқиқот фаолиятини йўлга қўяди ва уларни бошқаради;
тарихий-маданий ҳудудларнинг қўриқланадиган тегралари ва уларнинг чегараларига риоя қилинишини назорат қилади;
тарихий-маданий ҳудудларни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади;
тарихий-маданий ҳудудларнинг қўриқланадиган теграларининг чегаралари лойиҳаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;
алоҳида тартибга солиниши лозим бўлган ва моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини муҳофаза қилиш билан боғлиқ шаҳарсозлик фаолияти объектларининг чегараларини белгилайди;
тарихий-маданий ҳудудлар паспортларининг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тасдиқлайди;
тарихий-маданий ҳудудлар режими, қўриқланадиган тегралари ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тасдиқлайди;
тарихий-маданий ҳудудлар паспортларининг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тасдиқлайди;
тарихий-маданий ҳудудларда бино ва иншоотларни қуриш ёки уларни бузиш бўйича лойиҳаларни кўриб чиқади ва уларга хулоса беради;
тарихий-маданий ҳудудлар паспорти, бошқариш режалари, режими, қўриқланадиган тегралари ва чегараларига риоя қилинишини назорат қилади;
б) тарихий жойларни Умумжаҳон мероси рўйхатига киритишга тавсия этиш, Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция талаблари, ЮНЕСКО, Умумжаҳон мероси маркази, Умумжаҳон мероси қўмитаси тавсияларининг мамлакат ҳудудида бажарилишини назорат қилиш бўйича:
тарих, санъат, фан, эстетика, этнология ёки антропология нуқтаи назаридан ҳар томонлама беқиёс қимматга эга бўлган объектларни (ҳудудларни) Умумжаҳон мероси рўйхатига киритишга Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси орқали тавсия этади;
Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларнинг қўриқланадиган тегралари чегараларини ишлаб чиқади, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади ҳамда уларга риоя қилинишини назорат қилади;
Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларни бошқариш режаларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва уларга риоя қилинишини назорат қилади;
Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда бино ва иншоотларни қуриш ёки уларни бузиш бўйича лойиҳаларни кўриб чиқади ва уларга хулоса беради;
Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда бино ва иншоотларни қуриш ёки уларни бузиш бўйича лойиҳаларнинг меросга бўлган таъсирини баҳолаш ҳисоботлари тайёрланишини ташкил қилади;
Умумжаҳон мероси рўйхатига тавсия этилган ва киритилган ҳудудларни (объектларни) Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция талаблари, ЮНЕСКО, Умумжаҳон мероси маркази, Умумжаҳон мероси қўмитаси тавсиялари мамлакат ҳудудида бажарилишини ташкил қилади ва назорат қилади;
тарихий-маданий ҳудудлар, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва тарихий маҳаллаларнинг тарихий-маданий қиммати, ноёблиги, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш чораларини кўради.
16. Агентлик археология соҳасида:
а) археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш, археология тадқиқоти учун рухсатнома бериш, илмий ҳисоботни экспертизадан ўтказиш ва унинг сақланишини таъминлаш бўйича:
археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширади;
археология тадқиқотларини амалга ошириш тартиби ва шартларига риоя қилинишини назорат қилади;
археология ашёларининг ўз вақтида ҳисобга олиниши ва давлатга топширилишини назорат қилади;
археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлайди, мувофиқлаштиради, назорат қилади;
фан, маданият ва таълим муассасаларида амалга ошириладиган археология тадқиқотларини назорат қилади;
археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга ошириш учун рухсатнома беради;
археология объектларида махсус асбоб-ускуналардан фойдаланиш учун рухсатнома беради;
археология тадқиқотлари бўйича илмий ҳисоботларни қабул қилади, экспертизадан ўтказади, илмий ҳисоботларни йиғади ва уларнинг идоравий архивда сақланишини таъминлайди;
археология соҳасида илмий жамоатчилик кенгашини тузади ва унинг фаолият олиб боришини таъминлайди;
археология соҳасида илмий жамоатчилик кенгашининг хулосаларини инобатга олиб археологнинг профессионал даражасини тасдиқлаш учун очиқ варақ беради;
археология объектларида махсус асбоб-ускуналардан фойдаланиш тартиби ва шартларига риоя қилинишини назорат қилади;
археология ёдгорликларининг электрон базасини яратади ва уни мунтазам янгилаб боради;
б) археология ашёлари давлат каталогини юритиш, археология ашёларининг давлатга топширилишини ташкил қилиш ҳамда фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб қўйиш ва тасарруфдан чиқариш бўйича:
Археология ашёлари давлат каталогини юритади;
археология ашёларини Археология ашёлари давлат каталогида рўйхатдан ўтказади;
археология ашёларининг давлатга топширилишини ташкил қилади;
археология ашёларини фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб қўяди;
Археология ашёлари давлат каталогида рўйхатдан ўтказилган археология ашёларини тасарруфдан чиқариш тўғрисида қарор (буйруқ) қабул қилади;
в) археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, ҳалокат ёқасидаги археология объектларида зудлик билан тадқиқот ўтказилишини таъминлаш, археология объектларини консервациялаш, музейлаштириш ҳамда археология паркларини яратиш бўйича:
археология мероси объектларини муҳофаза қилади;
ҳалокат ёқасидаги археология объектларида зудлик билан тадқиқот ўтказилишини таъминлайди;
археология объектларини консервация қилади, музейлаштиради ҳамда археология паркларини яратади.
17. Агентлик мамлакатимиз ва хориждаги маданий бойликлар соҳасида:
а) маданий бойликларни муҳофаза қилиш, шу жумладан, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши ва унинг ҳудудига олиб кирилиши бўйича сертификат бериш ва реализация қилишни мувофиқлаштириш, маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш, уларнинг тоифасини аниқлаш, давлат реестрини юритиш, соҳада давлат назоратини амалга ошириш бўйича:
маданий бойликларни муҳофаза қилиш, шу жумладан, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши ва унинг ҳудудига олиб кирилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тартибда маданий бойликлар сирасига кирувчи ашёларнинг тоифасини аниқлайди;
маданий бойликларнинг олиб чиқилиши, вақтинча олиб чиқилиши мумкинлиги тўғрисида қарор (буйруқ) қабул қилади;
маданий бойликлар, шу жумладан, олиб чиқилаётган ва олиб кирилаётган, шунингдек, вақтинча олиб чиқилаётган ва вақтинча олиб кирилаётган маданий бойликлар давлат реестрини юритади;
«олиб чиқилади», «вақтинча олиб чиқилади» деб эълон қилинган, шунингдек, вақтинча олиб чиқилганидан кейин қайтариб олиб келинган маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказишни таъминлайди;
маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи сертификат беради;
ушлаб қолинган ёки мусодара қилинган маданий бойликларни тегишли давлат органларидан қабул қилиб олади, уларни бадиий экспертизадан ўтказади ҳамда улардан фойдаланишни белгилайди;
маданий бойликларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши назорат қилади;
маданий бойликларнинг кимошди савдосига (аукционга) қўйилишини келишади, маданий бойликларни реализация қилишини мувофиқлаштиради;
маданий бойликларни реализация қилишда уларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши мумкин эмаслиги тўғрисида харидорнинг ёзма равишда огоҳлантирилишини таъминлайди;
ушлаб қолинган ёки мусодара қилинган маданий бойликларни тегишли давлат органларидан қабул қилиб олиш, уларни бадиий экспертизадан ўтказиш ҳамда улардан фойдаланилишини ташкил қилади;
б) мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш, мунтазам янгилаб бориш ҳамда асл ёки кўчирма нусхалари, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келиш бўйича:
мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни аниқлайди, уларнинг тўлиқ маълумотлар базаси — реестрини яратишни ва уни мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
мамлакатимиз тарихи ва маданиятига доир маданий бойликларга оид тарихий экспонатларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келади;
тегишли илмий муассаса ҳамда марказлар, хусусан, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан биргаликда мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид юртимизга олиб келинган маданий бойликларни акс эттирувчи экспонатларнинг асл ёки кўчирма нусхалари, фото ва видеотасвирлари бўйича илмий тадқиқотлар олиб боради;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни аниқлайди, улар сақланаётган ташкилотлар билан илмий алоқалар ўрнатади ҳамда мазкур бойликларни юртимизга қайтариш юзасидан хориждаги мутасадди муассаса ва ташкилотларни аниқлаш ишларини амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ва унинг ёрдамида чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни юртимизга қайтариш юзасидан музокаралар олиб бориш учун зарур чора-тадбирлар кўради;
в) илмий ўрганиш асосида олинган илмий маълумотлар ва уларнинг таҳлилий натижаларига оид библиографик тўпламлар, каталоглар, китоб-альбомлар, ахборот бюллетенлари ва бошқа матбаа маҳсулотларини турли тилларда нашр этиш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритиш, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича:
хориждаги мамлакатимизнинг тарихи ва маданиятига оид маданий бойликлар ва уларнинг илмий таҳлилини оммавий ахборот воситалари ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритиш ишларини ташкил этади;
илмий ўрганиш асосида олинган илмий маълумотлар ва уларнинг таҳлилий натижаларига оид библиографик тўпламлар, каталоглар, китоб-альбомлар, ахборот бюллетенлари ва бошқа матбаа маҳсулотларини турли тилларда нашр этади, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритади;
халқаро илмий, илмий-маданий конгресслар, конференциялар, симпозиумлар, семинарларни ташкил этади, шунингдек, халқаро илмий ва маданий журналларнинг таҳрир ҳайъатлари ишларида иштирок этади;
хорижий илмий-маданий ва олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликдаги илмий тадқиқотларни бажариш учун хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг халқаро илмий грантлари жалб этилишини таъминлайди.
4-боб. Агентлик ва унинг таркибий бўлинмаларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги
1-§. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
18. Агентлик ўзига юкланган асосий вазифаларни амалга ошириш ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) Вазирлар Маҳкамасига ўз фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни киритиш;
2) ўз ваколати доирасида давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий бўлган, шу жумладан, бошқа давлат органлари билан биргаликда қарорларни қабул қилиш;
3) Агентлик ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
4) давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида моддий маданий мерос соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини ўрганиш;
5) қонунбузилиш ҳолатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда айбдор мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
6) моддий маданий мерос соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида мансабдор шахсларни ёзма равишда огоҳлантириш ва ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
7) Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича методик материаллар ва тавсияларни ишлаб чиқиш;
8) малакали хорижий мутахассисларга Маданий мерос жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда белгиланган тартибда ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш;
9) меҳнат бозорининг амалдаги коньюнктурасини ҳисобга олган ҳолда малакали мутахассисларни Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларига шартнома асосида ишга жалб этиш;
10) бошқа давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларидан Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларни, шу жумладан, статистик маълумотларни сўраш ва бепул олиш;
11) Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича белгиланган тартибда текширувлар ўтказиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш, шунингдек, ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш учун вазирлик ва идоралар, шунингдек, бошқа давлат ташкилотлари вакилларини жалб этиш;
12) текшириш давомида аниқланган ҳолатларни ўрганиш мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда бошқа ходимларини, шунингдек, жисмоний шахсларни чақириш, қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;
13) Агентликнинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларига кўриб чиқиш учун киритиш;
14) Агентликнинг таркибий бўлинмаларида, ҳудудий бошқармалар идоравий мансуб ташкилотларда ички назорат, коррупцион ҳуқуқбузарликлар ва қонунларга зид бошқа ҳаракатлар, шунингдек, Агентлик тизими ходимлари томонидан касбий одоб-ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш ва уларни минималлаштириш ҳамда профилактикасини амалга ошириш;
15) Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
16) Агентлик ваколатига кирувчи масалалар юзасидан халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифода этиш;
17) ўз ваколати доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;
18) Агентлик фаолиятини кенг ёритиш мақсадида расмий веб-сайтлар, шунингдек, ижтимоий тармоқларда саҳифалар яратиш;
19) соҳани ривожлантиришга оид долзарб ва истиқболдаги муаммолар ечимини ишлаб чиқиш мақсадида, шу жумладан, хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳларни тузиш;
20) Агентликнинг ваколатига кирувчи масалаларда судларга аризалар ва даъволарни киритиш;
21) ўз ваколати доирасида моддий маданий мерос соҳасида рухсат этувчи ҳужжат асосида амалга оширадиган юридик шахсларга аниқланган қонунчилик талаблари бузилишларини бартараф этишни юкловчи кўрсатмалар бериш;
22) Агентликнинг ва унинг идоравий мансуб ташкилотларининг давлатга тегишли мол-мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бир таркибий бўлинмадан бошқа таркибий бўлинмага ўтказиш;
23) Агентлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари томонидан ўз соҳасида улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрлар бажарилишини ҳисобга олган ҳолда уларни моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;
24) моддий маданий мерос бўйича буюртманомаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ масалаларнинг муҳокамасини ташкил этиш ва ўтказиш;
25) ўз ваколати доирасида маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган ҳолатлар юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ва уни қонунда белгиланган тартибда судга юбориш;
26) Агентлик ваколатига кирувчи масалаларни кўриб чиқишда Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларининг ҳайъат мажлисларида иштирок этиш;
27) уста-реставраторларга малака сертификатларини бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш;
28) ўз ваколати доирасида хорижий давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва сақлаш;
29) қонунчиликда белгиланган тартибда Жамғармани шакллантириш;
30) Агентлик ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
31) бюджетдан ташқари маблағларни ҳамда Агентлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари депозит ҳисобварақларида жойлашган маблағларни Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг депозит ҳисобварақларида миллий ва хорижий валютада жойлаштириш. Бунда маблағларни жойлаштиришдан олинган даромад Агентлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари бюджетдан ташқари ҳисобварақларига ушбу даромадлар моддий-техник базани такомиллаштиришга, ижтимоий ривожлантиришга, ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишга ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадларга йўналтирилган ҳолда ўтказилади;
32) Агентлик фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган тегишли тузилмаларни ташкил этиш, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг уставлари (низомлари)ни тасдиқлаш;
33) давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга риоя қилиш шарти билан текширув ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш, давлат органларининг электрон базаларидан (банкларидан) фойдаланиш учун хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудларига ва биноларига кириш.
Агентлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
19. Агентлик:
ўзига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши, шунингдек, моддий маданий мерос, музейлар, археология, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши соҳасида давлат сиёсати самарали амалга оширилиши;
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ҳамда самарали бажарилиши, прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.
2-§. Агентлик марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
20. Агентликнинг марказий аппарати ўзига юкланган асосий вазифаларни амалга ошириш ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан Агентликнинг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган, таҳлил қилиш ва ишлаш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;
2) давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига, шунингдек, соҳанинг барча субъектларига ҳамда уларнинг мулкдорларига (балансда сақловчиларга) соҳасида аниқланган қонун бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
3) тегишли маълумотлар базаларидан, давлат ахборот тизимларидан ва ваколатли органлар ресурсларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;
4) Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган маълумот ва ҳужжатларни давлат бошқаруви органларидан ва ташкилотларидан ва уларнинг мансабдор шахсларидан бепул сўраш ва олиш;
5) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари иштирокида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилишлар ўтказиш;
6) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари, шунингдек, Агентликнинг идоравий мансуб бошқа ташкилотлари раҳбарларига тезкор ҳал қилиниши талаб этиладиган ва Агентликка юкланган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
7) Агентликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакилларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил этиш;
8) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан улар киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқишни талаб қилиш, зарур бўлганда уларни қайта кўриб чиқиш учун қайтариш;
9) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг қарорлари, буйруқлари ва бошқа ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Агентлик ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишига оид фаолиятини ўрганиш ва текшириш;
10) Агентликка юкланган вазифаларни амалга ошириш учун илмий-тадқиқот, лойиҳалаш ташкилотлари, олий таълим муассасалари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларни уларнинг хоҳишига кўра ҳамда шартнома асосида жалб этиш;
11) моддий маданий мерос, музейлар, археология, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши соҳасининг йиллик ҳамда истиқболли режаларини тасдиқлаш ва устувор йўналишларни белгилаш;
12) моддий маданий мерос, музейлар, археология, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши соҳасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича чоралар кўриш;
13) Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш;
14) қонунчилик ҳужжатларида Агентлик томонидан тартибга солинадиган соҳадаги масалалар мавзусида ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
15) Агентликка юкланган вазифаларни сифатли амалга оширишда ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини жалб этиш;
16) Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларининг кўриб чиқиши учун таклифлар киритиш.
Агентлик марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
21. Агентлик марказий аппарати:
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
соҳани ривожлантириш режалари, кутилаётган истиқболдаги ва жорий кўрсаткичларга эришиш бўйича Агентлик бўлимларининг фаолиятини ташкил этиш;
Агентлик томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек, Агентлик қабул қиладиган қарорларни сифатли тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш;
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар томонидан дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавоб беради.
5-боб. Агентлик раҳбариятининг асосий функционал вазифалари
22. Қуйидагилар Агентлик директорининг (кейинги ўринларда — директор) асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
1) соҳада Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
2) Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
3) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва чора-тадбирларнинг бажарилиши ҳолатини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқларини бажариш;
5) ўз ўринбосарлари ва Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Агентлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;
6) Агентлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, соҳани ривожлантириш тенденцияларидан келиб чиқиб Агентлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилиши назоратини таъминлаш;
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига , ««Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сонли қарорига , «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида сифатли ижро этилиши учун таркибий ва ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
8) Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
9) Агентликда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
10) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг номенклатурасига кирадиган вакант лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Агентликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
11) « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида », « Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентлари талабларига мувофиқ Агентлик фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишлаб чиқилишида, Вазирлар Маҳкамаси Раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
12) « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида », « Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ Агентликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;
13) ўз ваколати доирасида қарорлар қабул қилиш, зарур ҳолларда давлат бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда қарорлар қабул қилиш;
14) Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
15) ўз ўринбосарларининг фаолияти натижадорлиги ва самарадорлигини тизимли равишда танқидий ўрганиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, ҳисоботлар якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
16) Агентликнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
17) Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини ва Агентликнинг бошқа мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
18) Агентлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
19) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
20) Агентлик ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
21) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида , Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
22) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Агентлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
23) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
24) Агентлик таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни, лавозим йўриқномалари, ҳудудий бошқармалар, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотларнинг низом ва уставларини ҳамда Агентликнинг бошқа локал ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
25) Агентлик марказий аппарати ходимларини (директор ўринбосарларидан ташқари) тайинлаш, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш.
Бунда ушбу кичик банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган раҳбарлар ва ходимларни, шу жумладан, давлат музейлари директорлари лавозимларига номзодларни тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш масалалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан кўриб чиқилади;
26) Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар мансабдор шахслари ва ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, қарорлар, фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш;
27) ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларининг, шунингдек, Агентлик тизимидаги бошқа ташкилотларнинг тузилмаларини, штатлар жадвалини, даромад ва харажатлар сметасини, шунингдек, Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ва муассасаларнинг штатлар жадвалини, даромад ва харажатлар сметасини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
28) Агентликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари, шунингдек, Агентлик тизимидаги бошқа ташкилотларнинг тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
29) меҳнат бозорининг амалдаги коньюнктурасини ҳисобга олган ҳолда мутахассисларни шартнома асосида Агентликка ишга жалб этиш;
30) Агентликнинг идоравий мансуб ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатларини бузган ҳолда қабул қилинган буйруқлари ва қарорларини (кўрсатмаларини) бекор қилиш;
31) алоҳида ўзини кўрсатган ходимларни уларга давлат мукофотлари бериш учун уларнинг номзодларини белгиланган тартибда тақдим этиш;
32) Агентлик фаолиятига оид соҳаларда халқаро ва ҳукуматлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш бўйича халқаро тадбирларда иштирок этиш;
33) зарурат бўлганда, Агентлик директорининг буйруғи асосида Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари балансида бўлган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларининг қўриқланилишини таъминлаш учун қоровуллар штатларини киритиш;
Директор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функционал вазифаларига ҳам эга бўлиши мумкин.
22 1 . Агентлик директори жамоатчилик асосида Жамғарма раисининг ўринбосари ҳисобланади ҳамда у Агентлик фаолиятига оид масалаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси билан бамаслаҳат ҳолда олиб боради.
23. Қуйидагилар Агентлик директори ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
а) Агентлик директорининг биринчи ўринбосари:
миллий музей фондининг давлат каталогини юритиш, музей ашёлари ва музей коллекцияларини миллий музей фонди таркибига киритиш, ундан чиқариш, универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш ҳамда соҳада давлат назоратини амалга ошириш;
музейлар фаолиятини мувофиқлаштириш, ривожлантириш, музей ходимларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, аттестациядан ўтказиш, музейларнинг тоифаларини белгилаш, миллий музей фондининг очиқлигини таъминлаш ва музей ашёлари ҳамда музей коллекцияларини ўрганиш, оммалаштириш, реставрация ва асрашга доир ишларни амалга ошириш;
маданий бойликларни муҳофаза қилиш, шу жумладан, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши ва унинг ҳудудига олиб кирилиши бўйича сертификат бериш ва реализация қилишни мувофиқлаштириш, маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш, уларнинг тоифасини аниқлаш, давлат реестрини юритиш, соҳада давлат назоратини амалга ошириш;
б) Агентлик директори ўринбосари:
узлуксиз равишда илмий-техник назорат қилиш, тарихий-маданий экспертиза ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг тарихий-маданий қимматга таъсири бўйича экспертизасини амалга ошириш;
алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни муҳофаза қилиш, уларнинг паспорти, бошқариш режаларини, режими, қўриқланадиган теграларини белгилаш, ушбу ҳудудлар ва тарихий маҳаллаларнинг тарихий-маданий қиммати, ноёблиги, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш;
тарихий жойларни Умумжаҳон мероси рўйхатига киритишга тавсия этиш, Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция талаблари, ЮНЕСКО, Умумжаҳон мероси маркази, Умумжаҳон мероси қўмитаси тавсияларининг мамлакат ҳудудида бажарилишини назорат қилиш;
в) Агентлик директори ўринбосари:
моддий маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, тарғиб қилиш, Моддий маданий мерос объектларининг давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастрини юритиш, қўриқланадиган теграларини белгилаш ҳамда соҳада давлат назоратини амалга ошириш;
моддий маданий мерос объектларидан оқилона фойдаланиш, шу жумладан, уларни давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш, соҳани рақамлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш, буюртмачи функциясини бажариш;
г) умумий функционал вазифалари:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
директор вақтинча бўлмаганда директорнинг буйруғи асосида унинг вазифаларини бажариш;
Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва чора-тадбирларнинг бажарилиши ҳолатини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига , ««Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сонли қарорига , «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида сифатли ижро этилиши учун таркибий ва ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Агентлик директорининг қарорлари, буйруқлари, фармойишлари ва топшириқлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Агентлик директорига таклифлар киритиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Агентлик фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Агентлик директори томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда директорнинг топшириғига биноан иштирок этиш;
Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ хизмат сафарларига чиқиш ва бўлиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш;
Агентлик фаолиятига оид тегишли масалалар бўйича Агентлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш ҳамда ушбу соҳалардаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Агентлик директорига киритиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни директорга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;
Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Агентлик фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга доир таклифларни директорга киритиш;
давлат хизматлари самарадорлигини, улардан эркин фойдаланишни ва кўрсатилиши сифатини ошириш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
24. Қуйидагилар Агентлик таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
2) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
3) тегишли таркибий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
4) прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Агентлик раҳбариятига киритиш;
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш, Агентлик таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига , ««Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига , Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши чора-тадбирларини кўриш;
6) Агентлик директори ва унинг ўринбосарлари қарорлари, буйруқлари, фармойишлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
7) таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
8) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Агентликнинг тегишли таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти соҳасига оид масалалар бўйича амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
9) таркибий бўлинмалар фаолияти соҳаларига оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;
10) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда директорнинг мутасаддилик қилинадиган ўринбосарларига таклифлар киритиш, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
11) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Агентлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентлари талабларига мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Агентлик раҳбариятининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;
12) Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ хизмат сафарларига чиқиш ва бўлиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
13) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, ҳисоботлар якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;
14) Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, таркибий бўлинмалар ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
15) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
16) соҳа фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантиришга доир таклифларни Агентлик раҳбариятига киритиш;
17) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
19) давлат сири сирасига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
25. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
6-боб. Агентлик раҳбарларининг жавобгарлиги
26. Агентлик директори:
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;
ушбу Низомнинг тегишли бандларида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;
мазкур Низомнинг тегишли бандларида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
27.Директор ўринбосарлари:
Агентликнинг ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларида Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;
ушбу Низомнинг тегишли бандларида назарда тутилган Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;
мазкур Низомнинг тегишли бандларида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
28. Агентлик таркибий бўлинмалари раҳбарлари:
тегишли таркибий тузилмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши учун;
ушбу Низомнинг тегишли бандларида назарда тутилган Агентлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
мазкур Низомнинг тегишли бандларида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
29. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг жавобгарлиги Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
7-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
1-§. Агентлик раҳбарияти
30. Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
31. Агентлик директори бўлмаган вақтда унинг ваколатлари директорнинг биринчи ўринбосарига юклатилади.
32. Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра туризм ва маданий мерос вазирининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.
33. Агентлик марказий аппарати, таркибий бўлинмалари ҳамда агентлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарлари Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
34. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳудудий бошқарма бошлиқ ўринбосарлари Агентлик билан келишган ҳолда ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этади.
35. Агентлик директори Агентлик марказий аппаратининг бошқармалари ва бўлимлари, ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг низомларини белгиланган тартибда тасдиқлайди.
3-§. Агентликнинг кенгаши, маслаҳат ва эксперт органлари
39. Агентликда унинг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи директорнинг ўринбосари (кенгаш раиси), Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларидан иборат Тармоқ илмий-техник кенгаши Агентлик директорининг буйруғи билан ташкил этилади.
Тармоқ илмий-техник кенгаши низоми ва унинг шахсий таркиби Агентлик директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
40. Агентликда директор буйруғи билан кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари тузилиши мумкин.
Агентликда тузиладиган кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар Агентлик директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
8-боб. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
41. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланиб борилади.
42. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳолар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
43. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Агентлик раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;
Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.
Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезони Агентлик директори томонидан белгиланади.
9-боб. Агентликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш
44. Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
45. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, илмий даражалар, узоқ муддат узлуксиз хизмати учун устама ҳақлар, байрам кунлари учун мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан, рағбатлантириш тўловлари, қўшимча моддий рағбатлантириш тўловларидан ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.
46. Агентлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар директор томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади.
47. Қуйидагилар Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Жамғарма маблағлари;
илмий тадқиқотларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва бошқа ташкилотлар томонидан ажратиладиган грантлар;
Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларига тегишли моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларига ташриф буюришдан ва уларга уюштирилган экскурсиялардан тушган маблағлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
48. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига:
Агентлик ходимларининг иш ҳақларини тўлаш ва моддий рағбатлантиришни амалга оширишнинг манбаи бўлиб меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, Жамғарма маблағлари, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ҳамда республиканинг бюджет муассасалари ва ташкилотларида иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида» 1995 йил 16 августдаги ПФ-1213-сон Фармонига мувофиқ бюджет муассасалари ва ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш махсус фонди;
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида» 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан белгиланган лавозим маошларига 20 фоизли устама ҳақ татбиқ этилади.
49. Агентлик ва унинг тизим ташкилотлари ходимларига Жамғарма маблағлари ҳисобидан:
кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):
1 дан 3 йилгача — 0,2;
3 дан 5 йилгача — 0,5;
5 дан 10 йилгача — 0,7;
10 дан 15 йилгача — 0,9;
15 дан 20 йилгача — 1,1;
20 дан юқори — 1,4.
Кўп йиллик ишлаганлик учун устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Агентлик раҳбари томонидан тасдиқланадиган тартиб асосида амалга оширилади.
Ходимлар фаолиятининг натижадорлигига кўра иш берувчининг алоҳида буйруғи билан белгиланадиган, лавозим маошидан (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) 200 фоизгача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устама;
фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга шахслар учун — лавозим маошининг 30 фоизигача, фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига эга шахслар учун — лавозим маошининг 60 фоизигача қўшимча тўловлар;
ҳар ойлик йўлкира учун харажатларни қоплаш бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўловлар, хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлардан ташқари;
ҳар ойлик озиқ-овқат учун харажатларни қоплаш бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўловлар;
Агентлик ва унинг бошқармалари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 131-моддасида белгиланган байрамларда қўшимча мукофот пули берилиши мумкин.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотлари ходимларига қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тўловлар ҳам тўланиши мумкин.
Бундан ташқари, Агентлик директори томонидан махсус ва шахсий устамалар белгиланиши мумкин.
50. Агентлик ходимларининг асосланган аризасига асосан Жамғарма маблағлари ҳисобидан Агентлик директорининг буйруғи билан меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ажратилган маблағлар доирасида қуйидаги ҳолларда қўшимча тарзда моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин:
яқин қариндошлари вафот этганда — ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхасига асосан;
алоҳида эҳтиёж туғилганда (бахтсиз ҳодиса, тўй ва бошқа маросимлар муносабати билан, узоқ муддатли касаллик сабабли махсус даволаниш ва соғлиқни қайта тиклаш учун, шунингдек, оиладаги оғир моддий аҳвол сабабли ва бошқа ҳолатлар).
51. Жамғарма маблағлари ҳисобидан давлат назоратини бевосита амалга оширган Агентлик ва унинг бошқармалари ходими:
маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланган ҳолатда, суд қарори қонуний кучга киргандан сўнг — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 100 фоизи миқдорида;
жиноят аниқланган ҳолатда, суд ҳукми қонуний кучга киргандан сўнг — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 бараваригача миқдорда мукофотланади.
52. Агентлик бошқарув ходимлари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддат узлуксиз хизмати, унвонлар (мартаба даражалари, малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади.
10-боб. Агентликнинг ҳисобот бериши
53. Директор мунтазам равишда Агентликнинг фаолияти тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
54. Вазирлар Маҳкамаси Агентлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун уларнинг фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Агентлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
55. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Агентликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.
11-боб. Якунловчи қоидалар
56. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
57. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 15 октябрь,
649-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Turizm, sport va madaniy meros sohalarida davlat boshqaruvi tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 6-apreldagi PF-6199-son Farmoni hamda “Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi faoliyatini tashkil etish hamda sohani innovatsion rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 19-iyundagi PQ-5150-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) huquqiy maqomi, tuzilmasi, asosiy vazifalari va funksiyalari;
Agentlik faoliyatini tashkil etish tartibi;
Agentlikning huquqlari va javobgarligi, oʻz tarkibiy boʻlinmalari hamda boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorlik qilishi;
Agentlik rahbarlarining funksional vazifalari va javobgarligi;
Agentlik faoliyati samaradorligini baholash mezonlari;
Agentlik faoliyatini moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlash, uning xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi bir oy muddatda:
ushbu qaror bilan tasdiqlangan Nizomdan kelib chiqib Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar Madaniy meros boshqarmalari toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlasin;
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oʻzbekiston Respublikasi turizm va sport vaziri A.A. Abduxakimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 15-oktabrdagi 649-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) maqomi, asosiy vazifalari, funksiyalari, huquqlari, javobgarligi, faoliyatini tashkil etish va hisobot berish tartibini, shuningdek, uning rahbarlarining funksional vazifalari va javobgarligini belgilaydi.
2. Agentlik va uning hududiy boshqarmalari moddiy madaniy meros, muzeylar, arxeologiya, madaniy boyliklarning olib chiqilishi va olib kirilishi sohasida maxsus vakolatli davlat boshqaruvi organi hisoblanadi.
3. Agentlik oʻz faoliyatini bevosita Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi bilan maslahatlashgan holda olib boradi hamda Vazirlar Mahkamasiga hisobot beradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi Agentlikka madaniy meros sohasida davlat siyosatini amalga oshirishga koʻmaklashadi, shuningdek, Agentlik va uning tizimidagi tashkilotlar faoliyatini rivojlantirish, ishini samarali tashkil etish, ularga yuklatilgan vazifalar va funksiyalar toʻliq bajarilishi boʻyicha tavsiyalar beradi.
4. Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniy meros boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) oʻz faoliyatida bevosita Agentlikka boʻysunadi va hisobot beradi.
5. Agentlik oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga hamda ushbu Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga asosan amalga oshiradi.
6. Agentlikning oʻz vakolatlari doirasida qabul qilgan qarorlari davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa tashkilotlar va ularning mansabdor shaxslari, shuningdek, fuqarolar tomonidan bajarilishi majburiy hisoblanadi.
7. Agentlik, uning hududiy boshqarmalari va tuzilmasiga kiruvchi tashkilotlar yuridik shaxslar hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga va blankalarga, mustaqil balansga, Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga, bank hisobvaraqlariga, shu jumladan, xorijiy valyutadagi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga egadir.
8. Agentlikning rasmiy nomi:
a) davlat tilida:
toʻliq nomi — Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi;
qisqartirilgani nomi — Madaniy meros agentligi;
b) rus tilida:
toʻliq nomi — Agentstvo kulturnogo naslediya Respubliki Uzbekistan;
qisqartirilgani nomi — Agentstvo kulturnogo naslediya;
v) ingliz tilida:
toʻliq nomi — Agency of sultural heritage of the Republic of Uzbekistan;
qisqartirilgani nomi — Agency of sultural heritage.
9. Agentlikning joylashgan yeri (pochta manzili): Toshkent shahri, Taras Shevchenko koʻchasi, 1-uy, 100029.
2-bob. Agentlikning tuzilmasi
10. Agentlik tizimiga quyidagilar kiradi:
Agentlikning markaziy apparati;
hududiy boshqarmalar;
Oʻzbekiston davlat sanʼat muzeyi, Oʻzbekiston amaliy sanʼat va hunarmandchilik tarixi davlat muzeyi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi tarixi va madaniyati davlat muzeyi, I.V. Savitskiy nomidagi Qoraqalpogʻiston davlat sanʼat muzeyi, Berdaq nomidagi Qoraqalpoq adabiyoti tarixi davlat muzeyi, Oʻzbekiston zamonaviy sanʼati muzeyi, Andijon, Jizzax, Qashqadaryo, Navoiy, Namangan, Sirdaryo, Fargʻona viloyatlari tarixi va madaniyati davlat muzeylari, Termiz arxeologiya muzeyi, Angren shahar tarixi muzeyi, Chirchiq shahar tarixi muzeyi, Olmaliq shahar oʻlkashunoslik muzeyi, Oqqoʻrgʻon tumani tarix-oʻlkashunoslik muzey-memoriali;
“Buxoro”, “Shahrisabz”, “Samarqand”, “Termiz”, “Qoʻqon”, “Ichan-qalʼa” davlat muzey-qoʻriqxonalari;
Yangiyoʻl shahar Usmon Yusupov memorial uy-muzeyi, Abdulla Qahhor uy-muzeyi, Gʻafur Gʻulom uy-muzeyi, Muxtor Ashrafiy uy-muzeyi, Oybek uy-muzeyi, Sergey Borodin uy-muzeyi, Sergey Yesenin muzeyi, Tamaraxonim uy-muzeyi, Oʻrol Tansiqboyev uy-muzeyi, Yunus Rajabiy uy-muzeyi, Abdulla Qodiriy uy-muzeyi, Abdulla Qodiriy memorial muzeyi, Toʻra Sulaymon uy muzeyi;
Yahyo Gʻulomov nomidagi Samarqand arxeologiya instituti (“Arxeologik topilmalar fondi” noyob ilmiy obyekti bilan);
Registon ansamblini taʼmirlash va undan foydalanish direksiyasi, “Oʻzbek — turkman doʻstlik uyi” va “Ulli hovli” majmuasi” direksiyasi, Abu Muin Nasafiy majmuasini boshqarish va obodonlashtirish direksiyasi;
“Moziydan sado” jurnali tahririyati;
“Madaniy meros ilmiy-tadqiqot instituti”, “Madaniy meros obyektlari restavratsiyasi direksiyasi va uning mintaqaviy markazlari.
3-bob. Agentlikning asosiy vazifalari va funksiyalari
1-§. Agentlikning vazifalari
11. Agentlikning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:
a) moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish sohasida:
moddiy madaniy meros obyektlarini aniqlash, hisobga olish, muhofaza qilish, targʻib qilish, davlat reyestri, elektron katalogi, pasporti va davlat kadastrini yuritish, qoʻriqlanadigan tegralarini belgilash hamda moddiy madaniy meros sohasida davlat nazoratini amalga oshirish;
moddiy madaniy meros obyektlaridan oqilona foydalanish, shu jumladan, ularni davlat-xususiy sheriklik asosida samarali boshqarish, moddiy madaniy meros sohasini raqamlashtirish va zamonaviy axborot texnologiyalarini joriy etish;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarida asrashga doir ishlarni amalga oshirish, buyurtmachi funksiyasini bajarish, uzluksiz ravishda ilmiy-texnik nazorat qilish, tarixiy-madaniy ekspertiza va loyiha-smeta hujjatlarining tarixiy-madaniy qimmatga taʼsiri boʻyicha ekspertizasini amalga oshirish;
b) muzeylar sohasida:
milliy muzey fondining davlat katalogini yuritish, muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarini milliy muzey fondi tarkibiga kiritish, undan chiqarish, universal huquqiy vorislik tartibida yoxud boshqa usulda bir shaxsdan ikkinchi shaxsga oʻtkazish hamda muzey sohasida davlat nazoratini amalga oshirish;
muzeylar faoliyatini muvofiqlashtirish, rivojlantirish, muzey xodimlarining malakasini oshirish, qayta tayyorlash, attestatsiyadan oʻtkazish, muzeylarning toifalarini belgilash, milliy muzey fondining ochiqligini taʼminlash va muzey ashyolari hamda muzey kolleksiyalarini oʻrganish, ommalashtirish, restavratsiya va asrashga doir ishlarni amalga oshirish;
v) alohida muhofaza qilinadigan tarixiy-madaniy hududlar sohasida:
alohida muhofaza qilinadigan tarixiy-madaniy hududlarni muhofaza qilish, ularning pasporti, boshqarish rejalari, rejimi, qoʻriqlanadigan tegralarini belgilash, ushbu hududlar va tarixiy mahallalarning tarixiy-madaniy qimmati, noyobligi, tabiiy landshafti va oʻziga xosligini saqlab qolish;
tarixiy joylarni Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritishga tavsiya etish, Umumjahon madaniy va tabiiy merosini muhofaza qilish toʻgʻrisidagi konvensiya talablari, YUNESKO, Umumjahon merosi markazi, Umumjahon merosi qoʻmitasi tavsiyalarining mamlakat hududida bajarilishini nazorat qilish;
g) arxeologiya sohasida:
arxeologiya tadqiqotlarini qoʻllab-quvvatlash, muvofiqlashtirish, nazorat qilish, arxeologiya tadqiqoti uchun ruxsatnoma berish, ilmiy hisobotni ekspertizadan oʻtkazish va uning saqlanishini taʼminlash;
Arxeologiya ashyolari davlat katalogini yuritish, arxeologiya ashyolarining davlatga topshirilishini tashkil qilish hamda fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirib qoʻyish va tasarrufdan chiqarish;
arxeologiya merosi obyektlarini muhofaza qilish, halokat yoqasidagi arxeologiya obyektlarida zudlik bilan tadqiqot oʻtkazilishini taʼminlash, arxeologiya obyektlarini konservatsiyalash, muzeylashtirish hamda arxeologiya parklarini yaratish;
d) mamlakatimiz va xorijdagi madaniy boyliklar sohasida:
madaniy boyliklarni muhofaza qilish, shu jumladan, ularning Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqilishi va uning hududiga olib kirilishi boʻyicha sertifikat berish va realizatsiya qilishni muvofiqlashtirish, madaniy boyliklarni badiiy ekspertizadan oʻtkazish, ularning toifasini aniqlash, davlat reyestrini yuritish, madaniy boyliklar sohasida davlat nazoratini amalga oshirish;
mamlakatimiz tarixi va madaniyatiga oid xorijdagi madaniy boyliklarni aniqlash, ularning toʻliq maʼlumotlar bazasini yaratish, muntazam yangilab borish hamda asl yoki koʻchirma nusxalari, foto va videotasvirlarini yurtimizga olib kelish;
ilmiy oʻrganish asosida olingan ilmiy maʼlumotlar va ularning tahliliy natijalariga oid bibliografik toʻplamlar, kataloglar, kitob-albomlar, axborot byulletenlari va boshqa matbaa mahsulotlarini turli tillarda nashr etish, ommaviy axborot vositalari va Internet jahon axborot tarmogʻida keng yoritish, xalqaro va xorijiy tashkilotlar bilan hamkorlik qilish.
2-§. Agentlikning funksiyalari
12. Agentlik oʻziga yuklangan asosiy vazifalarga muvofiq ushbu paragrafda belgilangan funksiyalarni bajaradi.
13. Agentlik moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish sohasida:
a) moddiy madaniy meros obyektlarini aniqlash, hisobga olish, muhofaza qilish, targʻib qilish, davlat reyestri, elektron katalogi, pasporti va davlat kadastrini yuritish, qoʻriqlanadigan tegralarini belgilash hamda sohada davlat nazoratini amalga oshirish boʻyicha:
tarixiy, ilmiy, badiiy yoki oʻzgacha madaniy qimmatga ega boʻlgan obyektlarni aniqlaydi, ularni hujjatlashtiradi va davlat hisobiga oladi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari tarixiy-madaniy ekspertizasini tashkil etadi va amalga oshiradi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari toifalarini belgilaydi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarining holati haqida hisobotlar tuzadi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari davlat reyestrini yuritadi;
tarixiy-madaniy qimmatga ega boʻlgan obyektlarni moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari davlat reyestriga kiritish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga belgilangan tartibda taklif kiritadi;
jisman toʻla yoʻqotilgan yoki madaniy meros koʻchmas mulk obyekti sifatida oʻz qimmatini yoʻqotgan madaniy meros koʻchmas mulk obyektini moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari davlat reyestridan chiqarish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritadi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari elektron katalogini yuritadi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari pasportini shakllantiradi va yangilab boradi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari davlat kadastrini yuritadi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari davlat kadastri axborotini tizimga soladi, saqlaydi va yangilab boradi;
Davlat kadastrlari yagona tizimiga kiritish uchun tegishli axborot taqdim etadi;
foydalanuvchilarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari davlat kadastriga oid axborot bilan taʼminlaydi;
moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish, asrash, targʻib qilish va ulardan foydalanish boʻyicha davlat dasturlari, chora-tadbirlarni ishlab chiqadi va amalga oshiradi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari holati monitoringini amalga oshiradi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarida muhofaza belgilari oʻrnatilishini tashkil qiladi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari qoʻriqlanadigan tegralarining loyihalari ishlab chiqilishini tashkil qiladi hamda tasdiqlaydi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari joylashgan aholi punktlarining bosh rejalari loyihalarini koʻrib chiqadi va ularga xulosa beradi;
yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan moddiy madaniy meros toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlaridan foydalanishdan topilgan daromadlar va ularning sarflanishiga oid maʼlumotlarni tegishli subyektlardan soʻrab oladi hamda ularga ushbu mablagʻlardan samarali foydalanish boʻyicha koʻrsatma beradi;
moddiy madaniy meros obyektlarining muhofaza qilinishi, targʻib qilinishi va ulardan oqilona foydalanilishini taʼminlaydi;
moddiy madaniy meros obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni, moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari davlat reyestrini hamda davlat reyestridan chiqarilgan moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari haqidagi tegishli maʼlumotlarni ommaviy axborot vositalari, Agentlikning rasmiy veb-saytida va boshqa axborot vositalarida eʼlon qiladi;
ommaviy axborot vositalari, internet saytlar, ijtimoiy tarmoqlarda maxsus sahifalar tashkil etadi va ularga moddiy madaniy meros obyektlariga oid materiallarni joylashtirib boradi;
ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qilingan sohaga oid maʼlumotlarni tahlil qilib boradi va zarur hollarda ularga tegishli munosabat bildiradi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini muhofaza qilishga jamoatchilik eʼtiborini qaratishga xizmat qiladigan ommaviy tadbirlar, koʻrik-tanlov va boshqa tadbirlarni tashkil qiladi;
olimlar, xalq ustalari, restavratorlar, ekspertlar bilan yaqin hamkorlik qiladi;
moddiy madaniy meros, arxeologiya va muzey sohalari boʻyicha ekspertlarning roʻyxatini tuzadi va tasdiqlaydi;
moddiy madaniy meros sohasida jamoatchilik nazorati amalga oshirilishini qoʻllab-quvvatlaydi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari boʻyicha jamoatchi inspektorlar yagona roʻyxatini yuritadi;
taʼmirshunoslik yoʻnalishidagi oʻziga xos uslub, anʼana va maktablarni rivojlantirishga koʻmaklashadi;
xalqaro va xorijiy tashkilotlar bilan hamkorlikni rivojlantiradi, xalqaro va xorijiy tashkilotlarni jalb etadi;
moliya institutlarining grantlari, kreditlari va homiylik xayriyalarini jalb etish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshiradi;
sohaga oid xalqaro tajribalarni oʻrganadi va ularni joriy qilish boʻyicha taklif tayyorlaydi;
b) moddiy madaniy meros obyektlaridan oqilona foydalanish, shu jumladan, ularni davlat-xususiy sheriklik asosida samarali boshqarish, sohani raqamlashtirish va zamonaviy axborot texnologiyalarini joriy etish boʻyicha:
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini davlat-xususiy sheriklik asosida samarali boshqaradi va ulardan foydalanishni tashkil qiladi;
davlat-xususiy sheriklik asosida beriladigan moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari roʻyxatini tuzadi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini davlat-xususiy sheriklik asosida berish shartlari, sheriklik, uning konsepsiyasi, bitimi hamda tender hujjatlari loyihalarini ishlab chiqadi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini davlat-xususiy sheriklik asosida berish boʻyicha tender va tanlovlarni belgilangan tartibda tashkil qiladi;
investitsiya majburiyatlari, davlat-xususiy sheriklik shaklida ijaraga beriladigan moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlariga oid maʼlumotlar bazasini yaratadi, yangilab boradi va ochiq manbalarda eʼlon qilib boradi;
davlat-xususiy sheriklik asosida foydalanishga beriladigan moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlaridan oqilona foydalanishni va ularni muhofaza qilinishini taʼminlaydi;
davlat-xususiy sheriklik asosida foydalanishga beriladigan moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlariga har qanday salbiy taʼsirlarning oldini olish choralarini koʻradi, uzluksiz ravishda davlat va ilmiy-texnik nazorat olib boradi;
madaniy meros sohasini toʻliq raqamlashtiradi va sohaga zamonaviy axborot texnologiyalarini keng joriy etadi;
madaniy meros obyektlarida zamonaviy axborot texnologiyalarini joriy etish yuzasidan takliflar ishlab chiqadi va amaliyotga tatbiq etadi;
madaniy meros obyektlarida davlat elektron xizmatlarini joriy qilish boʻyicha takliflar tayyorlaydi va amaliyotga tatbiq etadi;
moddiy madaniy meros obyektlari toʻgʻrisidagi maxsus elektron portalni yaratadi, amaliyotga joriy etadi, uni moddiy madaniy meros obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan toʻldiradi;
maxsus elektron portalni davlat elektron xizmatlari va Davlat kadastrlari yagona tizimi bilan integratsiya qiladi;
boʻsh turgan moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini aniqlaydi va ulardan samarali foydalanish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;
boʻsh turgan va foydalanish mumkin boʻlgan, shu jumladan, ijaraga beriladigan moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlariga oid maʼlumotlar bazasini yaratadi, yangilab boradi va ochiq manbalarda eʼlon qiladi;
boʻsh turgan moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarining fizik va texnik holatini oʻrganadi, ulardan foydalanish mumkinligi yoki foydalanish mumkin emasligi boʻyicha xulosa beradi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini tekin foydalanishga berish asoslanganligini koʻrib chiqadi va xulosa beradi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini belgilangan tartibda ijaraga beradi;
davlat mulki hisoblangan moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini operativ boshqarish huquqi asosida biriktirib berish asoslanganligini koʻrib chiqadi va xulosa beradi;
v) moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarida asrashga doir ishlarni amalga oshirish, buyurtmachi funksiyasini bajarish, uzluksiz ravishda ilmiy-texnik nazorat qilish, tarixiy-madaniy ekspertiza va loyiha-smeta hujjatlarining tarixiy-madaniy qimmatga taʼsiri boʻyicha ekspertizasini amalga oshirish boʻyicha:
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarida asrashga doir ishlarni, shu jumladan, konservatsiyalash, tuzatish, taʼmirlash, restavratsiya qilish, hozirgi zamonda foydalanishga moslashtirishni, shuningdek, ular bilan bogʻliq ilmiy va ilmiy-texnik tadqiqotlar, loyihalash hamda ishlab chiqarish ishlarini tashkil qiladi va muvofiqlashtiradi;
asrashga doir ishlar amalga oshirilishi lozim boʻlgan moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari manzilli roʻyxatini shakllantiradi va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi bilan kelishgan holda tasdiqlanishini tashkil etadi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarida asrashga doir ishlarni rejalashtiradi;
asrashga doir ishlarni rejalashtirish va amalga oshirishning barcha bosqichlarini ilmiy-texnik tadqiq etish uchun har bir obyektning oʻziga xosligi va holatidan kelib chiqib ilmiy-texnik tadqiqot guruhlari tuzadi;
ilmiy-texnik tadqiqot guruhlari aʼzolari mehnatiga haq toʻlaydi, bu bilan bogʻliq xarajatlarni asrashga doir ishlarni loyiha-smeta hujjatlarida nazarda tutadi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini asrashga doir ishlarning loyiha-smeta hujjatlarini moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarining tarixiy-madaniy qimmatiga taʼsiri boʻyicha ekspertizadan oʻtkazadi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini ilmiy va ilmiy-texnik tadqiq etadi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini asrashga doir ishlar uchun ruxsatnomani beradi;
madaniy meros koʻchmas mulk obyektlarini asrashga doir faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziya beradi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarida asrashga doir ishlarni amalga oshirishda buyurtmachi funksiyasini bajaradi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Turizm va sport vazirligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida ” 2021-yil 6-apreldagi PQ-5054-son va “ Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi faoliyatini tashkil etish hamda sohani innovatsion rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2021-yil 19-iyundagi PQ-5150-son qarorlariga asosan Ilmiy-texnik tadqiqot guruhlari va Agentlikning Ilmiy-ekspert kengashining ijobiy xulosalari asosida Agentlik direktori tomonidan tasdiqlangan manzilli roʻyxatga muvofiq moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarida asrashga doir ishlarni amalga oshirish uchun Madaniy meros obyektlari restavratsiyasi direksiyasi va uning mintaqaviy restavratsiya markazlari bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar tuzadi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini asrashga doir ishlarning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va asrashga doir ishlarni amalga oshirish uchun loyiha va pudrat tashkilotlari bilan shartnomalar tuzadi;
asrashga doir ishlar moddiy madaniy meros koʻchmas mulk obyektlarining tarixiy-madaniy qimmati va noyobligiga putur yetkazmagan holda amalga oshirilishi boʻyicha uzluksiz ilmiy-texnik nazorat qiladi;
asrashga doir ishlarning moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari noyobligi va tarixiy-madaniy qimmatini saqlab qolgan holda amalga oshirilishini taʼminlaydi.
Restavratorlarning yangi texnologiyalarini joriy qilish hamda anʼanaviy meʼmorchilik asoslari boʻyicha malakasini oshirish uchun oʻquv kurslarini tashkil etadi;
asrashga doir ishlarni olib borishda zamonaviy texnika va ishlab chiqarish texnologiyalarini qoʻllash, yangi materiallar va konstruksiyalarni joriy qilishni taʼminlaydi.
14. Agentlik muzeylar sohasida:
a) milliy muzey fondining davlat katalogini yuritish, muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarini milliy muzey fondi tarkibiga kiritish, undan chiqarish, universal huquqiy vorislik tartibida yoxud boshqa usulda bir shaxsdan ikkinchi shaxsga oʻtkazish hamda sohada davlat nazoratini amalga oshirish boʻyicha:
muzeylar toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi va Milliy muzey fondi holati ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi;
Milliy muzey fondining davlat katalogini yuritadi;
muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarini belgilangan tartibda Milliy muzey fondi tarkibiga kiritadi;
muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarini belgilangan tartibda Milliy muzey fondi tarkibidan chiqaradi;
muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarini belgilangan tartibda tasarrufdan chiqarish yoki universal huquqiy vorislik tartibida yoxud boshqa usulda bir shaxsdan ikkinchi shaxsga oʻtkazish uchun maxsus ruxsatnoma beradi;
nodavlat muzeylarga biriktirib qoʻyilgan muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarining mulkdori oldiga ularning saqlash joyini oʻzgartirish yoki ularni tasarrufdan chiqarish toʻgʻrisidagi masalani qoʻyadi;
muzeylar faoliyati va Milliy muzey fondi holati ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi;
muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarining but saqlanishini nazorat qiladi, ularni saqlash sharoitlarini tekshiradi;
muzey ashyolari va muzey kolleksiyalari haqida Milliy muzey fondi tarkibiga kiritilgan muzey ashyolari va muzey kolleksiyalari hisobini yuritish uchun zarur boʻlgan soʻrovnomalar yoʻllaydi hamda axborot oladi;
b) muzeylar faoliyatini muvofiqlashtirish, rivojlantirish, muzey xodimlarining malakasini oshirish, qayta tayyorlash, attestatsiyadan oʻtkazish, muzeylarning toifalarini belgilash, milliy muzey fondining ochiqligini taʼminlash va muzey ashyolari hamda muzey kolleksiyalarini oʻrganish, ommalashtirish, restavratsiya va asrashga doir ishlarni amalga oshirish boʻyicha:
muzeylar faoliyatini muvofiqlashtiradi, qoʻllab-quvvatlaydi va ularga zarur ilmiy-metodik yordam koʻrsatadi, muzeyshunoslikni rivojlantiradi;
muzeylarda zamonaviy axborot texnologiyalarini joriy etish yuzasidan takliflar ishlab chiqadi va amaliyotga tatbiq qiladi;
muzeylarda davlat elektron xizmatlarini joriy qilish boʻyicha takliflar tayyorlaydi va ularni amaliyotga tatbiq qiladi;
muzey xodimlarining malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlashni hamda attestatsiyadan oʻtkazishni tashkil etadi;
Milliy muzey fondining ochiqligini taʼminlaydi;
muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarini oʻrganish, ommalashtirish, restavratsiya qilish va asrashga doir ishlarni amalga oshiradi;
muzeylarning toifalarini belgilaydi;
muzeylarni tashkil etish, qayta tashkil etish va tugatishni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiradi.
15. Agentlik alohida muhofaza qilinadigan tarixiy-madaniy hududlar (keyingi oʻrinlarda — tarixiy-madaniy hududlar) sohasida:
a) alohida muhofaza qilinadigan tarixiy-madaniy hududlarni muhofaza qilish, ularning pasporti, boshqarish rejalari, rejimi, qoʻriqlanadigan tegralarini belgilash, ushbu hududlar va tarixiy mahallalarning tarixiy-madaniy qimmati, noyobligi, tabiiy landshafti va oʻziga xosligini saqlab qolish boʻyicha:
tarixiy-madaniy hududlarni muhofaza qilish va ulardan foydalanish ustidan nazorat qiladi;
tarixiy-madaniy hududlarda ilmiy-tadqiqot faoliyatini yoʻlga qoʻyadi va ularni boshqaradi;
tarixiy-madaniy hududlarning qoʻriqlanadigan tegralari va ularning chegaralariga rioya qilinishini nazorat qiladi;
tarixiy-madaniy hududlarni tashkil etish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi va Vazirlar Mahkamasiga kiritadi;
tarixiy-madaniy hududlarning qoʻriqlanadigan tegralarining chegaralari loyihalarini ishlab chiqadi va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritadi;
alohida tartibga solinishi lozim boʻlgan va moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini muhofaza qilish bilan bogʻliq shaharsozlik faoliyati obyektlarining chegaralarini belgilaydi;
tarixiy-madaniy hududlar pasportlarining ishlab chiqilishini tashkil qiladi va tasdiqlaydi;
tarixiy-madaniy hududlar rejimi, qoʻriqlanadigan tegralari ishlab chiqilishini tashkil qiladi va tasdiqlaydi;
tarixiy-madaniy hududlar pasportlarining ishlab chiqilishini tashkil qiladi va tasdiqlaydi;
tarixiy-madaniy hududlarda bino va inshootlarni qurish yoki ularni buzish boʻyicha loyihalarni koʻrib chiqadi va ularga xulosa beradi;
tarixiy-madaniy hududlar pasporti, boshqarish rejalari, rejimi, qoʻriqlanadigan tegralari va chegaralariga rioya qilinishini nazorat qiladi;
b) tarixiy joylarni Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritishga tavsiya etish, Umumjahon madaniy va tabiiy merosini muhofaza qilish toʻgʻrisidagi konvensiya talablari, YUNESKO, Umumjahon merosi markazi, Umumjahon merosi qoʻmitasi tavsiyalarining mamlakat hududida bajarilishini nazorat qilish boʻyicha:
tarix, sanʼat, fan, estetika, etnologiya yoki antropologiya nuqtai nazaridan har tomonlama beqiyos qimmatga ega boʻlgan obyektlarni (hududlarni) Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritishga Oʻzbekiston Respublikasining YUNESKO ishlari boʻyicha Milliy komissiyasi orqali tavsiya etadi;
Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilgan hududlarning qoʻriqlanadigan tegralari chegaralarini ishlab chiqadi, tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritadi hamda ularga rioya qilinishini nazorat qiladi;
Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilgan hududlarni boshqarish rejalarini ishlab chiqadi, tasdiqlaydi va ularga rioya qilinishini nazorat qiladi;
Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilgan hududlarda bino va inshootlarni qurish yoki ularni buzish boʻyicha loyihalarni koʻrib chiqadi va ularga xulosa beradi;
Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilgan hududlarda bino va inshootlarni qurish yoki ularni buzish boʻyicha loyihalarning merosga boʻlgan taʼsirini baholash hisobotlari tayyorlanishini tashkil qiladi;
Umumjahon merosi roʻyxatiga tavsiya etilgan va kiritilgan hududlarni (obyektlarni) Umumjahon madaniy va tabiiy merosini muhofaza qilish toʻgʻrisidagi konvensiya talablari, YUNESKO, Umumjahon merosi markazi, Umumjahon merosi qoʻmitasi tavsiyalari mamlakat hududida bajarilishini tashkil qiladi va nazorat qiladi;
tarixiy-madaniy hududlar, Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilgan hududlar va tarixiy mahallalarning tarixiy-madaniy qimmati, noyobligi, tabiiy landshafti va oʻziga xosligini saqlab qolish choralarini koʻradi.
16. Agentlik arxeologiya sohasida:
a) arxeologiya tadqiqotlarini qoʻllab-quvvatlash, muvofiqlashtirish, nazorat qilish, arxeologiya tadqiqoti uchun ruxsatnoma berish, ilmiy hisobotni ekspertizadan oʻtkazish va uning saqlanishini taʼminlash boʻyicha:
arxeologiya merosi obyektlarini muhofaza qilish, saqlash va ulardan foydalanish ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi;
arxeologiya tadqiqotlarini amalga oshirish tartibi va shartlariga rioya qilinishini nazorat qiladi;
arxeologiya ashyolarining oʻz vaqtida hisobga olinishi va davlatga topshirilishini nazorat qiladi;
arxeologiya tadqiqotlarini qoʻllab-quvvatlaydi, muvofiqlashtiradi, nazorat qiladi;
fan, madaniyat va taʼlim muassasalarida amalga oshiriladigan arxeologiya tadqiqotlarini nazorat qiladi;
arxeologiya qidiruvlari, arxeologiya qazishmalari va arxeologiya nazoratini amalga oshirish uchun ruxsatnoma beradi;
arxeologiya obyektlarida maxsus asbob-uskunalardan foydalanish uchun ruxsatnoma beradi;
arxeologiya tadqiqotlari boʻyicha ilmiy hisobotlarni qabul qiladi, ekspertizadan oʻtkazadi, ilmiy hisobotlarni yigʻadi va ularning idoraviy arxivda saqlanishini taʼminlaydi;
arxeologiya sohasida ilmiy jamoatchilik kengashini tuzadi va uning faoliyat olib borishini taʼminlaydi;
arxeologiya sohasida ilmiy jamoatchilik kengashining xulosalarini inobatga olib arxeologning professional darajasini tasdiqlash uchun ochiq varaq beradi;
arxeologiya obyektlarida maxsus asbob-uskunalardan foydalanish tartibi va shartlariga rioya qilinishini nazorat qiladi;
arxeologiya yodgorliklarining elektron bazasini yaratadi va uni muntazam yangilab boradi;
b) arxeologiya ashyolari davlat katalogini yuritish, arxeologiya ashyolarining davlatga topshirilishini tashkil qilish hamda fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirib qoʻyish va tasarrufdan chiqarish boʻyicha:
Arxeologiya ashyolari davlat katalogini yuritadi;
arxeologiya ashyolarini Arxeologiya ashyolari davlat katalogida roʻyxatdan oʻtkazadi;
arxeologiya ashyolarining davlatga topshirilishini tashkil qiladi;
arxeologiya ashyolarini fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirib qoʻyadi;
Arxeologiya ashyolari davlat katalogida roʻyxatdan oʻtkazilgan arxeologiya ashyolarini tasarrufdan chiqarish toʻgʻrisida qaror (buyruq) qabul qiladi;
v) arxeologiya merosi obyektlarini muhofaza qilish, halokat yoqasidagi arxeologiya obyektlarida zudlik bilan tadqiqot oʻtkazilishini taʼminlash, arxeologiya obyektlarini konservatsiyalash, muzeylashtirish hamda arxeologiya parklarini yaratish boʻyicha:
arxeologiya merosi obyektlarini muhofaza qiladi;
halokat yoqasidagi arxeologiya obyektlarida zudlik bilan tadqiqot oʻtkazilishini taʼminlaydi;
arxeologiya obyektlarini konservatsiya qiladi, muzeylashtiradi hamda arxeologiya parklarini yaratadi.
17. Agentlik mamlakatimiz va xorijdagi madaniy boyliklar sohasida:
a) madaniy boyliklarni muhofaza qilish, shu jumladan, ularning Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqilishi va uning hududiga olib kirilishi boʻyicha sertifikat berish va realizatsiya qilishni muvofiqlashtirish, madaniy boyliklarni badiiy ekspertizadan oʻtkazish, ularning toifasini aniqlash, davlat reyestrini yuritish, sohada davlat nazoratini amalga oshirish boʻyicha:
madaniy boyliklarni muhofaza qilish, shu jumladan, ularning Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqilishi va uning hududiga olib kirilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi;
Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlangan tartibda madaniy boyliklar sirasiga kiruvchi ashyolarning toifasini aniqlaydi;
madaniy boyliklarning olib chiqilishi, vaqtincha olib chiqilishi mumkinligi toʻgʻrisida qaror (buyruq) qabul qiladi;
madaniy boyliklar, shu jumladan, olib chiqilayotgan va olib kirilayotgan, shuningdek, vaqtincha olib chiqilayotgan va vaqtincha olib kirilayotgan madaniy boyliklar davlat reyestrini yuritadi;
“olib chiqiladi”, “vaqtincha olib chiqiladi” deb eʼlon qilingan, shuningdek, vaqtincha olib chiqilganidan keyin qaytarib olib kelingan madaniy boyliklarni badiiy ekspertizadan oʻtkazishni taʼminlaydi;
madaniy boyliklarning olib chiqilishi va vaqtincha olib chiqilishi huquqini beruvchi sertifikat beradi;
ushlab qolingan yoki musodara qilingan madaniy boyliklarni tegishli davlat organlaridan qabul qilib oladi, ularni badiiy ekspertizadan oʻtkazadi hamda ulardan foydalanishni belgilaydi;
madaniy boyliklarning olib kirilishi va olib chiqilishi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya qilinishi nazorat qiladi;
madaniy boyliklarning kimoshdi savdosiga (auksionga) qoʻyilishini kelishadi, madaniy boyliklarni realizatsiya qilishini muvofiqlashtiradi;
madaniy boyliklarni realizatsiya qilishda ularning Oʻzbekiston Respublikasidan tashqariga olib chiqilishi mumkin emasligi toʻgʻrisida xaridorning yozma ravishda ogohlantirilishini taʼminlaydi;
ushlab qolingan yoki musodara qilingan madaniy boyliklarni tegishli davlat organlaridan qabul qilib olish, ularni badiiy ekspertizadan oʻtkazish hamda ulardan foydalanilishini tashkil qiladi;
b) mamlakatimiz tarixi va madaniyatiga oid xorijdagi madaniy boyliklarni aniqlash, ularning toʻliq maʼlumotlar bazasini yaratish, muntazam yangilab borish hamda asl yoki koʻchirma nusxalari, foto va videotasvirlarini yurtimizga olib kelish boʻyicha:
mamlakatimiz tarixi va madaniyatiga oid madaniy boyliklarni aniqlaydi, ularning toʻliq maʼlumotlar bazasi — reyestrini yaratishni va uni muntazam ravishda yangilab borilishini taʼminlaydi;
mamlakatimiz tarixi va madaniyatiga doir madaniy boyliklarga oid tarixiy eksponatlarning asl yoki koʻchirma nusxalarini, foto va videotasvirlarini yurtimizga olib keladi;
tegishli ilmiy muassasa hamda markazlar, xususan, Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik instituti bilan birgalikda mamlakatimiz tarixi va madaniyatiga oid yurtimizga olib kelingan madaniy boyliklarni aks ettiruvchi eksponatlarning asl yoki koʻchirma nusxalari, foto va videotasvirlari boʻyicha ilmiy tadqiqotlar olib boradi;
Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi bilan hamkorlikda chet mamlakatlarda saqlanayotgan madaniy boyliklarni aniqlaydi, ular saqlanayotgan tashkilotlar bilan ilmiy aloqalar oʻrnatadi hamda mazkur boyliklarni yurtimizga qaytarish yuzasidan xorijdagi mutasaddi muassasa va tashkilotlarni aniqlash ishlarini amalga oshiradi;
Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi bilan hamkorlikda va uning yordamida chet mamlakatlarda saqlanayotgan madaniy boyliklarni yurtimizga qaytarish yuzasidan muzokaralar olib borish uchun zarur chora-tadbirlar koʻradi;
v) ilmiy oʻrganish asosida olingan ilmiy maʼlumotlar va ularning tahliliy natijalariga oid bibliografik toʻplamlar, kataloglar, kitob-albomlar, axborot byulletenlari va boshqa matbaa mahsulotlarini turli tillarda nashr etish, ommaviy axborot vositalari va Internet jahon axborot tarmogʻida keng yoritish, xalqaro va xorijiy tashkilotlar bilan hamkorlik qilish boʻyicha:
xorijdagi mamlakatimizning tarixi va madaniyatiga oid madaniy boyliklar va ularning ilmiy tahlilini ommaviy axborot vositalari hamda Internet jahon axborot tarmogʻida keng yoritish ishlarini tashkil etadi;
ilmiy oʻrganish asosida olingan ilmiy maʼlumotlar va ularning tahliliy natijalariga oid bibliografik toʻplamlar, kataloglar, kitob-albomlar, axborot byulletenlari va boshqa matbaa mahsulotlarini turli tillarda nashr etadi, ommaviy axborot vositalarida keng yoritadi;
xalqaro ilmiy, ilmiy-madaniy kongresslar, konferensiyalar, simpoziumlar, seminarlarni tashkil etadi, shuningdek, xalqaro ilmiy va madaniy jurnallarning tahrir hayʼatlari ishlarida ishtirok etadi;
xorijiy ilmiy-madaniy va oliy taʼlim tashkilotlari bilan hamkorlikdagi ilmiy tadqiqotlarni bajarish uchun xorijiy tashkilotlar va jamgʻarmalarning xalqaro ilmiy grantlari jalb etilishini taʼminlaydi.
4-bob. Agentlik va uning tarkibiy boʻlinmalarining huquqlari hamda javobgarligi
1-§. Agentlikning huquqlari va javobgarligi
18. Agentlik oʻziga yuklangan asosiy vazifalarni amalga oshirish va funksiyalarni bajarishda quyidagi huquqlarga ega:
1) Vazirlar Mahkamasiga oʻz faoliyatiga oid normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini, shuningdek, Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq boʻlgan boshqa hujjatlarni kiritish;
2) oʻz vakolati doirasida davlat organlari va tashkilotlari, jismoniy va yuridik shaxslar uchun majburiy boʻlgan, shu jumladan, boshqa davlat organlari bilan birgalikda qarorlarni qabul qilish;
3) Agentlik vakolatlariga taalluqli masalalar boʻyicha davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari faoliyatini muvofiqlashtirish;
4) davlat organlari va boshqa tashkilotlar faoliyatida moddiy madaniy meros sohasidagi qonunchilik talablariga rioya etilishini oʻrganish;
5) qonunbuzilish holatlarini, ularga imkon beruvchi sabablar va shart-sharoitlarni bartaraf etish hamda aybdor mansabdor shaxslarga nisbatan tegishli choralar koʻrish toʻgʻrisida koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan taqdimnomalar kiritish;
6) moddiy madaniy meros sohasidagi qonunchilik hujjatlari buzilishiga yoʻl qoʻymaslik haqida mansabdor shaxslarni yozma ravishda ogohlantirish va ijro etilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar berish;
7) Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha metodik materiallar va tavsiyalarni ishlab chiqish;
8) malakali xorijiy mutaxassislarga Madaniy meros jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan mehnatiga haq toʻlash hamda belgilangan tartibda xodimlar va maslahatchilar sifatida jalb qilish;
9) mehnat bozorining amaldagi konyunkturasini hisobga olgan holda malakali mutaxassislarni Agentlik va uning hududiy boshqarmalariga shartnoma asosida ishga jalb etish;
10) boshqa davlat organlari va ularning mansabdor shaxslaridan Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish uchun zarur boʻlgan hujjatlar va axborotlarni, shu jumladan, statistik maʼlumotlarni soʻrash va bepul olish;
11) Agentlik vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha belgilangan tartibda tekshiruvlar oʻtkazish, jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini oʻrganish, shuningdek, axborot-tahliliy materiallarni tayyorlash uchun vazirlik va idoralar, shuningdek, boshqa davlat tashkilotlari vakillarini jalb etish;
12) tekshirish davomida aniqlangan holatlarni oʻrganish maqsadida davlat organlari va boshqa tashkilotlarning mansabdor shaxslari hamda boshqa xodimlarini, shuningdek, jismoniy shaxslarni chaqirish, qonunchilik hujjatlarining buzilishi holatlari yuzasidan ogʻzaki va yozma tushuntirishlar talab qilish;
13) Agentlikning vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha takliflarni Vazirlar Mahkamasi, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalariga koʻrib chiqish uchun kiritish;
14) Agentlikning tarkibiy boʻlinmalarida, hududiy boshqarmalar idoraviy mansub tashkilotlarda ichki nazorat, korrupsion huquqbuzarliklar va qonunlarga zid boshqa harakatlar, shuningdek, Agentlik tizimi xodimlari tomonidan kasbiy odob-axloq qoidalari buzilishining oldini olish va ularni minimallashtirish hamda profilaktikasini amalga oshirish;
15) Agentlik vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha idoralararo tusdagi xalqaro shartnomalarni belgilangan tartibda tuzish;
16) Agentlik vakolatiga kiruvchi masalalar yuzasidan xalqaro darajada Oʻzbekiston Respublikasi manfaatlarini belgilangan tartibda ifoda etish;
17) oʻz vakolati doirasida xalqaro va xorijiy tashkilotlar bilan hamkorlikni amalga oshirish;
18) Agentlik faoliyatini keng yoritish maqsadida rasmiy veb-saytlar, shuningdek, ijtimoiy tarmoqlarda sahifalar yaratish;
19) sohani rivojlantirishga oid dolzarb va istiqboldagi muammolar yechimini ishlab chiqish maqsadida, shu jumladan, xorijiy ekspertlarni jalb qilgan holda ishchi guruhlarni tuzish;
20) Agentlikning vakolatiga kiruvchi masalalarda sudlarga arizalar va daʼvolarni kiritish;
21) oʻz vakolati doirasida moddiy madaniy meros sohasida ruxsat etuvchi hujjat asosida amalga oshiradigan yuridik shaxslarga aniqlangan qonunchilik talablari buzilishlarini bartaraf etishni yuklovchi koʻrsatmalar berish;
22) Agentlikning va uning idoraviy mansub tashkilotlarining davlatga tegishli mol-mulkini oʻzining tashkiliy tuzilmasi doirasida tekin foydalanish huquqi asosida bir tarkibiy boʻlinmadan boshqa tarkibiy boʻlinmaga oʻtkazish;
23) Agentlik va uning idoraviy mansub tashkilotlari xodimlari tomonidan oʻz sohasida ular faoliyatining asosiy koʻrsatkichlari boʻyicha parametrlar bajarilishini hisobga olgan holda ularni moddiy ragʻbatlantirish tartibi, miqdorlari va shartlarini belgilash;
24) moddiy madaniy meros boʻyicha buyurtmanomalarni koʻrib chiqish bilan bogʻliq masalalarning muhokamasini tashkil etish va oʻtkazish;
25) oʻz vakolati doirasida maʼmuriy javobgarlikni keltirib chiqaradigan holatlar yuzasidan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisida bayonnomalar tuzish va uni qonunda belgilangan tartibda sudga yuborish;
26) Agentlik vakolatiga kiruvchi masalalarni koʻrib chiqishda Vazirlar Mahkamasi, shuningdek, davlat boshqaruvi organlari va tashkilotlarining hayʼat majlislarida ishtirok etish;
27) usta-restavratorlarga malaka sertifikatlarini berish, uning amal qilishini toʻxtatib turish, tugatish va bekor qilish;
28) oʻz vakolati doirasida xorijiy davlat organlari va xalqaro tashkilotlar bilan toʻgʻridan-toʻgʻri aloqalarni oʻrnatish va saqlash;
29) qonunchilikda belgilangan tartibda Jamgʻarmani shakllantirish;
30) Agentlik xodimlarini ijtimoiy himoya qilish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish;
31) budjetdan tashqari mablagʻlarni hamda Agentlik va uning idoraviy mansub tashkilotlari depozit hisobvaraqlarida joylashgan mablagʻlarni Oʻzbekiston Respublikasi tijorat banklarining depozit hisobvaraqlarida milliy va xorijiy valyutada joylashtirish. Bunda mablagʻlarni joylashtirishdan olingan daromad Agentlik va uning idoraviy mansub tashkilotlari budjetdan tashqari hisobvaraqlariga ushbu daromadlar moddiy-texnik bazani takomillashtirishga, ijtimoiy rivojlantirishga, xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy himoya qilishga hamda qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa maqsadlarga yoʻnaltirilgan holda oʻtkaziladi;
32) Agentlik faoliyatini taʼminlash uchun zarur boʻlgan tegishli tuzilmalarni tashkil etish, ularni qayta tashkil etish va tugatish, shuningdek, ularning ustavlari (nizomlari)ni tasdiqlash;
33) davlat siri va qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirga rioya qilish sharti bilan tekshiruv oʻtkazish uchun zarur boʻlgan hujjatlar va materiallar bilan tanishish, davlat organlarining elektron bazalaridan (banklaridan) foydalanish uchun xizmat guvohnomasini koʻrsatgan holda davlat organlari va boshqa tashkilotlarning hududlariga va binolariga kirish.
Agentlik qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
19. Agentlik:
oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalar samarali bajarilishi, shuningdek, moddiy madaniy meros, muzeylar, arxeologiya, madaniy boyliklarning olib chiqilishi va olib kirilishi sohasida davlat siyosati samarali amalga oshirilishi;
Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning oʻz vaqtida hamda samarali bajarilishi, prognoz koʻrsatkichlarga erishishni taʼminlashi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasiga kiritilayotgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari va boshqa hujjatlar, shuningdek, Agentlik tomonidan qabul qilinayotgan qarorlarning sifati, pirovard natijalari va amalga oshirilishi oqibatlari;
oʻz faoliyati sohasini rivojlantirish boʻyicha dasturlar, chora-tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlarning samarali amalga oshirilishi boʻyicha javobgar hisoblanadi.
2-§. Agentlik markaziy apparatining huquqlari va javobgarligi
20. Agentlikning markaziy apparati oʻziga yuklangan asosiy vazifalarni amalga oshirish va funksiyalarni bajarishda quyidagi huquqlarga ega:
1) Agentlikning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlaridan Agentlikning markaziy apparatida koʻrib chiqiladigan, tahlil qilish va ishlash uchun zarur boʻlgan materiallar hamda maʼlumotlarni va boshqa hujjatlarni soʻrash va olish;
2) davlat organlari va boshqa tashkilotlar mansabdor shaxslariga, shuningdek, sohaning barcha subyektlariga hamda ularning mulkdorlariga (balansda saqlovchilarga) sohasida aniqlangan qonun buzilishlari, ularga imkon beruvchi sabablar va shart-sharoitlarni bartaraf etish haqida koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan taqdimnomalar kiritish;
3) tegishli maʼlumotlar bazalaridan, davlat axborot tizimlaridan va vakolatli organlar resurslaridan belgilangan tartibda foydalanish;
4) Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish uchun zarur boʻlgan maʼlumot va hujjatlarni davlat boshqaruvi organlaridan va tashkilotlaridan va ularning mansabdor shaxslaridan bepul soʻrash va olish;
5) Agentlikning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari rahbarlari ishtirokida davlat xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish masalalari boʻyicha yigʻilishlar oʻtkazish;
6) Agentlikning hududiy boshqarmalari, shuningdek, Agentlikning idoraviy mansub boshqa tashkilotlari rahbarlariga tezkor hal qilinishi talab etiladigan va Agentlikka yuklangan vazifalar hamda funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq masalalar yuzasidan belgilangan tartibda topshiriqlar berish;
7) Agentlikda koʻrib chiqiladigan masalalarni ishlab chiqish, axborot va tahliliy materiallarni, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalarini tayyorlash uchun Agentlikning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari rahbarlari hamda vakillarini jalb qilish, ushbu maqsadlar uchun ekspert va ishchi guruhlarni tashkil etish;
8) Agentlikning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlaridan ular kiritgan normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalarini qayta ishlab chiqishni talab qilish, zarur boʻlganda ularni qayta koʻrib chiqish uchun qaytarish;
9) Agentlikning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlarining qarorlari, buyruqlari va boshqa hujjatlar, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining topshiriqlari, shuningdek, Agentlik va uning rahbariyatining hujjatlari va topshiriqlari bajarilishiga oid faoliyatini oʻrganish va tekshirish;
10) Agentlikka yuklangan vazifalarni amalga oshirish uchun ilmiy-tadqiqot, loyihalash tashkilotlari, oliy taʼlim muassasalari hamda boshqa yuridik va jismoniy shaxslarni ularning xohishiga koʻra hamda shartnoma asosida jalb etish;
11) moddiy madaniy meros, muzeylar, arxeologiya, madaniy boyliklarning olib chiqilishi va olib kirilishi sohasining yillik hamda istiqbolli rejalarini tasdiqlash va ustuvor yoʻnalishlarni belgilash;
12) moddiy madaniy meros, muzeylar, arxeologiya, madaniy boyliklarning olib chiqilishi va olib kirilishi sohasida korrupsiya holatlarining oldini olish va ogohlantirish boʻyicha choralar koʻrish;
13) Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish;
14) qonunchilik hujjatlarida Agentlik tomonidan tartibga solinadigan sohadagi masalalar mavzusida noshirlik faoliyatini amalga oshirish;
15) Agentlikka yuklangan vazifalarni sifatli amalga oshirishda hududiy boshqarma va idoraviy mansub tashkilotlar xodimlarini jalb etish;
16) Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalarining koʻrib chiqishi uchun takliflar kiritish.
Agentlik markaziy apparati qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
21. Agentlik markaziy apparati:
Agentlikning hududiy boshqarmalari hamda idoraviy mansub tashkilotlar bilan birgalikda Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning sifatli va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash;
sohani rivojlantirish rejalari, kutilayotgan istiqboldagi va joriy koʻrsatkichlarga erishish boʻyicha Agentlik boʻlimlarining faoliyatini tashkil etish;
Agentlik tomonidan koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasiga kiritiladigan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari va boshqa hujjatlarni, shuningdek, Agentlik qabul qiladigan qarorlarni sifatli tayyorlash va ekspertizadan oʻtkazish;
Agentlikning hududiy boshqarmalari hamda idoraviy mansub tashkilotlar tomonidan dasturlar, chora-tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlar amalga oshirilishini tashkil etish;
fuqarolar va tadbirkorlik subyektlarining huquqlariga rioya etilishini va qonuniy manfaatlari himoya qilinishini taʼminlash uchun javob beradi.
5-bob. Agentlik rahbariyatining asosiy funksional vazifalari
22. Quyidagilar Agentlik direktorining (keyingi oʻrinlarda — direktor) asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:
1) sohada Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish;
2) Agentlik faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va boshqa qonunchilik hujjatlari bilan Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishini tashkil etish;
3) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasi qarorlari bilan tasdiqlangan Agentlik faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha kompleks dasturlar va chora-tadbirlarning bajarilishi holatini tanqidiy va chuqur tahlil qilish;
4) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, uning oʻrinbosarlari va maslahatchilari topshiriqlarini bajarish;
5) oʻz oʻrinbosarlari va Agentlikning boshqa mansabdor shaxslari vakolatlarini belgilash, ular oʻrtasida vazifalarni taqsimlash, Agentlik faoliyatining alohida uchastkalariga rahbarlik qilish uchun oʻz oʻrinbosarlari va boshqa mansabdor shaxslarning shaxsiy masʼuliyati darajasini belgilash;
6) Agentlik faoliyatini rejalashtirishni tashkil etish, sohani rivojlantirish tendensiyalaridan kelib chiqib Agentlik va oʻz oʻrinbosarlarining har choraklik ish rejalarini tasdiqlash va ularning bajarilishi nazoratini taʼminlash;
7) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining hujjatlari va topshiriqlari ijrosini tashkil etish va monitoring olib borishning amaliy tizimini yaratish, Agentlik faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni bajarish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoniga , ““Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-sonli qaroriga , “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son qaroriga hamda Vazirlar Mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son qaroriga muvofiq topshiriqlar oʻz vaqtida sifatli ijro etilishi uchun tarkibiy va hududiy boshqarmalar hamda idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish chora-tadbirlarini koʻrish;
8) Agentlik va uning tizimidagi tashkilotlarning xodimlarini tizimli ravishda qayta tayyorlashni va ularning malakasini oshirishni tashkil etish;
9) Agentlikda kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish, ularning samarali faoliyati uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, Agentlikning kadrlar zaxirasini shakllantirish;
10) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasining nomenklaturasiga kiradigan vakant lavozimlarga taklif etilgan kadrlarning, shuningdek, Agentlikka ishga qabul qilinayotgan boshqa kadrlarning professional, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribaga, yuksak darajada ishlash xususiyatlariga va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash;
11) “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”, “ Qonunlar loyihalarini tayyorlash va ularni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining va Vazirlar Mahkamasining reglamentlari talablariga muvofiq Agentlik faoliyatiga oid normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari sifatli ishlab chiqilishini tashkil etish, ularning Vazirlar Mahkamasi apparatida puxta ishlab chiqilishida, Vazirlar Mahkamasi Rahbariyati huzurida himoya qilinishi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasida koʻrib chiqilishida ishtirok etish;
12) “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”, “ Qonunlar loyihalarini tayyorlash va ularni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunlariga va Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 17-oktabrdagi 345-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qonun loyihalariga doir faoliyatining Namunaviy reglamentiga muvofiq Agentlikning qonun loyihalarini tayyorlash faoliyatini tashkil etish;
13) oʻz vakolati doirasida qarorlar qabul qilish, zarur hollarda davlat boshqaruvining boshqa organlari bilan birgalikda qarorlar qabul qilish;
14) Agentlik rahbarlari va xodimlarining xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlishning samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashrifini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy javobgarligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlari talablariga muvofiq tashkil etish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;
15) oʻz oʻrinbosarlarining faoliyati natijadorligi va samaradorligini tizimli ravishda tanqidiy oʻrganish, ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, hisobotlar yakunlari boʻyicha zarur choralar koʻrish;
16) Agentlikning hududiy va tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish;
17) Agentlik xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal qilish, oʻz oʻrinbosarlarini va Agentlikning boshqa mansabdor shaxslarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish, shu jumladan, ularning egallab turgan lavozimida qolishi maqsadga muvofiqligiga doir masalalarni koʻrib chiqish boʻyicha takliflar kiritish, ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirishga doir tizimli chora-tadbirlarni amalga oshirish;
18) Agentlik xodimlari tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 2-martdagi 62-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlarining odob-axloq namunaviy qoidalari asosida tasdiqlangan Agentlik xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya etilishini taʼminlash;
19) “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq Agentlik tizimida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, huquqni qoʻllash amaliyotini va qonun hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;
20) Agentlik ishini tashkil etishning zamonaviy shakllari joriy etilishini taʼminlash;
21) jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqishga doir samarali ishlarni tashkil etish, aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida , Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomda belgilangan muddatlarda va tartibda jismoniy shaxslarni va yuridik shaxslar vakillarini muntazam ravishda shaxsan qabul qilish, shu jumladan, joylarga borib qabul qilish;
22) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlikni, ularning faoliyatida Agentlik xodimlari va rahbarlarining faol ishtirok etishini tashkil etish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Virtual qabulxonasidan tushgan murojaatlari oʻz vaqtida va toʻliq koʻrib chiqilishini taʼminlash;
23) davlat siriga kiritilgan maʼlumotlar va maxfiy axborot bilan ishlashda qonun hujjatlari talablariga rioya qilish;
24) Agentlik tarkibiy boʻlinmalari toʻgʻrisidagi nizomni, lavozim yoʻriqnomalari, hududiy boshqarmalar, shuningdek, idoraviy mansub tashkilotlarning nizom va ustavlarini hamda Agentlikning boshqa lokal hujjatlarini belgilangan tartibda tasdiqlash;
25) Agentlik markaziy apparati xodimlarini (direktor oʻrinbosarlaridan tashqari) tayinlash, hududiy boshqarmalar boshliqlari hamda idoraviy mansub tashkilotlari rahbarlarini lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod etish, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda mehnat shartnomalarini tuzish, oʻzgartirish va bekor qilish.
Bunda ushbu kichik bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan rahbarlar va xodimlarni, shu jumladan, davlat muzeylari direktorlari lavozimlariga nomzodlarni tayinlash va lavozimdan ozod qilish masalalari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi tomonidan koʻrib chiqiladi;
26) Agentlik va uning hududiy boshqarmalari hamda idoraviy mansub tashkilotlar mansabdor shaxslari va xodimlari bajarishi majburiy boʻlgan buyruqlar, qarorlar, farmoyishlar chiqarish va koʻrsatmalar berish, shuningdek, ularning ijrosini belgilangan tartibda nazorat qilish;
27) xodimlarning belgilangan umumiy cheklangan soni doirasida Agentlik va uning hududiy boshqarmalarining, shuningdek, Agentlik tizimidagi boshqa tashkilotlarning tuzilmalarini, shtatlar jadvalini, daromad va xarajatlar smetasini, shuningdek, Agentlik va uning tizimidagi tashkilotlar va muassasalarning shtatlar jadvalini, daromad va xarajatlar smetasini belgilangan tartibda tasdiqlash;
28) Agentlikning markaziy apparati va hududiy boshqarmalari, shuningdek, Agentlik tizimidagi boshqa tashkilotlarning tuzilmasiga boshqaruv xodimlarining belgilangan umumiy cheklangan soni doirasida oʻzgartirishlar kiritish;
29) mehnat bozorining amaldagi konyunkturasini hisobga olgan holda mutaxassislarni shartnoma asosida Agentlikka ishga jalb etish;
30) Agentlikning idoraviy mansub tashkilotlari tomonidan qonunchilik hujjatlarini buzgan holda qabul qilingan buyruqlari va qarorlarini (koʻrsatmalarini) bekor qilish;
31) alohida oʻzini koʻrsatgan xodimlarni ularga davlat mukofotlari berish uchun ularning nomzodlarini belgilangan tartibda taqdim etish;
32) Agentlik faoliyatiga oid sohalarda xalqaro va hukumatlararo aloqalarni kengaytirish va mustahkamlash, xorijiy investitsiyalar va grantlarni jalb etish boʻyicha xalqaro tadbirlarda ishtirok etish;
33) zarurat boʻlganda, Agentlik direktorining buyrugʻi asosida Agentlik va uning hududiy boshqarmalari balansida boʻlgan moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarining qoʻriqlanilishini taʼminlash uchun qorovullar shtatlarini kiritish;
Direktor qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa funksional vazifalariga ham ega boʻlishi mumkin.
22 1 . Agentlik direktori jamoatchilik asosida Jamgʻarma raisining oʻrinbosari hisoblanadi hamda u Agentlik faoliyatiga oid masalalarni Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi raisi bilan bamaslahat holda olib boradi.
23. Quyidagilar Agentlik direktori oʻrinbosarlarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:
a) Agentlik direktorining birinchi oʻrinbosari:
milliy muzey fondining davlat katalogini yuritish, muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarini milliy muzey fondi tarkibiga kiritish, undan chiqarish, universal huquqiy vorislik tartibida yoxud boshqa usulda bir shaxsdan ikkinchi shaxsga oʻtkazish hamda sohada davlat nazoratini amalga oshirish;
muzeylar faoliyatini muvofiqlashtirish, rivojlantirish, muzey xodimlarining malakasini oshirish, qayta tayyorlash, attestatsiyadan oʻtkazish, muzeylarning toifalarini belgilash, milliy muzey fondining ochiqligini taʼminlash va muzey ashyolari hamda muzey kolleksiyalarini oʻrganish, ommalashtirish, restavratsiya va asrashga doir ishlarni amalga oshirish;
madaniy boyliklarni muhofaza qilish, shu jumladan, ularning Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqilishi va uning hududiga olib kirilishi boʻyicha sertifikat berish va realizatsiya qilishni muvofiqlashtirish, madaniy boyliklarni badiiy ekspertizadan oʻtkazish, ularning toifasini aniqlash, davlat reyestrini yuritish, sohada davlat nazoratini amalga oshirish;
b) Agentlik direktori oʻrinbosari:
uzluksiz ravishda ilmiy-texnik nazorat qilish, tarixiy-madaniy ekspertiza va loyiha-smeta hujjatlarining tarixiy-madaniy qimmatga taʼsiri boʻyicha ekspertizasini amalga oshirish;
alohida muhofaza qilinadigan tarixiy-madaniy hududlarni muhofaza qilish, ularning pasporti, boshqarish rejalarini, rejimi, qoʻriqlanadigan tegralarini belgilash, ushbu hududlar va tarixiy mahallalarning tarixiy-madaniy qimmati, noyobligi, tabiiy landshafti va oʻziga xosligini saqlab qolish;
tarixiy joylarni Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritishga tavsiya etish, Umumjahon madaniy va tabiiy merosini muhofaza qilish toʻgʻrisidagi konvensiya talablari, YUNESKO, Umumjahon merosi markazi, Umumjahon merosi qoʻmitasi tavsiyalarining mamlakat hududida bajarilishini nazorat qilish;
v) Agentlik direktori oʻrinbosari:
moddiy madaniy meros obyektlarini aniqlash, hisobga olish, muhofaza qilish, targʻib qilish, Moddiy madaniy meros obyektlarining davlat reyestri, elektron katalogi, pasporti va davlat kadastrini yuritish, qoʻriqlanadigan tegralarini belgilash hamda sohada davlat nazoratini amalga oshirish;
moddiy madaniy meros obyektlaridan oqilona foydalanish, shu jumladan, ularni davlat-xususiy sheriklik asosida samarali boshqarish, sohani raqamlashtirish va zamonaviy axborot texnologiyalarini joriy etish;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarida asrashga doir ishlarni amalga oshirish, buyurtmachi funksiyasini bajarish;
g) umumiy funksional vazifalari:
Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish;
direktor vaqtincha boʻlmaganda direktorning buyrugʻi asosida uning vazifalarini bajarish;
Agentlikning mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalari faoliyatini muvofiqlashtirish, nazorat qilish va ularga bevosita rahbarlik qilish, ularning xodimlari oʻrtasida vazifalarni taqsimlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasi qarorlari bilan tasdiqlangan Agentlik faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha kompleks dasturlar va chora-tadbirlarning bajarilishi holatini tanqidiy va chuqur tahlil qilish;
mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar tomonidan prognoz koʻrsatkichlarga erishishni soʻzsiz taʼminlash chora-tadbirlarini koʻrish, boʻlinmalar rahbarlarining hisobotlarini muntazam eshitish va ushbu koʻrsatkichlarga erishish uchun ularning shaxsiy javobgarligini oshirish;
mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarning ish rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining hujjatlari va topshiriqlari ijrosini tashkil etish va monitoring olib borishning amaliy tizimini yaratish, Agentlik faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni bajarish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoniga , ““Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-sonli qaroriga , “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son qaroriga hamda Vazirlar Mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son qaroriga muvofiq topshiriqlar oʻz vaqtida sifatli ijro etilishi uchun tarkibiy va hududiy boshqarmalar hamda idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish chora-tadbirlarini koʻrish;
Agentlik direktorining qarorlari, buyruqlari, farmoyishlari va topshiriqlari oʻz vaqtida hamda sifatli bajarilishini taʼminlash;
mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarda kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish boʻyicha Agentlik direktoriga takliflar kiritish, ularning professionalligi, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribaga, yuksak darajada ishlash xususiyatlariga va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash, ularning kasbiy malakasini oshirish chora-tadbirlarini koʻrish, mutasaddilik qilinadigan boʻlinmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirish;
Agentlik faoliyatiga oid normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar tomonidan sifatli ishlab chiqilishini tashkil etish, Agentlikning tarkibiy boʻlinmalarida tayyorlangan hujjatlar loyihalarini koʻrib chiqish va ular keyinchalik Agentlik direktori tomonidan koʻrib chiqilishi, imzolanishi (viza qoʻyilishi) uchun viza qoʻyish, ularning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Reglamenti va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Reglamenti talablariga muvofiq ravishda Vazirlar Mahkamasiga oʻz vaqtida kiritilishini taʼminlash, shuningdek, Vazirlar Mahkamasi apparatida normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda direktorning topshirigʻiga binoan ishtirok etish;
Agentlikka taqdim etilgan takliflar va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari toʻliq va oʻz vaqtida koʻrib chiqilishini taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlishning samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashrifini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy javobgarligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlari talablariga muvofiq xizmat safarlariga chiqish va boʻlish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;
Agentlikning mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari va xodimlari faoliyati samaradorligi va natijadorligini muntazam tanqidiy tahlil qilish, ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish;
Agentlik faoliyatiga oid tegishli masalalar boʻyicha Agentlik faoliyatini takomillashtirishga doir amaliy chora-tadbirlar koʻrish hamda ushbu sohalardagi qonun hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish va ularni Agentlik direktoriga kiritish;
mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish, shu jumladan, ularning egallab turgan lavozimida qolishi maqsadga muvofiqligi masalasini koʻrib chiqish boʻyicha takliflarni direktorga kiritish, funksional vazifalar va yuklangan vazifalar bajarilishi uchun ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirish boʻyicha tizimli chora-tadbirlar koʻrish;
Agentlik xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya qilishini, mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlarining ushbu qoidalarga rioya etishini taʼminlash;
“Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq Agentlik tizimida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, huquqni qoʻllash amaliyotini va qonun hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;
Agentlik faoliyatini takomillashtirish va rivojlantirish, shuningdek, zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishga doir takliflarni direktorga kiritish;
davlat xizmatlari samaradorligini, ulardan erkin foydalanishni va koʻrsatilishi sifatini oshirish hamda “Elektron hukumat toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish doirasida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish;
“Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan muddatlarda va tartibda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha samarali ishlarni tashkil etish, aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, jismoniy shaxslarni va yuridik shaxslar vakillarini muntazam ravishda shaxsan qabul qilish, shu jumladan, joylarga borib qabul qilish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, ularning faoliyatida faol ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslar vakillarining Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining Tadbirkorlar murojaatlarini koʻrib chiqish qabulxonalaridan tushgan murojaatlari oʻz vaqtida va toʻlaqonli koʻrib chiqilishini taʼminlash;
davlat siriga kiritilgan maʼlumotlar va maxfiy axborot bilan ishlashda qonun hujjatlari talablariga rioya qilish.
24. Quyidagilar Agentlik tarkibiy boʻlinmalari rahbarlarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:
1) Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari talablariga, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga rioya etish;
2) tarkibiy boʻlinmalar faoliyatiga bevosita rahbarlik qilish, ushbu boʻlinmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalar bajarilishini tashkil etish;
3) tegishli tarkibiy boʻlinmalar va idoraviy mansub tashkilotlar faoliyatini oʻz vakolatlari doirasida muvofiqlashtirish;
4) prognoz koʻrsatkichlarning bajarilishini muntazam tahlil qilish hamda ushbu koʻrsatkichlarga soʻzsiz erishishni taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar koʻrish boʻyicha takliflarni Agentlik rahbariyatiga kiritish;
5) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari ijrosini tashkil etish, Agentlik tarkibiy boʻlinmalari xodimlarining ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni bajarish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoniga , ““Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son qaroriga , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son qaroriga va Vazirlar Mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son qaroriga muvofiq topshiriqlar oʻz vaqtida va sifatli ijro etilishi chora-tadbirlarini koʻrish;
6) Agentlik direktori va uning oʻrinbosarlari qarorlari, buyruqlari, farmoyishlari va topshiriqlarining oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;
7) tarkibiy boʻlinmalarning har choraklik ish rejalari ishlab chiqilishini taʼminlash, ularni tasdiqlash uchun kiritish, ularda koʻrsatilgan vazifalar va tadbirlar oʻz vaqtida hamda sifatli bajarilishini taʼminlash;
8) tarkibiy boʻlinmalarga yuklangan vazifalar bajarilishini nazorat qilish va muvofiqlashtirish, Agentlikning tegishli tarkibiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlari faoliyati sohasiga oid masalalar boʻyicha amaliy va metodik yordam koʻrsatish;
9) tarkibiy boʻlinmalar faoliyati sohalariga oid qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish va ularni koʻrib chiqish uchun Agentlik rahbariyatiga kiritish;
10) tarkibiy boʻlinmalarda kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyishda direktorning mutasaddilik qilinadigan oʻrinbosarlariga takliflar kiritish, professionalligi, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribaga, yuksak darajada ishlash xususiyatlariga va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash, ularning kasb malakasini oshirish choralarini koʻrish, tarkibiy boʻlinmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirish;
11) normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari tarkibiy boʻlinmalar tomonidan sifatli ishlab chiqilishini tashkil etish, Agentlikning tarkibiy boʻlinmalarida tayyorlangan hujjatlar loyihalarini keyinchalik Agentlik rahbariyati tomonidan koʻrib chiqish, imzolash (viza qoʻyilishi) uchun koʻrib chiqish va viza qoʻyish, ularning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining va Vazirlar Mahkamasining reglamentlari talablariga muvofiq ravishda Vazirlar Mahkamasiga oʻz vaqtida kiritilishini taʼminlash, Agentlik rahbariyatining topshirigʻi boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini Vazirlar Mahkamasi apparatida ishlab chiqishda ishtirok etish;
12) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlishning samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashrifini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy javobgarligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlari talablariga muvofiq xizmat safarlariga chiqish va boʻlish, xizmat safarlari asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;
13) tarkibiy boʻlinmalar xodimlari faoliyati samaradorligi va natijadorligini muntazam ravishda tanqidiy tahlil qilish, yigʻilishlarda ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, hisobotlar yakunlari boʻyicha zarur chora-tadbirlarni koʻrish;
14) Agentlik xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya qilishini, tarkibiy boʻlinmalar xodimlarining ushbu qoidalarga rioya etishini taʼminlash;
15) “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq tarkibiy boʻlinmalarda korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, huquqni qoʻllash amaliyotini va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali ularning sodir etilishiga olib keluvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;
16) soha faoliyatini takomillashtirish va rivojlantirishga doir takliflarni Agentlik rahbariyatiga kiritish;
17) jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish, “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni bilan belgilangan muddatlarda va tartibda aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, jismoniy shaxslarni va yuridik shaxslar vakillarini muntazam ravishda shaxsan qabul qilish, shu jumladan, joylarga borib qabul qilish;
18) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, ularning faoliyatida faol ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasidan tushgan murojaatlarini oʻz vaqtida va toʻlaqonli koʻrib chiqish;
19) davlat siri sirasiga kiritilgan maʼlumotlar va maxfiy axborot bilan ishlashda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilish.
25. Agentlikning hududiy boshqarmalari rahbarlarining asosiy funksional vazifalari Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadi.
6-bob. Agentlik rahbarlarining javobgarligi
26. Agentlik direktori:
Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi uchun;
ushbu Nizomning tegishli bandlarida nazarda tutilgan javobgarlik sohalari boʻyicha;
mazkur Nizomning tegishli bandlarida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.
27.Direktor oʻrinbosarlari:
Agentlikning oʻzi nazorat qiladigan tarkibiy boʻlinmalarida Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi uchun;
ushbu Nizomning tegishli bandlarida nazarda tutilgan Agentlikning mutasaddilik qilinadigan masalalarga doir javobgarlik sohalari boʻyicha;
mazkur Nizomning tegishli bandlarida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.
28. Agentlik tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari:
tegishli tarkibiy tuzilmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalarning amalga oshirilishi uchun;
ushbu Nizomning tegishli bandlarida nazarda tutilgan Agentlik markaziy apparatining javobgarlik sohalari boʻyicha;
mazkur Nizomning tegishli bandlarida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.
29. Agentlikning hududiy boshqarmalari rahbarlarining javobgarligi Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadi.
7-bob. Agentlik faoliyatini tashkil etish
1-§. Agentlik rahbariyati
30. Agentlik direktori Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining taqdimiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.
31. Agentlik direktori boʻlmagan vaqtda uning vakolatlari direktorning birinchi oʻrinbosariga yuklatiladi.
32. Agentlik direktori maqomi, mehnatga haq toʻlash, tibbiy va transport xizmati koʻrsatish shart-sharoitlariga koʻra turizm va madaniy meros vazirining birinchi oʻrinbosariga tenglashtiriladi.
33. Agentlik markaziy apparati, tarkibiy boʻlinmalari hamda agentlik tizimiga kiradigan idoraviy mansub tashkilotlarning rahbarlari Agentlik direktori tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.
34. Agentlikning hududiy boshqarmalari boshliqlari Agentlik direktori tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.
Hududiy boshqarma boshliq oʻrinbosarlari Agentlik bilan kelishgan holda hududiy boshqarmalar boshliqlari tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etadi.
35. Agentlik direktori Agentlik markaziy apparatining boshqarmalari va boʻlimlari, hududiy boshqarmalar hamda idoraviy mansub tashkilotlarning nizomlarini belgilangan tartibda tasdiqlaydi.
3-§. Agentlikning kengashi, maslahat va ekspert organlari
39. Agentlikda uning asosiy yoʻnalishlarini muvofiqlashtiruvchi direktorning oʻrinbosari (kengash raisi), Agentlik markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari va mutaxassislaridan iborat Tarmoq ilmiy-texnik kengashi Agentlik direktorining buyrugʻi bilan tashkil etiladi.
Tarmoq ilmiy-texnik kengashi nizomi va uning shaxsiy tarkibi Agentlik direktorining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
40. Agentlikda direktor buyrugʻi bilan kengash, maslahat va ekspert organlari tuzilishi mumkin.
Agentlikda tuziladigan kengash, maslahat va ekspert organlari tarkibi va ular toʻgʻrisidagi nizomlar Agentlik direktorining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
8-bob. Agentlik faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari va ish indikatorlari
41. Agentlik faoliyatining samaradorligi va natijadorligi muntazam baholanib boriladi.
42. Agentlik faoliyati samaradorligi va natijadorligiga berilgan baholar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining tegishli tarkibiy boʻlinmalari va (yoki) Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan Agentlik faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari va ish indikatorlariga asoslanadi.
43. Agentlik faoliyatining samaradorligi va natijadorligini baholash yakunlari boʻyicha:
Agentlik rahbarlari va xodimlariga nisbatan ragʻbatlantirish (mukofotlash) yoki intizomiy javobgarlik choralari;
Agentlik faoliyatida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish va uning faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari koʻriladi.
Agentlik faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash mezoni Agentlik direktori tomonidan belgilanadi.
9-bob. Agentlikni moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlash, uning xodimlari mehnatiga haq toʻlash, moddiy ragʻbatlantirish, ularni ijtimoiy himoya qilish
44. Agentlik faoliyatini moliyalashtirish va uning xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish qonunchilikka muvofiq amalga oshiriladi.
45. Agentlik xodimlarining ish haqi lavozim maoshi, ilmiy darajalar, uzoq muddat uzluksiz xizmati uchun ustama haqlar, bayram kunlari uchun mukofotlar, qoʻshimcha haqlar, ustamalardan, ragʻbatlantirish toʻlovlari, qoʻshimcha moddiy ragʻbatlantirish toʻlovlaridan va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa toʻlovlardan iborat.
46. Agentlik xodimlari lavozim maoshlariga har oyda qoʻshiladigan ragʻbatlantirish xususiyatiga ega boʻlgan qoʻshimcha haqlar va ustamalar direktor tomonidan tasdiqlanadigan nizomga muvofiq toʻlanadi.
47. Quyidagilar Agentlik va uning hududiy boshqarmalari faoliyatini moliyalashtirish manbalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
Jamgʻarma mablagʻlari;
ilmiy tadqiqotlarni bajarish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi va boshqa tashkilotlar tomonidan ajratiladigan grantlar;
Agentlik va uning hududiy boshqarmalariga tegishli moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlariga tashrif buyurishdan va ularga uyushtirilgan ekskursiyalardan tushgan mablagʻlar;
qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
48. Agentlik va uning hududiy boshqarmalari xodimlariga:
Agentlik xodimlarining ish haqlarini toʻlash va moddiy ragʻbatlantirishni amalga oshirishning manbai boʻlib mehnatga haq toʻlash fondi, Jamgʻarma mablagʻlari, budjet muassasalari va tashkilotlari xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish maxsus jamgʻarmasi hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisoblanadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Pensiyalar, nafaqalar, stipendiyalar hamda respublikaning budjet muassasalari va tashkilotlarida ish haqi miqdorlarini oshirish toʻgʻrisida” 1995-yil 16-avgustdagi PF-1213-son Farmoniga muvofiq budjet muassasalari va tashkilotlari uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash fondining 15 foizi miqdorida moddiy ragʻbatlantirish maxsus fondi;
Vazirlar Mahkamasining “Davlat xizmatchilarining lavozim maoshlariga yigirma foizli ustama haq belgilash toʻgʻrisida” 1997-yil 3-iyuldagi 339-son qarori bilan belgilangan lavozim maoshlariga 20 foizli ustama haq tatbiq etiladi.
49. Agentlik va uning tizim tashkilotlari xodimlariga Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan:
koʻp yillik ishlaganlik uchun har oylik ustama toʻlanadi (ragʻbatlantirish koeffitsiyentini inobatga olgan holda lavozim maoshiga nisbatan koeffitsiyentlarda):
1 dan 3 yilgacha — 0,2;
3 dan 5 yilgacha — 0,5;
5 dan 10 yilgacha — 0,7;
10 dan 15 yilgacha — 0,9;
15 dan 20 yilgacha — 1,1;
20 dan yuqori — 1,4.
Koʻp yillik ishlaganlik uchun ustama olish huquqini beruvchi ish staji Agentlik rahbari tomonidan tasdiqlanadigan tartib asosida amalga oshiriladi.
Xodimlar faoliyatining natijadorligiga koʻra ish beruvchining alohida buyrugʻi bilan belgilanadigan, lavozim maoshidan (ragʻbatlantirish koeffitsiyentini hisobga olgan holda) 200 foizgacha boʻlgan miqdorda har oylik shaxsiy ustama;
fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga ega shaxslar uchun — lavozim maoshining 30 foizigacha, fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasiga ega shaxslar uchun — lavozim maoshining 60 foizigacha qoʻshimcha toʻlovlar;
har oylik yoʻlkira uchun xarajatlarni qoplash boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida toʻlovlar, xizmat avtotransporti biriktirilgan xodimlardan tashqari;
har oylik oziq-ovqat uchun xarajatlarni qoplash boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida toʻlovlar;
Agentlik va uning boshqarmalari xodimlariga Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 131-moddasida belgilangan bayramlarda qoʻshimcha mukofot puli berilishi mumkin.
Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan Agentlik va uning tizim tashkilotlari xodimlariga qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa toʻlovlar ham toʻlanishi mumkin.
Bundan tashqari, Agentlik direktori tomonidan maxsus va shaxsiy ustamalar belgilanishi mumkin.
50. Agentlik xodimlarining asoslangan arizasiga asosan Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan Agentlik direktorining buyrugʻi bilan mehnatga haq toʻlash fondiga ajratilgan mablagʻlar doirasida quyidagi hollarda qoʻshimcha tarzda moddiy yordam koʻrsatilishi mumkin:
yaqin qarindoshlari vafot etganda — oʻlim toʻgʻrisidagi guvohnoma nusxasiga asosan;
alohida ehtiyoj tugʻilganda (baxtsiz hodisa, toʻy va boshqa marosimlar munosabati bilan, uzoq muddatli kasallik sababli maxsus davolanish va sogʻliqni qayta tiklash uchun, shuningdek, oiladagi ogʻir moddiy ahvol sababli va boshqa holatlar).
51. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan davlat nazoratini bevosita amalga oshirgan Agentlik va uning boshqarmalari xodimi:
maʼmuriy huquqbuzarlik aniqlangan holatda, sud qarori qonuniy kuchga kirgandan soʻng — mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 100 foizi miqdorida;
jinoyat aniqlangan holatda, sud hukmi qonuniy kuchga kirgandan soʻng — mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 2 baravarigacha miqdorda mukofotlanadi.
52. Agentlik boshqaruv xodimlari uchun avvalgi ish joyida berilgan uzoq muddat uzluksiz xizmati, unvonlar (martaba darajalari, malaka darajalari, diplomatik darajalar va boshqalar) uchun qoʻshimcha toʻlov va ustamalar saqlab qolinadi.
10-bob. Agentlikning hisobot berishi
53. Direktor muntazam ravishda Agentlikning faoliyati toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga hisobot beradi.
54. Vazirlar Mahkamasi Agentlik rahbarlariga yuklangan vazifalar samarali bajarilishi uchun ularning faoliyati ustidan muntazam monitoring olib boradi, Agentlik faoliyati samaradorligiga xolisona baho beradi.
55. Monitoring va baholash yakunlari boʻyicha Agentlikning alohida oʻrnak koʻrsatgan rahbarlari, mansabdor shaxslari va xodimlari ragʻbatlantiriladi yoki yoʻl qoʻyilgan jiddiy kamchiliklar uchun egallab turgan lavozimidan ozod etishgacha boʻlgan javobgarlikka tortiladi.
11-bob. Yakunlovchi qoidalar
56. Agentlikni qayta tashkil etish va tugatish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
57. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 15-oktabr,
649-son