Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
КИТОБИ
КИТОБИ
Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 22 октябрдаги 14-қ/қ, Қ-87, 100, 17, 16, 7, 01-02/22-22, 2010-41-сон «Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2174, 2010 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 529-модда) билан тасдиқланган Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2021 йил 29 августдаги 60-ҚҚ-сон, Олий суднинг 2021 йил 25 августдаги 16/707-21-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 2021 йил 23 августдаги 35/5211-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 29 августдаги 55ққ-сон, Мудофаа вазирлигининг 2021 йил 19 августдаги 32-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 21 августдаги 01-02/22-40-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 29 августдаги 2021-35-сон қарорига ИЛОВА
«Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарорда :
1) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»;
2) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.»;
2. Йўриқномада :
1) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»;
2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси (кейинги ўринларда ЖПК деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш ва йўқ қилиб ташлаш тартибини белгилайди.»;
3) 1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Терговга қадар текширув ва жиноят ишларини юритишда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ва суд қуйидагиларни олиб қўйишга ҳақли:»;
4) 2-бандда :
биринчи хатбоши «201-моддаларига» деган сўзлардан кейин «, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси эса, 329-моддасига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши «қабул қилиб олади» деган сўзлардан кейин «ва қонун ҳужжатлари талаблари асосида топширилишини таъминлайди» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
5) 3-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Радиоактив материалларни олиб қўйиш мутахассис иштирокида амалга оширилади.»;
6) 4-банднинг тўртинчи хатбошиси «олиб қўйиш имкони бўлмаса,» деган сўзлардан кейин «терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
7) 5-бандда :
биринчи хатбоши «тақдим этилганлиги тўғрисида» деган сўзлардан кейин «терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар олиб қўйилаётган ёки тақдим қилинаётган нарсалар рўйхатини, уларнинг миқдори кўплиги сабабли, шу жойнинг ўзидаёқ тузиш имконияти бўлмаса, улар ўрамга солиниб муҳрланади ва нарсалари олиб қўйилган ёки қабул қилинган шахс, холислар, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, судья томонидан ёзувлар ва имзолар билан тасдиқланган ёрлиқлар билан таъминланади. Бундай ҳолатларда, олиб қўйилаётган, тақдим этилаётган нарсаларнинг рўйхати терговга қадар текширув, суриштирув, тергов ёки суд муҳокамаси ўтказилаётган жойда холислар иштирокида тузилади ва бу ҳақда баённомада нарсалар солинган ўрамдаги муҳрлар ва имзолар бутунлиги кўрсатилади.»;
8) 6-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Зарур ҳолларда нарсаларни олиб қўйиш, тақдим қилиш чоғида фотосуратга ёки видеоёзувга туширилади, шунингдек ЖПКнинг 91-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган процессуал ҳаракатлар мажбурий тарзда видеоёзув орқали қайд этилади. Бунда, фотосуратлар, видеоёзув баённомага илова қилинади ва процессуал ҳаракатнинг номланиши, санаси, жойини изоҳловчи ёзувлар билан расмийлаштирилади.»;
иккинчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ҳар бир олиб қўйилган, тақдим этилган нарса холисларга ва процессуал ҳаракатининг амалга оширилишида иштирок этаётган шахсларга танишиш ва кўриб чиқиш учун тақдим этилади. Шундан сўнг, шикастланишига йўл қўймайдиган ва ундаги изларнинг (микроизлар) бутунлигини таъминлайдиган ўрамга жойлаштирилади (фуқаровий даъвони таъминлаш учун ёки гаров тариқасида тақдим этилаётган пул ёки бошқа мол-мулк, катта ҳажмли нарсалар, катта оғирликдаги ёки ҳажмдаги моддалардан ташқари) ва нарсаси олиб қўйилган ёхуд қабул қилинган шахс, холислар, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки судьянинг имзолари ва тасдиқловчи ёзувлари бўлган ёрлиқ билан таъминланади, тегишли орган муҳри билан муҳрланиб, бу ҳақда баённомага тегишли ёзув киритилади.»;
10) 8-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Баённома нарсани олиб қўйган ёхуд қабул қилган шахс, холислар, мутахассислар (агар улар процессуал ҳаракатни амалга оширилишида қатнашган бўлсалар), шунингдек нарсаси олиб қўйилган ёки қабул қилинган шахс, агарда у йўқ бўлса, унинг вояга етган оила аъзоси ёки тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан имзоланади.»;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«олиб қўйилган, тақдим этилган нарсалар сақланиши учун жавобгар шахсга (нарса сақлаш учун терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов, суд органида махсус ажратилган хонага ёхуд корхона, муассаса, ташкилотга топширилганда);»;
11) 11-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фуқаровий даъвони таъминлаш ёхуд гаров тариқасида олиб қўйилган ёки қабул қилинган пулларни суриштирув, дастлабки тергов органи ёки суднинг депозит ҳисоб рақамига топшириш масаласи алоҳида қарор (ажрим) чиқариш орқали дарҳол ҳал этилиши шарт.»;
12) 12-бандда :
биринчи хатбошидаги «Ашёвий далиллар» деган сўзлардан кейин «терговга қадар текширув материали ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агарда, нарса ўзининг алоҳида хусусиятлари ёки сифатлари сабабли махсус сақлаш шароитларида сақланиши лозим бўлса (маълум ҳарорат, намлик ва ҳ. к.), терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, суд уни шу шароитларига эга муассаса ёки ташкилотга сақлаш учун топширади. Олинган (қабул қилинган) нарсалар мазкур Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган тартибда (олиб қўйилган мол-мулк сақлаш учун савдо ташкилотларига берилади) ҳам сақланиши мумкин.»;
13) 15-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сақлаш хонасига топширилган ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларнинг бутлиги учун терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органи раҳбарининг ёки суд раисининг буйруғига асосан масъул этиб тайинланган шахс жавобгар ҳисобланади. Бунда, қоида тариқасида, сақлаш учун масъул бўлган шахс терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки судья бўлмаслиги лозим.»;
14) 16-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Сақлаш хонасига фақат ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларнинг сақланиши учун жавобгар шахс (кейинги ўринларда жавобгар шахс деб юритилади) иштирокида кириш мумкин. Агар у ёки унинг ўрнини босувчи шахс бўлмаса, сақлаш хонасига кириш тегишли прокурорнинг, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органи раҳбарининг, прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати (кейинги ўринларда ДХХ деб юритилади), ички ишлар органи (кейинги ўринларда ИИО деб юритилади) тергов тармоғи бошлиғининг, суд раисининг (судьянинг) ёзма рухсати ва уларнинг бевосита иштирокида амалга оширилади, ушбу шахсларда сақлаш хонасига кириш эшигининг дубликат калити бўлиши шарт.»;
15) 17-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси давомида олиб қўйилган ёхуд тақдим қилинган ўқ отар қуроллар, ўқ-дорилар, эксперт-криминалистика бўлинмаларида текширувдан ўтказилганидан кейин фақат Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда ИИВ деб юритилади), ДХХ органларида ёки Мудофаа вазирлигининг ҳарбий (хўжалик) муассасаларида сақланади.»;
учинчи хатбошидаги «агар бу» деган сўзлардан кейин «терговга қадар текширув,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Радиоактив материаллар экспертизадан ўтказилади ва сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Ядро физикаси институтига ёки белгиланган лицензияга эга бўлган бошқа ташкилотга топширилади.»;
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
16) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Сойли стволли ўқ отар қуролларни қўллаш билан боғлиқ барча ҳолатлар бўйича терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судлар олиб қўйиш (қабул қилиш), кўздан кечириш ва тегишли текширишлар ўтказилганидан сўнг, қурол изи бўлган ўқлар, гильзалар ва патронларни, шунингдек сойли стволли ўқ отар қуролни ИИВнинг Давлат ўқ-гильзотекасига юборишлари шарт.
Сойли стволли ўқ отар қуролни Давлат ўқ-гильзотекада текширувдан ўтказиш билан бир вақтда, у Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг йўқолган ва аниқланган қуролларнинг оператив ҳисоби бўйича ҳам текширилади.
Сойли стволли ўқ отар қуролларни қўллаш билан боғлиқ ишлар тамомлангач, кўрсатилган қуроллар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўқолган ва аниқланган сойли стволли ўқ отар қуроллар бўйича ягона маълумотлар базасига ҳисобга қўйилиши шарт.»;
17) 19-банддаги «оператив» деган сўз «тезкор» деган сўз билан алмаштирилсин;
18) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Олиб қўйилган (тақдим этилган) давлат мукофотлари ва уларга тааллуқли ҳужжатлар икки нусхада тузилган олиб қўйиш баённомаси ва нарсалар рўйхати билан бирга олиб қўйилганидан (тақдим этилганидан) кейин бир сутка муддат ичида терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов ўтказаётган орган бухгалтериясининг кассасига топширилади ёки махсус алоқа хизмати орқали юборилади (уларни ўрганиш зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно). Баённоманинг иккинчи нусхасига кассир мукофотлар ва уларга тааллуқли ҳужжатларни қабул қилганлиги ҳақида имзо қўйиб беради ва у ишга қўшиб қўйилади. Айблов далолатномаси ёки айблов хулосасига илова қилинадиган маълумотномада олиб қўйилган, тақдим этилган давлат мукофотлари, уларга тааллуқли ҳужжатлар ва уларнинг сақланиш жойи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
Агар давлат мукофотлари ва уларга тааллуқли ҳужжатлар ашёвий далил ҳисобланса ёки улар бўйича экспертиза тайинланса, улар зарур процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органида, судда қолиши мумкин.»;
19) 21-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Ашёвий далил тариқасида олинган ёки жиноят содир этиш қуроли сифатида фойдаланилган автомашиналар, мотоцикллар ва бошқа транспорт, шу жумладан, сузувчи воситаларни, шунингдек хатланган транспорт воситалари, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида олиб қўйилган транспорт воситаларини алмаштириш ёки эксплуатация қилишга имкон бермаслик учун транспорт воситасининг спидометри (электрон спидометрдан ташқари), двигатели, руль бошқаруви, бошқа қисмлари ва деталлари олдиндан муҳрланган ва пломбаланган ҳолда (агарда улар эгасига, унинг қариндошларига ёки бошқа шахсларга, шунингдек ташкилотларга сақлашга топширилиши мумкин бўлмаса) сақлаш учун ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари (кейинги ўринларда ЙҲХБ деб юритилади), Бош прокуратура, ИИВ ва ДХХнинг хўжалик бошқармаларига (бўлимларига) топширилади ва ушбу бошқарма (бўлим) раҳбарларидан сақлашга қабул қилинганлиги ҳақида тилхат олиниб, ишга қўшиб қўйилади. Тилхатда сақлаш учун қабул қилинган транспорт воситаси бутлиги учун шахсан ким жавобгар эканлиги кўрсатилади.»;
иккинчи хатбошидаги «ДЙҲХХ» деган қисқартма «ЙҲХБ» деган қисқартма билан алмаштирилсин;
20) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб қўйиш, тақдим этиш, экспертизадан ўтказиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.»;
21) 23-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар бўйича экспертиза тайинлангунга ҳамда экспертиза хулосаси олингунга қадар муҳрланган ҳолда тегишлича ИИВ, ДХХ органи ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сақлаш хонасида ёки жазони ижро этиш муассасасида яшаш ва ишлаб чиқариш зоналаридан ташқарида жойлашган оператив қисмнинг сейфида сақланиши шарт.»;
иккинчи хатбошидаги «МХХ» деган қисқартма «ДХХ» деган қисқартма билан алмаштирилсин;
22) 24-банднинг биринчи хатбошисидаги «Қамоқда сақланаётган айбланувчиларнинг (судланувчиларнинг) паспортлари» деган сўзлар «Қамоқда сақланаётган айбланувчининг (судланувчининг) паспорти ёки идентификация ID-картаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
23) 25-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига (кейинги ўринларда Қимматбаҳо металлар агентлиги деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизматига (кейинги ўринларда Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизмати деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
24) 26-банддаги «Қимматбаҳо металлар агентлигига» деган сўзлар «Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизматига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
25) 27-бандда :
иккинчи хатбошидаги «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир Йўриқномада (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь)» деган сўзлар «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир Йўриқномада (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нақд пул ва бошқа қимматликлар сақлаш учун банк кирим кассасига топширилганида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилига 004-шаклдаги нақд пул ва бошқа қимматликлар сақлаш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги квитанция расмийлаштириб берилади. Банк пул омборига сақлаш учун қабул қилинган нақд пул ва бошқа қимматликларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилига қайтариб бериш учун, уни топширган орган раҳбарининг имзоси қўйилиб, думалоқ муҳри билан тасдиқланган ёзма сўровномасининг асл нусхасига 004-шаклдаги квитанциянинг асл нусхаси илова қилинган ҳолда тақдим этилиши керак. Банкка сақлаш учун қабул қилинган қимматликларнинг қисман қайтарилишига йўл қўйилмайди. Қимматликларнинг бир қисмини олиш зарур бўлса, банк қимматликлар солинган жўнатмани тўлиғича уларни топширган органга қайтариб беради. Банк пул омборига сақлаш учун қабул қилинган нақд пул ва бошқа қимматликларни бут сақланиши бўйича банкнинг моддий жавобгар шахслари, уларни топширган орган олдида қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади. Банк пул омборида сақлаш учун қабул қилинган нақд пул ва бошқа қимматликларга зарар етказилган тақдирда, унинг эгасига етказилган зарарни қоплаш, қимматликнинг ҳақиқий баҳоси доирасида лекин, сақлаш учун қабул қилинган вақтда баҳоланган баҳосидан ошмаган миқдорда амалга оширилади.»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Нақд пул ва бошқа қимматликларни сақлаш учун топширган давлат органи ходими 004-шаклдаги квитанцияни йўқотган ҳолларда ёки бошқа сабабларга кўра уни банкка тақдим этишнинг имконияти мавжуд бўлмаса, бундай ҳолларда сақлашга топширилган нақд пул ва бошқа қимматликларни банк кассасидан қайтариб олиш учун ушбу давлат органининг республика миқёсидаги юқори турувчи ташкилоти (вазирлиги, қўмитаси ва ҳоказо) томонидан чиқарилган буйруқ асос бўлиши мумкин. Ушбу буйруқда банк кассасига сақлаш учун топширилган қимматликларни қайтариб олиш ваколатига эга бўлган ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда олинадиган қимматликларнинг тўлиқ ва батафсил рўйхати қайд этилган бўлиши лозим.»;
26) 29-банднинг биринчи хатбшисидаги «тергов органининг қарори» деган сўзлар «дастлабки тергов органининг қарори» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
27) 31-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ишга қўшилган корреспонденциянинг мазкур иш бўйича терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов, суд муҳокамасини юритишга дахлдор бўлмаган шахслардан сир сақланишини таъминлаши шарт.»;
28) 34-банднинг иккинчи хатбошиси «биологик объектлар» деган сўзлардан кейин «терговга қадар текширув, суриштирув,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
29) 35-банднинг учинчи хатбошисидаги «санитария-эпидемиология станцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси» деган сўзлар «санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
30) 37 ва 38-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. Ашёвий далил тариқасида эътироф этилган иш ва уй ҳайвонлари, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органлари, суд томонидан қарор чиқарилгунга қадар, тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда, сақлаш учун жабрланувчи шахслар ёки ташкилотларга, улар бўлмаганда эса, ҳудудийлик бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органи, ширкат ёки фермер хўжаликларига топширилади.
38. Айблов далолатномаси ёки айблов хулосасига илова қилинадиган маълумотномада иш бўйича олиб қўйилган, тақдим этилган нарсалар қаерда сақланаётганлиги, баҳоланганлиги ва улар топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тикилган иш варағи кўрсатилади.»;
31) 39-банднинг биринчи хатбошисидаги «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига, ИИВ ҳузуридаги «Қўриқлаш» Республика бирлашмасининг тармоқларига,» деган сўзлар «уй-жой мулкдорлари ширкатига, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари (улар ваколати доирасида),» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
32) 40-банднинг тўртинчи хатбошиси «терговчи,» деган сўздан кейин «суриштирувчи,» деган сўз билан тўлдирилсин;
33) 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. Ашёвий далилларни, шу жумладан ўқ отар қурол ва терговга қадар текширув материаллари ёки жиноят ишлари бўйича олиб қўйилган, ашёвий далил бўлиб ҳисобланмаган бошқа нарсаларни қайд этиш учун ҳар бир терговга қадар текширув (олис сафарда бўлган денгиз кемаларининг капитанлари бундан мустасно), суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судларда мазкур Йўриқноманинг 1 ва 2-иловаларида келтирилган шаклларга мувофиқ ҳисобга олиш китоблари юритилиб, улар ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни сақлаш ва ҳисобга олиш учун жавобгар шахсда туради. Ушбу китобларни юритиш қатъий ҳисобдаги ҳужжатларни юритиш қоидалари бўйича амалга оширилади. Китобнинг ҳар бир варағи рақамланади, ип билан тикилади ва муҳрланади ҳамда тегишлича терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов бўлинмалари раҳбари, прокурор, суд раисининг имзоси билан тасдиқланади.»;
34) 44-бандда :
иккинчи хатбоши «Агар ашёвий далиллар» деган сўзлардан кейин «терговга қадар текширув материалида ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши «ҳисобга олиш китобидан ташқари,» деган сўзлардан кейин «терговга қадар текширув,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
35) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Терговга қадар текширув материалида ёки жиноят иши билан сақланаётган ашёвий далиллар иш бир терговга қадар текширув органидан бошқасига ёки суриштирув, дастлабки тергов органига ёки бир суриштирув органидан бошқа суриштирув ёхуд дастлабки тергов органига ёки бир терговчидан бошқа терговчига, шунингдек прокурор ёки судга юборилганда ёхуд бир суддан бошқа судга ўтказилганда иш билан бирга топширилади. Бу ҳақда ҳар бир топширилаётган нарса бўйича ашёвий далилларни ҳисобга олиш китобида тегишли ёзув киритилади. Белгиланган тартибда ашёвий далил деб эътироф этилмаган нарсалар жиноят иши билан бирга топширилишига йўл қўйилмайди.»;
36) 47 ва 48-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«47. Сақлаш хоналарига жойлаштирилган, шунингдек иш билан бирга бўлмаган ашёвий далиллар ва фуқаровий даъвони таъминлаш мақсадида хатланган нарсалар терговга қадар текширув материаллари ёки жиноят иши топширилаётган орган ҳисобида туради, бу ҳақда ашёвий далиллар сақланаётган жойга хабарнома юборилади ҳамда ҳисобга олиш дафтари ва терговга қадар текширув материаллари ёки жиноят иши бўйича маълумот варағида улар кимда сақланаётганлиги тўғрисида белги қўйилади.
Терговга қадар текширув материаллари ёки жиноят ишини ўтказишда, у билан бирга йўлланадиган ашёвий далиллар илова хатда ёки унга илова қилинаётган рўйхатда бирма-бир санаб ўтилади. Айблов далолатномаси ёки айблов хулосасига илова қилинган маълумотномада ишга доир барча ашёвий далиллар, ҳар бирининг сақланаётган жойи кўрсатилиб, бирма-бир санаб ўтилиши лозим.
Ашёвий далиллар почта ёки чопар орқали етказиб берилганда, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки судья холислар иштирокида, зарур бўлганда эса, шунингдек эксперт ёхуд мутахассислар иштирокида олинган далилларни кўздан кечириб, уларни алоқа хати ёки рўйхат билан солиштиради. Кўздан кечириш жараёни ва натижаси ҳақида баённома тузилади.
48. Ашёвий далиллар билан бирга терговга қадар текширув материаллари ёки жиноят иши юборилаётган органнинг девонхона ходими, суднинг масъул ходими, ушбу нарсаларни қабул қилаётганда ўрамнинг ва ундаги муҳрларнинг бутунлиги (сақланганлиги)ни текширади.
Ўрам ва муҳр бузилган ҳолда суд котиби суд раиси (судья, суднинг масъул ходими) ҳозирлигида, терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов органининг девонхона ходими унинг раҳбари ёки ўринбосари, шунингдек иш ва ашёвий далилларни етказиб берган шахс ҳозирлигида ўрамни очади ҳамда унда мавжуд бўлган нарсаларни рўйхатдаги (хатдаги), айблов далолатномаси ёки айблов хулосасининг маълумотномасидаги ашёвий далиллар тўғрисидаги ёзув ва ашёвий далилларни ишга қўшиб қўйиш тўғрисидаги қарор билан солиштиради.»;
37) 49-бандда :
биринчи хатбоши «Агар мавжуд ашёвий далиллар» деган сўзлардан кейин «рўйхатдаги (хатдаги), айблов далолатномаси ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши «ҳақиқатда мавжуд ашёвий далиллар» деган сўзлардан кейин «рўйхатдаги (хатдаги), айблов далолатномаси ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши «прокурор,» деган сўздан кейин «терговга қадар текширув,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
38) 50-банд «айбланувчининг» деган сўздан кейин «(судланувчининг)» деган сўз билан тўлдирилсин;
39) 52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«52. Жиноятга оид иш бир терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи ёки терговчидан айнан шу терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов органида ишловчи бошқа терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахс, суриштирувчи ёки терговчига топширилганида, биринчиси топшириши, иккинчиси эса иш бўйича олиб қўйилган барча нарсаларнинг борлигини текшириб қабул қилиб олиши, ашёвий далилларни сақлашга жавобгар шахс иштирокида ашёвий далилларни ҳисобга олиш китобига уларни қабул қилганлиги тўғрисида имзо қўйиши шарт.»;
40) 53-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«53. Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш, жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органининг қарори, суднинг ҳукми ёки ажримида ашёвий далиллар тақдири масаласи ҳал этилиши керак, бунда:
гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлган жиноят қуроллари мусодара қилиниши керак ва улар тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулк қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулкнинг қонуний эгалари, мулкдорлари ёки уларнинг ҳуқуқий ворислари, худди шунингдек меросхўрлари аниқланмаган тақдирда, ушбу мол-мулк давлат даромадига ўтказилади;»;
41) 54-банд «қабул қилиш вақтида суд котиби ишда» деган сўзлардан кейин «суриштирув ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
42) 56-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«56. Суриштирув ёки дастлабки терговни тўхтатиш тўғрисида қарор чиқарилаётганида унда тўхтатилаётган иш бўйича олиб қўйилган ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларнинг сақланаётган жойи белгиланади. Ушбу объектлар, махсус сақлашга топширилиши лозим бўлмаса, тўхтатилган жиноят иши суриштирув ёки дастлабки тергов органида сақлаб турилган вақт давомида суриштирув ёки дастлабки тергов юритилган жойда сақланади ва иш бошқа суриштирув ёки дастлабки тергов органига топширилаётган вақтда иш билан бирга топширилади.»;
43) 59-бандда :
«МХХ» деган қисқартма «ДХХ» деган қисқартма билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Радиоактив материаллар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Ядро физикаси институти ёки лицензияга эга бўлган бошқа ташкилот томонидан йўқ қилинади.»;
44) 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«60. Эгаларига қайтарилиши лозим бўлган ашёвий далиллар ва бошқа нарсалар уларга тилхат асосида натура шаклида берилади, тилхат жиноят ишига тикиб қўйилади ва унинг навбатдаги варағи сифатида рақамланади. Бир вақтнинг ўзида терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни олиб бораётган органнинг бухгалтерия ҳисоби бўлими ашёвий далиллар ва бошқа нарсалар қайтарилганлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилинади.
Манфаатдор шахслар улардан олиб қўйилган нарсаларни қайтариб олишлари мумкинлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади, хабарноманинг нусхаси терговга қадар текширув материали ёки жиноят ишига тикиб қўйилади. Тилхатда олувчи ўз паспорти ёки идентификация ID-картаси ёхуд шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатдаги маълумотларни ва яшаш жойини кўрсатади. Нарсаларнинг эгаси шахсан кела олмайдиган ҳолатда, уларни унинг ишончномаси бўйича бошқа шахс олиши мумкин, унинг тилхати ҳам ишга тикиб қўйилади. Агар нарсаларнинг эгаси муассаса, ташкилот бўлса, нарсалар уларнинг вакилларига ишончнома ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлганида тилхат орқали топширилади.»;
45) 63-бандда :
иккинчи хатбоши «жиноят иши бўйича» деган сўзлардан кейин «суриштирув ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нарса топширилаётганида камида 2 нафар холис иштирок этиши ёки ушбу жараён видеоёзув орқали қайд этилиши шарт.»;
46) 66-банд «Алоҳида ҳолларда» деган сўзлардан кейин «терговга қадар текширув,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
47) 67-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«67. Терговга қадар текширув босқичида жиноят иши қўзғатиш рад қилинган, шунингдек суриштирув ёки дастлабки тергов босқичида иши тугатилган шахсларга улардан олиб қўйилган нарсаларни қайтариш мазкур Йўриқноманинг 60-бандига мувофиқ амалга оширилади.
Қабул қилинган қарор ҳақида жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқарилган шахсга дарҳол ёзма хабарнома юборилади.»;
48) 68-банд «Жиноят ишини» деган сўзлардан кейин «қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
49) 69-банд «жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли» деган сўзлардан кейин «жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
50) 70-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«70. Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизматига топширилган нарсалар белгиланган ҳолларда эгаларига натура шаклида қайтариб берилади, натурада қайтариш йўл қўйилмайдиган ҳолатларда эса қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг қиймати қопланади.»;
51) 72-бандда :
биринчи хатбошидаги «Дастлабки тергов органи» деган сўзлар «Суриштирув ёки дастлабки тергов органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суриштирув ёки дастлабки тергов органи 3 суткадан кечиктирмасдан депозит ҳисоб рақамига гаров тариқасида қўйилган гаров суммасининг қайтарилиши кўрсатилган, гаров тариқасида эҳтиёт чорасини бекор қилиш ёки ўзгартириш (агар бекор қилиш ёки ўзгартириш уни танлаш шарт-шароитларини бузиш билан боғлиқ бўлмаса) ёхуд жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарорнинг (кейинги ўринларда суриштирув ёки дастлабки тергов органининг қарори деб юритилади) гербли муҳр билан тасдиқланган нусхасини, гаров суммаси қабул қилинганлиги ҳақидаги банк квитанцияси нусхаси билан бирга Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органига юборади. Агар гаров суммаси уни қайтариш тўғрисида бевосита қарор қабул қилган суриштирув ёки дастлабки тергов органининг депозит ҳисоб рақамида сақланаётган бўлса, мазкур Йўриқноманинг 75-бандида кўрсатилган қоидалар қўлланилади.»;
52) 73-бандда :
биринчи хатбошидаги «3 суткадан кечиктирмасдан» деган сўзлар «бир иш куни ичида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «орган ҳисоб рақамига» деган сўзлар «органнинг асосий ҳисоб рақамига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
53) 74-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«74. Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органи ҳисоб рақамига гаров суммаси келиб тушгач, давлат ижрочиси бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 22 1 -моддасига асосан гаров суммасини олувчи шахсни хабардор қилади. Ижро ҳужжатида гаров суммасини олувчи сифатида кўрсатилган шахс ёки унинг қонуний вакили давлат ижрочисига гаров суммасини қайтариш тўғрисида талаб қўйган куни давлат ижрочиси томонидан унинг аризасида кўрсатилган банк ҳисобварағига (банк картасига) гаров суммаси ўтказиб берилади.
Гаров суммаси аризада кўрсатилган банк ҳисобварағига (банк картасига) ўтказиб берилгач, давлат ижрочиси томонидан ижро ишини юритишни тамомлаш тўғрисида қарор қабул қилинади ва унинг нусхаси ижро ҳужжатини берган судга ёки бошқа органга жиноят ишига қўшиб қўйиш учун юборилади. Ижро ҳужжати ва гаров суммаси аризада кўрсатилган банк ҳисобварағига (банк картасига) ўтказиб берилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси ижро иши материалларига тикилади.»;
54) 75-бандда :
биринчи хатбошидаги «дастлабки тергов органининг» деган сўзлар «суриштирув ёки дастлабки тергов органининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «дастлабки тергов органи» деган сўзлар «суриштирув ёки дастлабки тергов органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суриштирув ёки дастлабки тергов органининг қарорида гаров суммасини олувчи сифатида кўрсатилган шахс ёки унинг қонуний вакили гаров суммасини қайтариш тўғрисида талаб қўйган куни молия тармоғининг масъул ходими томонидан унинг аризасида кўрсатилган банк ҳисобварағига (банк картасига) гаров суммаси ўтказиб берилади. Гаров суммаси аризада кўрсатилган банк ҳисобварағига (банк картасига) ўтказиб берилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси жиноят ишига қўшиб қўйилади.»;
тўртинчи хатбошидаги «Агар дастлабки тергов органининг» деган сўзлар «Агар суриштирув ёки дастлабки тергов органининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «дастлабки тергов органи» деган сўзлар «суриштирув ёки дастлабки тергов органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
55) 76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«76. Айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси, томонларнинг ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини судга юбориш ҳақидаги қарор, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор, жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарор тасдиқланганида, амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимоснома билан терговга қадар текширув ҳужжатлари ва жиноят иши судга юборилганида, шунингдек иш бошқа терговга қадар текширув, суриштирув ёки тергов органига юборилганида, прокурор, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органининг раҳбари, суд раиси (суднинг масъул ходими) иш бўйича олиб қўйилган ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни жойлашган жойи кўрсатилган ҳужжатларнинг ишда мавжудлигини текшириши, уларни ашёвий далилларни ҳисобга олиш китобидаги ёзувлар билан солиштириши шарт.»;
56) 77-банддаги «Суриштирув органи бошлиғи, тергов тармоғининг бошлиғи,» деган сўзлар «Терговга қадар текширув, суриштирув, тергов раҳбари,» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
57) 79-банд «тегишли прокурор,» деган сўзлардан кейин «терговга қадар текширув,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
58) 1 ва 2-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Марказий банки, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан келишилган.
«Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА
«Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
Ашёвий далил ва бошқа нарсаларни ҳисобга олиш
Т/р Сақлашга келиб тушган сана Терговга қадар текширув материали, жиноят иши рақами, ўзига нисбатан терговга қадар текширув ўтказилаётган шахс, гумон қилинувчи, айбланувчининг Ф.И.О. Олиб қўйилган,тақдим этилган нарсаларнинг номланиши, алоҳида белгилари, рақамлари Миқдори, суммаси Келиб тушган нарсалар қачон, қаерда ким томонидан олиб қўйилган (қабул қилинган) Сақлаш жойи. Сақлаш учун Масъулнинг лавозими ва фамилияси Ашёвий далиллар, бошқа нарсалар қаерга ва қандай асосларга кўра юборилган Ашёвий далиллар, бошқа нарсалар қабул қилиб олган шахснинг лавозими ва фамилияси Қабул қилиш санаси ва имзо, муассаса штампи Нарсалари қайтарилган шахснинг Ф.И.О., паспорт ёки идентификация ID карта рақами, сана ва имзо 1. 2. 3. ...
».
«Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-ИЛОВА
«Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА
Ашёвий далил ва бошқа нарсаларни келиб тушишини ва берилишини ҳисобга олиш
Т/р Сақлаш учун келиб тушган сана Ашёвий далиллар, бошқа нарсаларнинг номланиши Миқдори, суммаси Терговга қадар текширув материали, жиноят иши рақами, ўзига нисбатан терговга қадар текширув олиб борилаётган шахс, гумонланувчи, айбланувчи, судланувчининг Ф.И.О. Сақланиши Суднинг ашёвий далиллар юзасидан қарори Ижроси Изоҳ Масъул шахснинг фамилияси кўрсатилган ҳақиқий сақлаш жойи Қачон, кимга кўздан кечириш учун берилган ва қачон қайтарилган Ҳужжатлар ижро қилиш учун кимга юборилган (берилган) Ашёвий далиллар ижро қилиш учун кимга юборилган (берилган) Сана кўрсатилган ҳолда ижро этилганлиги тўғрисидаги қайд ёзув 1. 2. 3. ...
».
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н. ЙЎЛДОШЕВ
Олий суд раиси К. КАМИЛОВ
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари Б. РАШИДОВ
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти Б. ЮЛДАШЕВ
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси А. МАҚСУДОВ
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. ЮСУПАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 29 август,
Тошкент ш.,
2021 йил 25 август,
Тошкент ш.,
2021 йил 23 август,
Тошкент ш.,
2021 йил 29 август,
Тошкент ш.,
2021 йил 19 август,
Тошкент ш.,
2021 йил 21 август,
Тошкент ш.,
2021 йил 29 август,
Тошкент ш.,
2021 йил 9 август
Тошкент ш.,
2021 йил 13 август
Тошкент ш.,
2021 йил 16 август
Тошкент ш.,
2021 йил 17 август
60-ҚҚ-сон
16/707-21-сон
35/5211-сон
55ққ-сон
32-сон
01-02/22-40-сон
2021-35-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2021 й., 10/21/2174-2/0988-сон)
lex.uz
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining
Qarori
KITOBI
KITOBI
Surishtiruv, dastlabki tergov va sud muhokamasi davomida ashyoviy dalillar, moddiy qimmatliklar va boshqa mol-mulkni olib qoʻyish (qabul qilish), hisobga olish, saqlash, berish, sotish, qaytarish, yoʻq qilib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 15-iyuldagi 200-sonli “Davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulkni olib qoʻyish, sotish yoki yoʻq qilib tashlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Oliy sudi, Davlat xavfsizlik xizmati, Ichki ishlar vazirligi, Mudofaa vazirligi, Davlat bojxona qoʻmitasi, Davlat soliq qoʻmitasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Oliy sudi, Milliy xavfsizlik xizmati, Ichki ishlar vazirligi, Adliya vazirligi, Mudofaa vazirligi, Davlat bojxona qoʻmitasi va Davlat soliq qoʻmitasining 2010-yil 22-oktabrdagi 14-q/q, Q-87, 100, 17, 16, 7, 01-02/22-22, 2010-41-son “Surishtiruv, dastlabki tergov va sud muhokamasi davomida ashyoviy dalillar, moddiy qimmatliklar va boshqa mol-mulkni olib qoʻyish (qabul qilish), hisobga olish, saqlash, berish, sotish, qaytarish, yoʻq qilib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 2174, 2010-yil 29-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 52-son, 529-modda) bilan tasdiqlangan Surishtiruv, dastlabki tergov va sud muhokamasi davomida ashyoviy dalillar, moddiy qimmatliklar va boshqa mol-mulkni olib qoʻyish (qabul qilish), hisobga olish, saqlash, berish, sotish, qaytarish, yoʻq qilib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining 2021-yil 29-avgustdagi 60-QQ-son, Oliy sudning 2021-yil 25-avgustdagi 16/707-21-son, Davlat xavfsizlik xizmatining 2021-yil 23-avgustdagi 35/5211-son, Ichki ishlar vazirligining 2021-yil 29-avgustdagi 55qq-son, Mudofaa vazirligining 2021-yil 19-avgustdagi 32-son, Davlat bojxona qoʻmitasining 2021-yil 21-avgustdagi 01-02/22-40-son, Davlat soliq qoʻmitasining 2021-yil 29-avgustdagi 2021-35-son qaroriga ILOVA
“Surishtiruv, dastlabki tergov va sud muhokamasi davomida ashyoviy dalillar, moddiy qimmatliklar va boshqa mol-mulkni olib qoʻyish (qabul qilish), hisobga olish, saqlash, berish, sotish, qaytarish, yoʻq qilib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Qarorda :
1) nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov va sud muhokamasi davomida ashyoviy dalillar, moddiy qimmatliklar va boshqa mol-mulkni olib qoʻyish (qabul qilish), hisobga olish, saqlash, berish, sotish, qaytarish, yoʻq qilib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida”;
2) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov va sud muhokamasi davomida ashyoviy dalillar, moddiy qimmatliklar va boshqa mol-mulkni olib qoʻyish (qabul qilish), hisobga olish, saqlash, berish, sotish, qaytarish, yoʻq qilib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma ilovaga muvofiq tasdiqlansin.”;
2. Yoʻriqnomada :
1) nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov va sud muhokamasi davomida ashyoviy dalillar, moddiy qimmatliklar va boshqa mol-mulkni olib qoʻyish (qabul qilish), hisobga olish, saqlash, berish, sotish, qaytarish, yoʻq qilib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma”;
2) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat-protsessual kodeksi (keyingi oʻrinlarda JPK deb yuritiladi), Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 15-iyuldagi 200-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulkni olib qoʻyish, sotish yoki yoʻq qilib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom (keyingi oʻrinlarda Nizom deb yuritiladi) va boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov va sud muhokamasi davomida ashyoviy dalillar, moddiy qimmatliklar va boshqa mol-mulkni olib qoʻyish (qabul qilish), hisobga olish, saqlash, berish, sotish, qaytarish va yoʻq qilib tashlash tartibini belgilaydi.”;
3) 1-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Tergovga qadar tekshiruv va jinoyat ishlarini yuritishda tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi organning mansabdor shaxsi, surishtiruvchi, tergovchi va sud quyidagilarni olib qoʻyishga haqli:”;
4) 2-bandda :
birinchi xatboshi “201-moddalariga” degan soʻzlardan keyin “, tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi organning mansabdor shaxsi esa, 329-moddasiga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
ikkinchi xatboshi “qabul qilib oladi” degan soʻzlardan keyin “va qonun hujjatlari talablari asosida topshirilishini taʼminlaydi” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
5) 3-band quyidagi tahrirdagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Radioaktiv materiallarni olib qoʻyish mutaxassis ishtirokida amalga oshiriladi.”;
6) 4-bandning toʻrtinchi xatboshisi “olib qoʻyish imkoni boʻlmasa,” degan soʻzlardan keyin “tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi organning mansabdor shaxsi,” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
7) 5-bandda :
birinchi xatboshi “taqdim etilganligi toʻgʻrisida” degan soʻzlardan keyin “tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi organning mansabdor shaxsi,” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Agar olib qoʻyilayotgan yoki taqdim qilinayotgan narsalar roʻyxatini, ularning miqdori koʻpligi sababli, shu joyning oʻzidayoq tuzish imkoniyati boʻlmasa, ular oʻramga solinib muhrlanadi va narsalari olib qoʻyilgan yoki qabul qilingan shaxs, xolislar, tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi organning mansabdor shaxsi, surishtiruvchi, tergovchi, sudya tomonidan yozuvlar va imzolar bilan tasdiqlangan yorliqlar bilan taʼminlanadi. Bunday holatlarda, olib qoʻyilayotgan, taqdim etilayotgan narsalarning roʻyxati tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, tergov yoki sud muhokamasi oʻtkazilayotgan joyda xolislar ishtirokida tuziladi va bu haqda bayonnomada narsalar solingan oʻramdagi muhrlar va imzolar butunligi koʻrsatiladi.”;
8) 6-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Zarur hollarda narsalarni olib qoʻyish, taqdim qilish chogʻida fotosuratga yoki videoyozuvga tushiriladi, shuningdek JPKning 91-moddasi toʻrtinchi qismida nazarda tutilgan protsessual harakatlar majburiy tarzda videoyozuv orqali qayd etiladi. Bunda, fotosuratlar, videoyozuv bayonnomaga ilova qilinadi va protsessual harakatning nomlanishi, sanasi, joyini izohlovchi yozuvlar bilan rasmiylashtiriladi.”;
ikkinchi xatboshidagi “eng kam oylik ish haqining” degan soʻzlar “bazaviy hisoblash miqdorining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
9) 7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Har bir olib qoʻyilgan, taqdim etilgan narsa xolislarga va protsessual harakatining amalga oshirilishida ishtirok etayotgan shaxslarga tanishish va koʻrib chiqish uchun taqdim etiladi. Shundan soʻng, shikastlanishiga yoʻl qoʻymaydigan va undagi izlarning (mikroizlar) butunligini taʼminlaydigan oʻramga joylashtiriladi (fuqaroviy daʼvoni taʼminlash uchun yoki garov tariqasida taqdim etilayotgan pul yoki boshqa mol-mulk, katta hajmli narsalar, katta ogʻirlikdagi yoki hajmdagi moddalardan tashqari) va narsasi olib qoʻyilgan yoxud qabul qilingan shaxs, xolislar, tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi organning mansabdor shaxsi, surishtiruvchi, tergovchi yoki sudyaning imzolari va tasdiqlovchi yozuvlari boʻlgan yorliq bilan taʼminlanadi, tegishli organ muhri bilan muhrlanib, bu haqda bayonnomaga tegishli yozuv kiritiladi.”;
10) 8-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Bayonnoma narsani olib qoʻygan yoxud qabul qilgan shaxs, xolislar, mutaxassislar (agar ular protsessual harakatni amalga oshirilishida qatnashgan boʻlsalar), shuningdek narsasi olib qoʻyilgan yoki qabul qilingan shaxs, agarda u yoʻq boʻlsa, uning voyaga yetgan oila aʼzosi yoki tegishli mahalliy davlat hokimiyati organi yoxud fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi vakili tomonidan imzolanadi.”;
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“olib qoʻyilgan, taqdim etilgan narsalar saqlanishi uchun javobgar shaxsga (narsa saqlash uchun tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov, sud organida maxsus ajratilgan xonaga yoxud korxona, muassasa, tashkilotga topshirilganda);”;
11) 11-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Fuqaroviy daʼvoni taʼminlash yoxud garov tariqasida olib qoʻyilgan yoki qabul qilingan pullarni surishtiruv, dastlabki tergov organi yoki sudning depozit hisob raqamiga topshirish masalasi alohida qaror (ajrim) chiqarish orqali darhol hal etilishi shart.”;
12) 12-bandda :
birinchi xatboshidagi “Ashyoviy dalillar” degan soʻzlardan keyin “tergovga qadar tekshiruv materiali yoki” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Agarda, narsa oʻzining alohida xususiyatlari yoki sifatlari sababli maxsus saqlash sharoitlarida saqlanishi lozim boʻlsa (maʼlum harorat, namlik va h. k.), tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi organning mansabdor shaxsi, surishtiruvchi, tergovchi, sud uni shu sharoitlariga ega muassasa yoki tashkilotga saqlash uchun topshiradi. Olingan (qabul qilingan) narsalar mazkur Nizomning 5-bandi ikkinchi xatboshida nazarda tutilgan tartibda (olib qoʻyilgan mol-mulk saqlash uchun savdo tashkilotlariga beriladi) ham saqlanishi mumkin.”;
13) 15-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Saqlash xonasiga topshirilgan ashyoviy dalillar va boshqa narsalarning butligi uchun tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov organi rahbarining yoki sud raisining buyrugʻiga asosan masʼul etib tayinlangan shaxs javobgar hisoblanadi. Bunda, qoida tariqasida, saqlash uchun masʼul boʻlgan shaxs tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi organning mansabdor shaxsi, surishtiruvchi, tergovchi yoki sudya boʻlmasligi lozim.”;
14) 16-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Saqlash xonasiga faqat ashyoviy dalillar va boshqa narsalarning saqlanishi uchun javobgar shaxs (keyingi oʻrinlarda javobgar shaxs deb yuritiladi) ishtirokida kirish mumkin. Agar u yoki uning oʻrnini bosuvchi shaxs boʻlmasa, saqlash xonasiga kirish tegishli prokurorning, tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov organi rahbarining, prokuratura, Davlat xavfsizlik xizmati (keyingi oʻrinlarda DXX deb yuritiladi), ichki ishlar organi (keyingi oʻrinlarda IIO deb yuritiladi) tergov tarmogʻi boshligʻining, sud raisining (sudyaning) yozma ruxsati va ularning bevosita ishtirokida amalga oshiriladi, ushbu shaxslarda saqlash xonasiga kirish eshigining dublikat kaliti boʻlishi shart.”;
15) 17-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“17. Tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov yoki sud muhokamasi davomida olib qoʻyilgan yoxud taqdim qilingan oʻq otar qurollar, oʻq-dorilar, ekspert-kriminalistika boʻlinmalarida tekshiruvdan oʻtkazilganidan keyin faqat Ichki ishlar vazirligi (keyingi oʻrinlarda IIV deb yuritiladi), DXX organlarida yoki Mudofaa vazirligining harbiy (xoʻjalik) muassasalarida saqlanadi.”;
uchinchi xatboshidagi “agar bu” degan soʻzlardan keyin “tergovga qadar tekshiruv,” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Radioaktiv materiallar ekspertizadan oʻtkaziladi va saqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar Akademiyasining Yadro fizikasi institutiga yoki belgilangan litsenziyaga ega boʻlgan boshqa tashkilotga topshiriladi.”;
toʻrtinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;
16) 18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Soyli stvolli oʻq otar qurollarni qoʻllash bilan bogʻliq barcha holatlar boʻyicha tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov organlari va sudlar olib qoʻyish (qabul qilish), koʻzdan kechirish va tegishli tekshirishlar oʻtkazilganidan soʻng, qurol izi boʻlgan oʻqlar, gilzalar va patronlarni, shuningdek soyli stvolli oʻq otar qurolni IIVning Davlat oʻq-gilzotekasiga yuborishlari shart.
Soyli stvolli oʻq otar qurolni Davlat oʻq-gilzotekada tekshiruvdan oʻtkazish bilan bir vaqtda, u Oʻzbekiston Respublikasi IIV Huquqiy statistika va tezkor-hisob maʼlumotlar markazi va uning hududiy boʻlinmalarining yoʻqolgan va aniqlangan qurollarning operativ hisobi boʻyicha ham tekshiriladi.
Soyli stvolli oʻq otar qurollarni qoʻllash bilan bogʻliq ishlar tamomlangach, koʻrsatilgan qurollar Oʻzbekiston Respublikasi hududida yoʻqolgan va aniqlangan soyli stvolli oʻq otar qurollar boʻyicha yagona maʼlumotlar bazasiga hisobga qoʻyilishi shart.”;
17) 19-banddagi “operativ” degan soʻz “tezkor” degan soʻz bilan almashtirilsin;
18) 20-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“20. Olib qoʻyilgan (taqdim etilgan) davlat mukofotlari va ularga taalluqli hujjatlar ikki nusxada tuzilgan olib qoʻyish bayonnomasi va narsalar roʻyxati bilan birga olib qoʻyilganidan (taqdim etilganidan) keyin bir sutka muddat ichida tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv yoki dastlabki tergov oʻtkazayotgan organ buxgalteriyasining kassasiga topshiriladi yoki maxsus aloqa xizmati orqali yuboriladi (ularni oʻrganish zarur boʻlgan hollar bundan mustasno). Bayonnomaning ikkinchi nusxasiga kassir mukofotlar va ularga taalluqli hujjatlarni qabul qilganligi haqida imzo qoʻyib beradi va u ishga qoʻshib qoʻyiladi. Ayblov dalolatnomasi yoki ayblov xulosasiga ilova qilinadigan maʼlumotnomada olib qoʻyilgan, taqdim etilgan davlat mukofotlari, ularga taalluqli hujjatlar va ularning saqlanish joyi haqidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi.
Agar davlat mukofotlari va ularga taalluqli hujjatlar ashyoviy dalil hisoblansa yoki ular boʻyicha ekspertiza tayinlansa, ular zarur protsessual harakatlarni amalga oshirish uchun tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov organida, sudda qolishi mumkin.”;
19) 21-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“21. Ashyoviy dalil tariqasida olingan yoki jinoyat sodir etish quroli sifatida foydalanilgan avtomashinalar, mototsikllar va boshqa transport, shu jumladan, suzuvchi vositalarni, shuningdek xatlangan transport vositalari, surishtiruv, dastlabki tergov va sud muhokamasi davomida olib qoʻyilgan transport vositalarini almashtirish yoki ekspluatatsiya qilishga imkon bermaslik uchun transport vositasining spidometri (elektron spidometrdan tashqari), dvigateli, rul boshqaruvi, boshqa qismlari va detallari oldindan muhrlangan va plombalangan holda (agarda ular egasiga, uning qarindoshlariga yoki boshqa shaxslarga, shuningdek tashkilotlarga saqlashga topshirilishi mumkin boʻlmasa) saqlash uchun IIV Yoʻl harakati xavfsizligi boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda YHXB deb yuritiladi), Bosh prokuratura, IIV va DXXning xoʻjalik boshqarmalariga (boʻlimlariga) topshiriladi va ushbu boshqarma (boʻlim) rahbarlaridan saqlashga qabul qilinganligi haqida tilxat olinib, ishga qoʻshib qoʻyiladi. Tilxatda saqlash uchun qabul qilingan transport vositasi butligi uchun shaxsan kim javobgar ekanligi koʻrsatiladi.”;
ikkinchi xatboshidagi “DYHXX” degan qisqartma “YHXB” degan qisqartma bilan almashtirilsin;
20) 22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“22. Giyohvandlik vositalari, ularning analoglari, psixotrop moddalar va prekursorlarni olib qoʻyish, taqdim etish, ekspertizadan oʻtkazish, saqlash va boshqa harakatlar qonun hujjatlari bilan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.”;
21) 23-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“23. Giyohvandlik vositalari, ularning analoglari, psixotrop moddalar va prekursorlar boʻyicha ekspertiza tayinlangunga hamda ekspertiza xulosasi olingunga qadar muhrlangan holda tegishlicha IIV, DXX organi va boshqa huquqni muhofaza qiluvchi organlarning saqlash xonasida yoki jazoni ijro etish muassasasida yashash va ishlab chiqarish zonalaridan tashqarida joylashgan operativ qismning seyfida saqlanishi shart.”;
ikkinchi xatboshidagi “MXX” degan qisqartma “DXX” degan qisqartma bilan almashtirilsin;
22) 24-bandning birinchi xatboshisidagi “Qamoqda saqlanayotgan ayblanuvchilarning (sudlanuvchilarning) pasportlari” degan soʻzlar “Qamoqda saqlanayotgan ayblanuvchining (sudlanuvchining) pasporti yoki identifikatsiya ID-kartasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
23) 25-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki huzuridagi Qimmatbaho metallar agentligiga (keyingi oʻrinlarda Qimmatbaho metallar agentligi deb yuritiladi)” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Qimmatbaho metallarni saqlash va ular bilan ishlash xizmatiga (keyingi oʻrinlarda Qimmatbaho metallarni saqlash va ular bilan ishlash xizmati deb yuritiladi)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
24) 26-banddagi “Qimmatbaho metallar agentligiga” degan soʻzlar “Qimmatbaho metallarni saqlash va ular bilan ishlash xizmatiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
25) 27-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “Tijorat banklarida kassa ishini tashkil etish, inkassatsiya va qimmatliklarni tashishga doir Yoʻriqnomada (roʻyxat raqami 1831, 2008-yil 27-iyun)” degan soʻzlar “Tijorat banklarida kassa ishini tashkil etish, naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilishga doir Yoʻriqnomada (roʻyxat raqami 3028, 2018-yil 29-iyun)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Naqd pul va boshqa qimmatliklar saqlash uchun bank kirim kassasiga topshirilganida, huquqni muhofaza qiluvchi organ vakiliga 004-shakldagi naqd pul va boshqa qimmatliklar saqlash uchun qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi kvitansiya rasmiylashtirib beriladi. Bank pul omboriga saqlash uchun qabul qilingan naqd pul va boshqa qimmatliklarni huquqni muhofaza qiluvchi organ vakiliga qaytarib berish uchun, uni topshirgan organ rahbarining imzosi qoʻyilib, dumaloq muhri bilan tasdiqlangan yozma soʻrovnomasining asl nusxasiga 004-shakldagi kvitansiyaning asl nusxasi ilova qilingan holda taqdim etilishi kerak. Bankka saqlash uchun qabul qilingan qimmatliklarning qisman qaytarilishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Qimmatliklarning bir qismini olish zarur boʻlsa, bank qimmatliklar solingan joʻnatmani toʻligʻicha ularni topshirgan organga qaytarib beradi. Bank pul omboriga saqlash uchun qabul qilingan naqd pul va boshqa qimmatliklarni but saqlanishi boʻyicha bankning moddiy javobgar shaxslari, ularni topshirgan organ oldida qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar hisoblanadi. Bank pul omborida saqlash uchun qabul qilingan naqd pul va boshqa qimmatliklarga zarar yetkazilgan taqdirda, uning egasiga yetkazilgan zararni qoplash, qimmatlikning haqiqiy bahosi doirasida lekin, saqlash uchun qabul qilingan vaqtda baholangan bahosidan oshmagan miqdorda amalga oshiriladi.”;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Naqd pul va boshqa qimmatliklarni saqlash uchun topshirgan davlat organi xodimi 004-shakldagi kvitansiyani yoʻqotgan hollarda yoki boshqa sabablarga koʻra uni bankka taqdim etishning imkoniyati mavjud boʻlmasa, bunday hollarda saqlashga topshirilgan naqd pul va boshqa qimmatliklarni bank kassasidan qaytarib olish uchun ushbu davlat organining respublika miqyosidagi yuqori turuvchi tashkiloti (vazirligi, qoʻmitasi va hokazo) tomonidan chiqarilgan buyruq asos boʻlishi mumkin. Ushbu buyruqda bank kassasiga saqlash uchun topshirilgan qimmatliklarni qaytarib olish vakolatiga ega boʻlgan xodimning familiyasi, ismi va otasining ismi hamda olinadigan qimmatliklarning toʻliq va batafsil roʻyxati qayd etilgan boʻlishi lozim.”;
26) 29-bandning birinchi xatbshisidagi “tergov organining qarori” degan soʻzlar “dastlabki tergov organining qarori” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
27) 31-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi organning mansabdor shaxsi, surishtiruvchi, tergovchi, prokuror, sudya ishga qoʻshilgan korrespondensiyaning mazkur ish boʻyicha tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov, sud muhokamasini yuritishga daxldor boʻlmagan shaxslardan sir saqlanishini taʼminlashi shart.”;
28) 34-bandning ikkinchi xatboshisi “biologik obyektlar” degan soʻzlardan keyin “tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv,” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
29) 35-bandning uchinchi xatboshisidagi “sanitariya-epidemiologiya stansiyasi va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat tabiatni muhofaza qilish qoʻmitasi” degan soʻzlar “sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati va Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
30) 37 va 38-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“37. Ashyoviy dalil tariqasida eʼtirof etilgan ish va uy hayvonlari, tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov organlari, sud tomonidan qaror chiqarilgunga qadar, tegishli dalolatnoma rasmiylashtirilgan holda, saqlash uchun jabrlanuvchi shaxslar yoki tashkilotlarga, ular boʻlmaganda esa, hududiylik boʻyicha mahalliy davlat hokimiyati organi, shirkat yoki fermer xoʻjaliklariga topshiriladi.
38. Ayblov dalolatnomasi yoki ayblov xulosasiga ilova qilinadigan maʼlumotnomada ish boʻyicha olib qoʻyilgan, taqdim etilgan narsalar qayerda saqlanayotganligi, baholanganligi va ular topshirilganligini tasdiqlovchi hujjatlar tikilgan ish varagʻi koʻrsatiladi.”;
31) 39-bandning birinchi xatboshisidagi “xususiy uy-joy mulkdorlari shirkatiga, IIV huzuridagi “Qoʻriqlash” Respublika birlashmasining tarmoqlariga,” degan soʻzlar “uy-joy mulkdorlari shirkatiga, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Qoʻriqlash bosh boshqarmasining hududiy boʻlinmalari (ular vakolati doirasida),” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
32) 40-bandning toʻrtinchi xatboshisi “tergovchi,” degan soʻzdan keyin “surishtiruvchi,” degan soʻz bilan toʻldirilsin;
33) 41-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“41. Ashyoviy dalillarni, shu jumladan oʻq otar qurol va tergovga qadar tekshiruv materiallari yoki jinoyat ishlari boʻyicha olib qoʻyilgan, ashyoviy dalil boʻlib hisoblanmagan boshqa narsalarni qayd etish uchun har bir tergovga qadar tekshiruv (olis safarda boʻlgan dengiz kemalarining kapitanlari bundan mustasno), surishtiruv, dastlabki tergov organlari va sudlarda mazkur Yoʻriqnomaning 1 va 2-ilovalarida keltirilgan shakllarga muvofiq hisobga olish kitoblari yuritilib, ular ashyoviy dalillar va boshqa narsalarni saqlash va hisobga olish uchun javobgar shaxsda turadi. Ushbu kitoblarni yuritish qatʼiy hisobdagi hujjatlarni yuritish qoidalari boʻyicha amalga oshiriladi. Kitobning har bir varagʻi raqamlanadi, ip bilan tikiladi va muhrlanadi hamda tegishlicha tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov boʻlinmalari rahbari, prokuror, sud raisining imzosi bilan tasdiqlanadi.”;
34) 44-bandda :
ikkinchi xatboshi “Agar ashyoviy dalillar” degan soʻzlardan keyin “tergovga qadar tekshiruv materialida yoki” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
uchinchi xatboshi “hisobga olish kitobidan tashqari,” degan soʻzlardan keyin “tergovga qadar tekshiruv,” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
35) 45-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“45. Tergovga qadar tekshiruv materialida yoki jinoyat ishi bilan saqlanayotgan ashyoviy dalillar ish bir tergovga qadar tekshiruv organidan boshqasiga yoki surishtiruv, dastlabki tergov organiga yoki bir surishtiruv organidan boshqa surishtiruv yoxud dastlabki tergov organiga yoki bir tergovchidan boshqa tergovchiga, shuningdek prokuror yoki sudga yuborilganda yoxud bir suddan boshqa sudga oʻtkazilganda ish bilan birga topshiriladi. Bu haqda har bir topshirilayotgan narsa boʻyicha ashyoviy dalillarni hisobga olish kitobida tegishli yozuv kiritiladi. Belgilangan tartibda ashyoviy dalil deb eʼtirof etilmagan narsalar jinoyat ishi bilan birga topshirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.”;
36) 47 va 48-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“47. Saqlash xonalariga joylashtirilgan, shuningdek ish bilan birga boʻlmagan ashyoviy dalillar va fuqaroviy daʼvoni taʼminlash maqsadida xatlangan narsalar tergovga qadar tekshiruv materiallari yoki jinoyat ishi topshirilayotgan organ hisobida turadi, bu haqda ashyoviy dalillar saqlanayotgan joyga xabarnoma yuboriladi hamda hisobga olish daftari va tergovga qadar tekshiruv materiallari yoki jinoyat ishi boʻyicha maʼlumot varagʻida ular kimda saqlanayotganligi toʻgʻrisida belgi qoʻyiladi.
Tergovga qadar tekshiruv materiallari yoki jinoyat ishini oʻtkazishda, u bilan birga yoʻllanadigan ashyoviy dalillar ilova xatda yoki unga ilova qilinayotgan roʻyxatda birma-bir sanab oʻtiladi. Ayblov dalolatnomasi yoki ayblov xulosasiga ilova qilingan maʼlumotnomada ishga doir barcha ashyoviy dalillar, har birining saqlanayotgan joyi koʻrsatilib, birma-bir sanab oʻtilishi lozim.
Ashyoviy dalillar pochta yoki chopar orqali yetkazib berilganda, tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi organning mansabdor shaxsi, surishtiruvchi, tergovchi yoki sudya xolislar ishtirokida, zarur boʻlganda esa, shuningdek ekspert yoxud mutaxassislar ishtirokida olingan dalillarni koʻzdan kechirib, ularni aloqa xati yoki roʻyxat bilan solishtiradi. Koʻzdan kechirish jarayoni va natijasi haqida bayonnoma tuziladi.
48. Ashyoviy dalillar bilan birga tergovga qadar tekshiruv materiallari yoki jinoyat ishi yuborilayotgan organning devonxona xodimi, sudning masʼul xodimi, ushbu narsalarni qabul qilayotganda oʻramning va undagi muhrlarning butunligi (saqlanganligi)ni tekshiradi.
Oʻram va muhr buzilgan holda sud kotibi sud raisi (sudya, sudning masʼul xodimi) hozirligida, tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv yoki dastlabki tergov organining devonxona xodimi uning rahbari yoki oʻrinbosari, shuningdek ish va ashyoviy dalillarni yetkazib bergan shaxs hozirligida oʻramni ochadi hamda unda mavjud boʻlgan narsalarni roʻyxatdagi (xatdagi), ayblov dalolatnomasi yoki ayblov xulosasining maʼlumotnomasidagi ashyoviy dalillar toʻgʻrisidagi yozuv va ashyoviy dalillarni ishga qoʻshib qoʻyish toʻgʻrisidagi qaror bilan solishtiradi.”;
37) 49-bandda :
birinchi xatboshi “Agar mavjud ashyoviy dalillar” degan soʻzlardan keyin “roʻyxatdagi (xatdagi), ayblov dalolatnomasi yoki” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
ikkinchi xatboshi “haqiqatda mavjud ashyoviy dalillar” degan soʻzlardan keyin “roʻyxatdagi (xatdagi), ayblov dalolatnomasi yoki” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
uchinchi xatboshi “prokuror,” degan soʻzdan keyin “tergovga qadar tekshiruv,” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
38) 50-band “ayblanuvchining” degan soʻzdan keyin “(sudlanuvchining)” degan soʻz bilan toʻldirilsin;
39) 52-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“52. Jinoyatga oid ish bir tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi organning mansabdor shaxsi, surishtiruvchi yoki tergovchidan aynan shu tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv yoki dastlabki tergov organida ishlovchi boshqa tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi mansabdor shaxs, surishtiruvchi yoki tergovchiga topshirilganida, birinchisi topshirishi, ikkinchisi esa ish boʻyicha olib qoʻyilgan barcha narsalarning borligini tekshirib qabul qilib olishi, ashyoviy dalillarni saqlashga javobgar shaxs ishtirokida ashyoviy dalillarni hisobga olish kitobiga ularni qabul qilganligi toʻgʻrisida imzo qoʻyishi shart.”;
40) 53-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“53. Jinoyat ishini qoʻzgʻatishni rad qilish, jinoyat ishini tugatish toʻgʻrisidagi tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov organining qarori, sudning hukmi yoki ajrimida ashyoviy dalillar taqdiri masalasi hal etilishi kerak, bunda:
gumon qilinuvchiga, ayblanuvchiga, sudlanuvchiga, mahkumga tegishli boʻlgan jinoyat qurollari musodara qilinishi kerak va ular tegishli muassasalarga topshiriladi yoki yoʻq qilib yuboriladi. Gumon qilinuvchiga, ayblanuvchiga, sudlanuvchiga, mahkumga tegishli boʻlmagan mol-mulk qonuniy egalariga, mulkdorlariga yoki ularning huquqiy vorislariga, shuningdek merosxoʻrlariga qaytarib beriladi. Gumon qilinuvchiga, ayblanuvchiga, sudlanuvchiga, mahkumga tegishli boʻlmagan mol-mulkning qonuniy egalari, mulkdorlari yoki ularning huquqiy vorislari, xuddi shuningdek merosxoʻrlari aniqlanmagan taqdirda, ushbu mol-mulk davlat daromadiga oʻtkaziladi;”;
41) 54-band “qabul qilish vaqtida sud kotibi ishda” degan soʻzlardan keyin “surishtiruv yoki” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
42) 56-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“56. Surishtiruv yoki dastlabki tergovni toʻxtatish toʻgʻrisida qaror chiqarilayotganida unda toʻxtatilayotgan ish boʻyicha olib qoʻyilgan ashyoviy dalillar va boshqa narsalarning saqlanayotgan joyi belgilanadi. Ushbu obyektlar, maxsus saqlashga topshirilishi lozim boʻlmasa, toʻxtatilgan jinoyat ishi surishtiruv yoki dastlabki tergov organida saqlab turilgan vaqt davomida surishtiruv yoki dastlabki tergov yuritilgan joyda saqlanadi va ish boshqa surishtiruv yoki dastlabki tergov organiga topshirilayotgan vaqtda ish bilan birga topshiriladi.”;
43) 59-bandda :
“MXX” degan qisqartma “DXX” degan qisqartma bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Radioaktiv materiallar Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar Akademiyasining Yadro fizikasi instituti yoki litsenziyaga ega boʻlgan boshqa tashkilot tomonidan yoʻq qilinadi.”;
44) 60-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“60. Egalariga qaytarilishi lozim boʻlgan ashyoviy dalillar va boshqa narsalar ularga tilxat asosida natura shaklida beriladi, tilxat jinoyat ishiga tikib qoʻyiladi va uning navbatdagi varagʻi sifatida raqamlanadi. Bir vaqtning oʻzida tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv va dastlabki tergovni olib borayotgan organning buxgalteriya hisobi boʻlimi ashyoviy dalillar va boshqa narsalar qaytarilganligi haqida yozma shaklda xabardor qilinadi.
Manfaatdor shaxslar ulardan olib qoʻyilgan narsalarni qaytarib olishlari mumkinligi toʻgʻrisida yozma ravishda xabardor qilinadi, xabarnomaning nusxasi tergovga qadar tekshiruv materiali yoki jinoyat ishiga tikib qoʻyiladi. Tilxatda oluvchi oʻz pasporti yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud shaxsini tasdiqlovchi boshqa hujjatdagi maʼlumotlarni va yashash joyini koʻrsatadi. Narsalarning egasi shaxsan kela olmaydigan holatda, ularni uning ishonchnomasi boʻyicha boshqa shaxs olishi mumkin, uning tilxati ham ishga tikib qoʻyiladi. Agar narsalarning egasi muassasa, tashkilot boʻlsa, narsalar ularning vakillariga ishonchnoma va shaxsini tasdiqlovchi hujjati boʻlganida tilxat orqali topshiriladi.”;
45) 63-bandda :
ikkinchi xatboshi “jinoyat ishi boʻyicha” degan soʻzlardan keyin “surishtiruv yoki” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Narsa topshirilayotganida kamida 2 nafar xolis ishtirok etishi yoki ushbu jarayon videoyozuv orqali qayd etilishi shart.”;
46) 66-band “Alohida hollarda” degan soʻzlardan keyin “tergovga qadar tekshiruv,” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
47) 67-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“67. Tergovga qadar tekshiruv bosqichida jinoyat ishi qoʻzgʻatish rad qilingan, shuningdek surishtiruv yoki dastlabki tergov bosqichida ishi tugatilgan shaxslarga ulardan olib qoʻyilgan narsalarni qaytarish mazkur Yoʻriqnomaning 60-bandiga muvofiq amalga oshiriladi.
Qabul qilingan qaror haqida jinoyat ishini qoʻzgʻatishni rad qilish yoki ishini tugatish toʻgʻrisida qaror chiqarilgan shaxsga darhol yozma xabarnoma yuboriladi.”;
48) 68-band “Jinoyat ishini” degan soʻzlardan keyin “qoʻzgʻatishni rad qilish yoki jinoyat ishini” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
49) 69-band “jinoiy hodisa yuz bermaganligi sababli” degan soʻzlardan keyin “jinoyat ishini qoʻzgʻatish rad qilingan yoki” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
50) 70-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“70. Qimmatbaho metallarni saqlash va ular bilan ishlash xizmatiga topshirilgan narsalar belgilangan hollarda egalariga natura shaklida qaytarib beriladi, naturada qaytarish yoʻl qoʻyilmaydigan holatlarda esa qonun hujjatlariga muvofiq ularning qiymati qoplanadi.”;
51) 72-bandda :
birinchi xatboshidagi “Dastlabki tergov organi” degan soʻzlar “Surishtiruv yoki dastlabki tergov organi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Surishtiruv yoki dastlabki tergov organi 3 sutkadan kechiktirmasdan depozit hisob raqamiga garov tariqasida qoʻyilgan garov summasining qaytarilishi koʻrsatilgan, garov tariqasida ehtiyot chorasini bekor qilish yoki oʻzgartirish (agar bekor qilish yoki oʻzgartirish uni tanlash shart-sharoitlarini buzish bilan bogʻliq boʻlmasa) yoxud jinoyat ishini tugatish haqidagi qarorning (keyingi oʻrinlarda surishtiruv yoki dastlabki tergov organining qarori deb yuritiladi) gerbli muhr bilan tasdiqlangan nusxasini, garov summasi qabul qilinganligi haqidagi bank kvitansiyasi nusxasi bilan birga Majburiy ijro byurosining hududiy organiga yuboradi. Agar garov summasi uni qaytarish toʻgʻrisida bevosita qaror qabul qilgan surishtiruv yoki dastlabki tergov organining depozit hisob raqamida saqlanayotgan boʻlsa, mazkur Yoʻriqnomaning 75-bandida koʻrsatilgan qoidalar qoʻllaniladi.”;
52) 73-bandda :
birinchi xatboshidagi “3 sutkadan kechiktirmasdan” degan soʻzlar “bir ish kuni ichida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “organ hisob raqamiga” degan soʻzlar “organning asosiy hisob raqamiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
53) 74-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“74. Majburiy ijro byurosining hududiy organi hisob raqamiga garov summasi kelib tushgach, davlat ijrochisi bu haqda Oʻzbekiston Respublikasi “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Qonunining 22 1 -moddasiga asosan garov summasini oluvchi shaxsni xabardor qiladi. Ijro hujjatida garov summasini oluvchi sifatida koʻrsatilgan shaxs yoki uning qonuniy vakili davlat ijrochisiga garov summasini qaytarish toʻgʻrisida talab qoʻygan kuni davlat ijrochisi tomonidan uning arizasida koʻrsatilgan bank hisobvaragʻiga (bank kartasiga) garov summasi oʻtkazib beriladi.
Garov summasi arizada koʻrsatilgan bank hisobvaragʻiga (bank kartasiga) oʻtkazib berilgach, davlat ijrochisi tomonidan ijro ishini yuritishni tamomlash toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi va uning nusxasi ijro hujjatini bergan sudga yoki boshqa organga jinoyat ishiga qoʻshib qoʻyish uchun yuboriladi. Ijro hujjati va garov summasi arizada koʻrsatilgan bank hisobvaragʻiga (bank kartasiga) oʻtkazib berilganligini tasdiqlovchi toʻlov hujjati nusxasi ijro ishi materiallariga tikiladi.”;
54) 75-bandda :
birinchi xatboshidagi “dastlabki tergov organining” degan soʻzlar “surishtiruv yoki dastlabki tergov organining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “dastlabki tergov organi” degan soʻzlar “surishtiruv yoki dastlabki tergov organi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Surishtiruv yoki dastlabki tergov organining qarorida garov summasini oluvchi sifatida koʻrsatilgan shaxs yoki uning qonuniy vakili garov summasini qaytarish toʻgʻrisida talab qoʻygan kuni moliya tarmogʻining masʼul xodimi tomonidan uning arizasida koʻrsatilgan bank hisobvaragʻiga (bank kartasiga) garov summasi oʻtkazib beriladi. Garov summasi arizada koʻrsatilgan bank hisobvaragʻiga (bank kartasiga) oʻtkazib berilganligini tasdiqlovchi toʻlov hujjati nusxasi jinoyat ishiga qoʻshib qoʻyiladi.”;
toʻrtinchi xatboshidagi “Agar dastlabki tergov organining” degan soʻzlar “Agar surishtiruv yoki dastlabki tergov organining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “dastlabki tergov organi” degan soʻzlar “surishtiruv yoki dastlabki tergov organi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
55) 76-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“76. Ayblov dalolatnomasi yoki ayblov xulosasi, tomonlarning yarashganligi munosabati bilan jinoyat ishini sudga yuborish haqidagi qaror, tibbiy yoʻsindagi majburlov choralarini qoʻllash uchun ishni sudga yuborish toʻgʻrisidagi qaror, jinoyat ishini tugatish haqidagi qaror tasdiqlanganida, amnistiya aktiga asosan jinoyat ishini qoʻzgʻatishni rad qilish toʻgʻrisidagi yoki jinoyat ishini tugatish haqidagi iltimosnoma bilan tergovga qadar tekshiruv hujjatlari va jinoyat ishi sudga yuborilganida, shuningdek ish boshqa tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv yoki tergov organiga yuborilganida, prokuror, tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov organining rahbari, sud raisi (sudning masʼul xodimi) ish boʻyicha olib qoʻyilgan ashyoviy dalillar va boshqa narsalarni joylashgan joyi koʻrsatilgan hujjatlarning ishda mavjudligini tekshirishi, ularni ashyoviy dalillarni hisobga olish kitobidagi yozuvlar bilan solishtirishi shart.”;
56) 77-banddagi “Surishtiruv organi boshligʻi, tergov tarmogʻining boshligʻi,” degan soʻzlar “Tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, tergov rahbari,” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
57) 79-band “tegishli prokuror,” degan soʻzlardan keyin “tergovga qadar tekshiruv,” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
58) 1 va 2-ilovalar mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 1 va 2-ilovalariga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
3. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalar Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi, Markaziy banki, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi hamda Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati bilan kelishilgan.
“Surishtiruv, dastlabki tergov va sud muhokamasi davomida ashyoviy dalillar, moddiy qimmatliklar va boshqa mol-mulkni olib qoʻyish (qabul qilish), hisobga olish, saqlash, berish, sotish, qaytarish, yoʻq qilib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 1-ILOVA
“Tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov va sud muhokamasi davomida ashyoviy dalillar, moddiy qimmatliklar va boshqa mol-mulkni olib qoʻyish (qabul qilish), hisobga olish, saqlash, berish, sotish, qaytarish, yoʻq qilib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 1-ILOVA
Ashyoviy dalil va boshqa narsalarni hisobga olish
T/r Saqlashga kelib tushgan sana Tergovga qadar tekshiruv materiali, jinoyat ishi raqami, oʻziga nisbatan tergovga qadar tekshiruv oʻtkazilayotgan shaxs, gumon qilinuvchi, ayblanuvchining F.I.O. Olib qoʻyilgan,taqdim etilgan narsalarning nomlanishi, alohida belgilari, raqamlari Miqdori, summasi Kelib tushgan narsalar qachon, qayerda kim tomonidan olib qoʻyilgan (qabul qilingan) Saqlash joyi. Saqlash uchun Masʼulning lavozimi va familiyasi Ashyoviy dalillar, boshqa narsalar qayerga va qanday asoslarga koʻra yuborilgan Ashyoviy dalillar, boshqa narsalar qabul qilib olgan shaxsning lavozimi va familiyasi Qabul qilish sanasi va imzo, muassasa shtampi Narsalari qaytarilgan shaxsning F.I.O., pasport yoki identifikatsiya ID karta raqami, sana va imzo 1. 2. 3. ...
”.
“Surishtiruv, dastlabki tergov va sud muhokamasi davomida ashyoviy dalillar, moddiy qimmatliklar va boshqa mol-mulkni olib qoʻyish (qabul qilish), hisobga olish, saqlash, berish, sotish, qaytarish, yoʻq qilib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 2-ILOVA
“Tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov va sud muhokamasi davomida ashyoviy dalillar, moddiy qimmatliklar va boshqa mol-mulkni olib qoʻyish (qabul qilish), hisobga olish, saqlash, berish, sotish, qaytarish, yoʻq qilib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 2-ILOVA
Ashyoviy dalil va boshqa narsalarni kelib tushishini va berilishini hisobga olish
T/r Saqlash uchun kelib tushgan sana Ashyoviy dalillar, boshqa narsalarning nomlanishi Miqdori, summasi Tergovga qadar tekshiruv materiali, jinoyat ishi raqami, oʻziga nisbatan tergovga qadar tekshiruv olib borilayotgan shaxs, gumonlanuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchining F.I.O. Saqlanishi Sudning ashyoviy dalillar yuzasidan qarori Ijrosi Izoh Masʼul shaxsning familiyasi koʻrsatilgan haqiqiy saqlash joyi Qachon, kimga koʻzdan kechirish uchun berilgan va qachon qaytarilgan Hujjatlar ijro qilish uchun kimga yuborilgan (berilgan) Ashyoviy dalillar ijro qilish uchun kimga yuborilgan (berilgan) Sana koʻrsatilgan holda ijro etilganligi toʻgʻrisidagi qayd yozuv 1. 2. 3. ...
”.
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokurori N. YOʻLDOShEV
Oliy sud raisi K. KAMILOV
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati raisi oʻrinbosari B. RAShIDOV
Ichki ishlar vaziri P. BOBOJONOV
Mudofaa vaziri B. KURBANOV
Davlat bojxona qoʻmitasi raisi M. AZIMOV
Davlat soliq qoʻmitasi raisi Sh. KUDBIYEV
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Prezidenti B. YULDASHEV
Markaziy bank raisi M. NURMURATOV
Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi raisi A. MAQSUDOV
Oʻzbekiston Respublikasi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati boshligʻi B. YuSUPALIYEV
Toshkent sh.,
2021-yil 29-avgust,
Toshkent sh.,
2021-yil 25-avgust,
Toshkent sh.,
2021-yil 23-avgust,
Toshkent sh.,
2021-yil 29-avgust,
Toshkent sh.,
2021-yil 19-avgust,
Toshkent sh.,
2021-yil 21-avgust,
Toshkent sh.,
2021-yil 29-avgust,
Toshkent sh.,
2021-yil 9-avgust
Toshkent sh.,
2021-yil 13-avgust
Toshkent sh.,
2021-yil 16-avgust
Toshkent sh.,
2021-yil 17-avgust
60-QQ-son
16/707-21-son
35/5211-son
55qq-son
32-son
01-02/22-40-son
2021-35-son
(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 21.10.2021-y., 10/21/2174-2/0988-son)
lex.uz