📅 2021-yil 18-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi moliya vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 18-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi moliya vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 18 октябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги молия вазирлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 октября 2021 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства экономического развития и сокращения бедности Министерства высшего и среднего специального образования Министерства финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 October 2021 · Ministry and agency documents · Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi moliya vazirligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИнинг
Қарори
НИЗОМ
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги ПҚ-5157-сон «2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 18 октябрдаги 38-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 13 октябрдаги 33-2021-сон, Молия вазирлигининг 2021 йил 16 октябрдаги 65-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги ПҚ-5157-сон «2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат гранти асосида кадрларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси (кейинги ўринларда — давлат буюртмаси) параметрларини шакллантириш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоида
1. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
давлат буюртмаси — вазирлик, идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда шакллантириладиган, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитиш харажатлари тўлиқ қоплаб бериладиган олий маълумотли кадрларга бўлган буюртмалар портфели;
таълим ташкилоти — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан олий таълим ташкилотлари реестрига киритилган, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотлари;
талабгор — таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган ва ўқишни тамомлагандан сўнг кадрлар буюртмачиси тизимида 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган талаба;
кадрлар буюртмачилари — олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кадрлар тайёрлашга буюртмалар берувчи ва келгусида ушбу кадрларни иш билан таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган вазирлик, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари.
2-боб. Давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш ва шартнома тузиш
2. Кадрлар буюртмачилари ўзларининг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ҳар йили 15 январга қадар ўз тизимлари учун кадрлар тайёрлаш бўйича буюртмаларни таълим ташкилотлари ва йўналишлари кесимида шакллантиради ҳамда 20 январга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
3. Тақдим этилган буюртмалар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан таҳлил қилиниб, умумлаштирилади ҳамда кадрлар буюртмачилари, таълим ташкилотлари ва йўналишлари кесимида тақсимлаган ҳолда давлат буюртмаси шакллантирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги шакллантирилган давлат буюртмаси параметрларини 30 майга қадар ўрганиб чиқиш ва келгусида тасдиқланиши учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига киритади.
5. Таълим ташкилоти кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилингандан кейин 20 кун муддатда тасдиқланган давлат буюртмаси доирасида кадрлар тайёрлаш учун кадрлар буюртмачиларига талабгорларни саралаш ва шартнома тузиш ҳақида ёзма хабар беради.
6. Таълим ташкилоти Кадрлар буюртмачилари томонидан тақдим этилган буюртма доирасида кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаганларга ўқишни тамомлагандан сўнг кадрлар буюртмачиси тизимида 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш шарти билан ўқитиш харажатларини қоплаб берилишини таклиф қилади. Бунда, энг юқори балл тўплаган шахс томонидан ушбу таклиф рад этилган тақдирда, таклиф рўйхат бўйича кейинги ўриндаги шахсга берилади.
Абитуриентларнинг кириш имтиҳонларида тўплаган баллари рейтинг бўйича эълон қилинмайдиган таълим ташкилотларида талабгорларни саралаш таълим ташкилотининг тавсиясига кўра амалга оширилади. Бунда, талабгорни саралаш билан боғлиқ жараён учун таълим ташкилоти масъул ҳисобланади.
7. Таклифга розилик билдирган талабгорлар ҳақидаги маълумотлар таълим ташкилоти томонидан кадрлар буюртмачисига тақдим этилади.
8. Кадрлар буюртмачиси талабгорлар рўйхатини ўрганиб чиқиб, улар билан суҳбат ўтказиши мумкин.
9. Ўқишни тамомлагандан сўнг 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш истагини билдирган талабгор билан кадрлар буюртмачиси, талабгор ва таълим ташкилоти ўртасида уч томонлама шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилади.
10. Шартномада кадрлар буюртмачиси, таълим ташкилоти ва талабгорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда томонлар учун жавобгарлик назарда тутилиши лозим.
3-боб. Давлат буюртмасини молиялаштириш
11. Талабгорларни ўқитиш харажатлари учун маблағлар кадрлар буюртмачиларига ҳар йили Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан кадрлар буюртмачисига давлат буюртмаси асосида ажратилган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилигида очилган алоҳида шахсий ҳисоб варағида кўзда тутилади.
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан кадрлар буюртмачисига давлат буюртмаси асосида ажратиладиган маблағлар бўйича харажатлар сметасини тузиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва унга ўзгартиришлар киритиш бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бунда, кадрлар буюртмачилари этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгиланган тақдирда ушбу буюртмаларни қоплаш харажатларини молиялаштириш тегишли бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
4-боб. Талабгорнинг кадрлар буюртмачиси тизимида ишлашини ташкил этиш
12. Таълим ташкилоти талабгорнинг ўқиши тамомланган кундан бошлаб 10 кундан кўп бўлмаган муддатда унинг ўқишни тамомланганлиги тўғрисида кадрлар буюртмачисига ёзма шаклда хабар беради.
13. Кадрлар буюртмачисининг ёзма розилиги асосида талабгор ўз ҳисобидан ўқишни магистратура босқичида давом эттириши мумкин. Бунда, талабгорнинг кадрлар буюртмачиси тизимида 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш мажбурияти, у магистратура босқичини тамомлаганидан кейин юзага келади.
14. Кадрлар буюртмачиси томонидан талабгорнинг иш ҳақидан уни ўқитиш учун сарфланган харажатларни қоплаш учун маблағлар ушлаб қолишга йўл қўйилмайди.
5-боб. Якуний қоида
15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д. КУЧКАРОВ
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ТОШКУЛОВ
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 18 октябрь,
Тошкент ш.,
2021 йил 13 октябрь,
Тошкент ш.,
2021 йил 16 октябрь,
38-сон
33-2021-сон
65-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IQTISODIY TARAQQIYOT VA KAMBAGʻALLIKNI QISQARTIRISH VAZIRLIGI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA OʻRTA MAXSUS TAʼLIM VAZIRLIGI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MOLIYA VAZIRLIGIning
Qarori
NIZOM
Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari va ularning filiallari hamda nodavlat oliy taʼlim tashkilotlariga davlat buyurtmasi parametrlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 22-iyundagi PQ-5157-son “2021/2022 oʻquv yilida Oʻzbekiston Respublikasining oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilishning davlat buyurtmasi parametrlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Moliya vazirligi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari va ularning filiallari hamda nodavlat oliy taʼlim tashkilotlariga davlat buyurtmasi parametrlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligining 2021-yil 18-oktabrdagi 38-son, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining 2021-yil 13-oktabrdagi 33-2021-son, Moliya vazirligining 2021-yil 16-oktabrdagi 65-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari va ularning filiallari hamda nodavlat oliy taʼlim tashkilotlariga davlat buyurtmasi parametrlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi
Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 22-iyundagi PQ-5157-son “2021/2022 oʻquv yilida Oʻzbekiston Respublikasining oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilishning davlat buyurtmasi parametrlari toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari va ularning filiallari hamda nodavlat oliy taʼlim tashkilotlariga davlat granti asosida kadrlarni tayyorlash boʻyicha davlat buyurtmasi (keyingi oʻrinlarda — davlat buyurtmasi) parametrlarini shakllantirish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoida
1. Ushbu Nizomda quyidagi tushunchalardan foydalaniladi:
davlat buyurtmasi — vazirlik, idoralar hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining oliy maʼlumotli kadrlarga boʻlgan ehtiyojidan kelib chiqqan holda shakllantiriladigan, davlat budjeti mablagʻlari hisobidan oʻqitish xarajatlari toʻliq qoplab beriladigan oliy maʼlumotli kadrlarga boʻlgan buyurtmalar portfeli;
taʼlim tashkiloti — Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan oliy taʼlim tashkilotlari reyestriga kiritilgan, Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari va ularning filiallari hamda nodavlat oliy taʼlim tashkilotlari;
talabgor — taʼlim tashkilotlariga kirish imtihonlarida eng yuqori ball toʻplagan va oʻqishni tamomlagandan soʻng kadrlar buyurtmachisi tizimida 5 yildan kam boʻlmagan muddat davomida ishlab berish majburiyatini oʻz zimmasiga olgan talaba;
kadrlar buyurtmachilari — oliy maʼlumotli kadrlarga boʻlgan ehtiyojdan kelib chiqqan holda kadrlar tayyorlashga buyurtmalar beruvchi va kelgusida ushbu kadrlarni ish bilan taʼminlash majburiyatini oʻz zimmasiga olgan vazirlik, idoralar va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari.
2-bob. Davlat buyurtmasi parametrlarini shakllantirish va shartnoma tuzish
2. Kadrlar buyurtmachilari oʻzlarining oliy maʼlumotli kadrlarga boʻlgan ehtiyojlaridan kelib chiqqan holda har yili 15-yanvarga qadar oʻz tizimlari uchun kadrlar tayyorlash boʻyicha buyurtmalarni taʼlim tashkilotlari va yoʻnalishlari kesimida shakllantiradi hamda 20-yanvarga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi.
3. Taqdim etilgan buyurtmalar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan tahlil qilinib, umumlashtiriladi hamda kadrlar buyurtmachilari, taʼlim tashkilotlari va yoʻnalishlari kesimida taqsimlagan holda davlat buyurtmasi shakllantiriladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi shakllantirilgan davlat buyurtmasi parametrlarini 30-mayga qadar oʻrganib chiqish va kelgusida tasdiqlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasiga kiritadi.
5. Taʼlim tashkiloti kirish imtihonlari natijalari eʼlon qilingandan keyin 20 kun muddatda tasdiqlangan davlat buyurtmasi doirasida kadrlar tayyorlash uchun kadrlar buyurtmachilariga talabgorlarni saralash va shartnoma tuzish haqida yozma xabar beradi.
6. Taʼlim tashkiloti Kadrlar buyurtmachilari tomonidan taqdim etilgan buyurtma doirasida kirish imtihonlarida eng yuqori ball toʻplaganlarga oʻqishni tamomlagandan soʻng kadrlar buyurtmachisi tizimida 5 yildan kam boʻlmagan muddat davomida ishlab berish sharti bilan oʻqitish xarajatlarini qoplab berilishini taklif qiladi. Bunda, eng yuqori ball toʻplagan shaxs tomonidan ushbu taklif rad etilgan taqdirda, taklif roʻyxat boʻyicha keyingi oʻrindagi shaxsga beriladi.
Abituriyentlarning kirish imtihonlarida toʻplagan ballari reyting boʻyicha eʼlon qilinmaydigan taʼlim tashkilotlarida talabgorlarni saralash taʼlim tashkilotining tavsiyasiga koʻra amalga oshiriladi. Bunda, talabgorni saralash bilan bogʻliq jarayon uchun taʼlim tashkiloti masʼul hisoblanadi.
7. Taklifga rozilik bildirgan talabgorlar haqidagi maʼlumotlar taʼlim tashkiloti tomonidan kadrlar buyurtmachisiga taqdim etiladi.
8. Kadrlar buyurtmachisi talabgorlar roʻyxatini oʻrganib chiqib, ular bilan suhbat oʻtkazishi mumkin.
9. Oʻqishni tamomlagandan soʻng 5 yildan kam boʻlmagan muddat davomida ishlab berish istagini bildirgan talabgor bilan kadrlar buyurtmachisi, talabgor va taʼlim tashkiloti oʻrtasida uch tomonlama shartnoma (bundan buyon matnda shartnoma deb yuritiladi) tuziladi.
10. Shartnomada kadrlar buyurtmachisi, taʼlim tashkiloti va talabgorning huquq va majburiyatlari, shuningdek shartnoma shartlari bajarilmagan taqdirda tomonlar uchun javobgarlik nazarda tutilishi lozim.
3-bob. Davlat buyurtmasini moliyalashtirish
11. Talabgorlarni oʻqitish xarajatlari uchun mablagʻlar kadrlar buyurtmachilariga har yili Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarga ajratiladigan mablagʻlarning cheklangan miqdorlari doirasida ajratiladi.
Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan kadrlar buyurtmachisiga davlat buyurtmasi asosida ajratilgan mablagʻlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachiligida ochilgan alohida shaxsiy hisob varagʻida koʻzda tutiladi.
Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan kadrlar buyurtmachisiga davlat buyurtmasi asosida ajratiladigan mablagʻlar boʻyicha xarajatlar smetasini tuzish, tasdiqlash, roʻyxatdan oʻtkazish va unga oʻzgartirishlar kiritish budjet qonunchiligida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Bunda, kadrlar buyurtmachilari etib Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari belgilangan taqdirda ushbu buyurtmalarni qoplash xarajatlarini moliyalashtirish tegishli budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan amalga oshiriladi.
4-bob. Talabgorning kadrlar buyurtmachisi tizimida ishlashini tashkil etish
12. Taʼlim tashkiloti talabgorning oʻqishi tamomlangan kundan boshlab 10 kundan koʻp boʻlmagan muddatda uning oʻqishni tamomlanganligi toʻgʻrisida kadrlar buyurtmachisiga yozma shaklda xabar beradi.
13. Kadrlar buyurtmachisining yozma roziligi asosida talabgor oʻz hisobidan oʻqishni magistratura bosqichida davom ettirishi mumkin. Bunda, talabgorning kadrlar buyurtmachisi tizimida 5 yildan kam boʻlmagan muddat davomida ishlab berish majburiyati, u magistratura bosqichini tamomlaganidan keyin yuzaga keladi.
14. Kadrlar buyurtmachisi tomonidan talabgorning ish haqidan uni oʻqitish uchun sarflangan xarajatlarni qoplash uchun mablagʻlar ushlab qolishga yoʻl qoʻyilmaydi.
5-bob. Yakuniy qoida
15. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri D. KUCHKAROV
Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A. TOSHKULOV
Moliya vaziri T. ISHMETOV
Toshkent sh.,
2021-yil 18-oktabr,
Toshkent sh.,
2021-yil 13-oktabr,
Toshkent sh.,
2021-yil 16-oktabr,
38-son
33-2021-son
65-son