📅 2021-yil 6-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 6-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 6 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 6 декабря 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 6 December 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
СХЕМАСИ
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
СХЕМАСИ
Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарорига мувофиқ «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида уларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва ижтимоий уй-жойлар сотиб олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига:
нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй-жой билан таъминлашга — 10 миллиард сўмдан;
ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга — 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилиши кўзда тутилганлиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонига мувофиқ:
уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар, шу жумладан, хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 1 000 та квартира сотиб олиниши;
Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш учун маҳаллий бюджет маблағларидан олти ой давомида ойлик ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг икки ярим бараваридан ошмаган ҳолда ойлик пул компенсациясини тўлаш тартибини жорий қилиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
туман (шаҳар)ларда ташкил этиладиган Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш комиссиялари томонидан нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси (Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг маълумотномаси асосида) ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни (кейинги ўринларда — уй-жойга муҳтож хотин-қизлар) аниқлаш;
уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредити бўйича уй-жойларнинг ҳисобланган қийматининг 15 фоизи миқдорида бошланғич бадални тўлаб бериш, шунингдек, фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда субсидиялар ажратиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ижтимоий уй-жойларни сотиб олиш;
уй-жойга муҳтож хотин-қизларни ижтимоий уй-жойларга ижара ҳуқуқи асосида беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга кейинчалик узайтириш имконияти билан жойлаштириш;
ижтимоий уй-жойдан фойдаланганлик учун ижара ҳақини уй-жойнинг умумий майдонидан келиб чиқиб унинг 1 квадрат метри учун Тошкент шаҳрида бир йилга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 1 фоизи миқдорида белгилаш;
ижтимоий уй-жойни ижарага бериш тўғрисидаги шартномада уй-жойга муҳтож хотин-қизлар зиммасига ижтимоий мажбуриятлар (касб-ҳунарга ўқиш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш ёки ўзини ўзи банд қилиш, мактаб ёшидаги болаларининг мактабга қатнашишини таъминлаш ва бошқалар) юклашни назарда тутиш;
ваколатли давлат органлари томонидан ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилган уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириб бориш;
уй-жойга муҳтож хотин-қизлар аниқланиши, ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал тўлаб берилиши ва фоиз тўловларининг бир қисми қоплаб берилиши, ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилиши устидан «Халқпарвар» комиссиялари томонидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
б) Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга ижара компенсациясини тўлаш тўғрисидаги вақтинчалик низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
«Халқпарвар» комиссиялари билан келишган ҳолда ижара компенсацияси тўланадиган муҳтож фуқаролар рўйхатини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали шакллантириш;
ижара компенсациясини уни тўлаш тўғрисида туман ҳокимининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой давомида тўлаб бориш;
ижара компенсациясини ижара шартномасига асосан ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг икки ярим бараваридан ошмаган миқдорда тўлаш;
ижара компенсацияси бўйича харажатларни Тошкент шаҳар туманлари бюджетлари, зарур ҳолларда эса Тошкент шаҳри шаҳар бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;
ижара компенсациясининг ўз вақтида ва манзилли тўланиши бўйича масъул ташкилотларнинг масъулияти ва жавобгарлигини белгилаш;
ижара компенсацияси тўланиши бўйича мониторинг олиб бориш ва ижара компенсацияси тўланишини тўхтатиш.
3. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
ижтимоий уй-жойларни ижарага бериш шартномасининг намунасини ишлаб чиқсин, шу жумладан, ушбу уйларда яшаётган шахслар зиммасига юкланадиган ижтимоий мажбуриятларнинг аниқ рўйхатини белгиласин;
ижтимоий уй-жойларни ижарага бериш шартномасининг намунасини ўзининг расмий веб-сайтида ҳамда «yurxizmat.uz» махсус ахборот порталига жойлаштирсин ва туман (шаҳар) ҳокимликларига етказилишини таъминласин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
5. Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 737-сон қарорига 1-ИЛОВА
Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни (кейинги ўринларда — уй-жойга муҳтож хотин-қизлар) уй-жой билан таъминлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ижтимоий уй-жой (квартира) — уй-жойга муҳтож хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан сотиб олинган уй-жой фонди;
нотурар жой — маъмурий бино, шийпон, ертўла, чердак ва бошқа яшаш учун мўлжалланмаган жой;
нотурар жойларда истиқомат қилаётган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар — «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган, нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзида (шу жумладан, оила аъзоларида) мулк ҳуқуқи асосида турар жой бўлмаган (охирги бир йил давомида ўзига тегишли бўлган турар жойни сотмаган ёки ҳадя қилмаган) хотин-қизлар;
ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар — «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган, вояга етгунга қадар ота-онаси ёки улардан бири вафот этган (бедарак йўқолган) ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида истиқомат қилаётган вояга етган (18 ёшдан 35 ёшга қадар бўлган), ўзида (шу жумладан, оила аъзоларида) мулк ҳуқуқи асосида турар жой бўлмаган (охирги бир йил давомида ўзига тегишли бўлган турар жойни сотмаган ёки ҳадя қилмаган) хотин-қизлар.
2-боб. Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни аниқлаш
3. Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни аниқлаш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ намунавий таркибда туман (шаҳар)ларда ташкил этиладиган Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) томонидан амалга оширилади.
Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
4. Уй-жой шароитини яхшилаш истагида бўлган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар ўзини ўзи бошқариш органи ёки Комиссиянинг ишчи органига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровнома-ариза билан мурожаат қилади.
Бунда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи масъул ходими ва Комиссия ишчи органи уй-жойга муҳтож хотин қизларга сўровнома-аризани тўлдиришда бевосита кўмаклашади.
5. Ҳар чоракда чорак биринчи ойининг 15-кунига қадар Комиссия аъзолари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи масъул ходими билан биргаликда уй-жойга муҳтож хотин-қизлар истиқомат қилаётган манзил бўйича жойига чиққан ҳолда хотин-қизларнинг яшаш шароитларини, иқтисодий ва ижтимоий ҳолатини ўрганади.
Ўрганиш натижалари, шунингдек, сўровнома-аризада кўрсатилган ҳамда электрон ахборот алмашинуви орқали ваколатли вазирлик ва идоралардан олинган маълумотлар асосида Комиссия мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда қуйидагиларни тасдиқловчи далолатнома тузади:
уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг оила аъзолари таркиби;
ёлғиз ёки оила аъзолари (бошқа шахслар) билан истиқомат қилаётганлиги;
вояга етгунга (18 ёшга) қадар ота-онаси ёки уларнинг бири вафот этганлиги (бедарак йўқолганлиги);
ногиронлиги бўлган шахс, шу жумладан, ногиронлиги бўлган бола парвариши билан бандлиги;
уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг яшаш шароити, қанча вақтдан буён нотурар жойда истиқомат қилаётганлиги (агар нотурар жойда истиқомат қилаётган бўлса);
уй-жой майдони қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқлиги;
ўзида ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларида мулк ҳуқуқи асосида турар жой мавжуд эмаслиги (охирги бир йил давомида ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойни сотмаганлиги ёки ҳадя қилмаганлиги);
уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредитлари орқали уй-жой олиш имконияти яратилган тақдирда, кредит тўловларини тўлаш имконияти мавжудлиги ёки келажакда мавжуд бўлиши;
уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг ўзи ёки оила аъзолари орасида сурункали касалликларнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахслар, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мавжудлиги.
6. Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида ушбу маълумотлар «Маҳалла» ягона ахборот тизими дастури орқали тегишли вазирликлар ва идораларнинг электрон маълумотлар базалари билан солиштирилади. Электрон ахборот алмашинуви орқали маълумот олиш имкони бўлмаган ҳолларда вазирликлар ва идоралардан муҳтож хотин-қизлар бўйича зарур маълумотлар сўраб олинади.
Тегишли вазирликлар ва идоралардан электрон ёки қоғоз шаклида олинган маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳимояланади.
7. Комиссия уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг эҳтиёжмандлиги даражаси, ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар ҳамда мавжуд ижтимоий уй-жойлар сонидан келиб чиқиб муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш масалаларини ўрганиб чиқади.
Ўрганиш якунига кўра Комиссия уй-жойга муҳтож хотин-қизлар бўйича:
уларга ипотека кредити бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш тўғрисида;
уларни ижтимоий уй-жойларга жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади.
Комиссия томонидан қабул қилинган қарорлар баённомалар шаклида расмийлаштирилади ҳамда улар ўрганиш далолатномалари билан биргаликда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимида беш йил мобайнида сақланади.
8. Илгари мақсадли дастурлар доирасида имтиёзли ипотека кредитлари орқали квартира ёки якка тартибдаги уй-жойлар билан таъминланган ҳамда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ёки уй-жойлар таъминоти билан боғлиқ бошқа имтиёзлардан фойдаланган хотин-қизлар мазкур Низом асосида уй-жойлар билан таъминланишига йўл қўйилмайди.
9. Ижтимоий уй-жойларга жойлаштириш муддати беш йилдан ортиқ бўлмаслиги лозим. Ижтимоий уй-жойларга жойлаштириш муддатини узайтириш ушбу Низомда белгиланган умумий асосларда амалга оширилади.
10. Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ушбу Низомга мувофиқ уй-жой олиш ҳуқуқи бир марта берилади.
11. Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида уларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш ҳамда ижтимоий уй-жойлар сотиб олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратиладиган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан уй-жойга муҳтож хотин-қизлар сонидан келиб чиқиб туман ва шаҳарлар бўйича тақсимланади.
3-боб. Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш тартиби
12. Комиссия қарори асосида уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредитлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-5886-сон Фармони билан жорий этилган бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартибига мувофиқ мазкур Низомнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда ажратилади.
13. Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал уй-жойларнинг ҳисобланган қийматининг 15 фоизи миқдорида Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар ҳисобидан тўлаб берилади. Бунда:
уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонида белгиланган тартибда аниқланади;
сотиб олинадиган уй-жойнинг шартномадаги қиймати уй-жойларнинг ҳисобланган қийматидан кам бўлган тақдирда, бошланғич бадал шартномада кўрсатилган қийматнинг 15 фоизи миқдорида ажратилади;
тижорат банклари туман (шаҳар) молия бўлимларига ипотека кредити бўйича бошланғич бадални тўлашга маблағ ажратиш учун буюртманома киритади;
туман (шаҳар) молия бўлимлари 3 иш куни ичида ипотека кредити бўйича бошланғич бадал суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради.
14. Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш орқали амалга оширилади.
15. Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратишда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарорида белгиланган масъул ташкилотлар томонидан ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш ва туман (шаҳар)да субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш бўйича комиссия томонидан кўриб чиқиш ва уларга субсидия хабарномаларини бериш тартиби татбиқ этилмайди.
Бунда, Комиссиянинг уй-жойга муҳтож хотин-қизлар бўйича қабул қилган қарори уларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратишга асос бўлади.
4-боб. Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун ижтимоий уй-жойларни сотиб олиш тартиби
16. Ижтимоий уй-жойлар:
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадаллар тўлаб бериш учун ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисмини қайта йўналтириш ҳисобидан;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан;
ижтимоий уй-жойга бўлган қўшимча талабдан келиб чиқиб маҳаллий бюджетлар даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан сотиб олинади.
Бунда:
мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган манбалар ҳисобидан ижтимоий уй-жойлар сотиб олишда тегишли маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланадиган уй-жойларнинг ҳисобланган қийматини инобатга олган ҳолда ижтимоий уй-жойлар умумий майдонининг 48 квадрат метрдан ошмаган майдонга мос қийматдан келиб чиқиб ажратилади;
сотиб олинаётган ижтимоий уй-жой нархининг қолган қисми мазкур банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида кўрсатилган манбалар ҳисобидан қопланади.
17. Ижтимоий уй-жойлар тегишли ҳудуддаги яшаш учун яроқли бирламчи ва иккиламчи уй-жой бозоридан сотиб олинади.
18. Сотиб олинаётган ижтимоий уй-жойларнинг майдони ва нархи қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланадиган квартира майдонининг энг кўп меъёри ва уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошмаслиги лозим.
19. Ижтимоий уй-жойлар муниципал мулк ҳуқуқи асосида туман (шаҳар) ҳокимлигига тегишли бўлади ва улар бўйича алоҳида ҳисоб юритилади.
5-боб. Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни ижтимоий уй-жойларга жойлаштириш тартиби
20. Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни ижтимоий уй-жойларга жойлаштириш ушбу Низомга 4-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
21. Ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилиши лозим бўлган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар Комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингандан кейин кўпи билан 30 кундан ошмаган муддат ичида ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилади.
22. Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар ижтимоий уй-жойларга туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштирилади. Бунда, ижтимоий уй-жой:
белгиланган санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, ёнғинга қарши ва техник талабларга жавоб бериши;
фойдаланишга тайёр ҳолда бўлиши лозим.
23. Комиссия қарори асосида ижтимоий уй-жойга жойлаштириладиган хотин-қизлар билан туман (шаҳар) ҳокимлиги ўртасида:
20 кун ичида ижтимоий уй-жой ижара шартномаси (кейинги ўринларда — ижара шартномаси);
ижара шартномаси тузилгандан сўнг 5 кун ичида ижтимоий уй-жойни топшириш — қабул қилиш далолатномаси тузилади.
24. Ижара шартномасида ижтимоий уй-жойга жойлаштирилган хотин-қизларга ижтимоий мажбуриятлар (касб-ҳунарга ўқиш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш ёки ўзини ўзи банд қилиш, мактаб ёшидаги болаларининг мактабга қатнашишини таъминлаш ва бошқалар) юкланади.
Ижара шартномасининг намунаси ҳамда ижтимоий уй-жойга жойлаштирилган хотин-қизларга юкланадиган ижтимоий мажбуриятларнинг намунавий рўйхати Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади, унинг расмий веб-сайтида ҳамда «yurxizmat.uz» махсус ахборот порталига жойлаштирилади.
Туман (шаҳар) ҳокимлиги хотин-қизларни ижтимоий уй-жойга жойлаштирганда, ҳар битта ҳолатни алоҳида ўрганган ҳолда, уларга тўғри келадиган ижтимоий мажбуриятларни белгилайди ва ушбу мажбуриятларни шартномада назарда тутади.
25. Комиссия қарори қабул қилиниб, ижара шартномаси ва ижтимоий уй-жойни топшириш — қабул қилиш далолатномаси тузилгандан сўнг 5 кун ичида уй-жойга муҳтож хотин-қизлар ижтимоий уй-жойга жойлаштирилади.
26. Ногиронлиги бўлган шахслар, кекса ёшдаги ва ўзи ҳаракатлана олмайдиган шахслар устувор равишда кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилади.
27. Ижтимоий уй-жойдан фойдаланганлик учун ижара ҳақи Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда кўрсатилган миқдорларда ижара шартномаларига мувофиқ белгиланади.
6-боб. Ижтимоий уй-жойлардан фойдаланиш юзасидан мониторинг олиб бориш ва ижтимоий уй-жойларни қайтариб олиш тартиби
28. Ижара шартномасида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан туман (шаҳар) ҳокимлиги ёки унинг ваколатли органи, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари, шунингдек, Комиссия аъзолари томонидан доимий мониторинг олиб борилади.
29. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ваколатли давлат органлари билан биргаликда ижтимоий уй-жойга жойлаштирилган хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини яхшилаш, шу жумладан, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали яшаш учун даромад манбаларини кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириб боради.
30. Ижара шартномасига мувофиқ ижтимоий уй-жойни соз ҳолатда сақлаш, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ва уни сақлашга кетадиган харажатларни, шу жумладан, электр энергияси, табиий газ, иссиқлик ва бошқа коммунал хизматлар ҳақини тўлаб бориш ижтимоий уй-жойда истиқомат қилувчи хотин-қизлар томонидан амалга оширилади.
31. Ижтимоий уй-жой қуйидаги ҳолларда Комиссия қарори асосида қайтариб олинади:
а) ижара шартномаси талаблари бажарилмаган тақдирда;
б) ижтимоий уй-жойга жойлаштирилган хотин-қизлар доимий яшаш учун бошқа жойга кўчиб кетган тақдирда;
в) ижтимоий уй-жойга жойлаштирилган хотин-қизлар вафот этган (бедарак йўқолган) тақдирда;
г) ижтимоий уй-жойга жойлаштирилган хотин-қизлар ва уларнинг оила аъзолари давлат таъминотига олинган тақдирда;
д) ижтимоий уй-жойга жойлаштирилган хотин-қизлар суд ҳукми асосида озодликдан маҳрум этилган тақдирда;
е) ижтимоий уй-жой асоссиз ўзга бир шахсга ижарага ёки бошқа шаклда берилганда;
ж) ижтимоий уй-жойда яшовчи хотин-қизлар ёки бирга яшайдиган оила аъзолари ўз номига уй-жой сотиб олганда давлат кадастр органларининг маълумотномаси ёки хотин-қизларнинг ёзма розилиги асосида;
з) ижтимоий уй-жой яшаш учун яроқсиз ҳолга ёки авария ҳолатига келиб қолган тақдирда;
и) ижтимоий уй-жой бузилиши лозим бўлган тақдирда.
32. Ижтимоий уй-жойни қайтариб олишда Комиссия ижтимоий уй-жойни жойига чиқиб ўрганади ва уни қайтариб олиш тўғрисида қарор қабул қилади. Комиссия қарори қабул қилингандан сўнг 3 кун ичида мазкур уй-жойда яшовчиларга 30 кун ичида ижтимоий уй-жойни бўшатиш тўғрисида хабарнома юборилади.
33. Ижтимоий уй-жойни бўшатиш рад этилган тақдирда, ижтимоий уй-жойда истиқомат қилаётган хотин-қиз бирга яшовчи барча шахслар билан биргаликда бошқа турар жой берилмасдан суд тартибида кўчириб юборилади, мазкур Низомнинг 31-банди «з» ва «и» кичик бандларида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
34. Ижтимоий уй-жойга жойлаштирилган хотин-қизлар вафот этган (ёлғиз яшаганда) ёки бошқа жойга доимий яшаш учун чиқиб кетган ҳолларда ушбу ижтимоий уй-жойга мазкур Низомда белгиланган тартибда бошқа муҳтож хотин-қизлар жойлаштирилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
35. Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар аниқланиши, уларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал тўлаб берилиши ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратилиши, ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда мазкур соҳада бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларнинг олдини олиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган «Халқпарвар» комиссиялари томонидан амалга оширилади.
36. Мазкур Низом асосида уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жойлар билан таъминлаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
37. Комиссия фаолияти, шунингдек, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
38. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш комиссиясининг
1. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ҳокими, комиссия раиси 2. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари 3. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи 4. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи 5. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи 6. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази директори 7. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимининг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси, комиссия котиби
Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини ўрганиш ДАЛОЛАТНОМАСИ ____________________ 20__ йил «____» ___________ ___________________________________________ туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази директори, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимининг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси билан биргаликда қуйидаги таркибда _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О.) _______________________________(МФЙ), _________________________________ (даҳа, массив ёки нотурар жойнинг жойлашган жойи), ___________________________________________ кўчаси, ______________-уйда, ______________-корпусда, ________________ квартирада _______________ йилдан буён истиқомат қилаётган фуқаро ________________________________________________________нинг яшаш шароитлари текширувдан ўтказди ва қуйидагиларни аниқлади: 1.__________________________________________________________________ эгаллаб турилган турар жой умумий майдони ____________ кв.м. яшаш майдони _________ кв.м. _____________ хонадан иборат. Ҳар бир хонанинг ўлчами ___________________________ кв.м. ___________________________ кв.м. ___________________________ кв.м. ________-қаватли бинонинг ________-қаватида __________ хоналар. Нотурар жой ________________________________________________________________________________ (ғишт, панель, ёғоч, вагон, эски, авария ҳолатида) Хоналар ____________________________________________________________________________________ (қуруқ, зах, ёруғ, қоронғи) Квартира ___________________________________________________________________________________ (алоҳида, коммунал) 2. Нотурар жойнинг тавсифи: ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ (электр, газ, сув таъминоти, иситиш (марказий, печь билан), пардоз берилган, ҳожатхона, ҳаммом) 3. Уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг ота-онаси тўғрисидаги маълумотлар: __________________________ 4. Фаолият тури: _________________________ 5. _____________________________________________________________________________________ (нотурар жой эгаси (балансда сақловчи)) 6. Ушбу нотурар жойда яшовчилар: Т/р Ф.И.О Туғилган санаси Қариндошлик даражаси ЖШШИР Мақоми (бандлиги) Қўшимча маълумотлар 1. 2. 3. 4. 5. ... 7. Уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг моддий ҳолати даражаси (паст, ўрта, юқори), бундай баҳоланишнинг сабаблари ва ҳисоб-китоблар: ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ 8. Турар жойнинг яшаш учун яроқсизлиги сабаблари: ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ 9. Хулоса: ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ Комиссия аъзоларининг имзолари: Комиссия раиси 1. ___________________________ ___________ __________________ тумани (шаҳри) ҳокими (Ф.И.О.) (имзо) Комиссия раиси ўринбосари 2. ___________________________ ___________ ___________________ тумани (шаҳри) ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи (Ф.И.О.) (имзо) Комиссия аъзолари: 3. ___________________________ ___________ ___________________ тумани (шаҳри) молия бўлими бошлиғи (Ф.И.О.) (имзо) 4. ___________________________ ___________ ___________________ тумани (шаҳри) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи (Ф.И.О.) (имзо) 5. ___________________________ ___________ ___________________ тумани (шаҳри) ички ишлар органи бошлиғи (Ф.И.О.) (имзо) 6. ___________________________ ___________ ___________________ тумани (шаҳри) бандликка кўмаклашиш маркази директори (Ф.И.О.) (имзо) Комиссия котиби 7. ___________________________ ___________ ___________________ тумани (шаҳри) оила ва хотин-қизлар бўлими» ва «оила ва хотин-қизлар бўлимининг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси (Ф.И.О.) (имзо) Танишиб чиқдим: Ариза берувчи: ________________ ____________________________________________________ (имзо) (Ф.И.О) 20__ йил «_____» ______________
Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни ижтимоий уй-жойларга жойлаштириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш комиссияси 1. Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш масалаларини ўрганиб чиқади ва рўйхатни шакллантиради. 2. Ижтимоий уй-жойга жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳар чоракда, чорак биринчи ойининг 15-кунига қадар 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимлиги 1. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратиладиган маблағларни уй-жойга муҳтож хотин-қизлар сонидан келиб чиқиб туман ва шаҳарлар бўйича тақсимлайди. 2. Ижтимоий уй-жойларни сотиб олади. Белгиланган муддатларда 3-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги 1. Комиссия қарорида белгиланган муддатларга (кўпи билан 5 йил муддатга) ижтимоий уй-жойга жойлаштириладиган хотин-қизлар билан ижара шартномасини тузади. 1. Комиссия қарори қабул қилингандан сўнг 20 кун ичида. 2. Ижтимоий уй-жойни топшириш — қабул қилиш далолатномасини тузади. 2. Ижара шартномаси тузилган кундан кейин 5 кун ичида. 3. Комиссия қарорига мувофиқ ижтимоий уй-жойга жойлаштиради. 3. Топшириш — қабул қилиш далолатномаси тузилган кундан сўнг 5 кун ичида. 4-босқич Ижтимоий уй-жойга жойлаштирилган хотин-қизлар ва уларнинг оила аъзолари 1. Ижтимоий уй-жойга кўчиб киради. 2. Ижтимоий уй-жойни соз ҳолатда сақлайди. 3. Белгиланган миқдорларда сақлаш харажатлари ва ижара ҳақи тўловларини амалга ошириб боради. 1. Комиссия қарори қабул қилингандан кейин 30 кун ичида. 2. Ижара шартномасида белгиланган муддатларда. 5-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бўлими 1. Ижара шартномасида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан мониторинг олиб боради. 1. Ҳар ойда бир маротаба. 2. Ижтимоий уй-жойни қайтариб олиш бўйича Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш комиссиясига тақдимнома киритади. 2. Зарур ҳолларда. 6-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бўлими, бандликка кўмаклашиш маркази Ижтимоий уй-жойга жойлаштирилган хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини яхшилаш, шу жумладан, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали яшаш учун даромад манбаларини кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириб боради. Доимий (ижара муддати давомида) 7-босқич Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш комиссияси 1. Ижтимоий уй-жойни қайтариб олиш масаласини кўриб чиқади. 1. Заруратга кўра. 2. Ижтимоий уй-жойни бўшатиш тўғрисида хабарнома юборади. 2. Комиссия қарори қабул қилингандан сўнг 3 кун ичида. 8-босқич Ижтимоий уй-жойга жойлаштирилган хотин-қизлар ва уларнинг оила аъзолари Ижтимоий уй-жойни бўшатади. 1. Ижтимоий уй-жойни бўшатиш тўғрисида Комиссия хабарномасини олгандан кейин 30 кун ичида. 2. Ижара шартномасида белгиланган муддатларда. 9-босқич «Халқпарвар» комиссияси Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатади ҳамда мазкур соҳада бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларнинг олдини олиш чораларини кўриб боради. Доимий
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 737-сон қарорига 2-ИЛОВА
Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга ижара компенсациясини тўлаш тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Вақтинчалик низом (кейинги ўринларда — Низом) Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ойлик пул компенсациясини (кейинги ўринларда — ижара компенсацияси) тўлаш тартибини белгилайди.
2. Бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқаролар ушбу Низомга мувофиқ ижара компенсацияси олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Бунда, бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқаролар тоифасига Тошкент шаҳрида ўзининг ёки у билан бирга яшайдиган оила аъзолари номида мулк ҳуқуқи асосида турар жой бўлмаган ва ижара тўловини тўлиқ амалга ошириш имкони чекланган шахслар киради.
3. Ижара компенсацияси уни тўлаш тўғрисида туман ҳокимининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой давомида Тошкент шаҳрида яшаган давр учун тўланади.
4. Ижара компенсацияси миқдори ижара шартномасига асосан ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг икки ярим бараваридан ошмаган ҳолда белгиланади.
Бунда, ижара компенсацияси миқдори туман ҳокимининг ижара компенсациясини тўлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундаги базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб белгиланади ва 6 ой давомида ўзгаришсиз қолади (ижара шартномаси янгидан тузилган ҳолларда ҳам ушбу миқдор ўзгармайди).
5. Ижара компенсациясини тўлаш Тошкент шаҳар туманлари бюджети, зарур ҳолларда эса Тошкент шаҳри шаҳар бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
6. Ижара компенсациясининг ўз вақтида ва манзилли тўланиши учун Тошкент шаҳар ва тегишли туманлар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари шахсан масъул ҳисобланади.
2-боб. Ижара компенсацияси тўланадиган фуқаролар рўйхатини шакллантириш
7. Ижара компенсацияси тўланадиган фуқаролар рўйхати мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ шакллантирилади.
8. Туман ҳокимлиги:
ҳар ойнинг 5-кунига қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишган ҳолда ижара компенсациясини тўлаб бериш мақсадида туман маҳаллий бюджетининг иқтисод қилинган маблағлари ҳисобидан захира маблағларини шакллантиради;
ижара компенсациясини тўлаб бериш мақсадида шакллантирилган маблағлар бўйича маълумотларни ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда — секторлар) бўйича тақсимлайди ва маблағлар бўйича маълумотни тегишли секторларга юборади.
9. Секторлар томонидан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими, туман ҳокимлигининг масъул ходимлари иштирокида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг рўйхатлари шакллантирилади.
10. Шакллантирилган рўйхатлардаги фуқароларнинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида эътироф этилганлиги ёки эътироф этилмаганлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман бўлими (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси бўлими) томонидан рўйхатлар олингандан кейин икки иш куни ичида текширилган ҳолда натижалари тўғрисида маълумот маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда туман ҳокимлигига тақдим этилади.
11. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида эътироф этилмаган фуқаролар тўғрисидаги маълумот маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан бир иш куни ичида тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ушбу фуқароларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритиш масаласини кўриб чиқиш учун юборилади.
12. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари беш кун ичида белгиланган тартибда кам таъминланган деб эътироф этилмаган фуқароларнинг аризаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган зарур ҳужжатлар билан бирга қабул қилади ва ҳар беш кунда Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этиб боради.
Мазкур фуқаролар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига электрон тарзда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн режимида аризаларни тақдим этишлари мумкин.
Пенсия жамғармаси бўлими ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар бўйича кам таъминланган деб эътироф этилган фуқароларнинг янгиланган рўйхатини туман ҳокимлигига тақдим этиб боради.
13. Туман ҳокимлиги:
белгиланган маблағлар миқдоридан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармони билан ташкил этилган «Халқпарвар» комиссиялари билан келишган ҳолда бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган фуқароларнинг якуний рўйхатини шакллантиради;
келишилган рўйхатдаги фуқароларга ижара компенсациясини ажратиш тўғрисида туман ҳокимининг қарорини қабул қилади;
ижара компенсацияси ажратиладиган фуқаро, ижарага берувчи билан уч томонлама ижара шартномасини имзолайди;
ушбу Низомда белгиланган тартибда ижара компенсациясини тўлаб боради;
ижарага олинган уй-жойни ўрганишнинг ойлик графигини тасдиқлайди.
14. Ижара компенсацияси тўланадиган фуқаролар рўйхати туман бюджетида ушбу мақсадлар учун қўшимча маблағлар ёки ижара компенсацияси олиб турган фуқаролар сони камайган ҳолларда мазкур Низомда белгиланган умумий асосларда шакллантирилади.
3-боб. Ижара компенсациясини тўлаш тартиби ва муддатлари
15. Ижара компенсацияси белгиланган тартибда уч томонлама ижара шартномаси имзоланган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб ҳар ойнинг 5-кунигача қадар тўлаб борилади.
16. Туман ҳокимлигининг бухгалтерия бўлими томонидан туман ҳокимининг қарорига ҳамда ижара шартномасига асосан ҳар ойнинг 5-кунига қадар маҳаллий бюджетларда ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида ижара компенсацияси тўғридан-тўғри ижарага берувчига тўланади.
17. Уй-жой (турар жой) ижараси бўйича бир неча асосга кўра компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга (оилага) уларнинг танлови бўйича битта компенсация тўланади.
18. Ижара компенсацияси тўлови қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
ижара шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинган бўлса;
фуқаро ёки у билан бирга яшайдиган оила аъзолари мулк ҳуқуқи асосида турар жойга эга бўлганда;
ижара компенсацияси тўлаш муддати тугаганда (6 ойдан кейин);
фуқаро суд ҳукми асосида озодликдан маҳрум этилганда;
фуқаро тўлиқ давлат таъминотига олинганда;
Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудга доимий яшаш учун кўчиб кетганда;
фуқаро вафот этганда.
19. Ижара компенсацияси олаётган фуқаро Тошкент шаҳрининг бошқа туманига кўчиб ўтганда, ижара компенсацияси тўлови умумий асосларда қайта кўриб чиқилади.
20. Ижара компенсациясини олиб турган фуқаро Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудга, Тошкент шаҳрининг бошқа туманига кўчиб ўтганда ҳамда ўзи ёки бирга яшовчи оила аъзолари уй-жой олган ҳолларда ушбу ойнинг охирги кунига қадар ижара компенсацияси тўловини амалга ошираётган туман ҳокимлигини хабардор этиши талаб этилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
21. Секторлар, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан биргаликда туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ижарага олинган уй-жойга чиққан ҳолда фуқаронинг ижарага олинган манзилда истиқомат қилаётганлигини ўрганади ва далолатнома билан расмийлаштиради. Далолатнома икки нусхада тузилади ва унга ижарага олинган уй-жойнинг фотосурати илова қилинади.
22. Мазкур Низом доирасида ижара компенсациялари тўлаб берилишининг тўғрилиги ва мақсадлилиги юзасидан назорат Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
24. Мазкур Низом 2022 йил 31 декабрга қадар амал қилади.
Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга ижара компенсациясини тўлаш тўғрисидаги вақтинчалик низомга ИЛОВА
Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқаролар рўйхатини шакллантириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Секторлар, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими ва бошқа ташкилотлар 1. Бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг рўйхатларини секторлар бўйича шакллантиради. 2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан шакллантирилган рўйхатларни Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади. Ҳар ойнинг 5-кунига қадар 2-босқич Туман ҳокимлиги Туман маҳаллий бюджетининг бошқа соҳалардан иқтисод қилинган маблағлари ҳисобидан захира маблағларини шакллантиради. Ҳар ойнинг 5-кунига қадар 3-босқич Пенсия жамғармаси бўлими 1. Рўйхатлар асосида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган фуқароларни текшириб чиқади. 2. Кам таъминланган деб эътироф этилган ва кам таъминланган деб эътироф этилмаган фуқаролар рўйхатларини туман ҳокимлиги ҳамда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлимига тақдим этади. 2 иш куни ичида 4-босқич Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими Кам таъминланган деб эътироф этилмаган фуқаролар рўйхатларини тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига юборади. 1 кун ичида 5-босқич Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи Тақдим этилган рўйхатларга асосан ушбу фуқаролардан ариза ва зарур ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилиб олади. 5 кун ичида Қабул қилиб олинган ариза ва зарур ҳужжатларни тегишли Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади. Ҳар 5 кунда 6-босқич Пенсия жамғармаси бўлими Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича кам таъминланган деб эътироф этилган фуқароларнинг янгиланган рўйхатини туман ҳокимлигига тақдим этади. Ҳар ойнинг 5-кунига қадар 7-босқич Туман ҳокимлиги 1. «Халқпарвар» комиссиялари билан келишилган ижара компенсациясини олувчи фуқаролар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида туман ҳокимининг қарорини қабул қилади. 2. Ажратилган маблағлардан келиб чиқиб қарор билан тасдиқланган фуқароларга ижара компенсациясини тўлаш бўйича уч томонлама (ҳокимлик, фуқаро ва ижарага берувчи ўртасида) шартномаларни имзолайди. Белгиланган муддатларда 8-босқич Туман ҳокимлигининг бухгалтерия бўлими Туман ҳокимининг қарори ва ижара шартномасига асосан ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг икки ярим бараваридан ошмаган миқдорда ижара компенсациясини тўғридан-тўғри ижарага берувчига тўлаб боради. Туман ҳокимининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой давомида ҳар ойнинг 5-кунига қадар 9-босқич Секторлар, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими ва бошқа ташкилотлар Ижарага олинган уй-жойга чиққан ҳолда фуқаронинг ижарага олинган манзилда истиқомат қилаётганлигини ўрганади ва далолатнома билан расмийлаштиради. Ҳар ойнинг охирги ҳафтасида
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 737-сон қарорига 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. Низомнинг номи ва 1-банди «ижарага бериш» сўзларидан кейин «ва ҳисобини юритиш» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. 21-банднинг биринчи хатбошисидаги «бошқа вилоятларда» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 6 декабрь,
737-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
NAMUNAVIY TARKIBI
SXEMASI
VAQTINCHALIK NIZOM
SXEMASI
Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlash hamda Toshkent shahrida boshpanasiz, ogʻir turmush sharoitiga tushib qolgan fuqarolarning yashash sharoitlarini yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida
“Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari” va “Temir daftar”ga kiritilgan uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlash, Toshkent shahrida boshpanasiz, ogʻir turmush sharoitiga tushib qolgan fuqarolarning yashash sharoitlarini yaxshilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash, ularning jamiyat hayotidagi faol ishtirokini taʼminlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 5-martdagi PQ-5020-son qaroriga muvofiq “Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari” va “Temir daftar”ga kiritilgan xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlash maqsadida ularga ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badalni toʻlab berish va ijtimoiy uy-joylar sotib olish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlariga:
noturar joylarda istiqomat qilayotgan ayollarni uy-joy bilan taʼminlashga — 10 milliard soʻmdan;
ota-onasidan yoki ularning biridan ayrilgan hamda yolgʻiz onasi, yolgʻiz otasi yoki boshqa shaxslar qaramogʻida boʻlgan voyaga yetgan uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlashga — 5 milliard soʻmdan mablagʻ ajratilishi koʻzda tutilganligi;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bozor tamoyillariga asoslangan ipoteka kreditlarini ajratish orqali aholini uy-joy bilan taʼminlashga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 11-martdagi PF-6186-son Farmoniga muvofiq:
uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolar, shu jumladan, xotin-qizlarni ijara huquqi asosida vaqtinchalik joylashtirish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan 1 000 ta kvartira sotib olinishi;
Toshkent shahrida tajriba tariqasida boshpanasiz, ogʻir turmush sharoitiga tushib qolgan hamda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan fuqarolarga ijara xarajatlarining bir qismini qoplash uchun mahalliy budjet mablagʻlaridan olti oy davomida oylik ijara toʻlovining 50 foizi miqdorida, biroq bazaviy hisoblash miqdorining ikki yarim baravaridan oshmagan holda oylik pul kompensatsiyasini toʻlash tartibini joriy qilish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:
a) Noturar joylarda istiqomat qilayotgan, shuningdek, ota-onasidan yoki ularning biridan ayrilgan hamda yolgʻiz onasi, yolgʻiz otasi yoki boshqa shaxslar qaramogʻida boʻlgan voyaga yetgan uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
tuman (shahar)larda tashkil etiladigan Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlashga koʻmaklashish komissiyalari tomonidan noturar joylarda istiqomat qilayotgan, shuningdek, ota-onasidan yoki ularning biridan ayrilgan hamda yolgʻiz onasi, yolgʻiz otasi (Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarining maʼlumotnomasi asosida) yoki boshqa shaxslar qaramogʻida boʻlgan voyaga yetgan uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni (keyingi oʻrinlarda — uy-joyga muhtoj xotin-qizlar) aniqlash;
uy-joyga muhtoj xotin-qizlarga ipoteka krediti boʻyicha uy-joylarning hisoblangan qiymatining 15 foizi miqdorida boshlangʻich badalni toʻlab berish, shuningdek, foiz toʻlovlari bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan miqdorlarda subsidiyalar ajratish;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan ijtimoiy uy-joylarni sotib olish;
uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni ijtimoiy uy-joylarga ijara huquqi asosida besh yildan ortiq boʻlmagan muddatga keyinchalik uzaytirish imkoniyati bilan joylashtirish;
ijtimoiy uy-joydan foydalanganlik uchun ijara haqini uy-joyning umumiy maydonidan kelib chiqib uning 1 kvadrat metri uchun Toshkent shahrida bir yilga bazaviy hisoblash miqdorining 2 foizi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda 1 foizi miqdorida belgilash;
ijtimoiy uy-joyni ijaraga berish toʻgʻrisidagi shartnomada uy-joyga muhtoj xotin-qizlar zimmasiga ijtimoiy majburiyatlar (kasb-hunarga oʻqish, ishga joylashish, tadbirkorlik bilan shugʻullanish yoki oʻzini oʻzi band qilish, maktab yoshidagi bolalarining maktabga qatnashishini taʼminlash va boshqalar) yuklashni nazarda tutish;
vakolatli davlat organlari tomonidan ijtimoiy uy-joylarga joylashtirilgan uy-joyga muhtoj xotin-qizlarning bandligini taʼminlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirib borish;
uy-joyga muhtoj xotin-qizlar aniqlanishi, ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badal toʻlab berilishi va foiz toʻlovlarining bir qismi qoplab berilishi, ijtimoiy uy-joylarga joylashtirilishi ustidan “Xalqparvar” komissiyalari tomonidan jamoatchilik nazoratini oʻrnatish;
b) Toshkent shahrida boshpanasiz, ogʻir turmush sharoitiga tushib qolgan hamda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan fuqarolarga ijara kompensatsiyasini toʻlash toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
“Xalqparvar” komissiyalari bilan kelishgan holda ijara kompensatsiyasi toʻlanadigan muhtoj fuqarolar roʻyxatini “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali shakllantirish;
ijara kompensatsiyasini uni toʻlash toʻgʻrisida tuman hokimining qarori qabul qilingan kundan boshlab 6 oy davomida toʻlab borish;
ijara kompensatsiyasini ijara shartnomasiga asosan ijara toʻlovining 50 foizi miqdorida, biroq bazaviy hisoblash miqdorining ikki yarim baravaridan oshmagan miqdorda toʻlash;
ijara kompensatsiyasi boʻyicha xarajatlarni Toshkent shahar tumanlari budjetlari, zarur hollarda esa Toshkent shahri shahar budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshirish;
ijara kompensatsiyasining oʻz vaqtida va manzilli toʻlanishi boʻyicha masʼul tashkilotlarning masʼuliyati va javobgarligini belgilash;
ijara kompensatsiyasi toʻlanishi boʻyicha monitoring olib borish va ijara kompensatsiyasi toʻlanishini toʻxtatish.
3. Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Moliya vazirligi, Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda:
ijtimoiy uy-joylarni ijaraga berish shartnomasining namunasini ishlab chiqsin, shu jumladan, ushbu uylarda yashayotgan shaxslar zimmasiga yuklanadigan ijtimoiy majburiyatlarning aniq roʻyxatini belgilasin;
ijtimoiy uy-joylarni ijaraga berish shartnomasining namunasini oʻzining rasmiy veb-saytida hamda “yurxizmat.uz” maxsus axborot portaliga joylashtirsin va tuman (shahar) hokimliklariga yetkazilishini taʼminlasin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 26-fevraldagi 170-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat uy-joy fondidagi turar joylarni ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimcha kiritilsin.
5. Moliya vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-dekabrdagi 737-son qaroriga 1-ILOVA
Noturar joylarda istiqomat qilayotgan, shuningdek, ota-onasidan yoki ularning biridan ayrilgan hamda yolgʻiz onasi, yolgʻiz otasi yoki boshqa shaxslar qaramogʻida boʻlgan voyaga yetgan uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom noturar joylarda istiqomat qilayotgan, shuningdek, ota-onasidan yoki ularning biridan ayrilgan hamda yolgʻiz onasi, yolgʻiz otasi yoki boshqa shaxslar qaramogʻida boʻlgan voyaga yetgan uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni (keyingi oʻrinlarda — uy-joyga muhtoj xotin-qizlar) uy-joy bilan taʼminlash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
ijtimoiy uy-joy (kvartira) — uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni ijara huquqi asosida vaqtinchalik joylashtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan sotib olingan uy-joy fondi;
noturar joy — maʼmuriy bino, shiypon, yertoʻla, cherdak va boshqa yashash uchun moʻljallanmagan joy;
noturar joylarda istiqomat qilayotgan uy-joyga muhtoj xotin-qizlar — “Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari” va “Temir daftar”ga kiritilgan, noturar joylarda istiqomat qilayotgan, oʻzida (shu jumladan, oila aʼzolarida) mulk huquqi asosida turar joy boʻlmagan (oxirgi bir yil davomida oʻziga tegishli boʻlgan turar joyni sotmagan yoki hadya qilmagan) xotin-qizlar;
ota-onasidan yoki ularning biridan ayrilgan hamda yolgʻiz onasi, yolgʻiz otasi yoki boshqa shaxslar qaramogʻida boʻlgan voyaga yetgan uy-joyga muhtoj xotin-qizlar — “Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari” va “Temir daftar”ga kiritilgan, voyaga yetgunga qadar ota-onasi yoki ulardan biri vafot etgan (bedarak yoʻqolgan) hamda yolgʻiz onasi, yolgʻiz otasi yoki boshqa shaxslar qaramogʻida istiqomat qilayotgan voyaga yetgan (18 yoshdan 35 yoshga qadar boʻlgan), oʻzida (shu jumladan, oila aʼzolarida) mulk huquqi asosida turar joy boʻlmagan (oxirgi bir yil davomida oʻziga tegishli boʻlgan turar joyni sotmagan yoki hadya qilmagan) xotin-qizlar.
2-bob. Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni aniqlash
3. Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni aniqlash mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq namunaviy tarkibda tuman (shahar)larda tashkil etiladigan Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlashga koʻmaklashish komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tomonidan amalga oshiriladi.
Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi Komissiyaning ishchi organi hisoblanadi.
4. Uy-joy sharoitini yaxshilash istagida boʻlgan uy-joyga muhtoj xotin-qizlar oʻzini oʻzi boshqarish organi yoki Komissiyaning ishchi organiga ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha soʻrovnoma-ariza bilan murojaat qiladi.
Bunda, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi masʼul xodimi va Komissiya ishchi organi uy-joyga muhtoj xotin qizlarga soʻrovnoma-arizani toʻldirishda bevosita koʻmaklashadi.
5. Har chorakda chorak birinchi oyining 15-kuniga qadar Komissiya aʼzolari fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi masʼul xodimi bilan birgalikda uy-joyga muhtoj xotin-qizlar istiqomat qilayotgan manzil boʻyicha joyiga chiqqan holda xotin-qizlarning yashash sharoitlarini, iqtisodiy va ijtimoiy holatini oʻrganadi.
Oʻrganish natijalari, shuningdek, soʻrovnoma-arizada koʻrsatilgan hamda elektron axborot almashinuvi orqali vakolatli vazirlik va idoralardan olingan maʼlumotlar asosida Komissiya mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda quyidagilarni tasdiqlovchi dalolatnoma tuzadi:
uy-joyga muhtoj xotin-qizlarning oila aʼzolari tarkibi;
yolgʻiz yoki oila aʼzolari (boshqa shaxslar) bilan istiqomat qilayotganligi;
voyaga yetgunga (18 yoshga) qadar ota-onasi yoki ularning biri vafot etganligi (bedarak yoʻqolganligi);
nogironligi boʻlgan shaxs, shu jumladan, nogironligi boʻlgan bola parvarishi bilan bandligi;
uy-joyga muhtoj xotin-qizlarning yashash sharoiti, qancha vaqtdan buyon noturar joyda istiqomat qilayotganligi (agar noturar joyda istiqomat qilayotgan boʻlsa);
uy-joy maydoni qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan uy-joy maydonining ijtimoiy normasiga muvofiqligi;
oʻzida yoki birgalikda yashovchi oila aʼzolarida mulk huquqi asosida turar joy mavjud emasligi (oxirgi bir yil davomida oʻziga mulk huquqi asosida tegishli boʻlgan turar joyni sotmaganligi yoki hadya qilmaganligi);
uy-joyga muhtoj xotin-qizlarga ipoteka kreditlari orqali uy-joy olish imkoniyati yaratilgan taqdirda, kredit toʻlovlarini toʻlash imkoniyati mavjudligi yoki kelajakda mavjud boʻlishi;
uy-joyga muhtoj xotin-qizlarning oʻzi yoki oila aʼzolari orasida surunkali kasalliklarning ogʻir turlaridan azob chekuvchi va Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq alohida xonada yashashga muhtoj boʻlgan shaxslar, birinchi guruh nogironligi boʻlgan shaxslarning mavjudligi.
6. Uy-joyga muhtoj xotin-qizlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarga aniqlik kiritish maqsadida ushbu maʼlumotlar “Mahalla” yagona axborot tizimi dasturi orqali tegishli vazirliklar va idoralarning elektron maʼlumotlar bazalari bilan solishtiriladi. Elektron axborot almashinuvi orqali maʼlumot olish imkoni boʻlmagan hollarda vazirliklar va idoralardan muhtoj xotin-qizlar boʻyicha zarur maʼlumotlar soʻrab olinadi.
Tegishli vazirliklar va idoralardan elektron yoki qogʻoz shaklida olingan maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasining “Shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq himoyalanadi.
7. Komissiya uy-joyga muhtoj xotin-qizlarning ehtiyojmandligi darajasi, ushbu maqsadlar uchun ajratilgan mablagʻlar hamda mavjud ijtimoiy uy-joylar sonidan kelib chiqib muhtoj xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlash masalalarini oʻrganib chiqadi.
Oʻrganish yakuniga koʻra Komissiya uy-joyga muhtoj xotin-qizlar boʻyicha:
ularga ipoteka krediti boʻyicha boshlangʻich badalni toʻlab berish va foiz toʻlovlarining bir qismini qoplash uchun subsidiyalar ajratish toʻgʻrisida;
ularni ijtimoiy uy-joylarga joylashtirish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Komissiya tomonidan qabul qilingan qarorlar bayonnomalar shaklida rasmiylashtiriladi hamda ular oʻrganish dalolatnomalari bilan birgalikda tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimida besh yil mobaynida saqlanadi.
8. Ilgari maqsadli dasturlar doirasida imtiyozli ipoteka kreditlari orqali kvartira yoki yakka tartibdagi uy-joylar bilan taʼminlangan hamda ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiyalar yoki uy-joylar taʼminoti bilan bogʻliq boshqa imtiyozlardan foydalangan xotin-qizlar mazkur Nizom asosida uy-joylar bilan taʼminlanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
9. Ijtimoiy uy-joylarga joylashtirish muddati besh yildan ortiq boʻlmasligi lozim. Ijtimoiy uy-joylarga joylashtirish muddatini uzaytirish ushbu Nizomda belgilangan umumiy asoslarda amalga oshiriladi.
10. Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarga ushbu Nizomga muvofiq uy-joy olish huquqi bir marta beriladi.
11. Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlash maqsadida ularga ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badalni toʻlab berish va foiz toʻlovlarining bir qismini qoplash uchun subsidiyalar ajratish hamda ijtimoiy uy-joylar sotib olish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlariga ajratiladigan mablagʻlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan uy-joyga muhtoj xotin-qizlar sonidan kelib chiqib tuman va shaharlar boʻyicha taqsimlanadi.
3-bob. Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarga ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badalni toʻlab berish va foiz toʻlovlarining bir qismini qoplash uchun subsidiyalar ajratish tartibi
12. Komissiya qarori asosida uy-joyga muhtoj xotin-qizlarga ipoteka kreditlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 28-noyabrdagi “Ipoteka krediti mexanizmlarini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” PF-5886-son Farmoni bilan joriy etilgan bozor tamoyillariga asoslangan ipoteka kreditlari orqali aholini uy-joy bilan taʼminlashning yangi tartibiga muvofiq mazkur Nizomning xususiyatlarini inobatga olgan holda ajratiladi.
13. Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarga ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badal uy-joylarning hisoblangan qiymatining 15 foizi miqdorida Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlariga ushbu maqsadlar uchun ajratilgan mablagʻlar hisobidan toʻlab beriladi. Bunda:
uy-joylarning hisoblangan qiymati Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bozor tamoyillariga asoslangan ipoteka kreditlarini ajratish orqali aholini uy-joy bilan taʼminlashga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 11-martdagi PF-6186-son Farmonida belgilangan tartibda aniqlanadi;
sotib olinadigan uy-joyning shartnomadagi qiymati uy-joylarning hisoblangan qiymatidan kam boʻlgan taqdirda, boshlangʻich badal shartnomada koʻrsatilgan qiymatning 15 foizi miqdorida ajratiladi;
tijorat banklari tuman (shahar) moliya boʻlimlariga ipoteka krediti boʻyicha boshlangʻich badalni toʻlashga mablagʻ ajratish uchun buyurtmanoma kiritadi;
tuman (shahar) moliya boʻlimlari 3 ish kuni ichida ipoteka krediti boʻyicha boshlangʻich badal summasini tijorat banki tomonidan koʻrsatilgan hisobvaraqqa oʻtkazib beradi.
14. Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarga ipoteka kreditlari boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom asosida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan subsidiyalar ajratish orqali amalga oshiriladi.
15. Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarga ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badalni toʻlab berish va foiz toʻlovlarining bir qismini qoplash uchun subsidiyalar ajratishda Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-martdagi 182-son qarorida belgilangan masʼul tashkilotlar tomonidan ariza beruvchini ijtimoiy mezonlar boʻyicha baholash va tuman (shahar)da subsidiya toʻlanadigan fuqarolarni tanlab olish boʻyicha komissiya tomonidan koʻrib chiqish va ularga subsidiya xabarnomalarini berish tartibi tatbiq etilmaydi.
Bunda, Komissiyaning uy-joyga muhtoj xotin-qizlar boʻyicha qabul qilgan qarori ularga ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badalni toʻlab berish va foiz toʻlovlarining bir qismini qoplash uchun subsidiyalar ajratishga asos boʻladi.
4-bob. Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni ijara huquqi asosida vaqtinchalik joylashtirish uchun ijtimoiy uy-joylarni sotib olish tartibi
16. Ijtimoiy uy-joylar:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlariga ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badallar toʻlab berish uchun ajratilgan mablagʻlarning iqtisod qilingan qismini qayta yoʻnaltirish hisobidan;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti topshiriqlariga asosan hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish uchun nazarda tutilgan mablagʻlar hisobidan;
ijtimoiy uy-joyga boʻlgan qoʻshimcha talabdan kelib chiqib mahalliy budjetlar daromadlarining oshirib bajarilgan qismi hisobidan;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan sotib olinadi.
Bunda:
mazkur bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilarida koʻrsatilgan manbalar hisobidan ijtimoiy uy-joylar sotib olishda tegishli mablagʻlar qonunchilikda belgilangan tartibda aniqlanadigan uy-joylarning hisoblangan qiymatini inobatga olgan holda ijtimoiy uy-joylar umumiy maydonining 48 kvadrat metrdan oshmagan maydonga mos qiymatdan kelib chiqib ajratiladi;
sotib olinayotgan ijtimoiy uy-joy narxining qolgan qismi mazkur bandning toʻrtinchi va beshinchi xatboshilarida koʻrsatilgan manbalar hisobidan qoplanadi.
17. Ijtimoiy uy-joylar tegishli hududdagi yashash uchun yaroqli birlamchi va ikkilamchi uy-joy bozoridan sotib olinadi.
18. Sotib olinayotgan ijtimoiy uy-joylarning maydoni va narxi qonunchilikda belgilangan tartibda aniqlanadigan kvartira maydonining eng koʻp meʼyori va uy-joyning hisoblangan qiymatidan oshmasligi lozim.
19. Ijtimoiy uy-joylar munitsipal mulk huquqi asosida tuman (shahar) hokimligiga tegishli boʻladi va ular boʻyicha alohida hisob yuritiladi.
5-bob. Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni ijtimoiy uy-joylarga joylashtirish tartibi
20. Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni ijtimoiy uy-joylarga joylashtirish ushbu Nizomga 4-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
21. Ijtimoiy uy-joylarga joylashtirilishi lozim boʻlgan uy-joyga muhtoj xotin-qizlar Komissiyaning tegishli qarori qabul qilingandan keyin koʻpi bilan 30 kundan oshmagan muddat ichida ijtimoiy uy-joylarga joylashtiriladi.
22. Uy-joyga muhtoj xotin-qizlar ijtimoiy uy-joylarga tuman (shahar) hokimligi tomonidan ijara huquqi asosida vaqtinchalik joylashtiriladi. Bunda, ijtimoiy uy-joy:
belgilangan sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlari, yongʻinga qarshi va texnik talablarga javob berishi;
foydalanishga tayyor holda boʻlishi lozim.
23. Komissiya qarori asosida ijtimoiy uy-joyga joylashtiriladigan xotin-qizlar bilan tuman (shahar) hokimligi oʻrtasida:
20 kun ichida ijtimoiy uy-joy ijara shartnomasi (keyingi oʻrinlarda — ijara shartnomasi);
ijara shartnomasi tuzilgandan soʻng 5 kun ichida ijtimoiy uy-joyni topshirish — qabul qilish dalolatnomasi tuziladi.
24. Ijara shartnomasida ijtimoiy uy-joyga joylashtirilgan xotin-qizlarga ijtimoiy majburiyatlar (kasb-hunarga oʻqish, ishga joylashish, tadbirkorlik bilan shugʻullanish yoki oʻzini oʻzi band qilish, maktab yoshidagi bolalarining maktabga qatnashishini taʼminlash va boshqalar) yuklanadi.
Ijara shartnomasining namunasi hamda ijtimoiy uy-joyga joylashtirilgan xotin-qizlarga yuklanadigan ijtimoiy majburiyatlarning namunaviy roʻyxati Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi tomonidan ishlab chiqiladi, uning rasmiy veb-saytida hamda “yurxizmat.uz” maxsus axborot portaliga joylashtiriladi.
Tuman (shahar) hokimligi xotin-qizlarni ijtimoiy uy-joyga joylashtirganda, har bitta holatni alohida oʻrgangan holda, ularga toʻgʻri keladigan ijtimoiy majburiyatlarni belgilaydi va ushbu majburiyatlarni shartnomada nazarda tutadi.
25. Komissiya qarori qabul qilinib, ijara shartnomasi va ijtimoiy uy-joyni topshirish — qabul qilish dalolatnomasi tuzilgandan soʻng 5 kun ichida uy-joyga muhtoj xotin-qizlar ijtimoiy uy-joyga joylashtiriladi.
26. Nogironligi boʻlgan shaxslar, keksa yoshdagi va oʻzi harakatlana olmaydigan shaxslar ustuvor ravishda koʻp kvartirali uylarning birinchi qavatidagi ijtimoiy uy-joylarga joylashtiriladi.
27. Ijtimoiy uy-joydan foydalanganlik uchun ijara haqi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 26-fevraldagi 170-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat uy-joy fondidagi turar joylarni ijaraga berish va hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda koʻrsatilgan miqdorlarda ijara shartnomalariga muvofiq belgilanadi.
6-bob. Ijtimoiy uy-joylardan foydalanish yuzasidan monitoring olib borish va ijtimoiy uy-joylarni qaytarib olish tartibi
28. Ijara shartnomasida belgilangan talablarga rioya etilishi yuzasidan tuman (shahar) hokimligi yoki uning vakolatli organi, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari, shuningdek, Komissiya aʼzolari tomonidan doimiy monitoring olib boriladi.
29. Tuman (shahar) hokimliklari vakolatli davlat organlari bilan birgalikda ijtimoiy uy-joyga joylashtirilgan xotin-qizlarning ijtimoiy-iqtisodiy sharoitlarini yaxshilash, shu jumladan, bandligini taʼminlash va tadbirkorlikka jalb qilish orqali yashash uchun daromad manbalarini kengaytirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirib boradi.
30. Ijara shartnomasiga muvofiq ijtimoiy uy-joyni soz holatda saqlash, oʻz hisobidan joriy taʼmirlash va uni saqlashga ketadigan xarajatlarni, shu jumladan, elektr energiyasi, tabiiy gaz, issiqlik va boshqa kommunal xizmatlar haqini toʻlab borish ijtimoiy uy-joyda istiqomat qiluvchi xotin-qizlar tomonidan amalga oshiriladi.
31. Ijtimoiy uy-joy quyidagi hollarda Komissiya qarori asosida qaytarib olinadi:
a) ijara shartnomasi talablari bajarilmagan taqdirda;
b) ijtimoiy uy-joyga joylashtirilgan xotin-qizlar doimiy yashash uchun boshqa joyga koʻchib ketgan taqdirda;
v) ijtimoiy uy-joyga joylashtirilgan xotin-qizlar vafot etgan (bedarak yoʻqolgan) taqdirda;
g) ijtimoiy uy-joyga joylashtirilgan xotin-qizlar va ularning oila aʼzolari davlat taʼminotiga olingan taqdirda;
d) ijtimoiy uy-joyga joylashtirilgan xotin-qizlar sud hukmi asosida ozodlikdan mahrum etilgan taqdirda;
e) ijtimoiy uy-joy asossiz oʻzga bir shaxsga ijaraga yoki boshqa shaklda berilganda;
j) ijtimoiy uy-joyda yashovchi xotin-qizlar yoki birga yashaydigan oila aʼzolari oʻz nomiga uy-joy sotib olganda davlat kadastr organlarining maʼlumotnomasi yoki xotin-qizlarning yozma roziligi asosida;
z) ijtimoiy uy-joy yashash uchun yaroqsiz holga yoki avariya holatiga kelib qolgan taqdirda;
i) ijtimoiy uy-joy buzilishi lozim boʻlgan taqdirda.
32. Ijtimoiy uy-joyni qaytarib olishda Komissiya ijtimoiy uy-joyni joyiga chiqib oʻrganadi va uni qaytarib olish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Komissiya qarori qabul qilingandan soʻng 3 kun ichida mazkur uy-joyda yashovchilarga 30 kun ichida ijtimoiy uy-joyni boʻshatish toʻgʻrisida xabarnoma yuboriladi.
33. Ijtimoiy uy-joyni boʻshatish rad etilgan taqdirda, ijtimoiy uy-joyda istiqomat qilayotgan xotin-qiz birga yashovchi barcha shaxslar bilan birgalikda boshqa turar joy berilmasdan sud tartibida koʻchirib yuboriladi, mazkur Nizomning 31-bandi “z” va “i” kichik bandlarida koʻrsatilgan holatlar bundan mustasno.
34. Ijtimoiy uy-joyga joylashtirilgan xotin-qizlar vafot etgan (yolgʻiz yashaganda) yoki boshqa joyga doimiy yashash uchun chiqib ketgan hollarda ushbu ijtimoiy uy-joyga mazkur Nizomda belgilangan tartibda boshqa muhtoj xotin-qizlar joylashtiriladi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
35. Uy-joyga muhtoj xotin-qizlar aniqlanishi, ularga ipoteka kreditlari boʻyicha boshlangʻich badal toʻlab berilishi va foiz toʻlovlarining bir qismini qoplash uchun subsidiyalar ajratilishi, ijtimoiy uy-joylarga joylashtirilishi ustidan jamoatchilik nazoratini oʻrnatish hamda mazkur sohada byurokratiya, sansalorlik va boshqa maʼmuriy toʻsiqlarning oldini olish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 11-martdagi PF-6186-son Farmoniga muvofiq tashkil etilgan “Xalqparvar” komissiyalari tomonidan amalga oshiriladi.
36. Mazkur Nizom asosida uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni uy-joylar bilan taʼminlash uchun Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlarning maqsadli sarflanishi yuzasidan nazorat Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
37. Komissiya faoliyati, shuningdek, davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.
38. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javob beradilar.
Noturar joylarda istiqomat qilayotgan, shuningdek, ota-onasidan yoki ularning biridan ayrilgan hamda yolgʻiz onasi, yolgʻiz otasi yoki boshqa shaxslar qaramogʻida boʻlgan voyaga yetgan uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlashga koʻmaklashish komissiyasining
1. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) hokimi, komissiya raisi 2. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) hokimining oʻrinbosari — oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi, komissiya raisi oʻrinbosari 3. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) moliya boʻlimi boshligʻi 4. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish boʻlimi boshligʻi 5. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) ichki ishlar organi boshligʻi 6. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) bandlikka koʻmaklashish markazi direktori 7. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimining ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalar va “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha yetakchi mutaxassisi, komissiya kotibi
Noturar joylarda istiqomat qilayotgan, shuningdek, ota-onasidan yoki ularning biridan ayrilgan hamda yolgʻiz onasi, yolgʻiz otasi yoki boshqa shaxslar qaramogʻida boʻlgan voyaga yetgan uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarning uy-joy sharoitlarini oʻrganish DALOLATNOMASI ____________________ 20__ yil “____” ___________ ___________________________________________ tuman (shahar) hokimining oʻrinbosari — oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi, tuman (shahar) moliya boʻlimi boshligʻi, tuman (shahar) iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish boʻlimi boshligʻi, tuman (shahar) ichki ishlar organi boshligʻi, tuman (shahar) bandlikka koʻmaklashish markazi direktori, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimining ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalar va “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha yetakchi mutaxassisi bilan birgalikda quyidagi tarkibda _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (F.I.O.) _______________________________(MFY), _________________________________ (daha, massiv yoki noturar joyning joylashgan joyi), ___________________________________________ koʻchasi, ______________-uyda, ______________-korpusda, ________________ kvartirada _______________ yildan buyon istiqomat qilayotgan fuqaro ________________________________________________________ning yashash sharoitlari tekshiruvdan oʻtkazdi va quyidagilarni aniqladi: 1.__________________________________________________________________ egallab turilgan turar joy umumiy maydoni ____________ kv.m. yashash maydoni _________ kv.m. _____________ xonadan iborat. Har bir xonaning oʻlchami ___________________________ kv.m. ___________________________ kv.m. ___________________________ kv.m. ________-qavatli binoning ________-qavatida __________ xonalar. Noturar joy ________________________________________________________________________________ (gʻisht, panel, yogʻoch, vagon, eski, avariya holatida) Xonalar ____________________________________________________________________________________ (quruq, zax, yorugʻ, qorongʻi) Kvartira ___________________________________________________________________________________ (alohida, kommunal) 2. Noturar joyning tavsifi: ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ (elektr, gaz, suv taʼminoti, isitish (markaziy, pech bilan), pardoz berilgan, hojatxona, hammom) 3. Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarning ota-onasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: __________________________ 4. Faoliyat turi: _________________________ 5. _____________________________________________________________________________________ (noturar joy egasi (balansda saqlovchi)) 6. Ushbu noturar joyda yashovchilar: T/r F.I.O Tugʻilgan sanasi Qarindoshlik darajasi JSHSHIR Maqomi (bandligi) Qoʻshimcha maʼlumotlar 1. 2. 3. 4. 5. ... 7. Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarning moddiy holati darajasi (past, oʻrta, yuqori), bunday baholanishning sabablari va hisob-kitoblar: ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ 8. Turar joyning yashash uchun yaroqsizligi sabablari: ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ 9. Xulosa: ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ Komissiya aʼzolarining imzolari: Komissiya raisi 1. ___________________________ ___________ __________________ tumani (shahri) hokimi (F.I.O.) (imzo) Komissiya raisi oʻrinbosari 2. ___________________________ ___________ ___________________ tumani (shahri) hokimining oʻrinbosari — oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi (F.I.O.) (imzo) Komissiya aʼzolari: 3. ___________________________ ___________ ___________________ tumani (shahri) moliya boʻlimi boshligʻi (F.I.O.) (imzo) 4. ___________________________ ___________ ___________________ tumani (shahri) iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish boʻlimi boshligʻi (F.I.O.) (imzo) 5. ___________________________ ___________ ___________________ tumani (shahri) ichki ishlar organi boshligʻi (F.I.O.) (imzo) 6. ___________________________ ___________ ___________________ tumani (shahri) bandlikka koʻmaklashish markazi direktori (F.I.O.) (imzo) Komissiya kotibi 7. ___________________________ ___________ ___________________ tumani (shahri) oila va xotin-qizlar boʻlimi” va “oila va xotin-qizlar boʻlimining ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalar va “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha yetakchi mutaxassisi (F.I.O.) (imzo) Tanishib chiqdim: Ariza beruvchi: ________________ ____________________________________________________ (imzo) (F.I.O) 20__ yil “_____” ______________
Noturar joylarda istiqomat qilayotgan, shuningdek, ota-onasidan yoki ularning biridan ayrilgan hamda yolgʻiz onasi, yolgʻiz otasi yoki boshqa shaxslar qaramogʻida boʻlgan voyaga yetgan uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Noturar joylarda istiqomat qilayotgan, shuningdek, ota-onasidan yoki ularning biridan ayrilgan hamda yolgʻiz onasi, yolgʻiz otasi yoki boshqa shaxslar qaramogʻida boʻlgan voyaga yetgan uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni ijtimoiy uy-joylarga joylashtirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlashga koʻmaklashish komissiyasi 1. Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlash masalalarini oʻrganib chiqadi va roʻyxatni shakllantiradi. 2. Ijtimoiy uy-joyga joylashtirish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Har chorakda, chorak birinchi oyining 15-kuniga qadar 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, tuman (shahar) hokimligi 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlariga ajratiladigan mablagʻlarni uy-joyga muhtoj xotin-qizlar sonidan kelib chiqib tuman va shaharlar boʻyicha taqsimlaydi. 2. Ijtimoiy uy-joylarni sotib oladi. Belgilangan muddatlarda 3-bosqich Tuman (shahar) hokimligi 1. Komissiya qarorida belgilangan muddatlarga (koʻpi bilan 5 yil muddatga) ijtimoiy uy-joyga joylashtiriladigan xotin-qizlar bilan ijara shartnomasini tuzadi. 1. Komissiya qarori qabul qilingandan soʻng 20 kun ichida. 2. Ijtimoiy uy-joyni topshirish — qabul qilish dalolatnomasini tuzadi. 2. Ijara shartnomasi tuzilgan kundan keyin 5 kun ichida. 3. Komissiya qaroriga muvofiq ijtimoiy uy-joyga joylashtiradi. 3. Topshirish — qabul qilish dalolatnomasi tuzilgan kundan soʻng 5 kun ichida. 4-bosqich Ijtimoiy uy-joyga joylashtirilgan xotin-qizlar va ularning oila aʼzolari 1. Ijtimoiy uy-joyga koʻchib kiradi. 2. Ijtimoiy uy-joyni soz holatda saqlaydi. 3. Belgilangan miqdorlarda saqlash xarajatlari va ijara haqi toʻlovlarini amalga oshirib boradi. 1. Komissiya qarori qabul qilingandan keyin 30 kun ichida. 2. Ijara shartnomasida belgilangan muddatlarda. 5-bosqich Tuman (shahar) hokimligi, oila va xotin-qizlar boʻlimi 1. Ijara shartnomasida belgilangan talablarga rioya etilishi yuzasidan monitoring olib boradi. 1. Har oyda bir marotaba. 2. Ijtimoiy uy-joyni qaytarib olish boʻyicha Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlashga koʻmaklashish komissiyasiga taqdimnoma kiritadi. 2. Zarur hollarda. 6-bosqich Tuman (shahar) hokimligi, oila va xotin-qizlar boʻlimi, bandlikka koʻmaklashish markazi Ijtimoiy uy-joyga joylashtirilgan xotin-qizlarning ijtimoiy-iqtisodiy sharoitlarini yaxshilash, shu jumladan, bandligini taʼminlash va tadbirkorlikka jalb qilish orqali yashash uchun daromad manbalarini kengaytirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirib boradi. Doimiy (ijara muddati davomida) 7-bosqich Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlashga koʻmaklashish komissiyasi 1. Ijtimoiy uy-joyni qaytarib olish masalasini koʻrib chiqadi. 1. Zaruratga koʻra. 2. Ijtimoiy uy-joyni boʻshatish toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi. 2. Komissiya qarori qabul qilingandan soʻng 3 kun ichida. 8-bosqich Ijtimoiy uy-joyga joylashtirilgan xotin-qizlar va ularning oila aʼzolari Ijtimoiy uy-joyni boʻshatadi. 1. Ijtimoiy uy-joyni boʻshatish toʻgʻrisida Komissiya xabarnomasini olgandan keyin 30 kun ichida. 2. Ijara shartnomasida belgilangan muddatlarda. 9-bosqich “Xalqparvar” komissiyasi Uy-joyga muhtoj xotin-qizlar ijtimoiy uy-joylarga joylashtirilishi ustidan jamoatchilik nazoratini oʻrnatadi hamda mazkur sohada byurokratiya, sansalorlik va boshqa maʼmuriy toʻsiqlarning oldini olish choralarini koʻrib boradi. Doimiy
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-dekabrdagi 737-son qaroriga 2-ILOVA
Toshkent shahrida boshpanasiz, ogʻir turmush sharoitiga tushib qolgan hamda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan fuqarolarga ijara kompensatsiyasini toʻlash toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Vaqtinchalik nizom (keyingi oʻrinlarda — Nizom) Toshkent shahrida boshpanasiz, ogʻir turmush sharoitiga tushib qolgan hamda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan fuqarolarga ijara xarajatlarining bir qismini qoplash uchun oylik pul kompensatsiyasini (keyingi oʻrinlarda — ijara kompensatsiyasi) toʻlash tartibini belgilaydi.
2. Boshpanasiz, ogʻir turmush sharoitiga tushib qolgan hamda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan fuqarolar ushbu Nizomga muvofiq ijara kompensatsiyasi olish huquqiga ega boʻladilar.
Bunda, boshpanasiz, ogʻir turmush sharoitiga tushib qolgan fuqarolar toifasiga Toshkent shahrida oʻzining yoki u bilan birga yashaydigan oila aʼzolari nomida mulk huquqi asosida turar joy boʻlmagan va ijara toʻlovini toʻliq amalga oshirish imkoni cheklangan shaxslar kiradi.
3. Ijara kompensatsiyasi uni toʻlash toʻgʻrisida tuman hokimining qarori qabul qilingan kundan boshlab 6 oy davomida Toshkent shahrida yashagan davr uchun toʻlanadi.
4. Ijara kompensatsiyasi miqdori ijara shartnomasiga asosan ijara toʻlovining 50 foizi miqdorida, biroq bazaviy hisoblash miqdorining ikki yarim baravaridan oshmagan holda belgilanadi.
Bunda, ijara kompensatsiyasi miqdori tuman hokimining ijara kompensatsiyasini toʻlash toʻgʻrisidagi qarori qabul qilingan kundagi bazaviy hisoblash miqdoridan kelib chiqib belgilanadi va 6 oy davomida oʻzgarishsiz qoladi (ijara shartnomasi yangidan tuzilgan hollarda ham ushbu miqdor oʻzgarmaydi).
5. Ijara kompensatsiyasini toʻlash Toshkent shahar tumanlari budjeti, zarur hollarda esa Toshkent shahri shahar budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
6. Ijara kompensatsiyasining oʻz vaqtida va manzilli toʻlanishi uchun Toshkent shahar va tegishli tumanlar hokimlarining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari shaxsan masʼul hisoblanadi.
2-bob. Ijara kompensatsiyasi toʻlanadigan fuqarolar roʻyxatini shakllantirish
7. Ijara kompensatsiyasi toʻlanadigan fuqarolar roʻyxati mazkur Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq shakllantiriladi.
8. Tuman hokimligi:
har oyning 5-kuniga qadar Toshkent shahar hokimligi bilan kelishgan holda ijara kompensatsiyasini toʻlab berish maqsadida tuman mahalliy budjetining iqtisod qilingan mablagʻlari hisobidan zaxira mablagʻlarini shakllantiradi;
ijara kompensatsiyasini toʻlab berish maqsadida shakllantirilgan mablagʻlar boʻyicha maʼlumotlarni hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar (keyingi oʻrinlarda — sektorlar) boʻyicha taqsimlaydi va mablagʻlar boʻyicha maʼlumotni tegishli sektorlarga yuboradi.
9. Sektorlar tomonidan mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, oila va xotin-qizlar boʻlimi, tuman hokimligining masʼul xodimlari ishtirokida boshpanasiz, ogʻir turmush sharoitiga tushib qolgan fuqarolarning roʻyxatlari shakllantiriladi.
10. Shakllantirilgan roʻyxatlardagi fuqarolarning “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali kam taʼminlangan sifatida eʼtirof etilganligi yoki eʼtirof etilmaganligi Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining tuman boʻlimi (keyingi oʻrinlarda — Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi) tomonidan roʻyxatlar olingandan keyin ikki ish kuni ichida tekshirilgan holda natijalari toʻgʻrisida maʼlumot mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, oila va xotin-qizlar boʻlimi hamda tuman hokimligiga taqdim etiladi.
11. “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida kam taʼminlangan oila sifatida eʼtirof etilmagan fuqarolar toʻgʻrisidagi maʼlumot mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, oila va xotin-qizlar boʻlimi tomonidan bir ish kuni ichida tegishli fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga ushbu fuqarolarni “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga kiritish masalasini koʻrib chiqish uchun yuboriladi.
12. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari besh kun ichida belgilangan tartibda kam taʼminlangan deb eʼtirof etilmagan fuqarolarning arizalarini qonunchilik hujjatlarida belgilangan zarur hujjatlar bilan birga qabul qiladi va har besh kunda Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga taqdim etib boradi.
Mazkur fuqarolar “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga elektron tarzda Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali onlayn rejimida arizalarni taqdim etishlari mumkin.
Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi har oy yakuni boʻyicha keyingi oyning 5-kuniga qadar fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari tomonidan taqdim etilgan hujjatlar boʻyicha kam taʼminlangan deb eʼtirof etilgan fuqarolarning yangilangan roʻyxatini tuman hokimligiga taqdim etib boradi.
13. Tuman hokimligi:
belgilangan mablagʻlar miqdoridan kelib chiqib Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 11-martdagi PF-6186-son Farmoni bilan tashkil etilgan “Xalqparvar” komissiyalari bilan kelishgan holda boshpanasiz, ogʻir turmush sharoitiga tushib qolgan hamda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali kam taʼminlangan deb eʼtirof etilgan fuqarolarning yakuniy roʻyxatini shakllantiradi;
kelishilgan roʻyxatdagi fuqarolarga ijara kompensatsiyasini ajratish toʻgʻrisida tuman hokimining qarorini qabul qiladi;
ijara kompensatsiyasi ajratiladigan fuqaro, ijaraga beruvchi bilan uch tomonlama ijara shartnomasini imzolaydi;
ushbu Nizomda belgilangan tartibda ijara kompensatsiyasini toʻlab boradi;
ijaraga olingan uy-joyni oʻrganishning oylik grafigini tasdiqlaydi.
14. Ijara kompensatsiyasi toʻlanadigan fuqarolar roʻyxati tuman budjetida ushbu maqsadlar uchun qoʻshimcha mablagʻlar yoki ijara kompensatsiyasi olib turgan fuqarolar soni kamaygan hollarda mazkur Nizomda belgilangan umumiy asoslarda shakllantiriladi.
3-bob. Ijara kompensatsiyasini toʻlash tartibi va muddatlari
15. Ijara kompensatsiyasi belgilangan tartibda uch tomonlama ijara shartnomasi imzolangan oydan keyingi oyning 1-kunidan boshlab har oyning 5-kunigacha qadar toʻlab boriladi.
16. Tuman hokimligining buxgalteriya boʻlimi tomonidan tuman hokimining qaroriga hamda ijara shartnomasiga asosan har oyning 5-kuniga qadar mahalliy budjetlarda ushbu maqsadlar uchun nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida ijara kompensatsiyasi toʻgʻridan-toʻgʻri ijaraga beruvchiga toʻlanadi.
17. Uy-joy (turar joy) ijarasi boʻyicha bir necha asosga koʻra kompensatsiya olish huquqiga ega boʻlgan fuqarolarga (oilaga) ularning tanlovi boʻyicha bitta kompensatsiya toʻlanadi.
18. Ijara kompensatsiyasi toʻlovi quyidagi hollarda toʻxtatiladi:
ijara shartnomasi belgilangan tartibda bekor qilingan boʻlsa;
fuqaro yoki u bilan birga yashaydigan oila aʼzolari mulk huquqi asosida turar joyga ega boʻlganda;
ijara kompensatsiyasi toʻlash muddati tugaganda (6 oydan keyin);
fuqaro sud hukmi asosida ozodlikdan mahrum etilganda;
fuqaro toʻliq davlat taʼminotiga olinganda;
Toshkent shahridan boshqa hududga doimiy yashash uchun koʻchib ketganda;
fuqaro vafot etganda.
19. Ijara kompensatsiyasi olayotgan fuqaro Toshkent shahrining boshqa tumaniga koʻchib oʻtganda, ijara kompensatsiyasi toʻlovi umumiy asoslarda qayta koʻrib chiqiladi.
20. Ijara kompensatsiyasini olib turgan fuqaro Toshkent shahridan boshqa hududga, Toshkent shahrining boshqa tumaniga koʻchib oʻtganda hamda oʻzi yoki birga yashovchi oila aʼzolari uy-joy olgan hollarda ushbu oyning oxirgi kuniga qadar ijara kompensatsiyasi toʻlovini amalga oshirayotgan tuman hokimligini xabardor etishi talab etiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
21. Sektorlar, mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, oila va xotin-qizlar boʻlimi tegishli fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi bilan birgalikda tuman hokimligi tomonidan tasdiqlangan reja-jadvalga asosan har oyning oxirgi haftasida ijaraga olingan uy-joyga chiqqan holda fuqaroning ijaraga olingan manzilda istiqomat qilayotganligini oʻrganadi va dalolatnoma bilan rasmiylashtiradi. Dalolatnoma ikki nusxada tuziladi va unga ijaraga olingan uy-joyning fotosurati ilova qilinadi.
22. Mazkur Nizom doirasida ijara kompensatsiyalari toʻlab berilishining toʻgʻriligi va maqsadliligi yuzasidan nazorat Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
23. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonunchilikka muvofiq javob beradilar.
24. Mazkur Nizom 2022-yil 31-dekabrga qadar amal qiladi.
Toshkent shahrida boshpanasiz, ogʻir turmush sharoitiga tushib qolgan hamda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan fuqarolarga ijara kompensatsiyasini toʻlash toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga ILOVA
Toshkent shahrida boshpanasiz, ogʻir turmush sharoitiga tushib qolgan hamda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan fuqarolar roʻyxatini shakllantirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Sektorlar, mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, oila va xotin-qizlar boʻlimi va boshqa tashkilotlar 1. Boshpanasiz, ogʻir turmush sharoitiga tushib qolgan fuqarolarning roʻyxatlarini sektorlar boʻyicha shakllantiradi. 2. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi tomonidan shakllantirilgan roʻyxatlarni Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga taqdim etadi. Har oyning 5-kuniga qadar 2-bosqich Tuman hokimligi Tuman mahalliy budjetining boshqa sohalardan iqtisod qilingan mablagʻlari hisobidan zaxira mablagʻlarini shakllantiradi. Har oyning 5-kuniga qadar 3-bosqich Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi 1. Roʻyxatlar asosida “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali kam taʼminlangan deb eʼtirof etilgan fuqarolarni tekshirib chiqadi. 2. Kam taʼminlangan deb eʼtirof etilgan va kam taʼminlangan deb eʼtirof etilmagan fuqarolar roʻyxatlarini tuman hokimligi hamda mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, oila va xotin-qizlar boʻlimiga taqdim etadi. 2 ish kuni ichida 4-bosqich Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, oila va xotin-qizlar boʻlimi Kam taʼminlangan deb eʼtirof etilmagan fuqarolar roʻyxatlarini tegishli fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga yuboradi. 1 kun ichida 5-bosqich Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi Taqdim etilgan roʻyxatlarga asosan ushbu fuqarolardan ariza va zarur hujjatlarni belgilangan tartibda qabul qilib oladi. 5 kun ichida Qabul qilib olingan ariza va zarur hujjatlarni tegishli Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga taqdim etadi. Har 5 kunda 6-bosqich Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi Taqdim etilgan hujjatlar boʻyicha kam taʼminlangan deb eʼtirof etilgan fuqarolarning yangilangan roʻyxatini tuman hokimligiga taqdim etadi. Har oyning 5-kuniga qadar 7-bosqich Tuman hokimligi 1. “Xalqparvar” komissiyalari bilan kelishilgan ijara kompensatsiyasini oluvchi fuqarolar roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisida tuman hokimining qarorini qabul qiladi. 2. Ajratilgan mablagʻlardan kelib chiqib qaror bilan tasdiqlangan fuqarolarga ijara kompensatsiyasini toʻlash boʻyicha uch tomonlama (hokimlik, fuqaro va ijaraga beruvchi oʻrtasida) shartnomalarni imzolaydi. Belgilangan muddatlarda 8-bosqich Tuman hokimligining buxgalteriya boʻlimi Tuman hokimining qarori va ijara shartnomasiga asosan ijara toʻlovining 50 foizi miqdorida, biroq bazaviy hisoblash miqdorining ikki yarim baravaridan oshmagan miqdorda ijara kompensatsiyasini toʻgʻridan-toʻgʻri ijaraga beruvchiga toʻlab boradi. Tuman hokimining qarori qabul qilingan kundan boshlab 6 oy davomida har oyning 5-kuniga qadar 9-bosqich Sektorlar, mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, oila va xotin-qizlar boʻlimi va boshqa tashkilotlar Ijaraga olingan uy-joyga chiqqan holda fuqaroning ijaraga olingan manzilda istiqomat qilayotganligini oʻrganadi va dalolatnoma bilan rasmiylashtiradi. Har oyning oxirgi haftasida
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-dekabrdagi 737-son qaroriga 3-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 26-fevraldagi 170-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat uy-joy fondidagi turar joylarni ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimcha
1. Nizomning nomi va 1-bandi “ijaraga berish” soʻzlaridan keyin “va hisobini yuritish” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
2. 21-bandning birinchi xatboshisidagi “boshqa viloyatlarda” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 6-dekabr,
737-son