Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг
Қарори
«Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагогларнинг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон «Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 24 мартдаги 04/ҚҚ, 01-76, 01/1184-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагогларнинг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1461, 2005 йил 28 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 12-13-сон, 96-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 37-2021-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 2 ноябрдаги 26-мҳ-сон ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 8 ноябрдаги 47-2021-Қ/Қ-сон қарорига ИЛОВА
«Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагогларнинг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорда :
а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Профессионал таълим муассасалари педагог кадрлари ва муҳандис-педагог кадрларининг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»;
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Профессионал таълим муассасалари педагог кадрлари ва муҳандис-педагог кадрларининг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.».
2. Низомда :
а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Профессионал таълим муассасалари педагог кадрлари ва муҳандис-педагог кадрларининг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисида низом»;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон «Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ профессионал таълим муассасаларининг бўш (вакант) ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари лавозимларига танлов ўтказиш тартибини белгилайди.
Танлов профессионал таълим муассасаларига замонавий талабларга жавоб берувчи юқори малакали, чуқур касбий билимга, ижодий ва илмий потенциалга, юксак ахлоқий ва маънавий сифатларга эга бўлган кадрларни саралаб олиш мақсадида ўтказилади.»;
в) 1-банддаги «Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг директор ўринбосарлари ҳамда касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари (бундан буён матнда директор ўринбосарлари ва педагог деб юритилади)» деган сўзлар «Профессионал таълим муассасаларининг ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари (бундан буён матнда педагоглар деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 1 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1 1 . Педагог лавозими бўшаганидан кейин 10 кун ичида педагог лавозимига профессионал таълим муассасаси томонидан оммавий ахборот воситаларида ва профессионал таълим муассасасининг расмий веб-сайтида (агар мавжуд бўлса) танлов ўтказиш тўғрисида эълон берилади.»;
д) 2-банддаги «Директор ўринбосарлари ва педагог лавозимларига» деган сўзлар «Педагог лавозимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
е) 3-банддаги «Таълим муассасаларига» деган сўзлар «Профессионал таълим муассасаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 4-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
з) 5-бандда :
биринчи хатбошидаги «Касб-ҳунар коллежларининг» деган сўзлар «Профессионал таълим муассасаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учинчи хатбошининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Халқ ҳунармандчилиги йўналишларидаги профессионал таълим муассасаларининг касбий таълим (амалиёт) педагог лавозимини эгаллаш учун танловда ишлаб чиқариш корхоналарининг юқори разрядли ходимлари ва миллий ҳунармандчилик усталари, ўрта махсус маълумотга эга мутахассислар иштирок этишлари мумкин.»;
и) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Профессионал таълим муассасасига айлантирилаётган бошқа турдаги таълим муассасалари педагоглари танловда умумий асосда иштирок этадилар.»;
к) 7-бандда :
биринчи хатбошидаги «Директор ўринбосари ва педагог» деган сўзлар «Педагог» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
л) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Педагогларни танловдан ўтказиш бўйича тахминий саволлар мажмуи ва танлов ўтказиш жадвали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари ёхуд бўйсунувида таълим муассасаси бўлган вазирлик ёки идора томонидан ишлаб чиқилади.»;
м) II бобнинг номидан «тартиби» деган сўз чиқариб ташлансин;
н) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Танлов эълон қилинган кундан бошлаб 20 кун ичида педагог лавозимига танловда иштирок этишни хоҳлаган номзодларнинг аризалари тегишли профессионал таълим муассасасига тақдим этилади.»;
о) 12-бандда :
олтинчи ва еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
саккизинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
п) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Педагог лавозимига танлов ўтказиш учун профессионал таълим муассасаси директорининг буйруғи билан танлов комиссияси тузилади.»;
р) 14-банддаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси ёки бўйсунувида таълим муассасаси бўлган вазирлик ёки идора, шунингдек касб-ҳунар коллежи» деган сўзлар «Профессионал таълим муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
с) 17-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
т) 18-банддаги «касб-ҳунар коллежи» деган сўзлар «профессионал таълим муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ТОШКУЛОВ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У. ТАШКЕНБАЕВ
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 9 ноябрь,
Тошкент ш.,
2021 йил 2 ноябрь,
Тошкент ш.,
2021 йил 8 ноябрь,
37-2021-сон
26-мҳ-сон
47-2021-Қ/Қ-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2021 й., 10/21/1461-2/1119-сон)
lex.uz
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining
Qarori
“Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari direktor oʻrinbosarlari, pedagog va muhandis-pedagoglarning boʻsh lavozimlarni egallash uchun ularni tanlov asosida tanlab olish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 6-sentabrdagi PF-5812-son “Professional taʼlim tizimini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 11-iyuldagi PQ-4391-son “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim tizimiga boshqaruvning yangi tamoyillarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori va Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 7-avgustdagi 466-son “Oʻzbekiston Respublikasida uzluksiz boshlangʻich, oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim tizimini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi va Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi va Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligining 2005-yil 24-martdagi 04/QQ, 01-76, 01/1184-son “Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari direktor oʻrinbosarlari, pedagog va muhandis-pedagoglarning boʻsh lavozimlarni egallash uchun ularni tanlov asosida tanlab olish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga (roʻyxat raqami 1461, 2005-yil 28-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2005-y., 12-13-son, 96-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining 2021-yil 9-noyabrdagi 37-2021-son, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining 2021-yil 2-noyabrdagi 26-mh-son va Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining 2021-yil 8-noyabrdagi 47-2021-Q/Q-son qaroriga ILOVA
“Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari direktor oʻrinbosarlari, pedagog va muhandis-pedagoglarning boʻsh lavozimlarni egallash uchun ularni tanlov asosida tanlab olish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqidagi”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Qarorda :
a) nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Professional taʼlim muassasalari pedagog kadrlari va muhandis-pedagog kadrlarining boʻsh lavozimlarni egallash uchun ularni tanlov asosida tanlab olish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”;
b) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Professional taʼlim muassasalari pedagog kadrlari va muhandis-pedagog kadrlarining boʻsh lavozimlarni egallash uchun ularni tanlov asosida tanlab olish toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.”.
2. Nizomda :
a) nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Professional taʼlim muassasalari pedagog kadrlari va muhandis-pedagog kadrlarining boʻsh lavozimlarni egallash uchun ularni tanlov asosida tanlab olish toʻgʻrisida nizom”;
b) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 6-sentabrdagi PF-5812-son “Professional taʼlim tizimini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 11-iyuldagi PQ-4391-son “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim tizimiga boshqaruvning yangi tamoyillarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori va Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 7-avgustdagi 466-son “Oʻzbekiston Respublikasida uzluksiz boshlangʻich, oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim tizimini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq professional taʼlim muassasalarining boʻsh (vakant) oʻqituvchi va ishlab chiqarish taʼlimi ustalari lavozimlariga tanlov oʻtkazish tartibini belgilaydi.
Tanlov professional taʼlim muassasalariga zamonaviy talablarga javob beruvchi yuqori malakali, chuqur kasbiy bilimga, ijodiy va ilmiy potensialga, yuksak axloqiy va maʼnaviy sifatlarga ega boʻlgan kadrlarni saralab olish maqsadida oʻtkaziladi.”;
v) 1-banddagi “Akademik litsey va kasb-hunar kollejlarining direktor oʻrinbosarlari hamda kasb-hunar kollejlarining oʻqituvchi va ishlab chiqarish taʼlimi ustalari (bundan buyon matnda direktor oʻrinbosarlari va pedagog deb yuritiladi)” degan soʻzlar “Professional taʼlim muassasalarining oʻqituvchi va ishlab chiqarish taʼlimi ustalari (bundan buyon matnda pedagoglar deb yuritiladi)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
g) 1 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1 1 . Pedagog lavozimi boʻshaganidan keyin 10 kun ichida pedagog lavozimiga professional taʼlim muassasasi tomonidan ommaviy axborot vositalarida va professional taʼlim muassasasining rasmiy veb-saytida (agar mavjud boʻlsa) tanlov oʻtkazish toʻgʻrisida eʼlon beriladi.”;
d) 2-banddagi “Direktor oʻrinbosarlari va pedagog lavozimlariga” degan soʻzlar “Pedagog lavozimiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
e) 3-banddagi “Taʼlim muassasalariga” degan soʻzlar “Professional taʼlim muassasalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
j) 4-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;
z) 5-bandda :
birinchi xatboshidagi “Kasb-hunar kollejlarining” degan soʻzlar “Professional taʼlim muassasalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishli ravishda ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;
uchinchi xatboshining ikkinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Xalq hunarmandchiligi yoʻnalishlaridagi professional taʼlim muassasalarining kasbiy taʼlim (amaliyot) pedagog lavozimini egallash uchun tanlovda ishlab chiqarish korxonalarining yuqori razryadli xodimlari va milliy hunarmandchilik ustalari, oʻrta maxsus maʼlumotga ega mutaxassislar ishtirok etishlari mumkin.”;
i) 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Professional taʼlim muassasasiga aylantirilayotgan boshqa turdagi taʼlim muassasalari pedagoglari tanlovda umumiy asosda ishtirok etadilar.”;
k) 7-bandda :
birinchi xatboshidagi “Direktor oʻrinbosari va pedagog” degan soʻzlar “Pedagog” degan soʻz bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
l) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Pedagoglarni tanlovdan oʻtkazish boʻyicha taxminiy savollar majmui va tanlov oʻtkazish jadvali Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlar Kasbiy taʼlimni rivojlantirish va muvofiqlashtirish hududiy boshqarmalari yoxud boʻysunuvida taʼlim muassasasi boʻlgan vazirlik yoki idora tomonidan ishlab chiqiladi.”;
m) II bobning nomidan “tartibi” degan soʻz chiqarib tashlansin;
n) 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Tanlov eʼlon qilingan kundan boshlab 20 kun ichida pedagog lavozimiga tanlovda ishtirok etishni xohlagan nomzodlarning arizalari tegishli professional taʼlim muassasasiga taqdim etiladi.”;
o) 12-bandda :
oltinchi va yettinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
sakkizinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;
p) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Pedagog lavozimiga tanlov oʻtkazish uchun professional taʼlim muassasasi direktorining buyrugʻi bilan tanlov komissiyasi tuziladi.”;
r) 14-banddagi “Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi hududiy boshqarmasi yoki boʻysunuvida taʼlim muassasasi boʻlgan vazirlik yoki idora, shuningdek kasb-hunar kolleji” degan soʻzlar “Professional taʼlim muassasasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
s) 17-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;
t) 18-banddagi “kasb-hunar kolleji” degan soʻzlar “professional taʼlim muassasasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A. TOShKULOV
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi U. TAShKENBAYEV
Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri N. XUSANOV
Toshkent sh.,
2021-yil 9-noyabr,
Toshkent sh.,
2021-yil 2-noyabr,
Toshkent sh.,
2021-yil 8-noyabr,
37-2021-son
26-mh-son
47-2021-Q/Q-son
(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.12.2021-y., 10/21/1461-2/1119-son)
lex.uz