📅 2021-yil 3-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 3-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 3 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 3 декабря 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 3 December 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 5 июлдаги ПҚ-1566-сон қарорига мувофиқ расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2022 йил 1 мартдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга ваколатли давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга электрон тарзда «Apostille» махсус штампини (кейинги ўринларда — апостиль) қўйиш бўйича давлат хизматини давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатиш тартиби жорий этилсин.
Бунда, жисмоний ва юридик шахсларга ваколатли давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга анъанавий тарзда апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби ҳам сақлаб қолиниши белгилаб қўйилсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2022 йил 1 мартдан бошлаб амалга киритилсин:
жисмоний ва юридик шахсларга ваколатли давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга электрон тарзда апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатиш тартиби;
жисмоний ва юридик шахсларга ваколатли давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга анъанавий тарзда апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби;
ариза берувчиларининг мурожаатига кўра, уларга апостиль қўйиш масалалари бўйича апостиль қўйиш масалаларини кўриб чиқиш ваколатига кирадиган ходим ҳамда Давлат хизматлари маркази ходими томонидан маслаҳатлар (маълумотномалар) бериш тартиби;
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари томонидан ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга ошириш.
3. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги 2022 йил 1 январга қадар расмий ҳужжатларга электрон тарзда апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишни техник жиҳатдан қўллаб-қувватловчи «E-App» (Electronic Apostille Programm) ва «E-register» дастурларининг ишлаб чиқилиши ва ишга туширилишини таъминласин.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ушбу дастурларнинг лойиҳа-техник ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласин.
4. Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари расмий ҳужжатларни имзолаш ваколатига эга бўлган мансабдор шахсларнинг имзолари ҳамда муҳр ва штампларнинг босма изи намуналарини мунтазам равишда:
тегишли ҳудуддаги адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига;
судлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Олий судга;
прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Бош прокуратурага;
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига;
ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига;
бошқа расмий ҳужжатлар бўйича — Ташқи ишлар вазирлигига юборсинлар.
5. Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий суд ва Бош прокуратура билан биргаликда:
2022 йил 1 мартга қадар ҳозирги кунда мавжуд бўлган расмий ҳужжатларни имзолаш ваколатига эга мансабдор шахсларнинг имзолари ҳамда муҳр ва штампларнинг босма изи намуналарининг «E-App» дастурига киритилишини;
расмий ҳужжатларни имзолаш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслар ўзгарган тақдирда, уларнинг имзолари ҳамда муҳр ва штампларнинг босма изи намуналарининг «E-App» дастурида доимий равишда янгиланиб борилишини;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда давлат хизмати кўрсатишда иштирок этадиган барча бўлинмаларининг ЯИДХПга уланишини таъминласин.
6. Адлия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда бир ой муддатда давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга йўналтирилган ўқув-амалий семинарлар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
7. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларни кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
8. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари 2022 йил 1 мартдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов ва ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 732-сон қарорига 1-ИЛОВА
Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда — мурожаат этувчилар) ваколатли давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга «Apostille» махсус штампини (кейинги ўринларда — апостиль) қўйиш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Апостиль билан Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенциянинг (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) (кейинги ўринларда — Конвенция) 5-моддасига мувофиқ, расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси ҳақиқийлиги, имзолаш ваколати мавжудлиги ҳамда ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлиги тасдиқланади.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
апостиль — расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси ҳақиқийлигини, имзолаш ваколати мавжудлигини ҳамда ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган, Конвенцияга мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп;
апостиль қўйиш — расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси ҳақиқийлигини, имзолаш ваколати мавжудлигини ҳамда ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун зарур бўлган расмий тартиб-таомил;
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 5 июлдаги ПҚ-1566-сон қарорига мувофиқ апостиль қўйиш ваколати берилган давлат органи;
«юлдузча» — расмий ҳужжат варақлари маҳкамланадиган жойга ёпиштириладиган ва апостилни қўйган ваколатли давлат органининг гербли муҳри босиладиган қалин қоғоз;
«E-App» дастури — расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси ҳақиқийлигини, имзолаш ваколати мавжудлигини ҳамда расмий ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган, Конвенцияга мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп генерация қиладиган дастур;
«E-register» дастури — ваколатли давлат органи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида «E-App» дастури орқали қўйиладиган махсус штампни генерация қилиш ва ушбу штампга ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатларини ўзида жамловчи электрон реестр дастури.
3. Апостиль расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси ҳақиқийлигини, имзолаш ваколати мавжудлигини ҳамда ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун расмий ҳужжатларга қўйилади.
Апостилга қўйиладиган имзо қўшимча равишда тасдиқлашни талаб этмайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 5 июлдаги ПҚ-1566-сон қарорига мувофиқ давлат хизмати қуйидаги органлар томонидан кўрсатилади:
адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари;
судлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Олий суд;
прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Бош прокуратура;
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига;
ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига;
бошқа расмий ҳужжатлар бўйича — Ташқи ишлар вазирлиги.
5. Апостиль:
чет элда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган расмий ҳужжатларга;
тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган расмий ҳужжатларга;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортига, идентификация ID-картасига, ҳарбий билетга қўйилмайди.
6. Расмий ҳужжатга апостиль қўйиш, мурожаат этувчининг ўз хоҳишига кўра, мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ анъанавий тарзда ёки 1а-иловасига мувофиқ электрон тарзда амалга оширилади.
Расмий ҳужжатга апостиль қўйиш билан боғлиқ барча жараёнлар «E-App» ва «E-register» дастурларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
7. Расмий ҳужжатга электрон тарзда апостиль қўйиш жараёнида давлат хизматлари марказлари ва ваколатли давлат органлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ҳамкорлик ёрдамида амалга оширилади.
8. Расмий ҳужжатга апостиль қўйиш, агар ҳужжат тақдим этиладиган давлатда амал қиладиган қонунлар, қоидалар ёки урф-одатлар ёхуд икки ёки бир неча аҳдлашувчи давлат ўртасидаги аҳдлашув расмий ҳужжатни легаллаштиришни соддалаштирса ёки озод қилса, талаб қилинмаслиги мумкин.
9. Ваколатли давлат органлари ҳамда давлат хизматлари марказлари жисмоний ва юридик шахсларга апостиль қўйиш тартиб-таомиллари бўйича бепул маслаҳатлар берадилар.
2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби
1-§. Анъанавий тарзда апостиль қўйиш тартиби
10. Мурожаат этувчи давлат хизмати олиш учун ваколатли органга ўзи келган ҳолда мурожаат этади. Мурожаат этувчи ўрнига ишончнома асосида ҳаракат қилаётган учинчи шахслар ҳам мурожаат этишлари мумкин.
11. Ваколатли орган ходими мурожаат этувчи номидан ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради.
Сўровномага хорижий давлат — Конвенция қатнашчиси ҳудудида фойдаланиладиган расмий ҳужжат ёки расмий бўлмаган ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхаси илова қилинади. Сўровномага зарур маълумотлар расмийлаштирилган ва киритилгандан сўнг мурожаат этувчи уни ўз имзоси билан тасдиқлайди.
12. Сўровномани кўриб чиқиш учун:
таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида;
адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида;
бошқа ҳужжатлар бўйича — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Мурожаат этувчи расман мурожаат этганидан сўнг тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Йиғим суммаси ушбу Регламентнинг 30-банди «в» кичик бандида белгиланган тартибда тақсимланади.
12 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 12-бандида белгиланган йиғим суммаларининг 50 фоизи ундирилади.
12 2 . Давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан мазкур Регламентнинг 12-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади.
13. Сўровнома расмий ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ваколатли орган томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади.
14. Имзо намунасини ва апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган аниқ мансабдор шахснинг имзо қўйиш ваколатларини тасдиқлаш ва (ёки) расмий ҳужжат чиқадиган ташкилот муҳри босма изи намунасини талаб қилиш зарур бўлган тақдирда, расмий ҳужжатга апостиль қўйиш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш муддати ўн иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Бунда, мурожаат этувчи ваколатли орган томонидан сўровномани кўриб чиқиш муддатлари узайтирилганлиги ҳақида хабардор этилиши лозим.
15. Апостиль қўйиш учун тақдим этиладиган расмий ҳужжатларда тегишли реквизитлар (тартиб рақами, сана, имзо, муҳр) ва мансабдор шахсларнинг имзолари ҳамда муҳр, штампларнинг ҳақиқийлиги, шу жумладан «E-App» ва «E-register» дастурларидан фойдаланган ҳолда, текшириб олинади.
16. Апостиль қўйиш учун тақдим этиладиган расмий ҳужжатлардаги мансабдор шахсларнинг имзолари ва муҳрлар босма изи аниқ бўлиши керак.
Агар расмий ҳужжатда тузатишлар ва (ёки) қўшимча ёзувлар бўлса, улар расмий ҳужжатга имзо чеккан шахс томонидан қайд этилиши керак. Кўрсатиб ўтилган тузатишлар ва (ёки) қўшимча ёзувлар барча хато ёзилган, кейинчалик эса тузатилган ва устидан чизилганларни дастлабки шаклда ўқиш мумкин бўлган тарзда бажарилиши керак.
17. Қуйидаги ҳолларда апостиль қўйиш рад этилади:
расмий ҳужжатда ушбу Регламентнинг 15-бандига мувофиқ зарур реквизитларнинг ҳеч бўлмаганда бири мавжуд бўлмаса ёки мансабдор шахсларнинг имзолари ҳамда муҳр, штампларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланса;
расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахс уни имзолаш ваколатига эга бўлмаса.
18. Ваколатли давлат органи томонидан апостиль қўйиш рад этилган тақдирда, ушбу Регламентга мувофиқ рад этиш тўғрисидаги билдиришнома рад этиш сабаблари ва мурожаат этувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун расмий ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат (30 календарь кун) кўрсатилган ҳолда мурожаат этувчига (унинг вакилига) тақдим этилади.
Ваколатли орган ходими шу куннинг ўзида мурожаат этувчига рад этиш тўғрисидаги билдиришнома ҳақида телефон ёки «SMS-хабар» орқали хабар беради.
19. Сўровнома такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин берилган сўровнома янгидан берилган ҳисобланади.
20. Апостиль қўйиш «E-App» дастури орқали штамп генерация қилинганидан сўнг расмий ҳужжатга апостиль босма изини босиш йўли билан амалга оширилади ва у генерация қилинган штампда мавжуд бўлган маълумотлар билан тўлдирилади.
Мазкур штампни «E-register» дастурида «E-App» дастури билан бериладиган махсус рақам орқали текшириб олиш имконияти мавжуд бўлиши шарт.
21. Апостиль мазкур Регламентнинг 3-иловасига мувофиқ 10х10 см ўлчамли квадрат клише шаклида бўлади. Апостилнинг сарлавҳаси француз тилида бўлиши керак.
Апостилни анъанавий тарзда ксеронусха ёки апостилнинг босма изини босишдан фарқ қиладиган бошқа усулда қўйишга йўл қўйилмайди.
22. Апостилнинг босма изи расмий ҳужжатнинг матндан бўш жойига ёки унинг орқа томонига ёхуд қоғознинг алоҳида варағига қўйилади.
Апостилнинг босма изи алоҳида вараққа қўйилган тақдирда, расмий ҳужжатнинг варақлари ва апостилнинг босма изи босилган вараққа тартиб рақами қўйилади ва исталган рангдаги ип ёхуд махсус нозик боғич, лента билан тикилади. Расмий ҳужжатнинг тикилган жойдаги охирги варағи қалин қоғоз «юлдузча» билан елимланади, унга Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳр (кейинги ўринларда — гербли муҳр) босилади. Гербли муҳрнинг изи «юлдузча»да ва варақда бир текис жойлашади. Тикилган варақлар сони тикилган ва тартиб рақами қўйилган варақлар сони тўғрисидаги маълумотлар бор бўлган штамп билан тасдиқланади.
23. Ходим ўзи қўйган апостиль босма изини тўлдиради.
Апостиль босма изининг 2-қаторида апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг фамилияси кўрсатилади.
Агар расмий ҳужжатда аниқ мансабдор шахснинг имзоси ва унинг фамилияси назарда тутилмаган бўлса, ҳужжат эса ташкилот номидан чиқса, апостиль босма изининг 2-қаторида «имзо назарда тутилмаган» (апостиль изи тўлдирилган тилда) деб кўрсатилади, 4-қаторда эса — расмий ҳужжат чиқадиган ташкилотнинг расмий номи кўрсатилади.
Апостиль нотариал тартибда тасдиқланган расмий ҳужжатнинг нусхасига қўйилганда, апостиль босма изининг 1-қаторида «Ushbu rasmiy hujjat/this public document» деган сўзлардан кейин «нотариал нусхаси» (апостиль изи тўлдирилган тилда) сўзлари, 2, 3, 4-қаторларда эса нотариуснинг фамилияси, лавозими ва тегишлича давлат нотариал идорасининг номи кўрсатилади.
Апостиль босма изининг 3-қаторида расмий ҳужжатни имзолаган шахснинг лавозими кўрсатилади. Агар расмий ҳужжат бир неча шахслар томонидан имзоланган бўлса, уларнинг лавозим бўйича энг каттасининг (масалан, суд таркибидаги раислик қилувчининг) лавозим мавқеи кўрсатилади.
Апостиль босма изининг 4-қаторида расмий ҳужжатни берган ташкилотнинг расмий номи кўрсатилади.
Апостиль босма изининг 5-қаторида апостиль қўйилган шаҳар кўрсатилади.
Апостиль босма изининг 6-қаторида рақамлар билан апостиль қўйилган сана кўрсатилади.
Апостиль босма изининг 7-қаторида расмий ҳужжатни тасдиқлаган шахснинг фамилияси, лавозими кўрсатилади.
Апостиль босма изининг 8-қаторида Апостилни рўйхатдан ўтказиш тартиб рақамига мувофиқ бўлган тартиб рақами кўрсатилади.
Апостиль босма изининг 9-қаторига ваколатли давлат органининг гербли муҳри босилади.
Апостиль босма изининг 10-қаторига апостиль қўйган шахснинг имзоси қўйилади.
Апостиль босма изи матнига ўзгартиришлар (тузатишлар) киритилишига йўл қўйилмайди.
Агар апостиль тақдим этиладиган давлатда расмий ҳужжатнинг таржимасини ҳам тақдим этиш зарур бўлса, апостиль қўйилишидан олдин кўрсатиб ўтилган расмий ҳужжатлар таржимон томонидан апостиль тақдим этиладиган давлат тилига (ёки инглиз тилига) таржима қилинади, шундан кейин таржимоннинг имзоси нотариус томонидан тасдиқланади, сўнгра расмий ҳужжат ва унинг тасдиқланган таржимасига апостиль қўйилади.
24. Ваколатли орган ходими апостиль қўйилган расмий ҳужжатни шу куннинг ўзида мурожаат этувчига (унинг вакилига) тақдим этади ва бу ҳақида «E-register» дастурига тегишли ёзувни киритади ҳамда апостиль қўйилган расмий ҳужжатнинг сканерланган PDF шаклидаги нусхасини бириктиради.
Бунда мурожаат этувчи ваколатли орган ходимига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда, апостиль қўйилган расмий ҳужжатларни қабул қилиб олганлигини ўз имзоси ёки идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
2-§. Электрон тарзда апостиль қўйиш тартиби
25. Мурожаат этувчи давлат хизмати олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда электрон тарзда мурожаат этади.
26. Давлат хизматлари маркази ходими мурожаат этувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этганда мурожаат этувчи ўзининг шахсий кабинети орқали ваколатли давлат органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга — ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради.
27. Сўровномага хорижий давлат — Конвенция қатнашчиси ҳудудида фойдаланиладиган расмий ҳужжат ёки расмий бўлмаган ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхаси илова қилинади.
28. Мурожаат этувчи томонидан сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди. Унинг ЯИДХПдан муваффақиятли авторизациядан ўтгани сўровномани ўзи шахсан юборганини билдиради.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровнома идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқланиши мумкин.
29. Давлат хизматлари маркази ходими томонидан барча расмий ҳужжатлар сканер қилинади ва 10 дақиқа мобайнида PDF шаклида идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ёрдамида ваколатли давлат органига юборилади.
30. Сўровномани кўриб чиқиш учун мурожаат этувчидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
60 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — ваколатли давлат органининг ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
55 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳисобварағига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — ваколатли давлат органининг ҳисобварағига ўтказилади;
в) ваколатли органга ўзи келиб мурожаат этганда:
ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича йиғим Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича йиғим Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги махсус ҳисобварағига ўтказилади ҳамда қуйидаги тартибда тақсимланади:
60 фоизи — тегишлилиги бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳисобварағига;
40 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
бошқа ҳужжатлар бўйича ваколатли давлат органларининг махсус ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:
25 фоизи — ваколатли давлат органининг ҳисобварағига;
75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига.
Давлати хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Апостиль қўйилганлиги учун ҳужжатлар тўплами мавжуд бўлган тақдирда, йиғим айни бир ишга тегишли бўлган ҳар бир расмий ҳужжат учун эмас, балки бутун тўплам учун ундирилади.
Апостиль қўйиш учун мурожаат қилган давлат органи ва ташкилоти йиғим тўлашдан озод қилинади.
Мурожаат этувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
30 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан мазкур низомнинг 30-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади.
30 2 . Давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан мазкур Регламентнинг 30-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади.
31. Сўровнома расмий ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ваколатли орган томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади.
32. Имзо намунасини ва апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган аниқ мансабдор шахснинг имзо қўйиш ваколатларини тасдиқлаш ва (ёки) расмий ҳужжат чиқадиган ташкилот муҳри босма изи намунасини талаб қилиш зарур бўлган тақдирда, расмий ҳужжатга апостиль қўйиш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш муддати ўн иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Бунда, мурожаат этувчи ваколатли орган томонидан сўровномани кўриб чиқиш муддатлари узайтирилганлиги ҳақида хабардор этилиши лозим.
33. Апостиль қўйиш учун тақдим этиладиган расмий ҳужжатларда тегишли реквизитлар (тартиб рақами, сана, имзо, муҳр) ва мансабдор шахсларнинг имзолари ҳамда муҳр, штампларнинг ҳақиқийлиги, шу жумладан «E-App» ва «E-register» дастурларидан фойдаланган ҳолда, текшириб олинади.
34. Апостиль қўйиш учун тақдим этиладиган расмий ҳужжатлар, шунингдек улардаги мансабдор шахсларнинг имзолари ва муҳрлар босма изи аниқ бўлиши керак.
Агар расмий ҳужжатда тузатишлар ва (ёки) қўшимча ёзувлар бўлса, улар расмий ҳужжатга имзо чеккан шахс томонидан қайд этилиши керак. Кўрсатиб ўтилган тузатишлар ва (ёки) қўшимча ёзувлар барча хато ёзилган, кейинчалик эса тузатилган ва устидан чизилганларни дастлабки шаклда ўқиш мумкин бўлган тарзда бажарилиши керак.
35. Қуйидаги ҳолларда апостиль қўйиш рад этилади:
расмий ҳужжатда ушбу Регламентнинг 33-бандига мувофиқ зарур реквизитларнинг ҳеч бўлмаганда бири мавжуд бўлмаса ёки мансабдор шахсларнинг имзолари ҳамда муҳр, штампларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланса;
расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахс уни имзолаш ваколатига эга бўлмаса.
36. Ваколатли давлат органи томонидан апостиль қўйиш рад этилган тақдирда, ушбу Регламентга мувофиқ рад этиш тўғрисидаги билдиришнома рад этиш сабаблари ва мурожаат этувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун расмий ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат (30 календарь кун) кўрсатилган ҳолда, Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали мурожаат этувчининг шахсий кабинетига электрон шаклда жўнатилади.
Давлат хизматлари маркази ходими шу куннинг ўзида мурожаат этувчига рад этиш тўғрисидаги билдиришнома ҳақида телефон ёки «SMS-хабар» орқали хабар беради.
Сўровнома такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин берилган сўровнома янгидан берилган ҳисобланади.
37. Апостиль қўйилган тақдирда, ваколатли давлат органи электрон тарзда апостиль қўйилган расмий ҳужжатни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки мурожаат этувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
38. Давлат хизматлари маркази, электрон тарзда апостиль қўйилган расмий ҳужжат келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни мурожаат этувчининг электрон манзилига юборади ва мурожаат этувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази мурожаат этувчининг сўровига кўра унга апостиль қўйилган расмий ҳужжатни электрон шаклда маълумот сақлаш манбаига кўчириб беради.
Сўровномада мурожаат этувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
3-боб. Апостиль қўйиш масалалари бўйича маслаҳатлар (маълумотномалар) бериш
39. Апостиль қўйиш масалалари бўйича маслаҳатлар (маълумотномалар) мурожаат этувчиларининг мурожаатига кўра, апостиль қўйиш масалаларини кўриб чиқиш ваколатига кирадиган ходим ҳамда Давлат хизматлари маркази ходими томонидан берилади.
40. Маслаҳатлар қуйидаги масалалар бўйича берилади:
ваколатли давлат органлари, шу жумладан улар жойлашган ер тўғрисидаги маълумотлар;
апостиль қўйиладиган расмий ҳужжатларнинг турлари ва хусусияти тўғрисида;
апостиль қўйиш учун тақдим этиладиган расмий ҳужжатларга қўйиладиган талаблар тўғрисида;
апостиль қўйилганлиги учун йиғим миқдори тўғрисида;
ҳужжатларни қабул қилиш ва бериш вақти тўғрисида;
апостиль қўйиш муддатлари тўғрисида;
апостиль қўйиш давомида амалга ошириладиган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ва қабул қилинадиган қарорлар устидан шикоят қилиш тартиби тўғрисида;
Конвенция қатнашчилари бўлган давлатлар тўғрисида.
41. Ушбу Регламентнинг 40-бандида назарда тутилган маълумотлар доимий икки томонлама алоқа, ижтимоий саҳифалар ва улардаги электрон ахборот ботлардан ташқари ахборот стендларида ва ваколатли давлат органларининг расмий веб-сайтида ҳам жойлаштирилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
42. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли давлат органлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
43. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
44. Мурожаат этувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
45. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Расмий ҳужжатларга анъанавий тарзда апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Мурожаат этувчи 1. Давлат хизматини олиш учун ваколатли органга ўзи келиб ёки ишончли вакили орқали мурожаат этади. 1. Хоҳишига кўра 2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлайди. 2. Мурожаат этганда 2-босқич Ваколатли орган Ваколатли орган ходими мурожаат этувчи номидан тегишли сўровномани тўлдиради ва уни мурожаат этувчи ўз имзоси билан тасдиқлайди. Мурожаат этилган кунда 3-босқич Ваколатли орган Сўровнома ва зарур ҳужжатларни ўрганиб чиқади ҳамда расмий ҳужжатга апостиль қўяди ёки апостиль қўйишни рад этади. 2 иш куни (судлар томонидан — 3 иш куни) ичида (зарур ҳолларда, 10 иш куни ичида) 4-босқич Ваколатли орган 1. Апостиль қўйилган расмий ҳужжатни ёки апостиль қўйишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномани мурожаат этувчига тақдим этади (юборади). 2. Апостиль қўйилганлиги ҳақида «E-register» дастурига тегишли ёзувни киритади ва PDF шаклидаги апостиль қўйилган расмий ҳужжатнинг нусхасини бириктиради. Апостиль қўйилган ёки рад этилган куннинг ўзида
Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1а-ИЛОВА
Расмий ҳужжатларга электрон тарзда апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Мурожаат этувчи 1. Давлат хизматини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда электрон тарзда мурожаат этади. 1. Хоҳишига кўра 2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлайди. 2. Мурожаат этганда 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Давлат хизматлари маркази ходими мурожаат этувчи номидан тегишли сўровномани тўлдиради ва уни электрон тарзда ваколатли давлат органига юборади. 1. 10 дақиқа ичида 2. Мурожаат этувчи 2. Т егишли сўровномани тўлдиради ва ЯИДХП орқали ваколатли давлат органига юборади. 2. Автоматик тарзда 3-босқич Ваколатли орган 1. Сўровнома ва зарур ҳужжатларни ўрганиб чиқади, «E-App» дастури орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда расмий ҳужжатга апостиль қўяди ёки апостиль қўйишни рад этади. 2. Апостиль қўйилган расмий ҳужжатни ёки апостиль қўйишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномани Давлат хизматлари марказига ёхуд ЯИДХП орқали мурожаат этувчи га юборади. 2 иш куни (судлар томонидан — 3 иш куни) ичида (зарур ҳолларда, 10 иш куни ичида) 4-босқич Давлат хизматлари маркази Апостиль қўйилган расмий ҳужжатни (ёки билдиришномани) мурожаат этувчи нинг электрон манзилига юборади. Ўзи келиб мурожаат қилганда, апостиль қўйилган расмий ҳужжатни (ёки билдиришномани) қоғоз ёки электрон шаклида беради. Ваколатли органдан тегишли ҳужжат келиб тушган куннинг ўзида
Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
__________________ (сана) ________________ (рақам) Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш учун СЎРОВНОМА I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. Паспортга оид маълумотлари (серияси ва рақами): 3. ЖШ ШИР (мавжуд бўлса): 4. Яшаш манзили: 5. Телефон рақами: 6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): 7. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: II. (юр.) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. Паспортга оид маълумотлари (серияси ва рақами): 3. ЖШ ШИР (мавжуд бўлса): 4. Яшаш манзили: 5. Телефон рақами: 6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): 7. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: III. Расмий ҳужжатга оид маълумотлар: 1. Расмий ҳужжат тури: адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар судлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бошқа расмий ҳужжатлар 2. Расмий ҳужжатлар сони: 3. Расмий ҳужжатнинг реквизитлари (берилган сана ва рақам): 4. Апостиль тақдим этиладиган давлат: 5. Апостилнинг тўлдириш тили: ўзбек тили инглиз тили
Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
НАМУНА APOSTILLE (Convention de la Нaye du 5 octobre 1961) 1. Davlat/Country __________________________________________________ Oʼzbekiston Respublikasi Ushbu rasmiy hujjat/this public document 2. Tomonidan imzolandi/ has been signed by ____________________________________________________________________________________ 3. Sifatida faoliyat yurituvchi/ Acting in the capacity of ____________________________________________________________________________________ 4. Muhr/shtamp bilan tasdiqlangan/ bears the seal/stamp of __________________________________________________________________ Tasdiqlandi/Certified 5. Shahar/at _____________________________________ 6. Sana/the__________________________ 7. Tomonidan/ by _________________________________ ____________________________________________________________________________________ 8. № ________________________________________________________________________________ 9. Muhr/shtamp/ 10. Imzo/Signature Seal/stamp QR-код
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 732-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2022 йил 1 мартдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 47-сон, 489-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарорига 3-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 29-сон, 698-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон Қонуни)» 2017 йил 1 декабрдаги 960-сон қарорига илованинг 10-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Апостиль қўйиш тартиби тўғрисида низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида» 2018 йил 17 февралдаги 126-сон қарори .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон ҳамда «Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4119-сон қарорлари)» 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сон қарорига илованинг 11-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармони)» 2020 йил 1 апрелдаги 195-сон қарорига илованинг 5-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 3 декабрь,
732-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SXEMASI
ROʻYXATI
Rasmiy hujjatlarga apostil qoʻyish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xorijiy rasmiy hujjatlarni legallashtirish talabini bekor qiluvchi konvensiya (Gaaga, 1961-yil 5-oktabr) qoidalarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2011-yil 5-iyuldagi PQ-1566-son qaroriga muvofiq rasmiy hujjatlarga apostil qoʻyish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. 2022-yil 1-martdan boshlab jismoniy va yuridik shaxslarga vakolatli davlat organlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududida tuzilgan rasmiy hujjatlarga elektron tarzda “Apostille” maxsus shtampini (keyingi oʻrinlarda — apostil) qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini davlat xizmatlari markazlari va (yoki) Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali koʻrsatish tartibi joriy etilsin.
Bunda, jismoniy va yuridik shaxslarga vakolatli davlat organlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududida tuzilgan rasmiy hujjatlarga anʼanaviy tarzda apostil qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibi ham saqlab qolinishi belgilab qoʻyilsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Rasmiy hujjatlarga apostil qoʻyish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin va 2022-yil 1-martdan boshlab amalga kiritilsin:
jismoniy va yuridik shaxslarga vakolatli davlat organlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududida tuzilgan rasmiy hujjatlarga elektron tarzda apostil qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali koʻrsatish tartibi;
jismoniy va yuridik shaxslarga vakolatli davlat organlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududida tuzilgan rasmiy hujjatlarga anʼanaviy tarzda apostil qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibi;
ariza beruvchilarining murojaatiga koʻra, ularga apostil qoʻyish masalalari boʻyicha apostil qoʻyish masalalarini koʻrib chiqish vakolatiga kiradigan xodim hamda Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan maslahatlar (maʼlumotnomalar) berish tartibi;
Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, uning hududiy boshqarmalari va davlat xizmatlari markazlari tomonidan ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati yuzasidan doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshirish.
3. Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi 2022-yil 1-yanvarga qadar rasmiy hujjatlarga elektron tarzda apostil qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishni texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlovchi “E-App” (Electronic Apostille Programm) va “E-register” dasturlarining ishlab chiqilishi va ishga tushirilishini taʼminlasin.
Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi ushbu dasturlarning loyiha-texnik hujjatlarini belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazilishini taʼminlasin.
4. Vazirliklar, idoralar va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rasmiy hujjatlarni imzolash vakolatiga ega boʻlgan mansabdor shaxslarning imzolari hamda muhr va shtamplarning bosma izi namunalarini muntazam ravishda:
tegishli hududdagi adliya organlari va muassasalaridan hamda fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish organlaridan chiqadigan rasmiy hujjatlar boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalariga;
sudlardan chiqadigan rasmiy hujjatlar boʻyicha — Oliy sudga;
prokuratura, tergov, surishtiruv va tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi organlardan chiqadigan rasmiy hujjatlar boʻyicha — Bosh prokuraturaga;
maktabgacha, umumiy oʻrta va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlaridan chiqadigan rasmiy hujjatlar boʻyicha — Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga;
oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim hamda kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha taʼlim tashkilotlaridan chiqadigan rasmiy hujjatlar boʻyicha — Bilim va malakalarni baholash agentligiga;
boshqa rasmiy hujjatlar boʻyicha — Tashqi ishlar vazirligiga yuborsinlar.
5. Adliya vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy sud va Bosh prokuratura bilan birgalikda:
2022-yil 1-martga qadar hozirgi kunda mavjud boʻlgan rasmiy hujjatlarni imzolash vakolatiga ega mansabdor shaxslarning imzolari hamda muhr va shtamplarning bosma izi namunalarining “E-App” dasturiga kiritilishini;
rasmiy hujjatlarni imzolash vakolatiga ega boʻlgan mansabdor shaxslar oʻzgargan taqdirda, ularning imzolari hamda muhr va shtamplarning bosma izi namunalarining “E-App” dasturida doimiy ravishda yangilanib borilishini;
Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi hamda Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi bilan birgalikda davlat xizmati koʻrsatishda ishtirok etadigan barcha boʻlinmalarining YIDXPga ulanishini taʼminlasin.
6. Adliya vazirligi Tashqi ishlar vazirligi, Oliy sud, Bosh prokuratura, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi bilan birgalikda bir oy muddatda davlat xizmatlari markazlarining xodimlari ishtirokida ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentni amalda qoʻllashning samaradorligi va natijadorligini oshirishga yoʻnaltirilgan oʻquv-amaliy seminarlar tashkil etilishi va oʻtkazilishini taʼminlasin.
7. Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi bilan birgalikda YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlarni koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin.
8. Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi:
davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan davlat xizmatlari koʻrsatilishining belgilangan tartibi bajarilishi yuzasidan ular faoliyati boʻyicha, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin;
ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentning talablarini buzganlik uchun davlat organlari va boshqa tashkilotlar mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazolarni qoʻllasin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq baʼzi qarorlari 2022-yil 1-martdan boshlab oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
10. Adliya vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.
11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.K. Davletov va tashqi ishlar vaziri A.X. Kamilov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-dekabrdagi 732-son qaroriga 1-ILOVA
Rasmiy hujjatlarga apostil qoʻyish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament jismoniy va yuridik shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — murojaat etuvchilar) vakolatli davlat organlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududida tuzilgan rasmiy hujjatlarga “Apostille” maxsus shtampini (keyingi oʻrinlarda — apostil) qoʻyish boʻyicha davlat xizmati (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
Apostil bilan Xorijiy rasmiy hujjatlarni legallashtirish talabini bekor qiluvchi konvensiyaning (Gaaga, 1961-yil 5-oktabr) (keyingi oʻrinlarda — Konvensiya) 5-moddasiga muvofiq, rasmiy hujjatni imzolagan mansabdor shaxsning imzosi haqiqiyligi, imzolash vakolati mavjudligi hamda hujjatni tasdiqlagan muhr yoki shtamp bosma izi haqiqiyligi tasdiqlanadi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
apostil — rasmiy hujjatni imzolagan mansabdor shaxsning imzosi haqiqiyligini, imzolash vakolati mavjudligini hamda hujjatni tasdiqlagan muhr yoki shtamp bosma izi haqiqiyligini tasdiqlaydigan, Konvensiyaga muvofiq rasmiy hujjatga chet elda foydalanish maqsadida qoʻyiladigan maxsus shtamp;
apostil qoʻyish — rasmiy hujjatni imzolagan mansabdor shaxsning imzosi haqiqiyligini, imzolash vakolati mavjudligini hamda hujjatni tasdiqlagan muhr yoki shtamp bosma izi haqiqiyligini tasdiqlash uchun zarur boʻlgan rasmiy tartib-taomil;
vakolatli davlat organi — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xorijiy rasmiy hujjatlarni legallashtirish talabini bekor qiluvchi konvensiya (Gaaga, 1961-yil 5-oktabr) qoidalarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2011-yil 5-iyuldagi PQ-1566-son qaroriga muvofiq apostil qoʻyish vakolati berilgan davlat organi;
“yulduzcha” — rasmiy hujjat varaqlari mahkamlanadigan joyga yopishtiriladigan va apostilni qoʻygan vakolatli davlat organining gerbli muhri bosiladigan qalin qogʻoz;
“E-App” dasturi — rasmiy hujjatni imzolagan mansabdor shaxsning imzosi haqiqiyligini, imzolash vakolati mavjudligini hamda rasmiy hujjatni tasdiqlagan muhr yoki shtamp bosma izi haqiqiyligini tasdiqlaydigan, Konvensiyaga muvofiq rasmiy hujjatga chet elda foydalanish maqsadida qoʻyiladigan maxsus shtamp generatsiya qiladigan dastur;
“E-register” dasturi — vakolatli davlat organi tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda rasmiy hujjatga chet elda foydalanish maqsadida “E-App” dasturi orqali qoʻyiladigan maxsus shtampni generatsiya qilish va ushbu shtampga oʻzgartirishlar kiritish bilan bogʻliq boʻlgan harakatlarini oʻzida jamlovchi elektron reyestr dasturi.
3. Apostil rasmiy hujjatni imzolagan mansabdor shaxsning imzosi haqiqiyligini, imzolash vakolati mavjudligini hamda hujjatni tasdiqlagan muhr yoki shtamp bosma izi haqiqiyligini tasdiqlash uchun rasmiy hujjatlarga qoʻyiladi.
Apostilga qoʻyiladigan imzo qoʻshimcha ravishda tasdiqlashni talab etmaydi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xorijiy rasmiy hujjatlarni legallashtirish talabini bekor qiluvchi konvensiya (Gaaga, 1961-yil 5-oktabr) qoidalarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2011-yil 5-iyuldagi PQ-1566-son qaroriga muvofiq davlat xizmati quyidagi organlar tomonidan koʻrsatiladi:
adliya organlari va muassasalaridan hamda fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish organlaridan chiqadigan rasmiy hujjatlar boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari;
sudlardan chiqadigan rasmiy hujjatlar boʻyicha — Oliy sud;
prokuratura, tergov, surishtiruv va tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi organlardan chiqadigan rasmiy hujjatlar boʻyicha — Bosh prokuratura;
maktabgacha, umumiy oʻrta va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlaridan chiqadigan rasmiy hujjatlar boʻyicha — Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga;
oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim hamda kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha taʼlim tashkilotlaridan chiqadigan rasmiy hujjatlar boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligiga;
boshqa rasmiy hujjatlar boʻyicha — Tashqi ishlar vazirligi.
5. Apostil:
chet elda Oʻzbekiston Respublikasining diplomatik vakolatxonalari yoki konsullik muassasalari tomonidan sodir etilgan rasmiy hujjatlarga;
tijorat yoki bojxona operatsiyalariga toʻgʻridan-toʻgʻri aloqador boʻlgan rasmiy hujjatlarga;
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolik pasportiga, identifikatsiya ID-kartasiga, harbiy biletga qoʻyilmaydi.
6. Rasmiy hujjatga apostil qoʻyish, murojaat etuvchining oʻz xohishiga koʻra, mazkur Reglamentning 1-ilovasiga muvofiq anʼanaviy tarzda yoki 1a-ilovasiga muvofiq elektron tarzda amalga oshiriladi.
Rasmiy hujjatga apostil qoʻyish bilan bogʻliq barcha jarayonlar “E-App” va “E-register” dasturlaridan foydalangan holda amalga oshiriladi.
7. Rasmiy hujjatga elektron tarzda apostil qoʻyish jarayonida davlat xizmatlari markazlari va vakolatli davlat organlari oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo elektron hamkorlik yordamida amalga oshiriladi.
8. Rasmiy hujjatga apostil qoʻyish, agar hujjat taqdim etiladigan davlatda amal qiladigan qonunlar, qoidalar yoki urf-odatlar yoxud ikki yoki bir necha ahdlashuvchi davlat oʻrtasidagi ahdlashuv rasmiy hujjatni legallashtirishni soddalashtirsa yoki ozod qilsa, talab qilinmasligi mumkin.
9. Vakolatli davlat organlari hamda davlat xizmatlari markazlari jismoniy va yuridik shaxslarga apostil qoʻyish tartib-taomillari boʻyicha bepul maslahatlar beradilar.
2-bob. Davlat xizmati koʻrsatish tartibi
1-§. Anʼanaviy tarzda apostil qoʻyish tartibi
10. Murojaat etuvchi davlat xizmati olish uchun vakolatli organga oʻzi kelgan holda murojaat etadi. Murojaat etuvchi oʻrniga ishonchnoma asosida harakat qilayotgan uchinchi shaxslar ham murojaat etishlari mumkin.
11. Vakolatli organ xodimi murojaat etuvchi nomidan ushbu Reglamentning 2-ilovasiga muvofiq elektron shakldagi soʻrovnomani toʻldiradi.
Soʻrovnomaga xorijiy davlat — Konvensiya qatnashchisi hududida foydalaniladigan rasmiy hujjat yoki rasmiy boʻlmagan hujjatlarning notarial tasdiqlangan nusxasi ilova qilinadi. Soʻrovnomaga zarur maʼlumotlar rasmiylashtirilgan va kiritilgandan soʻng murojaat etuvchi uni oʻz imzosi bilan tasdiqlaydi.
12. Soʻrovnomani koʻrib chiqish uchun:
taʼlim va fan sohasi tashkilotlaridan chiqadigan rasmiy hujjatlar boʻyicha — bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi miqdorida;
adliya organlari va muassasalaridan hamda fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish organlaridan chiqadigan rasmiy hujjatlar boʻyicha — bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi miqdorida;
boshqa hujjatlar boʻyicha — bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida yigʻim undiriladi.
Murojaat etuvchi rasman murojaat etganidan soʻng toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.
Yigʻim summasi ushbu Reglamentning 30-bandi “v” kichik bandida belgilangan tartibda taqsimlanadi.
12 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Reglamentning 12-bandida belgilangan yigʻim summalarining 50 foizi undiriladi.
12 2 . Davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslardan mazkur Reglamentning 12-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi.
13. Soʻrovnoma rasmiy hujjatlar taqdim etilgan kundan boshlab vakolatli organ tomonidan ikki ish kuni ichida koʻrib chiqiladi.
14. Imzo namunasini va apostil qoʻyish uchun taqdim etilgan rasmiy hujjatni imzolagan aniq mansabdor shaxsning imzo qoʻyish vakolatlarini tasdiqlash va (yoki) rasmiy hujjat chiqadigan tashkilot muhri bosma izi namunasini talab qilish zarur boʻlgan taqdirda, rasmiy hujjatga apostil qoʻyish toʻgʻrisidagi soʻrovnomani koʻrib chiqish muddati oʻn ish kunidan ortiq boʻlmasligi kerak.
Bunda, murojaat etuvchi vakolatli organ tomonidan soʻrovnomani koʻrib chiqish muddatlari uzaytirilganligi haqida xabardor etilishi lozim.
15. Apostil qoʻyish uchun taqdim etiladigan rasmiy hujjatlarda tegishli rekvizitlar (tartib raqami, sana, imzo, muhr) va mansabdor shaxslarning imzolari hamda muhr, shtamplarning haqiqiyligi, shu jumladan “E-App” va “E-register” dasturlaridan foydalangan holda, tekshirib olinadi.
16. Apostil qoʻyish uchun taqdim etiladigan rasmiy hujjatlardagi mansabdor shaxslarning imzolari va muhrlar bosma izi aniq boʻlishi kerak.
Agar rasmiy hujjatda tuzatishlar va (yoki) qoʻshimcha yozuvlar boʻlsa, ular rasmiy hujjatga imzo chekkan shaxs tomonidan qayd etilishi kerak. Koʻrsatib oʻtilgan tuzatishlar va (yoki) qoʻshimcha yozuvlar barcha xato yozilgan, keyinchalik esa tuzatilgan va ustidan chizilganlarni dastlabki shaklda oʻqish mumkin boʻlgan tarzda bajarilishi kerak.
17. Quyidagi hollarda apostil qoʻyish rad etiladi:
rasmiy hujjatda ushbu Reglamentning 15-bandiga muvofiq zarur rekvizitlarning hech boʻlmaganda biri mavjud boʻlmasa yoki mansabdor shaxslarning imzolari hamda muhr, shtamplarning haqiqiy emasligi aniqlansa;
rasmiy hujjatni imzolagan mansabdor shaxs uni imzolash vakolatiga ega boʻlmasa.
18. Vakolatli davlat organi tomonidan apostil qoʻyish rad etilgan taqdirda, ushbu Reglamentga muvofiq rad etish toʻgʻrisidagi bildirishnoma rad etish sabablari va murojaat etuvchi koʻrsatib oʻtilgan sabablarni bartaraf etib, takroran koʻrib chiqish uchun rasmiy hujjatlarni taqdim etishi mumkin boʻlgan muddat (30 kalendar kun) koʻrsatilgan holda murojaat etuvchiga (uning vakiliga) taqdim etiladi.
Vakolatli organ xodimi shu kunning oʻzida murojaat etuvchiga rad etish toʻgʻrisidagi bildirishnoma haqida telefon yoki “SMS-xabar” orqali xabar beradi.
19. Soʻrovnoma takroran koʻrib chiqilganligi uchun yigʻim undirilmaydi.
Rad etish toʻgʻrisidagi bildirishnomada koʻrsatilgan muddat tamom boʻlgandan keyin berilgan soʻrovnoma yangidan berilgan hisoblanadi.
20. Apostil qoʻyish “E-App” dasturi orqali shtamp generatsiya qilinganidan soʻng rasmiy hujjatga apostil bosma izini bosish yoʻli bilan amalga oshiriladi va u generatsiya qilingan shtampda mavjud boʻlgan maʼlumotlar bilan toʻldiriladi.
Mazkur shtampni “E-register” dasturida “E-App” dasturi bilan beriladigan maxsus raqam orqali tekshirib olish imkoniyati mavjud boʻlishi shart.
21. Apostil mazkur Reglamentning 3-ilovasiga muvofiq 10x10 sm oʻlchamli kvadrat klishe shaklida boʻladi. Apostilning sarlavhasi fransuz tilida boʻlishi kerak.
Apostilni anʼanaviy tarzda kseronusxa yoki apostilning bosma izini bosishdan farq qiladigan boshqa usulda qoʻyishga yoʻl qoʻyilmaydi.
22. Apostilning bosma izi rasmiy hujjatning matndan boʻsh joyiga yoki uning orqa tomoniga yoxud qogʻozning alohida varagʻiga qoʻyiladi.
Apostilning bosma izi alohida varaqqa qoʻyilgan taqdirda, rasmiy hujjatning varaqlari va apostilning bosma izi bosilgan varaqqa tartib raqami qoʻyiladi va istalgan rangdagi ip yoxud maxsus nozik bogʻich, lenta bilan tikiladi. Rasmiy hujjatning tikilgan joydagi oxirgi varagʻi qalin qogʻoz “yulduzcha” bilan yelimlanadi, unga Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi tasviri tushirilgan muhr (keyingi oʻrinlarda — gerbli muhr) bosiladi. Gerbli muhrning izi “yulduzcha”da va varaqda bir tekis joylashadi. Tikilgan varaqlar soni tikilgan va tartib raqami qoʻyilgan varaqlar soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bor boʻlgan shtamp bilan tasdiqlanadi.
23. Xodim oʻzi qoʻygan apostil bosma izini toʻldiradi.
Apostil bosma izining 2-qatorida apostil qoʻyish uchun taqdim etilgan rasmiy hujjatni imzolagan mansabdor shaxsning familiyasi koʻrsatiladi.
Agar rasmiy hujjatda aniq mansabdor shaxsning imzosi va uning familiyasi nazarda tutilmagan boʻlsa, hujjat esa tashkilot nomidan chiqsa, apostil bosma izining 2-qatorida “imzo nazarda tutilmagan” (apostil izi toʻldirilgan tilda) deb koʻrsatiladi, 4-qatorda esa — rasmiy hujjat chiqadigan tashkilotning rasmiy nomi koʻrsatiladi.
Apostil notarial tartibda tasdiqlangan rasmiy hujjatning nusxasiga qoʻyilganda, apostil bosma izining 1-qatorida “Ushbu rasmiy hujjat/this public document” degan soʻzlardan keyin “notarial nusxasi” (apostil izi toʻldirilgan tilda) soʻzlari, 2, 3, 4-qatorlarda esa notariusning familiyasi, lavozimi va tegishlicha davlat notarial idorasining nomi koʻrsatiladi.
Apostil bosma izining 3-qatorida rasmiy hujjatni imzolagan shaxsning lavozimi koʻrsatiladi. Agar rasmiy hujjat bir necha shaxslar tomonidan imzolangan boʻlsa, ularning lavozim boʻyicha eng kattasining (masalan, sud tarkibidagi raislik qiluvchining) lavozim mavqeyi koʻrsatiladi.
Apostil bosma izining 4-qatorida rasmiy hujjatni bergan tashkilotning rasmiy nomi koʻrsatiladi.
Apostil bosma izining 5-qatorida apostil qoʻyilgan shahar koʻrsatiladi.
Apostil bosma izining 6-qatorida raqamlar bilan apostil qoʻyilgan sana koʻrsatiladi.
Apostil bosma izining 7-qatorida rasmiy hujjatni tasdiqlagan shaxsning familiyasi, lavozimi koʻrsatiladi.
Apostil bosma izining 8-qatorida Apostilni roʻyxatdan oʻtkazish tartib raqamiga muvofiq boʻlgan tartib raqami koʻrsatiladi.
Apostil bosma izining 9-qatoriga vakolatli davlat organining gerbli muhri bosiladi.
Apostil bosma izining 10-qatoriga apostil qoʻygan shaxsning imzosi qoʻyiladi.
Apostil bosma izi matniga oʻzgartirishlar (tuzatishlar) kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Agar apostil taqdim etiladigan davlatda rasmiy hujjatning tarjimasini ham taqdim etish zarur boʻlsa, apostil qoʻyilishidan oldin koʻrsatib oʻtilgan rasmiy hujjatlar tarjimon tomonidan apostil taqdim etiladigan davlat tiliga (yoki ingliz tiliga) tarjima qilinadi, shundan keyin tarjimonning imzosi notarius tomonidan tasdiqlanadi, soʻngra rasmiy hujjat va uning tasdiqlangan tarjimasiga apostil qoʻyiladi.
24. Vakolatli organ xodimi apostil qoʻyilgan rasmiy hujjatni shu kunning oʻzida murojaat etuvchiga (uning vakiliga) taqdim etadi va bu haqida “E-register” dasturiga tegishli yozuvni kiritadi hamda apostil qoʻyilgan rasmiy hujjatning skanerlangan PDF shaklidagi nusxasini biriktiradi.
Bunda murojaat etuvchi vakolatli organ xodimiga oʻz shaxsini tasdiqlovchi hujjatini koʻrsatgan holda, apostil qoʻyilgan rasmiy hujjatlarni qabul qilib olganligini oʻz imzosi yoki identifikatsiya qilishning boshqa vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
2-§. Elektron tarzda apostil qoʻyish tartibi
25. Murojaat etuvchi davlat xizmati olish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelgan holda yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtgan holda elektron tarzda murojaat etadi.
26. Davlat xizmatlari markazi xodimi murojaat etuvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etganda murojaat etuvchi oʻzining shaxsiy kabineti orqali vakolatli davlat organlaridan chiqadigan rasmiy hujjatlarga — ushbu Reglamentning 2-ilovasiga muvofiq elektron shakldagi soʻrovnomani toʻldiradi.
27. Soʻrovnomaga xorijiy davlat — Konvensiya qatnashchisi hududida foydalaniladigan rasmiy hujjat yoki rasmiy boʻlmagan hujjatlarning notarial tasdiqlangan nusxasi ilova qilinadi.
28. Murojaat etuvchi tomonidan soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi. Uning YIDXPdan muvaffaqiyatli avtorizatsiyadan oʻtgani soʻrovnomani oʻzi shaxsan yuborganini bildiradi.
Oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, soʻrovnoma identifikatsiya qilishning boshqa vositalari (daktiloskopiya va boshqalar) bilan tasdiqlanishi mumkin.
29. Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan barcha rasmiy hujjatlar skaner qilinadi va 10 daqiqa mobaynida PDF shaklida idoralararo elektron hamkorlik tizimi yordamida vakolatli davlat organiga yuboriladi.
30. Soʻrovnomani koʻrib chiqish uchun murojaat etuvchidan bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi miqdorida yigʻim undiriladi.
Davlat xizmati koʻrsatilishi uchun YIDXP orqali murojaat etilganda, ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan yigʻim summasining 90 foizi undiriladi.
Yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:
60 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga;
18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;
0,5 foizi — Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar — vakolatli davlat organining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
55 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga;
11,25 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligining hisobvaragʻiga;
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;
0,5 foizi — Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar — vakolatli davlat organining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
v) vakolatli organga oʻzi kelib murojaat etganda:
oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim hamda kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha taʼlim tashkilotlaridan chiqadigan rasmiy hujjatlar boʻyicha yigʻim Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligining, maktabgacha, umumiy oʻrta va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlaridan chiqadigan rasmiy hujjatlar boʻyicha yigʻim Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladi hamda quyidagi tartibda taqsimlanadi:
60 foizi — tegishliligi boʻyicha Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi hamda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining hisobvaragʻiga;
40 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga;
boshqa hujjatlar boʻyicha vakolatli davlat organlarining maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladi va quyidagi tartibda taqsimlanadi:
25 foizi — vakolatli davlat organining hisobvaragʻiga;
75 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga.
Davlati xizmati koʻrsatilgani uchun yigʻim toʻlanganligini tasdiqlash axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali amalga oshiriladi.
Apostil qoʻyilganligi uchun hujjatlar toʻplami mavjud boʻlgan taqdirda, yigʻim ayni bir ishga tegishli boʻlgan har bir rasmiy hujjat uchun emas, balki butun toʻplam uchun undiriladi.
Apostil qoʻyish uchun murojaat qilgan davlat organi va tashkiloti yigʻim toʻlashdan ozod qilinadi.
Murojaat etuvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrmasdan qoldiriladi. Bunda toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.
30 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan mazkur nizomning 30-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi.
30 2 . Davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslardan mazkur Reglamentning 30-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi.
31. Soʻrovnoma rasmiy hujjatlar taqdim etilgan kundan boshlab vakolatli organ tomonidan ikki ish kuni ichida koʻrib chiqiladi.
32. Imzo namunasini va apostil qoʻyish uchun taqdim etilgan rasmiy hujjatni imzolagan aniq mansabdor shaxsning imzo qoʻyish vakolatlarini tasdiqlash va (yoki) rasmiy hujjat chiqadigan tashkilot muhri bosma izi namunasini talab qilish zarur boʻlgan taqdirda, rasmiy hujjatga apostil qoʻyish toʻgʻrisidagi soʻrovnomani koʻrib chiqish muddati oʻn ish kunidan ortiq boʻlmasligi kerak.
Bunda, murojaat etuvchi vakolatli organ tomonidan soʻrovnomani koʻrib chiqish muddatlari uzaytirilganligi haqida xabardor etilishi lozim.
33. Apostil qoʻyish uchun taqdim etiladigan rasmiy hujjatlarda tegishli rekvizitlar (tartib raqami, sana, imzo, muhr) va mansabdor shaxslarning imzolari hamda muhr, shtamplarning haqiqiyligi, shu jumladan “E-App” va “E-register” dasturlaridan foydalangan holda, tekshirib olinadi.
34. Apostil qoʻyish uchun taqdim etiladigan rasmiy hujjatlar, shuningdek ulardagi mansabdor shaxslarning imzolari va muhrlar bosma izi aniq boʻlishi kerak.
Agar rasmiy hujjatda tuzatishlar va (yoki) qoʻshimcha yozuvlar boʻlsa, ular rasmiy hujjatga imzo chekkan shaxs tomonidan qayd etilishi kerak. Koʻrsatib oʻtilgan tuzatishlar va (yoki) qoʻshimcha yozuvlar barcha xato yozilgan, keyinchalik esa tuzatilgan va ustidan chizilganlarni dastlabki shaklda oʻqish mumkin boʻlgan tarzda bajarilishi kerak.
35. Quyidagi hollarda apostil qoʻyish rad etiladi:
rasmiy hujjatda ushbu Reglamentning 33-bandiga muvofiq zarur rekvizitlarning hech boʻlmaganda biri mavjud boʻlmasa yoki mansabdor shaxslarning imzolari hamda muhr, shtamplarning haqiqiy emasligi aniqlansa;
rasmiy hujjatni imzolagan mansabdor shaxs uni imzolash vakolatiga ega boʻlmasa.
36. Vakolatli davlat organi tomonidan apostil qoʻyish rad etilgan taqdirda, ushbu Reglamentga muvofiq rad etish toʻgʻrisidagi bildirishnoma rad etish sabablari va murojaat etuvchi koʻrsatib oʻtilgan sabablarni bartaraf etib, takroran koʻrib chiqish uchun rasmiy hujjatlarni taqdim etishi mumkin boʻlgan muddat (30 kalendar kun) koʻrsatilgan holda, Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali murojaat etuvchining shaxsiy kabinetiga elektron shaklda joʻnatiladi.
Davlat xizmatlari markazi xodimi shu kunning oʻzida murojaat etuvchiga rad etish toʻgʻrisidagi bildirishnoma haqida telefon yoki “SMS-xabar” orqali xabar beradi.
Soʻrovnoma takroran koʻrib chiqilganligi uchun yigʻim undirilmaydi.
Rad etish toʻgʻrisidagi bildirishnomada koʻrsatilgan muddat tamom boʻlgandan keyin berilgan soʻrovnoma yangidan berilgan hisoblanadi.
37. Apostil qoʻyilgan taqdirda, vakolatli davlat organi elektron tarzda apostil qoʻyilgan rasmiy hujjatni Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki murojaat etuvchiga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali yuboradi.
38. Davlat xizmatlari markazi, elektron tarzda apostil qoʻyilgan rasmiy hujjat kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni murojaat etuvchining elektron manziliga yuboradi va murojaat etuvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Davlat xizmatlari markazi murojaat etuvchining soʻroviga koʻra unga apostil qoʻyilgan rasmiy hujjatni elektron shaklda maʼlumot saqlash manbaiga koʻchirib beradi.
Soʻrovnomada murojaat etuvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi.
3-bob. Apostil qoʻyish masalalari boʻyicha maslahatlar (maʼlumotnomalar) berish
39. Apostil qoʻyish masalalari boʻyicha maslahatlar (maʼlumotnomalar) murojaat etuvchilarining murojaatiga koʻra, apostil qoʻyish masalalarini koʻrib chiqish vakolatiga kiradigan xodim hamda Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan beriladi.
40. Maslahatlar quyidagi masalalar boʻyicha beriladi:
vakolatli davlat organlari, shu jumladan ular joylashgan yer toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
apostil qoʻyiladigan rasmiy hujjatlarning turlari va xususiyati toʻgʻrisida;
apostil qoʻyish uchun taqdim etiladigan rasmiy hujjatlarga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisida;
apostil qoʻyilganligi uchun yigʻim miqdori toʻgʻrisida;
hujjatlarni qabul qilish va berish vaqti toʻgʻrisida;
apostil qoʻyish muddatlari toʻgʻrisida;
apostil qoʻyish davomida amalga oshiriladigan harakatlar (harakatsizlik) va qabul qilinadigan qarorlar ustidan shikoyat qilish tartibi toʻgʻrisida;
Konvensiya qatnashchilari boʻlgan davlatlar toʻgʻrisida.
41. Ushbu Reglamentning 40-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlar doimiy ikki tomonlama aloqa, ijtimoiy sahifalar va ulardagi elektron axborot botlardan tashqari axborot stendlarida va vakolatli davlat organlarining rasmiy veb-saytida ham joylashtiriladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
42. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli davlat organlari oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
43. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, uning hududiy boshqarmalari va davlat xizmatlari markazlari ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati yuzasidan doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradi.
44. Murojaat etuvchilar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.
45. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.
Rasmiy hujjatlarga apostil qoʻyish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Rasmiy hujjatlarga anʼanaviy tarzda apostil qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Murojaat etuvchi 1. Davlat xizmatini olish uchun vakolatli organga oʻzi kelib yoki ishonchli vakili orqali murojaat etadi. 1. Xohishiga koʻra 2. Davlat xizmatini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlaydi. 2. Murojaat etganda 2-bosqich Vakolatli organ Vakolatli organ xodimi murojaat etuvchi nomidan tegishli soʻrovnomani toʻldiradi va uni murojaat etuvchi oʻz imzosi bilan tasdiqlaydi. Murojaat etilgan kunda 3-bosqich Vakolatli organ Soʻrovnoma va zarur hujjatlarni oʻrganib chiqadi hamda rasmiy hujjatga apostil qoʻyadi yoki apostil qoʻyishni rad etadi. 2 ish kuni (sudlar tomonidan — 3 ish kuni) ichida (zarur hollarda, 10 ish kuni ichida) 4-bosqich Vakolatli organ 1. Apostil qoʻyilgan rasmiy hujjatni yoki apostil qoʻyishni rad etish toʻgʻrisidagi bildirishnomani murojaat etuvchiga taqdim etadi (yuboradi). 2. Apostil qoʻyilganligi haqida “E-register” dasturiga tegishli yozuvni kiritadi va PDF shaklidagi apostil qoʻyilgan rasmiy hujjatning nusxasini biriktiradi. Apostil qoʻyilgan yoki rad etilgan kunning oʻzida
Rasmiy hujjatlarga apostil qoʻyish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1a-ILOVA
Rasmiy hujjatlarga elektron tarzda apostil qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Murojaat etuvchi 1. Davlat xizmatini olish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtgan holda elektron tarzda murojaat etadi. 1. Xohishiga koʻra 2. Davlat xizmatini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlaydi. 2. Murojaat etganda 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Davlat xizmatlari markazi xodimi murojaat etuvchi nomidan tegishli soʻrovnomani toʻldiradi va uni elektron tarzda vakolatli davlat organiga yuboradi. 1. 10 daqiqa ichida 2. Murojaat etuvchi 2. T yegishli soʻrovnomani toʻldiradi va YIDXP orqali vakolatli davlat organiga yuboradi. 2. Avtomatik tarzda 3-bosqich Vakolatli organ 1. Soʻrovnoma va zarur hujjatlarni oʻrganib chiqadi, “E-App” dasturi orqali elektron raqamli imzodan foydalangan holda rasmiy hujjatga apostil qoʻyadi yoki apostil qoʻyishni rad etadi. 2. Apostil qoʻyilgan rasmiy hujjatni yoki apostil qoʻyishni rad etish toʻgʻrisidagi bildirishnomani Davlat xizmatlari markaziga yoxud YIDXP orqali murojaat etuvchi ga yuboradi. 2 ish kuni (sudlar tomonidan — 3 ish kuni) ichida (zarur hollarda, 10 ish kuni ichida) 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi Apostil qoʻyilgan rasmiy hujjatni (yoki bildirishnomani) murojaat etuvchi ning elektron manziliga yuboradi. Oʻzi kelib murojaat qilganda, apostil qoʻyilgan rasmiy hujjatni (yoki bildirishnomani) qogʻoz yoki elektron shaklida beradi. Vakolatli organdan tegishli hujjat kelib tushgan kunning oʻzida
Rasmiy hujjatlarga apostil qoʻyish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
__________________ (sana) ________________ (raqam) Rasmiy hujjatlarga apostil qoʻyish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatish uchun SOʻROVNOMA I. Ariza beruvchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. Pasportga oid maʼlumotlari (seriyasi va raqami): 3. JSH SHIR (mavjud boʻlsa): 4. Yashash manzili: 5. Telefon raqami: 6. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): 7. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: II. (yur.) Ariza beruvchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. Pasportga oid maʼlumotlari (seriyasi va raqami): 3. JSH SHIR (mavjud boʻlsa): 4. Yashash manzili: 5. Telefon raqami: 6. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): 7. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: III. Rasmiy hujjatga oid maʼlumotlar: 1. Rasmiy hujjat turi: adliya organlari va muassasalaridan hamda fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish organlaridan chiqadigan rasmiy hujjatlar sudlardan chiqadigan rasmiy hujjatlar prokuratura, tergov, surishtiruv va tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi organlaridan chiqadigan rasmiy hujjatlar taʼlim va fan sohasi tashkilotlaridan chiqadigan rasmiy hujjatlar boshqa rasmiy hujjatlar 2. Rasmiy hujjatlar soni: 3. Rasmiy hujjatning rekvizitlari (berilgan sana va raqam): 4. Apostil taqdim etiladigan davlat: 5. Apostilning toʻldirish tili: oʻzbek tili ingliz tili
Rasmiy hujjatlarga apostil qoʻyish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
NAMUNA APOSTILLE (Convention de la Naye du 5 octobre 1961) 1. Davlat/Country __________________________________________________ Oʼzbekiston Respublikasi Ushbu rasmiy hujjat/this public document 2. Tomonidan imzolandi/ has been signed by ____________________________________________________________________________________ 3. Sifatida faoliyat yurituvchi/ Acting in the capacity of ____________________________________________________________________________________ 4. Muhr/shtamp bilan tasdiqlangan/ bears the seal/stamp of __________________________________________________________________ Tasdiqlandi/Certified 5. Shahar/at _____________________________________ 6. Sana/the__________________________ 7. Tomonidan/ by _________________________________ ____________________________________________________________________________________ 8. № ________________________________________________________________________________ 9. Muhr/shtamp/ 10. Imzo/Signature Seal/stamp QR-kod
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-dekabrdagi 732-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2022-yil 1-martdan boshlab oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Apostil qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2011-yil 17-noyabrdagi 307-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2011-y., 47-son, 489-modda).
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 18-iyuldagi 515-son qaroriga 3-ilovaning 3-bandi (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 29-son, 698-modda).
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (“Surishtiruv instituti takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” Oʻzbekiston Respublikasining 2017-yil 6-sentabrdagi OʻRQ-442-son Qonuni)” 2017-yil 1-dekabrdagi 960-son qaroriga ilovaning 10-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Apostil qoʻyish tartibi toʻgʻrisida nizomning 8-bandiga oʻzgartirish kiritish haqida” 2018-yil 17-fevraldagi 126-son qarori .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oliy taʼlim tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 20-apreldagi PQ-2909-son hamda “Taʼlim sifatini nazorat qilish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 16-yanvardagi PQ-4119-son qarorlari)” 2019-yil 30-sentabrdagi 821-son qaroriga ilovaning 11-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida notariat tizimini tubdan isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 9-sentabrdagi PF-5816-son Farmoni)” 2020-yil 1-apreldagi 195-son qaroriga ilovaning 5-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 3-dekabr,
732-son