📅 2021-yil 17-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 17-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 17 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 ноября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 November 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
«Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, геном бўйича давлат рўйхатига олиш тизимини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланганлиги ҳамда унга геном бўйича ихтиёрий ва мажбурий равишда давлат рўйхатига олишни амалга оширишга доир вазифалар юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва муассасалари рўйхати, геном бўйича давлат рўйхатини юритишнинг мақсади;
геном бўйича мажбурий ва ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш тартиби ҳамда геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олишни амалга оширганлик учун ундириладиган ҳақ миқдори;
биологик материални олиш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш, бериш ва йўқ қилиш тартиби;
геномга оид ахборотни йиғиш, унга ишлов бериш, ундан фойдаланиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби.
3. Белгилансинки:
ҳар бир шахсни геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида ҳақ ундирилади;
геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш натижасида келиб тушган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига кўра геномга оид ахборотни олиш учун зарур кимёвий реагентлар ва сарфлаш материалларини харид қилиш бўйича давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
5. Мазкур қарор 2023 йил 1 январдан кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 ноябрдаги 689-сон қарорига ИЛОВА
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартибини белгилайди.
2. Геном бўйича давлат рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Эксперт-криминалистика бош маркази (кейинги ўринларда — Эксперт-криминалистика бош маркази) томонидан юритилади.
3. Геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва муассасалари (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) қуйидагилардан иборат:
Эксперт-криминалистика бош маркази;
терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва суд;
ички ишлар органларининг жазони ижро этиш муассасалари ва пробация хизматлари;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат суд-экспертиза муассасалари (кейинги ўринларда — давлат суд-экспертиза муассасалари).
4. Геном бўйича давлат рўйхатига олиш Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига , «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига , Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
5. Геном бўйича давлат рўйхатига олишни амалга ошириш инсоннинг ҳаётига, соғлигига хавф туғдирмаслиги, унинг шаъни, қадр-қимматини камситмаслиги керак.
6. Геном бўйича давлат рўйхатига олишни амалга оширишда геномга оид ахборот, шунингдек, одамнинг шахси ҳақидаги маълумотларни шахс ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз ошкор қилишга йўл қўйилмайди, терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва суднинг сўровига биноан тақдим этиш ҳоллари бундан мустасно.
7. Геном бўйича мажбурий ва ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
8. Муқаддам геном бўйича давлат рўйхатидан ўтган шахс оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган тақдирда, геном бўйича давлат рўйхатига олишни амалга ошириш учун ундан биологик материал олинмайди.
Муқаддам геном бўйича давлат рўйхатидан ўтган шахсдан такрорий биологик материал олинишига йўл қўймаслик мақсадида жазони ижро этиш муассасаси, пробация хизмати, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд органлари томонидан қуйидаги шахсларнинг геномга оид ахбороти Геномга оид ахборотнинг ягона маълумотлар базасида (кейинги ўринларда — Ягона маълумотлар базаси) мавжудлигини текшириш учун Эксперт-криминалистика бош марказига сўров хати юборилиши шарт:
оғир ва ўта оғир жиноятларни, жинсий эркинликка қарши жиноятларни, шунингдек, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинган шахслар;
оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган шахслар.
2-боб. Геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олишни амалга ошириш тартиби
9. Қуйидагилар геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олинади:
оғир ва ўта оғир жиноятларни, жинсий эркинликка қарши жиноятларни, шунингдек, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинган шахслар (кейинги ўринларда — ҳукм қилинган шахслар);
оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган шахслар;
терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида биологик материали олинган аниқланмаган шахслар (кейинги ўринларда — аниқланмаган шахслар);
таниб олинмаган мурдалар (тана қолдиқлари, қисмлари).
Суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ҳукм қилинган шахсларни геном бўйича давлат рўйхатига олиш учун асос ҳисобланади.
Таниб олинмаган мурдаларни (тана қолдиқлари, қисмларини), оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган шахсларни, шунингдек, биологик материали терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов жараёнида олинган аниқланмаган шахсларни геном бўйича давлат рўйхатига олиш терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органларнинг қарори ёки суднинг ажримига асосан амалга оширилади.
10. Таниб олинмаган мурдаларнинг (тана қолдиқлари, қисмлари) ҳамда аниқланмаган шахсларнинг терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов жараёнида олинган биологик материали олингандан 30 кун мобайнида бошқа йўллар билан уларнинг шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олинади.
11. Биологик материал:
ҳукм қилинган шахслардан — маҳкум сақланаётган (жазони ўтаётган) жазони ижро этиш муассасасининг ёки пробация бўлинмасининг масъул ходими иштирокида мазкур муассасанинг тиббиёт бўлинмаси ходими томонидан бевосита ёки давлат суд-экспертиза муассасаларининг мутахассисларини жалб этган ҳолда;
оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган ва аниқланмаган шахслардан, шунингдек, таниб олинмаган мурдалардан (тана қолдиқларидан, қисмларидан) — терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси томонидан бевосита ёки (ва) унинг иштирокида давлат суд-экспертиза муассасаларининг мутахассисларини жалб этган ҳолда олинади.
12. Жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари:
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган ҳукм қилинган шахслар орасидан геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахсларнинг рўйхати шакллантирилишини ва уларнинг муқаддам геном бўйича давлат рўйхатига олинганлигини текшириш учун Эксперт-криминалистика бош марказига сўров хати орқали тақдим этилишини таъминлайди;
Эксперт-криминалистика бош марказидан геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни олгач, ушбу шахслардан биологик материалларни «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва мазкур Низомда белгиланган қоидаларга қатъий риоя этган ҳолда олинишини ташкил этади;
жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган ҳукм қилинган шахсларга оид шахсий маълумотларнинг тўғрилигини назорат қилади;
геномга оид ахборотни олиш учун биологик материал ва биологик материалнинг ахборот картасини давлат суд-экспертиза муассасаларига йўлланма хат орқали юборилишини таъминлайди, шу жумладан, камчиликлари аниқланган тақдирда, уларни бартараф қилиш чораларини кўради;
биологик материал ахборот картасининг иккинчи нусхаси маҳкумнинг йиғмажилдига қўшиб қўйилишини таъминлайди.
Геном бўйича давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган ҳукм қилинган ҳар бир шахснинг биологик материали ва биологик материалнинг ахборот картаси алоҳида йўлланма хат билан юборилиши ҳамда унда юборилаётган биологик материалдан олинган геномга оид ахборотни Ягона маълумотлар базасига киритилиши лозимлиги кўрсатилиши шарт.
13. Пробация хизматининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари:
ўзи раҳбарлик қилаётган бўлинмада озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўтаётган, пробация ҳисобида бўлган ҳукм қилинган шахсларнинг рўйхати шакллантирилишини ва уларнинг илгари геном бўйича давлат рўйхатига олинганлигини текшириш учун сўров хати орқали Эксперт-криминалистика бош марказига тақдим этилишини таъминлайди;
Эксперт-криминалистика бош марказидан геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни олгач, ушбу шахслардан биологик материалларни «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига ва мазкур Низомда белгиланган қоидаларга қатъий риоя этган ҳолда олинишини ташкил этади;
геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган ҳукм қилинган шахсларга оид шахсий маълумотларнинг тўғрилигини назорат қилади;
геномга оид ахборотни олиш учун биологик материал ва биологик материалнинг ахборот картасини давлат суд-экспертиза муассасаларига йўлланма хат орқали юборилишини таъминлайди, шу жумладан, камчиликлари аниқланган тақдирда, уларни бартараф қилиш чораларини кўради;
биологик материал ахборот картасининг иккинчи нусхасини маҳкумнинг йиғмажилдига қўшиб қўйилишини таъминлайди.
Геном бўйича давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган ҳукм қилинган ҳар бир шахснинг биологик материали ва биологик материалнинг ахборот картаси алоҳида йўлланма хат билан юборилиши ҳамда унда юборилаётган биологик материалдан олинган геномга оид ахборотни Ягона маълумотлар базасига киритилиши лозимлиги кўрсатилиши шарт.
14. Терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахслари:
оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган шахсларни муқаддам геном бўйича давлат рўйхатига олинганлигини текшириш учун уларнинг рўйхатини сўров хати орқали Эксперт-криминалистика бош марказига юборадилар;
Эксперт-криминалистика бош марказидан Ягона маълумотлар базасида геном бўйича мажбурий давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахснинг геномга оид ахбороти мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотни олгач, оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган шахслардан биологик материални «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ҳамда ушбу Низомда белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда олинишини ташкил этади;
таниб олинмаган мурдалардан (тана қолдиқлари, қисмлари) ҳамда аниқланмаган шахслардан биологик материални «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ҳамда ушбу Низомда белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда олинишини ташкил этади;
ушбу шахсларга оид шахсий маълумотларнинг тўғрилигини назорат қилади;
геномга оид ахборотни олиш учун биологик материал ва биологик материалнинг ахборот картасининг бир нусхасини, одам ДНКсининг суд-биологик экспертизасини (кейинги ўринларда — экспертиза) тайинлаш ҳақидаги қарорни йўлланма хат билан бирга давлат суд-экспертиза муассасаларига юборилишини таъминлайди, шу жумладан, камчиликлари аниқланган тақдирда, уларни бартараф қилиш чораларини кўради;
биологик материал ахборот картасининг иккинчи нусхасини жиноят иши (терговга қадар текширув) ҳужжатларига қўшиб қўяди.
Экспертиза қарорида юборилаётган биологик материалдан олинган геномга оид ахборотни Ягона маълумотлар базасига мажбурий равишда киритилиши лозимлиги кўрсатилиши шарт.
15. Давлат суд-экспертиза муассасалари бошлиқлари:
геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахслар ва таниб олинмаган мурдалардан (тана қолдиқлари, қисмлари) олинган биологик материал ва биологик материалнинг ахборот карталари «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ расмийлаштирилганлиги текширилишини, қабул қилинишини ва рўйхатга олинишини ташкил этади;
геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахслар ва таниб олинмаган мурдалардан (тана қолдиқлари, қисмлари) олинган биологик материалдан геномга оид ахборотни олиш мақсадида экспертиза ёки тадқиқот ўтказилишини, улар натижасида олинган геномга оид маълумотларнинг тўғрилигини, шунингдек, геномга оид ахборот картаси ушбу Низом тартибига ва ошкор этмаслик принципига мувофиқ расмийлаштирилишини ҳамда сақланишини назорат қилади;
экспертиза ёки тадқиқот ўтказиш натижасида олинган геномга оид ахборот экспертиза ёки тадқиқотни ўтказган мансабдор шахс (эксперт) томонидан геномга оид ахборот картаси тўлдирилишини таъминлайди;
геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахслар ва таниб олинмаган мурдалардан (тана қолдиқлари, қисмлари) олинган геномга оид ахборотнинг Ягона маълумотлар базасидаги мавжуд геномга оид ахборотлар билан таққосланишини таъминлайди;
геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахс ва таниб олинмаган мурдалардан (тана қолдиқлари, қисмлари) олинган биологик материалнинг ахборот картаси ҳамда геномга оид ахборот картаси йўлланма хат билан Ягона маълумотлар базасига киритиш учун Эксперт-криминалистика бош марказига ошкор этмаслик принципига мувофиқ қоғоз шаклида юборилишини таъминлайди. Геномга оид ахборот Эксперт-криминалистика бош марказидаги Ягона маълумотлар базасига интеграция қилинган тизим орқали электрон шаклда юборилади.
16. Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғи:
ваколатли органлар томонидан тақдим этилган сўров хатларини кўриб чиқиб, Ягона маълумотлар базасида сўров хатида келтирилган шахсларнинг геном ахбороти бор-йўқлиги текширилишини ҳамда геном бўйича давлат рўйхатига мажбурий олиниши лозим бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни сўров хати юборган органга уч иш кунида тақдим этилишини таъминлайди;
ваколатли органлар томонидан тақдим этилган геномга оид ахборот, биологик материалнинг ахборот картаси ҳамда геномга оид ахборот картасининг «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ҳамда ушбу Низомга мувофиқ расмийлаштирилганлиги текширилишини, қабул қилинишини ва рўйхатга олинишини ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли ваколатли органга мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ тузилган маълумотнома тақдим этилишини таъминлайди;
мазкур Низом қоидаларига ва ошкор этмаслик принципига мувофиқ геномга оид ахборотга ишлов берилишини назорат қилади;
алоҳида тўртта тоифадан иборат бўлган Ягона маълумотлар базаси шакллантирилишини ташкил этади;
геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олинган шахсларнинг (биологик материал ва геномга оид ахборот) карталари картотекада сақланишини таъминлайди;
Ягона маълумотлар базасига янги киритилган ҳукм қилинган, оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ҳамда аниқланмаган шахсларнинг геномга оид ахборотининг фош этилмаган жиноятлар бўйича муқаддам киритилган геномга оид ахборотлар билан таққосланишини ҳамда фош этилмаган жиноятлар бўйича шахс идентификация қилинган тақдирда тегишли ваколатли органга мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ тузилган маълумотнома тақдим этилишини таъминлайди;
Ягона маълумотлар базасида геномга оид ахборотларга оид номувофиқлик ёки хатоликлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш чораларини кўришни ташкил этади;
Ягона маълумотлар базаси фаолиятини назорати ҳамда моддий-техник ва услубий таъминотини амалга оширади.
17. Йўлланма хатда, экспертиза тайинлаш ҳақидаги қарорда (ажрим) ҳамда биологик материалнинг ахборот картасида биологик материалнинг эгаси ҳақидаги маълумотлар тўлиқ кўрсатилиши шарт.
18. Геном бўйича давлат рўйхатига олиш учун биологик материалнинг ахборот картаси юборилмаган биологик материал давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан экспертиза ўтказиш учун қабул қилинмайди.
Биологик материалнинг ахборот картаси ҳамда геномга оид ахборотнинг картаси юборилмаган геномга оид ахборот Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан давлат рўйхатидан ўтказилмайди.
3-боб. Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш тартиби
19. Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг (кейинги ўринларда — ариза берувчи) ёзма аризасига кўра пуллик асосда амалга оширилади.
Вояга етмаганларни ҳамда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларни геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш уларнинг қонуний вакилларининг ёзма аризасига кўра пулли асосда амалга оширилади.
Бунда давлат суд-экспертиза муассасалари ариза берувчига геном бўйича давлат рўйхатига олиниши зарурати юзасидан ўз фикрини ва мақсадини билдириши учун имконият бериши шарт.
20. Ариза берувчи геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш учун давлат суд-экспертиза муассасаларига мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ ёки унинг қонуний вакили мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги ариза тақдим этади.
Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатидан ўтиш учун мазкур Низом билан белгиланган пул миқдорининг 100 фоиз тўлови олдиндан амалга оширилади.
Ариза берувчининг (қонуний вакилининг) шахси ва яшаш жойини (турар жой) тасдиқловчи ҳужжатлар давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.
Бедарак йўқолган шахсларни қидириш мақсадида, истисно тариқасида, уларнинг биологик қариндошларини геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш бедарак йўқолган шахсларнинг биологик қариндошларининг мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ ёки унинг қонуний вакилининг мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги аризаси ҳамда терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органларининг экспертиза ўтказиш тўғрисидаги қарорига асосан бепул ўтказилади.
21.Давлат суд-экспертиза муассасалари раҳбарлари (улар йўқлигида ўринбосарлари):
геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш учун ариза берувчи ёки унинг қонуний вакили тақдим этган ҳужжатларни қабул қилади ва улар иштирокида кўриб чиқади;
ҳужжатларни кўриб чиқиб, шу куннинг ўзида геном бўйича давлат рўйхатига олиш бўйича қарор қабул қилади ёки тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлса, ариза берувчи ёки унинг қонуний вакилига камчиликларни бартараф этиш бўйича батафсил тушунтирилиб, ҳужжатларни қайтаради;
бедарак йўқолган шахсларни аниқлаш мақсадида терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни (бедарак йўқолган шахсларнинг биологик қариндошларининг аризаси ва одам ДНКси суд-тиббий экспертизаси тайинлаш ҳақидаги қарори) кўриб чиқиб, бепул геном бўйича давлат рўйхатига олиш бўйича қарор қабул қилади ёки тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлса, терговга қадар текширувни, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширувчи органларга ҳужжатларни ижросиз қайтаради.
22. Ижро этилишига тўсқинлик қилган камчиликлар бартараф этилган тақдирда, ариза берувчи ёки унинг қонуний вакили ҳужжатларни қайта топшириши мумкин.
23. Давлат суд-экспертиза муассасалари раҳбарлари (улар йўқлигида ўринбосарлари) геном бўйича давлат рўйхатига олиш бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун муддатда:
ариза берувчидан ушбу Низомда белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда, биологик материал олинишини ва биологик материалнинг ахборот картаси икки нусхада тўлдирилишини;
биологик материалдан геномга оид ахборотни олиш учун ДНК тадқиқотини ўтказишни, тадқиқотлар натижасида олинган геномга оид ахборотнинг тўғрилигини текширишни ҳамда икки нусхада геномга оид ахборот картаси тўлдирилишини;
геномга оид ахборот, шунингдек, биологик материалнинг ахборот картаси ва геномга оид ахборот картасининг биттадан нусхаларини Ягона маълумотлар базасига киритиш учун Эксперт-криминалистика бош марказига мазкур Низомда белгиланган тартибга мувофиқ юборилишини ташкил этади.
Бедарак йўқолган шахсларни аниқлаш мақсадида геном бўйича давлат рўйхатига олишда тузилган биологик материалнинг ахборот картаси ва геномга оид ахборот картасининг иккинчи нусхалари терговга қадар текширувни, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширувчи органларга юборилади.
24. Эксперт-криминалистика бош маркази раҳбари (йўқлигида ўринбосарлари):
давлат суд-экспертиза муассасасидан геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатидан ўтиш учун юборилган геномга оид ахборот, биологик материалнинг ахборот картаси ҳамда геномга оид ахборот картаси келиб тушган кундан сўнг уч иш кунида «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига , Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва мазкур Низом талабларига мувофиқ расмийлаштирилганлигини текшириб қабул қилиш, шунингдек, геномга оид ахборотга ишлов берилиши ва Ягона маълумотлар базасига киритилишини ҳамда геном бўйича давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида ариза берувчи ёки тегишли ваколатли органга мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ тузилган хабарнома юборилишини;
геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олинган шахсларнинг биологик материали ахборот карталари, геномга оид ахборот карталарини картотекада сақланишини таъминлайди.
25. Ҳар бир шахсни геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида ҳақ ундирилади.
Ариза берувчи ёки унинг қонуний вакили геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатидан ўтишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Бунда унинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади ҳамда амалга оширилган тўлов суммаси қайтарилмайди.
26. Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш натижасида келиб тушган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади.
27. Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олишда ариза берувчи давлат суд-экспертиза муассасалари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
4-боб. Биологик материални олиш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш, бериш ва йўқ қилиш тартиби
28. Биологик материал «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида , Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида белгиланган эксперт текшируви учун намуналар олиш талабларига ҳамда ушбу Низом қоидаларига риоя этган ҳолда, ваколатли органларнинг биологик материални олишга масъул ва тегишли тайёргарликка эга бўлган шахслари томонидан бевосита ёки мутахассисни жалб этган ҳолда амалга оширилади.
29. Геном бўйича давлат рўйхатига олинаётган тирик шахслардан биологик материал сифатида қон ёки сўлак намуналари олиниши мумкин.
Агар биологик материал олинган вақтдан бошлаб, беш сутка ичида уни тадқиқот ўтказиш учун тегишли лабораторияларга етказиб бериш имкони мавжуд бўлса, у ҳолда ушбу шахслардан биологик материал сифатида сўлак намуналари олиниши мумкин. Акс ҳолда ушбу шахслардан қон намуналари олинади.
30. Геном бўйича давлат рўйхатига олинаётган тирик шахсларнинг биологик материали (қон, сўлак намуналари) қуйидаги тартибда олинади:
дастлаб геном бўйича давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахсга биологик материални олиш асоси ва тартиби тушунтирилади;
агар шахсдан биологик материал сифатида сўлак намуналари олинган тақдирда, биологик материал биологик материали олиниши лозим бўлган шахс овқат (суюқлик) истеъмол қилишидан олдин ёки камида бир соат кейин олинади. Бунда биологик материали олиниши лозим бўлган шахснинг оғиз бўшлиғи тоза сув билан чайилиши керак;
биологик материал сифатида сўлак намуналари олиниши лозим бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили гувоҳлигида бир марта ишлатиш учун мўлжалланган стерилланган тиббий қўлқоп кийган ва тиббий ниқоб таққан ҳолда, биологик материални оладиган шахс томонидан бир марта ишлатиш учун мўлжалланган махсус таёқча ёрдамида биологик материали олиниши лозим бўлган шахснинг оғиз бўшлиғидан (ёноқлар ички томонларидан) сўлак намуналари олинади;
агар шахсдан биологик материал сифатида қон намуналари олинган тақдирда, биологик материал сифатида қон намуналари олиниши лозим бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили гувоҳлигида бир марта ишлатиш учун мўлжалланган стерилланган тиббий қўлқоп ва ниқоб кийган ҳолда, биологик материални олишни амалга ошираётган шахс томонидан шахснинг қўл бармоғи 70° ли спиртда ҳўлланган пахтали тампон ёрдамида артилиб, бир марталик стерил игна-скарификатор билан бармоқни ён юзасидан, 2-3 мм чуқурликда тешилади ҳамда биринчи қон томчиси артиб ташланиб, кейинги қон намунаси олинади. Қон намунаси олиб бўлингандан сўнг жароҳатланган жойига 70° ли спирт билан ҳўлланган стерил тампон қўйилади;
олинган биологик материал (қон ёки сўлак) намуналари биологик материални оладиган шахс томонидан ташувчи-картага ўтказилади ҳамда ташувчи-картадаги индивидуал штрих код биологик материалнинг ахборот картасига ҳам кўчириб ёзиб қўйилади;
биологик материалнинг ахборот картаси биологик материални олишга масъул бўлган шахс томонидан мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда икки нусхада тўлдирилади ҳамда биологик материали олинган шахс ёки унинг қонуний вакили томонидан имзоланади;
биологик материали олинган шахс имзо қўйишни рад этган тақдирда, бу ҳақда биологик материалнинг ахборот картасига ёзиб қўйилади;
махсус таёқча (ўзининг қадоғига қайта жойлаштирилган ҳолда), биологик материал жойлаштирилган ташувчи-карта ва биологик материал ахборот картасининг бир нусхаси қоғоз конвертга (пакетга) солиниб, елимланади ва муҳрланади;
конвертнинг (пакетнинг) олд бетига биологик материални олган давлат органининг масъул шахсларига тегишли маълумотлар ёзиб қўйилади;
конвертнинг (пакетнинг) олд бетидаги ва биологик материал ахборот картасидаги маълумотлар бир-бири билан мос бўлиши шарт;
биологик материални олишда унинг ифлосланишига ёки бошқа одамнинг биологик материали билан аралашишига йўл қўйилмайди, бундай вазият рўй берган тақдирда, биологик материални янгидан олиш (агар бунинг имкони бўлса) бепул амалга оширилади.
31. Биологик материалнинг ахборот карталари ва конверт (пакет) биологик материални олган шахс томонидан кўк рангли бўёқ билан шарикли ручкада босма ҳарфларда тўлдирилади.
32. Геном бўйича давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган таниб олинмаган мурдалардан (тана қолдиқларидан, қисмларидан) ҳамда биологик материали терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов жараёнида олинган аниқланмаган шахслардан биологик материал сифатида қон, соч толалари, тирноқлар, тишлар, суяклар ва бошқа тўқималар олиниши мумкин.
Бунда биологик материал «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг далилларни тўплаш, эксперт текшируви учун намуналар олиш талабларига мувофиқ тартибда олинади ҳамда биологик материалнинг ахборот картаси мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ келтирилган намуна шаклида расмийлаштирилади.
33. Биологик материалдан геномга оид ахборотлар давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан тасдиқланган услубиёт орқали экспертиза ёки тадқиқот ўтказиш йўли билан олинади. Экспертиза ёки тадқиқот ўтказиш натижасида олинган геномга оид ахборот экспертиза ёки тадқиқотни ўтказган мансабдор шахс (суд-эксперт) томонидан мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ келтирилган намуна шаклида расмийлаштирилади.
34. Давлат суд-экспертиза муассасалари тақдим этилган биологик материалнинг қайдловини юритади. Биологик материалнинг қайдловини юритиш электрон ва қоғоз картотека усулида амалга оширилади.
Ҳар бир биологик материалнинг индивидуал штрих-коди қайдлов журналига ҳамда биологик материалдан геномга оид ахборот олингандан сўнг биологик материалнинг ахборот картасига ҳам киритилади.
35. Биологик материал ва геномга оид ахборотлар бир-биридан алоҳида бўлган, кириш эшиги қаттиқ металлдан ясалган ва кодли қулф билан жиҳозланган махсус хоналарда сақланади. Агарда, махсус хоналарда ойналар мавжуд бўлса, уларнинг туси қорайтирилган бўлиши, шунингдек, уларга очиладиган ҳамда ички томонидан қулфланадиган темир панжаралар ўрнатилиши зарур. Махсус хоналар қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси, шунингдек, ҳаво сўргич (вентиляция), ёнғинни ўчириш, ҳарорат ва намликни ўлчаш воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Махсус хоналарда газ, сув ва оқова (канализация) қувурларини ўрнатиш тақиқланади.
36. Махсус хоналарга кириш ҳамда биологик материал ва геномга оид ахборотлар билан ишлашга рухсат этилган ходимлар рўйхати ҳамда уларнинг махсус хоналарга кириш ва чиқиш вақтини қайд этиш журнали давлат суд-экспертиза муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланади. Бегона шахсларнинг, шунингдек, функционал (лавозим) вазифаларига тааллуқли бўлмаган ходимларнинг махсус хоналарга кириши тақиқланади.
37. Биологик материал махсус шкафларда +16 — +24 даража ҳароратда, намлик даражаси 55 — 60 фоиздан кўп бўлмаган, қуруқ ва қоронғу ҳамда қуёш нурларининг тўғридан-тўғри тушишини истисно қилган ҳолда сақланиши лозим.
Таниб олинмаган мурдалардан (тана қолдиқларидан, қисмларидан) ҳамда биологик материали терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов жараёнида олинган аниқланмаган шахслардан олинган биологик материал, уларнинг ўзига хос хусусиятлари ва сифатига талаб этиладиган қоидаларига мувофиқ алоҳида шароитларда (махсус совитгичларда) сақланиши лозим.
38. Таниб олинмаган мурдаларнинг (тана қолдиқлари, қисмларининг), оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган шахсларнинг, шунингдек, биологик материали терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов жараёнида олинган аниқланмаган шахсларнинг биологик материалини сақлаш муддатлари Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда аниқланади.
Геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган ҳукм қилинган шахсларни геном бўйича давлат рўйхатига олишда улардан олинган биологик материал олинган кундан эътиборан, ушбу материалдан геномга оид ахборот олингунга қадар сақланади.
Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олишда олинган биологик материал «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларга қадар сақланади.
39. Геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган ҳукм қилинган шахслардан олинган биологик материал улардан геномга оид ахборотлар тўлиқ олингандан сўнг биологик материалдан геномга оид ахборотни олган давлат суд-экспертиза муассасаси томонидан йўқ қилинади.
Биологик материални йўқ қилиш тегишли давлат суд-экспертиза муассасаси раҳбарининг фармойиши билан уч нафар ходимдан иборат бўлган комиссия томонидан давлат суд-экспертиза муассасасининг тасдиқлаган усули билан амалга оширилади ва йўқ қилинганлик тўғрисида мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклда далолатнома тузилиб, давлат суд-экспертиза муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланади ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан биологик материални тақдим этган ваколатли органни хабардор қилади.
40. Таниб олинмаган мурдаларнинг (тана қолдиқлари, қисмларининг), оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган, шунингдек, аниқланмаган шахсларнинг терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов жараёнида олинган ҳамда жиноят иши бўйича ашёвий далил деб топилган биологик материал геномга оид ахборот олингандан сўнг (агар тўлиқ сарфланмаган бўлса) ушбу биологик материални тақдим этган терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органларга қайтарилади.
41. Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олинаётган шахслардан олинган биологик материал геномга оид ахборот олингандан сўнг биологик материал эгасининг ёки унинг қонуний вакилининг ёзма аризасига кўра унга ёки унинг қонуний вакилига қайтарилади ёхуд мазкур Низомнинг 39-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида белгиланган тартибда йўқ қилинади ҳамда бу ҳақда ариза берувчи ёзма равишда хабардор қилинади.
42. Геном бўйича мажбурий ва ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олинадиган шахслардан олинган биологик материални учинчи шахсларга ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига бериш тақиқланади, «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
5-боб. Геномга оид ахборотни тўплаш, унга ишлов бериш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш ва йўқ қилиш тартиби
43. Давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан тақдим этилган геномга оид ахборотни Ягона маълумотлар базасида тўплаш, уни ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва сақлаш Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан геномга оид ахборотга ишлов бериш бўйича автоматлаштирилган идентификация тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Асослантирувчи ҳужжатлар қоғоз ва (ёки) электрон шаклда шакллантирилади.
Қоғоздаги ва электрон манбалардаги ёзувлар ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлган тақдирда, қоғоз манбалардаги ёзувлар устувор аҳамиятга эга бўлади.
44. Ягона маълумотлар базасида геномга оид ахборот қуйидаги маълумотларга асосан тизимлаштирилади:
геномга оид ахборот эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси, ой куни, жинси;
геномга оид ахборот Ягона маълумотлар базасига келиб тушган сана;
геномга оид ахборотнинг Ягона маълумотлар базасида қайси тоифадаги шахсларнинг базасига ҳисобга олинганлиги;
геномга оид ахборотга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар;
Ягона маълумотлар базасида ҳисобга олинган геномга оид ахборотни Ягона маълумотлар базасидан чиқариш учун асослар ва унинг санаси.
45. Геномга оид ахборотга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар қуйидаги ҳолатларда киритилади:
геном бўйича давлат рўйхатига олинган шахснинг шахсий маълумотлари (исми, фамилияси, отасининг исми, миллати, жинси) ўзгарганда;
геном бўйича давлат рўйхатига олинган шахс ҳақида нотўғри (исми, отасининг исми, фамилияси, миллати, жинси, ҳодиса вақти ва ҳолатлари ҳақидаги) маълумотлар мавжудлиги аниқланганда;
геномга оид ахборот олиш мақсадида биологик материал бўйича қўшимча ёки такрорий экспертиза ўтказилиши натижасида бирламчи экспертиза орқали олинган геномга оид ахборот картасига нотўғри маълумотлар киритилганлиги ҳақида маълумотлар бўлганда.
46. Геномга оид ахборотга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар геном рўйхатига олинган шахснинг шахсий маълумотлари ўзгаргани ва (ёки) у ҳақида нотўғри (хато) маълумотлар мавжудлиги тўғрисида ахборот келиб тушгандан сўнг уч кун муддатда Эксперт-криминалистика бош марказининг масъул ходими томонидан киритилади. Бунда эски маълумотлар янгиси билан алмаштирилади ва (ёки) тўлдирилади, ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритишдан олдинги маълумотлар эса архивланади ҳамда қайдлов журналига тегишли белги қўйилади.
47. Ягона маълумотлар базаси қуйидаги тоифалардан шакллантирилади:
оғир ва ўта оғир жиноятларни, жинсий эркинликка қарши жиноятларни, шунингдек, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинган шахслар тоифаси;
оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган ҳамда биологик материали терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов жараёнида олинган аниқланмаган шахслар тоифаси;
таниб олинмаган мурдалар (тана қолдиқлари, қисмлари) тоифаси;
геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олинувчи шахслар тоифаси.
48. Геном бўйича давлат рўйхатига олинган шахсларнинг геном ахборотидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
жиноятларнинг олдини олиш, уларни очиш ва тергов қилиш;
жиноятларни очиш, уларни содир этган шахсларни аниқлаш;
бир нечта жиноятларнинг битта шахс томонидан ёки бир неча шахслар томонидан содир этилганлиги ҳолатларини аниқлаш;
таниб олинмаган мурдаларнинг (тана қолдиқларининг, қисмларининг) шахсини аниқлаш;
бедарак йўқолган шахсларни қидириш ҳамда уларнинг таниб олинмаган мурдалар орасида мавжудлигини текшириш;
биологик қариндошликни аниқлаш.
Жиноят содир этган шахсларни текшириш фақат мазкур Низомнинг 47-бандининг иккинчи , учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган шахслар тоифаси доирасида амалга оширилади.
Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олинган шахсларнинг геномга оид ахборотидан фақат таниб олинмаган мурдалар (тана қолдиқлари, қисмлари) ва бедарак йўқолган шахсларни аниқлаш мақсадида фойдаланилади.
49. Геномга оид ахборотдан фойдаланиш терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органларнинг экспертиза тайинлаш ҳақидаги қарори ва суднинг ажримига мувофиқ Ягона маълумотлар базасидаги геномга оид ахборотлар билан таққослаш ва идентификация қилиш орқали фойдаланилади.
50. Давлат суд-экспертиза муассасаларига қарор (ажрим) келиб тушган кундан бошлаб 30 кун ичида текширилади. Текширув натижалари бўйича мос келишлар бор ёки йўқлиги тўғрисида белгиланган тартибда экспертиза хулосаси тузилади ва ташаббускор органга тақдим этилади.
Тақдим этилган геномга оид ахборотдан фойдаланиш назорати ваколатли орган раҳбарига юкланади.
51. Геномга оид ахборот «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасида белгиланган муддатлар давомида сақланади.
52. Геномга оид ахборот «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган сақлаш муддатлари тугагандан сўнг, шунингдек, ваколатли давлат органининг сўровномасига асосан қуйидаги ҳолларда Ягона маълумотлар базасидан йўқ қилинади:
таниб олинмаган мурданинг (тана қолдиқларининг, қисмларининг) шахси аниқланганда;
бедарак йўқолган шахснинг қидируви тугаганда ёки унинг вафот этганлиги аниқланганда;
ҳукм қилинган, оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумон қилинувчи ва айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган шахсларга нисбатан жиноят иши реабилитация учун асосларга кўра ёки вафот этганлиги аниқланганлиги сабабли тугатилганда ёхуд ушбу тоифадаги шахслар суд томонидан оқланганда.
Ушбу банднинг иккинчи , учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларга нисбатан терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар томонидан чиқарилган жиноят ишини (шу жумладан, унинг бир қисмини) тугатиш ҳақидаги қарор ва суд томонидан эълон қилинган оқлов ҳукми (ажрими) йўлланма хат билан Эксперт-криминалистика бош марказига тақдим этилган тақдирдагина, уларнинг геномга оид ахбороти Ягона маълумотлар базасидан йўқ қилинади.
53. Ягона маълумотлар базасидаги геномга оид ахборот жиноят ишини (бир қисмини) тугатиш ҳақидаги қарор (оқлов ҳукми, ажрими) йўлланма хат билан келиб тушгандан бошлаб ўн беш кун ичида Эксперт-криминалистика бош марказининг ваколатли ходимлари томонидан йўқ қилинади.
Геномга оид ахборотни Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғининг фармойиши билан уч нафар ходимдан иборат таркибда тузиладиган комиссия томонидан йўқ қилинади ва мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклда далолатнома тузилади. Амалга оширилган ишлар юзасидан ваколатли орган ёзма равишда хабардор қилинади.
54. Ягона маълумотлар базасида сақланаётган геномга оид ахборот олиниши ҳамда унга ишлов бериш шарт-шароитлари бузилганлиги юзасидан геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олинган шахс ёки унинг қонуний вакилининг, шунингдек, ваколатли органларнинг ёзма мурожаатларига асосан Эксперт-криминалистика бош маркази масъул ходимлари томонидан геномга оид ахборот тўсиб қўйилади.
Тўсиб қўйиш давлат рўйхатига олинган шахс ёки унинг қонуний вакилининг, шунингдек, ваколатли органларнинг ёзма мурожаати келиб тушган куни амалга оширилади ва бу ҳақда ҳисоб юритиш тизими ва журналига огоҳлантирувчи белги қўйилади. Бузилиш ҳолатларига аниқлик киритиш мақсадида Эксперт-криминалистика бош маркази ҳамда биологик материални ва ундан геномга оид ахборотни олган ваколатли орган масъул ходимлари биргаликда ўн беш кун муддатда ўрганиш ишларини амалга оширади ва бузилишлар тасдиғини топган тақдирда, уларни бартараф этиш чораларини кўради.
Қўшимча ҳамда жойига чиқиб ўрганишни тақозо этган ҳолларда ўрганиш ишлари бир ой муддатгача узайтирилиши мумкин. Бунда ариза берувчи ёки ваколатли органлар уч кун муддатда ёзма равишда огоҳлантирилади.
55. Ваколатли органлардан қўшимча маълумотлар олиш ҳамда жойига чиқиб ўрганиш ва текширишларни тақозо этмайдиган ҳолларда тўсиб қўйиш бўйича ўрганиш ишлари беш кун муддатда Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан амалга оширилади.
56. Тўсиб қўйишнинг бузилиш ҳолатлари ўз тасдиғини топмаган тақдирда ёки ўрганиш натижасида аниқланган бузилишлар бартараф этилгандан кейин Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан ариза берувчи ёки ваколатли органларга амалга оширилган ишлар юзасидан ёзма равишда ахборот берилади ҳамда уларнинг розилиги билан бекор қилинади.
57. Ягона маълумотлар базасида сақланаётган геномга оид ахборотни терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва судга, шунингдек, алоҳида жиноят ишлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига беришда геномга оид ахборот Эксперт-криминалистика бош марказининг масъул ходимлари томонидан эгасизлантирилади.
58. Эгасизлантириш ва эгасизлантиришни бекор қилиш тартиби ва усулига оид маълумотлар ошкор этилмайди.
59. Эгасизлантириш ва эгасизлантиришни бекор қилиш терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи орган ва суднинг ёзма топшириғига асосан амалга оширилади.
60. Эгасизлантирилган геномга оид ахборот ва уни эгасизлантиришда қўлланилган усул ва тартибга оид маълумотлар бир-биридан алоҳида сақланади.
61. Эгасизлантирилган геномга оид ахборот билан уни эгасизлантиришда қўлланилган усул ва тартибга оид маълумотлар ошкор этмаслик принципига мувофиқ ҳимояланган алоқа каналлари орқали берилади.
62. Ягона маълумотлар базасида сақланаётган геномга оид ахборотнинг ахборот картаси терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва судларга бериш уларнинг ёзма сўров хати асосида амалга оширилади.
Геномга оид ахборотга асоссиз равишда ишлов бериш ҳамда керакли ҳужжатларни расмийлаштирмаслик, шунингдек, геномга оид ахборот ва эгаси тўғрисидаги маълумотларни очиқ алоқа каналлари орқали ҳамда ваколатли ва бошқа шахсларнинг оғзаки ёки норасмий мурожаати асосида тақдим этиш тақиқланади.
63. Ягона маълумотлар базаси жойлашган хоналарга киришга, геномга оид ахборот билан ишлашга рухсат этилган ходимлар рўйхати Эксперт-криминалистика бош маркази раҳбари томонидан тасдиқланади. Бегона шахсларнинг, шунингдек, функционал (лавозим) вазифаларига тааллуқли бўлмаган ходимлар (ўзга шахслар)нинг кириши, шунингдек, уларга вақтинча фойдаланиш учун геномга оид ахборотни тақдим этиш тақиқланади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
64. Геномга оид ахборотга ишлов бериш ва уни Ягона маълумотлар базасидан ташқарида сақлаш, Ягона маълумотлар базаси жойлашган хоналарнинг эшикларини очиқ қолдириш ҳамда ишдан ташқари вақтларда уларнинг муҳрланмаган ҳолда қолдирилиши тақиқланади.
65. Ягона маълумотлар базаси жойлашган хоналарга белгиланган тартибда расмийлаштирилган бир марталик рухсатномасиз видео ва фотоаппаратлар, кузатув воситалари, мобил ва компьютер қурилмаларини олиб кириш тақиқланади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
66. Геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахслар ва таниб олинмаган мурдалардан (тана қолдиқлари, қисмлари) олинган биологик материал «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси талаблари ва мазкур Низом билан белгиланган қоидалар бузилган ҳолда расмийлаштирилган, шунингдек, тақдим этилган биологик материал тадқиқот учун яроқсиз ҳолда тақдим этилган бўлса, давлат суд-экспертиза муассасаси ушбу биологик материални юборган ваколатли органни уч кун муддатда хабардор қилади.
Ваколатли орган томонидан камчиликларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўрилмаса, биологик материал 30 кун ўтгач ижросиз қайтарилади.
67. Автоматлаштирилган ахборотни тизими назорат ва рухсатсиз киришлардан ҳимоя қилиш воситалари билан таъминламасдан, геномга оид ахборотнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритиш тақиқланади.
68. Геномга оид ахборот белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, Эксперт-криминалистика бош марказига ҳимояланган алоқа каналлари орқали юборилади.
Тармоқ орқали юбориш имкони бўлмаган тақдирда, ваколатли шахс томонидан қўлда ёки Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат фельдегерлик хизмати орқали ошкор этмаслик принципига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
69. Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тадбирларини молиялаштириш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
70. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Биологик материал ва ундан геномга оид ахборотни олиш ҳамда Геномга оид ахборотнинг ягона маълумотлар базасига тақдим этиш жараёнлари
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Жазони ижро этиш муассасалари ва пробация хизмати 1. Геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахслар рўйхатини шакллантиради. 2. Рўйхатда келтирилган шахсларнинг маълумоти Ягона маълумотлар базасида мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош марказига сўров хати юборади. Белгиланган муддатларда Заруратга кўра Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар Геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши ва текширилиши лозим бўлган шахсларнинг маълумоти Ягона маълумотлар базасида мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош марказига сўров хати юборади. Ариза берувчи ёки унинг қонуний вакили Суд-экспертиза муассасаларига ёки давлат органларига геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатидан ўтиш учун ариза тақдим этади. Эҳтиёжга кўра 2-босқич Эксперт-криминалистика бош маркази Жазони ижро этиш муассасалари, пробация хизмати, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва суднинг сўров хатида келтирилган шахсларнинг геномга оид ахборотлари Ягона маълумотлар базасида бор ёки йўқлигини текширади ва натижаси бўйича сўров берувчи ваколатли давлат органига маълумот юборади. Уч иш кунида 3-босқич Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар, жазони ижро этиш муассасалари ва пробация хизмати Геном бўйича мажбурий равишда давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахслардан, шунингдек, таниб олинмаган мурдалардан (тана қолдиқлари, қисмларидан) биологик материал олинишини ва икки нусхада ахборот картаси расмийлаштирилишини ташкил этади ҳамда биологик материални ва ахборот картасининг бир нусхасини суд-экспертиза муассасаларига зарур ҳужжатлар билан бирга тақдим этади. Заруратга кўра 4-босқич Давлат суд-экспертиза муассасалари 1. Тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни текшириб қабул қилади. 2. Агарда, ҳужжатлар Низомда белгиланган қоидаларга номувофиқ равишда расмийлаштирилган ёки биологик материаллар тадқиқот ва экспертиза ўтказиш учун яроқсиз ёхуд етарли ҳажмда бўлмаса, тақдим қилинган ҳужжатлар ва биологик материални қайтаради. 3. Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш учун қарор қабул қилади ёки Низомда белгиланган ҳужжатлар тақдим этилмаса ва тўлов тўлиқ ҳажмда амалга оширилмаса ариза ижро учун қабул қилинмайди ва тақдим қилинган ҳужжатлари ариза берувчи ёки унинг қонуний вакилига қайтаради. Уч иш кунида Мурожаат этилган куни 5-босқич Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар, жазони ижро этиш муассасалари ва пробация хизмати, ариза берувчи ёки унинг қонуний вакили Геном бўйича давлат рўйхатига олиниши рад этишга асос бўлган сабаблар бартараф этилган ҳолатда, ҳужжатларни қайта топшириши мумкин. Рад этишга асос бўлган сабаблар бартараф этилганда 6-босқич Давлат суд-экспертиза муассасалари 1. Биологик материални ва/ёки тақдим этилган биологик материаллардан тадқиқот ёхуд экспертиза йўли билан геномга оид ахборотни олади. 2. Геномга оид маълумотларни тўлиқ ҳажмда олиб, геномга оид ахборот картасини тўлдиради. 3. Биологик материални йўқ қилиб, далолатнома расмийлаштиради ёки суриштирув, тергов ва суд органлари ҳамда ариза берувчига қайтаради. 4. Биологик материалнинг ахборот картасини, геномга оид ахборот ва унинг ахборот картасининг бир нусхасини Эксперт-криминалистика бош марказига юборади. Биологик материал тақдим этилган ёки олинган кундан бошлаб ўттиз кун давомида. 7-босқич Эксперт-криминалистика бош маркази 1. Тақдим этилган ҳужжатлар ва геномга оид ахборот маълумотлари Низомга мувофиқ расмийлаштирилганлигини текшириб қабул қилади ҳамда журналда қайдловни амалга оширади. 2. Ягона маълумотлар базасига киритиш ва текширишни амалга оширади. 3. Амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли давлат органлари ёки ариза берувчига хабарнома юборади. Уч иш кунда
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
ШАКЛ ___________________________________ (ваколатли орган номи) бошлиғи_______________________________________________________________га (Ф.И.О.) Геномга оид давлат рўйхатига олинганлиги ва ягона маълумотлар базасидан текширилганлиги ҳақида МАЪЛУМОТНОМА ____ / _______ 20 __ йил «___» ________ Сизнинг, 20___ йил «___» ________даги одам ДНКсининг суд-биологик экспертизасини тайинлаш ҳақидаги қарор/йўлланма хат билан тақдим этилган ___________________________________________________________________________________________ (фуқаро/маҳкум Ф.И.О., аниқланмаган шахс, таниб олинмаган мурданинг (тана қолдиқлари, қисмлари) ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ геномга оид ахбороти 20___йил «___» ________да Ўзбекистон Республикаси Геномга оид ахборотнинг ягона маълумотлар базасида ____-сон билан рўйхатга олинди. Геномга оид ахборотнинг ягона маълумотлар базаси бўйича текширилганда, ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ мос келишлар аниқлан(ма)ди. Илова: _______________________. Текширувни амалга оширди:__________________________________________________________ (лавозими, Ф.И.О., имзо) Раҳбар:_________________________________________________________ (лавозими, Ф.И.О., имзо)
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
ШАКЛ _______________________________ (суд-экспертиза муассасаси номи) раҳбари_________________________________________________________________ (Ф.И.О.) Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатидан ўтиш учун АРИЗА Мен,_____________________________________________________________________________ (фамилияси, агар мавжуд бўлса) _______________________________________________________________________________ (исми) _________________________________________________________________________________________ни (отасининг исми, агар мавжуд бўлса) 1. Туғилган санаси: «___»_________ _____йил 2. Тугилган жойи:_____________________________ 3. Жинси: Эркак- □ Аёл - □ 4. Фуқаролиги:_______________________________ 5. Миллати:_________________________________ 6. Бедарак йўқолган шахснинг биологик қариндошими? Ҳа- □ Йўқ - □ 7. Қариндошлик даражаси (фарзанди, ота-онаси ва бошқалар):__________________________________________ 8. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотлар: _____________________________ ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ 9. Шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса):___________________________________________________ 10. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури: _____________________________________________________________ ________________________________________________________________________________ (ҳужжат рақами, серияси, ким томонидан берилган, берилган санаси) геном бўйича давлат рўйхатига олишингизни (биологик материал олинишини, геномга оид ахборотга ишлов берилишини) ҳамда олинган геномга оид ахборотни _____йил «___» ________га қадар сақланишини таъминлашингизни сўрайман. __________________ _________ _________________ (Ф.И.О.) (имзо) (сана)
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
ШАКЛ _______________________________ (суд-экспертиза муассасаси номи) раҳбари_______________________________________________________________га (Ф.И.О.) Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатидан ўтиш учун АРИЗА Мен,_____________________________________________________________________________ (фамилияси, агар мавжуд бўлса) _______________________________________________________________________________ (исми) _______________________________________________________________________________ (отасининг исми, агар мавжуд бўлса) Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури:__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (ҳужжат рақами, серияси, ким томонидан берилган, берилган санаси) Фуқаро___________________________________________________________________________ (фамилияси) _______________________________________________________________________________ (исми) _______________________________________________________________________________________нинг (отасининг исми, агар мавжуд бўлса) 1.Туғилган санаси: «___» йил _________ ____йил 2. Туғилган жойи:__________________________ 3. Жинси: Эркак - □ Аёл - □ 4. Фуқаролиги:____________________________ 5. Миллати:_______________________________ 6. Бедарак йўқолган шахснинг биологик қариндошими? Ҳ? - □ Йўқ- □ 7. Қариндошлик даражаси (фарзанди, ота-онаси ва бошқалар): ____________________________________ 8. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотлар:_____________________________ ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ 9. Шахсий ндентификация рақами (мавжуд бўлса): □□□□□□□□□□ 10. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури:_____________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ (ҳужжат рақами, серияси, ким томонидан берилган, берилган санаси) ______________________________________________________________________га асосан қонуний вакили (суднинг қарори, ишончнома) сифатида уни геном бўйича давлат рўйхатига олишингизни (биологик материал олиниши, геномга оид ахборотга ишлов берилиши) ҳамда олинган геномга оид ахборотни ______йил «___» ___ ____ га қадар сақланишини сўрайман. ____________________ _____________ ___________________ (Ф.И.О.) (имзо) (сана)
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
ШАКЛ _______________________________________________________________________________га (аризачи Ф.И.О.) Геномга оид давлат рўйхатига олинганлиги ҳақида ХАБАРНОМА ___ / ________ «___» __________ 20 __ йил Сизнинг, 20__ йил «___»_________ даги аризангизга асосан, геномга оид ахборотингиз 20__ йил «___»_________ да Ўзбекистон Республикаси Геномга оид ахборотнинг ягона маълумотлар базасида _________-сон билан геном бўйича давлат рўйхатига олинди. Рўйхатга олишни амалга оширди:_______________________________________________________ (лавозими, Ф.И.О., имзо) Раҳбар:_________________________________________________________ (лавозими, Ф.И.О., имзо)
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
ШАКЛ Ариза берувчи / ҳукм қилинган / оғир ва ўта оғир жиноятларни содир пишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган шахсдан олинган биологик материалнинг АХБОРОТ КАРТАСИ (фамилияси, агар мавжуд бўлса) (исми) (отасининг исми, агар мавжуд бўлса) 1. Туғилган санаси: : «___»__________ ____ йил 2. Туғилган жойи:_________________________ 3. Жинси: Эркак -□ Аёл -□ 4 . Фуқаролиги :_______________________ 5. Миллати: _____________________________ 6. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотлар:____________________________ ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ 7. Шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса): □□□□□□□□□□ 8. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури:____________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ (ҳужжат рақами, серияси, ким томонидан берилган, берилган санаси) 9. Биологик материални олишнинг асоси (тагига чизилсин): 9.1. Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатидан ўтиш учун ариза; 9.2. Ҳукм қилинган шахс: _____-моддаси, ____-қисми, ____-банди; ______-моддаси, ____-қисми, ___-банди; 9.3. Оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган: ____-моддаси, ____-қисми, ____-банди; 10. Ташувчи-карта рақами (штрих-код): □□□□□□□□□□ 11. Биологик материални олган орган:___________________________________________________________ 12. Биологик материал олинган сана: «___»_________ ____ йил Биологик материали олинган шахс: __________ _______________________ (имзо) (Ф.И.О.) Қонуний вакил: __________ _______________________ (имзо) (Ф.И.О.) Биологик материал олинди:_________________ ____ ___________________________________ (мутахассис лавозими) (имзо) (Ф.И.О.) Масъул ходим: __________ _______________________ (лавозими) (имзо) (Ф.И.О.) Сана: 20__йил «____ » _________
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
ШАКЛ Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов жараёнида аниқланмаган шахс / таниб олинмаган мурдадан (тана қолдиқлари, қисмлари) олинган биологик материалнинг АХБОРОТ КАРТАСИ 1. Биологик материални олган суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органининг номи:___________ ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ 2. Терговга қадар текширув материали ёки жиноят иши рақами:_______________________________________ 3. Биологик материал олинган сана: 20 йил «___»_________. 4. Биологик материал олиш учун асос (тагига чизилсин): 4.1. Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида аниқланмаган шахсдан олинган биологик материал; 4.2. Таниб олинмаган мурдалардан (тана қолдиқлари, қисмлари) олинган биологик материал; 5. Ҳодиса тафсилоти ва содир этилган жой:________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ 6. Мурданинг (тана қолдиқлари, қисмлари) аниқланган жойи, санаси, ўлим сабаби, жинси, алоҳида белгилари (мавжуд бўлса):______________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ Илова: ҳодиса жойини, мурдани кўздан кечириш баённомаси нусхаси ______ варақда. Биологик материални олди: _________ _______________________ (мутахассис лавозими) (имзо) (Ф.И.О.) Масъул ходим: _________ _______________________ (лавозими) (имзо) (Ф.И.О.) Сана: 20___йил «___»_________
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
ШАКЛ ГЕНОМГА ОИД АХБОРОТ КАРТА (фамилияси, агар мавжуд бўлса) (исми) (отасининг исми, агар мавжуд бўлса) 1. Туғилган санаси: «__ »_____________ _____йил 2. Туғилган жойи:___________________________ 3. Жинси: Эркак - □ Аёл -□ 4. Фуқаролиги:_____________________________ 5. Миллати:________________________________ 6. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотлар:__________________________________ ____________________________________________________________________________________ 7. Шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса): □□□□□□□□□□ 8. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури:___________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ (ҳужжат рақами, серияси, ким томонидан берилган, берилган санаси) 9. Ҳисобга олиш тоифаси (белги қўйилсин): 9.1. Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатидан ўтган шахс □ 9.2. Бедарак йўқолган шахснинг биологик қариндоши □_____________________________________________ (қариндошлик даражаси) 9.3. Ҳукм қилинган шахс: □ 9.4. Оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида жалб қилинган: □ 9.5. Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов жараёнида биологик материали олинган аниқланмаган шахс □ 9.6. Таниб олинмаган мурда (тана қолдиқлари, қисмлари) □ 10. Тақдим этилган объект номи:______________________________________________________________________ 11. Ташувчи-карта рақами (штрих-код): □□□□□□□□□□ Индивидуал рақам (ШТРИХ-КОД — BARCODE): VWA TНOl D21S11 FGA D8S1179 D3S1358 D18S51 Amelogenin TPOX CSF1P0 D13S317 D7S820 D5S818 D16S539 D2S1338 D19S433 Penta D Penta E D1S1656 D2S441 D10S1248 D22S1045 D12S391 SE33 Бошқа локус Геномга оид ахборотни олди: _____ ___________________ (муассаса номи, мутахассис лавозими) (имзо) (Ф.И.О.)
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
ШАКЛ «ТАСДИҚЛАЙМАН» Суд-экспертиза муассасаси раҳбари _______________________ ___ (Ф.И.О.) 20 __ йил «__» ____________ Биологик материални / геномга оид ахборотни йўқ қилиш ҳақида ДАЛОЛАТНОМА № _______ 20 __ йил «__» ________ Ушбу далолатнома геном бўйича давлат рўйхатига олиш мақсадида тақдим этилган биологик материал / геномга оид ахборот йўқ қилинганлиги ҳақида тузилди. _______________________________________________________________________________ (йўқ қилиш учун асос) Т/р Биологик материал / геномга оид ахборот олинган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса) Туғилган санаси Туғилган жойи Шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлган тақдирда) ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжат номи ва рақами Тақдим этган орган номи, кириш рақами ва санаси Йўқ қилиш усули Комиссия аъзолари: 1._____________________________________________________ ___________ (лавозими, Ф.И.О.) (имзо) 2._____________________________________________________ ___________ (лавозими, Ф.И.О.) (имзо) 3._____________________________________________________ ___________ (лавозими, Ф.И.О.) (имзо)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 17 ноябрь,
689-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
“Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq, shuningdek, genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish tizimini takomillashtirish va uning samaradorligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. “Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish sohasidagi vakolatli davlat organi etib belgilanganligi hamda unga genom boʻyicha ixtiyoriy va majburiy ravishda davlat roʻyxatiga olishni amalga oshirishga doir vazifalar yuklanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish sohasidagi faoliyatni amalga oshiruvchi davlat organlari va muassasalari roʻyxati, genom boʻyicha davlat roʻyxatini yuritishning maqsadi;
genom boʻyicha majburiy va ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatiga olish tartibi hamda genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatiga olishni amalga oshirganlik uchun undiriladigan haq miqdori;
biologik materialni olish, undan foydalanish, uni saqlash, berish va yoʻq qilish tartibi;
genomga oid axborotni yigʻish, unga ishlov berish, undan foydalanish, saqlash va yoʻq qilish tartibi.
3. Belgilansinki:
har bir shaxsni genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatiga olish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 7 baravari miqdorida haq undiriladi;
genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatiga olish natijasida kelib tushgan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga yoʻnaltiriladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Ichki ishlar vazirligi, Adliya vazirligi va Sogʻliqni saqlash vazirligining asoslantirilgan hisob-kitoblariga koʻra genomga oid axborotni olish uchun zarur kimyoviy reagentlar va sarflash materiallarini xarid qilish boʻyicha davlat budjetidan zarur mablagʻlar ajratilishini taʼminlasin.
5. Mazkur qaror 2023-yil 1-yanvardan kuchga kiradi.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-noyabrdagi 689-son qaroriga ILOVA
Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom “Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish tartibini belgilaydi.
2. Genom boʻyicha davlat roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Ekspert-kriminalistika bosh markazi (keyingi oʻrinlarda — Ekspert-kriminalistika bosh markazi) tomonidan yuritiladi.
3. Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish sohasidagi faoliyatni amalga oshiruvchi davlat organlari va muassasalari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organlar) quyidagilardan iborat:
Ekspert-kriminalistika bosh markazi;
tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergovni amalga oshiruvchi organlar va sud;
ichki ishlar organlarining jazoni ijro etish muassasalari va probatsiya xizmatlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Adliya vazirligi hamda Sogʻliqni saqlash vazirligining davlat sud-ekspertiza muassasalari (keyingi oʻrinlarda — davlat sud-ekspertiza muassasalari).
4. Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasiga , “Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga , Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlariga, shuningdek, ushbu Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
5. Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olishni amalga oshirish insonning hayotiga, sogʻligiga xavf tugʻdirmasligi, uning shaʼni, qadr-qimmatini kamsitmasligi kerak.
6. Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olishni amalga oshirishda genomga oid axborot, shuningdek, odamning shaxsi haqidagi maʼlumotlarni shaxs yoki uning qonuniy vakilining roziligisiz oshkor qilishga yoʻl qoʻyilmaydi, tergovga qadar tekshiruvni, surishtiruvni, dastlabki tergovni amalga oshiruvchi organlar va sudning soʻroviga binoan taqdim etish hollari bundan mustasno.
7. Genom boʻyicha majburiy va ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatiga olish ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
8. Muqaddam genom boʻyicha davlat roʻyxatidan oʻtgan shaxs ogʻir va oʻta ogʻir jinoyatlarni sodir etishda gumon qilinuvchi, ayblanuvchi sifatida jalb qilingan taqdirda, genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olishni amalga oshirish uchun undan biologik material olinmaydi.
Muqaddam genom boʻyicha davlat roʻyxatidan oʻtgan shaxsdan takroriy biologik material olinishiga yoʻl qoʻymaslik maqsadida jazoni ijro etish muassasasi, probatsiya xizmati, tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov va sud organlari tomonidan quyidagi shaxslarning genomga oid axboroti Genomga oid axborotning yagona maʼlumotlar bazasida (keyingi oʻrinlarda — Yagona maʼlumotlar bazasi) mavjudligini tekshirish uchun Ekspert-kriminalistika bosh markaziga soʻrov xati yuborilishi shart:
ogʻir va oʻta ogʻir jinoyatlarni, jinsiy erkinlikka qarshi jinoyatlarni, shuningdek, oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxs bilan jinsiy aloqa qilish, oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxsga nisbatan uyatsiz-buzuq harakatlar qilish bilan bogʻliq jinoyatlarni sodir etganlik uchun hukm qilingan shaxslar;
ogʻir va oʻta ogʻir jinoyatlarni sodir etishda gumon qilinuvchi, ayblanuvchi sifatida jalb qilingan shaxslar.
2-bob. Genom boʻyicha majburiy ravishda davlat roʻyxatiga olishni amalga oshirish tartibi
9. Quyidagilar genom boʻyicha majburiy ravishda davlat roʻyxatiga olinadi:
ogʻir va oʻta ogʻir jinoyatlarni, jinsiy erkinlikka qarshi jinoyatlarni, shuningdek, oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxs bilan jinsiy aloqa qilish, oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxsga nisbatan uyatsiz-buzuq harakatlar qilish bilan bogʻliq jinoyatlarni sodir etganlik uchun hukm qilingan shaxslar (keyingi oʻrinlarda — hukm qilingan shaxslar);
ogʻir va oʻta ogʻir jinoyat sodir etishda gumon qilinuvchi yoki ayblanuvchi tariqasida ishda ishtirok etishga jalb qilingan shaxslar;
tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv va dastlabki tergov jarayonida biologik materiali olingan aniqlanmagan shaxslar (keyingi oʻrinlarda — aniqlanmagan shaxslar);
tanib olinmagan murdalar (tana qoldiqlari, qismlari).
Sudning qonuniy kuchga kirgan hukmi hukm qilingan shaxslarni genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish uchun asos hisoblanadi.
Tanib olinmagan murdalarni (tana qoldiqlari, qismlarini), ogʻir va oʻta ogʻir jinoyatlarni sodir etishda gumon qilinuvchi, ayblanuvchi sifatida jalb qilingan shaxslarni, shuningdek, biologik materiali tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov jarayonida olingan aniqlanmagan shaxslarni genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish tergovga qadar tekshiruvni, surishtiruvni, dastlabki tergovni amalga oshiruvchi organlarning qarori yoki sudning ajrimiga asosan amalga oshiriladi.
10. Tanib olinmagan murdalarning (tana qoldiqlari, qismlari) hamda aniqlanmagan shaxslarning tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov jarayonida olingan biologik materiali olingandan 30 kun mobaynida boshqa yoʻllar bilan ularning shaxsini aniqlashning imkoni boʻlmagan taqdirda, genom boʻyicha majburiy ravishda davlat roʻyxatiga olinadi.
11. Biologik material:
hukm qilingan shaxslardan — mahkum saqlanayotgan (jazoni oʻtayotgan) jazoni ijro etish muassasasining yoki probatsiya boʻlinmasining masʼul xodimi ishtirokida mazkur muassasaning tibbiyot boʻlinmasi xodimi tomonidan bevosita yoki davlat sud-ekspertiza muassasalarining mutaxassislarini jalb etgan holda;
ogʻir va oʻta ogʻir jinoyatlarni sodir etishda gumon qilinuvchi, ayblanuvchi sifatida jalb qilingan va aniqlanmagan shaxslardan, shuningdek, tanib olinmagan murdalardan (tana qoldiqlaridan, qismlaridan) — tergovga qadar tekshiruvni, surishtiruvni, dastlabki tergovni amalga oshiruvchi organning mansabdor shaxsi tomonidan bevosita yoki (va) uning ishtirokida davlat sud-ekspertiza muassasalarining mutaxassislarini jalb etgan holda olinadi.
12. Jazoni ijro etish muassasalari boshliqlari:
ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazoni oʻtayotgan hukm qilingan shaxslar orasidan genom boʻyicha majburiy ravishda davlat roʻyxatiga olinishi lozim boʻlgan shaxslarning roʻyxati shakllantirilishini va ularning muqaddam genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olinganligini tekshirish uchun Ekspert-kriminalistika bosh markaziga soʻrov xati orqali taqdim etilishini taʼminlaydi;
Ekspert-kriminalistika bosh markazidan genom boʻyicha majburiy ravishda davlat roʻyxatiga olinishi lozim boʻlgan shaxslar haqidagi maʼlumotlarni olgach, ushbu shaxslardan biologik materiallarni “Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga va mazkur Nizomda belgilangan qoidalarga qatʼiy rioya etgan holda olinishini tashkil etadi;
jazoni ijro etish muassasalarida jazoni oʻtayotgan genom boʻyicha majburiy ravishda davlat roʻyxatiga olinishi lozim boʻlgan hukm qilingan shaxslarga oid shaxsiy maʼlumotlarning toʻgʻriligini nazorat qiladi;
genomga oid axborotni olish uchun biologik material va biologik materialning axborot kartasini davlat sud-ekspertiza muassasalariga yoʻllanma xat orqali yuborilishini taʼminlaydi, shu jumladan, kamchiliklari aniqlangan taqdirda, ularni bartaraf qilish choralarini koʻradi;
biologik material axborot kartasining ikkinchi nusxasi mahkumning yigʻmajildiga qoʻshib qoʻyilishini taʼminlaydi.
Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olinishi lozim boʻlgan hukm qilingan har bir shaxsning biologik materiali va biologik materialning axborot kartasi alohida yoʻllanma xat bilan yuborilishi hamda unda yuborilayotgan biologik materialdan olingan genomga oid axborotni Yagona maʼlumotlar bazasiga kiritilishi lozimligi koʻrsatilishi shart.
13. Probatsiya xizmatining hududiy boʻlinmalari rahbarlari:
oʻzi rahbarlik qilayotgan boʻlinmada ozodlikdan mahrum qilish bilan bogʻliq boʻlmagan jazoni oʻtayotgan, probatsiya hisobida boʻlgan hukm qilingan shaxslarning roʻyxati shakllantirilishini va ularning ilgari genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olinganligini tekshirish uchun soʻrov xati orqali Ekspert-kriminalistika bosh markaziga taqdim etilishini taʼminlaydi;
Ekspert-kriminalistika bosh markazidan genom boʻyicha majburiy ravishda davlat roʻyxatiga olinishi lozim boʻlgan shaxslar haqidagi maʼlumotlarni olgach, ushbu shaxslardan biologik materiallarni “Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga va mazkur Nizomda belgilangan qoidalarga qatʼiy rioya etgan holda olinishini tashkil etadi;
genom boʻyicha majburiy ravishda davlat roʻyxatiga olinishi lozim boʻlgan hukm qilingan shaxslarga oid shaxsiy maʼlumotlarning toʻgʻriligini nazorat qiladi;
genomga oid axborotni olish uchun biologik material va biologik materialning axborot kartasini davlat sud-ekspertiza muassasalariga yoʻllanma xat orqali yuborilishini taʼminlaydi, shu jumladan, kamchiliklari aniqlangan taqdirda, ularni bartaraf qilish choralarini koʻradi;
biologik material axborot kartasining ikkinchi nusxasini mahkumning yigʻmajildiga qoʻshib qoʻyilishini taʼminlaydi.
Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olinishi lozim boʻlgan hukm qilingan har bir shaxsning biologik materiali va biologik materialning axborot kartasi alohida yoʻllanma xat bilan yuborilishi hamda unda yuborilayotgan biologik materialdan olingan genomga oid axborotni Yagona maʼlumotlar bazasiga kiritilishi lozimligi koʻrsatilishi shart.
14. Tergovga qadar tekshiruvni, surishtiruvni, dastlabki tergovni amalga oshiruvchi organlarning mansabdor shaxslari:
ogʻir va oʻta ogʻir jinoyatlarni sodir etishda gumon qilinuvchi, ayblanuvchi sifatida jalb qilingan shaxslarni muqaddam genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olinganligini tekshirish uchun ularning roʻyxatini soʻrov xati orqali Ekspert-kriminalistika bosh markaziga yuboradilar;
Ekspert-kriminalistika bosh markazidan Yagona maʼlumotlar bazasida genom boʻyicha majburiy davlat roʻyxatiga olinishi lozim boʻlgan shaxsning genomga oid axboroti mavjud emasligi haqidagi maʼlumotni olgach, ogʻir va oʻta ogʻir jinoyatlarni sodir etishda gumon qilinuvchi, ayblanuvchi sifatida jalb qilingan shaxslardan biologik materialni “Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-protsessual kodeksi hamda ushbu Nizomda belgilangan qoidalarga qatʼiy rioya qilgan holda olinishini tashkil etadi;
tanib olinmagan murdalardan (tana qoldiqlari, qismlari) hamda aniqlanmagan shaxslardan biologik materialni “Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-protsessual kodeksi hamda ushbu Nizomda belgilangan qoidalarga qatʼiy rioya qilgan holda olinishini tashkil etadi;
ushbu shaxslarga oid shaxsiy maʼlumotlarning toʻgʻriligini nazorat qiladi;
genomga oid axborotni olish uchun biologik material va biologik materialning axborot kartasining bir nusxasini, odam DNKsining sud-biologik ekspertizasini (keyingi oʻrinlarda — ekspertiza) tayinlash haqidagi qarorni yoʻllanma xat bilan birga davlat sud-ekspertiza muassasalariga yuborilishini taʼminlaydi, shu jumladan, kamchiliklari aniqlangan taqdirda, ularni bartaraf qilish choralarini koʻradi;
biologik material axborot kartasining ikkinchi nusxasini jinoyat ishi (tergovga qadar tekshiruv) hujjatlariga qoʻshib qoʻyadi.
Ekspertiza qarorida yuborilayotgan biologik materialdan olingan genomga oid axborotni Yagona maʼlumotlar bazasiga majburiy ravishda kiritilishi lozimligi koʻrsatilishi shart.
15. Davlat sud-ekspertiza muassasalari boshliqlari:
genom boʻyicha majburiy ravishda davlat roʻyxatiga olinishi lozim boʻlgan shaxslar va tanib olinmagan murdalardan (tana qoldiqlari, qismlari) olingan biologik material va biologik materialning axborot kartalari “Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-protsessual kodeksiga hamda ushbu Nizomga muvofiq rasmiylashtirilganligi tekshirilishini, qabul qilinishini va roʻyxatga olinishini tashkil etadi;
genom boʻyicha majburiy ravishda davlat roʻyxatiga olinishi lozim boʻlgan shaxslar va tanib olinmagan murdalardan (tana qoldiqlari, qismlari) olingan biologik materialdan genomga oid axborotni olish maqsadida ekspertiza yoki tadqiqot oʻtkazilishini, ular natijasida olingan genomga oid maʼlumotlarning toʻgʻriligini, shuningdek, genomga oid axborot kartasi ushbu Nizom tartibiga va oshkor etmaslik prinsipiga muvofiq rasmiylashtirilishini hamda saqlanishini nazorat qiladi;
ekspertiza yoki tadqiqot oʻtkazish natijasida olingan genomga oid axborot ekspertiza yoki tadqiqotni oʻtkazgan mansabdor shaxs (ekspert) tomonidan genomga oid axborot kartasi toʻldirilishini taʼminlaydi;
genom boʻyicha majburiy ravishda davlat roʻyxatiga olinishi lozim boʻlgan shaxslar va tanib olinmagan murdalardan (tana qoldiqlari, qismlari) olingan genomga oid axborotning Yagona maʼlumotlar bazasidagi mavjud genomga oid axborotlar bilan taqqoslanishini taʼminlaydi;
genom boʻyicha majburiy ravishda davlat roʻyxatiga olinishi lozim boʻlgan shaxs va tanib olinmagan murdalardan (tana qoldiqlari, qismlari) olingan biologik materialning axborot kartasi hamda genomga oid axborot kartasi yoʻllanma xat bilan Yagona maʼlumotlar bazasiga kiritish uchun Ekspert-kriminalistika bosh markaziga oshkor etmaslik prinsipiga muvofiq qogʻoz shaklida yuborilishini taʼminlaydi. Genomga oid axborot Ekspert-kriminalistika bosh markazidagi Yagona maʼlumotlar bazasiga integratsiya qilingan tizim orqali elektron shaklda yuboriladi.
16. Ekspert-kriminalistika bosh markazi boshligʻi:
vakolatli organlar tomonidan taqdim etilgan soʻrov xatlarini koʻrib chiqib, Yagona maʼlumotlar bazasida soʻrov xatida keltirilgan shaxslarning genom axboroti bor-yoʻqligi tekshirilishini hamda genom boʻyicha davlat roʻyxatiga majburiy olinishi lozim boʻlgan shaxslar haqidagi maʼlumotlarni soʻrov xati yuborgan organga uch ish kunida taqdim etilishini taʼminlaydi;
vakolatli organlar tomonidan taqdim etilgan genomga oid axborot, biologik materialning axborot kartasi hamda genomga oid axborot kartasining “Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-protsessual kodeksi hamda ushbu Nizomga muvofiq rasmiylashtirilganligi tekshirilishini, qabul qilinishini va roʻyxatga olinishini hamda amalga oshirilgan ishlar yuzasidan tegishli vakolatli organga mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq tuzilgan maʼlumotnoma taqdim etilishini taʼminlaydi;
mazkur Nizom qoidalariga va oshkor etmaslik prinsipiga muvofiq genomga oid axborotga ishlov berilishini nazorat qiladi;
alohida toʻrtta toifadan iborat boʻlgan Yagona maʼlumotlar bazasi shakllantirilishini tashkil etadi;
genom boʻyicha majburiy ravishda davlat roʻyxatiga olingan shaxslarning (biologik material va genomga oid axborot) kartalari kartotekada saqlanishini taʼminlaydi;
Yagona maʼlumotlar bazasiga yangi kiritilgan hukm qilingan, ogʻir va oʻta ogʻir jinoyat sodir etishda gumon qilinuvchi, ayblanuvchi tariqasida ishda ishtirok etishga jalb qilingan hamda aniqlanmagan shaxslarning genomga oid axborotining fosh etilmagan jinoyatlar boʻyicha muqaddam kiritilgan genomga oid axborotlar bilan taqqoslanishini hamda fosh etilmagan jinoyatlar boʻyicha shaxs identifikatsiya qilingan taqdirda tegishli vakolatli organga mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq tuzilgan maʼlumotnoma taqdim etilishini taʼminlaydi;
Yagona maʼlumotlar bazasida genomga oid axborotlarga oid nomuvofiqlik yoki xatoliklar aniqlangan taqdirda, ularni bartaraf etish choralarini koʻrishni tashkil etadi;
Yagona maʼlumotlar bazasi faoliyatini nazorati hamda moddiy-texnik va uslubiy taʼminotini amalga oshiradi.
17. Yoʻllanma xatda, ekspertiza tayinlash haqidagi qarorda (ajrim) hamda biologik materialning axborot kartasida biologik materialning egasi haqidagi maʼlumotlar toʻliq koʻrsatilishi shart.
18. Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish uchun biologik materialning axborot kartasi yuborilmagan biologik material davlat sud-ekspertiza muassasalari tomonidan ekspertiza oʻtkazish uchun qabul qilinmaydi.
Biologik materialning axborot kartasi hamda genomga oid axborotning kartasi yuborilmagan genomga oid axborot Ekspert-kriminalistika bosh markazi tomonidan davlat roʻyxatidan oʻtkazilmaydi.
3-bob. Genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatiga olish tartibi
19. Genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatiga olish Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining, chet el fuqarolarining va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) yozma arizasiga koʻra pullik asosda amalga oshiriladi.
Voyaga yetmaganlarni hamda sud tomonidan muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan deb topilgan shaxslarni genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatiga olish ularning qonuniy vakillarining yozma arizasiga koʻra pulli asosda amalga oshiriladi.
Bunda davlat sud-ekspertiza muassasalari ariza beruvchiga genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olinishi zarurati yuzasidan oʻz fikrini va maqsadini bildirishi uchun imkoniyat berishi shart.
20. Ariza beruvchi genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatiga olish uchun davlat sud-ekspertiza muassasalariga mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq yoki uning qonuniy vakili mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq shakldagi ariza taqdim etadi.
Genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatidan oʻtish uchun mazkur Nizom bilan belgilangan pul miqdorining 100 foiz toʻlovi oldindan amalga oshiriladi.
Ariza beruvchining (qonuniy vakilining) shaxsi va yashash joyini (turar joy) tasdiqlovchi hujjatlar davlat sud-ekspertiza muassasalari tomonidan tegishli davlat organlari va tashkilotlardan mustaqil ravishda, shu jumladan “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi.
Bedarak yoʻqolgan shaxslarni qidirish maqsadida, istisno tariqasida, ularning biologik qarindoshlarini genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatiga olish bedarak yoʻqolgan shaxslarning biologik qarindoshlarining mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq yoki uning qonuniy vakilining mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq shakldagi arizasi hamda tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv va dastlabki tergov organlarining ekspertiza oʻtkazish toʻgʻrisidagi qaroriga asosan bepul oʻtkaziladi.
21.Davlat sud-ekspertiza muassasalari rahbarlari (ular yoʻqligida oʻrinbosarlari):
genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatiga olish uchun ariza beruvchi yoki uning qonuniy vakili taqdim etgan hujjatlarni qabul qiladi va ular ishtirokida koʻrib chiqadi;
hujjatlarni koʻrib chiqib, shu kunning oʻzida genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish boʻyicha qaror qabul qiladi yoki taqdim etilgan hujjatlarda kamchiliklar mavjud boʻlsa, ariza beruvchi yoki uning qonuniy vakiliga kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha batafsil tushuntirilib, hujjatlarni qaytaradi;
bedarak yoʻqolgan shaxslarni aniqlash maqsadida tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv va dastlabki tergov organlari tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni (bedarak yoʻqolgan shaxslarning biologik qarindoshlarining arizasi va odam DNKsi sud-tibbiy ekspertizasi tayinlash haqidagi qarori) koʻrib chiqib, bepul genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish boʻyicha qaror qabul qiladi yoki taqdim etilgan hujjatlarda kamchiliklar mavjud boʻlsa, tergovga qadar tekshiruvni, surishtiruvni va dastlabki tergovni amalga oshiruvchi organlarga hujjatlarni ijrosiz qaytaradi.
22. Ijro etilishiga toʻsqinlik qilgan kamchiliklar bartaraf etilgan taqdirda, ariza beruvchi yoki uning qonuniy vakili hujjatlarni qayta topshirishi mumkin.
23. Davlat sud-ekspertiza muassasalari rahbarlari (ular yoʻqligida oʻrinbosarlari) genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish boʻyicha qaror qabul qilingan kundan boshlab 30 kun muddatda:
ariza beruvchidan ushbu Nizomda belgilangan qoidalarga qatʼiy rioya qilgan holda, biologik material olinishini va biologik materialning axborot kartasi ikki nusxada toʻldirilishini;
biologik materialdan genomga oid axborotni olish uchun DNK tadqiqotini oʻtkazishni, tadqiqotlar natijasida olingan genomga oid axborotning toʻgʻriligini tekshirishni hamda ikki nusxada genomga oid axborot kartasi toʻldirilishini;
genomga oid axborot, shuningdek, biologik materialning axborot kartasi va genomga oid axborot kartasining bittadan nusxalarini Yagona maʼlumotlar bazasiga kiritish uchun Ekspert-kriminalistika bosh markaziga mazkur Nizomda belgilangan tartibga muvofiq yuborilishini tashkil etadi.
Bedarak yoʻqolgan shaxslarni aniqlash maqsadida genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olishda tuzilgan biologik materialning axborot kartasi va genomga oid axborot kartasining ikkinchi nusxalari tergovga qadar tekshiruvni, surishtiruvni va dastlabki tergovni amalga oshiruvchi organlarga yuboriladi.
24. Ekspert-kriminalistika bosh markazi rahbari (yoʻqligida oʻrinbosarlari):
davlat sud-ekspertiza muassasasidan genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatidan oʻtish uchun yuborilgan genomga oid axborot, biologik materialning axborot kartasi hamda genomga oid axborot kartasi kelib tushgan kundan soʻng uch ish kunida “Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga , Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-protsessual kodeksi va mazkur Nizom talablariga muvofiq rasmiylashtirilganligini tekshirib qabul qilish, shuningdek, genomga oid axborotga ishlov berilishi va Yagona maʼlumotlar bazasiga kiritilishini hamda genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olinganligi toʻgʻrisida ariza beruvchi yoki tegishli vakolatli organga mazkur Nizomga 5-ilovaga muvofiq tuzilgan xabarnoma yuborilishini;
genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatiga olingan shaxslarning biologik materiali axborot kartalari, genomga oid axborot kartalarini kartotekada saqlanishini taʼminlaydi.
25. Har bir shaxsni genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatiga olish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 7 baravari miqdorida haq undiriladi.
Ariza beruvchi yoki uning qonuniy vakili genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatidan oʻtishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Bunda uning arizasi koʻrilmasdan qoldiriladi hamda amalga oshirilgan toʻlov summasi qaytarilmaydi.
26. Genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatiga olish natijasida kelib tushgan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga yoʻnaltiriladi.
27. Genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatiga olishda ariza beruvchi davlat sud-ekspertiza muassasalari xatti-harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan “Maʼmuriy tartib-taomillar toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.
4-bob. Biologik materialni olish, undan foydalanish, uni saqlash, berish va yoʻq qilish tartibi
28. Biologik material “Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida , Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-protsessual kodeksida belgilangan ekspert tekshiruvi uchun namunalar olish talablariga hamda ushbu Nizom qoidalariga rioya etgan holda, vakolatli organlarning biologik materialni olishga masʼul va tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan shaxslari tomonidan bevosita yoki mutaxassisni jalb etgan holda amalga oshiriladi.
29. Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olinayotgan tirik shaxslardan biologik material sifatida qon yoki soʻlak namunalari olinishi mumkin.
Agar biologik material olingan vaqtdan boshlab, besh sutka ichida uni tadqiqot oʻtkazish uchun tegishli laboratoriyalarga yetkazib berish imkoni mavjud boʻlsa, u holda ushbu shaxslardan biologik material sifatida soʻlak namunalari olinishi mumkin. Aks holda ushbu shaxslardan qon namunalari olinadi.
30. Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olinayotgan tirik shaxslarning biologik materiali (qon, soʻlak namunalari) quyidagi tartibda olinadi:
dastlab genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olinishi lozim boʻlgan shaxsga biologik materialni olish asosi va tartibi tushuntiriladi;
agar shaxsdan biologik material sifatida soʻlak namunalari olingan taqdirda, biologik material biologik materiali olinishi lozim boʻlgan shaxs ovqat (suyuqlik) isteʼmol qilishidan oldin yoki kamida bir soat keyin olinadi. Bunda biologik materiali olinishi lozim boʻlgan shaxsning ogʻiz boʻshligʻi toza suv bilan chayilishi kerak;
biologik material sifatida soʻlak namunalari olinishi lozim boʻlgan shaxs yoki uning qonuniy vakili guvohligida bir marta ishlatish uchun moʻljallangan sterillangan tibbiy qoʻlqop kiygan va tibbiy niqob taqqan holda, biologik materialni oladigan shaxs tomonidan bir marta ishlatish uchun moʻljallangan maxsus tayoqcha yordamida biologik materiali olinishi lozim boʻlgan shaxsning ogʻiz boʻshligʻidan (yonoqlar ichki tomonlaridan) soʻlak namunalari olinadi;
agar shaxsdan biologik material sifatida qon namunalari olingan taqdirda, biologik material sifatida qon namunalari olinishi lozim boʻlgan shaxs yoki uning qonuniy vakili guvohligida bir marta ishlatish uchun moʻljallangan sterillangan tibbiy qoʻlqop va niqob kiygan holda, biologik materialni olishni amalga oshirayotgan shaxs tomonidan shaxsning qoʻl barmogʻi 70° li spirtda hoʻllangan paxtali tampon yordamida artilib, bir martalik steril igna-skarifikator bilan barmoqni yon yuzasidan, 2-3 mm chuqurlikda teshiladi hamda birinchi qon tomchisi artib tashlanib, keyingi qon namunasi olinadi. Qon namunasi olib boʻlingandan soʻng jarohatlangan joyiga 70° li spirt bilan hoʻllangan steril tampon qoʻyiladi;
olingan biologik material (qon yoki soʻlak) namunalari biologik materialni oladigan shaxs tomonidan tashuvchi-kartaga oʻtkaziladi hamda tashuvchi-kartadagi individual shtrix kod biologik materialning axborot kartasiga ham koʻchirib yozib qoʻyiladi;
biologik materialning axborot kartasi biologik materialni olishga masʼul boʻlgan shaxs tomonidan mazkur Nizomga 6-ilovaga muvofiq shaklda ikki nusxada toʻldiriladi hamda biologik materiali olingan shaxs yoki uning qonuniy vakili tomonidan imzolanadi;
biologik materiali olingan shaxs imzo qoʻyishni rad etgan taqdirda, bu haqda biologik materialning axborot kartasiga yozib qoʻyiladi;
maxsus tayoqcha (oʻzining qadogʻiga qayta joylashtirilgan holda), biologik material joylashtirilgan tashuvchi-karta va biologik material axborot kartasining bir nusxasi qogʻoz konvertga (paketga) solinib, yelimlanadi va muhrlanadi;
konvertning (paketning) old betiga biologik materialni olgan davlat organining masʼul shaxslariga tegishli maʼlumotlar yozib qoʻyiladi;
konvertning (paketning) old betidagi va biologik material axborot kartasidagi maʼlumotlar bir-biri bilan mos boʻlishi shart;
biologik materialni olishda uning ifloslanishiga yoki boshqa odamning biologik materiali bilan aralashishiga yoʻl qoʻyilmaydi, bunday vaziyat roʻy bergan taqdirda, biologik materialni yangidan olish (agar buning imkoni boʻlsa) bepul amalga oshiriladi.
31. Biologik materialning axborot kartalari va konvert (paket) biologik materialni olgan shaxs tomonidan koʻk rangli boʻyoq bilan sharikli ruchkada bosma harflarda toʻldiriladi.
32. Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olinishi lozim boʻlgan tanib olinmagan murdalardan (tana qoldiqlaridan, qismlaridan) hamda biologik materiali tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov jarayonida olingan aniqlanmagan shaxslardan biologik material sifatida qon, soch tolalari, tirnoqlar, tishlar, suyaklar va boshqa toʻqimalar olinishi mumkin.
Bunda biologik material “Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat-protsessual kodeksining dalillarni toʻplash, ekspert tekshiruvi uchun namunalar olish talablariga muvofiq tartibda olinadi hamda biologik materialning axborot kartasi mazkur Nizomga 7-ilovaga muvofiq keltirilgan namuna shaklida rasmiylashtiriladi.
33. Biologik materialdan genomga oid axborotlar davlat sud-ekspertiza muassasalari tomonidan tasdiqlangan uslubiyot orqali ekspertiza yoki tadqiqot oʻtkazish yoʻli bilan olinadi. Ekspertiza yoki tadqiqot oʻtkazish natijasida olingan genomga oid axborot ekspertiza yoki tadqiqotni oʻtkazgan mansabdor shaxs (sud-ekspert) tomonidan mazkur Nizomga 8-ilovaga muvofiq keltirilgan namuna shaklida rasmiylashtiriladi.
34. Davlat sud-ekspertiza muassasalari taqdim etilgan biologik materialning qaydlovini yuritadi. Biologik materialning qaydlovini yuritish elektron va qogʻoz kartoteka usulida amalga oshiriladi.
Har bir biologik materialning individual shtrix-kodi qaydlov jurnaliga hamda biologik materialdan genomga oid axborot olingandan soʻng biologik materialning axborot kartasiga ham kiritiladi.
35. Biologik material va genomga oid axborotlar bir-biridan alohida boʻlgan, kirish eshigi qattiq metalldan yasalgan va kodli qulf bilan jihozlangan maxsus xonalarda saqlanadi. Agarda, maxsus xonalarda oynalar mavjud boʻlsa, ularning tusi qoraytirilgan boʻlishi, shuningdek, ularga ochiladigan hamda ichki tomonidan qulflanadigan temir panjaralar oʻrnatilishi zarur. Maxsus xonalar qoʻriqlash va yongʻin signalizatsiyasi, shuningdek, havo soʻrgich (ventilatsiya), yongʻinni oʻchirish, harorat va namlikni oʻlchash vositalari bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
Maxsus xonalarda gaz, suv va oqova (kanalizatsiya) quvurlarini oʻrnatish taqiqlanadi.
36. Maxsus xonalarga kirish hamda biologik material va genomga oid axborotlar bilan ishlashga ruxsat etilgan xodimlar roʻyxati hamda ularning maxsus xonalarga kirish va chiqish vaqtini qayd etish jurnali davlat sud-ekspertiza muassasasi rahbari tomonidan tasdiqlanadi. Begona shaxslarning, shuningdek, funksional (lavozim) vazifalariga taalluqli boʻlmagan xodimlarning maxsus xonalarga kirishi taqiqlanadi.
37. Biologik material maxsus shkaflarda +16 — +24 daraja haroratda, namlik darajasi 55 — 60 foizdan koʻp boʻlmagan, quruq va qorongʻu hamda quyosh nurlarining toʻgʻridan toʻgʻri tushishini istisno qilgan holda saqlanishi lozim.
Tanib olinmagan murdalardan (tana qoldiqlaridan, qismlaridan) hamda biologik materiali tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov jarayonida olingan aniqlanmagan shaxslardan olingan biologik material, ularning oʻziga xos xususiyatlari va sifatiga talab etiladigan qoidalariga muvofiq alohida sharoitlarda (maxsus sovitgichlarda) saqlanishi lozim.
38. Tanib olinmagan murdalarning (tana qoldiqlari, qismlarining), ogʻir va oʻta ogʻir jinoyatlarni sodir etishda gumon qilinuvchi, ayblanuvchi sifatida jalb qilingan shaxslarning, shuningdek, biologik materiali tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov jarayonida olingan aniqlanmagan shaxslarning biologik materialini saqlash muddatlari Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-protsessual kodeksida belgilangan tartibda aniqlanadi.
Genom boʻyicha majburiy ravishda davlat roʻyxatiga olinishi lozim boʻlgan hukm qilingan shaxslarni genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olishda ulardan olingan biologik material olingan kundan eʼtiboran, ushbu materialdan genomga oid axborot olingunga qadar saqlanadi.
Genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatiga olishda olingan biologik material “Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan muddatlarga qadar saqlanadi.
39. Genom boʻyicha majburiy ravishda davlat roʻyxatiga olinishi lozim boʻlgan hukm qilingan shaxslardan olingan biologik material ulardan genomga oid axborotlar toʻliq olingandan soʻng biologik materialdan genomga oid axborotni olgan davlat sud-ekspertiza muassasasi tomonidan yoʻq qilinadi.
Biologik materialni yoʻq qilish tegishli davlat sud-ekspertiza muassasasi rahbarining farmoyishi bilan uch nafar xodimdan iborat boʻlgan komissiya tomonidan davlat sud-ekspertiza muassasasining tasdiqlagan usuli bilan amalga oshiriladi va yoʻq qilinganlik toʻgʻrisida mazkur Nizomga 9-ilovaga muvofiq shaklda dalolatnoma tuzilib, davlat sud-ekspertiza muassasasi rahbari tomonidan tasdiqlanadi hamda amalga oshirilgan ishlar yuzasidan biologik materialni taqdim etgan vakolatli organni xabardor qiladi.
40. Tanib olinmagan murdalarning (tana qoldiqlari, qismlarining), ogʻir va oʻta ogʻir jinoyatlarni sodir etishda gumon qilinuvchi, ayblanuvchi sifatida jalb qilingan, shuningdek, aniqlanmagan shaxslarning tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov jarayonida olingan hamda jinoyat ishi boʻyicha ashyoviy dalil deb topilgan biologik material genomga oid axborot olingandan soʻng (agar toʻliq sarflanmagan boʻlsa) ushbu biologik materialni taqdim etgan tergovga qadar tekshiruvni, surishtiruvni, dastlabki tergovni amalga oshiruvchi organlarga qaytariladi.
41. Genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatiga olinayotgan shaxslardan olingan biologik material genomga oid axborot olingandan soʻng biologik material egasining yoki uning qonuniy vakilining yozma arizasiga koʻra unga yoki uning qonuniy vakiliga qaytariladi yoxud mazkur Nizomning 39-bandi ikkinchi va uchinchi xatboshilarida belgilangan tartibda yoʻq qilinadi hamda bu haqda ariza beruvchi yozma ravishda xabardor qilinadi.
42. Genom boʻyicha majburiy va ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatiga olinadigan shaxslardan olingan biologik materialni uchinchi shaxslarga yoki Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqariga berish taqiqlanadi, “Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan holatlar bundan mustasno.
5-bob. Genomga oid axborotni toʻplash, unga ishlov berish, undan foydalanish, uni saqlash va yoʻq qilish tartibi
43. Davlat sud-ekspertiza muassasalari tomonidan taqdim etilgan genomga oid axborotni Yagona maʼlumotlar bazasida toʻplash, uni hisobga olish, tizimlashtirish va saqlash Ekspert-kriminalistika bosh markazi tomonidan genomga oid axborotga ishlov berish boʻyicha avtomatlashtirilgan identifikatsiya tizimlaridan foydalangan holda amalga oshiriladi.
Asoslantiruvchi hujjatlar qogʻoz va (yoki) elektron shaklda shakllantiriladi.
Qogʻozdagi va elektron manbalardagi yozuvlar oʻrtasida nomuvofiqlik mavjud boʻlgan taqdirda, qogʻoz manbalardagi yozuvlar ustuvor ahamiyatga ega boʻladi.
44. Yagona maʼlumotlar bazasida genomga oid axborot quyidagi maʼlumotlarga asosan tizimlashtiriladi:
genomga oid axborot egasining familiyasi, ismi va otasining ismi, tugʻilgan sanasi, oy kuni, jinsi;
genomga oid axborot Yagona maʼlumotlar bazasiga kelib tushgan sana;
genomga oid axborotning Yagona maʼlumotlar bazasida qaysi toifadagi shaxslarning bazasiga hisobga olinganligi;
genomga oid axborotga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar;
Yagona maʼlumotlar bazasida hisobga olingan genomga oid axborotni Yagona maʼlumotlar bazasidan chiqarish uchun asoslar va uning sanasi.
45. Genomga oid axborotga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar quyidagi holatlarda kiritiladi:
genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olingan shaxsning shaxsiy maʼlumotlari (ismi, familiyasi, otasining ismi, millati, jinsi) oʻzgarganda;
genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olingan shaxs haqida notoʻgʻri (ismi, otasining ismi, familiyasi, millati, jinsi, hodisa vaqti va holatlari haqidagi) maʼlumotlar mavjudligi aniqlanganda;
genomga oid axborot olish maqsadida biologik material boʻyicha qoʻshimcha yoki takroriy ekspertiza oʻtkazilishi natijasida birlamchi ekspertiza orqali olingan genomga oid axborot kartasiga notoʻgʻri maʼlumotlar kiritilganligi haqida maʼlumotlar boʻlganda.
46. Genomga oid axborotga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar genom roʻyxatiga olingan shaxsning shaxsiy maʼlumotlari oʻzgargani va (yoki) u haqida notoʻgʻri (xato) maʼlumotlar mavjudligi toʻgʻrisida axborot kelib tushgandan soʻng uch kun muddatda Ekspert-kriminalistika bosh markazining masʼul xodimi tomonidan kiritiladi. Bunda eski maʼlumotlar yangisi bilan almashtiriladi va (yoki) toʻldiriladi, oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritishdan oldingi maʼlumotlar esa arxivlanadi hamda qaydlov jurnaliga tegishli belgi qoʻyiladi.
47. Yagona maʼlumotlar bazasi quyidagi toifalardan shakllantiriladi:
ogʻir va oʻta ogʻir jinoyatlarni, jinsiy erkinlikka qarshi jinoyatlarni, shuningdek, oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxs bilan jinsiy aloqa qilish, oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxsga nisbatan uyatsiz-buzuq harakatlar qilish bilan bogʻliq jinoyatlarni sodir etganlik uchun hukm qilingan shaxslar toifasi;
ogʻir va oʻta ogʻir jinoyatlarni sodir etishda gumon qilinuvchi, ayblanuvchi sifatida jalb qilingan hamda biologik materiali tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov jarayonida olingan aniqlanmagan shaxslar toifasi;
tanib olinmagan murdalar (tana qoldiqlari, qismlari) toifasi;
genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatiga olinuvchi shaxslar toifasi.
48. Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olingan shaxslarning genom axborotidan quyidagi maqsadlarda foydalaniladi:
jinoyatlarning oldini olish, ularni ochish va tergov qilish;
jinoyatlarni ochish, ularni sodir etgan shaxslarni aniqlash;
bir nechta jinoyatlarning bitta shaxs tomonidan yoki bir necha shaxslar tomonidan sodir etilganligi holatlarini aniqlash;
tanib olinmagan murdalarning (tana qoldiqlarining, qismlarining) shaxsini aniqlash;
bedarak yoʻqolgan shaxslarni qidirish hamda ularning tanib olinmagan murdalar orasida mavjudligini tekshirish;
biologik qarindoshlikni aniqlash.
Jinoyat sodir etgan shaxslarni tekshirish faqat mazkur Nizomning 47-bandining ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi xatboshilarida koʻrsatilgan shaxslar toifasi doirasida amalga oshiriladi.
Genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatiga olingan shaxslarning genomga oid axborotidan faqat tanib olinmagan murdalar (tana qoldiqlari, qismlari) va bedarak yoʻqolgan shaxslarni aniqlash maqsadida foydalaniladi.
49. Genomga oid axborotdan foydalanish tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergovni amalga oshiruvchi organlarning ekspertiza tayinlash haqidagi qarori va sudning ajrimiga muvofiq Yagona maʼlumotlar bazasidagi genomga oid axborotlar bilan taqqoslash va identifikatsiya qilish orqali foydalaniladi.
50. Davlat sud-ekspertiza muassasalariga qaror (ajrim) kelib tushgan kundan boshlab 30 kun ichida tekshiriladi. Tekshiruv natijalari boʻyicha mos kelishlar bor yoki yoʻqligi toʻgʻrisida belgilangan tartibda ekspertiza xulosasi tuziladi va tashabbuskor organga taqdim etiladi.
Taqdim etilgan genomga oid axborotdan foydalanish nazorati vakolatli organ rahbariga yuklanadi.
51. Genomga oid axborot “Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 25-moddasida belgilangan muddatlar davomida saqlanadi.
52. Genomga oid axborot “Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan saqlash muddatlari tugagandan soʻng, shuningdek, vakolatli davlat organining soʻrovnomasiga asosan quyidagi hollarda Yagona maʼlumotlar bazasidan yoʻq qilinadi:
tanib olinmagan murdaning (tana qoldiqlarining, qismlarining) shaxsi aniqlanganda;
bedarak yoʻqolgan shaxsning qidiruvi tugaganda yoki uning vafot etganligi aniqlanganda;
hukm qilingan, ogʻir va oʻta ogʻir jinoyat sodir etishda gumon qilinuvchi va ayblanuvchi tariqasida ishda ishtirok etishga jalb qilingan shaxslarga nisbatan jinoyat ishi reabilitatsiya uchun asoslarga koʻra yoki vafot etganligi aniqlanganligi sababli tugatilganda yoxud ushbu toifadagi shaxslar sud tomonidan oqlanganda.
Ushbu bandning ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi xatboshilarida koʻrsatilgan shaxslarga nisbatan tergovga qadar tekshiruvni, surishtiruvni, dastlabki tergovni amalga oshiruvchi organlar tomonidan chiqarilgan jinoyat ishini (shu jumladan, uning bir qismini) tugatish haqidagi qaror va sud tomonidan eʼlon qilingan oqlov hukmi (ajrimi) yoʻllanma xat bilan Ekspert-kriminalistika bosh markaziga taqdim etilgan taqdirdagina, ularning genomga oid axboroti Yagona maʼlumotlar bazasidan yoʻq qilinadi.
53. Yagona maʼlumotlar bazasidagi genomga oid axborot jinoyat ishini (bir qismini) tugatish haqidagi qaror (oqlov hukmi, ajrimi) yoʻllanma xat bilan kelib tushgandan boshlab oʻn besh kun ichida Ekspert-kriminalistika bosh markazining vakolatli xodimlari tomonidan yoʻq qilinadi.
Genomga oid axborotni Ekspert-kriminalistika bosh markazi boshligʻining farmoyishi bilan uch nafar xodimdan iborat tarkibda tuziladigan komissiya tomonidan yoʻq qilinadi va mazkur Nizomga 9-ilovaga muvofiq shaklda dalolatnoma tuziladi. Amalga oshirilgan ishlar yuzasidan vakolatli organ yozma ravishda xabardor qilinadi.
54. Yagona maʼlumotlar bazasida saqlanayotgan genomga oid axborot olinishi hamda unga ishlov berish shart-sharoitlari buzilganligi yuzasidan genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatiga olingan shaxs yoki uning qonuniy vakilining, shuningdek, vakolatli organlarning yozma murojaatlariga asosan Ekspert-kriminalistika bosh markazi masʼul xodimlari tomonidan genomga oid axborot toʻsib qoʻyiladi.
Toʻsib qoʻyish davlat roʻyxatiga olingan shaxs yoki uning qonuniy vakilining, shuningdek, vakolatli organlarning yozma murojaati kelib tushgan kuni amalga oshiriladi va bu haqda hisob yuritish tizimi va jurnaliga ogohlantiruvchi belgi qoʻyiladi. Buzilish holatlariga aniqlik kiritish maqsadida Ekspert-kriminalistika bosh markazi hamda biologik materialni va undan genomga oid axborotni olgan vakolatli organ masʼul xodimlari birgalikda oʻn besh kun muddatda oʻrganish ishlarini amalga oshiradi va buzilishlar tasdigʻini topgan taqdirda, ularni bartaraf etish choralarini koʻradi.
Qoʻshimcha hamda joyiga chiqib oʻrganishni taqozo etgan hollarda oʻrganish ishlari bir oy muddatgacha uzaytirilishi mumkin. Bunda ariza beruvchi yoki vakolatli organlar uch kun muddatda yozma ravishda ogohlantiriladi.
55. Vakolatli organlardan qoʻshimcha maʼlumotlar olish hamda joyiga chiqib oʻrganish va tekshirishlarni taqozo etmaydigan hollarda toʻsib qoʻyish boʻyicha oʻrganish ishlari besh kun muddatda Ekspert-kriminalistika bosh markazi tomonidan amalga oshiriladi.
56. Toʻsib qoʻyishning buzilish holatlari oʻz tasdigʻini topmagan taqdirda yoki oʻrganish natijasida aniqlangan buzilishlar bartaraf etilgandan keyin Ekspert-kriminalistika bosh markazi tomonidan ariza beruvchi yoki vakolatli organlarga amalga oshirilgan ishlar yuzasidan yozma ravishda axborot beriladi hamda ularning roziligi bilan bekor qilinadi.
57. Yagona maʼlumotlar bazasida saqlanayotgan genomga oid axborotni tergovga qadar tekshiruvni, surishtiruvni, dastlabki tergovni amalga oshiruvchi organlar va sudga, shuningdek, alohida jinoyat ishlari doirasida Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari va qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqariga berishda genomga oid axborot Ekspert-kriminalistika bosh markazining masʼul xodimlari tomonidan egasizlantiriladi.
58. Egasizlantirish va egasizlantirishni bekor qilish tartibi va usuliga oid maʼlumotlar oshkor etilmaydi.
59. Egasizlantirish va egasizlantirishni bekor qilish tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergovni amalga oshiruvchi organ va sudning yozma topshirigʻiga asosan amalga oshiriladi.
60. Egasizlantirilgan genomga oid axborot va uni egasizlantirishda qoʻllanilgan usul va tartibga oid maʼlumotlar bir-biridan alohida saqlanadi.
61. Egasizlantirilgan genomga oid axborot bilan uni egasizlantirishda qoʻllanilgan usul va tartibga oid maʼlumotlar oshkor etmaslik prinsipiga muvofiq himoyalangan aloqa kanallari orqali beriladi.
62. Yagona maʼlumotlar bazasida saqlanayotgan genomga oid axborotning axborot kartasi tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergovni amalga oshiruvchi organlar va sudlarga berish ularning yozma soʻrov xati asosida amalga oshiriladi.
Genomga oid axborotga asossiz ravishda ishlov berish hamda kerakli hujjatlarni rasmiylashtirmaslik, shuningdek, genomga oid axborot va egasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni ochiq aloqa kanallari orqali hamda vakolatli va boshqa shaxslarning ogʻzaki yoki norasmiy murojaati asosida taqdim etish taqiqlanadi.
63. Yagona maʼlumotlar bazasi joylashgan xonalarga kirishga, genomga oid axborot bilan ishlashga ruxsat etilgan xodimlar roʻyxati Ekspert-kriminalistika bosh markazi rahbari tomonidan tasdiqlanadi. Begona shaxslarning, shuningdek, funksional (lavozim) vazifalariga taalluqli boʻlmagan xodimlar (oʻzga shaxslar)ning kirishi, shuningdek, ularga vaqtincha foydalanish uchun genomga oid axborotni taqdim etish taqiqlanadi, qonunchilik hujjatlarida belgilangan holatlar bundan mustasno.
64. Genomga oid axborotga ishlov berish va uni Yagona maʼlumotlar bazasidan tashqarida saqlash, Yagona maʼlumotlar bazasi joylashgan xonalarning eshiklarini ochiq qoldirish hamda ishdan tashqari vaqtlarda ularning muhrlanmagan holda qoldirilishi taqiqlanadi.
65. Yagona maʼlumotlar bazasi joylashgan xonalarga belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan bir martalik ruxsatnomasiz video va fotoapparatlar, kuzatuv vositalari, mobil va kompyuter qurilmalarini olib kirish taqiqlanadi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
66. Genom boʻyicha majburiy ravishda davlat roʻyxatiga olinishi lozim boʻlgan shaxslar va tanib olinmagan murdalardan (tana qoldiqlari, qismlari) olingan biologik material “Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-protsessual kodeksi talablari va mazkur Nizom bilan belgilangan qoidalar buzilgan holda rasmiylashtirilgan, shuningdek, taqdim etilgan biologik material tadqiqot uchun yaroqsiz holda taqdim etilgan boʻlsa, davlat sud-ekspertiza muassasasi ushbu biologik materialni yuborgan vakolatli organni uch kun muddatda xabardor qiladi.
Vakolatli organ tomonidan kamchiliklarni bartaraf etish uchun zarur choralar koʻrilmasa, biologik material 30 kun oʻtgach ijrosiz qaytariladi.
67. Avtomatlashtirilgan axborotni tizimi nazorat va ruxsatsiz kirishlardan himoya qilish vositalari bilan taʼminlamasdan, genomga oid axborotning avtomatlashtirilgan hisobini yuritish taqiqlanadi.
68. Genomga oid axborot belgilangan tartibda rasmiylashtirilib, Ekspert-kriminalistika bosh markaziga himoyalangan aloqa kanallari orqali yuboriladi.
Tarmoq orqali yuborish imkoni boʻlmagan taqdirda, vakolatli shaxs tomonidan qoʻlda yoki Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Davlat feldegerlik xizmati orqali oshkor etmaslik prinsipiga rioya etgan holda amalga oshiriladi.
69. Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish tadbirlarini moliyalashtirish xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi.
70. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Biologik material va undan genomga oid axborotni olish hamda Genomga oid axborotning yagona maʼlumotlar bazasiga taqdim etish jarayonlari
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Jazoni ijro etish muassasalari va probatsiya xizmati 1. Genom boʻyicha majburiy ravishda davlat roʻyxatiga olinishi lozim boʻlgan shaxslar roʻyxatini shakllantiradi. 2. Roʻyxatda keltirilgan shaxslarning maʼlumoti Yagona maʼlumotlar bazasida mavjud yoki mavjud emasligini tekshirish maqsadida Ichki ishlar vazirligi Ekspert-kriminalistika bosh markaziga soʻrov xati yuboradi. Belgilangan muddatlarda Zaruratga koʻra Tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergovni amalga oshiruvchi organlar Genom boʻyicha majburiy ravishda davlat roʻyxatiga olinishi va tekshirilishi lozim boʻlgan shaxslarning maʼlumoti Yagona maʼlumotlar bazasida mavjud yoki mavjud emasligini tekshirish maqsadida Ichki ishlar vazirligi Ekspert-kriminalistika bosh markaziga soʻrov xati yuboradi. Ariza beruvchi yoki uning qonuniy vakili Sud-ekspertiza muassasalariga yoki davlat organlariga genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatidan oʻtish uchun ariza taqdim etadi. Ehtiyojga koʻra 2-bosqich Ekspert-kriminalistika bosh markazi Jazoni ijro etish muassasalari, probatsiya xizmati, tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergovni amalga oshiruvchi organlar va sudning soʻrov xatida keltirilgan shaxslarning genomga oid axborotlari Yagona maʼlumotlar bazasida bor yoki yoʻqligini tekshiradi va natijasi boʻyicha soʻrov beruvchi vakolatli davlat organiga maʼlumot yuboradi. Uch ish kunida 3-bosqich Tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergovni amalga oshiruvchi organlar, jazoni ijro etish muassasalari va probatsiya xizmati Genom boʻyicha majburiy ravishda davlat roʻyxatiga olinishi lozim boʻlgan shaxslardan, shuningdek, tanib olinmagan murdalardan (tana qoldiqlari, qismlaridan) biologik material olinishini va ikki nusxada axborot kartasi rasmiylashtirilishini tashkil etadi hamda biologik materialni va axborot kartasining bir nusxasini sud-ekspertiza muassasalariga zarur hujjatlar bilan birga taqdim etadi. Zaruratga koʻra 4-bosqich Davlat sud-ekspertiza muassasalari 1. Taqdim etilgan hujjatlar va materiallarni tekshirib qabul qiladi. 2. Agarda, hujjatlar Nizomda belgilangan qoidalarga nomuvofiq ravishda rasmiylashtirilgan yoki biologik materiallar tadqiqot va ekspertiza oʻtkazish uchun yaroqsiz yoxud yetarli hajmda boʻlmasa, taqdim qilingan hujjatlar va biologik materialni qaytaradi. 3. Genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatiga olish uchun qaror qabul qiladi yoki Nizomda belgilangan hujjatlar taqdim etilmasa va toʻlov toʻliq hajmda amalga oshirilmasa ariza ijro uchun qabul qilinmaydi va taqdim qilingan hujjatlari ariza beruvchi yoki uning qonuniy vakiliga qaytaradi. Uch ish kunida Murojaat etilgan kuni 5-bosqich Tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergovni amalga oshiruvchi organlar, jazoni ijro etish muassasalari va probatsiya xizmati, ariza beruvchi yoki uning qonuniy vakili Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olinishi rad etishga asos boʻlgan sabablar bartaraf etilgan holatda, hujjatlarni qayta topshirishi mumkin. Rad etishga asos boʻlgan sabablar bartaraf etilganda 6-bosqich Davlat sud-ekspertiza muassasalari 1. Biologik materialni va/yoki taqdim etilgan biologik materiallardan tadqiqot yoxud ekspertiza yoʻli bilan genomga oid axborotni oladi. 2. Genomga oid maʼlumotlarni toʻliq hajmda olib, genomga oid axborot kartasini toʻldiradi. 3. Biologik materialni yoʻq qilib, dalolatnoma rasmiylashtiradi yoki surishtiruv, tergov va sud organlari hamda ariza beruvchiga qaytaradi. 4. Biologik materialning axborot kartasini, genomga oid axborot va uning axborot kartasining bir nusxasini Ekspert-kriminalistika bosh markaziga yuboradi. Biologik material taqdim etilgan yoki olingan kundan boshlab oʻttiz kun davomida. 7-bosqich Ekspert-kriminalistika bosh markazi 1. Taqdim etilgan hujjatlar va genomga oid axborot maʼlumotlari Nizomga muvofiq rasmiylashtirilganligini te�shirib qabul qiladi hamda jurnalda qaydlovni amalga oshiradi. 2. Yagona maʼlumotlar bazasiga kiritish va tekshirishni amalga oshiradi. 3. Amalga oshirilgan ishlar yuzasidan tegishli davlat organlari yoki ariza beruvchiga xabarnoma yuboradi. Uch ish kunda
Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
ShAKL ___________________________________ (vakolatli organ nomi) boshligʻi_______________________________________________________________ga (F.I.O.) Genomga oid davlat roʻyxatiga olinganligi va yagona maʼlumotlar bazasidan tekshirilganligi haqida MAʼLUMOTNOMA ____ / _______ 20 __ yil “___” ________ Sizning, 20___ yil “___” ________dagi odam DNKsining sud-biologik ekspertizasini tayinlash haqidagi qaror/yoʻllanma xat bilan taqdim etilgan ___________________________________________________________________________________________ (fuqaro/mahkum F.I.O., aniqlanmagan shaxs, tanib olinmagan murdaning (tana qoldiqlari, qismlari) ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ genomga oid axboroti 20___yil “___” ________da Oʻzbekiston Respublikasi Genomga oid axborotning yagona maʼlumotlar bazasida ____-son bilan roʻyxatga olindi. Genomga oid axborotning yagona maʼlumotlar bazasi boʻyicha tekshirilganda, ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ mos kelishlar aniqlan(ma)di. Ilova: _______________________. Tekshiruvni amalga oshirdi:__________________________________________________________ (lavozimi, F.I.O., imzo) Rahbar:_________________________________________________________ (lavozimi, F.I.O., imzo)
Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
ShAKL _______________________________ (sud-ekspertiza muassasasi nomi) rahbari_________________________________________________________________ (F.I.O.) Genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatidan oʻtish uchun ARIZA Men,_____________________________________________________________________________ (familiyasi, agar mavjud boʻlsa) _______________________________________________________________________________ (ismi) _________________________________________________________________________________________ni (otasining ismi, agar mavjud boʻlsa) 1. Tugʻilgan sanasi: “___”_________ _____yil 2. Tugilgan joyi:_____________________________ 3. Jinsi: Erkak- □ Ayol - □ 4. Fuqaroligi:_______________________________ 5. Millati:_________________________________ 6. Bedarak yoʻqolgan shaxsning biologik qarindoshimi? Ha- □ Yoʻq - □ 7. Qarindoshlik darajasi (farzandi, ota-onasi va boshqalar):__________________________________________ 8. Doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olinganligi toʻgʻrisida maʼlumotlar: _____________________________ ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ 9. Shaxsiy identifikatsiya raqami (mavjud boʻlsa):___________________________________________________ 10. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat turi: _____________________________________________________________ ________________________________________________________________________________ (hujjat raqami, seriyasi, kim tomonidan berilgan, berilgan sanasi) genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olishingizni (biologik material olinishini, genomga oid axborotga ishlov berilishini) hamda olingan genomga oid axborotni _____yil “___” ________ga qadar saqlanishini taʼminlashingizni soʻrayman. __________________ _________ _________________ (F.I.O.) (imzo) (sana)
Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
ShAKL _______________________________ (sud-ekspertiza muassasasi nomi) rahbari_______________________________________________________________ga (F.I.O.) Genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatidan oʻtish uchun ARIZA Men,_____________________________________________________________________________ (familiyasi, agar mavjud boʻlsa) _______________________________________________________________________________ (ismi) _______________________________________________________________________________ (otasining ismi, agar mavjud boʻlsa) Shaxsni tasdiqlovchi hujjat turi:__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (hujjat raqami, seriyasi, kim tomonidan berilgan, berilgan sanasi) Fuqaro___________________________________________________________________________ (familiyasi) _______________________________________________________________________________ (ismi) _______________________________________________________________________________________ning (otasining ismi, agar mavjud boʻlsa) 1.Tugʻilgan sanasi: “___” yil _________ ____yil 2. Tugʻilgan joyi:__________________________ 3. Jinsi: Erkak - □ Ayol - □ 4. Fuqaroligi:____________________________ 5. Millati:_______________________________ 6. Bedarak yoʻqolgan shaxsning biologik qarindoshimi? H? - □ Yoʻq- □ 7. Qarindoshlik darajasi (farzandi, ota-onasi va boshqalar): ____________________________________ 8. Doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olinganligi toʻgʻrisida maʼlumotlar:_____________________________ ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ 9. Shaxsiy ndentifikatsiya raqami (mavjud boʻlsa): □□□□□□□□□□ 10. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat turi:_____________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ (hujjat raqami, seriyasi, kim tomonidan berilgan, berilgan sanasi) ______________________________________________________________________ga asosan qonuniy vakili (sudning qarori, ishonchnoma) sifatida uni genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olishingizni (biologik material olinishi, genomga oid axborotga ishlov berilishi) hamda olingan genomga oid axborotni ______yil “___” ___ ____ ga qadar saqlanishini soʻrayman. ____________________ _____________ ___________________ (F.I.O.) (imzo) (sana)
Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
ShAKL _______________________________________________________________________________ga (arizachi F.I.O.) Genomga oid davlat roʻyxatiga olinganligi haqida XABARNOMA ___ / ________ “___” __________ 20 __ yil Sizning, 20__ yil “___”_________ dagi arizangizga asosan, genomga oid axborotingiz 20__ yil “___”_________ da Oʻzbekiston Respublikasi Genomga oid axborotning yagona maʼlumotlar bazasida _________-son bilan genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olindi. Roʻyxatga olishni amalga oshirdi:_______________________________________________________ (lavozimi, F.I.O., imzo) Rahbar:_________________________________________________________ (lavozimi, F.I.O., imzo)
Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
ShAKL Ariza beruvchi / hukm qilingan / ogʻir va oʻta ogʻir jinoyatlarni sodir pishda gumon qilinuvchi, ayblanuvchi sifatida jalb qilingan shaxsdan olingan biologik materialning AXBOROT KARTASI (familiyasi, agar mavjud boʻlsa) (ismi) (otasining ismi, agar mavjud boʻlsa) 1. Tugʻilgan sanasi: : “___”__________ ____ yil 2. Tugʻilgan joyi:_________________________ 3. Jinsi: Erkak -□ Ayol -□ 4 . Fuqaroligi :_______________________ 5. Millati: _____________________________ 6. Doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olinganligi toʻgʻrisida maʼlumotlar:____________________________ ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ 7. Shaxsiy identifikatsiya raqami (mavjud boʻlsa): □□□□□□□□□□ 8. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat turi:____________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ (hujjat raqami, seriyasi, kim tomonidan berilgan, berilgan sanasi) 9. Biologik materialni olishning asosi (tagiga chizilsin): 9.1. Genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatidan oʻtish uchun ariza; 9.2. Hukm qilingan shaxs: _____-moddasi, ____-qismi, ____-bandi; ______-moddasi, ____-qismi, ___-bandi; 9.3. Ogʻir va oʻta ogʻir jinoyat sodir etishda gumon qilinuvchi, ayblanuvchi sifatida jalb qilingan: ____-moddasi, ____-qismi, ____-bandi; 10. Tashuvchi-karta raqami (shtrix-kod): □□□□□□□□□□ 11. Biologik materialni olgan organ:___________________________________________________________ 12. Biologik material olingan sana: “___”_________ ____ yil Biologik materiali olingan shaxs: __________ _______________________ (imzo) (F.I.O.) Qonuniy vakil: __________ _______________________ (imzo) (F.I.O.) Biologik material olindi:_________________ ____ ___________________________________ (mutaxassis lavozimi) (imzo) (F.I.O.) Masʼul xodim: __________ _______________________ (lavozimi) (imzo) (F.I.O.) Sana: 20__yil “____ ” _________
Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
ShAKL Tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov jarayonida aniqlanmagan shaxs / tanib olinmagan murdadan (tana qoldiqlari, qismlari) olingan biologik materialning AXBOROT KARTASI 1. Biologik materialni olgan surishtiruv, dastlabki tergovni amalga oshiruvchi organining nomi:___________ ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ 2. Tergovga qadar tekshiruv materiali yoki jinoyat ishi raqami:_______________________________________ 3. Biologik material olingan sana: 20 yil “___”_________. 4. Biologik material olish uchun asos (tagiga chizilsin): 4.1. Tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv va dastlabki tergov jarayonida aniqlanmagan shaxsdan olingan biologik material; 4.2. Tanib olinmagan murdalardan (tana qoldiqlari, qismlari) olingan biologik material; 5. Hodisa tafsiloti va sodir etilgan joy:________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ 6. Murdaning (tana qoldiqlari, qismlari) aniqlangan joyi, sanasi, oʻlim sababi, jinsi, alohida belgilari (mavjud boʻlsa):______________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ Ilova: hodisa joyini, murdani koʻzdan kechirish bayonnomasi nusxasi ______ varaqda. Biologik materialni oldi: _________ _______________________ (mutaxassis lavozimi) (imzo) (F.I.O.) Masʼul xodim: _________ _______________________ (lavozimi) (imzo) (F.I.O.) Sana: 20___yil “___”_________
Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
ShAKL GENOMGA OID AXBOROT KARTA (familiyasi, agar mavjud boʻlsa) (ismi) (otasining ismi, agar mavjud boʻlsa) 1. Tugʻilgan sanasi: “__ ”_____________ _____yil 2. Tugʻilgan joyi:___________________________ 3. Jinsi: Erkak - □ Ayol -□ 4. Fuqaroligi:_____________________________ 5. Millati:________________________________ 6. Doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olinganligi toʻgʻrisida maʼlumotlar:__________________________________ ____________________________________________________________________________________ 7. Shaxsiy identifikatsiya raqami (mavjud boʻlsa): □□□□□□□□□□ 8. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat turi:___________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ (hujjat raqami, seriyasi, kim tomonidan berilgan, berilgan sanasi) 9. Hisobga olish toifasi (belgi qoʻyilsin): 9.1. Genom boʻyicha ixtiyoriy ravishda davlat roʻyxatidan oʻtgan shaxs □ 9.2. Bedarak yoʻqolgan shaxsning biologik qarindoshi □_____________________________________________ (qarindoshlik darajasi) 9.3. Hukm qilingan shaxs: □ 9.4. Ogʻir va oʻta ogʻir jinoyat sodir etishda gumon qilinuvchi, ayblanuvchi sifatida jalb qilingan: □ 9.5. Tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov jarayonida biologik materiali olingan aniqlanmagan shaxs □ 9.6. Tanib olinmagan murda (tana qoldiqlari, qismlari) □ 10. Taqdim etilgan obyekt nomi:______________________________________________________________________ 11. Tashuvchi-karta raqami (shtrix-kod): □□□□□□□□□□ Individual raqam (ShTRIX-KOD — BARCODE): VWA TNOl D21S11 FGA D8S1179 D3S1358 D18S51 Amelogenin TPOX CSF1P0 D13S317 D7S820 D5S818 D16S539 D2S1338 D19S433 Penta D Penta E D1S1656 D2S441 D10S1248 D22S1045 D12S391 SE33 Boshqa lokus Genomga oid axborotni oldi: _____ ___________________ (muassasa nomi, mutaxassis lavozimi) (imzo) (F.I.O.)
Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA
ShAKL “TASDIQLAYMAN” Sud-ekspertiza muassasasi rahbari _______________________ ___ (F.I.O.) 20 __ yil “__” ____________ Biologik materialni / genomga oid axborotni yoʻq qilish haqida DALOLATNOMA № _______ 20 __ yil “__” ________ Ushbu dalolatnoma genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish maqsadida taqdim etilgan biologik material / genomga oid axborot yoʻq qilinganligi haqida tuzildi. _______________________________________________________________________________ (yoʻq qilish uchun asos) T/r Biologik material / genomga oid axborot olingan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa) Tugʻilgan sanasi Tugʻilgan joyi Shaxsiy identifikatsiya raqami (mavjud boʻlgan taqdirda) yoki shaxsini tasdiqlovchi hujjat nomi va raqami Taqdim etgan organ nomi, kirish raqami va sanasi Yoʻq qilish usuli Komissiya aʼzolari: 1._____________________________________________________ ___________ (lavozimi, F.I.O.) (imzo) 2._____________________________________________________ ___________ (lavozimi, F.I.O.) (imzo) 3._____________________________________________________ ___________ (lavozimi, F.I.O.) (imzo)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 17-noyabr,
689-son