UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 10-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 10 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 декабря 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 December 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва бозор муносабатларини жорий қилиш, пахта хом ашёсини қайта ишлаш ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган тармоқлар интеграциялашувини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарорига мувофиқ пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотларини пахта-тўқимачилик кластерларига баҳоланган қийматда 5 йил муддатда бўлиб тўлаш шарти билан сотиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотлари ҳамда улушини баҳоланган қийматда 5 йил муддатга бўлиб тўлаш (тенг миқдордаги йиллик тўловлар) шарти билан истисно тариқасида тўғридан-тўғри пахта-тўқимачилик кластерларига белгиланган тартибда сотиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

3. Белгилансинки:

пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотлари ишлаб чиқаришни 2 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида модернизация қилиш шарти билан сотилади;

пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотларини сотиш бўйича шартномада назарда тутилган мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилмаган тақдирда, томонлар ўртасида тузилган шартнома қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги «Ўзпахтасаноат» АЖни тугатиш Лойиҳа офиси билан биргаликда икки ой муддатда:

пахта тозалаш корхоналарининг бошқарув органларида 1-иловага мувофиқ сотиладиган пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотларини хатловдан ўтказиш ва белгиланган тартибда баҳолаш ҳамда сотиш ташаббуси билан чиқилишини;

пахта тозалаш корхоналарининг бошқарув органлари қарорларига асосан пахта-тўқимачилик кластерлари билан тегишли шартномалар тузилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 декабрдаги 747-сон қарорига 1-ИЛОВА

Пахта-тўқимачилик кластерларига сотиладиган пахта тозалаш корхоналари, пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотлари

Т/р Ҳудудлар номи Пахта-тўқимачилик кластерлари Сотиладиган объект номи 1. Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани «Taqiyatas tex» МЧЖ «Хўжайли пахта тозалаш» АЖга қарашли «Ҳамза» ва «Найман» пахта қабул қилиш масканлари 2. Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани «Shоmanay agro klaster» МЧЖ «Хўжайли пахта тозалаш» АЖга қарашли «Шуманай», «Карабайли», ва «Дўстлик байроғи» пахта қабул қилиш масканлари 3. Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани «Agro Т oʼrtkoʼl tekstil cluster» МЧЖ « Хўжайли пахта тозалаш » АЖга қарашли « Қонликўл », « Янги турмуш », ва « Қўнғирот » пахта қабул қилиш масканлари 4. Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани «Midasiatex cluster» МЧЖ «Хўжайли пахта тозалаш» АЖ ва «Хатеп» пахта қабул қилиш маскани 5. Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани «Kegeyli Chimboy agroklasteri» МЧЖ «Халқабод пахта тозалаш» АЖ ҳамда «Кегейли», «Б. Каримбердиев», «Чимбой» ва «Кенес» пахта қабул қилиш масканлари 6. Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир, Қораўзак ва Нукус туманлари «Qoraqalpogiston agrocluster» МЧЖ «Халқабод пахта тозалаш» АЖга қарашли «Тахтакўпир», «Қуралпа», «Қоракўл» ва «Шортанбай» пахта қабул қилиш масканлари 7. Жиззах вилояти Арнасой тумани «Agro Elegant klaster» МЧЖ « Учтепа пахта тозалаш » АЖ ва « Фарғона » пахта қабул қилиш маскани 8. Қашқадарё вилояти Қарши тумани «Cluster Khilal» МЧЖ «Бешкент пахта тозалаш» АЖга қарашли «А. Икромов» пахта қабул қилиш маскани 9. Қашқадарё вилояти Қарши тумани «Qarshi agroklaster» МЧЖ «Бешкент пахта тозалаш» АЖ маъмурий биноси ва унга қарашли «Чўлибўстон» ва «Дўстлик» пахта қабул қилиш масканлари 10. Наманган вилояти Наманган шаҳри «Наманган пахта текс» МЧЖ «Наманган минтақавий пахта терминали» МЧЖ * 11. Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани «Amina gold invest» МЧЖ «Kаттақўрғон пахта тозалаш» АЖга қарашли «Каттаминг», «Ўзбекистон» ва «Ёдгорхўжа» пахта қабул қилиш масканлари 12. Самарқанд вилояти Пахтачи тумани «Paxtachi klaster» МЧЖ «Зиёвуддин пахта тозалаш» АЖ ҳамда «Хумор» ва «Султонобод» пахта қабул қилиш масканлари 13. Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани «Shorchi Indenim klaster» МЧЖ «Шўрчи пахта тозалаш» АЖ ва «Далварзин» пахта қабул қилиш маскани 14. Сурхондарё вилояти Бандихон тумани «Bandiхon textile cluster» МЧЖ «Қизириқ пахта тозалаш» АЖга қарашли «Пахтакор» пахта қабул қилиш маскани 15. Сирдарё вилояти Сирдарё тумани «White gold klaster» МЧЖ «Бахт пахта тозалаш» АЖ ҳамда «Малек» ва «Наврўз» пахта қабул қилиш масканлари 16. Сирдарё вилояти Сардоба тумани «Sardoba universal cluster» МЧЖ «Пахтаобод пахта тозалаш» АЖ ва корхона қошидаги пахта қабул қилиш маскани 17. Сирдарё вилояти Ховос тумани «Zamon tex» МЧЖ «Пахтаобод пахта тозалаш» АЖга қарашли «М. Улуғбек» пахта қабул қилиш маскани 18. Сирдарё вилояти Оқолтин тумани «Textile technologies group» (TTG) ХК МЧЖ (« АР K Oqoltin» UK) « Сардоба пахта тозалаш » АЖ ҳамда « Андижон », « Фарғона » ва « У . Носир » пахта қабул қилиш масканлари 19. Тошкент вилояти Бўка тумани «GTG Agro» МЧЖ» « Бўка пахта тозалаш » АЖ ҳамда « Шалабаев », « Ровот », « Кўк - Орол » ва « Хўжақўрғон » пахта қабул қилиш масканлари 20. Тошкент вилояти Пискент тумани «Real agro cotton» МЧЖ («Koʼkcha textile» МЧЖ ) « Пискент пахта тозалаш » АЖга қарашли « Керовчи » ва « Муротали » пахта қабул қилиш масканлари 21. Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани «Real agro cotton» МЧЖ («Koʼkcha textile» МЧЖ ) « Ўзбекистон пахта тозалаш » АЖ ҳамда « Жумабозор » ва « Ўртасарой » пахта қабул қилиш масканлари 22. Фарғона вилояти Бувайда тумани «Prof tekst plyus» МЧЖ «Қўқон-2 пахта тозалаш» АЖ ҳамда «Янгиқўрғон», «Янги ҳаёт», «Бачкир» ва «Бувайда» пахта қабул қилиш масканлари 23. Фарғона вилояти Бешариқ тумани «Lux yan tex» МЧЖ «Бешариқ пахта тозалаш» АЖ ҳамда «Яккатут» ва «Рапқон» пахта қабул қилиш масканлари 24. Фарғона вилояти Данғара тумани «Musavartex» МЧЖ ҚК «Бешариқ пахта тозалаш» АЖга қарашли «Найманча», «Оқжар», «Мулкобод» ва «Пахтакор» пахта қабул қилиш масканлари 25. Фарғона вилояти Бағдод тумани «Ferghana spinning» МЧЖ ҚК «Бағдод пахта тозалаш» АЖ ва корхона қошидаги пахта қабул қилиш маскани 26. Фарғона вилояти Олтиариқ тумани « Н amza expo art Textile» X К « Бағдод пахта тозалаш » АЖга қарашли « Олтиариқ », « Қизилтепа » ва « Эскиараб » пахта қабул қилиш масканлари 27. Фарғона вилояти Қува тумани «Bahodir logon textile» МЧЖ ҚК « Қува пахта тозалаш » АЖга қарашли « Бўстон » пахта қабул қилиш маскани 28. Хоразм вилояти Гурлан тумани «Gurlan global teks» МЧЖ «Гурлан пахта тозалаш» АЖ ва корхона қошидаги пахта қабул қилиш маскани 28 1 . Хоразм вилояти Гурлан тумани «Gurlan global teks» МЧЖ «Gurlan baraka teks» МЧЖнинг устав капиталидаги 100 фоиз улуши ** 29. Хоразм вилояти Янгибозор тумани «Yangi bozor textil е agro cluster» МЧЖ « Янгибозор пахта тозалаш » АЖ ва « Боғолон » пахта қабул қилиш маскани 30. Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани «Tuproqqal'a textil» МЧЖ «Хазорасп пахта тозалаш» АЖга қарашли «Питнак» ва «Тупроққалъа» пахта қабул қилиш масканлари

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 декабрдаги 747-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 38-сон, 768-модда) 2-илованинг рус тили матнида:

а) 22-позициянинг «Хлопкозаводы и заготовительные пункты» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«АО «Бешкент пахта тозалаш» с заготпунктами «Кавчун», «Талликурган» и «Карши»;

б) 32-позиция ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) 34-позициянинг «Хлопкозаводы и заготовительные пункты» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«АО «Каттакурган пахта тозалаш» и заготпункт «Кадан»;

г) 36, 43, 53, 55 ва 57-позициялар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 914-сон қарори билан тасдиқланган Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари ва уларга сотиладиган пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктлари бино ва иншоотлари рўйхатининг 1, 15, 16, 18 ва 20-позициялари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 10 декабрь,

747-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2021 й., 09/21/747/1145-сон; 31.08.2022 й., 09/22/477/0781-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

Paxta-toʻqimachilik klasterlari faoliyatini yanada kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishida tarkibiy islohotlarni yanada chuqurlashtirish va bozor munosabatlarini joriy qilish, paxta xom ashyosini qayta ishlash hamda toʻqimachilik mahsulotlari ishlab chiqaradigan tarmoqlar integratsiyalashuvini yanada kengaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari va klasterlari faoliyatini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 31-martdagi 253-son qaroriga muvofiq paxta tozalash korxonalari hamda paxta qabul qilish maskanlarining bino va inshootlarini paxta-toʻqimachilik klasterlariga baholangan qiymatda 5 yil muddatda boʻlib toʻlash sharti bilan sotish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish boʻyicha respublika komissiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi va “Oʻzbekiston paxta-toʻqimachilik klasterlari” uyushmasining ushbu qarorga 1-ilovaga muvofiq paxta tozalash korxonalari va paxta qabul qilish maskanlarining bino va inshootlari hamda ulushini baholangan qiymatda 5 yil muddatga boʻlib toʻlash (teng miqdordagi yillik toʻlovlar) sharti bilan istisno tariqasida toʻgʻridan-toʻgʻri paxta-toʻqimachilik klasterlariga belgilangan tartibda sotish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

3. Belgilansinki:

paxta tozalash korxonalari va paxta qabul qilish maskanlarining bino va inshootlari ishlab chiqarishni 2 yildan ortiq boʻlmagan vaqt davomida modernizatsiya qilish sharti bilan sotiladi;

paxta tozalash korxonalari va paxta qabul qilish maskanlarining bino va inshootlarini sotish boʻyicha shartnomada nazarda tutilgan majburiyatlar oʻz vaqtida va toʻliq bajarilmagan taqdirda, tomonlar oʻrtasida tuzilgan shartnoma qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda bekor qilinadi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi “Oʻzpaxtasanoat” AJni tugatish Loyiha ofisi bilan birgalikda ikki oy muddatda:

paxta tozalash korxonalarining boshqaruv organlarida 1-ilovaga muvofiq sotiladigan paxta tozalash korxonalari va paxta qabul qilish maskanlarining bino va inshootlarini xatlovdan oʻtkazish va belgilangan tartibda baholash hamda sotish tashabbusi bilan chiqilishini;

paxta tozalash korxonalarining boshqaruv organlari qarorlariga asosan paxta-toʻqimachilik klasterlari bilan tegishli shartnomalar tuzilishini taʼminlasin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 10-dekabrdagi 747-son qaroriga 1-ILOVA

Paxta-toʻqimachilik klasterlariga sotiladigan paxta tozalash korxonalari, paxta qabul qilish maskanlarining bino va inshootlari

T/r Hududlar nomi Paxta-toʻqimachilik klasterlari Sotiladigan obyekt nomi 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Taxiatosh tumani “Taqiyatas tex” MCHJ “Xoʻjayli paxta tozalash” AJga qarashli “Hamza” va “Nayman” paxta qabul qilish maskanlari 2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Shumanay tumani “Shomanay agro klaster” MCHJ “Xoʻjayli paxta tozalash” AJga qarashli “Shumanay”, “Karabayli”, va “Doʻstlik bayrogʻi” paxta qabul qilish maskanlari 3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Toʻrtkoʻl tumani “Agro T oʼrtkoʼl tekstil cluster” MCHJ “ Xoʻjayli paxta tozalash ” AJga qarashli “ Qonlikoʻl ”, “ Yangi turmush ”, va “ Qoʻngʻirot ” paxta qabul qilish maskanlari 4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xoʻjayli tumani “Midasiatex cluster” MCHJ “Xoʻjayli paxta tozalash” AJ va “Xatep” paxta qabul qilish maskani 5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kegeyli tumani “Kegeyli Chimboy agroklasteri” MCHJ “Xalqabod paxta tozalash” AJ hamda “Kegeyli”, “B. Karimberdiyev”, “Chimboy” va “Kenes” paxta qabul qilish maskanlari 6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Taxtakoʻpir, Qoraoʻzak va Nukus tumanlari “Qoraqalpogiston agrocluster” MCHJ “Xalqabod paxta tozalash” AJga qarashli “Taxtakoʻpir”, “Quralpa”, “Qorakoʻl” va “Shortanbay” paxta qabul qilish maskanlari 7. Jizzax viloyati Arnasoy tumani “Agro Elegant klaster” MCHJ “ Uchtepa paxta tozalash ” AJ va “ Fargʻona ” paxta qabul qilish maskani 8. Qashqadaryo viloyati Qarshi tumani “Cluster Khilal” MCHJ “Beshkent paxta tozalash” AJga qarashli “A. Ikromov” paxta qabul qilish maskani 9. Qashqadaryo viloyati Qarshi tumani “Qarshi agroklaster” MCHJ “Beshkent paxta tozalash” AJ maʼmuriy binosi va unga qarashli “Choʻliboʻston” va “Doʻstlik” paxta qabul qilish maskanlari 10. Namangan viloyati Namangan shahri “Namangan paxta teks” MCHJ “Namangan mintaqaviy paxta terminali” MCHJ * 11. Samarqand viloyati Kattaqoʻrgʻon tumani “Amina gold invest” MCHJ “Kattaqoʻrgʻon paxta tozalash” AJga qarashli “Kattaming”, “Oʻzbekiston” va “Yodgorxoʻja” paxta qabul qilish maskanlari 12. Samarqand viloyati Paxtachi tumani “Paxtachi klaster” MCHJ “Ziyovuddin paxta tozalash” AJ hamda “Xumor” va “Sultonobod” paxta qabul qilish maskanlari 13. Surxondaryo viloyati Shoʻrchi tumani “Shorchi Indenim klaster” MCHJ “Shoʻrchi paxta tozalash” AJ va “Dalvarzin” paxta qabul qilish maskani 14. Surxondaryo viloyati Bandixon tumani “Bandixon textile cluster” MCHJ “Qiziriq paxta tozalash” AJga qarashli “Paxtakor” paxta qabul qilish maskani 15. Sirdaryo viloyati Sirdaryo tumani “White gold klaster” MCHJ “Baxt paxta tozalash” AJ hamda “Malek” va “Navroʻz” paxta qabul qilish maskanlari 16. Sirdaryo viloyati Sardoba tumani “Sardoba universal cluster” MCHJ “Paxtaobod paxta tozalash” AJ va korxona qoshidagi paxta qabul qilish maskani 17. Sirdaryo viloyati Xovos tumani “Zamon tex” MCHJ “Paxtaobod paxta tozalash” AJga qarashli “M. Ulugʻbek” paxta qabul qilish maskani 18. Sirdaryo viloyati Oqoltin tumani “Textile technologies group” (TTG) XK MCHJ (“ AR K Oqoltin” UK) “ Sardoba paxta tozalash ” AJ hamda “ Andijon ”, “ Fargʻona ” va “ U . Nosir ” paxta qabul qilish maskanlari 19. Toshkent viloyati Boʻka tumani “GTG Agro” MCHJ” “ Boʻka paxta tozalash ” AJ hamda “ Shalabayev ”, “ Rovot ”, “ Koʻk - Orol ” va “ Xoʻjaqoʻrgʻon ” paxta qabul qilish maskanlari 20. Toshkent viloyati Piskent tumani “Real agro cotton” MCHJ (“Koʼkcha textile” MCHJ ) “ Piskent paxta tozalash ” AJga qarashli “ Kerovchi ” va “ Murotali ” paxta qabul qilish maskanlari 21. Toshkent viloyati Yuqorichirchiq tumani “Real agro cotton” MCHJ (“Koʼkcha textile” MCHJ ) “ Oʻzbekiston paxta tozalash ” AJ hamda “ Jumabozor ” va “ Oʻrtasaroy ” paxta qabul qilish maskanlari 22. Fargʻona viloyati Buvayda tumani “Prof tekst plyus” MCHJ “Qoʻqon-2 paxta tozalash” AJ hamda “Yangiqoʻrgʻon”, “Yangi hayot”, “Bachkir” va “Buvayda” paxta qabul qilish maskanlari 23. Fargʻona viloyati Beshariq tumani “Lux yan tex” MCHJ “Beshariq paxta tozalash” AJ hamda “Yakkatut” va “Rapqon” paxta qabul qilish maskanlari 24. Fargʻona viloyati Dangʻara tumani “Musavartex” MCHJ QK “Beshariq paxta tozalash” AJga qarashli “Naymancha”, “Oqjar”, “Mulkobod” va “Paxtakor” paxta qabul qilish maskanlari 25. Fargʻona viloyati Bagʻdod tumani “Ferghana spinning” MCHJ QK “Bagʻdod paxta tozalash” AJ va korxona qoshidagi paxta qabul qilish maskani 26. Fargʻona viloyati Oltiariq tumani “ N amza expo art Textile” X K “ Bagʻdod paxta tozalash ” AJga qarashli “ Oltiariq ”, “ Qiziltepa ” va “ Eskiarab ” paxta qabul qilish maskanlari 27. Fargʻona viloyati Quva tumani “Bahodir logon textile” MCHJ QK “ Quva paxta tozalash ” AJga qarashli “ Boʻston ” paxta qabul qilish maskani 28. Xorazm viloyati Gurlan tumani “Gurlan global teks” MCHJ “Gurlan paxta tozalash” AJ va korxona qoshidagi paxta qabul qilish maskani 28 1 . Xorazm viloyati Gurlan tumani “Gurlan global teks” MCHJ “Gurlan baraka teks” MCHJning ustav kapitalidagi 100 foiz ulushi ** 29. Xorazm viloyati Yangibozor tumani “Yangi bozor textil e agro cluster” MCHJ “ Yangibozor paxta tozalash ” AJ va “ Bogʻolon ” paxta qabul qilish maskani 30. Xorazm viloyati Tuproqqalʼa tumani “Tuproqqal'a textil” MCHJ “Xazorasp paxta tozalash” AJga qarashli “Pitnak” va “Tuproqqalʼa” paxta qabul qilish maskanlari

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 10-dekabrdagi 747-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Vazirlar Mahkamasining “Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlarini yanada rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 19-sentabrdagi 744-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 38-son, 768-modda) 2-ilovaning rus tili matnida:

a) 22-pozitsiyaning “Xlopkozavodi i zagotovitelnie punkti” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“AO “Beshkent paxta tozalash” s zagotpunktami “Kavchun”, “Tallikurgan” i “Karshi”;

b) 32-pozitsiya oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

v) 34-pozitsiyaning “Xlopkozavodi i zagotovitelnie punkti” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“AO “Kattakurgan paxta tozalash” i zagotpunkt “Kadan”;

g) 36, 43, 53, 55 va 57-pozitsiyalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-noyabrdagi 914-son qarori bilan tasdiqlangan Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari va klasterlari tashkilotchilari va ularga sotiladigan paxta tozalash korxonalari hamda paxta tayyorlash punktlari bino va inshootlari roʻyxatining 1, 15, 16, 18 va 20-pozitsiyalari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 10-dekabr,

747-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.12.2021-y., 09/21/747/1145-son; 31.08.2022-y., 09/22/477/0781-son)

lex.uz