UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 6-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 6 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 декабря 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 December 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ЙЎРИҚНОМА

НАМУНАСИ

ПАСПОРТИ

Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек автомобиль транспортида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш соҳасида рақобат муҳитини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда — электрон ахборот тизими) ишлаб чиқилганлиги ҳамда Тошкент шаҳрида «тест режимида» ишлатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

республикада йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича электрон ахборот тизими 2022 йил 1 январдан 1 мартга қадар «тест режимида» жорий этилади ва 2022 йил 1 мартдан тўлиқ ишга туширилади;

2022 йил 1 мартдан бошлаб шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон ахборот тизими орқали ўтказилади;

тендерда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган, тегишли равишда автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташувларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ҳамда электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйилади.

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) (кейинги ўринларда — шаҳарлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказишнинг асосий тамойиллари;

шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича тендер таклифларининг таркибига қўйиладиган талаблар, таклифларни баҳолаш ва ғолибни аниқлаш мезонлари;

шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендер ғолибини аниқлаш, очиқ тендер ғолиби билан шартнома тузиш, уни ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби.

4. 2022 йил 1 январга қадар Транспорт вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда электрон ахборот тизимини Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган автотранспорт воситалари, автотранспорт ижара шартномалари ва йўл-транспорт ҳодисалари, ташувчилар номига расмийлаштирилган кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар базалари билан ўзаро интеграция қилинишини таъминласин.

5. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳудудларда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқилсин ва 2022 йил 1 июлга қадар белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.

Бунда барча йўловчи ташиш йўналишлари тармоғини аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш, ҳаракатланувчи таркибни босқичма-босқич янгилаш, йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда шаҳарларда барқарор йўловчи ташиш транспорт тизимларини яратиш назарда тутилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

мазкур қарорнинг мазмуни ва моҳияти тўғрисида ташувчилар ўртасида мунтазам равишда тарғибот ишларини олиб борсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарорига 1-ИЛОВА

Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерларни (кейинги ўринларда — тендерлар) электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ахборот тизими — йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган махсус электрон платформа;

ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаси;

назорат қилувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмаси;

мунтазам йўналиш — автотранспорт воситаларининг тасдиқланган йўналиш схемаси, ҳаракатланиш жадвали, йўл ҳақи тарифларига мувофиқ муайян манзиллар оралиғида белгиланган қатнов йўли (кейинги ўринларда — йўналиш);

лот — тендерда эълон қилинган йўловчи ташиш йўналиши (йўналишлар пакети, йўналишнинг алоҳида жадвали (муайян қатнови);

ташувчи — мулк ҳуқуқи ёки ижара шартномаси асосида автотранспорт воситасига эга бўлган, тижорат шартлари асосида йўловчилар ва багаж ташиш хизматларини кўрсатадиган ҳамда бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахс;

талабгор — тендерда қатнашиш истагини билдирган ташувчи;

қатнашчи — тендерларда қатнашиш учун таклифларни ахборот тизими орқали тақдим этган талабгор;

тендер ғолиби — лот бўйича тақдим этган таклифлари баҳолаш натижаларига кўра энг кўп баллар тўплаган тендер қатнашчиси;

шартнома (контракт) — ташувчи ҳамда ваколатли орган ўртасида оммавий оферта шаклида муайян муддатга тузиладиган, йўналишда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи юридик ҳужжат;

брутто-шартнома — йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташиш хизматлари учун «босиб ўтилган йўл» ва «сифат» мезонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ваколатли орган ва ташувчи ўртасида тузилган шартнома;

йўналиш паспорти — йўналиш тўғрисидаги асосий маълумотларни тавсифловчи ҳужжат;

йўналиш (лот) талаблари — йўналиш паспорти асосида ваколатли орган томонидан шакллантириладиган, йўналишда хизмат кўрсатишнинг асосий шартлари акс этган маълумотлар;

тендер ҳаракатлари — ташувчига мунтазам йўналишни бириктириш учун тендер эълон қилишдан бошлаб тендер таклифларини тақдим этиш, баҳолаш, ғолибни аниқлаш ва оферта шартномаси (брутто-шартнома) расмийлаштириш билан якунланадиган ҳаракатлар мажмуи.

3. Қуйидагилар йўловчилар ташиш йўналишлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш, йўналишларни вақтинча бириктириш ва тендер ташкиллаштириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади:

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ўртасидаги ҳамда халқаро йўналишларда (кейинги ўринларда — шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишлар) — Транспорт вазирлиги;

шаҳар, шаҳар атрофи ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро йўналишларда ва Қорақалпоғистон Республикаси доирасидаги йўналишларда (кейинги ўринларда — шаҳар ва вилоят ички йўналишлари) — Транспорт вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари.

4. Ваколатли органнинг тендерларни ташкиллаштириш ва ўтказиш доирасидаги асосий ваколатлари қуйидагилар ҳисобланади:

тегишлилиги бўйича йўналишларни очиш, ёпиш ҳамда ўзгартириш бўйича қарорлар қабул қилиш;

йўналишларнинг паспорти ва талабларини ишлаб чиқиш ва ахборот тизимига киритиш;

ўтказиладиган тендерлар тўғрисидаги эълонларни (лотларни) ахборот тизимига ҳамда Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайти ва расмий ахборот каналларида жойлаштириш;

тендер ғолибининг ҳар бир автотранспорт воситасига йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон гувоҳномалар бериш;

тендер ғолиби билан шартнома (брутто-шартнома) тузиш;

шартнома (брутто-шартнома) талаб ва шартларига риоя қилмаслик ҳолати аниқланганда қонунчилик ҳужжатларига ва/ёки шартномага (брутто-шартномага) мувофиқ тегишли чора қўллаш.

Ваколатли орган брутто-шартнома тизими доирасида шаҳар ичи автобус йўналишлари бўйича:

брутто-шартнома асосида тендерга чиқариладиган йўналишларни белгилайди, уларнинг паспорти ва талабларини ишлаб чиқади;

йўналишларнинг бошланғич нархини шакллантиради ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари билан келишади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан йўналишларни тендерга чиқариш жадваллари тасдиқланишини таъминлайди ва тендер тўғрисида Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайти ва расмий ахборот каналларида эълон қилади.

5. Тендерда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган, тегишли равишда автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташувларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган, белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилган (техник жиҳатдан соз) ва мулк ҳуқуқи ёки ижара шартномаси асосида йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситасига эга бўлган ҳамда ахборот тизимида рўйхатдан ўтган юридик шахс қатнашиши мумкин.

6. Шартноманинг (брутто-шартнома) амал қилиш даврида бир йўналишда фақат битта ташувчи хизмат кўрсатади. Йўналишнинг алоҳида жадваллари (муайян қатновлари) бўйича хизмат кўрсатувчилар бундан мустасно.

7. Ваколатли орган томонидан қуйидаги ҳолатларда йўналишлар ташувчига тендер ўтказилмасдан олтмиш кун муддатгача бир маротаба вақтинча бириктирилади:

ярмарка ва фестивалларнинг фаолият кўрсатиши даврида вақтинча йўналишлар ташкил этилганда;

йўналишда хизмат кўрсатиш бўйича тузилган шартнома муддатидан аввал белгиланган тартибда бекор қилинганда;

йўналишда хизмат кўрсатиш учун тендерда лот бўйича талабгорлардан бирорта ҳам таклиф келиб тушмаганда ёки тендер натижалари бўйича ғолиб аниқланмаганда.

Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган вақтинчалик йўналишларни ташкил этиш ташаббуси билан фақатгина республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари чиқишлари мумкин.

8. Буюртмалар бўйича соатбай ҳақ тўлаш асосида амалга ошириладиган ташиш хизматлари йўналишлари учун тендер ташкил этилмайди.

11. Йўналишни вақтинча бириктириш бўйича эълон ахборот тизимига автоматик равишда ҳамда Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайти ва расмий ахборот каналларида жойлаштирилади.

Йўналишни вақтинча бириктириш ҳақидаги аризалар эълон берилган кундан бошлаб уч иш куни ичида қабул қилинади.

Ариза бериш муддати тугагандан сўнг ахборот тизимида вақтинча бириктириш учун таклиф этилган автотранспорт воситаси ишлаб чиқарилган йили (ишлаб чиқарилган йилдан бошлаб неча йил ўтгани) электрон ҳамкорлик йўли билан тегишли вазирлик ва идоралардан электрон сўров орқали аниқланади ва ахборот тизимида ушбу Низомга 2-илованинг 3-бандига мувофиқ автоматик баҳоланади.

Агар йўналишни вақтинча бириктиришда бир нечта ташувчининг таклифлари (автотранспорт воситаларининг ишлаб чиқарилган йили) тенг бўлса, ахборот тизимида биринчи мурожаат этган ташувчига бириктирилади.

Ташувчининг таклифлари йўналиш талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, йўналишда вақтинча фаолият юритиш бўйича оммавий оферта шартномаси расмийлаштирилади ҳамда ахборот тизимида автоматик равишда тендер ҳаракатлари бошланади (ярмарка ва фестивалларнинг фаолият кўрсатиши даврида вақтинча йўналишлардан ташқари). Бунда ташувчи оммавий оферта шартномаси расмийлаштирилган кундан бошлаб тўрт иш кунида автотранспорт воситаларининг ҳар бири учун лицензия варақалари расмийлаштириши лозим.

13. Йўналишни ташувчига вақтинча бириктириш шартнома асосида амалга оширилади. Шартнома расмийлаштирмасдан йўналишда хизмат кўрсатилишига йўл қўйилмайди.

14. Йўналишда хизмат кўрсатиш юзасидан ташувчи билан тузилган шартноманинг (брутто-шартнома) амал қилиш муддати тугагач, йўналиш ўттиз календарь кун аввал ахборот тизимида автоматик равишда қайта тендерга қўйилади. Шартноманинг (брутто-шартнома) амал қилиш муддатини узайтиришга рухсат берилмайди.

15. Ваколатли орган йўналиш талабларига ўзгартиришлар киритишга қарор қилса, йўналиш паспорти унга тегишли ўзгартиришлар киритилган ҳолда қайта тасдиқланади. Йўналишга хизмат кўрсатиш юзасидан ташувчи билан тузилган шартноманинг амал қилиши даврида йўналиш паспортига ўзгартириш ва қўшимчалар (йўналиш схемаси, ҳаракат жадваллари, қатнов сони, автотранспорт ҳамда тарифдаги ўзгаришлар) киритиш томонларнинг келишувига ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Тендер ўтказишнинг асосий тамойиллари ва тендерларни ташкил этиш тартиби

16. Тендерни ўтказиш қуйидаги тамойилларга асосланади:

йўналишларни ташувчилар ўртасида, уларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар қонуний, холисона тақсимлаш;

йўловчилар транспорти хизмат кўрсатиш соҳасида рақобат муҳитини яратиш;

қатнашчилар тендер ҳужжатларида қайд этилган ягона талаблар ва йўловчилар ташиш қоидалари асосида рақобатлашиши;

тендерлар фақат ахборот тизими орқали электрон тарзда ўтказилиши;

тендерда энг манфаатли шартларини таклиф этган ташувчига йўналишни бириктириш.

17. Йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан тендерлар ташкил этиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

18. Ваколатли органлар тендерга қўйиладиган йўналишлар (йўналишлар пакетлари ёки жадвали) рўйхатини тайёрлайди, лот талабларини, тендер предметини, тендер вақтини, тендер ўтказилишидан камида ўттиз календарь кун олдин ахборот тизимига киритади ва бу ҳақда Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайти ва расмий ахборот каналларида эълон қилади.

19. Ахборот тизимига жойлаштирилган йўналиш паспорти, эълон қилинган лотлар ва йўналишларга хизмат кўрсатувчи юридик шахслар тўғрисидаги маълумотлар очиқ маълумот ҳисобланади.

20. Лотга қуйидагилар қўйилиши мумкин:

алоҳида йўналишлар;

икки ва ундан ортиқ йўналишларни ўз ичига олган йўналишлар пакетлари;

узунлиги камида 100 км бўлган йўналишларнинг алоҳида жадваллари (муайян қатновлари).

21. Йўналишлар пакетларини шакллантиришда йўналишларнинг аҳамияти ва рентабеллилиги ҳисобга олинади. Пакетга юқори рентабелли йўналишлар билан бир қаторда аҳолига хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган норентабел йўналишлар ёки ушбу йўналишларнинг алоҳида жадваллари (муайян қатновлари) киритилиши мумкин, шаҳар автобус йўналишлари бундан мустасно.

22. Йўналиш талаблари тўғри белгиланиши учун ваколатли органларнинг раҳбарлари шахсан жавобгар бўладилар.

23. Тендерда қатнашиш учун таклифлар талабгорлар томонидан ахборот тизими орқали тақдим этилади.

23 1 . Тендер ҳаракатлари суд ҳужжатига асосан тўхтатилганда тендер ғолиби билан шартнома тузилгунга қадар амалдаги ташувчи йўналишда вақтинча фаолият юритади.

Тендер ҳаракатларини тўхтатишга асос бўлган суд ҳужжати бекор бўлганда ёки суд ҳужжатига асосан тендер ҳаракатларини тўхтатиш муддати тугаганда, тендер ҳаракатлари тўхтатилган муддатдан бошлаб, тендер ўтказиш даврининг қолган муддатига давом эттирилади.

24. Талабгорлар томонидан тендер таклифларини тақдим этиш муддати тендер эълон қилинган кундан бошланиб, тендер ўтказиладиган санадан бир кун олдин тугайди. Тендер таклифларини қабул қилишнинг якуний санаси ва вақти ваколатли органлар томонидан белгиланади ва ахборот тизимда кўрсатилади.

Тендер таклифлари белгиланган муддат якунланганидан кейин қабул қилинмайди.

25. Тендер таклифлари тақдим этилганидан кейин қатнашчилар уларга тузатиш киритиш ҳуқуқига эга эмас.

26. Талабгор тендер таклифларини тақдим этиши учун тендерни ташкил этиш харажатларини қоплаш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида тўловни амалга ошириши керак. Маблағлар Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасида жамланади.

27. Талабгорлар қуйидаги маълумотларни ахборот тизими орқали электрон тарзда юклаб олиши мумкин:

йўналиш паспорти;

лотга қўйилган йўналишларда йўловчилар ташишни ташкил этишга қўйиладиган талаблар.

28. Ахборот тизимида тендер ўтказилгунга қадар тендернинг у ёки бу қатнашчиси томонидан юборилган таклифларни кўриш имконияти бўлмаслиги лозим.

3-боб. Тендер бўйича таклифлар мазмуни

29. Тендер бўйича таклифлар қуйидаги кўрсаткичлар ва ахборотларни (мезонларни) ўзида акс эттириши лозим:

а) шаҳар автобус йўналишлари бўйича:

лотга қўйилган йўналишларда автобус босиб ўтадиган ҳар бир километр масофанинг таклиф этилаётган нархлари даражаси;

автобусларнинг ишлаб чиқарилган йили;

автобусларнинг ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан, йўловчи ўриндиқлари сони);

автобусларнинг экологик тозалиги;

автобусларнинг мулкида (балансида) бўлгани;

тендер талабларида йўналишда саройдан фойдаланиш коэффициентини 0,8 га тенг деб ҳисобга олган ҳолда, йўналишдаги автотранспорт воситаларининг ҳисобланган сони;

б) шаҳар, шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро йўналишлар бўйича:

лотга қўйилган йўналишларда, харажатларни тўлиқ қоплашни ҳисобга олган ҳолда, йўлкира учун қатнашчи томонидан таклиф этилаётган тарифлар даражаси;

автотранспорт воситасининг тоифаси (категорияси) (автобус, микроавтобус, енгил автомобиль) ва класси ҳамда ишлаб чиқарилган йили;

автотранспорт воситасининг йўловчилар ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан, йўловчи ўриндиқлари сони);

йўналишдаги қатновларнинг таклиф этилаётган сони;

таклиф этилган барча автотранспорт воситаларини сунъий йўлдош орқали ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан жиҳозлаш ва автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиш мажбуриятини олиши;

автотранспорт воситаларининг мулкида (балансида) бўлгани;

в) шаҳарлараро — вилоятлараро ва халқаро йўналишлар бўйича «б» кичик бандда қайд этилган мезонлар қўлланади ҳамда тендер талабларида йўналишда саройдан фойдаланиш коэффициентини 0,8 га тенг деб ҳисобга олган ҳолда, йўналишдаги автотранспорт воситаларининг ҳисобланган сони;

г) брутто-шартнома асосида молиялаштириладиган йўналишлар бўйича — «а» кичик бандда қайд этилган мезонларга қўшимча равишда йўналишнинг якуний нархи.

30. Қатнашчи тендер бўйича таклифларнинг барча бандларига доир ҳаққоний, тўлиқ ва батафсил ахборот юборишга мажбур.

31. Тендер таклифларини юборишда йўналиш талабида белгиланганидан кўп ёки кам сонли автотранспорт воситаларини ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилмайди.

32. Айнан битта автотранспорт воситаси бир вақтнинг ўзида бир нечта тугалланмаган лотларга ҳамда амалдаги шартномага мувофиқ йўналишга бириктирилган автотранспорт воситаларининг тендер таклифи сифатида ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилмайди (шартноманинг амал қилиш муддати тугашига олтмиш ва ундан кам кун қолганида мазкур шартномада кўрсатилган автотранспортларнинг ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилади).

4-боб. Тендер бўйича таклифларни баҳолаш ва ғолибни аниқлаш

33. Ахборот тизимида лот бўйича камида бир қатнашчи томонидан таклифлар келиб тушса таклифлар баҳоланади.

34. Агар лот бўйича фақат битта қатнашчидан таклиф келиб тушса, унинг тендер таклифлари қўйилаётган талабларга мувофиқ бўлса, мазкур қатнашчи ғолиб деб ҳисобланади ҳамда йўналишда (йўналишлар пакетида ёки жадвалида) йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.

Агар қатнашчининг тендер таклифлари қўйилаётган талабларга мувофиқ бўлмаса ёки қатнашчидан таклифлар келиб тушмаса, такрорий тендер ташкил этилиши керак. Бунда лот бўйича икки марта тендер таклифлари келиб тушмаса, йўналиш (йўналишлар пакети ёки жадвал) талабларини қайта кўриб чиқишга рухсат этилади.

Лот йўналиш ғолиби аниқлангунга қадар, узоғи билан тўрт марта ахборот тизимида автоматик тарзда такрорий тендерга қўйилади.

Агар тўртта тендерда лот бўйича бирорта ҳам таклифлар келиб тушмаса, ушбу йўналиш вақтинча тўхтатилиб турилади ва кейинги тендерларга қўйилмайди, шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишлари бундан мустасно.

35. Агар шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналиши бўйича кетма-кет тўртта тендерда бирорта ҳам таклифлар келиб тушмаса, мазкур йўналиш норентабель автобус йўналиши сифатида ҳисобга олинади (Тошкент шаҳри бундан мустасно).

Норентабель автобус йўналишлари қайта очиқ тендерга қўйилади ҳамда мазкур Низомнинг 57-бандига мувофиқ шартнома тузилганидан сўнг белгиланган тартибда субсидия ажратилади.

37. Қатнашчилардан тендер бўйича келиб тушган таклифлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ махсус ахборот тизими орқали автоматик тарзда баҳоланади.

38. Тендер бўйича таклифларни баҳолашнинг якуний бали ҳар бир қатнашчи бўйича аниқланади. Энг юқори балл тўплаган қатнашчи тендер ғолиби деб эътироф этилади. Агар баҳолаш натижаларига кўра бир нечта қатнашчи тенг баллар олган бўлса, у ҳолда ғолиб тенг баллар олган қатнашчиларнинг тендер таклифларидаги устувор мезонлардан келиб чиқиб аниқланади.

Мезонлар устуворлиги бўйича кетма-кетликда ҳисобланган баллар ҳам тенг бўлган тақдирда, тендер таклифларини биринчи берган қатнашчи ғолиб деб топилади.

39. Тендерлар якунлари, хусусан, қатнашчилардан келиб тушган таклифлар мазмуни, ҳисобланган баллар, қатнашчилар тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимида шартноманинг (брутто-шартнома) амал қилиш муддати тугагандан ёки бекор қилингандан сўнг уч йил сақланади.

40. Тендер натижалари бўйича маълумотлар Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайтига тендер ўтиб бўлганидан кейин ўн беш иш куни ичида жойлаштирилади.

6-боб. Тендер ғолиби билан ҳужжатларни расмийлаштириш ва бекор қилиш

50. Ваколатли орган билан тендер ғолиби ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи шартнома (брутто-шартнома) оммавий оферта шаклида ахборот тизимига тендер ғолиби аниқланганидан кейин ўша кунни ўзида автоматик тарзда жойлаштирилади. Тендер ғолиби бир кун ичида жойлаштирилган шартномани акцептлайди (таклифни қабул қилади).

Тендер ғолиби томонидан оферта шартномаси (брутто-шартнома) акцептлангандан (таклифни қабул қилгандан) сўнг тендер ҳаракатлари якунланган ҳисобланади.

Тендер ғолиби билан оммавий оферта шартнома (брутто-шартнома) расмийлаштирилган кундан бошлаб (шаҳарлараро йўналишлар бундан мустасно) ўн иш кунида шартномада кўрсатиладиган автотранспорт воситаларини сунъий йўлдош орқали ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан жиҳозлаши ва ваколатли органнинг автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиши лозим.

51. Тендер ғолиби билан оферта шартномаси (брутто-шартнома) расмийлаштирилгандан сўнг тўрт иш кунида автотранспорт воситаларининг ҳар бири учун лицензия варақаларини расмийлаштириши шарт.

52. Қуйидаги ҳолатларда қатнашчининг тендер ғолиблиги бекор қилинади:

тендер таклифларида нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилса;

белгиланган муддатда лот бўйича барча автотранспорт воситалари ваколатли органнинг автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилинмаса;

автотранспорт воситаларининг ҳар бири учун лицензия варақаларини белгиланган муддатларда расмийлаштириб бўлмаса;

ахборот тизимига жойлаштирилган шартнома белгиланган муддатда акцептланмаса.

Бунда қатнашчининг тендер ғолиблиги бекор қилинганда, оферта шартномаси (брутто-шартнома) ҳам автоматик бекор қилинади.

Очиқ тендер қатнашчисининг тендер ғолиблиги бекор қилинган тақдирда, энг юқори баллар миқдори бўйича кейинги қатнашчи тендер ғолиби деб эътироф этилади ва кейинги қатнашчиларга ҳам мазкур тартиб амал қилади.

53. Лот бўйича таклиф юборган ягона қатнашчининг ёки барча қатнашчиларнинг тендер ғолиблиги бекор қилинган тақдирда мазкур йўналиш бўйича белгиланган тартибда қайта тендерга қўйилади.

54. Электрон ахборот тизимидаги тендер якунлари асосида тендер ғолиби билан шартномалар тузиш:

шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишлар бўйича — Транспорт вазирлиги томонидан;

шаҳар, шаҳар атрофи ва вилоят ички йўналишлар бўйича — Транспорт вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади;

Тендер талаб ва шартларига риоя этилиши устидан назорат — Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

55. Шартнома тузилганидан сўнг тендерда ғолиб чиққан қатнашчининг лот бўйича таклиф қилган ҳар бир автотранспорт воситаси учун йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи электрон гувоҳнома (кейинги ўринларда — гувоҳнома) ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ тақдим этилади.

56. Мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон гувоҳнома ушбу Низомга 4-иловада келтирилган паспортга мувофиқ расмийлаштирилади.

57. Тендер ғолиби билан шартнома (брутто-шартнома) тендерда таклиф этилган автотранспорт воситаларининг ўртача ишлаб чиқарилган йили кўрсаткичларига мувофиқ, қуйида келтирилган табақалаштирилган муддатларга тузилади.

Шартномалар тендер ғолиби ва ваколатли орган ўртасида 7 йил муддатгача тузилади. Шартнома муддати ваколатли органнинг ахборот тизими орқали автотранспорт воситаларининг ишлаб чиқарилган йили ўртача кўрсаткичларига мувофиқ автоматик тарзда қуйидагича аниқланади:

Тендерда таклиф этилган жами автотранспорт воситалари паркининг ўртача ишлаб чиқарилган йили:

2 йилгача бўлса (2 йил ҳам киради), шартнома 7 йил муддатга;

3 йилдан 5 йилгача (5 йил ҳам киради) бўлса, шартнома 5 йил муддатга;

6 йилдан 7 йилгача (7 йил ҳам киради) бўлса, шартнома 3 йил муддатга;

8 йилдан ошган бўлса, шартнома 1 йил муддатга тузилади.

Автотранспорт воситалари паркининг ўртача ишлаб чиқарилган йили кўрсаткичи таклиф этилган автотранспортларнинг умумий ишлаб чиқарилган йилини автотранспорт сонига бўлиш орқали аниқланади.

М1 тоифадаги автотранспорт воситалари тендер таклифига тақдим этилганда, ишлаб чиқарилган йилидан қатъий назар шартнома бериш муддати 1 йил этиб белгиланади.

Тендер ғолибининг хоҳишига кўра шартнома белгиланган муддатдан камроқ муддатга ҳам тузилиши мумкин, брутто-шартнома бундан мустасно.

Суд ҳужжатига мувофиқ ушбу йўналишда қатнашган бошқа ташувчининг баллари тикланган тақдирда, тендер ғолиби билан тузиладиган шартнома муддати шартнома берилган кундан ҳисобланади.

58. Шартнома талаб ва шартлари тендер ғолибининг лот бўйича киритган таклифлари асосида шакллантирилади.

59. Шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан ўттиз календарь кун аввал ахборот тизимида автоматик равишда йўналиш бўйича тендер ҳаракатлари бошланади.

Бунда ваколатли орган тендер ҳаракатлари бошланишидан олдин йўналиш талабини қайта кўриб чиқиши мумкин.

60. Ташувчи томонидан шартнома талаб ва шартларига риоя қилмаслик ҳолати аниқланса, назорат қилувчи органнинг масъул ходимлари томонидан далолатнома расмийлаштирилади.

62. Шартнома муддатидан аввал бекор қилинган тақдирда ҳар бир автотранспорт воситасига берилган электрон гувоҳномалар бекор қилинади.

63. Тендерда таклиф этилган автотранспорт воситаларини шартнома расмийлаштирилгандан бошлаб уч ой муддатда алмаштиришга йўл қўйилмайди (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автотранспорт воситаси эксплуатацияга яроқсизлиги ҳақидаги хулосаси мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно).

Тендер ғолибининг тендерда тўплаган баллари камайиб кетмаган тақдирда алмаштириш учун таклиф этилган автотранспорт воситаларига электрон гувоҳнома қайта расмийлаштирилади.

64. Тендер ғолиби лот бўйича қуйидаги мажбуриятларни бажариши шарт:

а) амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ лот бўйича таклиф этган тариф даражаси асосида камида бир йил йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш;

б) йўналишларга сунъий йўлдошли ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан тўлиқ жиҳозланган автотранспорт воситаларини чиқариш ҳамда уларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида белгиланган серверга мунтазам узатилишини таъминлаш;

в) қатнаётган автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, уларнинг ташқарисида ва салонлари ичида тозалаш-ювиш ишларини, йўналишга шартномада кўрсатилган миқдорда тўлиқ жиҳозланган автотранспорт воситалари белгиланган тартибда чиқарилишини таъминлаш;

г) жисмоний ва юридик шахсларнинг йўловчиларни мунтазам ташишлар билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этиш ва аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш чораларини кўриш;

д) шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларга видеокузатув тизимлари билан жиҳозланган автобусларни чиқариш;

е) шаҳарлараро-вилоятлараро ҳамда халқаро йўналишлар бўйича автовокзал ва автостанциялар билан тегишли шартнома тузиш;

ж) тендер шартномаси тузилгандан кейин ўттиз кун ичида йўналишга жойлаштирилган автотранспорт воситаларига бириктирилган барча ҳайдовчиларига 30 соатлик дастур бўйича Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш;

з) шаҳар автобус йўналишларида брутто-шартнома асосида фаолият кўрсатишда автобусларда кондиционер (иқлим-назорати тизими), видеокузатув тизимлари, йўловчиларни ҳисоблаш қурилмалари, имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминловчи ускуналарнинг соз ҳолда ишлаши таъминланиши;

и) шаҳарлараро йўналишларда ташувлар бошлангандан кейин ўттиз календарь кун ичида ташувчи ваколатли органнинг ташувларни ташкил этиш ва чипталарни сотиш бўйича ягона тизимидан фойдаланиши (келишув асосида) ёки ташувчининг чипталарни сотиш бўйича ахборот тизимини ваколатли органнинг ахборот тизимига интеграция қилиши лозим. Бунда интеграция қилиш бепул амалга оширилади (банк ва эквайринг хизматларини кўрсатиш харажатлари бундан мустасно).

65. Шартнома шартларига қўшимча ёки ўзгартиришлар томонларнинг қўшимча келишувига асосан киритилади. Шартнома шартларига ҳамда йўналиш паспортига қўшимча ёки ўзгартиришлар киритилиши амалдаги тендер ғолибининг тендерда тўплаган баллари камайиб кетишига олиб келмаслиги керак.

7-боб. Якунловчи қоида

66. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

67. Электрон тарзда ўтказилган очиқ тендер якунларидан норози бўлган тендер қатнашчилари белгиланган тартибда суд органларига мурожаат этишлари мумкин.

Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш бўйича

Босқичлар Иштирокчилар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ваколатли орган Тендерга қўйиладиган йўналишларни (йўналишлар пакетлари ёки жадвали) белгилайди. Тендер ўтказилишидан камида 30 кун олдин Тендерга қўйилган йўналишларни (лотларни) белгиланган тартибда ахборот тизимига жойлаштиради ва ОАВда эълон қилади. 2-босқич Тендерда қатнашиш истаги бўлган талабгор Тендерда қатнашиш учун эълон берилган лотлар билан танишиб чиқади. Лот бўйича таклифларни ахборот тизими орқали юборади. Тендер эълон қилинганидан бошлаб тендер ўтказилишига 1 кун қолгунга қадар 3-босқич Ахборот тизими Келиб тушган тендер таклифларни белгиланган тартибда автоматик тарзда баҳолайди. Тендер ўтказиш куни Лот бўйича ғолибларни аниқлайди Тендер якунлари бўйича ҳисоботларни тақдим этади. 4-босқич Ваколатли орган Тендер ғолибининг барча таклифларидаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини текширади. Тендер ғолиби аниқланган кундан бошлаб 10 кун ичида Ахборот тизими Tендер ғолибига шартномани акцептлаш учун жойлаштиради. Тендер ғолиби аниқланган кундан бошлаб 10 кун ичида

Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Тендер бўйича таклифларга бериладиган баллар ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

саройдан фойдаланиш коэффициенти — автотранспорт воситаларидан фойдаланишнинг самарадорлигини белгиловчи кўрсаткич;

минимал балл — ташувчи томонидан юборилган таклифларнинг баҳоланиши натижасида тўпланиши зарур бўлган балл миқдори;

қатнашчи — очиқ тендерларда қатнашиш учун таклифларни тақдим этган талабгор.

2-боб. Тендер бўйича таклифларни баҳолаш

2. Йўлкира учун қатнашчи томонидан таклиф этилаётган тарифлар (йўналиш нархлари) даражаси қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:

Йўналиш номи Таклиф натижалари балл 1. Шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги 1 йўловчи/км учун тарифнинг қатнашчи томонидан таклиф этилаётган даражаси Таклиф этилган тариф талабдан 21 фоиз ва ундан паст 5 Таклиф этилган тариф талабдан 10 — 20 фоиз оралиғида паст 4 Таклиф этилган тариф талабга мос (4 фоизгача юқори) 3 Таклиф этилган тариф талабдан 5 — 10 фоизгача юқори 2 Таклиф этилган тариф талабдан 11 — 20 фоизгача юқори 1 Таклиф этилган тариф талабдан 21 фоиз ва ундан юқори 0 2. Шаҳар ички йўналишли такси йўналишларида 1 йўловчи учун йўлкиранинг қатнашчи томонидан таклиф этилаётган тарифлар даражаси Таклиф этилган тариф талабдан 21 фоиз ва ундан паст 5 Таклиф этилган тариф талабдан 10 — 20 фоиз оралиғида паст 4 Таклиф этилган тариф талабга мос 3 Таклиф этилган тариф талабдан баланд 0 3. Шаҳар автобус йўналишларида автобус босиб ўтадиган ҳар бир километр масофанинг қатнашчи томонидан таклиф этилаётган нархлари даражаси Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 25 — 30 фоиз оралиғида паст 20 Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 20 — 24 фоиз оралиғида паст 18 Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 15 — 19 фоиз оралиғида паст 16 Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 10 — 14 фоиз оралиғида паст 13 Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 5 — 9 фоиз оралиғида паст 10 Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 2 — 4 фоиз оралиғида паст 7 Таклиф этилган нарх бошланғич нархга мос 4 Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан баланд 0

3. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:

Кўрсаткич номи Таклиф натижалари балл Автотранспорт воситаси ишлаб чиқарилган йили (ишлаб чиқарилган йилдан бошлаб неча йил ўтгани) 0-2 йил 10 3-5 йил 7 6-8 йил 6 9-11 йил 5 12 — 14 йил 3 15 йил ва ундан ортиқ 0

3 1 . Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситалари унинг мулкида (балансида) бўлганда қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:

Кўрсаткич номи Автотранспорт воситаларининг ишлаб чиқарилган йили балл Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситалари унинг мулкида (балансида) бўлгани 0 — 2 йил 10 3 — 5 йил 7 6 — 8 йил 3 9 — 11 йил 0 12 — 14 йил 0 15 йил ва ундан ортиқ 0

4. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситасининг йўловчилар ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими кўрсаткичлари (шу жумладан, йўловчи ўриндиқлари сони) қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:

Мезон номи Таклиф натижалари балл 1. Автотранспорт воситасининг умумий сиғими (шу жумладан ўриндиқлари сони) Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 11 фоиз ва ундан юқори 5 Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 5 — 10 фоиз оралиғида юқори 4 Таклиф этилган кўрсаткич талаб этилган кўрсаткичга мос 3 Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 5 — 10 фоиз оралиғида паст 2 Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 11 фоиз ва ундан паст 1 Шаҳар автобус йўналишларида автобусларнинг умумий сиғими (шу жумладан, ўриндиқлари сони) Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 21 фоиз ва ундан юқори 5 Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 10 — 20 фоиз оралиғида юқори 3 Таклиф этилган кўрсаткич талаб этилган кўрсаткичга мос 1

5. Йўналишдаги қатновларнинг қатнашчи томонидан таклиф этилаётган сони талаб этилган қатновлар сонига мос ёки ундан ортиқ бўлса, 3 балл ҳисобланади. Агар таклиф этилган қатновлар сони талаб этилган қатновлар сонидан кам бўлса, балл берилмайди.

Йўналишдаги қатновларнинг таклиф этилаётган сони бўйича баҳолаш фақат шаҳар, шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро йўналишлар учун татбиқ этилади, шаҳар автобус йўналишлари бундан мустасно.

6. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситаси (фақат автобус ва микроавтобус) талаб этилаётган категорияларга мос келса, 3 балл ҳисобланади. Агар таклиф этилган автотранспорт воситаси талаб этилаётган категорияларга мос келмаса, балл берилмайди.

7. Йўналишли такси йўналишлари учун енгил автомобилларнинг қатнашчи томонидан таклиф этилаётган класси (агар йўналишга енгил автомобиллар талаб этилаётган бўлса) кўрсаткичлари қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:

Мезон номи класс изоҳ * балл йўналишли такси йўналишларида қатновларни амалга оширадиган енгил автомобилларнинг класси А-митти Matiz, Spark 2 B- кичик Cobalt, Nexia, Lada Largus, 3 C-ўрта Lacetti, Cruzе, Epica, 4 D-катта/джип Malibu, Toyota Camry, Captiva 5 E- минивэн Orlando, Kia Carnival 4 M-микровэн Damas 2

8. Қатнашчининг барқарорлик рейтингидаги кўрсаткичлари қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:

Мезон номи Барқарорлик рейтингдаги кўрсаткичи Балл Қатнашчининг барқарорлик рейтингидаги кўрсаткичлари AAA 5,0 AA 4,5 A 4,0 BBB 3,5 BB 3,0 B 2,5 CCC 2,0 CC 1,5 C 1 D 0

8 1 . Шаҳар автобус йўналишларида таклиф этилаётган автобусларнинг экологик тозалигини аниқлаш учун қуйидаги жадвалга мувофиқ коэффициент қўлланилади:

Мезон номи Қўллаш учун коэффициент Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автобусларининг экологик тозалиги даражаси Электробуслар 5 Табиий газда ишлайдиган автобуслар 3 «Евро-4» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автобуслар 1 «Евро-3» ва ундан паст экологик тоифа талабларига мос келадиган автобуслар 0

10. Барча мезонлар бўйича олинган баллар қўшилиб, умумий (якуний) балл аниқланади.

Агар баҳолаш натижаларига кўра бир нечта қатнашчи тенг балл олган бўлса, у ҳолда ғолиб тенг балл олган қатнашчиларнинг тендер таклифларидаги қуйидаги устувор мезонлардан келиб чиқиб аниқланади:

Т/р Мезон номи (устуворлиги бўйича кетма-кетликда) I. Шаҳар (йўналишли такси), шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича 1. Автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили 2. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситалари унинг мулкида (балансида) бўлгани 3. Қатнашчининг барқарорлик рейтингидаги кўрсаткичлари II. Шаҳар автобус йўналишлари бўйича 1. Йўналишда автобус босиб ўтадиган ҳар бир километр масофанинг таклиф этилаётган нархлари даражаси 2. Автобусларнинг ишлаб чиқарилган йили 3. Автобусларнинг ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан, йўловчи ўриндиқлари сони) 4. Автобусларнинг экологик тозалиги 5. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситалари унинг мулкида (балансида) бўлгани 6. Қатнашчининг барқарорлик рейтингидаги кўрсаткичлари

11. Икки ва ундан ортиқ йўналишларни ўз ичига олган йўналишлар пакетларини баҳолашда баллар пакет ичидаги йўналишлар бўйича алоҳида ҳисобланади ҳамда умумлаштирилади.

12. Ташувчининг таклифлари йўналиш талабларига мувофиқлиги йўналиш бўйича йиғилиши зарур бўлган минимал балл тўпланганлиги билан аниқланади.

3-боб. Якуний қоидалар

13. Тендерлар ўтказиш бўйича амалий тажриба тўпланишига қараб, Транспорт вазирлиги томонидан табақалаштирилган ва қўшимча балларга ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

14. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома

Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Тен дер ғолиби н и н г ҳар бир автотранспорт воситасига йўловчиларни му н тазам йўналишларда ташиш ҳуқуқи ни тасдиқловчи QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон гувоҳнома

1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи электрон гувоҳнома. 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерларда иштирок этиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахс. 4. Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаси. 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Гувоҳнома олиш учун қуйидаги ишларни амалга оширилиши лозим: шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ҳамда халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерларда иштирок этиш; энг кўп балл тўплаб тендер ғолиби деб эътироф этилиш; ваколатли орган билан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи шартномани расмийлаштириш. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Мавжуд эмас. 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: Мавжуд эмас. 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: Шартнома расмийлаштирилгандан сўнг ҳамда лот бўйича таклиф қилган ҳар бир автотранспорт воситаси учун белгиланган муддатда лицензия варақаси олингандан сўнг 1 соат ичида. 9. Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: Шартномада кўрсатилган талаб ва шартларига риоя этилиши. 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Мавжуд эмас. 11. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: Шартнома амал қилиш муддатига қадар. 12. Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ шартнома тузилганидан сўнг тендерда ғолиб чиққан қатнашчининг лот бўйича таклиф қилган ҳар бир автотранспорт воситаси учун йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи электрон гувоҳнома ушбу ҳар бир автотранспорт воситасига лицензия варақаси олингандан сўнг расмийлаштирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда):

а) 1-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ўзбекистон Республикасида автобусларда ҳамда йўналишли таксида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;

б) 1-иловада :

6-бандда :

ўн бешинчи хатбошида «автобус» сўзи «микроавтобус» сўзи билан алмаштирилсин;

ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«йўналиш паспорти (йўналиш ҳужжатлари) — йўналиш тўғрисидаги асосий маълумотларни тавсифловчи ҳужжатлар (йўналиш паспорти электрон шаклда бўлишига йўл қўйилади)»;

қуйидаги мазмундаги йигирма еттинчи хатбоши қўшилсин:

«мунтазам йўналишлар — тасдиқланган йўналиш схемаси, ҳаракатланиш жадвали, йўл ҳақи тарифларига мувофиқ автотранспорт воситаларининг муайян манзиллар оралиғида белгиланган қатнов йўли»;

9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«9. Янги йўналишларни ташкил этиш (очиш) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда:

а) шаҳарлар, шаҳар атрофи ва вилоятлар ичидаги йўналишларда — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг (кейинги ўринларда — Транспорт вазирлиги) ҳудудий бўлинмалари томонидан;

б) вилоятлараро-шаҳарлараро йўналишларда — Транспорт вазирлиги томонидан;

в) халқаро йўналишларда — Транспорт вазирлиги томонидан хорижий мамлакатларнинг транспорт соҳасидаги ваколатли органи билан келишган ҳолда амалга оширилади»;

10-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«10. Ҳар бир янгидан очиладиган ва фойдаланиладиган йўналишлар учун йўналиш паспорти йўналишнинг тегишлилиги бўйича Транспорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади (шу жумладан электрон тарзда) ҳамда унда қуйидагилар бўлади»;

19-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«шартномага мувофиқ ушбу йўналишда автотранспорт воситасига қатновларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномага»;

в) 2-иловада :

1-бандда :

биринчи хатбошига «автобусларда» сўзидан кейин «ҳамда йўналишли таксида» сўзлари қўшилсин;

2-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«янги автобус йўналишлари очиш ва ишлаб турганларидан фойдаланишни давом эттириш тўғрисида қарорлар қабул қилувчи Транспорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари»;

учинчи хатбошида «транспорти билан автобусда» сўзлари «автотранспорти билан» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-бандда :

биринчи хатбошида «автобусларда» сўзи «мунтазам йўналишларда» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошида «контрактларига» сўзи «шартномаларига» сўзи билан алмаштирилсин;

18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«18. Йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқига ваколатли орган билан йўналишларида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи шартномани тузган ташувчи эга бўлади.

Йўловчиларни мунтазам (йўналишли) ташиш йўналишларида шартнома тузмасдан ишлашга йўл қўйилмайди»;

23-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда 400 км ва ундан узоқ йўналишларда автотранспорт воситаларида йўловчилар ташишни бир ҳайдовчи билан ташкил этиш тақиқланади»;

61-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«61. Очилиши режалаштирилаётган йўналишларининг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш ҳокимликлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан тасдиқланадиган манфаатдор ташкилотлар (транспорт, йўл, коммунал ва бошқа), шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакилларидан иборат комиссиялар томонидан амалга оширилади.

Комиссиялар аъзолари ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ишлаб турган ва янгидан очилаётган йўналишларнинг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун шахсан жавобгар бўладилар.

Комиссиялар янги йўналиш очиш юзасидан қуйидаги чораларни амалга оширади:

а) йўналиш бўйича йўловчиларнинг ташишга бўлган эҳтиёжини аниқлайди;

б) ҳаракат схемасини белгилайди ва автомобиль йўли шароитини ўрганади ҳамда йўналишни қонунчиликда белгиланган ҳаракат хавфсизлиги талабларига мос бўлишини аниқлайди;

в) йўналиш бўйлаб синов қатновларини амалга оширади;

г) йўналишни очиш ёки очмаслик юзасидан асосланган хулоса тайёрлайди»;

64-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«64. Текшириш натижаларига кўра йўналишларнинг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида комиссиянинг хулосаси берилади. Хулосага, шунингдек, ҳаракат шароитларини яхшилашга ва йўналишда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган ва истиқболдаги тадбирларни ўтказиш бўйича комиссиянинг таклифлари ҳам киритилади. Текшириш хулосаси йўналиш ҳужжатлари билан биргаликда бир нусхаси Транспорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида ва иккинчи нусхаси ташувчида сақланади»;

IX боб номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«IX. Умумий фойдаланиладиган йўналишларни очиш, ёпиш ва вақтинча тўхтатиб туриш»;

қуйидаги мазмундаги 67 1 -банд қўшилсин:

«67 1 . Янги йўналишларни очиш бўйича ташаббус қуйидагилар томонидан берилади:

а) ташувчилар;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари;

в) янги очилган йўналишларнинг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш бўйича комиссиялар;

г) Транспорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

д) фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари ва бошқа жамоатчилик вакиллари;

е) хорижий давлатларнинг транспорт соҳасидаги ваколатли органи ва ташувчилари (халқаро йўналишлар учун)»;

68-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«68. Янги йўналишларини очишда йўл ҳаракати хавфсизлиги мақсадида темир йўлдан кесиб ўтишни инкор қилувчи ечим изланиши керак. Агар бунинг иложи бўлмаган тақдирда автотранспорт воситаларининг темир йўл кесишмаси орқали ҳаракатланишига йўналишни текширувчи комиссия тақдимномасига кўра, темир йўл бошлиғи ёки темир йўлларни кесиб ўтиш йўллари тасарруфида бўлган ташкилот раҳбарининг рухсати билан йўл қўйилади.

Шаҳарларда умумий узунлигига кўра бир-бирини 50 фоиздан кўп бўлган масофа оралиғида такрорловчи автобус билан йўналишли такси йўналишлари очилишига йўл қўйилмайди;

Шаҳар ва шаҳар атрофида янги йўналишларни ташкил қилишда йўналиш схемаси бир-бирини 50 фоиздан кўп бўлган масофа оралиғида такрорлаш ҳолатларини инкор қилувчи ечим изланиши керак. Бунда автобус йўналишлари устувор аҳамиятга эга бўлади.»;

69-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«69. Вақтинчалик (мавсумий) йўналишлари, агар:

паст қопламали йўллар бўйлаб автотранспорт ҳаракатини очиш талаб этилса;

автотранспортларнинг оғирлик параметрлари ва ҳажмларининг автомобиль йўллари ҳақиқий тоифаларига мувофиқлигини таъминлаш имконияти бўлмаса;

автомобиль йўллари, кўчалар участкалари бўйлаб, сунъий иншоот, темир йўлдан кесиб ўтиш йўллари ва паром орқали ўтиш бўйича уларнинг техник ҳолати, муҳандислик ускуналари, сақлаш даражаси норматив ҳужжатлар талабларидан четга чиқилганда автотранспорт ҳаракатини очиш зарур бўлганда ташкил этилиши мумкин»;

70-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«70. Вақтинчалик йўналишларни очишда йўналишнинг амал қилиш муддати (даври), шунингдек автотранспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташувчилар, йўл, коммунал ва бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар комплекси аниқ кўрсатилиши керак»;

71-бандда «автобус йўналишини» сўзлари «йўналишларни» сўзи билан алмаштирилсин;

72-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«72. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда (табиий ҳодисалар сабабли йўллар, йўл иншоотлари бузилиши, йўл ёки метеорология шароитларининг ҳаракат хавфсизлиги таъминлаб бўлмайдиган даражагача ёмонлашиши, иссиқлик, газ, электр коммуникацияларида ва бошқа коммуникациялардаги авариялар) ташувчилар, йўл, коммунал ташкилотлар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ёки Транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари автотранспортлар ҳаракатини дарҳол тўхтатиш ҳуқуқига эгадирлар, айни пайтда бу ҳақда тегишли ташувчилар, йўл, коммунал хўжалиги ташкилотларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларига хабар берилади.

Автотранспорт ҳаракатини вақтинча тўхтатиш тартиби йўналишларни очиш ва ёпиш ваколатлари берилган органлар томонидан белгиланади»;

74-бандда «автобус йўналишларининг» сўзлари «йўналишларнинг» сўзи билан алмаштирилсин;

75-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«75. Автобус йўналишларини текшириш бўйича комиссия таркиби маҳаллий ижро ҳокимияти органлари қарорлари билан тузилади.

Комиссиялар хулосалари асосида йўналишни очиш бўйича қарорлар йўналишнинг тегишлилиги бўйича:

а) шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларда — Транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари;

б) шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда — Транспорт вазири томонидан қабул қилинади»;

қуйидаги мазмундаги 76-банд билан тўлдирилсин:

«76. Ваколатли органнинг йўналишни очиш бўйича ижобий қарорига асосан йўналишлар ҳужжатлари (паспорти) ишлаб чиқилади.

Мунтазам йўналишлар йўл, об-ҳаво ва бошқа шароитлар оқибатида ҳамда узоқ давр мобайнида (камида 1 йил) ташувчисиз қолган тақдирда вақтинча тўхтатиб турилади.

Мунтазам йўналишларни вақтинча тўхтатиб туриш бўйича қарорлар йўналишларни очиш ва ёпиш бўйича ваколатга эга орган томонидан қабул қилинади»;

қуйидаги мазмундаги X боб қўшилсин:

«X. Автобус ҳайдовчилари томонидан меҳнат ва дам олиш тартибига риоя қилинишини назорат қилиш»

77. Автобусда ташувларни амалга оширувчи корхоналар кўл остидаги барча ҳужжатлардан: ҳайдовчининг иш графиги, йўл варақаси, шахсий назорат китобчаси, тахограф ёзувларининг таҳлили натижаларидан фойдаланган ҳолда автобус ҳайдовчисини бошқарув вақти, иш ва дам олиш вақтини назорат қилиб боради. Меҳнат ва дам олиш тартиби бузилган ҳолларда корхона дарҳол уларни бартараф этиши ва келгусида уларга йўл қўймаслиги керак.

78. Автобуслар йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида иш берувчи томонидан ҳайдовчиларни йўналишдаги ҳаракат вақтида чарчоғини аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланиши зарур.

79. Ҳайдовчининг меҳнат ва дам олиш тартибини таъминламаган иш берувчилар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

80. Ўзбекистон Республикаси Ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган ва белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилган тахографлардан фойдаланишга рухсат этилади. Линияга тахографи йўқ ёки тахограф носоз ҳолда автобусларни чиқарган иш берувчилар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

81. Корхона ҳайдовчининг ҳақиқий ишлаш ва дам олиш тартибини тасдиқловчи ҳужжатларни, тахограф ёзувларини, фойдаланилган шахсий назорат китобчаларини охирги ёзув қайд этилган кундан бошлаб ўн икки ой давомида сақлаши ва назоратчи талабига мувофиқ унга тақдим этиши керак.

82. Ҳар бир автобус ҳайдовчиси кун давомида шахсий назорат китобчасига дам олиш соатларини қайд этиб бориши керак. У ўз ёнида назорат китобчасини олиб юриши ва назоратчи талабига кўра тақдим этиши шарт. Агар автобус электрон ёки рақамли назорат мосламаси (тахограф) билан жиҳозланган бўлса, назорат китобчаси бўлиши талаб этилмайди.

83. Автобус ҳайдовчиларининг сменалар орасидаги дам олиш вақтини аниқлаш йўл варақасидаги ҳақиқий гараждан чиқиш маълумотлари билан аввалги кун учун гаражга кириб келганлик маълумотларини таққослаш йўли билан Чипта-ҳисоб ва йўл варақаларини тўлдириш бўйича йўриқномага мос равишда амалга оширилади».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомда :

а) 13-бандда «б» кичик бандининг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«автомобиль ташувлари йўналишларини тендер бўйича амалга ошириш механизмларини такомиллаштиради, шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни белгиланган тартибда ташкил этади, йўналишларида хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи намунавий шартномаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди»;

б) 19-бандда «4» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«4) тегишлилиги бўйича шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўловчи ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни белгиланган тартибда ташкил этади;».

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳар йўловчилар транспортида очиқ тендерлар ташкил этиш ва уларни ўтказиш масалалари тўғрисида» 1998 йил 17 августдаги 350-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш автомобиль транспортида очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш масалалари тўғрисида» 1999 йил 29 июлдаги 368-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 24 октябрдаги 412-сонли қарорига илованинг 10-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспорти соҳасида бошқарувнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 5 июндаги 245-сон қарорига 9-илованинг 4-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига 1-илованинг 6-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида» 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-303-сон қарори)» 2006 йил 29 майдаги 98-сон қарорига 1-илованинг 1- ва 2-бандлари .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерлар ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 16 февралдаги 34-сон қарорига 1-илованинг 1- ва 2-бандлари .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 10- ва 13-бандлари .

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон фармони)» 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига 1-илованинг 6- ва 8-бандлари .

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармони)» 2018 йил 3 майдаги 321-сон қарорига 1-илованинг 6-банди .

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ташишларда хорижий автоташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 15 декабрдаги 1022-сон қарорига 1-илованинг 3-банди .

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 9 июндаги 434-сон қарорига 6-илованинг 1- ва 2-бандлари .

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарорига илованинг 14-банди .

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарори) 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 5- ва 6-бандлари .

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон қарори)» 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарорига 1-илованинг 3- ва 4-бандлари .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 6 декабрь,

738-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2021 й., 09/21/738/1133-сон; 22.03.2023 й., 09/23/116/0158-сон; 18.12.2023 й., 09/23/668/0945-сон; 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон; 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

YOʻRIQNOMA

NAMUNASI

PASPORTI

Avtomobil transportida yoʻlovchi tashish yoʻnalishlari boʻyicha ochiq tenderlarni elektron tarzda tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 24-avgustdagi PF-6044-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek avtomobil transportida yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatish sohasida raqobat muhitini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi tomonidan yoʻlovchi tashish yoʻnalishlarini ochiq tenderlar orqali tashuvchilarga biriktirish boʻyicha elektron axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — elektron axborot tizimi) ishlab chiqilganligi hamda Toshkent shahrida “test rejimida” ishlatilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

respublikada yoʻlovchi tashish yoʻnalishlarini ochiq tenderlar orqali tashuvchilarga biriktirish boʻyicha elektron axborot tizimi 2022-yil 1-yanvardan 1-martga qadar “test rejimida” joriy etiladi va 2022-yil 1-martdan toʻliq ishga tushiriladi;

2022-yil 1-martdan boshlab shahar, shahar atrofi, shaharlararo va xalqaro yoʻlovchilar tashish yoʻnalishlarini biriktirish yuzasidan ochiq tenderlar faqat elektron axborot tizimi orqali oʻtkaziladi;

tenderda belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi hududida roʻyxatdan oʻtgan, tegishli ravishda avtomobil transportida shahar, shahar atrofi, shaharlararo va xalqaro yoʻlovchilar tashuvlarini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻlgan hamda elektron axborot tizimida roʻyxatdan oʻtgan yuridik shaxslarning qatnashishiga yoʻl qoʻyiladi.

3. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Shahar, shahar atrofi, shaharlararo (Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar ichida hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlararo) va xalqaro yoʻnalishlarni biriktirish boʻyicha ochiq tenderlarni elektron tarzda tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

shahar, shahar atrofi, shaharlararo (Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar ichida hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlararo) (keyingi oʻrinlarda — shaharlararo) va xalqaro yoʻnalishlarni biriktirish boʻyicha ochiq tenderlarni tashkil etish va oʻtkazishning asosiy tamoyillari;

shahar, shahar atrofi, shaharlararo va xalqaro yoʻnalishlarni biriktirish boʻyicha tender takliflarining tarkibiga qoʻyiladigan talablar, takliflarni baholash va gʻolibni aniqlash mezonlari;

shahar, shahar atrofi, shaharlararo va xalqaro yoʻnalishlarni biriktirish boʻyicha ochiq tender gʻolibini aniqlash, ochiq tender gʻolibi bilan shartnoma tuzish, uni oʻzgartirish va bekor qilish tartibi.

4. 2022-yil 1-yanvarga qadar Transport vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Ichki ishlar vazirligi va Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi bilan birgalikda elektron axborot tizimini Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatga olingan avtotransport vositalari, avtotransport ijara shartnomalari va yoʻl-transport hodisalari, tashuvchilar nomiga rasmiylashtirilgan koʻchmas mulklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazalari bilan oʻzaro integratsiya qilinishini taʼminlasin.

5. Transport vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda hududlarda jamoat transporti tizimini rivojlantirish konsepsiyasini ishlab chiqilsin va 2022-yil 1-iyulga qadar belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun kiritsin.

Bunda barcha yoʻlovchi tashish yoʻnalishlari tarmogʻini aholining talab va ehtiyojlarini hisobga olgan holda takomillashtirish, harakatlanuvchi tarkibni bosqichma-bosqich yangilash, yoʻl-transport infratuzilmasini rivojlantirish hamda shaharlarda barqaror yoʻlovchi tashish transport tizimlarini yaratish nazarda tutilsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda:

mazkur qarorning mazmuni va mohiyati toʻgʻrisida tashuvchilar oʻrtasida muntazam ravishda targʻibot ishlarini olib borsin;

oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi transport vaziri I.R. Maxkamov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-dekabrdagi 738-son qaroriga 1-ILOVA

Shahar, shahar atrofi, shaharlararo (Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar ichida hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlararo) va xalqaro yoʻnalishlarni biriktirish boʻyicha ochiq tenderlarni elektron tarzda tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom shahar, shahar atrofi, shaharlararo (Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar ichida hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlararo) va xalqaro yoʻlovchilar tashish yoʻnalishlarini biriktirish yuzasidan ochiq tenderlarni (keyingi oʻrinlarda — tenderlar) elektron tarzda tashkil etish va oʻtkazish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

axborot tizimi — yoʻlovchi tashish yoʻnalishlarini ochiq tenderlar orqali tashuvchilarga biriktirish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi tomonidan ishlab chiqilgan maxsus elektron platforma;

vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi yoki uning hududiy boʻlinmasi;

nazorat qiluvchi organ — Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi va uning hududiy boʻlinmasi;

muntazam yoʻnalish — avtotransport vositalarining tasdiqlangan yoʻnalish sxemasi, harakatlanish jadvali, yoʻl haqi tariflariga muvofiq muayyan manzillar oraligʻida belgilangan qatnov yoʻli (keyingi oʻrinlarda — yoʻnalish);

lot — tenderda eʼlon qilingan yoʻlovchi tashish yoʻnalishi (yoʻnalishlar paketi, yoʻnalishning alohida jadvali (muayyan qatnovi);

tashuvchi — mulk huquqi yoki ijara shartnomasi asosida avtotransport vositasiga ega boʻlgan, tijorat shartlari asosida yoʻlovchilar va bagaj tashish xizmatlarini koʻrsatadigan hamda bunga maxsus ruxsatnomasi (litsenziyasi) boʻlgan yuridik shaxs;

talabgor — tenderda qatnashish istagini bildirgan tashuvchi;

qatnashchi — tenderlarda qatnashish uchun takliflarni axborot tizimi orqali taqdim etgan talabgor;

tender gʻolibi — lot boʻyicha taqdim etgan takliflari baholash natijalariga koʻra eng koʻp ballar toʻplagan tender qatnashchisi;

shartnoma (kontrakt) — tashuvchi hamda vakolatli organ oʻrtasida ommaviy oferta shaklida muayyan muddatga tuziladigan, yoʻnalishda yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatish huquqini beruvchi yuridik hujjat;

brutto-shartnoma — yoʻnalishlarda cheklangan tariflarda yoʻlovchi tashish xizmatlari uchun “bosib oʻtilgan yoʻl” va “sifat” mezonlaridan kelib chiqqan holda hisob-kitob qilishni nazarda tutuvchi vakolatli organ va tashuvchi oʻrtasida tuzilgan shartnoma;

yoʻnalish pasporti — yoʻnalish toʻgʻrisidagi asosiy maʼlumotlarni tavsiflovchi hujjat;

yoʻnalish (lot) talablari — yoʻnalish pasporti asosida vakolatli organ tomonidan shakllantiriladigan, yoʻnalishda xizmat koʻrsatishning asosiy shartlari aks etgan maʼlumotlar;

tender harakatlari — tashuvchiga muntazam yoʻnalishni biriktirish uchun tender eʼlon qilishdan boshlab tender takliflarini taqdim etish, baholash, gʻolibni aniqlash va oferta shartnomasi (brutto-shartnoma) rasmiylashtirish bilan yakunlanadigan harakatlar majmui.

3. Quyidagilar yoʻlovchilar tashish yoʻnalishlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni axborot tizimiga kiritish, yoʻnalishlarni vaqtincha biriktirish va tender tashkillashtirish boʻyicha vakolatli organ hisoblanadi:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri va viloyatlar oʻrtasidagi hamda xalqaro yoʻnalishlarda (keyingi oʻrinlarda — shaharlararo-viloyatlararo va xalqaro yoʻnalishlar) — Transport vazirligi;

shahar, shahar atrofi va viloyatlar ichidagi shaharlararo yoʻnalishlarda va Qoraqalpogʻiston Respublikasi doirasidagi yoʻnalishlarda (keyingi oʻrinlarda — shahar va viloyat ichki yoʻnalishlari) — Transport vazirligining tegishli hududiy boʻlinmalari.

4. Vakolatli organning tenderlarni tashkillashtirish va oʻtkazish doirasidagi asosiy vakolatlari quyidagilar hisoblanadi:

tegishliligi boʻyicha yoʻnalishlarni ochish, yopish hamda oʻzgartirish boʻyicha qarorlar qabul qilish;

yoʻnalishlarning pasporti va talablarini ishlab chiqish va axborot tizimiga kiritish;

oʻtkaziladigan tenderlar toʻgʻrisidagi eʼlonlarni (lotlarni) axborot tizimiga hamda Transport vazirligining rasmiy veb-sayti va rasmiy axborot kanallarida joylashtirish;

tender gʻolibining har bir avtotransport vositasiga yoʻlovchilarni muntazam yoʻnalishlarda tashish huquqini tasdiqlovchi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan elektron guvohnomalar berish;

tender gʻolibi bilan shartnoma (brutto-shartnoma) tuzish;

shartnoma (brutto-shartnoma) talab va shartlariga rioya qilmaslik holati aniqlanganda qonunchilik hujjatlariga va/yoki shartnomaga (brutto-shartnomaga) muvofiq tegishli chora qoʻllash.

Vakolatli organ brutto-shartnoma tizimi doirasida shahar ichi avtobus yoʻnalishlari boʻyicha:

brutto-shartnoma asosida tenderga chiqariladigan yoʻnalishlarni belgilaydi, ularning pasporti va talablarini ishlab chiqadi;

yoʻnalishlarning boshlangʻich narxini shakllantiradi hamda iqtisodiyot va moliya organlari bilan kelishadi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan yoʻnalishlarni tenderga chiqarish jadvallari tasdiqlanishini taʼminlaydi va tender toʻgʻrisida Transport vazirligining rasmiy veb-sayti va rasmiy axborot kanallarida eʼlon qiladi.

5. Tenderda belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi hududida roʻyxatdan oʻtkazilgan, tegishli ravishda avtomobil transportida shahar, shahar atrofi, shaharlararo va xalqaro yoʻlovchilar tashuvlarini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻlgan, belgilangan tartibda texnik koʻrikdan oʻtkazilgan (texnik jihatdan soz) va mulk huquqi yoki ijara shartnomasi asosida yoʻlovchilarni tashish uchun moʻljallangan avtotransport vositasiga ega boʻlgan hamda axborot tizimida roʻyxatdan oʻtgan yuridik shaxs qatnashishi mumkin.

6. Shartnomaning (brutto-shartnoma) amal qilish davrida bir yoʻnalishda faqat bitta tashuvchi xizmat koʻrsatadi. Yoʻnalishning alohida jadvallari (muayyan qatnovlari) boʻyicha xizmat koʻrsatuvchilar bundan mustasno.

7. Vakolatli organ tomonidan quyidagi holatlarda yoʻnalishlar tashuvchiga tender oʻtkazilmasdan oltmish kun muddatgacha bir marotaba vaqtincha biriktiriladi:

yarmarka va festivallarning faoliyat koʻrsatishi davrida vaqtincha yoʻnalishlar tashkil etilganda;

yoʻnalishda xizmat koʻrsatish boʻyicha tuzilgan shartnoma muddatidan avval belgilangan tartibda bekor qilinganda;

yoʻnalishda xizmat koʻrsatish uchun tenderda lot boʻyicha talabgorlardan birorta ham taklif kelib tushmaganda yoki tender natijalari boʻyicha gʻolib aniqlanmaganda.

Ushbu bandning ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan vaqtinchalik yoʻnalishlarni tashkil etish tashabbusi bilan faqatgina respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari chiqishlari mumkin.

8. Buyurtmalar boʻyicha soatbay haq toʻlash asosida amalga oshiriladigan tashish xizmatlari yoʻnalishlari uchun tender tashkil etilmaydi.

11. Yoʻnalishni vaqtincha biriktirish boʻyicha eʼlon axborot tizimiga avtomatik ravishda hamda Transport vazirligining rasmiy veb-sayti va rasmiy axborot kanallarida joylashtiriladi.

Yoʻnalishni vaqtincha biriktirish haqidagi arizalar eʼlon berilgan kundan boshlab uch ish kuni ichida qabul qilinadi.

Ariza berish muddati tugagandan soʻng axborot tizimida vaqtincha biriktirish uchun taklif etilgan avtotransport vositasi ishlab chiqarilgan yili (ishlab chiqarilgan yildan boshlab necha yil oʻtgani) elektron hamkorlik yoʻli bilan tegishli vazirlik va idoralardan elektron soʻrov orqali aniqlanadi va axborot tizimida ushbu Nizomga 2-ilovaning 3-bandiga muvofiq avtomatik baholanadi.

Agar yoʻnalishni vaqtincha biriktirishda bir nechta tashuvchining takliflari (avtotransport vositalarining ishlab chiqarilgan yili) teng boʻlsa, axborot tizimida birinchi murojaat etgan tashuvchiga biriktiriladi.

Tashuvchining takliflari yoʻnalish talablariga muvofiq boʻlgan taqdirda, yoʻnalishda vaqtincha faoliyat yuritish boʻyicha ommaviy oferta shartnomasi rasmiylashtiriladi hamda axborot tizimida avtomatik ravishda tender harakatlari boshlanadi (yarmarka va festivallarning faoliyat koʻrsatishi davrida vaqtincha yoʻnalishlardan tashqari). Bunda tashuvchi ommaviy oferta shartnomasi rasmiylashtirilgan kundan boshlab toʻrt ish kunida avtotransport vositalarining har biri uchun litsenziya varaqalari rasmiylashtirishi lozim.

13. Yoʻnalishni tashuvchiga vaqtincha biriktirish shartnoma asosida amalga oshiriladi. Shartnoma rasmiylashtirmasdan yoʻnalishda xizmat koʻrsatilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

14. Yoʻnalishda xizmat koʻrsatish yuzasidan tashuvchi bilan tuzilgan shartnomaning (brutto-shartnoma) amal qilish muddati tugagach, yoʻnalish oʻttiz kalendar kun avval axborot tizimida avtomatik ravishda qayta tenderga qoʻyiladi. Shartnomaning (brutto-shartnoma) amal qilish muddatini uzaytirishga ruxsat berilmaydi.

15. Vakolatli organ yoʻnalish talablariga oʻzgartirishlar kiritishga qaror qilsa, yoʻnalish pasporti unga tegishli oʻzgartirishlar kiritilgan holda qayta tasdiqlanadi. Yoʻnalishga xizmat koʻrsatish yuzasidan tashuvchi bilan tuzilgan shartnomaning amal qilishi davrida yoʻnalish pasportiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar (yoʻnalish sxemasi, harakat jadvallari, qatnov soni, avtotransport hamda tarifdagi oʻzgarishlar) kiritish tomonlarning kelishuviga hamda qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Tender oʻtkazishning asosiy tamoyillari va tenderlarni tashkil etish tartibi

16. Tenderni oʻtkazish quyidagi tamoyillarga asoslanadi:

yoʻnalishlarni tashuvchilar oʻrtasida, ularning mulkchilik shaklidan qatʼi nazar qonuniy, xolisona taqsimlash;

yoʻlovchilar transporti xizmat koʻrsatish sohasida raqobat muhitini yaratish;

qatnashchilar tender hujjatlarida qayd etilgan yagona talablar va yoʻlovchilar tashish qoidalari asosida raqobatlashishi;

tenderlar faqat axborot tizimi orqali elektron tarzda oʻtkazilishi;

tenderda eng manfaatli shartlarini taklif etgan tashuvchiga yoʻnalishni biriktirish.

17. Yoʻlovchilar tashish yoʻnalishlarini biriktirish yuzasidan tenderlar tashkil etish va hujjatlarni rasmiylashtirish jarayoni ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

18. Vakolatli organlar tenderga qoʻyiladigan yoʻnalishlar (yoʻnalishlar paketlari yoki jadvali) roʻyxatini tayyorlaydi, lot talablarini, tender predmetini, tender vaqtini, tender oʻtkazilishidan kamida oʻttiz kalendar kun oldin axborot tizimiga kiritadi va bu haqda Transport vazirligining rasmiy veb-sayti va rasmiy axborot kanallarida eʼlon qiladi.

19. Axborot tizimiga joylashtirilgan yoʻnalish pasporti, eʼlon qilingan lotlar va yoʻnalishlarga xizmat koʻrsatuvchi yuridik shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ochiq maʼlumot hisoblanadi.

20. Lotga quyidagilar qoʻyilishi mumkin:

alohida yoʻnalishlar;

ikki va undan ortiq yoʻnalishlarni oʻz ichiga olgan yoʻnalishlar paketlari;

uzunligi kamida 100 km boʻlgan yoʻnalishlarning alohida jadvallari (muayyan qatnovlari).

21. Yoʻnalishlar paketlarini shakllantirishda yoʻnalishlarning ahamiyati va rentabelliligi hisobga olinadi. Paketga yuqori rentabelli yoʻnalishlar bilan bir qatorda aholiga xizmat koʻrsatish uchun zarur boʻlgan norentabel yoʻnalishlar yoki ushbu yoʻnalishlarning alohida jadvallari (muayyan qatnovlari) kiritilishi mumkin, shahar avtobus yoʻnalishlari bundan mustasno.

22. Yoʻnalish talablari toʻgʻri belgilanishi uchun vakolatli organlarning rahbarlari shaxsan javobgar boʻladilar.

23. Tenderda qatnashish uchun takliflar talabgorlar tomonidan axborot tizimi orqali taqdim etiladi.

23 1 . Tender harakatlari sud hujjatiga asosan toʻxtatilganda tender gʻolibi bilan shartnoma tuzilgunga qadar amaldagi tashuvchi yoʻnalishda vaqtincha faoliyat yuritadi.

Tender harakatlarini toʻxtatishga asos boʻlgan sud hujjati bekor boʻlganda yoki sud hujjatiga asosan tender harakatlarini toʻxtatish muddati tugaganda, tender harakatlari toʻxtatilgan muddatdan boshlab, tender oʻtkazish davrining qolgan muddatiga davom ettiriladi.

24. Talabgorlar tomonidan tender takliflarini taqdim etish muddati tender eʼlon qilingan kundan boshlanib, tender oʻtkaziladigan sanadan bir kun oldin tugaydi. Tender takliflarini qabul qilishning yakuniy sanasi va vaqti vakolatli organlar tomonidan belgilanadi va axborot tizimda koʻrsatiladi.

Tender takliflari belgilangan muddat yakunlanganidan keyin qabul qilinmaydi.

25. Tender takliflari taqdim etilganidan keyin qatnashchilar ularga tuzatish kiritish huquqiga ega emas.

26. Talabgor tender takliflarini taqdim etishi uchun tenderni tashkil etish xarajatlarini qoplash maqsadida bazaviy hisoblash miqdorining 30 foizi miqdorida toʻlovni amalga oshirishi kerak. Mablagʻlar Transport vazirligi huzuridagi Transport va logistikani rivojlantirish jamgʻarmasida jamlanadi.

27. Talabgorlar quyidagi maʼlumotlarni axborot tizimi orqali elektron tarzda yuklab olishi mumkin:

yoʻnalish pasporti;

lotga qoʻyilgan yoʻnalishlarda yoʻlovchilar tashishni tashkil etishga qoʻyiladigan talablar.

28. Axborot tizimida tender oʻtkazilgunga qadar tenderning u yoki bu qatnashchisi tomonidan yuborilgan takliflarni koʻrish imkoniyati boʻlmasligi lozim.

3-bob. Tender boʻyicha takliflar mazmuni

29. Tender boʻyicha takliflar quyidagi koʻrsatkichlar va axborotlarni (mezonlarni) oʻzida aks ettirishi lozim:

a) shahar avtobus yoʻnalishlari boʻyicha:

lotga qoʻyilgan yoʻnalishlarda avtobus bosib oʻtadigan har bir kilometr masofaning taklif etilayotgan narxlari darajasi;

avtobuslarning ishlab chiqarilgan yili;

avtobuslarning tashish uchun taklif qilinayotgan umumiy sigʻimi (shu jumladan, yoʻlovchi oʻrindiqlari soni);

avtobuslarning ekologik tozaligi;

avtobuslarning mulkida (balansida) boʻlgani;

tender talablarida yoʻnalishda saroydan foydalanish koeffitsiyentini 0,8 ga teng deb hisobga olgan holda, yoʻnalishdagi avtotransport vositalarining hisoblangan soni;

b) shahar, shahar atrofi va viloyat ichidagi shaharlararo yoʻnalishlar boʻyicha:

lotga qoʻyilgan yoʻnalishlarda, xarajatlarni toʻliq qoplashni hisobga olgan holda, yoʻlkira uchun qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan tariflar darajasi;

avtotransport vositasining toifasi (kategoriyasi) (avtobus, mikroavtobus, yengil avtomobil) va klassi hamda ishlab chiqarilgan yili;

avtotransport vositasining yoʻlovchilar tashish uchun taklif qilinayotgan umumiy sigʻimi (shu jumladan, yoʻlovchi oʻrindiqlari soni);

yoʻnalishdagi qatnovlarning taklif etilayotgan soni;

taklif etilgan barcha avtotransport vositalarini sunʼiy yoʻldosh orqali harakatni kuzatish navigatsiya qurilmalari bilan jihozlash va avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmatiga integratsiya qilish majburiyatini olishi;

avtotransport vositalarining mulkida (balansida) boʻlgani;

v) shaharlararo — viloyatlararo va xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha “b” kichik bandda qayd etilgan mezonlar qoʻllanadi hamda tender talablarida yoʻnalishda saroydan foydalanish koeffitsiyentini 0,8 ga teng deb hisobga olgan holda, yoʻnalishdagi avtotransport vositalarining hisoblangan soni;

g) brutto-shartnoma asosida moliyalashtiriladigan yoʻnalishlar boʻyicha — “a” kichik bandda qayd etilgan mezonlarga qoʻshimcha ravishda yoʻnalishning yakuniy narxi.

30. Qatnashchi tender boʻyicha takliflarning barcha bandlariga doir haqqoniy, toʻliq va batafsil axborot yuborishga majbur.

31. Tender takliflarini yuborishda yoʻnalish talabida belgilanganidan koʻp yoki kam sonli avtotransport vositalarini axborot tizimiga kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

32. Aynan bitta avtotransport vositasi bir vaqtning oʻzida bir nechta tugallanmagan lotlarga hamda amaldagi shartnomaga muvofiq yoʻnalishga biriktirilgan avtotransport vositalarining tender taklifi sifatida axborot tizimiga kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi (shartnomaning amal qilish muddati tugashiga oltmish va undan kam kun qolganida mazkur shartnomada koʻrsatilgan avtotransportlarning axborot tizimiga kiritilishiga yoʻl qoʻyiladi).

4-bob. Tender boʻyicha takliflarni baholash va gʻolibni aniqlash

33. Axborot tizimida lot boʻyicha kamida bir qatnashchi tomonidan takliflar kelib tushsa takliflar baholanadi.

34. Agar lot boʻyicha faqat bitta qatnashchidan taklif kelib tushsa, uning tender takliflari qoʻyilayotgan talablarga muvofiq boʻlsa, mazkur qatnashchi gʻolib deb hisoblanadi hamda yoʻnalishda (yoʻnalishlar paketida yoki jadvalida) yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatish huquqiga ega boʻladi.

Agar qatnashchining tender takliflari qoʻyilayotgan talablarga muvofiq boʻlmasa yoki qatnashchidan takliflar kelib tushmasa, takroriy tender tashkil etilishi kerak. Bunda lot boʻyicha ikki marta tender takliflari kelib tushmasa, yoʻnalish (yoʻnalishlar paketi yoki jadval) talablarini qayta koʻrib chiqishga ruxsat etiladi.

Lot yoʻnalish gʻolibi aniqlangunga qadar, uzogʻi bilan toʻrt marta axborot tizimida avtomatik tarzda takroriy tenderga qoʻyiladi.

Agar toʻrtta tenderda lot boʻyicha birorta ham takliflar kelib tushmasa, ushbu yoʻnalish vaqtincha toʻxtatilib turiladi va keyingi tenderlarga qoʻyilmaydi, shahar atrofi yoki viloyat ichidagi shaharlararo avtobus yoʻnalishlari bundan mustasno.

35. Agar shahar atrofi yoki viloyat ichidagi shaharlararo avtobus yoʻnalishi boʻyicha ketma-ket toʻrtta tenderda birorta ham takliflar kelib tushmasa, mazkur yoʻnalish norentabel avtobus yoʻnalishi sifatida hisobga olinadi (Toshkent shahri bundan mustasno).

Norentabel avtobus yoʻnalishlari qayta ochiq tenderga qoʻyiladi hamda mazkur Nizomning 57-bandiga muvofiq shartnoma tuzilganidan soʻng belgilangan tartibda subsidiya ajratiladi.

37. Qatnashchilardan tender boʻyicha kelib tushgan takliflar ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq maxsus axborot tizimi orqali avtomatik tarzda baholanadi.

38. Tender boʻyicha takliflarni baholashning yakuniy bali har bir qatnashchi boʻyicha aniqlanadi. Eng yuqori ball toʻplagan qatnashchi tender gʻolibi deb eʼtirof etiladi. Agar baholash natijalariga koʻra bir nechta qatnashchi teng ballar olgan boʻlsa, u holda gʻolib teng ballar olgan qatnashchilarning tender takliflaridagi ustuvor mezonlardan kelib chiqib aniqlanadi.

Mezonlar ustuvorligi boʻyicha ketma-ketlikda hisoblangan ballar ham teng boʻlgan taqdirda, tender takliflarini birinchi bergan qatnashchi gʻolib deb topiladi.

39. Tenderlar yakunlari, xususan, qatnashchilardan kelib tushgan takliflar mazmuni, hisoblangan ballar, qatnashchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar axborot tizimida shartnomaning (brutto-shartnoma) amal qilish muddati tugagandan yoki bekor qilingandan soʻng uch yil saqlanadi.

40. Tender natijalari boʻyicha maʼlumotlar Transport vazirligining rasmiy veb-saytiga tender oʻtib boʻlganidan keyin oʻn besh ish kuni ichida joylashtiriladi.

6-bob. Tender gʻolibi bilan hujjatlarni rasmiylashtirish va bekor qilish

50. Vakolatli organ bilan tender gʻolibi oʻrtasidagi oʻzaro huquq va majburiyatlarni belgilovchi shartnoma (brutto-shartnoma) ommaviy oferta shaklida axborot tizimiga tender gʻolibi aniqlanganidan keyin oʻsha kunni oʻzida avtomatik tarzda joylashtiriladi. Tender gʻolibi bir kun ichida joylashtirilgan shartnomani akseptlaydi (taklifni qabul qiladi).

Tender gʻolibi tomonidan oferta shartnomasi (brutto-shartnoma) akseptlangandan (taklifni qabul qilgandan) soʻng tender harakatlari yakunlangan hisoblanadi.

Tender gʻolibi bilan ommaviy oferta shartnoma (brutto-shartnoma) rasmiylashtirilgan kundan boshlab (shaharlararo yoʻnalishlar bundan mustasno) oʻn ish kunida shartnomada koʻrsatiladigan avtotransport vositalarini sunʼiy yoʻldosh orqali harakatni kuzatish navigatsiya qurilmalari bilan jihozlashi va vakolatli organning avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmatiga integratsiya qilishi lozim.

51. Tender gʻolibi bilan oferta shartnomasi (brutto-shartnoma) rasmiylashtirilgandan soʻng toʻrt ish kunida avtotransport vositalarining har biri uchun litsenziya varaqalarini rasmiylashtirishi shart.

52. Quyidagi holatlarda qatnashchining tender gʻolibligi bekor qilinadi:

tender takliflarida notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar taqdim etilsa;

belgilangan muddatda lot boʻyicha barcha avtotransport vositalari vakolatli organning avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmatiga integratsiya qilinmasa;

avtotransport vositalarining har biri uchun litsenziya varaqalarini belgilangan muddatlarda rasmiylashtirib boʻlmasa;

axborot tizimiga joylashtirilgan shartnoma belgilangan muddatda akseptlanmasa.

Bunda qatnashchining tender gʻolibligi bekor qilinganda, oferta shartnomasi (brutto-shartnoma) ham avtomatik bekor qilinadi.

Ochiq tender qatnashchisining tender gʻolibligi bekor qilingan taqdirda, eng yuqori ballar miqdori boʻyicha keyingi qatnashchi tender gʻolibi deb eʼtirof etiladi va keyingi qatnashchilarga ham mazkur tartib amal qiladi.

53. Lot boʻyicha taklif yuborgan yagona qatnashchining yoki barcha qatnashchilarning tender gʻolibligi bekor qilingan taqdirda mazkur yoʻnalish boʻyicha belgilangan tartibda qayta tenderga qoʻyiladi.

54. Elektron axborot tizimidagi tender yakunlari asosida tender gʻolibi bilan shartnomalar tuzish:

shaharlararo-viloyatlararo va xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha — Transport vazirligi tomonidan;

shahar, shahar atrofi va viloyat ichki yoʻnalishlar boʻyicha — Transport vazirligining tegishli hududiy boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladi;

Tender talab va shartlariga rioya etilishi ustidan nazorat — Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladi.

55. Shartnoma tuzilganidan soʻng tenderda gʻolib chiqqan qatnashchining lot boʻyicha taklif qilgan har bir avtotransport vositasi uchun yoʻlovchilarni muntazam yoʻnalishlarda tashish huquqini tasdiqlovchi elektron guvohnoma (keyingi oʻrinlarda — guvohnoma) ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq taqdim etiladi.

56. Muntazam yoʻnalishlarda tashish huquqini tasdiqlovchi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan elektron guvohnoma ushbu Nizomga 4-ilovada keltirilgan pasportga muvofiq rasmiylashtiriladi.

57. Tender gʻolibi bilan shartnoma (brutto-shartnoma) tenderda taklif etilgan avtotransport vositalarining oʻrtacha ishlab chiqarilgan yili koʻrsatkichlariga muvofiq, quyida keltirilgan tabaqalashtirilgan muddatlarga tuziladi.

Shartnomalar tender gʻolibi va vakolatli organ oʻrtasida 7 yil muddatgacha tuziladi. Shartnoma muddati vakolatli organning axborot tizimi orqali avtotransport vositalarining ishlab chiqarilgan yili oʻrtacha koʻrsatkichlariga muvofiq avtomatik tarzda quyidagicha aniqlanadi:

Tenderda taklif etilgan jami avtotransport vositalari parkining oʻrtacha ishlab chiqarilgan yili:

2 yilgacha boʻlsa (2 yil ham kiradi), shartnoma 7 yil muddatga;

3 yildan 5 yilgacha (5 yil ham kiradi) boʻlsa, shartnoma 5 yil muddatga;

6 yildan 7 yilgacha (7 yil ham kiradi) boʻlsa, shartnoma 3 yil muddatga;

8 yildan oshgan boʻlsa, shartnoma 1 yil muddatga tuziladi.

Avtotransport vositalari parkining oʻrtacha ishlab chiqarilgan yili koʻrsatkichi taklif etilgan avtotransportlarning umumiy ishlab chiqarilgan yilini avtotransport soniga boʻlish orqali aniqlanadi.

M1 toifadagi avtotransport vositalari tender taklifiga taqdim etilganda, ishlab chiqarilgan yilidan qatʼiy nazar shartnoma berish muddati 1 yil etib belgilanadi.

Tender gʻolibining xohishiga koʻra shartnoma belgilangan muddatdan kamroq muddatga ham tuzilishi mumkin, brutto-shartnoma bundan mustasno.

Sud hujjatiga muvofiq ushbu yoʻnalishda qatnashgan boshqa tashuvchining ballari tiklangan taqdirda, tender gʻolibi bilan tuziladigan shartnoma muddati shartnoma berilgan kundan hisoblanadi.

58. Shartnoma talab va shartlari tender gʻolibining lot boʻyicha kiritgan takliflari asosida shakllantiriladi.

59. Shartnomaning amal qilish muddati tugashidan oʻttiz kalendar kun avval axborot tizimida avtomatik ravishda yoʻnalish boʻyicha tender harakatlari boshlanadi.

Bunda vakolatli organ tender harakatlari boshlanishidan oldin yoʻnalish talabini qayta koʻrib chiqishi mumkin.

60. Tashuvchi tomonidan shartnoma talab va shartlariga rioya qilmaslik holati aniqlansa, nazorat qiluvchi organning masʼul xodimlari tomonidan dalolatnoma rasmiylashtiriladi.

62. Shartnoma muddatidan avval bekor qilingan taqdirda har bir avtotransport vositasiga berilgan elektron guvohnomalar bekor qilinadi.

63. Tenderda taklif etilgan avtotransport vositalarini shartnoma rasmiylashtirilgandan boshlab uch oy muddatda almashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi (Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamentining Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining avtotransport vositasi ekspluatatsiyaga yaroqsizligi haqidagi xulosasi mavjud boʻlgan hollar bundan mustasno).

Tender gʻolibining tenderda toʻplagan ballari kamayib ketmagan taqdirda almashtirish uchun taklif etilgan avtotransport vositalariga elektron guvohnoma qayta rasmiylashtiriladi.

64. Tender gʻolibi lot boʻyicha quyidagi majburiyatlarni bajarishi shart:

a) amaldagi normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq lot boʻyicha taklif etgan tarif darajasi asosida kamida bir yil yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatish;

b) yoʻnalishlarga sunʼiy yoʻldoshli harakatni kuzatish navigatsiya qurilmalari bilan toʻliq jihozlangan avtotransport vositalarini chiqarish hamda ularning harakati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar real vaqt rejimida belgilangan serverga muntazam uzatilishini taʼminlash;

v) qatnayotgan avtotransport vositalariga texnik xizmat koʻrsatish, ularning tashqarisida va salonlari ichida tozalash-yuvish ishlarini, yoʻnalishga shartnomada koʻrsatilgan miqdorda toʻliq jihozlangan avtotransport vositalari belgilangan tartibda chiqarilishini taʼminlash;

g) jismoniy va yuridik shaxslarning yoʻlovchilarni muntazam tashishlar bilan bogʻliq murojaatlarini koʻrib chiqishda ishtirok etish va aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish choralarini koʻrish;

d) shaharlararo-viloyatlararo va xalqaro yoʻnalishlarga videokuzatuv tizimlari bilan jihozlangan avtobuslarni chiqarish;

e) shaharlararo-viloyatlararo hamda xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha avtovokzal va avtostansiyalar bilan tegishli shartnoma tuzish;

j) tender shartnomasi tuzilgandan keyin oʻttiz kun ichida yoʻnalishga joylashtirilgan avtotransport vositalariga biriktirilgan barcha haydovchilariga 30 soatlik dastur boʻyicha Yoʻl harakati qoidalarini oʻrgatish;

z) shahar avtobus yoʻnalishlarida brutto-shartnoma asosida faoliyat koʻrsatishda avtobuslarda konditsioner (iqlim-nazorati tizimi), videokuzatuv tizimlari, yoʻlovchilarni hisoblash qurilmalari, imkoniyati cheklangan guruhlari uchun qulay va xavfsiz muhitni taʼminlovchi uskunalarning soz holda ishlashi taʼminlanishi;

i) shaharlararo yoʻnalishlarda tashuvlar boshlangandan keyin oʻttiz kalendar kun ichida tashuvchi vakolatli organning tashuvlarni tashkil etish va chiptalarni sotish boʻyicha yagona tizimidan foydalanishi (kelishuv asosida) yoki tashuvchining chiptalarni sotish boʻyicha axborot tizimini vakolatli organning axborot tizimiga integratsiya qilishi lozim. Bunda integratsiya qilish bepul amalga oshiriladi (bank va ekvayring xizmatlarini koʻrsatish xarajatlari bundan mustasno).

65. Shartnoma shartlariga qoʻshimcha yoki oʻzgartirishlar tomonlarning qoʻshimcha kelishuviga asosan kiritiladi. Shartnoma shartlariga hamda yoʻnalish pasportiga qoʻshimcha yoki oʻzgartirishlar kiritilishi amaldagi tender gʻolibining tenderda toʻplagan ballari kamayib ketishiga olib kelmasligi kerak.

7-bob. Yakunlovchi qoida

66. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

67. Elektron tarzda oʻtkazilgan ochiq tender yakunlaridan norozi boʻlgan tender qatnashchilari belgilangan tartibda sud organlariga murojaat etishlari mumkin.

Shahar, shahar atrofi, shaharlararo (Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar ichida hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlararo) va xalqaro yoʻnalishlarni biriktirish boʻyicha ochiq tenderlarni elektron tarzda tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Yoʻlovchilar tashish yoʻnalishlarini biriktirish yuzasidan ochiq tenderlar tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha

Bosqichlar Ishtirokchilar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Vakolatli organ Tenderga qoʻyiladigan yoʻnalishlarni (yoʻnalishlar paketlari yoki jadvali) belgilaydi. Tender oʻtkazilishidan kamida 30 kun oldin Tenderga qoʻyilgan yoʻnalishlarni (lotlarni) belgilangan tartibda axborot tizimiga joylashtiradi va OAVda eʼlon qiladi. 2-bosqich Tenderda qatnashish istagi boʻlgan talabgor Tenderda qatnashish uchun eʼlon berilgan lotlar bilan tanishib chiqadi. Lot boʻyicha takliflarni axborot tizimi orqali yuboradi. Tender eʼlon qilinganidan boshlab tender oʻtkazilishiga 1 kun qolgunga qadar 3-bosqich Axborot tizimi Kelib tushgan tender takliflarni belgilangan tartibda avtomatik tarzda baholaydi. Tender oʻtkazish kuni Lot boʻyicha gʻoliblarni aniqlaydi Tender yakunlari boʻyicha hisobotlarni taqdim etadi. 4-bosqich Vakolatli organ Tender gʻolibining barcha takliflaridagi maʼlumotlarning haqiqiyligini tekshiradi. Tender gʻolibi aniqlangan kundan boshlab 10 kun ichida Axborot tizimi Tender gʻolibiga shartnomani akseptlash uchun joylashtiradi. Tender gʻolibi aniqlangan kundan boshlab 10 kun ichida

Shahar, shahar atrofi, shaharlararo (Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar ichida hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlararo) va xalqaro yoʻnalishlarni biriktirish boʻyicha ochiq tenderlarni elektron tarzda tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Tender boʻyicha takliflarga beriladigan ballar va baholash tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Yoʻriqnomada quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

saroydan foydalanish koeffitsiyenti — avtotransport vositalaridan foydalanishning samaradorligini belgilovchi koʻrsatkich;

minimal ball — tashuvchi tomonidan yuborilgan takliflarning baholanishi natijasida toʻplanishi zarur boʻlgan ball miqdori;

qatnashchi — ochiq tenderlarda qatnashish uchun takliflarni taqdim etgan talabgor.

2-bob. Tender boʻyicha takliflarni baholash

2. Yoʻlkira uchun qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan tariflar (yoʻnalish narxlari) darajasi quyidagi jadvalga muvofiq baholanadi:

Yoʻnalish nomi Taklif natijalari ball 1. Shahar atrofi, shaharlararo va xalqaro yoʻnalishlardagi 1 yoʻlovchi/km uchun tarifning qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan darajasi Taklif etilgan tarif talabdan 21 foiz va undan past 5 Taklif etilgan tarif talabdan 10 — 20 foiz oraligʻida past 4 Taklif etilgan tarif talabga mos (4 foizgacha yuqori) 3 Taklif etilgan tarif talabdan 5 — 10 foizgacha yuqori 2 Taklif etilgan tarif talabdan 11 — 20 foizgacha yuqori 1 Taklif etilgan tarif talabdan 21 foiz va undan yuqori 0 2. Shahar ichki yoʻnalishli taksi yoʻnalishlarida 1 yoʻlovchi uchun yoʻlkiraning qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan tariflar darajasi Taklif etilgan tarif talabdan 21 foiz va undan past 5 Taklif etilgan tarif talabdan 10 — 20 foiz oraligʻida past 4 Taklif etilgan tarif talabga mos 3 Taklif etilgan tarif talabdan baland 0 3. Shahar avtobus yoʻnalishlarida avtobus bosib oʻtadigan har bir kilometr masofaning qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan narxlari darajasi Taklif etilgan narx boshlangʻich narxdan 25 — 30 foiz oraligʻida past 20 Taklif etilgan narx boshlangʻich narxdan 20 — 24 foiz oraligʻida past 18 Taklif etilgan narx boshlangʻich narxdan 15 — 19 foiz oraligʻida past 16 Taklif etilgan narx boshlangʻich narxdan 10 — 14 foiz oraligʻida past 13 Taklif etilgan narx boshlangʻich narxdan 5 — 9 foiz oraligʻida past 10 Taklif etilgan narx boshlangʻich narxdan 2 — 4 foiz oraligʻida past 7 Taklif etilgan narx boshlangʻich narxga mos 4 Taklif etilgan narx boshlangʻich narxdan baland 0

3. Qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan avtotransport vositasining ishlab chiqarilgan yili quyidagi jadvalga muvofiq baholanadi:

Koʻrsatkich nomi Taklif natijalari ball Avtotransport vositasi ishlab chiqarilgan yili (ishlab chiqarilgan yildan boshlab necha yil oʻtgani) 0-2 yil 10 3-5 yil 7 6-8 yil 6 9-11 yil 5 12 — 14 yil 3 15 yil va undan ortiq 0

3 1 . Qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan avtotransport vositalari uning mulkida (balansida) boʻlganda quyidagi jadvalga muvofiq baholanadi:

Koʻrsatkich nomi Avtotransport vositalarining ishlab chiqarilgan yili ball Qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan avtotransport vositalari uning mulkida (balansida) boʻlgani 0 — 2 yil 10 3 — 5 yil 7 6 — 8 yil 3 9 — 11 yil 0 12 — 14 yil 0 15 yil va undan ortiq 0

4. Qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan avtotransport vositasining yoʻlovchilar tashish uchun taklif qilinayotgan umumiy sigʻimi koʻrsatkichlari (shu jumladan, yoʻlovchi oʻrindiqlari soni) quyidagi jadvalga muvofiq baholanadi:

Mezon nomi Taklif natijalari ball 1. Avtotransport vositasining umumiy sigʻimi (shu jumladan oʻrindiqlari soni) Taklif etilgan koʻrsatkich talabdan 11 foiz va undan yuqori 5 Taklif etilgan koʻrsatkich talabdan 5 — 10 foiz oraligʻida yuqori 4 Taklif etilgan koʻrsatkich talab etilgan koʻrsatkichga mos 3 Taklif etilgan koʻrsatkich talabdan 5 — 10 foiz oraligʻida past 2 Taklif etilgan koʻrsatkich talabdan 11 foiz va undan past 1 Shahar avtobus yoʻnalishlarida avtobuslarning umumiy sigʻimi (shu jumladan, oʻrindiqlari soni) Taklif etilgan koʻrsatkich talabdan 21 foiz va undan yuqori 5 Taklif etilgan koʻrsatkich talabdan 10 — 20 foiz oraligʻida yuqori 3 Taklif etilgan koʻrsatkich talab etilgan koʻrsatkichga mos 1

5. Yoʻnalishdagi qatnovlarning qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan soni talab etilgan qatnovlar soniga mos yoki undan ortiq boʻlsa, 3 ball hisoblanadi. Agar taklif etilgan qatnovlar soni talab etilgan qatnovlar sonidan kam boʻlsa, ball berilmaydi.

Yoʻnalishdagi qatnovlarning taklif etilayotgan soni boʻyicha baholash faqat shahar, shahar atrofi va viloyat ichidagi shaharlararo yoʻnalishlar uchun tatbiq etiladi, shahar avtobus yoʻnalishlari bundan mustasno.

6. Qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan avtotransport vositasi (faqat avtobus va mikroavtobus) talab etilayotgan kategoriyalarga mos kelsa, 3 ball hisoblanadi. Agar taklif etilgan avtotransport vositasi talab etilayotgan kategoriyalarga mos kelmasa, ball berilmaydi.

7. Yoʻnalishli taksi yoʻnalishlari uchun yengil avtomobillarning qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan klassi (agar yoʻnalishga yengil avtomobillar talab etilayotgan boʻlsa) koʻrsatkichlari quyidagi jadvalga muvofiq baholanadi:

Mezon nomi klass izoh * ball yoʻnalishli taksi yoʻnalishlarida qatnovlarni amalga oshiradigan yengil avtomobillarning klassi A-mitti Matiz, Spark 2 B- kichik Cobalt, Nexia, Lada Largus, 3 C-oʻrta Lacetti, Cruze, Epica, 4 D-katta/djip Malibu, Toyota Camry, Captiva 5 E- miniven Orlando, Kia Carnival 4 M-mikroven Damas 2

8. Qatnashchining barqarorlik reytingidagi koʻrsatkichlari quyidagi jadvalga muvofiq baholanadi:

Mezon nomi Barqarorlik reytingdagi koʻrsatkichi Ball Qatnashchining barqarorlik reytingidagi koʻrsatkichlari AAA 5,0 AA 4,5 A 4,0 BBB 3,5 BB 3,0 B 2,5 CCC 2,0 CC 1,5 C 1 D 0

8 1 . Shahar avtobus yoʻnalishlarida taklif etilayotgan avtobuslarning ekologik tozaligini aniqlash uchun quyidagi jadvalga muvofiq koeffitsiyent qoʻllaniladi:

Mezon nomi Qoʻllash uchun koeffitsiyent Qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan avtobuslarining ekologik tozaligi darajasi Elektrobuslar 5 Tabiiy gazda ishlaydigan avtobuslar 3 “Yevro-4” va undan yuqori ekologik toifa talablariga mos keladigan avtobuslar 1 “Yevro-3” va undan past ekologik toifa talablariga mos keladigan avtobuslar 0

10. Barcha mezonlar boʻyicha olingan ballar qoʻshilib, umumiy (yakuniy) ball aniqlanadi.

Agar baholash natijalariga koʻra bir nechta qatnashchi teng ball olgan boʻlsa, u holda gʻolib teng ball olgan qatnashchilarning tender takliflaridagi quyidagi ustuvor mezonlardan kelib chiqib aniqlanadi:

T/r Mezon nomi (ustuvorligi boʻyicha ketma-ketlikda) I. Shahar (yoʻnalishli taksi), shahar atrofi, shaharlararo va xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha 1. Avtotransport vositasining ishlab chiqarilgan yili 2. Qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan avtotransport vositalari uning mulkida (balansida) boʻlgani 3. Qatnashchining barqarorlik reytingidagi koʻrsatkichlari II. Shahar avtobus yoʻnalishlari boʻyicha 1. Yoʻnalishda avtobus bosib oʻtadigan har bir kilometr masofaning taklif etilayotgan narxlari darajasi 2. Avtobuslarning ishlab chiqarilgan yili 3. Avtobuslarning tashish uchun taklif qilinayotgan umumiy sigʻimi (shu jumladan, yoʻlovchi oʻrindiqlari soni) 4. Avtobuslarning ekologik tozaligi 5. Qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan avtotransport vositalari uning mulkida (balansida) boʻlgani 6. Qatnashchining barqarorlik reytingidagi koʻrsatkichlari

11. Ikki va undan ortiq yoʻnalishlarni oʻz ichiga olgan yoʻnalishlar paketlarini baholashda ballar paket ichidagi yoʻnalishlar boʻyicha alohida hisoblanadi hamda umumlashtiriladi.

12. Tashuvchining takliflari yoʻnalish talablariga muvofiqligi yoʻnalish boʻyicha yigʻilishi zarur boʻlgan minimal ball toʻplanganligi bilan aniqlanadi.

3-bob. Yakuniy qoidalar

13. Tenderlar oʻtkazish boʻyicha amaliy tajriba toʻplanishiga qarab, Transport vazirligi tomonidan tabaqalashtirilgan va qoʻshimcha ballarga oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin.

14. Mazkur Yoʻriqnoma talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Shahar, shahar atrofi, shaharlararo (Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar ichida hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlararo) va xalqaro yoʻnalishlarni biriktirish boʻyicha ochiq tenderlarni elektron tarzda tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Avtomobil transportida yoʻlovchilarni muntazam yoʻnalishlarda tashish huquqini tasdiqlovchi guvohnoma

Shahar, shahar atrofi, shaharlararo (Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar ichida hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlararo) va xalqaro yoʻnalishlarni biriktirish boʻyicha ochiq tenderlarni elektron tarzda tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Ten der gʻolibi n i n g har bir avtotransport vositasiga yoʻlovchilarni mu n tazam yoʻnalishlarda tashish huquqi ni tasdiqlovchi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan elektron guvohnoma

1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Muntazam yoʻnalishlarda tashish huquqini tasdiqlovchi elektron guvohnoma. 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Shahar, shahar atrofi, shaharlararo (Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar ichida hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlararo) xalqaro yoʻlovchilar tashish yoʻnalishlarini biriktirish yuzasidan ochiq tenderlarda ishtirok etish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxs. 4. Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi yoki uning hududiy boʻlinmasi. 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Guvohnoma olish uchun quyidagi ishlarni amalga oshirilishi lozim: shahar, shahar atrofi, shaharlararo (Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar ichida hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlararo) hamda xalqaro yoʻlovchilar tashish yoʻnalishlarini biriktirish yuzasidan ochiq tenderlarda ishtirok etish; eng koʻp ball toʻplab tender gʻolibi deb eʼtirof etilish; vakolatli organ bilan oʻzaro huquq va majburiyatlarni belgilovchi shartnomani rasmiylashtirish. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Mavjud emas. 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim: Mavjud emas. 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: Shartnoma rasmiylashtirilgandan soʻng hamda lot boʻyicha taklif qilgan har bir avtotransport vositasi uchun belgilangan muddatda litsenziya varaqasi olingandan soʻng 1 soat ichida. 9. Ruxsat etishga oid talab va shartlar: Shartnomada koʻrsatilgan talab va shartlariga rioya etilishi. 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Mavjud emas. 11. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: Shartnoma amal qilish muddatiga qadar. 12. Izoh: Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-dekabrdagi 738-son qarori bilan tasdiqlangan Shahar, shahar atrofi, shaharlararo (Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar ichida hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlararo) va xalqaro yoʻnalishlarni biriktirish boʻyicha ochiq tenderlarni elektron tarzda tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shartnoma tuzilganidan soʻng tenderda gʻolib chiqqan qatnashchining lot boʻyicha taklif qilgan har bir avtotransport vositasi uchun yoʻlovchilarni muntazam yoʻnalishlarda tashish huquqini tasdiqlovchi elektron guvohnoma ushbu har bir avtotransport vositasiga litsenziya varaqasi olingandan soʻng rasmiylashtiriladi.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-dekabrdagi 738-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilgan oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida avtomobil transportida yoʻlovchilar va bagaj tashish qoidalarini hamda avtobuslarda yoʻlovchilar tashish xavfsizligini taʼminlashga doir talablarni tasdiqlash haqida” 2003-yil 4-noyabrdagi 482-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2003-y., 11-son, 108-modda):

a) 1-bandining uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Oʻzbekiston Respublikasida avtobuslarda hamda yoʻnalishli taksida yoʻlovchilar tashish xavfsizligini taʼminlashga doir talablar 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;

b) 1-ilovada :

6-bandda :

oʻn beshinchi xatboshida “avtobus” soʻzi “mikroavtobus” soʻzi bilan almashtirilsin;

oʻn yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“yoʻnalish pasporti (yoʻnalish hujjatlari) — yoʻnalish toʻgʻrisidagi asosiy maʼlumotlarni tavsiflovchi hujjatlar (yoʻnalish pasporti elektron shaklda boʻlishiga yoʻl qoʻyiladi)”;

quyidagi mazmundagi yigirma yettinchi xatboshi qoʻshilsin:

“muntazam yoʻnalishlar — tasdiqlangan yoʻnalish sxemasi, harakatlanish jadvali, yoʻl haqi tariflariga muvofiq avtotransport vositalarining muayyan manzillar oraligʻida belgilangan qatnov yoʻli”;

9-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“9. Yangi yoʻnalishlarni tashkil etish (ochish) qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda:

a) shaharlar, shahar atrofi va viloyatlar ichidagi yoʻnalishlarda — Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligining (keyingi oʻrinlarda — Transport vazirligi) hududiy boʻlinmalari tomonidan;

b) viloyatlararo-shaharlararo yoʻnalishlarda — Transport vazirligi tomonidan;

v) xalqaro yoʻnalishlarda — Transport vazirligi tomonidan xorijiy mamlakatlarning transport sohasidagi vakolatli organi bilan kelishgan holda amalga oshiriladi”;

10-bandning birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“10. Har bir yangidan ochiladigan va foydalaniladigan yoʻnalishlar uchun yoʻnalish pasporti yoʻnalishning tegishliligi boʻyicha Transport vazirligi yoki uning hududiy boʻlinmalari tomonidan ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi (shu jumladan elektron tarzda) hamda unda quyidagilar boʻladi”;

19-bandning ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“shartnomaga muvofiq ushbu yoʻnalishda avtotransport vositasiga qatnovlarni amalga oshirish huquqini tasdiqlovchi guvohnomaga”;

v) 2-ilovada :

1-bandda :

birinchi xatboshiga “avtobuslarda” soʻzidan keyin “hamda yoʻnalishli taksida” soʻzlari qoʻshilsin;

2-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“yangi avtobus yoʻnalishlari ochish va ishlab turganlaridan foydalanishni davom ettirish toʻgʻrisida qarorlar qabul qiluvchi Transport vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari”;

uchinchi xatboshida “transporti bilan avtobusda” soʻzlari “avtotransporti bilan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-bandda :

birinchi xatboshida “avtobuslarda” soʻzi “muntazam yoʻnalishlarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshida “kontraktlariga” soʻzi “shartnomalariga” soʻzi bilan almashtirilsin;

18-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“18. Yoʻlovchilarni muntazam yoʻnalishlarda tashish huquqiga vakolatli organ bilan yoʻnalishlarida yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatish huquqini beruvchi shartnomani tuzgan tashuvchi ega boʻladi.

Yoʻlovchilarni muntazam (yoʻnalishli) tashish yoʻnalishlarida shartnoma tuzmasdan ishlashga yoʻl qoʻyilmaydi”;

23-bandning uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Shaharlararo-viloyatlararo va xalqaro yoʻnalishlarda 400 km va undan uzoq yoʻnalishlarda avtotransport vositalarida yoʻlovchilar tashishni bir haydovchi bilan tashkil etish taqiqlanadi”;

61-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“61. Ochilishi rejalashtirilayotgan yoʻnalishlarining harakat xavfsizligi talablariga muvofiqligini aniqlash hokimliklar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Transport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar transport boshqarmalari tomonidan tasdiqlanadigan manfaatdor tashkilotlar (transport, yoʻl, kommunal va boshqa), shuningdek yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi vakillaridan iborat komissiyalar tomonidan amalga oshiriladi.

Komissiyalar aʼzolari oʻz vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha ishlab turgan va yangidan ochilayotgan yoʻnalishlarning harakat xavfsizligi talablariga muvofiqligini baholash uchun shaxsan javobgar boʻladilar.

Komissiyalar yangi yoʻnalish ochish yuzasidan quyidagi choralarni amalga oshiradi:

a) yoʻnalish boʻyicha yoʻlovchilarning tashishga boʻlgan ehtiyojini aniqlaydi;

b) harakat sxemasini belgilaydi va avtomobil yoʻli sharoitini oʻrganadi hamda yoʻnalishni qonunchilikda belgilangan harakat xavfsizligi talablariga mos boʻlishini aniqlaydi;

v) yoʻnalish boʻylab sinov qatnovlarini amalga oshiradi;

g) yoʻnalishni ochish yoki ochmaslik yuzasidan asoslangan xulosa tayyorlaydi”;

64-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“64. Tekshirish natijalariga koʻra yoʻnalishlarning harakat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi toʻgʻrisida komissiyaning xulosasi beriladi. Xulosaga, shuningdek, harakat sharoitlarini yaxshilashga va yoʻnalishda yoʻl-transport hodisalarining oldini olishga qaratilgan kechiktirib boʻlmaydigan va istiqboldagi tadbirlarni oʻtkazish boʻyicha komissiyaning takliflari ham kiritiladi. Tekshirish xulosasi yoʻnalish hujjatlari bilan birgalikda bir nusxasi Transport vazirligi yoki uning hududiy boʻlinmalarida va ikkinchi nusxasi tashuvchida saqlanadi”;

IX bob nomi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“IX. Umumiy foydalaniladigan yoʻnalishlarni ochish, yopish va vaqtincha toʻxtatib turish”;

quyidagi mazmundagi 67 1 -band qoʻshilsin:

“67 1 . Yangi yoʻnalishlarni ochish boʻyicha tashabbus quyidagilar tomonidan beriladi:

a) tashuvchilar;

b) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyat, tuman (shahar)lar hokimliklari;

v) yangi ochilgan yoʻnalishlarning harakat xavfsizligi talablariga muvofiqligini aniqlash boʻyicha komissiyalar;

g) Transport vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari;

d) fuqarolarning oʻz-oʻzini boshqarish organlari va boshqa jamoatchilik vakillari;

e) xorijiy davlatlarning transport sohasidagi vakolatli organi va tashuvchilari (xalqaro yoʻnalishlar uchun)”;

68-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“68. Yangi yoʻnalishlarini ochishda yoʻl harakati xavfsizligi maqsadida temir yoʻldan kesib oʻtishni inkor qiluvchi yechim izlanishi kerak. Agar buning iloji boʻlmagan taqdirda avtotransport vositalarining temir yoʻl kesishmasi orqali harakatlanishiga yoʻnalishni tekshiruvchi komissiya taqdimnomasiga koʻra, temir yoʻl boshligʻi yoki temir yoʻllarni kesib oʻtish yoʻllari tasarrufida boʻlgan tashkilot rahbarining ruxsati bilan yoʻl qoʻyiladi.

Shaharlarda umumiy uzunligiga koʻra bir-birini 50 foizdan koʻp boʻlgan masofa oraligʻida takrorlovchi avtobus bilan yoʻnalishli taksi yoʻnalishlari ochilishiga yoʻl qoʻyilmaydi;

Shahar va shahar atrofida yangi yoʻnalishlarni tashkil qilishda yoʻnalish sxemasi bir-birini 50 foizdan koʻp boʻlgan masofa oraligʻida takrorlash holatlarini inkor qiluvchi yechim izlanishi kerak. Bunda avtobus yoʻnalishlari ustuvor ahamiyatga ega boʻladi.”;

69-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“69. Vaqtinchalik (mavsumiy) yoʻnalishlari, agar:

past qoplamali yoʻllar boʻylab avtotransport harakatini ochish talab etilsa;

avtotransportlarning ogʻirlik parametrlari va hajmlarining avtomobil yoʻllari haqiqiy toifalariga muvofiqligini taʼminlash imkoniyati boʻlmasa;

avtomobil yoʻllari, koʻchalar uchastkalari boʻylab, sunʼiy inshoot, temir yoʻldan kesib oʻtish yoʻllari va parom orqali oʻtish boʻyicha ularning texnik holati, muhandislik uskunalari, saqlash darajasi normativ hujjatlar talablaridan chetga chiqilganda avtotransport harakatini ochish zarur boʻlganda tashkil etilishi mumkin”;

70-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“70. Vaqtinchalik yoʻnalishlarni ochishda yoʻnalishning amal qilish muddati (davri), shuningdek avtotransport harakati xavfsizligini taʼminlash maqsadida tashuvchilar, yoʻl, kommunal va boshqa tashkilotlar tomonidan amalga oshirilishi zarur boʻlgan chora-tadbirlar kompleksi aniq koʻrsatilishi kerak”;

71-bandda “avtobus yoʻnalishini” soʻzlari “yoʻnalishlarni” soʻzi bilan almashtirilsin;

72-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“72. Kechiktirib boʻlmaydigan hollarda (tabiiy hodisalar sababli yoʻllar, yoʻl inshootlari buzilishi, yoʻl yoki meteorologiya sharoitlarining harakat xavfsizligi taʼminlab boʻlmaydigan darajagacha yomonlashishi, issiqlik, gaz, elektr kommunikatsiyalarida va boshqa kommunikatsiyalardagi avariyalar) tashuvchilar, yoʻl, kommunal tashkilotlar yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari, joylardagi davlat hokimiyati organlari yoki Transport vazirligining hududiy boʻlinmalari avtotransportlar harakatini darhol toʻxtatish huquqiga egadirlar, ayni paytda bu haqda tegishli tashuvchilar, yoʻl, kommunal xoʻjaligi tashkilotlariga, yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalariga xabar beriladi.

Avtotransport harakatini vaqtincha toʻxtatish tartibi yoʻnalishlarni ochish va yopish vakolatlari berilgan organlar tomonidan belgilanadi”;

74-bandda “avtobus yoʻnalishlarining” soʻzlari “yoʻnalishlarning” soʻzi bilan almashtirilsin;

75-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“75. Avtobus yoʻnalishlarini tekshirish boʻyicha komissiya tarkibi mahalliy ijro hokimiyati organlari qarorlari bilan tuziladi.

Komissiyalar xulosalari asosida yoʻnalishni ochish boʻyicha qarorlar yoʻnalishning tegishliligi boʻyicha:

a) shahar, shahar atrofi va shaharlararo-viloyatlar ichidagi yoʻnalishlarda — Transport vazirligining hududiy boʻlinmalari boshliqlari;

b) shaharlararo-viloyatlararo va xalqaro yoʻnalishlarda — Transport vaziri tomonidan qabul qilinadi”;

quyidagi mazmundagi 76-band bilan toʻldirilsin:

“76. Vakolatli organning yoʻnalishni ochish boʻyicha ijobiy qaroriga asosan yoʻnalishlar hujjatlari (pasporti) ishlab chiqiladi.

Muntazam yoʻnalishlar yoʻl, ob-havo va boshqa sharoitlar oqibatida hamda uzoq davr mobaynida (kamida 1 yil) tashuvchisiz qolgan taqdirda vaqtincha toʻxtatib turiladi.

Muntazam yoʻnalishlarni vaqtincha toʻxtatib turish boʻyicha qarorlar yoʻnalishlarni ochish va yopish boʻyicha vakolatga ega organ tomonidan qabul qilinadi”;

quyidagi mazmundagi X bob qoʻshilsin:

“X. Avtobus haydovchilari tomonidan mehnat va dam olish tartibiga rioya qilinishini nazorat qilish”

77. Avtobusda tashuvlarni amalga oshiruvchi korxonalar koʻl ostidagi barcha hujjatlardan: haydovchining ish grafigi, yoʻl varaqasi, shaxsiy nazorat kitobchasi, taxograf yozuvlarining tahlili natijalaridan foydalangan holda avtobus haydovchisini boshqaruv vaqti, ish va dam olish vaqtini nazorat qilib boradi. Mehnat va dam olish tartibi buzilgan hollarda korxona darhol ularni bartaraf etishi va kelgusida ularga yoʻl qoʻymasligi kerak.

78. Avtobuslar yoʻl-transport hodisalarining oldini olish maqsadida ish beruvchi tomonidan haydovchilarni yoʻnalishdagi harakat vaqtida charchogʻini aniqlash qurilmalari bilan jihozlanishi zarur.

79. Haydovchining mehnat va dam olish tartibini taʼminlamagan ish beruvchilar Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligida koʻrsatilgan tartibda javobgarlikka tortiladilar.

80. Oʻzbekiston Respublikasi Oʻlchov vositalari davlat reyestriga kiritilgan va belgilangan tartibda qiyoslashdan oʻtkazilgan taxograflardan foydalanishga ruxsat etiladi. Liniyaga taxografi yoʻq yoki taxograf nosoz holda avtobuslarni chiqargan ish beruvchilar Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

81. Korxona haydovchining haqiqiy ishlash va dam olish tartibini tasdiqlovchi hujjatlarni, taxograf yozuvlarini, foydalanilgan shaxsiy nazorat kitobchalarini oxirgi yozuv qayd etilgan kundan boshlab oʻn ikki oy davomida saqlashi va nazoratchi talabiga muvofiq unga taqdim etishi kerak.

82. Har bir avtobus haydovchisi kun davomida shaxsiy nazorat kitobchasiga dam olish soatlarini qayd etib borishi kerak. U oʻz yonida nazorat kitobchasini olib yurishi va nazoratchi talabiga koʻra taqdim etishi shart. Agar avtobus elektron yoki raqamli nazorat moslamasi (taxograf) bilan jihozlangan boʻlsa, nazorat kitobchasi boʻlishi talab etilmaydi.

83. Avtobus haydovchilarining smenalar orasidagi dam olish vaqtini aniqlash yoʻl varaqasidagi haqiqiy garajdan chiqish maʼlumotlari bilan avvalgi kun uchun garajga kirib kelganlik maʼlumotlarini taqqoslash yoʻli bilan Chipta-hisob va yoʻl varaqalarini toʻldirish boʻyicha yoʻriqnomaga mos ravishda amalga oshiriladi”.

2. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-apreldagi 336-son qarori bilan tasdiqlangan Transport vazirligi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 13-bandda “b” kichik bandining sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“avtomobil tashuvlari yoʻnalishlarini tender boʻyicha amalga oshirish mexanizmlarini takomillashtiradi, shahar, shahar atrofi, shaharlararo va xalqaro yoʻlovchilar tashish yoʻnalishlarini joylashtirish uchun ochiq tenderlarni belgilangan tartibda tashkil etadi, yoʻnalishlarida xizmat koʻrsatish huquqini beruvchi namunaviy shartnomalarni ishlab chiqadi va tasdiqlaydi”;

b) 19-bandda “4” kichik band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“4) tegishliligi boʻyicha shahar, shahar atrofi va shaharlararo-viloyat ichki yoʻlovchi tashish yoʻnalishlarini joylashtirish uchun ochiq tenderlarni belgilangan tartibda tashkil etadi;”.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-dekabrdagi 738-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Shahar yoʻlovchilar transportida ochiq tenderlar tashkil etish va ularni oʻtkazish masalalari toʻgʻrisida” 1998-yil 17-avgustdagi 350-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Shahar atrofi, shaharlararo va xalqaro yoʻlovchilar tashish avtomobil transportida ochiq tenderlar tashkil etish va oʻtkazish masalalari toʻgʻrisida” 1999-yil 29-iyuldagi 368-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2000-yil 24-oktabrdagi 412-sonli qaroriga ilovaning 10-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Avtomobil transporti sohasida boshqaruvning tashkiliy tuzilmasini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2001-yil 5-iyundagi 245-son qaroriga 9-ilovaning 4-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2005-yil 11-fevraldagi 59-son qaroriga 1-ilovaning 6-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Avtomobil transportida yoʻlovchilar tashish sohasidagi tadbirkorlik faoliyatining alohida turlarini amalga oshirishni tartibga solish toʻgʻrisida” 2006-yil 9-martdagi PQ-303-son qarori)” 2006-yil 29-maydagi 98-son qaroriga 1-ilovaning 1- va 2-bandlari .

7. Vazirlar Mahkamasining “Yoʻlovchilar tashish yoʻnalishlarini joylashtirish uchun tenderlar oʻtkazish tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2011-yil 16-fevraldagi 34-son qaroriga 1-ilovaning 1- va 2-bandlari .

8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining Xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasini tashkil etish toʻgʻrisida” 2012-yil 13-noyabrdagi PF-4483-son Farmoni)” 2013-yil 9-sentabrdagi 244-son qaroriga 1-ilovaning 10- va 13-bandlari .

10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 18-apreldagi PF-5016-son farmoni)” 2017-yil 16-avgustdagi 638-son qaroriga 1-ilovaning 6- va 8-bandlari .

11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ichki ishlar organlarining faoliyati samaradorligini tubdan oshirish, jamoat tartibini, fuqarolar huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilishni taʼminlashda ularning masʼuliyatini kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 10-apreldagi PF-5005-son Farmoni)” 2018-yil 3-maydagi 321-son qaroriga 1-ilovaning 6-bandi .

12. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit tashishlarda xorijiy avtotashuvchilar uchun qulay shart-sharoitlar yaratishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 15-dekabrdagi 1022-son qaroriga 1-ilovaning 3-bandi .

13. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida avtomobil transportini boshqarish tizimini takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 9-iyundagi 434-son qaroriga 6-ilovaning 1- va 2-bandlari .

14. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son Farmoni)” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-sonli qaroriga ilovaning 14-bandi .

15. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 24-yanvardagi PQ-4126-son qarori) 2019-yil 19-dekabrdagi 1014-son qaroriga ilovaning 5- va 6-bandlari .

16. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Transport sohasida davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 1-fevraldagi PF-5647-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yuk va yoʻlovchi tashish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 6-martdagi PQ-4230-son qarori)” 2020-yil 8-maydagi 271-sonli qaroriga 1-ilovaning 3- va 4-bandlari .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 6-dekabr,

738-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 06.12.2021-y., 09/21/738/1133-son; 22.03.2023-y., 09/23/116/0158-son; 18.12.2023-y., 09/23/668/0945-son; 02.08.2024-y., 09/24/465/0569-son; 22.05.2025-y., 09/25/325/0460-son; 11.08.2025-y., 09/25/501/0715-son)

lex.uz