📅 2021-yil 7-sentabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Milliy gvardiyasi Qoʻmondoni
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 7-sentabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Milliy gvardiyasi Qoʻmondoni
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 7 сентябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Миллий гвардияси Қўмондони
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 сентября 2021 г. · Документы министерств и ведомств · Командующего Национальной гвардии
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 September 2021 · Ministry and agency documents · Milliy gvardiyasi Qoʻmondoni
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондонининг
буйруғи
НИЗОМ
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари, талабалари ва тингловчиларини ўқишдан четлаштириш ва уларни ўқишга тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5077-сон «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари, талабалари ва тингловчиларини ўқишдан четлаштириш ва уларни ўқишга тиклаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2021 йил 7 сентябрдаги 232-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари, талабалари ва тингловчиларини ўқишдан четлаштириш ва уларни ўқишга тиклаш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5077-сон «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети (кейинги ўринларда — Университет) курсантлари, талабалари ва тингловчиларини ўқишдан четлаштириш ва уларни ўқишга тиклаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
курсант — ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлган ва Университетнинг олий ҳарбий таълим йўналишида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
талаба — Университетда умумфуқаровий асосда таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
тингловчи — Университетнинг магистратурасида ёки сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган контракт бўйича ҳарбий хизматни (хизматни) ўтаётган ҳарбий хизматчи ёки ходим.
2. Ўқишдан четлаштирилган курсантлар, талабалар ва тингловчиларнинг ўқишини қайта тиклаш ёзги таътил даврида ўқув машғулотлари бошлангунга қадар амалга оширилади.
3. Ўқишдан четлаштирилган собиқ биринчи босқич курсантлари, шунингдек собиқ тингловчилар Университетга номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш танловларида қатнашишлари мумкин.
4. Ўқишдан четлаштирилган собиқ курсантлар ва талабалар фақат аввал ўқиган таълим йўналишларига (мутахассисликларига) қайта тикланиши мумкин.
5. Қуйидагилар Университетда ўқишга қайта тикланмайди:
бакалавриат дастури бўйича ўқишнинг биринчи босқичида ўқишдан четлаштирилган курсантлар;
мазкур Низомнинг 6-банди «а» , «б» , «г» ва «д» кичик бандларида назарда тутилган бир ёки бир нечта асосга кўра ўқишдан четлаштирилган курсантлар;
бакалавриат дастури бўйича ўқишнинг сиртқи таълим шаклида ўқишдан четлаштирилган собиқ тингловчилар;
магистратурада ўқишдан четлаштирилган собиқ тингловчилар;
мазкур Низомнинг 41-банди «в» кичик бандига асосан ўқишдан четлаштирилган талабалар;
суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда ўқишдан четлаштирилган талабалар;
бошқа олий таълим муассасаларининг (ташкилотларининг) собиқ талабалари.
2-боб. Курсантларни ўқишдан четлаштириш
1-§. Умумий қоидалар
6. Курсантлар қуйидаги асосларга кўра ўқишдан четлаштирилади:
а) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий низомлари талабларини бузганда (бундан буён матнда интизомсизлик деб юритилади);
б) ўз хоҳиши билан ўқишни давом эттирмаслик тўғрисида шахсий ташаббус билдирганда;
в) фан (фанлар) дастурини белгиланган муддатларда ўзлаштирмаганда (академик қарздорлик мавжуд бўлганда);
г) курсант суд томонидан озодликдан маҳрум этилганда;
д) давлат сирлари билан ишлаш рухсатномасидан маҳрум қилинганда;
е) ҳарбий тиббий комиссия томонидан ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга яроқсиз деб топилганда.
7. Курсантларни ўқишдан четлаштириш Университет бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилади.
2-§. Курсантни ўқишдан четлаштириш бўйича мурожаат қилиш
8. Мазкур Низомнинг 6-банди «а» кичик бандида назарда тутилган асос билан ўқишдан четлаштиришда факультет бошлиғи курсант томонидан интизомсизлик содир этилган кундан бошлаб 10 кун ичида барча ҳолатларни асослаган ҳолда Университет бошлиғига билдирги билан мурожаат қилади.
9. Мазкур Низомнинг 6-банди «б» кичик бандида назарда тутилган асос билан ўқишдан четлаштиришда курсант қўмондонлик поғонаси бўйича факультет бошлиғига ўз хоҳиши билан ўқишни давом эттирмаслик тўғрисида билдирги тақдим этади.
10. Мазкур Низомнинг 6-банди «в» кичик бандида назарда тутилган асос билан ўқишдан четлаштиришда Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи курсантнинг фан (фанлар) дастурини белгиланган муддатларда ўзлаштирмаганлиги (академик қарздорлиги) тўғрисида факультет бошлиғини ёзма равишда хабардор қилади.
11. Мазкур Низомнинг 6-банди «г» ёки «д» кичик бандида назарда тутилган асос билан ўқишдан четлаштиришда Кадрлар бўлими бошлиғи асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда факультет бошлиғини ёзма равишда хабардор қилади.
12. Мазкур Низомнинг 6-банди «е» кичик бандида назарда тутилган асос билан ўқишдан четлаштиришда Тиббий таъминот хизмати бошлиғи асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда факультет бошлиғини ёзма равишда хабардор қилади.
13. Мазкур Низомнинг 6-банди «б» — «е» кичик бандларида назарда тутилган асослардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда ёки улар бўйича тегишли ҳужжатлар тақдим этилганда факультет бошлиғи 2 иш кунидан кечиктирмасдан қўмондонлик поғонаси бўйича Университет бошлиғига ҳолат тўғрисида билдирги билан мурожаат қилади.
3-§. Ўқишдан четлаштириш масаласини кўриб чиқиш
14. Курсантни мазкур Низомнинг 6-банди «а» , «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган асосларга кўра ўқишдан четлаштириш масаласи Университет кенгаши томонидан кўриб чиқилади.
15. Курсантни ўқишдан четлаштириш бўйича Университет бошлиғига тақдим қилинган билдиргида мазкур Низом 6-бандининг «а» кичик банди асос қилиб кўрсатилган ҳолларда Университет бошлиғи томонидан ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланади.
16. Ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра, курсантни интизомсизлиги сабабли ўқишдан четлаштириш таклиф этилган тақдирда, ушбу масала Университет бошлиғи томонидан Университет кенгашига киритилади.
17. Курсантни ўқишдан четлаштириш бўйича Университет бошлиғига тақдим қилинган билдиргида мазкур Низом 6-банди «б» ва «в» кичик бандларининг бири асос қилиб кўрсатилган ҳолларда курсантни ўқишдан четлаштириш масаласи кўриб чиқиш учун Университет бошлиғи томонидан Университет кенгашига киритилади.
18. Курсантни ўқишдан четлаштирилиши масаласи Университет бошлиғи томонидан киритилган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмасдан Университет кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилади.
19. Факультет бошлиғи томонидан курсантни ўқишдан четлаштирилиши билан боғлиқ барча ҳолатлар ва тегишли ҳужжатлар бўйича, шунингдек курсантнинг хизмат интизомига риоя қилиши, ҳарбий бурчига содиқлиги, жамоатчилик ишларидаги иштироки, ўқув дастурларини ўзлаштириши, шахсий фазилатлари ҳақида Кенгаш аъзоларига ахборот берилади.
20. Университет кенгаши аъзолари томонидан курсантни ўқишдан четлаштириш билан боғлиқ ҳолат ва тегишли ҳужжатлар ўрганиб чиқилади ва муҳокама қилинади. Кенгаш йиғилишида курсантнинг иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади.
21. Университет кенгаши муҳокама натижаларидан келиб чиқиб, кенгаш йиғилишида иштирок этаётган аъзолар умумий сонининг оддий кўпчилик очиқ овоз бериши орқали курсантни ўқишдан четлаштириш ёки курсантни ўқишдан четлаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Курсант Университет кенгашининг қароридан норози бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
22. Университет кенгаши йиғилишининг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва кенгаш раиси томонидан тасдиқланади. Баённоманинг расмийлаштирилиши учун кенгаш котиби масъул ҳисобланади.
4-§. Ўқишдан четлаштиришни расмийлаштириш
23. Университет кенгашининг йиғилиш баённомаси курсантни ўқишдан четлаштириш ҳақидаги Университет бошлиғининг буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
24. Университет кенгашининг йиғилиш баённомаси тасдиқланган вақтдан бошлаб 3 кундан кечиктирмасдан Университет бошлиғининг курсантни ўқишдан четлаштириш ҳақидаги буйруғи қабул қилинади.
25. Курсантни мазкур Низомнинг 6-банди «г» ёки «д» ёхуд «е» кичик бандида назарда тутилган асосга кўра ўқишдан четлаштириш масаласи Университет кенгашида кўриб чиқилмайди. Бунда, курсантни ўқишдан четлаштириш тегишли ҳужжатларга асосланган ҳолда тўғридан-тўғри Университет бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилади.
3-боб. Собиқ курсантни ўқишга қайта тиклаш
1-§. Ўқишга қайта тиклаш бўйича мурожаат қилиш
26. Собиқ курсантлар ўқишга қайта тиклаш бўйича Университетга ёзма шаклда ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Аризалар ҳар йили 1 июлдан 20 июлга қадар қабул қилинади.
27. Собиқ курсантнинг аризаси асосида Университетнинг Кадрлар бўлими томонидан унинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди ўрганиб чиқилади. Бунда, собиқ курсант ўқишдан четлаштирилишининг сабаби аниқланади.
28. Собиқ курсант мазкур Низомнинг 6-банди «а» , «б» , «г» ва «д» кичик бандларида назарда тутилган асослардан бири ёки бир нечтасига кўра ўқишдан четлаштирилганлиги аниқланганда, уни ўқишга қайта тиклаш рад этилади ва бу ҳақда ариза муаллифига ёзма равишда хабар берилади.
29. Собиқ курсант мазкур Низомнинг 6-банди «в» кичик бандига асосан ўқишдан четлаштирилганлиги аниқланганда, Кадрлар бўлими томонидан Ўқув-услубий бошқарманинг собиқ курсантни ўзлаштирмаган фан (фанлар) дастури бўйича тақдим этган ёзма шаклдаги ахбороти ҳамда тегишли ҳужжатлар уни ўқишга қайта тиклаш масаласини кўриб чиқиш учун Университет кенгашига тақдим этилади.
30. Собиқ курсант мазкур Низомнинг 6-банди «е» кичик бандига асосан ўқишдан четлаштирилганлиги аниқланганда, собиқ курсантга ҳарбий тиббий комиссияда тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади.
31. Собиқ курсант 10 иш кунидан кечиктирмасдан ҳарбий тиббий комиссияда тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Собиқ курсантнинг тиббий кўрик натижаси бўйича хулосани ҳарбий тиббий комиссиядан сўраб олиш учун Университетнинг Кадрлар бўлими масъул ҳисобланади.
32. Ҳарбий тиббий комиссиянинг хулосасига асосан собиқ курсант ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга яроқсиз деб топилганда, уни ўқишга қайта тиклаш рад этилади ва бу ҳақда ариза муаллифига ёзма равишда хабар берилади.
33. Ҳарбий тиббий комиссиянинг хулосасига асосан собиқ курсант ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга яроқли деб топилганда, Кадрлар бўлими томонидан тегишли ҳужжатлар уни ўқишга қайта тиклаш учун Университет бошлиғига тақдим этилади.
2-§. Ўқишга қайта тиклаш масаласини кўриб чиқиш
34. Собиқ курсантни ўқишга қайта тиклаш масаласи Кадрлар бўлими томонидан тақдим этилган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмасдан Университет кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилади. Бунда, Кадрлар бўлими бошлиғи томонидан собиқ курсантнинг ўқишдан четлаштирилиши билан боғлиқ барча ҳолатлар ва тегишли ҳужжатлар бўйича кенгаш аъзоларига ахборот берилади.
35. Университет кенгаши аъзолари томонидан собиқ курсантнинг ўқишдан четлаштирилиши билан боғлиқ ҳолат ва тегишли ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилади ва уни ўқишга қайта тиклашнинг мақсадга мувофиқлиги муҳокама қилинади. Кенгаш йиғилишида собиқ курсантнинг иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади.
36. Университет кенгаши муҳокама натижаларидан келиб чиқиб, кенгаш йиғилишида иштирок этаётган аъзолар умумий сонининг оддий кўпчилик очиқ овоз бериши орқали собиқ курсантни ўқишга қайта тиклаш ёки собиқ курсантни ўқишга қайта тиклашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Собиқ курсант Университет кенгашининг қароридан норози бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
37. Университет кенгаши йиғилишининг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва кенгаш раиси томонидан тасдиқланади. Баённоманинг расмийлаштирилиши учун кенгаш котиби масъул ҳисобланади.
3-§. Ўқишга қайта тиклашни расмийлаштириш
38. Университет кенгашининг йиғилиш баённомаси курсантни ўқишга қайта тиклаш ҳақидаги Университет бошлиғининг буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
39. Университет кенгашининг йиғилиш баённомаси тасдиқланган вақтдан бошлаб 3 кундан кечиктирмасдан Университет бошлиғининг собиқ курсантни ўқишга қайта тиклаш ҳақидаги буйруғи қабул қилинади.
40. Ўқишга қайта тиклаш масаласи Университет кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилмаган собиқ курсантни тўғридан-тўғри Университет бошлиғининг буйруғи билан ўқишга қайта тиклашга йўл қўйилмайди.
4-боб. Талабаларни ўқишдан четлаштириш
1-§. Умумий қоидалар
41. Талабалар қуйидаги асосларга кўра ўқишдан четлаштирилади:
а) ўз хоҳиши билан ўқишни давом эттирмаслик тўғрисида шахсий ташаббус билдирганда;
б) ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
в) Университетнинг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун;
г) ўқув интизоми қоидаларини бузиш, шу жумладан бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
д) ўқиш учун белгиланган тўлов-контракт пули ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли;
е) талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
ж) суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда;
з) вафот этганлиги сабабли.
42. Талабаларни ўқишдан четлаштириш Университет бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилади.
43. Мазкур Низомнинг 41-бандида назарда тутилган асослардан бири ёки бир нечтаси («а» ёки «б» кичик бандлар бундан мустасно) мавжуд бўлганда ёки улар бўйича тегишли ҳужжатлар тақдим этилганда факультет бошлиғи 2 иш кунидан кечиктирмасдан қўмондонлик поғонаси бўйича Университет бошлиғига ҳолат тўғрисида билдирги билан мурожаат қилади.
2-§. Ўқишдан четлаштириш бўйича мурожаат қилиш
44. Мазкур Низомнинг 41-банди «а» ёки «б» кичик бандида назарда тутилган асос билан ўқишдан четлаштиришда талаба тегишлича ўз хоҳиши билан ўқишни давом эттирмаслиги ва уни ўқишдан четлаштиришни ёки ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириши муносабати билан уни ўқишдан четлаштиришни сўраб Университет бошлиғига ариза билан мурожаат қилади.
45. Мазкур Низомнинг 41-банди «в» — «з» кичик бандларида назарда тутилган асослардан бири ёки бир нечтасига кўра ўқишдан четлаштиришда факультет бошлиғи барча ҳолатларни тўлиқ асослаган ҳолда талабани ўқишдан четлаштириш масаласини кўриб чиқиш учун қўмондонлик поғонаси бўйича Университет бошлиғига билдирги билан мурожаат қилади.
3-§. Ўқишдан четлаштириш масаласини кўриб чиқиш
46. Мазкур Низомнинг 41-банди «а» ёки «б» кичик бандида назарда тутилган асосларга кўра ўқишдан четлаштириш бўйича талаба томонидан тақдим этилган ариза Университет бошлиғи томонидан ҳолатни ўрганиб чиқиш ва ахборот бериш учун факультет бошлиғига йўналтирилади.
47. Факультет бошлиғи томонидан 3 иш кунидан кечиктирмасдан ўқишдан четлаштиришни сўраб ариза берган талаба билан якка тартибда суҳбат ўтказилади ва бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилади.
48. Факультет бошлиғи ариза берган талабанинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди ва якка тартибда ўтказилган суҳбат далолатномасини илова қилган ҳолда Университет бошлиғига билдирги тақдим этади.
49. Талабани мазкур Низомнинг 41-бандида назарда тутилган асосларга кўра ўқишдан четлаштириш масаласи Университет кенгаши томонидан кўриб чиқилади.
50. Факультет бошлиғининг билдиргиси Университет бошлиғи томонидан талабани ўқишдан четлаштириш масаласини ҳал этиш учун Университет кенгашига киритилади.
51. Талабани ўқишдан четлаштириш масаласи Университет бошлиғи томонидан тақдим этилган вақтдан бошлаб 10 кундан кечиктирмасдан Университет кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилади. Бунда, факультет бошлиғи талабанинг ўқишдан четлаштирилиши билан боғлиқ барча ҳолатлар ва тегишли ҳужжатлар ҳақида кенгаш аъзоларига ахборот беради.
52. Университет кенгаши аъзолари томонидан талабанинг ўқишдан четлаштирилиши билан боғлиқ ҳолат ва тегишли ҳужжатлар ўрганиб чиқилади ва муҳокама қилинади. Кенгаш йиғилишида талабанинг иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади.
53. Университет кенгаши муҳокама натижаларидан келиб чиқиб, кенгаш йиғилишида иштирок этаётган аъзолар умумий сонининг оддий кўпчилик очиқ овоз бериши орқали талабани ўқишдан четлаштириш ёки талабани ўқишдан четлаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Талаба Университет кенгашининг қароридан норози бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
54. Университет кенгаши йиғилишининг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва кенгаш раиси томонидан тасдиқланади. Баённоманинг расмийлаштирилиши учун кенгаш котиби масъул ҳисобланади.
4-§. Ўқишдан четлаштиришни расмийлаштириш
55. Университет кенгашининг йиғилиш баённомаси талабани ўқишдан четлаштириш ҳақидаги Университет бошлиғининг буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
56. Университет кенгашининг йиғилиш баённомаси тасдиқланган вақтдан бошлаб 3 кундан кечиктирмасдан Университет бошлиғининг талабани ўқишдан четлаштириш ҳақидаги буйруғи қабул қилинади.
57. Ўқишдан четлаштириш масаласи Университет кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилмаган талабани тўғридан-тўғри Университет бошлиғининг буйруғи билан ўқишдан четлаштиришга йўл қўйилмайди.
5-боб. Собиқ талабани ўқишга қайта тиклаш
1-§. Ўқишга қайта тиклаш бўйича мурожаат қилиш
58. Собиқ талабалар ўқишга қайта тиклаш бўйича Университетга ёзма шаклда ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Аризалар ҳар йили 1 июлдан 20 июлга қадар қабул қилинади.
59. Собиқ талабанинг аризаси асосида тегишли факультет бошлиғи томонидан унинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди ўрганиб чиқилади. Бунда, собиқ талабанинг Университетда ўқишдан четлаштирилишининг сабаби аниқланади.
60. Собиқ талабанинг мазкур Низомнинг 41-банди «в» , «е» ва «ж» кичик бандларининг бири ёки бир нечтасига асосан ўқишдан четлаштирилганлиги аниқланганда, уни ўқишга қайта тиклаш рад этилади ва бу ҳақда ариза муаллифига ёзма равишда хабар берилади. Бунда, собиқ талабани ўқишга қайта тиклаш масаласи Университет кенгашида кўриб чиқилмайди.
61. Факультет бошлиғи томонидан тегишли ҳужжатлар собиқ талабани ўқишга қайта тиклаш масаласини кўриб чиқиш учун Университет кенгашига тақдим этилади.
2-§. Ўқишга қайта тиклаш масаласини кўриб чиқиш
62. Собиқ талабани ўқишга қайта тиклаш масаласи тегишли ҳужжатлар факультет бошлиғи томонидан тақдим этилган кундан бошлаб 5 кундан кечиктирмасдан Университет кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилади. Бунда, факультет бошлиғи томонидан собиқ талабанинг ўқишдан четлаштирилиши билан боғлиқ барча ҳолатлар ва тегишли ҳужжатлар бўйича кенгаш аъзоларига ахборот берилади.
63. Университет кенгаши аъзолари томонидан собиқ талабанинг ўқишдан четлаштирилиши билан боғлиқ ҳолат ва тегишли ҳужжатлар ўрганиб чиқилади ва уни ўқишга қайта тиклашнинг мақсадга мувофиқлиги муҳокама қилинади. Кенгаш йиғилишида талабанинг иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади.
64. Университет кенгаши муҳокама натижаларидан келиб чиқиб, кенгаш йиғилишида иштирок этаётган аъзолар умумий сонининг оддий кўпчилик очиқ овоз бериши орқали собиқ талабани ўқишга қайта тиклаш ёки собиқ талабани ўқишга қайта тиклашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Собиқ талаба Университет кенгашининг қароридан норози бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
65. Университет кенгаши йиғилишининг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва кенгаш раиси томонидан тасдиқланади. Баённоманинг расмийлаштирилиши учун кенгаш котиби масъул ҳисобланади.
3-§. Ўқишга қайта тиклашни расмийлаштириш
66. Университет кенгашининг йиғилиш баённомаси талабани ўқишга қайта тиклаш ҳақидаги Университет бошлиғининг буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
67. Университет кенгашининг йиғилиш баённомаси тасдиқланган вақтдан бошлаб 3 кундан кечиктирмасдан Университет бошлиғининг собиқ талабани ўқишга қайта тиклаш ҳақидаги буйруғи қабул қилинади.
68. Ўқишга қайта тиклаш масаласи Университет кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилмаган собиқ талабани тўғридан-тўғри Университет бошлиғининг буйруғи билан ўқишга қайта тиклашга йўл қўйилмайди.
6-боб. Тингловчини ўқишдан четлаштириш
1-§. Умумий қоидалар
69. Тингловчилар қуйидаги асосларга кўра ўқишдан четлаштирилади:
а) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий низомлари талабларини бузганда (бундан буён матнда интизомсизлик деб юритилади);
б) ўз хоҳиши билан ўқишни давом эттирмаслик тўғрисида шахсий ташаббус билдирганда;
в) фан (фанлар) дастурини белгиланган муддатларда ўзлаштирмаганда (академик қарздорлик мавжуд бўлганда);
г) тингловчи суд томонидан озодликдан маҳрум этилганда;
д) давлат сирлари билан ишлаш рухсатномасидан маҳрум қилинганда;
е) ҳарбий тиббий комиссия томонидан ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга яроқсиз деб топилганда.
70. Тингловчини ўқишдан четлаштириш Университет бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилади.
71. Мазкур Низомнинг 69-бандида назарда тутилган асослардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда ёки улар бўйича тегишли ҳужжатлар тақдим этилганда тегишлилиги бўйича магистратура бошлиғи ёки махсус факультет бошлиғи 2 иш кунидан кечиктирмасдан қўмондонлик поғонаси бўйича Университет бошлиғига ҳолат тўғрисида билдирги билан мурожаат қилади.
2-§. Ўқишдан четлаштириш бўйича мурожаат қилиш
72. Мазкур Низомнинг 69-банди «а» кичик бандида назарда тутилган асос билан ўқишдан четлаштиришда тегишлилиги бўйича магистратура бошлиғи ёки махсус факультет бошлиғи тингловчининг интизомсизлиги тўғрисида барча ҳолатларни асослаган ҳолда Университет бошлиғига билдирги билан мурожаат қилади.
73. Мазкур Низомнинг 69-банди «б» кичик бандида назарда тутилган асос билан ўқишдан четлаштиришда тингловчи қўмондонлик поғонаси ва тегишлилиги бўйича магистратура бошлиғига ёки махсус факультет бошлиғига ўз хоҳиши билан ўқишни давом эттирмаслик тўғрисида билдирги тақдим этади.
74. Мазкур Низомнинг 69-банди «в» кичик бандида назарда тутилган асос билан ўқишдан четлаштиришда Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи тингловчининг фан (фанлар) дастурини белгиланган муддатларда ўзлаштирмаганлиги (академик қарздорлиги) тўғрисида тегишлилиги бўйича магистратура бошлиғини ёки махсус факультет бошлиғини ёзма равишда хабардор қилади.
75. Мазкур Низомнинг 69-банди «г» ёки «д» кичик бандида назарда тутилган асос билан ўқишдан четлаштиришда Кадрлар бўлими бошлиғи асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тегишлилиги бўйича магистратура бошлиғини ёки махсус факультет бошлиғини ёзма равишда хабардор қилади.
76. Мазкур Низомнинг 69-банди «е» кичик бандида назарда тутилган асос билан ўқишдан четлаштиришда Тиббий таъминот хизмати бошлиғи асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тегишлилиги бўйича магистратура бошлиғини ёки махсус факультет бошлиғини ёзма равишда хабардор қилади.
3-§. Ўқишдан четлаштириш масаласини кўриб чиқиш
77. Тингловчини мазкур Низомнинг 69-банди «а» , «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган асосларга кўра ўқишдан четлаштириш масаласи Университет кенгаши томонидан кўриб чиқилади.
78. Тингловчини ўқишдан четлаштириш бўйича Университет бошлиғига тақдим қилинган билдиргида мазкур Низом 69-бандининг «а» кичик банди асос қилиб кўрсатилган ҳолатларда Университет бошлиғи томонидан ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланади.
79. Ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра, тингловчини интизомсизлиги сабабли ўқишдан четлаштириш таклиф этилган тақдирда, ушбу масала Университет кенгашига киритилади.
80. Тингловчини ўқишдан четлаштириш бўйича Университет бошлиғига тақдим қилинган билдиргида мазкур Низом 69-банди «б» ва «в» кичик бандларининг бири асос қилиб кўрсатилган ҳолатларда тингловчини ўқишдан четлаштириш масаласи кўриб чиқиш учун Университет бошлиғи томонидан Университет кенгашига киритилади.
81. Тингловчини ўқишдан четлаштириш масаласи Университет бошлиғи томонидан тақдим этилган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмасдан Университет кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилади. Бунда, тегишлилиги бўйича магистратура бошлиғи ёки махсус факультет бошлиғи томонидан тингловчининг ўқишдан четлаштирилиши билан боғлиқ барча ҳолатлар ва тегишли ҳужжатлар бўйича, шунингдек тингловчининг хизмат интизомига риоя қилиши, ҳарбий бурчига содиқлиги, жамоатчилик ишларидаги иштироки, ўқув дастурларини ўзлаштириши, шахсий фазилатлари ҳақида кенгаш аъзоларига ахборот берилади.
82. Университет кенгаши аъзолари томонидан тингловчининг ўқишдан четлаштирилиши билан боғлиқ ҳолат ва тегишли ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилади ҳамда муҳокама қилинади. Кенгаш йиғилишида тингловчининг иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади.
83. Университет кенгаши муҳокама натижаларидан келиб чиқиб, кенгаш йиғилишида иштирок этаётган аъзолар умумий сонининг оддий кўпчилик очиқ овоз бериши орқали тингловчини ўқишдан четлаштириш ёки тингловчини ўқишдан четлаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Тингловчи Университет кенгашининг қароридан норози бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
84. Университет кенгаши йиғилишининг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва кенгаш раиси томонидан тасдиқланади. Баённоманинг расмийлаштирилиши учун кенгаш котиби масъул ҳисобланади.
4-§. Ўқишдан четлаштиришни расмийлаштириш
85. Университет кенгашининг йиғилиш баённомаси тингловчини ўқишдан четлаштириш ҳақидаги Университет бошлиғининг буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
86. Университет кенгашининг йиғилиш баённомаси тасдиқланган вақтдан бошлаб 1 кундан кечиктирмасдан Университет бошлиғининг тингловчини ўқишдан четлаштириш ҳақидаги буйруғи қабул қилинади.
87. Тингловчини мазкур Низомнинг 69-банди «г» ёки «д» ёхуд «е» кичик бандида назарда тутилган асосга кўра ўқишдан четлаштириш масаласи Университет кенгашида кўриб чиқилмайди.
Бунда, тингловчини ўқишдан четлаштириш тегишли ҳужжатларга асосланган ҳолда тўғридан-тўғри Университет бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилади.
7-боб. Якуний қоида
88. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Қўмондон Р. ДЖУРАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 7 сентябрь,
232-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Qoʻmondonining
buyrugʻi
NIZOM
Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universiteti kursantlari, talabalari va tinglovchilarini oʻqishdan chetlashtirish va ularni oʻqishga tiklash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 15-apreldagi PQ-5077-son “Jamoat xavfsizligini taʼminlash sohasida professional kadrlarni tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universiteti kursantlari, talabalari va tinglovchilarini oʻqishdan chetlashtirish va ularni oʻqishga tiklash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondonining 2021-yil 7-sentabrdagi 232-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universiteti kursantlari, talabalari va tinglovchilarini oʻqishdan chetlashtirish va ularni oʻqishga tiklash tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 15-apreldagi PQ-5077-son “Jamoat xavfsizligini taʼminlash sohasida professional kadrlarni tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq, Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universiteti (keyingi oʻrinlarda — Universitet) kursantlari, talabalari va tinglovchilarini oʻqishdan chetlashtirish va ularni oʻqishga tiklash tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
kursant — haqiqiy harbiy xizmatda boʻlgan va Universitetning oliy harbiy taʼlim yoʻnalishida tahsil olayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi;
talaba — Universitetda umumfuqaroviy asosda tahsil olayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi;
tinglovchi — Universitetning magistraturasida yoki sirtqi taʼlim shaklida tahsil olayotgan kontrakt boʻyicha harbiy xizmatni (xizmatni) oʻtayotgan harbiy xizmatchi yoki xodim.
2. Oʻqishdan chetlashtirilgan kursantlar, talabalar va tinglovchilarning oʻqishini qayta tiklash yozgi taʼtil davrida oʻquv mashgʻulotlari boshlangunga qadar amalga oshiriladi.
3. Oʻqishdan chetlashtirilgan sobiq birinchi bosqich kursantlari, shuningdek sobiq tinglovchilar Universitetga nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish tanlovlarida qatnashishlari mumkin.
4. Oʻqishdan chetlashtirilgan sobiq kursantlar va talabalar faqat avval oʻqigan taʼlim yoʻnalishlariga (mutaxassisliklariga) qayta tiklanishi mumkin.
5. Quyidagilar Universitetda oʻqishga qayta tiklanmaydi:
bakalavriat dasturi boʻyicha oʻqishning birinchi bosqichida oʻqishdan chetlashtirilgan kursantlar;
mazkur Nizomning 6-bandi “a” , “b” , “g” va “d” kichik bandlarida nazarda tutilgan bir yoki bir nechta asosga koʻra oʻqishdan chetlashtirilgan kursantlar;
bakalavriat dasturi boʻyicha oʻqishning sirtqi taʼlim shaklida oʻqishdan chetlashtirilgan sobiq tinglovchilar;
magistraturada oʻqishdan chetlashtirilgan sobiq tinglovchilar;
mazkur Nizomning 41-bandi “v” kichik bandiga asosan oʻqishdan chetlashtirilgan talabalar;
sud qaroriga koʻra kirish imtihonlarida belgilangan tartibni buzganligi aniqlanganda oʻqishdan chetlashtirilgan talabalar;
boshqa oliy taʼlim muassasalarining (tashkilotlarining) sobiq talabalari.
2-bob. Kursantlarni oʻqishdan chetlashtirish
1-§. Umumiy qoidalar
6. Kursantlar quyidagi asoslarga koʻra oʻqishdan chetlashtiriladi:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining umumharbiy nizomlari talablarini buzganda (bundan buyon matnda intizomsizlik deb yuritiladi);
b) oʻz xohishi bilan oʻqishni davom ettirmaslik toʻgʻrisida shaxsiy tashabbus bildirganda;
v) fan (fanlar) dasturini belgilangan muddatlarda oʻzlashtirmaganda (akademik qarzdorlik mavjud boʻlganda);
g) kursant sud tomonidan ozodlikdan mahrum etilganda;
d) davlat sirlari bilan ishlash ruxsatnomasidan mahrum qilinganda;
e) harbiy tibbiy komissiya tomonidan harbiy taʼlim muassasalarida oʻqishga yaroqsiz deb topilganda.
7. Kursantlarni oʻqishdan chetlashtirish Universitet boshligʻining buyrugʻi bilan amalga oshiriladi.
2-§. Kursantni oʻqishdan chetlashtirish boʻyicha murojaat qilish
8. Mazkur Nizomning 6-bandi “a” kichik bandida nazarda tutilgan asos bilan oʻqishdan chetlashtirishda fakultet boshligʻi kursant tomonidan intizomsizlik sodir etilgan kundan boshlab 10 kun ichida barcha holatlarni asoslagan holda Universitet boshligʻiga bildirgi bilan murojaat qiladi.
9. Mazkur Nizomning 6-bandi “b” kichik bandida nazarda tutilgan asos bilan oʻqishdan chetlashtirishda kursant qoʻmondonlik pogʻonasi boʻyicha fakultet boshligʻiga oʻz xohishi bilan oʻqishni davom ettirmaslik toʻgʻrisida bildirgi taqdim etadi.
10. Mazkur Nizomning 6-bandi “v” kichik bandida nazarda tutilgan asos bilan oʻqishdan chetlashtirishda Oʻquv-uslubiy boshqarma boshligʻi kursantning fan (fanlar) dasturini belgilangan muddatlarda oʻzlashtirmaganligi (akademik qarzdorligi) toʻgʻrisida fakultet boshligʻini yozma ravishda xabardor qiladi.
11. Mazkur Nizomning 6-bandi “g” yoki “d” kichik bandida nazarda tutilgan asos bilan oʻqishdan chetlashtirishda Kadrlar boʻlimi boshligʻi asoslovchi hujjatlarni ilova qilgan holda fakultet boshligʻini yozma ravishda xabardor qiladi.
12. Mazkur Nizomning 6-bandi “e” kichik bandida nazarda tutilgan asos bilan oʻqishdan chetlashtirishda Tibbiy taʼminot xizmati boshligʻi asoslovchi hujjatlarni ilova qilgan holda fakultet boshligʻini yozma ravishda xabardor qiladi.
13. Mazkur Nizomning 6-bandi “b” — “e” kichik bandlarida nazarda tutilgan asoslardan biri yoki bir nechtasi mavjud boʻlganda yoki ular boʻyicha tegishli hujjatlar taqdim etilganda fakultet boshligʻi 2 ish kunidan kechiktirmasdan qoʻmondonlik pogʻonasi boʻyicha Universitet boshligʻiga holat toʻgʻrisida bildirgi bilan murojaat qiladi.
3-§. Oʻqishdan chetlashtirish masalasini koʻrib chiqish
14. Kursantni mazkur Nizomning 6-bandi “a” , “b” va “v” kichik bandlarida nazarda tutilgan asoslarga koʻra oʻqishdan chetlashtirish masalasi Universitet kengashi tomonidan koʻrib chiqiladi.
15. Kursantni oʻqishdan chetlashtirish boʻyicha Universitet boshligʻiga taqdim qilingan bildirgida mazkur Nizom 6-bandining “a” kichik bandi asos qilib koʻrsatilgan hollarda Universitet boshligʻi tomonidan holat yuzasidan xizmat tekshiruvi tayinlanadi.
16. Oʻtkazilgan xizmat tekshiruvi natijasiga koʻra, kursantni intizomsizligi sababli oʻqishdan chetlashtirish taklif etilgan taqdirda, ushbu masala Universitet boshligʻi tomonidan Universitet kengashiga kiritiladi.
17. Kursantni oʻqishdan chetlashtirish boʻyicha Universitet boshligʻiga taqdim qilingan bildirgida mazkur Nizom 6-bandi “b” va “v” kichik bandlarining biri asos qilib koʻrsatilgan hollarda kursantni oʻqishdan chetlashtirish masalasi koʻrib chiqish uchun Universitet boshligʻi tomonidan Universitet kengashiga kiritiladi.
18. Kursantni oʻqishdan chetlashtirilishi masalasi Universitet boshligʻi tomonidan kiritilgan kundan boshlab 10 kundan kechiktirmasdan Universitet kengashining yigʻilishida koʻrib chiqiladi.
19. Fakultet boshligʻi tomonidan kursantni oʻqishdan chetlashtirilishi bilan bogʻliq barcha holatlar va tegishli hujjatlar boʻyicha, shuningdek kursantning xizmat intizomiga rioya qilishi, harbiy burchiga sodiqligi, jamoatchilik ishlaridagi ishtiroki, oʻquv dasturlarini oʻzlashtirishi, shaxsiy fazilatlari haqida Kengash aʼzolariga axborot beriladi.
20. Universitet kengashi aʼzolari tomonidan kursantni oʻqishdan chetlashtirish bilan bogʻliq holat va tegishli hujjatlar oʻrganib chiqiladi va muhokama qilinadi. Kengash yigʻilishida kursantning ishtirok etish huquqi taʼminlanadi.
21. Universitet kengashi muhokama natijalaridan kelib chiqib, kengash yigʻilishida ishtirok etayotgan aʼzolar umumiy sonining oddiy koʻpchilik ochiq ovoz berishi orqali kursantni oʻqishdan chetlashtirish yoki kursantni oʻqishdan chetlashtirishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Kursant Universitet kengashining qaroridan norozi boʻlgan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasiga yoki sudga murojaat qilishi mumkin.
22. Universitet kengashi yigʻilishining qarori bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi va kengash raisi tomonidan tasdiqlanadi. Bayonnomaning rasmiylashtirilishi uchun kengash kotibi masʼul hisoblanadi.
4-§. Oʻqishdan chetlashtirishni rasmiylashtirish
23. Universitet kengashining yigʻilish bayonnomasi kursantni oʻqishdan chetlashtirish haqidagi Universitet boshligʻining buyrugʻini rasmiylashtirish uchun asos hisoblanadi.
24. Universitet kengashining yigʻilish bayonnomasi tasdiqlangan vaqtdan boshlab 3 kundan kechiktirmasdan Universitet boshligʻining kursantni oʻqishdan chetlashtirish haqidagi buyrugʻi qabul qilinadi.
25. Kursantni mazkur Nizomning 6-bandi “g” yoki “d” yoxud “e” kichik bandida nazarda tutilgan asosga koʻra oʻqishdan chetlashtirish masalasi Universitet kengashida koʻrib chiqilmaydi. Bunda, kursantni oʻqishdan chetlashtirish tegishli hujjatlarga asoslangan holda toʻgʻridan-toʻgʻri Universitet boshligʻining buyrugʻi bilan amalga oshiriladi.
3-bob. Sobiq kursantni oʻqishga qayta tiklash
1-§. Oʻqishga qayta tiklash boʻyicha murojaat qilish
26. Sobiq kursantlar oʻqishga qayta tiklash boʻyicha Universitetga yozma shaklda ariza bilan murojaat qilishlari mumkin. Arizalar har yili 1-iyuldan 20-iyulga qadar qabul qilinadi.
27. Sobiq kursantning arizasi asosida Universitetning Kadrlar boʻlimi tomonidan uning shaxsiy hujjatlar yigʻma jildi oʻrganib chiqiladi. Bunda, sobiq kursant oʻqishdan chetlashtirilishining sababi aniqlanadi.
28. Sobiq kursant mazkur Nizomning 6-bandi “a” , “b” , “g” va “d” kichik bandlarida nazarda tutilgan asoslardan biri yoki bir nechtasiga koʻra oʻqishdan chetlashtirilganligi aniqlanganda, uni oʻqishga qayta tiklash rad etiladi va bu haqda ariza muallifiga yozma ravishda xabar beriladi.
29. Sobiq kursant mazkur Nizomning 6-bandi “v” kichik bandiga asosan oʻqishdan chetlashtirilganligi aniqlanganda, Kadrlar boʻlimi tomonidan Oʻquv-uslubiy boshqarmaning sobiq kursantni oʻzlashtirmagan fan (fanlar) dasturi boʻyicha taqdim etgan yozma shakldagi axboroti hamda tegishli hujjatlar uni oʻqishga qayta tiklash masalasini koʻrib chiqish uchun Universitet kengashiga taqdim etiladi.
30. Sobiq kursant mazkur Nizomning 6-bandi “e” kichik bandiga asosan oʻqishdan chetlashtirilganligi aniqlanganda, sobiq kursantga harbiy tibbiy komissiyada tibbiy koʻrikdan oʻtish uchun yoʻllanma beriladi.
31. Sobiq kursant 10 ish kunidan kechiktirmasdan harbiy tibbiy komissiyada tibbiy koʻrikdan oʻtishi shart. Sobiq kursantning tibbiy koʻrik natijasi boʻyicha xulosani harbiy tibbiy komissiyadan soʻrab olish uchun Universitetning Kadrlar boʻlimi masʼul hisoblanadi.
32. Harbiy tibbiy komissiyaning xulosasiga asosan sobiq kursant harbiy taʼlim muassasalarida oʻqishga yaroqsiz deb topilganda, uni oʻqishga qayta tiklash rad etiladi va bu haqda ariza muallifiga yozma ravishda xabar beriladi.
33. Harbiy tibbiy komissiyaning xulosasiga asosan sobiq kursant harbiy taʼlim muassasalarida oʻqishga yaroqli deb topilganda, Kadrlar boʻlimi tomonidan tegishli hujjatlar uni oʻqishga qayta tiklash uchun Universitet boshligʻiga taqdim etiladi.
2-§. Oʻqishga qayta tiklash masalasini koʻrib chiqish
34. Sobiq kursantni oʻqishga qayta tiklash masalasi Kadrlar boʻlimi tomonidan taqdim etilgan kundan boshlab 10 kundan kechiktirmasdan Universitet kengashining yigʻilishida koʻrib chiqiladi. Bunda, Kadrlar boʻlimi boshligʻi tomonidan sobiq kursantning oʻqishdan chetlashtirilishi bilan bogʻliq barcha holatlar va tegishli hujjatlar boʻyicha kengash aʼzolariga axborot beriladi.
35. Universitet kengashi aʼzolari tomonidan sobiq kursantning oʻqishdan chetlashtirilishi bilan bogʻliq holat va tegishli hujjatlar toʻliq oʻrganib chiqiladi va uni oʻqishga qayta tiklashning maqsadga muvofiqligi muhokama qilinadi. Kengash yigʻilishida sobiq kursantning ishtirok etish huquqi taʼminlanadi.
36. Universitet kengashi muhokama natijalaridan kelib chiqib, kengash yigʻilishida ishtirok etayotgan aʼzolar umumiy sonining oddiy koʻpchilik ochiq ovoz berishi orqali sobiq kursantni oʻqishga qayta tiklash yoki sobiq kursantni oʻqishga qayta tiklashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Sobiq kursant Universitet kengashining qaroridan norozi boʻlgan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasiga yoki sudga murojaat qilishi mumkin.
37. Universitet kengashi yigʻilishining qarori bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi va kengash raisi tomonidan tasdiqlanadi. Bayonnomaning rasmiylashtirilishi uchun kengash kotibi masʼul hisoblanadi.
3-§. Oʻqishga qayta tiklashni rasmiylashtirish
38. Universitet kengashining yigʻilish bayonnomasi kursantni oʻqishga qayta tiklash haqidagi Universitet boshligʻining buyrugʻini rasmiylashtirish uchun asos hisoblanadi.
39. Universitet kengashining yigʻilish bayonnomasi tasdiqlangan vaqtdan boshlab 3 kundan kechiktirmasdan Universitet boshligʻining sobiq kursantni oʻqishga qayta tiklash haqidagi buyrugʻi qabul qilinadi.
40. Oʻqishga qayta tiklash masalasi Universitet kengashining yigʻilishida koʻrib chiqilmagan sobiq kursantni toʻgʻridan-toʻgʻri Universitet boshligʻining buyrugʻi bilan oʻqishga qayta tiklashga yoʻl qoʻyilmaydi.
4-bob. Talabalarni oʻqishdan chetlashtirish
1-§. Umumiy qoidalar
41. Talabalar quyidagi asoslarga koʻra oʻqishdan chetlashtiriladi:
a) oʻz xohishi bilan oʻqishni davom ettirmaslik toʻgʻrisida shaxsiy tashabbus bildirganda;
b) oʻqishning boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirilishi munosabati bilan;
v) Universitetning ichki tartib-qoidalari hamda odob-axloq qoidalarini buzganligi uchun;
g) oʻquv intizomi qoidalarini buzish, shu jumladan bir semestr davomida darslarni uzrli sabablarsiz 74 soatdan ortiq qoldirganligi sababli;
d) oʻqish uchun belgilangan toʻlov-kontrakt puli oʻz vaqtida amalga oshirilmaganligi sababli;
e) talaba sud tomonidan ozodlikdan mahrum etilganligi munosabati bilan;
j) sud qaroriga koʻra kirish imtihonlarida belgilangan tartibni buzganligi aniqlanganda;
z) vafot etganligi sababli.
42. Talabalarni oʻqishdan chetlashtirish Universitet boshligʻining buyrugʻi bilan amalga oshiriladi.
43. Mazkur Nizomning 41-bandida nazarda tutilgan asoslardan biri yoki bir nechtasi (“a” yoki “b” kichik bandlar bundan mustasno) mavjud boʻlganda yoki ular boʻyicha tegishli hujjatlar taqdim etilganda fakultet boshligʻi 2 ish kunidan kechiktirmasdan qoʻmondonlik pogʻonasi boʻyicha Universitet boshligʻiga holat toʻgʻrisida bildirgi bilan murojaat qiladi.
2-§. Oʻqishdan chetlashtirish boʻyicha murojaat qilish
44. Mazkur Nizomning 41-bandi “a” yoki “b” kichik bandida nazarda tutilgan asos bilan oʻqishdan chetlashtirishda talaba tegishlicha oʻz xohishi bilan oʻqishni davom ettirmasligi va uni oʻqishdan chetlashtirishni yoki oʻqishini boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirishi munosabati bilan uni oʻqishdan chetlashtirishni soʻrab Universitet boshligʻiga ariza bilan murojaat qiladi.
45. Mazkur Nizomning 41-bandi “v” — “z” kichik bandlarida nazarda tutilgan asoslardan biri yoki bir nechtasiga koʻra oʻqishdan chetlashtirishda fakultet boshligʻi barcha holatlarni toʻliq asoslagan holda talabani oʻqishdan chetlashtirish masalasini koʻrib chiqish uchun qoʻmondonlik pogʻonasi boʻyicha Universitet boshligʻiga bildirgi bilan murojaat qiladi.
3-§. Oʻqishdan chetlashtirish masalasini koʻrib chiqish
46. Mazkur Nizomning 41-bandi “a” yoki “b” kichik bandida nazarda tutilgan asoslarga koʻra oʻqishdan chetlashtirish boʻyicha talaba tomonidan taqdim etilgan ariza Universitet boshligʻi tomonidan holatni oʻrganib chiqish va axborot berish uchun fakultet boshligʻiga yoʻnaltiriladi.
47. Fakultet boshligʻi tomonidan 3 ish kunidan kechiktirmasdan oʻqishdan chetlashtirishni soʻrab ariza bergan talaba bilan yakka tartibda suhbat oʻtkaziladi va bu haqda dalolatnoma rasmiylashtiriladi.
48. Fakultet boshligʻi ariza bergan talabaning shaxsiy hujjatlar yigʻma jildi va yakka tartibda oʻtkazilgan suhbat dalolatnomasini ilova qilgan holda Universitet boshligʻiga bildirgi taqdim etadi.
49. Talabani mazkur Nizomning 41-bandida nazarda tutilgan asoslarga koʻra oʻqishdan chetlashtirish masalasi Universitet kengashi tomonidan koʻrib chiqiladi.
50. Fakultet boshligʻining bildirgisi Universitet boshligʻi tomonidan talabani oʻqishdan chetlashtirish masalasini hal etish uchun Universitet kengashiga kiritiladi.
51. Talabani oʻqishdan chetlashtirish masalasi Universitet boshligʻi tomonidan taqdim etilgan vaqtdan boshlab 10 kundan kechiktirmasdan Universitet kengashining yigʻilishida koʻrib chiqiladi. Bunda, fakultet boshligʻi talabaning oʻqishdan chetlashtirilishi bilan bogʻliq barcha holatlar va tegishli hujjatlar haqida kengash aʼzolariga axborot beradi.
52. Universitet kengashi aʼzolari tomonidan talabaning oʻqishdan chetlashtirilishi bilan bogʻliq holat va tegishli hujjatlar oʻrganib chiqiladi va muhokama qilinadi. Kengash yigʻilishida talabaning ishtirok etish huquqi taʼminlanadi.
53. Universitet kengashi muhokama natijalaridan kelib chiqib, kengash yigʻilishida ishtirok etayotgan aʼzolar umumiy sonining oddiy koʻpchilik ochiq ovoz berishi orqali talabani oʻqishdan chetlashtirish yoki talabani oʻqishdan chetlashtirishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Talaba Universitet kengashining qaroridan norozi boʻlgan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasiga yoki sudga murojaat qilishi mumkin.
54. Universitet kengashi yigʻilishining qarori bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi va kengash raisi tomonidan tasdiqlanadi. Bayonnomaning rasmiylashtirilishi uchun kengash kotibi masʼul hisoblanadi.
4-§. Oʻqishdan chetlashtirishni rasmiylashtirish
55. Universitet kengashining yigʻilish bayonnomasi talabani oʻqishdan chetlashtirish haqidagi Universitet boshligʻining buyrugʻini rasmiylashtirish uchun asos hisoblanadi.
56. Universitet kengashining yigʻilish bayonnomasi tasdiqlangan vaqtdan boshlab 3 kundan kechiktirmasdan Universitet boshligʻining talabani oʻqishdan chetlashtirish haqidagi buyrugʻi qabul qilinadi.
57. Oʻqishdan chetlashtirish masalasi Universitet kengashining yigʻilishida koʻrib chiqilmagan talabani toʻgʻridan-toʻgʻri Universitet boshligʻining buyrugʻi bilan oʻqishdan chetlashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
5-bob. Sobiq talabani oʻqishga qayta tiklash
1-§. Oʻqishga qayta tiklash boʻyicha murojaat qilish
58. Sobiq talabalar oʻqishga qayta tiklash boʻyicha Universitetga yozma shaklda ariza bilan murojaat qilishlari mumkin. Arizalar har yili 1-iyuldan 20-iyulga qadar qabul qilinadi.
59. Sobiq talabaning arizasi asosida tegishli fakultet boshligʻi tomonidan uning shaxsiy hujjatlar yigʻma jildi oʻrganib chiqiladi. Bunda, sobiq talabaning Universitetda oʻqishdan chetlashtirilishining sababi aniqlanadi.
60. Sobiq talabaning mazkur Nizomning 41-bandi “v” , “e” va “j” kichik bandlarining biri yoki bir nechtasiga asosan oʻqishdan chetlashtirilganligi aniqlanganda, uni oʻqishga qayta tiklash rad etiladi va bu haqda ariza muallifiga yozma ravishda xabar beriladi. Bunda, sobiq talabani oʻqishga qayta tiklash masalasi Universitet kengashida koʻrib chiqilmaydi.
61. Fakultet boshligʻi tomonidan tegishli hujjatlar sobiq talabani oʻqishga qayta tiklash masalasini koʻrib chiqish uchun Universitet kengashiga taqdim etiladi.
2-§. Oʻqishga qayta tiklash masalasini koʻrib chiqish
62. Sobiq talabani oʻqishga qayta tiklash masalasi tegishli hujjatlar fakultet boshligʻi tomonidan taqdim etilgan kundan boshlab 5 kundan kechiktirmasdan Universitet kengashining yigʻilishida koʻrib chiqiladi. Bunda, fakultet boshligʻi tomonidan sobiq talabaning oʻqishdan chetlashtirilishi bilan bogʻliq barcha holatlar va tegishli hujjatlar boʻyicha kengash aʼzolariga axborot beriladi.
63. Universitet kengashi aʼzolari tomonidan sobiq talabaning oʻqishdan chetlashtirilishi bilan bogʻliq holat va tegishli hujjatlar oʻrganib chiqiladi va uni oʻqishga qayta tiklashning maqsadga muvofiqligi muhokama qilinadi. Kengash yigʻilishida talabaning ishtirok etish huquqi taʼminlanadi.
64. Universitet kengashi muhokama natijalaridan kelib chiqib, kengash yigʻilishida ishtirok etayotgan aʼzolar umumiy sonining oddiy koʻpchilik ochiq ovoz berishi orqali sobiq talabani oʻqishga qayta tiklash yoki sobiq talabani oʻqishga qayta tiklashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Sobiq talaba Universitet kengashining qaroridan norozi boʻlgan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasiga yoki sudga murojaat qilishi mumkin.
65. Universitet kengashi yigʻilishining qarori bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi va kengash raisi tomonidan tasdiqlanadi. Bayonnomaning rasmiylashtirilishi uchun kengash kotibi masʼul hisoblanadi.
3-§. Oʻqishga qayta tiklashni rasmiylashtirish
66. Universitet kengashining yigʻilish bayonnomasi talabani oʻqishga qayta tiklash haqidagi Universitet boshligʻining buyrugʻini rasmiylashtirish uchun asos hisoblanadi.
67. Universitet kengashining yigʻilish bayonnomasi tasdiqlangan vaqtdan boshlab 3 kundan kechiktirmasdan Universitet boshligʻining sobiq talabani oʻqishga qayta tiklash haqidagi buyrugʻi qabul qilinadi.
68. Oʻqishga qayta tiklash masalasi Universitet kengashining yigʻilishida koʻrib chiqilmagan sobiq talabani toʻgʻridan-toʻgʻri Universitet boshligʻining buyrugʻi bilan oʻqishga qayta tiklashga yoʻl qoʻyilmaydi.
6-bob. Tinglovchini oʻqishdan chetlashtirish
1-§. Umumiy qoidalar
69. Tinglovchilar quyidagi asoslarga koʻra oʻqishdan chetlashtiriladi:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining umumharbiy nizomlari talablarini buzganda (bundan buyon matnda intizomsizlik deb yuritiladi);
b) oʻz xohishi bilan oʻqishni davom ettirmaslik toʻgʻrisida shaxsiy tashabbus bildirganda;
v) fan (fanlar) dasturini belgilangan muddatlarda oʻzlashtirmaganda (akademik qarzdorlik mavjud boʻlganda);
g) tinglovchi sud tomonidan ozodlikdan mahrum etilganda;
d) davlat sirlari bilan ishlash ruxsatnomasidan mahrum qilinganda;
e) harbiy tibbiy komissiya tomonidan harbiy taʼlim muassasalarida oʻqishga yaroqsiz deb topilganda.
70. Tinglovchini oʻqishdan chetlashtirish Universitet boshligʻining buyrugʻi bilan amalga oshiriladi.
71. Mazkur Nizomning 69-bandida nazarda tutilgan asoslardan biri yoki bir nechtasi mavjud boʻlganda yoki ular boʻyicha tegishli hujjatlar taqdim etilganda tegishliligi boʻyicha magistratura boshligʻi yoki maxsus fakultet boshligʻi 2 ish kunidan kechiktirmasdan qoʻmondonlik pogʻonasi boʻyicha Universitet boshligʻiga holat toʻgʻrisida bildirgi bilan murojaat qiladi.
2-§. Oʻqishdan chetlashtirish boʻyicha murojaat qilish
72. Mazkur Nizomning 69-bandi “a” kichik bandida nazarda tutilgan asos bilan oʻqishdan chetlashtirishda tegishliligi boʻyicha magistratura boshligʻi yoki maxsus fakultet boshligʻi tinglovchining intizomsizligi toʻgʻrisida barcha holatlarni asoslagan holda Universitet boshligʻiga bildirgi bilan murojaat qiladi.
73. Mazkur Nizomning 69-bandi “b” kichik bandida nazarda tutilgan asos bilan oʻqishdan chetlashtirishda tinglovchi qoʻmondonlik pogʻonasi va tegishliligi boʻyicha magistratura boshligʻiga yoki maxsus fakultet boshligʻiga oʻz xohishi bilan oʻqishni davom ettirmaslik toʻgʻrisida bildirgi taqdim etadi.
74. Mazkur Nizomning 69-bandi “v” kichik bandida nazarda tutilgan asos bilan oʻqishdan chetlashtirishda Oʻquv-uslubiy boshqarma boshligʻi tinglovchining fan (fanlar) dasturini belgilangan muddatlarda oʻzlashtirmaganligi (akademik qarzdorligi) toʻgʻrisida tegishliligi boʻyicha magistratura boshligʻini yoki maxsus fakultet boshligʻini yozma ravishda xabardor qiladi.
75. Mazkur Nizomning 69-bandi “g” yoki “d” kichik bandida nazarda tutilgan asos bilan oʻqishdan chetlashtirishda Kadrlar boʻlimi boshligʻi asoslovchi hujjatlarni ilova qilgan holda tegishliligi boʻyicha magistratura boshligʻini yoki maxsus fakultet boshligʻini yozma ravishda xabardor qiladi.
76. Mazkur Nizomning 69-bandi “e” kichik bandida nazarda tutilgan asos bilan oʻqishdan chetlashtirishda Tibbiy taʼminot xizmati boshligʻi asoslovchi hujjatlarni ilova qilgan holda tegishliligi boʻyicha magistratura boshligʻini yoki maxsus fakultet boshligʻini yozma ravishda xabardor qiladi.
3-§. Oʻqishdan chetlashtirish masalasini koʻrib chiqish
77. Tinglovchini mazkur Nizomning 69-bandi “a” , “b” va “v” kichik bandlarida nazarda tutilgan asoslarga koʻra oʻqishdan chetlashtirish masalasi Universitet kengashi tomonidan koʻrib chiqiladi.
78. Tinglovchini oʻqishdan chetlashtirish boʻyicha Universitet boshligʻiga taqdim qilingan bildirgida mazkur Nizom 69-bandining “a” kichik bandi asos qilib koʻrsatilgan holatlarda Universitet boshligʻi tomonidan holat yuzasidan xizmat tekshiruvi tayinlanadi.
79. Oʻtkazilgan xizmat tekshiruvi natijasiga koʻra, tinglovchini intizomsizligi sababli oʻqishdan chetlashtirish taklif etilgan taqdirda, ushbu masala Universitet kengashiga kiritiladi.
80. Tinglovchini oʻqishdan chetlashtirish boʻyicha Universitet boshligʻiga taqdim qilingan bildirgida mazkur Nizom 69-bandi “b” va “v” kichik bandlarining biri asos qilib koʻrsatilgan holatlarda tinglovchini oʻqishdan chetlashtirish masalasi koʻrib chiqish uchun Universitet boshligʻi tomonidan Universitet kengashiga kiritiladi.
81. Tinglovchini oʻqishdan chetlashtirish masalasi Universitet boshligʻi tomonidan taqdim etilgan kundan boshlab 10 kundan kechiktirmasdan Universitet kengashining yigʻilishida koʻrib chiqiladi. Bunda, tegishliligi boʻyicha magistratura boshligʻi yoki maxsus fakultet boshligʻi tomonidan tinglovchining oʻqishdan chetlashtirilishi bilan bogʻliq barcha holatlar va tegishli hujjatlar boʻyicha, shuningdek tinglovchining xizmat intizomiga rioya qilishi, harbiy burchiga sodiqligi, jamoatchilik ishlaridagi ishtiroki, oʻquv dasturlarini oʻzlashtirishi, shaxsiy fazilatlari haqida kengash aʼzolariga axborot beriladi.
82. Universitet kengashi aʼzolari tomonidan tinglovchining oʻqishdan chetlashtirilishi bilan bogʻliq holat va tegishli hujjatlar toʻliq oʻrganib chiqiladi hamda muhokama qilinadi. Kengash yigʻilishida tinglovchining ishtirok etish huquqi taʼminlanadi.
83. Universitet kengashi muhokama natijalaridan kelib chiqib, kengash yigʻilishida ishtirok etayotgan aʼzolar umumiy sonining oddiy koʻpchilik ochiq ovoz berishi orqali tinglovchini oʻqishdan chetlashtirish yoki tinglovchini oʻqishdan chetlashtirishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Tinglovchi Universitet kengashining qaroridan norozi boʻlgan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasiga yoki sudga murojaat qilishi mumkin.
84. Universitet kengashi yigʻilishining qarori bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi va kengash raisi tomonidan tasdiqlanadi. Bayonnomaning rasmiylashtirilishi uchun kengash kotibi masʼul hisoblanadi.
4-§. Oʻqishdan chetlashtirishni rasmiylashtirish
85. Universitet kengashining yigʻilish bayonnomasi tinglovchini oʻqishdan chetlashtirish haqidagi Universitet boshligʻining buyrugʻini rasmiylashtirish uchun asos hisoblanadi.
86. Universitet kengashining yigʻilish bayonnomasi tasdiqlangan vaqtdan boshlab 1 kundan kechiktirmasdan Universitet boshligʻining tinglovchini oʻqishdan chetlashtirish haqidagi buyrugʻi qabul qilinadi.
87. Tinglovchini mazkur Nizomning 69-bandi “g” yoki “d” yoxud “e” kichik bandida nazarda tutilgan asosga koʻra oʻqishdan chetlashtirish masalasi Universitet kengashida koʻrib chiqilmaydi.
Bunda, tinglovchini oʻqishdan chetlashtirish tegishli hujjatlarga asoslangan holda toʻgʻridan-toʻgʻri Universitet boshligʻining buyrugʻi bilan amalga oshiriladi.
7-bob. Yakuniy qoida
88. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.
Qoʻmondon R. DJURAYEV
Toshkent sh.,
2021-yil 7-sentabr,
232-son