UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 24-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 24 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 ноября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 November 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

АРИЗА

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24 ва 24 2 -моддалари , Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонининг 14-банди , «Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон қарорининг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби, иккиламчи ижарага берганлик учун тўловларни амалга ошириш, иккиламчи ижарага бериш шартномасига ўзгартириш киритиш ва уни бекор қилиш тартибини назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

туман (шаҳар) ҳокимликлари манфаатдор давлат ташкилотлари билан биргаликда ҳар йили ноябрь ойига қадар (заруратга кўра, йилнинг бошқа даврларида) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган, захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун электрон онлайн-аукцион савдога чиқариш бўйича лойиҳаларни тайёрлайди;

туман (шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини электрон онлайн-аукцион савдога қўйиш чораларини кўради;

ҳудудларни ихтисослаштириш йўналишлари йил давомида захирадаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича лойиҳа тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

3. Белгилаб қўйилсинки:

қишлоқ хўжалиги ер майдонларини ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиқиб ер участкасининг ижара муддатига ҳисобланадиган қўшимча тўловлар тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига йўналтирилади ҳамда уларнинг алоҳида ҳисоби юритилади;

мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган маблағлар қатъий равишда инвестиция ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларига мувофиқ тегишли ҳудудда қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан суғориш тизимларини яхшилаш, замонавий суғориш ва сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун зарур инфратузилмани яратиш, ер тузиш ишларини институционал ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги сўнги илмий янгилик ва инновацион ёндашувларни жорий этиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низом 3 1 -иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3 2 . Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдога чиқариш материалларини тайёрлаш, ташкил этиш, унда иштирок этиш, электрон онлайн-аукцион савдо ғолибини аниқлаш ва натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш ҳамда ғолибнинг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини назарда тутувчи Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом 3 2 -иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3 3 . Белгилансинки, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини қайта ижарага бериш (бошқа шахсга ўтказиш) кўчмас мулкка оид битимларни расмийлаштириш тартибида амалга оширилади ва нотариал тартибда тасдиқланади.

Адлия вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага бериш (ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш) юзасидан нотариал ҳаракатларни амалга оширишда нотариуслар томонидан қуйидагилар инобатга олинишини катъий таъминласин:

ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказиш;

ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказувчи ер участкасидан камида уч йил давомида, бунда юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион савдолари, очиқ электрон танлов ёки танлов ўтказмасдан давлат органларининг қарорлари билан тўғридан-тўғри ижарага берилган бўлса, беш йил давомида фойдаланган бўлиши шартлиги;

очиқ электрон танлов натижасига кўра ижара муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни ёки электрон онлайн-аукцион савдолари натижаларига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган тўловларни бир йўла тўлаган бўлиши.

3 4 . Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ер участкасидан асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказиш бўйича нотариал идорага мурожаат қилиш, битимни расмийлаштириш, ер участкасини бошқа шахсга қайта ижарага бериш ҳамда ерни ижарага олиш шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни ижара муддатининг қолган даврига расмийлаштириш тартибини назарда тутувчи Ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) тартиби тўғрисидаги низом 3 3 -иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3 5 . Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ер участкасидан асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказилаётган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан мурожаат қилиш, ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3 4 -иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «2004 — 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига 3-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга иккиламчи ижарага бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом қоидалари:

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан агросаноат кластерлари, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига ижарага берилган ер участкаларига ҳамда ер участкасининг дала четлари, шу жумладан, ички коллектор, рошлар, ариқ бўйларидаги ерларга;

давлат органлари ва ташкилотларига, шу жумладан Қуролли Кучлар, чегара, ички ишлар ва темир йўл қўшинларининг ҳарбий қисмлари, ҳарбий таълим муассасалари, ташкилотларига берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига (ўрмон фонди ерлари бундан мустасно);

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилган ва улар томонидан фойдаланишга киритилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига татбиқ этилади.

3. Қуйидаги ер участкалари иккиламчи ижарага берилмайди:

деҳқон ва томорқа хўжаликлари берилган ер участкалари (Ер кодекснинг 24 3 -моддасига мувофиқ вақтинча фойдаланишга берилиши мумкин);

жамоа боғдорчилиги, полизчилиги ва узумчилиги учун берилган ер участкалари;

инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ижарага берилиб, фойдаланишга киритилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари.

4. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини, ер участкасининг дала четлари, шу жумладан, ички коллектор, рошлар, ариқ бўйларидаги ерларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва (ёки) чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик фаолиятини юритиш мақсадларида ижара ҳақи эвазига иккиламчи ижарага олувчига белгиланган муддатга фойдаланиш учун бериш;

иккиламчи ижарага берувчи — ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган субъектлар;

иккиламчи ижарага олувчи — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини белгиланган тартибда иккиламчи ижарага берувчидан оладиган юридик ва жисмоний шахслар;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун фойдаланиладиган ер участкалари (суғориладиган ва лалми ҳайдалма ерлар, бўз ерлар, кўп йиллик мевали-резавор дов-дарахтлар, токзорлар ва бошқа дарахтлар банд бўлган ерлар, яйлов ва пичанзорлар);

оралиқ экиш — экин майдонларини асосий экинлардан бўшагандан кейин ҳамда боғ-ток қатор ораларига экин экиб вақтинча фойдаланиш;

фойдаланишга киритилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари — инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик битимида назарда тутилган талаблар асосида фойдаланишга (ирригация ва мелиорация тизимларини таъмирлаш, реконструкция қилиш, қайта тиклаш, янгидан барпо этиш, мевали кўчатлар экиш, томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш ва бошқалар) киритилган ер участкалари;

ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси;

иккиламчи ижара шартномалари реестри — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида ижара ҳақи эвазига иккиламчи ижарага олувчига белгиланган муддатга фойдаланишга бериш тўғрисида ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида тузилган шартномаларни ҳисобга олиш реестри;

Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал) — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун соҳада хизмат кўрсатишнинг ягона нуқтаси;

оператор — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ.

5. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга иккиламчи ижарага (учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) берилади.

Агар қонунчиликда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, ер участкасини иккиламчи ижарага бериш иккиламчи ижарага берувчининг ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасида белгиланган мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди.

6. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четлари, шу жумладан, ички коллектор, рошлар, ариқ бўйларидаги ерлар қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва (ёки) чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик фаолиятини юритиш учун юридик ва жисмоний шахсларга ўн йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин.

Инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга киритилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш шартномасининг (кейинги ўринларда — шартнома) муддати иккиламчи ижарага берувчи ва иккиламчи ижарага олувчининг (кейинги ўринларда — тарафлар) келишувига кўра белгиланади. Мазкур муддат қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага бериш шартномаси муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

7. Иккиламчи ижарага бериш шартномалари ваколатли орган томонидан электрон ахборот тизими орқали иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Иккиламчи ижара шартномаларини тузиш ва уни иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги йўналишлар орқали амалга оширилади:

а) давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали иккиламчи ижарага берувчи ва иккиламчи ижарага олувчи ўртасида ёзма қоғоз ҳужжат шаклида тузилган иккиламчи ижара шартномасини иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиш учун ваколатли органга мурожаат қилиш;

б) Агропорталда тегишли маълумотлар базасини яратиш, фойдаланувчиларга ижарага олинадиган ер участкаларини танлаш ва электрон шартномаларни расмийлаштириш, иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиш учун Агропортал орқали мурожаат қилиш.

Иккиламчи ижарага олувчи «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган бўлса, тўлов ундирилмайди.

7 1 . Иккиламчи ижарага бериш учун иккиламчи ижарага берувчи ва иккиламчи ижарага олувчи ўртасида ёзма қоғоз ҳужжат шаклида тузилган иккиламчи ижара шартномасини иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ваколатли органга иккиламчи ижарага олувчи томонидан мурожаат қилинади.

Бунда давлат хизматлари кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматлари кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, белгиланган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

18 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;

0,5 фоизи (ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — иккиламчи ижара шартномасининг иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилгани учун ваколатли органнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — давлат хизматлари ягона биллинг тизими орқали кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — иккиламчи ижара шартномасининг иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилгани учун ваколатли органнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади.

7 2 . Иккиламчи ижарага бериш учун Агропорталда тегишли маълумотлар базасини яратиш, фойдаланувчиларга ижарага олинадиган ер участкаларини танлаш ва электрон шартномаларни расмийлаштириш, иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини амалга ошириш учун ер участкасининг ўлчамидан қатъи назар, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида иккиламчи ижарага олувчи томонидан тўлов амалга оширилади. Бунда ундирилган тўловлар қуйидагича тақсимланади:

10 фоизи — иккиламчи ижара шартномасининг иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилгани учун ваколатли органнинг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар — Агропорталда кўрсатилган хизматлар учун операторнинг шахсий ҳисобварағига.

7 3 . Иккиламчи ижара шартномалари реестри Ер кадастрига доир ахборот ҳисобланади.

2-боб. Иккиламчи ижарага бериш бўйича ерларни белгилаш, шартнома тузиш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби

8. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари, ер участкасининг дала четлари, шу жумладан, ички коллектор, рошлар, ариқ бўйларидаги ерлар иккиламчи ижарага ихтиёрийлик асосида иккиламчи ижарага берувчининг ташаббуси билан иккиламчи ижарага олувчининг розилигига кўра фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида берилади.

8 1 . Иккиламчи ижарага берувчи:

ўзига тегишли ер участкасини тўлиқ ёки бир қисмини иккиламчи ижарага бериш тўғрисидаги маълумотларни Агропорталга жойлаштиради, бунда:

ер участкаси учун ижара ҳақи миқдорини (сўмда) белгилайди;

автоматик тарзда шакллантириладиган иккиламчи ижара шартномасини бир томонлама электрон рақамли имзо билан имзолайди.

8 2 . Иккиламчи ижарага олувчи:

иккиламчи ижарага бериладиган ва Агропорталда жойлаштирилган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни ҳамда бир томонлама имзоланган иккиламчи ижара шартномасини кўриб чиқади;

ер участкасининг иккиламчи ижара шартномаси шартларига рози бўлган тақдирда, ўзининг шахсий кабинети орқали шахсий ҳисобварағини тегишли маблағ билан (сўмда) тўлдиради;

иккиламчи ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан имзолайди.

8 3 . Ер участкасини иккиламчи ижарага берувчи ва уни иккиламчи ижарага олувчи томонидан имзоланган иккиламчи ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказиш ва иккиламчи ижара шартномалари реестрига киритиш учун ўзаро ҳамкорлик орқали ижарага олувчи томонидан ваколатли органга юборилади.

9. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари, ер участкасининг дала четлари, шу жумладан, ички коллектор, рошлар, ариқ бўйларидаги ерлар иккиламчи ижарага ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.

10. Шартнома иккиламчи ижарага берувчи ва иккиламчи ижарага олувчи ўртасида ёзма шаклда, қоғоз ёки электрон ҳужжат шаклида тузилади.

Қоғоз шаклидаги шартнома камида 4 нусхада тузилади.

Тарафлар шартномани тузишда амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилишлари шарт.

11. Иккиламчи ижарага бериладиган ер участкасининг ўлчами, контур рақами ва ер тури, жойлашган жойи (географик координаталари), манзили, тупроқнинг балл бонитети, сув билан таъминланганлик даражаси, йиллик ижара нархи, иккиламчи ижара муддати тарафларнинг келишувига асосан Агропорталнинг «Иккиламчи ижара» бўлимидаги намунавий шартномада акс эттирилади.

12. Иккиламчи ижара шартномаси иккиламчи ижарага олувчининг давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали уч иш куни ичида юборган ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ электрон шаклдаги мурожаатига асосан ваколатли орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ваколатли орган мурожаатни кўриб чиқишда қўшимча зарур маълумотларни идоралараро ахборот тизимлари орқали ўзаро ҳамкорлик қилиш асосида олади.

13. Тақдим этилган мурожаат ва шартнома ваколатли орган томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади.

Ҳужжатлар ваколатли органга келиб тушган сана мурожаат қабул қилинган сана ҳисобланади.

Ваколатли орган шартномани кўриб чиқиш натижаларига кўра, уни иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиб, реестрдан кўчирма тақдим этади ёки асослантирилган хулоса билан давлат рўйхатидан ўтказишни рад этади.

Ваколатли орган иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилган шартномани Агропорталнинг «Иккиламчи ижара» бўлимида акс эттиради.

14. Қуйидаги ҳолларда шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилади:

мурожаат ваколатсиз шахс томонидан имзоланган ёки умуман имзоланмаган тақдирда;

иккиламчи ижарага берилаётган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи ижарага берувчига тегишли бўлмаганда;

иккиламчи ижарага берилаётган ер участкаларига бўлган тегишли ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмаганда;

иккиламчи ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов амалга оширилмаганда;

қонунчиликка мувофиқ кўрсатилган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш мумкин бўлмаганда.

Хулосада рад этиш асослари аниқ кўрсатилиши шарт.

Мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа ҳолатлар асосида шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилишига йўл қўйилмайди.

Ваколатли орган қароридан норози бўлган шахслар белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишлари мумкин.

15. Ваколатли орган ер участкаларини иккиламчи ижарага беришга оид ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси ҳақида тарафларни бир иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.

16. Агар шартномада бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса, иккиламчи ижарага берувчи шартнома давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин икки иш куни ичида шартномада кўрсатилган ер участкасини иккиламчи ижарага олувчига фойдаланиш учун бериши, мазкур ҳолат тарафлар томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилиши лозим.

Тарафларнинг келишувига кўра, иккиламчи ижарага бериладиган ер участкасининг чегараларини жойида белгилаш ва уни ажратиб бериш учун геодезия фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар жалб қилиниши мумкин.

3-боб. Инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга киритилган ер участкаларини иккиламчи ижарага беришнинг алоҳида хусусиятлари

17. Инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг фақат фойдаланишга киритилган қисми давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ёхуд Агропортал орқали иккиламчи ижарага берилиши мумкин.

18. Ер участкаларининг фойдаланишга киритилганлиги туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг хулосаси асосида аниқланади.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг фойдаланишга киритилганлигини беш иш кунида жойига чиққан ҳолда мониторинг қилади.

19. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг фойдаланишга киритилганлиги қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

давлат-хусусий шериклик битими юзасидан давлат шеригининг хусусий шерик томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини фойдаланишга киритиш бўйича бажарилган мажбуриятларини тўлиқ қабул қилиб олганлиги;

инвестиция шартномасида қишлоқ хўжалиги ерларини фойдаланишга киритиш бўйича мажбуриятлар инвестор томонидан тўлиқ бажарилганлиги.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик битимига мувофиқ фойдаланишга киритилган ер участкаларининг фойдаланишга киритилгунга қадар бўлган ҳолатларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида таққослаш орқали таҳлил қилади.

20. Мониторинг якуни бўйича тегишли хулоса тайёрланади.

Хулосада қуйидагилар кўрсатилади:

инвестиция шартномаси (ёки давлат-хусусий шериклик битим) тузилган сана ва рақам;

инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик битимида фойдаланишдан чиққан ер участкаларини фойдаланишга киритиш билан боғлиқ тадбирлар, уларнинг бажарилганлик даражаси;

фойдаланишга киритилган ер участкасининг ҳуқуқий режими, жойлашган жойи (манзили), чегараси, контур рақами, майдони, ер тоифалари;

белгиланган ер участкаларининг инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик битимига мувофиқ фойдаланишга киритилганлиги ёки киритилмаганлиги.

Мониторинг жараёни фото (видео) қайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилади.

Хулосага давлат шеригининг хусусий шерик томонидан бажарилган мажбуриятлар тўлиқ қабул қилиб олинганлиги ёки инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари ҳамда фото (видео) тасвирлар илова қилинади.

21. Мониторинг якуни бўйича ижобий хулоса қабул қилинганда ер участкасини иккиламчи ижарага бериш мазкур Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.

4-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага берганлик учун тўловлар

22. Иккиламчи ижарага олувчи ер участкасининг иккиламчи ижара ҳақи учун тўловларни амалга оширади.

Бунда, ер участкасининг дала четлари, шу жумладан, ички коллектор, рошлар, ариқ бўйларидаги ерларни иккиламчи ижарага берганлик учун ижара ҳақи 1 сўм миқдорида белгиланади.

23. Иккиламчи ижара ҳақи миқдори ерларнинг балл бонитети, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар учун солиқ ставкалари, ер участкасининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда, тарафларнинг келишуви асосида эркин белгиланади.

24. Иккиламчи ижара ҳақи ижарага олувчи томонидан ижарага берувчининг банкдаги ҳисобварағига нақд ёки нақд пулсиз шаклда, электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ёхуд тарафларнинг келишувига асосан қонунчиликда тақиқланмаган бошқа усулларда тўланиши мумкин.

5-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш шартномасига ўзгартириш киритиш ва уни бекор қилиш

25. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар қонунчиликда белгиланган тартибда киритилади.

Шартномага киритилган ўзгартиришлар ушбу Низомда белгиланган тартибда иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.

26. Шартнома тарафларнинг ўзаро келишувига кўра ёки суд тартибида бекор қилиниши мумкин.

Агар қонунчиликда ва шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиш шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўлади.

6-боб. Якунловчи қоида

27. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ер участкасини иккиламчи ижарага берувчи юридик ёки жисмоний шахс 1. Ўз ташаббуси билан ихтиёрийлик асосида иккиламчи ижарага олувчининг розилиги билан ёзма қоғоз шаклида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг иккиламчи ижара шартномасини тузади. 2. Ўз ташаббуси билан ихтиёрийлик асосида: ўзига тегишли ер участкасини иккиламчи ижарага бериш тўғрисидаги маълумотларни Агропорталга жойлаштиради; ер участкаси учун ижара ҳақи миқдорини (сўмда) белгилайди; иккиламчи ижара шартномасини бир томонлама электрон рақамли имзо билан имзолайди. Заруратга кўра 2-босқич Ер участкасини иккиламчи ижарага олувчи юридик ёки жисмоний шахс 1. Ер участкасининг иккиламчи ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлар портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)да рўйхатдан ўтади ҳамда тўловни амалга оширади. 2. Агропорталда жойлаштирилган ер участкаси ва иккиламчи ижара шартномасини кўриб чиқади; шахсий ҳисобварағини маблағ билан (сўмда) тўлдиради; иккиламчи ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан имзолайди. 3. Иккиламчи ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ва иккиламчи ижара шартномалар реестрига киритиш учун Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасига электрон шаклда мурожаат қилади. Шартнома имзолангандан кейин 3 иш куни ичида 3-босқич Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси 1. Ер участкасининг иккиламчи ижараси бўйича ҳужжатларни кўриб чиқади ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади: а) иккиламчи ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш; б) иккиламчи ижара шартномасини рўйхатдан ўтказишни рад этиш. 3 иш куни ичида 2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси ҳақида давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали хабардор қилади. 1 иш куни ичида 4-босқич Ер участкасини иккиламчи ижарага берувчи ва ижарага олувчи юридик ёки жисмоний шахс 1. Ер участкасининг чегараларини жойида белгилайди ва уни ажратиб беради. 2. Ер участкасини ажратиш бўйича тегишли далолатномани расмийлаштиради. Ўзаро келишув асосида 2 иш куни ичида ёки шартномада белгиланган муддатда

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган иккиламчи ижарага бериш шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун

I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. Паспорт (ID-карта) маълумотлари (серияси ва рақами): 3. ЖШШИР: 4. Телефон рақами: 5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Тўлиқ номи: 2. СТИР: 3. Телефон рақами: 4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): Аризада кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлар: Иккиламчи ижара шартномаси имзоланган сана ва рақами: Кўчмас мулк объекти тури: Иккиламчи ижарага олинаётган ер участкасининг ўлчами: Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига 3 1 -ИЛОВА

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда тўланадиган қўшимча тўловлар (кейинги ўринларда — қўшимча тўловлар) ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомда қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш ва сарфлаш бўйича белгиланган талаблар қишлоқ хўжалиги ер майдонларини ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиқиб ер участкасининг ижара муддатига ҳисобланадиган қўшимча тўловларнинг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига йўналтириладиган қисмига нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Қўшимча тўловлар жисмоний ва юридик шахслар томонидан Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти ҳамда Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.

Қўшимча тўловларнинг ҳисоби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ юритилади.

2-боб. Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш

3. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан танловда ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун кўпроқ балл тўплаш мақсадида ихтиёрий равишда ўз зиммасига олинган қўшимча тўловлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ижара даври муддатига тенг тақсимланган ҳолда тўланади ҳамда ушбу тўловларнинг 50 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ва қолган 50 фоизи тегишли туман (шаҳар) бюджетига йўналтирилади.

4. Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳар бир туман (шаҳар) учун даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.

Қўшимча тўловларнинг ҳисоби туман (шаҳар) солиқ инспекцияси ва (ёки) туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига мувофиқ бошқа ваколатли органлар томонидан юритилади.

5. Қўшимча тўловлар сарфланишини назорат қилиб бориш учун бюджет тизими бюджетлари харажатларининг вазифа жиҳатидан таснифидан келиб чиқиб, ҳар бир тармоқ харажатлари алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларда юритилади.

3-боб. Қўшимча тўловларни ундириш муддатларини белгилаш тартиби

6. Ижара даври муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни тўлаш графиги (кейинги ўринларда — тўлаш графиги) очиқ электрон танлов натижалари бўйича энг юқори баллга эга бўлган талабгор (кейинги ўринларда — танлов ғолиби) ва туман (шаҳар) ҳокимлиги ўртасида тузиладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасига илова қилинади.

Қўшимча тўловлар танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ҳисобланади.

Бунда танлов ғолиби томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун зиммасига олинган қўшимча тўловнинг дастлабки тўлов сифатида оператор махсус ҳисобварағига тўланган ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказиб берилган 5 фоиз қисми инобатга олинади ва қўшимча тўлов суммасидан камайтирилади.

7. Қўшимча тўловларнинг бир календарь йили учун ҳисобланган миқдори тўлаш графигига мувофиқ танлов ғолиби томонидан тўланади.

Тўлаш графигида қўшимча тўловларнинг ҳар бир календарь йили учун ҳисобланган миқдори ҳисобот йилида 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўланиши назарда тутилади.

Бунда қўшимча тўловлар тўлаш графигида белгиланган муддатдан олдин ҳам тўланиши мумкин.

Қўшимча тўловлар ижара даври муддатига бўлиб тўланганда, қолган сумма тўлов амалга оширилган санадаги норматив қийматни ўтган йилдаги ер норматив қийматига нисбатан ўзгариш коэффициентини кўпайтириш орқали ҳисобланади.

8. Қўшимча тўловлар танлов ғолиби томонидан тўлаш графигида белгиланган муддатда тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда, туман (шаҳар) солиқ инспекцияси ва (ёки) туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига мувофиқ бошқа ваколатли органлар томонидан белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади.

4-боб. Қўшимча тўловларни сарфлаш тартиби

9. Қўшимча тўловлар қатъий равишда инвестиция ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларига мувофиқ тегишли туман (шаҳар)да қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, суғориш тизимларини яхшилаш, замонавий суғориш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун зарур инфратузилмани яратиш, ер тузиш ишларини институционал ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг сўнгги илмий янгилик ва инновацион ёндашувларни жорий этиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларини молиялаштириш учун туман (шаҳар) ҳокими қарорига мувофиқ йўналтирилади.

Туман (шаҳар) ҳокими қарорининг лойиҳалари туман (шаҳар) ирригация бўлимлари ва туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан тайёрланади.

Бунда туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қўшимча тўловлардан туман (шаҳар) бюджетига ҳақиқатда келиб тушган маблағлар доирасида қабул қилинади.

10. Туман (шаҳар) ҳокимининг қабул қилинган қарори тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига киритилади.

11. Туман (шаҳар) бюджетида жамланган маблағларнинг Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳамда бошқа туман (шаҳар) бюджетига ўтказилишига ёки қайта тақсимланишига йўл қўйилмайди.

12. Қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, суғориш тизимларини яхшилаш, замонавий суғориш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун зарур инфратузилмани яратиш, ер тузиш ишларини институционал ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг сўнги илмий янгилик ва инновацион ёндашувларни жорий этиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларини бажариш бўйича харажатлар сметаларини тузиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва уларга ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритиш, шунингдек, улар юзасидан тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва харажатларни амалга ошириш бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

13. Қўшимча тўловларнинг икки йил давомида тўлаш графигида белгиланган муддатда тўланмаслиги ёки тўлиқ тўланмаслиги Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишига асос бўлади.

14. Ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинганда, танлов ғолибининг қўшимча тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлари ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинган санадан бошлаб тўхтатилади.

15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш мақсадида ахборот тизимида ҳар бир туман (шаҳар) учун даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларини очади. Белгиланган муддатларда 2-босқич Жисмоний ва юридик шахслар Танловда ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун кўпроқ балл тўплаш мақсадида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилган қўшимча тўловларни ихтиёрий равишда қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг ижара даври муддатига тенг тақсимланган ҳолда тўлайди. 15 апрель ва 15 октябрга қадар 3-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлари 1. Қўшимча тўловлардан туман (шаҳар) бюджетига ҳақиқатда келиб тушган маблағлар доирасида белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун қарорларни қабул қилади. 2. Туман (шаҳар) ҳокимининг қабул қилинган қарорини тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига киритади. Белгиланган тартибда 4-босқич Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши Туман (шаҳар) ҳокими томонидан қабул қилинган қарорни тасдиқлайди. Белгиланган тартибда 5-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлари Қабул қилинган қарор асосида белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтиради. Белгиланган тартибда

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига 3 2 -ИЛОВА

Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун жисмоний ва юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом талаблари:

а) ўрмон фонди ерларини ижарага бериш;

б) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш учун татбиқ этилмайди.

3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

«E-ijara» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «E-ijara» АТ) — ер участкаларини ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли ташкилотлар билан келишишга мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими;

«E-auksion» электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — савдо платформаси) — ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини реализация қилиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш ва ўтказишга ихтисослаштирилган ахборот тизими;

ваколатли ташкилотлар — ер тузиш лойиҳасини келишадиган ташкилотлар — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ер участкасидан фойдаланиш мақсади ва ихтисослиги бўйича), Сув хўжалиги вазирлиги (сув таъминоти, ирригация ва мелиорация иншоотлари бўйича), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (ер участкаси чегаралари бўйича) ҳудудий бўлинмалари;

ер тузиш лойиҳаси — ягона мавзе бўйича контурлар яхлитлиги сақлаб қолинган ҳолда, ер участкаси чегаралари, ҳудуднинг ихтисослиги, ишлаб чиқариш элементлари ҳисобга олинган муайян ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдо орқали реализация қилиш учун ишлаб чиқилган ҳужжатлар тўплами;

ер участкаси — ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисмидир;

ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг бошланғич нархи — савдога қўйилаётган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдо орқали реализация қилиш учун ушбу ер участкасининг норматив қиймати бўйича аниқланган нархи;

закалат — иштирокчи томонидан электрон онлайн-аукцион савдода қатнашиш учун кафолат таъминоти сифатида олдиндан киритиладиган маблағ;

ижарага берувчи — туман (шаҳар) ҳокимликлари ёки Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси;

ижрочи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти;

иштирокчи — электрон онлайн-аукцион савдоларида иштирок этиш учун яшаш жойидан (юридик манзилидан), ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, белгиланган тартибда ариза берган, ўн саккиз ёшга тўлган, муомалага лаёқатли Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар;

лот — электрон буюртмага асосан электрон онлайн-аукцион савдода ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдо орқали реализация қилиш учун савдо платформасига қўйилган объект;

оператор — савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдони ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти;

шахсий кабинет — иштирокчига электрон онлайн-аукцион савдоларда иштирок этиш учун буюртма бериш, уларда қатнашиш, шахсий ҳисобни бошқариш, унинг ҳолати ва бошқа статистика маълумотларини кўриш ҳамда оператор томонидан жўнатилаётган хабарлар билан танишиб бориш имконини берувчи савдо платформасининг махсус бўлими;

электрон буюртма — ер участкаларини савдо платформаси орқали реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил қилиш юзасидан ижрочи томонидан операторга бериладиган электрон буюртма;

электрон онлайн-аукцион савдо — савдо платформаси орқали жисмоний ва юридик шахсларга объектни реализация қилиш бўйича нархни ошириб бориш тамойили асосида онлайн тартибда ўтказиладиган савдо шакли;

электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик мавжуд эмаслигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо калитининг эгасини идентификация қилиш имконини берадиган имзо.

4. Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схемада белгиланган тартиб-таомиллари бўйича босқичма-босқич амалга оширилади.

5. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкалари:

а) деҳқон хўжаликларига — Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ҳамда «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунида белгиланган муддат ва ўлчамда ижарага берилади;

б) фермер хўжаликларига ва бошқа юридик шахсларга — Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган муддатларда ва ўлчамларда ижарага берилади;

в) агросаноат кластерлари, шу жумладан, кооперация шаклидаги кластерларга — Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган муддат ва ўлчамда ижарага берилади.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари талабларига асосан ижтимоий дафтарга киритилганлар, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» ҳамда хориждан қайтган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган талабгорлар учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага бериш бўйича «E-auksion» электрон савдо платформасида ҳамда «E-ijara» АТда алоҳида тоифа (категория) очилади.

2-боб. Электрон онлайн-аукцион савдони ўтказиш учун материалларни тайёрлаш

7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) Давлат кадастрлари палатаси ер участкалари тўғрисида қуйидаги маълумотларни ижрочига «E-ijara» АТ электрон ахборот алмашинув орқали туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олинган куннинг ўзида юборади:

ер участкаси кадастр рақами, ер тури ва географик жойлашуви, майдони (гектарда);

ер участкасини электрон харитада кўрсатиш учун ер участкасининг кадастр харитаси (координатали нуқталари, чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема);

мавжуд давлат кадастрлари объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобиль ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, гидротехник иншоотлар, муҳофаза қилинадиган объект ва ҳудудлар ҳамда бошқалар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар (изоҳ кўринишида). Бунда давлат кадастрини юритувчи вазирлик ва идоралар давлат кадастрлари ягона тизимида маълумотларнинг тўлиқлигига жавобгар ҳисобланади.

8. Ижрочи уч иш куни ичида ер участкаси тўғрисида «E-ijara» АТ орқали юклаб олинган маълумотларни жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер участкасининг ҳақиқий ҳолатидан (лойиҳалаштирилаётган ер участкасининг ҳолати, ҳудуднинг ихтисослашгани, сув билан таъминланганлик даражаси ҳамда ирригация ва мелиорация тизимининг ҳолати, балл-бонитети, шўрланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар) келиб чиқиб, ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда ер участкасининг ихтисослашувини ва деҳқон хўжалиги учун ёки юридик шахслар учун ажратилишини кўриб чиқади.

Ижрочи электрон онлайн-аукцион савдога қўйилаётган ер участкаси бўйича ушбу Низомнинг 5-бандида баён этилган қишлоқ хўжалиги мақсадлари ва ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиши мумкин.

Ҳар бир ер тузиш лойиҳасига «E-ijara» АТда автоматик тарзда ўзига хос рақам берилади. Бунда ҳар бир лот битта ер участкасидан иборат бўлади.

Битта яхлит контурдаги бир нечта лотлар учун умумлашган ягона ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилиши мумкин. Бунда ижрочи томонидан ҳар бир лотнинг буюртмасига ер участкасини идентификация қилиш имконини берувчи маълумотлар киритилади.

9. Ижрочи ҳар бир ер тузиш лойиҳасини Кадастр агентлигидан олинган дастлабки форматларда келишиш учун ваколатли ташкилотларга қуйидаги маълумотлардан ташкил топган ер тузиш лойиҳасини тасдиқлаш учун 3 иш куни ичида ижарага берувчига «E-ijara» АТ орқали юборади:

а) ер участкасининг майдони (гектарда), тоифаси ва норматив қиймати ҳамда ер турлари контурлар кесимида жадвал шаклидаги маълумот;

б) инфратузилма объектлари мавжудлиги тўғрисида маълумот;

в) ер участкасининг қишлоқ хўжалиги электрон харитасидан кўчирмаси, ер тузиш лойиҳасининг чегаралари ва манзили;

г) чегарадош ер участкалари фойдаланувчилари ҳақида маълумотлар.

д) ер майдонидаги тупроқнинг амалдаги балл бонитировкаси ҳамда у аниқланган сана ва кўрсаткичи.

е) тупроқ таркиби ва сифати таҳлили натижалари, ўрганилган вақти;

ж) алмашлаб экиш тавсия этиладиган асосий ва такрорий экин турлари;

з) сув билан таъминлаш усуллари, давлат томонидан кафолатланадиган йиллик сув етказиб бериш лимитларининг энг паст ва энг юқори даражаси;

и) дала четида (муҳофаза зонасидан ташқари) 20 сотихдан кўп бўлмаган, лекин ижарага берилган контур майдонининг бир фоизидан ошмаган қисмида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли музлаткичли омборхоналар, саралаш, қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган технологиялар, дала шийпони, техника парки) жойлаштиришни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқилган ер тузиш лойиҳаси (мавжуд бўлганида).

Электрон онлайн-аукцион савдога қўйилаётган ер участкасида давлат кадастрлари объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобиль йўллари ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, мелиорация ва ирригация иншоотлари, муҳофаза қилинадиган объект ва ҳудудлар ҳамда бошқалар) мавжуд бўлган ҳолатларда қўшимча равишда давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари билан ҳам келишилади.

10. «E-ijara» АТга ер тузиш лойиҳаси жойлаштирилган кундан бошлаб уч иш куни ичида:

а) ваколатли ташкилотлар томонидан ушбу лойиҳалар келишилади ёки келишиш рад этилади, бунда:

«E-ijara» АТда қабул қилинган тегишли қарор ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган белги қўйилади;

келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади;

келишиш рад этилганда, соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда, тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини амалга ошириш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур лойиҳа айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги кўрсатилади;

қонунчилик ҳужжатлари нормаларига зид бўлган сабаблар кўрсатилмаган ҳолда рад этиш ёки келишмасликка йўл қўйилмайди;

белгиланган муддатда ер тузиш лойиҳаси келишилмаслиги натижасида келиб чиққан ҳуқуқий оқибатлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли ташкилотларнинг мансабдор шахсларига жавобгарлик чоралари қўлланилади;

Кадастр агентлигига келишиш учун маълумотлар электрон ахборот алмашинуви орқали юборилади;

б) ижарага берувчи тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиб, ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда «E-ijara» АТ орқали ижрочига юборади, бунда:

ижарага берувчи электрон онлайн-аукцион савдога ижарага бериш ҳуқуқи қўйилаётган ер участкаси ер тузиш лойиҳасини унга тузатишлар киритиш учун ижрочига қайтариши мумкин, бошқа сабаблар билан ер тузиш лойиҳасини қайтаришга йўл қўйилмайди;

белгиланган муддатда жавоб берилмаган ҳолларда ер тузиш лойиҳаси тасдиқланган ҳисобланади.

11. Ижрочи уч иш куни ичида камчиликларни бартараф этиб, лойиҳани тасдиқлаш учун ижарага берувчига қайта киритади.

Бунда ваколатли ташкилотлар билан қайтадан келишиш талаб этилмайди.

12. Ижарага берувчи икки иш куни ичида тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиб, ЭРИ билан тасдиқлайди.

Бунда ер тузиш лойиҳаси асосида қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага бериш ҳуқуқи учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги электрон буюртма «E-ijara» АТ орқали автоматик тарзда операторга юборилади.

13. Буюртмага ер тузиш лойиҳаси ҳамда электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби билан имзоланадиган ижара шартномаси бир томонлама ижарага берувчи томонидан имзоланган ҳолда илова қилинади.

Ижара шартномасида ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини сотиб олиш бўйича тўловлар ва ер участкасининг ижара ҳақини тўлаш тартиби алоҳида акс эттирилади.

Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари лотларга бўлинган контурнинг яхлитлигини таъминлаган ҳолда, бир хил турдаги маҳсулот экиш бўйича ер тузиш лойиҳаси билан бирга юбориладиган буюртмаларга асосан электрон онлайн-аукцион савдоларга чиқарилади.

14. Буюртмага ер тузиш лойиҳаси илова қилинмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилган тақдирда, оператор томонидан буюртма келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмасдан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун буюртмани «E-ijara» АТ орқали ижрочига қайтаради.

15. Ижрочи буюртмани қайтаришга асос бўлган камчиликларни бир иш куни ичида тўлиқ бартараф этиб, такроран буюртмани «E-ijara» АТ орқали операторга юборади.

3-боб. Электрон онлайн-аукцион савдони ташкил этиш

16. Оператор буюртмани олган кундан икки иш кунидан кечиктирмай, электрон онлайн аукцион савдо ўтказилиши тўғрисида хабарномани савдо платформасида эълон қилади. Бунда:

электрон онлайн аукцион савдоларини ўтказиш тўғрисидаги хабарномалар савдолар ўтказилишидан беш календарь куни ва такрорий савдоларда бир календарь куни олдин эълон қилинади;

такрорий савдоларда бир нафар талабгордан ариза келиб тушган тақдирда, унга ушбу савдода эълон қилинган нархда лотни ихтиёрий сотиб олиш таклиф этилади;

сотилмаган лот нархи ҳар такрорий савдода 10 фоиздан босқичма-босқич бошланғич нархнинг 20 фоизига тушганига қадар пасайтирилади.

17. Электрон онлайн-аукцион савдо Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида ташкил этилади ва ўтказилади.

18. Деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун икки ёки ундан ортиқ лотлар бўйича электрон онлайн-аукцион савдода ғолиб бўлган иштирокчига фақат битта ер участкаси учун баённома расмийлаштирилади ва унга ер участкаларидан бирини танлаш имконияти берилади, қолган лотлар бўйича электрон онлайн-аукцион савдо натижалари бекор қилинади ҳамда бекор қилинган лотлар бўйича закалат пули иштирокчига қайтарилади.

Деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун электрон онлайн-аукцион савдода бир маротаба ғолиб бўлган иштирокчига кейинги электрон онлайн-аукцион савдоларида иштирок этишга йўл қўйилмайди.

4-боб. Электрон онлайн-аукцион савдо натижаларини расмийлаштириш

19. Лот бўйича таклиф этилган энг юқори ижарага олиш қиймати 15 иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби томонидан тўлангандан сўнг унга оператор томонидан бир иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо натижалари тўғрисида баённома расмийлаштирилади.

Бунда электрон онлайн-аукцион савдода иштирок этиш учун шакллантирилган закалат пули миқдори қўшиб ҳисобланади.

Агар электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби белгиланган муддатда лот қийматини тўламаса (тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса) ва (ёки) ижарага олиш шартномасини имзоламаса, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда иш юритилади.

Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби жисмоний шахс бўлса, мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган муддатда ўзининг ягона таъсисчилигида ташкил этилган фермер хўжалиги ёки бошқа юридик шахс тўғрисидаги ахборотни шахсий кабинети орқали савдо платформасига киритади.

Бунда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда (якка тартибдаги тадбиркор) деҳқон хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш учун электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг маълумотлари (ЖШШИР, манзили) савдо платформаси орқали Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига реал вақт режимида юборилади ва Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказилади.

Рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг шахсий кабинетига ва реестрдан кўчирма операторга юборилади.

Электрон онлайн-аукцион савдо натижаларига доир электрон баённомада ғолиб сифатида ушбу жисмоний шахс, ижара шартномасида эса у томонидан ташкил этилган фермер хўжалиги ёки бошқа юридик шахс кўрсатилади.

19 1 . Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармони доирасида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали аниқланадиган ер участкасига ижара ҳуқуқини олиш учун тўловлар 15 иш куни ичида тўлиқ тўланиши шарт, бунда:

бошланғич нарх ер участкаси норматив қийматининг 50 фоизи миқдорида белгиланади;

сотилмаган лотлар ҳар беш кун ичида лотнинг нархини 10 фоиздан бошланғич нархнинг 20 фоизигача босқичма-босқич пасайтирган ҳолда такрорий аукционга чиқарилади.

20. Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби ихтиёрий равишда деҳқон хўжалигини юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириш истагини билдирган тақдирда, икки иш куни ичида деҳқон хўжалиги сифатида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади.

Бунда электрон онлайн-аукцион савдо натижаларига доир баённомада ғолиб сифатида ушбу жисмоний шахс, ижара шартномасида эса у томонидан таъсис этилган деҳқон хўжалиги кўрсатилади.

21. Электрон онлайн-аукцион савдо натижаларига оид баённома савдо платформаси орқали «E-ijara» АТга юборилади.

Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби ва ижарага берувчи баённомага асосан ўн иш куни ичида ер участкасини ижарага олиш шартномасини ЭРИ билан тасдиқлайди.

22. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ижрочи томонидан ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномаси «E-ijara» АТда электрон ахборот алмашинуви орқали бир иш куни ичида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмаларига юборилади.

23. Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси асосида икки иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва тегишли реестрдан кўчирмани электрон ахборот алмашинуви орқали ижрочига юборади.

24. Ижрочи электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган куннинг ўзида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасини ҳамда электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича реестрдан кўчирмани электрон онлайн-аукцион савдо ғолибига «E-ijara» АТ орқали юборади.

25. Ижрочи уч иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо ғолибига ер участкасининг чегарасини жойида кўрсатиб беради ва бу ҳақида тегишли маълумотларни «E-ijara» АТга жойлаштиради.

26. Иштирокчиларнинг интеграциялашган ахборот тизимлари орқали олинадиган маълумотлари ҳаққонийлигига, ўз вақтида келмаслиги (умуман келмаслиги) ёки мавжуд эмаслиги оқибатида юзага келадиган низоларга оператор жавобгар ҳисобланмайди.

5-боб. Электрон онлайн-аукцион савдодан тушадиган маблағларни тақсимлаш

27. Электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижара ҳуқуқини сотишдан тушган маблағлар ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларга (2 фоиз — «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖга, 3 фоиз — «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига, 5 фоиз — Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига). Бунда мазкур маблағларнинг жами миқдори бир календарь йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошмаслиги лозим;

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида — ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органнинг ҳисобварағига (деҳқон хўжалигига ажратилган ерларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди);

қолган маблағлар — тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига.

Бунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ижара ҳуқуқини сотишдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармони доирасида тақсимланади.

5-боб. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат ва мониторинг қилиш

30. Прокуратура органлари, адлия органлари ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ушбу Низом талабларига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан сўзсиз риоя этилиши бўйича тизимли назорат ва мониторингни амалга оширади. Тизимли назорат ва мониторинг ер участкаси материалларини тайёрлаш жараёнига аралашмасдан, «E-ijara» АТ орқали амалга оширилади.

Ушбу Низомда назарда тутилган тартибни бузиш давлат хизматлари кўрсатиш талаблари ва тартибини бузиш ҳисобланади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

31. Электрон онлайн-аукцион савдо ўтказилмаган деб топилганлиги сабабли лот такрорий электрон онлайн-аукцион савдога чиқарилганда, бошланғич нарх норматив қиймат ўзгариши муносабати билан қайта ҳисоб-китоб қилиниши талаб этилмайди.

32. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

33. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби

Босқич Субъект Тадбир Муддат I. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдога қўйиш тартиби 1-босқич Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Туман (шаҳар) ҳокимлиги ёки Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда — ижарага берувчи) номига давлат рўйхатидан ўтказилган, юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни «E-ijara» АТ электрон ахборот алмашинув орқали «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига юборади. Ер участкаси туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олингандан кейин 2-босқич «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти Ижарага берувчи номига давлат рўйхатидан ўтказилган ва бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисидаги маълумотларни «E-ijara» АТ орқали юклаб олади ҳамда ер участкаларининг ихтисослашувини ва деҳқон хўжалигини юритиш учун ёки юридик шахслар учун ажратилишини кўриб чиқади. Бир иш куни ичида 4-босқич «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти, Сув хўжалиги вазирлиги, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти 1. Электрон онлайн-аукцион савдога қўйиладиган ер участкаларини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади. 2. Ҳар бир лойиҳани келишиш учун ваколатли ташкилотларга «E-ijara» АТ орқали юборади. 2 1 . Ижарага бериладиган ер участкалари бўйича сув билан таъминлаш усуллари, йиллик сув етказиб бериш лимитлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этади. 2 2 . Ижарага бериладиган ер участкаларининг тупроқ таркиби ва сифати таҳлили натижаларини аниқлайди. 3. Ер тузиш лойиҳасини «E-ijara» АТ орқали тасдиқлаш учун ижарага берувчига юборади. Уч иш куни ичида 5-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер тузиш лойиҳасини «E-ijara» АТ орқали келишади ёки келишишни рад этади. Уч иш куни ичида Сув хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари, Тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди. Ижарага берувчи «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти Ер участкасини электрон онлайн-аукцион савдога қўйиш тўғрисидаги буюртмани операторга юборади. Автоматик тарзда II. Электрон онлайн-аукцион савдони ўтказиш тартиби 1-босқич «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ (кейинги ўринларда — оператор Электрон онлайн-аукцион савдони ўтказиш тўғрисидаги хабарнома ва лот ҳақидаги маълумотларни, қишлоқ хўжалиги ер участкасининг ижара шартномаси лойиҳасини «E-auksion» электрон савдо платформасида эълон қилади. Икки иш куни ичида 2-босқич Жисмоний ёки юридик шахслар (кейинги ўринларда — иштирокчи) Белгиланган закалат маблағларини «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖнинг махсус депозит ҳисобварағига ўтказади ва аризани юборади. Белгиланган муддатларда 3-босқич Оператор 1. Иштирокчилар учун «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдони ташкил этади. 2. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибини эълон қилади ва бу ҳақда ғолибнинг шахсий кабинетига, уяли алоқа телефонига ва электрон почта манзилига хабарнома юборади. Белгиланган муддатларда III. Электрон онлайн-аукцион савдо натижасини расмийлаштириш ва ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби 1-босқич Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бўйича электрон онлайн-аукцион савдода тасдиқланган нархнинг дастлабки 15 фоизини тўлайди. Ўн иш куни ичида 2-босқич Оператор 1. Электрон онлайн-аукцион савдо натижалари тўғрисидаги электрон баённомани расмийлаштиради. 2. Баённома қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси билан бирга электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг шахсий кабинетига юборади. 3. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби маълумотлари (ЖШШИР, манзили) тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига юборади. Бир иш куни ичида 3-босқич Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими 1. Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда (якка тартибдаги тадбиркор) деҳқон хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказади. 2. Рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг шахсий кабинетига ва реестрдан кўчирма операторга юборилади. Реал вақт режимида 4-босқич Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби ва ижарага берувчи Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасини ЭРИ билан тасдиқлайди. ўн иш куни ичида 5-босқич «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномасини Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмасига юборади. Бир иш куни ичида 6-босқич Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бўлинмаси 1. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади. 2. Реестрдан кўчирмани «Е-ижара» АТ орқали «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юборади. Икки иш куни ичида 7-босқич Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари 1. Реестрдан кўчирмани электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг шахсий кабинетига юборади. Реал вақт режимида 2. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибига ер участкаси чегарасини кўрсатиб беради ва бу ҳақидаги маълумотни «E-ijara» АТга жойлаштиради. Уч иш куни ичида

Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон ‎онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага бериш ҳуқуқи учун ‎ЭЛЕКТРОН БУЮРТМА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20___ йил «____» __________да ижарага берувчи томонидан тасдиқланган лойиҳа бўйича қуйидаги ер участкасини электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш учун ушбу буюртмани тақдим этади: 1. Ер участкасининг ўзига хос рақами __________________________________________; ‎2. Ер участкасининг майдони га ______________________________________________; ‎3. Ер участкаси жойлашган жой ______________________________________________ ________________________________________________________________________; ‎4. Белгиланган мақсади _____________________________________________________; ‎5. Ер тоифаси _____________________________________________________________; ‎5.1. Ер тури ______________________________________________________________; ‎6. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг мажбуриятлари ‎________________________________________________________________________; ‎6.1. Ижара муддати ________________________________________________________; ‎6.2. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибига қўйиладиган талаблар _________________ ‎_______‎_________________________________________________________________; ‎6.3. Ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа талаблар _____ ‎________________________________________________________________________; ‎7. «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмасининг манзили ва боғланиш учун маълумотлар (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар) _______________________________________________________________ _______________________________________________________‎_________________; Буюртма 20___ йил «____» ____________да тақдим этилди. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ «Ўздаверлойиҳа» институтининг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи ‎ __________ ________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо) (Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига 3 3 -ИЛОВА

Ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) тартибини белгилайди.

2. Ушбу низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;

ер участкаси — ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;

ижарага олувчи — ер ўзига ижара ҳуқуқи асосида бириктирилган ва ер участкаси мавжуд бўлган юридик ёки жисмоний шахс (фермер хўжалиги, агрокластер, кооперация, деҳқон хўжалиги ва бошқа тадбиркорлик субъектлари);

қайта ижарага олувчи — амалдаги ижарага олувчидан ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини олувчи юридик ёки жисмоний шахс (фермер хўжалиги, агрокластер, кооперация, деҳқон хўжалиги ва бошқа тадбиркорлик субъектлари);

UZKAD тизими — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Кадастр ва рўйхатдан ўтказишнинг интеграциялашган ахборот тизими.

3. Ер участкаси қайта ижарага олувчига кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни расмийлаштириш тартибида ўтказилади (қайта ижарага берилади).

Бунда ер участкаларини қисман қайта ижарага беришда тарафлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланади.

2-боб. Ер участкасининг ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишга доир асосий талаблар

4. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси қайта ижарага олувчига қуйидаги талаб асосида ўтказилади (қайта ижарага берилади):

ижарага олувчи ер участкасидан камида уч йил давомида, ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда эса, камида беш йил давомида ўзи фойдаланган бўлиши шарт. Ушбу муддат ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ҳисобланади;

юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион савдолари, очиқ электрон танлов ёки танлов ўтказмасдан давлат органларининг қарорлари билан тўғридан-тўғри ижарага берилган ер участкаларини қайта ижарага олувчига ўтказишга (қайта ижарага беришга) ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб беш йилдан кейин йўл қўйилади;

ижарага олувчи очиқ электрон танлов натижаларига кўра ер участкасини ижара муддати бўйича тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни ёки электрон онлайн-аукцион савдолари натижаларига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган тўловларни бир йўла тўлиқ тўлаши шарт;

ер участкаси ҳамда ушбу ер участкаси бўйича ижарага олувчининг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда қайта ижарага олувчига ўтказилади;

ижарачининг ўзида қоладиган ва қайта ижарага олувчига ўтказиладиган ер участкаларининг майдони Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 46 1 -моддасида белгиланган ўлчамлардан кам бўлмаслиги лозим;

ер участкаларини қисман қайта ижарага беришда уларни ижарачи ва қайта ижарага олувчи ўртасида тақсимлаш қишлоқ хўжалиги харитасидаги контурлар яхлитлиги ва амалдаги суғориш тизимини сақлаб қолган ҳолда алоҳида турган контурларни қайта тақсимлаш орқали амалга оширилади;

ижарага олувчи қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини қайта ижарага олувчига ўтказишда (қайта ижарага беришда), қайта ижарага олувчи юридик шахс бўлиши талаб этилади, деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бундан мустасно.

5. Жисмоний ва юридик шахслар электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага олган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларни ижара муддатининг қолган муддатига қайта ижарага олувчига ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин.

6. Ижарага олувчи томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар нотариал идорага (нотариусга) тақдим этилади.

7. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қайта ижарага беришда нотариал идорага (нотариусга) ер участкасига доир қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ер участкасининг ижарага олиш шартномаси;

ер участкасининг ижарага олиш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (реестрдан кўчирма, давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома);

ер участкасини ижарага олиш шартномаси тузилишига асос бўлган очиқ электрон танлов ёки электрон-онлайн аукцион савдолари натижасида тузилган баённома ёхуд ваколатли давлат органларининг қарорлари;

ер участкаси қайта ўлчовдан ўтказилиб, ўлчов натижасига кўра ваколатли органнинг ижобий хулосаси (агар мавжуд бўлса).

8. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қайта ижарага беришда, нотариус томонидан қайта ижарага олувчига ер участкасини қайта ўлчовдан ўтказиш юзасидан давлат хизматидан фойдаланиш ҳамда ваколатли органнинг ижобий хулосасини олиш тавсия этилади.

Бунда қайта ижарага олувчи ушбу таклифни рад этган тақдирда, ер участкасини бошқа шахсга ўтказишга доир нотариал тасдиқланадиган битимга ер участкасининг ижара шартномасида кўрсатилган ер участкаси майдони ва амалдаги майдонидан фарқ қилган ҳамда ушбу ер участкасида ноқонуний қурилма (лар) қурилган ҳолларда, жавобгарликни қайта ижарага олувчи ўз зиммасига олиши юзасидан тегишли банд киритилади.

9. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини қайта ижарага беришда, нотариал идорага (нотариусга) ер участкасига доир қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ер участкасининг ижарага олиш шартномаси;

ер участкасини ижарага олиш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (реестрдан кўчирма, давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома);

ер участкасининг ижарага олиш шартномаси тузилишига асос бўлган электрон-онлайн аукцион савдолари натижасида тузилган баённома.

3-боб. Қайта ижарага олувчининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари

10. Ер участкасини қайта ижарага олувчига ўтказишда (қайта ижарага беришда) ер участкасининг ижара шартномаси давлат рўйхатидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибида ўтказилади.

11. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини қайта ижарага олувчига ўтказиш (қайта ижарага бериш) юзасидан нотариал тасдиқланган битимга мувофиқ қайта ижарага олувчи жисмоний шахс бўлса, у шартнома имзолаш учун берилган ўн иш куни ичида ўзининг ягона таъсисчилигида ташкил этилган фермер хўжалиги ёки бошқа юридик шахс тўғрисидаги ахборотни ёхуд деҳқон хўжалиги давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмани давлат рўйхатидан ўтказувчи тегишли кадастр органига бевосита ёки электрон шаклда юборади.

12. Қайта ижарага олувчи томонидан мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ахборот ёки деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмани тақдим этгандан сўнг кадастр органлари томонидан қайта ижарага олувчининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи уч иш куни ичида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Бунда қайта ижарага олувчи томонидан мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган талаблар бажарилмаган тақдирда, кадастр органлари томонидан қайта ижарага олувчининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга асос ҳисобланади.

13. Кадастр органлари томонидан қайта ижарага олувчининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ер участкасининг ижарага олувчиси ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборот (ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлган ҳужжат илова қилинган ҳолда) тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига электрон шаклда юборилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

14. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

15. Мазкур низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига 3 4 -ИЛОВА

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича мурожаат қилган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда хўжалик юритувчи субъектлар;

ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;

ижрочи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда хўжалик юритувчи субъектлар — ижара ҳуқуқи асосида берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда маҳсулот етиштириш (ишлаб чиқариш) билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар (фермер хўжалиги, агрокластер, кооперация, деҳқон хўжалиги ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда хўжалик юритувчи бошқа тадбиркорлик субъектлари).

3. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.

2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш

4. Ариза берувчи ихтиёрий равишда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ электрон сўровномани тўлдирган ҳолда Давлат хизматлари марказларига ташриф буюриб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтиб мурожаат қилади.

5. Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномасининг нусхаси;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси тузилишига асос бўлган очиқ электрон танлов ёки электрон онлайн-аукцион савдолари натижасида тузилган баённома ёхуд ваколатли давлат органининг қарорлари нусхаси;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг бошқа шахсга қайта ижарага бериладиган қисми бўйича контур рақами ва ўлчами ҳақидаги маълумотлар;

белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (агар сўровнома ариза берувчининг вакили томонидан тақдим этилса).

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

6. Ариза берувчи сўровномага зарур маълумотларни киритгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзони идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, ЭРИ, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

7. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда, сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ҳудудий бўлинмасига (кейинги ўринларда — ижрочи) юборилади.

Шунингдек, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, сўровнома автоматик тарзда ижрочига юборилади.

8. Сўровномани кўриб чиқиш учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:

1 гектаргача бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари;

10 гектаргача бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари;

100 гектаргача бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари;

100 гектардан юқори бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг олти баравари.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда — ушбу бандда келтирилган йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

9. Ундирилган йиғимлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда:

18 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг:

25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига;

11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖнинг шахсий ҳисобварағига;

63,75 фоизи — «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг шахсий ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини кўрсатишни ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг:

25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига;

11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖнинг шахсий ҳисобварағига;

63,75 фоизи — «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг шахсий ҳисобварағига.

10. Сўровномада нотўғри маълумотлар ёки унга илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, ариза берувчи аниқланган камчиликларни беш иш куни ичида бартараф этган ҳолда сўровнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин.

Айнан битта ер участкаси (контур) бўйича сўровномани такроран кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

11. Ариза берувчи томонидан такроран тақдим этилган сўровномани муқаддам кўрсатилмаган бошқа сабаблар билан рад этишга йўл қўйилмайди.

Агар бундай ҳолатлар кузатилган тақдирда, ариза берувчи тегишли юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиши мумкин.

12. Ариза берувчи давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар қайси босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга ва бунда сўровнома кўрилмасдан қолдирилади ҳамда ундирилган йиғимлар қайтарилмайди.

13. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш ишлари қуйидаги асосий мезонларга асосан амалга оширилади:

ер участкаси бўлинганидан кейин бўлинган ҳар бир ер участкасининг майдони Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 46 1 -моддасида белгиланган ўлчамлардан кам бўлмаслиги лозим;

қишлоқ хўжалиги харитасидаги контурлар яхлитлиги ва амалдаги суғориш тизими сақлаб қолиниши зарур;

алоҳида турган контурларни қайта хатлов қилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш шаклида амалга оширилиши керак.

14. Ижрочи сўровнома келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида сўровномада кўрсатилган ҳудуддаги ер майдонини жойга чиққан ҳолда хатловдан ўтказади ва натижаси бўйича ушбу Регламентнинг 13-бандида назарда тутилган мезонларга асосан ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ далолатнома расмийлаштиради ва тегишли хулосани олиш учун ушбу ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) юборади.

15. Ваколатли орган ижрочи томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни уч иш куни ичида кўриб чиқиб, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича розилик бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги хулосани тасдиқлайди ҳамда ижрочига юборади.

16. Қуйидагилар ваколатли орган томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича салбий хулоса тайёрлашга асос бўлади:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасида кўрсатилган ер майдони ҳажми ва амалдаги майдон ҳажмидан фарқ қилган ҳолларда;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасида ноқонуний қурилма (лар) қурилгани аниқланганда;

ушбу Регламентнинг 13-бандида назарда тутилган мезонларга мос келмаганда.

Ваколатли орган томонидан ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича салбий хулоса тайёрлашга йўл қўйилмайди.

17. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича хулоса расмийлаштирилган куннинг ўзида автоматик равишда электрон шаклда ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади.

3-боб. Якунловчи қоида

18. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи (хўжалик юритувчи субъектлар) Давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП 1. Сўровномани тўлдириб ижрочига юборади. 2. Тўлдирилган сўровномани автоматик тарзда «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига (кейинги ўринларда — ижрочи) юборади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада 2. Реал вақт режимида 3-босқич Ижрочи Сўровномани кўриб чиқиб, ер участкасини жойига чиққан ҳолда хатловдан ўтказади ва далолатнома расмийлаштиради ҳамда ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) электрон тизим орқали юборади. Беш иш куни ичида 4-босқич Ваколатли орган Далолатнома ҳамда ер тузиш лойиҳасига асосан тегишли хулосани тайёрлайди. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулосани ариза берувчига тақдим этади. Уч иш куни ичида 5-босқич Ижрочи Ваколатли орган томонидан тайёрланган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулосани ҳамда ер тузиш лойиҳасини ариза берувчига электрон шаклда шахсий кабинетига юборади. Бир иш куни ичида

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан

I. Ариза берувчи ҳақида маълумотлар Жисмоний шахснинг: Ф.И.О.: Паспорт ёки ID — карта маълумотлари (серияси ва рақами): ЖШШИР: Яшаш манзили: Телефон рақами: Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): Юридик шахснинг: Тўлиқ номи: Ташкилий-ҳуқуқий шакли: СТИР: Юридик манзили: Телефон рақами: Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): II. Ер участкаси ҳақида маълумотлар Кадастр рақами (ер ижара шартномасининг давлат рўйхатидан ўтказилган рақами): Умумий ер майдони (га): Контур(лар) рақами: Жойлашган жойи (манзил): III. Сўровномага иловалар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномасининг нусхаси; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномасининг тузилишига асос бўлган очиқ электрон танлов ёки электрон онлайн-аукцион савдолари натижасида тузилган баённома ёхуд ваколатли давлат органининг қарорлари нусхаси; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг бўлинадиган қисми бўйича контур рақами ва ўлчами ҳақидаги маълумотлар; белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (агар сўровнома ариза берувчининг вакили томонидан тақдим этилса).

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

______________________________________________________________нинг (юридик шахс номи) _____________________________________га қайта ижарага берилаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг чегараларини белгилаш бўйича ДАЛОЛАТНОМА 202__ йил «___» ________ № _______ Мен _________________ «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ _________ бўлинмаси мутахассиси ва ариза берувчи _____________________________ иштирокида 2024 йил «____» ___________даги № YU _______-сон сўровномага асосан _____________ вилояти ______________ тумани _____________ МФЙ (ОФЙ) ҳудудида жойлашган ________ гектар Y-_________/_______ уникал рақамли ер участкасига қайта аниқлик киритилди. Ер майдонини кўрсатиб беришда қуйидаги ҳолатлар аниқланди: ______________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________ Ер майдонини кўрсатиб беришда чегарадош ер участкалари чегараси билан таништирилди. Мавжуд ер майдонини кўрсатиб берди: ___________ ________________________________ Ер участкасини қайта ижарага олувчи: ___________ ________________________________

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига 4-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «2004 — 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

1. 4-бандда :

учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. 7 ва 8-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 24 ноябрь,

709-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2021 й., 09/21/709/1090-сон; 06.05.2022 й., 09/22/237/0390-сон; 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон; 03.04.2023 й., 09/23/137/0186-сон; 13.04.2023 й., 07/23/121/0209-сон, 31.05.2023 й., 09/23/222/0304-сон; 31.07.2023 й., 09/23/320/0544-сон; 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон; 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон, 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон, 27.04.2024 й., 09/24/237/0303-сон; 06.08.2024 й., 09/24/479/0579-сон; 11.01.2025 й., 09/25/4/0021-сон; 13.01.2025 й., 09/25/6/0023-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 31.03.2025 й., 07/25/131/0288-сон; 29.07.2025 й., 09/25/469/0659-сон; 12.09.2025 й., 06/25/172/0824-сон; 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон; 24.12.2025 й., 09/25/815/1202-сон; 25.02.2026 й., 09/26/77/0173-сон; 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

ARIZA

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga berish tartibiga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Yer kodeksining 24 va 24 2 -moddalari , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yer munosabatlarida tenglik va shaffoflikni taʼminlash, yerga boʻlgan huquqlarni ishonchli himoya qilish va ularni bozor aktiviga aylantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 8-iyundagi PF-6243-son Farmonining 14-bandi , “Meva-sabzavotchilik va uzumchilikda oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish, qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishida dehqon xoʻjaliklarining ulushini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 23-noyabrdagi PQ-20-son qarorining 4-bandi ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ikkilamchi ijaraga berish tartibi, ikkilamchi ijaraga berganlik uchun toʻlovlarni amalga oshirish, ikkilamchi ijaraga berish shartnomasiga oʻzgartirish kiritish va uni bekor qilish tartibini nazarda tutuvchi Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ikkilamchi ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

tuman (shahar) hokimliklari manfaatdor davlat tashkilotlari bilan birgalikda har yili noyabr oyiga qadar (zaruratga koʻra, yilning boshqa davrlarida) qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer maydonlaridan samarali foydalanish, hududlarni ixtisoslashtirish, boʻsh turgan, zaxiradagi va kelgusida zaxiraga olinadigan yer maydonlarini qishloq xoʻjaligi korxonasi yoki dehqon xoʻjaligi tashkil etish uchun elektron onlayn-auksion savdoga chiqarish boʻyicha loyihalarni tayyorlaydi;

tuman (shahar) hokimligi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer maydonlarini elektron onlayn-auksion savdoga qoʻyish choralarini koʻradi;

hududlarni ixtisoslashtirish yoʻnalishlari yil davomida zaxiradagi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar boʻyicha loyiha tayyorlash uchun asos boʻlib xizmat qiladi.

3. Belgilab qoʻyilsinki:

qishloq xoʻjaligi yer maydonlarini ijaraga olish huquqini qoʻlga kiritish uchun yerning normativ qiymatidan kelib chiqib yer uchastkasining ijara muddatiga hisoblanadigan qoʻshimcha toʻlovlar tegishli tuman (shahar) mahalliy budjetiga yoʻnaltiriladi hamda ularning alohida hisobi yuritiladi;

mazkur bandning ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan mablagʻlar qatʼiy ravishda investitsiya va ijtimoiy infratuzilmani rivojlantirish dasturlariga muvofiq tegishli hududda qishloq va suv xoʻjaligi infratuzilmasini rivojlantirish, shu jumladan sugʻorish tizimlarini yaxshilash, zamonaviy sugʻorish va suv tejovchi texnologiyalarni joriy etish uchun zarur infratuzilmani yaratish, yer tuzish ishlarini institutsional rivojlantirish, qishloq xoʻjaligi sohasidagi soʻngi ilmiy yangilik va innovatsion yondashuvlarni joriy etish, kadrlar malakasini oshirish hamda yer va suv resurslaridan oqilona foydalanish tadbirlarini moliyalashtirish uchun yoʻnaltiriladi.

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga olish huquqiga ega boʻlish uchun toʻlanadigan qoʻshimcha toʻlovlarning hisobini yuritish, ularni undirish muddatlarini belgilash va sarflash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3 1 -ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3 2 . Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdoga chiqarish materiallarini tayyorlash, tashkil etish, unda ishtirok etish, elektron onlayn-auksion savdo gʻolibini aniqlash va natijalari toʻgʻrisidagi bayonnomani rasmiylashtirish hamda gʻolibning yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibini nazarda tutuvchi Boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3 2 -ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3 3 . Belgilansinki, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini qayta ijaraga berish (boshqa shaxsga oʻtkazish) koʻchmas mulkka oid bitimlarni rasmiylashtirish tartibida amalga oshiriladi va notarial tartibda tasdiqlanadi.

Adliya vazirligi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni qayta ijaraga berish (ijara huquqini boshqa shaxsga oʻtkazish) yuzasidan notarial harakatlarni amalga oshirishda notariuslar tomonidan quyidagilar inobatga olinishini katʼiy taʼminlasin:

yer uchastkasidan foydalanish maqsadini oʻzgartirmagan holda boshqa shaxsga oʻtkazish;

ijara huquqini boshqa shaxsga oʻtkazuvchi yer uchastkasidan kamida uch yil davomida, bunda yuridik shaxslarga elektron onlayn-auksion savdolari, ochiq elektron tanlov yoki tanlov oʻtkazmasdan davlat organlarining qarorlari bilan toʻgʻridan-toʻgʻri ijaraga berilgan boʻlsa, besh yil davomida foydalangan boʻlishi shartligi;

ochiq elektron tanlov natijasiga koʻra ijara muddatiga teng taqsimlanadigan qoʻshimcha toʻlovlarni yoki elektron onlayn-auksion savdolari natijalariga koʻra boʻlib-boʻlib toʻlash nazarda tutilgan toʻlovlarni bir yoʻla toʻlagan boʻlishi.

3 4 . Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini yer uchastkasidan asosiy foydalanish maqsadini oʻzgartirmagan holda boshqa shaxsga oʻtkazish boʻyicha notarial idoraga murojaat qilish, bitimni rasmiylashtirish, yer uchastkasini boshqa shaxsga qayta ijaraga berish hamda yerni ijaraga olish shartnomasi boʻyicha huquq va majburiyatlarni ijara muddatining qolgan davriga rasmiylashtirish tartibini nazarda tutuvchi Yer uchastkasiga boʻlgan huquq va majburiyatlarni boshqa shaxsga oʻtkazish (qayta ijaraga berish) tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3 3 -ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3 5 . Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini yer uchastkasidan asosiy foydalanish maqsadini oʻzgartirmagan holda boshqa shaxsga oʻtkazilayotgan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish yuzasidan murojaat qilish, yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibini nazarda tutuvchi Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 3 4 -ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Vazirlar Mahkamasining “2004 — 2006-yillarda fermer xoʻjaliklarini rivojlantirish konsepsiyasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2003-yil 30-oktabrdagi 476-son qaroriga 4-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qaroriga 3-ILOVA

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ikkilamchi ijaraga berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Yer kodeksiga muvofiq qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish maqsadida yuridik va jismoniy shaxslarga ikkilamchi ijaraga berish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizom qoidalari:

yuridik va jismoniy shaxslar, shu jumladan agrosanoat klasterlari, chet el investitsiyalari ishtirokidagi korxonalar, chet el jismoniy va yuridik shaxslariga ijaraga berilgan yer uchastkalariga hamda yer uchastkasining dala chetlari, shu jumladan, ichki kollektor, roshlar, ariq boʻylaridagi yerlarga;

davlat organlari va tashkilotlariga, shu jumladan Qurolli Kuchlar, chegara, ichki ishlar va temir yoʻl qoʻshinlarining harbiy qismlari, harbiy taʼlim muassasalari, tashkilotlariga berilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalariga (oʻrmon fondi yerlari bundan mustasno);

davlat organlari va tashkilotlari tomonidan yuridik va jismoniy shaxslarga investitsiya shartnomasi yoki davlat-xususiy sheriklik asosida ijaraga berilgan va ular tomonidan foydalanishga kiritilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalariga tatbiq etiladi.

3. Quyidagi yer uchastkalari ikkilamchi ijaraga berilmaydi:

dehqon va tomorqa xoʻjaliklari berilgan yer uchastkalari (Yer kodeksning 24 3 -moddasiga muvofiq vaqtincha foydalanishga berilishi mumkin);

jamoa bogʻdorchiligi, polizchiligi va uzumchiligi uchun berilgan yer uchastkalari;

investitsiya shartnomasi yoki davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida ijaraga berilib, foydalanishga kiritilmagan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari.

4. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ikkilamchi ijaraga berish — qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini, yer uchastkasining dala chetlari, shu jumladan, ichki kollektor, roshlar, ariq boʻylaridagi yerlarni qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish va (yoki) chorvachilik, parrandachilik va asalarichilik faoliyatini yuritish maqsadlarida ijara haqi evaziga ikkilamchi ijaraga oluvchiga belgilangan muddatga foydalanish uchun berish;

ikkilamchi ijaraga beruvchi — ushbu Nizomning 2-bandida koʻrsatib oʻtilgan subyektlar;

ikkilamchi ijaraga oluvchi — qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ikkilamchi ijaraga berish shartnomasiga muvofiq qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini belgilangan tartibda ikkilamchi ijaraga beruvchidan oladigan yuridik va jismoniy shaxslar;

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari — qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish uchun foydalaniladigan yer uchastkalari (sugʻoriladigan va lalmi haydalma yerlar, boʻz yerlar, koʻp yillik mevali-rezavor dov-daraxtlar, tokzorlar va boshqa daraxtlar band boʻlgan yerlar, yaylov va pichanzorlar);

oraliq ekish — ekin maydonlarini asosiy ekinlardan boʻshagandan keyin hamda bogʻ-tok qator oralariga ekin ekib vaqtincha foydalanish;

foydalanishga kiritilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari — investitsiya shartnomasi yoki davlat-xususiy sheriklik bitimida nazarda tutilgan talablar asosida foydalanishga (irrigatsiya va melioratsiya tizimlarini taʼmirlash, rekonstruksiya qilish, qayta tiklash, yangidan barpo etish, mevali koʻchatlar ekish, tomchilatib sugʻorish tizimini joriy etish va boshqalar) kiritilgan yer uchastkalari;

vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi;

ikkilamchi ijara shartnomalari reyestri — qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish maqsadida ijara haqi evaziga ikkilamchi ijaraga oluvchiga belgilangan muddatga foydalanishga berish toʻgʻrisida ijaraga beruvchi va ijaraga oluvchi oʻrtasida tuzilgan shartnomalarni hisobga olish reyestri;

Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsiyalashuv platformasi (keyingi oʻrinlarda — Agroportal) — qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi, ishlab chiqaruvchi va xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar uchun sohada xizmat koʻrsatishning yagona nuqtasi;

operator — Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” MCHJ.

5. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish maqsadida yuridik va jismoniy shaxslarga ikkilamchi ijaraga (uchinchi shaxslarga berish huquqisiz) beriladi.

Agar qonunchilikda boshqa qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, yer uchastkasini ikkilamchi ijaraga berish ikkilamchi ijaraga beruvchining yer uchastkasini uzoq muddatli ijaraga olish shartnomasida belgilangan majburiyatlarini bajarishdan ozod qilmaydi.

6. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarining dala chetlari, shu jumladan, ichki kollektor, roshlar, ariq boʻylaridagi yerlar qishloq xoʻjaligi ekinlarini ekish va (yoki) chorvachilik, parrandachilik va asalarichilik faoliyatini yuritish uchun yuridik va jismoniy shaxslarga oʻn yilgacha boʻlgan muddatga ikkilamchi ijaraga berilishi mumkin.

Investitsiya shartnomasi yoki davlat-xususiy sheriklik asosida foydalanishga kiritilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ikkilamchi ijaraga berish shartnomasining (keyingi oʻrinlarda — shartnoma) muddati ikkilamchi ijaraga beruvchi va ikkilamchi ijaraga oluvchining (keyingi oʻrinlarda — taraflar) kelishuviga koʻra belgilanadi. Mazkur muddat qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini ijaraga berish shartnomasi muddatidan ortiq boʻlishi mumkin emas.

7. Ikkilamchi ijaraga berish shartnomalari vakolatli organ tomonidan elektron axborot tizimi orqali ikkilamchi ijara shartnomalari reyestrida davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi.

Ikkilamchi ijara shartnomalarini tuzish va uni ikkilamchi ijara shartnomalari reyestrida davlat roʻyxatidan oʻtkazish quyidagi yoʻnalishlar orqali amalga oshiriladi:

a) davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali ikkilamchi ijaraga beruvchi va ikkilamchi ijaraga oluvchi oʻrtasida yozma qogʻoz hujjat shaklida tuzilgan ikkilamchi ijara shartnomasini ikkilamchi ijara shartnomalari reyestrida davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun vakolatli organga murojaat qilish;

b) Agroportalda tegishli maʼlumotlar bazasini yaratish, foydalanuvchilarga ijaraga olinadigan yer uchastkalarini tanlash va elektron shartnomalarni rasmiylashtirish, ikkilamchi ijara shartnomalari reyestrida davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun Agroportal orqali murojaat qilish.

Ikkilamchi ijaraga oluvchi “Temir daftar”, “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari”ga kiritilgan boʻlsa, toʻlov undirilmaydi.

7 1 . Ikkilamchi ijaraga berish uchun ikkilamchi ijaraga beruvchi va ikkilamchi ijaraga oluvchi oʻrtasida yozma qogʻoz hujjat shaklida tuzilgan ikkilamchi ijara shartnomasini ikkilamchi ijara shartnomalari reyestrida davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali vakolatli organga ikkilamchi ijaraga oluvchi tomonidan murojaat qilinadi.

Bunda davlat xizmatlari koʻrsatilgani uchun bazaviy hisoblash miqdorining 7 foizi miqdorida yigʻim undiriladi.

Davlat xizmatlari koʻrsatilishi uchun YIDXP orqali murojaat etilganda, belgilangan yigʻim summasining 90 foizi undiriladi.

Yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat etilganda:

18 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy hisobvaragʻiga;

0,5 foizi (yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatilganda) — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — ikkilamchi ijara shartnomasining ikkilamchi ijara shartnomalari reyestrida davlat roʻyxatidan oʻtkazilgani uchun vakolatli organning shaxsiy hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

b) YIDXP orqali murojaat etilganda:

10 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy hisobvaragʻiga;

11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — davlat xizmatlari yagona billing tizimi orqali koʻrsatilganda) — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — ikkilamchi ijara shartnomasining ikkilamchi ijara shartnomalari reyestrida davlat roʻyxatidan oʻtkazilgani uchun vakolatli organning shaxsiy hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

7 2 . Ikkilamchi ijaraga berish uchun Agroportalda tegishli maʼlumotlar bazasini yaratish, foydalanuvchilarga ijaraga olinadigan yer uchastkalarini tanlash va elektron shartnomalarni rasmiylashtirish, ikkilamchi ijara shartnomalari reyestrida davlat roʻyxatidan oʻtkazish jarayonlarini amalga oshirish uchun yer uchastkasining oʻlchamidan qatʼi nazar, bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi miqdorida ikkilamchi ijaraga oluvchi tomonidan toʻlov amalga oshiriladi. Bunda undirilgan toʻlovlar quyidagicha taqsimlanadi:

10 foizi — ikkilamchi ijara shartnomasining ikkilamchi ijara shartnomalari reyestrida davlat roʻyxatidan oʻtkazilgani uchun vakolatli organning shaxsiy hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — Agroportalda koʻrsatilgan xizmatlar uchun operatorning shaxsiy hisobvaragʻiga.

7 3 . Ikkilamchi ijara shartnomalari reyestri Yer kadastriga doir axborot hisoblanadi.

2-bob. Ikkilamchi ijaraga berish boʻyicha yerlarni belgilash, shartnoma tuzish va uni davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi

8. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari, yer uchastkasining dala chetlari, shu jumladan, ichki kollektor, roshlar, ariq boʻylaridagi yerlar ikkilamchi ijaraga ixtiyoriylik asosida ikkilamchi ijaraga beruvchining tashabbusi bilan ikkilamchi ijaraga oluvchining roziligiga koʻra faqat qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish maqsadida beriladi.

8 1 . Ikkilamchi ijaraga beruvchi:

oʻziga tegishli yer uchastkasini toʻliq yoki bir qismini ikkilamchi ijaraga berish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Agroportalga joylashtiradi, bunda:

yer uchastkasi uchun ijara haqi miqdorini (soʻmda) belgilaydi;

avtomatik tarzda shakllantiriladigan ikkilamchi ijara shartnomasini bir tomonlama elektron raqamli imzo bilan imzolaydi.

8 2 . Ikkilamchi ijaraga oluvchi:

ikkilamchi ijaraga beriladigan va Agroportalda joylashtirilgan yer uchastkasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni hamda bir tomonlama imzolangan ikkilamchi ijara shartnomasini koʻrib chiqadi;

yer uchastkasining ikkilamchi ijara shartnomasi shartlariga rozi boʻlgan taqdirda, oʻzining shaxsiy kabineti orqali shaxsiy hisobvaragʻini tegishli mablagʻ bilan (soʻmda) toʻldiradi;

ikkilamchi ijara shartnomasini elektron raqamli imzo bilan imzolaydi.

8 3 . Yer uchastkasini ikkilamchi ijaraga beruvchi va uni ikkilamchi ijaraga oluvchi tomonidan imzolangan ikkilamchi ijara shartnomasi davlat roʻyxatidan oʻtkazish va ikkilamchi ijara shartnomalari reyestriga kiritish uchun oʻzaro hamkorlik orqali ijaraga oluvchi tomonidan vakolatli organga yuboriladi.

9. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari, yer uchastkasining dala chetlari, shu jumladan, ichki kollektor, roshlar, ariq boʻylaridagi yerlar ikkilamchi ijaraga ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha beriladi.

10. Shartnoma ikkilamchi ijaraga beruvchi va ikkilamchi ijaraga oluvchi oʻrtasida yozma shaklda, qogʻoz yoki elektron hujjat shaklida tuziladi.

Qogʻoz shaklidagi shartnoma kamida 4 nusxada tuziladi.

Taraflar shartnomani tuzishda amaldagi qonunchilik talablariga rioya qilishlari shart.

11. Ikkilamchi ijaraga beriladigan yer uchastkasining oʻlchami, kontur raqami va yer turi, joylashgan joyi (geografik koordinatalari), manzili, tuproqning ball boniteti, suv bilan taʼminlanganlik darajasi, yillik ijara narxi, ikkilamchi ijara muddati taraflarning kelishuviga asosan Agroportalning “Ikkilamchi ijara” boʻlimidagi namunaviy shartnomada aks ettiriladi.

12. Ikkilamchi ijara shartnomasi ikkilamchi ijaraga oluvchining davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP yoxud Agroportal orqali uch ish kuni ichida yuborgan ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq elektron shakldagi murojaatiga asosan vakolatli organ tomonidan davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi.

Vakolatli organ murojaatni koʻrib chiqishda qoʻshimcha zarur maʼlumotlarni idoralararo axborot tizimlari orqali oʻzaro hamkorlik qilish asosida oladi.

13. Taqdim etilgan murojaat va shartnoma vakolatli organ tomonidan uch ish kuni ichida koʻrib chiqiladi.

Hujjatlar vakolatli organga kelib tushgan sana murojaat qabul qilingan sana hisoblanadi.

Vakolatli organ shartnomani koʻrib chiqish natijalariga koʻra, uni ikkilamchi ijara shartnomalari reyestrida davlat roʻyxatidan oʻtkazib, reyestrdan koʻchirma taqdim etadi yoki asoslantirilgan xulosa bilan davlat roʻyxatidan oʻtkazishni rad etadi.

Vakolatli organ ikkilamchi ijara shartnomalari reyestrida davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan shartnomani Agroportalning “Ikkilamchi ijara” boʻlimida aks ettiradi.

14. Quyidagi hollarda shartnomani davlat roʻyxatidan oʻtkazish rad etiladi:

murojaat vakolatsiz shaxs tomonidan imzolangan yoki umuman imzolanmagan taqdirda;

ikkilamchi ijaraga berilayotgan yer uchastkalariga boʻlgan ijara huquqi ijaraga beruvchiga tegishli boʻlmaganda;

ikkilamchi ijaraga berilayotgan yer uchastkalariga boʻlgan tegishli huquq belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtmaganda;

ikkilamchi ijaraga berish shartnomalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun toʻlov amalga oshirilmaganda;

qonunchilikka muvofiq koʻrsatilgan yer uchastkasini ikkilamchi ijaraga berish mumkin boʻlmaganda.

Xulosada rad etish asoslari aniq koʻrsatilishi shart.

Mazkur bandda koʻrsatilmagan boshqa holatlar asosida shartnomani davlat roʻyxatidan oʻtkazish rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Vakolatli organ qaroridan norozi boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishlari mumkin.

15. Vakolatli organ yer uchastkalarini ikkilamchi ijaraga berishga oid hujjatlarni koʻrib chiqish natijasi haqida taraflarni bir ish kuni ichida yozma yoki elektron shaklda xabardor qiladi.

16. Agar shartnomada boshqa tartib nazarda tutilmagan boʻlsa, ikkilamchi ijaraga beruvchi shartnoma davlat roʻyxatidan oʻtkazilgandan keyin ikki ish kuni ichida shartnomada koʻrsatilgan yer uchastkasini ikkilamchi ijaraga oluvchiga foydalanish uchun berishi, mazkur holat taraflar tomonidan imzolanadigan dalolatnoma bilan rasmiylashtirilishi lozim.

Taraflarning kelishuviga koʻra, ikkilamchi ijaraga beriladigan yer uchastkasining chegaralarini joyida belgilash va uni ajratib berish uchun geodeziya faoliyatini amalga oshirish huquqiga ega boʻlgan tashkilotlar jalb qilinishi mumkin.

3-bob. Investitsiya shartnomasi yoki davlat-xususiy sheriklik asosida foydalanishga kiritilgan yer uchastkalarini ikkilamchi ijaraga berishning alohida xususiyatlari

17. Investitsiya shartnomasi yoki davlat-xususiy sheriklik asosida ijaraga berilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarining faqat foydalanishga kiritilgan qismi davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali yoxud Agroportal orqali ikkilamchi ijaraga berilishi mumkin.

18. Yer uchastkalarining foydalanishga kiritilganligi tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimining xulosasi asosida aniqlanadi.

Tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarining foydalanishga kiritilganligini besh ish kunida joyiga chiqqan holda monitoring qiladi.

19. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning foydalanishga kiritilganligi quyidagi mezonlar asosida baholanadi:

davlat-xususiy sheriklik bitimi yuzasidan davlat sherigining xususiy sherik tomonidan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini foydalanishga kiritish boʻyicha bajarilgan majburiyatlarini toʻliq qabul qilib olganligi;

investitsiya shartnomasida qishloq xoʻjaligi yerlarini foydalanishga kiritish boʻyicha majburiyatlar investor tomonidan toʻliq bajarilganligi.

Tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi investitsiya shartnomasi yoki davlat-xususiy sheriklik bitimiga muvofiq foydalanishga kiritilgan yer uchastkalarining foydalanishga kiritilgunga qadar boʻlgan holatlarini tasdiqlovchi hujjatlar asosida taqqoslash orqali tahlil qiladi.

20. Monitoring yakuni boʻyicha tegishli xulosa tayyorlanadi.

Xulosada quyidagilar koʻrsatiladi:

investitsiya shartnomasi (yoki davlat-xususiy sheriklik bitim) tuzilgan sana va raqam;

investitsiya shartnomasi yoki davlat-xususiy sheriklik bitimida foydalanishdan chiqqan yer uchastkalarini foydalanishga kiritish bilan bogʻliq tadbirlar, ularning bajarilganlik darajasi;

foydalanishga kiritilgan yer uchastkasining huquqiy rejimi, joylashgan joyi (manzili), chegarasi, kontur raqami, maydoni, yer toifalari;

belgilangan yer uchastkalarining investitsiya shartnomasi yoki davlat-xususiy sheriklik bitimiga muvofiq foydalanishga kiritilganligi yoki kiritilmaganligi.

Monitoring jarayoni foto (video) qayd etishning maxsus avtomatlashtirilgan texnik vositalari orqali qayd etiladi.

Xulosaga davlat sherigining xususiy sherik tomonidan bajarilgan majburiyatlar toʻliq qabul qilib olinganligi yoki investor tomonidan investitsiya majburiyatlari bajarilganligini tasdiqlovchi hujjatlari hamda foto (video) tasvirlar ilova qilinadi.

21. Monitoring yakuni boʻyicha ijobiy xulosa qabul qilinganda yer uchastkasini ikkilamchi ijaraga berish mazkur Nizomning 2-bobida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

4-bob. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ikkilamchi ijaraga berganlik uchun toʻlovlar

22. Ikkilamchi ijaraga oluvchi yer uchastkasining ikkilamchi ijara haqi uchun toʻlovlarni amalga oshiradi.

Bunda, yer uchastkasining dala chetlari, shu jumladan, ichki kollektor, roshlar, ariq boʻylaridagi yerlarni ikkilamchi ijaraga berganlik uchun ijara haqi 1 soʻm miqdorida belgilanadi.

23. Ikkilamchi ijara haqi miqdori yerlarning ball boniteti, qishloq xoʻjaligi uchun moʻljallangan yerlar uchun soliq stavkalari, yer uchastkasining normativ qiymatidan kelib chiqqan holda, taraflarning kelishuvi asosida erkin belgilanadi.

24. Ikkilamchi ijara haqi ijaraga oluvchi tomonidan ijaraga beruvchining bankdagi hisobvaragʻiga naqd yoki naqd pulsiz shaklda, elektron toʻlov vositalaridan foydalangan holda yoxud taraflarning kelishuviga asosan qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa usullarda toʻlanishi mumkin.

5-bob. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ikkilamchi ijaraga berish shartnomasiga oʻzgartirish kiritish va uni bekor qilish

25. Shartnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar qonunchilikda belgilangan tartibda kiritiladi.

Shartnomaga kiritilgan oʻzgartirishlar ushbu Nizomda belgilangan tartibda ikkilamchi ijara shartnomalari reyestrida davlat roʻyxatidan oʻtkazilishi shart.

26. Shartnoma taraflarning oʻzaro kelishuviga koʻra yoki sud tartibida bekor qilinishi mumkin.

Agar qonunchilikda va shartnomada boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, yer uchastkasini uzoq muddatli ijaraga olish shartnomasining muddatidan oldin bekor qilish shartnomaning bekor qilinishiga sabab boʻladi.

6-bob. Yakunlovchi qoida

27. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ikkilamchi ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ikkilamchi ijaraga berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Yer uchastkasini ikkilamchi ijaraga beruvchi yuridik yoki jismoniy shaxs 1. Oʻz tashabbusi bilan ixtiyoriylik asosida ikkilamchi ijaraga oluvchining roziligi bilan yozma qogʻoz shaklida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining ikkilamchi ijara shartnomasini tuzadi. 2. Oʻz tashabbusi bilan ixtiyoriylik asosida: oʻziga tegishli yer uchastkasini ikkilamchi ijaraga berish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Agroportalga joylashtiradi; yer uchastkasi uchun ijara haqi miqdorini (soʻmda) belgilaydi; ikkilamchi ijara shartnomasini bir tomonlama elektron raqamli imzo bilan imzolaydi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Yer uchastkasini ikkilamchi ijaraga oluvchi yuridik yoki jismoniy shaxs 1. Yer uchastkasining ikkilamchi ijara shartnomasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun davlat xizmatlari markaziga murojaat qiladi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlar portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP)da roʻyxatdan oʻtadi hamda toʻlovni amalga oshiradi. 2. Agroportalda joylashtirilgan yer uchastkasi va ikkilamchi ijara shartnomasini koʻrib chiqadi; shaxsiy hisobvaragʻini mablagʻ bilan (soʻmda) toʻldiradi; ikkilamchi ijara shartnomasini elektron raqamli imzo bilan imzolaydi. 3. Ikkilamchi ijara shartnomasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va ikkilamchi ijara shartnomalar reyestriga kiritish uchun Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasiga elektron shaklda murojaat qiladi. Shartnoma imzolangandan keyin 3 ish kuni ichida 3-bosqich Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi 1. Yer uchastkasining ikkilamchi ijarasi boʻyicha hujjatlarni koʻrib chiqadi va quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi: a) ikkilamchi ijara shartnomasini roʻyxatdan oʻtkazish; b) ikkilamchi ijara shartnomasini roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish. 3 ish kuni ichida 2. Hujjatlarni koʻrib chiqish natijasi haqida davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP yoxud Agroportal orqali xabardor qiladi. 1 ish kuni ichida 4-bosqich Yer uchastkasini ikkilamchi ijaraga beruvchi va ijaraga oluvchi yuridik yoki jismoniy shaxs 1. Yer uchastkasining chegaralarini joyida belgilaydi va uni ajratib beradi. 2. Yer uchastkasini ajratish boʻyicha tegishli dalolatnomani rasmiylashtiradi. Oʻzaro kelishuv asosida 2 ish kuni ichida yoki shartnomada belgilangan muddatda

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ikkilamchi ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan ikkilamchi ijaraga berish shartnomasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun

I. Ariza beruvchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. Pasport (ID-karta) maʼlumotlari (seriyasi va raqami): 3. JSHSHIR: 4. Telefon raqami: 5. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): II. Ariza beruvchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Toʻliq nomi: 2. STIR: 3. Telefon raqami: 4. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): Arizada koʻrsatilishi lozim boʻlgan maʼlumotlar: Ikkilamchi ijara shartnomasi imzolangan sana va raqami: Koʻchmas mulk obyekti turi: Ikkilamchi ijaraga olinayotgan yer uchastkasining oʻlchami: Davlat roʻyxatidan oʻtkazilishi lozim boʻlgan huquq:

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qaroriga 3 1 -ILOVA

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga olish huquqiga ega boʻlish uchun toʻlanadigan qoʻshimcha toʻlovlarning hisobini yuritish, ularni undirish muddatlarini belgilash va sarflash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga olish huquqiga ega boʻlish uchun yerning normativ qiymatidan kelib chiqqan holda toʻlanadigan qoʻshimcha toʻlovlar (keyingi oʻrinlarda — qoʻshimcha toʻlovlar) hisobini yuritish, ularni undirish muddatlarini belgilash va sarflash tartibini belgilaydi.

Ushbu Nizomda qoʻshimcha toʻlovlarning hisobini yuritish va sarflash boʻyicha belgilangan talablar qishloq xoʻjaligi yer maydonlarini ijaraga olish huquqini qoʻlga kiritish uchun yerning normativ qiymatidan kelib chiqib yer uchastkasining ijara muddatiga hisoblanadigan qoʻshimcha toʻlovlarning Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladigan qismiga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2. Qoʻshimcha toʻlovlar jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan Dehqon xoʻjaligini yuritish uchun yer uchastkalarini ijaraga berishning maʼmuriy reglamenti hamda Yuridik shaxslarga qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun yer uchastkalarini ijaraga berishning maʼmuriy reglamentiga muvofiq hisoblab chiqiladi.

Qoʻshimcha toʻlovlarning hisobi ushbu Nizomga ilova qilingan sxemaga muvofiq yuritiladi.

2-bob. Qoʻshimcha toʻlovlarning hisobini yuritish

3. Jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan tanlovda ijara huquqini yutib olish uchun koʻproq ball toʻplash maqsadida ixtiyoriy ravishda oʻz zimmasiga olingan qoʻshimcha toʻlovlar qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarining ijara davri muddatiga teng taqsimlangan holda toʻlanadi hamda ushbu toʻlovlarning 50 foizi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasiga va qolgan 50 foizi tegishli tuman (shahar) budjetiga yoʻnaltiriladi.

4. Qoʻshimcha toʻlovlarning hisobini yuritish maqsadida Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimida har bir tuman (shahar) uchun daromadlar boʻyicha shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari ochiladi.

Qoʻshimcha toʻlovlarning hisobi tuman (shahar) soliq inspeksiyasi va (yoki) tuman (shahar) hokimining qaroriga muvofiq boshqa vakolatli organlar tomonidan yuritiladi.

5. Qoʻshimcha toʻlovlar sarflanishini nazorat qilib borish uchun budjet tizimi budjetlari xarajatlarining vazifa jihatidan tasnifidan kelib chiqib, har bir tarmoq xarajatlari alohida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarda yuritiladi.

3-bob. Qoʻshimcha toʻlovlarni undirish muddatlarini belgilash tartibi

6. Ijara davri muddatiga teng taqsimlanadigan qoʻshimcha toʻlovlarni toʻlash grafigi (keyingi oʻrinlarda — toʻlash grafigi) ochiq elektron tanlov natijalari boʻyicha eng yuqori ballga ega boʻlgan talabgor (keyingi oʻrinlarda — tanlov gʻolibi) va tuman (shahar) hokimligi oʻrtasida tuziladigan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining ijara shartnomasiga ilova qilinadi.

Qoʻshimcha toʻlovlar tanlov gʻolibining yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sanadan boshlab hisoblanadi.

Bunda tanlov gʻolibi tomonidan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer maydonlarini ijaraga olish huquqiga ega boʻlish uchun zimmasiga olingan qoʻshimcha toʻlovning dastlabki toʻlov sifatida operator maxsus hisobvaragʻiga toʻlangan hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasiga va tuman (shahar) mahalliy budjetiga oʻtkazib berilgan 5 foiz qismi inobatga olinadi va qoʻshimcha toʻlov summasidan kamaytiriladi.

7. Qoʻshimcha toʻlovlarning bir kalendar yili uchun hisoblangan miqdori toʻlash grafigiga muvofiq tanlov gʻolibi tomonidan toʻlanadi.

Toʻlash grafigida qoʻshimcha toʻlovlarning har bir kalendar yili uchun hisoblangan miqdori hisobot yilida 15-aprel va 15-oktabrga qadar teng ulushlarda toʻlanishi nazarda tutiladi.

Bunda qoʻshimcha toʻlovlar toʻlash grafigida belgilangan muddatdan oldin ham toʻlanishi mumkin.

Qoʻshimcha toʻlovlar ijara davri muddatiga boʻlib toʻlanganda, qolgan summa toʻlov amalga oshirilgan sanadagi normativ qiymatni oʻtgan yildagi yer normativ qiymatiga nisbatan oʻzgarish koeffitsiyentini koʻpaytirish orqali hisoblanadi.

8. Qoʻshimcha toʻlovlar tanlov gʻolibi tomonidan toʻlash grafigida belgilangan muddatda toʻlanmagan yoki toʻliq toʻlanmagan taqdirda, tuman (shahar) soliq inspeksiyasi va (yoki) tuman (shahar) hokimining qaroriga muvofiq boshqa vakolatli organlar tomonidan belgilangan tartibda undirish choralari koʻriladi.

4-bob. Qoʻshimcha toʻlovlarni sarflash tartibi

9. Qoʻshimcha toʻlovlar qatʼiy ravishda investitsiya va ijtimoiy infratuzilmani rivojlantirish dasturlariga muvofiq tegishli tuman (shahar)da qishloq va suv xoʻjaligi infratuzilmasini rivojlantirish, shu jumladan, sugʻorish tizimlarini yaxshilash, zamonaviy sugʻorish va suvni tejaydigan texnologiyalarni joriy etish uchun zarur infratuzilmani yaratish, yer tuzish ishlarini institutsional rivojlantirish, qishloq xoʻjaligi sohasidagi eng soʻnggi ilmiy yangilik va innovatsion yondashuvlarni joriy etish, kadrlar malakasini oshirish hamda yer va suv resurslaridan oqilona foydalanish tadbirlarini moliyalashtirish uchun tuman (shahar) hokimi qaroriga muvofiq yoʻnaltiriladi.

Tuman (shahar) hokimi qarorining loyihalari tuman (shahar) irrigatsiya boʻlimlari va tuman (shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimlari tomonidan tayyorlanadi.

Bunda tuman (shahar) hokimining qarori qoʻshimcha toʻlovlardan tuman (shahar) budjetiga haqiqatda kelib tushgan mablagʻlar doirasida qabul qilinadi.

10. Tuman (shahar) hokimining qabul qilingan qarori tasdiqlash uchun xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashiga kiritiladi.

11. Tuman (shahar) budjetida jamlangan mablagʻlarning Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlari hamda boshqa tuman (shahar) budjetiga oʻtkazilishiga yoki qayta taqsimlanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

12. Qishloq va suv xoʻjaligi infratuzilmasini rivojlantirish, shu jumladan, sugʻorish tizimlarini yaxshilash, zamonaviy sugʻorish va suvni tejaydigan texnologiyalarni joriy etish uchun zarur infratuzilmani yaratish, yer tuzish ishlarini institutsional rivojlantirish, qishloq xoʻjaligi sohasidagi eng soʻngi ilmiy yangilik va innovatsion yondashuvlarni joriy etish, kadrlar malakasini oshirish hamda yer va suv resurslaridan oqilona foydalanish tadbirlarini bajarish boʻyicha xarajatlar smetalarini tuzish, tasdiqlash, roʻyxatdan oʻtkazish va ularga oʻzgartirishlar (qoʻshimchalar) kiritish, shuningdek, ular yuzasidan tuzilgan shartnomalarni roʻyxatdan oʻtkazish va xarajatlarni amalga oshirish budjet qonunchiligida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

13. Qoʻshimcha toʻlovlarning ikki yil davomida toʻlash grafigida belgilangan muddatda toʻlanmasligi yoki toʻliq toʻlanmasligi Oʻzbekiston Respublikasi Yer kodeksining 36-moddasi birinchi qismining 9-bandiga asosan yer uchastkasiga boʻlgan huquqlarning bekor qilinishiga asos boʻladi.

14. Yer uchastkasiga boʻlgan huquqlar bekor qilinganda, tanlov gʻolibining qoʻshimcha toʻlovlarni toʻlash boʻyicha majburiyatlari yer uchastkasiga boʻlgan huquqlar bekor qilingan sanadan boshlab toʻxtatiladi.

15. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga olish huquqiga ega boʻlish uchun toʻlanadigan qoʻshimcha toʻlovlarning hisobini yuritish, ularni undirish muddatlarini belgilash va sarflash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Qoʻshimcha toʻlovlarning hisobini yuritish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Qoʻshimcha toʻlovlarning hisobini yuritish maqsadida axborot tizimida har bir tuman (shahar) uchun daromadlar boʻyicha shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarini ochadi. Belgilangan muddatlarda 2-bosqich Jismoniy va yuridik shaxslar Tanlovda ijara huquqini yutib olish uchun koʻproq ball toʻplash maqsadida belgilangan tartibda hisoblab chiqilgan qoʻshimcha toʻlovlarni ixtiyoriy ravishda qishloq xoʻjaligi yer maydonlarining ijara davri muddatiga teng taqsimlangan holda toʻlaydi. 15-aprel va 15-oktabrga qadar 3-bosqich Tuman (shahar) hokimlari 1. Qoʻshimcha toʻlovlardan tuman (shahar) budjetiga haqiqatda kelib tushgan mablagʻlar doirasida belgilangan tadbirlarni moliyalashtirish uchun qarorlarni qabul qiladi. 2. Tuman (shahar) hokimining qabul qilingan qarorini tasdiqlash uchun xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashiga kiritadi. Belgilangan tartibda 4-bosqich Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashi Tuman (shahar) hokimi tomonidan qabul qilingan qarorni tasdiqlaydi. Belgilangan tartibda 5-bosqich Tuman (shahar) hokimlari Qabul qilingan qaror asosida belgilangan tadbirlarni moliyalashtirish uchun yoʻnaltiradi. Belgilangan tartibda

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qaroriga 3 2 -ILOVA

Boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun jismoniy va yuridik shaxslarga elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizom talablari:

a) oʻrmon fondi yerlarini ijaraga berish;

b) qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ikkilamchi ijaraga berish uchun tatbiq etilmaydi.

3. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

“E-ijara” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “E-ijara” AT) — yer uchastkalarini ijaraga berish boʻyicha materiallarni toʻplash, koʻrib chiqish va vakolatli tashkilotlar bilan kelishishga moʻljallangan avtomatlashtirilgan axborot tizimi;

“E-auksion” elektron savdo platformasi (keyingi oʻrinlarda — savdo platformasi) — yer uchastkalarini ijaraga olish huquqini realizatsiya qilish uchun elektron onlayn-auksion savdolarni tashkil etish va oʻtkazishga ixtisoslashtirilgan axborot tizimi;

vakolatli tashkilotlar — yer tuzish loyihasini kelishadigan tashkilotlar — Qishloq xoʻjaligi vazirligi (yer uchastkasidan foydalanish maqsadi va ixtisosligi boʻyicha), Suv xoʻjaligi vazirligi (suv taʼminoti, irrigatsiya va melioratsiya inshootlari boʻyicha), Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi (yer uchastkasi chegaralari boʻyicha) hududiy boʻlinmalari;

yer tuzish loyihasi — yagona mavze boʻyicha konturlar yaxlitligi saqlab qolingan holda, yer uchastkasi chegaralari, hududning ixtisosligi, ishlab chiqarish elementlari hisobga olingan muayyan yer uchastkasini ijaraga olish huquqini elektron onlayn-auksion savdo orqali realizatsiya qilish uchun ishlab chiqilgan hujjatlar toʻplami;

yer uchastkasi — yer fondining qayd etilgan chegaraga, maydonga, joylashish manziliga, huquqiy rejimga hamda davlat yer kadastrida aks ettiriladigan boshqa xususiyatlariga ega boʻlgan qismidir;

yer uchastkasini ijaraga olish huquqining boshlangʻich narxi — savdoga qoʻyilayotgan yer uchastkasini ijaraga olish huquqini elektron onlayn-auksion savdo orqali realizatsiya qilish uchun ushbu yer uchastkasining normativ qiymati boʻyicha aniqlangan narxi;

zakalat — ishtirokchi tomonidan elektron onlayn-auksion savdoda qatnashish uchun kafolat taʼminoti sifatida oldindan kiritiladigan mablagʻ;

ijaraga beruvchi — tuman (shahar) hokimliklari yoki Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi;

ijrochi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalari, Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti;

ishtirokchi — elektron onlayn-auksion savdolarida ishtirok etish uchun yashash joyidan (yuridik manzilidan), tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼiy nazar, belgilangan tartibda ariza bergan, oʻn sakkiz yoshga toʻlgan, muomalaga layoqatli Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan barcha jismoniy va yuridik shaxslar, shu jumladan, chet el investitsiyalari ishtirokidagi korxonalar;

lot — elektron buyurtmaga asosan elektron onlayn-auksion savdoda yer uchastkasini ijaraga olish huquqini elektron onlayn-auksion savdo orqali realizatsiya qilish uchun savdo platformasiga qoʻyilgan obyekt;

operator — savdo platformasida elektron onlayn-auksion savdoni tashkil etish hamda oʻtkazish vakolati berilgan “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” aksiyadorlik jamiyati;

shaxsiy kabinet — ishtirokchiga elektron onlayn-auksion savdolarda ishtirok etish uchun buyurtma berish, ularda qatnashish, shaxsiy hisobni boshqarish, uning holati va boshqa statistika maʼlumotlarini koʻrish hamda operator tomonidan joʻnatilayotgan xabarlar bilan tanishib borish imkonini beruvchi savdo platformasining maxsus boʻlimi;

elektron buyurtma — yer uchastkalarini savdo platformasi orqali realizatsiya qilish boʻyicha elektron onlayn-auksion savdolarni tashkil qilish yuzasidan ijrochi tomonidan operatorga beriladigan elektron buyurtma;

elektron onlayn-auksion savdo — savdo platformasi orqali jismoniy va yuridik shaxslarga obyektni realizatsiya qilish boʻyicha narxni oshirib borish tamoyili asosida onlayn tartibda oʻtkaziladigan savdo shakli;

elektron raqamli imzo (keyingi oʻrinlarda — ERI) — elektron hujjatdagi mazkur elektron hujjat axborotini elektron raqamli imzoning yopiq kalitidan foydalangan holda maxsus oʻzgartirish natijasida hosil qilingan hamda elektron raqamli imzoning ochiq kaliti yordamida elektron hujjatdagi axborotda xatolik mavjud emasligini aniqlash va elektron raqamli imzo kalitining egasini identifikatsiya qilish imkonini beradigan imzo.

4. Boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxemada belgilangan tartib-taomillari boʻyicha bosqichma-bosqich amalga oshiriladi.

5. Qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun yer uchastkalari:

a) dehqon xoʻjaliklariga — Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksi hamda “Dehqon xoʻjaligi toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan muddat va oʻlchamda ijaraga beriladi;

b) fermer xoʻjaliklariga va boshqa yuridik shaxslarga — Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksida belgilangan muddatlarda va oʻlchamlarda ijaraga beriladi;

v) agrosanoat klasterlari, shu jumladan, kooperatsiya shaklidagi klasterlarga — Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksida belgilangan muddat va oʻlchamda ijaraga beriladi.

6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari talablariga asosan ijtimoiy daftarga kiritilganlar, shu jumladan, “Temir daftar”, “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari” hamda xorijdan qaytgan mehnat migrantlari roʻyxatiga kiritilgan talabgorlar uchun qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer maydonlarini ijaraga berish boʻyicha “E-auksion” elektron savdo platformasida hamda “E-ijara” ATda alohida toifa (kategoriya) ochiladi.

2-bob. Elektron onlayn-auksion savdoni oʻtkazish uchun materiallarni tayyorlash

7. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining (keyingi oʻrinlarda — Kadastr agentligi) Davlat kadastrlari palatasi yer uchastkalari toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlarni ijrochiga “E-ijara” AT elektron axborot almashinuv orqali tuman (shahar) hokimining qaroriga asosan boʻsh turgan yer uchastkasi sifatida hisobga olingan kunning oʻzida yuboradi:

yer uchastkasi kadastr raqami, yer turi va geografik joylashuvi, maydoni (gektarda);

yer uchastkasini elektron xaritada koʻrsatish uchun yer uchastkasining kadastr xaritasi (koordinatali nuqtalari, chegaradosh yer uchastkalaridan foydalanish turlari koʻrsatilgan vaziyat bilan bogʻliq sxema);

mavjud davlat kadastrlari obyektlari (gaz, aloqa va energetika obyektlari, avtomobil va temir yoʻllar, tabiiy va texnogen xavfi yuqori boʻlgan tegralar, transport quvurlari, gidrotexnik inshootlar, muhofaza qilinadigan obyekt va hududlar hamda boshqalar) mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (izoh koʻrinishida). Bunda davlat kadastrini yurituvchi vazirlik va idoralar davlat kadastrlari yagona tizimida maʼlumotlarning toʻliqligiga javobgar hisoblanadi.

8. Ijrochi uch ish kuni ichida yer uchastkasi toʻgʻrisida “E-ijara” AT orqali yuklab olingan maʼlumotlarni joyiga chiqqan holda oʻrganadi va yer uchastkasining haqiqiy holatidan (loyihalashtirilayotgan yer uchastkasining holati, hududning ixtisoslashgani, suv bilan taʼminlanganlik darajasi hamda irrigatsiya va melioratsiya tizimining holati, ball-boniteti, shoʻrlanish darajasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar) kelib chiqib, yer uchastkasining yer tuzish loyihasini ishlab chiqadi hamda yer uchastkasining ixtisoslashuvini va dehqon xoʻjaligi uchun yoki yuridik shaxslar uchun ajratilishini koʻrib chiqadi.

Ijrochi elektron onlayn-auksion savdoga qoʻyilayotgan yer uchastkasi boʻyicha ushbu Nizomning 5-bandida bayon etilgan qishloq xoʻjaligi maqsadlari va oʻlchamlaridan kelib chiqqan holda yer tuzish loyihasini ishlab chiqishi mumkin.

Har bir yer tuzish loyihasiga “E-ijara” ATda avtomatik tarzda oʻziga xos raqam beriladi. Bunda har bir lot bitta yer uchastkasidan iborat boʻladi.

Bitta yaxlit konturdagi bir nechta lotlar uchun umumlashgan yagona yer tuzish loyihasi ishlab chiqilishi mumkin. Bunda ijrochi tomonidan har bir lotning buyurtmasiga yer uchastkasini identifikatsiya qilish imkonini beruvchi maʼlumotlar kiritiladi.

9. Ijrochi har bir yer tuzish loyihasini Kadastr agentligidan olingan dastlabki formatlarda kelishish uchun vakolatli tashkilotlarga quyidagi maʼlumotlardan tashkil topgan yer tuzish loyihasini tasdiqlash uchun 3 ish kuni ichida ijaraga beruvchiga “E-ijara” AT orqali yuboradi:

a) yer uchastkasining maydoni (gektarda), toifasi va normativ qiymati hamda yer turlari konturlar kesimida jadval shaklidagi maʼlumot;

b) infratuzilma obyektlari mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot;

v) yer uchastkasining qishloq xoʻjaligi elektron xaritasidan koʻchirmasi, yer tuzish loyihasining chegaralari va manzili;

g) chegaradosh yer uchastkalari foydalanuvchilari haqida maʼlumotlar.

d) yer maydonidagi tuproqning amaldagi ball bonitirovkasi hamda u aniqlangan sana va koʻrsatkichi.

e) tuproq tarkibi va sifati tahlili natijalari, oʻrganilgan vaqti;

j) almashlab ekish tavsiya etiladigan asosiy va takroriy ekin turlari;

z) suv bilan taʼminlash usullari, davlat tomonidan kafolatlanadigan yillik suv yetkazib berish limitlarining eng past va eng yuqori darajasi;

i) dala chetida (muhofaza zonasidan tashqari) 20 sotixdan koʻp boʻlmagan, lekin ijaraga berilgan kontur maydonining bir foizidan oshmagan qismida qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (yengil konstruksiyali muzlatkichli omborxonalar, saralash, qadoqlash joylari, suvni tejaydigan texnologiyalar, dala shiyponi, texnika parki) joylashtirishni nazarda tutgan holda ishlab chiqilgan yer tuzish loyihasi (mavjud boʻlganida).

Elektron onlayn-auksion savdoga qoʻyilayotgan yer uchastkasida davlat kadastrlari obyektlari (gaz, aloqa va energetika obyektlari, avtomobil yoʻllari va temir yoʻllar, tabiiy va texnogen xavfi yuqori boʻlgan tegralar, transport quvurlari, melioratsiya va irrigatsiya inshootlari, muhofaza qilinadigan obyekt va hududlar hamda boshqalar) mavjud boʻlgan holatlarda qoʻshimcha ravishda davlat kadastrlarini yuritish sohasidagi vakolatli davlat organlari bilan ham kelishiladi.

10. “E-ijara” ATga yer tuzish loyihasi joylashtirilgan kundan boshlab uch ish kuni ichida:

a) vakolatli tashkilotlar tomonidan ushbu loyihalar kelishiladi yoki kelishish rad etiladi, bunda:

“E-ijara” ATda qabul qilingan tegishli qaror haqida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanadigan belgi qoʻyiladi;

kelishuv hech qanday eʼtiroz va shartlarsiz amalga oshiriladi;

kelishish rad etilganda, sohaga oid qonunchilik hujjatlari normalariga havolalar qilingan holda, taqdim etilgan yer tuzish loyihasini amalga oshirish imkoni yoʻqligining asoslangan sabablari koʻrsatiladi hamda mazkur loyiha aynan qaysi jihatdan ushbu normalarga muvofiq emasligi koʻrsatiladi;

qonunchilik hujjatlari normalariga zid boʻlgan sabablar koʻrsatilmagan holda rad etish yoki kelishmaslikka yoʻl qoʻyilmaydi;

belgilangan muddatda yer tuzish loyihasi kelishilmasligi natijasida kelib chiqqan huquqiy oqibatlar uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda vakolatli tashkilotlarning mansabdor shaxslariga javobgarlik choralari qoʻllaniladi;

Kadastr agentligiga kelishish uchun maʼlumotlar elektron axborot almashinuvi orqali yuboriladi;

b) ijaraga beruvchi taqdim etilgan yer tuzish loyihasini koʻrib chiqib, ERI bilan tasdiqlaydi hamda “E-ijara” AT orqali ijrochiga yuboradi, bunda:

ijaraga beruvchi elektron onlayn-auksion savdoga ijaraga berish huquqi qoʻyilayotgan yer uchastkasi yer tuzish loyihasini unga tuzatishlar kiritish uchun ijrochiga qaytarishi mumkin, boshqa sabablar bilan yer tuzish loyihasini qaytarishga yoʻl qoʻyilmaydi;

belgilangan muddatda javob berilmagan hollarda yer tuzish loyihasi tasdiqlangan hisoblanadi.

11. Ijrochi uch ish kuni ichida kamchiliklarni bartaraf etib, loyihani tasdiqlash uchun ijaraga beruvchiga qayta kiritadi.

Bunda vakolatli tashkilotlar bilan qaytadan kelishish talab etilmaydi.

12. Ijaraga beruvchi ikki ish kuni ichida taqdim etilgan yer tuzish loyihasini koʻrib chiqib, ERI bilan tasdiqlaydi.

Bunda yer tuzish loyihasi asosida qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdolari orqali ijaraga berish huquqi uchun ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi elektron buyurtma “E-ijara” AT orqali avtomatik tarzda operatorga yuboriladi.

13. Buyurtmaga yer tuzish loyihasi hamda elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi bilan imzolanadigan ijara shartnomasi bir tomonlama ijaraga beruvchi tomonidan imzolangan holda ilova qilinadi.

Ijara shartnomasida yer uchastkasini ijaraga olish huquqini sotib olish boʻyicha toʻlovlar va yer uchastkasining ijara haqini toʻlash tartibi alohida aks ettiriladi.

Dehqon xoʻjaligini yuritish uchun yer uchastkalari lotlarga boʻlingan konturning yaxlitligini taʼminlagan holda, bir xil turdagi mahsulot ekish boʻyicha yer tuzish loyihasi bilan birga yuboriladigan buyurtmalarga asosan elektron onlayn-auksion savdolarga chiqariladi.

14. Buyurtmaga yer tuzish loyihasi ilova qilinmagan yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilgan taqdirda, operator tomonidan buyurtma kelib tushgan kundan boshlab bir ish kunidan kechikmasdan koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etish uchun buyurtmani “E-ijara” AT orqali ijrochiga qaytaradi.

15. Ijrochi buyurtmani qaytarishga asos boʻlgan kamchiliklarni bir ish kuni ichida toʻliq bartaraf etib, takroran buyurtmani “E-ijara” AT orqali operatorga yuboradi.

3-bob. Elektron onlayn-auksion savdoni tashkil etish

16. Operator buyurtmani olgan kundan ikki ish kunidan kechiktirmay, elektron onlayn auksion savdo oʻtkazilishi toʻgʻrisida xabarnomani savdo platformasida eʼlon qiladi. Bunda:

elektron onlayn auksion savdolarini oʻtkazish toʻgʻrisidagi xabarnomalar savdolar oʻtkazilishidan besh kalendar kuni va takroriy savdolarda bir kalendar kuni oldin eʼlon qilinadi;

takroriy savdolarda bir nafar talabgordan ariza kelib tushgan taqdirda, unga ushbu savdoda eʼlon qilingan narxda lotni ixtiyoriy sotib olish taklif etiladi;

sotilmagan lot narxi har takroriy savdoda 10 foizdan bosqichma-bosqich boshlangʻich narxning 20 foiziga tushganiga qadar pasaytiriladi.

17. Elektron onlayn-auksion savdo Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablari asosida tashkil etiladi va oʻtkaziladi.

18. Dehqon xoʻjaligi tashkil etish uchun ikki yoki undan ortiq lotlar boʻyicha elektron onlayn-auksion savdoda gʻolib boʻlgan ishtirokchiga faqat bitta yer uchastkasi uchun bayonnoma rasmiylashtiriladi va unga yer uchastkalaridan birini tanlash imkoniyati beriladi, qolgan lotlar boʻyicha elektron onlayn-auksion savdo natijalari bekor qilinadi hamda bekor qilingan lotlar boʻyicha zakalat puli ishtirokchiga qaytariladi.

Dehqon xoʻjaligi tashkil etish uchun elektron onlayn-auksion savdoda bir marotaba gʻolib boʻlgan ishtirokchiga keyingi elektron onlayn-auksion savdolarida ishtirok etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

4-bob. Elektron onlayn-auksion savdo natijalarini rasmiylashtirish

19. Lot boʻyicha taklif etilgan eng yuqori ijaraga olish qiymati 15 ish kuni ichida elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi tomonidan toʻlangandan soʻng unga operator tomonidan bir ish kuni ichida elektron onlayn-auksion savdo natijalari toʻgʻrisida bayonnoma rasmiylashtiriladi.

Bunda elektron onlayn-auksion savdoda ishtirok etish uchun shakllantirilgan zakalat puli miqdori qoʻshib hisoblanadi.

Agar elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi belgilangan muddatda lot qiymatini toʻlamasa (toʻlov oʻz vaqtida amalga oshirilmasa) va (yoki) ijaraga olish shartnomasini imzolamasa, Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda ish yuritiladi.

Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi jismoniy shaxs boʻlsa, mazkur Nizomning 21-bandida belgilangan muddatda oʻzining yagona taʼsischiligida tashkil etilgan fermer xoʻjaligi yoki boshqa yuridik shaxs toʻgʻrisidagi axborotni shaxsiy kabineti orqali savdo platformasiga kiritadi.

Bunda yuridik shaxs tashkil etmagan holda (yakka tartibdagi tadbirkor) dehqon xoʻjaligini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining maʼlumotlari (JSHSHIR, manzili) savdo platformasi orqali Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimiga real vaqt rejimida yuboriladi va Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestriga avtomatik tarzda tegishli yozuvlar kiritish yoʻli bilan davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi.

Roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining shaxsiy kabinetiga va reyestrdan koʻchirma operatorga yuboriladi.

Elektron onlayn-auksion savdo natijalariga doir elektron bayonnomada gʻolib sifatida ushbu jismoniy shaxs, ijara shartnomasida esa u tomonidan tashkil etilgan fermer xoʻjaligi yoki boshqa yuridik shaxs koʻrsatiladi.

19 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari unumdorligini oshirish, tarmoqqa investitsiyalar jalb qilish uchun qulay shart-sharoit yaratish boʻyicha navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 3-fevraldagi PF-18-son Farmoni doirasida elektron onlayn-auksion savdolari orqali aniqlanadigan yer uchastkasiga ijara huquqini olish uchun toʻlovlar 15 ish kuni ichida toʻliq toʻlanishi shart, bunda:

boshlangʻich narx yer uchastkasi normativ qiymatining 50 foizi miqdorida belgilanadi;

sotilmagan lotlar har besh kun ichida lotning narxini 10 foizdan boshlangʻich narxning 20 foizigacha bosqichma-bosqich pasaytirgan holda takroriy auksionga chiqariladi.

20. Dehqon xoʻjaligini yuritish uchun yer uchastkalarini ijaraga berish boʻyicha elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi ixtiyoriy ravishda dehqon xoʻjaligini yuridik shaxs tashkil etgan holda amalga oshirish istagini bildirgan taqdirda, ikki ish kuni ichida dehqon xoʻjaligi sifatida belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtadi.

Bunda elektron onlayn-auksion savdo natijalariga doir bayonnomada gʻolib sifatida ushbu jismoniy shaxs, ijara shartnomasida esa u tomonidan taʼsis etilgan dehqon xoʻjaligi koʻrsatiladi.

21. Elektron onlayn-auksion savdo natijalariga oid bayonnoma savdo platformasi orqali “E-ijara” ATga yuboriladi.

Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi va ijaraga beruvchi bayonnomaga asosan oʻn ish kuni ichida yer uchastkasini ijaraga olish shartnomasini ERI bilan tasdiqlaydi.

22. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun ijrochi tomonidan yer tuzish hujjatlari va ijara shartnomasi “E-ijara” ATda elektron axborot almashinuvi orqali bir ish kuni ichida Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi hududiy boʻlinmalariga yuboriladi.

23. Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi hududiy boʻlinmalari qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining ijara shartnomasi asosida ikki ish kuni ichida elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazadi va tegishli reyestrdan koʻchirmani elektron axborot almashinuvi orqali ijrochiga yuboradi.

24. Ijrochi elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan kunning oʻzida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining ijara shartnomasini hamda elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha reyestrdan koʻchirmani elektron onlayn-auksion savdo gʻolibiga “E-ijara” AT orqali yuboradi.

25. Ijrochi uch ish kuni ichida elektron onlayn-auksion savdo gʻolibiga yer uchastkasining chegarasini joyida koʻrsatib beradi va bu haqida tegishli maʼlumotlarni “E-ijara” ATga joylashtiradi.

26. Ishtirokchilarning integratsiyalashgan axborot tizimlari orqali olinadigan maʼlumotlari haqqoniyligiga, oʻz vaqtida kelmasligi (umuman kelmasligi) yoki mavjud emasligi oqibatida yuzaga keladigan nizolarga operator javobgar hisoblanmaydi.

5-bob. Elektron onlayn-auksion savdodan tushadigan mablagʻlarni taqsimlash

27. Elektron onlayn-auksion savdolari orqali ijara huquqini sotishdan tushgan mablagʻlar ijara huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganidan keyin operator xizmat haqi chegirilgan holda quyidagi tartibda taqsimlanadi:

10 foizi — Qishloq xoʻjaligi vazirligi tizimidagi tashkilotlarga (2 foiz — “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” MCHJga, 3 foiz — “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutiga, 5 foiz — Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasiga). Bunda mazkur mablagʻlarning jami miqdori bir kalendar yilda bazaviy hisoblash miqdorining yuz ming baravaridan oshmasligi lozim;

bazaviy hisoblash miqdorining bir yarim baravari miqdorida — yer uchastkasiga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning hisobvaragʻiga (dehqon xoʻjaligiga ajratilgan yerlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun yigʻim undirilmaydi);

qolgan mablagʻlar — tegishli tuman (shahar) mahalliy budjetiga.

Bunda qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga ijara huquqini sotishdan tushgan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari unumdorligini oshirish, tarmoqqa investitsiyalar jalb qilish uchun qulay shart-sharoit yaratish boʻyicha navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 3-fevraldagi PF-18-son Farmoni doirasida taqsimlanadi.

5-bob. Ushbu Nizom talablariga rioya etilishini nazorat va monitoring qilish

30. Prokuratura organlari, adliya organlari hamda Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil devoni ushbu Nizom talablariga davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan soʻzsiz rioya etilishi boʻyicha tizimli nazorat va monitoringni amalga oshiradi. Tizimli nazorat va monitoring yer uchastkasi materiallarini tayyorlash jarayoniga aralashmasdan, “E-ijara” AT orqali amalga oshiriladi.

Ushbu Nizomda nazarda tutilgan tartibni buzish davlat xizmatlari koʻrsatish talablari va tartibini buzish hisoblanadi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

31. Elektron onlayn-auksion savdo oʻtkazilmagan deb topilganligi sababli lot takroriy elektron onlayn-auksion savdoga chiqarilganda, boshlangʻich narx normativ qiymat oʻzgarishi munosabati bilan qayta hisob-kitob qilinishi talab etilmaydi.

32. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

33. Mazkur Nizom talablarini buzganlikda aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish tartibi

Bosqich Subyekt Tadbir Muddat I. Qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdoga qoʻyish tartibi 1-bosqich Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi Tuman (shahar) hokimligi yoki Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — ijaraga beruvchi) nomiga davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan, yuridik va jismoniy shaxslarga berilmagan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “E-ijara” AT elektron axborot almashinuv orqali “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutiga yuboradi. Yer uchastkasi tuman (shahar) hokimining qaroriga asosan boʻsh turgan yer uchastkasi sifatida hisobga olingandan keyin 2-bosqich “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti Ijaraga beruvchi nomiga davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan va boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “E-ijara” AT orqali yuklab oladi hamda yer uchastkalarining ixtisoslashuvini va dehqon xoʻjaligini yuritish uchun yoki yuridik shaxslar uchun ajratilishini koʻrib chiqadi. Bir ish kuni ichida 4-bosqich “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti, Suv xoʻjaligi vazirligi, Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti 1. Elektron onlayn-auksion savdoga qoʻyiladigan yer uchastkalarini joyiga chiqqan holda oʻrganadi va yer tuzish loyihasini ishlab chiqadi. 2. Har bir loyihani kelishish uchun vakolatli tashkilotlarga “E-ijara” AT orqali yuboradi. 2 1 . Ijaraga beriladigan yer uchastkalari boʻyicha suv bilan taʼminlash usullari, yillik suv yetkazib berish limitlari haqidagi maʼlumotlarni taqdim etadi. 2 2 . Ijaraga beriladigan yer uchastkalarining tuproq tarkibi va sifati tahlili natijalarini aniqlaydi. 3. Yer tuzish loyihasini “E-ijara” AT orqali tasdiqlash uchun ijaraga beruvchiga yuboradi. Uch ish kuni ichida 5-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Yer tuzish loyihasini “E-ijara” AT orqali kelishadi yoki kelishishni rad etadi. Uch ish kuni ichida Suv xoʻjaligi vazirligi, Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi hududiy boʻlinmalari, Taqdim etilgan yer tuzish loyihasini elektron raqamli imzo (keyingi oʻrinlarda — ERI) bilan tasdiqlaydi. Ijaraga beruvchi “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti Yer uchastkasini elektron onlayn-auksion savdoga qoʻyish toʻgʻrisidagi buyurtmani operatorga yuboradi. Avtomatik tarzda II. Elektron onlayn-auksion savdoni oʻtkazish tartibi 1-bosqich “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ (keyingi oʻrinlarda — operator Elektron onlayn-auksion savdoni oʻtkazish toʻgʻrisidagi xabarnoma va lot haqidagi maʼlumotlarni, qishloq xoʻjaligi yer uchastkasining ijara shartnomasi loyihasini “E-auksion” elektron savdo platformasida eʼlon qiladi. Ikki ish kuni ichida 2-bosqich Jismoniy yoki yuridik shaxslar (keyingi oʻrinlarda — ishtirokchi) Belgilangan zakalat mablagʻlarini “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJning maxsus depozit hisobvaragʻiga oʻtkazadi va arizani yuboradi. Belgilangan muddatlarda 3-bosqich Operator 1. Ishtirokchilar uchun “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion savdoni tashkil etadi. 2. Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibini eʼlon qiladi va bu haqda gʻolibning shaxsiy kabinetiga, uyali aloqa telefoniga va elektron pochta manziliga xabarnoma yuboradi. Belgilangan muddatlarda III. Elektron onlayn-auksion savdo natijasini rasmiylashtirish va ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi 1-bosqich Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi Yer uchastkasini ijaraga olish huquqi boʻyicha elektron onlayn-auksion savdoda tasdiqlangan narxning dastlabki 15 foizini toʻlaydi. Oʻn ish kuni ichida 2-bosqich Operator 1. Elektron onlayn-auksion savdo natijalari toʻgʻrisidagi elektron bayonnomani rasmiylashtiradi. 2. Bayonnoma qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining ijara shartnomasi bilan birga elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining shaxsiy kabinetiga yuboradi. 3. Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi maʼlumotlari (JSHSHIR, manzili) tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimiga yuboradi. Bir ish kuni ichida 3-bosqich Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi 1. Yuridik shaxs tashkil etmagan holda (yakka tartibdagi tadbirkor) dehqon xoʻjaligini davlat roʻyxatidan oʻtkazadi. 2. Roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining shaxsiy kabinetiga va reyestrdan koʻchirma operatorga yuboriladi. Real vaqt rejimida 4-bosqich Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi va ijaraga beruvchi Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining ijara shartnomasini ERI bilan tasdiqlaydi. oʻn ish kuni ichida 5-bosqich “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalari Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun yer tuzish hujjatlari va ijara shartnomasini Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi hududiy boʻlinmasiga yuboradi. Bir ish kuni ichida 6-bosqich Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasining hududiy boʻlinmasi 1. Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazadi. 2. Reyestrdan koʻchirmani “E-ijara” AT orqali “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalariga yuboradi. Ikki ish kuni ichida 7-bosqich Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalari 1. Reyestrdan koʻchirmani elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining shaxsiy kabinetiga yuboradi. Real vaqt rejimida 2. Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibiga yer uchastkasi chegarasini koʻrsatib beradi va bu haqidagi maʼlumotni “E-ijara” ATga joylashtiradi. Uch ish kuni ichida

Qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun yer uchastkalarini elektron ‎onlayn-auksion savdolari orqali ijaraga berish huquqi uchun ‎ELEKTRON BUYURTMA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20___ yil “____” __________da ijaraga beruvchi tomonidan tasdiqlangan loyiha boʻyicha quyidagi yer uchastkasini elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish uchun ushbu buyurtmani taqdim etadi: 1. Yer uchastkasining oʻziga xos raqami __________________________________________; ‎2. Yer uchastkasining maydoni ga ______________________________________________; ‎3. Yer uchastkasi joylashgan joy ______________________________________________ ________________________________________________________________________; ‎4. Belgilangan maqsadi _____________________________________________________; ‎5. Yer toifasi _____________________________________________________________; ‎5.1. Yer turi ______________________________________________________________; ‎6. Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining majburiyatlari ‎________________________________________________________________________; ‎6.1. Ijara muddati ________________________________________________________; ‎6.2. Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibiga qoʻyiladigan talablar _________________ ‎_______‎_________________________________________________________________; ‎6.3. Yer uchastkasidan foydalanish shartlari va tartibiga taalluqli boshqa talablar _____ ‎________________________________________________________________________; ‎7. “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutining hududiy boʻlinmasining manzili va bogʻlanish uchun maʼlumotlar (telefon raqami, elektron pochta manzili va boshqalar) _______________________________________________________________ _______________________________________________________‎_________________; Buyurtma 20___ yil “____” ____________da taqdim etildi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ “Oʻzdaverloyiha” institutining hududiy boʻlinmasi boshligʻi ‎ __________ ________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo) (F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qaroriga 3 3 -ILOVA

Yer uchastkasiga boʻlgan huquq va majburiyatlarni boshqa shaxsga oʻtkazish (qayta ijaraga berish) tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom yer uchastkasiga boʻlgan huquq va majburiyatlarni boshqa shaxsga oʻtkazish (qayta ijaraga berish) tartibini belgilaydi.

2. Ushbu nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi;

yer uchastkasi — yer fondining qayd etilgan chegaraga, maydonga, joylashish manziliga, huquqiy rejimga hamda davlat yer kadastrida aks ettiriladigan boshqa xususiyatlariga ega boʻlgan qismi;

ijaraga oluvchi — yer oʻziga ijara huquqi asosida biriktirilgan va yer uchastkasi mavjud boʻlgan yuridik yoki jismoniy shaxs (fermer xoʻjaligi, agroklaster, kooperatsiya, dehqon xoʻjaligi va boshqa tadbirkorlik subyektlari);

qayta ijaraga oluvchi — amaldagi ijaraga oluvchidan yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini oluvchi yuridik yoki jismoniy shaxs (fermer xoʻjaligi, agroklaster, kooperatsiya, dehqon xoʻjaligi va boshqa tadbirkorlik subyektlari);

UZKAD tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazishning integratsiyalashgan axborot tizimi.

3. Yer uchastkasi qayta ijaraga oluvchiga koʻchmas mulklarni boshqa shaxsga oʻtkazish haqidagi bitimlarni rasmiylashtirish tartibida oʻtkaziladi (qayta ijaraga beriladi).

Bunda yer uchastkalarini qisman qayta ijaraga berishda taraflar qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanadi.

2-bob. Yer uchastkasining ijara huquqini boshqa shaxsga oʻtkazishga doir asosiy talablar

4. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasi qayta ijaraga oluvchiga quyidagi talab asosida oʻtkaziladi (qayta ijaraga beriladi):

ijaraga oluvchi yer uchastkasidan kamida uch yil davomida, ushbu bandning uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan hollarda esa, kamida besh yil davomida oʻzi foydalangan boʻlishi shart. Ushbu muddat ijara huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan paytdan boshlab hisoblanadi;

yuridik shaxslarga elektron onlayn-auksion savdolari, ochiq elektron tanlov yoki tanlov oʻtkazmasdan davlat organlarining qarorlari bilan toʻgʻridan-toʻgʻri ijaraga berilgan yer uchastkalarini qayta ijaraga oluvchiga oʻtkazishga (qayta ijaraga berishga) ijara huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan paytdan boshlab besh yildan keyin yoʻl qoʻyiladi;

ijaraga oluvchi ochiq elektron tanlov natijalariga koʻra yer uchastkasini ijara muddati boʻyicha teng taqsimlanadigan qoʻshimcha toʻlovlarni yoki elektron onlayn-auksion savdolari natijalariga koʻra boʻlib-boʻlib toʻlash nazarda tutilgan toʻlovlarni bir yoʻla toʻliq toʻlashi shart;

yer uchastkasi hamda ushbu yer uchastkasi boʻyicha ijaraga oluvchining oʻz huquq va majburiyatlari yer uchastkasidan foydalanish maqsadini oʻzgartirmagan holda qayta ijaraga oluvchiga oʻtkaziladi;

ijarachining oʻzida qoladigan va qayta ijaraga oluvchiga oʻtkaziladigan yer uchastkalarining maydoni Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksi 46 1 -moddasida belgilangan oʻlchamlardan kam boʻlmasligi lozim;

yer uchastkalarini qisman qayta ijaraga berishda ularni ijarachi va qayta ijaraga oluvchi oʻrtasida taqsimlash qishloq xoʻjaligi xaritasidagi konturlar yaxlitligi va amaldagi sugʻorish tizimini saqlab qolgan holda alohida turgan konturlarni qayta taqsimlash orqali amalga oshiriladi;

ijaraga oluvchi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini qayta ijaraga oluvchiga oʻtkazishda (qayta ijaraga berishda), qayta ijaraga oluvchi yuridik shaxs boʻlishi talab etiladi, dehqon xoʻjaligini yuritish uchun ajratilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar bundan mustasno.

5. Jismoniy va yuridik shaxslar elektron onlayn-auksion savdolari orqali ijaraga olgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalariga nisbatan huquq va majburiyatlarni ijara muddatining qolgan muddatiga qayta ijaraga oluvchiga oʻtkazishi (qayta ijaraga berishi) mumkin.

6. Ijaraga oluvchi tomonidan yer uchastkasiga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjatlar notarial idoraga (notariusga) taqdim etiladi.

7. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini qayta ijaraga berishda notarial idoraga (notariusga) yer uchastkasiga doir quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

yer uchastkasining ijaraga olish shartnomasi;

yer uchastkasining ijaraga olish shartnomasi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligini tasdiqlovchi hujjat (reyestrdan koʻchirma, davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligini tasdiqlovchi guvohnoma);

yer uchastkasini ijaraga olish shartnomasi tuzilishiga asos boʻlgan ochiq elektron tanlov yoki elektron-onlayn auksion savdolari natijasida tuzilgan bayonnoma yoxud vakolatli davlat organlarining qarorlari;

yer uchastkasi qayta oʻlchovdan oʻtkazilib, oʻlchov natijasiga koʻra vakolatli organning ijobiy xulosasi (agar mavjud boʻlsa).

8. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini qayta ijaraga berishda, notarius tomonidan qayta ijaraga oluvchiga yer uchastkasini qayta oʻlchovdan oʻtkazish yuzasidan davlat xizmatidan foydalanish hamda vakolatli organning ijobiy xulosasini olish tavsiya etiladi.

Bunda qayta ijaraga oluvchi ushbu taklifni rad etgan taqdirda, yer uchastkasini boshqa shaxsga oʻtkazishga doir notarial tasdiqlanadigan bitimga yer uchastkasining ijara shartnomasida koʻrsatilgan yer uchastkasi maydoni va amaldagi maydonidan farq qilgan hamda ushbu yer uchastkasida noqonuniy qurilma (lar) qurilgan hollarda, javobgarlikni qayta ijaraga oluvchi oʻz zimmasiga olishi yuzasidan tegishli band kiritiladi.

9. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkasini qayta ijaraga berishda, notarial idoraga (notariusga) yer uchastkasiga doir quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

yer uchastkasining ijaraga olish shartnomasi;

yer uchastkasini ijaraga olish shartnomasi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligini tasdiqlovchi hujjat (reyestrdan koʻchirma, davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligini tasdiqlovchi guvohnoma);

yer uchastkasining ijaraga olish shartnomasi tuzilishiga asos boʻlgan elektron-onlayn auksion savdolari natijasida tuzilgan bayonnoma.

3-bob. Qayta ijaraga oluvchining yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazishning oʻziga xos xususiyatlari

10. Yer uchastkasini qayta ijaraga oluvchiga oʻtkazishda (qayta ijaraga berishda) yer uchastkasining ijara shartnomasi davlat roʻyxatidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda koʻchmas mulkni davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibida oʻtkaziladi.

11. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini qayta ijaraga oluvchiga oʻtkazish (qayta ijaraga berish) yuzasidan notarial tasdiqlangan bitimga muvofiq qayta ijaraga oluvchi jismoniy shaxs boʻlsa, u shartnoma imzolash uchun berilgan oʻn ish kuni ichida oʻzining yagona taʼsischiligida tashkil etilgan fermer xoʻjaligi yoki boshqa yuridik shaxs toʻgʻrisidagi axborotni yoxud dehqon xoʻjaligi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida dehqon xoʻjaliklarining yagona davlat reyestridan koʻchirmani davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchi tegishli kadastr organiga bevosita yoki elektron shaklda yuboradi.

12. Qayta ijaraga oluvchi tomonidan mazkur Nizomning 11-bandiga muvofiq yuridik shaxs davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi axborot yoki dehqon xoʻjaliklarining yagona davlat reyestridan koʻchirmani taqdim etgandan soʻng kadastr organlari tomonidan qayta ijaraga oluvchining qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqi uch ish kuni ichida davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi.

Bunda qayta ijaraga oluvchi tomonidan mazkur Nizomning 11-bandida belgilangan talablar bajarilmagan taqdirda, kadastr organlari tomonidan qayta ijaraga oluvchining qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazishni rad etishga asos hisoblanadi.

13. Kadastr organlari tomonidan qayta ijaraga oluvchining qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgandan soʻng yer uchastkasining ijaraga oluvchisi oʻzgarganligi toʻgʻrisidagi axborot (huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun asos boʻlgan hujjat ilova qilingan holda) tegishli tuman (shahar) hokimligiga elektron shaklda yuboriladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

14. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

15. Mazkur nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qaroriga 3 4 -ILOVA

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ariza beruvchi — qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha murojaat qilgan, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda xoʻjalik yurituvchi subyektlar;

vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi;

ijrochi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalari;

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda xoʻjalik yurituvchi subyektlar — ijara huquqi asosida berilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda mahsulot yetishtirish (ishlab chiqarish) bilan shugʻullanuvchi yuridik va jismoniy shaxslar (fermer xoʻjaligi, agroklaster, kooperatsiya, dehqon xoʻjaligi va qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda xoʻjalik yurituvchi boshqa tadbirkorlik subyektlari).

3. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlari ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.

2-bob. Davlat xizmatlarini koʻrsatish

4. Ariza beruvchi ixtiyoriy ravishda qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish yuzasidan ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq elektron soʻrovnomani toʻldirgan holda Davlat xizmatlari markazlariga tashrif buyurib yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtib murojaat qiladi.

5. Soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasi ijara shartnomasining nusxasi;

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining ijara shartnomasi tuzilishiga asos boʻlgan ochiq elektron tanlov yoki elektron onlayn-auksion savdolari natijasida tuzilgan bayonnoma yoxud vakolatli davlat organining qarorlari nusxasi;

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining boshqa shaxsga qayta ijaraga beriladigan qismi boʻyicha kontur raqami va oʻlchami haqidagi maʼlumotlar;

belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma (agar soʻrovnoma ariza beruvchining vakili tomonidan taqdim etilsa).

Ariza beruvchidan ushbu bandda koʻrsatilmagan maʼlumot va hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

6. Ariza beruvchi soʻrovnomaga zarur maʼlumotlarni kiritgandan soʻng maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzoni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, ERI, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

7. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda, soʻrovnoma toʻldirilgan vaqtdan boshlab real vaqt rejimida “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti hududiy boʻlinmasiga (keyingi oʻrinlarda — ijrochi) yuboriladi.

Shuningdek, YIDXP orqali murojaat qilinganda, soʻrovnoma avtomatik tarzda ijrochiga yuboriladi.

8. Soʻrovnomani koʻrib chiqish uchun quyidagi miqdorlarda yigʻim undiriladi:

1 gektargacha boʻlganda — bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari;

10 gektargacha boʻlganda — bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari;

100 gektargacha boʻlganda — bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravari;

100 gektardan yuqori boʻlganda — bazaviy hisoblash miqdorining olti baravari.

YIDXP orqali murojaat qilinganda — ushbu bandda keltirilgan yigʻim summasining 90 foizi miqdorida yigʻim undiriladi.

9. Undirilgan yigʻimlar quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) Davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat qilinganda:

18 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlarning:

25 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasiga;

11,25 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” MCHJning shaxsiy hisobvaragʻiga;

63,75 foizi — “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutining shaxsiy hisobvaragʻiga;

b) YIDXP orqali murojaat qilinganda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini koʻrsatishni rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatilganda) — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlarning:

25 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasiga;

11,25 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” MCHJning shaxsiy hisobvaragʻiga;

63,75 foizi — “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutining shaxsiy hisobvaragʻiga.

10. Soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar yoki unga ilova qilingan hujjatlarda kamchiliklar aniqlangan taqdirda, ariza beruvchi aniqlangan kamchiliklarni besh ish kuni ichida bartaraf etgan holda soʻrovnoma va unga ilova qilinadigan hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishi mumkin.

Aynan bitta yer uchastkasi (kontur) boʻyicha soʻrovnomani takroran koʻrib chiqish uchun yigʻim undirilmaydi.

11. Ariza beruvchi tomonidan takroran taqdim etilgan soʻrovnomani muqaddam koʻrsatilmagan boshqa sabablar bilan rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Agar bunday holatlar kuzatilgan taqdirda, ariza beruvchi tegishli yuqori turuvchi organga yoki sudga murojaat qilishi mumkin.

12. Ariza beruvchi davlat xizmatlari koʻrsatishning har qaysi bosqichida bosh tortish huquqiga ega va bunda soʻrovnoma koʻrilmasdan qoldiriladi hamda undirilgan yigʻimlar qaytarilmaydi.

13. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash ishlari quyidagi asosiy mezonlarga asosan amalga oshiriladi:

yer uchastkasi boʻlinganidan keyin boʻlingan har bir yer uchastkasining maydoni Oʻzbekiston Respublikasi Yer kodeksining 46 1 -moddasida belgilangan oʻlchamlardan kam boʻlmasligi lozim;

qishloq xoʻjaligi xaritasidagi konturlar yaxlitligi va amaldagi sugʻorish tizimi saqlab qolinishi zarur;

alohida turgan konturlarni qayta xatlov qilgan holda davlat roʻyxatidan oʻtkazish shaklida amalga oshirilishi kerak.

14. Ijrochi soʻrovnoma kelib tushgan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida soʻrovnomada koʻrsatilgan hududdagi yer maydonini joyga chiqqan holda xatlovdan oʻtkazadi va natijasi boʻyicha ushbu Reglamentning 13-bandida nazarda tutilgan mezonlarga asosan yer tuzish loyihasini ishlab chiqadi hamda mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq dalolatnoma rasmiylashtiradi va tegishli xulosani olish uchun ushbu hujjatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) yuboradi.

15. Vakolatli organ ijrochi tomonidan taqdim qilingan hujjatlarni uch ish kuni ichida koʻrib chiqib, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha rozilik berish yoki uni rad etish toʻgʻrisidagi xulosani tasdiqlaydi hamda ijrochiga yuboradi.

16. Quyidagilar vakolatli organ tomonidan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha salbiy xulosa tayyorlashga asos boʻladi:

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining ijara shartnomasida koʻrsatilgan yer maydoni hajmi va amaldagi maydon hajmidan farq qilgan hollarda;

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasida noqonuniy qurilma (lar) qurilgani aniqlanganda;

ushbu Reglamentning 13-bandida nazarda tutilgan mezonlarga mos kelmaganda.

Vakolatli organ tomonidan ushbu bandda koʻrsatilmagan boshqa asoslar bilan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha salbiy xulosa tayyorlashga yoʻl qoʻyilmaydi.

17. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha xulosa rasmiylashtirilgan kunning oʻzida avtomatik ravishda elektron shaklda ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga yuboriladi.

3-bob. Yakunlovchi qoida

18. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi (xoʻjalik yurituvchi subyektlar) Davlat xizmatlaridan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP 1. Soʻrovnomani toʻldirib ijrochiga yuboradi. 2. Toʻldirilgan soʻrovnomani avtomatik tarzda “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalariga (keyingi oʻrinlarda — ijrochi) yuboradi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada 2. Real vaqt rejimida 3-bosqich Ijrochi Soʻrovnomani koʻrib chiqib, yer uchastkasini joyiga chiqqan holda xatlovdan oʻtkazadi va dalolatnoma rasmiylashtiradi hamda yer tuzish loyihasini ishlab chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) elektron tizim orqali yuboradi. Besh ish kuni ichida 4-bosqich Vakolatli organ Dalolatnoma hamda yer tuzish loyihasiga asosan tegishli xulosani tayyorlaydi. QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan xulosani ariza beruvchiga taqdim etadi. Uch ish kuni ichida 5-bosqich Ijrochi Vakolatli organ tomonidan tayyorlangan QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan xulosani hamda yer tuzish loyihasini ariza beruvchiga elektron shaklda shaxsiy kabinetiga yuboradi. Bir ish kuni ichida

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish yuzasidan

I. Ariza beruvchi haqida maʼlumotlar Jismoniy shaxsning: F.I.O.: Pasport yoki ID — karta maʼlumotlari (seriyasi va raqami): JSHSHIR: Yashash manzili: Telefon raqami: Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): Yuridik shaxsning: Toʻliq nomi: Tashkiliy-huquqiy shakli: STIR: Yuridik manzili: Telefon raqami: Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): II. Yer uchastkasi haqida maʼlumotlar Kadastr raqami (yer ijara shartnomasining davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan raqami): Umumiy yer maydoni (ga): Kontur(lar) raqami: Joylashgan joyi (manzil): III. Soʻrovnomaga ilovalar qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasi ijara shartnomasining nusxasi; qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasi ijara shartnomasining tuzilishiga asos boʻlgan ochiq elektron tanlov yoki elektron onlayn-auksion savdolari natijasida tuzilgan bayonnoma yoxud vakolatli davlat organining qarorlari nusxasi; qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining boʻlinadigan qismi boʻyicha kontur raqami va oʻlchami haqidagi maʼlumotlar; belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma (agar soʻrovnoma ariza beruvchining vakili tomonidan taqdim etilsa).

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

______________________________________________________________ning (yuridik shaxs nomi) _____________________________________ga qayta ijaraga berilayotgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining chegaralarini belgilash boʻyicha DALOLATNOMA 202__ yil “___” ________ № _______ Men _________________ “Oʻzdaverloyiha” DILI _________ boʻlinmasi mutaxassisi va ariza beruvchi _____________________________ ishtirokida 2024-yil “____” ___________dagi № YU _______-son soʻrovnomaga asosan _____________ viloyati ______________ tumani _____________ MFY (OFY) hududida joylashgan ________ gektar Y-_________/_______ unikal raqamli yer uchastkasiga qayta aniqlik kiritildi. Yer maydonini koʻrsatib berishda quyidagi holatlar aniqlandi: ______________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________ Yer maydonini koʻrsatib berishda chegaradosh yer uchastkalari chegarasi bilan tanishtirildi. Mavjud yer maydonini koʻrsatib berdi: ___________ ________________________________ Yer uchastkasini qayta ijaraga oluvchi: ___________ ________________________________

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qaroriga 4-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “2004 — 2006-yillarda fermer xoʻjaliklarini rivojlantirish konsepsiyasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2003-yil 30-oktabrdagi 476-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. 4-bandda :

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

beshinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin.

2. 7 va 8-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 24-noyabr,

709-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 24.11.2021-y., 09/21/709/1090-son; 06.05.2022-y., 09/22/237/0390-son; 08.07.2022-y., 09/22/375/0618-son, 10.09.2022-y., 07/22/373/0808-son; 03.04.2023-y., 09/23/137/0186-son; 13.04.2023-y., 07/23/121/0209-son, 31.05.2023-y., 09/23/222/0304-son; 31.07.2023-y., 09/23/320/0544-son; 04.08.2023-y., 09/23/330/0559-son; 07.03.2024-y., 07/24/115/0191-son, 22.04.2024-y., 09/24/223/0292-son, 27.04.2024-y., 09/24/237/0303-son; 06.08.2024-y., 09/24/479/0579-son; 11.01.2025-y., 09/25/4/0021-son; 13.01.2025-y., 09/25/6/0023-son; 15.02.2025-y., 09/25/67/0145-son; 03.03.2025-y., 09/25/135/0208-son; 31.03.2025-y., 07/25/131/0288-son; 29.07.2025-y., 09/25/469/0659-son; 12.09.2025-y., 06/25/172/0824-son; 22.10.2025-y., 09/25/662/0964-son; 24.12.2025-y., 09/25/815/1202-son; 25.02.2026-y., 09/26/77/0173-son; 15.07.2026-y., 09/26/381/0734-son)

lex.uz