📅 2021-yil 22-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 22-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 22 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 ноября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 November 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУЗИЛМАСИ
НИЗОМ
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон Фармонига мувофиқ:
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази (кейинги ўринларда — Марказ) тузилмасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда 15 та штат бирлигидан иборат Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилганлиги ва унинг асосий вазифалари белгиланганлиги;
Институт фаолиятини молиялаштириш Марказ маблағлари доирасида амалга оширилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
Институт суд-экспертлик фаолияти соҳасига замонавий илмий ёндашувларни қўллаш орқали унинг самарадорлигини ошириш, ушбу соҳадаги илмий-тадқиқот ишларини янги босқичга кўтариш, давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига илмий-услубий жиҳатдан кўмаклашиш, уларнинг фаолиятини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришда иштирок этади;
суд-экспертиза фаолиятини илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш, шунингдек, илмий ва илмий-техник фаолият натижаларидан экспертлик амалиётида фойдаланишни кенгайтириш мақсадида Институтнинг Идоралараро илмий-услубий кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) ташкил этилади;
Кенгаш таркиби тизимида суд-экспертиза муассасалари бўлган давлат органларининг қўшма қарори билан тасдиқланади ва унга давлат суд-экспертиза муассасалари, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, илмий муассасалар ҳамда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг аъзолари киритилади. Кенгашнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари барча давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари учун тавсиявий ҳисобланади;
Институт директори Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан, Институтнинг бошқа ходимлари эса — Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
Институт ходимларига Марказ ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади, шунингдек аввалги иш жойида узоқ йиллик хизмати учун берилган устама ва даражали унвонлар сақлаб қолинади;
Институт фаолият юритиши учун Марказ биносида жойлаштирилади.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш бўйича»йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига Институт тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Давлат суд-экспертиза муассасаларига:
Институтга асосий вазифалари ва функцияларини амалга оширишда яқиндан кўмаклашиш;
ўзлари томонидан ишлаб чиқилаётган барча услубиётларни уларнинг илмий жиҳатдан асосланганлиги юзасидан Институтнинг тегишли хулосасини инобатга олган ҳолда тасдиқлаш амалиётини йўлга қўйиш;
Институт томонидан берилган таклиф ва тавсияларга амал қилиб бориш тавсия этилсин.
5. Адлия вазирлиги:
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
икки ой муддатда Институтнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметаси тасдиқланишини таъминласин ҳамда Институтни юқори илмий салоҳиятли ва малакали мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 704-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институтининг
Директор Илмий котиб Идоралараро илмий-услубий кенгаш Криминалистик, суд-лингвистик ва филологик экспертизалари илмий-тадқиқот бўлими 4 Суд-тиббий, психиатрия, психологик ва биологик экспертизалари илмий-тадқиқот бўлими 4 Суд иқтисодий, товаршунослик, баҳолаш ва муҳандислик-техник экспертизалари илмий-тадқиқот бўлими 3 Суд-компьютер-техникавий ва суд-фонография экспертизалари илмий-тадқиқот бўлими 2
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 704-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт)нинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Институт Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
3. Институт мамлакатимизда суд-экспертлик фаолияти соҳасига замонавий илмий ёндашувларни қўллаш орқали унинг самарадорлигини ошириш, ушбу соҳадаги илмий-тадқиқот ишларини янги босқичга кўтариш, давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, шу жумладан, суд-экспертлик бюроларига (кейинги ўринларда — давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари) илмий-услубий жиҳатдан кўмаклашиш, уларнинг фаолиятини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришда иштирок этади.
4. Институт ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруқлари, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
5. Институт ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
6. Институт унинг тўлиқ номи кўрсатилган, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга эга бўлади.
7. Институтнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти, қисқартирилган номи — Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Научно-исследовательский институт судебной экспертизы при Республиканском центре судебной экспертизы имени Х. Сулеймановой при Министерстве юстиции Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Научно-исследовательский институт судебной экспертизы;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — The Scientific Research Institute of Forensic expertise under X. Sulaymanova Republican Center of Forensic expertise, қисқартирилган номи — The Scientific Research Institute of Forensic expertise.
2-боб. Институтнинг асосий вазифалари ва функциялари
8. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига илмий-услубий кўмак бериш;
суд-экспертлик вазифаларини ҳал қилишнинг илмий асосларини такомиллаштириш ва ягона илмий-методик ёндашувларини ишлаб чиқиш;
суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари ва илмий ташкилотларга услубий ёрдам кўрсатиш;
суд-экспертлик фаолиятига фан ва техника ютуқларини жорий этиш бўйича чораларни кўриш;
суд экспертизаси соҳасидаги тизимли муаммоларни комплекс ўрганиш ва уларни ҳал этишга доир илмий асосланган таклифлар ва таъсирчан механизмларни ишлаб чиқиш;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларнинг малакали суд экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжларини доимий равишда ўрганиш орқали суд экспертизасининг янги турлари ҳамда услубиётларини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар киритиш;
суд экспертизаси соҳасига ривожланган ахборот технологиялари ва инновацияларни кенг жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
9. Институт ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш соҳасида:
суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот ишларни ташкил этади;
суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот ва услубий ишлар юзасидан маслаҳатлар беради;
суд экспертизаси ва криминалистика мутахассислиги бўйича илмий даражаларга эга бўлган кадрларни аниқлаш ва уларни илмий тадқиқот ишларига жалб қилиш чораларини кўради;
давлат суд-экспертиза муассасалари ходимларига илмий-тадқиқот ишларини тайёрлашда ёрдам кўрсатади;
суд экспертизаси соҳаси самарадорлигини оширишга оид тадқиқотларни олиб боради;
хорижий давлатларнинг суд-экспертиза ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари билан яқин ва фаол ҳамкорликни амалга оширади;
илғор хорижий тажрибани ўрганиб боради, Scopus, Web of science ва бошқа базалардаги суд экспертиза соҳасига оид материалларни доимий таҳлил қилиб боради, натижасига кўра таклифлар ишлаб чиқади;
суд экспертизаси соҳасида илмий-техник муаммоларни ҳал қилиш ва муҳим аҳамиятга эга бўлган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади;
суд экспертизаси назарияси ва амалиётини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлайди;
б) давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига илмий-услубий кўмак бериш соҳасида:
давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини илмий ва услубий жиҳатдан таъминлайди;
янги услубиётларни ишлаб чиқилишига кўмаклашади;
суд экспертиза соҳаси бўйича илмий-тадқиқот ва бошқа материалларни ишлаб чиқади, тўплайди ва нашр этиш чораларини кўради;
замонавий фан ютуқларини қамраб олган ўқув-услубий материаллар ишлаб чиқади;
мавжуд соҳавий адабиётларни доимий мониторинг қилиш натижасида янги авлод адабиётларига эҳтиёжларини ўрганиб, уларни ишлаб чиқиш бўйича дастурларни амалга оширади;
давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари ходимларининг илмий-услубий билимларини ривожлантиришга қаратилган илмий семинар ва бошқа тадбирларни амалга оширади;
сўровга асосан суд экспертиза тадқиқотлари хулосалари бўйича тақризлар беради;
давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган янги услубиёт ва эксперт тадқиқот турларини синаб кўради ва экспертлик амалиётига татбиқ этиш бўйича таклиф киритади;
давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятининг янада ишончлилигини таъминлаш мақсадида уларни белгиланган тартибга мувофиқ ихтиёрий сертификатлашдан ўтказиш ишларини амалга оширади;
в) суд-экспертлик вазифаларини ҳал қилишнинг илмий асосларини такомиллаштириш ва ягона илмий-методик ёндашувларини ишлаб чиқиш соҳасида:
суд-экспертлик соҳасида ягона илмий-методик ёндашувларни ишлаб чиқади;
суд-экспертлик вазифаларини ҳал қилишнинг илмий асосларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
илғор хорижий тажрибаларни ўрганиб, уни суд-экспертлик фаолиятига татбиқ этиш бўйича таклиф киритади;
давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг соҳавий фаолиятини режа асосида ўрганиб боради ва ягона илмий-методик ёндашувларни татбиқ этиш бўйича аниқ чоралар кўради;
суд-экспертлик соҳасида ягона илмий-методик ёндашувларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
суд экспертлик соҳасида мавжуд услубий қўлланмалар реестрини шакллантиради ва янгилаб боради;
г) суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари ва илмий ташкилотларга услубий ёрдам кўрсатиш соҳасида:
суд экспертиза муассасалари, терговчи, суриштирувчи, прокурор, судьяларни суд экспертизаси масалалари бўйича илмий-услубий жиҳатдан таъминлайди;
суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини илмий-таҳлилий ахборотлар билан таъминлашни ташкил этади;
таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар фаолиятига суд экспертизаси ва криминалистика соҳасига оид янги ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари яратишга кўмаклашиш орқали ўқув-методик ишларнинг сифати ва даражасини оширади;
таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан қўшма дастурлар асосида илмий-тадқиқот ишларини олиб боради;
таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда грантларни амалга оширади;
суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг суд экспертиза соҳасидаги билимларини янада мустаҳкамлаш борасида тизимли тарғибот тадбирларини олиб боради;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суд органлари ходимларини суд экспертизаси соҳасининг замонавий ютуқлари ва имкониятлари билан таништиради, уларга экспертиза тайинлаш ҳамда уни ўтказиш учун материалларни тайёрлаш тартибини тушунтиради, айрим ҳолларда ашёвий далилларни топиш, қайд этиш, олиш ва ўрашда амалий ёрдам кўрсатади;
д) суд-экспертлик фаолиятига фан ва техника ютуқларини жорий этиш бўйича чораларни кўриш соҳасида:
суд-экспертлик фаолиятига илм-фаннинг замонавий ютуқларини татбиқ этиш чораларини кўради;
суд-экспертлик фаолиятига илмий ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш борасида таклифлар беради;
давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида фан ва техника ютуқлари татбиқ этилганлик ҳолатларини тизимли равишда мониторинг қилиб боради;
илғор замонавий тажрибани ўрганиш мақсадида Институт ходимларини хорижий суд экспертиза, таълим муассасалари ва бошқа ихтисослаштирилган ишлаб чиқариш ташкилотларига тизимли равишда малака ошириш ҳамда стажировкаларга юборади;
суд-экспертлик фаолиятига фан ва техника ютуқларини жорий этиш учун ихтисослаштирилган ишлаб чиқариш ташкилотлари билан улар томонидан ишлаб чиқилган асбоб-ускуна ва технологияларни Ўзбекистон Республикасида апробация ва валидация қилиш бўйича белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади;
е) суд экспертизаси соҳасидаги тизимли муаммоларни комплекс ўрганиш ва уларни ҳал этишга доир илмий асосланган таклифлар ва таъсирчан механизмларни ишлаб чиқиш соҳасида:
суд экспертизаси соҳасидаги тизимли муаммоларни комплекс ўрганиш орқали уларни ҳал этишга доир илмий асосланган таклифлар ва таъсирчан механизмларни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш чораларини кўради;
экспертлик амалиётини умумлаштиради, муайян экспертиза материаллари бўйича ҳуқуқбузарликни содир этишга олиб келган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлайди ҳамда уларнинг олдини олиш юзасидан таклифлар киритади;
давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларидан зарур бўлган ҳужжат, ахборот ва бошқа материалларни Институтнинг вазифа ва функцияларини инобатга олган ҳолда сўраб олади;
суд экспертизаси соҳасидаги тизимли муаммоларни комплекс ўрганиш ва уларни ҳал этишга доир илмий асосланган таклифлар ва таъсирчан механизмларни ишлаб чиқишда давлат суд-экспертиза муассасалари, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг ходимлари ва мутахассисларини жалб этади;
ж) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларнинг малакали суд экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжларини доимий равишда ўрганиш орқали суд экспертизасининг янги турлари ҳамда услубиётларини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар киритиш соҳасида:
суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг малакали суд экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжларини аниқлаш мақсадида доимий равишда сўровномалар ўтказади;
очилмаётган жиноятларни тадқиқ этиш мақсадида у ҳақдаги статистик маълумотларни сўраб олади;
давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида мавжуд бўлган суд-экспертиза соҳасига оид ахборот-маълумотлар базалари билан Институтни таъминлаш, уларни сақлаш ва фойдаланиш бўйича тегишли чораларни кўради;
суд экспертизасининг янги турлари ва услубиётларни ишлаб чиқишда давлат суд-экспертиза муассасалари, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг лаборатор ва тегишли базалардан белгиланган тартибда фойдаланади;
давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилаётган услубиётлар илмий жиҳатдан асосланганлиги бўйича кўриб чиқади ва бу борада тегишли хулосалар беради;
з) суд экспертизаси соҳасига ривожланган ахборот технологиялари ва инновацияларни кенг жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
суд экспертизаси соҳасига ривожланган ахборот технологиялари ва инновацияларни кенг жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда соҳада замонавий ахборот технологияларининг кенг қўлланилиши бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
суд-экспертиза муассасаларида автоматлаштирилган ахборот-қидирув тизимлари ва компьютер дастурлари, электрон маълумотлар базаларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида ахборот хавфсизлиги, тизим ва манбаларни ҳимоялаш бўйича «Ахборот хавфсизлиги сиёсати» тизимини ишлаб чиқиш хамда суд-экспертиза фаолиятига татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда унинг бажарилганлигини тизимли равишда ўрганиб боради;
суд экспертиза муассасалари ва ташкилотларини жиҳозлашга доир минимал талабларни тизимли равишда ўрганиб боради ва уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида ахборотлаштириш соҳасида давлат сиёсатини ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ривожлантириш, маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш, автоматлаштириш масаласида махсус дастурлар мажмуини ишлаб чиқиш ва уларни суд экспертиза фаолиятларига татбиқ этиш бўйича таклиф ва кўрсатмалар беради;
суд экспертлари ва экспертиза тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, уларга ишлов бериш жараёнларини комплекс автоматлаштириш, аҳолига ва ваколатли органларга суд-экспертлик фаолиятига доир маълумотларни етказиш, экспертиза ҳаракатларини амалга оширишга алоқадор ташкилотлар билан ахборот ҳамкорлигининг барча турларини таъминлаш учун мўлжалланган «E-ekspertiza» ягона электрон ахборот тизими ишлаши ва ундаги маълумотларни доимий равишда янгиланиб боради;
«E-ekspertiza» ягона электрон ахборот тизими самарали, тизимли ва узлуксиз ишлаши учун тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик ўрнатади;
давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион ишланмаларни татбиқ этиш борасида тегишли вазирлик ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади.
3-боб. Институтнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
10. Институт ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан зарур ахборот ва маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Институт кадрларини хорижий давлатларда малакасини ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда хорижий технологиялар билан моддий-техник жиҳозланиши учун мақсадли маблағлардан фойдаланиш;
суд экспертизаси соҳасидаги эксперт ва илмий ходимларни илмий ишларга жалб этиш;
ўз ваколати доирасида давлат суд-экспертиза муассасалари ҳамда нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолияти бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган таъсир чоралар киритиш;
давлат суд-экспертиза муассасалари ҳамда нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари билан биргаликда тадқиқот характеридаги ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва тадқиқот фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш учун ходимларни жалб этиш;
суд-экспертлик соҳаси илмий-тадқиқот фаолияти масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш ва Институтнинг Идоралараро илмий-услубий кенгашига киритиш;
илмий тадқиқот лабораторияларининг моддий-техник базасини янгилаш ва экспертиза тадқиқотлари сифатини ошириш бўйича таклифларини Идоралараро илмий-услубий кенгашига олиб чиқиш;
Марказ раҳбарияти номидан Институт ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик ва алоқаларни амалга ошириш;
Марказ раҳбарияти билан келишилган ҳолда Институтнинг илмий-тадқиқот фаолияти тўғрисидаги ахборотномани оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Марказнинг расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш.
Институт қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
11. Институт ўз олдига қўйилган вазифалар ижроси юзасидан ҳар ярим йилликда Адлия вазирлигига ҳисобот беради.
Институт:
ижро интизомига риоя қилиш, ҳужжатлар ижросини таъминлаш, илмий-тадқиқот ва услубий ишланмаларни яратишни амалга оширишга қаратилган ҳужжатларини тайёрлашни ташкиллаштиришга;
Институтда иш юритиш бўйича белгиланган талабларга риоя этишга;
Марказнинг Илмий кенгаш ва тезкор йиғилишларида иштирок этишга;
соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этишга;
Институтнинг ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларини тузишга;
Адлия вазирлиги ва Марказ раҳбариятининг топшириғига кўра, ижро интизоми ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Марказ раҳбариятига таклифлар киритишга;
Марказнинг ярим йиллик иш режалари, шунингдек, Адлия вазирлигининг ярим йиллик иш режалари ижросини таъминлашга;
ўзига юклатилган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан масъул ижрочилардан маълумотлар талаб қилиш, умумлаштириш, таҳлил қилиш ва натижаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Марказ раҳбариятига ахборот киритишга;
Институт иш режаси ижроси юзасидан Идоралараро илмий-услубий кенгаш йиғилишлари ўтказилишини ташкиллаштиришга;
давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд экспертиза ташкилотлари билан ҳамкорликда илмий, илмий-амалий конференциялар, вебинарлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ўтказишга;
илмий фаолият натижаларига кўра фаол ходимлар, экспертларни рағбатлантириш ва мукофотлаш учун Марказ директорига таклифлар киритишга;
суд-экспертиза амалиётига татбиқ этилиши учун мўлжалланган Марказнинг илмий фаолияти режаларига мувофиқ амалга ошириладиган илмий-тадқиқотлар ва уларнинг натижаларини белгиланган тартибда ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказишни амалга оширишга;
илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш ва суд-экспертиза фаолиятида тўпланган илғор маҳаллий ва хорижий тажрибалардан фойдаланиш учун олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан илмий алоқаларни амалга оширишга;
илмий-тадқиқот лойиҳаларини масъул ижрочилар томонидан ўз вақтида бажарилишини назорат қилишга;
Марказда ўрнатилган ижро ва меҳнат интизоми талабларига риоя этишга;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ Институтда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўришга;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга жавобгардир.
4-боб. Институт фаолиятини ташкил этиш
12. Институт тузилмаси — директор, бош илмий ходим, етакчи илмий ходим, катта илмий ходим, илмий ходим ва илмий котиб штат бирликларидан иборат.
13. Институтга Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган, қоида тариқасида олий маълумотли ва илмий даражали (DSc, PhD), суд-экспертиза соҳасида камида 10 йиллик иш стажига эга бўлган директор раҳбарлик қилади.
14. Институт раҳбари лавозими бўйича Марказ директори ўринбосарига тенглаштирилади.
15. Институт директори:
Институтга юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлайди;
Институт фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича Институт ходимларининг ишини ташкил этади;
Институт томонидан кўриб чиқиш учун давлат суд-экспертиза муассасаларидан тақдим этилган услубиётларни, шунингдек Институт томонидан тайёрланаётган услубиётларни тайёрланиши ва сифатли экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;
ўз фаолият соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг амалга оширилишини ташкил этади.
16. Институт ходимлари Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
17. Институт раҳбари бўлмаган вақтда (меҳнат таътили, хизмат сафари даврида ва бошқа ҳолатларда) унинг вазифасини Марказ директорининг буйруғига асосан Институтнинг бошқа ходимларидан бири бажаради.
18. Институт ходимлари ўз фаолиятини Марказ раҳбарияти билан келишилган ва тасдиқланган функционал вазифаларига мувофиқ амалга оширадилар.
19. Институтда Идоралараро илмий-услубий кенгаш (кейинги ўринларда — Кенгаш) фаолият юритади.
Кенгаш таркиби тизимида суд-экспертиза муассасалари бўлган давлат органларининг қўшма қарори билан тасдиқланади ва унга давлат суд-экспертиза муассасалари, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, илмий муассасалар ҳамда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг аъзолари киритилади. Кенгашнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари барча давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари учун тавсиявий ҳисобланади.
20. Кенгаш:
ишлаб чиқилган услубий материалларнинг илмий ва амалий асосланганлиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;
суд-экспертиза тадқиқотларини ўтказишда қўлланиладиган методларни ва экспертиза соҳасидаги технологияларни янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади;
илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини суд-экспертлик амалиётига жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини жиҳозлашга доир минимал талабларни ишлаб чиқади ва уни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритади;
суд-экспертиза фаолиятини амалга оширишда хорижий тажрибадан фойдаланиш хусусида тавсиялар беради;
суд-экспертиза фаолиятини илмий-услубий жиҳатдан таъминлашнинг бошқа масалаларини кўриб чиқади.
Институтнинг бўлим бошлиқлари ўз фаолият йўналиши бўйича Кенгаш ваколати доирасига кирадиган масалаларга оид барча материалларни тайёрлаш ва Кенгашга тақдим этишга масъул ҳисобланади.
Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юридик таълим ва суд экспертиза бошқармаси бошлиғи раҳбарлик қилади.
21. Кенгаш ўз вазифаларини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонунчиликда белгиланган тартибда давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан ўз фаолиятини амалга оширишга оид зарур маълумотларни сўраш ва олиш;
Кенгашга кўриб чиқиш учун тақдим этилган материалларни мустақил равишда кўриб чиқиш;
суд экспертиза фаолиятини илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш соҳасида бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш.
5-боб. Институтнинг ҳисобдорлиги
22. Институт раҳбарлари ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига, Адлия вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмаларига ва Марказга мунтазам равишда ҳисобот беради.
23. Адлия вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарлари Институт раҳбарига юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича улар фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Институт фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
24. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Институтнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилиши ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилиши мумкин.
6-боб. Якунловчи қоидалар
25. Институт фаолиятини молиялаштириш Марказ маблағлари доирасида амалга оширилади.
26. Институт фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
27. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 704-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш бўйича
Т/р Тадбир номи Амалга ошириш шакли Ижро муддати Ижро учун масъул ижрочилар I. Илмий-тадқиқот ва услубий тадбирлар 1. Суд-экспертлик соҳасида мавжуд услубий қўлланмаларни танқидий кўриб чиқиш ва амалиётни уйғунлаштириш мақсадида тизимлаштириш. Бунда, 2022 йилда 120 та ҳамда 2023 йилда 200 та мавжуд услубиётларни танқидий ўрганиб чиқишни таъминлаш. Суд-экспертлик соҳасида мавжуд услубий қўлланмаларни танқидий кўриб чиқиш ва амалиётни уйғунлаштириш мақсадида тизимлаштириш бўйича Чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш. 2022 йил март Адлия вазирлиги, Институт, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Суд-экспертлик соҳасида мавжуд услубий қўлланмаларни танқидий кўриб чиқиш ва амалиётни уйғунлаштириш мақсадида тизимлаштириш. Амалга ошириш 2022-2023 йиллар 2. Институтнинг Идоралараро илмий-услубий кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) фаолиятини ташкил этиш. Адлия вазири буйруғи билан Кенгашнинг таркиби ҳамда низоми (регламенти)ни тасдиқлаш. 2022 йил 10 февраль Адлия вазирлиги, Марказ, Институт Кенгашнинг дастлабки йиғилишини ўтказиш ва унда Кенгашнинг 2022 йил I ярим йилликка мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш. 2022 йил 20 февраль 3. Институтга юклатилган вазифалар ҳамда суд, тергов ва суд экспертиза муассасалари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган масалаларга бағишланган туркум тарғибот тадбирларини амалга ошириш. Судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суд экспертиза муассасаси ходимлари иштирокида республика ва ҳудудий семинар ва вебинарлар ташкил этиш. 2022 йил давомида Институт, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суд экспертиза муассасалари 4. Институт томонидан давлат суд-экспертиза муассасалари ҳамда нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ҳамда янги турдаги услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш юзасидан «йўл харитаси» ишлаб чиқиш. Институт ҳамда давлат суд-экспертиза муассасалари ҳамда нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг вакилларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантириш. 2022 йил февраль Институт, суд экспертиза муассасалари ва ташкилотлари Ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир суд экспертиза муассасаси кесимида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари аҳволи юзасидан ўрганишлар ўтказиш. 2022 йил февраль — декабрь Ўрганиш натижасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ҳамда янги турдаги услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш юзасидан «йўл харитаси» ишлаб чиқиш. 2023 йил февраль 5. Нодавлат суд экспертиза ташкилотлари экспертларининг дастлабки терговдаги иштирокига бўлган талаб ва эҳтиёжларни ўрганган ҳолда таклифлар тайёрлаш. Нодавлат суд экспертиза ташкилотлари экспертларининг дастлабки терговдаги иштирокига бўлган талаб ва эҳтиёжларни ўрганиш. 2022 йил июль-август Адлия вазирлиги, Институт, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги Ўрганиш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 2022 йил сентябрь 6. Институт фаолиятини ташкил этиш бўйича нуфузли хорижий суд экспертиза ва илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш. Институт фаолиятини дастлабки босқичда ташкил этиш бўйича нуфузли хорижий суд экспертиза ва илмий тадқиқот муассасаларини аниқлаш. Аниқланган хорижий суд экспертиза ва илмий тадқиқот муассасалари билан музокаралар олиб бориш ва улар билан узоқ муддатли келишувга эришиш. 2022 йил июль Марказ, Институт 7. Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари ва илмий ташкилотларга услубий ёрдам кўрсатиш. Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни суд экспертлик фаолияти билан таништириш мақсадида амалий қўлланма яратиш. 2022 йил февраль Адлия вазирлиги, Марказ, Институт Суд экспертиза фаолиятига тааллуқли таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатган ҳолда, суд экспертлик фаолияти бўйича тегишли услубий ва ахборот материаллари билан таъминлаб бориш. доимий 8. Институтни махсус ихтисослаштирилган ўқув қўлланма ва адабиётлар, шунингдек, илмий нашрлар, ўқув-услубий, илмий-методик қўлланмалар билан таъминлаш, ҳамда илғор электрон маълумотлар базаларидан фойдаланишга шароит яратиш. Институтни ўқув-методик, илмий-методик қўлланмалар ва илмий нашрлар билан таъминлаш, шунингдек, илғор электрон маълумотлар базаларига уланиш. 2022 йил февраль Марказ, Институт Шунингдек, Марказ ахборот-ресурс марказини замонавий адабиёт ва ахборот ресурслари билан бойитиб бориш. 2022 йил давомида 9. Халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва Институт ходимларининг амалий кўникмаларини орттириш тизимини жорий этиш ва такомиллаштириш. Хорижий суд экспертиза ва илмий-тадқиқот муассаса, компаниялар ва корхоналарда стажировка, малака оширишни ўташ тизимини жорий этиш. 2022 йил январ — май Адлия вазирлиги, Марказ, Институт 10. Институт ходимларини тегишли соҳаларнинг илмий-техник муаммоларига йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш. Соҳаларнинг илмий-техник муаммолари базасини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш. Институт ходимларини тегишли илмий-тадқиқот ишларига бириктириш. Институт иш режасига асосан Марказ, Институт Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини импакт фактори юқори бўлган хорижий ва маҳаллий илмий журналларда чоп этиш ҳамда натижаларни амалиётга жорий этиш чораларини кўриш. Доимий 11. Бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, юқори натижадорликка эришишга йўналтирилган илмий изланишларни олиб бориш орқали Институтнинг илмий салоҳиятини ошириш. Институт ходимларини хорижий мамлакатларда ўтказиладиган халқаро конференциялар, симпозиумлар ва семинарларда тизимли равишда иштирокини таъминлаш. Институтнинг илмий салоҳиятини ошириш учун мутахассислик йўналишларидан келиб чиқиб, фалсафа доктори (РhD) ҳамда фан докторларининг (DSс) етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш. 2022 йил январь ойидан бошлаб доимий Марказ, Институт Етакчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ходимларини илмий-тадқиқот ишларига фаол жалб этиш. 2023 йил январь ойидан бошлаб доимий 12. Институтнинг хорижий суд экспертиза муассасалари ва илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорликда қўшма илмий-тадқиқотларни ташкил этиш. Етакчи хорижий суд экспертиза муассасалари ва илмий марказлар билан қўшма илмий тадқиқотлар олиб боришни йўлга қўйиш. 2022 йил мартдан бошлаб доимий Марказ, Институт 13. Инновация ва илмий фаолиятни олиб бориш, илм-фан ютуқларини тижоратлаштириш ҳамда молиявий ресурсларни жалб этиш. Инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш юзасидан илғор хорижий тажрибани ўрганиш. Мамлакатдаги иқтисодиёт тармоқлари ва ишлаб чиқариш корхоналари эҳтиёжларини таҳлил қилиш. Доимий Марказ, Институт 14. Суд экспертиза соҳасида олиб борилаётган илмий-тадқиқотларнинг жаҳон андозалари асосида ўтказилишини таъминлаш чораларини кўриш. Суд экспертизаси соҳасида етакчи хорижий давлатларнинг илмий муассасаларида бажарилаётган илмий-тадқиқотлар тенденциялари ва натижаларини таҳлил қилиш ҳамда таҳлил натижалари бўйича институт илмий-тадқиқот мавзулари ва йўналишларини янгилаб ва такомиллаштириб бориш. Соҳа бўйича етук хорижий мутахассислар билан биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш, видео-конференциялар ташкил этиш Доимий Марказ, Институт 15. Институт илмий мактабини шакллантириш ва республика илмий муассасалари билан ҳамкорлик қилиш. Институт илмий мактабини йўлга қўйиш ва фаолиятини оммалаштириш ва қўлга киритилган ютуқлар бўйича тарғибот тадбирлари ўтказиб бориш. 2023 йилидан бошлаб доимий Марказ, Институт 16. Суд экспертиза муассасаларига янги суд экспертиза ва тадқиқот турларини ишлаб чиқишда илмий ва услубий жиҳатдан кўмаклашиш. Суд экспертиза ҳамда таълим муассасалари билан ҳамкорликда янги суд экспертиза ва тадқиқотлар турларини яратиш бўйича режалар ишлаб чиқиш. Тасдиқланган режалар асосида яратилган янги суд экспертиза ва тадқиқотлар турлари бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш. 2022 — 2025 йиллар Институт, суд экспертиза ва олий таълим муассасалари 17. Суд экспертиза муассасалари томонидан 2022 — 2025 йилларда жорий этиладиган янги экспертиза ва тадқиқот турларини жорий этишида ёрдамлашиш. Бунда, 2022-2023 йилларда 4 та, 2023-2024 йилларда 8 та ҳамда 2024-2025 йилларда 2 та янги экспертиза ва тадқиқот турлари жорий этиш назарда тутилган Суд экспертиза муассасалари томонидан 2022 — 2025 йилларда жорий этиладиган янги экспертиза ва тадқиқот турларини жорий этиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. Янги экспертиза ва тадқиқот турлари бўйича услубиётларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. 2022 — 2025 йиллар Марказ, Институт II. Ташкилий тадбирлар 18. Институт ташкил этилиши муносабати билан Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг тегишли ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш. Институтни молиялаштириш билан боғлиқ бўлган Марказнинг молия-хўжалик бўйича ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. Институтга ажратилган штат бирликлари билан боғлиқ масалалар (мансаб йўриқномалари, лавозимга қўйиладиган талаблар ва бошқа) юзасидан ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. 2022 йил февраль Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказ 19. Институтни юқори касбий маҳоратга эга бўлган тажрибали ва малакали мутахассислар билан тўлдириш. Институтга кадрларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш. Бунда олий ва илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш. 2022 январь-февраль Адлия вазирлиги, Марказ 20. Институт ходимларини илғор хорижий тажриба ва амалий кўникмаларини янада ошириш учун хорижий суд экспертлик илмий-тадқиқот муассасаларига малака ошириш ва стажировкага юбориш. Институт ходимларининг малака ошириши ва стажировка ўташи бўйича хорижий суд экспертлик илмий-тадқиқот муассасалари доирасини аниқлаб олиш. Олиб борилган музокаралар натижасида Институт ходимларини малака ошириш ва стажировкага юбориш. 2022-2023 йиллар Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказ, Институт
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 22 ноябрь,
704-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TUZILMASI
NIZOM
“YOʻL XARITASI”
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud-ekspertiza markazining Sud-ekspertlik ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida sud-ekspertlik tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 5-iyuldagi PF-6256-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida sud-ekspertlik tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 5-iyuldagi PF-6256-son Farmoniga muvofiq:
Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud-ekspertiza markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tuzilmasida yuridik shaxs tashkil etmagan holda 15 ta shtat birligidan iborat Sud-ekspertlik ilmiy-tadqiqot instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) tashkil etilganligi va uning asosiy vazifalari belgilanganligi;
Institut faoliyatini moliyalashtirish Markaz mablagʻlari doirasida amalga oshirilishi nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Belgilab qoʻyilsinki:
Institut sud-ekspertlik faoliyati sohasiga zamonaviy ilmiy yondashuvlarni qoʻllash orqali uning samaradorligini oshirish, ushbu sohadagi ilmiy-tadqiqot ishlarini yangi bosqichga koʻtarish, davlat sud-ekspertiza muassasalari va nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlariga ilmiy-uslubiy jihatdan koʻmaklashish, ularning faoliyatini rivojlantirish hamda takomillashtirishda ishtirok etadi;
sud-ekspertiza faoliyatini ilmiy-uslubiy jihatdan taʼminlash, shuningdek, ilmiy va ilmiy-texnik faoliyat natijalaridan ekspertlik amaliyotida foydalanishni kengaytirish maqsadida Institutning Idoralararo ilmiy-uslubiy kengashi (keyingi oʻrinlarda — Kengash) tashkil etiladi;
Kengash tarkibi tizimida sud-ekspertiza muassasalari boʻlgan davlat organlarining qoʻshma qarori bilan tasdiqlanadi va unga davlat sud-ekspertiza muassasalari, nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlari, ilmiy muassasalar hamda sud va huquqni muhofaza qiluvchi organlarning aʼzolari kiritiladi. Kengashning oʻz vakolatlari doirasida qabul qilgan qarorlari barcha davlat sud-ekspertiza muassasalari va nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlari uchun tavsiyaviy hisoblanadi;
Institut direktori Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri tomonidan, Institutning boshqa xodimlari esa — Markaz direktori tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod qilinadi;
Institut xodimlariga Markaz xodimlari uchun nazarda tutilgan mehnatga haq toʻlash va boshqa moddiy ragʻbatlantirish shartlari qoʻllaniladi, shuningdek avvalgi ish joyida uzoq yillik xizmati uchun berilgan ustama va darajali unvonlar saqlab qolinadi;
Institut faoliyat yuritishi uchun Markaz binosida joylashtiriladi.
3. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud-ekspertiza markazining Sud-ekspertlik ilmiy-tadqiqot institutining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud-ekspertiza markazining Sud-ekspertlik ilmiy-tadqiqot instituti toʻgʻrisida nizom 2-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud-ekspertiza markazining Sud-ekspertlik ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatini tashkil etish boʻyicha”yoʻl xaritasi” 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziriga Institut tuzilmasiga boshqaruv xodimlarining umumiy cheklangan soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.
4. Davlat sud-ekspertiza muassasalariga:
Institutga asosiy vazifalari va funksiyalarini amalga oshirishda yaqindan koʻmaklashish;
oʻzlari tomonidan ishlab chiqilayotgan barcha uslubiyotlarni ularning ilmiy jihatdan asoslanganligi yuzasidan Institutning tegishli xulosasini inobatga olgan holda tasdiqlash amaliyotini yoʻlga qoʻyish;
Institut tomonidan berilgan taklif va tavsiyalarga amal qilib borish tavsiya etilsin.
5. Adliya vazirligi:
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;
ikki oy muddatda Institutning shtatlar jadvali va xarajatlar smetasi tasdiqlanishini taʼminlasin hamda Institutni yuqori ilmiy salohiyatli va malakali mutaxassislar bilan toʻldirish choralarini koʻrsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-noyabrdagi 704-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud-ekspertiza markazining Sud-ekspertlik ilmiy-tadqiqot institutining
Direktor Ilmiy kotib Idoralararo ilmiy-uslubiy kengash Kriminalistik, sud-lingvistik va filologik ekspertizalari ilmiy-tadqiqot boʻlimi 4 Sud-tibbiy, psixiatriya, psixologik va biologik ekspertizalari ilmiy-tadqiqot boʻlimi 4 Sud iqtisodiy, tovarshunoslik, baholash va muhandislik-texnik ekspertizalari ilmiy-tadqiqot boʻlimi 3 Sud-kompyuter-texnikaviy va sud-fonografiya ekspertizalari ilmiy-tadqiqot boʻlimi 2
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-noyabrdagi 704-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud-ekspertiza markazining Sud-ekspertlik ilmiy-tadqiqot instituti toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud-ekspertiza markazining Sud-ekspertlik ilmiy-tadqiqot instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut)ning maqomi, asosiy vazifalari va funksiyalari, huquqlari va javobgarligi, shuningdek faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Institut X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertizasi markazining (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tarkibiy boʻlinmasi hisoblanadi.
3. Institut mamlakatimizda sud-ekspertlik faoliyati sohasiga zamonaviy ilmiy yondashuvlarni qoʻllash orqali uning samaradorligini oshirish, ushbu sohadagi ilmiy-tadqiqot ishlarini yangi bosqichga koʻtarish, davlat sud-ekspertiza muassasalari va nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlari, shu jumladan, sud-ekspertlik byurolariga (keyingi oʻrinlarda — davlat sud-ekspertiza muassasalari va nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlari) ilmiy-uslubiy jihatdan koʻmaklashish, ularning faoliyatini rivojlantirish hamda takomillashtirishda ishtirok etadi.
4. Institut oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining buyruqlari, shuningdek, ushbu Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.
5. Institut oʻz faoliyatini davlat boshqaruvi organlari, huquqni muhofaza qiluvchi organlar, sudlar va boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorlikda amalga oshiradi.
6. Institut uning toʻliq nomi koʻrsatilgan, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan muhrga va blankalarga ega boʻladi.
7. Institutning rasmiy nomi:
a) davlat tilida:
toʻliq nomi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud-ekspertiza markazining Sud-ekspertlik ilmiy-tadqiqot instituti, qisqartirilgan nomi — Sud-ekspertlik ilmiy-tadqiqot instituti;
b) rus tilida:
toʻliq nomi — Nauchno-issledovatelskiy institut sudebnoy ekspertizi pri Respublikanskom sentre sudebnoy ekspertizi imeni X. Suleymanovoy pri Ministerstve yustitsii Respubliki Uzbekistan, qisqartirilgan nomi — Nauchno-issledovatelskiy institut sudebnoy ekspertizi;
v) ingliz tilida:
toʻliq nomi — The Scientific Research Institute of Forensic expertise under X. Sulaymanova Republican Center of Forensic expertise, qisqartirilgan nomi — The Scientific Research Institute of Forensic expertise.
2-bob. Institutning asosiy vazifalari va funksiyalari
8. Quyidagilar Institutning asosiy vazifalari hisoblanadi:
sud ekspertizasi sohasida ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish;
davlat sud-ekspertiza muassasalari va nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlariga ilmiy-uslubiy koʻmak berish;
sud-ekspertlik vazifalarini hal qilishning ilmiy asoslarini takomillashtirish va yagona ilmiy-metodik yondashuvlarini ishlab chiqish;
sud, huquqni muhofaza qiluvchi organlar, taʼlim muassasalari va ilmiy tashkilotlarga uslubiy yordam koʻrsatish;
sud-ekspertlik faoliyatiga fan va texnika yutuqlarini joriy etish boʻyicha choralarni koʻrish;
sud ekspertizasi sohasidagi tizimli muammolarni kompleks oʻrganish va ularni hal etishga doir ilmiy asoslangan takliflar va taʼsirchan mexanizmlarni ishlab chiqish;
huquqni muhofaza qiluvchi organlar va sudlarning malakali sud ekspertiza xulosalariga boʻlgan ehtiyojlarini doimiy ravishda oʻrganish orqali sud ekspertizasining yangi turlari hamda uslubiyotlarini ishlab chiqish va bosqichma-bosqich amaliyotga tatbiq etish boʻyicha takliflar kiritish;
sud ekspertizasi sohasiga rivojlangan axborot texnologiyalari va innovatsiyalarni keng joriy qilish boʻyicha takliflar ishlab chiqish.
9. Institut oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
a) sud ekspertizasi sohasida ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish sohasida:
sud ekspertizasi sohasida ilmiy-tadqiqot ishlarni tashkil etadi;
sud ekspertizasi sohasida ilmiy-tadqiqot va uslubiy ishlar yuzasidan maslahatlar beradi;
sud ekspertizasi va kriminalistika mutaxassisligi boʻyicha ilmiy darajalarga ega boʻlgan kadrlarni aniqlash va ularni ilmiy tadqiqot ishlariga jalb qilish choralarini koʻradi;
davlat sud-ekspertiza muassasalari xodimlariga ilmiy-tadqiqot ishlarini tayyorlashda yordam koʻrsatadi;
sud ekspertizasi sohasi samaradorligini oshirishga oid tadqiqotlarni olib boradi;
xorijiy davlatlarning sud-ekspertiza hamda ilmiy-tadqiqot muassasalari bilan yaqin va faol hamkorlikni amalga oshiradi;
ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganib boradi, Scopus, Web of science va boshqa bazalardagi sud ekspertiza sohasiga oid materiallarni doimiy tahlil qilib boradi, natijasiga koʻra takliflar ishlab chiqadi;
sud ekspertizasi sohasida ilmiy-texnik muammolarni hal qilish va muhim ahamiyatga ega boʻlgan kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish maqsadida ilmiy-tadqiqot tashkilotlari bilan hamkorlik qiladi;
sud ekspertizasi nazariyasi va amaliyotini rivojlantirishning asosiy yoʻnalishlari boʻyicha takliflar tayyorlaydi;
b) davlat sud-ekspertiza muassasalari va nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlariga ilmiy-uslubiy koʻmak berish sohasida:
davlat sud-ekspertiza muassasalari va nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlarini ilmiy va uslubiy jihatdan taʼminlaydi;
yangi uslubiyotlarni ishlab chiqilishiga koʻmaklashadi;
sud ekspertiza sohasi boʻyicha ilmiy-tadqiqot va boshqa materiallarni ishlab chiqadi, toʻplaydi va nashr etish choralarini koʻradi;
zamonaviy fan yutuqlarini qamrab olgan oʻquv-uslubiy materiallar ishlab chiqadi;
mavjud sohaviy adabiyotlarni doimiy monitoring qilish natijasida yangi avlod adabiyotlariga ehtiyojlarini oʻrganib, ularni ishlab chiqish boʻyicha dasturlarni amalga oshiradi;
davlat sud-ekspertiza muassasalari va nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlari xodimlarining ilmiy-uslubiy bilimlarini rivojlantirishga qaratilgan ilmiy seminar va boshqa tadbirlarni amalga oshiradi;
soʻrovga asosan sud ekspertiza tadqiqotlari xulosalari boʻyicha taqrizlar beradi;
davlat sud-ekspertiza muassasalari va nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlari tomonidan ishlab chiqilgan yangi uslubiyot va ekspert tadqiqot turlarini sinab koʻradi va ekspertlik amaliyotiga tatbiq etish boʻyicha taklif kiritadi;
davlat sud-ekspertiza muassasalari va nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlari faoliyatining yanada ishonchliligini taʼminlash maqsadida ularni belgilangan tartibga muvofiq ixtiyoriy sertifikatlashdan oʻtkazish ishlarini amalga oshiradi;
v) sud-ekspertlik vazifalarini hal qilishning ilmiy asoslarini takomillashtirish va yagona ilmiy-metodik yondashuvlarini ishlab chiqish sohasida:
sud-ekspertlik sohasida yagona ilmiy-metodik yondashuvlarni ishlab chiqadi;
sud-ekspertlik vazifalarini hal qilishning ilmiy asoslarini takomillashtirish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqadi;
ilgʻor xorijiy tajribalarni oʻrganib, uni sud-ekspertlik faoliyatiga tatbiq etish boʻyicha taklif kiritadi;
davlat sud-ekspertiza muassasalari va nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlarining sohaviy faoliyatini reja asosida oʻrganib boradi va yagona ilmiy-metodik yondashuvlarni tatbiq etish boʻyicha aniq choralar koʻradi;
sud-ekspertlik sohasida yagona ilmiy-metodik yondashuvlarni takomillashtirish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;
sud ekspertlik sohasida mavjud uslubiy qoʻllanmalar reyestrini shakllantiradi va yangilab boradi;
g) sud, huquqni muhofaza qiluvchi organlar, taʼlim muassasalari va ilmiy tashkilotlarga uslubiy yordam koʻrsatish sohasida:
sud ekspertiza muassasalari, tergovchi, surishtiruvchi, prokuror, sudyalarni sud ekspertizasi masalalari boʻyicha ilmiy-uslubiy jihatdan taʼminlaydi;
sud, huquqni muhofaza qiluvchi organlar faoliyatini ilmiy-tahliliy axborotlar bilan taʼminlashni tashkil etadi;
taʼlim muassasalari va ilmiy tashkilotlar faoliyatiga sud ekspertizasi va kriminalistika sohasiga oid yangi oʻquv dasturlari, darsliklar, oʻquv qoʻllanmalari yaratishga koʻmaklashish orqali oʻquv-metodik ishlarning sifati va darajasini oshiradi;
taʼlim muassasalari va ilmiy tashkilotlar bilan qoʻshma dasturlar asosida ilmiy-tadqiqot ishlarini olib boradi;
taʼlim muassasalari va ilmiy tashkilotlar bilan hamkorlikda grantlarni amalga oshiradi;
sud, huquqni muhofaza qiluvchi organlar, taʼlim muassasalari va ilmiy tashkilotlarning sud ekspertiza sohasidagi bilimlarini yanada mustahkamlash borasida tizimli targʻibot tadbirlarini olib boradi;
huquqni muhofaza qiluvchi organlar va sud organlari xodimlarini sud ekspertizasi sohasining zamonaviy yutuqlari va imkoniyatlari bilan tanishtiradi, ularga ekspertiza tayinlash hamda uni oʻtkazish uchun materiallarni tayyorlash tartibini tushuntiradi, ayrim hollarda ashyoviy dalillarni topish, qayd etish, olish va oʻrashda amaliy yordam koʻrsatadi;
d) sud-ekspertlik faoliyatiga fan va texnika yutuqlarini joriy etish boʻyicha choralarni koʻrish sohasida:
sud-ekspertlik faoliyatiga ilm-fanning zamonaviy yutuqlarini tatbiq etish choralarini koʻradi;
sud-ekspertlik faoliyatiga ilmiy va tajriba-konstruktorlik ishlarini amalga oshirish borasida takliflar beradi;
davlat sud-ekspertiza muassasalari va nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlarida fan va texnika yutuqlari tatbiq etilganlik holatlarini tizimli ravishda monitoring qilib boradi;
ilgʻor zamonaviy tajribani oʻrganish maqsadida Institut xodimlarini xorijiy sud ekspertiza, taʼlim muassasalari va boshqa ixtisoslashtirilgan ishlab chiqarish tashkilotlariga tizimli ravishda malaka oshirish hamda stajirovkalarga yuboradi;
sud-ekspertlik faoliyatiga fan va texnika yutuqlarini joriy etish uchun ixtisoslashtirilgan ishlab chiqarish tashkilotlari bilan ular tomonidan ishlab chiqilgan asbob-uskuna va texnologiyalarni Oʻzbekiston Respublikasida aprobatsiya va validatsiya qilish boʻyicha belgilangan tartibda hamkorlik qiladi;
e) sud ekspertizasi sohasidagi tizimli muammolarni kompleks oʻrganish va ularni hal etishga doir ilmiy asoslangan takliflar va taʼsirchan mexanizmlarni ishlab chiqish sohasida:
sud ekspertizasi sohasidagi tizimli muammolarni kompleks oʻrganish orqali ularni hal etishga doir ilmiy asoslangan takliflar va taʼsirchan mexanizmlarni ishlab chiqib, amaliyotga joriy etish choralarini koʻradi;
ekspertlik amaliyotini umumlashtiradi, muayyan ekspertiza materiallari boʻyicha huquqbuzarlikni sodir etishga olib kelgan sabablar va shart-sharoitlarni aniqlaydi hamda ularning oldini olish yuzasidan takliflar kiritadi;
davlat sud-ekspertiza muassasalari va nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlaridan zarur boʻlgan hujjat, axborot va boshqa materiallarni Institutning vazifa va funksiyalarini inobatga olgan holda soʻrab oladi;
sud ekspertizasi sohasidagi tizimli muammolarni kompleks oʻrganish va ularni hal etishga doir ilmiy asoslangan takliflar va taʼsirchan mexanizmlarni ishlab chiqishda davlat sud-ekspertiza muassasalari, nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlari, sud, huquqni muhofaza qiluvchi organlar, taʼlim muassasalari, ilmiy tashkilotlar hamda boshqa vazirlik va idoralarning xodimlari va mutaxassislarini jalb etadi;
j) huquqni muhofaza qiluvchi organlar va sudlarning malakali sud ekspertiza xulosalariga boʻlgan ehtiyojlarini doimiy ravishda oʻrganish orqali sud ekspertizasining yangi turlari hamda uslubiyotlarini ishlab chiqish va bosqichma-bosqich amaliyotga tatbiq etish boʻyicha takliflar kiritish sohasida:
sud va huquqni muhofaza qiluvchi organlarning malakali sud ekspertiza xulosalariga boʻlgan ehtiyojlarini aniqlash maqsadida doimiy ravishda soʻrovnomalar oʻtkazadi;
ochilmayotgan jinoyatlarni tadqiq etish maqsadida u haqdagi statistik maʼlumotlarni soʻrab oladi;
davlat sud-ekspertiza muassasalari va nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlarida mavjud boʻlgan sud-ekspertiza sohasiga oid axborot-maʼlumotlar bazalari bilan Institutni taʼminlash, ularni saqlash va foydalanish boʻyicha tegishli choralarni koʻradi;
sud ekspertizasining yangi turlari va uslubiyotlarni ishlab chiqishda davlat sud-ekspertiza muassasalari, nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlari, taʼlim muassasalari, ilmiy tashkilotlar hamda boshqa vazirlik va idoralarning laborator va tegishli bazalardan belgilangan tartibda foydalanadi;
davlat sud-ekspertiza muassasalari va nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlari tomonidan ishlab chiqilayotgan uslubiyotlar ilmiy jihatdan asoslanganligi boʻyicha koʻrib chiqadi va bu borada tegishli xulosalar beradi;
z) sud ekspertizasi sohasiga rivojlangan axborot texnologiyalari va innovatsiyalarni keng joriy qilish boʻyicha takliflar ishlab chiqish sohasida:
sud ekspertizasi sohasiga rivojlangan axborot texnologiyalari va innovatsiyalarni keng joriy qilish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi hamda sohada zamonaviy axborot texnologiyalarining keng qoʻllanilishi boʻyicha tegishli chora-tadbirlarni amalga oshiradi;
sud-ekspertiza muassasalarida avtomatlashtirilgan axborot-qidiruv tizimlari va kompyuter dasturlari, elektron maʼlumotlar bazalarini joriy etish yuzasidan takliflar ishlab chiqadi;
davlat sud-ekspertiza muassasalari va nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlarida axborot xavfsizligi, tizim va manbalarni himoyalash boʻyicha “Axborot xavfsizligi siyosati” tizimini ishlab chiqish xamda sud-ekspertiza faoliyatiga tatbiq etish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi hamda uning bajarilganligini tizimli ravishda oʻrganib boradi;
sud ekspertiza muassasalari va tashkilotlarini jihozlashga doir minimal talablarni tizimli ravishda oʻrganib boradi va uni yanada takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
davlat sud-ekspertiza muassasalari va nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlarida axborotlashtirish sohasida davlat siyosatini va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish, rivojlantirish, maʼlumotlarni saqlash va ularga ishlov berish, avtomatlashtirish masalasida maxsus dasturlar majmuini ishlab chiqish va ularni sud ekspertiza faoliyatlariga tatbiq etish boʻyicha taklif va koʻrsatmalar beradi;
sud ekspertlari va ekspertiza toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yigʻish, ularga ishlov berish jarayonlarini kompleks avtomatlashtirish, aholiga va vakolatli organlarga sud-ekspertlik faoliyatiga doir maʼlumotlarni yetkazish, ekspertiza harakatlarini amalga oshirishga aloqador tashkilotlar bilan axborot hamkorligining barcha turlarini taʼminlash uchun moʻljallangan “E-ekspertiza” yagona elektron axborot tizimi ishlashi va undagi maʼlumotlarni doimiy ravishda yangilanib boradi;
“E-ekspertiza” yagona elektron axborot tizimi samarali, tizimli va uzluksiz ishlashi uchun tegishli vazirlik va idoralar bilan hamkorlik oʻrnatadi;
davlat sud-ekspertiza muassasalari va nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlariga axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va innovatsion ishlanmalarni tatbiq etish borasida tegishli vazirlik va idoralar bilan oʻzaro hamkorlikni amalga oshiradi.
3-bob. Institutning huquqlari va javobgarligi
10. Institut oʻziga yuklatilgan vazifa va funksiyalarni amalga oshirishda quyidagi huquqlarga ega:
oʻziga yuklatilgan vazifalarni bajarish bilan bogʻliq boʻlgan masalalar boʻyicha vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlardan zarur axborot va maʼlumotlarni belgilangan tartibda soʻrash va olish;
Institut kadrlarini xorijiy davlatlarda malakasini oshirish, tayyorlash va qayta tayyorlash hamda xorijiy texnologiyalar bilan moddiy-texnik jihozlanishi uchun maqsadli mablagʻlardan foydalanish;
sud ekspertizasi sohasidagi ekspert va ilmiy xodimlarni ilmiy ishlarga jalb etish;
oʻz vakolati doirasida davlat sud-ekspertiza muassasalari hamda nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlari faoliyati boʻyicha aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha bajarilishi majburiy boʻlgan taʼsir choralar kiritish;
davlat sud-ekspertiza muassasalari hamda nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlari bilan birgalikda tadqiqot xarakteridagi hujjatlar loyihalarini tayyorlash va tadqiqot faoliyatini tashkil etish bilan bogʻliq boshqa tadbirlarni amalga oshirish uchun xodimlarni jalb etish;
sud-ekspertlik sohasi ilmiy-tadqiqot faoliyati masalalari boʻyicha takliflar tayyorlash va Institutning Idoralararo ilmiy-uslubiy kengashiga kiritish;
ilmiy tadqiqot laboratoriyalarining moddiy-texnik bazasini yangilash va ekspertiza tadqiqotlari sifatini oshirish boʻyicha takliflarini Idoralararo ilmiy-uslubiy kengashiga olib chiqish;
Markaz rahbariyati nomidan Institut vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha boshqa ilmiy-tadqiqot muassasalari bilan oʻzaro hamkorlik va aloqalarni amalga oshirish;
Markaz rahbariyati bilan kelishilgan holda Institutning ilmiy-tadqiqot faoliyati toʻgʻrisidagi axborotnomani ommaviy axborot vositalarida, shu jumladan Markazning rasmiy veb-saytida eʼlon qilib borish.
Institut qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
11. Institut oʻz oldiga qoʻyilgan vazifalar ijrosi yuzasidan har yarim yillikda Adliya vazirligiga hisobot beradi.
Institut:
ijro intizomiga rioya qilish, hujjatlar ijrosini taʼminlash, ilmiy-tadqiqot va uslubiy ishlanmalarni yaratishni amalga oshirishga qaratilgan hujjatlarini tayyorlashni tashkillashtirishga;
Institutda ish yuritish boʻyicha belgilangan talablarga rioya etishga;
Markazning Ilmiy kengash va tezkor yigʻilishlarida ishtirok etishga;
soha faoliyatini takomillashtirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etishga;
Institutning yarim yillik va yillik hisobotlarini tuzishga;
Adliya vazirligi va Markaz rahbariyatining topshirigʻiga koʻra, ijro intizomi holati yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi hamda Markaz rahbariyatiga takliflar kiritishga;
Markazning yarim yillik ish rejalari, shuningdek, Adliya vazirligining yarim yillik ish rejalari ijrosini taʼminlashga;
oʻziga yuklatilgan topshiriqlarning bajarilishi yuzasidan masʼul ijrochilardan maʼlumotlar talab qilish, umumlashtirish, tahlil qilish va natijasi yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va Markaz rahbariyatiga axborot kiritishga;
Institut ish rejasi ijrosi yuzasidan Idoralararo ilmiy-uslubiy kengash yigʻilishlari oʻtkazilishini tashkillashtirishga;
davlat sud-ekspertiza muassasalari va nodavlat sud ekspertiza tashkilotlari bilan hamkorlikda ilmiy, ilmiy-amaliy konferensiyalar, vebinarlar, seminarlar, davra suhbatlari va boshqa tadbirlarni oʻtkazishga;
ilmiy faoliyat natijalariga koʻra faol xodimlar, ekspertlarni ragʻbatlantirish va mukofotlash uchun Markaz direktoriga takliflar kiritishga;
sud-ekspertiza amaliyotiga tatbiq etilishi uchun moʻljallangan Markazning ilmiy faoliyati rejalariga muvofiq amalga oshiriladigan ilmiy-tadqiqotlar va ularning natijalarini belgilangan tartibda hisobga olish va roʻyxatdan oʻtkazishni amalga oshirishga;
ilmiy-tadqiqot ishlarini muvofiqlashtirish va sud-ekspertiza faoliyatida toʻplangan ilgʻor mahalliy va xorijiy tajribalardan foydalanish uchun oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalari bilan ilmiy aloqalarni amalga oshirishga;
ilmiy-tadqiqot loyihalarini masʼul ijrochilar tomonidan oʻz vaqtida bajarilishini nazorat qilishga;
Markazda oʻrnatilgan ijro va mehnat intizomi talablariga rioya etishga;
“Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni talablariga muvofiq Institutda korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrishga;
huquqni qoʻllash amaliyotini va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish va bartaraf etish yuzasidan takliflar ishlab chiqishga javobgardir.
4-bob. Institut faoliyatini tashkil etish
12. Institut tuzilmasi — direktor, bosh ilmiy xodim, yetakchi ilmiy xodim, katta ilmiy xodim, ilmiy xodim va ilmiy kotib shtat birliklaridan iborat.
13. Institutga Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimidan ozod qilinadigan, qoida tariqasida oliy maʼlumotli va ilmiy darajali (DSc, PhD), sud-ekspertiza sohasida kamida 10 yillik ish stajiga ega boʻlgan direktor rahbarlik qiladi.
14. Institut rahbari lavozimi boʻyicha Markaz direktori oʻrinbosariga tenglashtiriladi.
15. Institut direktori:
Institutga yuklangan vazifalar va funksiyalarning samarali bajarilishini taʼminlaydi;
Institut faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga erishishni taʼminlash boʻyicha Institut xodimlarining ishini tashkil etadi;
Institut tomonidan koʻrib chiqish uchun davlat sud-ekspertiza muassasalaridan taqdim etilgan uslubiyotlarni, shuningdek Institut tomonidan tayyorlanayotgan uslubiyotlarni tayyorlanishi va sifatli ekspertizadan oʻtkazilishini taʼminlaydi;
oʻz faoliyat sohasini rivojlantirish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlarning amalga oshirilishini tashkil etadi.
16. Institut xodimlari Markaz direktori tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod qilinadi.
17. Institut rahbari boʻlmagan vaqtda (mehnat taʼtili, xizmat safari davrida va boshqa holatlarda) uning vazifasini Markaz direktorining buyrugʻiga asosan Institutning boshqa xodimlaridan biri bajaradi.
18. Institut xodimlari oʻz faoliyatini Markaz rahbariyati bilan kelishilgan va tasdiqlangan funksional vazifalariga muvofiq amalga oshiradilar.
19. Institutda Idoralararo ilmiy-uslubiy kengash (keyingi oʻrinlarda — Kengash) faoliyat yuritadi.
Kengash tarkibi tizimida sud-ekspertiza muassasalari boʻlgan davlat organlarining qoʻshma qarori bilan tasdiqlanadi va unga davlat sud-ekspertiza muassasalari, nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlari, ilmiy muassasalar hamda sud va huquqni muhofaza qiluvchi organlarning aʼzolari kiritiladi. Kengashning oʻz vakolatlari doirasida qabul qilgan qarorlari barcha davlat sud-ekspertiza muassasalari va nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlari uchun tavsiyaviy hisoblanadi.
20. Kengash:
ishlab chiqilgan uslubiy materiallarning ilmiy va amaliy asoslanganligi bilan bogʻliq masalalarni koʻrib chiqadi;
sud-ekspertiza tadqiqotlarini oʻtkazishda qoʻllaniladigan metodlarni va ekspertiza sohasidagi texnologiyalarni yanada takomillashtirish boʻyicha taklif va tavsiyalar ishlab chiqadi;
ilmiy va ilmiy-texnik faoliyat natijalarini sud-ekspertlik amaliyotiga joriy etish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqadi;
nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlarini jihozlashga doir minimal talablarni ishlab chiqadi va uni tasdiqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga kiritadi;
sud-ekspertiza faoliyatini amalga oshirishda xorijiy tajribadan foydalanish xususida tavsiyalar beradi;
sud-ekspertiza faoliyatini ilmiy-uslubiy jihatdan taʼminlashning boshqa masalalarini koʻrib chiqadi.
Institutning boʻlim boshliqlari oʻz faoliyat yoʻnalishi boʻyicha Kengash vakolati doirasiga kiradigan masalalarga oid barcha materiallarni tayyorlash va Kengashga taqdim etishga masʼul hisoblanadi.
Kengashga Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Yuridik taʼlim va sud ekspertiza boshqarmasi boshligʻi rahbarlik qiladi.
21. Kengash oʻz vazifalarini amalga oshirishda quyidagi huquqlarga ega:
qonunchilikda belgilangan tartibda davlat organlari va boshqa tashkilotlardan oʻz faoliyatini amalga oshirishga oid zarur maʼlumotlarni soʻrash va olish;
Kengashga koʻrib chiqish uchun taqdim etilgan materiallarni mustaqil ravishda koʻrib chiqish;
sud ekspertiza faoliyatini ilmiy-uslubiy jihatdan taʼminlash sohasida boshqa huquqlarni amalga oshirish.
5-bob. Institutning hisobdorligi
22. Institut rahbarlari oʻz faoliyati toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziriga, Adliya vazirligining tegishli tarkibiy boʻlinmalariga va Markazga muntazam ravishda hisobot beradi.
23. Adliya vazirligining tegishli tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari Institut rahbariga yuklangan vazifalar samarali bajarilishi boʻyicha ular faoliyati ustidan muntazam monitoring olib boradi, Institut faoliyati samaradorligiga xolisona baho beradi.
24. Monitoring va baholash yakunlari boʻyicha Institutning alohida oʻrnak koʻrsatgan rahbarlari, mansabdor shaxslari va xodimlari ragʻbatlantirilishi yoki yoʻl qoʻyilgan jiddiy kamchiliklar uchun egallab turgan lavozimidan ozod etishgacha boʻlgan javobgarlikka tortilishi mumkin.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
25. Institut faoliyatini moliyalashtirish Markaz mablagʻlari doirasida amalga oshiriladi.
26. Institut faoliyatini qayta tashkil etish va tugatish qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
27. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-noyabrdagi 704-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud-ekspertiza markazining Sud-ekspertlik ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatini tashkil etish boʻyicha
T/r Tadbir nomi Amalga oshirish shakli Ijro muddati Ijro uchun masʼul ijrochilar I. Ilmiy-tadqiqot va uslubiy tadbirlar 1. Sud-ekspertlik sohasida mavjud uslubiy qoʻllanmalarni tanqidiy koʻrib chiqish va amaliyotni uygʻunlashtirish maqsadida tizimlashtirish. Bunda, 2022-yilda 120 ta hamda 2023-yilda 200 ta mavjud uslubiyotlarni tanqidiy oʻrganib chiqishni taʼminlash. Sud-ekspertlik sohasida mavjud uslubiy qoʻllanmalarni tanqidiy koʻrib chiqish va amaliyotni uygʻunlashtirish maqsadida tizimlashtirish boʻyicha Chora-tadbirlar dasturini tasdiqlash. 2022-yil mart Adliya vazirligi, Institut, Ichki ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Mudofaa vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati Sud-ekspertlik sohasida mavjud uslubiy qoʻllanmalarni tanqidiy koʻrib chiqish va amaliyotni uygʻunlashtirish maqsadida tizimlashtirish. Amalga oshirish 2022-2023-yillar 2. Institutning Idoralararo ilmiy-uslubiy kengashi (keyingi oʻrinlarda — Kengash) faoliyatini tashkil etish. Adliya vaziri buyrugʻi bilan Kengashning tarkibi hamda nizomi (reglamenti)ni tasdiqlash. 2022-yil 10-fevral Adliya vazirligi, Markaz, Institut Kengashning dastlabki yigʻilishini oʻtkazish va unda Kengashning 2022-yil I yarim yillikka moʻljallangan ish rejasini tasdiqlash. 2022-yil 20-fevral 3. Institutga yuklatilgan vazifalar hamda sud, tergov va sud ekspertiza muassasalari bilan oʻzaro hamkorlikda amalga oshirilishi lozim boʻlgan masalalarga bagʻishlangan turkum targʻibot tadbirlarini amalga oshirish. Sudlar, huquqni muhofaza qiluvchi organlar va sud ekspertiza muassasasi xodimlari ishtirokida respublika va hududiy seminar va vebinarlar tashkil etish. 2022-yil davomida Institut, sudlar, huquqni muhofaza qiluvchi organlar va sud ekspertiza muassasalari 4. Institut tomonidan davlat sud-ekspertiza muassasalari hamda nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlari bilan hamkorlikda ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarini hamda yangi turdagi uslubiy qoʻllanmalarni ishlab chiqish yuzasidan “yoʻl xaritasi” ishlab chiqish. Institut hamda davlat sud-ekspertiza muassasalari hamda nodavlat sud-ekspertiza tashkilotlarining vakillaridan iborat ishchi guruh shakllantirish. 2022-yil fevral Institut, sud ekspertiza muassasalari va tashkilotlari Ishchi guruh tomonidan har bir sud ekspertiza muassasasi kesimida ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari ahvoli yuzasidan oʻrganishlar oʻtkazish. 2022-yil fevral — dekabr Oʻrganish natijasida ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarini hamda yangi turdagi uslubiy qoʻllanmalarni ishlab chiqish yuzasidan “yoʻl xaritasi” ishlab chiqish. 2023-yil fevral 5. Nodavlat sud ekspertiza tashkilotlari ekspertlarining dastlabki tergovdagi ishtirokiga boʻlgan talab va ehtiyojlarni oʻrgangan holda takliflar tayyorlash. Nodavlat sud ekspertiza tashkilotlari ekspertlarining dastlabki tergovdagi ishtirokiga boʻlgan talab va ehtiyojlarni oʻrganish. 2022-yil iyul-avgust Adliya vazirligi, Institut, Ichki ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Mudofaa vazirligi Oʻrganish natijalariga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. 2022-yil sentabr 6. Institut faoliyatini tashkil etish boʻyicha nufuzli xorijiy sud ekspertiza va ilmiy tadqiqot muassasalari bilan hamkorlik oʻrnatish. Institut faoliyatini dastlabki bosqichda tashkil etish boʻyicha nufuzli xorijiy sud ekspertiza va ilmiy tadqiqot muassasalarini aniqlash. Aniqlangan xorijiy sud ekspertiza va ilmiy tadqiqot muassasalari bilan muzokaralar olib borish va ular bilan uzoq muddatli kelishuvga erishish. 2022-yil iyul Markaz, Institut 7. Sud, huquqni muhofaza qiluvchi organlar, taʼlim muassasalari va ilmiy tashkilotlarga uslubiy yordam koʻrsatish. Sud, huquqni muhofaza qiluvchi organlarni sud ekspertlik faoliyati bilan tanishtirish maqsadida amaliy qoʻllanma yaratish. 2022-yil fevral Adliya vazirligi, Markaz, Institut Sud ekspertiza faoliyatiga taalluqli taʼlim muassasalari bilan hamkorlik oʻrnatgan holda, sud ekspertlik faoliyati boʻyicha tegishli uslubiy va axborot materiallari bilan taʼminlab borish. doimiy 8. Institutni maxsus ixtisoslashtirilgan oʻquv qoʻllanma va adabiyotlar, shuningdek, ilmiy nashrlar, oʻquv-uslubiy, ilmiy-metodik qoʻllanmalar bilan taʼminlash, hamda ilgʻor elektron maʼlumotlar bazalaridan foydalanishga sharoit yaratish. Institutni oʻquv-metodik, ilmiy-metodik qoʻllanmalar va ilmiy nashrlar bilan taʼminlash, shuningdek, ilgʻor elektron maʼlumotlar bazalariga ulanish. 2022-yil fevral Markaz, Institut Shuningdek, Markaz axborot-resurs markazini zamonaviy adabiyot va axborot resurslari bilan boyitib borish. 2022-yil davomida 9. Xalqaro hamkorlik aloqalarini yoʻlga qoʻyish va Institut xodimlarining amaliy koʻnikmalarini orttirish tizimini joriy etish va takomillashtirish. Xorijiy sud ekspertiza va ilmiy-tadqiqot muassasa, kompaniyalar va korxonalarda stajirovka, malaka oshirishni oʻtash tizimini joriy etish. 2022-yil yanvar — may Adliya vazirligi, Markaz, Institut 10. Institut xodimlarini tegishli sohalarning ilmiy-texnik muammolariga yoʻnaltirilgan ilmiy-tadqiqot ishlariga jalb etish. Sohalarning ilmiy-texnik muammolari bazasini shakllantirish va doimiy yangilab borish. Institut xodimlarini tegishli ilmiy-tadqiqot ishlariga biriktirish. Institut ish rejasiga asosan Markaz, Institut Ilmiy-tadqiqot ishlari natijalarini impakt faktori yuqori boʻlgan xorijiy va mahalliy ilmiy jurnallarda chop etish hamda natijalarni amaliyotga joriy etish choralarini koʻrish. Doimiy 11. Bugungi kun talablaridan kelib chiqib, yuqori natijadorlikka erishishga yoʻnaltirilgan ilmiy izlanishlarni olib borish orqali Institutning ilmiy salohiyatini oshirish. Institut xodimlarini xorijiy mamlakatlarda oʻtkaziladigan xalqaro konferensiyalar, simpoziumlar va seminarlarda tizimli ravishda ishtirokini taʼminlash. Institutning ilmiy salohiyatini oshirish uchun mutaxassislik yoʻnalishlaridan kelib chiqib, falsafa doktori (RhD) hamda fan doktorlarining (DSs) yetakchi oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorligini yoʻlga qoʻyish. 2022-yil yanvar oyidan boshlab doimiy Markaz, Institut Yetakchi oliy taʼlim muassasalari professor-oʻqituvchilari va xodimlarini ilmiy-tadqiqot ishlariga faol jalb etish. 2023-yil yanvar oyidan boshlab doimiy 12. Institutning xorijiy sud ekspertiza muassasalari va ilmiy tadqiqot markazlari bilan hamkorlikda qoʻshma ilmiy-tadqiqotlarni tashkil etish. Yetakchi xorijiy sud ekspertiza muassasalari va ilmiy markazlar bilan qoʻshma ilmiy tadqiqotlar olib borishni yoʻlga qoʻyish. 2022-yil martdan boshlab doimiy Markaz, Institut 13. Innovatsiya va ilmiy faoliyatni olib borish, ilm-fan yutuqlarini tijoratlashtirish hamda moliyaviy resurslarni jalb etish. Innovatsion ishlanmalarni tijoratlashtirish yuzasidan ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish. Mamlakatdagi iqtisodiyot tarmoqlari va ishlab chiqarish korxonalari ehtiyojlarini tahlil qilish. Doimiy Markaz, Institut 14. Sud ekspertiza sohasida olib borilayotgan ilmiy-tadqiqotlarning jahon andozalari asosida oʻtkazilishini taʼminlash choralarini koʻrish. Sud ekspertizasi sohasida yetakchi xorijiy davlatlarning ilmiy muassasalarida bajarilayotgan ilmiy-tadqiqotlar tendensiyalari va natijalarini tahlil qilish hamda tahlil natijalari boʻyicha institut ilmiy-tadqiqot mavzulari va yoʻnalishlarini yangilab va takomillashtirib borish. Soha boʻyicha yetuk xorijiy mutaxassislar bilan birgalikda ilmiy tadqiqotlar oʻtkazish, video-konferensiyalar tashkil etish Doimiy Markaz, Institut 15. Institut ilmiy maktabini shakllantirish va respublika ilmiy muassasalari bilan hamkorlik qilish. Institut ilmiy maktabini yoʻlga qoʻyish va faoliyatini ommalashtirish va qoʻlga kiritilgan yutuqlar boʻyicha targʻibot tadbirlari oʻtkazib borish. 2023-yilidan boshlab doimiy Markaz, Institut 16. Sud ekspertiza muassasalariga yangi sud ekspertiza va tadqiqot turlarini ishlab chiqishda ilmiy va uslubiy jihatdan koʻmaklashish. Sud ekspertiza hamda taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda yangi sud ekspertiza va tadqiqotlar turlarini yaratish boʻyicha rejalar ishlab chiqish. Tasdiqlangan rejalar asosida yaratilgan yangi sud ekspertiza va tadqiqotlar turlari boʻyicha uslubiy qoʻllanmalar ishlab chiqish. 2022 — 2025-yillar Institut, sud ekspertiza va oliy taʼlim muassasalari 17. Sud ekspertiza muassasalari tomonidan 2022 — 2025-yillarda joriy etiladigan yangi ekspertiza va tadqiqot turlarini joriy etishida yordamlashish. Bunda, 2022-2023-yillarda 4 ta, 2023-2024-yillarda 8 ta hamda 2024-2025-yillarda 2 ta yangi ekspertiza va tadqiqot turlari joriy etish nazarda tutilgan Sud ekspertiza muassasalari tomonidan 2022 — 2025-yillarda joriy etiladigan yangi ekspertiza va tadqiqot turlarini joriy etish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqish. Yangi ekspertiza va tadqiqot turlari boʻyicha uslubiyotlarini ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish. 2022 — 2025-yillar Markaz, Institut II. Tashkiliy tadbirlar 18. Institut tashkil etilishi munosabati bilan X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud-ekspertiza markazining tegishli hujjatlarini qayta koʻrib chiqish. Institutni moliyalashtirish bilan bogʻliq boʻlgan Markazning moliya-xoʻjalik boʻyicha hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish. Institutga ajratilgan shtat birliklari bilan bogʻliq masalalar (mansab yoʻriqnomalari, lavozimga qoʻyiladigan talablar va boshqa) yuzasidan hujjatlarga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish. 2022-yil fevral Adliya vazirligi, Moliya vazirligi, Markaz 19. Institutni yuqori kasbiy mahoratga ega boʻlgan tajribali va malakali mutaxassislar bilan toʻldirish. Institutga kadrlarni ochiq tanlov asosida ishga qabul qilish. Bunda oliy va ilmiy tadqiqot muassasalari bilan hamkorlik oʻrnatish. 2022 yanvar-fevral Adliya vazirligi, Markaz 20. Institut xodimlarini ilgʻor xorijiy tajriba va amaliy koʻnikmalarini yanada oshirish uchun xorijiy sud ekspertlik ilmiy-tadqiqot muassasalariga malaka oshirish va stajirovkaga yuborish. Institut xodimlarining malaka oshirishi va stajirovka oʻtashi boʻyicha xorijiy sud ekspertlik ilmiy-tadqiqot muassasalari doirasini aniqlab olish. Olib borilgan muzokaralar natijasida Institut xodimlarini malaka oshirish va stajirovkaga yuborish. 2022-2023-yillar Adliya vazirligi, Moliya vazirligi, Markaz, Institut
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 22-noyabr,
704-son