📅 2021-yil 4-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 4-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 4 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 ноября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 November 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
ТАВСИЯНОМА БЛАНКАСИНИНГ НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
СХЕМАСИ
Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида» 2021 йил 22 июндаги ПҚ-5157-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда вазирликлар, идоралар ва йирик хўжалик бирлашмаларида олий маълумотли кадрлар улушини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2022 йил 1 майдан бошлаб кучга киритилсин:
камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларга суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириши учун тавсиянома берувчи вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхатини Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан ҳар йили 1 июлгача бўлган муддатда тасдиқлаш;
тегишли тавсияномага эга бўлган фуқароларни ҳар йили 20 июлдан 10 августгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг махсус электрон тизими орқали рўйхатдан ўтказиш;
олий таълим муассасаси қабул комиссияси раиси буйруғи билан ташкил этиладиган алоҳида суҳбат комиссияси томонидан ҳар йили 20 августдан 30 августгача бўлган муддатда тавсияномага эга бўлган абитуриентлар билан суҳбат ўтказиш;
суҳбат натижаларига кўра 100 баллик баҳолаш мезони бўйича 55 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларни олий таълим муассасаси ректорининг (директорининг) буйруғи билан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 ноябрдаги 675-сон қарорига ИЛОВА
Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига кириш имтиҳонларисиз, суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Бунда, ўқишга қабул қилиш тегишли иш берувчи вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг тавсияномаси асосида камида беш йил иш стажига эга бўлган ходимлар (кейинги ўринларда — тавсияномага эга бўлган абитуриентлар) ҳисобидан, кейинчалик ушбу тизимда беш йил ишлаб бериш шарти билан иш фаолиятига мос бўлган бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат натижаларига асосан амалга оширилади.
Мазкур Низом олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларга сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириши учун мазкур Низомга 1-иловада келтирилган намунавий шаклга мувофиқ тавсиянома берувчи вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхати ҳамда тавсияномага эга бўлган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ҳар йили 1 июлгача Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) томонидан тасдиқланади ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.
3. Тавсияномалар Давлат комиссияси томонидан рўйхати тасдиқланган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг биринчи раҳбари томонидан, биринчи раҳбар лавозими вакант бўлганда ва/ёки унинг вазифаларини бажариш бошқа шахсга юклатилганда эса — ушбу раҳбар томонидан берилади.
Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари ҳар бир ўқув йили учун марказий ва ҳудудий тузилмалари ҳамда тизим ташкилотларидан 100 нафаргача талабгорга тавсиянома бериши мумкин.
Камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларга сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириши учун вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари томонидан бериладиган тавсияномалар (кейинги ўринларда — тавсияномалар) фақатгина берилган ўқув йили учун амал қилади.
4. Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш мазкур Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш
5. Тавсияномага эга бўлган абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш ҳар йили 20 июлдан 10 августгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази) махсус электрон тизими орқали амалга оширилади.
Бунда:
Давлат тест маркази томонидан тавсиянома бериш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларига махсус электрон тизимга кириш бўйича логин ва пароллар берилади;
тавсиянома бериш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари томонидан Давлат тест марказининг махсус электрон тизимига тавсияномага эга бўлган ходимларнинг шахсий маълумотлари киритилади.
6. Рўйхатдан ўтган тавсияномага эга бўлган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар Давлат тест маркази томонидан ҳар йили 15 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги орқали тегишли олий таълим муассасаларига етказилади.
3-боб. Суҳбат жараёнини ўтказиш
7. Олий таълим муассасаси қабул комиссияси раиси томонидан тавсияномага эга бўлган абитуриентлар билан суҳбат ўтказиш бўйича алоҳида Суҳбат комиссияси ташкил этилади.
Суҳбат комиссияси 7 нафардан кам бўлмаган таркибда тузилади ва унинг таркибига соҳа бўйича юқори малакали профессор-ўқитувчилар, соҳа мутахассислари ҳамда иш берувчи ташкилотлар ва олий таълим муассасаси бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралардан вакиллар киритилади.
8. Суҳбат комиссияси томонидан тавсияномага эга бўлган абитуриентнинг иш фаолияти у ҳужжат топширган бакалавриат таълим йўналишига мос келиши имтиҳон бошланишидан 10 кун аввал аниқланади.
Тавсияномага эга бўлган абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналиши унинг иш фаолиятига мос эмас деб топилган тақдирда, у имтиҳонга қўйилмайди ва олий таълим муассасаси бу ҳақда иш берувчини хабардор қилади.
Бунда:
абитурентнинг аризасига мувофиқ тавсиянома берган вазирлик, идора ёки йирик хўжалик бирлашмасининг мурожаати асосида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ходимнинг иш фаолиятига мос бакалавриат таълим йўналиши бўйича суҳбат жараёнида иштирок этишга рухсат берилади;
бакалавриат таълим йўналишини ўзгартиришга рухсат берилган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг мурожаатига асосан Давлат тест маркази томонидан махсус электрон тизимга киритилади.
9. Тавсияномага эга бўлган абитуриентлар билан суҳбат жараёни тўлиқ видеокузатув остида ўтказилади ва жараёнлар кузатувчилар учун ажратилган алоҳида кутиш жойига онлайн трансляция қилиб борилади.
Суҳбат жараёни тўлиқ видеокузатув остида ўтказилиши ва видеоёзувларнинг камида уч йил олий таълим муассасасида сақланишини таъминлаш масъулияти шахсан олий таълим муассасаси ректори (директори) зиммасига юкланади.
10. Суҳбат жараёни ҳар йили 20 августдан 30 августгача, олий таълим муассасаси томонидан белгиланган муддатда, Суҳбат комиссияси таркибининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ўтказилади.
Суҳбат ўтказиш дастури олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилади ва олий таълим муассасаси кенгаши қарори билан тасдиқланади.
Суҳбат ўтказиш жадвали олий таълим муассасаси расмий веб-сайтида суҳбат ўтказилишидан камида 5 кун аввал жойлаштирилади.
Суҳбат жараёнига жамоатчилик вакиллари ҳам холис кузатувчи сифатида жалб этилиши мумкин.
11. Узрли сабабларга кўра (соғлиғининг ҳолатига кўра, белгиланган шаклдаги тиббий хулоса асосида) суҳбатга келмаган абитуриентлар учун такрорий суҳбат муддати олий таълим муассасаси томонидан белгиланади ҳамда олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтида такрорий суҳбат ўтказилишидан камида 5 кун аввал эълон қилинади.
12. Суҳбат жараёнида абитуриентларнинг ҳар бирига қуйидаги мавзулар бўйича биттадан жами тўртта савол берилади:
мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти;
белгиланган бакалавриат таълим йўналишини танлашдан асосий мақсад;
белгиланган бакалавриат таълим йўналишига мос меҳнат фаолияти давомида эришган ютуқ ва натижалари;
белгиланган бакалавриат таълим йўналиши соҳасида билим ва касбий кўникмаларнинг мавжудлиги.
Ҳар бир саволга 25 баллдан ажратилиб, жами тўплаш мумкин бўлган энг юқори балл 100 баллни ташкил этади.
13. Саволлар олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан ишлаб чиқилиб, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
14. Муайян таълим йўналиши (гуруҳ) бўйича суҳбат жараёни якунлангач, Суҳбат комиссияси аъзолари томонидан қўйилган баллар ҳисоблаб чиқилади ва Суҳбат комиссияси томонидан тасдиқланадиган қайдномага киритиб борилади.
Суҳбат комиссияси томонидан тасдиқланган қайдномага асосан Суҳбат комиссиясининг иштирок этган аъзолари томонидан қўйилган балларнинг ўртачаси 55 баллдан юқори бўлганда абитуриент суҳбатдан ўтган ҳисобланади.
Муайян таълим йўналиши (гуруҳ) бўйича ўтказилган суҳбат натижаларига кўра суҳбатдан ўтганлар рўйхати шу куннинг ўзида абитуриентларга ўқиб эшиттирилади.
15. Олий таълим муассасасида суҳбатлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун апелляция комиссияси ташкил этилади.
Апелляция шикоятлари суҳбат натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида қабул қилинади ва апелляция комиссияси томонидан мурожаат қилганларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда бир кундан уч кунгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Апелляция комиссияси таркибига қабул комиссияси фаолиятида иштирок этмаган олий таълим муассасаси ходимлари орасидан комиссия раиси ва тўрт нафар аъзо киритилади.
Абитуриент апелляцияни кўриб чиқишда иштирок этиши мумкин.
Апелляция комиссияси абитуриентнинг апелляциясини кўриб чиқиб, унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилади ҳамда унинг қабул комиссияси ва абитуриентга етказилишини таъминлайди.
16. Суҳбат натижаларига кўра талабаликка тавсия этилганлар тўғрисидаги маълумотлар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан бўйсунуви бўйича вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмасига тақдим этилади.
17. Суҳбат комиссиясининг суҳбат натижаларини қайд этиш ҳамда суҳбатнинг якуний натижаларини қайд этиш варақлари уч йил олий таълим муассасасида сақланади.
4-боб. Тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилиш
18. Суҳбат комиссияси томонидан тасдиқланган қайдномага асосан ўтиш балидан юқори балл тўплаган абитуриентлар олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан талабаликка тавсия этилади.
19. Талабаликка тавсия этилганларнинг умумий рўйхати суҳбат жараёни тўлиқ якунлангандан сўнг бир кун муддатда олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва шу кундан бошлаб уларга белгиланган намунадаги тўлов-контракт бланкалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан берилади.
20. Талабаликка тавсия этилганлар олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
талабанинг ишлаб турган жойи бўйсунувчи вазирлик, идора ёки йирик хўжалик бирлашмасидан белгиланган шаклдаги тавсиянома;
талабанинг ишлаб турган жойи бўйсунувчи вазирлик, идора ёки йирик хўжалик бирлашмаси томонидан талабанинг бутун ўқиш даври учун тўлов-контракт маблағларини ўз вақтида тўлаб бериш бўйича кафолат хати.
21. Талабаликка тавсия этилганлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт асосидаги тўлов ҳар йили шартнома шартларида кўрсатилган муддатларда ходим ишлаётган вазирлик, идора, йирик хўжалик бирлашмаси ёки уларнинг тизимидаги ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Ходими талабаликка тавсия этилган ёки қабул қилинган бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган вазирлик, идора ёки уларнинг тизимидаги ташкилотлар томонидан тўловни амалга ошириш имконияти бўлмаган ҳолатларда, истисно тариқасида, Давлат комиссияси томонидан уларнинг ўқиши учун тўлов-контракт маблағлари тўлов манбаи ва бошқа шартлар бўйича вазирлик, идора ёки улар тизимидаги ташкилотларнинг ходим билан келишилган шартномасига мувофиқ белгиланган шаклда амалга оширилишига рухсат берилиши мумкин.
Шартнома шартлари, томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, уларни амалга ошириш тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
22. Олий таълим муассасаси қабул комиссиясига тегишли ҳужжатлар тақдим этилиб, табақалаштирилган тўлов-контракт шартлари бажарилгандан сўнг олий таълим муассасаси ректорининг (директорининг) абитуриентни талабаликка қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи расмийлаштирилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
23. Ушбу тоифадаги талабалар тавсиянома берилган ташкилот билан меҳнат шартномасини ташкилот ёки ўз ташаббуси билан бекор қилган тақдирда, тавсиянома берган ташкилот томонидан олий таълим муассасасига бу борада билдирги юборилади.
Тавсиянома берган ташкилот томонидан юборилган билдирги олий таълим муассасаси ректорининг (директорининг) ушбу талабани талабалар сафидан четлатиш тўғрисидаги буйруғини расмийлаштириш учун асос бўлади ва унинг ўқишини қайта тиклашга рухсат этилмайди.
Ташкилот тугатилган ёки қайта ташкил этилган тақдирда, у томонидан берилган тавсиянома асосида олий таълим муассасасида таҳсил олаётган талаба унинг ўқиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини ўз ҳисобидан тўлаб ўқишини давом эттириши мумкин.
24. Тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинган талабаларнинг ўқишини кўчиришга рухсат этилмайди.
25. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
ТАВСИЯНОМА № AA 000000 ______________ йилда туғилган, ____________ йилдан буён ____________________________________да (ташкилот номи) ___________________________ лавозимида ишловчи фуқаро _______________________________________га (фамилияси, исми, отасининг исми) ____________________________________ ____________________________________________ йўналишига (ОТМ номи) (таълим йўналиши номи) ўқишга топшириш учун берилди. Ушбу тавсиянома фуқаро ______________________________________га (_________________________) (фамилияси, исми, отасининг исми) (паспорт серияси ва рақами) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон ҳамда 2021 йил 22 июндаги ПҚ-5157-сон қарорларига мувофиқ олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун берилди. Тавсиянома __________________________________________________________________ раҳбарининг (вазирлик, идора, йирик хўжалик бирлашмаси номи) 20___ йил «_____»_________________даги ______________-сон буйруғига асосан берилди. М.Ў. _______________________________________________________________________________ (вазирлик, идора, йирик хўжалик бирлашмаси раҳбарининг лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми) 20____ йил «_____»______________
Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишни ташкил этиш
Босқич Масъуллар Тадбирлар Муддатлар I. Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 1-босқич Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси Камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларга сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириши учун тавсиянома берувчи вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхатини ва табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорларини тасдиқлаш. Ҳар йили 1 июлгача 2-босқич Давлат тест маркази Махсус электрон тизими орқали тавсияномага эга бўлган абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш учун тавсиянома бериш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларига махсус электрон тизимга кириш бўйича логин ва пароллар бериш. Ҳар йили 20 июлдан 10 августгача 3-босқич Тавсиянома бериш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари Давлат тест марказининг махсус электрон тизимига тавсияномага эга бўлган ходимларнинг шахсий маълумотларини киритиш. Ҳар йили 20 июлдан 10 августгача 4-босқич Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Рўйхатдан ўтган тавсияномага эга бўлган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги орқали тегишли олий таълим муассасаларига етказиш. Ҳар йили 15 августгача II. Суҳбат жараёнини ўтказиш ва талабаликка қабул қилиш 5-босқич Олий таълим муассасаси қабул комиссияси Олий таълим муассасаси қабул комиссияси раиси томонидан тавсияномага эга бўлган абитуриентлар билан суҳбат ўтказиш бўйича 7 нафардан кам бўлмаган таркибда алоҳида Суҳбат комиссиясини ташкил этиш. Ҳар йили 15 августгача 6-босқич Олий таълим муассасаси суҳбат комиссияси Суҳбат жараёнини ўтказиш. Ҳар йили 20 августдан 30 августгача 7-босқич Олий таълим муассасаси қабул комиссияси Ўтказилган суҳбат натижаларига кўра суҳбатдан ўтганлар рўйхатини шу куннинг ўзида абитуриентларга ўқиб эшиттириш. Суҳбат ўтказилган куни 8-босқич Олий таълим муассасаси ректори (директори) Суҳбат натижаларига кўра талабаликка тавсия этилганлар тўғрисидаги маълумотларни бўйсунуви бўйича вазирлик, идора, йирик хўжалик бирлашмасига тақдим этиш. Натижалар эълон қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда 9-босқич Олий таълим муассасаси қабул комиссияси Талабаликка тавсия этилганларнинг умумий рўйхатини олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтида эълон қилиш ҳамда уларга белгиланган намунадаги тўлов-контракт бланкаларини бериш. Суҳбат жараёни тўлиқ якунлангандан сўнг бир кун муддатдан бошлаб 10-босқич Олий таълим муассасаси ректори (директори) Олий таълим муассасаси ректорининг (директорининг) абитуриентни талабаликка қабул қилиш тўғрисидаги буйруғини расмийлаштириш. Тегишли ҳужжатлар тақдим этилиб, табақалаштирилган тўлов-контракт шартлари бажарилгандан сўнг
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 4 ноябрь,
675-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
TAVSIYANOMA BLANKASINING NAMUNAVIY SHAKLI
SXEMASI
Iqtisodiyot tarmoqlarida kamida besh yil ish stajiga ega boʻlgan fuqarolarni sirtqi va kechki taʼlim shakliga suhbat natijalariga koʻra tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2021/2022 oʻquv yilida Oʻzbekiston Respublikasining oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilishning davlat buyurtmasi parametrlari toʻgʻrisida” 2021-yil 22-iyundagi PQ-5157-son qarori ijrosini taʼminlash hamda vazirliklar, idoralar va yirik xoʻjalik birlashmalarida oliy maʼlumotli kadrlar ulushini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Iqtisodiyot tarmoqlarida kamida besh yil ish stajiga ega boʻlgan fuqarolarni sirtqi va kechki taʼlim shakliga suhbat natijalariga koʻra tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin va 2022-yil 1-maydan boshlab kuchga kiritilsin:
kamida besh yil ish stajiga ega boʻlgan fuqarolarga suhbat natijalariga koʻra tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga kirishi uchun tavsiyanoma beruvchi vazirlik, idora va yirik xoʻjalik birlashmalari roʻyxatini Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi tomonidan har yili 1-iyulgacha boʻlgan muddatda tasdiqlash;
tegishli tavsiyanomaga ega boʻlgan fuqarolarni har yili 20-iyuldan 10-avgustgacha boʻlgan muddatda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazining maxsus elektron tizimi orqali roʻyxatdan oʻtkazish;
oliy taʼlim muassasasi qabul komissiyasi raisi buyrugʻi bilan tashkil etiladigan alohida suhbat komissiyasi tomonidan har yili 20-avgustdan 30-avgustgacha boʻlgan muddatda tavsiyanomaga ega boʻlgan abituriyentlar bilan suhbat oʻtkazish;
suhbat natijalariga koʻra 100 ballik baholash mezoni boʻyicha 55 ball va undan yuqori ball toʻplagan abituriyentlarni oliy taʼlim muassasasi rektorining (direktorining) buyrugʻi bilan tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida talabalikka tavsiya etish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev hamda Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A.X. Toshkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-noyabrdagi 675-son qaroriga ILOVA
Iqtisodiyot tarmoqlarida kamida besh yil ish stajiga ega boʻlgan fuqarolarni sirtqi va kechki taʼlim shakliga suhbat natijalariga koʻra tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom iqtisodiyot tarmoqlarida kamida besh yil ish stajiga ega boʻlgan fuqarolarni sirtqi va kechki taʼlim shakliga kirish imtihonlarisiz, suhbat natijalariga koʻra tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilish tartibini belgilaydi.
Bunda, oʻqishga qabul qilish tegishli ish beruvchi vazirlik, idora va yirik xoʻjalik birlashmalarining tavsiyanomasi asosida kamida besh yil ish stajiga ega boʻlgan xodimlar (keyingi oʻrinlarda — tavsiyanomaga ega boʻlgan abituriyentlar) hisobidan, keyinchalik ushbu tizimda besh yil ishlab berish sharti bilan ish faoliyatiga mos boʻlgan bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga suhbat natijalariga asosan amalga oshiriladi.
Mazkur Nizom oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga, Oʻzbekistonda faoliyat olib borayotgan xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlari hamda ularning filiallariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2. Kamida besh yil ish stajiga ega boʻlgan fuqarolarga sirtqi va kechki taʼlim shakliga suhbat natijalariga koʻra tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga kirishi uchun mazkur Nizomga 1-ilovada keltirilgan namunaviy shaklga muvofiq tavsiyanoma beruvchi vazirlik, idora va yirik xoʻjalik birlashmalari roʻyxati hamda tavsiyanomaga ega boʻlgan abituriyentlar uchun tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt miqdorlari har yili 1-iyulgacha Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Davlat komissiyasi) tomonidan tasdiqlanadi hamda ommaviy axborot vositalari orqali eʼlon qilinadi.
3. Tavsiyanomalar Davlat komissiyasi tomonidan roʻyxati tasdiqlangan vazirlik, idora va yirik xoʻjalik birlashmalarining birinchi rahbari tomonidan, birinchi rahbar lavozimi vakant boʻlganda va/yoki uning vazifalarini bajarish boshqa shaxsga yuklatilganda esa — ushbu rahbar tomonidan beriladi.
Vazirlik, idora va yirik xoʻjalik birlashmalari har bir oʻquv yili uchun markaziy va hududiy tuzilmalari hamda tizim tashkilotlaridan 100 nafargacha talabgorga tavsiyanoma berishi mumkin.
Kamida besh yil ish stajiga ega boʻlgan fuqarolarga sirtqi va kechki taʼlim shakliga suhbat natijalariga koʻra tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga kirishi uchun vazirlik, idora va yirik xoʻjalik birlashmalari tomonidan beriladigan tavsiyanomalar (keyingi oʻrinlarda — tavsiyanomalar) faqatgina berilgan oʻquv yili uchun amal qiladi.
4. Iqtisodiyot tarmoqlarida kamida besh yil ish stajiga ega boʻlgan fuqarolarni sirtqi va kechki taʼlim shakliga suhbat natijalariga koʻra tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilish mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Abituriyentlarni roʻyxatdan oʻtkazish
5. Tavsiyanomaga ega boʻlgan abituriyentlarni roʻyxatdan oʻtkazish har yili 20-iyuldan 10-avgustgacha boʻlgan muddatda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazining (keyingi oʻrinlarda — Davlat test markazi) maxsus elektron tizimi orqali amalga oshiriladi.
Bunda:
Davlat test markazi tomonidan tavsiyanoma berish huquqiga ega boʻlgan vazirlik, idora va yirik xoʻjalik birlashmalariga maxsus elektron tizimga kirish boʻyicha login va parollar beriladi;
tavsiyanoma berish huquqiga ega boʻlgan vazirlik, idora va yirik xoʻjalik birlashmalari tomonidan Davlat test markazining maxsus elektron tizimiga tavsiyanomaga ega boʻlgan xodimlarning shaxsiy maʼlumotlari kiritiladi.
6. Roʻyxatdan oʻtgan tavsiyanomaga ega boʻlgan abituriyentlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Davlat test markazi tomonidan har yili 15-avgustga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi orqali tegishli oliy taʼlim muassasalariga yetkaziladi.
3-bob. Suhbat jarayonini oʻtkazish
7. Oliy taʼlim muassasasi qabul komissiyasi raisi tomonidan tavsiyanomaga ega boʻlgan abituriyentlar bilan suhbat oʻtkazish boʻyicha alohida Suhbat komissiyasi tashkil etiladi.
Suhbat komissiyasi 7 nafardan kam boʻlmagan tarkibda tuziladi va uning tarkibiga soha boʻyicha yuqori malakali professor-oʻqituvchilar, soha mutaxassislari hamda ish beruvchi tashkilotlar va oliy taʼlim muassasasi boʻysunuvi boʻyicha vazirlik va idoralardan vakillar kiritiladi.
8. Suhbat komissiyasi tomonidan tavsiyanomaga ega boʻlgan abituriyentning ish faoliyati u hujjat topshirgan bakalavriat taʼlim yoʻnalishiga mos kelishi imtihon boshlanishidan 10 kun avval aniqlanadi.
Tavsiyanomaga ega boʻlgan abituriyent tanlagan bakalavriat taʼlim yoʻnalishi uning ish faoliyatiga mos emas deb topilgan taqdirda, u imtihonga qoʻyilmaydi va oliy taʼlim muassasasi bu haqda ish beruvchini xabardor qiladi.
Bunda:
abiturentning arizasiga muvofiq tavsiyanoma bergan vazirlik, idora yoki yirik xoʻjalik birlashmasining murojaati asosida Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tomonidan xodimning ish faoliyatiga mos bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha suhbat jarayonida ishtirok etishga ruxsat beriladi;
bakalavriat taʼlim yoʻnalishini oʻzgartirishga ruxsat berilgan abituriyentlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining murojaatiga asosan Davlat test markazi tomonidan maxsus elektron tizimga kiritiladi.
9. Tavsiyanomaga ega boʻlgan abituriyentlar bilan suhbat jarayoni toʻliq videokuzatuv ostida oʻtkaziladi va jarayonlar kuzatuvchilar uchun ajratilgan alohida kutish joyiga onlayn translyatsiya qilib boriladi.
Suhbat jarayoni toʻliq videokuzatuv ostida oʻtkazilishi va videoyozuvlarning kamida uch yil oliy taʼlim muassasasida saqlanishini taʼminlash masʼuliyati shaxsan oliy taʼlim muassasasi rektori (direktori) zimmasiga yuklanadi.
10. Suhbat jarayoni har yili 20-avgustdan 30-avgustgacha, oliy taʼlim muassasasi tomonidan belgilangan muddatda, Suhbat komissiyasi tarkibining kamida uchdan ikki qismi ishtirok etgan taqdirda oʻtkaziladi.
Suhbat oʻtkazish dasturi oliy taʼlim muassasasi tomonidan ishlab chiqiladi va oliy taʼlim muassasasi kengashi qarori bilan tasdiqlanadi.
Suhbat oʻtkazish jadvali oliy taʼlim muassasasi rasmiy veb-saytida suhbat oʻtkazilishidan kamida 5 kun avval joylashtiriladi.
Suhbat jarayoniga jamoatchilik vakillari ham xolis kuzatuvchi sifatida jalb etilishi mumkin.
11. Uzrli sabablarga koʻra (sogʻligʻining holatiga koʻra, belgilangan shakldagi tibbiy xulosa asosida) suhbatga kelmagan abituriyentlar uchun takroriy suhbat muddati oliy taʼlim muassasasi tomonidan belgilanadi hamda oliy taʼlim muassasasining rasmiy veb-saytida takroriy suhbat oʻtkazilishidan kamida 5 kun avval eʼlon qilinadi.
12. Suhbat jarayonida abituriyentlarning har biriga quyidagi mavzular boʻyicha bittadan jami toʻrtta savol beriladi:
mamlakatda amalga oshirilayotgan keng qamrovli islohotlarning mohiyati va ahamiyati;
belgilangan bakalavriat taʼlim yoʻnalishini tanlashdan asosiy maqsad;
belgilangan bakalavriat taʼlim yoʻnalishiga mos mehnat faoliyati davomida erishgan yutuq va natijalari;
belgilangan bakalavriat taʼlim yoʻnalishi sohasida bilim va kasbiy koʻnikmalarning mavjudligi.
Har bir savolga 25 balldan ajratilib, jami toʻplash mumkin boʻlgan eng yuqori ball 100 ballni tashkil etadi.
13. Savollar oliy taʼlim muassasasi qabul komissiyasi tomonidan ishlab chiqilib, qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlanadi.
14. Muayyan taʼlim yoʻnalishi (guruh) boʻyicha suhbat jarayoni yakunlangach, Suhbat komissiyasi aʼzolari tomonidan qoʻyilgan ballar hisoblab chiqiladi va Suhbat komissiyasi tomonidan tasdiqlanadigan qaydnomaga kiritib boriladi.
Suhbat komissiyasi tomonidan tasdiqlangan qaydnomaga asosan Suhbat komissiyasining ishtirok etgan aʼzolari tomonidan qoʻyilgan ballarning oʻrtachasi 55 balldan yuqori boʻlganda abituriyent suhbatdan oʻtgan hisoblanadi.
Muayyan taʼlim yoʻnalishi (guruh) boʻyicha oʻtkazilgan suhbat natijalariga koʻra suhbatdan oʻtganlar roʻyxati shu kunning oʻzida abituriyentlarga oʻqib eshittiriladi.
15. Oliy taʼlim muassasasida suhbatlar oʻtkazilishi davrida belgilangan tartibda apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish uchun apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi.
Apellyatsiya shikoyatlari suhbat natijalari eʼlon qilingan vaqtdan boshlab 24 soat ichida qabul qilinadi va apellyatsiya komissiyasi tomonidan murojaat qilganlarning sonidan kelib chiqqan holda bir kundan uch kungacha boʻlgan muddatda koʻrib chiqiladi.
Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga qabul komissiyasi faoliyatida ishtirok etmagan oliy taʼlim muassasasi xodimlari orasidan komissiya raisi va toʻrt nafar aʼzo kiritiladi.
Abituriyent apellyatsiyani koʻrib chiqishda ishtirok etishi mumkin.
Apellyatsiya komissiyasi abituriyentning apellyatsiyasini koʻrib chiqib, uning natijasi boʻyicha tegishli qaror qabul qiladi hamda uning qabul komissiyasi va abituriyentga yetkazilishini taʼminlaydi.
16. Suhbat natijalariga koʻra talabalikka tavsiya etilganlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar natijalar eʼlon qilingan kundan boshlab uch kun muddatda oliy taʼlim muassasasi rektori (direktori) tomonidan boʻysunuvi boʻyicha vazirlik, idora va yirik xoʻjalik birlashmasiga taqdim etiladi.
17. Suhbat komissiyasining suhbat natijalarini qayd etish hamda suhbatning yakuniy natijalarini qayd etish varaqlari uch yil oliy taʼlim muassasasida saqlanadi.
4-bob. Toʻlov-kontrakt asosida talabalikka qabul qilish
18. Suhbat komissiyasi tomonidan tasdiqlangan qaydnomaga asosan oʻtish balidan yuqori ball toʻplagan abituriyentlar oliy taʼlim muassasasi rektori (direktori) tomonidan talabalikka tavsiya etiladi.
19. Talabalikka tavsiya etilganlarning umumiy roʻyxati suhbat jarayoni toʻliq yakunlangandan soʻng bir kun muddatda oliy taʼlim muassasasining rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi va shu kundan boshlab ularga belgilangan namunadagi toʻlov-kontrakt blankalari oliy taʼlim muassasasi qabul komissiyasi tomonidan beriladi.
20. Talabalikka tavsiya etilganlar oliy taʼlim muassasasi qabul komissiyasiga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
talabaning ishlab turgan joyi boʻysunuvchi vazirlik, idora yoki yirik xoʻjalik birlashmasidan belgilangan shakldagi tavsiyanoma;
talabaning ishlab turgan joyi boʻysunuvchi vazirlik, idora yoki yirik xoʻjalik birlashmasi tomonidan talabaning butun oʻqish davri uchun toʻlov-kontrakt mablagʻlarini oʻz vaqtida toʻlab berish boʻyicha kafolat xati.
21. Talabalikka tavsiya etilganlar uchun tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosidagi toʻlov har yili shartnoma shartlarida koʻrsatilgan muddatlarda xodim ishlayotgan vazirlik, idora, yirik xoʻjalik birlashmasi yoki ularning tizimidagi tashkilotlar tomonidan amalga oshiriladi.
Xodimi talabalikka tavsiya etilgan yoki qabul qilingan budjet mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan vazirlik, idora yoki ularning tizimidagi tashkilotlar tomonidan toʻlovni amalga oshirish imkoniyati boʻlmagan holatlarda, istisno tariqasida, Davlat komissiyasi tomonidan ularning oʻqishi uchun toʻlov-kontrakt mablagʻlari toʻlov manbai va boshqa shartlar boʻyicha vazirlik, idora yoki ular tizimidagi tashkilotlarning xodim bilan kelishilgan shartnomasiga muvofiq belgilangan shaklda amalga oshirilishiga ruxsat berilishi mumkin.
Shartnoma shartlari, tomonlarning huquqlari va majburiyatlari, ularni amalga oshirish tartibi qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanadi.
22. Oliy taʼlim muassasasi qabul komissiyasiga tegishli hujjatlar taqdim etilib, tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt shartlari bajarilgandan soʻng oliy taʼlim muassasasi rektorining (direktorining) abituriyentni talabalikka qabul qilish toʻgʻrisidagi buyrugʻi rasmiylashtiriladi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
23. Ushbu toifadagi talabalar tavsiyanoma berilgan tashkilot bilan mehnat shartnomasini tashkilot yoki oʻz tashabbusi bilan bekor qilgan taqdirda, tavsiyanoma bergan tashkilot tomonidan oliy taʼlim muassasasiga bu borada bildirgi yuboriladi.
Tavsiyanoma bergan tashkilot tomonidan yuborilgan bildirgi oliy taʼlim muassasasi rektorining (direktorining) ushbu talabani talabalar safidan chetlatish toʻgʻrisidagi buyrugʻini rasmiylashtirish uchun asos boʻladi va uning oʻqishini qayta tiklashga ruxsat etilmaydi.
Tashkilot tugatilgan yoki qayta tashkil etilgan taqdirda, u tomonidan berilgan tavsiyanoma asosida oliy taʼlim muassasasida tahsil olayotgan talaba uning oʻqishi uchun belgilangan tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt qiymatini oʻz hisobidan toʻlab oʻqishini davom ettirishi mumkin.
24. Tavsiyanoma asosida oʻqishga qabul qilingan talabalarning oʻqishini koʻchirishga ruxsat etilmaydi.
25. Mazkur Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
26. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javob beradilar.
Iqtisodiyot tarmoqlarida kamida besh yil ish stajiga ega boʻlgan fuqarolarni sirtqi va kechki taʼlim shakliga suhbat natijalariga koʻra tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
TAVSIYANOMA № AA 000000 ______________ yilda tugʻilgan, ____________ yildan buyon ____________________________________da (tashkilot nomi) ___________________________ lavozimida ishlovchi fuqaro _______________________________________ga (familiyasi, ismi, otasining ismi) ____________________________________ ____________________________________________ yoʻnalishiga (OTM nomi) (taʼlim yoʻnalishi nomi) oʻqishga topshirish uchun berildi. Ushbu tavsiyanoma fuqaro ______________________________________ga (_________________________) (familiyasi, ismi, otasining ismi) (pasport seriyasi va raqami) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 17-iyundagi PQ-4359-son hamda 2021-yil 22-iyundagi PQ-5157-son qarorlariga muvofiq oliy taʼlim muassasalarining sirtqi va kechki taʼlim shakliga suhbat natijalariga koʻra tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilish uchun berildi. Tavsiyanoma __________________________________________________________________ rahbarining (vazirlik, idora, yirik xoʻjalik birlashmasi nomi) 20___ yil “_____”_________________dagi ______________-son buyrugʻiga asosan berildi. M.Oʻ. _______________________________________________________________________________ (vazirlik, idora, yirik xoʻjalik birlashmasi rahbarining lavozimi, imzosi, familiyasi, ismi, otasining ismi) 20____ yil “_____”______________
Iqtisodiyot tarmoqlarida kamida besh yil ish stajiga ega boʻlgan fuqarolarni sirtqi va kechki taʼlim shakliga suhbat natijalariga koʻra tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Iqtisodiyot tarmoqlarida kamida besh yil ish stajiga ega boʻlgan fuqarolarni sirtqi va kechki taʼlim shakliga suhbat natijalariga koʻra tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilishni tashkil etish
Bosqich Masʼullar Tadbirlar Muddatlar I. Abituriyentlarni roʻyxatdan oʻtkazish 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi Kamida besh yil ish stajiga ega boʻlgan fuqarolarga sirtqi va kechki taʼlim shakliga suhbat natijalariga koʻra tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga kirishi uchun tavsiyanoma beruvchi vazirlik, idora va yirik xoʻjalik birlashmalari roʻyxatini va tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt miqdorlarini tasdiqlash. Har yili 1-iyulgacha 2-bosqich Davlat test markazi Maxsus elektron tizimi orqali tavsiyanomaga ega boʻlgan abituriyentlarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun tavsiyanoma berish huquqiga ega boʻlgan vazirlik, idora va yirik xoʻjalik birlashmalariga maxsus elektron tizimga kirish boʻyicha login va parollar berish. Har yili 20-iyuldan 10-avgustgacha 3-bosqich Tavsiyanoma berish huquqiga ega boʻlgan vazirlik, idora va yirik xoʻjalik birlashmalari Davlat test markazining maxsus elektron tizimiga tavsiyanomaga ega boʻlgan xodimlarning shaxsiy maʼlumotlarini kiritish. Har yili 20-iyuldan 10-avgustgacha 4-bosqich Davlat test markazi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Roʻyxatdan oʻtgan tavsiyanomaga ega boʻlgan abituriyentlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi orqali tegishli oliy taʼlim muassasalariga yetkazish. Har yili 15-avgustgacha II. Suhbat jarayonini oʻtkazish va talabalikka qabul qilish 5-bosqich Oliy taʼlim muassasasi qabul komissiyasi Oliy taʼlim muassasasi qabul komissiyasi raisi tomonidan tavsiyanomaga ega boʻlgan abituriyentlar bilan suhbat oʻtkazish boʻyicha 7 nafardan kam boʻlmagan tarkibda alohida Suhbat komissiyasini tashkil etish. Har yili 15-avgustgacha 6-bosqich Oliy taʼlim muassasasi suhbat komissiyasi Suhbat jarayonini oʻtkazish. Har yili 20-avgustdan 30-avgustgacha 7-bosqich Oliy taʼlim muassasasi qabul komissiyasi Oʻtkazilgan suhbat natijalariga koʻra suhbatdan oʻtganlar roʻyxatini shu kunning oʻzida abituriyentlarga oʻqib eshittirish. Suhbat oʻtkazilgan kuni 8-bosqich Oliy taʼlim muassasasi rektori (direktori) Suhbat natijalariga koʻra talabalikka tavsiya etilganlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni boʻysunuvi boʻyicha vazirlik, idora, yirik xoʻjalik birlashmasiga taqdim etish. Natijalar eʼlon qilingan kundan boshlab uch kun muddatda 9-bosqich Oliy taʼlim muassasasi qabul komissiyasi Talabalikka tavsiya etilganlarning umumiy roʻyxatini oliy taʼlim muassasasining rasmiy veb-saytida eʼlon qilish hamda ularga belgilangan namunadagi toʻlov-kontrakt blankalarini berish. Suhbat jarayoni toʻliq yakunlangandan soʻng bir kun muddatdan boshlab 10-bosqich Oliy taʼlim muassasasi rektori (direktori) Oliy taʼlim muassasasi rektorining (direktorining) abituriyentni talabalikka qabul qilish toʻgʻrisidagi buyrugʻini rasmiylashtirish. Tegishli hujjatlar taqdim etilib, tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt shartlari bajarilgandan soʻng
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 4-noyabr,
675-son