UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 25-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 25 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 ноября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 November 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

ПАРАМЕТРЛАРИ

ТАРКИБИ

Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш, тиббиёт соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш кўламини кенгайтириш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларини жорий этиш, таълим ва илм-фанни амалий тиббиёт билан уйғунлаштириш ҳамда «тиббий таълим-тадқиқот-клиника» тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар Андижон давлат тиббиёт институти (кейинги ўринларда — Институт) ва унинг клиникаси (кейинги ўринларда — Клиника) нуфузини халқаро даражага кўтариш бўйича устувор йўналишлар этиб белгилансин:

ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш;

таълим дастурларини халқаро тиббий таълим федерацияси (WFME) ҳамда Клиникани халқаро JCI (Joint Commission International) ташкилотининг талаб ва стандартларига мослаштирган ҳолда босқичма-босқич аккредитациядан ўтказиш, шунингдек, уларни халқаро таълим ва тиббий ёрдам кўрсатиш дастурларига интеграция қилиш чораларини кўриш;

ўқув-педагогик салоҳиятни ривожлантириш, кадрларнинг касбий даражаси ва педагогик маҳоратини узлуксиз ошириб бориш;

профессор-ўқитувчилар илмий ишларининг натижадорлигини ошириш, уларнинг халқаро тан олинган илмий журналларида нашрий фаоллигини ошириш;

тиббиёт таълими ва илм-фанининг амалий соғлиқни сақлашга интеграция қилинишини таъминлаш ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш даражасини ошириш;

Институтнинг хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлигини кенгайтириш, хорижий олий таълим муассасаларидан мутахассисларни жалб этиш ва ҳамкорликда илмий изланишларни олиб бориш;

талабалар, профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш;

тиббиёт соҳасидаги меҳнат фаолияти билан шуғулланишда Институт битирувчиларининг рақобатбардошлигини ошириш;

Институт ва Клиника бошқарувига илғор хорижий менежмент тизимини жорий қилиш.

2. Қуйидагилар:

Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;

Андижон давлат тиббиёт институти клиникасини 2021 — 2023 йилларда жиҳозлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Институт ва Клиника фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши белгилансин:

академик В. Вахидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг — хирургия, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг — кардиохирургия, Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг — нейрохирургия, Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказининг — урология, Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг — нефрология йўналишлари бўйича юридик шахс бўлмаган филиалларини ташкил этиш ҳамда юқори технологик диагностика ва даволаш усулларини жорий этиш;

трансплантология, эндохирургия, рентгенэндоваскуляр хирургия, эндоурология, неврология ва тиббий генетика янги бўлимлари ҳамда иммуногенетик лабораторияни ташкил қилиш;

Институт ва Клиника фаолиятини рақамлаштириш;

Институт педагог ходимлари ва Клиника тиббиёт ходимлари хорижда стажировка ўташини ва малака оширишини ташкил этиш;

ўқув ва даволаш жараёнига хорижий мутахассисларни таклиф этиш;

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги тиббиёт муассасалари ходимларининг мунтазам равишда малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш;

тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантиришга йўналтирилган долзарб мавзудаги ўқув дастурларини тайёрлаш;

таълим жараёнида назарий ва амалий кўникмаларнинг узвийлигини таъминлаш ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари, масофадан ўқитиш ва телемедицина услубларини кенг татбиқ этиш;

клиник кафедралар ва бўлимларни маҳаллий ҳамда хорижий ҳамкорлигини йўлга қўйиш.

5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Институт педагог ходимлари ва Клиника тиббиёт ходимларини хорижга стажировка ўташга ва малака оширишга юбориш, шунингдек, ўқув ва даволаш жараёнига хорижий мутахассисларни таклиф этиш харажатлари Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилишини ташкил этсин;

талабалар амалиёт ўташини таъминлаш, уларда беморлар билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида тўртинчи курсдан бошлаб даволаш муассасаларида ва тез тиббий ёрдам хизматида волонтёрлик асосида фаолият олиб бориш тизимини жорий этсин;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўртасида таълим жараёни ҳамда тармоқ ташкилотлари билан ишлаб чиқариш амалиёти узвийлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 31 августдаги ПҚ-5241-сон қарорига мувофиқ бириктирилган Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари таълим дастурларини тиббиёт олий таълим муассасалари таълим йўналишлари бўйича таълим дастурлари билан ўзаро узвийлигини таъминласин;

2022/2023 ўқув йили бошлангунга қадар тиббиёт олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва соҳанинг бошқа етук мутахассисларини жалб этган ҳолда профессионал таълим муассасаларида ўқитиладиган фанлар (модуллар) бўйича ўқув адабиётлари, ўқитиш материаллари тўпламлари ва электрон ресурслар билан тиббиёт техникумларини таъминлашни ташкил этсин.

6. Молия вазирлиги мазкур қарорга 2-иловага асосан 2021 йилда талаб этиладиган маблағларни 2021 йил Давлат бюджети параметрларида олис ва чекка ҳудудларда бирламчи ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ва эҳтиёжманд аҳоли учун скрининг ва даволаш тадбирларига хусусий шифохоналарни жалб этишга режалаштирилган субсидиялар учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан Андижон вилояти маҳаллий бюджетига ажратилишини таъминласин.

7. Андижон вилояти ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:

Клиникани қисқа муддатларда жиҳозлаш ва фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида биринчи босқичда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харид қилиниши белгиланган тиббий техникалар бўйича шартномаларни «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасида комплекс экспертизадан ўтказсин ҳамда контракт тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот порталига жойлаштирган ҳолда, энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан 100 фоиз олдиндан маблағ ажратиш орқали харид амалга оширилишини таъминласин;

2022 йил 10 январга қадар харид қилинган тиббий техникалар сифати ва нархлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.

8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Андижон вилояти ҳокимлигининг Клиниканинг мавжуд биноларини (кейинги ўринларда — объект) қурилиш-монтаж ва жиҳозлаш ишларини 2021-2022 йилларда амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Объектда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ва жиҳозлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш мақсадида, истисно тариқасида:

а) қурилиш-монтаж ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш бўйича:

Андижон вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясини — буюртмачи этиб;

«Ўзтиблойиҳа» МЧЖни — бош лойиҳа ташкилоти этиб белгилашга;

буюртмачи томонидан энг яхши таклифларни танлаш асосида бош пудрат ташкилотини (қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингида камида «В» рейтинг баҳосига эга бўлган пудрат ташкилотлари орасидан) аниқлашга;

б) буюртмачи, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотларига:

асосланган ҳисоб-китобларга кўра қурилиш-монтаж ва жиҳозлаш ишлари учун 30 фоиз аванс ҳамда зарур қурилиш материалларини харид қилиш учун 50 фоиз олдиндан маблағ ажратишга;

2022 йил 1 апрелга қадар қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга оширишга рухсат берилсин.

9. Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида қурилиш-монтаж ва жиҳозлаш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ҳамда жиҳозлаш бўйича барча шартномалар ва техник топшириқлар белгиланган тартибда «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасида комплекс экспертизадан ўтказилади.

10. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда объектда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга зарур маблағлар 2021 йилда марказлашган капитал қўйилмалар ҳисобидан ажратилишини, қурилиш-монтаж ва жиҳозлаш ишларини амалга оширишни 2022 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилишини таъминласин.

11. Андижон вилояти ҳокимлиги:

объектга ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникацияларини қуриш ҳамда ушбу инфратузилмаларга уланиш тегишлича эксплуатация қилувчи ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, буюртмачи ва бош пудрат ташкилоти билан биргаликда объектнинг қурилиш-монтаж ҳамда жиҳозлаш ишларини 2022 йил якунига қадар тўлиқ якунланишини ҳамда фойдаланишга топширилишини таъминласин.

12. Қурилиш вазирлиги белгиланган тартибда объект бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилишини ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатилишини таъминласин.

13. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Институт ва Клиникани белгиланган тартибда кенг полосали интернет ва телефон алоқаси билан таъминласин.

14. Институтнинг янги ўқув биноси ва Марказий илмий-текшириш лабораторияси биноси 2023 йилда ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида янги қурилаётган 1 600 ўринли талабалар турар жойлари 2022 — 2025 йилларда фойдаланишга топширилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, Институтнинг янги ўқув биноси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Андижон» шаҳарчасини барпо этиш ва Андижон вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 21 июндаги ПҚ-5154-сон қарорига мувофиқ ажратилган маблағлар ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Марказий илмий-текшириш лабораторияси биноси Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қурилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда мазкур бандда кўрсатилган бинолар белгиланган муддатларда қурилишини ҳамда фойдаланишга топширилишини;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда янги ўқув биноларидаги Марказий илмий-текшириш лабораторияларини ҳамда симуляцион ўқув марказини халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан жиҳозланишини таъминласин.

15. Тиббиёт олий таълим муассасалари ректорлари Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларининг қабул ҳамда якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари тиббиёт олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари иштирокида ўтказилишини таъминласин.

16. Бош прокуратурага Молия вазирлиги ва Ҳисоб палатаси билан биргаликда ушбу қарор доирасида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишлари ва тиббий жиҳозларни харид қилиш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш тавсия этилсин.

17. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев ҳамда Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдурахмонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 ноябрдаги 713-сон қарорига 1-ИЛОВА

Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Молиялаштириш манбаси Масъул ижрочилар I. Андижон давлат тиббиёт институти ўқув жараёнларини, илмий ишлар ва хорижий алоқаларни янада ривожлантириш 1. Андижон давлат тиббиёт институти (кейинги ўринларда — Институт) ўқув жараёнларини ўқитишнинг кредит-модуль тизимига тўлиқ ўтказиш. 1. 2021/2022 ўқув йилидан б акалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларнинг 1-босқич талабалари учун кредит-модуль тизимини жорий этиш. 2. 2025 йилга қадар Институт ўқув жараёнини тўлиқ кредит-модуль тизимига ўтказиш. 2021 — 2025 йиллар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов) , Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов) 2. Барча ўқув режалари ва фан дастурлари, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари малака талабларини кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 1. Малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари бўйича кадрлар буюртмачилари фикр ва мулоҳазалари ҳамда таклифларини ўрганиб чиқиш. 2. Кадрлар буюртмачилари фикр ва мулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини такомиллаштириш. 2022 — 2026 йиллар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов) , Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов) 3. Профессор-ўқитувчилар таркибининг фаолият турлари бўйича вақт меъёрларини белгилаш. Кредит-модуль тизимида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар таркибининг фаолият турлари бўйича вақт меъёрларини қайта кўриб чиқиш. 2022 йил 1 апрель - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов) 4. Институт учун замонавий дарсликлар ва бошқа ўқув адабиётларини талабалар эҳтиёжига қараб яратиш ва чоп этиш. 1. Талабаларнинг ўқув адабиётларга бўлган эҳтиёжини ҳар йили янги ўқув йили олдидан ўрганиб чиқиш. 2. Эҳтиёжга қараб профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув адабиётлар яратиш режасини шакллантириш. 3. Янги авлод ўқув адабиётларини талабалар сонидан келиб чиқиб, эҳтиёжга қараб чоп этиш. 2022 — 2026 йиллар Ҳисоб-китоб асосида Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) , институт ректори (Мадазимов) 5. Ўқув ва даволаш жараёнига хорижий мутахассисларни жалб этиш, хорижий мутахассислар иштирокида масофавий семинарлар, маҳорат дарслари, тренинг, вебинарлар олиб бориш. 1. Долзарб йўналишлар бўйича хорижий мутахассислар рўйхатини шакллантириш. 2. Қисқа ва ўрта муддатли меҳнат шартномаларини тузиш. 3. Хорижий мутахассислар иштирокида масофавий семинарлар, маҳорат дарслари, тренинг ва вебинарларни ўтказиш графигини ишлаб чиқиш. 2022 — 2026 йиллар Ҳисоб-китоб асосида Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) , Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов) 6. Институт профессор-ўқитувчиларининг хорижда малака оширишини ташкил этиш. 1. Хорижда малакасини оширадиган профессор-ўқитувчилар рўйхатини шакллантириш. 2. Режа-график асосида малака оширишни ташкиллаштириш. 2022 — 2026 йиллар Ҳисоб-китоб асосида Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) , Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов) 7. Тиббиёт ва таълим муассасалари менежменти бўйича Андижон давлат тиббиёт институти (кейинги ўринларда — Институт) раҳбар ходимларининг касбий маҳоратини ошириш. 1. Германиянинг Росток ҳамда Туркиянинг Хожитепа университетларида малака оширувчи раҳбар ходимлар рўйхатини шакллантириш. 2. Раҳбар ходимларнинг тиббиёт ва таълим муассасалари менежменти бўйича ўқитилишини ташкил этиш. 2021-2022 йиллар Ҳисоб-китоб асосида Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов) , Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов) 8. Докторантура ва стажёр-тадқиқотчилик институтига (мақсадли докторантурадан ташқари) тўлов-контракт асосида қабул квоталарини белгилаш. 1. Илмий салоҳияти етарли бўлмаган кафедралар эҳтиёжини ўрганиш. 2. Докторантура ва стажёр-тадқиқотчилик қабул квоталарини шакллантириш. 2021-2022 йиллар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) , Инновацион ривожланиш вазирлиги ( Абдурахмонов ), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов) 9. Профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ҳамда талабаларнинг Springer, Elsevier, ProQuest, EBSCO, Web of Science ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базаларидан эркин фойдаланиш имкониятларини яратиш. 1. Профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчиларни халқаро илмий-техник маълумотлар базалари платформасидан рўйхатдан ўтказиш. 2. Халқаро илмий-техник маълумотлар базалари платформасидан фойдаланиш бўйича семинар-тренинглар ўтказиш. 3. Халқаро илмий-техник маълумотлар базаларида индексланувчи журналларда илмий мақолалар чоп этиш самарадорлигини ошириш. 4. Ижобий тақриз олинган илмий мақолаларни чоп этиш харажатларини қоплаш. 2022 — 2026 йиллар Ҳисоб-китоб асосида Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Инновацион ривожланиш вазирлиги ( Абдурахмонов ), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов) , Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов) 10. Институт нуфузини халқаро даражага кўтариш чораларни кўриш. 1. Институтни хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик географиясини кенгайтириш, хорижий олий таълим муассасалари мутахассисларини ҳар йили Институтига жалб этиш ва ўқув-илмий изланишларни ҳамкорликда олиб бориш. 2. Профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ҳамда талабаларнинг халқаро тан олинган илмий журналларида нашрий фаоллигини ошириш. 3. Таълим дастурларини халқаро таълим дастурларига интеграция қилиш, Институт бошқарувига хорижий мутахассислар иштирокида замонавий менежмент тизимини жорий қилиш. 4. Институтдаги таълим дастурларини халқаро тиббий таълим федерацияси (WFME) талабига мувофиқ босқичма-босқич аккредитациядан ўтказиш. 5. Маҳаллий ва халқаро иш берувчилар ўртасида институт битирувчиларининг рақобатбардошлигини ошириш. 2022 — 2026 йиллар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов) , Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов) 11. «Даволаш иши» ва «Педиатрия иши» таълим йўналишлари битирувчи курс талабалари учун ўқув йилининг биринчи семестри (5 ой) давомида доимий яшаш жойларидаги бирламчи тиббиёт муассасаларида амалиёт ўташини ташкил этиш. 1. Битирувчи курс талабаларини доимий яшаш жойларидаги бирламчи тиббиёт муассасаларига бириктириш. 2. Р ежадаги маъруза ва ўқув машғулотларининг назарий қисмини масофавий шаклда олиб борилишини таъминлаш. 3. Амалиёт якуни бўйича интеграл баҳолаш. 2022/2023 ўқув йилидан - Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов) 12. Институтни рақамлаштириш бўйича электрон кутубхона тизими, электрон ахборот алмашиш платформаси, телемедицинани жорий қилиш. 1. Электрон кутубхона тизимини такомиллаштириш, унинг маълумотлар базасини янги илмий ва ўқув адабиётлари билан бойитиб бориш. 2. Электрон ахборот алмашиш платформасини Институт бошқарув тизимига жорий қилиш. 3. Телемедицинани Институтнинг жарроҳлик йўналишидаги кафедраларида йўлга қўйиш ҳамда Институт ва туман тиббиёт муассасалари ўртасида жорий қилиш. 2021 — 2023 йиллар Ҳисоб-китоб асосида Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) , Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов) 13. Институтнинг жозибадорлигини оширувчи турли тарғибот материаллари, шу жумладан буклетлар ва видеороликлар тайёрлаш. 1. Жозибадорликни оширишга қаратилган тарғибот материалларини яратиш. 2. Ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини ташкил этиш. 3. Институт фаолиятини доимий равишда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишда маҳаллий ва марказий телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кенгайтириш. 4. Институт матбуот хизмати фаолиятини кучайтириш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш. 2021-2022 йиллар Ҳисоб-китоб асосида Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов) , Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов) II. Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникасини комплекс ривожлантириш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш 14. Янги ўқув бино, марказийилмий-текшириш лаборатория ва талабалар турар жойларини қуриш. 1. Институт ҳудудига 1000 ўринли ўқув биносини қуриш. 2021 — 2023 йиллар 50 млрд. Сўм (Бюджет маблағлари) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) , Молия вазирлиги (Ишметов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов) , Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов) 2. Янги марказийилмий-текшириш лабораторияси биносини қуриш. 35 млрд. Сўм (Бюджетдан ташқари маблағлар) 3. Эҳтиёждан келиб чиқиб 1 600 ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш. 2022 — 2025 йиллар Давлат-хусусий шерикчилик асосида 15. Институтнинг янги минг ўринли ўқув биноси, Марказий илмий-текшириш лаборатория ҳамда Институтнинг симуляцион ўқув маркази биноларини жиҳозлаш. 1. Институтнинг мавжуд тиббий жиҳозларини хатловдан ўтказиш ва жиҳозларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш. 2. Халқаро молия институтлари маблағларини жалб этиш ва жиҳозлаш ишларини ташкил этиш. 2021 — 2023 йиллар 84 млрд. сўм (халқаро молия институтлари маблағлари) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) , Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ( Вафаев ) 16. Клиникадаги мавжуд жарроҳлик йўналишидаги бўлимларда (абдоминал жарроҳлик, гепатобилиар жарроҳлик, юрак-қон томир жарроҳлиги, офтальмология, оториноларингология, нейрохирургия ва бошқалар) кам инвазив ва юқори технологик амалиётларни жорий этиш. 1. Клиника жарроҳлик ихтисослиги йўналишидаги бўлимларини тиббий жиҳозлар билан таъминлаш. 2. Клиникада республика даражасидаги барча турдаги жарроҳлик амалиётларни жорий этиш. 3. Кафедра ва бўлим ходимларини ҳамкор хорижий ва маҳаллий етук ихтисослашган марказларда малакасини ошириш ва кўникмаларини ривожлантириш. 4. Хорижий ва маҳаллий мутахассислар ташрифини ташкил этиш. 2021 — 2024 йиллар Ҳисоб-китоб асосида республика ва маҳаллий бюджет ҳамда Клиниканинг ўз маблағлари Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдураҳмонов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) 17. Юқори технологик амалиётларни амалга оширишни услубий жиҳатдан таъминлаш. 1. Институт профессор-ўқитувчилари томонидан дарслик, ўқув қўлланмалар яратиш ва уни ўқув жараёнига татбиқ этиш. 2. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан Клиникада юқори технологик амалиётларни амалга оширишни услубий жиҳатдан таъминлаб борилишини ташкил этиш. 2021 — 2025 йиллар Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) 18. Клиникада ташкил этилаётган республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари филиаллари ишини тизимли ташкил этиш мақсадида ходимларнинг хорижий клиникаларда малака ошириши ва стажировка ўташини таъминлаш. 1. Малака оширадиган ва стажировка ўтадиган Клиника тиббиёт ходимларининг рўйхатини шакллантириш. 2. Клиника тиббиёт ходимларини режа-график асосида хорижий клиникаларга малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориш. 2021-2022 йиллар Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) 19. Клиника ва туман (шаҳар) тиббий-профилактика муассасалари ўртасида юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли алоқаларни ўрнатиш. 1. Клиника ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг режали жарроҳлик бўлимлари ўртасида режа-жадвал асосида амалий ишларни ташкил этиш. 2. Клиника ходимларининг чекка ҳудудларга ташрифларни амалга ошириш. 3. Ташрифлар доирасида беморлар кўрикларини, маҳорат дарслари, семинарлар ўтказиш. 2021-2022 йиллар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) , Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов) 20. Клиниканинг бино ва иншоотларида (кейинги ўринларда — объект) замонавий талаблар асосида қурилиш-монтаж ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 1. Объектни лойиҳалаш учун дастлабки рухсат бериш ҳужжатларини расмийлаштириш. 2021 йил IV чорак 150 млрд. сўм (Инвестиция дастури доирасида марказлашган капитал қўйилмалар) Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдураҳмонов), Қурилиш вазирлиги (Закиров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев) 2. Лойиҳа ташкилоти Институт мутахассисларини жалб қилган ҳолда Клиниканинг технологик жараёнлари лойиҳаларини ва концепциясини ишлаб чиқиш. 2021 йил IV чорак 3. Қурилиш майдонида муҳандислик-техник қидирув ишларини амалга ошириш ҳамда ҳисоботларни тайёрлаш. 2021 йил IV чорак 4. Техник кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда лойиҳалаш учун техник топшириқларни ишлаб чиқиш, мутасадди идоралар билан келишиш ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқлаш. 2021 йил IV чорак 5. Тасдиқланган концепция асосида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2021 йил IV чорак 6. Лойиҳа-смета ҳужжатларини мутасадди идоралар билан келишиш, экспертизадан ўтказиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш. 2021 йил IV чорак 7. Ўрнатилган тартибда қурилиш ташкилоти билан шартнома тузиш, шунингдек қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш. 2022 йил I чорак 8. Режа-график асосида қурилиш-монтаж ишларини босқичма-босқич амалга ошириш ва белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш. 2022 йил IV чорак 21. Клиника бўлимларини юқори технологик тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш. 1. Тиббий асбоб-ускуналарни хатловдан ўтказиш. 2. Зарур бўлган тиббий асбоб-ускуналар рўйхатини шакллантириш ва харид қилиш. 2021 — 2023 йиллар 70 млрд. сўм (Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) , Молия вазирлиги (Ишметов), Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдураҳмонов) шундан: шундан: 2021 йил 37,7 млрд. сўм (Бюджет маблағлари) 2022-2023 йиллар 24,2 млрд сўм (Бюджет маблағлари) 2023 йил 8,1 млрд. сўм (Клиниканинг бюджетдан ташқари маблағлари) 22. Клиникада замонавий маълумот олиш хизматини яратиш, фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш. 1. Клиника бўйича ягона интерактив маълумотлар базасини яратиш. 2. Тизимнинг ишлаши учун компьютер ва бошқа зарур ускуналар сотиб олиш, тизимни ишга тушириш. 2022-2023 йиллар Ҳисоб-китоб асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) , Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдураҳмонов) III. Шаҳрихон тумани аҳолисининг саломатлигини тиклаш 23. Бирламчи тизим муассасаларининг амалдаги штат бирлигини қамралганлик ҳолатини ўрганиш ва вакант ўринларни тўлдириш. 1. Бирламчи тизим муассасаларидаги кадрларга бўлган эҳтиёжни шакллантирилиш. 2021 йил IV чорак - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) , Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдураҳмонов), Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов) 2. Вакант лавозимларни тўлдириш чоралари кўриш. 2022 йил май 24. Андижон давлат тиббиёт институти клиник кафедраларини Шаҳрихон туманидаги бирламчи тиббиёт муассасаларига бириктириш. 1. Институт клиник кафедраларини бириктириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш учун вилоят ҳокимлигига киритиш. 2. Бириктирилган кафедраларнинг Шаҳрихон туманига доимий равишда ташрифларини ташкил этиш. 3. Бириктирилган мутахассислар томонидан жойларда тиббий кўрикларни ўтказиш ва бирламчи бўғин шифокорларига «Маҳорат дарслари», семинарлар ташкил этиш. 2021-2022 йиллар - Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдураҳмонов), Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов) 25. Шаҳрихон тумани аҳолисига ихтисослаштирилган малакали тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш. 1. Аҳолининг саломатлик ҳолатини ўрганган ҳолда хавф гуруҳларига таснифлаш. 2. Тумандаги бириктирилган кафедралар, профессор-ўқитувчилар томонидан 3, 4-гуруҳ беморлари орасида кўп учраётган касалликларни ўрганиб чиқиш ва Институт мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказиш ва даволаш чораларини кўриш. 3. Касаллик келтириб чиқарадиган хавф омилларини эрта аниқлаб, бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш, мақсадли скрининг тадбирларини амалга ошириш. 4. Ҳар бир маҳалланинг «Саломатлик профили»ни яратиш. 5. Маҳаллаларда «Саломатлик мактаби» фаолиятини йўлга қўйиш. 6. Туманда кам инвазив ва юқори технологик операциялар ўтказишни йўлга қўйиш. 2021-2022 йиллар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) , Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдураҳмонов), Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов) 26. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва аҳоли тиббий маданиятини ошириш. 1. Кўп тармоқли марказий поликлиникада «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи хоналари»ни ташкил қилиш. 2. Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзи асослари бўйича тиббий бригада вакилларининг билимларини ошириш. 3. Институтнинг етакчи олимлари томонидан оммавий ахборот воситалари орқали соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, тиббий саводхонлик бўйича тарғибот ишларини ўтказиш. 4. Касалликлар ва уларнинг олдини олиш бўйича буклетлар ва бошқа тарғибот материалларини ҳар бир хонадонга етказиш. 2021-2022 йиллар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) , Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов) 27. Бирламчи тиббиёт муассасаларида онкологик ва гематологик хизмат сифати ҳамда самарадорлигини янада яхшилаш. 1. Институт онкология ва гематология кафедраси профессор-ўқитувчиларини ҳар бир бирламчи тизим муассасаларига бириктириш. 2. Онкология, госпитал терапия ва эндокринология кафедралари томонидан бирламчи тизим мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича 36 соатлик ишчи дастур ишлаб чиқиш ва режа асосида жойларда мутахассислар малакасини ошириш. Режа-график асосида - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) , Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдураҳмонов), Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов)

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 ноябрдаги 713-сон қарорига 2-ИЛОВА

Андижон давлат тиббиёт институти клиникасини 2021 — 2023 йилларда жиҳозлаш

млн сўм Т/р Бўлимлар номи Тиббий жиҳоз шу жумладан: Сони Суммаси 1-босқич (2021 йил бюджет ҳисобидан) 2-босқич (2022-2023 йиллар бюджет ҳисобидан) 3-босқич (2023 йил пуллик хизматлар ҳисобидан) сони суммаси сони суммаси сони суммаси Жами: 706 70 034 357 37 700 176 24 203 173 8 131 1. Иккинчи хирургия, Трансплантология бўлими 19 4 523 19 4 523 2. Рентген-радиология бўлими 4 12 089 2 10 803 1 386 1 900 3. Нейрохирургия бўлими 23 3 834 22 3 084 1 750 4. Вертебрология бўлими 11 2 155 11 2 155 5. Биринчи жарроҳлик бўлими 6 1 173 2 985 4 188 6. Иккинчи терапия бўлими — Пульмонология 12 408 11 108 1 300 7. Биринчи терапия Кардиология бўлими 11 1 699 2 938 9 761 8. Бешинчи терапия Кардио-ревматология бўлими 6 935 2 286 4 649 9. Офтальмология бўлими 18 5 303 17 2 303 1 3 000 10. Учинчи хирургия, Жарроҳлик ва урология кафедраси 9 3 034 2 1 010 5 1 989 2 35 11. Тўртинчи терапия гастроэнтерология-гепатология бўлими 3 1 097 3 1 097 12. Сунъий буйрак бўлими 23 1 340 21 1 338 2 2 13. Марказий стерилизация бўлими 13 792 13 792 14. Йирингли жарроҳлик бўлими 6 262 3 137 2 105 1 20 15. Неврология бўлими 35 649 35 649 16. Ички дорихона бўлими 16 445 14 318 2 127 17. Қабулхона бўлими 27 650 27 650 18. Лаборатория бўлими 56 1 868 29 1 318 15 484 12 66 19. Проктология бўлими 13 1 118 4 223 5 814 4 81 20. Амалиёт блоки бўлими 39 2 080 11 673 14 844 14 562 21. Физотерапия ва бальнеофизотерапия бўлими 48 1 057 11 674 23 276 14 108 22. Анестезиология-реанимация бўлими 182 8 228 69 1 250 32 4 340 81 2 638 23. Лор бўлими 18 6 922 2 139 9 6 088 7 696 24. Диагностика бўлими 18 925 7 193 8 392 3 340 25. Эндокринология бўлими 31 433 0 0 29 283 2 150 26. Қон банки бўлими 5 159 4 35 1 124 27. Урология бўлими 7 727 1 107 6 620 28. Маслаҳат поликлиникаси бўлими 23 3 255 5 1 610 2 698 16 947 29. Эндоскопия бўлими 4 2 199 4 2 199 30. Учинчи терапия гематология ва шошилинч терапия бўлими 20 675 8 301 2 24 10 350

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 ноябрдаги 713-сон қарорига 3-ИЛОВА

Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида қурилиш-монтаж ва жиҳозлаш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ

1. Д.Қ. Адилов — қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари 2. Б.А. Мусаев — соғлиқни сақлаш вазири, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 3. Ш.С. Хидоятов — уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири 4. Ш.А. Абидов — Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири 5. И.Н. Холматов — Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 6. А.Ш. Иноятов — соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари 7. А.М. Бобоев — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари 8. Ж.И. Абруев — молия вазири ўринбосари 9. А. Соатов — Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари 10. Лавозимига кўра — Қурилиш вазирлиги бошқармаси бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 25 ноябрь,

713-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2021 й., 09/21/713/1097-сон; 04.10.2022 й., 09/22/561/0886-сон; 16.09.2026 й., 06/26/191/0937-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

“YOʻL XARITASI”

PARAMETRLARI

TARKIBI

Andijon davlat tibbiyot instituti va uning klinikasi faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Andijon davlat tibbiyot instituti va uning klinikasi faoliyatini tubdan takomillashtirish, tibbiyot sohasi uchun malakali kadrlar tayyorlash koʻlamini kengaytirish, oʻquv jarayoniga xalqaro taʼlim standartlarini joriy etish, taʼlim va ilm-fanni amaliy tibbiyot bilan uygʻunlashtirish hamda “tibbiy taʼlim-tadqiqot-klinika” tizimini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar Andijon davlat tibbiyot instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) va uning klinikasi (keyingi oʻrinlarda — Klinika) nufuzini xalqaro darajaga koʻtarish boʻyicha ustuvor yoʻnalishlar etib belgilansin:

oʻquv jarayoniga ilgʻor pedagogik va axborot texnologiyalarini joriy etish;

taʼlim dasturlarini xalqaro tibbiy taʼlim federatsiyasi (WFME) hamda Klinikani xalqaro JCI (Joint Commission International) tashkilotining talab va standartlariga moslashtirgan holda bosqichma-bosqich akkreditatsiyadan oʻtkazish, shuningdek, ularni xalqaro taʼlim va tibbiy yordam koʻrsatish dasturlariga integratsiya qilish choralarini koʻrish;

oʻquv-pedagogik salohiyatni rivojlantirish, kadrlarning kasbiy darajasi va pedagogik mahoratini uzluksiz oshirib borish;

professor-oʻqituvchilar ilmiy ishlarining natijadorligini oshirish, ularning xalqaro tan olingan ilmiy jurnallarida nashriy faolligini oshirish;

tibbiyot taʼlimi va ilm-fanining amaliy sogʻliqni saqlashga integratsiya qilinishini taʼminlash hamda tibbiy yordam koʻrsatish darajasini oshirish;

Institutning xorijiy oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorligini kengaytirish, xorijiy oliy taʼlim muassasalaridan mutaxassislarni jalb etish va hamkorlikda ilmiy izlanishlarni olib borish;

talabalar, professor-oʻqituvchilar va tadqiqotchilar uchun munosib shart-sharoitlar yaratish;

tibbiyot sohasidagi mehnat faoliyati bilan shugʻullanishda Institut bitiruvchilarining raqobatbardoshligini oshirish;

Institut va Klinika boshqaruviga ilgʻor xorijiy menejment tizimini joriy qilish.

2. Quyidagilar:

Andijon davlat tibbiyot instituti va uning klinikasi faoliyatini tubdan takomillashtirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 1-ilovaga muvofiq;

Andijon davlat tibbiyot instituti klinikasini 2021 — 2023-yillarda jihozlash parametrlari 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Institut va Klinika faoliyatini tubdan takomillashtirish maqsadida Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab quyidagi chora-tadbirlar amalga oshirilishi belgilansin:

akademik V. Vaxidov nomidagi respublika ixtisoslashtirilgan xirurgiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining — xirurgiya, Respublika ixtisoslashtirilgan kardiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining — kardioxirurgiya, Respublika ixtisoslashtirilgan neyroxirurgiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining — neyroxirurgiya, Respublika ixtisoslashtirilgan urologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining — urologiya, Respublika ixtisoslashtirilgan nefrologiya va buyrak transplantatsiyasi ilmiy-amaliy tibbiyot markazining — nefrologiya yoʻnalishlari boʻyicha yuridik shaxs boʻlmagan filiallarini tashkil etish hamda yuqori texnologik diagnostika va davolash usullarini joriy etish;

transplantologiya, endoxirurgiya, rentgenendovaskulyar xirurgiya, endourologiya, nevrologiya va tibbiy genetika yangi boʻlimlari hamda immunogenetik laboratoriyani tashkil qilish;

Institut va Klinika faoliyatini raqamlashtirish;

Institut pedagog xodimlari va Klinika tibbiyot xodimlari xorijda stajirovka oʻtashini va malaka oshirishini tashkil etish;

oʻquv va davolash jarayoniga xorijiy mutaxassislarni taklif etish;

Andijon, Fargʻona va Namangan viloyatlaridagi tibbiyot muassasalari xodimlarining muntazam ravishda malakasini oshirish hamda qayta tayyorlash;

tibbiyot xodimlarining kasbiy malakasini rivojlantirishga yoʻnaltirilgan dolzarb mavzudagi oʻquv dasturlarini tayyorlash;

taʼlim jarayonida nazariy va amaliy koʻnikmalarning uzviyligini taʼminlash hamda axborot-kommunikatsiya texnologiyalari, masofadan oʻqitish va telemeditsina uslublarini keng tatbiq etish;

klinik kafedralar va boʻlimlarni mahalliy hamda xorijiy hamkorligini yoʻlga qoʻyish.

5. Sogʻliqni saqlash vazirligi:

Institut pedagog xodimlari va Klinika tibbiyot xodimlarini xorijga stajirovka oʻtashga va malaka oshirishga yuborish, shuningdek, oʻquv va davolash jarayoniga xorijiy mutaxassislarni taklif etish xarajatlari Iqtidorli va malakali tibbiyot mutaxassislarini qoʻllab-quvvatlash hamda tibbiyot muassasalariga jalb qilish jamgʻarmasi hisobidan moliyalashtirilishini tashkil etsin;

talabalar amaliyot oʻtashini taʼminlash, ularda bemorlar bilan ishlash koʻnikmalarini shakllantirish maqsadida toʻrtinchi kursdan boshlab davolash muassasalarida va tez tibbiy yordam xizmatida volontyorlik asosida faoliyat olib borish tizimini joriy etsin;

Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan birgalikda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim muassasalari oʻrtasida taʼlim jarayoni hamda tarmoq tashkilotlari bilan ishlab chiqarish amaliyoti uzviyligini kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 31-avgustdagi PQ-5241-son qaroriga muvofiq biriktirilgan Abu Ali ibn Sino nomidagi Jamoat salomatligi texnikumlari taʼlim dasturlarini tibbiyot oliy taʼlim muassasalari taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha taʼlim dasturlari bilan oʻzaro uzviyligini taʼminlasin;

2022/2023 oʻquv yili boshlangunga qadar tibbiyot oliy taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilari va sohaning boshqa yetuk mutaxassislarini jalb etgan holda professional taʼlim muassasalarida oʻqitiladigan fanlar (modullar) boʻyicha oʻquv adabiyotlari, oʻqitish materiallari toʻplamlari va elektron resurslar bilan tibbiyot texnikumlarini taʼminlashni tashkil etsin.

6. Moliya vazirligi mazkur qarorga 2-ilovaga asosan 2021-yilda talab etiladigan mablagʻlarni 2021-yil Davlat budjeti parametrlarida olis va chekka hududlarda birlamchi va ixtisoslashgan tibbiy yordam koʻrsatish va ehtiyojmand aholi uchun skrining va davolash tadbirlariga xususiy shifoxonalarni jalb etishga rejalashtirilgan subsidiyalar uchun koʻzda tutilgan mablagʻlar hisobidan Andijon viloyati mahalliy budjetiga ajratilishini taʼminlasin.

7. Andijon viloyati hokimligi Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan birgalikda:

Klinikani qisqa muddatlarda jihozlash va faoliyatini samarali tashkil etish maqsadida birinchi bosqichda Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan xarid qilinishi belgilangan tibbiy texnikalar boʻyicha shartnomalarni “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” davlat unitar korxonasida kompleks ekspertizadan oʻtkazsin hamda kontrakt tuzilganligi toʻgʻrisidagi axborotni maxsus axborot portaliga joylashtirgan holda, eng yaxshi takliflarni tanlab olish yoʻli bilan 100 foiz oldindan mablagʻ ajratish orqali xarid amalga oshirilishini taʼminlasin;

2022-yil 10-yanvarga qadar xarid qilingan tibbiy texnikalar sifati va narxlari toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritsin.

8. Sogʻliqni saqlash vazirligi va Andijon viloyati hokimligining Klinikaning mavjud binolarini (keyingi oʻrinlarda — obyekt) qurilish-montaj va jihozlash ishlarini 2021-2022-yillarda amalga oshirish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

Obyektda amalga oshiriladigan qurilish-montaj va jihozlash ishlarini qisqa muddatlarda yakunlash maqsadida, istisno tariqasida:

a) qurilish-montaj va jihozlash ishlarini amalga oshirish boʻyicha:

Andijon viloyati hokimligining “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyasini — buyurtmachi etib;

“Oʻztibloyiha” MCHJni — bosh loyiha tashkiloti etib belgilashga;

buyurtmachi tomonidan eng yaxshi takliflarni tanlash asosida bosh pudrat tashkilotini (qurilish-pudrat tashkilotlari elektron reytingida kamida “V” reyting bahosiga ega boʻlgan pudrat tashkilotlari orasidan) aniqlashga;

b) buyurtmachi, bosh loyiha va bosh pudrat tashkilotlariga:

asoslangan hisob-kitoblarga koʻra qurilish-montaj va jihozlash ishlari uchun 30 foiz avans hamda zarur qurilish materiallarini xarid qilish uchun 50 foiz oldindan mablagʻ ajratishga;

2022-yil 1-aprelga qadar qurilish-montaj ishlarini loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish bilan bir vaqtda amalga oshirishga ruxsat berilsin.

9. Andijon davlat tibbiyot instituti klinikasida qurilish-montaj va jihozlash ishlarini tashkil etish va muvofiqlashtirish boʻyicha ishchi guruh tarkibi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Belgilab qoʻyilsinki, qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish hamda jihozlash boʻyicha barcha shartnomalar va texnik topshiriqlar belgilangan tartibda “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” davlat unitar korxonasida kompleks ekspertizadan oʻtkaziladi.

10. Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Moliya vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Andijon viloyati hokimligi bilan birgalikda ikki hafta muddatda obyektda loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqishga zarur mablagʻlar 2021-yilda markazlashgan kapital qoʻyilmalar hisobidan ajratilishini, qurilish-montaj va jihozlash ishlarini amalga oshirishni 2022-yilda ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturida koʻzda tutilishini taʼminlasin.

11. Andijon viloyati hokimligi:

obyektga tashqi muhandislik va transport kommunikatsiyalarini qurish hamda ushbu infratuzilmalarga ulanish tegishlicha ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlarning oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshirilishini;

Sogʻliqni saqlash vazirligi, buyurtmachi va bosh pudrat tashkiloti bilan birgalikda obyektning qurilish-montaj hamda jihozlash ishlarini 2022-yil yakuniga qadar toʻliq yakunlanishini hamda foydalanishga topshirilishini taʼminlasin.

12. Qurilish vazirligi belgilangan tartibda obyekt boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarining ekspertizadan oʻtkazilishini hamda qurilish-montaj ishlarining sifatli bajarilishi yuzasidan davlat arxitektura-qurilish nazorati oʻrnatilishini taʼminlasin.

13. Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Institut va Klinikani belgilangan tartibda keng polosali internet va telefon aloqasi bilan taʼminlasin.

14. Institutning yangi oʻquv binosi va Markaziy ilmiy-tekshirish laboratoriyasi binosi 2023-yilda hamda davlat-xususiy sheriklik asosida yangi qurilayotgan 1 600 oʻrinli talabalar turar joylari 2022 — 2025-yillarda foydalanishga topshirilishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

Belgilansinki, Institutning yangi oʻquv binosi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yangi Andijon” shaharchasini barpo etish va Andijon viloyatida tadbirkorlikni yanada qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 21-iyundagi PQ-5154-son qaroriga muvofiq ajratilgan mablagʻlar va Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari, Markaziy ilmiy-tekshirish laboratoriyasi binosi Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan quriladi.

Sogʻliqni saqlash vazirligi:

Andijon viloyati hokimligi bilan birgalikda mazkur bandda koʻrsatilgan binolar belgilangan muddatlarda qurilishini hamda foydalanishga topshirilishini;

Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi bilan birgalikda yangi oʻquv binolaridagi Markaziy ilmiy-tekshirish laboratoriyalarini hamda simulyatsion oʻquv markazini xalqaro moliya tashkilotlari mablagʻlari hisobidan jihozlanishini taʼminlasin.

15. Tibbiyot oliy taʼlim muassasalari rektorlari Abu Ali ibn Sino nomidagi Jamoat salomatligi texnikumlarining qabul hamda yakuniy davlat attestatsiyasi imtihonlari tibbiyot oliy taʼlim muassasalari professor-oʻqituvchilari ishtirokida oʻtkazilishini taʼminlasin.

16. Bosh prokuraturaga Moliya vazirligi va Hisob palatasi bilan birgalikda ushbu qaror doirasida amalga oshiriladigan qurilish-montaj ishlari va tibbiy jihozlarni xarid qilish uchun ajratilgan mablagʻlarning maqsadli va samarali foydalanilishi ustidan qatʼiy nazorat oʻrnatish tavsiya etilsin.

17. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

18. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari, Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri B.A. Musayev hamda Andijon viloyati hokimi Sh.Q. Abduraxmonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 25-noyabrdagi 713-son qaroriga 1-ILOVA

Andijon davlat tibbiyot instituti va uning klinikasi faoliyatini tubdan takomillashtirish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbasi Masʼul ijrochilar I. Andijon davlat tibbiyot instituti oʻquv jarayonlarini, ilmiy ishlar va xorijiy aloqalarni yanada rivojlantirish 1. Andijon davlat tibbiyot instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) oʻquv jarayonlarini oʻqitishning kredit-modul tizimiga toʻliq oʻtkazish. 1. 2021/2022 oʻquv yilidan b akalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarning 1-bosqich talabalari uchun kredit-modul tizimini joriy etish. 2. 2025-yilga qadar Institut oʻquv jarayonini toʻliq kredit-modul tizimiga oʻtkazish. 2021 — 2025-yillar - Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (Toshkulov) , Andijon davlat tibbiyot instituti (Madazimov) 2. Barcha oʻquv rejalari va fan dasturlari, bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari malaka talablarini kadrlar buyurtmachilari takliflari asosida ishlab chiqish va tasdiqlash. 1. Malaka talablari, oʻquv rejalari va fan dasturlari boʻyicha kadrlar buyurtmachilari fikr va mulohazalari hamda takliflarini oʻrganib chiqish. 2. Kadrlar buyurtmachilari fikr va mulohazalari hamda takliflari asosida bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarining malaka talablari, oʻquv rejalari va fan dasturlarini takomillashtirish. 2022 — 2026-yillar - Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (Toshkulov) , Andijon davlat tibbiyot instituti (Madazimov) 3. Professor-oʻqituvchilar tarkibining faoliyat turlari boʻyicha vaqt meʼyorlarini belgilash. Kredit-modul tizimida faoliyat olib borayotgan professor-oʻqituvchilar tarkibining faoliyat turlari boʻyicha vaqt meʼyorlarini qayta koʻrib chiqish. 2022-yil 1-aprel - Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (Toshkulov) 4. Institut uchun zamonaviy darsliklar va boshqa oʻquv adabiyotlarini talabalar ehtiyojiga qarab yaratish va chop etish. 1. Talabalarning oʻquv adabiyotlarga boʻlgan ehtiyojini har yili yangi oʻquv yili oldidan oʻrganib chiqish. 2. Ehtiyojga qarab professor-oʻqituvchilar tomonidan oʻquv adabiyotlar yaratish rejasini shakllantirish. 3. Yangi avlod oʻquv adabiyotlarini talabalar sonidan kelib chiqib, ehtiyojga qarab chop etish. 2022 — 2026-yillar Hisob-kitob asosida Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) , institut rektori (Madazimov) 5. Oʻquv va davolash jarayoniga xorijiy mutaxassislarni jalb etish, xorijiy mutaxassislar ishtirokida masofaviy seminarlar, mahorat darslari, trening, vebinarlar olib borish. 1. Dolzarb yoʻnalishlar boʻyicha xorijiy mutaxassislar roʻyxatini shakllantirish. 2. Qisqa va oʻrta muddatli mehnat shartnomalarini tuzish. 3. Xorijiy mutaxassislar ishtirokida masofaviy seminarlar, mahorat darslari, trening va vebinarlarni oʻtkazish grafigini ishlab chiqish. 2022 — 2026-yillar Hisob-kitob asosida Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) , Andijon davlat tibbiyot instituti (Madazimov) 6. Institut professor-oʻqituvchilarining xorijda malaka oshirishini tashkil etish. 1. Xorijda malakasini oshiradigan professor-oʻqituvchilar roʻyxatini shakllantirish. 2. Reja-grafik asosida malaka oshirishni tashkillashtirish. 2022 — 2026-yillar Hisob-kitob asosida Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) , Andijon davlat tibbiyot instituti (Madazimov) 7. Tibbiyot va taʼlim muassasalari menejmenti boʻyicha Andijon davlat tibbiyot instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) rahbar xodimlarining kasbiy mahoratini oshirish. 1. Germaniyaning Rostok hamda Turkiyaning Xojitepa universitetlarida malaka oshiruvchi rahbar xodimlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Rahbar xodimlarning tibbiyot va taʼlim muassasalari menejmenti boʻyicha oʻqitilishini tashkil etish. 2021-2022-yillar Hisob-kitob asosida Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (Toshkulov) , Andijon davlat tibbiyot instituti (Madazimov) 8. Doktorantura va stajyor-tadqiqotchilik institutiga (maqsadli doktoranturadan tashqari) toʻlov-kontrakt asosida qabul kvotalarini belgilash. 1. Ilmiy salohiyati yetarli boʻlmagan kafedralar ehtiyojini oʻrganish. 2. Doktorantura va stajyor-tadqiqotchilik qabul kvotalarini shakllantirish. 2021-2022-yillar - Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) , Innovatsion rivojlanish vazirligi ( Abduraxmonov ), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (Toshkulov) 9. Professor-oʻqituvchilar, tadqiqotchilar hamda talabalarning Springer, Elsevier, ProQuest, EBSCO, Web of Science va boshqa xalqaro ilmiy-texnik maʼlumotlar bazalaridan erkin foydalanish imkoniyatlarini yaratish. 1. Professor-oʻqituvchilar, tadqiqotchilarni xalqaro ilmiy-texnik maʼlumotlar bazalari platformasidan roʻyxatdan oʻtkazish. 2. Xalqaro ilmiy-texnik maʼlumotlar bazalari platformasidan foydalanish boʻyicha seminar-treninglar oʻtkazish. 3. Xalqaro ilmiy-texnik maʼlumotlar bazalarida indekslanuvchi jurnallarda ilmiy maqolalar chop etish samaradorligini oshirish. 4. Ijobiy taqriz olingan ilmiy maqolalarni chop etish xarajatlarini qoplash. 2022 — 2026-yillar Hisob-kitob asosida Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Innovatsion rivojlanish vazirligi ( Abduraxmonov ), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (Toshkulov) , Andijon davlat tibbiyot instituti (Madazimov) 10. Institut nufuzini xalqaro darajaga koʻtarish choralarni koʻrish. 1. Institutni xorijiy oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlik geografiyasini kengaytirish, xorijiy oliy taʼlim muassasalari mutaxassislarini har yili Institutiga jalb etish va oʻquv-ilmiy izlanishlarni hamkorlikda olib borish. 2. Professor-oʻqituvchilar, tadqiqotchilar hamda talabalarning xalqaro tan olingan ilmiy jurnallarida nashriy faolligini oshirish. 3. Taʼlim dasturlarini xalqaro taʼlim dasturlariga integratsiya qilish, Institut boshqaruviga xorijiy mutaxassislar ishtirokida zamonaviy menejment tizimini joriy qilish. 4. Institutdagi taʼlim dasturlarini xalqaro tibbiy taʼlim federatsiyasi (WFME) talabiga muvofiq bosqichma-bosqich akkreditatsiyadan oʻtkazish. 5. Mahalliy va xalqaro ish beruvchilar oʻrtasida institut bitiruvchilarining raqobatbardoshligini oshirish. 2022 — 2026-yillar - Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (Toshkulov) , Andijon davlat tibbiyot instituti (Madazimov) 11. “Davolash ishi” va “Pediatriya ishi” taʼlim yoʻnalishlari bitiruvchi kurs talabalari uchun oʻquv yilining birinchi semestri (5 oy) davomida doimiy yashash joylaridagi birlamchi tibbiyot muassasalarida amaliyot oʻtashini tashkil etish. 1. Bitiruvchi kurs talabalarini doimiy yashash joylaridagi birlamchi tibbiyot muassasalariga biriktirish. 2. R yejadagi maʼruza va oʻquv mashgʻulotlarining nazariy qismini masofaviy shaklda olib borilishini taʼminlash. 3. Amaliyot yakuni boʻyicha integral baholash. 2022/2023 oʻquv yilidan - Andijon davlat tibbiyot instituti (Madazimov) 12. Institutni raqamlashtirish boʻyicha elektron kutubxona tizimi, elektron axborot almashish platformasi, telemeditsinani joriy qilish. 1. Elektron kutubxona tizimini takomillashtirish, uning maʼlumotlar bazasini yangi ilmiy va oʻquv adabiyotlari bilan boyitib borish. 2. Elektron axborot almashish platformasini Institut boshqaruv tizimiga joriy qilish. 3. Telemeditsinani Institutning jarrohlik yoʻnalishidagi kafedralarida yoʻlga qoʻyish hamda Institut va tuman tibbiyot muassasalari oʻrtasida joriy qilish. 2021 — 2023-yillar Hisob-kitob asosida Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) , Andijon davlat tibbiyot instituti (Madazimov) 13. Institutning jozibadorligini oshiruvchi turli targʻibot materiallari, shu jumladan bukletlar va videoroliklar tayyorlash. 1. Jozibadorlikni oshirishga qaratilgan targʻibot materiallarini yaratish. 2. Ijtimoiy tarmoqlar, ommaviy axborot vositalarida targʻibot ishlarini tashkil etish. 3. Institut faoliyatini doimiy ravishda ommaviy axborot vositalarida keng yoritishda mahalliy va markaziy televideniye, radio va boshqa ommaviy axborot vositalari bilan hamkorlikni kengaytirish. 4. Institut matbuot xizmati faoliyatini kuchaytirish va zarur jihozlar bilan taʼminlash. 2021-2022-yillar Hisob-kitob asosida Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (Toshkulov) , Andijon davlat tibbiyot instituti (Madazimov) II. Andijon davlat tibbiyot instituti va uning klinikasini kompleks rivojlantirish hamda moddiy-texnik bazasini mustahkamlash 14. Yangi oʻquv bino, markaziyilmiy-tekshirish laboratoriya va talabalar turar joylarini qurish. 1. Institut hududiga 1000 oʻrinli oʻquv binosini qurish. 2021 — 2023-yillar 50 mlrd. Soʻm (Budjet mablagʻlari) Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) , Moliya vazirligi (Ishmetov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (Toshkulov) , Andijon davlat tibbiyot instituti (Madazimov) 2. Yangi markaziyilmiy-tekshirish laboratoriyasi binosini qurish. 35 mlrd. Soʻm (Budjetdan tashqari mablagʻlar) 3. Ehtiyojdan kelib chiqib 1 600 oʻrinli talabalar turar joylarini barpo etish. 2022 — 2025-yillar Davlat-xususiy sherikchilik asosida 15. Institutning yangi ming oʻrinli oʻquv binosi, Markaziy ilmiy-tekshirish laboratoriya hamda Institutning simulyatsion oʻquv markazi binolarini jihozlash. 1. Institutning mavjud tibbiy jihozlarini xatlovdan oʻtkazish va jihozlarga boʻlgan ehtiyojni aniqlash. 2. Xalqaro moliya institutlari mablagʻlarini jalb etish va jihozlash ishlarini tashkil etish. 2021 — 2023-yillar 84 mlrd. soʻm (xalqaro moliya institutlari mablagʻlari) Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) , Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi ( Vafayev ) 16. Klinikadagi mavjud jarrohlik yoʻnalishidagi boʻlimlarda (abdominal jarrohlik, gepatobiliar jarrohlik, yurak-qon tomir jarrohligi, oftalmologiya, otorinolaringologiya, neyroxirurgiya va boshqalar) kam invaziv va yuqori texnologik amaliyotlarni joriy etish. 1. Klinika jarrohlik ixtisosligi yoʻnalishidagi boʻlimlarini tibbiy jihozlar bilan taʼminlash. 2. Klinikada respublika darajasidagi barcha turdagi jarrohlik amaliyotlarni joriy etish. 3. Kafedra va boʻlim xodimlarini hamkor xorijiy va mahalliy yetuk ixtisoslashgan markazlarda malakasini oshirish va koʻnikmalarini rivojlantirish. 4. Xorijiy va mahalliy mutaxassislar tashrifini tashkil etish. 2021 — 2024-yillar Hisob-kitob asosida respublika va mahalliy budjet hamda Klinikaning oʻz mablagʻlari Andijon viloyati hokimligi (Abdurahmonov), Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) 17. Yuqori texnologik amaliyotlarni amalga oshirishni uslubiy jihatdan taʼminlash. 1. Institut professor-oʻqituvchilari tomonidan darslik, oʻquv qoʻllanmalar yaratish va uni oʻquv jarayoniga tatbiq etish. 2. Respublika ixtisoslashtirilgan tibbiyot markazlari tomonidan Klinikada yuqori texnologik amaliyotlarni amalga oshirishni uslubiy jihatdan taʼminlab borilishini tashkil etish. 2021 — 2025-yillar Budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) 18. Klinikada tashkil etilayotgan respublika ixtisoslashtirilgan tibbiyot markazlari filiallari ishini tizimli tashkil etish maqsadida xodimlarning xorijiy klinikalarda malaka oshirishi va stajirovka oʻtashini taʼminlash. 1. Malaka oshiradigan va stajirovka oʻtadigan Klinika tibbiyot xodimlarining roʻyxatini shakllantirish. 2. Klinika tibbiyot xodimlarini reja-grafik asosida xorijiy klinikalarga malaka oshirish va stajirovka oʻtash uchun yuborish. 2021-2022-yillar Iqtidorli va malakali tibbiyot mutaxassislarini qoʻllab-quvvatlash hamda tibbiyot muassasalariga jalb qilish jamgʻarmasi mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) 19. Klinika va tuman (shahar) tibbiy-profilaktika muassasalari oʻrtasida yuqori texnologik tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha tizimli aloqalarni oʻrnatish. 1. Klinika hamda tuman (shahar) tibbiyot birlashmalarining rejali jarrohlik boʻlimlari oʻrtasida reja-jadval asosida amaliy ishlarni tashkil etish. 2. Klinika xodimlarining chekka hududlarga tashriflarni amalga oshirish. 3. Tashriflar doirasida bemorlar koʻriklarini, mahorat darslari, seminarlar oʻtkazish. 2021-2022-yillar - Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) , Andijon davlat tibbiyot instituti (Madazimov) 20. Klinikaning bino va inshootlarida (keyingi oʻrinlarda — obyekt) zamonaviy talablar asosida qurilish-montaj va jihozlash ishlarini amalga oshirish boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 1. Obyektni loyihalash uchun dastlabki ruxsat berish hujjatlarini rasmiylashtirish. 2021-yil IV chorak 150 mlrd. soʻm (Investitsiya dasturi doirasida markazlashgan kapital qoʻyilmalar) Andijon viloyati hokimligi (Abdurahmonov), Qurilish vazirligi (Zakirov), Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (Boboyev) 2. Loyiha tashkiloti Institut mutaxassislarini jalb qilgan holda Klinikaning texnologik jarayonlari loyihalarini va konsepsiyasini ishlab chiqish. 2021-yil IV chorak 3. Qurilish maydonida muhandislik-texnik qidiruv ishlarini amalga oshirish hamda hisobotlarni tayyorlash. 2021-yil IV chorak 4. Texnik koʻrsatkichlardan kelib chiqqan holda loyihalash uchun texnik topshiriqlarni ishlab chiqish, mutasaddi idoralar bilan kelishish hamda oʻrnatilgan tartibda tasdiqlash. 2021-yil IV chorak 5. Tasdiqlangan konsepsiya asosida loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2021-yil IV chorak 6. Loyiha-smeta hujjatlarini mutasaddi idoralar bilan kelishish, ekspertizadan oʻtkazish va oʻrnatilgan tartibda tasdiqlash. 2021-yil IV chorak 7. Oʻrnatilgan tartibda qurilish tashkiloti bilan shartnoma tuzish, shuningdek qurilish-montaj ishlarini moliyalashtirish. 2022-yil I chorak 8. Reja-grafik asosida qurilish-montaj ishlarini bosqichma-bosqich amalga oshirish va belgilangan muddatlarda foydalanishga topshirish. 2022-yil IV chorak 21. Klinika boʻlimlarini yuqori texnologik tibbiy asbob-uskunalar bilan taʼminlash. 1. Tibbiy asbob-uskunalarni xatlovdan oʻtkazish. 2. Zarur boʻlgan tibbiy asbob-uskunalar roʻyxatini shakllantirish va xarid qilish. 2021 — 2023-yillar 70 mlrd. soʻm (Budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar) Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) , Moliya vazirligi (Ishmetov), Andijon viloyati hokimligi (Abdurahmonov) shundan: shundan: 2021-yil 37,7 mlrd. soʻm (Budjet mablagʻlari) 2022-2023-yillar 24,2 mlrd soʻm (Budjet mablagʻlari) 2023-yil 8,1 mlrd. soʻm (Klinikaning budjetdan tashqari mablagʻlari) 22. Klinikada zamonaviy maʼlumot olish xizmatini yaratish, faoliyatini toʻliq raqamlashtirish. 1. Klinika boʻyicha yagona interaktiv maʼlumotlar bazasini yaratish. 2. Tizimning ishlashi uchun kompyuter va boshqa zarur uskunalar sotib olish, tizimni ishga tushirish. 2022-2023-yillar Hisob-kitob asosida Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) , Andijon viloyati hokimligi (Abdurahmonov) III. Shahrixon tumani aholisining salomatligini tiklash 23. Birlamchi tizim muassasalarining amaldagi shtat birligini qamralganlik holatini oʻrganish va vakant oʻrinlarni toʻldirish. 1. Birlamchi tizim muassasalaridagi kadrlarga boʻlgan ehtiyojni shakllantirilish. 2021-yil IV chorak - Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) , Andijon viloyati hokimligi (Abdurahmonov), Andijon davlat tibbiyot instituti (Madazimov) 2. Vakant lavozimlarni toʻldirish choralari koʻrish. 2022-yil may 24. Andijon davlat tibbiyot instituti klinik kafedralarini Shahrixon tumanidagi birlamchi tibbiyot muassasalariga biriktirish. 1. Institut klinik kafedralarini biriktirish boʻyicha taklif ishlab chiqish hamda tasdiqlash uchun viloyat hokimligiga kiritish. 2. Biriktirilgan kafedralarning Shahrixon tumaniga doimiy ravishda tashriflarini tashkil etish. 3. Biriktirilgan mutaxassislar tomonidan joylarda tibbiy koʻriklarni oʻtkazish va birlamchi boʻgʻin shifokorlariga “Mahorat darslari”, seminarlar tashkil etish. 2021-2022-yillar - Andijon viloyati hokimligi (Abdurahmonov), Andijon davlat tibbiyot instituti (Madazimov) 25. Shahrixon tumani aholisiga ixtisoslashtirilgan malakali tibbiy xizmat koʻrsatishni tashkil etish. 1. Aholining salomatlik holatini oʻrgangan holda xavf guruhlariga tasniflash. 2. Tumandagi biriktirilgan kafedralar, professor-oʻqituvchilar tomonidan 3, 4-guruh bemorlari orasida koʻp uchrayotgan kasalliklarni oʻrganib chiqish va Institut mutaxassislari tomonidan chuqurlashtirilgan tibbiy koʻriklar oʻtkazish va davolash choralarini koʻrish. 3. Kasallik keltirib chiqaradigan xavf omillarini erta aniqlab, bartaraf etish choralarini ishlab chiqish, maqsadli skrining tadbirlarini amalga oshirish. 4. Har bir mahallaning “Salomatlik profili”ni yaratish. 5. Mahallalarda “Salomatlik maktabi” faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 6. Tumanda kam invaziv va yuqori texnologik operatsiyalar oʻtkazishni yoʻlga qoʻyish. 2021-2022-yillar - Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) , Andijon viloyati hokimligi (Abdurahmonov), Andijon davlat tibbiyot instituti (Madazimov) 26. Sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish va aholi tibbiy madaniyatini oshirish. 1. Koʻp tarmoqli markaziy poliklinikada “Toʻgʻri ovqatlanish va sogʻlom turmush tarzi xonalari”ni tashkil qilish. 2. Yuqumli boʻlmagan kasalliklar profilaktikasi, sogʻlom turmush tarzi asoslari boʻyicha tibbiy brigada vakillarining bilimlarini oshirish. 3. Institutning yetakchi olimlari tomonidan ommaviy axborot vositalari orqali sogʻlom turmush tarzi, toʻgʻri ovqatlanish, tibbiy savodxonlik boʻyicha targʻibot ishlarini oʻtkazish. 4. Kasalliklar va ularning oldini olish boʻyicha bukletlar va boshqa targʻibot materiallarini har bir xonadonga yetkazish. 2021-2022-yillar - Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) , Andijon davlat tibbiyot instituti (Madazimov) 27. Birlamchi tibbiyot muassasalarida onkologik va gematologik xizmat sifati hamda samaradorligini yanada yaxshilash. 1. Institut onkologiya va gematologiya kafedrasi professor-oʻqituvchilarini har bir birlamchi tizim muassasalariga biriktirish. 2. Onkologiya, gospital terapiya va endokrinologiya kafedralari tomonidan birlamchi tizim mutaxassislarining malakasini oshirish boʻyicha 36 soatlik ishchi dastur ishlab chiqish va reja asosida joylarda mutaxassislar malakasini oshirish. Reja-grafik asosida - Sogʻliqni saqlash vazirligi (Musayev) , Andijon viloyati hokimligi (Abdurahmonov), Andijon davlat tibbiyot instituti (Madazimov)

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 25-noyabrdagi 713-son qaroriga 2-ILOVA

Andijon davlat tibbiyot instituti klinikasini 2021 — 2023-yillarda jihozlash

mln soʻm T/r Boʻlimlar nomi Tibbiy jihoz shu jumladan: Soni Summasi 1-bosqich (2021-yil budjet hisobidan) 2-bosqich (2022-2023-yillar budjet hisobidan) 3-bosqich (2023-yil pullik xizmatlar hisobidan) soni summasi soni summasi soni summasi Jami: 706 70 034 357 37 700 176 24 203 173 8 131 1. Ikkinchi xirurgiya, Transplantologiya boʻlimi 19 4 523 19 4 523 2. Rentgen-radiologiya boʻlimi 4 12 089 2 10 803 1 386 1 900 3. Neyroxirurgiya boʻlimi 23 3 834 22 3 084 1 750 4. Vertebrologiya boʻlimi 11 2 155 11 2 155 5. Birinchi jarrohlik boʻlimi 6 1 173 2 985 4 188 6. Ikkinchi terapiya boʻlimi — Pulmonologiya 12 408 11 108 1 300 7. Birinchi terapiya Kardiologiya boʻlimi 11 1 699 2 938 9 761 8. Beshinchi terapiya Kardio-revmatologiya boʻlimi 6 935 2 286 4 649 9. Oftalmologiya boʻlimi 18 5 303 17 2 303 1 3 000 10. Uchinchi xirurgiya, Jarrohlik va urologiya kafedrasi 9 3 034 2 1 010 5 1 989 2 35 11. Toʻrtinchi terapiya gastroenterologiya-gepatologiya boʻlimi 3 1 097 3 1 097 12. Sunʼiy buyrak boʻlimi 23 1 340 21 1 338 2 2 13. Markaziy sterilizatsiya boʻlimi 13 792 13 792 14. Yiringli jarrohlik boʻlimi 6 262 3 137 2 105 1 20 15. Nevrologiya boʻlimi 35 649 35 649 16. Ichki dorixona boʻlimi 16 445 14 318 2 127 17. Qabulxona boʻlimi 27 650 27 650 18. Laboratoriya boʻlimi 56 1 868 29 1 318 15 484 12 66 19. Proktologiya boʻlimi 13 1 118 4 223 5 814 4 81 20. Amaliyot bloki boʻlimi 39 2 080 11 673 14 844 14 562 21. Fizoterapiya va balneofizoterapiya boʻlimi 48 1 057 11 674 23 276 14 108 22. Anesteziologiya-reanimatsiya boʻlimi 182 8 228 69 1 250 32 4 340 81 2 638 23. Lor boʻlimi 18 6 922 2 139 9 6 088 7 696 24. Diagnostika boʻlimi 18 925 7 193 8 392 3 340 25. Endokrinologiya boʻlimi 31 433 0 0 29 283 2 150 26. Qon banki boʻlimi 5 159 4 35 1 124 27. Urologiya boʻlimi 7 727 1 107 6 620 28. Maslahat poliklinikasi boʻlimi 23 3 255 5 1 610 2 698 16 947 29. Endoskopiya boʻlimi 4 2 199 4 2 199 30. Uchinchi terapiya gematologiya va shoshilinch terapiya boʻlimi 20 675 8 301 2 24 10 350

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 25-noyabrdagi 713-son qaroriga 3-ILOVA

Andijon davlat tibbiyot instituti klinikasida qurilish-montaj va jihozlash ishlarini tashkil etish va muvofiqlashtirish boʻyicha ishchi guruh

1. D.Q. Adilov — qurilish vazirining birinchi oʻrinbosari, ishchi guruh rahbari 2. B.A. Musayev — sogʻliqni saqlash vaziri, ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 3. Sh.S. Xidoyatov — uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri 4. Sh.A. Abidov — Vazirlar Mahkamasi kotibiyati mudiri 5. I.N. Xolmatov — Andijon viloyati hokimi oʻrinbosari 6. A.Sh. Inoyatov — sogʻliqni saqlash vazirining birinchi oʻrinbosari 7. A.M. Boboyev — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri oʻrinbosari 8. J.I. Abruyev — moliya vaziri oʻrinbosari 9. A. Soatov — Qurilish vazirligi huzuridagi Qurilish sohasida nazorat inspeksiyasi boshligʻining birinchi oʻrinbosari 10. Lavozimiga koʻra — Qurilish vazirligi boshqarmasi boshligʻi, ishchi guruh kotibi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 25-noyabr,

713-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 26.11.2021-y., 09/21/713/1097-son; 04.10.2022-y., 09/22/561/0886-son; 16.09.2026-y., 06/26/191/0937-son)

lex.uz