📅 2021-yil 24-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 24-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 24 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 ноября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 November 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Декларант ёки божхона брокери томонидан товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, шартли божхона қийматини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 321-моддасига мувофиқ, шунингдек, декларант ёки божхона брокери томонидан товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, шартли божхона қийматини белгилаш орқали ушбу товарларни чиқариб юбориш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 321-моддасида товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, уларни шартли чиқариб юбориш декларант ёки божхона брокерининг аризасига кўра божхона органи томонидан аниқланган товарларнинг божхона қийматига мувофиқ равишда ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловлари суммаси декларант ёки божхона брокери томонидан тўланса ёки тўланиши таъминланса, амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Декларант ёки божхона брокери томонидан товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, шартли божхона қийматини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
а) товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаганда, товарлар декларант ёки божхона брокери тақдим этган божхона юк декларацияси асосида шартли божхона қийматини белгилаш орқали божхона органи томонидан чиқариб юборилиши;
б) якуний божхона қийматини олиб кириладиган товарлар тўғрисидаги битимнинг қийматига оид усул асосида аниқлаш имкони бўлмаганда ёки божхона органи томонидан божхона қийматини назорат қилиш якунлари бўйича декларант ёки божхона брокери билан маслаҳатлашувлар ўтказилгандан сўнг шартли божхона қиймати уларнинг аризасига мувофиқ аниқланиши;
в) товарлар шартли божхона қийматини белгилаш орқали декларант ёки божхона брокери хоҳишига кўра қуйидаги ҳолатларда чиқариб юборилиши мумкинлиги:
товар-хом ашё биржаларининг хориждаги савдо майдончаларида тузилган битимлари бўйича товарларнинг якуний нархи аниқ бўлмаганда;
товарларга оид шартнома шартларига асосан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 304-моддасида назарда тутилган товарларни божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган ҳамда сотиб олувчи томонидан сарфланган харажатлар маълум бўлиб, бироқ ушбу харажатлар билан боғлиқ тўлов ҳақиқатда амалга оширилмаган ва (ёки) тўлов шартида тўлов юк етиб келгандан сўнг амалга оширилиши белгиланган бўлса, ушбу товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида божхона органлари ахборот тизими маълумотларига кўра товарларнинг маълум қилинган божхона қиймати бўйича хавф аниқланганда;
шартнома ўзаро боғлиқ шахслар ўртасида тузилгани ҳақидаги белгилари мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 308-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган ҳолатларни исботлаш учун маълум бир вақт талаб этилганда;
товарларга оид шартномада белгиланган тўлов шартига кўра валюта маблағлари ҳақиқатда тўланмаган ва (ёки) тўловлар товарлар импорти бўйича амалга оширилиши кўрсатилиб, ушбу товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида божхона органлари ахборот тизими маълумотларига кўра товарларнинг маълум қилинган божхона қиймати бўйича хавф аниқланганда;
декларант ёки божхона брокери маълум қилинган божхона қийматини асослаб бермаганда.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 712-сон қарорига ИЛОВА
Декларант ёки божхона брокери томонидан товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, шартли божхона қийматини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом декларант ёки божхона брокери (кейинги ўринларда — декларант) томонидан товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, шартли божхона қийматини белгилаш орқали ушбу товарларни чиқариб юбориш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
асосий усул — олиб кириладиган товарларга доир битимнинг қийматига оид усул;
божхона органлари ихтиёрида мавжуд бўлган қиймат бўйича маълумот — божхона органлари томонидан божхона юк декларациялари асосида расмийлаштирилган товарлар божхона қиймати, нарх маълумотлари бюллетени, шунингдек, муқобил манбаларда келтирилган товарлар қиймати;
қўлланма — маълум қилинган божхона қийматини асослаш мақсадида фойдаланиладиган Жаҳон божхона ташкилотининг Божхона баҳосини белгилаш бўйича амалий қўлланмаси;
маълум қилинган божхона қиймати — шартли божхона қиймати белгиланганда, божхона юк декларациясини тўлдириш учун асос бўладиган, декларант томонидан тақдим этилган ва вақтинча қабул қилинган нарх;
маълум қилинган божхона қийматини асослаш учун зарур ҳужжатлар — қонунчилик ҳужжати билан тасдиқланадиган маълум қилинган товарнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатлар;
муқобил манбалар — ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки етказиб берувчиларнинг расмий эълон қилинадиган маълумотлари, бюллетенлари, биржа котировкалари, прайс-варақлари ҳамда уларнинг уюшмалари ёки бирлашмаларининг йиғма нарх маълумотномалари, товарларни ишлаб чиқарувчи хорижий компаниялар ваколатхоналарининг дилерлари ёки дистрибьютерларининг маълумотлари, шунингдек нархлар конъюктурасини холис шакллантирадиган умумий фойдаланиладиган нарх тўғрисидаги маълумотларнинг бошқа ишончли манбалари;
товарларни чиқариб юбориш — божхона органларининг божхона расмийлаштирувини якунловчи ва маълум қилинган божхона режими шартларидан келиб чиққан ҳолда, товарлардан фойдаланишга ва (ёки) уларни тасарруф этишга рухсат берилганлигини ифодаловчи ҳаракати;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — божхона органлари ахборот тизими) — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш учун уларга доир ҳужжатлар ва маълумотларнинг киритилишини, ҳисобга олинишини ҳамда мониторинг қилинишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда — Давлат божхона қўмитаси) автоматлаштирилган тизими;
шартли божхона қиймати — товарларнинг божхона қийматини тезкорлик билан аниқлашнинг имкони бўлмаганда, якуний божхона қиймати аниқлангунга қадар божхона органи томонидан ўзининг ихтиёрида мавжуд бўлган маълумотлар асосида вақтинча белгиланган божхона тўловларини шартли ҳисоблаш учун асос ҳисобланадиган нарх.
3. Товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаганда уларни шартли чиқариб юбориш декларант томонидан тақдим этилган божхона юк декларацияси асосида божхона органи томонидан амалга оширилади. Бунда божхона органи мазкур Низомда белгиланган тартибда товарларнинг шартли божхона қийматини мустақил равишда белгилайди.
Божхона органи декларантга товарларнинг шартли божхона қиймати ва талаб қилинаётган божхона тўловлари тўланишини таъминлаш миқдорлари тўғрисида электрон шаклда хабар қилади.
4. Божхона юк декларацияси маълум қилинган божхона қиймати асосида асосий усул бўйича тўлдирилиб, тегишли божхона тўловлари суммалари ушбу қийматдан келиб чиқиб киритилади.
5. Шартли божхона қиймати асосида божхона тўловлари ҳисоблаб чиқилиб, тўланиши лозим бўлган сумма декларант томонидан тўланиши таъминланади.
6. Якуний божхона қийматини олиб кириладиган товарларга доир битим қийматига оид усул асосида аниқлаш имкони бўлмаганда ёки божхона органи томонидан божхона қийматини назорат қилиш якунлари бўйича декларант ёки божхона брокери билан маслаҳатлашувлар ўтказилгандан сўнг шартли божхона қиймати уларнинг аризасига мувофиқ аниқланади.
7. Декларант томонидан маълум қилинган божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин божхона қиймати ва тегишли божхона тўловлари божхона юк декларациясига тузатиш шаклини расмийлаштириш орқали қайтадан ҳисоб-китоб қилинади.
8. Шартли божхона қийматини қўллаш муддати божхона юк декларацияси рўйхатга олинган кундан эътиборан олтмиш календарь кунни ташкил этади. Мазкур муддат божхона юк декларацияси рўйхатга олинган кундан кейинги кунда бошланган деб саналади.
9. Товарларнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси белгиланган муддат ўтгач, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади. Бунда божхона юк декларациясига тузатиш шакли тўлдирилиб, у товарнинг божхона қиймати хусусидаги узил-кесил қарор ҳисобланади.
2-боб. Шартли божхона қийматини белгилаш ҳолатлари. Божхона қийматини шартли белгилашда маслаҳатлашувлар ўтказиш тартиби
10. Шартли божхона қийматини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш декларант хоҳишига кўра қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
товар-хом ашё биржаларининг хориждаги савдо майдончаларида тузилган битимлари бўйича товарларнинг якуний нархи аниқ бўлмаганда;
товарларга оид шартнома шартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 304-моддаси биринчи қисмининг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган харажатлар маълум бўлиб, бироқ улар бўйича тўлов ҳақиқатда амалга оширилмаган ва (ёки) тўлов шартида тўлов юк етиб келгандан сўнг амалга оширилиши белгиланган бўлса, ушбу товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида божхона органлари ахборот тизими, шу жумладан, «Хавфни бошқариш» автоматлаштирилган ахборот тизими маълумотларига кўра товарнинг маълум қилинган божхона қиймати бўйича хавф аниқланганда;
шартнома ўзаро боғлиқ шахслар ўртасида тузилганлиги тўғрисидаги белгилар мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 308-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган ҳолатларни исботлаш учун маълум бир вақт талаб этилганда;
товарларга оид шартномада белгиланган тўлов шартига кўра валюта маблағлари ҳақиқатда тўланмаган ва (ёки) тўловлар товарларнинг импорти бўйича амалга оширилиши кўрсатилган бўлса, ушбу товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида божхона органлари ахборот тизими маълумотларига кўра товарнинг маълум қилинган божхона қиймати бўйича хавф аниқланганда;
мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳолларда декларант маълум қилинган божхона қийматини асослаб бермаганда.
11. Божхона органи томонидан декларант маълум қилган божхона қиймати бўйича қуйидаги ҳолларда маслаҳатлашувлар ўтказилади:
декларант томонидан маълум қилинган товарларнинг божхона қиймати божхона қонунчилиги бўйича тўғри аниқланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар мавжуд бўлмаса;
товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида божхона органлари ахборот тизими, шу жумладан, «Хавфни бошқариш» автоматлаштирилган ахборот тизими маълумотларига кўра товарнинг маълум қилинган божхона қиймати бўйича хавф аниқланса;
божхона расмийлаштирувини амалга оширувчи ходимда божхона юк декларацияси билан бирга тақдим этилган бирламчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари ва улардаги маълумотлар ҳаққонийлиги бўйича номувофиқлик мавжуд бўлганда. Бунда ҳужжатлардаги маълумотларнинг ўзаро мос келмаслиги ёки улардаги муҳр ҳамда маълумотларнинг сезиларли даражадаги фарқлари, ҳужжатлардаги маълумотларнинг нотўғри акс эттирилганлиги;
божхона органларидаги мавжуд нархлар тўғрисидаги ахборот ва муқобил манбаларни ўрганган ҳолда, товарларнинг нархи паст белгиланганлиги бўйича асослар ва таҳлилий маълумотлар мавжуд бўлса.
12. Маслаҳатлашув божхона органи томонидан электрон шаклда амалга оширилади ҳамда унинг натижаси бўйича божхона органи томонидан бир иш куни ичида шартли божхона қийматини қабул қилиш имконияти юзасидан қарор қабул қилинади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
қўлланмадан келиб чиқиб, айнан қайси ҳужжатлар ёки маълумотлар тақдим этилганда, декларант томонидан маълум қилинган божхона қиймати қабул қилиниши;
товарларнинг шартли божхона қийматини қўллаш мумкинлиги ва айнан қайси нарх асос қилиб олиниши юзасидан маълумот.
Маслаҳатлашув натижаси бўйича қабул қилинган қарор божхона органи ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда божхона органлари ахборот тизимида уч йил сақланади.
3-боб. Божхона қийматини шартли белгилаш
13. Божхона қийматини шартли белгилаш орқали чиқариб юбориладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
14. Божхона органи томонидан божхона юк декларациясини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқиш жараёнида мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳолатлар юзага келгани ва асосий усулда маълум қилинган божхона қиймати қабул қилинмаслиги боис Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 319-моддасига асосан декларантга божхона қийматини аниқлашнинг бошқа усулидан фойдаланиш ёки шартли божхона қийматини белгилаш мумкинлиги божхона органлари ахборот тизими орқали маълум қилинади. Бунда маълум қилинган божхона қийматини қабул қилмаслик сабаблари кўрсатилади.
15. Декларант товарларни шартли божхона қиймати асосида аниқлаб, божхона тўловларини таъминлаш орқали шартли чиқариб юбориш юзасидан божхона органлари ахборот тизими орқали божхона органларига мурожаат этади.
16. Божхона органи ўз ихтиёрида мавжуд бўлган маълумотларни солиштиради ва декларант томонидан тақдим этилган божхона юк декларацияси бўйича товарлар божхона қийматини аниқлаш усулларини кетма-кетлик билан қўллаш орқали товарларнинг шартли божхона қийматини мустақил равишда белгилайди ҳамда шартли божхона қиймати ҳақида декларантни божхона органлари ахборот тизими орқали бир иш куни ичида хабардор қилади.
17. Декларант товарларни шартли божхона қиймати асосида расмийлаштирувдан ўтказиш учун божхона юк декларациясининг 37-графасида товарларни олиб ўтиш хусусиятлари таснифлагичига мувофиқ «058» рақамини кўрсатган ҳолда, божхона юк декларациясини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 339-моддасига мувофиқ божхона органи томонидан белгиланган шартли божхона қийматига мувофиқ равишда ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловлари суммаси тўланишини таъминлашни тақдим этади.
Бунда божхона юк декларациясининг 44-графасида шартли божхона қиймати ва ушбу қиймат бўйича ҳисобланган божхона тўловлари суммаси кўрсатилади ҳамда 45 ва 47-графалари маълум қилинган товарларнинг божхона қийматидан ҳисоблаб чиқилган ҳолда тўлдирилади.
18. Божхона органи товарларни шартли божхона қиймати асосида расмийлаштирувдан ўтказади ва божхона тўловларини тўлашни таъминлаш воситаларини божхона органлари ахборот тизими орқали алоҳида назоратга олади. Бунда шартли божхона қиймати ва маълум қилинган божхона қиймати асосида ҳисоблаб чиқилган божхона тўловлари суммаси орасидаги фарқ божхона органлари ахборот тизимида назоратга олинади.
19. Якуний божхона қийматини белгилаш мақсадида товарлар чиқариб юборилгандан сўнг олтмиш кун ичида декларант томонидан маълум қилинган божхона қийматини асослаш учун зарур ҳужжатлар тақдим этилади. Битим тарафларининг ўзаро боғлиқлиги битим баҳосига таъсир кўрсатмаганлигини исботлаш учун Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 308-моддасининг учинчи қисмида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ўттиз календарь кун ичида тақдим этилиши лозим.
Декларант томонидан маълум қилинган божхона қийматини асослаш қўлланма талабларига мувофиқ ҳам амалга оширилиши мумкин.
20. Божхона органи ходими маълум қилинган божхона қийматини асослаш учун зарур ҳужжатларни ўрганиб чиқади.
Ўрганиб чиқиш натижалари бўйича тақдим этилган ҳужжатлар товарларнинг маълум қилинган божхона қийматини асослаш учун:
а) етарли деб топилган тақдирда, божхона органи томонидан декларант уч иш куни ичида хабардор этилади ҳамда расмийлаштирилган божхона юк декларациясини тузатиш шакли тақдим этилиши сўралади.
Тақдим этилган божхона юк декларациясини тузатиш шакли божхона органи ходими томонидан расмийлаштирилади ва назоратга олинган ортиқча тўланган божхона тўловлари декларантнинг аризасига асосан божхона қонунчилигида белгиланган тартибда шахсий ғазна ҳисобварағига ёки келгуси божхона тўловлари ҳисобига қайтарилади.
Агар божхона тўловлари тўланишини таъминлаш божхона органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига тўлашдан бошқа шаклларда амалга оширилган бўлса, уларни Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ белгиланган тартибда декларантга қайтариш чоралари кўрилади;
б) етарли эмас деб топилганда, бу ҳақда электрон шаклда далолатнома расмийлаштирилади ва божхона органи ходимининг электрон имзоси билан тасдиқланган ҳолда, декларантга уч кун муддатда ушбу далолатнома нусхаси электрон шаклда юборилади ҳамда ундан божхона юк декларациясини тузатиш шакли тақдим этилиши сўралади.
Тақдим этилган божхона юк декларациясини тузатиш шакли билан шартли божхона қиймати асосида тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини ундириб олиш чоралари кўрилади.
21. Декларант томонидан маълум қилинган божхона қийматини асослаш учун тақдим этиладиган маълумотлар тўғри, миқдор жиҳатидан аниқлаш мумкин бўлган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотга асосланиши керак.
Маълум қилинган божхона қийматини асослашда декларант томонидан тақдим этилган ҳужжат ва (ёки) маълумотларда номувофиқликлар, нотўғри ахборотлар аниқланган тақдирда, тақдим этилган ҳужжатлар товарларнинг маълум қилинган божхона қийматини асослаш учун етарли эмас деб топишга асос бўлади.
22. Товарларнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар товарлар чиқариб юборилган кундан эътиборан олтмиш календарь кун ичида тақдим этилмаган тақдирда, божхона ходими томонидан шартли белгиланган божхона қиймати асосида божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига божхона юк декларациясини тузатиш шаклини тақдим этиш талабини декларантга ёзма (ёки) электрон хабарнома асосида юборади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
23. Декларант томонидан товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, ушбу товарларни уларнинг божхона қийматини шартли белгилаш орқали чиқариб юбориш мақсадида декларант мазкур Низом 15-бандига мувофиқ товарларни декларациялаш юзасидан мурожаат этиши мумкин.
24. Божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг амал қилиш муддати ушбу Низомнинг 8-бандида белгиланган муддатдан кам бўлмаган муддатни ташкил этади.
25. Божхона органида декларант томонидан товарларнинг божхона қийматини аниқлаш учун тақдим этилган маълумотларда ушбу Низомнинг 11-банди тўртинчи хатбошига мувофиқ номувофиқлик пайдо бўлганда, декларант маълумотларнинг ишончлилигини исботлаш ҳуқуқига эга.
26. Агар декларант товарларнинг божхона органи томонидан аниқланган божхона қийматига рози бўлмаса, декларант ўзи маълум қилган божхона қиймати қайси сабабларга кўра қабул қилинмаганлигини тушунтириб беришни божхона органидан сўрашга ҳақли, шартли божхона қийматининг қўлланилиши ҳолати бундан мустасно.
Бунда божхона органи декларант томонидан маълум қилинган товарлар божхона қиймати нима учун божхона органи томонидан қандай сабабларга кўра қабул қилинмаганлиги юзасидан мазкур Низом 20-бандининг «б» кичик бандига мувофиқ электрон шаклда тузилган далолатномани юборади.
Декларант томонидан божхона органига сўров юборилиши декларантни божхона тўловларини тўлашдан озод этмайди.
27. Божхона органи божхона қийматини аниқлаш учун декларант томонидан тақдим этилган ҳужжат ва маълумотларнинг бошқа мақсадларда ишлатилмаслиги ҳамда ошкор этилмаслигини таъминлайди.
28. Товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида божхона органлари ахборот тизими маълумотларига кўра товарларнинг маълум қилинган божхона қиймати бўйича хавф аниқланган тақдирда, декларант ёки божхона брокери мазкур товарлар бўйича маълум қилинган божхона қийматини асослаш мақсадида олиб кириладиган товарлар учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишга мажбур.
Бунда божхона органлари томонидан маълум қилинган божхона қийматини асослаш учун зарур ҳужжатлар тақдим этиш талаби қўйилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 308-моддаси талаблари бўйича тақдим этиладиган ҳужжатларни тақдим этиш талаби ҳам қўйилиши мумкин.
Агар шартномада товарлар учун тўловлар олтмиш кундан ошган муддатда тўланиши белгиланган ва божхона қийматини аниқлашнинг асосий усули қабул қилинган бўлса, декларант божхона органлари ахборот тизими орқали хабардор қилинган ҳолда божхона юк декларацияси божхона аудитига (кўк йўлакка) йўналтирилади.
Декларант маълумотларнинг тўғрилиги ва битимнинг ҳақиқийлигини исботлашга мажбур ва шу мақсадда зарур маълумотларни тақдим этиши лозим.
29. Декларант божхона органлари қароридан норози бўлган тақдирда, ушбу қарор юзасидан юқори турувчи органларга ва (ёки) судга шикоят қилиши мумкин.
30. Мазкур Низом талаблари божхона қийматини аниқлаш учун тақдим этилган ҳар қандай маълумот, ҳужжат ёки декларациянинг ҳақиқийлиги ёхуд тўғрилигини текшириш бўйича божхона органларининг ҳуқуқини чекламайди ёки шубҳа остига қўймайди.
31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Декларант ёки божхона брокери томонидан товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда шартли божхона қийматини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА
Товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, шартли божхона қийматини қўллаш орқали товарларни чиқариб юбориш
Босқичлар Иштирокчилар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Божхона органи Декларантга тақдим этилган божхона юк декларацияси бўйича божхона қиймати қабул қилинмаслиги ва божхона қийматини аниқлашнинг бошқа усулидан фойдаланиш ёки шартли божхона қийматини белгилаш мумкинлиги божхона ахборот тизими орқали маълум қилинади. Божхона юк декларациясини кўриб чиқиш натижаси бўйича 2-босқич Декларант Товарларни шартли божхона қиймати асосида аниқлаб, божхона тўловларини таъминлаш орқали шартли чиқариб юбориш юзасидан божхона ахборот тизими орқали божхона органларига мурожаат этади. Дарҳол 3-босқич Божхона органи Ихтиёрида мавжуд бўлган маълумотлар асосида солиштиришни ўтказади ва тақдим этилган божхона юк декларацияси бўйича товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулларини кетма-кетлик билан қўллаш орқали товарнинг шартли божхона қийматини мустақил равишда белгилайди ҳамда шартли божхона қиймати ҳақида декларантни божхона ахборот тизими орқали хабардор қилади. Мурожаат келгандан сўнг бир иш куни ичида 4-босқич Декларант Божхона юк декларациясининг 37-графасида товарларни олиб ўтиш хусусиятлари таснифлагичига мувофиқ «058» рақамини кўрсатган ҳолда божхона юк декларациясини ва божхона органи белгилаган шартли божхона қийматига мувофиқ равишда ҳисобланган божхона тўловлари суммаси тўланишини таъминлайди. Дарҳол 5-босқич Божхона органи Товарларни шартли божхона қиймати асосида расмийлаштирувдан ўтказади ва божхона тўловларини тўлашни таъминлаш воситаларини божхона ахборот тизими орқали алоҳида назоратга олади. Божхона тўловлари суммаси тўланиши таъминлангандан сўнг икки иш куни ичида 6-босқич Декларант Якуний божхона қийматини белгилаш мақсадида маълум қилинган божхона қийматини асослаш учун зарур ҳужжатларни тақдим этади. Товарлар чиқариб юборилгандан сўнг олтмиш календарь кунда 7-босқич Божхона органи Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича ушбу ҳужжатлар божхона қийматини асослаш учун: а) етарли деб топилган тақдирда, декларант хабардор қилинади ҳамда божхона тузатиш декларацияси шаклини тақдим этиш сўралади ва божхона тузатиш декларацияси шакли божхона органи ходими томонидан расмийлаштирилиб, ортиқча тўланган божхона тўловларини белгиланган тартибда қайтариш чоралари қурилади. б) етарли эмас деб топилган тақдирда, электрон далолатнома расмийлаштиради ва нусхасини декларантга юборади ҳамда ундан божхона тузатиш декларацияси тақдим этилиши сўралади, шунингдек, божхона тузатиш декларацияси билан шартли божхона қиймати асосида тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини ундириб олиш чоралари кўрилади. Уч иш куни ичида
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 24 ноябрь,
712-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Deklarant yoki bojxona brokeri tomonidan tovarlarning bojxona qiymatini aniqlash imkoni boʻlmagan taqdirda, shartli bojxona qiymatini belgilash orqali tovarlarni chiqarib yuborish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 321-moddasiga muvofiq, shuningdek, deklarant yoki bojxona brokeri tomonidan tovarlarning bojxona qiymatini aniqlash imkoni boʻlmagan taqdirda, shartli bojxona qiymatini belgilash orqali ushbu tovarlarni chiqarib yuborish tartibini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 321-moddasida tovarlarning bojxona qiymatini aniqlash imkoni boʻlmagan taqdirda, ularni shartli chiqarib yuborish deklarant yoki bojxona brokerining arizasiga koʻra bojxona organi tomonidan aniqlangan tovarlarning bojxona qiymatiga muvofiq ravishda hisoblab chiqarilgan bojxona toʻlovlari summasi deklarant yoki bojxona brokeri tomonidan toʻlansa yoki toʻlanishi taʼminlansa, amalga oshirilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Deklarant yoki bojxona brokeri tomonidan tovarlarning bojxona qiymatini aniqlash imkoni boʻlmagan taqdirda, shartli bojxona qiymatini belgilash orqali tovarlarni chiqarib yuborish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
a) tovarlarning bojxona qiymatini aniqlash imkoni boʻlmaganda, tovarlar deklarant yoki bojxona brokeri taqdim etgan bojxona yuk deklaratsiyasi asosida shartli bojxona qiymatini belgilash orqali bojxona organi tomonidan chiqarib yuborilishi;
b) yakuniy bojxona qiymatini olib kiriladigan tovarlar toʻgʻrisidagi bitimning qiymatiga oid usul asosida aniqlash imkoni boʻlmaganda yoki bojxona organi tomonidan bojxona qiymatini nazorat qilish yakunlari boʻyicha deklarant yoki bojxona brokeri bilan maslahatlashuvlar oʻtkazilgandan soʻng shartli bojxona qiymati ularning arizasiga muvofiq aniqlanishi;
v) tovarlar shartli bojxona qiymatini belgilash orqali deklarant yoki bojxona brokeri xohishiga koʻra quyidagi holatlarda chiqarib yuborilishi mumkinligi:
tovar-xomashyo birjalarining xorijdagi savdo maydonchalarida tuzilgan bitimlari boʻyicha tovarlarning yakuniy narxi aniq boʻlmaganda;
tovarlarga oid shartnoma shartlariga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 304-moddasida nazarda tutilgan tovarlarni bojxona hududiga olib kiriladigan joyga yetkazib berilgunga qadar qilinadigan hamda sotib oluvchi tomonidan sarflangan xarajatlar maʼlum boʻlib, biroq ushbu xarajatlar bilan bogʻliq toʻlov haqiqatda amalga oshirilmagan va (yoki) toʻlov shartida toʻlov yuk yetib kelgandan soʻng amalga oshirilishi belgilangan boʻlsa, ushbu tovarlarning bojxona rasmiylashtiruvi jarayonida bojxona organlari axborot tizimi maʼlumotlariga koʻra tovarlarning maʼlum qilingan bojxona qiymati boʻyicha xavf aniqlanganda;
shartnoma oʻzaro bogʻliq shaxslar oʻrtasida tuzilgani haqidagi belgilari mavjud boʻlgan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 308-moddasi uchinchi qismida koʻrsatilgan holatlarni isbotlash uchun maʼlum bir vaqt talab etilganda;
tovarlarga oid shartnomada belgilangan toʻlov shartiga koʻra valyuta mablagʻlari haqiqatda toʻlanmagan va (yoki) toʻlovlar tovarlar importi boʻyicha amalga oshirilishi koʻrsatilib, ushbu tovarlarning bojxona rasmiylashtiruvi jarayonida bojxona organlari axborot tizimi maʼlumotlariga koʻra tovarlarning maʼlum qilingan bojxona qiymati boʻyicha xavf aniqlanganda;
deklarant yoki bojxona brokeri maʼlum qilingan bojxona qiymatini asoslab bermaganda.
3. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi raisi A.Y. Mavlonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-noyabrdagi 712-son qaroriga ILOVA
Deklarant yoki bojxona brokeri tomonidan tovarlarning bojxona qiymatini aniqlash imkoni boʻlmagan taqdirda, shartli bojxona qiymatini belgilash orqali tovarlarni chiqarib yuborish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom deklarant yoki bojxona brokeri (keyingi oʻrinlarda — deklarant) tomonidan tovarlarning bojxona qiymatini aniqlash imkoni boʻlmagan taqdirda, shartli bojxona qiymatini belgilash orqali ushbu tovarlarni chiqarib yuborish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
asosiy usul — olib kiriladigan tovarlarga doir bitimning qiymatiga oid usul;
bojxona organlari ixtiyorida mavjud boʻlgan qiymat boʻyicha maʼlumot — bojxona organlari tomonidan bojxona yuk deklaratsiyalari asosida rasmiylashtirilgan tovarlar bojxona qiymati, narx maʼlumotlari byulleteni, shuningdek, muqobil manbalarda keltirilgan tovarlar qiymati;
qoʻllanma — maʼlum qilingan bojxona qiymatini asoslash maqsadida foydalaniladigan Jahon bojxona tashkilotining Bojxona bahosini belgilash boʻyicha amaliy qoʻllanmasi;
maʼlum qilingan bojxona qiymati — shartli bojxona qiymati belgilanganda, bojxona yuk deklaratsiyasini toʻldirish uchun asos boʻladigan, deklarant tomonidan taqdim etilgan va vaqtincha qabul qilingan narx;
maʼlum qilingan bojxona qiymatini asoslash uchun zarur hujjatlar — qonunchilik hujjati bilan tasdiqlanadigan maʼlum qilingan tovarning bojxona qiymatini tasdiqlovchi hujjatlar roʻyxatiga muvofiq taqdim etiladigan hujjatlar;
muqobil manbalar — ishlab chiqaruvchi korxonalar yoki yetkazib beruvchilarning rasmiy eʼlon qilinadigan maʼlumotlari, byulletenlari, birja kotirovkalari, prays-varaqlari hamda ularning uyushmalari yoki birlashmalarining yigʻma narx maʼlumotnomalari, tovarlarni ishlab chiqaruvchi xorijiy kompaniyalar vakolatxonalarining dilerlari yoki distribyuterlarining maʼlumotlari, shuningdek narxlar konʼyukturasini xolis shakllantiradigan umumiy foydalaniladigan narx toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning boshqa ishonchli manbalari;
tovarlarni chiqarib yuborish — bojxona organlarining bojxona rasmiylashtiruvini yakunlovchi va maʼlum qilingan bojxona rejimi shartlaridan kelib chiqqan holda, tovarlardan foydalanishga va (yoki) ularni tasarruf etishga ruxsat berilganligini ifodalovchi harakati;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — bojxona organlari axborot tizimi) — bojxona chegarasi orqali olib oʻtiladigan tovarlarning va transport vositalarining bojxona nazoratini amalga oshirish uchun ularga doir hujjatlar va maʼlumotlarning kiritilishini, hisobga olinishini hamda monitoring qilinishini nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Davlat bojxona qoʻmitasi) avtomatlashtirilgan tizimi;
shartli bojxona qiymati — tovarlarning bojxona qiymatini tezkorlik bilan aniqlashning imkoni boʻlmaganda, yakuniy bojxona qiymati aniqlangunga qadar bojxona organi tomonidan oʻzining ixtiyorida mavjud boʻlgan maʼlumotlar asosida vaqtincha belgilangan bojxona toʻlovlarini shartli hisoblash uchun asos hisoblanadigan narx.
3. Tovarlarning bojxona qiymatini aniqlash imkoni boʻlmaganda ularni shartli chiqarib yuborish deklarant tomonidan taqdim etilgan bojxona yuk deklaratsiyasi asosida bojxona organi tomonidan amalga oshiriladi. Bunda bojxona organi mazkur Nizomda belgilangan tartibda tovarlarning shartli bojxona qiymatini mustaqil ravishda belgilaydi.
Bojxona organi deklarantga tovarlarning shartli bojxona qiymati va talab qilinayotgan bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash miqdorlari toʻgʻrisida elektron shaklda xabar qiladi.
4. Bojxona yuk deklaratsiyasi maʼlum qilingan bojxona qiymati asosida asosiy usul boʻyicha toʻldirilib, tegishli bojxona toʻlovlari summalari ushbu qiymatdan kelib chiqib kiritiladi.
5. Shartli bojxona qiymati asosida bojxona toʻlovlari hisoblab chiqilib, toʻlanishi lozim boʻlgan summa deklarant tomonidan toʻlanishi taʼminlanadi.
6. Yakuniy bojxona qiymatini olib kiriladigan tovarlarga doir bitim qiymatiga oid usul asosida aniqlash imkoni boʻlmaganda yoki bojxona organi tomonidan bojxona qiymatini nazorat qilish yakunlari boʻyicha deklarant yoki bojxona brokeri bilan maslahatlashuvlar oʻtkazilgandan soʻng shartli bojxona qiymati ularning arizasiga muvofiq aniqlanadi.
7. Deklarant tomonidan maʼlum qilingan bojxona qiymatini tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etilgandan keyin bojxona qiymati va tegishli bojxona toʻlovlari bojxona yuk deklaratsiyasiga tuzatish shaklini rasmiylashtirish orqali qaytadan hisob-kitob qilinadi.
8. Shartli bojxona qiymatini qoʻllash muddati bojxona yuk deklaratsiyasi roʻyxatga olingan kundan eʼtiboran oltmish kalendar kunni tashkil etadi. Mazkur muddat bojxona yuk deklaratsiyasi roʻyxatga olingan kundan keyingi kunda boshlangan deb sanaladi.
9. Tovarlarning bojxona qiymatini tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etilmagan taqdirda, bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash summasi belgilangan muddat oʻtgach, Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga oʻtkaziladi. Bunda bojxona yuk deklaratsiyasiga tuzatish shakli toʻldirilib, u tovarning bojxona qiymati xususidagi uzil-kesil qaror hisoblanadi.
2-bob. Shartli bojxona qiymatini belgilash holatlari. Bojxona qiymatini shartli belgilashda maslahatlashuvlar oʻtkazish tartibi
10. Shartli bojxona qiymatini belgilash orqali tovarlarni chiqarib yuborish deklarant xohishiga koʻra quyidagi hollarda amalga oshirilishi mumkin:
tovar-xomashyo birjalarining xorijdagi savdo maydonchalarida tuzilgan bitimlari boʻyicha tovarlarning yakuniy narxi aniq boʻlmaganda;
tovarlarga oid shartnoma shartlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 304-moddasi birinchi qismining “a” va “b” kichik bandlarida nazarda tutilgan xarajatlar maʼlum boʻlib, biroq ular boʻyicha toʻlov haqiqatda amalga oshirilmagan va (yoki) toʻlov shartida toʻlov yuk yetib kelgandan soʻng amalga oshirilishi belgilangan boʻlsa, ushbu tovarlarning bojxona rasmiylashtiruvi jarayonida bojxona organlari axborot tizimi, shu jumladan, “Xavfni boshqarish” avtomatlashtirilgan axborot tizimi maʼlumotlariga koʻra tovarning maʼlum qilingan bojxona qiymati boʻyicha xavf aniqlanganda;
shartnoma oʻzaro bogʻliq shaxslar oʻrtasida tuzilganligi toʻgʻrisidagi belgilar mavjud boʻlgan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 308-moddasi uchinchi qismida koʻrsatilgan holatlarni isbotlash uchun maʼlum bir vaqt talab etilganda;
tovarlarga oid shartnomada belgilangan toʻlov shartiga koʻra valyuta mablagʻlari haqiqatda toʻlanmagan va (yoki) toʻlovlar tovarlarning importi boʻyicha amalga oshirilishi koʻrsatilgan boʻlsa, ushbu tovarlarning bojxona rasmiylashtiruvi jarayonida bojxona organlari axborot tizimi maʼlumotlariga koʻra tovarning maʼlum qilingan bojxona qiymati boʻyicha xavf aniqlanganda;
mazkur Nizomning 11-bandida koʻrsatilgan hollarda deklarant maʼlum qilingan bojxona qiymatini asoslab bermaganda.
11. Bojxona organi tomonidan deklarant maʼlum qilgan bojxona qiymati boʻyicha quyidagi hollarda maslahatlashuvlar oʻtkaziladi:
deklarant tomonidan maʼlum qilingan tovarlarning bojxona qiymati bojxona qonunchiligi boʻyicha toʻgʻri aniqlanganligini tasdiqlovchi hujjatlar va (yoki) maʼlumotlar mavjud boʻlmasa;
tovarlarning bojxona rasmiylashtiruvi jarayonida bojxona organlari axborot tizimi, shu jumladan, “Xavfni boshqarish” avtomatlashtirilgan axborot tizimi maʼlumotlariga koʻra tovarning maʼlum qilingan bojxona qiymati boʻyicha xavf aniqlansa;
bojxona rasmiylashtiruvini amalga oshiruvchi xodimda bojxona yuk deklaratsiyasi bilan birga taqdim etilgan birlamchi hujjatlarning elektron nusxalari va ulardagi maʼlumotlar haqqoniyligi boʻyicha nomuvofiqlik mavjud boʻlganda. Bunda hujjatlardagi maʼlumotlarning oʻzaro mos kelmasligi yoki ulardagi muhr hamda maʼlumotlarning sezilarli darajadagi farqlari, hujjatlardagi maʼlumotlarning notoʻgʻri aks ettirilganligi;
bojxona organlaridagi mavjud narxlar toʻgʻrisidagi axborot va muqobil manbalarni oʻrgangan holda, tovarlarning narxi past belgilanganligi boʻyicha asoslar va tahliliy maʼlumotlar mavjud boʻlsa.
12. Maslahatlashuv bojxona organi tomonidan elektron shaklda amalga oshiriladi hamda uning natijasi boʻyicha bojxona organi tomonidan bir ish kuni ichida shartli bojxona qiymatini qabul qilish imkoniyati yuzasidan qaror qabul qilinadi va unda quyidagilar koʻrsatiladi:
qoʻllanmadan kelib chiqib, aynan qaysi hujjatlar yoki maʼlumotlar taqdim etilganda, deklarant tomonidan maʼlum qilingan bojxona qiymati qabul qilinishi;
tovarlarning shartli bojxona qiymatini qoʻllash mumkinligi va aynan qaysi narx asos qilib olinishi yuzasidan maʼlumot.
Maslahatlashuv natijasi boʻyicha qabul qilingan qaror bojxona organi xodimining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan holda bojxona organlari axborot tizimida uch yil saqlanadi.
3-bob. Bojxona qiymatini shartli belgilash
13. Bojxona qiymatini shartli belgilash orqali chiqarib yuboriladigan tovarlarning bojxona rasmiylashtiruvi ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
14. Bojxona organi tomonidan bojxona yuk deklaratsiyasini qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda koʻrib chiqish jarayonida mazkur Nizomning 11-bandida koʻrsatilgan holatlar yuzaga kelgani va asosiy usulda maʼlum qilingan bojxona qiymati qabul qilinmasligi bois Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 319-moddasiga asosan deklarantga bojxona qiymatini aniqlashning boshqa usulidan foydalanish yoki shartli bojxona qiymatini belgilash mumkinligi bojxona organlari axborot tizimi orqali maʼlum qilinadi. Bunda maʼlum qilingan bojxona qiymatini qabul qilmaslik sabablari koʻrsatiladi.
15. Deklarant tovarlarni shartli bojxona qiymati asosida aniqlab, bojxona toʻlovlarini taʼminlash orqali shartli chiqarib yuborish yuzasidan bojxona organlari axborot tizimi orqali bojxona organlariga murojaat etadi.
16. Bojxona organi oʻz ixtiyorida mavjud boʻlgan maʼlumotlarni solishtiradi va deklarant tomonidan taqdim etilgan bojxona yuk deklaratsiyasi boʻyicha tovarlar bojxona qiymatini aniqlash usullarini ketma-ketlik bilan qoʻllash orqali tovarlarning shartli bojxona qiymatini mustaqil ravishda belgilaydi hamda shartli bojxona qiymati haqida deklarantni bojxona organlari axborot tizimi orqali bir ish kuni ichida xabardor qiladi.
17. Deklarant tovarlarni shartli bojxona qiymati asosida rasmiylashtiruvdan oʻtkazish uchun bojxona yuk deklaratsiyasining 37-grafasida tovarlarni olib oʻtish xususiyatlari tasniflagichiga muvofiq “058” raqamini koʻrsatgan holda, bojxona yuk deklaratsiyasini hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 339-moddasiga muvofiq bojxona organi tomonidan belgilangan shartli bojxona qiymatiga muvofiq ravishda hisoblab chiqarilgan bojxona toʻlovlari summasi toʻlanishini taʼminlashni taqdim etadi.
Bunda bojxona yuk deklaratsiyasining 44-grafasida shartli bojxona qiymati va ushbu qiymat boʻyicha hisoblangan bojxona toʻlovlari summasi koʻrsatiladi hamda 45 va 47-grafalari maʼlum qilingan tovarlarning bojxona qiymatidan hisoblab chiqilgan holda toʻldiriladi.
18. Bojxona organi tovarlarni shartli bojxona qiymati asosida rasmiylashtiruvdan oʻtkazadi va bojxona toʻlovlarini toʻlashni taʼminlash vositalarini bojxona organlari axborot tizimi orqali alohida nazoratga oladi. Bunda shartli bojxona qiymati va maʼlum qilingan bojxona qiymati asosida hisoblab chiqilgan bojxona toʻlovlari summasi orasidagi farq bojxona organlari axborot tizimida nazoratga olinadi.
19. Yakuniy bojxona qiymatini belgilash maqsadida tovarlar chiqarib yuborilgandan soʻng oltmish kun ichida deklarant tomonidan maʼlum qilingan bojxona qiymatini asoslash uchun zarur hujjatlar taqdim etiladi. Bitim taraflarining oʻzaro bogʻliqligi bitim bahosiga taʼsir koʻrsatmaganligini isbotlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksi 308-moddasining uchinchi qismida koʻrsatib oʻtilgan hujjatlar oʻttiz kalendar kun ichida taqdim etilishi lozim.
Deklarant tomonidan maʼlum qilingan bojxona qiymatini asoslash qoʻllanma talablariga muvofiq ham amalga oshirilishi mumkin.
20. Bojxona organi xodimi maʼlum qilingan bojxona qiymatini asoslash uchun zarur hujjatlarni oʻrganib chiqadi.
Oʻrganib chiqish natijalari boʻyicha taqdim etilgan hujjatlar tovarlarning maʼlum qilingan bojxona qiymatini asoslash uchun:
a) yetarli deb topilgan taqdirda, bojxona organi tomonidan deklarant uch ish kuni ichida xabardor etiladi hamda rasmiylashtirilgan bojxona yuk deklaratsiyasini tuzatish shakli taqdim etilishi soʻraladi.
Taqdim etilgan bojxona yuk deklaratsiyasini tuzatish shakli bojxona organi xodimi tomonidan rasmiylashtiriladi va nazoratga olingan ortiqcha toʻlangan bojxona toʻlovlari deklarantning arizasiga asosan bojxona qonunchiligida belgilangan tartibda shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga yoki kelgusi bojxona toʻlovlari hisobiga qaytariladi.
Agar bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash bojxona organlarining shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga toʻlashdan boshqa shakllarda amalga oshirilgan boʻlsa, ularni Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 47-bobiga muvofiq belgilangan tartibda deklarantga qaytarish choralari koʻriladi;
b) yetarli emas deb topilganda, bu haqda elektron shaklda dalolatnoma rasmiylashtiriladi va bojxona organi xodimining elektron imzosi bilan tasdiqlangan holda, deklarantga uch kun muddatda ushbu dalolatnoma nusxasi elektron shaklda yuboriladi hamda undan bojxona yuk deklaratsiyasini tuzatish shakli taqdim etilishi soʻraladi.
Taqdim etilgan bojxona yuk deklaratsiyasini tuzatish shakli bilan shartli bojxona qiymati asosida toʻlanishi lozim boʻlgan bojxona toʻlovlarini undirib olish choralari koʻriladi.
21. Deklarant tomonidan maʼlum qilingan bojxona qiymatini asoslash uchun taqdim etiladigan maʼlumotlar toʻgʻri, miqdor jihatidan aniqlash mumkin boʻlgan va hujjatlar bilan tasdiqlangan axborotga asoslanishi kerak.
Maʼlum qilingan bojxona qiymatini asoslashda deklarant tomonidan taqdim etilgan hujjat va (yoki) maʼlumotlarda nomuvofiqliklar, notoʻgʻri axborotlar aniqlangan taqdirda, taqdim etilgan hujjatlar tovarlarning maʼlum qilingan bojxona qiymatini asoslash uchun yetarli emas deb topishga asos boʻladi.
22. Tovarlarning bojxona qiymatini tasdiqlovchi hujjatlar tovarlar chiqarib yuborilgan kundan eʼtiboran oltmish kalendar kun ichida taqdim etilmagan taqdirda, bojxona xodimi tomonidan shartli belgilangan bojxona qiymati asosida bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash summasiga bojxona yuk deklaratsiyasini tuzatish shaklini taqdim etish talabini deklarantga yozma (yoki) elektron xabarnoma asosida yuboradi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
23. Deklarant tomonidan tovarlarning bojxona qiymatini aniqlash imkoni boʻlmagan taqdirda, ushbu tovarlarni ularning bojxona qiymatini shartli belgilash orqali chiqarib yuborish maqsadida deklarant mazkur Nizom 15-bandiga muvofiq tovarlarni deklaratsiyalash yuzasidan murojaat etishi mumkin.
24. Bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlashning amal qilish muddati ushbu Nizomning 8-bandida belgilangan muddatdan kam boʻlmagan muddatni tashkil etadi.
25. Bojxona organida deklarant tomonidan tovarlarning bojxona qiymatini aniqlash uchun taqdim etilgan maʼlumotlarda ushbu Nizomning 11-bandi toʻrtinchi xatboshiga muvofiq nomuvofiqlik paydo boʻlganda, deklarant maʼlumotlarning ishonchliligini isbotlash huquqiga ega.
26. Agar deklarant tovarlarning bojxona organi tomonidan aniqlangan bojxona qiymatiga rozi boʻlmasa, deklarant oʻzi maʼlum qilgan bojxona qiymati qaysi sabablarga koʻra qabul qilinmaganligini tushuntirib berishni bojxona organidan soʻrashga haqli, shartli bojxona qiymatining qoʻllanilishi holati bundan mustasno.
Bunda bojxona organi deklarant tomonidan maʼlum qilingan tovarlar bojxona qiymati nima uchun bojxona organi tomonidan qanday sabablarga koʻra qabul qilinmaganligi yuzasidan mazkur Nizom 20-bandining “b” kichik bandiga muvofiq elektron shaklda tuzilgan dalolatnomani yuboradi.
Deklarant tomonidan bojxona organiga soʻrov yuborilishi deklarantni bojxona toʻlovlarini toʻlashdan ozod etmaydi.
27. Bojxona organi bojxona qiymatini aniqlash uchun deklarant tomonidan taqdim etilgan hujjat va maʼlumotlarning boshqa maqsadlarda ishlatilmasligi hamda oshkor etilmasligini taʼminlaydi.
28. Tovarlarning bojxona rasmiylashtiruvi jarayonida bojxona organlari axborot tizimi maʼlumotlariga koʻra tovarlarning maʼlum qilingan bojxona qiymati boʻyicha xavf aniqlangan taqdirda, deklarant yoki bojxona brokeri mazkur tovarlar boʻyicha maʼlum qilingan bojxona qiymatini asoslash maqsadida olib kiriladigan tovarlar uchun toʻlov amalga oshirilganligini tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim etishga majbur.
Bunda bojxona organlari tomonidan maʼlum qilingan bojxona qiymatini asoslash uchun zarur hujjatlar taqdim etish talabi qoʻyiladi, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 308-moddasi talablari boʻyicha taqdim etiladigan hujjatlarni taqdim etish talabi ham qoʻyilishi mumkin.
Agar shartnomada tovarlar uchun toʻlovlar oltmish kundan oshgan muddatda toʻlanishi belgilangan va bojxona qiymatini aniqlashning asosiy usuli qabul qilingan boʻlsa, deklarant bojxona organlari axborot tizimi orqali xabardor qilingan holda bojxona yuk deklaratsiyasi bojxona auditiga (koʻk yoʻlakka) yoʻnaltiriladi.
Deklarant maʼlumotlarning toʻgʻriligi va bitimning haqiqiyligini isbotlashga majbur va shu maqsadda zarur maʼlumotlarni taqdim etishi lozim.
29. Deklarant bojxona organlari qaroridan norozi boʻlgan taqdirda, ushbu qaror yuzasidan yuqori turuvchi organlarga va (yoki) sudga shikoyat qilishi mumkin.
30. Mazkur Nizom talablari bojxona qiymatini aniqlash uchun taqdim etilgan har qanday maʼlumot, hujjat yoki deklaratsiyaning haqiqiyligi yoxud toʻgʻriligini tekshirish boʻyicha bojxona organlarining huquqini cheklamaydi yoki shubha ostiga qoʻymaydi.
31. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Deklarant yoki bojxona brokeri tomonidan tovarlarning bojxona qiymatini aniqlash imkoni boʻlmagan taqdirda shartli bojxona qiymatini belgilash orqali tovarlarni chiqarib yuborish tartibi toʻgʻrisida nizomga ILOVA
Tovarlarning bojxona qiymatini aniqlash imkoni boʻlmagan taqdirda, shartli bojxona qiymatini qoʻllash orqali tovarlarni chiqarib yuborish
Bosqichlar Ishtirokchilar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Bojxona organi Deklarantga taqdim etilgan bojxona yuk deklaratsiyasi boʻyicha bojxona qiymati qabul qilinmasligi va bojxona qiymatini aniqlashning boshqa usulidan foydalanish yoki shartli bojxona qiymatini belgilash mumkinligi bojxona axborot tizimi orqali maʼlum qilinadi. Bojxona yuk deklaratsiyasini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha 2-bosqich Deklarant Tovarlarni shartli bojxona qiymati asosida aniqlab, bojxona toʻlovlarini taʼminlash orqali shartli chiqarib yuborish yuzasidan bojxona axborot tizimi orqali bojxona organlariga murojaat etadi. Darhol 3-bosqich Bojxona organi Ixtiyorida mavjud boʻlgan maʼlumotlar asosida solishtirishni oʻtkazadi va taqdim etilgan bojxona yuk deklaratsiyasi boʻyicha tovarning bojxona qiymatini aniqlash usullarini ketma-ketlik bilan qoʻllash orqali tovarning shartli bojxona qiymatini mustaqil ravishda belgilaydi hamda shartli bojxona qiymati haqida deklarantni bojxona axborot tizimi orqali xabardor qiladi. Murojaat kelgandan soʻng bir ish kuni ichida 4-bosqich Deklarant Bojxona yuk deklaratsiyasining 37-grafasida tovarlarni olib oʻtish xususiyatlari tasniflagichiga muvofiq “058” raqamini koʻrsatgan holda bojxona yuk deklaratsiyasini va bojxona organi belgilagan shartli bojxona qiymatiga muvofiq ravishda hisoblangan bojxona toʻlovlari summasi toʻlanishini taʼminlaydi. Darhol 5-bosqich Bojxona organi Tovarlarni shartli bojxona qiymati asosida rasmiylashtiruvdan oʻtkazadi va bojxona toʻlovlarini toʻlashni taʼminlash vositalarini bojxona axborot tizimi orqali alohida nazoratga oladi. Bojxona toʻlovlari summasi toʻlanishi taʼminlangandan soʻng ikki ish kuni ichida 6-bosqich Deklarant Yakuniy bojxona qiymatini belgilash maqsadida maʼlum qilingan bojxona qiymatini asoslash uchun zarur hujjatlarni taqdim etadi. Tovarlar chiqarib yuborilgandan soʻng oltmish kalendar kunda 7-bosqich Bojxona organi Taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganib chiqadi va natijasi boʻyicha ushbu hujjatlar bojxona qiymatini asoslash uchun: a) yetarli deb topilgan taqdirda, deklarant xabardor qilinadi hamda bojxona tuzatish deklaratsiyasi shaklini taqdim etish soʻraladi va bojxona tuzatish �eklaratsiyasi shakli bojxona organi xodimi tomonidan rasmiylashtirilib, ortiqcha toʻlangan bojxona toʻlovlarini belgilangan tartibda qaytarish choralari quriladi. b) yetarli emas deb topilgan taqdirda, elektron dalolatnoma rasmiylashtiradi va nusxasini deklarantga yuboradi hamda undan bojxona tuzatish deklaratsiyasi taqdim etilishi soʻraladi, shuningdek, bojxona tuzatish deklaratsiyasi bilan shartli bojxona qiymati asosida toʻlanishi lozim boʻlgan bojxona toʻlovlarini undirib olish choralari koʻriladi. Uch ish kuni ichida
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 24-noyabr,
712-son