📅 2021-yil 2-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 2-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 2 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 ноября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 November 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркировкалаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Республикада кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасини кенгайтириш ҳамда тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркировкалашни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, 2021 йил 1 декабрдан 2023 йил 1 октябрга қадар бўлган муддатда, синов тариқасида, кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди.
Бунда, тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу маҳсулотларни синов мобайнида акциз маркалари билан маркировка қилмаслик тартиби уларни давлат тилида маркировка қилиш ҳамда мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этишдан озод қилмайди.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра фильтрли ва фильтрсиз сигареталардан бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар (кейинги ўринларда — бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари) бўйича:
а) ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар:
2022 йил 1 сентябрга қадар ёки 2022 йил 1 сентябрдан кейин мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати юзага келган кундан бошлаб 7 календарь кун мобайнида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтади ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва (ёки) олиб кириладиган бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари номенклатураси тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
2022 йил 1 октябрдан бошлаб истеъмол ва гуруҳланган қадоқларга рақамли идентификациялаш воситаларини туширади, шунингдек, бошқа турдаги тамаки маҳсулотларини агрегациялашни таъминлайди ҳамда маркировкалаш ахборот тизимига маркировкаланганлиги ва агрегацияланганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади;
2023 йил 1 январга қадар маркировкаланмаган бошқа турдаги тамаки маҳсулотларининг қолдиқлари сотилишини (улгуржи савдога) ва (ёки) уларнинг учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича қолган қолдиқлари сотувдан чиқарилишини таъминлайди;
2023 йил 1 мартдан бошлаб бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимига киритилишини таъминлайди;
б) улгуржи савдо ташкилотлари:
2022 йил 1 ноябрга қадар ёки 2022 йил 1 ноябрдан кейин мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати пайдо бўлган кундан бошлаб 7 календарь кун мобайнида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтади;
2023 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарувчилардан ва импорт қилувчилардан сотиб олишга доир маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
2023 йил 1 февралдан бошлаб маркировкаланган бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари сотилиши тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
2023 йил 1 мартга қадар маркировкаланмаган бошқа турдаги тамаки маҳсулотларининг қолдиқлари сотилишини (чакана савдога) ва (ёки) уларнинг учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича қолган қолдиқлари сотувдан чиқарилишини таъминлайди;
2023 йил 1 июндан бошлаб бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
в) чакана савдо ташкилотлари:
2023 йил 1 февралга қадар ёки 2023 йил 1 февралдан кейин бошқа турдаги тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан боғлиқ фаолият амалга оширилиши зарурати пайдо бўлган кундан бошлаб 7 календарь кун мобайнида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтади;
2023 йил 1 мартдан бошлаб бошқа турдаги тамаки маҳсулотларининг улгуржи савдоси ташкилотларидан сотиб олишга доир маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
2023 йил 1 июндан бошлаб бошқа турдаги тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси бўйича маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
2023 йил 1 октябрга қадар маркировкаланмаган бошқа турдаги тамаки маҳсулотларининг қолдиқлари сотилишини (охирги истеъмолчига) ва (ёки) уларнинг учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича қолган қолдиқлари сотувдан чиқарилишини таъминлайди;
2023 йил 1 октябрдан бошлаб бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
г) 2022 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рақамли идентификациялаш воситаларини туширмасдан ҳамда рақамли идентификациялаш воситалари билан маркировкалаш тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига юбормасдан ишлаб чиқариш тақиқланади;
д) 2022 йил 1 октябрдан кейин ишлаб чиқарилганда (олиб кирилганда) уларнинг чакана савдосига фақат маркировкалаш ахборот тизимига маълумотларни киритиш шарти билан рухсат этилади;
е) 2022 йил 1 октябрга қадар ишлаб чиқарилганда (олиб кирилганда) уларнинг чакана савдосига 2023 йил 1 октябрга қадар рухсат этилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси:
синов мобайнида акциз маркалари билан маркировка қилинмаган кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари мажбурий рақамли маркировкалаш орқали тўлиқ ҳисобга олиниши давлат солиқ хизмати органлари томонидан давлат солиқ органлари ходимлари билан биргаликда назорат қилинишини таъминласин;
акциз маркалари билан маркировка қилинмаган кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотларининг импорт қилиниши, ишлаб чиқарилиши ва реализация қилиниши самарадорлигини таҳлил қилиб борсин;
синов даври якуни бўйича алкоголь ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркировкалаш тартибини бекор қилиш юзасидан 2023 йил 1 сентябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 665-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотларига ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисида» 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарорида :
а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши билан қўшилсин:
«Бунда, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган тамаки маҳсулотларидан фақат фильтрли ёки фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигариталар), биди, кретеклар мажбурий равишда акциз маркалари билан маркаланади».
б) 1-илованинг 2-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Бунда, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган тамаки маҳсулотларидан фақат фильтрли ёки фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигариталар), биди, кретеклар мажбурий равишда акциз маркалари билан маркаланади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарор билан тасдиқланган 3-иловада :
а) 3-бандда :
қуйидаги мазмундаги тўртинчи — олтинчи хатбошилар қўшилсин:
«в) бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари;
г) чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари;
д) никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар»;
тўртинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар:
а) тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ёки импорт қилиш билан шуғулланувчиларда тамаки маҳсулотларини фойдаланишга киритиш ва (ёки) фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар 2020 йил 31 декабрга қадар ёки 2020 йил 31 декабрдан кейин мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати юзага келган кундан бошлаб 7 календарь кун давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва (ёки) олиб кириладиган тамаки маҳсулотлари номенклатураси тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
а) 1 бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталарни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар 2022 йил 1 сентябрга қадар ёки 2022 йил 1 сентябрдан кейин мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати юзага келган кундан бошлаб 7 календарь кун давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва (ёки) олиб кириладиган тамаки маҳсулотлари номенклатураси тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
б) истеъмол ва гуруҳланган қадоқларга рақамли идентификациялаш воситалари туширилишини, шунингдек, тамаки маҳсулотларини агрегациялашни таъминлайди ва маркировкалаш ахборот тизимига:
фильтрли сигареталар — 2021 йил 1 январдан;
фильтрсиз сигареталар — 2021 йил 1 декабрдан;
бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар — 2022 йил 1 октябрдан бошлаб маркировкаланганлиги ва агрегацияланганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади;
в) маркировкаланган тамаки маҳсулотларининг сотилиши тўғрисидаги маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимига:
фильтрли сигареталар — 2022 йил 1 январдан;
фильтрсиз сигареталар — 2022 йил 1 февралдан;
бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар — 2023 йил 1 январдан бошлаб киритилишини таъминлайди;
г) маркировкаланмаган тамаки маҳсулотларининг қолдиқлари сотилишини (улгуржи савдога) ва (ёки) уларнинг учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича кўрсатилган қолдиқлари:
фильтрли сигареталар — 2021 йил 1 июлга қадар;
фильтрсиз сигареталар — 2022 йил 1 февралга қадар;
бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар — 2023 йил 1 январга қадар сотувдан чиқарилишини таъминлайди;
д) тамаки маҳсулотлари айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимига:
фильтрли сигареталар бўйича — 2021 йил 1 октябрдан;
фильтрсиз сигареталар бўйича — 2022 йил 1 мартдан,
бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар бўйича — 2023 йил 1 мартдан бошлаб киритилишини таъминлайди»;
в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Тамаки маҳсулотларини бевосита ишлаб чиқарувчилардан ва импорт қилувчилардан сотиб оладиган тамаки маҳсулотларининг улгуржи савдоси ташкилотлари:
а) тамаки маҳсулотларини бевосита ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан сотиб олиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи улгуржи савдо ташкилотлари 2021 йил 1 февралга қадар ёки 2021 йил 1 февралдан кейин мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати пайдо бўлган кундан бошлаб 7 календарь кун давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади;
а) 1 бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталарни бевосита ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан сотиб олиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи улгуржи савдо ташкилотлари 2022 йил 1 ноябрга қадар ёки 2022 йил 1 ноябрдан кейин мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати пайдо бўлган кундан бошлаб 7 календарь кун давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади;
б) ишлаб чиқарувчилардан ва импорт қилувчилардан сотиб олишга доир маълумотларни:
фильтрли сигареталар бўйича — 2021 йил 1 октябрдан;
фильтрсиз сигареталар бўйича — 2022 йил 1 мартдан;
бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар бўйича — 2023 йил 1 январдан бошлаб маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
в) маркировкаланган тамаки маҳсулотлари сотилиши тўғрисидаги маълумотларни:
фильтрли сигареталар бўйича — 2022 йил 1 январдан;
фильтрсиз сигареталар бўйича — 2022 йил 1 апрелдан;
бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар бўйича — 2023 йил 1 февралдан бошлаб маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
г) маркировкаланмаган тамаки маҳсулотларининг қолдиқлари сотилишини (чакана савдога) ва (ёки) уларнинг учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича кўрсатилган қолдиқларни:
фильтрли сигареталар бўйича — 2021 йил 1 октябрга қадар;
фильтрсиз сигареталар бўйича — 2022 йил 1 июнга қадар;
бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар бўйича — 2023 йил 1 мартга қадар сотувдан чиқарилишини таъминлайди;
д) маҳсулот айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни:
фильтрли сигареталар бўйича — 2021 йил 1 январдан;
фильтрсиз сигареталар бўйича — 2022 йил 1 июндан;
бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар бўйича — 2023 йил 1 июндан бошлаб маркировкалаш ахборот тизимига киритади»;
г) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7. Тамаки маҳсулотлари айланмасининг чакана савдосини амалга оширувчи иштирокчилар:
а) тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи тамаки маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси 2021 йил 31 мартга қадар ёки 2021 йил 31 мартдан кейин тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан боғлиқ фаолият амалга оширилиши зарурати пайдо бўлган кундан бошлаб 7 календарь кун давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади;
а) 1 бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар чакана савдоси билан шуғулланувчи тамаки маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси 2023 йил 1 февралга қадар ёки 2023 йил 1 февралдан кейин тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан боғлиқ фаолият амалга оширилиши зарурати пайдо бўлган кундан бошлаб 7 календарь кун давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади;
б) тамаки маҳсулотларининг улгуржи савдоси ташкилотларидан сотиб олишга доир маълумотларни:
фильтрли сигареталар бўйича — 2022 йил 1 январдан;
фильтрсиз сигареталар бўйича — 2022 йил 1 майдан;
бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар бўйича — 2023 йил 1 мартдан бошлаб маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
в) тамаки маҳсулотларининг:
2021 йил 1 апрелдан бошлаб фильтрли сигареталар;
2022 йил 1 июндан бошлаб фильтрсиз сигареталар;
2023 йил 1 июндан бошлаб бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар чакана савдоси бўйича маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
г) маркировкаланмаган тамаки маҳсулотларининг қолдиқлари сотилишини (охирги истеъмолчига) ва (ёки) уларнинг учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича кўрсатилган:
2022 йил 1 январга қадар фильтрли сигареталар;
2022 йил 1 декабрга қадар фильтрсиз сигареталар;
2023 йил 1 октябрга қадар бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар қолдиқлари сотувдан чиқарилишини таъминлайди;
д) тамаки маҳсулотлари:
2022 йил 1 январдан бошлаб фильтрли сигареталар;
2022 йил 1 декабрдан бошлаб фильтрсиз сигареталар;
2023 йил 1 октябрдан бошлаб бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади»;
д) қуйидаги таҳрирдаги 10 1 -банд қўшилсин:
«10 1 . Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталарни рақамли идентификациялаш воситаларини туширмасдан ҳамда тамаки маҳсулотларининг кўрсатилган турларини рақамли идентификациялаш воситалари билан маркировкалаш тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига юбормасдан 2022 йил 1 октябрдан бошлаб ишлаб чиқариш тақиқланади.
2022 йил 1 октябрдан кейин ишлаб чиқарилган (олиб кирилган) тамаки маҳсулотларининг кўрсатилган турларининг чакана савдосига фақат маркировкалаш ахборот тизимига уларнинг чакана савдоси тўғрисидаги маълумотларни узатиш шарти билан рухсат этилади.
2022 йил 1 октябрга қадар ишлаб чиқарилган (олиб кирилган) тамаки маҳсулотларининг кўрсатилган турлари чакана савдосига 2023 йил 1 октябрга қадар рухсат этилади»;
е) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«18. 1 (бир) ҳисобот даври (ойи) доирасида бутун ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотлари бўйича истеъмол ва гуруҳланган қадоқларни агрегациялашнинг ўртача самарадорлиги қуйидагиларни ташкил қилиши керак:
а) фильтрли сигареталар учун:
95 фоиздан кам бўлмаган — 2021 йил 1 майдан бошлаб;
99 фоиздан кам бўлмаган — 2021 йил 1 июлдан бошлаб;
б) фильтрсиз сигареталар учун:
95 фоиздан кам бўлмаган — 2022 йил 1 апрелдан бошлаб;
99 фоиздан кам бўлмаган — 2022 йил 1 июндан бошлаб;
в) бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар учун:
95 фоиздан кам бўлмаган — 2022 йил 1 декабрдан бошлаб;
99 фоиздан кам бўлмаган — 2023 йил 1 февралдан бошлаб.
Бунда, гуруҳланган қадоқ ичида агрегацияланадиган иккита истеъмол қадоғидан ва транспорт қадоғи ичида иккита гуруҳланган қадоқдан ошмаган ҳолда идентификациялаш коди тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаслигига рухсат этилади.
Ушбу ҳолатда агрегациялашни амалга оширувчи тамаки маҳсулотлари айланмасининг иштирокчиси агрегациялаш бошланган кундан 5 (беш) иш куни давомида истеъмол қадоқларини идентификациялаш кодлари ва (ёки) агрегациялашда маркировкалаш ахборот тизимига узатилмаган гуруҳланган қадоқларни идентификациялаш кодлари тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 2 ноябрь,
665-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Alkogol va tamaki mahsulotlarini aksiz markalari bilan markirovkalash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Respublikada koʻpiklanadigan va tabiiy vino mahsulotlarini ishlab chiqarish sohasini kengaytirish hamda tamaki mahsulotlarini aksiz markalari bilan markirovkalashni takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Belgilansinki, 2021-yil 1-dekabrdan 2023-yil 1-oktabrga qadar boʻlgan muddatda, sinov tariqasida, koʻpiklanadigan va tabiiy vino mahsulotlari aksiz markalari bilan markalanmaydi.
Bunda, tadbirkorlik subyektlari tomonidan ushbu mahsulotlarni sinov mobaynida aksiz markalari bilan markirovka qilmaslik tartibi ularni davlat tilida markirovka qilish hamda majburiy raqamli markirovkalash tartiblariga rioya etishdan ozod qilmaydi.
2. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga koʻra filtrli va filtrsiz sigaretalardan boshqa turdagi chekiladigan tamaki mahsulotlari, chekilmaydigan tamaki mahsulotlari, nikotinli tamakisiz snyuslar, tarkibida nikotin mavjud suyuqliklar va nikotinli elektron sigaretalar (keyingi oʻrinlarda — boshqa turdagi tamaki mahsulotlari) boʻyicha:
a) ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar:
2022-yil 1-sentabrga qadar yoki 2022-yil 1-sentabrdan keyin mazkur faoliyat amalga oshirilishi zarurati yuzaga kelgan kundan boshlab 7 kalendar kun mobaynida markirovkalash axborot tizimida roʻyxatdan oʻtadi va Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqariladigan va (yoki) olib kiriladigan boshqa turdagi tamaki mahsulotlari nomenklaturasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni markirovkalash axborot tizimiga kiritadi;
2022-yil 1-oktabrdan boshlab isteʼmol va guruhlangan qadoqlarga raqamli identifikatsiyalash vositalarini tushiradi, shuningdek, boshqa turdagi tamaki mahsulotlarini agregatsiyalashni taʼminlaydi hamda markirovkalash axborot tizimiga markirovkalanganligi va agregatsiyalanganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritadi;
2023-yil 1-yanvarga qadar markirovkalanmagan boshqa turdagi tamaki mahsulotlarining qoldiqlari sotilishini (ulgurji savdoga) va (yoki) ularning uchinchi shaxslarga sotilishi bilan bogʻliq boʻlmagan sabablar boʻyicha qolgan qoldiqlari sotuvdan chiqarilishini taʼminlaydi;
2023-yil 1-martdan boshlab boshqa turdagi tamaki mahsulotlari aylanmasi boʻyicha barcha harakatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar markirovkalash axborot tizimiga kiritilishini taʼminlaydi;
b) ulgurji savdo tashkilotlari:
2022-yil 1-noyabrga qadar yoki 2022-yil 1-noyabrdan keyin mazkur faoliyat amalga oshirilishi zarurati paydo boʻlgan kundan boshlab 7 kalendar kun mobaynida markirovkalash axborot tizimida roʻyxatdan oʻtadi;
2023-yil 1-yanvardan boshlab ishlab chiqaruvchilardan va import qiluvchilardan sotib olishga doir maʼlumotlarni markirovkalash axborot tizimiga kiritadi;
2023-yil 1-fevraldan boshlab markirovkalangan boshqa turdagi tamaki mahsulotlari sotilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni markirovkalash axborot tizimiga kiritadi;
2023-yil 1-martga qadar markirovkalanmagan boshqa turdagi tamaki mahsulotlarining qoldiqlari sotilishini (chakana savdoga) va (yoki) ularning uchinchi shaxslarga sotilishi bilan bogʻliq boʻlmagan sabablar boʻyicha qolgan qoldiqlari sotuvdan chiqarilishini taʼminlaydi;
2023-yil 1-iyundan boshlab boshqa turdagi tamaki mahsulotlari aylanmasi boʻyicha barcha harakatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni markirovkalash axborot tizimiga kiritadi;
v) chakana savdo tashkilotlari:
2023-yil 1-fevralga qadar yoki 2023-yil 1-fevraldan keyin boshqa turdagi tamaki mahsulotlarining chakana savdosi bilan bogʻliq faoliyat amalga oshirilishi zarurati paydo boʻlgan kundan boshlab 7 kalendar kun mobaynida markirovkalash axborot tizimida roʻyxatdan oʻtadi;
2023-yil 1-martdan boshlab boshqa turdagi tamaki mahsulotlarining ulgurji savdosi tashkilotlaridan sotib olishga doir maʼlumotlarni markirovkalash axborot tizimiga kiritadi;
2023-yil 1-iyundan boshlab boshqa turdagi tamaki mahsulotlarining chakana savdosi boʻyicha maʼlumotlarni markirovkalash axborot tizimiga kiritadi;
2023-yil 1-oktabrga qadar markirovkalanmagan boshqa turdagi tamaki mahsulotlarining qoldiqlari sotilishini (oxirgi isteʼmolchiga) va (yoki) ularning uchinchi shaxslarga sotilishi bilan bogʻliq boʻlmagan sabablar boʻyicha qolgan qoldiqlari sotuvdan chiqarilishini taʼminlaydi;
2023-yil 1-oktabrdan boshlab boshqa turdagi tamaki mahsulotlari aylanmasi boʻyicha barcha harakatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni markirovkalash axborot tizimiga kiritadi;
g) 2022-yil 1-oktabrdan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi hududida raqamli identifikatsiyalash vositalarini tushirmasdan hamda raqamli identifikatsiyalash vositalari bilan markirovkalash toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni markirovkalash axborot tizimiga yubormasdan ishlab chiqarish taqiqlanadi;
d) 2022-yil 1-oktabrdan keyin ishlab chiqarilganda (olib kirilganda) ularning chakana savdosiga faqat markirovkalash axborot tizimiga maʼlumotlarni kiritish sharti bilan ruxsat etiladi;
e) 2022-yil 1-oktabrga qadar ishlab chiqarilganda (olib kirilganda) ularning chakana savdosiga 2023-yil 1-oktabrga qadar ruxsat etiladi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va Davlat soliq qoʻmitasi:
sinov mobaynida aksiz markalari bilan markirovka qilinmagan koʻpiklanadigan va tabiiy vino mahsulotlari majburiy raqamli markirovkalash orqali toʻliq hisobga olinishi davlat soliq xizmati organlari tomonidan davlat soliq organlari xodimlari bilan birgalikda nazorat qilinishini taʼminlasin;
aksiz markalari bilan markirovka qilinmagan koʻpiklanadigan va tabiiy vino mahsulotlarining import qilinishi, ishlab chiqarilishi va realizatsiya qilinishi samaradorligini tahlil qilib borsin;
sinov davri yakuni boʻyicha alkogol va tamaki mahsulotlarini aksiz markalari bilan markirovkalash tartibini bekor qilish yuzasidan 2023-yil 1-sentabrga qadar Vazirlar Mahkamasiga asoslangan taklif kiritsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri T.A. Ishmetov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 2-noyabrdagi 665-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi hududida tamaki mahsulotlariga va spirtli ichimliklarga aksiz markalarini joriy etish tartibi toʻgʻrisida” 1996-yil 14-avgustdagi 285-son qarorida :
a) 2-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi bilan qoʻshilsin:
“Bunda, Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqariladigan va uning hududiga chetdan keltiriladigan tamaki mahsulotlaridan faqat filtrli yoki filtrsiz sigaretalar, papiroslar, sigarillalar (sigaritalar), bidi, kreteklar majburiy ravishda aksiz markalari bilan markalanadi”.
b) 1-ilovaning 2-bandiga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“Bunda, Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqariladigan va uning hududiga chetdan keltiriladigan tamaki mahsulotlaridan faqat filtrli yoki filtrsiz sigaretalar, papiroslar, sigarillalar (sigaritalar), bidi, kreteklar majburiy ravishda aksiz markalari bilan markalanadi”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Ayrim turdagi mahsulotlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimi bosqichma-bosqich joriy etilishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 31-dekabrdagi 833-son qaror bilan tasdiqlangan 3-ilovada :
a) 3-bandda :
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar qoʻshilsin:
“v) boshqa turdagi chekiladigan tamaki mahsulotlari;
g) chekilmaydigan tamaki mahsulotlari;
d) nikotinli tamakisiz snyus, tarkibida nikotin mavjud suyuqliklar va nikotinli elektron sigaretalar”;
toʻrtinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) 4-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“4. Tamaki mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar:
a) tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarish yoki import qilish bilan shugʻullanuvchilarda tamaki mahsulotlarini foydalanishga kiritish va (yoki) foydalanish bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshiruvchi ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar 2020-yil 31-dekabrga qadar yoki 2020-yil 31-dekabrdan keyin mazkur faoliyat amalga oshirilishi zarurati yuzaga kelgan kundan boshlab 7 kalendar kun davomida markirovkalash axborot tizimidan roʻyxatdan oʻtadi va Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqariladigan va (yoki) olib kiriladigan tamaki mahsulotlari nomenklaturasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni markirovkalash axborot tizimiga kiritadi;
a) 1 boshqa turdagi chekiladigan tamaki mahsulotlari, chekilmaydigan tamaki mahsulotlari, nikotinli tamakisiz snyuslar, tarkibida nikotin mavjud suyuqliklar va nikotinli elektron sigaretalarni ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar 2022-yil 1-sentabrga qadar yoki 2022-yil 1-sentabrdan keyin mazkur faoliyat amalga oshirilishi zarurati yuzaga kelgan kundan boshlab 7 kalendar kun davomida markirovkalash axborot tizimidan roʻyxatdan oʻtadi va Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqariladigan va (yoki) olib kiriladigan tamaki mahsulotlari nomenklaturasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni markirovkalash axborot tizimiga kiritadi;
b) isteʼmol va guruhlangan qadoqlarga raqamli identifikatsiyalash vositalari tushirilishini, shuningdek, tamaki mahsulotlarini agregatsiyalashni taʼminlaydi va markirovkalash axborot tizimiga:
filtrli sigaretalar — 2021-yil 1-yanvardan;
filtrsiz sigaretalar — 2021-yil 1-dekabrdan;
boshqa turdagi chekiladigan tamaki mahsulotlari, chekilmaydigan tamaki mahsulotlari, nikotinli tamakisiz snyuslar, tarkibida nikotin mavjud suyuqliklar va nikotinli elektron sigaretalar — 2022-yil 1-oktabrdan boshlab markirovkalanganligi va agregatsiyalanganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritadi;
v) markirovkalangan tamaki mahsulotlarining sotilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar markirovkalash axborot tizimiga:
filtrli sigaretalar — 2022-yil 1-yanvardan;
filtrsiz sigaretalar — 2022-yil 1-fevraldan;
boshqa turdagi chekiladigan tamaki mahsulotlari, chekilmaydigan tamaki mahsulotlari, nikotinli tamakisiz snyuslar, tarkibida nikotin mavjud suyuqliklar va nikotinli elektron sigaretalar — 2023-yil 1-yanvardan boshlab kiritilishini taʼminlaydi;
g) markirovkalanmagan tamaki mahsulotlarining qoldiqlari sotilishini (ulgurji savdoga) va (yoki) ularning uchinchi shaxslarga sotilishi bilan bogʻliq boʻlmagan sabablar boʻyicha koʻrsatilgan qoldiqlari:
filtrli sigaretalar — 2021-yil 1-iyulga qadar;
filtrsiz sigaretalar — 2022-yil 1-fevralga qadar;
boshqa turdagi chekiladigan tamaki mahsulotlari, chekilmaydigan tamaki mahsulotlari, nikotinli tamakisiz snyuslar, tarkibida nikotin mavjud suyuqliklar va nikotinli elektron sigaretalar — 2023-yil 1-yanvarga qadar sotuvdan chiqarilishini taʼminlaydi;
d) tamaki mahsulotlari aylanmasi boʻyicha barcha harakatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar markirovkalash axborot tizimiga:
filtrli sigaretalar boʻyicha — 2021-yil 1-oktabrdan;
filtrsiz sigaretalar boʻyicha — 2022-yil 1-martdan,
boshqa turdagi chekiladigan tamaki mahsulotlari, chekilmaydigan tamaki mahsulotlari, nikotinli tamakisiz snyuslar, tarkibida nikotin mavjud suyuqliklar va nikotinli elektron sigaretalar boʻyicha — 2023-yil 1-martdan boshlab kiritilishini taʼminlaydi”;
v) 6-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“6. Tamaki mahsulotlarini bevosita ishlab chiqaruvchilardan va import qiluvchilardan sotib oladigan tamaki mahsulotlarining ulgurji savdosi tashkilotlari:
a) tamaki mahsulotlarini bevosita ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilardan sotib olish bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshiruvchi ulgurji savdo tashkilotlari 2021-yil 1-fevralga qadar yoki 2021-yil 1-fevraldan keyin mazkur faoliyat amalga oshirilishi zarurati paydo boʻlgan kundan boshlab 7 kalendar kun davomida markirovkalash axborot tizimidan roʻyxatdan oʻtadi;
a) 1 boshqa turdagi chekiladigan tamaki mahsulotlari, chekilmaydigan tamaki mahsulotlari, nikotinli tamakisiz snyuslar, tarkibida nikotin mavjud suyuqliklar va nikotinli elektron sigaretalarni bevosita ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilardan sotib olish bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshiruvchi ulgurji savdo tashkilotlari 2022-yil 1-noyabrga qadar yoki 2022-yil 1-noyabrdan keyin mazkur faoliyat amalga oshirilishi zarurati paydo boʻlgan kundan boshlab 7 kalendar kun davomida markirovkalash axborot tizimidan roʻyxatdan oʻtadi;
b) ishlab chiqaruvchilardan va import qiluvchilardan sotib olishga doir maʼlumotlarni:
filtrli sigaretalar boʻyicha — 2021-yil 1-oktabrdan;
filtrsiz sigaretalar boʻyicha — 2022-yil 1-martdan;
boshqa turdagi chekiladigan tamaki mahsulotlari, chekilmaydigan tamaki mahsulotlari, nikotinli tamakisiz snyuslar, tarkibida nikotin mavjud suyuqliklar va nikotinli elektron sigaretalar boʻyicha — 2023-yil 1-yanvardan boshlab markirovkalash axborot tizimiga kiritadi;
v) markirovkalangan tamaki mahsulotlari sotilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni:
filtrli sigaretalar boʻyicha — 2022-yil 1-yanvardan;
filtrsiz sigaretalar boʻyicha — 2022-yil 1-apreldan;
boshqa turdagi chekiladigan tamaki mahsulotlari, chekilmaydigan tamaki mahsulotlari, nikotinli tamakisiz snyuslar, tarkibida nikotin mavjud suyuqliklar va nikotinli elektron sigaretalar boʻyicha — 2023-yil 1-fevraldan boshlab markirovkalash axborot tizimiga kiritadi;
g) markirovkalanmagan tamaki mahsulotlarining qoldiqlari sotilishini (chakana savdoga) va (yoki) ularning uchinchi shaxslarga sotilishi bilan bogʻliq boʻlmagan sabablar boʻyicha koʻrsatilgan qoldiqlarni:
filtrli sigaretalar boʻyicha — 2021-yil 1-oktabrga qadar;
filtrsiz sigaretalar boʻyicha — 2022-yil 1-iyunga qadar;
boshqa turdagi chekiladigan tamaki mahsulotlari, chekilmaydigan tamaki mahsulotlari, nikotinli tamakisiz snyuslar, tarkibida nikotin mavjud suyuqliklar va nikotinli elektron sigaretalar boʻyicha — 2023-yil 1-martga qadar sotuvdan chiqarilishini taʼminlaydi;
d) mahsulot aylanmasi boʻyicha barcha harakatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni:
filtrli sigaretalar boʻyicha — 2021-yil 1-yanvardan;
filtrsiz sigaretalar boʻyicha — 2022-yil 1-iyundan;
boshqa turdagi chekiladigan tamaki mahsulotlari, chekilmaydigan tamaki mahsulotlari, nikotinli tamakisiz snyuslar, tarkibida nikotin mavjud suyuqliklar va nikotinli elektron sigaretalar boʻyicha — 2023-yil 1-iyundan boshlab markirovkalash axborot tizimiga kiritadi”;
g) 7-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“7. Tamaki mahsulotlari aylanmasining chakana savdosini amalga oshiruvchi ishtirokchilar:
a) tamaki mahsulotlarining chakana savdosi bilan shugʻullanuvchi tamaki mahsulotlari aylanmasi ishtirokchisi 2021-yil 31-martga qadar yoki 2021-yil 31-martdan keyin tamaki mahsulotlarining chakana savdosi bilan bogʻliq faoliyat amalga oshirilishi zarurati paydo boʻlgan kundan boshlab 7 kalendar kun davomida markirovkalash axborot tizimidan roʻyxatdan oʻtadi;
a) 1 boshqa turdagi chekiladigan tamaki mahsulotlari, chekilmaydigan tamaki mahsulotlari, nikotinli tamakisiz snyuslar, tarkibida nikotin mavjud suyuqliklar va nikotinli elektron sigaretalar chakana savdosi bilan shugʻullanuvchi tamaki mahsulotlari aylanmasi ishtirokchisi 2023-yil 1-fevralga qadar yoki 2023-yil 1-fevraldan keyin tamaki mahsulotlarining chakana savdosi bilan bogʻliq faoliyat amalga oshirilishi zarurati paydo boʻlgan kundan boshlab 7 kalendar kun davomida markirovkalash axborot tizimidan roʻyxatdan oʻtadi;
b) tamaki mahsulotlarining ulgurji savdosi tashkilotlaridan sotib olishga doir maʼlumotlarni:
filtrli sigaretalar boʻyicha — 2022-yil 1-yanvardan;
filtrsiz sigaretalar boʻyicha — 2022-yil 1-maydan;
boshqa turdagi chekiladigan tamaki mahsulotlari, chekilmaydigan tamaki mahsulotlari, nikotinli tamakisiz snyuslar, tarkibida nikotin mavjud suyuqliklar va nikotinli elektron sigaretalar boʻyicha — 2023-yil 1-martdan boshlab markirovkalash axborot tizimiga kiritadi;
v) tamaki mahsulotlarining:
2021-yil 1-apreldan boshlab filtrli sigaretalar;
2022-yil 1-iyundan boshlab filtrsiz sigaretalar;
2023-yil 1-iyundan boshlab boshqa turdagi chekiladigan tamaki mahsulotlari, chekilmaydigan tamaki mahsulotlari, nikotinli tamakisiz snyuslar, tarkibida nikotin mavjud suyuqliklar va nikotinli elektron sigaretalar chakana savdosi boʻyicha maʼlumotlarni markirovkalash axborot tizimiga kiritadi;
g) markirovkalanmagan tamaki mahsulotlarining qoldiqlari sotilishini (oxirgi isteʼmolchiga) va (yoki) ularning uchinchi shaxslarga sotilishi bilan bogʻliq boʻlmagan sabablar boʻyicha koʻrsatilgan:
2022-yil 1-yanvarga qadar filtrli sigaretalar;
2022-yil 1-dekabrga qadar filtrsiz sigaretalar;
2023-yil 1-oktabrga qadar boshqa turdagi chekiladigan tamaki mahsulotlari, chekilmaydigan tamaki mahsulotlari, nikotinli tamakisiz snyuslar, tarkibida nikotin mavjud suyuqliklar va nikotinli elektron sigaretalar qoldiqlari sotuvdan chiqarilishini taʼminlaydi;
d) tamaki mahsulotlari:
2022-yil 1-yanvardan boshlab filtrli sigaretalar;
2022-yil 1-dekabrdan boshlab filtrsiz sigaretalar;
2023-yil 1-oktabrdan boshlab boshqa turdagi chekiladigan tamaki mahsulotlari, chekilmaydigan tamaki mahsulotlari, nikotinli tamakisiz snyuslar, tarkibida nikotin mavjud suyuqliklar va nikotinli elektron sigaretalar aylanmasi boʻyicha barcha harakatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni markirovkalash axborot tizimiga kiritadi”;
d) quyidagi tahrirdagi 10 1 -band qoʻshilsin:
“10 1 . Oʻzbekiston Respublikasi hududida boshqa turdagi chekiladigan tamaki mahsulotlari, chekilmaydigan tamaki mahsulotlari, nikotinli tamakisiz snyuslar, tarkibida nikotin mavjud suyuqliklar va nikotinli elektron sigaretalarni raqamli identifikatsiyalash vositalarini tushirmasdan hamda tamaki mahsulotlarining koʻrsatilgan turlarini raqamli identifikatsiyalash vositalari bilan markirovkalash toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni markirovkalash axborot tizimiga yubormasdan 2022-yil 1-oktabrdan boshlab ishlab chiqarish taqiqlanadi.
2022-yil 1-oktabrdan keyin ishlab chiqarilgan (olib kirilgan) tamaki mahsulotlarining koʻrsatilgan turlarining chakana savdosiga faqat markirovkalash axborot tizimiga ularning chakana savdosi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni uzatish sharti bilan ruxsat etiladi.
2022-yil 1-oktabrga qadar ishlab chiqarilgan (olib kirilgan) tamaki mahsulotlarining koʻrsatilgan turlari chakana savdosiga 2023-yil 1-oktabrga qadar ruxsat etiladi”;
e) 18-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“18. 1 (bir) hisobot davri (oyi) doirasida butun ishlab chiqarilgan tamaki mahsulotlari boʻyicha isteʼmol va guruhlangan qadoqlarni agregatsiyalashning oʻrtacha samaradorligi quyidagilarni tashkil qilishi kerak:
a) filtrli sigaretalar uchun:
95 foizdan kam boʻlmagan — 2021-yil 1-maydan boshlab;
99 foizdan kam boʻlmagan — 2021-yil 1-iyuldan boshlab;
b) filtrsiz sigaretalar uchun:
95 foizdan kam boʻlmagan — 2022-yil 1-apreldan boshlab;
99 foizdan kam boʻlmagan — 2022-yil 1-iyundan boshlab;
v) boshqa turdagi chekiladigan tamaki mahsulotlari, chekilmaydigan tamaki mahsulotlari, nikotinli tamakisiz snyuslar, tarkibida nikotin mavjud suyuqliklar va nikotinli elektron sigaretalar uchun:
95 foizdan kam boʻlmagan — 2022-yil 1-dekabrdan boshlab;
99 foizdan kam boʻlmagan — 2023-yil 1-fevraldan boshlab.
Bunda, guruhlangan qadoq ichida agregatsiyalanadigan ikkita isteʼmol qadogʻidan va transport qadogʻi ichida ikkita guruhlangan qadoqdan oshmagan holda identifikatsiyalash kodi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mavjud boʻlmasligiga ruxsat etiladi.
Ushbu holatda agregatsiyalashni amalga oshiruvchi tamaki mahsulotlari aylanmasining ishtirokchisi agregatsiyalash boshlangan kundan 5 (besh) ish kuni davomida isteʼmol qadoqlarini identifikatsiyalash kodlari va (yoki) agregatsiyalashda markirovkalash axborot tizimiga uzatilmagan guruhlangan qadoqlarni identifikatsiyalash kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni markirovkalash axborot tizimiga kiritadi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 2-noyabr,
665-son