📅 2021-yil 25-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 25-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 25 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 октября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 October 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, тураржойлар билан таъминлаш, уларни оилавий болалар уйларига жойлаштириш, ҳаётга тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқини таъминлаш ҳамда ҳисобини юритиш тартиби;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жойлар ажратиш ва харид қилиш тартиби;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар томонидан ижарага олинган уй-жойларнинг ижара тўловларини тўлаб бериш тартиби.
2. Белгилансинки, 2022 йил 1 январдан бошлаб:
а) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга муҳтожлиги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқланади;
б) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) олиш «Васийлик ва ҳомийлик» электрон платформаси орқали онлайн мурожаатга асосан амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) ҳар йили 1 сентябрга қадар Давлат бюджети параметрларида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кейинги йил учун уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни киритиб борсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:
республика иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжига мувофиқ «Ижтимоий иш» бакалавриат таълим йўналиши бўйича «Васийлик» ва «Ҳомийлик» соҳаси бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш;
«Амалий психология», «Ёшлар психологияси», «Ижтимоий психология» мутахассисликлари бўйича олий таълим муассасаларига қабул қилиш параметрларини ошириш чораларини кўрсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги ПФ-6275-сон Фармони билан ташкил этилган Болалар масалалари бўйича миллий комиссияга:
а) қуйидагиларни тасдиқлаш учун киритсин:
оилавий болалар уйлари ташкил этиш тартиби ва шартлари;
болаларни оилавий болалар уйига тарбиялаш учун бериш тартиби;
тарбияловчи ота-оналарнинг психологик тайёргарлиги талаблари, тарбияланувчи болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
оилавий болалар уйларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби;
оилавий болалар уйида тарбияланаётган болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари вазифалари;
оила тарбиясига берилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича мониторинг тартиби.
б) халқаро ёки хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда қуйидагилар бўйича таклиф киритсин:
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича илғор халқаро тажрибалар асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари ходимларини тизимли равишда малакасини ошириш, қайта тайёрлаш;
болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мониторинг-назорат тизимини яратиш;
Миллий комиссия ҳузурида тематик ишчи гуруҳларни ташкил этиш.
6. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда:
а) «маҳалла еттилиги» вакилларининг етим ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни биринчи навбатда яқин қариндошлари тарбиясига беришга, уларга муносиб оила топиш бўйича масъулиятини ошириш, оилавий болалар уйига тақсимланган болалар ҳолидан доимий равишда хабар олиш;
ташкил этилган оилавий болалар уйларининг ижтимоий аҳволи, болаларнинг оилага мослашуви, уй хўжалигини юритиш ва улардаги бошқа жамоавий муносабатларнинг шаклланишида маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳалладаги ижтимоий ходим ва хотин-қизлар фаоллари доимий равишда ижтимоий мослашув мониторингини юритиш тизимини йўлга қўйсин.
б) ижтимоий етимликнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир оиладаги моддий-маънавий муҳитни доимий ўрганиб бориш, муҳтожларга кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов, олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарорига 1-ИЛОВА
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш, шунингдек, улар томонидан шартнома асосида ижарага олинган уй-жойларнинг ижара тўловларини тўлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
етим бола — отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки улар суд қарорига асосан вафот этган деб эълон қилинган бола;
ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола — ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги, бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги, болани тарбиялашдан ёки унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганлиги, шу жумладан, узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортганлиги, ташлаб (қолдириб) кетилган ёки топиб олинганлиги сабабли ота-онаси номаълум бўлган, ёлғиз (ота) она вафот этган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола;
уй-жойга муҳтож етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола — ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва меросхўр ва мол-мулкка эгалик қилишнинг бошқа шакллари билан номида уй-жой бўлмаган Меҳрибонлик уйлари, «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари, ҳомийлик, оилага тарбияга (патронат) берилган, оилавий болалар уйлари (кейинги ўринларда — муқобил жойлаштириш шакллари) ёки Республика ўқув-тарбия муассасаларида (кейинги ўринда — ўқув-тарбия муассасаси) тарбияланган 18 ёшга тўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар;
меросхўр ва мол-мулкка эгалик қилишнинг бошқа шакллари билан (бириктирилган) номида реконструкция қилишга муҳтож уй-жой ёки уй-жой қурилиши учун ер майдони бўлган 18 ёшга тўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар;
уй-жойга ордер — уй-жойга муҳтож етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан бериладиган мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида уй-жойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланадиган белгиланган намунадаги расмий ҳужжат;
«онлайн-навбат» ахборот тизими — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан юритиладиган ахборот тизимига киритилган уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотлар базаси;
уй-жой — етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаши учун барча зарур шароитларга эга бўлган (таъмирланган ва жиҳозланган (ошхона анжомлари, газ плита, каравот, телевизор, музлатгич, стол-стул)), фойдаланишга тайёр бўлган уй-жой.
3. Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар (кейинги ўринларда матнда — етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар) ушбу Низомда назарда тутилган тартибда уй-жой билан таъминланиш ҳуқуқига эгадир.
3 1 . Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой улар жойлаштиришнинг муқобил шакли бўйича жойлаштирилган ёки ўқув-тарбия муассасасига йўналтирилган дастлабки жой ёхуд туғилган жой бўйича туман (шаҳар) ҳудудидан сотиб олинади.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой сотиб олишда улар жойлаштиришнинг муқобил шакли бўйича жойлаштирилган ёки ўқув-тарбия муассасасига йўналтирилган дастлабки жой ёхуд туғилган жой бўйича мазкур Низомда белгиланган мезонларга жавоб берувчи уй-жой мавжуд бўлмаган тақдирда, истисно тариқасида уларнинг розилиги асосида жойлаштиришнинг муқобил шакли бўйича жойлаштирилган ёки ўқув-тарбия муассасасига йўналтирилган дастлабки жой ёхуд туғилган жой бўйича бошқа туман (шаҳар)дан уй-жой сотиб олишга рухсат берилади.
3 2 . Ушбу Низомнинг 3 1 -банди иккинчи хатбошисига мувофиқ уй-жой сотиб олиш учун Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш туман (шаҳар) комиссиялари (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) комиссиялари)нинг хулосаси асос ҳисобланади.
Бунда бошқа туман (шаҳар)дан сотиб-олинадиган уй-жойнинг бир квадрат метрининг нархи етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани жойлаштиришнинг муқобил шакли бўйича жойлаштирилган ёки ўқув-тарбия муассасасига йўналтирилган дастлабки жой ёхуд улар туғилган жойдаги уй-жой учун белгиланган бир квадрат метрининг энг юқори нархидан ошиб кетмаслиги лозим.
3 3 . 2026 йил 1 январдан бошлаб турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар банд бўлган ёки таълим олаётган ҳудудда ижара шартномасига мувофиқ ижарага олинган уй-жойларнинг ижара тўловларини тўлаш тартиби жорий этилади. Бунда:
мулк ҳуқуқи асосида уй-жой олиш ёки ижара тўловларини тўлаб бериш етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг танловига мувофиқ амалга оширилади;
ижара тўловлари Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 10 йилгача муддатга, бироқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 30 ёшга киргунга қадар тўланади;
Тошкент шаҳрида ижара тўловларининг базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача бўлган қисми, вилоятлар марказлари ва Нукус шаҳрида эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 бараваригача ҳамда қолган ҳудудларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 бараваригача бўлган қисми тўлаб берилади.
Мазкур бандга мувофиқ ижара тўловлари тўлаб берилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мулк ҳуқуқи асосида уй-жой ажратилмайди.
4. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан:
а) кўчмас мулкнинг бирламчи бозоридаги кўп квартирали уйлардаги турар жойлар;
б) кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридаги кўп квартирали уйлардаги турар жойлар;
в) белгиланган нарх доирасида якка тартибдаги турар жой сотиб олинади.
Бунда уй-жойга муҳтож етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга:
уй-жойлар туман (шаҳар) комиссияларининг хулосасига асосан ажратилади;
тегишли туман (шаҳар)да кўчмас мулкнинг бирламчи бозорида мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган мезонларга мос келадиган уй-жойлар мавжуд бўлмаганда, уй-жойлар кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридан тегишли мезонларга мувофиқ ҳолда харид қилинади;
уй-жойлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан харид қилинган уйлар ҳисобидан ажратилади;
кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридаги кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ёки якка тартибдаги турар жой харид қилинганда, унинг нархи шу ҳудуддаги кўчмас мулкнинг бирламчи бозоридаги кўп квартирали уйлардан умумий майдони мазкур Низомнинг 24-бандида белгиланган мезонлардаги уй-жойлар нархидан ошмаслиги ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари томонидан танланган қонунчиликда белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган бўлиши лозим.
5. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойлар билан таъминлаш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
6. Мазкур Низомга асосан ҳар бир етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага уй-жой олиш ҳуқуқи бир марта берилади.
2-боб. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқини таъминлаш
7. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқни таъминлаш жараёнларида уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва Агентликнинг ҳудудий бошқармалари масъул орган ҳисобланади.
8. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига беришда, уларнинг яшаш жойи бўйича уй-жойини болада сақлаб қолиш кафолати белгиланади.
9. Бириктирилган уй-жойга эга бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муқобил жойлаштириш шаклларида ва ўқув-тарбия муассасасида бўлган тўлиқ даврда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ даврида ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даврида уй-жойга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади.
10. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига беришда ёки ўқув-тарбия муассасасида тарбияланаётган даврида ота-оналар ёки бошқа шахслар томонидан сотиб юборилиши ёки бошқача тарзда бегоналаштирилиши натижасида болалар мавжуд уй-жойдан маҳрум бўлган ҳолат аниқланган тақдирда, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ёки боланинг қонуний вакиллари битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилишлари шарт.
11. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхатида турганида ёки бириктирилган уй-жойга эга бўлганида, уларнинг ёши 23 ёшдан катта бўлмаган даврда, таълим муассасаларида, ижтимоий уйларида, муқобил жойлаштириш шаклларида бўлган ёки ўқув-тарбия муассасида бўлган тўлиқ даврда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даврида мерос бўйича ҳамда давлат томонидан бериладиган уй-жой олишга ва уни сақлаб қолишга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади.
Бунда 23 ёшдан катта бўлмаган даврда «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритилган ва уй-жой билан таъминлаш ҳуқуқига эга бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 27 ёшга етгунга қадар Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш туман (шаҳар) комиссияларининг хулосасига асосан уй-жой харид қилиниши мумкин.
12. Қуйидаги ҳолатлардан бирида, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг улар ўз ҳисобида сақлаб турилган мерос ҳуқуқидаги уй-жойга қайтиб бориши мумкин эмас деб ҳисобланади:
а) мерос ҳуқуқидаги уй-жойда қуйидаги шахслар яшаётган тақдирда:
ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлар, жумладан, вояга етмаган болаларнинг номусига тажовуз қилиш ёки бошқа оғир жиноий ҳатти-ҳаракатлари учун ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар;
фарзандлик, васийлик (ҳомийлик, патронат) мажбуриятларини бажаришдан озод этилган ёхуд четлаштирилган шахслар;
қуйидаги касалликларга чалинган шахслар:
I, II, V гуруҳ диспансер ҳисобидаги барча жойлашинув шаклидаги сил касалликлари (фаол ва сурункали);
барча жойлашинувли ёмон сифатли онкологик касалликлар;
наркологик касалликлар (алкоголизм, наркомания, токсикомания);
ақли заифликнинг барча турлари;
таносил касалликларининг маиший йўл билан юқувчи турлари (захм, сўзак);
б) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ҳисобида сақлаб турилган уй-жойдан у ўқув-тарбия муассасасида, фарзандлик, васийлик (ҳомийлик, патронат) қарамоғида бўлган даврида сотиш ва бошқача тарзда бегоналаштириш натижасида маҳрум бўлганлиги, агар уй-жойни ҳақиқатда қайтариб олиш бўйича суднинг ижро этилган қарори бўлмаса;
в) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг мустақил ҳаётга киришида уларнинг жамиятга ижтимоий мослашувига тўсқинлик қиладиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлганда.
13. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш муддатининг тугашидан бир йил олдин ёки шу муддатда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан уларнинг қонуний вакиллари билан биргаликда мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлигини ўрганади.
Агар мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ҳолатларнинг бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлган тақдирда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ёки уларнинг қонуний вакиллари билан биргаликда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани ўз ҳисобида сақлаб турилган уй-жойига қайтиб боришининг имкони йўқ деб топиш ҳамда уни «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритиш масаласини кўриб чиқиш учун Агентликнинг тегишли ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилади.
14. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг яшаш жойи бўйича ўз ҳисобида сақлаб турилган уй-жойга қайтиб боришига тўсқинлик қиладиган ҳолатлар мавжудлиги тўғрисидаги мурожаатни 10 иш куни давомида кўриб чиқади ва асослантирилган хулоса қабул қилади.
15. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларда, илгари унга банд қилинган уй-жойга қайтиб боришига имкон бермайдиган ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолатлар мавжудлиги тўғрисида ижобий хулосаси мавжуд бўлганда (муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш ёки ўқув-тарбия муассасасида муддатининг тугашига қадар), «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари уларни «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритади.
16. «Онлайн-навбат» ахборот тизимига муқобил жойлаштириш шаклларига олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан киритиб борилади.
17. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритилган уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги барча тегишли маълумотлар базасини шакллантиради, сақлайди, маълумотларни доимий янгилаб боради.
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари зарур ҳолларда, уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тегишли маълумотларни уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва уларнинг қонуний вакилларидан сўраб олади.
18. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни улар муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш ҳамда ўқув-тарбия муассасасида тарбияланиши муддатининг тугашидан бир йил аввал уй-жойга муҳтожлар сифатида «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритади.
Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муддатидан аввал ҳам «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритилиши мумкин.
Муддатида «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритилмай қолиб кетган, уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар улар 23 ёшга тўлгунига қадар «онлайн-навбат» ахборот тизимига ҳудудий бошқармаларнинг хулосасига асосан киритилади.
3-боб. Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳисобини юритиш
19. Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар «онлайн-навбат» ахборот тизимидан Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан уй-жой билан таъминланганлигини ёки ушбу Низомнинг 6 1 -бобига мувофиқ ижара тўловларини тўлаш бошланганлигини тасдиқловчи тегишли маълумотлар (ҳужжатлар) «онлайн-навбат» ахборот тизимига бириктирилгандан сўнг чиқарилади.
20. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола қуйидаги ҳолатларда «онлайн-навбат» ахборот тизимидан чиқарилади:
мазкур Низомга мувофиқ уй-жой берилганда;
ушбу Низомнинг 6 1 -бобига мувофиқ ижара тўловларини тўлаш бошланганда;
ҳужжатларда ҳисобга қўйишга асос бўлган маълумотларнинг ҳақиқатга мос келмаслиги аниқланганда.
21. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола 3 кун муддат ичида «онлайн-навбат» ахборот тизимидан чиқарилганлиги тўғрисида хабардор этилади.
22. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола уни «онлайн-навбат» ахборот тизимидан чиқарилишидан норози бўлган тақдирда бўйсунув тартибида юқори турувчи органига ёки бевосита судга шикоят қилиши мумкин.
23. Уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхатининг «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритилиши ва доимий янгиланиши устидан назорат Агентлик томонидан амалга оширилади.
4-боб. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жойлар ажратиш
24. Ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлгандан кейин кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 — 50 квадрат метр оралиғида бўлган, мазкур болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 — 70 квадрат метр оралиғида бўлган квартиралар ёки мазкур квартиралар нархидан ортиқ бўлмаган нархда якка тартибдаги турар жой (ҳовли) ажратилади.
Агарда 18 ёшга тўлган уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқув-тарбия муассасасини тугатмаган ҳолларда, ушбу тоифадаги болалар ўқув-тарбия муассасасини тугатган йилда уй-жой билан таъминланади.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолда оиланинг иккинчи аъзоси ҳам уй-жой билан таъминланган деб ҳисобланади ва тенг мулкий ҳуқуққа эга бўлади.
Ногиронлиги бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар квартиралар кўп қаватли уйларнинг учинчи қаватигача ажратилади.
25. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар мулк ҳуқуқи асосида, бироқ улар 30 ёшга тўлгунга қадар уй-жойни сотиш, ҳадя қилиш ёки гаровга қўйиш ёхуд ижарага бериш ҳамда уй-жойда ўзи ва оила аъзолари (эри ёки хотини, фарзандлари)дан ташқари бошқа фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ажратилади.
Бунда етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг асослантирилган мурожаати асосида туман (шаҳар) комиссиялари томонидан уй-жойнинг умумий майдонини кенгайтириш мақсадида мазкур бандда назарда тутилган талабларни сақлаб қолиш шарти билан сотишга рухсат берилади.
26. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш жараёнида қуйидагилар тақиқланади:
битта кўп квартирали уй-жойнинг ҳар бир кириш йўлагидаги квартираларда бир нафардан ортиқ, агар кириш йўлагида квартираларнинг сони 10 тадан ортиқ бўлса ҳар 10 та квартирага бир нафардан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш (улар ўртасида никоҳ тузилган ҳоллар бундан мустасно);
икки ва ундан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун кўп квартирали уй-жойдан битта квартира ажратиш (улар ўртасида никоҳ тузилган ҳоллар мустасно);
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун алоҳида кўп қаватли уй-жойлар қуриш ва бу ерда уларнинг барчасини жойлаштириш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ётоқхоналардан уй-жойлар ажратиш (харид қилиш);
кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мансарда ва цокол қаватларидан уй-жой харид қилиш.
27. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ажратилади ҳамда ушбу уй-жойлар яшаш учун барча зарур шароитларга эга бўлган (таъмирланган ва жиҳозланган) ҳолда топширилади.
28. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойлар билан таъминлашни ташкил этиш, уй-жойларнинг адолатли тақсимланиши ва ўз вақтида ажратилишини назорат қилиш Агентлик томонидан амалга оширилади.
29. Агентлик томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жой билан таъминланиши ҳолати ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда янгиланади ҳамда расмий веб-сайтда жойлаштириб борилади.
5-боб. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ажратиладиган уй-жойларни харид қилиш
30. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой харид қилиш ва қуриш (реконструкция қилиш) учун талаб этиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилади.
31. Давлат бюджети параметрларида Агентлик учун ажратилган маблағлар таркибида алоҳида сатрда маблағлар режалаштирилиб, кейинчалик ҳақиқий талабдан келиб чиққан ҳолда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига қайта тақсимлаш орқали йўналтирилади.
33. Ушбу маблағлар Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланган тартибда олди-сотди шартномасига асосан уй-жойни балансда сақловчининг ҳисобрақамига ёки уй-жой эгасининг банк омонат ҳисобрақамига ҳамда қурилиш пудрат ташкилоти ҳисобрақамига пул ўтказиш йўли билан ўтказиб берилади.
Бунда:
таъмирлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан;
уй-жойни баҳолаш ва унга бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар мазкур Низомнинг 31-бандида белгиланган маблағлар ҳисобидан қопланади.
6-боб. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой бериш
34. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари уй-жой бериш тўғрисидаги қарорини (буйруқни) қабул қилади ва туман (шаҳар) ҳокимлигига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ушбу Низомга 2-иловада белгиланган намунадаги ордерни бериш учун юборади. Бунда туман (шаҳар) ҳокимлиги қарор (буйруқ) келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ордерни расмийлаштиради ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига юборилишини таъминлайди. Мазкур ордер берилган уй-жойга кўчиб кириш ҳамда расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
34 1 . Агентликнинг ҳудудий бошқармалари туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ордер расмийлаштириб берилгандан сўнг 5 иш куни мобайнида ушбу уй-жойни етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага белгиланган тартибда расмийлаштириб берилишини таъминлайди.
35. Ордерда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг исми-шарифи ва отасининг исми, оилавий аҳволи, ёши, туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ажратилган уй-жойнинг майдони ва тўлиқ манзили кўрсатилади.
36. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мерос ва бошқача тарзда бириктирилган мол-мулкини қуриш (реконструкция қилиш) орқали уй-жой ажратилиши тўғрисидаги ордер берилган тақдирда, ордер расмийлаштирилган вақтдан бошлаб олти ой ичида қуриб битказилади, мазкур Низомнинг 2-бандига асосан жиҳозланади ва белгиланган тартибда топширилади.
37. Қуриш ёки реконструкция қилиш орқали уй-жой берилишида мазкур Низомнинг 2-бандига асосан умумий майдони 30 — 50 квадрат метр оралиғида бўлган уй-жой қуриб ёки реконструкция қилиб берилади.
Бунда, қурилиш ёки реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш харажатлари тегишли ҳудуддаги бир хонали уйнинг ва жиҳозларнинг ўртача нархидан кўп бўлиши мумкин эмас.
39. Ордер асосида олинган уй-жойлар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола номига расмийлаштирилади ва 30 ёшга тўлгунига қадар уй-жойни сотишга, алмаштиришга ёки бошқача турдаги бегоналаштиришга йўл қўйилмайди.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола руҳий касалликлар бўйича ёки наркология бўйича диспансер ҳисобида турган тақдирда уй-жойни сотиш, алмаштириш ёки бошқача турдаги бегоналаштириш қўшимча икки йил муддатга узайтирилади.
40. Уй-жойга муҳтож сифатида рўйхатга туриш ва уй-жой билан таъминланиш даври оралиғида икки етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ўртасида ўзаро никоҳ шартномаси тузилган тақдирда, томонларнинг мурожаатига кўра, истисно тариқасида, уларнинг бирига мазкур Низомнинг 24-бандида белгиланган мезонлардаги уй-жой ажратилади.
42. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола у муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш ёки ўқув-тарбия муассасасида тарбияланиш муддатининг тугаётган йилнинг охирига қадар бўлган муддатда уй-жойлар билан таъминланадилар, ушбу низомнинг 9-бандидаги ҳолатлар бундан мустасно.
43. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола учун сотиб олинган ва жиҳозланган уй-жой фақат шахсий фойдаланишда бўлиши лозим. Уйдан бошқа шахслар фойдаланиши, уйни ижарага берилиши, ҳар қандай кўринишдаги бегоналаштирилиши ўрнатилган тартибда таъқиқланади.
44. Уй-жойни қабул қилиб олувчи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола мавжуд ижтимоий муҳитга мослашиши, уй-жойдан белгиланган санитар ва техник талаблар асосида фойдаланиши, ундан ноқонуний мақсадларда фойдаланмаслиги, коммунал тўловларини вақтида тўлаб бориши, жамиятда ўз ўрнини топиш ва барқарор шахсий даромад манбаига эга бўлиш ва жамиятнинг бошқа ижтимоий нормаларига риоя қилиши талаб этилади.
45. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг янги жойдаги ижтимоий мослашуви уларга уй-жой берилган йилдан бошлаб дастлабки уч йил давомида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан бир йилда камида икки марта етим бола хонадонига ташриф буюриш орқали ўрганиб борилади.
46. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг ажратилган уй-жойда яшаши, ижтимоий ҳаётга мослашишида қийинчиликлар аниқланган тақдирда, унга «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва маҳалла органи фаоллари билан биргаликда ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатилади.
47. Уй-жойга муҳтож сифатида ҳисобга қўйилган ҳамда уй-жой билан таъминланган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги йиллик маълумотлар Агентликнинг ҳудудий бошқармалари Агентликка ва туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январигача, ўз навбатида, Агентлик ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Статистика агентлигига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача тақдим этилиши лозим.
6 1 -боб. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар томонидан ижарага олинган уй-жойларнинг ижара тўловларини тўлаш тартиби
47 1 . Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар томонидан ижарага олинган уй-жойларнинг ижара тўловларини тўлаш ушбу Низомга 3-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
47 2 . «Онлайн-навбат» ахборот тизимига киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар улар томонидан ижарага олинган уй-жойларнинг ижара тўловларини тўлаш бўйича «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига бевосита борган ҳолда ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги «Уй-жой ижараси» ахборот модули (кейинги ўринларда — «Уй-жой ижараси» ахборот модули) орқали ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ намунадаги ариза билан электрон шаклда мурожаат қилади.
Бунда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига бевосита борган ҳолда мурожаат қилинганида «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими «Уй-жой ижараси» ахборот модулида етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола номидан электрон аризани шакллантиради.
47 3 . Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола қуйидаги шартларга бир вақтда жавоб берган тақирда, унга ижарага олинган уй-жойнинг ижара тўлови тўланади:
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага ушбу Низомга мувофиқ мулк ҳуқуқи асосида уй-жой ажратилмаган бўлса;
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ва уй-жойни ижарага берувчи ўртасида тузилган ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилган бўлса;
олий таълим ташкилотларида ўқиётган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола тегишли олий таълим ташкилотининг ётоқхонасига жойлашмаган ёки ижара харажатлари учун компенсация олмаётган бўлса (ижара тўловлари таълим эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тўланиши сўралганда);
бандлиги таъминланган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола билан тузилган меҳнат шартномаси «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказилган бўлса (ижара тўловлари бандлик эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тўланиши сўралганда).
47 4 . Қуйидаги маълумотлар «Уй-жой ижараси» ахборот модули томонидан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали автоматик равишда аниқланади:
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳақидаги маълумотлар;
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ҳамда иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси тўғрисидаги маълумот (ижара тўловлари бандлик эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тўланиши сўралганда);
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг олий таълим ташкилотида ўқиётганлиги тўғрисидаги маълумот (ижара тўловлари таълим эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тўланиши сўралганда);
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола Вазирлар Маҳкамасининг « Ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабалар томонидан тўланадиган ижара тўловларини қоплаб бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида » 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сон ва 2023 йил 14 августдаги « Олий таълим муассасалари талабаларини турар жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги 376-сон қарорларига мувофиқ ётоқхона билан таъминланганлиги ёки ижара тўлови қоплаб берилаётганлиги тўғрисидаги маълумот;
ижара шартномасининг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги маълумот.
47 5 . Қуйидаги ҳолатларда ижара тўловларини тўлаш бўйича ариза рад этилади:
ижарага олинган уй-жой жойлашган ҳудуд етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг расмий банд бўлган ёки ўқиётган олий таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддан фарқ қилганида, бундан бир маъмурий-ҳудудий бирлик таркибидаги туман (шаҳар)лар ўртасидаги фарқ мустасно;
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола Вазирлар Маҳкамасининг « Ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабалар томонидан тўланадиган ижара тўловларини қоплаб бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида » 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сон ва « Олий таълим муассасалари талабаларини турар жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2023 йил 14 августдаги 376-сон қарорларига мувофиқ ётоқхона билан таъминланган ёки ижара тўлови қоплаб берилаётган бўлса;
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ва ижарага берувчи ўртасида тузилган ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилмаган бўлса.
Аризачи унинг ижара тўловларини тўлаш бўйича аризаси рад этилганлиги тўғрисида 1 иш кунида СМС-хабарнома юбориш орқали хабардор қилинади.
47 6 . Аризани шакллантириш жараёнида аризачи ушбу Низомнинг 47 3 -бандида белгиланган шартларга жавоб берган тақдирда, мазкур ариза «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори томонидан электрон рақамли имзо орқали тасдиқланади ва бу тўғрисида аризачи 1 иш кунида СМС-хабарнома орқали хабардор қилинган ҳолда тўловларни амалга ошириш учун Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасига юборилади.
Бунда тўловлар Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан автоматик шакллантириладиган электрон тўлов топшириқномалари асосида ижара шартномасида кўрсатилган санадан бошлаб амалга оширилади.
47 7 . Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ижара шартномасида кўрсатилган ижара тўлови миқдорини шартноманинг амал қилиш муддати давомида ойма-ой ижарага берувчининг банк картаси ёки банк ҳисобварағига ўтказиб боради.
47 8 . Уй-жойни ижарага олган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг ушбу уй-жойда ҳақиқатда яшаётганлиги ҳолати мазкур ҳудудга бириктирилган маҳалладаги ижтимоий ходим томонидан ҳар уч ойда, ижара муддатининг иккинчи йилидан бошлаб ҳар олти ойда камида бир марта мониторинг қилинади.
Мониторинг жараёнида уй-жойни ижарага олган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг ижарага олинган уй-жойда яшамаётганлиги аниқланган тақдирда (соғлиқни сақлаш муассасаларида даволанаётган, хизмат сафарида бўлган ҳолатлар бундан мустасно), маҳалладаги ижтимоий ходим «Уй-жой ижараси» ахборот модулида бу тўғрисида далолатнома тузади ва ижара тўловини тўлашни тўхтатиш мақсадида уни 1 иш кунида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига тасдиқлаш учун киритади.
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори томонидан ушбу далолатнома тасдиқланганда, ижара тўловини тўлаш тўхтатилади.
47 9 . Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола амалдаги ижара шартномасини бекор қилиш ҳақида яшаш жойидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказини ижара шартномаси бекор қилинадиган кундан камида 5 иш куни олдин хабардор қилган ҳолда уй-жойини ўзгартириши мумкин. Бунда:
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола янги ижара шартномасига мувофиқ ижара тўловини тўлаш тўғрисида мазкур Низомнинг 47 2 -бандида белгиланган тартибда қайта ариза киритади;
аризани рад қилишга асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, ижара тўловини тўлаш охирги тўловдан кейинги ойдан бошлаб давом эттирилади.
47 10 . Қуйидаги ҳолларда ижара тўловини тўлаш бекор қилинади:
етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахс 30 ёшга тўлганда;
ижара тўловини тўлаш учун белгиланган 10 йилгача бўлган муддат тугаганда;
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола вафот этганда, суд томонидан вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган деб топилганда.
7-боб. Якуний қоидалар
48. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар коллеж, академик лицей, техникум ва олий таълим муассасаларида ўқиётган даврида уларга ажратилган уй-жойларда коммунал хизматларнинг меъёрий кўрсаткичлари бўйича фойдаланилган коммунал хизматлар учун тўловларнинг эллик фоизи тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан компенсация қилинади.
Бунда, ажратилган уй-жойларда фойдаланиладиган коммунал хизматларнинг меъёрий кўрсаткичлари тегишли туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
49. Берилган ордерлар, белгиланган талаблар асосида уй-жой билан таъминлангунга қадар ҳуқуқий кучга эга бўлади.
51. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ўз вақтида уй-жой ажратилиши таъминланмаган ёки кечиктириш ҳолатлари кузатилган тақдирда тегишлилиги бўйича Агентлик ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига туман (шаҳар) прокуратураси томонидан қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилади.
52. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жойлар бериш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
53. Мазкур Низомда белгиланган чора-тадбирлар ва муддатларни ўз вақтида ва сифатли ижро қилинишида сусткашлик ва камчиликларга йўл қўйган мансабдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида Низомга 1-ИЛОВА
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойлар билан таъминлаш
Босқичлар Субъектлар Механизм Муддатлар 1-босқич Уқув-тарбия муассасалари ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойга муҳтож сифатида «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритиб боради. Болани муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш муддати тугашидан бир йил аввал 2-босқич Агентликнинг ҳудудий бошқармалари 1. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жой топади ва баҳоланишини ташкил этади. 1. Йил давомида 2. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун белгиланган тартибда уй-жой сотиб олади. 2. Уй-жой баҳолангандан кейин беш кун ичида 3. Уй-жой бериш тўғрисида қарор (буйруқ) қабул қилади ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади. 3. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола 18 ёшга тўлгандан кейин 3-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага берилган уй-жойга кириб яшаши ҳамда расмийлаштириши учун ордер берилади. Қарор (буйруқ)келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида 4-босқич Агентликнинг ҳудудий бошқармалари Туман (шаҳар) ҳокимликлари уй-жойни бериш бўйича ордерда кўрсатилган уйни етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола номига белгиланган тартибда расмийлаштириб беради. Ордер олинган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида Низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ___________________ вилояти ҳокимлиги (ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши) ___________ тумани (шаҳар) ҳокимлиги Уй-жой ажратилганлиги тўғрисида ОРДЕР Мазкур ордер «______» _________________ ________ йилда туғилган _______________________ (кун) ___________ (ой) ____________ (йил) __________________________________________________________________________________________ га (Ф.И.О.) ________________ кишидан иборат оиласи (ўзи) учун умумий майдони ________ кв.м бўлган ________ хонали уй-жойни ________________________________________________________________ мулк ҳуқуқи асосида расмийлаштириш / қуриш (реконструкция қилиш) мақсадида ______________________________________________________________________ асосида берилди. (буйруқни қабул қилган орган, буйруқ рақами ва санаси) Паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари: ________________________________________. (серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган) Ажратилган уй-жой манзили: _______________________________________________________________. (туман (шаҳар), уй, хонадон рақами) Уй-жойнинг қиймати: _____________________________________________________________________. (сумма сўз билан ёзилади) Ордер эгаси билан бир қаторда уй-жойга унинг қуйидаги оила аъзолари ҳам биргаликда яшаши ҳисобга олинган. Т/р Қариндошлик даражаси Ф.И.О. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (серияси, рақами) Туғилган санаси 1. турмуш ўртоғи 2. фарзандлар ______________ тумани (шаҳри) ҳокими ______________________ QR-код (Ф.И.О.) ______________________ тумани (шаҳри) ҳокими ____________________ 20____ йил.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида Низомга 3-ИЛОВА
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар томонидан ижарага олинган уй-жойларнинг ижара тўловларини тўлаш
Босқичлар Субъектлар Механизм Муддатлар 1-босқич Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар Ижарага олинган уй-жойнинг ижара тўловларини тўлаш бўйича «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига бевосита борган ҳолда ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги «Уй-жой ижараси» ахборот модули орқали ариза билан электрон шаклда мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич «Уй-жой ижараси» ахборот модули Қуйидаги маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали автоматик равишда аниқланади: етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳақидаги маълумотлар; етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ҳамда иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси тўғрисидаги маълумот (ижара тўловлари бандлик эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тўланиши сўралганда); етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг олий таълим ташкилотида ўқиётганлиги тўғрисидаги маълумот (ижара тўловлари таълим эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тўланиши сўралганда); етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола Вазирлар Маҳкамасининг « Ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабалар томонидан тўланадиган ижара тўловларини қоплаб бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида » 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сон ва « Олий таълим муассасалари талабаларини турар жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2023 йил 14 августдаги 376-сон қарорларига мувофиқ ётоқхона билан таъминланганлиги ёки ижара тўлови қоплаб берилаётганлиги тўғрисидаги маълумот; ижара шартномасининг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги маълумот. Ариза топширилган куннинг ўзида 3-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари 1. Аризачи белгиланган шартларга жавоб берган тақдирда, ариза электрон рақамли имзо орқали тасдиқланади ва бу тўғрисида аризачини СМС-хабарнома орқали хабардор қилган ҳолда тўловларни амалга ошириш учун Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасига юборади. 2. Аризачи белгиланган шартларга жавоб бермаган тақдирда, унинг ижара тўловларини тўлаш бўйича аризасини рад этади ва бу тўғрисида СМС-хабарнома юбориш орқали хабардор қилади. 1 иш кунида 4-босқич Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси Ижара шартномасида кўрсатилган ижара тўлови миқдорини ойма-ой ижарага берувчининг банк картаси ёки банк ҳисобварағига ўтказиб боради. Шартноманинг амал қилиш муддати давомида
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида Низомга 4-ИЛОВА
____________________________________ _______ ____________________________________ _______ «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори __________________ _______ ________________га (Ф.И.О.) «Онлайн-навбат» ахборот тизимида уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхатида турган қуйидаги манзилда яшовчи фуқаро______ _____ ______ _____ ____________________________________ _______ Маҳалла ___ _______ _________________________ Кўча (мавзе) _________ ________ _______________ Хонадон _____________ _______ _______________ ЖШШИР _______________ _______ ____________ томонидан _______________ _______ ___________ (ариза берувчининг Ф.И.О.) АРИЗА Мен ____________________________________________________________ (Ф.И.О.) _ ___ __ йил ____ __ ____дан буён «онлайн-навбат» ахборот тизимида уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхатида тураман. Мен __ ___ йилда ишлаш (ўқиш) учун ______________________________ (ҳудуд) келганман ва ҳозирда ___________________________________________________________ (ишлаш / ўқиш жойи) вазифасида ишлаб келмоқдаман (таҳсил оляпман). Мени уй-жойга муҳтож эканлигимни, ўзимнинг ёки ота-онамнинг номида уй-жой, реконструкция қилишга муҳтож уй-жой ёхуд уй-жой қурилиши учун ер майдони мавжуд эмаслигини ҳамда бандликка (таълимга) бўлган эҳтиёжимни инобатга олиб, _______________________ __ ______ (ҳудуд), ______ ____ __ тумани (шаҳри), «___ ___ ___________» МФЙ, _____ ________ ___ кўчаси, __ _____ _-уй / _ ___ _ __ _-хонадонга уй-жой эгаси _________________________________________________________ (Ф.И.О.) билан тузилган ___ __ __-сон ижара шартномасига асосан ижара тўловларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман. Ижарага берувчининг банк картаси (ёки банк ҳисобварағи) ва хизмат кўрсатувчи банк реквизитлари: _____________________________________________________ ___________ ___________________ Менга ижарага олинган уй-жойнинг ижара тўловлари қонунчиликда белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мулк ҳуқуқи асосида уй-жой ажратилмаслигидан хабардорман. Мурожаат қилувчининг имзоси: _______________ Сана: 20 __ __ _ йил «_ __ __» ______ ___ _________
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорининг 2-иловасидаги «Лавозимлар номи» устунининг 2.3-позицияси «директорининг» сўзларидан кейин «биринчи ўринбосари ва» сўзлари билан тўлдирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомнинг 39-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тасарруфидаги мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда жойлаштирилади».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатида :
а) «6. Марказлар» бўлимининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) «12. Бошқа ташкилотлар» бўлими қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:
«5. Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 4-банди қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
«д) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат мактабгача таълим ташкилотларига навбатга қўйилмаган ҳолда, бевосита тегишли ташкилотга мурожаат этган ҳолда жойлаштирилади.».
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 1-сон, 21-модда):
а) Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (1-илова):
10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда номли давлат стипендиялари соҳибларига талабалар учун белгиланадиган стипендиялар тайинланмайди»;
қуйидаги мазмундаги 10 1 ва 10 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«10 1 . Давлат олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг 200 нафари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти грантига даъвогар бўлади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ ўтказилган танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган ушбу тоифадаги талабаларга иккинчи курснинг ўқув йили бошидан Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси тайинланади ва тўланади.
10 2 . «Аъло» баҳоларга ўқиётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклида давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таълим олаётган талаба-қизлар учун олий таълим муассасаларининг Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Қизлар учун махсус стипендия (кейинги ўринларда — Махсус стипендия) берилади.
Махсус стипендия ўқув семестри якуни натижаларига кўра барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи фақат «аъло» баҳо бўлган ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ягона реестр» АТ) орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилган оиладан бўлган талаба-қизларга (кейинги ўринларда — талаба-қизлар) тайинланади ва тўланади.
Махсус стипендияни тўлаш тўғрисидаги қарор «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида олий таълим муассасаси кенгаши томонидан тасдиқланади ва олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) буйруғи асосида расмийлаштирилади.
Махсус стипендияни тўлаш тўғрисидаги қарор «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида олий таълим муассасаси кенгаши томонидан тасдиқланади ва олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) буйруғи асосида расмийлаштирилади.
Махсус стипендия талаба-қизларга олий таълим муассасаларида умумий шартларда бериладиган стипендия сақлаб қолинган ҳолда стипендиянинг базавий миқдорида қўшимча тарзда ойма-ой тўланади.
Махсус стипендияни тўлаш ўқув семестри натижаларига кўра барча фанлар бўйича унинг ўзлаштириш кўрсаткичи фақат «аъло» баҳо бўлгандагина давом эттирилади.
Махсус стипендияни тўлаш қуйидаги ҳолларда келгуси ўқув семестридан бошлаб тўхтатилади:
талаба-қизларнинг ўқув семестри натижалари бўйича барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари «аъло» бўлмаганда;
кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома амал қилишининг (12 ойлик) муддати тугаганда»;
11-банддаги «Номли давлат стипендияларини» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда номли давлат стипендияларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50 фоиз юқори (оширилган) миқдорларда стипендия тайинланади ва тўланади.»;
қуйидаги мазмундаги 19 1 -банд билан тўлдирилсин:
«Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50 фоиз юқори (оширилган) миқдорларда стипендия тайинланади ва тўланади.»;
қуйидаги мазмундаги 20 2 -банд билан тўлдирилсин:
«20 2 . Олий таълим муассасаларидаги бакалавр ва магистратура босқичида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга, уларнинг таълим олиш тури (грант ёки тўлов-шартнома асосида) ва ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъи назар, Жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий стипендиянинг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.»;
б) Олий таълим муассасалари талабалари учун стипендияларнинг белгиланган миқдорларида (2-илова):
4-позиция «базавий стипендия» сўзларидан кейин «ва Қизлар учун махсус стипендия» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи позиция билан тўлдирилсин:
«
7. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабалар учун стипендия Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50 фоиз юқори (оширилган) миқдорда назарда тутилади
».
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 228-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисида низомнинг 12-банди «г» кичик банди қуйидаги мазмундаги еттинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйлари, шунингдек «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болалар маҳаллаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг таълим-тарбияси, уларни балоғатга, турмушга тайёрлаш;
ҳар йили камида икки маротаба ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганиб бориш;
ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларни «Меҳр дафтари»га киритиб, уларни қийнаётган масалаларни жойида ҳал қилишга ҳамда ўқув-тарбия муассасаларидан кейинги ҳаётида ўз ўрнини топишига ҳар томонлама кўмаклашиш.».
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган Республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 16-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларига иш ҳақи учун устама ҳақ ва қўшимча ҳақлар бир ойлик маошгача бўлган миқдорда табақалашган ҳолда, бошқа тоифадаги ходимларига эса — олий таълим муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг тавсиясига кўра олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланадиган миқдорларда тўланади.»;
б) қуйидаги мазмундаги 17 2 -банд билан тўлдирилсин:
«17 2 . «Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчаларининг тарбияланувчиларига ахборот технологиялари, хорижий тиллар, аниқ, табиий ва бошқа фанларга ўқитиш бўйича факультатив ва тўгарак машғулотларини, «давра суҳбатларини» ва фан мусобақаларини ташкил этган олий таълим муассасалари етакчи профессор-ўқитувчиларига олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан мазкур низомда белгиланган тартибда уларнинг базавий лавозим маошига қўшимча ҳақ тўланади.».
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарорида :
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида, йўл харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари» сўзлари «ҳамда йўл харажатлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35 баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисида низомда (1-илова):
4-банднинг учинчи хатбошисидаги «учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида, йўл харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари» сўзлари «ҳамда йўл харажатлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35 баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 8 1 -банд билан тўлдирилсин:
«8 1 . Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар таълим муассасаларида ўқиётган даврида ҳар ўқув йилида бир маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш харажатлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида субсидиялар ажратилади.»;
қуйидаги мазмундаги 6 1 -боб билан тўлдирилсин:
«6 1 -боб. Ўқувчи (талаба)ларнинг ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш харажатларини қоплаб бериш тартиби
35 1 . Ўқувчи (талаба)га ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун тегишли маблағларни ажратишни расмийлаштириш ва бериш тартиби ижтимоий таъминот ёрдами каби амалга оширилади.
35 2 . Ўқувчи (талаба)га ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун маблағлар ишчи гуруҳнинг қарорига мувофиқ қабул қилинган таълим муассасалари раҳбарининг буйруғига асосан берилади.
35 3 . Ўқувчи (талаба)га ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун маблағлар таълим муассасаларининг харажатлар сметасига ажратилган маблағлар ҳисобидан ажратилади.
35 4 . Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун тегишли маблағлар ўқувчи (талаба)нинг банк пластик картасига пул ўтказиш орқали ёки нақд пул шаклида берилади.
35 5 . Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун тегишли маблағлар ўқувчи (талаба)га ўқув йили бошида лекин 1 октябрдан кечиктирилмаган ҳолда тўлаб берилади.
Бунда, ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш жараёни (уларни саралаш, танлаш ва сотиб олиш) ўқувчи (талаба) ҳамда таълим муассасаси ёшлар етакчиси (Олий таълим муассасаларидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчиси) билан биргаликда амалга оширилади.
35 6 . Мазкур бобда назарда тутилган тартиб таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда васийлик ва ҳомийликка олинган (берилган) етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ҳам татбиқ этилади»;
Низомга 4-илова «Ижтимоий таъминот ёрдами тури (сўм)» устунидан кейин қуйидаги мазмундаги устун билан тўлдирилсин:
«
Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш харажатлари (сўм) , , ,
»;
Низомга 5-илова қуйидаги мазмундаги 8 — 10-позициялар билан тўлдирилсин:
«
8. Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун муассасага ажратилган маблағлар миқдори сўм 9. Қайдномага асосан берилган ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун берилган маблағлар миқдори сўм 10. Қайдномага асосан ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун маблағ олаётган ўқувчи (талаба)лар сони нафар
»;
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомда :
а) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг уч фоизи миқдоридаги ажратмалар;»;
б) 5-банд қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг уч фоизи миқдоридаги ажратмалар ҳисобидан «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини молиялаштириш;»;
ўн бешинчи хатбоши ўн олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарори билан тасдиқланган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ишга марҳамат» мономарказлари тўғрисидаги низомнинг 14-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«техникум, коллеж ёки олий таълим муассасасига ўқишга кирмаган ҳамда касб эгаллаш истагидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни касб-ҳунарга ўқитиш;»;
учинчи — ўн еттинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 8 апрелдаги 193-сон қарорида :
а) 1-банднинг «в» кичик банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оғир касалликка чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг республикада йўлга қўйилмаган жарроҳлик амалиётлари бўйича хорижий давлатлардаги жарроҳлик операциялари билан боғлиқ харажатларни қоплашда;»;
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) илованинг 5-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оғир касалликка чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг республикада йўлга қўйилмаган жарроҳлик амалиётлари бўйича хорижий давлатлардаги жарроҳлик операциялари билан боғлиқ харажатларни қоплаш;»;
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 400-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйлари, шунингдек «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болалар маҳаллаларидаги етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш тадбирларини молиялаштириш, шу жумладан, ушбу муассасалар тарбияланувчиларининг турмушини яхшилаш, касб-ҳунар ва бизнес билан шуғулланиш орқали даромад топиш ҳамда уларга бундай фаолиятни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларини ўргатишга қаратилган «коучинг» видео материаллар, мотивацион роликлар ва дарсликлар тўпламлари билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштириш».
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 6 августдаги 500-сон қарорининг 2-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Университетда «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг Болалар уйлари тарбиячиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.».
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 16 августдаги 523-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошисидаги «ёшлар» сўзи «кам таъминланган оилалар фарзандлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 августдаги 164-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2014 йил 9 декабрдаги 338-сон қарори .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарори 1-иловаси 101-бандининг «б» ва «в» кичик бандлари .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарори)» 2017 йил 29 августдаги 679-сон қарори иловасининг 13-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарори 5-иловасининг 1-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 25 октябрь,
656-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
SXEMASI
ROʻYXATI
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning ijtimoiy himoyasini kuchaytirish, turarjoylar bilan taʼminlash, ularni oilaviy bolalar uylariga joylashtirish, hayotga tayyorlash uchun qulay shart-sharoitlar yaratish tizimini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joy bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning uy-joyga boʻlgan huquqini taʼminlash hamda hisobini yuritish tartibi;
yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun uy-joylar ajratish va xarid qilish tartibi;
yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar tomonidan ijaraga olingan uy-joylarning ijara toʻlovlarini toʻlab berish tartibi.
2. Belgilansinki, 2022-yil 1-yanvardan boshlab:
a) yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning uy-joyga muhtojligi “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali aniqlanadi;
b) yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni farzandlikka, vasiylikka (homiylikka, patronatga) olish “Vasiylik va homiylik” elektron platformasi orqali onlayn murojaatga asosan amalga oshiriladi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi) har yili 1-sentabrga qadar Davlat budjeti parametrlarida yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joy bilan taʼminlash uchun zarur mablagʻlar ajratilishini taʼminlash maqsadida Iqtisodiyot va moliya vazirligiga keyingi yil uchun uy-joyga muhtoj boʻlgan yetim bolalar hamda ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritib borsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda 2022/2023 oʻquv yilidan boshlab:
respublika iqtisodiyot tarmoqlarining ehtiyojiga muvofiq “Ijtimoiy ish” bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha “Vasiylik” va “Homiylik” sohasi boʻyicha oliy maʼlumotli kadrlar tayyorlash;
“Amaliy psixologiya”, “Yoshlar psixologiyasi”, “Ijtimoiy psixologiya” mutaxassisliklari boʻyicha oliy taʼlim muassasalariga qabul qilish parametrlarini oshirish choralarini koʻrsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Moliya vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi bir oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi bilan kelishilgan holda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bola huquqlarining kafolatlarini taʼminlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 9-avgustdagi PF-6275-son Farmoni bilan tashkil etilgan Bolalar masalalari boʻyicha milliy komissiyaga:
a) quyidagilarni tasdiqlash uchun kiritsin:
oilaviy bolalar uylari tashkil etish tartibi va shartlari;
bolalarni oilaviy bolalar uyiga tarbiyalash uchun berish tartibi;
tarbiyalovchi ota-onalarning psixologik tayyorgarligi talablari, tarbiyalanuvchi bolalarning huquq va majburiyatlari;
oilaviy bolalar uylarini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash tartibi;
oilaviy bolalar uyida tarbiyalanayotgan bolalar huquq va manfaatlarini himoya qilish yuzasidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bolalarni himoya qilish masalalari kotibiyatlari hamda tuman (shahar) hokimliklari Bolalarni himoya qilish shuʼbalari vazifalari;
oila tarbiyasiga berilgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha monitoring tartibi.
b) xalqaro yoki xorijiy tashkilotlarning Oʻzbekistondagi vakolatxonalari bilan hamkorlikda quyidagilar boʻyicha taklif kiritsin:
bola huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlari himoya qilinishini taʼminlash boʻyicha ilgʻor xalqaro tajribalar asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bolalarni himoya qilish masalalari kotibiyatlari hamda tuman (shahar) hokimliklari Bolalarni himoya qilish shuʼbalari xodimlarini tizimli ravishda malakasini oshirish, qayta tayyorlash;
bolalar huquqlarini himoya qilishning monitoring-nazorat tizimini yaratish;
Milliy komissiya huzurida tematik ishchi guruhlarni tashkil etish.
6. Ijtimoiy himoya milliy agentligi Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi hamda Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi bilan birgalikda:
a) “mahalla yettiligi” vakillarining yetim va ota-onasi qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni birinchi navbatda yaqin qarindoshlari tarbiyasiga berishga, ularga munosib oila topish boʻyicha masʼuliyatini oshirish, oilaviy bolalar uyiga taqsimlangan bolalar holidan doimiy ravishda xabar olish;
tashkil etilgan oilaviy bolalar uylarining ijtimoiy ahvoli, bolalarning oilaga moslashuvi, uy xoʻjaligini yuritish va ulardagi boshqa jamoaviy munosabatlarning shakllanishida mahalla fuqarolar yigʻini raislari, mahalladagi ijtimoiy xodim va xotin-qizlar faollari doimiy ravishda ijtimoiy moslashuv monitoringini yuritish tizimini yoʻlga qoʻysin.
b) ijtimoiy yetimlikning oldini olish maqsadida har bir oiladagi moddiy-maʼnaviy muhitni doimiy oʻrganib borish, muhtojlarga koʻmak berish tizimini yoʻlga qoʻyish choralarini koʻrsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev, xalq taʼlimi vaziri Sh.X. Shermatov, oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A.X. Toshkulov hamda moliya vaziri T.A. Ishmetov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 25-oktabrdagi 656-son qaroriga 1-ILOVA
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joy bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joy bilan taʼminlash, shuningdek, ular tomonidan shartnoma asosida ijaraga olingan uy-joylarning ijara toʻlovlarini toʻlash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
yetim bola — otasi ham, onasi ham vafot etgan yoki ular sud qaroriga asosan vafot etgan deb eʼlon qilingan bola;
ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola — ota-onalik huquqidan mahrum qilinganligi, bedarak yoʻqolgan yoki muomalaga layoqatsiz deb topilganligi, bolani tarbiyalashdan yoki uning huquq va manfaatlarini himoya qilishdan boʻyin tovlaganligi, shu jumladan, uzrsiz sabablarga koʻra oʻz bolasini tugʻuruqxona yoki boshqa davolash muassasasidan, tarbiya, aholini ijtimoiy himoyalash muassasasi va shunga oʻxshash boshqa muassasalardan olishdan bosh tortganligi, tashlab (qoldirib) ketilgan yoki topib olinganligi sababli ota-onasi nomaʼlum boʻlgan, yolgʻiz (ota) ona vafot etgan ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola;
uy-joyga muhtoj yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola — oʻzlariga biriktirilgan turar joyga ega boʻlmagan va merosxoʻr va mol-mulkka egalik qilishning boshqa shakllari bilan nomida uy-joy boʻlmagan Mehribonlik uylari, “SOS — Oʻzbekiston bolalar mahallalari” uyushmasining Bolalarni muqobil parvarish qilish xizmatlari, homiylik, oilaga tarbiyaga (patronat) berilgan, oilaviy bolalar uylari (keyingi oʻrinlarda — muqobil joylashtirish shakllari) yoki Respublika oʻquv-tarbiya muassasalarida (keyingi oʻrinda — oʻquv-tarbiya muassasasi) tarbiyalangan 18 yoshga toʻlgan yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan shaxslar;
merosxoʻr va mol-mulkka egalik qilishning boshqa shakllari bilan (biriktirilgan) nomida rekonstruksiya qilishga muhtoj uy-joy yoki uy-joy qurilishi uchun yer maydoni boʻlgan 18 yoshga toʻlgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan shaxslar;
uy-joyga order — uy-joyga muhtoj yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaga tuman (shahar) hokimligi tomonidan beriladigan mulkka egalik qilish huquqi asosida uy-joyga koʻchib kirish uchun asos hisoblanadigan belgilangan namunadagi rasmiy hujjat;
“onlayn-navbat” axborot tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan yuritiladigan axborot tizimiga kiritilgan uy-joyga muhtoj yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazasi;
uy-joy — yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar yashashi uchun barcha zarur sharoitlarga ega boʻlgan (taʼmirlangan va jihozlangan (oshxona anjomlari, gaz plita, karavot, televizor, muzlatgich, stol-stul)), foydalanishga tayyor boʻlgan uy-joy.
3. Uy-joyga muhtoj boʻlgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar (keyingi oʻrinlarda matnda — yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar) ushbu Nizomda nazarda tutilgan tartibda uy-joy bilan taʼminlanish huquqiga egadir.
3 1 . Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga uy-joy ular joylashtirishning muqobil shakli boʻyicha joylashtirilgan yoki oʻquv-tarbiya muassasasiga yoʻnaltirilgan dastlabki joy yoxud tugʻilgan joy boʻyicha tuman (shahar) hududidan sotib olinadi.
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga uy-joy sotib olishda ular joylashtirishning muqobil shakli boʻyicha joylashtirilgan yoki oʻquv-tarbiya muassasasiga yoʻnaltirilgan dastlabki joy yoxud tugʻilgan joy boʻyicha mazkur Nizomda belgilangan mezonlarga javob beruvchi uy-joy mavjud boʻlmagan taqdirda, istisno tariqasida ularning roziligi asosida joylashtirishning muqobil shakli boʻyicha joylashtirilgan yoki oʻquv-tarbiya muassasasiga yoʻnaltirilgan dastlabki joy yoxud tugʻilgan joy boʻyicha boshqa tuman (shahar)dan uy-joy sotib olishga ruxsat beriladi.
3 2 . Ushbu Nizomning 3 1 -bandi ikkinchi xatboshisiga muvofiq uy-joy sotib olish uchun Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joy bilan taʼminlash tuman (shahar) komissiyalari (keyingi oʻrinlarda — tuman (shahar) komissiyalari)ning xulosasi asos hisoblanadi.
Bunda boshqa tuman (shahar)dan sotib-olinadigan uy-joyning bir kvadrat metrining narxi yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolani joylashtirishning muqobil shakli boʻyicha joylashtirilgan yoki oʻquv-tarbiya muassasasiga yoʻnaltirilgan dastlabki joy yoxud ular tugʻilgan joydagi uy-joy uchun belgilangan bir kvadrat metrining eng yuqori narxidan oshib ketmasligi lozim.
3 3 . 2026-yil 1-yanvardan boshlab turar joyga muhtojlar sifatida hisobda turgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga ular band boʻlgan yoki taʼlim olayotgan hududda ijara shartnomasiga muvofiq ijaraga olingan uy-joylarning ijara toʻlovlarini toʻlash tartibi joriy etiladi. Bunda:
mulk huquqi asosida uy-joy olish yoki ijara toʻlovlarini toʻlab berish yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning tanloviga muvofiq amalga oshiriladi;
ijara toʻlovlari Agentlikning Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan 10 yilgacha muddatga, biroq yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar 30 yoshga kirgunga qadar toʻlanadi;
Toshkent shahrida ijara toʻlovlarining bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravarigacha boʻlgan qismi, viloyatlar markazlari va Nukus shahrida esa bazaviy hisoblash miqdorining 8 baravarigacha hamda qolgan hududlarda bazaviy hisoblash miqdorining 6 baravarigacha boʻlgan qismi toʻlab beriladi.
Mazkur bandga muvofiq ijara toʻlovlari toʻlab berilgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda mulk huquqi asosida uy-joy ajratilmaydi.
4. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga uy-joylar Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) tomonidan:
a) koʻchmas mulkning birlamchi bozoridagi koʻp kvartirali uylardagi turar joylar;
b) koʻchmas mulkning ikkilamchi bozoridagi koʻp kvartirali uylardagi turar joylar;
v) belgilangan narx doirasida yakka tartibdagi turar joy sotib olinadi.
Bunda uy-joyga muhtoj yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga:
uy-joylar tuman (shahar) komissiyalarining xulosasiga asosan ajratiladi;
tegishli tuman (shahar)da koʻchmas mulkning birlamchi bozorida mazkur Nizomning 24-bandida nazarda tutilgan mezonlarga mos keladigan uy-joylar mavjud boʻlmaganda, uy-joylar koʻchmas mulkning ikkilamchi bozoridan tegishli mezonlarga muvofiq holda xarid qilinadi;
uy-joylar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan Agentlikning hududiy boshqarmalari tomonidan xarid qilingan uylar hisobidan ajratiladi;
koʻchmas mulkning ikkilamchi bozoridagi koʻp kvartirali uylardagi turar joylar yoki yakka tartibdagi turar joy xarid qilinganda, uning narxi shu hududdagi koʻchmas mulkning birlamchi bozoridagi koʻp kvartirali uylardan umumiy maydoni mazkur Nizomning 24-bandida belgilangan mezonlardagi uy-joylar narxidan oshmasligi hamda tuman (shahar) komissiyalari tomonidan tanlangan qonunchilikda belgilangan tartibda baholovchi tashkilot tomonidan baholangan boʻlishi lozim.
5. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joylar bilan taʼminlash ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
6. Mazkur Nizomga asosan har bir yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaga uy-joy olish huquqi bir marta beriladi.
2-bob. Yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning uy-joyga boʻlgan huquqini taʼminlash
7. Yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning uy-joyga boʻlgan huquqni taʼminlash jarayonlarida ularning qonuniy huquq va manfaatlarini himoya qilish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari va Agentlikning hududiy boshqarmalari masʼul organ hisoblanadi.
8. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga berishda, ularning yashash joyi boʻyicha uy-joyini bolada saqlab qolish kafolati belgilanadi.
9. Biriktirilgan uy-joyga ega boʻlgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar muqobil joylashtirish shakllarida va oʻquv-tarbiya muassasasida boʻlgan toʻliq davrda, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida xizmatni oʻtash davrida yoki ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazoni ijro etish muassasalarida boʻlgan davrida uy-joyga boʻlgan huquqini saqlab qoladi.
10. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga berishda yoki oʻquv-tarbiya muassasasida tarbiyalanayotgan davrida ota-onalar yoki boshqa shaxslar tomonidan sotib yuborilishi yoki boshqacha tarzda begonalashtirilishi natijasida bolalar mavjud uy-joydan mahrum boʻlgan holat aniqlangan taqdirda, Agentlikning hududiy boshqarmalari yoki bolaning qonuniy vakillari bitimni haqiqiy emas deb topish uchun sudga daʼvo arizasi bilan murojaat qilishlari shart.
11. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uy-joyga muhtoj yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar roʻyxatida turganida yoki biriktirilgan uy-joyga ega boʻlganida, ularning yoshi 23 yoshdan katta boʻlmagan davrda, taʼlim muassasalarida, ijtimoiy uylarida, muqobil joylashtirish shakllarida boʻlgan yoki oʻquv-tarbiya muassasida boʻlgan toʻliq davrda, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida xizmatni oʻtash yoki ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazoni ijro etish muassasalarida boʻlgan davrida meros boʻyicha hamda davlat tomonidan beriladigan uy-joy olishga va uni saqlab qolishga boʻlgan huquqini saqlab qoladi.
Bunda 23 yoshdan katta boʻlmagan davrda “onlayn-navbat” axborot tizimiga kiritilgan va uy-joy bilan taʼminlash huquqiga ega boʻlgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga ular 27 yoshga yetgunga qadar Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joy bilan taʼminlash tuman (shahar) komissiyalarining xulosasiga asosan uy-joy xarid qilinishi mumkin.
12. Quyidagi holatlardan birida, yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning ular oʻz hisobida saqlab turilgan meros huquqidagi uy-joyga qaytib borishi mumkin emas deb hisoblanadi:
a) meros huquqidagi uy-joyda quyidagi shaxslar yashayotgan taqdirda:
ota-onalik huquqidan mahrum etilganlar, jumladan, voyaga yetmagan bolalarning nomusiga tajovuz qilish yoki boshqa ogʻir jinoiy hatti-harakatlari uchun ota-onalik huquqidan mahrum etilgan shaxslar;
farzandlik, vasiylik (homiylik, patronat) majburiyatlarini bajarishdan ozod etilgan yoxud chetlashtirilgan shaxslar;
quyidagi kasalliklarga chalingan shaxslar:
I, II, V guruh dispanser hisobidagi barcha joylashinuv shaklidagi sil kasalliklari (faol va surunkali);
barcha joylashinuvli yomon sifatli onkologik kasalliklar;
narkologik kasalliklar (alkogolizm, narkomaniya, toksikomaniya);
aqli zaiflikning barcha turlari;
tanosil kasalliklarining maishiy yoʻl bilan yuquvchi turlari (zaxm, soʻzak);
b) yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola hisobida saqlab turilgan uy-joydan u oʻquv-tarbiya muassasasida, farzandlik, vasiylik (homiylik, patronat) qaramogʻida boʻlgan davrida sotish va boshqacha tarzda begonalashtirish natijasida mahrum boʻlganligi, agar uy-joyni haqiqatda qaytarib olish boʻyicha sudning ijro etilgan qarori boʻlmasa;
v) yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning mustaqil hayotga kirishida ularning jamiyatga ijtimoiy moslashuviga toʻsqinlik qiladigan boshqa holatlar mavjud boʻlganda.
13. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar muqobil joylashtirish shakllarida boʻlish muddatining tugashidan bir yil oldin yoki shu muddatda “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan ularning qonuniy vakillari bilan birgalikda mazkur Nizomning 12-bandida koʻrsatilgan holatlar mavjudligini oʻrganadi.
Agar mazkur Nizomning 12-bandida koʻrsatilgan holatlarning biri yoki bir nechtasi mavjud boʻlgan taqdirda, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar yoki ularning qonuniy vakillari bilan birgalikda yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolani oʻz hisobida saqlab turilgan uy-joyiga qaytib borishining imkoni yoʻq deb topish hamda uni “onlayn-navbat” axborot tizimiga kiritish masalasini koʻrib chiqish uchun Agentlikning tegishli hududiy boshqarmalariga murojaat qiladi.
14. Agentlikning hududiy boshqarmalari yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlarining yashash joyi boʻyicha oʻz hisobida saqlab turilgan uy-joyga qaytib borishiga toʻsqinlik qiladigan holatlar mavjudligi toʻgʻrisidagi murojaatni 10 ish kuni davomida koʻrib chiqadi va asoslantirilgan xulosa qabul qiladi.
15. Agentlikning hududiy boshqarmalari tomonidan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarda, ilgari unga band qilingan uy-joyga qaytib borishiga imkon bermaydigan yoki maqsadga muvofiq boʻlmagan holatlar mavjudligi toʻgʻrisida ijobiy xulosasi mavjud boʻlganda (muqobil joylashtirish shakllarida boʻlish yoki oʻquv-tarbiya muassasasida muddatining tugashiga qadar), “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari ularni “onlayn-navbat” axborot tizimiga kiritadi.
16. “Onlayn-navbat” axborot tizimiga muqobil joylashtirish shakllariga olingan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan kiritib boriladi.
17. “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari “onlayn-navbat” axborot tizimiga kiritilgan uy-joyga muhtoj yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar haqidagi barcha tegishli maʼlumotlar bazasini shakllantiradi, saqlaydi, maʼlumotlarni doimiy yangilab boradi.
“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari zarur hollarda, uy-joyga muhtoj yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga tegishli maʼlumotlarni uy-joyga muhtoj yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar va ularning qonuniy vakillaridan soʻrab oladi.
18. “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari uy-joyga muhtoj yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni ular muqobil joylashtirish shakllarida boʻlish hamda oʻquv-tarbiya muassasasida tarbiyalanishi muddatining tugashidan bir yil avval uy-joyga muhtojlar sifatida “onlayn-navbat” axborot tizimiga kiritadi.
Uy-joyga muhtoj boʻlgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar muddatidan avval ham “onlayn-navbat” axborot tizimiga kiritilishi mumkin.
Muddatida “onlayn-navbat” axborot tizimiga kiritilmay qolib ketgan, uy-joyga muhtoj boʻlgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar ular 23 yoshga toʻlguniga qadar “onlayn-navbat” axborot tizimiga hududiy boshqarmalarning xulosasiga asosan kiritiladi.
3-bob. Uy-joyga muhtoj boʻlgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning hisobini yuritish
19. Uy-joyga muhtoj boʻlgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar “onlayn-navbat” axborot tizimidan Agentlikning hududiy boshqarmalari tomonidan uy-joy bilan taʼminlanganligini yoki ushbu Nizomning 6 1 -bobiga muvofiq ijara toʻlovlarini toʻlash boshlanganligini tasdiqlovchi tegishli maʼlumotlar (hujjatlar) “onlayn-navbat” axborot tizimiga biriktirilgandan soʻng chiqariladi.
20. Yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola quyidagi holatlarda “onlayn-navbat” axborot tizimidan chiqariladi:
mazkur Nizomga muvofiq uy-joy berilganda;
ushbu Nizomning 6 1 -bobiga muvofiq ijara toʻlovlarini toʻlash boshlanganda;
hujjatlarda hisobga qoʻyishga asos boʻlgan maʼlumotlarning haqiqatga mos kelmasligi aniqlanganda.
21. Agentlikning hududiy boshqarmasi tomonidan yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola 3 kun muddat ichida “onlayn-navbat” axborot tizimidan chiqarilganligi toʻgʻrisida xabardor etiladi.
22. Yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola uni “onlayn-navbat” axborot tizimidan chiqarilishidan norozi boʻlgan taqdirda boʻysunuv tartibida yuqori turuvchi organiga yoki bevosita sudga shikoyat qilishi mumkin.
23. Uy-joyga muhtoj yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar roʻyxatining “onlayn-navbat” axborot tizimiga kiritilishi va doimiy yangilanishi ustidan nazorat Agentlik tomonidan amalga oshiriladi.
4-bob. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun uy-joylar ajratish
24. Oʻzlariga biriktirilgan turar joyga ega boʻlmagan va turar joyga muhtojlar sifatida hisobda turgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga ular 18 yoshga toʻlgandan keyin koʻp kvartirali uy-joylardan umumiy maydoni 25 — 50 kvadrat metr oraligʻida boʻlgan, mazkur bolalar oʻrtasida nikoh tuzilgan hollarda, 50 — 70 kvadrat metr oraligʻida boʻlgan kvartiralar yoki mazkur kvartiralar narxidan ortiq boʻlmagan narxda yakka tartibdagi turar joy (hovli) ajratiladi.
Agarda 18 yoshga toʻlgan uy-joyga muhtoj yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar oʻquv-tarbiya muassasasini tugatmagan hollarda, ushbu toifadagi bolalar oʻquv-tarbiya muassasasini tugatgan yilda uy-joy bilan taʼminlanadi.
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar oʻrtasida nikoh tuzilgan holda oilaning ikkinchi aʼzosi ham uy-joy bilan taʼminlangan deb hisoblanadi va teng mulkiy huquqqa ega boʻladi.
Nogironligi boʻlgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar kvartiralar koʻp qavatli uylarning uchinchi qavatigacha ajratiladi.
25. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga uy-joylar mulk huquqi asosida, biroq ular 30 yoshga toʻlgunga qadar uy-joyni sotish, hadya qilish yoki garovga qoʻyish yoxud ijaraga berish hamda uy-joyda oʻzi va oila aʼzolari (eri yoki xotini, farzandlari)dan tashqari boshqa fuqarolarni yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish ajratiladi.
Bunda yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning asoslantirilgan murojaati asosida tuman (shahar) komissiyalari tomonidan uy-joyning umumiy maydonini kengaytirish maqsadida mazkur bandda nazarda tutilgan talablarni saqlab qolish sharti bilan sotishga ruxsat beriladi.
26. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joy bilan taʼminlash jarayonida quyidagilar taqiqlanadi:
bitta koʻp kvartirali uy-joyning har bir kirish yoʻlagidagi kvartiralarda bir nafardan ortiq, agar kirish yoʻlagida kvartiralarning soni 10 tadan ortiq boʻlsa har 10 ta kvartiraga bir nafardan ortiq yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni joylashtirish (ular oʻrtasida nikoh tuzilgan hollar bundan mustasno);
ikki va undan ortiq yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun koʻp kvartirali uy-joydan bitta kvartira ajratish (ular oʻrtasida nikoh tuzilgan hollar mustasno);
yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun alohida koʻp qavatli uy-joylar qurish va bu yerda ularning barchasini joylashtirish;
yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun yotoqxonalardan uy-joylar ajratish (xarid qilish);
koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning mansarda va sokol qavatlaridan uy-joy xarid qilish.
27. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga uy-joylar tuman (shahar) hokimligi tomonidan ajratiladi hamda ushbu uy-joylar yashash uchun barcha zarur sharoitlarga ega boʻlgan (taʼmirlangan va jihozlangan) holda topshiriladi.
28. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joylar bilan taʼminlashni tashkil etish, uy-joylarning adolatli taqsimlanishi va oʻz vaqtida ajratilishini nazorat qilish Agentlik tomonidan amalga oshiriladi.
29. Agentlik tomonidan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning uy-joy bilan taʼminlanishi holati haqidagi maʼlumotlar har oyda yangilanadi hamda rasmiy veb-saytda joylashtirib boriladi.
5-bob. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun ajratiladigan uy-joylarni xarid qilish
30. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga uy-joy xarid qilish va qurish (rekonstruksiya qilish) uchun talab etiladigan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan ajratiladi.
31. Davlat budjeti parametrlarida Agentlik uchun ajratilgan mablagʻlar tarkibida alohida satrda mablagʻlar rejalashtirilib, keyinchalik haqiqiy talabdan kelib chiqqan holda Agentlikning hududiy boshqarmalariga qayta taqsimlash orqali yoʻnaltiriladi.
33. Ushbu mablagʻlar Agentlikning hududiy boshqarmalari tomonidan belgilangan tartibda oldi-sotdi shartnomasiga asosan uy-joyni balansda saqlovchining hisobraqamiga yoki uy-joy egasining bank omonat hisobraqamiga hamda qurilish pudrat tashkiloti hisobraqamiga pul oʻtkazish yoʻli bilan oʻtkazib beriladi.
Bunda:
taʼmirlash va jihozlash bilan bogʻliq xarajatlar tegishli tuman (shahar) mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari va Ijtimoiy himoya milliy agentligining Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi hisobidan;
uy-joyni baholash va unga boʻlgan huquqlarni rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlar mazkur Nizomning 31-bandida belgilangan mablagʻlar hisobidan qoplanadi.
6-bob. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga uy-joy berish
34. Agentlikning hududiy boshqarmalari uy-joy berish toʻgʻrisidagi qarorini (buyruqni) qabul qiladi va tuman (shahar) hokimligiga yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga ushbu Nizomga 2-ilovada belgilangan namunadagi orderni berish uchun yuboradi. Bunda tuman (shahar) hokimligi qaror (buyruq) kelib tushgan kundan boshlab bir ish kunida yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga orderni rasmiylashtiradi va Agentlikning hududiy boshqarmalariga yuborilishini taʼminlaydi. Mazkur order berilgan uy-joyga koʻchib kirish hamda rasmiylashtirish uchun asos hisoblanadi.
34 1 . Agentlikning hududiy boshqarmalari tuman (shahar) hokimligi tomonidan order rasmiylashtirib berilgandan soʻng 5 ish kuni mobaynida ushbu uy-joyni yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaga belgilangan tartibda rasmiylashtirib berilishini taʼminlaydi.
35. Orderda yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning ismi-sharifi va otasining ismi, oilaviy ahvoli, yoshi, tuman (shahar) hokimligi tomonidan ajratilgan uy-joyning maydoni va toʻliq manzili koʻrsatiladi.
36. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga meros va boshqacha tarzda biriktirilgan mol-mulkini qurish (rekonstruksiya qilish) orqali uy-joy ajratilishi toʻgʻrisidagi order berilgan taqdirda, order rasmiylashtirilgan vaqtdan boshlab olti oy ichida qurib bitkaziladi, mazkur Nizomning 2-bandiga asosan jihozlanadi va belgilangan tartibda topshiriladi.
37. Qurish yoki rekonstruksiya qilish orqali uy-joy berilishida mazkur Nizomning 2-bandiga asosan umumiy maydoni 30 — 50 kvadrat metr oraligʻida boʻlgan uy-joy qurib yoki rekonstruksiya qilib beriladi.
Bunda, qurilish yoki rekonstruksiya qilish hamda jihozlash xarajatlari tegishli hududdagi bir xonali uyning va jihozlarning oʻrtacha narxidan koʻp boʻlishi mumkin emas.
39. Order asosida olingan uy-joylar yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola nomiga rasmiylashtiriladi va 30 yoshga toʻlguniga qadar uy-joyni sotishga, almashtirishga yoki boshqacha turdagi begonalashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola ruhiy kasalliklar boʻyicha yoki narkologiya boʻyicha dispanser hisobida turgan taqdirda uy-joyni sotish, almashtirish yoki boshqacha turdagi begonalashtirish qoʻshimcha ikki yil muddatga uzaytiriladi.
40. Uy-joyga muhtoj sifatida roʻyxatga turish va uy-joy bilan taʼminlanish davri oraligʻida ikki yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola oʻrtasida oʻzaro nikoh shartnomasi tuzilgan taqdirda, tomonlarning murojaatiga koʻra, istisno tariqasida, ularning biriga mazkur Nizomning 24-bandida belgilangan mezonlardagi uy-joy ajratiladi.
42. Yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola u muqobil joylashtirish shakllarida boʻlish yoki oʻquv-tarbiya muassasasida tarbiyalanish muddatining tugayotgan yilning oxiriga qadar boʻlgan muddatda uy-joylar bilan taʼminlanadilar, ushbu nizomning 9-bandidagi holatlar bundan mustasno.
43. Agentlikning hududiy boshqarmalari tomonidan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola uchun sotib olingan va jihozlangan uy-joy faqat shaxsiy foydalanishda boʻlishi lozim. Uydan boshqa shaxslar foydalanishi, uyni ijaraga berilishi, har qanday koʻrinishdagi begonalashtirilishi oʻrnatilgan tartibda taʼqiqlanadi.
44. Uy-joyni qabul qilib oluvchi yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola mavjud ijtimoiy muhitga moslashishi, uy-joydan belgilangan sanitar va texnik talablar asosida foydalanishi, undan noqonuniy maqsadlarda foydalanmasligi, kommunal toʻlovlarini vaqtida toʻlab borishi, jamiyatda oʻz oʻrnini topish va barqaror shaxsiy daromad manbaiga ega boʻlish va jamiyatning boshqa ijtimoiy normalariga rioya qilishi talab etiladi.
45. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning yangi joydagi ijtimoiy moslashuvi ularga uy-joy berilgan yildan boshlab dastlabki uch yil davomida “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan bir yilda kamida ikki marta yetim bola xonadoniga tashrif buyurish orqali oʻrganib boriladi.
46. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning ajratilgan uy-joyda yashashi, ijtimoiy hayotga moslashishida qiyinchiliklar aniqlangan taqdirda, unga “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari va mahalla organi faollari bilan birgalikda ijtimoiy-psixologik yordam koʻrsatiladi.
47. Uy-joyga muhtoj sifatida hisobga qoʻyilgan hamda uy-joy bilan taʼminlangan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar toʻgʻrisidagi yillik maʼlumotlar Agentlikning hududiy boshqarmalari Agentlikka va tuman (shahar) hokimliklari tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga hisobot yilidan keyingi yilning 20-yanvarigacha, oʻz navbatida, Agentlik va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi va Statistika agentligiga hisobot yilidan keyingi yilning 25-yanvarigacha taqdim etilishi lozim.
6 1 -bob. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar tomonidan ijaraga olingan uy-joylarning ijara toʻlovlarini toʻlash tartibi
47 1 . Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar tomonidan ijaraga olingan uy-joylarning ijara toʻlovlarini toʻlash ushbu Nizomga 3-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
47 2 . “Onlayn-navbat” axborot tizimiga kiritilgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar ular tomonidan ijaraga olingan uy-joylarning ijara toʻlovlarini toʻlash boʻyicha “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga bevosita borgan holda yoki “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimidagi “Uy-joy ijarasi” axborot moduli (keyingi oʻrinlarda — “Uy-joy ijarasi” axborot moduli) orqali ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq namunadagi ariza bilan elektron shaklda murojaat qiladi.
Bunda “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga bevosita borgan holda murojaat qilinganida “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi xodimi “Uy-joy ijarasi” axborot modulida yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola nomidan elektron arizani shakllantiradi.
47 3 . Yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola quyidagi shartlarga bir vaqtda javob bergan taqirda, unga ijaraga olingan uy-joyning ijara toʻlovi toʻlanadi:
yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaga ushbu Nizomga muvofiq mulk huquqi asosida uy-joy ajratilmagan boʻlsa;
yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola va uy-joyni ijaraga beruvchi oʻrtasida tuzilgan ijara shartnomasi soliq organlarida hisobga qoʻyilgan boʻlsa;
oliy taʼlim tashkilotlarida oʻqiyotgan yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola tegishli oliy taʼlim tashkilotining yotoqxonasiga joylashmagan yoki ijara xarajatlari uchun kompensatsiya olmayotgan boʻlsa (ijara toʻlovlari taʼlim ehtiyojidan kelib chiqqan holda toʻlanishi soʻralganda);
bandligi taʼminlangan yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola bilan tuzilgan mehnat shartnomasi “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida roʻyxatdan oʻtkazilgan boʻlsa (ijara toʻlovlari bandlik ehtiyojidan kelib chiqqan holda toʻlanishi soʻralganda).
47 4 . Quyidagi maʼlumotlar “Uy-joy ijarasi” axborot moduli tomonidan “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali avtomatik ravishda aniqlanadi:
yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning shaxsini tasdiqlovchi hujjat haqidagi maʼlumotlar;
yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola hamda ish beruvchi oʻrtasida tuzilgan mehnat shartnomasi toʻgʻrisidagi maʼlumot (ijara toʻlovlari bandlik ehtiyojidan kelib chiqqan holda toʻlanishi soʻralganda);
yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning oliy taʼlim tashkilotida oʻqiyotganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot (ijara toʻlovlari taʼlim ehtiyojidan kelib chiqqan holda toʻlanishi soʻralganda);
yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola Vazirlar Mahkamasining “ Ijara huquqi asosida yashayotgan talabalar tomonidan toʻlanadigan ijara toʻlovlarini qoplab berish tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2021-yil 24-sentabrdagi 605-son va 2023-yil 14-avgustdagi “ Oliy taʼlim muassasalari talabalarini turar joy bilan taʼminlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi 376-son qarorlariga muvofiq yotoqxona bilan taʼminlanganligi yoki ijara toʻlovi qoplab berilayotganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot;
ijara shartnomasining soliq organlarida hisobga qoʻyilganligi haqidagi maʼlumot.
47 5 . Quyidagi holatlarda ijara toʻlovlarini toʻlash boʻyicha ariza rad etiladi:
ijaraga olingan uy-joy joylashgan hudud yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning rasmiy band boʻlgan yoki oʻqiyotgan oliy taʼlim tashkiloti joylashgan hududdan farq qilganida, bundan bir maʼmuriy-hududiy birlik tarkibidagi tuman (shahar)lar oʻrtasidagi farq mustasno;
yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola Vazirlar Mahkamasining “ Ijara huquqi asosida yashayotgan talabalar tomonidan toʻlanadigan ijara toʻlovlarini qoplab berish tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2021-yil 24-sentabrdagi 605-son va “ Oliy taʼlim muassasalari talabalarini turar joy bilan taʼminlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2023-yil 14-avgustdagi 376-son qarorlariga muvofiq yotoqxona bilan taʼminlangan yoki ijara toʻlovi qoplab berilayotgan boʻlsa;
yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola va ijaraga beruvchi oʻrtasida tuzilgan ijara shartnomasi soliq organlarida hisobga qoʻyilmagan boʻlsa.
Arizachi uning ijara toʻlovlarini toʻlash boʻyicha arizasi rad etilganligi toʻgʻrisida 1 ish kunida SMS-xabarnoma yuborish orqali xabardor qilinadi.
47 6 . Arizani shakllantirish jarayonida arizachi ushbu Nizomning 47 3 -bandida belgilangan shartlarga javob bergan taqdirda, mazkur ariza “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi direktori tomonidan elektron raqamli imzo orqali tasdiqlanadi va bu toʻgʻrisida arizachi 1 ish kunida SMS-xabarnoma orqali xabardor qilingan holda toʻlovlarni amalga oshirish uchun Agentlikning Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasiga yuboriladi.
Bunda toʻlovlar Agentlikning Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan avtomatik shakllantiriladigan elektron toʻlov topshiriqnomalari asosida ijara shartnomasida koʻrsatilgan sanadan boshlab amalga oshiriladi.
47 7 . Agentlikning Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi ijara shartnomasida koʻrsatilgan ijara toʻlovi miqdorini shartnomaning amal qilish muddati davomida oyma-oy ijaraga beruvchining bank kartasi yoki bank hisobvaragʻiga oʻtkazib boradi.
47 8 . Uy-joyni ijaraga olgan yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning ushbu uy-joyda haqiqatda yashayotganligi holati mazkur hududga biriktirilgan mahalladagi ijtimoiy xodim tomonidan har uch oyda, ijara muddatining ikkinchi yilidan boshlab har olti oyda kamida bir marta monitoring qilinadi.
Monitoring jarayonida uy-joyni ijaraga olgan yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning ijaraga olingan uy-joyda yashamayotganligi aniqlangan taqdirda (sogʻliqni saqlash muassasalarida davolanayotgan, xizmat safarida boʻlgan holatlar bundan mustasno), mahalladagi ijtimoiy xodim “Uy-joy ijarasi” axborot modulida bu toʻgʻrisida dalolatnoma tuzadi va ijara toʻlovini toʻlashni toʻxtatish maqsadida uni 1 ish kunida “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga tasdiqlash uchun kiritadi.
“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi direktori tomonidan ushbu dalolatnoma tasdiqlanganda, ijara toʻlovini toʻlash toʻxtatiladi.
47 9 . Yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola amaldagi ijara shartnomasini bekor qilish haqida yashash joyidagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazini ijara shartnomasi bekor qilinadigan kundan kamida 5 ish kuni oldin xabardor qilgan holda uy-joyini oʻzgartirishi mumkin. Bunda:
yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola yangi ijara shartnomasiga muvofiq ijara toʻlovini toʻlash toʻgʻrisida mazkur Nizomning 47 2 -bandida belgilangan tartibda qayta ariza kiritadi;
arizani rad qilishga asoslar mavjud boʻlmagan taqdirda, ijara toʻlovini toʻlash oxirgi toʻlovdan keyingi oydan boshlab davom ettiriladi.
47 10 . Quyidagi hollarda ijara toʻlovini toʻlash bekor qilinadi:
yetim yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan shaxs 30 yoshga toʻlganda;
ijara toʻlovini toʻlash uchun belgilangan 10 yilgacha boʻlgan muddat tugaganda;
yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola vafot etganda, sud tomonidan vafot etgan deb eʼlon qilinganda yoki bedarak yoʻqolgan deb topilganda.
7-bob. Yakuniy qoidalar
48. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar kollej, akademik litsey, texnikum va oliy taʼlim muassasalarida oʻqiyotgan davrida ularga ajratilgan uy-joylarda kommunal xizmatlarning meʼyoriy koʻrsatkichlari boʻyicha foydalanilgan kommunal xizmatlar uchun toʻlovlarning ellik foizi tegishli tuman (shahar) mahalliy budjetlarining qoʻshimcha manbalari hisobidan kompensatsiya qilinadi.
Bunda, ajratilgan uy-joylarda foydalaniladigan kommunal xizmatlarning meʼyoriy koʻrsatkichlari tegishli tuman va shahar hokimliklari tomonidan belgilanadi.
49. Berilgan orderlar, belgilangan talablar asosida uy-joy bilan taʼminlangunga qadar huquqiy kuchga ega boʻladi.
51. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga oʻz vaqtida uy-joy ajratilishi taʼminlanmagan yoki kechiktirish holatlari kuzatilgan taqdirda tegishliligi boʻyicha Agentlik hududiy boshqarmalari yoki tuman (shahar) hokimligiga tuman (shahar) prokuraturasi tomonidan qonun buzilishi, uning kelib chiqish sabablari va bunga imkoniyat yaratib berayotgan shart-sharoitlarni bartaraf etish yuzasidan taqdimnoma kiritiladi.
52. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun uy-joylar berish va ulardan foydalanish bilan bogʻliq nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
53. Mazkur Nizomda belgilangan chora-tadbirlar va muddatlarni oʻz vaqtida va sifatli ijro qilinishida sustkashlik va kamchiliklarga yoʻl qoʻygan mansabdor shaxslar belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladilar.
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joy bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisida Nizomga 1-ILOVA
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joylar bilan taʼminlash
Bosqichlar Subyektlar Mexanizm Muddatlar 1-bosqich Uquv-tarbiya muassasalari va “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joyga muhtoj sifatida “onlayn-navbat” axborot tizimiga kiritib boradi. Bolani muqobil joylashtirish shakllarida boʻlish muddati tugashidan bir yil avval 2-bosqich Agentlikning hududiy boshqarmalari 1. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun uy-joy topadi va baholanishini tashkil etadi. 1. Yil davomida 2. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun belgilangan tartibda uy-joy sotib oladi. 2. Uy-joy baholangandan keyin besh kun ichida 3. Uy-joy berish toʻgʻrisida qaror (buyruq) qabul qiladi va tuman (shahar) hokimligiga yuboradi. 3. Yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola 18 yoshga toʻlgandan keyin 3-bosqich Tuman (shahar) hokimligi Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaga berilgan uy-joyga kirib yashashi hamda rasmiylashtirishi uchun order beriladi. Qaror (buyruq)kelib tushgan kundan boshlab bir ish kuni ichida 4-bosqich Agentlikning hududiy boshqarmalari Tuman (shahar) hokimliklari uy-joyni berish boʻyicha orderda koʻrsatilgan uyni yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola nomiga belgilangan tartibda rasmiylashtirib beradi. Order olingan kundan boshlab 5 ish kuni mobaynida
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joy bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisida Nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi ___________________ viloyati hokimligi (yoki Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi) ___________ tumani (shahar) hokimligi Uy-joy ajratilganligi toʻgʻrisida ORDER Mazkur order “______” _________________ ________ yilda tugʻilgan _______________________ (kun) ___________ (oy) ____________ (yil) __________________________________________________________________________________________ ga (F.I.O.) ________________ kishidan iborat oilasi (oʻzi) uchun umumiy maydoni ________ kv.m boʻlgan ________ xonali uy-joyni ________________________________________________________________ mulk huquqi asosida rasmiylashtirish / qurish (rekonstruksiya qilish) maqsadida ______________________________________________________________________ asosida berildi. (buyruqni qabul qilgan organ, buyruq raqami va sanasi) Pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) maʼlumotlari: ________________________________________. (seriyasi, raqami, qachon va kim tomonidan berilgan) Ajratilgan uy-joy manzili: _______________________________________________________________. (tuman (shahar), uy, xonadon raqami) Uy-joyning qiymati: _____________________________________________________________________. (summa soʻz bilan yoziladi) Order egasi bilan bir qatorda uy-joyga uning quyidagi oila aʼzolari ham birgalikda yashashi hisobga olingan. T/r Qarindoshlik darajasi F.I.O. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat (seriyasi, raqami) Tugʻilgan sanasi 1. turmush oʻrtogʻi 2. farzandlar ______________ tumani (shahri) hokimi ______________________ QR-kod (F.I.O.) ______________________ tumani (shahri) hokimi ____________________ 20____ yil.
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joy bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisida Nizomga 3-ILOVA
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar tomonidan ijaraga olingan uy-joylarning ijara toʻlovlarini toʻlash
Bosqichlar Subyektlar Mexanizm Muddatlar 1-bosqich Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar Ijaraga olingan uy-joyning ijara toʻlovlarini toʻlash boʻyicha “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga bevosita borgan holda yoki “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimidagi “Uy-joy ijarasi” axborot moduli orqali ariza bilan elektron shaklda murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich “Uy-joy ijarasi” axborot moduli Quyidagi maʼlumotlar “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali avtomatik ravishda aniqlanadi: yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning shaxsini tasdiqlovchi hujjat haqidagi maʼlumotlar; yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola hamda ish beruvchi oʻrtasida tuzilgan mehnat shartnomasi toʻgʻrisidagi maʼlumot (ijara toʻlovlari bandlik ehtiyojidan kelib chiqqan holda toʻlanishi soʻralganda); yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning oliy taʼlim tashkilotida oʻqiyotganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot (ijara toʻlovlari taʼlim ehtiyojidan kelib chiqqan holda toʻlanishi soʻralganda); yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola Vazirlar Mahkamasining “ Ijara huquqi asosida yashayotgan talabalar tomonidan toʻlanadigan ijara toʻlovlarini qoplab berish tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2021-yil 24-sentabrdagi 605-son va “ Oliy taʼlim muassasalari talabalarini turar joy bilan taʼminlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2023-yil 14-avgustdagi 376-son qarorlariga muvofiq yotoqxona bilan taʼminlanganligi yoki ijara toʻlovi qoplab berilayotganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot; ijara shartnomasining soliq organlarida hisobga qoʻyilganligi haqidagi maʼlumot. Ariza topshirilgan kunning oʻzida 3-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari 1. Arizachi belgilangan shartlarga javob bergan taqdirda, ariza elektron raqamli imzo orqali tasdiqlanadi va bu toʻgʻrisida arizachini SMS-xabarnoma orqali xabardor qilgan holda toʻlovlarni amalga oshirish uchun Agentlikning Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasiga yuboradi. 2. Arizachi belgilangan shartlarga javob bermagan taqdirda, uning ijara toʻlovlarini toʻlash boʻyicha arizasini rad etadi va bu toʻgʻrisida SMS-xabarnoma yuborish orqali xabardor qiladi. 1 ish kunida 4-bosqich Agentlikning Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi Ijara shartnomasida koʻrsatilgan ijara toʻlovi miqdorini oyma-oy ijaraga beruvchining bank kartasi yoki bank hisobvaragʻiga oʻtkazib boradi. Shartnomaning amal qilish muddati davomida
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni uy-joy bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisida Nizomga 4-ILOVA
____________________________________ _______ ____________________________________ _______ “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi direktori __________________ _______ ________________ga (F.I.O.) “Onlayn-navbat” axborot tizimida uy-joyga muhtoj yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar roʻyxatida turgan quyidagi manzilda yashovchi fuqaro______ _____ ______ _____ ____________________________________ _______ Mahalla ___ _______ _________________________ Koʻcha (mavze) _________ ________ _______________ Xonadon _____________ _______ _______________ JSHSHIR _______________ _______ ____________ tomonidan _______________ _______ ___________ (ariza beruvchining F.I.O.) ARIZA Men ____________________________________________________________ (F.I.O.) _ ___ __ yil ____ __ ____dan buyon “onlayn-navbat” axborot tizimida uy-joyga muhtoj yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar roʻyxatida turaman. Men __ ___ yilda ishlash (oʻqish) uchun ______________________________ (hudud) kelganman va hozirda ___________________________________________________________ (ishlash / oʻqish joyi) vazifasida ishlab kelmoqdaman (tahsil olyapman). Meni uy-joyga muhtoj ekanligimni, oʻzimning yoki ota-onamning nomida uy-joy, rekonstruksiya qilishga muhtoj uy-joy yoxud uy-joy qurilishi uchun yer maydoni mavjud emasligini hamda bandlikka (taʼlimga) boʻlgan ehtiyojimni inobatga olib, _______________________ __ ______ (hudud), ______ ____ __ tumani (shahri), “___ ___ ___________” MFY, _____ ________ ___ koʻchasi, __ _____ _-uy / _ ___ _ __ _-xonadonga uy-joy egasi _________________________________________________________ (F.I.O.) bilan tuzilgan ___ __ __-son ijara shartnomasiga asosan ijara toʻlovlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan toʻlab berilishida amaliy yordam berishingizni soʻrayman. Ijaraga beruvchining bank kartasi (yoki bank hisobvaragʻi) va xizmat koʻrsatuvchi bank rekvizitlari: _____________________________________________________ ___________ ___________________ Menga ijaraga olingan uy-joyning ijara toʻlovlari qonunchilikda belgilangan muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan toʻlab berilgan taqdirda, qonunchilik hujjatlariga muvofiq mulk huquqi asosida uy-joy ajratilmasligidan xabardorman. Murojaat qiluvchining imzosi: _______________ Sana: 20 __ __ _ yil “_ __ __” ______ ___ _________
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 25-oktabrdagi 656-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 21-dekabrdagi 275-son qarorining 2-ilovasidagi “Lavozimlar nomi” ustunining 2.3-pozitsiyasi “direktorining” soʻzlaridan keyin “birinchi oʻrinbosari va” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-martdagi 140-son qarori bilan tasdiqlangan Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi nizomning 39-bandi quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar davlat tasarrufidagi maktablarga navbatga qoʻyilmagan holda joylashtiriladi”.
7. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-dekabrdagi 1013-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 12-son, 299-modda) bilan tasdiqlangan Normativ-huquqiy hujjatlar matnlari hamda zarur boʻlgan taqdirda ularga tegishli axborot-tahliliy materiallar elektron shaklda yuboriladigan davlat organlari va boshqa tashkilotlarning roʻyxatida :
a) “6. Markazlar” boʻlimining 5-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
b) “12. Boshqa tashkilotlar” boʻlimi quyidagi mazmundagi 5-band bilan toʻldirilsin:
“5. Mehnat va ijtimoiy munosabatlar akademiyasi”.
8. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 28-martdagi 244-son qarori bilan tasdiqlangan Bolalarni davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 4-bandi quyidagi mazmundagi “d” kichik band bilan toʻldirilsin:
“d) yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga navbatga qoʻyilmagan holda, bevosita tegishli tashkilotga murojaat etgan holda joylashtiriladi.”.
11. Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasalari talabalariga toʻlanadigan stipendiyalar miqdorlarini belgilash hamda stipendiyalar tayinlash va toʻlash tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 31-yanvardagi 59-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2020-y., 1-son, 21-modda):
a) Oliy taʼlim muassasalari talabalariga stipendiyalar tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda (1-ilova):
10-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hamda nomli davlat stipendiyalari sohiblariga talabalar uchun belgilanadigan stipendiyalar tayinlanmaydi”;
quyidagi mazmundagi 10 1 va 10 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“10 1 . Davlat oliy taʼlim muassasalari bakalavriatining kunduzgi taʼlim shakliga kirish imtihonlarida (test sinovlari, kasbiy (ijodiy) imtihon, yozma imtihon) eng yuqori ball toʻplagan abituriyentlarning 200 nafari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti grantiga daʼvogar boʻladi va Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadigan tartibga muvofiq oʻtkazilgan tanlov natijalariga koʻra gʻolib boʻlgan ushbu toifadagi talabalarga ikkinchi kursning oʻquv yili boshidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti stipendiyasi tayinlanadi va toʻlanadi.
10 2 . “Aʼlo” baholarga oʻqiyotgan, ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan, oliy taʼlim muassasalari bakalavriatining kunduzgi taʼlim shaklida davlat granti yoki toʻlov-kontrakt asosida taʼlim olayotgan talaba-qizlar uchun oliy taʼlim muassasalarining Talabalarni ragʻbatlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan Qizlar uchun maxsus stipendiya (keyingi oʻrinlarda — Maxsus stipendiya) beriladi.
Maxsus stipendiya oʻquv semestri yakuni natijalariga koʻra barcha fanlar boʻyicha oʻzlashtirish koʻrsatkichi faqat “aʼlo” baho boʻlgan hamda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Yagona reyestr” AT) orqali kam taʼminlangan oila deb eʼtirof etilgan oiladan boʻlgan talaba-qizlarga (keyingi oʻrinlarda — talaba-qizlar) tayinlanadi va toʻlanadi.
Maxsus stipendiyani toʻlash toʻgʻrisidagi qaror “Yagona reyestr” AT orqali kam taʼminlangan deb eʼtirof etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma asosida oliy taʼlim muassasasi kengashi tomonidan tasdiqlanadi va oliy taʼlim muassasasi rektori (filial direktori) buyrugʻi asosida rasmiylashtiriladi.
Maxsus stipendiyani toʻlash toʻgʻrisidagi qaror “Yagona reyestr” AT orqali kam taʼminlangan deb eʼtirof etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma asosida oliy taʼlim muassasasi kengashi tomonidan tasdiqlanadi va oliy taʼlim muassasasi rektori (filial direktori) buyrugʻi asosida rasmiylashtiriladi.
Maxsus stipendiya talaba-qizlarga oliy taʼlim muassasalarida umumiy shartlarda beriladigan stipendiya saqlab qolingan holda stipendiyaning bazaviy miqdorida qoʻshimcha tarzda oyma-oy toʻlanadi.
Maxsus stipendiyani toʻlash oʻquv semestri natijalariga koʻra barcha fanlar boʻyicha uning oʻzlashtirish koʻrsatkichi faqat “aʼlo” baho boʻlgandagina davom ettiriladi.
Maxsus stipendiyani toʻlash quyidagi hollarda kelgusi oʻquv semestridan boshlab toʻxtatiladi:
talaba-qizlarning oʻquv semestri natijalari boʻyicha barcha fanlardan oʻzlashtirish koʻrsatkichlari “aʼlo” boʻlmaganda;
kam taʼminlangan deb eʼtirof etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma amal qilishining (12 oylik) muddati tugaganda”;
11-banddagi “Nomli davlat stipendiyalarini” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hamda nomli davlat stipendiyalarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
15-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda, toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim bolalar, yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar sirasiga kiruvchi talabalarga Talabalarni ragʻbatlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan stipendiyaning bazaviy miqdoriga nisbatan 50 foiz yuqori (oshirilgan) miqdorlarda stipendiya tayinlanadi va toʻlanadi.”;
quyidagi mazmundagi 19 1 -band bilan toʻldirilsin:
“Toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim bolalar, yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar sirasiga kiruvchi talabalarga Talabalarni ragʻbatlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan stipendiyaning bazaviy miqdoriga nisbatan 50 foiz yuqori (oshirilgan) miqdorlarda stipendiya tayinlanadi va toʻlanadi.”;
quyidagi mazmundagi 20 2 -band bilan toʻldirilsin:
“20 2 . Oliy taʼlim muassasalaridagi bakalavr va magistratura bosqichida taʼlim olayotgan toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar sirasiga kiruvchi talabalarga, ularning taʼlim olish turi (grant yoki toʻlov-shartnoma asosida) va oʻzlashtirish koʻrsatkichidan qatʼi nazar, Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan bazaviy stipendiyaning 50 foizi miqdorida har oylik qoʻshimcha haq toʻlanadi.”;
b) Oliy taʼlim muassasalari talabalari uchun stipendiyalarning belgilangan miqdorlarida (2-ilova):
4-pozitsiya “bazaviy stipendiya” soʻzlaridan keyin “va Qizlar uchun maxsus stipendiya” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi yettinchi pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“
7. Toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar sirasiga kiruvchi talabalar uchun stipendiya Talabalarni ragʻbatlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan stipendiyaning bazaviy miqdoriga nisbatan 50 foiz yuqori (oshirilgan) miqdorda nazarda tutiladi
”.
12. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 15-apreldagi 228-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi toʻgʻrisida nizomning 12-bandi “g” kichik bandi quyidagi mazmundagi yettinchi — toʻqqizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari va oilaviy bolalar uylari, shuningdek “SOS — Oʻzbekiston bolalar mahallalari” uyushmasining bolalar mahallalarida tarbiyalanayotgan, vasiylikka, homiylikka va oilaga tarbiyaga olingan (patronat) qizlarning taʼlim-tarbiyasi, ularni balogʻatga, turmushga tayyorlash;
har yili kamida ikki marotaba oʻquv-tarbiya muassasalarida tarbiyalanayotgan, vasiylikka, homiylikka va oilaga tarbiyaga olingan (patronat) qizlarning ijtimoiy holatini oʻrganib borish;
oʻquv-tarbiya muassasalarida tarbiyalanayotgan, vasiylikka, homiylikka va oilaga tarbiyaga olingan (patronat) qizlarni “Mehr daftari”ga kiritib, ularni qiynayotgan masalalarni joyida hal qilishga hamda oʻquv-tarbiya muassasalaridan keyingi hayotida oʻz oʻrnini topishiga har tomonlama koʻmaklashish.”.
13. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 26-avgustdagi 517-son qarori bilan tasdiqlangan Respublika oliy taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilari va boshqa toifadagi xodimlarini budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan moddiy ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 16-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Oliy taʼlim muassasasi professor-oʻqituvchilariga ish haqi uchun ustama haq va qoʻshimcha haqlar bir oylik maoshgacha boʻlgan miqdorda tabaqalashgan holda, boshqa toifadagi xodimlariga esa — oliy taʼlim muassasasi kasaba uyushmasi tashkilotining tavsiyasiga koʻra oliy taʼlim muassasasi rektori (filial direktori) tomonidan belgilanadigan miqdorlarda toʻlanadi.”;
b) quyidagi mazmundagi 17 2 -band bilan toʻldirilsin:
“17 2 . “Mehribonlik” uylari va Bolalar shaharchalarining tarbiyalanuvchilariga axborot texnologiyalari, xorijiy tillar, aniq, tabiiy va boshqa fanlarga oʻqitish boʻyicha fakultativ va toʻgarak mashgʻulotlarini, “davra suhbatlarini” va fan musobaqalarini tashkil etgan oliy taʼlim muassasalari yetakchi professor-oʻqituvchilariga oliy taʼlim muassasasining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan mazkur nizomda belgilangan tartibda ularning bazaviy lavozim maoshiga qoʻshimcha haq toʻlanadi.”.
14. Vazirlar Mahkamasining “Yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning ijtimoiy himoyasini yanada kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 21-noyabrdagi 739-son qarorida :
a) 2-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “uchun bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravari miqdorida, yoʻl xarajatlari uchun bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari” soʻzlari “hamda yoʻl xarajatlari uchun mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 35 baravari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari, akademik litsey, kasb-hunar maktablari, kollejlar va texnikumlarda taʼlim olayotgan toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni pul nafaqalari hamda oziq-ovqat, kiyim-bosh, poyabzal va boshqa buyumlar bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisida nizomda (1-ilova):
4-bandning uchinchi xatboshisidagi “uchun bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravari miqdorida, yoʻl xarajatlari uchun bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari” soʻzlari “hamda yoʻl xarajatlari uchun mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 35 baravari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 8 1 -band bilan toʻldirilsin:
“8 1 . Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga ular taʼlim muassasalarida oʻqiyotgan davrida har oʻquv yilida bir marotaba oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar) xarid qilish xarajatlari uchun Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari miqdorida subsidiyalar ajratiladi.”;
quyidagi mazmundagi 6 1 -bob bilan toʻldirilsin:
“6 1 -bob. Oʻquvchi (talaba)larning oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar)ni xarid qilish xarajatlarini qoplab berish tartibi
35 1 . Oʻquvchi (talaba)ga oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar) xarid qilish uchun tegishli mablagʻlarni ajratishni rasmiylashtirish va berish tartibi ijtimoiy taʼminot yordami kabi amalga oshiriladi.
35 2 . Oʻquvchi (talaba)ga oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar)ni xarid qilish uchun mablagʻlar ishchi guruhning qaroriga muvofiq qabul qilingan taʼlim muassasalari rahbarining buyrugʻiga asosan beriladi.
35 3 . Oʻquvchi (talaba)ga oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar)ni xarid qilish uchun mablagʻlar taʼlim muassasalarining xarajatlar smetasiga ajratilgan mablagʻlar hisobidan ajratiladi.
35 4 . Oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar) xarid qilish uchun tegishli mablagʻlar oʻquvchi (talaba)ning bank plastik kartasiga pul oʻtkazish orqali yoki naqd pul shaklida beriladi.
35 5 . Oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar) xarid qilish uchun tegishli mablagʻlar oʻquvchi (talaba)ga oʻquv yili boshida lekin 1-oktabrdan kechiktirilmagan holda toʻlab beriladi.
Bunda, oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar)ni xarid qilish jarayoni (ularni saralash, tanlash va sotib olish) oʻquvchi (talaba) hamda taʼlim muassasasi yoshlar yetakchisi (Oliy taʼlim muassasalaridagi Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining boshlangʻich tashkilot yetakchisi) bilan birgalikda amalga oshiriladi.
35 6 . Mazkur bobda nazarda tutilgan tartib taʼlim muassasalarida tahsil olayotgan hamda vasiylik va homiylikka olingan (berilgan) yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga ham tatbiq etiladi”;
Nizomga 4-ilova “Ijtimoiy taʼminot yordami turi (soʻm)” ustunidan keyin quyidagi mazmundagi ustun bilan toʻldirilsin:
“
Oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar)ni xarid qilish xarajatlari (soʻm) , , ,
”;
Nizomga 5-ilova quyidagi mazmundagi 8 — 10-pozitsiyalar bilan toʻldirilsin:
“
8. Oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar)ni xarid qilish uchun muassasaga ajratilgan mablagʻlar miqdori soʻm 9. Qaydnomaga asosan berilgan oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar)ni xarid qilish uchun berilgan mablagʻlar miqdori soʻm 10. Qaydnomaga asosan oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar)ni xarid qilish uchun mablagʻ olayotgan oʻquvchi (talaba)lar soni nafar
”;
15. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-noyabrdagi 753-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligining Vinochilikni rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 3-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2022-yil 1-yanvardan boshlab alkogol mahsulotlarining (pivo va tabiiy vino bundan mustasno) ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi korxonalar sof tushumining uch foizi miqdoridagi ajratmalar;”;
b) 5-band quyidagi mazmundagi oʻn beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“2022-yil 1-yanvardan boshlab alkogol mahsulotlarining (pivo va tabiiy vino bundan mustasno) ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi korxonalar sof tushumining uch foizi miqdoridagi ajratmalar hisobidan “Mehr daftari”ga kiritilgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasini moliyalashtirish;”;
oʻn beshinchi xatboshi oʻn oltinchi xatboshi deb hisoblansin.
16. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 5-apreldagi 183-son qarori bilan tasdiqlangan Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining “Ishga marhamat” monomarkazlari toʻgʻrisidagi nizomning 14-bandi quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“texnikum, kollej yoki oliy taʼlim muassasasiga oʻqishga kirmagan hamda kasb egallash istagidagi yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni kasb-hunarga oʻqitish;”;
uchinchi — oʻn yettinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — oʻn sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin.
17. Vazirlar Mahkamasining “Onkogematologik va davolash qiyin boʻlgan kasalliklarga chalingan bemorlarni sogʻlomlashtirishga koʻmaklashish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 8-apreldagi 193-son qarorida :
a) 1-bandning “v” kichik bandi quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan roʻyxat asosida ogʻir kasallikka chalingan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning respublikada yoʻlga qoʻyilmagan jarrohlik amaliyotlari boʻyicha xorijiy davlatlardagi jarrohlik operatsiyalari bilan bogʻliq xarajatlarni qoplashda;”;
toʻrtinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) ilovaning 5-bandi quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan roʻyxat asosida ogʻir kasallikka chalingan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning respublikada yoʻlga qoʻyilmagan jarrohlik amaliyotlari boʻyicha xorijiy davlatlardagi jarrohlik operatsiyalari bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash;”;
toʻrtinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin.
19. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-iyundagi 400-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligining Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandi oʻn toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari va oilaviy bolalar uylari, shuningdek “SOS — Oʻzbekiston bolalar mahallalari” uyushmasining bolalar mahallalaridagi yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan yoshlarning ijtimoiy-huquqiy himoyasini tashkil etish tadbirlarini moliyalashtirish, shu jumladan, ushbu muassasalar tarbiyalanuvchilarining turmushini yaxshilash, kasb-hunar va biznes bilan shugʻullanish orqali daromad topish hamda ularga bunday faoliyatni yoʻlga qoʻyishning amaliy jihatlarini oʻrgatishga qaratilgan “kouching” video materiallar, motivatsion roliklar va darsliklar toʻplamlari bilan taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlarni moliyalashtirish”.
20. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetiga nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 6-avgustdagi 500-son qarorining 2-bandi quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Universitetda “Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari, oilaviy bolalar uylari va Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimining Bolalar uylari tarbiyachilarining malakasini oshirish va qayta tayyorlash pedagog xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish uchun belgilangan tartib asosida amalga oshiriladi.”.
21. Vazirlar Mahkamasining “Kam taʼminlangan oilalar farzandlarining umumtaʼlim muassasalaridagi kuni uzaytirilgan guruhlarda oʻqishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 16-avgustdagi 523-son qarorining 2-bandi uchinchi xatboshisidagi “yoshlar” soʻzi “kam taʼminlangan oilalar farzandlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 25-oktabrdagi 656-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni turar joylar bilan taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2010-yil 2-avgustdagi 164-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni turar joylar bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2014-yil 9-dekabrdagi 338-son qarori .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2013-yil 26-dekabrdagi OʻRQ-360-son hamda “Soliq va budjet siyosatining 2016-yilga moʻljallangan asosiy yoʻnalishlari qabul qilinganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2015-yil 31-dekabrdagi OʻRQ-398-son qonunlari)” 2016-yil 26-apreldagi 122-son qarori 1-ilovasi 101-bandining “b” va “v” kichik bandlari .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yerlarni muhofaza qilish va ulardan oqilona foydalanish borasida nazoratni kuchaytirish, geodeziya va kartografiya faoliyatini takomillashtirish, davlat kadastrlari yuritishni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 31-maydagi PF-5065-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 31-maydagi PQ-3024-son qarori)” 2017-yil 29-avgustdagi 679-son qarori ilovasining 13-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning ijtimoiy himoyasini yanada kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 21-noyabrdagi 739-son qarori 5-ilovasining 1-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 25-oktabr,
656-son