📅 2021-yil 22-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 22-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 22 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 ноября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 November 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ҳамда солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатлар ҳисобини юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солинадиган даромадларнинг ва харажатларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки:
якка тартибдаги тадбиркорларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган фаолият турлари бўйича беш нафаргача ходимларни ёллаш ҳуқуқи берилади;
якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимлар электрон тартибда шахсий кабинет ёки мобил илова, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари марказлари орқали давлат солиқ органларида рўйхатга қўйилади;
якка тартибдаги тадбиркор томонидан меҳнат дафтарчаси юритилмайди;
якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларига киришган жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида қаралмайди ва улар якка тартибдаги тадбиркор номидан ҳуқуқий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга эмас;
ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан фаолият фақат битта манзил бўйича шохобчада амалга оширилади;
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатларнинг ҳисобини юритиш солиқ базасини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини танлаган якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
якка тартибдаги тадбиркорлар белгиланган тартибда банк ҳисобварағи очгандан сўнг ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга бўлиши;
якка тартибдаги тадбиркор ва ходим ўртасида ёзма шаклдаги меҳнат шартномасини тузиш тартиби;
меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати ва ходимнинг меҳнат стажини ҳисоблаш тартиби;
давлат солиқ хизмати органи томонидан якка тартибдаги тадбиркор ёллаган ходимни ҳисобга қўйиш карточкасини юритиш тартиби;
ходимларни ёллаган ҳолда фаолиятни амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган солиқларни ҳисоблаш тартиби.
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари юритилиши, уларда якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши;
товар чеклари дафтарчаси якка тартибдаги тадбиркорнинг аризасига асосан у рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилиши;
даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларини тасдиқлаш, регистрларни сақлаш муддати;
давлат солиқ хизмати органлари томонидан якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан даромад солиғини тўлаш тартиби.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 3-модда) 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сон қарорига 1-ИЛОВА
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни (кейинги ўринларда — ходим) давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартибини белгилайди.
Мазкур Низомнинг амал қилиши юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилмайди.
2. Якка тартибдаги тадбиркорлар белгиланган тартибда банк ҳисобварағи очгандан сўнг ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга бўлади.
3. Якка тартибдаги тадбиркорлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга.
4. Якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларига киришган жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида қаралмайди ва улар якка тартибдаги тадбиркор номидан ҳуқуқий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга эмас.
2-боб. Якка тартибдаги тадбиркор ва ёлланган ходим ўртасида меҳнат шартномасини тузиш ҳамда меҳнат стажини ҳисоблаш тартиби
5. Якка тартибдаги тадбиркор ва унинг ёлланган ходими ўртасидаги меҳнат муносабатлари ушбу Низомда назарда тутилган якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
6. Якка тартибдаги тадбиркор ходимларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаши шарт.
7. Ходимни ёллашда (ишга қабул қилишда) якка тартибдаги тадбиркор ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ёзма меҳнат шартномасини тузади.
Ходим аҳволини қонунчиликда белгиланган нормаларга нисбатан ёмонлаштирадиган меҳнат шартномаси шартлари ҳақиқий ҳисобланмайди.
8. Меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.
9. Меҳнат шартномаси икки нусхада тузилади. Шартноманинг бир нусхаси якка тартибдаги тадбиркорда ва иккинчи нусхаси ходимда қолади.
10. Меҳнат шартномасида якка тартибдаги тадбиркорнинг имзосини муҳр билан тасдиқлаш ва ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилиши талаб қилинмайди.
11. Ходимнинг меҳнат стажини ҳисоблаш унинг учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.
3-боб. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш
12. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
13. Якка тартибдаги тадбиркор ходимини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани ходим билан меҳнат шартномаси тузилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечикмай солиқ бўйича ҳисобга қўйиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ шахсий кабинети ёки мобил иловаси шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва Давлат хизматлари марказлари орқали экстерриториал тарзда тақдим этади.
14. Ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризага якка тартибдаги тадбиркор ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасининг нусхаси илова қилинади.
15. Давлат солиқ хизмати органи томонидан ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза олинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай мазкур Низомга 4-иловада келтирилган шакл бўйича QR-код қўйилган ходимни ҳисобга қўйиш карточкаси (кейинги ўринларда — ҳисобга қўйиш карточкаси) якка тартибдаги тадбиркорнинг шахсий кабинетига ёки мобил иловасига шунингдек, ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ёки Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат қилганда) жўнатилади.
16. Ҳисобга қўйиш карточкаси ходим ва якка тартибдаги тадбиркор ўртасида тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатига берилади.
17. Амал қилиш муддати тугаган ҳисобга қўйиш карточкаси ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
Ўз кучини йўқотган ҳисобга қўйиш карточкасини қайта тиклаш учун якка тартибдаги тадбиркор томонидан ушбу Низомнинг 14-бандига мувофиқ шахсий кабинет ёки мобил илова шунингдек, ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали экстерриториаллик тамойили асосида ариза жўнатилади.
Мазкур аризага асосан давлат солиқ хизмати органи томонидан бир иш кунидан кечиктирмасдан якка тартибдаги тадбиркорнинг шахсий кабинетига ёки мобил иловасига шунингдек, ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ёки Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат қилганда) ушбу Низомнинг 16-бандига мувофиқ ҳисобга қўйиш карточкаси жўнатилади.
18. Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркор шахсий кабинети ёки мобил иловаси шунингдек, ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали солиқ бўйича ҳисобга қўйиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда бир иш кунидан кечиктирмасдан экстерриториал тарзда юборади.
Давлат солиқ хизмати органи хабарнома қабул қилинган куннинг ўзида ходимни ҳисобга қўйиш карточкасини бекор қилади.
Меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани ўз вақтида юбормаслик, якка тартибдаги тадбиркорнинг мажбуриятлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва ижтимоий солиқни ҳисоблашни тўхтатиб туришга асос бўлмайди.
19. Ҳисобга қўйиш карточкаси йўқолган ёки яроқсиз бўлиб қолган ҳолларда давлат солиқ хизмати органи томонидан якка тартибдаги тадбиркорнинг шахсий кабинетига ёки мобил иловасига жўнатилган карточкадан қайта чоп этиш орқали фойдаланилиши мумкин.
20. Давлат солиқ хизмати органлари якка тартибдаги тадбиркорларнинг ёлланган ходимлари ҳисобини белгиланган тартибда юритади.
4-боб. Ходимларни ёллаган ҳолда фаолиятни амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорларга солиқларни ҳисоблаш
21. Якка тартибдаги тадбиркорларга ходим учун Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлаш мажбурияти юкланади.
22. Ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини фақат битта манзил бўйича шохобчада амалга ошириш ҳуқуқига эга.
23. Ижтимоий солиқни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўлашда тўлов топшириқномаси (кирим ордери)да ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ва тўловнинг қайси давр учун тўланаётгани мажбурий тартибда кўрсатилган бўлиши шарт.
Бунда, ҳар бир ходим бўйича тўлов топшириқномаси (кирим ордери) алоҳида ёзилади.
24. Агар якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатилса, ўзининг шахсий кабинети ёки мобил иловаси орқали солиқ бўйича ҳисобга қўйиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ушбу Низомнинг 19-бандига мувофиқ юборган хабарномаси асосида ходимга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисобланиши тўхтатилади.
Фаолиятини вақтинчалик тўхтатган якка тартибдаги тадбиркор фаолияти қайта тикланган санадан бошлаб ҳисобга қўйиш карточкасининг муддати ўтмаган бўлса, белгиланган тартибда ходимга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисобланади.
Фаолиятини вақтинчалик тўхтатган якка тартибдаги тадбиркор фаолияти қайта тикланган санадан бошлаб ҳисобга қўйиш карточкасининг муддати ўтган бўлса, ушбу Низомнинг 14-бандига асосан шахсий кабинет ёки мобил илова орқали экстерриториал тарзда ариза жўнатади.
Мазкур ариза тушган санадан бошлаб давлат солиқ хизмати органи ушбу Низомнинг 16-бандига асосан якка тартибдаги тадбиркорнинг шахсий кабинети ёки мобил иловасига ҳисобга қўйиш карточкасини жўнатиши лозим.
5-боб. Якунловчи қоидалар
25. Якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат шартномасини тузмасдан фаолият кўрсатаётган ходимлар аниқланган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркор ходимлар сонини яширганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилади.
26. Ходимларни ишга жалб қиладиган якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва йиғимларни ҳисоблашнинг тўғрилиги ҳамда уларнинг қонунчиликка мувофиқ ўз вақтида тўланиши юзасидан жавобгардирлар.
27. Якка тартибдаги тадбиркорнинг ходими савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларини бузган тақдирда, унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари татбиқ этилади. Бунда, молиявий санкция ходимни ишга жалб қилган якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан қўлланилади.
28. Давлат солиқ хизмати органлари қонунчиликка мувофиқ солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилиги юзасидан назоратни амалга оширадилар.
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Якка тартибдаги тадбиркор Якка тартибдаги тадбиркор ходим билан меҳнат шартномаси тузгандан сўнг уч иш кунидан кечикмай ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани солиқ бўйича ҳисобга қўйиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига шахсий кабинети ёки мобил илова шунингдек, ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали экстерриториал тарзда юборади. 3 иш кунидан кечиктирмасдан 2-босқич Давлат солиқ хизмати органи Давлат солиқ хизмати органи якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризасини олган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай QR-код қўйилган ходимни ҳисобга қўйиш карточкасини якка тартибдаги тадбиркорнинг шахсий кабинетига ёки мобил иловасига шунингдек, ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ёки Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат қилганда) жўнатади. 1 иш кунидан кечиктирмасдан 3-босқич Якка тартибдаги тадбиркор Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркор ёлланган ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани бир иш кунидан кечиктирмасдан солиқ бўйича ҳисобга қўйиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига шахсий кабинети ёки мобил илова шунингдек, ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали экстерриториал тарзда юборади. 1 иш кунидан кечиктирмасдан 4-босқич Давлат солиқ хизмати органи Давлат солиқ хизмати органи якка тартибдаги тадбиркорнинг ходими билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги хабарномасини қабул қилган куннинг ўзида ходимни ҳисобга қўйиш карточкасини бекор қилади. Хабарнома қабул қилинган куннинг ўзида
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
________________________________________________________________________________________дан (якка тартибдаги тадбиркорнинг Ф.И.О. ) _____________________________________________________________________________га тақдим этилади (солиқ бўйича ҳисобга қўйиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи) Ёлланадиган ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисида АРИЗА _________________________________________________________________________________________ни (ходимнинг Ф.И.О.) _______________________________________________________________________ни амалга ошириш учун (фаолият тури) _________________________________________________________________________________________га (фаолият амалга ошириладиган жой) _________________________________________________ муддатга якка тартибдаги тадбиркорнинг ёлланма ходими сифатида ҳисобга қўйишингизни сўрайман. Ходим тўғрисидаги маълумотлар: Ф.И.О. _____________________________________________________________________________________ ID-карта маълумоти ёки паспорт серияси ___________ рақами __________ ____________ томонидан берилган Уй манзили: ________________________________________________________________________________ Солиқ тўловчининг ЖШШИР:__________________________________________________________________ Якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар: ID-карта маълумоти ёки паспорти маълумотлари: __________________________________________________ Уй манзили: ________________________________________________________________________________ Почта индекси: __________________________ Боғланиш телефони: ___________________________________ Солиқ тўловчининг ЖШШИР:___________________________________________________________________ Аризага қўшимча равишда илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. _________________________________________________________________________________________ 2. _________________________________________________________________________________________ 3. _________________________________________________________________________________________ ___________________________________ _______________________ (тўлдирилган санаси ва вақти) (ЯТТ имзоси)
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
ЁЛЛАНГАН ХОДИМНИ ҲИСОБГА ҚЎЙИШ КАРТОЧКАСИ № __________ 20__ йил «___»___________ Ходим тўғрисидаги маълумотлар: Ф.И.О. _____________________________________________________________________________________ Уй манзили: ________________________________________________________________________________ Солиқ тўловчининг ЖШШИР:___________________________________________________________________ ___________________ тумани (шаҳри) давлат солиқ инспекцияси томонидан якка тартибдаги тадбиркорнинг ёлланган ходими сифатида ҳисобга қўйилган. Иш берувчи (якка тартибдаги тадбиркор) тўғрисидаги маълумотлар: Ф.И.О. _____________________________________________________________________________________ Уй манзили:________________________________________________________________________________ Солиқ тўловчининг ЖШШИР: __________________________________________________________________ Амалга ошириладиган фаолият тури:_____________________________________________________________ Фаолиятни амалга ошириш жойи:_______________________________________________________________ 20__ йил «___» ___________ гача ҳақиқийдир. QR код ДСИ раҳбари (ўринбосари)
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
ЖШШИР □□□□□□□□□□□□□□ Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисида ХАБАРНОМА Якка тартибдаги тадбиркор ___________________________________________ билан фуқаро ________________________________ўртасида 20__ йил «___» ____________да тузилган «___»-сонли меҳнат шартномаси 20__ йил «___» ____________дан бекор қилинганлиги сабабли 20__ йил «__»_________да берилган ____-сонли ходимнинг ҳисобга қўйиш карточкасини бекор қилишингизни сўрайман. _______________________ _______________________ (тўлдирилган санаси ва вақти) (ЯТТ)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сон қарорига 2-ИЛОВА
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомнинг амал қилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда айрим якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад — ҳисобот даврида товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан тушган жами тушум суммаси;
соф даромад — товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромаддан ушбу товарларнинг (хом ашёнинг) ҳужжатлар билан тасдиқланган таннархи, уларни сотиб олиш, сақлаш, сотиш ва маъмурий харажатлар чегирилган ҳолда якка тартибдаги тадбиркорнинг ихтиёрида қолган даромад (фойда) суммаси.
2-боб. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари
3. Якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ солинадиган даромадларни ва харажатларни ҳисобга олиш регистрларида даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиши шарт.
Даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш регистрлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
якка тартибдаги тадбиркорнинг даромадлари ва харажатларини ҳисобга олиш дафтари;
товар чеклари дафтари ёки назорат-касса техникаси чеки.
Бунда, даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари дафтар шаклида (кейинги ўринларда — ҳисобга олиш дафтари) тикилади, унинг биринчи варағи якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилади.
Ҳисобга олиш дафтарининг кейинги варақларида фаолият туридан келиб чиқиб:
чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромадларини ҳисобга олиш регистрлари;
хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромадларини ҳисобга олиш регистрлари;
харажатларни ҳисобга олиш регистрлари ўз фаолияти учун лозим бўладиган миқдорда (варақда) тикилади.
4. Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни назорат-касса техникасини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган фаолият турлари билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркор товар чеклари дафтарини давлат солиқ хизмати органларига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиши лозим.
Товар чеклари дафтари якка тартибдаги тадбиркорнинг аризасига асосан у рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатларнинг ҳисобини юритиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
5. Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари рақамлар қўйилган, ип ўтказиб боғланган ҳолда тегишли давлат солиқ хизмати органларининг муҳри билан тасдиқланади ва якка тартибдаги тадбиркорга бир иш кунидан кечиктирмай тақдим қилинади.
Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари якка тартибдаги тадбиркорда охирги ёзув киритилган пайтдан эътиборан беш йил мобайнида сақланади.
3-боб. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан даромадлар ва товар операциялари ҳисобини юритиш
6. Ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни назорат-касса техникасини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар товар чеклари дафтарини юритишлари шарт.
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни назорат-касса техникасини қўллаган ҳолда амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товар чеклари дафтари юритилмайди.
7. Ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар уларнинг тўғрилигини тасдиқлаш учун у билан бирга сақланадиган ҳужжатлар асосида юритилади.
Қуйидагилар якка тартибдаги тадбиркор томонидан харид қилинган товарлар (хизматлар) манбаини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳисобланади:
шартнома;
ҳисобварақ-фактура;
банкдаги ҳисобварағидан товарлар (хизматлар)ни пул ўтказиш йўли билан сотиб олганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномаси;
товарлар (хизматлар) сотиб олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
8. Қуйидагилар товарлар (хизматлар) реализация қилинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади:
назорат-касса техникаси чеклари нусхалари — назорат-касса техникаси қўлланилиши орқали товарлар сотилганда (шу жумладан, виртуал касса);
банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари чеклари нусхалари — ҳисоб-китоб терминали қўлланилганда;
банкдаги ҳисобварағига тушган пул маблағлари — товарлар (хизматлар) пул ўтказиш йўли билан сотилганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномаси;
товар чеклари дафтари — товар чеки берилганда;
товарлар (хизматлар) реализация қилинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
9. Сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар реквизитлари (товарлар, хизматлар номи, ўлчов бирлиги, товарларни харид қилиш, сотиш ва кўрсатилган хизматлар суммаси) тўғрисидаги маълумотлар ҳисобга олиш дафтарида календарь ой якунланганидан сўнг кейинги ойнинг учинчи кунидан кечиктирмасдан тегишли ёзувлар билан қайд этилади.
Календарь ой давомида сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси назорат-касса техникаси кўрсаткичи, банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари чеклари, ёзилган товар чеклари суммаси ҳамда банкдаги ҳисобвараққа пул кўчириш орқали тушган пул маблағларининг умумий суммаси билан мос тушиши керак.
10. Ҳар бир мижозга товарлар (хизматлар)нинг реализация қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар товар чеклари дафтарининг алоҳида варағида акс эттирилади. Товар чеклари дафтаридаги варақа икки нусхада тўлдирилади, бир нусхаси қирқиб олинади ва харидорга берилади, иккинчи нусхаси товар чеклари дафтарида тикилган ҳолда қолади.
Бунда, харидорга бериладиган ва ўзида қоладиган товар чеклари дафтаридаги варақда барча ёзувлар айнан бир хил бўлиши керак.
11. Товар чеклари дафтаридаги варақларда қуйидаги ёзувлар:
якка тартибдаги тадбиркор томонидан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси — товар чеклари дафтарини давлат солиқ хизмати органида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилгунга қадар барча варақларда якка тартибдаги тадбиркор томонидан мустақил равишда киритилади;
қолган ёзувлар — товар чеки харидорга берилгунга қадар сотиш, хизмат кўрсатиш ва буюртмаларни бажариш пайтида киритилади.
12. Товар чеклари дафтарининг варақлари тўлдирилганда:
харидорга сотиладиган товарлар ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўловнинг умумий суммаси акс эттирилади;
битта харидорга сотиладиган товарлар ва кўрсатиладиган хизматлар учун товар чеки битта варақда расмийлаштириб берилади;
товарлар (хизматлар) нархи, ўлчами, сони ва жами суммаси тўғрисидаги маълумотлар рақамлар билан киритилади.
Товар чеклари дафтари тўлишига қадар якка тартибдаги тадбиркор давлат солиқ хизмати органларида қўшимча фақат битта янги товар чеклари дафтарини рўйхатдан ўтказиши мумкин.
4-боб. Солиқ органлари томонидан якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлаш мезонлари
13. Якка тартибдаги тадбиркорнинг товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромади қуйидаги мезонлар асосида аниқланиши мумкин:
тақдим этиладиган ҳисобот маълумотлари;
тижорат банкларида очилган банк ҳисобварақларида амалга оширилган товар айланмалари тўғрисидаги маълумотлар;
тақдим этилган солиқ ҳисоботи камерал солиқ текшируви орқали таҳлил қилинганда қўшимча аниқланган даромадлар;
сайёр солиқ текширувини ўтказиш давомида ҳақиқатда олинган даромадлар ҳамда уларнинг шаклланиши манбалари ва харажатларни таҳлил қилиш натижалари.
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан давлат солиқ хизмати органларига ҳисобот тақдим этиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
14. Якка тартибдаги тадбиркорнинг товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромади бир календарь йилдаги ойлар давомида ўсиб борувчи тушумдан келиб чиқиб аниқланади.
15. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромади миқдори фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор учун барча фаолиятидан товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган жами тушумидан келиб чиқиб аниқланади.
5-боб. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан декларация асосида даромад солиғини тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари
16. Календарь йилда товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини (кейинги ўринларда — даромад солиғи) қатъий белгиланган миқдорда ёки жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида тўлашни танлашга ҳақли.
Якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ тўлаш тартибини қуйидагилар орқали танлашга ҳақли:
тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтказилиши чоғида танланган солиқ тўлаш тартибини кўрсатиш;
доимий яшаш жойи бўйича солиқ органларига жорий йилнинг 25 январидан кечиктирмасдан танланган солиқ тўлаш тартиби тўғрисида билдириш хати тақдим этиш.
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан билдириш хати белгиланган муддатда тақдим этилмаслиги унинг солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўлашга розилигини билдиради.
17. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан даромад солиғи фақат жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида тўланади.
18. Даромад солиғини жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида тўлашни танлаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан доимий яшаш жойидаги солиқ органига:
жорий йилнинг 1 февралидан кечиктирмай;
янги рўйхатдан ўтган ёки тадбиркорлик фаолиятини қайта бошлаган тадбиркорлик субъектлари томонидан рўйхатдан ўтказилган ойнинг охирига қадар дастлабки тарздаги декларация тақдим этилади.
19. Даромад солиғи якка тартибдаги тадбиркор томонидан тақдим этилган дастлабки декларация ёки солиқ органининг хабарномаси асосида, ҳар ойда даромад олинган ойдан кейинги ойнинг 15-кунига қадар тўланади.
Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган даврда дастлабки декларация асосида даромад солиғининг ҳисобланиши тўхтатиб турилади.
20. Якка тартибдаги тадбиркорлар жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этади.
Бунда, якка тартибдаги тадбиркор тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳақиқатда амалга оширилган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларни товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаддан чегириб ташлаш ҳуқуқига эга.
Якка тартибдаги тадбиркор тадбиркорлик фаолиятини бутунлай тўхтатмоқчи бўлса, фаолиятини тўхтатишидан ўн кун олдин рўйхатдан ўтказилган жойидаги давлат солиқ хизмати органига жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этади.
21. Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғининг йиллик суммаси якка тартибдаги тадбиркор томонидан ўтган ҳисобот йили давомида тўланган солиқ суммасидан қатъи назар ҳисобот йилида ҳақиқий олинган даромад миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Бунда, ҳисобланадиган солиқ суммаси ҳисобот йили давомида мазкур Низомнинг 19-бандига асосан тўланган солиқ суммасига нисбатан камайишга ҳисобланиши мумкин.
22. Йил якуни билан ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғининг йиллик суммаси билан йил мобайнида тўланган суммалар ўртасидаги фарқ келгуси йилнинг 1 июнидан кечиктирмай солиқ тўловчидан ундирилиши ёки унга қайтарилиши лозим.
Фаолиятини бутунлай тўхтатмоқчи бўлган якка тартибдаги тадбиркорнинг жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияси асосида ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғининг йиллик суммаси билан йил мобайнида тўланган суммалар ўртасидаги фарқ фаолиятини тўхтатгунига қадар солиқ тўловчи томонидан тўланиши ёки унга қайтарилиши лозим.
23. Агар солиқ тўловчи жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этмаган бўлса, шунингдек, олдин тақдим этилган декларацияда нотўғри маълумотлар аниқланган ва солиқ тўловчи томонидан жами йиллик даромади тўғрисидаги декларациянинг ўзгарганлиги ҳақидаги ариза белгиланган муддатларда тақдим этилмаган тақдирда, солиқ органи солиқ суммасини ўзидаги мавжуд ахборот асосида ҳисоблашга ва тўланиши лозим бўлган, ҳисобланган солиқ суммаси тўғрисида солиқ тўловчига ўн кунлик муддатда тўлов хабарномасини топширишга ҳақли.
Солиқ тўловчи томонидан жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация ёки тўғриланган декларация тақдим этилган тақдирда, солиқнинг якуний суммаси ушбу декларацияни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
24. Даромад солиғини жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида тўлашга ўтказилган якка тартибдаги тадбиркор томонидан Ҳисобга олиш дафтари юритилмаганлиги ёки белгиланган тартибда юритилмаганлиги аниқланган тақдирда, солиқ амалга оширилган фаолият турлари учун белгиланган қатъий миқдордаги суммадан кам бўлмаган миқдорда тўланади.
6-боб. Соф даромадни аниқлаш ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш
25. Якка тартибдаги тадбиркорнинг соф даромади ҳисобот даврида товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган жами даромаддан ушбу товарлар (хом ашё)нинг таннархи ва мазкур Низомнинг 7-бобида кўрсатилган товарлар (хом ашё)ни сотиб олиш, сақлаш, сотиш ва маъмурий харажатлар чегирилган ҳолда аниқланади.
26. Даромад солиғи якка тартибдаги тадбиркорнинг соф даромадини Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ белгиланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасига кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.
7-боб. Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромаддан чегириладиган харажатлар
27. Қуйидагилар товарлар (хом ашё)ни сотиб олиш харажатлари ҳисобланади:
товарлар (хом ашё)ни сотиб олиш нархи;
манзилга бориш ва келиш учун йўл харажатлари;
товарлар (хом ашё)ни олиб келиш бўйича транспорт харажатлари;
меҳмонхона хизматидан фойдаланиш учун қилинган харажатлар.
28. Қуйидагилар товарлар (хом ашё)ни сақлаш харажатлари ҳисобланади:
жой ижараси (омборхона, айвон ва ҳ.к.) учун тўловлар;
товарларни қадоқлаш харажатлари;
коммунал тўловлар;
савдо (хизмат кўрсатиш) объектларини иситиш ёки совитиш мосламаларини харид қилиш ёки таъмирлаш харажатлари.
29. Қуйидагилар товарлар (хизматлар)ни сотиш харажатлари ҳисобланади:
товарлар (хизматлар)ни етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари;
реклама харажатлари;
савдо (хизмат кўрсатиш) шохобчаси учун ижара шартномасига асосан тўланган тўлов.
30. Қуйидагилар маъмурий харажатлар ҳисобланади:
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берувчи ҳужжатлар учун тўловлар;
тадбиркорлик фаолияти учун солиқ тўловлари;
ишчи ва ходимлар учун иш ҳақи тўловлари.
31. Мазкур бобда кўрсатилганлардан ташқари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа харажатлар ҳам товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган жами даромаддан чегириладиган харажатлар сифатида ҳисобга олиниши мумкин.
32. Шартнома, ҳисобварақ-фактура, тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги банк ҳужжатлари, назорат-касса техникаси ва тўлов терминаллари чеклари мазкур бобда кўрсатилган товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган жами даромаддан чегириладиган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.
33. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ режимини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
34. Якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва йиғимларни ҳисоблашнинг тўғрилиги ҳамда уларнинг қонунчиликка мувофиқ ўз вақтида тўланиши юзасидан жавобгардир.
35. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ҳисоблаб чиқарилиши, тўланиши лозим бўлган солиқлар ва йиғимлар устидан назорат ҳамда тегишли чоралар давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
36. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатларнинг ҳисобини юритиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Якка тартибдаги тадбиркор Якка тартибдаги тадбиркорлар даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларини рўйхатдан ўтказиш учун давлат солиқ хизмати органларига ариза тақдим этади. Рўйхатдан ўтгандан сўнг 3 иш кунидан кечиктирмай 2-босқич Давлат солиқ хизмати органи Якка тартибдаги тадбиркорнинг аризасига асосан даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларини у рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказади ва муҳр билан тасдиқлайди. 1 иш кунидан кечиктирмай 3-босқич Якка тартибдаги тадбиркор Сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар реквизитлари тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш дафтарида тегишли ёзувлар билан қайд этади. Кейинги ойнинг 3 кунидан кечиктирмай 4-босқич Давлат солиқ хизмати органи Якка тартибдаги тадбиркорнинг товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромадини бир календарь йилдаги ойлар давомида ўсиб борувчи тушумдан келиб чиқиб аниқлайди. Йил давомида 5-босқич Якка тартибдаги тадбиркор Даромад солиғини жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида тўлашни танлаган якка тартибдаги тадбиркорлар доимий яшаш жойидаги солиқ органига янги рўйхатдан ўтган ёки тадбиркорлик фаолиятини қайта бошлаган тадбиркорлик субъектлари томонидан рўйхатдан ўтказилган ойнинг охирига қадар дастлабки тарздаги декларация тақдим этади. Жорий йилнинг 1 февралидан кечиктирмай 6-босқич Якка тартибдаги тадбиркор 1. Якка тартибдаги тадбиркорлар даромад солиғини тақдим этилган дастлабки декларация ёки солиқ органининг хабарномаси асосида, ҳар ойда даромад олинган ойдан кейинги ойнинг 15-кунига қадар тўлайди. Ойнинг 15 кунига қадар 2. Якка тартибдаги тадбиркорлар жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этади. Кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сон қарорига 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида».
2. Муқаддимадаги «Юридик шахс ташкил этмасдан хусусий» сўзлари «Якка тартибдаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Фаолиятнинг ушбу турларини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга».
4. 3 ва 4-бандлардаги «хусусий» сўзи «якка тартибдаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. 1-иловада :
илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати»;
изоҳ қисмининг учинчи хатбошисидаги «хусусий» сўзи «якка тартибдаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2015 йил 31 июлдаги 219-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 65-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 2-сон, 10-модда) 3-илованинг 9-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2017 й., 2-сон, 5-модда) 5-илованинг 36-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 7 августдаги 631-сон қарорига 2-илованинг 3-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 21 октябрдаги 889-сон қарорига илованинг 6-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 144-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига 3-илованинг 4-банди ва 4-илованинг 1-банди .
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 апрелдаги 221-сон қарорига 3-илованинг 2-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 22 ноябрь,
707-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
ROʻYXATI
Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan yollangan xodimlarni davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish hamda soliq solinadigan daromadlar va chegiriladigan xarajatlar hisobini yuritishni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholi va tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlaridan foydalanishda yanada qulay sharoitlar yaratish, bu borada byurokratik toʻsiqlarni qisqartirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 23-martdagi PF-6191-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan soliq solinadigan daromadlarning va xarajatlarning hisobini yuritish tartibini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Belgilansinki:
yakka tartibdagi tadbirkorlarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan faoliyat turlari boʻyicha besh nafargacha xodimlarni yollash huquqi beriladi;
yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan yollangan xodimlar elektron tartibda shaxsiy kabinet yoki mobil ilova, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va Davlat xizmatlari markazlari orqali davlat soliq organlarida roʻyxatga qoʻyiladi;
yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan mehnat daftarchasi yuritilmaydi;
yakka tartibdagi tadbirkor bilan mehnat munosabatlariga kirishgan jismoniy shaxslarga yakka tartibdagi tadbirkor sifatida qaralmaydi va ular yakka tartibdagi tadbirkor nomidan huquqiy hujjatlarni imzolash huquqiga ega emas;
xodimlarni yollagan holda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiradigan yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan faoliyat faqat bitta manzil boʻyicha shoxobchada amalga oshiriladi;
yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan soliq solinadigan daromadlar va chegiriladigan xarajatlarning hisobini yuritish soliq bazasini hisoblab chiqarishning soddalashtirilgan tartibini tanlagan yakka tartibdagi tadbirkorlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:
Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan yollangan xodimlarni davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq:
yakka tartibdagi tadbirkorlar belgilangan tartibda bank hisobvaragʻi ochgandan soʻng xodimlarni yollash huquqiga ega boʻlishi;
yakka tartibdagi tadbirkor va xodim oʻrtasida yozma shakldagi mehnat shartnomasini tuzish tartibi;
mehnat shartnomasining amal qilish muddati va xodimning mehnat stajini hisoblash tartibi;
davlat soliq xizmati organi tomonidan yakka tartibdagi tadbirkor yollagan xodimni hisobga qoʻyish kartochkasini yuritish tartibi;
xodimlarni yollagan holda faoliyatni amalga oshirayotgan yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan toʻlanadigan soliqlarni hisoblash tartibi.
Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan soliq solinadigan daromadlar va chegiriladigan xarajatlarning hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
daromadlar va tovar operatsiyalarini hisobga olish registrlari yuritilishi, ularda yakka tartibdagi tadbirkor toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettirilishi;
tovar cheklari daftarchasi yakka tartibdagi tadbirkorning arizasiga asosan u roʻyxatdan oʻtkazilgan joydagi davlat soliq xizmati organlarida roʻyxatdan oʻtkazilishi;
daromadlarni va tovar operatsiyalarini hisobga olish registrlarini tasdiqlash, registrlarni saqlash muddati;
davlat soliq xizmati organlari tomonidan yakka tartibdagi tadbirkorlarning soliq solinadigan daromadlarini aniqlash hamda yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan daromad soligʻini toʻlash tartibi.
3. Vazirlar Mahkamasining “Xususiy tadbirkorlar yuridik shaxs tashkil etmasdan shugʻullanishi mumkin boʻlgan faoliyat turlari roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2011-yil 7-yanvardagi 6-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2011-y., 1-son, 3-modda) 3-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-noyabrdagi 707-son qaroriga 1-ILOVA
Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan yollangan xodimlarni davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan yollangan xodimlarni (keyingi oʻrinlarda — xodim) davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish tartibini belgilaydi.
Mazkur Nizomning amal qilishi yuridik shaxs tashkil etmagan oilaviy tadbirkorlik subyektlariga tatbiq etilmaydi.
2. Yakka tartibdagi tadbirkorlar belgilangan tartibda bank hisobvaragʻi ochgandan soʻng xodimlarni yollash huquqiga ega boʻladi.
3. Yakka tartibdagi tadbirkorlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda xodimlarni yollash huquqiga ega.
4. Yakka tartibdagi tadbirkor bilan mehnat munosabatlariga kirishgan jismoniy shaxslarga yakka tartibdagi tadbirkor sifatida qaralmaydi va ular yakka tartibdagi tadbirkor nomidan huquqiy hujjatlarni imzolash huquqiga ega emas.
2-bob. Yakka tartibdagi tadbirkor va yollangan xodim oʻrtasida mehnat shartnomasini tuzish hamda mehnat stajini hisoblash tartibi
5. Yakka tartibdagi tadbirkor va uning yollangan xodimi oʻrtasidagi mehnat munosabatlari ushbu Nizomda nazarda tutilgan yakka tartibdagi tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish xususiyatlarini hisobga olgan holda mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari bilan tartibga solinadi.
6. Yakka tartibdagi tadbirkor xodimlarning qonunchilik hujjatlarida belgilangan mehnat huquqlariga rioya etilishini taʼminlashi shart.
7. Xodimni yollashda (ishga qabul qilishda) yakka tartibdagi tadbirkor ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq yozma mehnat shartnomasini tuzadi.
Xodim ahvolini qonunchilikda belgilangan normalarga nisbatan yomonlashtiradigan mehnat shartnomasi shartlari haqiqiy hisoblanmaydi.
8. Mehnat shartnomasining amal qilish muddati yakka tartibdagi tadbirkorni davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilish muddatidan oshmasligi kerak.
9. Mehnat shartnomasi ikki nusxada tuziladi. Shartnomaning bir nusxasi yakka tartibdagi tadbirkorda va ikkinchi nusxasi xodimda qoladi.
10. Mehnat shartnomasida yakka tartibdagi tadbirkorning imzosini muhr bilan tasdiqlash va ishga qabul qilish toʻgʻrisida buyruq rasmiylashtirilishi talab qilinmaydi.
11. Xodimning mehnat stajini hisoblash uning uchun Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasiga ijtimoiy soliq toʻlanganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida amalga oshiriladi.
3-bob. Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan xodimlarni davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish
12. Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan xodimlarni davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
13. Yakka tartibdagi tadbirkor xodimini hisobga qoʻyish toʻgʻrisidagi arizani xodim bilan mehnat shartnomasi tuzilgan sanadan boshlab uch ish kunidan kechikmay soliq boʻyicha hisobga qoʻyish joyidagi davlat soliq xizmati organiga ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq shaxsiy kabineti yoki mobil ilovasi shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) va Davlat xizmatlari markazlari orqali eksterritorial tarzda taqdim etadi.
14. Xodimni hisobga qoʻyish toʻgʻrisidagi arizaga yakka tartibdagi tadbirkor va xodim oʻrtasida tuzilgan mehnat shartnomasining nusxasi ilova qilinadi.
15. Davlat soliq xizmati organi tomonidan xodimni hisobga qoʻyish toʻgʻrisidagi ariza olingan sanadan boshlab bir ish kunidan kechikmay mazkur Nizomga 4-ilovada keltirilgan shakl boʻyicha QR-kod qoʻyilgan xodimni hisobga qoʻyish kartochkasi (keyingi oʻrinlarda — hisobga qoʻyish kartochkasi) yakka tartibdagi tadbirkorning shaxsiy kabinetiga yoki mobil ilovasiga shuningdek, YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yoki Davlat xizmatlari markazlariga (oʻzi kelib murojaat qilganda) joʻnatiladi.
16. Hisobga qoʻyish kartochkasi xodim va yakka tartibdagi tadbirkor oʻrtasida tuzilgan mehnat shartnomasining amal qilish muddatiga beriladi.
17. Amal qilish muddati tugagan hisobga qoʻyish kartochkasi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanadi.
Oʻz kuchini yoʻqotgan hisobga qoʻyish kartochkasini qayta tiklash uchun yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan ushbu Nizomning 14-bandiga muvofiq shaxsiy kabinet yoki mobil ilova shuningdek, YIDXP va Davlat xizmatlari markazlari orqali eksterritoriallik tamoyili asosida ariza joʻnatiladi.
Mazkur arizaga asosan davlat soliq xizmati organi tomonidan bir ish kunidan kechiktirmasdan yakka tartibdagi tadbirkorning shaxsiy kabinetiga yoki mobil ilovasiga shuningdek, YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yoki Davlat xizmatlari markazlariga (oʻzi kelib murojaat qilganda) ushbu Nizomning 16-bandiga muvofiq hisobga qoʻyish kartochkasi joʻnatiladi.
18. Xodim bilan tuzilgan mehnat shartnomasi muddatidan oldin bekor qilingan taqdirda, yakka tartibdagi tadbirkor shaxsiy kabineti yoki mobil ilovasi shuningdek, YIDXP va Davlat xizmatlari markazlari orqali soliq boʻyicha hisobga qoʻyish joyidagi davlat soliq xizmati organiga xodim bilan mehnat shartnomasi bekor qilinganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq shaklda bir ish kunidan kechiktirmasdan eksterritorial tarzda yuboradi.
Davlat soliq xizmati organi xabarnoma qabul qilingan kunning oʻzida xodimni hisobga qoʻyish kartochkasini bekor qiladi.
Mehnat shartnomasi bekor qilinganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani oʻz vaqtida yubormaslik, yakka tartibdagi tadbirkorning majburiyatlari boʻyicha jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻini va ijtimoiy soliqni hisoblashni toʻxtatib turishga asos boʻlmaydi.
19. Hisobga qoʻyish kartochkasi yoʻqolgan yoki yaroqsiz boʻlib qolgan hollarda davlat soliq xizmati organi tomonidan yakka tartibdagi tadbirkorning shaxsiy kabinetiga yoki mobil ilovasiga joʻnatilgan kartochkadan qayta chop etish orqali foydalanilishi mumkin.
20. Davlat soliq xizmati organlari yakka tartibdagi tadbirkorlarning yollangan xodimlari hisobini belgilangan tartibda yuritadi.
4-bob. Xodimlarni yollagan holda faoliyatni amalga oshiradigan yakka tartibdagi tadbirkorlarga soliqlarni hisoblash
21. Yakka tartibdagi tadbirkorlarga xodim uchun Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga muvofiq jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi va ijtimoiy soliq toʻlash majburiyati yuklanadi.
22. Xodimlarni yollagan holda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiradigan yakka tartibdagi tadbirkor faoliyatini faqat bitta manzil boʻyicha shoxobchada amalga oshirish huquqiga ega.
23. Ijtimoiy soliqni Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasiga toʻlashda toʻlov topshiriqnomasi (kirim orderi)da xodimning familiyasi, ismi, otasining ismi, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami va toʻlovning qaysi davr uchun toʻlanayotgani majburiy tartibda koʻrsatilgan boʻlishi shart.
Bunda, har bir xodim boʻyicha toʻlov topshiriqnomasi (kirim orderi) alohida yoziladi.
24. Agar yakka tartibdagi tadbirkorning faoliyati vaqtinchalik yoki butunlay toʻxtatilsa, oʻzining shaxsiy kabineti yoki mobil ilovasi orqali soliq boʻyicha hisobga qoʻyish joyidagi davlat soliq xizmati organiga ushbu Nizomning 19-bandiga muvofiq yuborgan xabarnomasi asosida xodimga jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi va ijtimoiy soliq hisoblanishi toʻxtatiladi.
Faoliyatini vaqtinchalik toʻxtatgan yakka tartibdagi tadbirkor faoliyati qayta tiklangan sanadan boshlab hisobga qoʻyish kartochkasining muddati oʻtmagan boʻlsa, belgilangan tartibda xodimga jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi va ijtimoiy soliq hisoblanadi.
Faoliyatini vaqtinchalik toʻxtatgan yakka tartibdagi tadbirkor faoliyati qayta tiklangan sanadan boshlab hisobga qoʻyish kartochkasining muddati oʻtgan boʻlsa, ushbu Nizomning 14-bandiga asosan shaxsiy kabinet yoki mobil ilova orqali eksterritorial tarzda ariza joʻnatadi.
Mazkur ariza tushgan sanadan boshlab davlat soliq xizmati organi ushbu Nizomning 16-bandiga asosan yakka tartibdagi tadbirkorning shaxsiy kabineti yoki mobil ilovasiga hisobga qoʻyish kartochkasini joʻnatishi lozim.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
25. Yakka tartibdagi tadbirkor bilan mehnat shartnomasini tuzmasdan faoliyat koʻrsatayotgan xodimlar aniqlangan taqdirda, yakka tartibdagi tadbirkor xodimlar sonini yashirganligi uchun maʼmuriy javobgarlikka tortiladi.
26. Xodimlarni ishga jalb qiladigan yakka tartibdagi tadbirkorlar ushbu Nizom talablarini hisobga olgan holda soliqlar va yigʻimlarni hisoblashning toʻgʻriligi hamda ularning qonunchilikka muvofiq oʻz vaqtida toʻlanishi yuzasidan javobgardirlar.
27. Yakka tartibdagi tadbirkorning xodimi savdo va xizmatlar koʻrsatish qoidalarini buzgan taqdirda, unga nisbatan qonunda belgilangan tartibda javobgarlik choralari tatbiq etiladi. Bunda, moliyaviy sanksiya xodimni ishga jalb qilgan yakka tartibdagi tadbirkorga nisbatan qoʻllaniladi.
28. Davlat soliq xizmati organlari qonunchilikka muvofiq soliqlar va yigʻimlarni hisoblash va toʻlashning toʻgʻriligi yuzasidan nazoratni amalga oshiradilar.
Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan yollangan xodimlarni davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan yollangan xodimlarni davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Yakka tartibdagi tadbirkor Yakka tartibdagi tadbirkor xodim bilan mehnat shartnomasi tuzgandan soʻng uch ish kunidan kechikmay xodimni hisobga qoʻyish toʻgʻrisidagi arizani soliq boʻyicha hisobga qoʻyish joyidagi davlat soliq xizmati organiga shaxsiy kabineti yoki mobil ilova shuningdek, YIDXP va Davlat xizmatlari markazlari orqali eksterritorial tarzda yuboradi. 3 ish kunidan kechiktirmasdan 2-bosqich Davlat soliq xizmati organi Davlat soliq xizmati organi yakka tartibdagi tadbirkorning xodimni hisobga qoʻyish toʻgʻrisidagi arizasini olgan sanadan boshlab bir ish kunidan kechikmay QR-kod qoʻyilgan xodimni hisobga qoʻyish kartochkasini yakka tartibdagi tadbirkorning shaxsiy kabinetiga yoki mobil ilovasiga shuningdek, YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yoki Davlat xizmatlari markazlariga (oʻzi kelib murojaat qilganda) joʻnatadi. 1 ish kunidan kechiktirmasdan 3-bosqich Yakka tartibdagi tadbirkor Xodim bilan tuzilgan mehnat shartnomasi muddatidan oldin bekor qilingan taqdirda, yakka tartibdagi tadbirkor yollangan xodim bilan tuzilgan mehnat shartnomasi bekor qilinganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani bir ish kunidan kechiktirmasdan soliq boʻyicha hisobga qoʻyish joyidagi davlat soliq xizmati organiga shaxsiy kabineti yoki mobil ilova shuningdek, YIDXP va Davlat xizmatlari markazlari orqali eksterritorial tarzda yuboradi. 1 ish kunidan kechiktirmasdan 4-bosqich Davlat soliq xizmati organi Davlat soliq xizmati organi yakka tartibdagi tadbirkorning xodimi bilan tuzilgan mehnat shartnomasi bekor qilinganligi toʻgʻrisidagi xabarnomasini qabul qilgan kunning oʻzida xodimni hisobga qoʻyish kartochkasini bekor qiladi. Xabarnoma qabul qilingan kunning oʻzida
Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan yollangan xodimlarni davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
________________________________________________________________________________________dan (yakka tartibdagi tadbirkorning F.I.O. ) _____________________________________________________________________________ga taqdim etiladi (soliq boʻyicha hisobga qoʻyish joyidagi davlat soliq xizmati organi) Yollanadigan xodimni hisobga qoʻyish toʻgʻrisida ARIZA _________________________________________________________________________________________ni (xodimning F.I.O.) _______________________________________________________________________ni amalga oshirish uchun (faoliyat turi) _________________________________________________________________________________________ga (faoliyat amalga oshiriladigan joy) _________________________________________________ muddatga yakka tartibdagi tadbirkorning yollanma xodimi sifatida hisobga qoʻyishingizni soʻrayman. Xodim toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: F.I.O. _____________________________________________________________________________________ ID-karta maʼlumoti yoki pasport seriyasi ___________ raqami __________ ____________ tomonidan berilgan Uy manzili: ________________________________________________________________________________ Soliq toʻlovchining JSHSHIR:__________________________________________________________________ Yakka tartibdagi tadbirkor toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: ID-karta maʼlumoti yoki pasporti maʼlumotlari: __________________________________________________ Uy manzili: ________________________________________________________________________________ Pochta indeksi: __________________________ Bogʻlanish telefoni: ___________________________________ Soliq toʻlovchining JSHSHIR:___________________________________________________________________ Arizaga qoʻshimcha ravishda ilova qilinadigan hujjatlar: 1. _________________________________________________________________________________________ 2. _________________________________________________________________________________________ 3. _________________________________________________________________________________________ ___________________________________ _______________________ (toʻldirilgan sanasi va vaqti) (YTT imzosi)
Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan yollangan xodimlarni davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
YOLLANGAN XODIMNI HISOBGA QOʻYISH KARTOCHKASI № __________ 20__ yil “___”___________ Xodim toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: F.I.O. _____________________________________________________________________________________ Uy manzili: ________________________________________________________________________________ Soliq toʻlovchining JSHSHIR:___________________________________________________________________ ___________________ tumani (shahri) davlat soliq inspeksiyasi tomonidan yakka tartibdagi tadbirkorning yollangan xodimi sifatida hisobga qoʻyilgan. Ish beruvchi (yakka tartibdagi tadbirkor) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: F.I.O. _____________________________________________________________________________________ Uy manzili:________________________________________________________________________________ Soliq toʻlovchining JSHSHIR: __________________________________________________________________ Amalga oshiriladigan faoliyat turi:_____________________________________________________________ Faoliyatni amalga oshirish joyi:_______________________________________________________________ 20__ yil “___” ___________ gacha haqiqiydir. QR kod DSI rahbari (oʻrinbosari)
Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan yollangan xodimlarni davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
JSHSHIR □□□□□□□□□□□□□□ Xodim bilan mehnat shartnomasi bekor qilinganligi toʻgʻrisida XABARNOMA Yakka tartibdagi tadbirkor ___________________________________________ bilan fuqaro ________________________________oʻrtasida 20__ yil “___” ____________da tuzilgan “___”-sonli mehnat shartnomasi 20__ yil “___” ____________dan bekor qilinganligi sababli 20__ yil “__”_________da berilgan ____-sonli xodimning hisobga qoʻyish kartochkasini bekor qilishingizni soʻrayman. _______________________ _______________________ (toʻldirilgan sanasi va vaqti) (YTT)
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-noyabrdagi 707-son qaroriga 2-ILOVA
Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan soliq solinadigan daromadlar va chegiriladigan xarajatlarning hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan soliq solinadigan daromadlar va chegiriladigan xarajatlarning hisobini yuritish tartibini belgilaydi.
Ushbu Nizomning amal qilishi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ayrim yakka tartibdagi tadbirkorlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
tovarlar (xizmatlar)ni realizatsiya qilishdan olingan daromad — hisobot davrida tovarlar (xizmatlar)ni realizatsiya qilishdan tushgan jami tushum summasi;
sof daromad — tovarlar (xizmatlar)ni realizatsiya qilishdan olingan daromaddan ushbu tovarlarning (xom ashyoning) hujjatlar bilan tasdiqlangan tannarxi, ularni sotib olish, saqlash, sotish va maʼmuriy xarajatlar chegirilgan holda yakka tartibdagi tadbirkorning ixtiyorida qolgan daromad (foyda) summasi.
2-bob. Yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun daromadlarni va tovar operatsiyalarini hisobga olish registrlari
3. Yakka tartibdagi tadbirkorlar soliq solinadigan daromadlarni va xarajatlarni hisobga olish registrlarida daromadlar va xarajatlar hisobini yuritishi shart.
Daromadlar va xarajatlarni hisobga olish registrlari quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
yakka tartibdagi tadbirkorning daromadlari va xarajatlarini hisobga olish daftari;
tovar cheklari daftari yoki nazorat-kassa texnikasi cheki.
Bunda, daromadlar va tovar operatsiyalarini hisobga olish registrlari daftar shaklida (keyingi oʻrinlarda — hisobga olish daftari) tikiladi, uning birinchi varagʻi yakka tartibdagi tadbirkor toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan toʻldiriladi.
Hisobga olish daftarining keyingi varaqlarida faoliyat turidan kelib chiqib:
chakana savdo faoliyati bilan shugʻullanuvchi yakka tartibdagi tadbirkorlarning daromadlarini hisobga olish registrlari;
xizmat koʻrsatish faoliyati bilan shugʻullanuvchi yakka tartibdagi tadbirkorlarning daromadlarini hisobga olish registrlari;
xarajatlarni hisobga olish registrlari oʻz faoliyati uchun lozim boʻladigan miqdorda (varaqda) tikiladi.
4. Aholi bilan pullik hisob-kitoblarni nazorat-kassa texnikasini qoʻllamasdan amalga oshirishi mumkin boʻlgan faoliyat turlari bilan shugʻullanadigan yakka tartibdagi tadbirkor tovar cheklari daftarini davlat soliq xizmati organlariga roʻyxatdan oʻtkazish uchun taqdim etishi lozim.
Tovar cheklari daftari yakka tartibdagi tadbirkorning arizasiga asosan u roʻyxatdan oʻtkazilgan joydagi davlat soliq xizmati organlarida roʻyxatdan oʻtkaziladi.
Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan soliq solinadigan daromadlar va chegiriladigan xarajatlarning hisobini yuritish ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
5. Daromadlarni va tovar operatsiyalarini hisobga olish registrlari raqamlar qoʻyilgan, ip oʻtkazib bogʻlangan holda tegishli davlat soliq xizmati organlarining muhri bilan tasdiqlanadi va yakka tartibdagi tadbirkorga bir ish kunidan kechiktirmay taqdim qilinadi.
Daromadlarni va tovar operatsiyalarini hisobga olish registrlari yakka tartibdagi tadbirkorda oxirgi yozuv kiritilgan paytdan eʼtiboran besh yil mobaynida saqlanadi.
3-bob. Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan daromadlar va tovar operatsiyalari hisobini yuritish
6. Oʻz faoliyatining xususiyatiga koʻra aholi bilan pullik hisob-kitoblarni nazorat-kassa texnikasini qoʻllamasdan amalga oshirishi mumkin boʻlgan yakka tartibdagi tadbirkorlar tovar cheklari daftarini yuritishlari shart.
Aholi bilan pulli hisob-kitoblarni nazorat-kassa texnikasini qoʻllagan holda amalga oshiradigan yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan tovar cheklari daftari yuritilmaydi.
7. Hisobga olish daftaridagi yozuvlar ularning toʻgʻriligini tasdiqlash uchun u bilan birga saqlanadigan hujjatlar asosida yuritiladi.
Quyidagilar yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan xarid qilingan tovarlar (xizmatlar) manbaini tasdiqlaydigan hujjatlar hisoblanadi:
shartnoma;
hisobvaraq-faktura;
bankdagi hisobvaragʻidan tovarlar (xizmatlar)ni pul oʻtkazish yoʻli bilan sotib olganligi toʻgʻrisidagi toʻlov topshiriqnomasi;
tovarlar (xizmatlar) sotib olinganligini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar.
8. Quyidagilar tovarlar (xizmatlar) realizatsiya qilinganligini tasdiqlaydigan hujjat hisoblanadi:
nazorat-kassa texnikasi cheklari nusxalari — nazorat-kassa texnikasi qoʻllanilishi orqali tovarlar sotilganda (shu jumladan, virtual kassa);
bank plastik kartalaridan foydalangan holda toʻlovlar qabul qilish boʻyicha hisob-kitob terminallari cheklari nusxalari — hisob-kitob terminali qoʻllanilganda;
bankdagi hisobvaragʻiga tushgan pul mablagʻlari — tovarlar (xizmatlar) pul oʻtkazish yoʻli bilan sotilganligi toʻgʻrisidagi toʻlov topshiriqnomasi;
tovar cheklari daftari — tovar cheki berilganda;
tovarlar (xizmatlar) realizatsiya qilinganligini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar.
9. Sotilgan tovarlar va koʻrsatilgan xizmatlar rekvizitlari (tovarlar, xizmatlar nomi, oʻlchov birligi, tovarlarni xarid qilish, sotish va koʻrsatilgan xizmatlar summasi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hisobga olish daftarida kalendar oy yakunlanganidan soʻng keyingi oyning uchinchi kunidan kechiktirmasdan tegishli yozuvlar bilan qayd etiladi.
Kalendar oy davomida sotilgan tovarlar va koʻrsatilgan xizmatlar summasi nazorat-kassa texnikasi koʻrsatkichi, bank plastik kartalaridan foydalangan holda toʻlovlar qabul qilish boʻyicha hisob-kitob terminallari cheklari, yozilgan tovar cheklari summasi hamda bankdagi hisobvaraqqa pul koʻchirish orqali tushgan pul mablagʻlarining umumiy summasi bilan mos tushishi kerak.
10. Har bir mijozga tovarlar (xizmatlar)ning realizatsiya qilinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tovar cheklari daftarining alohida varagʻida aks ettiriladi. Tovar cheklari daftaridagi varaqa ikki nusxada toʻldiriladi, bir nusxasi qirqib olinadi va xaridorga beriladi, ikkinchi nusxasi tovar cheklari daftarida tikilgan holda qoladi.
Bunda, xaridorga beriladigan va oʻzida qoladigan tovar cheklari daftaridagi varaqda barcha yozuvlar aynan bir xil boʻlishi kerak.
11. Tovar cheklari daftaridagi varaqlarda quyidagi yozuvlar:
yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, familiyasi, ismi, otasining ismi va imzosi — tovar cheklari daftarini davlat soliq xizmati organida roʻyxatdan oʻtkazish uchun taqdim etilgunga qadar barcha varaqlarda yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan mustaqil ravishda kiritiladi;
qolgan yozuvlar — tovar cheki xaridorga berilgunga qadar sotish, xizmat koʻrsatish va buyurtmalarni bajarish paytida kiritiladi.
12. Tovar cheklari daftarining varaqlari toʻldirilganda:
xaridorga sotiladigan tovarlar va koʻrsatiladigan xizmatlar uchun toʻlovning umumiy summasi aks ettiriladi;
bitta xaridorga sotiladigan tovarlar va koʻrsatiladigan xizmatlar uchun tovar cheki bitta varaqda rasmiylashtirib beriladi;
tovarlar (xizmatlar) narxi, oʻlchami, soni va jami summasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar raqamlar bilan kiritiladi.
Tovar cheklari daftari toʻlishiga qadar yakka tartibdagi tadbirkor davlat soliq xizmati organlarida qoʻshimcha faqat bitta yangi tovar cheklari daftarini roʻyxatdan oʻtkazishi mumkin.
4-bob. Soliq organlari tomonidan yakka tartibdagi tadbirkorlarning soliq solinadigan daromadlarini aniqlash mezonlari
13. Yakka tartibdagi tadbirkorning tovarlar (xizmatlar)ni realizatsiya qilishdan olingan daromadi quyidagi mezonlar asosida aniqlanishi mumkin:
taqdim etiladigan hisobot maʼlumotlari;
tijorat banklarida ochilgan bank hisobvaraqlarida amalga oshirilgan tovar aylanmalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
taqdim etilgan soliq hisoboti kameral soliq tekshiruvi orqali tahlil qilinganda qoʻshimcha aniqlangan daromadlar;
sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazish davomida haqiqatda olingan daromadlar hamda ularning shakllanishi manbalari va xarajatlarni tahlil qilish natijalari.
Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan davlat soliq xizmati organlariga hisobot taqdim etish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
14. Yakka tartibdagi tadbirkorning tovarlar (xizmatlar)ni realizatsiya qilishdan olingan daromadi bir kalendar yildagi oylar davomida oʻsib boruvchi tushumdan kelib chiqib aniqlanadi.
15. Yakka tartibdagi tadbirkorlarning tovarlar (xizmatlar)ni realizatsiya qilishdan olingan daromadi miqdori faoliyatning bir necha turi bilan shugʻullanuvchi yakka tartibdagi tadbirkor uchun barcha faoliyatidan tovarlar (xizmatlar)ni realizatsiya qilishdan olingan jami tushumidan kelib chiqib aniqlanadi.
5-bob. Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan deklaratsiya asosida daromad soligʻini toʻlashning oʻziga xos xususiyatlari
16. Kalendar yilda tovarlar (xizmatlar)ni realizatsiya qilishdan olingan daromadi yuz million soʻmdan oshmaydigan yakka tartibdagi tadbirkorlar jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻini (keyingi oʻrinlarda — daromad soligʻi) qatʼiy belgilangan miqdorda yoki jami yillik daromadi toʻgʻrisidagi deklaratsiya asosida toʻlashni tanlashga haqli.
Yakka tartibdagi tadbirkorlar soliq toʻlash tartibini quyidagilar orqali tanlashga haqli:
tadbirkorlik subyektining davlat roʻyxatidan oʻtkazilishi chogʻida tanlangan soliq toʻlash tartibini koʻrsatish;
doimiy yashash joyi boʻyicha soliq organlariga joriy yilning 25-yanvaridan kechiktirmasdan tanlangan soliq toʻlash tartibi toʻgʻrisida bildirish xati taqdim etish.
Yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan bildirish xati belgilangan muddatda taqdim etilmasligi uning soliqni qatʼiy belgilangan miqdorda toʻlashga roziligini bildiradi.
17. Konsert-tomosha faoliyatini amalga oshirish bilan shugʻullanuvchi yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan daromad soligʻi faqat jami yillik daromadi toʻgʻrisidagi deklaratsiya asosida toʻlanadi.
18. Daromad soligʻini jami yillik daromadi toʻgʻrisidagi deklaratsiya asosida toʻlashni tanlagan yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan doimiy yashash joyidagi soliq organiga:
joriy yilning 1-fevralidan kechiktirmay;
yangi roʻyxatdan oʻtgan yoki tadbirkorlik faoliyatini qayta boshlagan tadbirkorlik subyektlari tomonidan roʻyxatdan oʻtkazilgan oyning oxiriga qadar dastlabki tarzdagi deklaratsiya taqdim etiladi.
19. Daromad soligʻi yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan taqdim etilgan dastlabki deklaratsiya yoki soliq organining xabarnomasi asosida, har oyda daromad olingan oydan keyingi oyning 15-kuniga qadar toʻlanadi.
Yakka tartibdagi tadbirkorning faoliyati qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda vaqtincha toʻxtatilgan davrda dastlabki deklaratsiya asosida daromad soligʻining hisoblanishi toʻxtatib turiladi.
20. Yakka tartibdagi tadbirkorlar jami yillik daromadi toʻgʻrisidagi deklaratsiyani roʻyxatdan oʻtkazilgan joydagi davlat soliq xizmati organiga hisobot yilidan keyingi yilning 1-aprelidan kechiktirmay taqdim etadi.
Bunda, yakka tartibdagi tadbirkor tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish bilan bogʻliq boʻlgan haqiqatda amalga oshirilgan va hujjatlar bilan tasdiqlangan xarajatlarni tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan daromaddan chegirib tashlash huquqiga ega.
Yakka tartibdagi tadbirkor tadbirkorlik faoliyatini butunlay toʻxtatmoqchi boʻlsa, faoliyatini toʻxtatishidan oʻn kun oldin roʻyxatdan oʻtkazilgan joyidagi davlat soliq xizmati organiga jami yillik daromadi toʻgʻrisidagi deklaratsiyani taqdim etadi.
21. Jami yillik daromad toʻgʻrisidagi deklaratsiya asosida hisoblab chiqarilgan daromad soligʻining yillik summasi yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan oʻtgan hisobot yili davomida toʻlangan soliq summasidan qatʼi nazar hisobot yilida haqiqiy olingan daromad miqdoridan kelib chiqqan holda aniqlanadi.
Bunda, hisoblanadigan soliq summasi hisobot yili davomida mazkur Nizomning 19-bandiga asosan toʻlangan soliq summasiga nisbatan kamayishga hisoblanishi mumkin.
22. Yil yakuni bilan hisoblab chiqarilgan daromad soligʻining yillik summasi bilan yil mobaynida toʻlangan summalar oʻrtasidagi farq kelgusi yilning 1-iyunidan kechiktirmay soliq toʻlovchidan undirilishi yoki unga qaytarilishi lozim.
Faoliyatini butunlay toʻxtatmoqchi boʻlgan yakka tartibdagi tadbirkorning jami yillik daromad toʻgʻrisidagi deklaratsiyasi asosida hisoblab chiqarilgan daromad soligʻining yillik summasi bilan yil mobaynida toʻlangan summalar oʻrtasidagi farq faoliyatini toʻxtatguniga qadar soliq toʻlovchi tomonidan toʻlanishi yoki unga qaytarilishi lozim.
23. Agar soliq toʻlovchi jami yillik daromadi toʻgʻrisidagi deklaratsiyani taqdim etmagan boʻlsa, shuningdek, oldin taqdim etilgan deklaratsiyada notoʻgʻri maʼlumotlar aniqlangan va soliq toʻlovchi tomonidan jami yillik daromadi toʻgʻrisidagi deklaratsiyaning oʻzgarganligi haqidagi ariza belgilangan muddatlarda taqdim etilmagan taqdirda, soliq organi soliq summasini oʻzidagi mavjud axborot asosida hisoblashga va toʻlanishi lozim boʻlgan, hisoblangan soliq summasi toʻgʻrisida soliq toʻlovchiga oʻn kunlik muddatda toʻlov xabarnomasini topshirishga haqli.
Soliq toʻlovchi tomonidan jami yillik daromadi toʻgʻrisidagi deklaratsiya yoki toʻgʻrilangan deklaratsiya taqdim etilgan taqdirda, soliqning yakuniy summasi ushbu deklaratsiyani hisobga olgan holda aniqlanadi.
24. Daromad soligʻini jami yillik daromadi toʻgʻrisidagi deklaratsiya asosida toʻlashga oʻtkazilgan yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan Hisobga olish daftari yuritilmaganligi yoki belgilangan tartibda yuritilmaganligi aniqlangan taqdirda, soliq amalga oshirilgan faoliyat turlari uchun belgilangan qatʼiy miqdordagi summadan kam boʻlmagan miqdorda toʻlanadi.
6-bob. Sof daromadni aniqlash va jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻini hisoblab chiqarish
25. Yakka tartibdagi tadbirkorning sof daromadi hisobot davrida tovarlar (xizmatlar)ni realizatsiya qilishdan olingan jami daromaddan ushbu tovarlar (xom ashyo)ning tannarxi va mazkur Nizomning 7-bobida koʻrsatilgan tovarlar (xom ashyo)ni sotib olish, saqlash, sotish va maʼmuriy xarajatlar chegirilgan holda aniqlanadi.
26. Daromad soligʻi yakka tartibdagi tadbirkorning sof daromadini Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga muvofiq belgilangan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi stavkasiga koʻpaytirish yoʻli bilan hisoblab chiqariladi.
7-bob. Tovarlar (xizmatlar)ni realizatsiya qilishdan olingan daromaddan chegiriladigan xarajatlar
27. Quyidagilar tovarlar (xom ashyo)ni sotib olish xarajatlari hisoblanadi:
tovarlar (xom ashyo)ni sotib olish narxi;
manzilga borish va kelish uchun yoʻl xarajatlari;
tovarlar (xom ashyo)ni olib kelish boʻyicha transport xarajatlari;
mehmonxona xizmatidan foydalanish uchun qilingan xarajatlar.
28. Quyidagilar tovarlar (xom ashyo)ni saqlash xarajatlari hisoblanadi:
joy ijarasi (omborxona, ayvon va h.k.) uchun toʻlovlar;
tovarlarni qadoqlash xarajatlari;
kommunal toʻlovlar;
savdo (xizmat koʻrsatish) obyektlarini isitish yoki sovitish moslamalarini xarid qilish yoki taʼmirlash xarajatlari.
29. Quyidagilar tovarlar (xizmatlar)ni sotish xarajatlari hisoblanadi:
tovarlar (xizmatlar)ni yetkazib berish boʻyicha transport xarajatlari;
reklama xarajatlari;
savdo (xizmat koʻrsatish) shoxobchasi uchun ijara shartnomasiga asosan toʻlangan toʻlov.
30. Quyidagilar maʼmuriy xarajatlar hisoblanadi:
tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirishga ruxsat beruvchi hujjatlar uchun toʻlovlar;
tadbirkorlik faoliyati uchun soliq toʻlovlari;
ishchi va xodimlar uchun ish haqi toʻlovlari.
31. Mazkur bobda koʻrsatilganlardan tashqari tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish bilan bogʻliq boʻlgan va hujjatlar bilan tasdiqlangan boshqa xarajatlar ham tovarlar (xizmatlar)ni realizatsiya qilishdan olingan jami daromaddan chegiriladigan xarajatlar sifatida hisobga olinishi mumkin.
32. Shartnoma, hisobvaraq-faktura, toʻlov amalga oshirilganligi toʻgʻrisidagi bank hujjatlari, nazorat-kassa texnikasi va toʻlov terminallari cheklari mazkur bobda koʻrsatilgan tovarlar (xizmatlar)ni realizatsiya qilishdan olingan jami daromaddan chegiriladigan xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlar hisoblanadi.
33. Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan soliq rejimini qoʻllashning oʻziga xos xususiyatlari Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi hamda boshqa qonunchilik hujjatlari bilan tartibga solinadi.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
34. Yakka tartibdagi tadbirkorlar ushbu Nizom talablarini hisobga olgan holda soliqlar va yigʻimlarni hisoblashning toʻgʻriligi hamda ularning qonunchilikka muvofiq oʻz vaqtida toʻlanishi yuzasidan javobgardir.
35. Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan hisoblab chiqarilishi, toʻlanishi lozim boʻlgan soliqlar va yigʻimlar ustidan nazorat hamda tegishli choralar davlat soliq xizmati organlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
36. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan soliq solinadigan daromadlar va chegiriladigan xarajatlarning hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan soliq solinadigan daromadlar va chegiriladigan xarajatlarning hisobini yuritish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Yakka tartibdagi tadbirkor Yakka tartibdagi tadbirkorlar daromadlarni va tovar operatsiyalarini hisobga olish registrlarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun davlat soliq xizmati organlariga ariza taqdim etadi. Roʻyxatdan oʻtgandan soʻng 3 ish kunidan kechiktirmay 2-bosqich Davlat soliq xizmati organi Yakka tartibdagi tadbirkorning arizasiga asosan daromadlarni va tovar operatsiyalarini hisobga olish registrlarini u roʻyxatdan oʻtkazilgan joydagi davlat soliq xizmati organlarida roʻyxatdan oʻtkazadi va muhr bilan tasdiqlaydi. 1 ish kunidan kechiktirmay 3-bosqich Yakka tartibdagi tadbirkor Sotilgan tovarlar va koʻrsatilgan xizmatlar rekvizitlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni hisobga olish daftarida tegishli yozuvlar bilan qayd etadi. Keyingi oyning 3 kunidan kechiktirmay 4-bosqich Davlat soliq xizmati organi Yakka tartibdagi tadbirkorning tovarlar (xizmatlar)ni realizatsiya qilishdan olingan daromadini bir kalendar yildagi oylar davomida oʻsib boruvchi tushumdan kelib chiqib aniqlaydi. Yil davomida 5-bosqich Yakka tartibdagi tadbirkor Daromad soligʻini jami yillik daromadi toʻgʻrisidagi deklaratsiya asosida toʻlashni tanlagan yakka tartibdagi tadbirkorlar doimiy yashash joyidagi soliq organiga yangi roʻyxatdan oʻtgan yoki tadbirkorlik faoliyatini qayta boshlagan tadbirkorlik subyektlari tomonidan roʻyxatdan oʻtkazilgan oyning oxiriga qadar dastlabki tarzdagi deklaratsiya taqdim etadi. Joriy yilning 1-fevralidan kechiktirmay 6-bosqich Yakka tartibdagi tadbirkor 1. Yakka tartibdagi tadbirkorlar daromad soligʻini taqdim etilgan dastlabki deklaratsiya yoki soliq organining xabarnomasi asosida, har oyda daromad olingan oydan keyingi oyning 15-kuniga qadar toʻlaydi. Oyning 15 kuniga qadar 2. Yakka tartibdagi tadbirkorlar jami yillik daromadi toʻgʻrisidagi deklaratsiyani roʻyxatdan oʻtkazilgan joydagi davlat soliq xizmati organiga hisobot yilidan keyingi yilning 1-aprelidan kechiktirmay taqdim etadi. Keyingi yilning 1-aprelidan kechiktirmay
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-noyabrdagi 707-son qaroriga 3-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Xususiy tadbirkorlar yuridik shaxs tashkil etmasdan shugʻullanishi mumkin boʻlgan faoliyat turlari roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2011-yil 7-yanvardagi 6-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Qarorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yakka tartibdagi tadbirkorlar shugʻullanishi mumkin boʻlgan faoliyat turlari roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisida”.
2. Muqaddimadagi “Yuridik shaxs tashkil etmasdan xususiy” soʻzlari “Yakka tartibdagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yakka tartibdagi tadbirkorlar shugʻullanishi mumkin boʻlgan faoliyat turlari roʻyxati 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Faoliyatning ushbu turlarini amalga oshiruvchi yakka tartibdagi tadbirkorlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda xodimlarni yollash huquqiga ega”.
4. 3 va 4-bandlardagi “xususiy” soʻzi “yakka tartibdagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. 1-ilovada :
ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yakka tartibdagi tadbirkorlar shugʻullanishi mumkin boʻlgan faoliyat turlari roʻyxati”;
izoh qismining uchinchi xatboshisidagi “xususiy” soʻzi “yakka tartibdagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-noyabrdagi 707-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Xususiy tadbirkorlar tomonidan xodimlarni yollagan holda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2015-yil 31-iyuldagi 219-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2015-y., 7-son, 65-modda).
2. Vazirlar Mahkamasining “Chet elda ishlayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari hamda ish vaqtini hisobga olib boʻlmaydigan shaxslarning ayrim toifalari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasiga yagona ijtimoiy toʻlov toʻlash tartibini, shuningdek ularning pensiyani hisoblash uchun olinadigan ish stajini va ish haqi miqdorini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2016-yil 22-fevraldagi 46-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 2-son, 10-modda) 3-ilovaning 9-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyish tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2016-yil 28-oktabrdagi PQ-2646-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT., 2017-y., 2-son, 5-modda) 5-ilovaning 36-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oilaviy mehmon uylari faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 7-avgustdagi 631-son qaroriga 2-ilovaning 3-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning davlat pensiya taʼminoti tizimi yanada takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-oktabrdagi 889-son qaroriga ilovaning 6-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son Farmoni)” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 144-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Soliq xavfini boshqarish, soliq xavfi mavjud soliq toʻlovchilarni (soliq agentlarini) aniqlash va soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish toʻgʻrisida” 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qaroriga 3-ilovaning 4-bandi va 4-ilovaning 1-bandi .
8. Vazirlar Mahkamasining “Davlat xizmatlarini koʻrsatishda agentlar faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 19-apreldagi 221-son qaroriga 3-ilovaning 2-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 22-noyabr,
707-son