📅 2021-yil 19-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 19-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 19 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 ноября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 November 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қарори
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
Қорақалпоғистон Республикасида ихтисослаштирилган тиббий хизматларни янада ривожлантириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида ва фуқаролар иштирокида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳудудда ихтисослаштирилган тиббий хизматлар қамровини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2022 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикасининг тиббиёт муассасаларида сифатли ихтисослаштирилган тиббий хизматларни кўрсатиш мақсадида республика тиббиёт муассасалари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда 1-иловага мувофиқ бириктирилсин:
ҳар бир республика тиббиёт муассасалари йўналиши бўйича ҳудудда юрак қон-томир, ўткир ичак, буйрак, ўпка, онкологик ва бошқа турдаги касалликларни барвақт аниқлаш ва юқори технологик даволаш усулларини амалиётга татбиқ қилиш;
республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси филиалларига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш, уларнинг амалиётига тиббий ёрдамнинг замонавий усуллари ва технологияларини жорий этиш. Ушбу йўналишда сайёр маслаҳатлар, маҳорат дарслари, биринчи навбатда энг мураккаб ҳолатларда ҳудудий филиалларда юқори технологияли жарроҳлик муолажаларини мунтазам равишда ўтказиб бориш;
республика тиббиёт муассасалари, шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг малакали мутахассисларини Қорақалпоғистон Республикасига тизимли равишда жалб қилиш чораларини кўриш.
2. Белгилансинки:
мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган ишларни амалга ошириш учун республика тиббиёт муассасалари, шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг малакали мутахассислари жалб қилинади;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантириладиган рўйхатга асосан республика тиббиёт муассасалари, шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари малакали мутахассисларининг темир йўл транспорти билан Қорақалпоғистон Республикасига келиб-кетиши билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Бунда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўртасида тузилган шартнома асосида 100 фоиз миқдорда олдиндан тўлов амалга оширилади ҳамда ҳар ой якуни билан ҳақиқатда фойдаланилган чипталардан келиб чиқиб, ўзаро ҳисоб-китоблар олиб борилади.
3. Қорақалпоғистон Республикасининг тиббиёт муассасаларида сифатли ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши иловага мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси тиббиёт муассасаларига харид қилинаётган диагностик ва тиббий ускуналардан тўлақонли ҳамда самарали фойдаланиш мақсадида 2022 йилдан бошлаб маҳаллий бюджет ҳисобидан реактив, реагентлар, сарфлов анжомлари ҳамда сервис хизматлари учун қўшимча маблағ ажратишни назарда тутсин.
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
икки ҳафта муддатда 2022 йил учун ҳамда келгуси йиллар учун ҳар йилнинг 10 январигача Қорақалпоғистон Республикасига республика тиббиёт муассасалари, шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари малакали мутахассисларининг темир йўл транспорти билан келиб-кетиши учун уларнинг рўйхатини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига тақдим қилиб борсин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда жалб қилинган хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг малакали мутахассисларига ҳудуддаги давлат тиббиёт муассасаларига тегишли бўлган моддий-техник база, замонавий асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалардан эркин фойдаланиш имкониятини яратсин.
5. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим қилинадиган рўйхатга асосан республика тиббиёт муассасалари, шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг малакали мутахассисларини «Тошкент-Нукус-Тошкент» йўналишидаги чипталар билан таъминлаб борсин.
6. Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:
Қорақалпоғистон Республикасининг тиббиёт муассасаларида сифатли ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 2022 йил республика бюджети параметрларида Соғлиқни сақлаш вазирлигига назарда тутилган маблағлар доирасида мазкур қарорнинг иловасига мувофиқ маблағ ажратилишини;
мазкур қарорнинг 2-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган мутахассисларнинг «Тошкент-Нукус-Тошкент» йўналиши бўйича темир йўл чипталари харажатларини қоплаш учун зарур бўлган маблағларни 2022 йилдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги харажатлар сметасида назарда тутилишини таъминласин.
Бунда:
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иловада кўрсатилган жиҳозларни марказлашган тарзда харид қилишга доир ишларни амалга ошириш бўйича «Oʻzmedimpeks» масъулияти чекланган жамияти буюртмачи этиб белгилансин;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги харидларни давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилишини таъминласин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳудудга жалб қилинган республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг малакали мутахассисларининг яшаш, овқатланиш ва бошқа зарур харажатларини қоплаш чораларини кўрсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 695-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикасининг тиббиёт муассасаларида сифатли ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш мақсадида бириктирилган республика тиббиёт муассасалари
Т/р Марказ номи Тиббий хизматлар кўрсатиш йўналишлари 1. Академик В. Вахидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази 1. Юқори технологик кам инвазив жарроҳлик амалиёти; 2. Буйрак трансплантацияси. 2. Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Буйрак ягона тошини асоратланмаган турида кам инвазив юқори технологик жарроҳлик амалиёти. 3. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази 1. Юқори технологик кохлеар имплантация жарроҳлик амалиёти; 2. Болаларда юқори технологик жарроҳлик амалиёти; 3. Овқат ҳазм қилиш аъзоларининг патологиясида юқори технологик жарроҳлик амалиёти. 4. Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази 1. Йирик бўғимлар патологиясида эндопротезлаш; 2. Артроскопик усулда даволаш. 5. Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази 1. Дерматология венерология ва косметология хизматини ривожлантириш; 2. Озонотерапия, магнитотерапия усуллари амалиёти; 3. Кам учрайдиган тери ва таносил касалликларини телемедицина ёрдамида текшириш ва даволаш. 6. Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази 1. Кўз микрохирургияси жарроҳлик амалиёти; 2. Юқори технологик диагностика ва лазерли жарроҳлик амалиёти. 7. Ё.Х. Тўрақулов номидаги республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази 1. Қанд касаллигида диабет тўпиқ синдромида жарроҳлик амалиёти; 2. Қалқонсимон без тугунли касалликларида жарроҳлик амалиёти. 8. Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалийтиббиётмаркази 1. Аллергик касалликларни эрта аниқлаш усулларини жорий этиш; 2. Аллергик касалликларни даволаш бўйича янги усулларни татбиқ қилиш. 9. Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази 1. Ҳудудий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, сурункали гастритлардаги атрофик жараёнларни эрта ташхиси; 2. Коронавирус инфекциясидан кейинги сурункали обструктив ўпка касаллигида кардиореспиратор тизими функционал бузилишларини аниқлаш алгоритмини модуллаштириш. 10. Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази Фтизиатрия ва пульмонология йўналишида юқори технологик даволаш ва ташхислаш усулларини татбиқ этиш 11. Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази 1. Бўйин умуртқасида юқори технологик жарроҳлик амалиёти; 2. Бош мия ўсмаларининг жарроҳлик амалиёти. 12. Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази Лапороскопик миоэктомия, гистерэктомия жарроҳлик амалиётлари. 13. Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази Уйқу венаси орқали кам инвазив жарроҳлик амалиёти. 14. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази 1. Сут безини хавфли ўсмаларини эрта аниқлаш; 2. Қизилўнгач хавфли жарроҳлик амалиёти. 15. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази 1. Коронарография ва стентлаш амалиёти; 2. Ҳудуд бирламчи бўғин мутахассисларини малакасини ошириш учун ўқув дастурлар. 16. Республика ихтисослаштирилган гематология ва қон қуйиш илмий-амалий тиббиёт маркази Анемиянинг оғир турлари, тромбоцитар касалликлари мавжуд беморларни ташхислаш ва даволаш усулларини жорий этиш. 17. Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази Юрак қон-томир, гипертоник касалликлар ва қандли диабет касалликлар орасида сурункали буйрак етишмовчилигини эрта аниқлаш. 18. Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази 1. Замонавий молекуляр генетик ПЗР усулларини татбиқ қилиш; 2. Бактериологик ташхислаш ва антибиотикка чидамлиликни аниқлашнинг замонавий усулларини татбиқ қилиш. 19. Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Наркологик касалликларни ташхислаш ва даволашда янги усулларни татбиқ этиш. 20. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Аҳолига замонавий шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш. 21. Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази Неврология ва инсульт касалликларини олдини олиш, ташхислаш. 22. Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти 1. Саноат корхоналарида меҳнат шароити ҳамда режимини яхшилаш, касб касалликларини олдини олиш; 2. Болалар ва ўсмирлар соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, овқатланишнинг гигиеник асосларини ишлаб чиқиш. 23. Вирусология илмий-тадқиқот институти 1. Аҳолига вирусли гепатит «А» ва «В» турлари ташхиси учун хизматлар кўрсатиш; 2. Лаборатория мутахассислари вирусология курси ва шифокор-вирусологларнинг профессионал ихтисослашув дастурлари билан таъминлаш. 24. Болалар миллий тиббиёт маркази Болаларда кардио ҳамда нейрохирургик жарроҳлик амалиётлари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 695-сон қарорига 2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикасининг тиббиёт муассасаларида сифатли ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар
Т/р Асбоб-ускуналар Сони 1. ЭХО кардиограф 3 2. Цистоуретроскопия учун тўплам 1 3. Уретероскопия учун тўплам 1 4. Тери орқали нефроскопия учун тўплам 1 5. Эксимер нури (308нм) ускунаси 1 6. Комбинирланган (УФА, УФВ) ультрабинафша кабинаси 1 7. Маҳаллий нурлантириш учун ультрабинафша нурлари (УФА, УФБ) ускунаси 1 8. Автоматик иммунолюминесцент анализатори 1 9. Люминесцент (флюоресцент) микроскоп монитори билан 1 10. Кохлеар имплантация учун инструментлар тўплами 1 11. Универсал операцион микроскоп 1 12. Стоматологик бормашинаси 1 13. Нейрохирургик операциялар учун тўплам 1 14. Нейрохирургия, неонатал хирургия, ЛОР учун операцион микроскоп 1 15. Нейрохирургия учун ультратовушли сўрғич 1 16. Небулайзер 1 17. Спирограф 2 18. Цистоскоп тўплами 1 19. Фибробронхоскоп 1 20. Нейрохирургик операциялар учун тўлиқ комплект тўплами 1 21. Чақалоқлар учун сипап аппарати 3 22. Катта гинекологик тўплами 2 23. Гистерорезектоскоп аппарати 1 24. Чақалоқлар учун инкубатор 4 25. Чақалоқлар учун транспорт инкубатор 2 26. Жарроҳлик электрогидравлик столи 1 27. Эксперт синфдаги кўп функцияли ультратовуш сканери 1 28. Бронхоскопия учун аппарати ва рангли принтер билан 1 29. Дефибриллятор қизилўнгач орқали электростимуляция билан 1 30. Сунъий қон айлантириш аппарати 1 31. Кардиохирургик асбобларни йиғиндиси 1 32. Кислота-ишқор ҳолатини аниқловчи аппарат 1 33. Сув тозалаш мосламаси 2 Жами 44
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 ноябрь,
695-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
Qarori
ROʻYXATI
ROʻYXATI
Qoraqalpogʻiston Respublikasida ixtisoslashtirilgan tibbiy xizmatlarni yanada rivojlantirish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 21-sentabr kuni Qoraqalpogʻiston Respublikasiga tashrifi davomida va fuqarolar ishtirokida oʻtkazilgan yigʻilishda berilgan topshiriqlar ijrosini taʼminlash, shuningdek, hududda ixtisoslashtirilgan tibbiy xizmatlar qamrovini yanada kengaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. 2022-yil 1-yanvardan boshlab Qoraqalpogʻiston Respublikasining tibbiyot muassasalarida sifatli ixtisoslashtirilgan tibbiy xizmatlarni koʻrsatish maqsadida respublika tibbiyot muassasalari quyidagilarni nazarda tutgan holda 1-ilovaga muvofiq biriktirilsin:
har bir respublika tibbiyot muassasalari yoʻnalishi boʻyicha hududda yurak qon-tomir, oʻtkir ichak, buyrak, oʻpka, onkologik va boshqa turdagi kasalliklarni barvaqt aniqlash va yuqori texnologik davolash usullarini amaliyotga tatbiq qilish;
respublika ixtisoslashtirilgan ilmiy-amaliy tibbiyot markazlarining Qoraqalpogʻiston Respublikasi filiallariga tashkiliy-metodik rahbarlik qilish, ularning amaliyotiga tibbiy yordamning zamonaviy usullari va texnologiyalarini joriy etish. Ushbu yoʻnalishda sayyor maslahatlar, mahorat darslari, birinchi navbatda eng murakkab holatlarda hududiy filiallarda yuqori texnologiyali jarrohlik muolajalarini muntazam ravishda oʻtkazib borish;
respublika tibbiyot muassasalari, shuningdek, xususiy tibbiyot tashkilotlari hamda nodavlat notijorat tashkilotlarining malakali mutaxassislarini Qoraqalpogʻiston Respublikasiga tizimli ravishda jalb qilish choralarini koʻrish.
2. Belgilansinki:
mazkur qarorning 1-bandida nazarda tutilgan ishlarni amalga oshirish uchun respublika tibbiyot muassasalari, shuningdek, xususiy tibbiyot tashkilotlari hamda nodavlat notijorat tashkilotlarining malakali mutaxassislari jalb qilinadi;
Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan shakllantiriladigan roʻyxatga asosan respublika tibbiyot muassasalari, shuningdek, xususiy tibbiyot tashkilotlari hamda nodavlat notijorat tashkilotlari malakali mutaxassislarining temir yoʻl transporti bilan Qoraqalpogʻiston Respublikasiga kelib-ketishi bilan bogʻliq xarajatlari Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplanadi.
Bunda, Sogʻliqni saqlash vazirligi va “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ oʻrtasida tuzilgan shartnoma asosida 100 foiz miqdorda oldindan toʻlov amalga oshiriladi hamda har oy yakuni bilan haqiqatda foydalanilgan chiptalardan kelib chiqib, oʻzaro hisob-kitoblar olib boriladi.
3. Qoraqalpogʻiston Respublikasining tibbiyot muassasalarida sifatli ixtisoslashtirilgan tibbiy xizmatlar koʻrsatish uchun zarur boʻlgan asbob-uskunalar roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Bunda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi ilovaga muvofiq Qoraqalpogʻiston Respublikasi tibbiyot muassasalariga xarid qilinayotgan diagnostik va tibbiy uskunalardan toʻlaqonli hamda samarali foydalanish maqsadida 2022-yildan boshlab mahalliy budjet hisobidan reaktiv, reagentlar, sarflov anjomlari hamda servis xizmatlari uchun qoʻshimcha mablagʻ ajratishni nazarda tutsin.
4. Sogʻliqni saqlash vazirligi:
ikki hafta muddatda 2022-yil uchun hamda kelgusi yillar uchun har yilning 10-yanvarigacha Qoraqalpogʻiston Respublikasiga respublika tibbiyot muassasalari, shuningdek, xususiy tibbiyot tashkilotlari hamda nodavlat notijorat tashkilotlari malakali mutaxassislarining temir yoʻl transporti bilan kelib-ketishi uchun ularning roʻyxatini “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJga hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga taqdim qilib borsin;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi bilan birgalikda jalb qilingan xususiy tibbiyot tashkilotlari hamda nodavlat notijorat tashkilotlarining malakali mutaxassislariga hududdagi davlat tibbiyot muassasalariga tegishli boʻlgan moddiy-texnik baza, zamonaviy asbob-uskunalar va boshqa texnik vositalardan erkin foydalanish imkoniyatini yaratsin.
5. “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan taqdim qilinadigan roʻyxatga asosan respublika tibbiyot muassasalari, shuningdek, xususiy tibbiyot tashkilotlari hamda nodavlat notijorat tashkilotlarining malakali mutaxassislarini “Toshkent-Nukus-Toshkent” yoʻnalishidagi chiptalar bilan taʼminlab borsin.
6. Moliya vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan birgalikda:
Qoraqalpogʻiston Respublikasining tibbiyot muassasalarida sifatli ixtisoslashtirilgan tibbiy xizmatlar koʻrsatish uchun zarur boʻlgan asbob-uskunalar bilan jihozlash uchun 2022-yil respublika budjeti parametrlarida Sogʻliqni saqlash vazirligiga nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida mazkur qarorning ilovasiga muvofiq mablagʻ ajratilishini;
mazkur qarorning 2-bandi uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan mutaxassislarning “Toshkent-Nukus-Toshkent” yoʻnalishi boʻyicha temir yoʻl chiptalari xarajatlarini qoplash uchun zarur boʻlgan mablagʻlarni 2022-yildan boshlab Sogʻliqni saqlash vazirligi xarajatlar smetasida nazarda tutilishini taʼminlasin.
Bunda:
Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan ilovada koʻrsatilgan jihozlarni markazlashgan tarzda xarid qilishga doir ishlarni amalga oshirish boʻyicha “Oʻzmedimpeks” masʼuliyati cheklangan jamiyati buyurtmachi etib belgilansin;
Sogʻliqni saqlash vazirligi xaridlarni davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga muvofiq amalga oshirilishini taʼminlasin.
7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan hududga jalb qilingan respublika ixtisoslashtirilgan ilmiy-amaliy tibbiyot markazlari, shuningdek, xususiy tibbiyot tashkilotlari hamda nodavlat notijorat tashkilotlarining malakali mutaxassislarining yashash, ovqatlanish va boshqa zarur xarajatlarini qoplash choralarini koʻrsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari hamda Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri B.A. Musayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 19-noyabrdagi 695-son qaroriga 1-ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasining tibbiyot muassasalarida sifatli ixtisoslashtirilgan tibbiy xizmatlar koʻrsatish maqsadida biriktirilgan respublika tibbiyot muassasalari
T/r Markaz nomi Tibbiy xizmatlar koʻrsatish yoʻnalishlari 1. Akademik V. Vaxidov nomidagi respublika ixtisoslashtirilgan xirurgiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi 1. Yuqori texnologik kam invaziv jarrohlik amaliyoti; 2. Buyrak transplantatsiyasi. 2. Respublika ixtisoslashtirilgan urologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Buyrak yagona toshini asoratlanmagan turida kam invaziv yuqori texnologik jarrohlik amaliyoti. 3. Respublika ixtisoslashtirilgan pediatriya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi 1. Yuqori texnologik koxlear implantatsiya jarrohlik amaliyoti; 2. Bolalarda yuqori texnologik jarrohlik amaliyoti; 3. Ovqat hazm qilish aʼzolarining patologiyasida yuqori texnologik jarrohlik amaliyoti. 4. Respublika ixtisoslashtirilgan travmatologiya va ortopediya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi 1. Yirik boʻgʻimlar patologiyasida endoprotezlash; 2. Artroskopik usulda davolash. 5. Respublika ixtisoslashtirilgan dermatovenerologiya va kosmetologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi 1. Dermatologiya venerologiya va kosmetologiya xizmatini rivojlantirish; 2. Ozonoterapiya, magnitoterapiya usullari amaliyoti; 3. Kam uchraydigan teri va tanosil kasalliklarini telemeditsina yordamida tekshirish va davolash. 6. Respublika ixtisoslashtirilgan koʻz mikroxirurgiyasi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi 1. Koʻz mikroxirurgiyasi jarrohlik amaliyoti; 2. Yuqori texnologik diagnostika va lazerli jarrohlik amaliyoti. 7. Y.X. Toʻraqulov nomidagi respublika ixtisoslashtirilgan endokrinologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi 1. Qand kasalligida diabet toʻpiq sindromida jarrohlik amaliyoti; 2. Qalqonsimon bez tugunli kasalliklarida jarrohlik amaliyoti. 8. Respublika ixtisoslashtirilgan allergologiya ilmiy-amaliytibbiyotmarkazi 1. Allergik kasalliklarni erta aniqlash usullarini joriy etish; 2. Allergik kasalliklarni davolash boʻyicha yangi usullarni tatbiq qilish. 9. Respublika ixtisoslashtirilgan terapiya va tibbiy reabilitatsiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi 1. Hududiy xususiyatlarni hisobga olgan holda, surunkali gastritlardagi atrofik jarayonlarni erta tashxisi; 2. Koronavirus infeksiyasidan keyingi surunkali obstruktiv oʻpka kasalligida kardiorespirator tizimi funksional buzilishlarini aniqlash algoritmini modullashtirish. 10. Respublika ixtisoslashtirilgan ftiziatriya va pulmonologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Ftiziatriya va pulmonologiya yoʻnalishida yuqori texnologik davolash va tashxislash usullarini tatbiq etish 11. Respublika ixtisoslashtirilgan neyroxirurgiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi 1. Boʻyin umurtqasida yuqori texnologik jarrohlik amaliyoti; 2. Bosh miya oʻsmalarining jarrohlik amaliyoti. 12. Respublika ixtisoslashtirilgan akusherlik va ginekologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Laporoskopik mioektomiya, gisterektomiya jarrohlik amaliyotlari. 13. Respublika xirurgik angionevrologiya ixtisoslashtirilgan markazi Uyqu venasi orqali kam invaziv jarrohlik amaliyoti. 14. Respublika ixtisoslashtirilgan onkologiya va radiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi 1. Sut bezini xavfli oʻsmalarini erta aniqlash; 2. Qiziloʻngach xavfli jarrohlik amaliyoti. 15. Respublika ixtisoslashtirilgan kardiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi 1. Koronarografiya va stentlash amaliyoti; 2. Hudud birlamchi boʻgʻin mutaxassislarini malakasini oshirish uchun oʻquv dasturlar. 16. Respublika ixtisoslashtirilgan gematologiya va qon quyish ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Anemiyaning ogʻir turlari, trombotsitar kasalliklari mavjud bemorlarni tashxislash va davolash usullarini joriy etish. 17. Respublika ixtisoslashtirilgan nefrologiya va buyrak transplantatsiyasi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Yurak qon-tomir, gipertonik kasalliklar va qandli diabet kasalliklar orasida surunkali buyrak yetishmovchiligini erta aniqlash. 18. Respublika ixtisoslashtirilgan epidemiologiya, mikrobiologiya, yuqumli va parazitar kasalliklar ilmiy-amaliy tibbiyot markazi 1. Zamonaviy molekulyar genetik PZR usullarini tatbiq qilish; 2. Bakteriologik tashxislash va antibiotikka chidamlilikni aniqlashning zamonaviy usullarini tatbiq qilish. 19. Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Narkologik kasalliklarni tashxislash va davolashda yangi usullarni tatbiq etish. 20. Respublika shoshilinch tibbiy yordam ilmiy markazi Aholiga zamonaviy shoshilinch tibbiy yordam koʻrsatish. 21. Respublika ixtisoslashtirilgan nevrologiya va insult ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Nevrologiya va insult kasalliklarini oldini olish, tashxislash. 22. Sanitariya, gigiyena va kasb kasalliklari ilmiy-tadqiqot instituti 1. Sanoat korxonalarida mehnat sharoiti hamda rejimini yaxshilash, kasb kasalliklarini oldini olish; 2. Bolalar va oʻsmirlar sogʻligini saqlash va mustahkamlash, ovqatlanishning gigiyenik asoslarini ishlab chiqish. 23. Virusologiya ilmiy-tadqiqot instituti 1. Aholiga virusli gepatit “A” va “V” turlari tashxisi uchun xizmatlar koʻrsatish; 2. Laboratoriya mutaxassislari virusologiya kursi va shifokor-virusologlarning professional ixtisoslashuv dasturlari bilan taʼminlash. 24. Bolalar milliy tibbiyot markazi Bolalarda kardio hamda neyroxirurgik jarrohlik amaliyotlari.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 19-noyabrdagi 695-son qaroriga 2-ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasining tibbiyot muassasalarida sifatli ixtisoslashtirilgan tibbiy xizmatlar koʻrsatish uchun zarur boʻlgan asbob-uskunalar
T/r Asbob-uskunalar Soni 1. EXO kardiograf 3 2. Sistouretroskopiya uchun toʻplam 1 3. Ureteroskopiya uchun toʻplam 1 4. Teri orqali nefroskopiya uchun toʻplam 1 5. Eksimer nuri (308nm) uskunasi 1 6. Kombinirlangan (UFA, UFV) ultrabinafsha kabinasi 1 7. Mahalliy nurlantirish uchun ultrabinafsha nurlari (UFA, UFB) uskunasi 1 8. Avtomatik immunolyuminessent analizatori 1 9. Lyuminessent (flyuoressent) mikroskop monitori bilan 1 10. Koxlear implantatsiya uchun instrumentlar toʻplami 1 11. Universal operatsion mikroskop 1 12. Stomatologik bormashinasi 1 13. Neyroxirurgik operatsiyalar uchun toʻplam 1 14. Neyroxirurgiya, neonatal xirurgiya, LOR uchun operatsion mikroskop 1 15. Neyroxirurgiya uchun ultratovushli soʻrgʻich 1 16. Nebulayzer 1 17. Spirograf 2 18. Sistoskop toʻplami 1 19. Fibrobronxoskop 1 20. Neyroxirurgik operatsiyalar uchun toʻliq komplekt toʻplami 1 21. Chaqaloqlar uchun sipap apparati 3 22. Katta ginekologik toʻplami 2 23. Gisterorezektoskop apparati 1 24. Chaqaloqlar uchun inkubator 4 25. Chaqaloqlar uchun transport inkubator 2 26. Jarrohlik elektrogidravlik stoli 1 27. Ekspert sinfdagi koʻp funksiyali ultratovush skaneri 1 28. Bronxoskopiya uchun apparati va rangli printer bilan 1 29. Defibrillyator qiziloʻngach orqali elektrostimulyatsiya bilan 1 30. Sunʼiy qon aylantirish apparati 1 31. Kardioxirurgik asboblarni yigʻindisi 1 32. Kislota-ishqor holatini aniqlovchi apparat 1 33. Suv tozalash moslamasi 2 Jami 44
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 19-noyabr,
695-son