📅 2021-yil 2-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 2-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 2 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 ноября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 November 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ маслаҳати соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 сентябрдаги ПҚ-4846-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг ҳамда аудиторлик ташкилотларининг рўйхатини шакллантириш тартиби;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг ҳамда аудиторлик ташкилотларининг рўйхатини эълон қилиб бориш тартиби;
солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчиларни аниқлаш тартиби;
солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари томонидан солиқ маслаҳати бўйича хизматларни кўрсатиш ва солиқ тўловчи ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосани бериш ва эътироф этиш тартиби;
солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботларидаги маълумотларда аниқланган тафовутларни бартараф этиш тартиби;
танлов асосида солиқ органлари томонидан солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг ёки аудиторлик ташкилотларининг солиқларга доир берилган хулосаларини текшириш тартиби.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси билан биргаликда мазкур қарор ижроси бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётини пухта ўрганиб, солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш жараёнига солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини янада кенгроқ жалб этиш бўйича 2022 йил 1 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Қонунчилик ҳужжатларида айрим тижорат ташкилотларини тугатишнинг ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатишнинг ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқача хусусиятлари белгиланиши мумкин».
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 664-сон қарорига ИЛОВА
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотларининг рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари рўйхатини (кейинги ўринларда — рўйхат) юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари, шунингдек йиллик айланмаси охирги уч йил ичида ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) «Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш» автоматлаштирилган дастури (кейинги ўринларда — дастур) орқали аниқланадиган солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган — юридик шахслар ҳамда солиқлар ва йиғимларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайдиган якка тартибдаги тадбиркорларга (кейинги ўринларда — солиқ тўловчилар) нисбатан татбиқ этилади.
2-боб. Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотларининг рўйхатини шакллантириш тартиби
3. Ташкил этилганидан бошлаб бир йилдан ортиқ муддат давомида фаолият олиб бораётган ҳамда штатида камида бир йиллик солиқ маслаҳатчиси стажига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари мавжуд бўлган ёхуд шартнома асосида уларни жалб этган ҳолда фаолият юритаётган солиқ маслаҳатчилари ва аудиторлик ташкилотлари солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхатига киритилади.
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотларининг рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда уларга солиқлар бўйича хулоса берувчи солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари сифатида рўйхатга киритилишини сўраб Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига (кейинги ўринларда — Палата) мурожаат қилади.
5. Мурожаат тушган кундан бошлаб Палата уч иш куни давомида рўйхатга киритишни сўраб мурожаат қилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларининг мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқлигини Солиқ маслаҳатчилари реестрида мавжуд бўлган маълумотлар асосида ўрганиб чиқади ва солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилотини рўйхатга киритиш ёки рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисида хулоса беради.
6. Палата томонидан:
солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларини рўйхатга киритиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда ушбу хулоса асосида уларнинг рўйхати шакллантирилади ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари бу ҳақида хабардор қилинади;
солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ келмаганда уларни рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади ва у солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларига мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган муддатларда тақдим этилади.
7. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисида хулосада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда Палатага қайта мурожаат этишлари мумкин.
Ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талаблардан ташқари бошқа асосларга кўра солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларини рўйхатга киритиш рад этилиши тақиқланади.
8. Солиқ қўмитаси Палата томонидан юритиладиган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари рўйхати шакллантирилгандан сўнг уч иш кунида электрон шаклда онлайн тарзда ёки хат орқали олинишини таъминлайди.
Солиқ қўмитаси Палата томонидан тақдим этилган рўйхатни мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ тасдиқланган шаклда уч иш кунида ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради ва мунтазам равишда янгилаб боради.
3-боб. Солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчиларни аниқлаш тартиби
9. Солиқ қўмитасига давлат хизматлари марказларидан белгиланган тартибда ихтиёрий тугатиш жараёнида турган солиқ тўловчилар ҳақида тушган маълумотлар шу куннинг ўзида Солиқ қўмитаси томонидан дастур орқали ўрганиб чиқилади ва ҳар ўн кунлик маълумотлар умумлаштирилган ҳолда солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхати шакллантирилади.
10. Йиллик айланмаси охирги уч йил ичида ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган солиқ тўловчилар солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхатига киритилади.
11. Солиқ қўмитаси ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчиларнинг рўйхати шакллантирганидан сўнг икки иш кунида уларнинг шахсий кабинетига рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари билан ихтиёрий тугатилаётганда солиқларга доир хулоса бериш бўйича шартнома тузиш орқали ихтиёрий тугатиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида хабарнома юборади.
Агар солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, хабар буюртма хат билан почта хизмати орқали юборилади.
12. Солиқ қўмитаси солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчиларнинг рўйхати шакллантирилгандан сўнг бир иш кунида ушбу рўйхатни Палатага ўзининг расмий сайтига жойлаштириш учун электрон шаклда тақдим этади. Мазкур рўйхат Палата томонидан ҳар ўн кунда тўлдирилиб борилади.
4-боб. Солиқ маслаҳати бўйича хизматларни кўрсатиш ва солиқ тўловчи ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосани бериш ва эътироф этиш тартиби
13. Солиқ қўмитасидан солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкинлиги тўғрисида хабарнома олган солиқ тўловчилар ушбу ҳуқуқлардан фойдаланиш истагини билдирганда, хабарнома олган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида ўзларининг ташаббусларига асосан рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари билан тузилган шартнома асосида солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилишини амалга ошириш ҳақида ўзларининг шахсий кабинети орқали Солиқ қўмитасини хабардор қилади.
Агар солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, хабар буюртма хат билан почта хизмати орқали Солиқ қўмитасига юборилади.
14. Солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкинлиги тўғрисида хабардор қилинган, аммо ушбу жараён орқали тугатилиш истагини билдирмаган солиқ тўловчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилади.
15. Солиқ тўловчи солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулоса солиқ органлари ушбу солиқ тўловчини охирги солиқ аудитидан ўтказилган санадан бошлаб (солиқ аудити солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб амалга оширилмаган бўлса, давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб) тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санагача бўлган давр мобайнидаги молия-хўжалик фаолиятини қамраб олади, бироқ ушбу давр уч йилдан ошмаслиги зарур.
16. Солиқ тўловчи солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш жараёнида рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилоти билан тузилган шартномага асосан солиқ маслаҳатчилари ташкилотига ёки аудиторлик ташкилотига барча зарур ҳужжатларни, шунингдек, охирги уч йиллик давр учун банк ҳисобварағидан кўчирмани тақдим этади.
Солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш жараёнида рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилоти томонидан солиқ тўловчининг йиллик айланмаси охирги уч йилнинг бирор-бир йилида 10 млрд сўмдан ошганлиги аниқланган тақдирда, солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш жараёни тўхтатилади ҳамда шартнома бекор қилинади.
17. Солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш натижалари юзасидан рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тенг кучга эга бўлган мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ тасдиқланган шаклда уч нусхада хулоса тузилади ва имзоланади.
Хулосанинг икки нусхаси солиқ тўловчига (бир нусхасини Солиқ қўмитасига тақдим этиш учун) тақдим этилади.
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилоти солиқларга доир хулосани электрон рақамли имзо ёрдамида солиқ тўловчига тақдим этиши, солиқ тўловчи эса ушбу хулосани Солиқ қўмитасига ўзининг шахсий кабинети орқали тақдим этиши мумкин.
18. Рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари томонидан солиқ тўловчиларга солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги хулоса шартнома тузилган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.
19. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари томонидан солиқларга доир хулоса берилганидан бошлаб беш иш куни давомида солиқ тўловчилар мазкур хулосани, унга ўзининг банк ҳисобварағидан кўчирма ва суммалар кўрсатилган ҳисобварақ-фактуралар реестрини илова қилган ҳолда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали Солиқ қўмитасига тақдим қилади.
Агар солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатлар буюртма хат билан почта хизмати орқали Солиқ қўмитасига юборилади.
20. Солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботларидаги маълумотлар ва ихтиёрий тугатилаётганда рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари томонидан берилган солиқларга доир хулоса ўртасида тафовут аниқланган тақдирда, солиқ тўловчилар беш иш куни давомида мазкур тафовутларни бартараф этган ҳолда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини ўзлари рўйхатдан ўтган солиқ органига тақдим этиши лозим.
Ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботларидаги маълумотлар ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари маълумотлар ўртасида аниқланган тафовутларни солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг ёки аудиторлик ташкилотларининг тавсиясига кўра хулоса бергунга қадар солиқ тўловчилар томонидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари тақдим этилиши мумкин.
Солиқлар бўйича аниқланган тафовутлар (ижобий ёки салбий фарқ суммаси) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилинади.
Бунда, солиқ органлари аниқланган салбий фарқ бўйича молиявий санкцияларни (пеня бундан мустасно) ва маъмурий жарималарни қўлламайдилар.
21. Солиқ тўловчиларнинг ҳисоботлари ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари томонидан берилган хулосада аниқланган тафовутлар (ижобий ва салбий фарқ суммалари) бартараф этилган тақдирда, Солиқ қўмитаси томонидан солиқларга доир хулоса тан олинади ҳамда солиқ тўловчилар солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилган деб ҳисобланади.
22. Солиқ қўмитаси томонидан солиқларга доир хулоса тан олинган ҳамда солиқ тўловчилар солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилган деб ҳисобланганда уларга нисбатан солиқ органлари томонидан солиқ аудити ўтказилмайди ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатиш бўйича ишлар якунланади.
Солиқ тўловчи мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда хабардор қилинган кундан кейин давлат органлари ва ташкилотлар томонидан солиқ органларига уларнинг маълумотлар базасида мавжуд бўлмаган солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилганда солиқ органи ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг фаолиятини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ аудитидан ўтказишга ҳақли.
5-боб. Якунловчи қоидалар
23. Рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари томонидан солиқларга доир берилган хулоса доирасида ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятларини яшириши ёки қасддан бузиб кўрсатилганлиги ҳолатлари солиқ органлари томонидан аниқланганда, улар рўйхатдан чиқарилади.
Бунда, солиқ органлари танлов асосида рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари томонидан солиқларга доир берилган хулосаларни текшириб кўришга ҳақли ва берилган хулосаларда солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятлари яшириб ёки қасддан бузиб кўрсатилганлиги ҳолатлари аниқланганда солиқ органлари солиқларга доир берилган хулосаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида тегишлилиги бўйича судга мурожаат қилади.
Суд томонидан солиқ органлари солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларининг солиқларга доир берилган хулосаларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги мурожаати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва ҳал этилади.
24. Рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари кўрсатилган хизматлар давомида олинган маълумотлар ҳамда тузилган ҳисоботларни солиқ тўловчининг розилигисиз солиқ органларига ҳамда бошқа шахсларга маълум қилишга ҳақли эмас.
25. Солиқ тўловчи солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларининг хулосасидан норози бўлган тақдирда ҳамда улар ўртасида юзага келган бошқа низолар шартномада ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотларининг рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотларининг рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда уларга солиқлар бўйича хулоса берувчи солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари сифатида рўйхатга киритилишини сўраб Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига мурожаат қилади. Зарурат пайдо бўлганда 2-босқич Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси 1. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларининг Низомда кўрсатилган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади. 2. Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилотини рўйхатга киритиш ёки рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисида хулоса беради. 3 иш куни мобайнида 3-босқич Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси 1. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларини рўйхатга киритиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда, ушбу хулоса асосида рўйхатни шакллантиради. 2. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларини хабардор қилади. 3 иш куни мобайнида 4-босқич Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси 1. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари Низомда кўрсатилган талабларга мувофиқ келмаганда, уларни рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади. 2. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларини бу ҳақида асосланган хулосани тақдим этган ҳолда хабардор қилади. 3 иш куни мобайнида 5-босқич Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари Рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисидаги хулосада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига қайта мурожаат этади. Ўз хоҳишига кўра 6-босқич Солиқ қўмитаси 1. Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси томонидан юритиладиган рўйхатни электрон шаклда онлайн тарзда ёки хат орқали олади. 2. Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштиради ва мунтазам равишда янгилаб боради. 3 иш куни мобайнида 7-босқич Солиқ қўмитаси Йиллик айланмаси охирги уч йил ичида ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган солиқ тўловчилар солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхати шакллантирилади. Ҳар 10 кунда 8-босқич Солиқ қўмитаси Ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхати Палатага ўзининг расмий сайтига жойлаштириш учун электрон шаклда тақдим этади. 1 иш куни мобайнида 9-босқич Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси Ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхатини ўзининг расмий сайтига жойлаштиради ва тўлдириб боради. Ҳар 10 кунда 10-босқич Солиқ қўмитаси Ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетига (ёки буюртма хат билан почта хизмати орқали) ихтиёрий тугатилаётганда солиқларга доир хулоса бериш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида хабарнома юборади. 2 иш куни мобайнида 11-босқич Солиқ тўловчи Солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши ҳуқуқларидан фойдаланиш истагини билдирганда солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари билан шартнома тузади ва Солиқ қўмитасини хабардор қилади. 10 иш куни мобайнида 12-босқич Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари 1. Солиқ тўловчиларга солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги хулоса бериш хизматини кўрсатади ва хулосани тақдим этади. 2. Солиқ тўловчининг йиллик айланмаси охирги уч йилнинг бирор-бир йилида 10 млрд сўмдан ошганлиги аниқланган тақдирда, солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш жараёни тўхтатилади ҳамда шартнома бекор қилинади. Шартнома тузилган кундан бошлаб 30 кунда 13-босқич Солиқ тўловчи Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари томонидан берилган солиқларга доир хулосани Солиқ қўмитасига тақдим қилади. 5 иш куни мобайнида 14-босқич Солиқ тўловчи Солиқ ҳисоботларидаги маълумотлар ва солиқларга доир хулоса ўртасида тафовут аниқланган тақдирда, мазкур тафовутларни бартараф этган ҳолда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини солиқ органига тақдим этади. 5 иш куни мобайнида 15-босқич Солиқ тўловчи Солиқлар бўйича аниқланган тафовутлар Солиқ кодексида белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилинади. Солиқ кодексида белгиланган тартибда 16-босқич Солиқ қўмитаси Тафовутлар бартараф этилган тақдирда, солиқларга доир хулоса тан олинади ҳамда солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилган деб ҳисобланади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатиш бўйича ишлар якунланади. Белгиланган муддатда 17-босқич Солиқ органлари Танлов асосида солиқларга доир берилган хулосаларни текшириб кўришга ҳақли ва берилган хулосаларда солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятларини яшириши ёки қасддан бузиб кўрсатилганлиги ҳолатлари аниқланганда, берилган хулосаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида тегишлилиги бўйича судга мурожаат қилади. Белгиланган муддатда
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари
Т/р Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилотининг тўлиқ номи СТИР Давлат рўйхатидан ўтган сана Почта манзили Телефон рақами
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Солиқ тўловчи ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир ХУЛОСА Солиқ тўловчи ____________________________________________________________________ бўйича (тўлиқ номи) (солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотининг номи, давлат рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумот, унинг реквизитлари) (солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотларининг рўйхатига киритилганлиги ҳақида маълумот (Солиқ маслаҳатчилари палатаси веб-сайтидаги рўйхат рақами) (солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотининг раҳбари ва солиқ маслаҳати бўйича хизмат кўрсатган солиқ маслаҳатчисининг Ф.И.О. ва малака сертификати берилган санаси ва рақами) (ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг (мижоз) тўлиқ номи, СТИР, манзили, реквизитлари) (ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган сана/рўйхатдан ўтказувчи органга ихтиёрий тўхтатиш тўғрисида ариза тақдим этилган сана) (ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг шахсий кабинетига солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилоти билан солиқ тўловчи томонидан солиқларга доир хулоса бериш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида Солиқ қўмитаси томонидан хабарнома юборилган сана) (солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш учун тузилган шартнома ҳақида маълумот (рақам ва сана) Хизмат кўрсатилган даврлар (календарь йил(лар)) (солиқ тўловчи ҳақида қисқача маълумот (давлат рўйхатидан ўтган сана), амалга оширган фаолият турлари) (таъсисчилар ва устав фонди ҳақида маълумот) лицензияланадиган фаолият тури ҳақида маълумот (номи, рақами, санаси) (хулоса берилган даврда (йиллар бўйича) тўланган солиқ турлари, айланма (тушум) миқдори) (аниқланган тафовутларнинг солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилоти тавсиясига кўра хизмат кўрсатиш жараёнида бартараф этилиши тўғрисида маълумот (агар бартараф этилган бўлса) Ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчига кўрсатилган солиқ маслаҳатини кўрсатиш натижаси қуйидагича: _________ йилги фаолияти бўйича: сўмда Т/р Солиқ тури Солиқ тўловчи ҳисоботи бўйича Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилотининг маълумоти бўйича Фарқи
_________ йилги фаолияти бўйича: сўмда Т/р Солиқ тури Солиқ тўловчи ҳисоботи бўйича Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилотининг маълумоти бўйича Фарқи _________ йилги фаолияти бўйича: сўмда Т/р Солиқ тури Солиқ тўловчи ҳисоботи бўйича Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилотининг маълумоти бўйича Фарқи Тавсиялар: (тафовут аниқланганда, уларни бартараф этиш бўйича Солиқ қўмитасига юбориладиган ҳужжатлар тўғрисида маълумот ва бошқа тавсиялар) Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки аудиторлик ташкилотининг раҳбари __________________ Ф.И.О. __________ имзо Солиқ маслаҳатчиси _____________________________ Ф.И.О. __________ имзо.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 2 ноябрь,
664-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
ROʻYXATI
Soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlari roʻyxatini yuritish va soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Soliq maslahati sohasini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 30-sentabrdagi PQ-4846-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlari roʻyxatini yuritish va soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlarining hamda auditorlik tashkilotlarining roʻyxatini shakllantirish tartibi;
Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi tomonidan soliq maslahatchilari tashkilotlarining hamda auditorlik tashkilotlarining roʻyxatini eʼlon qilib borish tartibi;
soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilishi mumkin boʻlgan soliq toʻlovchilarni aniqlash tartibi;
soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlari tomonidan soliq maslahati boʻyicha xizmatlarni koʻrsatish va soliq toʻlovchi ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosani berish va eʼtirof etish tartibi;
soliq toʻlovchining soliq hisobotlaridagi maʼlumotlarda aniqlangan tafovutlarni bartaraf etish tartibi;
tanlov asosida soliq organlari tomonidan soliq maslahatchilari tashkilotlarining yoki auditorlik tashkilotlarining soliqlarga doir berilgan xulosalarini tekshirish tartibi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Davlat soliq qoʻmitasi va Oʻzbekiston Soliq maslahatchilari palatasi bilan birgalikda mazkur qaror ijrosi boʻyicha huquqni qoʻllash amaliyotini puxta oʻrganib, soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosalarni berish jarayoniga soliq maslahatchilari tashkilotlarini yanada kengroq jalb etish boʻyicha 2022-yil 1-dekabrga qadar Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-avgustdagi 704-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarini ixtiyoriy tugatish va ularning faoliyatini toʻxtatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 3-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“3. Qonunchilik hujjatlarida ayrim tijorat tashkilotlarini tugatishning hamda yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektlari faoliyatini toʻxtatishning ushbu Nizomda nazarda tutilmagan boshqacha xususiyatlari belgilanishi mumkin”.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi bir oy muddatda manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov, Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri T.A. Ishmetov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 2-noyabrdagi 664-son qaroriga ILOVA
Soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlarining roʻyxatini yuritish va soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosalarni berish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlari roʻyxatini (keyingi oʻrinlarda — roʻyxat) yuritish va soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosalarni berish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizom roʻyxatga kiritilgan soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlari, shuningdek yillik aylanmasi oxirgi uch yil ichida oʻn milliard soʻmdan oshmagan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Soliq qoʻmitasi) “Soliq xavfini aniqlash, tahlil qilish va baholash” avtomatlashtirilgan dasturi (keyingi oʻrinlarda — dastur) orqali aniqlanadigan soliq xavfi darajasi oʻrta boʻlgan — yuridik shaxslar hamda soliqlar va yigʻimlarni yuridik shaxslar uchun nazarda tutilgan tartibda toʻlaydigan yakka tartibdagi tadbirkorlarga (keyingi oʻrinlarda — soliq toʻlovchilar) nisbatan tatbiq etiladi.
2-bob. Soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlarining roʻyxatini shakllantirish tartibi
3. Tashkil etilganidan boshlab bir yildan ortiq muddat davomida faoliyat olib borayotgan hamda shtatida kamida bir yillik soliq maslahatchisi stajiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari mavjud boʻlgan yoxud shartnoma asosida ularni jalb etgan holda faoliyat yuritayotgan soliq maslahatchilari va auditorlik tashkilotlari soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega tashkilotlar roʻyxatiga kiritiladi.
Soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlarining roʻyxatini yuritish va soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosalarni berish ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
4. Ushbu Nizomning 3-bandida koʻrsatilgan soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlari soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda ularga soliqlar boʻyicha xulosa beruvchi soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari sifatida roʻyxatga kiritilishini soʻrab Oʻzbekiston Soliq maslahatchilari palatasiga (keyingi oʻrinlarda — Palata) murojaat qiladi.
5. Murojaat tushgan kundan boshlab Palata uch ish kuni davomida roʻyxatga kiritishni soʻrab murojaat qilgan soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlarining mazkur Nizomning 3-bandida koʻrsatilgan talablarga muvofiqligini Soliq maslahatchilari reyestrida mavjud boʻlgan maʼlumotlar asosida oʻrganib chiqadi va soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkilotini roʻyxatga kiritish yoki roʻyxatga kiritishni rad etish toʻgʻrisida xulosa beradi.
6. Palata tomonidan:
soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlarini roʻyxatga kiritish toʻgʻrisida xulosa qabul qilinganda ushbu xulosa asosida ularning roʻyxati shakllantiriladi va soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari bu haqida xabardor qilinadi;
soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari ushbu Nizomning 3-bandida koʻrsatilgan talablarga muvofiq kelmaganda ularni roʻyxatga kiritishni rad etish toʻgʻrisida xulosa qabul qilinadi va u soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlariga mazkur Nizomning 5-bandida nazarda tutilgan muddatlarda taqdim etiladi.
7. Soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari roʻyxatga kiritishni rad etish toʻgʻrisida xulosada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda Palataga qayta murojaat etishlari mumkin.
Ushbu Nizomning 3-bandida belgilangan talablardan tashqari boshqa asoslarga koʻra soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlarini roʻyxatga kiritish rad etilishi taqiqlanadi.
8. Soliq qoʻmitasi Palata tomonidan yuritiladigan soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlari roʻyxati shakllantirilgandan soʻng uch ish kunida elektron shaklda onlayn tarzda yoki xat orqali olinishini taʼminlaydi.
Soliq qoʻmitasi Palata tomonidan taqdim etilgan roʻyxatni mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq tasdiqlangan shaklda uch ish kunida oʻzining rasmiy veb-saytiga joylashtiradi va muntazam ravishda yangilab boradi.
3-bob. Soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilishi mumkin boʻlgan soliq toʻlovchilarni aniqlash tartibi
9. Soliq qoʻmitasiga davlat xizmatlari markazlaridan belgilangan tartibda ixtiyoriy tugatish jarayonida turgan soliq toʻlovchilar haqida tushgan maʼlumotlar shu kunning oʻzida Soliq qoʻmitasi tomonidan dastur orqali oʻrganib chiqiladi va har oʻn kunlik maʼlumotlar umumlashtirilgan holda soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilishi mumkin boʻlgan soliq toʻlovchilar roʻyxati shakllantiriladi.
10. Yillik aylanmasi oxirgi uch yil ichida oʻn milliard soʻmdan oshmagan hamda soliq xavfi darajasi oʻrta boʻlgan soliq toʻlovchilar soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilishi mumkin boʻlgan soliq toʻlovchilar roʻyxatiga kiritiladi.
11. Soliq qoʻmitasi ixtiyoriy tugatilishi mumkin boʻlgan soliq toʻlovchilarning roʻyxati shakllantirganidan soʻng ikki ish kunida ularning shaxsiy kabinetiga roʻyxatga kiritilgan soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari bilan ixtiyoriy tugatilayotganda soliqlarga doir xulosa berish boʻyicha shartnoma tuzish orqali ixtiyoriy tugatish ishlarini amalga oshirish huquqi mavjudligi toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi.
Agar soliq toʻlovchida soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti mavjud boʻlmasa, xabar buyurtma xat bilan pochta xizmati orqali yuboriladi.
12. Soliq qoʻmitasi soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilishi mumkin boʻlgan soliq toʻlovchilarning roʻyxati shakllantirilgandan soʻng bir ish kunida ushbu roʻyxatni Palataga oʻzining rasmiy saytiga joylashtirish uchun elektron shaklda taqdim etadi. Mazkur roʻyxat Palata tomonidan har oʻn kunda toʻldirilib boriladi.
4-bob. Soliq maslahati boʻyicha xizmatlarni koʻrsatish va soliq toʻlovchi ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosani berish va eʼtirof etish tartibi
13. Soliq qoʻmitasidan soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilishi mumkinligi toʻgʻrisida xabarnoma olgan soliq toʻlovchilar ushbu huquqlardan foydalanish istagini bildirganda, xabarnoma olgan kundan boshlab oʻn ish kuni mobaynida oʻzlarining tashabbuslariga asosan roʻyxatga kiritilgan soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari bilan tuzilgan shartnoma asosida soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilishini amalga oshirish haqida oʻzlarining shaxsiy kabineti orqali Soliq qoʻmitasini xabardor qiladi.
Agar soliq toʻlovchida soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti mavjud boʻlmasa, xabar buyurtma xat bilan pochta xizmati orqali Soliq qoʻmitasiga yuboriladi.
14. Soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilishi mumkinligi toʻgʻrisida xabardor qilingan, ammo ushbu jarayon orqali tugatilish istagini bildirmagan soliq toʻlovchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tugatiladi.
15. Soliq toʻlovchi soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosa soliq organlari ushbu soliq toʻlovchini oxirgi soliq auditidan oʻtkazilgan sanadan boshlab (soliq auditi soliq toʻlovchi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sanadan boshlab amalga oshirilmagan boʻlsa, davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sanadan boshlab) tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganligi haqida roʻyxatdan oʻtkazgan organ xabardor qilingan sanagacha boʻlgan davr mobaynidagi moliya-xoʻjalik faoliyatini qamrab oladi, biroq ushbu davr uch yildan oshmasligi zarur.
16. Soliq toʻlovchi soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilish jarayonida roʻyxatga kiritilgan soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkiloti bilan tuzilgan shartnomaga asosan soliq maslahatchilari tashkilotiga yoki auditorlik tashkilotiga barcha zarur hujjatlarni, shuningdek, oxirgi uch yillik davr uchun bank hisobvaragʻidan koʻchirmani taqdim etadi.
Soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilish jarayonida roʻyxatga kiritilgan soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkiloti tomonidan soliq toʻlovchining yillik aylanmasi oxirgi uch yilning biror-bir yilida 10 mlrd soʻmdan oshganligi aniqlangan taqdirda, soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilish jarayoni toʻxtatiladi hamda shartnoma bekor qilinadi.
17. Soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilish natijalari yuzasidan roʻyxatga kiritilgan soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda teng kuchga ega boʻlgan mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq tasdiqlangan shaklda uch nusxada xulosa tuziladi va imzolanadi.
Xulosaning ikki nusxasi soliq toʻlovchiga (bir nusxasini Soliq qoʻmitasiga taqdim etish uchun) taqdim etiladi.
Soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkiloti soliqlarga doir xulosani elektron raqamli imzo yordamida soliq toʻlovchiga taqdim etishi, soliq toʻlovchi esa ushbu xulosani Soliq qoʻmitasiga oʻzining shaxsiy kabineti orqali taqdim etishi mumkin.
18. Roʻyxatga kiritilgan soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari tomonidan soliq toʻlovchilarga soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisidagi xulosa shartnoma tuzilgan kundan boshlab oʻttiz kundan kechiktirmay taqdim etilishi lozim.
19. Soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari tomonidan soliqlarga doir xulosa berilganidan boshlab besh ish kuni davomida soliq toʻlovchilar mazkur xulosani, unga oʻzining bank hisobvaragʻidan koʻchirma va summalar koʻrsatilgan hisobvaraq-fakturalar reyestrini ilova qilgan holda soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali Soliq qoʻmitasiga taqdim qiladi.
Agar soliq toʻlovchida soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti mavjud boʻlmasa, xulosa va unga ilova qilingan hujjatlar buyurtma xat bilan pochta xizmati orqali Soliq qoʻmitasiga yuboriladi.
20. Soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilayotgan soliq toʻlovchining soliq hisobotlaridagi maʼlumotlar va ixtiyoriy tugatilayotganda roʻyxatga kiritilgan soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari tomonidan berilgan soliqlarga doir xulosa oʻrtasida tafovut aniqlangan taqdirda, soliq toʻlovchilar besh ish kuni davomida mazkur tafovutlarni bartaraf etgan holda aniqlashtirilgan soliq hisobotlarini oʻzlari roʻyxatdan oʻtgan soliq organiga taqdim etishi lozim.
Ixtiyoriy tugatilayotgan soliq toʻlovchining soliq hisobotlaridagi maʼlumotlar va soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari maʼlumotlar oʻrtasida aniqlangan tafovutlarni soliq maslahatchilari tashkilotlarining yoki auditorlik tashkilotlarining tavsiyasiga koʻra xulosa bergunga qadar soliq toʻlovchilar tomonidan aniqlashtirilgan soliq hisobotlari taqdim etilishi mumkin.
Soliqlar boʻyicha aniqlangan tafovutlar (ijobiy yoki salbiy farq summasi) Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksida belgilangan tartibda hisob-kitob qilinadi.
Bunda, soliq organlari aniqlangan salbiy farq boʻyicha moliyaviy sanksiyalarni (penya bundan mustasno) va maʼmuriy jarimalarni qoʻllamaydilar.
21. Soliq toʻlovchilarning hisobotlari va soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari tomonidan berilgan xulosada aniqlangan tafovutlar (ijobiy va salbiy farq summalari) bartaraf etilgan taqdirda, Soliq qoʻmitasi tomonidan soliqlarga doir xulosa tan olinadi hamda soliq toʻlovchilar soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilgan deb hisoblanadi.
22. Soliq qoʻmitasi tomonidan soliqlarga doir xulosa tan olingan hamda soliq toʻlovchilar soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilgan deb hisoblanganda ularga nisbatan soliq organlari tomonidan soliq auditi oʻtkazilmaydi hamda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tugatish boʻyicha ishlar yakunlanadi.
Soliq toʻlovchi mazkur Nizomning 11-bandida belgilangan tartibda xabardor qilingan kundan keyin davlat organlari va tashkilotlar tomonidan soliq organlariga ularning maʼlumotlar bazasida mavjud boʻlmagan soliq toʻlovchining faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar taqdim etilganda soliq organi ixtiyoriy tugatilayotgan soliq toʻlovchining faoliyatini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda soliq auditidan oʻtkazishga haqli.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
23. Roʻyxatga kiritilgan soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari tomonidan soliqlarga doir berilgan xulosa doirasida ixtiyoriy tugatilayotgan soliq toʻlovchining soliq majburiyatlarini yashirishi yoki qasddan buzib koʻrsatilganligi holatlari soliq organlari tomonidan aniqlanganda, ular roʻyxatdan chiqariladi.
Bunda, soliq organlari tanlov asosida roʻyxatga kiritilgan soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari tomonidan soliqlarga doir berilgan xulosalarni tekshirib koʻrishga haqli va berilgan xulosalarda soliq toʻlovchining soliq majburiyatlari yashirib yoki qasddan buzib koʻrsatilganligi holatlari aniqlanganda soliq organlari soliqlarga doir berilgan xulosalarni haqiqiy emas deb topish toʻgʻrisida tegishliligi boʻyicha sudga murojaat qiladi.
Sud tomonidan soliq organlari soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlarining soliqlarga doir berilgan xulosalarini haqiqiy emas deb topish toʻgʻrisidagi murojaati qonun hujjatlarida belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi va hal etiladi.
24. Roʻyxatga kiritilgan soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari koʻrsatilgan xizmatlar davomida olingan maʼlumotlar hamda tuzilgan hisobotlarni soliq toʻlovchining roziligisiz soliq organlariga hamda boshqa shaxslarga maʼlum qilishga haqli emas.
25. Soliq toʻlovchi soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlarining xulosasidan norozi boʻlgan taqdirda hamda ular oʻrtasida yuzaga kelgan boshqa nizolar shartnomada va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
26. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlarining roʻyxatini yuritish va soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlarining roʻyxatini yuritish va soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosalarni berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlari Soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda ularga soliqlar boʻyicha xulosa beruvchi soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari sifatida roʻyxatga kiritilishini soʻrab Oʻzbekiston Soliq maslahatchilari palatasiga murojaat qiladi. Zarurat paydo boʻlganda 2-bosqich Oʻzbekiston Soliq maslahatchilari palatasi 1. Soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlarining Nizomda koʻrsatilgan talablarga muvofiqligini oʻrganib chiqadi. 2. Soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkilotini roʻyxatga kiritish yoki roʻyxatga kiritishni rad etish toʻgʻrisida xulosa beradi. 3 ish kuni mobaynida 3-bosqich Oʻzbekiston Soliq maslahatchilari palatasi 1. Soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlarini roʻyxatga kiritish toʻgʻrisida xulosa qabul qilinganda, ushbu xulosa asosida roʻyxatni shakllantiradi. 2. Soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlarini xabardor qiladi. 3 ish kuni mobaynida 4-bosqich Oʻzbekiston Soliq maslahatchilari palatasi 1. Soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari Nizomda koʻrsatilgan talablarga muvofiq kelmaganda, ularni roʻyxatga kiritishni rad etish toʻgʻrisida xulosa qabul qiladi. 2. Soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlarini bu haqida asoslangan xulosani taqdim etgan holda xabardor qiladi. 3 ish kuni mobaynida 5-bosqich Soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari Roʻyxatga kiritishni rad etish toʻgʻrisidagi xulosada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda Oʻzbekiston Soliq maslahatchilari palatasiga qayta murojaat etadi. Oʻz xohishiga koʻra 6-bosqich Soliq qoʻmitasi 1. Oʻzbekiston Soliq maslahatchilari palatasi tomonidan yuritiladigan roʻyxatni elektron shaklda onlayn tarzda yoki xat orqali oladi. 2. Soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytiga joylashtiradi va muntazam ravishda yangilab boradi. 3 ish kuni mobaynida 7-bosqich Soliq qoʻmitasi Yillik aylanmasi oxirgi uch yil ichida oʻn milliard soʻmdan oshmagan hamda soliq xavfi darajasi oʻrta boʻlgan soliq toʻlovchilar soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilishi mumkin boʻlgan soliq toʻlovchilar roʻyxati shakllantiriladi. Har 10 kunda 8-bosqich Soliq qoʻmitasi Ixtiyoriy tugatilishi mumkin boʻlgan soliq toʻlovchilar roʻyxati Palataga oʻzining rasmiy saytiga joylashtirish uchun elektron shaklda taqdim etadi. 1 ish kuni mobaynida 9-bosqich Oʻzbekiston Soliq maslahatchilari palatasi Ixtiyoriy tugatilishi mumkin boʻlgan soliq toʻlovchilar roʻyxatini oʻzining rasmiy saytiga joylashtiradi va toʻldirib boradi. Har 10 kunda 10-bosqich Soliq qoʻmitasi Ixtiyoriy tugatilishi mumkin boʻlgan soliq toʻlovchilarning shaxsiy kabinetiga (yoki buyurtma xat bilan pochta xizmati orqali) ixtiyoriy tugatilayotganda soliqlarga doir xulosa berish boʻyicha shartnoma tuzish huquqi mavjudligi toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi. 2 ish kuni mobaynida 11-bosqich Soliq toʻlovchi Soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilishi huquqlaridan foydalanish istagini bildirganda soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari bilan shartnoma tuzadi va Soliq qoʻmitasini xabardor qiladi. 10 ish kuni mobaynida 12-bosqich Soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlari 1. Soliq toʻlovchilarga soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisidagi xulosa berish xizmatini koʻrsatadi va xulosani taqdim etadi. 2. Soliq toʻlovchining yillik aylanmasi oxirgi uch yilning biror-bir yilida 10 mlrd soʻmdan oshganligi aniqlangan taqdirda, soliqlarga doir xulosa berish orqali ixtiyoriy tugatilish jarayoni toʻxtatiladi hamda shartnoma bekor qilinadi. Shartnoma tuzilgan kundan boshlab 30 kunda 13-bosqich Soliq toʻlovchi Soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlari tomonidan berilgan soliqlarga doir xulosani Soliq qoʻmitasiga taqdim qiladi. 5 ish kuni mobaynida 14-bosqich Soliq toʻlovchi Soliq hisobotlaridagi maʼlumotlar va soliqlarga doir xulosa oʻrtasida tafovut aniqlangan taqdirda, mazkur tafovutlarni bartaraf etgan holda aniqlashtirilgan soliq hisobotlarini soliq organiga taqdim etadi. 5 ish kuni mobaynida 15-bosqich Soliq toʻlovchi Soliqlar boʻyicha aniqlangan tafovutlar Soliq kodeksida belgilangan tartibda hisob-kitob qilinadi. Soliq kodeksida belgilangan tartibda 16-bosqich Soliq qoʻmitasi Tafovutlar bartaraf etilgan taqdirda, soliqlarga doir xulosa tan olinadi hamda soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilgan deb hisoblanadi hamda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tugatish boʻyicha ishlar yakunlanadi. Belgilangan muddatda 17-bosqich Soliq organlari Tanlov asosida soliqlarga doir berilgan xulosalarni tekshirib koʻrishga haqli va berilgan xulosalarda soliq toʻlovchining soliq majburiyatlarini yashirishi yoki qasddan buzib koʻrsatilganligi holatlari aniqlanganda, berilgan xulosalarni haqiqiy emas deb topish toʻgʻrisida tegishliligi boʻyicha sudga murojaat qiladi. Belgilangan muddatda
Soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlari roʻyxatini yuritish va soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlari
T/r Soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkilotining toʻliq nomi STIR Davlat roʻyxatidan oʻtgan sana Pochta manzili Telefon raqami
Soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlari hamda auditorlik tashkilotlari roʻyxatini yuritish va soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Soliq toʻlovchi ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir XULOSA Soliq toʻlovchi ____________________________________________________________________ boʻyicha (toʻliq nomi) (soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotining nomi, davlat roʻyxatdan oʻtganligi toʻgʻrisida maʼlumot, uning rekvizitlari) (soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotlarining roʻyxatiga kiritilganligi haqida maʼlumot (Soliq maslahatchilari palatasi veb-saytidagi roʻyxat raqami) (soliq maslahatchilari tashkilotlari yoki auditorlik tashkilotining rahbari va soliq maslahati boʻyicha xizmat koʻrsatgan soliq maslahatchisining F.I.O. va malaka sertifikati berilgan sanasi va raqami) (ixtiyoriy tugatilayotgan soliq toʻlovchining (mijoz) toʻliq nomi, STIR, manzili, rekvizitlari) (ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan sana/roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga ixtiyoriy toʻxtatish toʻgʻrisida ariza taqdim etilgan sana) (ixtiyoriy tugatilayotgan soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkiloti bilan soliq toʻlovchi tomonidan soliqlarga doir xulosa berish boʻyicha shartnoma tuzish huquqi mavjudligi toʻgʻrisida Soliq qoʻmitasi tomonidan xabarnoma yuborilgan sana) (soliq maslahati boʻyicha xizmatlar koʻrsatish uchun tuzilgan shartnoma haqida maʼlumot (raqam va sana) Xizmat koʻrsatilgan davrlar (kalendar yil(lar)) (soliq toʻlovchi haqida qisqacha maʼlumot (davlat roʻyxatidan oʻtgan sana), amalga oshirgan faoliyat turlari) (taʼsischilar va ustav fondi haqida maʼlumot) litsenziyalanadigan faoliyat turi haqida maʼlumot (nomi, raqami, sanasi) (xulosa berilgan davrda (yillar boʻyicha) toʻlangan soliq turlari, aylanma (tushum) miqdori) (aniqlangan tafovutlarning soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkiloti tavsiyasiga koʻra xizmat koʻrsatish jarayonida bartaraf etilishi toʻgʻrisida maʼlumot (agar bartaraf etilgan boʻlsa) Ixtiyoriy tugatilayotgan soliq toʻlovchiga koʻrsatilgan soliq maslahatini koʻrsatish natijasi quyidagicha: _________ yilgi faoliyati boʻyicha: soʻmda T/r Soliq turi Soliq toʻlovchi hisoboti boʻyicha Soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkilotining maʼlumoti boʻyicha Farqi
_________ yilgi faoliyati boʻyicha: soʻmda T/r Soliq turi Soliq toʻlovchi hisoboti boʻyicha Soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkilotining maʼlumoti boʻyicha Farqi _________ yilgi faoliyati boʻyicha: soʻmda T/r Soliq turi Soliq toʻlovchi hisoboti boʻyicha Soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkilotining maʼlumoti boʻyicha Farqi Tavsiyalar: (tafovut aniqlanganda, ularni bartaraf etish boʻyicha Soliq qoʻmitasiga yuboriladigan hujjatlar toʻgʻrisida maʼlumot va boshqa tavsiyalar) Soliq maslahatchilari tashkiloti yoki auditorlik tashkilotining rahbari __________________ F.I.O. __________ imzo Soliq maslahatchisi _____________________________ F.I.O. __________ imzo.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 2-noyabr,
664-son