📅 2021-yil 29-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 29-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 29 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 ноября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 November 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 721-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ўзини ўзи молиялаштириш асосида фаолият кўрсатадиган ва ер ажратиб бериш лойиҳасини тузадиган «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳа институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Қурилиш вазирлиги қурилиш бўлим (бошқарма)лари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда ер участкасини танлаш босқичида аниқланади»;
б) 37-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вақтинча берилган ерни қишлоқ хўжалигини юритиш учун яроқли ҳолатга келтириш мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки бузилган ерлар қишлоқ хўжалигидан бошқа соҳада фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириладиган тарзда тупроқ қатлами бузилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори тўлиқ ҳажмда қопланади»;
в) 48-банддаги «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги 235-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 9-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Ўзбек давлат ер тузиш илмий-лойиҳалаш институти «Ўздаверлойиҳа»» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 42-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбек давлат ер тузиш илмий-лойиҳа институти «Ўздаверлойиҳа»» сўзлари ««Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг рус тилида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 31 августдаги 287-сон қарорига илованинг 7-банди «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) иметь максимальную взлетную массу не более 25 кг, за исключением беспилотных летательных аппаратов, предназначенных для агротехнических мероприятий в сельском хозяйстве, максимальная взлетная масса которых не должна превышать 100 кг».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«истисно тариқасида, ходим аризасини қаноатлантириш тўғрисида вазир ёки вазирлик таркибига кирувчи ташкилот раҳбарининг розилиги асосида қуйидаги ҳолатларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача бўлган миқдорда моддий ёрдам тўлаб берилади».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 224-сон қарори билан тасдиқланган Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 116-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«116. Ер участкаларини рекультивация қилиш (қайта тиклаш) лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 15 кун ичида амалга оширилади».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги 510-сон қарори билан тасдиқланган Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 4-банддаги «Давергеодезкадастр» қўмитасининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 7-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомда :
а) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:
Вазирлик марказий аппарати;
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинмалар), туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари (кейинги ўринларда — туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари);
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги;
Тошкент давлат аграр университети;
Уруғчиликни ривожлантириш маркази;
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази;
Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази;
«Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази» давлат муассасаси;
«Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси;
«Маъмурий-хўжалик хизмати» давлат муассасаси;
«Агросаноатни рақамлаштириш маркази» давлат муассасаси;
«Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати ва таҳлил маркази» давлат унитар корхонаси;
«Агросервис оператор» давлат унитар корхонаси;
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти»;
б) 32-банднинг биринчи хатбошидаги «тўрт» сўзи «олти» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 33-банддаги «Вазирлик ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 36 ва 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари очиқ мустақил танлов асосида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади, бунда вилоятлар ҳокимлари ва уларнинг тегишли ўринбосарлари танлов комиссияси таркибига киритилади.
37. Туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари бошлиқлари очиқ мустақил танлов асосида Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади, бунда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосарларидан бири танлов комиссияси таркибига киритилади».
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомда :
а) 11-банднинг «е» кичик банди чиқариб ташлансин;
б) 12-бандда :
«е» кичик банд чиқариб ташлансин;
«й» кичик банднинг учинчи хатбошидаги «қишлоқ хўжалиги ерларидан нооқилона фойдаланиш ва уларни қўриқлаш» сўзлари чиқариб ташлансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 11-банднинг иккинчи хатбошидаги «ер ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 18-банднинг иккинчи хатбошидаги «Давергедеозкадастр» қўмитаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 декабрдаги 794-сон қарорида :
а) 3-иловада :
14 ва 15-позицияларнинг «Масъул ижрочилар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги»;
17-позициянинг «Масъул ижрочилар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT-парк, «Ўзбеккосмос» агентлиги»;
б) 6-иловада :
1-позициянинг «Масъул ижрочилар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, IТ-парк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги»;
4-позициянинг «Масъул ижрочилар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги».
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги низомда :
а) 10-бандда :
саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 18-банднинг 25-кичик бандидаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти директори» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 29 ноябрь,
721-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanish va muhofaza qilish tizimini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 24-fevraldagi PQ-5006-son qarori)
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanish va muhofaza qilish tizimini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 24-fevraldagi PQ-5006-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-noyabrdagi 721-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 25-maydagi 146-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2011-y., 5-son, 40-modda) bilan tasdiqlangan Yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlariga yetkazilgan zararlar, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklariga, shuningdek, yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zarar oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlarining koʻrgan zararlari, shuningdek qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari miqdori oʻzini oʻzi moliyalashtirish asosida faoliyat koʻrsatadigan va yer ajratib berish loyihasini tuzadigan “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyiha instituti va uning hududiy boʻlinmalari, Qurilish vazirligi qurilish boʻlim (boshqarma)lari tomonidan baholash tashkilotini jalb etgan holda yer uchastkasini tanlash bosqichida aniqlanadi”;
b) 37-bandning toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vaqtincha berilgan yerni qishloq xoʻjaligini yuritish uchun yaroqli holatga keltirish maqsadga muvofiq boʻlmagan yoki buzilgan yerlar qishloq xoʻjaligidan boshqa sohada foydalanish uchun yaroqli holatga keltiriladigan tarzda tuproq qatlami buzilgan taqdirda, qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari miqdori toʻliq hajmda qoplanadi”;
v) 48-banddagi “Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 18-avgustdagi 235-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2014-y., 8-son, 89-modda) bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarining normativ qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 9-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasining Oʻzbek davlat yer tuzish ilmiy-loyihalash instituti “Oʻzdaverloyiha”” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 42-bandning birinchi xatboshidagi “Oʻzbek davlat yer tuzish ilmiy-loyiha instituti “Oʻzdaverloyiha”” soʻzlari ““Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining rus tilida qabul qilingan “Oʻzbekiston Respublikasining fuqaro va davlat aviatsiyasida uchuvchisiz uchish qurilmalaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2016-yil 31-avgustdagi 287-son qaroriga ilovaning 7-bandi “v” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“v) imet maksimalnuyu vzletnuyu massu ne boleye 25 kg, za isklyucheniyem bespilotnix letatelnix apparatov, prednaznachennix dlya agrotexnicheskix meropriyatiy v selskom xozyaystve, maksimalnaya vzletnaya massa kotorix ne doljna previshat 100 kg”.
4. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 28-iyundagi 487-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va uning tarkibiga kiruvchi tashkilotlar xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 7-bandi toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“istisno tariqasida, xodim arizasini qanoatlantirish toʻgʻrisida vazir yoki vazirlik tarkibiga kiruvchi tashkilot rahbarining roziligi asosida quyidagi holatlarda bazaviy hisoblash miqdorining 10 barobarigacha boʻlgan miqdorda moddiy yordam toʻlab beriladi”.
5. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 16-martdagi 224-son qarori bilan tasdiqlangan Qimmatbaho metallarni oltin izlovchilar usulida qazib olish faoliyatini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 116-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“116. Yer uchastkalarini rekultivatsiya qilish (qayta tiklash) loyihalari Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tizimidagi “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan 15 kun ichida amalga oshiriladi”.
7. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-iyundagi 510-son qarori bilan tasdiqlangan Tuproqning agrokimyoviy tahlilini olib borish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 4-banddagi “Davergeodezkadastr” qoʻmitasining” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 7-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
8. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-iyuldagi 571-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2019-y., 7-son, 157-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Vazirlik tizimiga quyidagilar kiradi:
Vazirlik markaziy apparati;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boʻlinmalar), tumanlar (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — tuman (Quvasoy shahar) boʻlimlari);
Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi;
Toshkent davlat agrar universiteti;
Urugʻchilikni rivojlantirish markazi;
Andijon qishloq xoʻjaligi va agrotexnologiyalar instituti;
Qoraqalpogʻiston qishloq xoʻjaligi va agrotexnologiyalar instituti;
Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi;
Qishloq xoʻjaligi texnikasi va texnologiyalarini sertifikatlash va sinash davlat markazi;
“Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi” davlat muassasasi;
“Qishloq xoʻjaligini standartlashtirish markazi” davlat unitar korxonasi;
“Maʼmuriy-xoʻjalik xizmati” davlat muassasasi;
“Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” davlat muassasasi;
“Tuproq tarkibi va repozitoriysi, sifati va tahlil markazi” davlat unitar korxonasi;
“Agroservis operator” davlat unitar korxonasi;
“Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti”;
b) 32-bandning birinchi xatboshidagi “toʻrt” soʻzi “olti” soʻzi bilan almashtirilsin;
v) 33-banddagi “Vazirlik huzuridagi Agrosanoat majmui va oziq-ovqat taʼminoti sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi hamda” soʻzlari chiqarib tashlansin;
g) 36 va 37-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“36. Viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari boshliqlari va ularning oʻrinbosarlari ochiq mustaqil tanlov asosida Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri tomonidan lavozimga tayinlanadi, bunda viloyatlar hokimlari va ularning tegishli oʻrinbosarlari tanlov komissiyasi tarkibiga kiritiladi.
37. Tumanlar (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimlari boshliqlari ochiq mustaqil tanlov asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri va viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari boshliqlari tomonidan lavozimga tayinlanadi, bunda Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirining oʻrinbosarlaridan biri tanlov komissiyasi tarkibiga kiritiladi”.
9. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 12-iyuldagi 575-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 11-bandning “e” kichik bandi chiqarib tashlansin;
b) 12-bandda :
“e” kichik band chiqarib tashlansin;
“y” kichik bandning uchinchi xatboshidagi “qishloq xoʻjaligi yerlaridan nooqilona foydalanish va ularni qoʻriqlash” soʻzlari chiqarib tashlansin.
11. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 505-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 11-bandning ikkinchi xatboshidagi “yer va” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 18-bandning ikkinchi xatboshidagi “Davergedeozkadastr” qoʻmitasi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
12. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi agrosanoat majmui va qishloq xoʻjaligida raqamlashtirish tizimini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 17-dekabrdagi 794-son qarorida :
a) 3-ilovada :
14 va 15-pozitsiyalarning “Masʼul ijrochilar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi”;
17-pozitsiyaning “Masʼul ijrochilar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, IT-park, “Oʻzbekkosmos” agentligi”;
b) 6-ilovada :
1-pozitsiyaning “Masʼul ijrochilar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qishloq xoʻjaligi vazirligi, IT-park, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi”;
4-pozitsiyaning “Masʼul ijrochilar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi”.
13. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-fevraldagi 66-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 10-bandda :
sakkizinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
toʻqqizinchi — oʻn birinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 18-bandning 25-kichik bandidagi “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti direktori” soʻzlari chiqarib tashlansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 29-noyabr,
721-son