UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 12-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 12 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 12 ноября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 12 November 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрь куни Хоразм вилоятига ташрифи давомида ва фуқаролар иштирокида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек, Оролбўйи ҳудуди аҳолисига кардиология ва кардиохихургия тиббиёт хизматларини кўрсатиш тизимини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Урганч филиали негизида Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилсин.

2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ҳудуд аҳолисига, шу жумладан Оролбўйи минтақасидаги ҳамда Бухоро ва Навоий вилоятларининг туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларга ўз ихтисослиги бўйича юқори технологияга асосланган малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;

ўз ихтисослиги бўйича методик, технологик, даволаш ва профилактика сиёсатини амалга оширишга ҳамда клиник протоколларни ишлаб чиқишга кўмаклашиш;

ўз ихтисослиги бўйича касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва касалликларни даволаш бўйича илғор усулларни ва технологияларни ишлаб чиқишга ҳамда амалиётга татбиқ этишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб бориш;

ўз ихтисослиги бўйича касалликларни даволаш ва уларга ташхис қўйишнинг патентланган усуллари ва технологияларини доимий равишда такомиллаштириб бориш ҳамда уларнинг халқаро миқёсда эътироф этилишига эришиш;

Марказ тиббиёт ходимларининг касбий даражасини, шу жумладан мутахассисларнинг хорижий етакчи тиббиёт таълим муассасаларида ва клиникаларида ўз ихтисослиги бўйича касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволашнинг замонавий усуллари бўйича стажировкаларини ташкил этиш;

мавжуд тиббиёт техникалари паркининг доимий равишда янгилаб борилишини ва модернизация қилинишини таъминлаш, Марказни ўз ихтисослиги бўйича ҳозирги замон халқаро талабларига мос келадиган юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берадиган замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;

Марказ фаолиятини таъминлаш учун молиявий ва моддий-техник ресурсларни жалб қилиш бўйича менежмент ҳамда маркетинг ишларини ташкил этиш;

ўз ихтисослиги бўйича республика мақсадли дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда фаол иштирок этиш;

ўз ихтисослиги бўйича етакчи халқаро тиббиёт марказлари, клиникалар ва юқори малакали хорижий мутахассисларини, консультациялар ва маҳорат дарслари ўтказиш учун республикага таклиф этиш орқали кенг ҳамкорликни ташкил этиш, шунингдек мутахассислар алмашинувини таъминлаш.

3. Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга кўрсатиладиган тиббий хизматлар учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

давлат илмий дастурларини амалга ошириш доирасидаги грантлар;

пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

4. Белгилансинки:

Марказ ҳудуд аҳолисига, шу жумладан Оролбўйи минтақасидаги ҳамда Бухоро ва Навоий вилоятларининг туғма юрак нуқсони билан тугилган болаларга ўз ихтисослиги бўйича юқори технологияга асосланган малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатади;

Марказ томонидан аҳолига кўрсатиладиган бепул тиббий ёрдам Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган республика тиббиёт муассасаларига ажратиладиган маблағлар доирасида қопланади;

Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз муҳрига, Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига эгадир;

Марказ директори Хоразм вилояти ҳокимлиги билан келишилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Марказ Устави ва тузилмасини тасдиқласин ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин, шунингдек, Марказни амалий тажрибага эга бўлган малакали кадрлар билан тўлдирсин.

6. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Марказга ташкилий-методик раҳбарлик қилиш орқали амалиётга тиббий ёрдамнинг замонавий усуллари ва технологияларини жорий этсин ҳамда кадрлар малакасини ошириш, сайёр консультациялар, маҳорат дарслари ташкил этиб, ҳар томонлама амалий-услубий ёрдам кўрсатсин.

7. Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт марказини жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сон қарорига мувофиқ, имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни даволаш учун ихтисослаштирилган муассасаларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тузилган шартномалар асосида базавий нархларда молиялаштириш тартиби Марказ учун 2022 йил 1 январдан бошлаб татбиқ этилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказни жиҳозлаш учун 2021 йил республика бюджети параметрларида Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўзда тутилган маблағлар доирасида мазкур қарорнинг иловасига мувофиқ маблағни ажратилишини таъминласин.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Марказ учун жиҳозларни харид қилишга доир ишларни амалга ошириш бўйича Хоразм вилояти ҳокимлиги буюртмачи этиб белгилансин.

Бунда, харидлар натижасида иқтисод қилинган бюджет маблағлари Марказ учун сарфлов материаллари ҳамда реактивлар харид қилишга йўналтирилади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги харидларни давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

бир ой муддатда Молия вазирлиги билан биргаликда республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхатини тасдиқласин;

2021 йил 1 декабрдан бошлаб Марказни Давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тизимига уланишини таъминласин.

11. Хоразм вилояти ҳокимлиги вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан:

Марказ очилиши ва ишга туширилиши билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ҳал этишга кўмаклашсин;

Марказга етакчи хорижий ҳамда маҳаллий, шу жумладан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази малакали мутахассисларини тизимли равишда жалб қилиш чораларини кўрсин;

жалб этилган малакали мутахассисларнинг яшаш, овқатланиш ва бошқа зарур харажатларини қоплаш чораларини кўрсин.

12. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Урганч филиалига тегишли Хоразм вилояти, Урганч тумани, Юқорибоғ қишлоғи Боғдорчи маҳалласи Шифонур кўчаси 1-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар Марказга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилсин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий масалалари бўйича ўринбосари ва соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 ноябрдаги 677-сон қарорига ИЛОВА

Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт марказини жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар

АҚШ. долл. Т/р Асбоб ускуналар Сон 1 донаси нархи Жами 1. Ўпканинг сунъий вентиляцияси қурилмаси 3 29 000 87 000 2. Чақалоқлар учун ўпканинг сунъий вентиляцияси қурилмаси 1 25 800 25 800 3. Беморлар транспортировкаси учун портатив ўпканинг сунъий вентиляцияси қурилмаси 1 20 000 20 000 4. Катталар учун кардиохирургик инструментлар тўплами, коронар ва томир хирургияси учун 1 23 800 23 800 5. Катталар учун кардиохирургик инструментлар тўплами, орттирилган туғма нуқсонлар хирургик давоси учун 1 23 000 23 000 6. Катталар ва болалар учун стернотомия қурилмаси 2 18 500 37 000 7. Юрак ичи текширувлари ва катетерлар абляциясини ЭФИ-тизими (радиочастотали деструктор) 1 220 000 220 000 8. Мультиспирал компьютерли томограф (128 кесим) 1 600 000 600 000 9. Инвазив датчикли хирургик кардиомонитор 4 2 800 11 200 10. Наркоз ва седация кучини назорат қилувчи монитор 1 15 000 15 000 11. 4 та бемор учун марказий бошқарувли реанимцион бўлим учун монитор 2 75 000 150 000 12. Инфузион насос (инфузомат) 20 5 000 100 000 13. Дефибриллятор (монитор ва интрокардиал қошиқ билан) 4 8 000 32 000 14. Қондаги газлар ва электролитлар автоматик анализатори 1 10 000 10 000 15. Каогулометр 1 1 500 1 500 16. Ярим автомат биохимик анализатор 1 2 000 2 000 17. Автоматик биохимик анализатор 1 30 000 30 000 18. Кислород концентаторлари 5 2 500 12 500 19. 400 литр ҳажмли буғли стерилизатор 1 11 000 11 000 20. Паст ҳароратли плазмали стерилизатор 1 35 000 35 000 21. Портатив ЭХОКГ ускуна 1 12 000 12 000 22. Холтер-электрокардиография қурилмаси 10 3 000 30 000 23. Қон босимини кунлик мониторинг қилиш тизими 10 2 000 20 000 24. Диатермик қурилма (коагулятор) 3 3 000 9 000 25. Лаборатория центрифугаси 2 1 250 2 500 26. Флоуметр (томир датчики билан) 1 36 000 36 000 27. Бевосита аутогемотрансфузия учун система 1 50 000 50 000 28. Болалар учун бронхофиброскоп 1 10 000 10 000 29. Реанимация бўлими учун болалар функционал ётоғи 4 1 500 6 000 30. Стабилизатор 2 6 000 12 000 31. Кислород станция 1 50 000 50 000 32. Зарб-тўлқинли даволаш учун қурилма 1 150 000 150 000 33. Спироэргометрия 1 67 700 67 700 34. Реанимация бўлими учун тиббий консоль 8 2 500 20 000 35. Велоэргометрия 2 15 000 30 000 36. Тредмил тест қурилмаси 1 18 000 18 000 37. Дизеллик электр генератор 100 — 500 кВА 1 25 000 25 000 38. Умуртқа погонасига компрессия ва декомпрессия қилиш ва вибрацион-иссиқлик ускунаси 1 10 000 10 000 39. Портатив ЭХОКГ ускуна 1 12 000 12 000 Жами 104 - 2 005 000

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 12 ноябрь,

677-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2021 й., 09/21/677/1044-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

Orolboʻyi mintaqasi ixtisoslashtirilgan kardiologiya va kardioxirurgiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazini tashkil etish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 22-sentabr kuni Xorazm viloyatiga tashrifi davomida va fuqarolar ishtirokida oʻtkazilgan yigʻilishda berilgan topshiriqlar ijrosini taʼminlash, shuningdek, Orolboʻyi hududi aholisiga kardiologiya va kardioxixurgiya tibbiyot xizmatlarini koʻrsatish tizimini yanada yaxshilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Respublika ixtisoslashtirilgan kardiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Urganch filiali negizida Orolboʻyi mintaqasi ixtisoslashtirilgan kardiologiya va kardioxirurgiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tashkil etilsin.

2. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari etib belgilansin:

hudud aholisiga, shu jumladan Orolboʻyi mintaqasidagi hamda Buxoro va Navoiy viloyatlarining tugʻma yurak nuqsoni bilan tugʻilgan bolalarga oʻz ixtisosligi boʻyicha yuqori texnologiyaga asoslangan malakali ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam koʻrsatish;

oʻz ixtisosligi boʻyicha metodik, texnologik, davolash va profilaktika siyosatini amalga oshirishga hamda klinik protokollarni ishlab chiqishga koʻmaklashish;

oʻz ixtisosligi boʻyicha kasalliklarning oldini olish, ularga tashxis qoʻyish va kasalliklarni davolash boʻyicha ilgʻor usullarni va texnologiyalarni ishlab chiqishga hamda amaliyotga tatbiq etishga qaratilgan ilmiy tadqiqotlar olib borish;

oʻz ixtisosligi boʻyicha kasalliklarni davolash va ularga tashxis qoʻyishning patentlangan usullari va texnologiyalarini doimiy ravishda takomillashtirib borish hamda ularning xalqaro miqyosda eʼtirof etilishiga erishish;

Markaz tibbiyot xodimlarining kasbiy darajasini, shu jumladan mutaxassislarning xorijiy yetakchi tibbiyot taʼlim muassasalarida va klinikalarida oʻz ixtisosligi boʻyicha kasalliklarga tashxis qoʻyish va ularni davolashning zamonaviy usullari boʻyicha stajirovkalarini tashkil etish;

mavjud tibbiyot texnikalari parkining doimiy ravishda yangilab borilishini va modernizatsiya qilinishini taʼminlash, Markazni oʻz ixtisosligi boʻyicha hozirgi zamon xalqaro talablariga mos keladigan yuqori malakali ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam koʻrsatish imkonini beradigan zamonaviy tibbiyot asbob-uskunalari bilan jihozlash;

Markaz faoliyatini taʼminlash uchun moliyaviy va moddiy-texnik resurslarni jalb qilish boʻyicha menejment hamda marketing ishlarini tashkil etish;

oʻz ixtisosligi boʻyicha respublika maqsadli dasturlarini ishlab chiqishda va amalga oshirishda faol ishtirok etish;

oʻz ixtisosligi boʻyicha yetakchi xalqaro tibbiyot markazlari, klinikalar va yuqori malakali xorijiy mutaxassislarini, konsultatsiyalar va mahorat darslari oʻtkazish uchun respublikaga taklif etish orqali keng hamkorlikni tashkil etish, shuningdek mutaxassislar almashinuvini taʼminlash.

3. Markaz faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib quyidagilar belgilansin:

imtiyozli toifaga kiruvchi shaxslarga koʻrsatiladigan tibbiy xizmatlar uchun Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar;

davlat ilmiy dasturlarini amalga oshirish doirasidagi grantlar;

pullik xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan mablagʻlar;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

4. Belgilansinki:

Markaz hudud aholisiga, shu jumladan Orolboʻyi mintaqasidagi hamda Buxoro va Navoiy viloyatlarining tugʻma yurak nuqsoni bilan tugilgan bolalarga oʻz ixtisosligi boʻyicha yuqori texnologiyaga asoslangan malakali ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam koʻrsatadi;

Markaz tomonidan aholiga koʻrsatiladigan bepul tibbiy yordam Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan respublika tibbiyot muassasalariga ajratiladigan mablagʻlar doirasida qoplanadi;

Markaz davlat muassasasi shaklidagi yuridik shaxs hisoblanadi, oʻz muhriga, Moliya vazirligi Gʻaznachiligida shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga egadir;

Markaz direktori Xorazm viloyati hokimligi bilan kelishilgan holda Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi bir oy muddatda Markaz Ustavi va tuzilmasini tasdiqlasin hamda belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin, shuningdek, Markazni amaliy tajribaga ega boʻlgan malakali kadrlar bilan toʻldirsin.

6. Respublika ixtisoslashtirilgan kardiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Markazga tashkiliy-metodik rahbarlik qilish orqali amaliyotga tibbiy yordamning zamonaviy usullari va texnologiyalarini joriy etsin hamda kadrlar malakasini oshirish, sayyor konsultatsiyalar, mahorat darslari tashkil etib, har tomonlama amaliy-uslubiy yordam koʻrsatsin.

7. Orolboʻyi mintaqasi ixtisoslashtirilgan kardiologiya va kardioxirurgiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazini jihozlash uchun asbob-uskunalar roʻyxati ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sogʻliqni saqlash sohasida ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 28-iyuldagi PQ-5199-son qaroriga muvofiq, imtiyozli toifaga kiruvchi shaxslarni davolash uchun ixtisoslashtirilgan muassasalarni Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasi bilan tuzilgan shartnomalar asosida bazaviy narxlarda moliyalashtirish tartibi Markaz uchun 2022-yil 1-yanvardan boshlab tatbiq etilsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va Sogʻliqni saqlash vazirligi Markazni jihozlash uchun 2021-yil respublika budjeti parametrlarida Sogʻliqni saqlash vazirligiga koʻzda tutilgan mablagʻlar doirasida mazkur qarorning ilovasiga muvofiq mablagʻni ajratilishini taʼminlasin.

Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan Markaz uchun jihozlarni xarid qilishga doir ishlarni amalga oshirish boʻyicha Xorazm viloyati hokimligi buyurtmachi etib belgilansin.

Bunda, xaridlar natijasida iqtisod qilingan budjet mablagʻlari Markaz uchun sarflov materiallari hamda reaktivlar xarid qilishga yoʻnaltiriladi.

Xorazm viloyati hokimligi xaridlarni davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga muvofiq amalga oshirilishini taʼminlasin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi:

bir oy muddatda Moliya vazirligi bilan birgalikda respublika ixtisoslashtirilgan ilmiy-amaliy tibbiyot markazlarida Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan davolanadigan kasalliklar roʻyxatini tasdiqlasin;

2021-yil 1-dekabrdan boshlab Markazni Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga imtiyozli toifaga kiruvchi shaxslarni elektron axborot tizimi orqali hisobga olish va navbat asosida davolanishga yoʻllash tizimiga ulanishini taʼminlasin.

11. Xorazm viloyati hokimligi viloyat mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari hisobidan:

Markaz ochilishi va ishga tushirilishi bilan bogʻliq barcha tashkiliy masalalarni hal etishga koʻmaklashsin;

Markazga yetakchi xorijiy hamda mahalliy, shu jumladan Respublika ixtisoslashtirilgan kardiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi malakali mutaxassislarini tizimli ravishda jalb qilish choralarini koʻrsin;

jalb etilgan malakali mutaxassislarning yashash, ovqatlanish va boshqa zarur xarajatlarini qoplash choralarini koʻrsin.

12. Respublika ixtisoslashtirilgan kardiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Urganch filialiga tegishli Xorazm viloyati, Urganch tumani, Yuqoribogʻ qishlogʻi Bogʻdorchi mahallasi Shifonur koʻchasi 1-uy manzilida joylashgan bino va inshootlar Markazga operativ boshqaruv huquqi asosida berilsin.

13. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy masalalari boʻyicha oʻrinbosari va sogʻliqni saqlash vaziri B.A. Musayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-noyabrdagi 677-son qaroriga ILOVA

Orolboʻyi mintaqasi ixtisoslashtirilgan kardiologiya va kardioxirurgiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazini jihozlash uchun asbob-uskunalar

AQSh. doll. T/r Asbob uskunalar Son 1 donasi narxi Jami 1. Oʻpkaning sunʼiy ventilatsiyasi qurilmasi 3 29 000 87 000 2. Chaqaloqlar uchun oʻpkaning sunʼiy ventilatsiyasi qurilmasi 1 25 800 25 800 3. Bemorlar transportirovkasi uchun portativ oʻpkaning sunʼiy ventilatsiyasi qurilmasi 1 20 000 20 000 4. Kattalar uchun kardioxirurgik instrumentlar toʻplami, koronar va tomir xirurgiyasi uchun 1 23 800 23 800 5. Kattalar uchun kardioxirurgik instrumentlar toʻplami, orttirilgan tugʻma nuqsonlar xirurgik davosi uchun 1 23 000 23 000 6. Kattalar va bolalar uchun sternotomiya qurilmasi 2 18 500 37 000 7. Yurak ichi tekshiruvlari va kateterlar ablatsiyasini EFI-tizimi (radiochastotali destruktor) 1 220 000 220 000 8. Multispiral kompyuterli tomograf (128 kesim) 1 600 000 600 000 9. Invaziv datchikli xirurgik kardiomonitor 4 2 800 11 200 10. Narkoz va sedatsiya kuchini nazorat qiluvchi monitor 1 15 000 15 000 11. 4 ta bemor uchun markaziy boshqaruvli reanimsion boʻlim uchun monitor 2 75 000 150 000 12. Infuzion nasos (infuzomat) 20 5 000 100 000 13. Defibrillyator (monitor va introkardial qoshiq bilan) 4 8 000 32 000 14. Qondagi gazlar va elektrolitlar avtomatik analizatori 1 10 000 10 000 15. Kaogulometr 1 1 500 1 500 16. Yarim avtomat bioximik analizator 1 2 000 2 000 17. Avtomatik bioximik analizator 1 30 000 30 000 18. Kislorod konsentatorlari 5 2 500 12 500 19. 400 litr hajmli bugʻli sterilizator 1 11 000 11 000 20. Past haroratli plazmali sterilizator 1 35 000 35 000 21. Portativ EXOKG uskuna 1 12 000 12 000 22. Xolter-elektrokardiografiya qurilmasi 10 3 000 30 000 23. Qon bosimini kunlik monitoring qilish tizimi 10 2 000 20 000 24. Diatermik qurilma (koagulyator) 3 3 000 9 000 25. Laboratoriya tsentrifugasi 2 1 250 2 500 26. Floumetr (tomir datchiki bilan) 1 36 000 36 000 27. Bevosita autogemotransfuziya uchun sistema 1 50 000 50 000 28. Bolalar uchun bronxofibroskop 1 10 000 10 000 29. Reanimatsiya boʻlimi uchun bolalar funksional yotogʻi 4 1 500 6 000 30. Stabilizator 2 6 000 12 000 31. Kislorod stansiya 1 50 000 50 000 32. Zarb-toʻlqinli davolash uchun qurilma 1 150 000 150 000 33. Spiroergometriya 1 67 700 67 700 34. Reanimatsiya boʻlimi uchun tibbiy konsol 8 2 500 20 000 35. Veloergometriya 2 15 000 30 000 36. Tredmil test qurilmasi 1 18 000 18 000 37. Dizellik elektr generator 100 — 500 kVA 1 25 000 25 000 38. Umurtqa pogonasiga kompressiya va dekompressiya qilish va vibratsion-issiqlik uskunasi 1 10 000 10 000 39. Portativ EXOKG uskuna 1 12 000 12 000 Jami 104 - 2 005 000

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 12-noyabr,

677-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.11.2021-y., 09/21/677/1044-son)

lex.uz