UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 3-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 3 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 ноября 2021 г. · Документы министерств и ведомств · Министр внутренних дел

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 November 2021 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

МЕТОДИКАСИ

МЕТОДИКАСИ

МЕЗОНЛАРИ

МЕТОДИКАСИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 3 ноябрдаги 415-сон буйруғига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти (кейинги ўринларда Институт деб юритилади) касбий тайёргарлик факультети (кейинги ўринларда факультет деб юритилади)га ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Факультетга ҳарбий хизмат ўтаган (эркаклар учун) ва олий маълумотга эга, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади («ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти» мутахассислигига фақат камида икки йиллик амалий стажига эга ички ишлар органларининг ходимлари қабул қилинади).

2. Факультетга ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири (кейинги ўринларда вазир деб юритилади) томонидан тасдиқланадиган қабул квоталари асосида амалга оширилади.

2-боб. Факультетга ўқишга қабул қилиш

3. Факультетга ўқишга қабул қилиш учун вазир буйруғи билан танлов эълон қилинади.

Танловларни ўтказиш муддатлари ва қабул қилиш шартлари оммавий ахборот воситалари, шунингдек Институтнинг расмий веб-сайти орқали кенг ёритилади.

4. Танлов шартлари факультетнинг таълим мутахассисликларига мувофиқ келадиган таълим йўналишлари ёки мутахассисликлари бўйича белгиланади.

5. Факультетга танлов тенг ҳуқуқлилик, адолатлилик, ошкоралик ва ўқишга қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида босқичма-босқич бўлиб, дастлабки танлов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги , Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоят ички ишлар бошқармаларида (кейинги ўринларда таркибий тузилмалар ва ҳудудий бўлинмалар деб юритилади) ҳамда махсус-профессионал танлов Институтда амалга оширилади.

6. Дастлабки танловда қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;

тиббий кўрикдан ўтказиш.

Факультетда ўқиш истагида бўлган ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари дастлабки танловнинг фақатгина ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш тадбирларида иштирок этади.

7. Институтда махсус-профессионал танлов бўйича қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

ҳужжатларни ўрганиш;

тиббий кўрикдан ўтказиш;

номзоднинг интеллектуал билим даражасини баҳолаш;

якка тартибдаги якуний суҳбат.

8. Таркибий тузилмалар ва ҳудудий бўлинмалар бошлиқларининг буйруғи билан факультетга қабул қилиш бўйича тарғибот ва дастлабки танлов тадбирларини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш учун ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб юритилади) тузилади.

9. Факультетга ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида вазир буйруғи билан қабул комиссияси тузилади ҳамда унинг таркибидаги кичик комиссиялар таркиби тасдиқланади.

Вазир ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) бошлиғи қабул комиссиясининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади) Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи ўринбосари ва Институт бошлиғи қабул комиссияси раисининг ўринбосарлари этиб тайинланади.

Институт бошлиғи Қабул комиссиясининг ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратади ва кичик комиссиялар ишини ташкиллаштиради.

10. Қабул комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматлари ва Институт ходимлари киритилади.

Қабул комиссияси таркибига республиканинг турдош олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари келишув асосида жалб қилиниши мумкин.

11. Қабул комиссияси таркибида номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш бўйича ҳамда номзодларнинг интеллектуал даражасини баҳолаш бўйича кичик комиссиялар тузилади.

Қабул комиссиясига юклатилган барча вазифаларнинг сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича жавобгарлик қабул комиссиясининг раиси, унинг ўринбосарлари, кичик комиссия раислари ва қабул комиссиясининг масъул котиби зиммасига юклатилади.

12. Ишчи гуруҳлар ва қабул комиссиясининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун вазир буйруғи билан Департаментда ишчи гуруҳ тузилади.

3-боб. Факультетга қабул қилиш бўйича тарғибот

13. Факультетга қабул қилиш бўйича тарғиботнинг асосий мақсади ёшларга ички ишлар органларида хизмат қилишнинг ўзига хос хусусиятлари ва унга қўйиладиган талабларни ёритиш ҳисобланади.

Факультетга қабул қилиш бўйича тарғибот доирасида ёшларга касбга доир маслаҳатлар берилади, номзодларнинг шахсий фазилатлари, қизиқишлари ва қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда ички ишлар органларида муайян йўналишлар бўйича хизмат қилишни танлашда бевосита ёрдам кўрсатилади.

14. Департамент томонидан тарғибот бўйича ишларнинг ташкил этилиши ва ўтказилиши, Интернет тармоғида Институтнинг веб-сайтларида уларнинг фаолиятини акс эттирувчи материаллар вақти-вақти билан янгиланиб турилишини назорат қилиб борилади.

15. Факультетга қабул қилиш бўйича тарғибот ишларини ўтказишда Институт зиммасига факультетдаги ҳаёт ва ўқишнинг ўзига хослиги тўғрисидаги плакатлар, буклетлар, видеороликлар шаклидаги ахборот материалларини Вазирлик таркибий тузилмалар ва ҳудудий бўлинмаларига тарқатиш вазифаси юклатилади.

16. Факультетга қабул қилиш бўйича тарғибот ишларини ўтказишда Вазирлик таркибий тузилмалар ва ҳудудий бўлинмалари зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:

ички ишлар органларининг фаолияти, факультетдаги ўқув-тарбиявий жараён тўғрисидаги видеороликлар намойиш қилиш, шунингдек фахрийлар ва Институтнинг вакиллари билан мунтазам учрашувларни ташкил этиш;

ёшлар билан ички ишлар органларидаги хизмат тўғрисида давра суҳбатлари ташкил этиш ҳамда якка тартибда тушунтириш ишларини олиб бориш;

Институт билан мустаҳкам алоқалар ташкил этиш ва боғлаш.

4-боб. Дастлабки танлов тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш

17. Дастлабки танловнинг асосий мақсади факультетга ўқишга кириш истагини билдирган номзодларнинг келгусида ички ишлар органларида хизмат қилиши учун соғлиғи ва руҳий мослиги, барқарор ички эътиқоди, маънавий-ахлоқий фазилатларини аниқлаш ҳисобланади.

18. Факультетга ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар)ни қабул қилиш муддати бир ой этиб белгиланади.

Аризалар (билдиргилар)ни қабул қилиш вақтининг бошланиши ва тугаши вазирнинг факультетга номзодлар танловини ташкил этиш тўғрисидаги буйруғи билан тасдиқланади.

19. Факультетга ўқишга кириш истагини билдирган олий маълумотга эга бўлган фуқаролар яшаш жойидаги ички ишлар органига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан, олий маълумотга эга бўлган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари эса хизмат ўташ жойи бўйича раҳбар номига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги билдирги билан мурожаат қилади.

20. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета (ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида маълумот).

Аризани қабул қилган ички ишлар органи ходими мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатларни тўғри расмийлаштирилганлигини текшириб олади.

21. Ички ишлар органлари ходимларининг билдиргисига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета (сўровнома).

22. Факультетга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганишда номзод тўғрисидаги маълумотларни режали жамлаш ва тизимлаштириш ҳамда номзоднинг ижтимоий фаоллиги ва маънавий-ахлоқий фазилатларини аниқлаш бирламчи вазифа ҳисобланади.

23. Факультетга ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар)ни қабул қилиш муддати тугаганидан кейин 15 кун ичида таркибий тузилмалар ва ҳудудий бўлинмалар ишчи гуруҳи таркибига киритилган мутахассислар томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган методикага мувофиқ номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги баҳоланади.

Умумжисмоний тайёргарлик бўйича синовлардан муваффақиятли ўтган номзодларга тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади.

Умумжисмоний тайёргарлик бўйича синовлардан ўтолмаган номзодлар дастлабки танловнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди. Бунда, номзоднинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари тўхтатилади.

24. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади.

Тиббий кўрик натижаси бўйича номзоднинг соғлиғига кўра ички ишлар органларида хизмат қилишга яроқлилиги тўғрисида хулоса берилади.

Соғлиғининг ҳолатига кўра ички ишлар органларида хизмат қилишга яроқсиз деб топилган номзодлар махсус-профессионал танлов тадбирларига қўйилмайди.

25. Номзодларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнида номзод томонидан ҳужжатлар белгиланган муддатда тўлиқ тақдим этилмаганда, ички ишлар органларида хизмат қилишга тўсқинлик қилувчи салбий маълумотлар аниқланганда ёки соғлиғининг ҳолати бўйича хизматга яроқсиз деб топилган тақдирда ҳужжатларини расмийлаштирилиши тўхтатилиб, уларни ички ишлар органларига қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинади ва бу ҳақида номзодга ёзма хабар юборилади.

26. Дастлабки танлов тадбирларидан муваффақиятли ўтган ҳамда шахсий ҳужжатлари йиғмажилди ўрнатилган тартибда тўлиқ расмийлаштирилган номзодларни махсус-профессионал танлов тадбирларида иштирок этишга юбориш тўғрисида таркибий тузилмалар ва ҳудудий бўлинмалар томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда хулоса қабул қилинади ҳамда номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдлари таркибий тузилмалар ва ҳудудий бўлинмалар томонидан Институтга юборилади.

5-боб. Махсус-профессионал танлов

27. Номзодларнинг интеллектуал салоҳияти, маънавий-ахлоқий савиясини, умумий дунёқарашини, ўз нуқтаи назарини асослаб бериш қобилиятини ҳамда ички ишлар органларининг ўзига хос касбий фаолиятига қўйиладиган талабларга мувофиқлигини аниқлаш махсус-профессионал танловнинг асосий мақсади ҳисобланади.

28. Департаментда ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан махсус-профессионал танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилиб, таркибий тузилмалар ва ҳудудий бўлинмаларга юборилади.

Таркибий тузилмалар ва ҳудудий бўлинмалар ишчи гуруҳлари режа-жадвалга мувофиқ номзодларни махсус-профессионал танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари билан таништиради, уларнинг белгиланган муддатларда Институтга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан тўлиқ ҳолда етиб келишларини таъминлайди.

29. Махсус-профессионал танлов тадбирларини ўтказиш давомида номзодлар турар жой ва озиқ-овқат билан таъминланмайди.

30. Қабул комиссия таркибидаги номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш бўйича кичик комиссия тақдим этилган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини рўйхатга олади ҳамда уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади.

31. Тиббий кўрикдан ўтказиш мазкур Низомнинг 24-банди талаблари асосида ўтказилади.

Тиббий кўрик натижаси бўйича номзоднинг ички ишлар органларида хизмат қилишга яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқарилади.

Соғлиғининг ҳолатига кўра ички ишлар органларида хизмат қилишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар махсус-профессионал танловнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.

32. Ички ишлар органларида хизматга номзодларнинг интеллектуал билим даражасини баҳолаш мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган методикага мувофиқ қабул комиссияси таркибидаги кичик комиссия томонидан ўтказилади.

33. Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиал принцип бўйича мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган методика асосида қабул комиссияси томонидан ўтказилади.

6-боб. Ўқишга қабул қилиш

35. Махсус-профессионал танлов тадбирлари якунида қабул комиссияси номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ҳамда ўтказилган ички ишлар органларида хизматга номзодларнинг интеллектуал даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларининг умумий йиғиндисига кўра ҳудудий қабул квоталари (ўринлар) бўйича номзодни факультетга ўқишга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Факультетга ўқишга қабул қилинган номзодлар рўйхати Институтнинг қабул йиғини ўтказиладиган жойга қўйилади.

36. Қабул комиссиясининг қарори мазкур Низомнинг 7-иловасида кўрсатилган шаклдаги баённома билан расмийлаштирилади.

Мазкур баённома номзодларни факультетга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

37. Факультетга ўқишга қабул қилинган ички ишлар органлари ҳарбий хизматчилари ва ходимларига ўз хизмат ўташ жойларига тақдим этиш учун уларнинг ўқишга қабул қилинганлиги бўйича буйруқдан кўчирма берилади.

38. Махсус-профессионал танловга белгиланган муддатда етиб келмаган номзодлар учун қўшимча равишда тадбирлар ўтказилмайди.

39. Ички ишлар органларида хизматга номзодларнинг интеллектуал даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларига кўра икки ёки ундан ортиқ номзоднинг тўплаган умумий баллари тенг бўлиб қолган тақдирда уларнинг барчаси ўқишга қабул қилинади.

40. Махсус-профессионал танлов бошланишидан олдин ички ишлар органларида хизматга номзодларнинг интеллектуал даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари юзасидан номзодларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Апелляция комиссияси ташкил этилади.

41. Апелляция комиссиясига номзодлар томонидан ариза ва шикоятлар қабул комиссияси йиғилишининг ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги баённомаси эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида берилиши мумкин.

Апелляция комиссияси тақдим этилган ариза ва шикоятларни улар келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда мурожаат қилган номзод иштирокида кўриб чиқади. Апелляция комиссияси қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

7-боб. Якуний қоидалар

42. Номзодлар белгиланган қоидаларга риоя қилмаган тақдирда қабул комиссияси қарори асосида танловнинг исталган босқичида ундан четлатилиши мумкин.

43. Факультетга ўқишга кира олмаган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдлари махсус-профессионал танлов натижалари эълон қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида тегишли таркибий тузилмалар ва ҳудудий бўлинмалар қайтариб юборилади.

44. Номзодларни ўқишга қабул қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар Институтда сақланади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

_________________________________________ га (ички ишлар органи бошлиғининг лавозими, унвони ва Ф.И.О.) _________________________________________ да (номзоднинг яшаш жойи) яшовчи ________________________________ дан (номзоднинг Ф. И. О.) АРИЗА Менга Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетининг ___________________________________________ мутахассислиги бўйича ўқишга кириш учун (мутахассислик номи) ҳу жжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман. Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ва моддий таъминоти билан таништирилдим. Синовларни тилида _________________________________________________ топшираман. (ўзбек, рус) Чет тили бўйича синовларни (имтиҳонни) __________________ тилида топшираман. Хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман. Оиламда ўзгаришлар бўлганда ҳамда яқин қариндошларимдан бирортаси жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, уч кун муддатда бошлиқларимга ва кадрлар билан таъминлаш хизмати (бўлими)га ёзма равишда хабар бераман. ____________ __________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) 20___ йил «___» ______________

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

_________________________________________ га (ички ишлар органи бошли ғ ининг лавозими, унвони ва Ф.И.О.) БИЛДИРГИ Менга Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетининг ___________________________________________ мутахассислиги бўйича ўқишга кириш учун (мутахассислик номи) ҳу жжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман. Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ва моддий таъминоти билан таништирилдим. Синовларни тилида _________________________________________________ топшираман. (ўзбек, рус) Чет тили бўйича синовларни (имтиҳонни) __________________ тилида топшираман. Хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман. ____________ __________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) 20___ йил «___» ______________

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.

2. Номзодларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, мезонлар ва машқларни бажариш тартиби таркибий тузилмалар ва ҳудудий бўлинмалар ишчи гуруҳи таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.

3. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига спорт кийимида келиши лозим.

4. Номзод йигитлар қуйидаги машқларни бажаради:

тўсинда тортилиш;

100 метрга югуриш;

3000 метрга югуриш.

5. Номзод қизлар қуйидаги машқларни бажаради:

куч ишлатиш машқлари комплекси;

100 метрга югуриш;

1000 метрга югуриш.

6. Қиш мавсумида номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари зарур даражада жиҳозланган ёпиқ жойларда (заллар, майдончалар ва ҳ.к.) ўтказилади, қиш мавсумида об-ҳаво қулай бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Бундай ҳолларда барча номзодлар 100 метрга югуриш машқи ўрнига 10 х 10 метрга моккисимон югуриш машқини, номзод йигитлар 3000 метрга югуриш машқи ўрнига 1000 метрга югуриш машқини, номзод қизлар 1000 метрга югуриш машқи ўрнига 400 метрга югуриш машқини бажаради.

7. Машқлар оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.

8. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра топширмаган номзодлар қониқарсиз баҳоланади.

9. Умумжисмоний тайёргарлик даражаси биринчи марта қониқарсиз баҳоланган номзодларга бошқа куни ўтказиладиган умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларида машқларни яна бир марта қайта топширишга рухсат берилади.

2-боб. Машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар

10. Турникда тортилиш машқини бажаришда:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғриланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 2-3 сония давом этади).

Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

Турникда камида 7 марта тортилган номзод ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.

11. 100 метрга югуриш машқи:

юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади;

стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.

100 метрга югуриш машқини номзод йигитлар 15,0 сония ичида, номзод қизлар эса 17,3 сония ичида бажарган тақдирда улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.

12. 10х10 метрга моккисимон югуриш машқи старт ва 10 метрдан кейин қайтиш чизиқлари билан белгиланган текис ва қаттиқ жойларда ўтказилади.

10х10 метрга моккисимон югуриш машқини номзод йигитлар 33,0 сония ичида, номзод қизлар эса 55,0 сония ичида бажарган тақдирда улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.

13. 3000 (1000, 400) метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.

3000 метрга югуриш машқини номзод йигитлар 14,25 дақиқа ичида бажарган тақдирда улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.

1000 метрга югуриш машқини номзод йигитлар 4,30 дақиқада ичида, номзод қизлар эса 5,00 дақиқа ичида бажарган тақдирда улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.

400 метрга югуриш машқини номзод қизлар 2,00 дақиқа ичида бажарган тақдирда улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.

14. Куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда бир дақиқада иккита машқ узлуксиз бажарилади.

Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сония вақт ажратилади.

15. Биринчи машқни бажаришда:

чалқанча ётилади;

қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;

дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.

16. Биринчи машқ учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилингандан сўнг, дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришилади.

17. Иккинчи машқни бажаришда:

қўлларга таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;

қўллар букилиб ёзилади (бунда, бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);

қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.

Куч ишлатиш машқлари комплексини номзод қизлар камида (умумий ҳисобда) 26 марта бажарган тақдирда улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.

18. Номзодлар белгиланган умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларининг камида иккитасини бажарган тақдирда умумжисмоний тайёргарлик синовларидан «ўтди» деб ҳисобланади.

19. Умумжисмоний тайёргарлик синовларини топширган ҳар бир номзод учун мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.

20. Қайднома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалар ва ҳудудий бўлинмалари ишчи гуруҳи раиси ва ишчи гуруҳ таркибига киритилган мутахассислар томонидан имзоланади.

Қайднома номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига тикиб қўйилади.

Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш методикасига ИЛОВА

Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ҚАЙДНОМАСИ Номзод ___________________________________________________________________ (Ф.И.О.) Топшириш жойи:___________________________________________________________ Топшириш санаси: 20__ йил ___ ____________. Натижалар: Т/р Машқларнинг номи Натижа Баҳо 1. Тўсинда тортилиш 2. Куч ишлатиш машқлари комплекси 3. 100 метрга югуриш 4. 10х10 метрга моккисимон югуриш 5. 3000 метрга югуриш 6. 1000 метрга югуриш 7. 400 метрга югуриш Хулоса:_______________________________________________________________________________. Ишчи гуруҳи раиси: (имзо) (унвони ва Ф.И.О.) Ишчи гуруҳи аъзолари: (имзо) (унвони ва Ф.И.О.) (имзо) (унвони ва Ф.И.О.) (имзо) (унвони ва Ф.И.О.) (имзо) (унвони ва Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН» ‎___________________________________ ‎(ички ишлар органи бошлиғининг унвони, ‎Ф.И.О. ва имзоси) ‎20 ___ йил «___» ___________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Номзодни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг ‎касбий тайёргарлик факультетига махсус-профессионал танлов тадбирларида ‎иштирок этиш учун юбориш тўғрисида ‎ ХУЛОСА ‎ ‎ ‎‎_________________________________________________________________________________________ ни ‎‎ ‎‎(номзоднинг Ф.И.О., ҳарбий хизматчилар ва ходимлар учун — махсус ёки ҳарбий унвони, лавозими) ‎‎ ‎‎Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига махсус-профессионал ‎танлов тадбирларида иштирок этиш учун юбориш тўғрисида. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎1. Номзодни дастлабки ўрганиш натижалари: ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________. ‎ ‎2. Махсус текшириш натижалари: ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎__________________________________________________________________________________________. ‎ ‎3. Ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси: ‎___________________________________________________________________________________________ ‎__________________________________________________________________________________________. ‎ ‎4. Номзодни ўрганиш натижалари бўйича хулоса: ‎___________________________________________________________________________________________ ‎__________________________________________________________________________________________. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎___________________________________ ‎(масъул шахснинг лавозими ва унвони) ‎ ‎‎‎___________________________________ ‎(масъул шахснинг лавозими ва унвони) ‎ ‎‎‎___________________________________ ‎(масъул шахснинг лавозими ва унвони) ‎ _______________________________ ‎(Ф.И.О.) ‎ ‎_______________________________ ‎(Ф.И.О.) ‎ ‎_______________________________ ‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___ йил «___» ____________

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Ички ишлар органларида хизматга номзодларнинг интеллектуал билим даражасини баҳолаш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Номзоднинг ахборот технологиялари билан ишлаш кўникмаларини, хорижий тилларни қай даражада ўзлаштирганлиги, интеллектуал даражасини баҳолаш унинг ақлий салоҳияти, мантиқан фикрлаши, таҳлил қила олиш қобилияти ва кузатувчанлик каби хусусиятларининг ривожланганлик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади ҳамда унга тест топшириқлари (кейинги ўринларда тест синови деб юритилади) бериш орқали аниқланади.

2. Тест синови қуйидаги учта блок бўйича тест топшириқларидан иборат:

биринчи блок — ахборот технологиялари, 20 та савол;

иккинчи блок — хорижий тил (инглиз тили), 20 та савол;

учинчи блок — номзоднинг интеллектуал билим даражасини аниқлаш (IQ), 20 та савол.

3. Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида бошқа чет тили (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) бўйича ўқиган номзод чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш бўйича синовлар ўрнига мазкур Методиканинг 2-иловасида назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ягона кўп балли баҳолаш тизими асосида чет тилидан имтиҳон топширади.

4. Интеллектуал даражаси блоги бўйича, «Шахс интеллектуал хусусиятларининг савияси»га оид алоҳида ақлий салоҳиятнинг ривожланганлик даражасини, мантиқан фикрлаши, таҳлил қила олиши, тўғри қарор қабул қила олиши, бўлғуси касбий фаолияти ва самарали касбий тайёргарлигини белгиловчи фикрлашининг бошқа шаклларини аниқлаш имконини берадиган 10 та топшириқ ҳамда «Кузатувчанлик ва эътиборлигига хос хусусиятлар»га оид номзоднинг руҳий ва касбий кузатувчанлик, эътиборлилиги каби касб учун аҳамиятли хислатларнинг ривожланганлик даражасини аниқлаш имконини берадиган 10 та топшириқ берилади.

5. Тест синови учун тест топшириқлари махсус касбий тайёрлаш йўналишларида касбга қўйиладиган талаблардан келиб чиқиб алоҳида ишлаб чиқилади.

6. Тест синови ўтказиладиган куни номзодларда фуқаролик паспорти (ID-карта) ёки хизмат гувоҳномаси бўлиши шарт, уларга асосан номзодларга қабул синовларида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи шифрли карточка берилади.

7. Тест топшириқлари, уларнинг жавоблари қабул комиссияси таркибидаги тегишли кичик комиссия томонидан ишлаб чиқилиб, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва тегишли компьютерлар дастурига киритилади.

8. Тест топшириқлари ва уларнинг жавоблари ошкор қилинмаслиги учун кичик комиссия раиси жавобгар ҳисобланади.

2-боб. Тест синовини ўтказиш ва натижаларини аниқлаш

9. Тест синови Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти тест маркази (кейинги ўринларда тест маркази деб юритилади)нинг компьютер синфларида ўтказилади.

10. Номзодлар тест марказига белгиланган гуруҳлар таркибида келади.

Тест синовлари бошланишидан олдин уларга мазкур Методикада назарда тутилган баҳолаш тартиби ва тест топшириқларини компьютерда махсус тест дастури асосида ечиш, тест синовини ўтказиш ва натижаларини аниқлаш тартиби тушунтирилади ҳамда тегишли йўриқномалар берилади.

11. Номзодлар рўйхат бўйича киритилади ҳамда қўйилган рақамли карточкалардан бирини ихтиёрий равишда танлайди. Танланган карточкада акс этган рақам гуруҳ рўйхатида уни танлаган номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисига қайд этиб қўйилади. Сўнгра номзод тест синови ўтказиладиган компьютер синфига кириб, компьютерлардан бирининг қаршисига ўтиради.

12. Тест синовини топшириш вақтида номзод 60 та тест топшириғини бажаради. Ҳар бир номзод учун компьютер дастурига асосан алоҳида топшириқлар танлаб олинади. Тест синовини топшириш вақти 60 дақиқага тенг.

Номзодларнинг тест синови натижаларини баҳолаш компьютер дастурига киритилган алгоритмга мувофиқ тўғри жавоблар сонига кўра амалга оширилади.

13. Тест топшириқларини бажариш учун ажратилган вақт доирасида саволларга жавоб беришга улгурмаган ва жавоблари белгиланмаган саволлар учун номзодга қўшимча вақт берилмайди. Тест топшириқларини бажарган номзодга компьютер синфидан чиқишга рухсат берилади.

14. Тест синовлари натижаси «60» баллик тизимда, ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл, ҳар бир нотўғри жавоб учун 0 балл билан баҳоланади.

Тест синовларининг саралаш бали 34 балл (максимал баллнинг 56 фоизи)ни ташкил этади.

15. Тест синовларининг саралаш балини тўплай олмаган номзод кейин босқичга қўйилмайди. Агарда тест синовлари натижасига кўра мавжуд квотанинг 1/2 даражаси тўпланмаса, унда саралаш бали (34 балл)нинг юқоридан пастга қараб энг юқори балл тўплаган номзод кейинги босқичга ўтказилади.

16. Тест синови бошлангандан кейин ҳеч ким аудиторияга киритилмайди ва тест топшириқлари бўйича номзодлар билан савол-жавоб қилинмайди.

17. Тест синови ўтказиладиган жойга киришда номзод калькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, тест жараёни давомида бошқа номзодга ёрдам берса, номзод тест синовини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва тест синовидан четлаштирилиб, бу ҳақда тест синовини ўтказиш бўйича кичик комиссияси томонидан далолатнома расмийлаштирилади.

18. Тест синови натижалари гуруҳлар таркибида мазкур Методиканинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома билан расмийлаштирилади. Қайднома кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва қабул комиссияси масъул котибига топширилади.

Ички ишлар органларида хизматга номзодларнинг интеллектуал билим даражасини баҳолаш методикасига 1-ИЛОВА

‎‎Ички ишлар органларида хизматга номзодларнинг интеллектуал билим даражасини баҳолаш ‎ҚАЙДНОМАСИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ «_____» гуруҳ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎20__ йил «___» _____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Т/р‎ Ф.И.О.‎‎ Шифрли карточка рақами‎‎ Балл‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Кичик комиссия раиси ‎ _______________‎‎ ‎(имзо) ‎ __________________________ ‎‎‎(унвони ва Ф.И.О.) ‎ ‎‎Кичик комиссия аъзолари: ‎ _______________‎‎ ‎(имзо) ‎ ‎_______________‎‎ ‎(имзо) ‎ ‎_______________‎‎ ‎(имзо) ‎ ‎_______________‎‎ ‎(имзо) ‎‎ ‎ __________________________ ‎‎‎(унвони ва Ф.И.О.) ‎ ‎__________________________ ‎‎‎(унвони ва Ф.И.О.) ‎ ‎__________________________ ‎‎‎(унвони ва Ф.И.О.) ‎ ‎__________________________ ‎‎‎(унвони ва Ф.И.О.) ‎‎

Ички ишлар органларида хизматга номзодларнинг интеллектуал билим даражасини баҳолаш методикасига 2-ИЛОВА

Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳонни баҳолаш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳонларни қабул қилиш учун тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда Институт бошлиғининг буйруғи билан фанлар бўйича имтиҳон комиссиялари ташкил этилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Мазкур комиссиялар таркибига фанлар бўйича тажрибали ва малакали ўқитувчилар жалб этилади.

2. Имтиҳонлар тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади ҳамда имтиҳон ўтказилишидан уч кун олдин номзодлар билан маслаҳатлар ташкил этилади.

3. Имтиҳон чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш бўйича ўтказиладиган тест синовлари учун ажратилган бални ҳисобга олган ҳолда ягона кўп балли тизим бўйича максимал балл 20,0 балл билан баҳоланади.

4. Имтиҳонда тегишли чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матн (мақола)нинг мазмунини гапириб бера олиши, берилган мавзуни билиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши, жумлани грамматик таҳлил қила олиши, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантира олиши, талаффуз қила олиши, ёза олиши текширилади ва баҳоланади.

5. Ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳонларга узрли сабабларсиз келмаган номзодларга имтиҳонлар қайта ташкил этилмайди.

2-боб. Баҳолаш мезонлари

6. Номзодларнинг имтиҳонда саволларга берган жавоблари мазкур бобда белгиланган мезонлар бўйича баҳоланади.

7. Чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матн (мақола)нинг мазмунини гапириб бера олиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши текширилади ва қуйидагича баҳоланади:

а) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 20,0 балл қўйилади:

матнни ўқишда хато қилмаса — 7,0 балл;

матнни тўлиқ (100 фоиз) таржима қилса — 7,0 балл;

матн (мақола)нинг мазмунини тўлиқ гапириб берса — 4,0 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволга ҳам жавоб берса — 2,0 балл;

б) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 18,0 балл қўйилади:

матндаги иккитагача сўзни ўқишда хато қилса — 6,5 балл;

матннинг 90 фоизини таржима қилса — 6,5 балл;

матн (мақола)нинг мазмунини гапириб берса — 3,5 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг биттасига жавоб берса — 1,5 балл;

в) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 15,0 балл қўйилади:

матндаги бештагача сўзни ўқишда хато қилса — 6,0 балл;

матннинг 80 фоизини таржима қилса — 6,0 балл;

матн (мақола)нинг фақат умумий мазмунини гапириб берса — 3,0 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса — 0 балл қўйилади;

г) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 11 балл қўйилади:

матндаги еттитагача сўзни ўқишда хато қилса — 5,5 балл;

матннинг 70 фоизини таржима қилса — 5,5 балл;

матн (мақола)нинг мазмунини гапириб бера олмаса, берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса — 0 балл қўйилади;

д) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 5 балл қўйилади:

матннинг 60 фоизини таржима қилса — 5 балл;

матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матн (мақола)нинг мазмунини гапириб бера олмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса — 0 балл қўйилади;

е) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 4 балл қўйилади:

матннинг 50 фоизини таржима қилса — 4 балл;

матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матн (мақола)нинг мазмунини гапириб бера олмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса — 0 балл қўйилади.

ж) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 0 балл қўйилади:

матннинг 50 фоизидан камини таржима қилса — 0 балл;

матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матн (мақола)нинг мазмунини гапириб бера олмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса ёки узрли сабабларсиз имтиҳонга келмаса — 0 балл қўйилади.

3-боб. Якуний қоидалар

8. Номзоднинг жавоблари қабул қилингандан сўнг, комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга имтиҳон натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайдномага ўртача арифметик балл қўйилади.

9. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик баҳоси аниқланади. Қайднома комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда қабул комиссияси раисига топширилади.

10. Қабул қилинган имтиҳон бўйича эътирозлар шу куннинг ўзида Институт бошлиғининг буйруғи асосида ташкил этилган апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Якка тартибдаги якуний суҳбат номзодларнинг Ўзбекистон тарихи, юридик фанлар бўйича билимлари ва умумий дунёқарашини баҳолаш мақсадида оғзаки савол-жавоб тарзида ўтказилади.

2. Номзодлар сонидан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги якуний суҳбатни қабул қилиш учун бир ёки бир нечта комиссия тузилиши мумкин. Бунда, барча комиссиялар аъзолари сони тенг этиб белгиланади.

3. Якуний суҳбат давомида номзодларга бериладиган саволлар комиссия аъзолари, тарих, юриспруденция соҳасидаги малакали мутахассислар ҳамда психологлар томонидан тузилади ва саволлар бўйича билет вариантлари тайёрланади. Бир гуруҳ доирасида билетлардаги саволларнинг такрорланишига йўл қўйилмайди.

4. Тарих ва ҳуқуқшунослик фанлари бўйича саволлар рўйхати тегишли муассасаларнинг экспертизасидан ўтказилиб хулоса олинади.

Билет вариантлари комиссия раиси томонидан тасдиқланади ва комиссия масъул котибининг сейфида муҳрланган ҳолда сақланади.

Масъул котиб саволлар рўйхати ва билет вариантлари ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.

5. Якуний суҳбат куни номзодларда фуқаролик паспорти (ID-карта) ёки хизмат гувоҳномаси бўлиши шарт.

2-боб. Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш

6. Якка тартибдаги якуний суҳбатда номзод 3 та саволдан иборат билетга жавоб беради. Билетда:

биринчи саволда — Ўзбекистон тарихи бўйича;

иккинчи саволда — ҳуқуқшунослик фани бўйича;

учинчи саволда — тарбия фани бўйича масала берилади.

7. Номзодларга бериладиган якка тартибдаги якуний суҳбатнинг саволлар мазмуни таълим мутахассислиги ҳуқуқшунос ва тарих фанларига ихтисослашмаган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим учун мўлжалланган ўқув дастурларига мувофиқлаштирилган ҳолда тузилади.

8. Номзодларнинг маънавий-маърифий тарбия йўналиши бўйича тузиладиган саволлар, уларнинг ижтимоий-сиёсий билими ва дунёқараши, республика ва дунёда бўлаётган воқеалардан хабардорлиги, динлар ҳақидаги тушунчаси ва муносабати, ватанпарварлик ҳақидаги тасаввурлари ҳамда ички ишлар органлари фаолияти учун зарур бўлган бошқа муҳим жиҳатларни аниқлашга йўналтирилган бўлади.

9. Номзодлар суҳбатга тасдиқланган рўйхат бўйича кетма-кетликда якка тартибда киритилади ва билетлардан бирини танлайди.

10. Номзодлар билетлардан бирини танлаб олгач, саволларга тайёргарлик кўришлари учун 20 дақиқа вақт берилади. Агарда номзод ушбу вақтдан фойдаланишни лозим деб топмаса, тайёргарлик кўрмасдан жавоб беришига рухсат этилади.

3-боб. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларини аниқлаш

11. Номзоднинг 3 та фан бўйича саволларга берган жавоби «100» баллик тизимда баҳоланади.

12. Номзоднинг ҳар бир фан бўйича саволга берган жавоби қуйидагича аниқланади:

биринчи савол учун — 40 баллик тизимда;

иккинчи савол учун — 40 баллик тизимда;

учинчи савол учун — 20 баллик тизимда.

Саволларнинг бирортасига ҳам тўғри жавоб берилмаган бўлса — 0 балл қўйилади.

13. Номзоднинг саволларга жавоби эшитилгандан сўнг комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик бали аниқланади.

14. Номзоднинг саволларга жавоблари қуйидаги 4 та мезон бўйича алоҳида баҳоланади:

1) саволнинг мазмун ва моҳиятини очиб бериш;

2) саволга жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаш;

3) саволни ёритишда мустақил ва ижодий фикрлаш;

4) жавобни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилиш.

15. Ҳар бир мезон 9 та баҳолаш даражасига эга:

максимал

жуда юқори;

юқори;

ўртадан юқори;

ўрта;

ўртадан паст;

паст;

жуда паст;

қониқарсиз.

Т/р Баҳолаш мезонлари Мезонларни баҳолаш даражаси (балларда) Максимал Жуда юқори Юқори Ўртадан юқори Ўрта Ўртадан паст Паст Жуда паст Қониқарсиз 1. Саволнинг мазмун ва моҳиятини очиб бериш. 25 23 21 19 17 15 10 5 0 2. Саволга жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаш. 25 23 21 19 17 15 10 5 0 3. Саволни ёритишда мустақил ва ижодий фикрлаш. 25 23 21 19 17 15 10 5 0 4. Жавобни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив ҳужжатларга мурожаат қилиш. 25 23 21 19 17 15 10 5 0

16. Номзоднинг ҳар бир савол бўйича берган жавоби қуйидаги формулага мувофиқ ҳисобланади:

Х — савол бўйича тўпланган балл;

A — савол бўйича максимал балл;

V — савол бўйича тўпланган фоиз.

4-боб. Якуний қоидалар

17. Номзоднинг якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома расмийлаштирилади.

18. Гуруҳдаги барча номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтказилгандан сўнг номзод унга тегишли қайдномани имзолайди. Мазкур қайднома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва масъул котибга топширилади.

Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш методикасига ИЛОВА

‎‎Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича ‎ ҚАЙДНОМА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Номзод _____________________________________________________________________________________ ‎ (Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Топшириш санаси: 20__ йил «___» ____________.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Натижалар:‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 1-саволга қўйилган балл ‎‎‎‎ 2-саволга қўйилган балл ‎‎ 3-саволга қўйилган балл ‎‎ Ўртача балл ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Номзод ‎ ‎ ‎ (имзо) ‎‎ ‎ (Ф.И.О.) ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Қабул комиссия раиси (ўринбосари) ‎‎ ‎ ‎ (имзо) ‎‎ ‎‎ ‎ (унвони ва Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Комиссия масъул котиби‎‎ ‎ ‎ (имзо) ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ (унвони ва Ф.И.О.) ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Комиссия аъзолари: ‎ ‎ (имзо) ‎ ‎(имзо) ‎ ‎(имзо) ‎ ‎(имзо) ‎ (унвони ва Ф.И.О.) ‎ ‎(унвони ва Ф.И.О.) ‎‎ ‎‎ ‎ ‎(унвони ва Ф.И.О.) ‎‎ ‎‎ ‎ ‎(унвони ва Ф.И.О.) ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН» ‎ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари — ‎Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар ‎ билан таъминлаш ‎департаменти бошлиғи, ‎ Қабул комиссияси раиси _______________________________________________ ‎‎ ( унвони, Ф.И.О. ва имзоси) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎20 ___ йил «___» ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг ‎касбий тайёргарлик факультети ‎қабул комиссияси йиғилишининг ‎БАЁННОМАСИ ____-сон ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20__ йил «___» _________ ‎‎_________________________________________ ‎(йиғилиш ўтказилган ҳудуд номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Раислик қилувчи: ‎‎____________________________________________ ‎(қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ Қатнашганлар:‎‎ ___________________________________________ ‎ (қабул комиссияси аъзолари) ‎ ‎___________________________________________ ‎ (қабул комиссияси аъзолари) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎КУН ТАРТИБИ: ‎(номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультети қабул комиссияси ички ишлар органларида хизматга номзодларнинг интеллектуал даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларини кўриб чиқиб, қарор қилади: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________________________‎‎мутахассислиги бўйича танлов натижалари: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Т/р‎ Номзоднинг Ф.И.О.‎‎ Ички ишлар органларида ‎ хизматга номзоднинг ‎ интеллектуал ‎ даражасини баҳолаш ‎ бўйича тўплаган бали‎‎ Якка тартибдаги ‎‎якуний суҳбатда ‎ тўплаган бали‎‎ Имтиёз бали ‎‎ Умумий балл ‎‎ Ўқишга қабул қилинган-лиги ёки қабул қилинма-ганлиги ҳақида ёзув‎‎ 1.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 2. ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Қабул комиссия масъул котиби: ‎‎ ‎ ‎ ‎‎‎(унвони, Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Қабул комиссия аъзолари: ‎ ‎ ‎‎‎(унвони, Ф.И.О.) ‎‎ ‎ ‎‎‎‎(унвони, Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 3 ноябрдаги 415-сон буйруғига 2-ИЛОВА

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 23 сентябрдаги 207-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2941, 2017 йил 27 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2017 й., 10/17/2941/0181-сон);

2. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 26 февралдаги 84-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2941-1, 2020 йил 25 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2020 й., 10/20/2941-1/0359-сон).

Вазир П. БОБОЖОНОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 3 ноябрь,

415-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2021 й., 10/21/3342/1158-сон; 28.11.2024 й., 10/24/3342-1/0976-сон; 08.05.2025 й., 10/25/3342-2/0422-сон; 13.10.2025 й., 10/25/3690/0925-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining

buyrugʻi

NIZOM

METODIKASI

METODIKASI

MEZONLARI

METODIKASI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish institutining kasbiy tayyorgarlik fakultetiga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 15-apreldagi PQ-5076-son “Ichki ishlar organlari uchun professional kadrlarni tayyorlashning sifat jihatidan yangi tizimini joriy etish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq, buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish institutining kasbiy tayyorgarlik fakultetiga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar 2-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2021-yil 3-noyabrdagi 415-son buyrugʻiga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish institutining kasbiy tayyorgarlik fakultetiga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Ichki ishlar organlari toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 15-apreldagi PQ-5076-son “Ichki ishlar organlari uchun professional kadrlarni tayyorlashning sifat jihatidan yangi tizimini joriy etish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish instituti (keyingi oʻrinlarda Institut deb yuritiladi) kasbiy tayyorgarlik fakulteti (keyingi oʻrinlarda fakultet deb yuritiladi)ga oʻqishga qabul qilish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Fakultetga harbiy xizmat oʻtagan (erkaklar uchun) va oliy maʼlumotga ega, yoshi oʻn sakkizdan kichik va oʻttizdan katta boʻlmagan, shu jumladan oʻttiz yoshdagi ham, Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari hamda ichki ishlar organlarining xodimlari va harbiy xizmatchilari qabul qilinadi (“huquqbuzarliklar profilaktikasi faoliyati” mutaxassisligiga faqat kamida ikki yillik amaliy stajiga ega ichki ishlar organlarining xodimlari qabul qilinadi).

2. Fakultetga oʻqishga qabul qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri (keyingi oʻrinlarda vazir deb yuritiladi) tomonidan tasdiqlanadigan qabul kvotalari asosida amalga oshiriladi.

2-bob. Fakultetga oʻqishga qabul qilish

3. Fakultetga oʻqishga qabul qilish uchun vazir buyrugʻi bilan tanlov eʼlon qilinadi.

Tanlovlarni oʻtkazish muddatlari va qabul qilish shartlari ommaviy axborot vositalari, shuningdek Institutning rasmiy veb-sayti orqali keng yoritiladi.

4. Tanlov shartlari fakultetning taʼlim mutaxassisliklariga muvofiq keladigan taʼlim yoʻnalishlari yoki mutaxassisliklari boʻyicha belgilanadi.

5. Fakultetga tanlov teng huquqlilik, adolatlilik, oshkoralik va oʻqishga qabul qilishning yagona qoidalari asosida bosqichma-bosqich boʻlib, dastlabki tanlov Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining tarkibiy tuzilmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi , Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyat ichki ishlar boshqarmalarida (keyingi oʻrinlarda tarkibiy tuzilmalar va hududiy boʻlinmalar deb yuritiladi) hamda maxsus-professional tanlov Institutda amalga oshiriladi.

6. Dastlabki tanlovda quyidagi tadbirlar oʻtkaziladi:

hujjatlarni toʻplash va oʻrganish;

umumjismoniy tayyorgarlikni baholash;

tibbiy koʻrikdan oʻtkazish.

Fakultetda oʻqish istagida boʻlgan ichki ishlar organlarining xodimlari va harbiy xizmatchilari dastlabki tanlovning faqatgina hujjatlarni toʻplash va oʻrganish tadbirlarida ishtirok etadi.

7. Institutda maxsus-professional tanlov boʻyicha quyidagi tadbirlar oʻtkaziladi:

hujjatlarni oʻrganish;

tibbiy koʻrikdan oʻtkazish;

nomzodning intellektual bilim darajasini baholash;

yakka tartibdagi yakuniy suhbat.

8. Tarkibiy tuzilmalar va hududiy boʻlinmalar boshliqlarining buyrugʻi bilan fakultetga qabul qilish boʻyicha targʻibot va dastlabki tanlov tadbirlarini tashkil etish hamda amalga oshirish uchun ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda ishchi guruh deb yuritiladi) tuziladi.

9. Fakultetga oʻqishga qabul qilishni sifatli tashkil etish maqsadida vazir buyrugʻi bilan qabul komissiyasi tuziladi hamda uning tarkibidagi kichik komissiyalar tarkibi tasdiqlanadi.

Vazir oʻrinbosari — Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar bilan taʼminlash departamenti (keyingi oʻrinlarda Departament deb yuritiladi) boshligʻi qabul komissiyasining raisi, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi (keyingi oʻrinlarda Vazirlik deb yuritiladi) Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar bilan taʼminlash departamenti boshligʻi oʻrinbosari va Institut boshligʻi qabul komissiyasi raisining oʻrinbosarlari etib tayinlanadi.

Institut boshligʻi Qabul komissiyasining ishlashi uchun zarur shart-sharoitlar yaratadi va kichik komissiyalar ishini tashkillashtiradi.

10. Qabul komissiyasi tarkibiga Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi sohaviy xizmatlari va Institut xodimlari kiritiladi.

Qabul komissiyasi tarkibiga respublikaning turdosh oliy taʼlim tashkilotlari professor-oʻqituvchilari kelishuv asosida jalb qilinishi mumkin.

11. Qabul komissiyasi tarkibida nomzodlarning hujjatlarini oʻrganish boʻyicha hamda nomzodlarning intellektual darajasini baholash boʻyicha kichik komissiyalar tuziladi.

Qabul komissiyasiga yuklatilgan barcha vazifalarning sifatli bajarilishini taʼminlash boʻyicha javobgarlik qabul komissiyasining raisi, uning oʻrinbosarlari, kichik komissiya raislari va qabul komissiyasining masʼul kotibi zimmasiga yuklatiladi.

12. Ishchi guruhlar va qabul komissiyasining faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish uchun vazir buyrugʻi bilan Departamentda ishchi guruh tuziladi.

3-bob. Fakultetga qabul qilish boʻyicha targʻibot

13. Fakultetga qabul qilish boʻyicha targʻibotning asosiy maqsadi yoshlarga ichki ishlar organlarida xizmat qilishning oʻziga xos xususiyatlari va unga qoʻyiladigan talablarni yoritish hisoblanadi.

Fakultetga qabul qilish boʻyicha targʻibot doirasida yoshlarga kasbga doir maslahatlar beriladi, nomzodlarning shaxsiy fazilatlari, qiziqishlari va qobiliyatlarini hisobga olgan holda ichki ishlar organlarida muayyan yoʻnalishlar boʻyicha xizmat qilishni tanlashda bevosita yordam koʻrsatiladi.

14. Departament tomonidan targʻibot boʻyicha ishlarning tashkil etilishi va oʻtkazilishi, Internet tarmogʻida Institutning veb-saytlarida ularning faoliyatini aks ettiruvchi materiallar vaqti-vaqti bilan yangilanib turilishini nazorat qilib boriladi.

15. Fakultetga qabul qilish boʻyicha targʻibot ishlarini oʻtkazishda Institut zimmasiga fakultetdagi hayot va oʻqishning oʻziga xosligi toʻgʻrisidagi plakatlar, bukletlar, videoroliklar shaklidagi axborot materiallarini Vazirlik tarkibiy tuzilmalar va hududiy boʻlinmalariga tarqatish vazifasi yuklatiladi.

16. Fakultetga qabul qilish boʻyicha targʻibot ishlarini oʻtkazishda Vazirlik tarkibiy tuzilmalar va hududiy boʻlinmalari zimmasiga quyidagi vazifalar yuklatiladi:

ichki ishlar organlarining faoliyati, fakultetdagi oʻquv-tarbiyaviy jarayon toʻgʻrisidagi videoroliklar namoyish qilish, shuningdek faxriylar va Institutning vakillari bilan muntazam uchrashuvlarni tashkil etish;

yoshlar bilan ichki ishlar organlaridagi xizmat toʻgʻrisida davra suhbatlari tashkil etish hamda yakka tartibda tushuntirish ishlarini olib borish;

Institut bilan mustahkam aloqalar tashkil etish va bogʻlash.

4-bob. Dastlabki tanlov tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish

17. Dastlabki tanlovning asosiy maqsadi fakultetga oʻqishga kirish istagini bildirgan nomzodlarning kelgusida ichki ishlar organlarida xizmat qilishi uchun sogʻligʻi va ruhiy mosligi, barqaror ichki eʼtiqodi, maʼnaviy-axloqiy fazilatlarini aniqlash hisoblanadi.

18. Fakultetga oʻqishga kirish uchun arizalar (bildirgilar)ni qabul qilish muddati bir oy etib belgilanadi.

Arizalar (bildirgilar)ni qabul qilish vaqtining boshlanishi va tugashi vazirning fakultetga nomzodlar tanlovini tashkil etish toʻgʻrisidagi buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

19. Fakultetga oʻqishga kirish istagini bildirgan oliy maʼlumotga ega boʻlgan fuqarolar yashash joyidagi ichki ishlar organiga mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shakldagi ariza bilan, oliy maʼlumotga ega boʻlgan ichki ishlar organlari xodimlari va harbiy xizmatchilari esa xizmat oʻtash joyi boʻyicha rahbar nomiga mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi bildirgi bilan murojaat qiladi.

20. Arizaga quyidagilar ilova qilinadi:

nomzod tomonidan qoʻlda va kompyuterda yozilgan tarjimai hol;

anketa (oʻzi va yaqin qarindoshlari toʻgʻrisida maʼlumot).

Arizani qabul qilgan ichki ishlar organi xodimi mazkur bandda koʻrsatilgan hujjatlarni toʻgʻri rasmiylashtirilganligini tekshirib oladi.

21. Ichki ishlar organlari xodimlarining bildirgisiga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

qoʻlda va kompyuterda yozilgan tarjimai hol;

anketa (soʻrovnoma).

22. Fakultetga oʻqishga kirish istagini bildirgan nomzodlar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganishda nomzod toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni rejali jamlash va tizimlashtirish hamda nomzodning ijtimoiy faolligi va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarini aniqlash birlamchi vazifa hisoblanadi.

23. Fakultetga oʻqishga kirish uchun arizalar (bildirgilar)ni qabul qilish muddati tugaganidan keyin 15 kun ichida tarkibiy tuzilmalar va hududiy boʻlinmalar ishchi guruhi tarkibiga kiritilgan mutaxassislar tomonidan mazkur Nizomning 3-ilovasida keltirilgan metodikaga muvofiq nomzodlarning umumjismoniy tayyorgarligi baholanadi.

Umumjismoniy tayyorgarlik boʻyicha sinovlardan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarga tibbiy koʻrikdan oʻtish uchun yoʻllanma beriladi.

Umumjismoniy tayyorgarlik boʻyicha sinovlardan oʻtolmagan nomzodlar dastlabki tanlovning keyingi tadbirlariga qoʻyilmaydi. Bunda, nomzodning hujjatlarini toʻplash va oʻrganish ishlari toʻxtatiladi.

24. Nomzodlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 26-sentabrdagi 764-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlarida tibbiy tekshiruvni tashkil etish va harbiy-tibbiy ekspertizani oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq harbiy-tibbiy komissiyalar tomonidan amalga oshiriladi.

Tibbiy koʻrik natijasi boʻyicha nomzodning sogʻligʻiga koʻra ichki ishlar organlarida xizmat qilishga yaroqliligi toʻgʻrisida xulosa beriladi.

Sogʻligʻining holatiga koʻra ichki ishlar organlarida xizmat qilishga yaroqsiz deb topilgan nomzodlar maxsus-professional tanlov tadbirlariga qoʻyilmaydi.

25. Nomzodlarning hujjatlarini rasmiylashtirish jarayonida nomzod tomonidan hujjatlar belgilangan muddatda toʻliq taqdim etilmaganda, ichki ishlar organlarida xizmat qilishga toʻsqinlik qiluvchi salbiy maʼlumotlar aniqlanganda yoki sogʻligʻining holati boʻyicha xizmatga yaroqsiz deb topilgan taqdirda hujjatlarini rasmiylashtirilishi toʻxtatilib, ularni ichki ishlar organlariga qabul qilish maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi va bu haqida nomzodga yozma xabar yuboriladi.

26. Dastlabki tanlov tadbirlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan hamda shaxsiy hujjatlari yigʻmajildi oʻrnatilgan tartibda toʻliq rasmiylashtirilgan nomzodlarni maxsus-professional tanlov tadbirlarida ishtirok etishga yuborish toʻgʻrisida tarkibiy tuzilmalar va hududiy boʻlinmalar tomonidan mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shaklda xulosa qabul qilinadi hamda nomzodlarning shaxsiy hujjatlari yigʻmajildlari tarkibiy tuzilmalar va hududiy boʻlinmalar tomonidan Institutga yuboriladi.

5-bob. Maxsus-professional tanlov

27. Nomzodlarning intellektual salohiyati, maʼnaviy-axloqiy saviyasini, umumiy dunyoqarashini, oʻz nuqtai nazarini asoslab berish qobiliyatini hamda ichki ishlar organlarining oʻziga xos kasbiy faoliyatiga qoʻyiladigan talablarga muvofiqligini aniqlash maxsus-professional tanlovning asosiy maqsadi hisoblanadi.

28. Departamentda tashkil etilgan ishchi guruh tomonidan maxsus-professional tanlov tadbirlarini oʻtkazish muddatlari belgilangan reja-jadval ishlab chiqilib, tarkibiy tuzilmalar va hududiy boʻlinmalarga yuboriladi.

Tarkibiy tuzilmalar va hududiy boʻlinmalar ishchi guruhlari reja-jadvalga muvofiq nomzodlarni maxsus-professional tanlov tadbirlarini oʻtkazish muddatlari bilan tanishtiradi, ularning belgilangan muddatlarda Institutga shaxsini tasdiqlovchi hujjat bilan toʻliq holda yetib kelishlarini taʼminlaydi.

29. Maxsus-professional tanlov tadbirlarini oʻtkazish davomida nomzodlar turar joy va oziq-ovqat bilan taʼminlanmaydi.

30. Qabul komissiya tarkibidagi nomzodlarning hujjatlarini oʻrganish boʻyicha kichik komissiya taqdim etilgan shaxsiy hujjatlar yigʻmajildlarini roʻyxatga oladi hamda ularning belgilangan talablarga muvofiqligini tekshiradi.

31. Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish mazkur Nizomning 24-bandi talablari asosida oʻtkaziladi.

Tibbiy koʻrik natijasi boʻyicha nomzodning ichki ishlar organlarida xizmat qilishga yaroqliligi toʻgʻrisida xulosa chiqariladi.

Sogʻligʻining holatiga koʻra ichki ishlar organlarida xizmat qilishga yaroqsiz deb hisoblangan nomzodlar maxsus-professional tanlovning keyingi tadbirlariga qoʻyilmaydi.

32. Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarning intellektual bilim darajasini baholash mazkur Nizomning 5-ilovasida keltirilgan metodikaga muvofiq qabul komissiyasi tarkibidagi kichik komissiya tomonidan oʻtkaziladi.

33. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat kollegial prinsip boʻyicha mazkur Nizomning 6-ilovasida keltirilgan metodika asosida qabul komissiyasi tomonidan oʻtkaziladi.

6-bob. Oʻqishga qabul qilish

35. Maxsus-professional tanlov tadbirlari yakunida qabul komissiyasi nomzodlarni oʻqishga qabul qilish masalasini koʻrib chiqadi hamda oʻtkazilgan ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarning intellektual darajasini baholash va yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalarining umumiy yigʻindisiga koʻra hududiy qabul kvotalari (oʻrinlar) boʻyicha nomzodni fakultetga oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Fakultetga oʻqishga qabul qilingan nomzodlar roʻyxati Institutning qabul yigʻini oʻtkaziladigan joyga qoʻyiladi.

36. Qabul komissiyasining qarori mazkur Nizomning 7-ilovasida koʻrsatilgan shakldagi bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.

Mazkur bayonnoma nomzodlarni fakultetga oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi buyruqlarni rasmiylashtirish uchun asos hisoblanadi.

37. Fakultetga oʻqishga qabul qilingan ichki ishlar organlari harbiy xizmatchilari va xodimlariga oʻz xizmat oʻtash joylariga taqdim etish uchun ularning oʻqishga qabul qilinganligi boʻyicha buyruqdan koʻchirma beriladi.

38. Maxsus-professional tanlovga belgilangan muddatda yetib kelmagan nomzodlar uchun qoʻshimcha ravishda tadbirlar oʻtkazilmaydi.

39. Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarning intellektual darajasini baholash va yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalariga koʻra ikki yoki undan ortiq nomzodning toʻplagan umumiy ballari teng boʻlib qolgan taqdirda ularning barchasi oʻqishga qabul qilinadi.

40. Maxsus-professional tanlov boshlanishidan oldin ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarning intellektual darajasini baholash va yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalari yuzasidan nomzodlarning ariza va shikoyatlarini koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining buyrugʻiga asosan Apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi.

41. Apellyatsiya komissiyasiga nomzodlar tomonidan ariza va shikoyatlar qabul komissiyasi yigʻilishining oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi bayonnomasi eʼlon qilingan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida berilishi mumkin.

Apellyatsiya komissiyasi taqdim etilgan ariza va shikoyatlarni ular kelib tushgan kundan boshlab uch ish kunidan oshmagan muddatda murojaat qilgan nomzod ishtirokida koʻrib chiqadi. Apellyatsiya komissiyasi qarori ustidan sudga shikoyat qilinishi mumkin.

7-bob. Yakuniy qoidalar

42. Nomzodlar belgilangan qoidalarga rioya qilmagan taqdirda qabul komissiyasi qarori asosida tanlovning istalgan bosqichida undan chetlatilishi mumkin.

43. Fakultetga oʻqishga kira olmagan nomzodlarning shaxsiy hujjatlari yigʻmajildlari maxsus-professional tanlov natijalari eʼlon qilingan kundan eʼtiboran 10 kun ichida tegishli tarkibiy tuzilmalar va hududiy boʻlinmalar qaytarib yuboriladi.

44. Nomzodlarni oʻqishga qabul qilish uchun asos boʻlgan hujjatlar Institutda saqlanadi.

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish institutining kasbiy tayyorgarlik fakultetiga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

_________________________________________ ga (ichki ishlar organi boshligʻining lavozimi, unvoni va F.I.O.) _________________________________________ da (nomzodning yashash joyi) yashovchi ________________________________ dan (nomzodning F. I. O.) ARIZA Menga Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish institutining kasbiy tayyorgarlik fakultetining ___________________________________________ mutaxassisligi boʻyicha oʻqishga kirish uchun (mutaxassislik nomi) hu jjatlarimni rasmiylashtirishga ruxsat berishingizni soʻrayman. Ichki ishlar organlarida xizmatni oʻtash tartibi va moddiy taʼminoti bilan tanishtirildim. Sinovlarni tilida _________________________________________________ topshiraman. (oʻzbek, rus) Chet tili boʻyicha sinovlarni (imtihonni) __________________ tilida topshiraman. Xizmat zaruratiga koʻra lozim topilgan joyda xizmat qilishga tayyorman. Xizmat boʻyicha menga maʼlum boʻlgan davlat, harbiy va xizmatga oid maʼlumotlarni sir saqlashga vaʼda beraman. Oilamda oʻzgarishlar boʻlganda hamda yaqin qarindoshlarimdan birortasi jinoiy javobgarlikka tortilgan taqdirda, uch kun muddatda boshliqlarimga va kadrlar bilan taʼminlash xizmati (boʻlimi)ga yozma ravishda xabar beraman. ____________ __________________________________ (imzo) (F.I.O.) 20___ yil “___” ______________

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish institutining kasbiy tayyorgarlik fakultetiga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

_________________________________________ ga (ichki ishlar organi boshli gʻ ining lavozimi, unvoni va F.I.O.) BILDIRGI Menga Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish institutining kasbiy tayyorgarlik fakultetining ___________________________________________ mutaxassisligi boʻyicha oʻqishga kirish uchun (mutaxassislik nomi) hu jjatlarimni rasmiylashtirishga ruxsat berishingizni soʻrayman. Ichki ishlar organlarida xizmatni oʻtash tartibi va moddiy taʼminoti bilan tanishtirildim. Sinovlarni tilida _________________________________________________ topshiraman. (oʻzbek, rus) Chet tili boʻyicha sinovlarni (imtihonni) __________________ tilida topshiraman. Xizmat zaruratiga koʻra lozim topilgan joyda xizmat qilishga tayyorman. Xizmat boʻyicha menga maʼlum boʻlgan davlat, harbiy va xizmatga oid maʼlumotlarni sir saqlashga vaʼda beraman. ____________ __________________________________ (imzo) (F.I.O.) 20___ yil “___” ______________

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish institutining kasbiy tayyorgarlik fakultetiga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Nomzodlarning umumjismoniy tayyorgarligi darajasi ularning mazkur Metodikada nazarda tutilgan tegishli mashqlarni bajarishini tekshirish orqali baholanadi.

2. Nomzodlarga dastlab mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar, mezonlar va mashqlarni bajarish tartibi tarkibiy tuzilmalar va hududiy boʻlinmalar ishchi guruhi tarkibiga kiritilgan mutaxassislar tomonidan tushuntiriladi.

3. Nomzodlar umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlariga sport kiyimida kelishi lozim.

4. Nomzod yigitlar quyidagi mashqlarni bajaradi:

toʻsinda tortilish;

100 metrga yugurish;

3000 metrga yugurish.

5. Nomzod qizlar quyidagi mashqlarni bajaradi:

kuch ishlatish mashqlari kompleksi;

100 metrga yugurish;

1000 metrga yugurish.

6. Qish mavsumida nomzodlarning umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlari zarur darajada jihozlangan yopiq joylarda (zallar, maydonchalar va h.k.) oʻtkaziladi, qish mavsumida ob-havo qulay boʻlgan hollar bundan mustasno.

Bunday hollarda barcha nomzodlar 100 metrga yugurish mashqi oʻrniga 10 x 10 metrga mokkisimon yugurish mashqini, nomzod yigitlar 3000 metrga yugurish mashqi oʻrniga 1000 metrga yugurish mashqini, nomzod qizlar 1000 metrga yugurish mashqi oʻrniga 400 metrga yugurish mashqini bajaradi.

7. Mashqlar oraligʻida nomzodlarga dam olish uchun kamida 10 daqiqa vaqt beriladi.

8. Belgilangan mashqlarni uzrsiz sabablarga koʻra topshirmagan nomzodlar qoniqarsiz baholanadi.

9. Umumjismoniy tayyorgarlik darajasi birinchi marta qoniqarsiz baholangan nomzodlarga boshqa kuni oʻtkaziladigan umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlarida mashqlarni yana bir marta qayta topshirishga ruxsat beriladi.

2-bob. Mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar va mezonlar

10. Turnikda tortilish mashqini bajarishda:

bosh barmoq poya ichkarisidan ushlanadi, tana biroz rostlanadi, tizza boʻgʻimi toʻgʻrilanadi, oyoq uchlari choʻziladi, tovonlar birlashtiriladi;

iyak turnik poyasidan oʻtgunga qadar qoʻllar bukiladi;

harakat toʻliq amalga oshirilishi bilan dastlabki holatga qaytiladi (osilish holati 2-3 soniya davom etadi).

Ushbu mashqni bajarishda oyoqlarni bukish va kerish, tanani harakatsiz holatda egish hamda oyoqlar bilan siltanma harakatlar qilish taqiqlanadi.

Turnikda kamida 7-marta tortilgan nomzod ushbu sinovdan “oʻtdi” deb hisoblanadi.

11. 100 metrga yugurish mashqi:

yuqori yoki quyi startdan amalga oshiriladi;

stadionning yugurish yoʻlakchasi yoki qattiq qoplamli tekis joylarda oʻtkaziladi.

100 metrga yugurish mashqini nomzod yigitlar 15,0 soniya ichida, nomzod qizlar esa 17,3 soniya ichida bajargan taqdirda ular ushbu sinovdan “oʻtdi” deb hisoblanadi.

12. 10x10 metrga mokkisimon yugurish mashqi start va 10 metrdan keyin qaytish chiziqlari bilan belgilangan tekis va qattiq joylarda oʻtkaziladi.

10x10 metrga mokkisimon yugurish mashqini nomzod yigitlar 33,0 soniya ichida, nomzod qizlar esa 55,0 soniya ichida bajargan taqdirda ular ushbu sinovdan “oʻtdi” deb hisoblanadi.

13. 3000 (1000, 400) metrga yugurish mashqlari stadionning yugurish yoʻlakchalari yoki tekis joylarda, umumiy yoki alohida start berilgan holda oʻtkaziladi. Start va marra chiziqlari bir joyda belgilanishi mumkin.

3000 metrga yugurish mashqini nomzod yigitlar 14,25 daqiqa ichida bajargan taqdirda ular ushbu sinovdan “oʻtdi” deb hisoblanadi.

1000 metrga yugurish mashqini nomzod yigitlar 4,30 daqiqada ichida, nomzod qizlar esa 5,00 daqiqa ichida bajargan taqdirda ular ushbu sinovdan “oʻtdi” deb hisoblanadi.

400 metrga yugurish mashqini nomzod qizlar 2,00 daqiqa ichida bajargan taqdirda ular ushbu sinovdan “oʻtdi” deb hisoblanadi.

14. Kuch ishlatish mashqlari kompleksini bajarishda bir daqiqada ikkita mashq uzluksiz bajariladi.

Har bir mashqni bajarish uchun 30 soniya vaqt ajratiladi.

15. Birinchi mashqni bajarishda:

chalqancha yotiladi;

qoʻllar belda, tizzalar bukilmagan holda oyoqlar toʻpiq qismidan boshqa odam yordamida ushlanadi;

dastlabki holatdan gavda oldinga koʻtarilib, qoʻllar oyoq uchiga tekkandan soʻng, dastlabki holatga qaytiladi.

Ushbu mashqni bajarish vaqtida tizzalarni bukish va sherik tomonidan oyoqlarni qoʻyib yuborish taqiqlanadi.

16. Birinchi mashq uchun ajratilgan 30 soniya vaqt tugaganligi eʼlon qilingandan soʻng, darhol ikkinchi mashqni bajarishga kirishiladi.

17. Ikkinchi mashqni bajarishda:

qoʻllarga tayanib yotiladi, qoʻllar yelka kengligida tizzalar bukilmagan holatda boʻladi;

qoʻllar bukilib yoziladi (bunda, bel hamda yelka qismlari birgalikda va tekis tushib chiqishi shart);

qoʻllar bukilib tana yerga nisbatan parallel holatga keltirilgandan soʻng, dastlabki holatga qaytiladi.

Ushbu mashqni bajarish vaqtida qoʻllar chala bukilib yozilishi, bel va yelkalar har xil tushib chiqishi, tizzalarning yerga tegishi taqiqlanadi.

Kuch ishlatish mashqlari kompleksini nomzod qizlar kamida (umumiy hisobda) 26-marta bajargan taqdirda ular ushbu sinovdan “oʻtdi” deb hisoblanadi.

18. Nomzodlar belgilangan umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlarining kamida ikkitasini bajargan taqdirda umumjismoniy tayyorgarlik sinovlaridan “oʻtdi” deb hisoblanadi.

19. Umumjismoniy tayyorgarlik sinovlarini topshirgan har bir nomzod uchun mazkur Metodikaning ilovasiga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi.

20. Qaydnoma Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining tarkibiy tuzilmalar va hududiy boʻlinmalari ishchi guruhi raisi va ishchi guruh tarkibiga kiritilgan mutaxassislar tomonidan imzolanadi.

Qaydnoma nomzodning shaxsiy hujjatlari yigʻma jildiga tikib qoʻyiladi.

Umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash metodikasiga ILOVA

Umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash QAYDNOMASI Nomzod ___________________________________________________________________ (F.I.O.) Topshirish joyi:___________________________________________________________ Topshirish sanasi: 20__ yil ___ ____________. Natijalar: T/r Mashqlarning nomi Natija Baho 1. Toʻsinda tortilish 2. Kuch ishlatish mashqlari kompleksi 3. 100 metrga yugurish 4. 10x10 metrga mokkisimon yugurish 5. 3000 metrga yugurish 6. 1000 metrga yugurish 7. 400 metrga yugurish Xulosa:_______________________________________________________________________________. Ishchi guruhi raisi: (imzo) (unvoni va F.I.O.) Ishchi guruhi aʼzolari: (imzo) (unvoni va F.I.O.) (imzo) (unvoni va F.I.O.) (imzo) (unvoni va F.I.O.) (imzo) (unvoni va F.I.O.)

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish institutining kasbiy tayyorgarlik fakultetiga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎‎“TASDIQLAYMAN” ‎___________________________________ ‎(ichki ishlar organi boshligʻining unvoni, ‎F.I.O. va imzosi) ‎20 ___ yil “___” ___________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Nomzodni Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish institutining ‎kasbiy tayyorgarlik fakultetiga maxsus-professional tanlov tadbirlarida ‎ishtirok etish uchun yuborish toʻgʻrisida ‎ XULOSA ‎ ‎ ‎‎_________________________________________________________________________________________ ni ‎‎ ‎‎(nomzodning F.I.O., harbiy xizmatchilar va xodimlar uchun — maxsus yoki harbiy unvoni, lavozimi) ‎‎ ‎‎Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish institutining kasbiy tayyorgarlik fakultetiga maxsus-professional ‎tanlov tadbirlarida ishtirok etish uchun yuborish toʻgʻrisida. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎1. Nomzodni dastlabki oʻrganish natijalari: ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________. ‎ ‎2. Maxsus tekshirish natijalari: ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎__________________________________________________________________________________________. ‎ ‎3. Harbiy-tibbiy komissiya xulosasi: ‎___________________________________________________________________________________________ ‎__________________________________________________________________________________________. ‎ ‎4. Nomzodni oʻrganish natijalari boʻyicha xulosa: ‎___________________________________________________________________________________________ ‎__________________________________________________________________________________________. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎___________________________________ ‎(masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ‎ ‎‎‎___________________________________ ‎(masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ‎ ‎‎‎___________________________________ ‎(masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ‎ _______________________________ ‎(F.I.O.) ‎ ‎_______________________________ ‎(F.I.O.) ‎ ‎_______________________________ ‎(F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___ yil “___” ____________

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish institutining kasbiy tayyorgarlik fakultetiga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarning intellektual bilim darajasini baholash

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Nomzodning axborot texnologiyalari bilan ishlash koʻnikmalarini, xorijiy tillarni qay darajada oʻzlashtirganligi, intellektual darajasini baholash uning aqliy salohiyati, mantiqan fikrlashi, tahlil qila olish qobiliyati va kuzatuvchanlik kabi xususiyatlarining rivojlanganlik darajasini aniqlash maqsadida oʻtkaziladi hamda unga test topshiriqlari (keyingi oʻrinlarda test sinovi deb yuritiladi) berish orqali aniqlanadi.

2. Test sinovi quyidagi uchta blok boʻyicha test topshiriqlaridan iborat:

birinchi blok — axborot texnologiyalari, 20 ta savol;

ikkinchi blok — xorijiy til (ingliz tili), 20 ta savol;

uchinchi blok — nomzodning intellektual bilim darajasini aniqlash (IQ), 20 ta savol.

3. Umumiy oʻrta, oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkilotlarida boshqa chet tili (ispan, arab, fors, dari, hind, urdu, xitoy, koreys, uygʻur va boshqa tillar) boʻyicha oʻqigan nomzod chet tillarini oʻzlashtirganlik darajasini baholash boʻyicha sinovlar oʻrniga mazkur Metodikaning 2-ilovasida nazarda tutilgan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish institutida yagona koʻp balli baholash tizimi asosida chet tilidan imtihon topshiradi.

4. Intellektual darajasi blogi boʻyicha, “Shaxs intellektual xususiyatlarining saviyasi”ga oid alohida aqliy salohiyatning rivojlanganlik darajasini, mantiqan fikrlashi, tahlil qila olishi, toʻgʻri qaror qabul qila olishi, boʻlgʻusi kasbiy faoliyati va samarali kasbiy tayyorgarligini belgilovchi fikrlashining boshqa shakllarini aniqlash imkonini beradigan 10 ta topshiriq hamda “Kuzatuvchanlik va eʼtiborligiga xos xususiyatlar”ga oid nomzodning ruhiy va kasbiy kuzatuvchanlik, eʼtiborliligi kabi kasb uchun ahamiyatli xislatlarning rivojlanganlik darajasini aniqlash imkonini beradigan 10 ta topshiriq beriladi.

5. Test sinovi uchun test topshiriqlari maxsus kasbiy tayyorlash yoʻnalishlarida kasbga qoʻyiladigan talablardan kelib chiqib alohida ishlab chiqiladi.

6. Test sinovi oʻtkaziladigan kuni nomzodlarda fuqarolik pasporti (ID-karta) yoki xizmat guvohnomasi boʻlishi shart, ularga asosan nomzodlarga qabul sinovlarida ishtirok etish huquqini beruvchi shifrli kartochka beriladi.

7. Test topshiriqlari, ularning javoblari qabul komissiyasi tarkibidagi tegishli kichik komissiya tomonidan ishlab chiqilib, qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlanadi va tegishli kompyuterlar dasturiga kiritiladi.

8. Test topshiriqlari va ularning javoblari oshkor qilinmasligi uchun kichik komissiya raisi javobgar hisoblanadi.

2-bob. Test sinovini oʻtkazish va natijalarini aniqlash

9. Test sinovi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish instituti test markazi (keyingi oʻrinlarda test markazi deb yuritiladi)ning kompyuter sinflarida oʻtkaziladi.

10. Nomzodlar test markaziga belgilangan guruhlar tarkibida keladi.

Test sinovlari boshlanishidan oldin ularga mazkur Metodikada nazarda tutilgan baholash tartibi va test topshiriqlarini kompyuterda maxsus test dasturi asosida yechish, test sinovini oʻtkazish va natijalarini aniqlash tartibi tushuntiriladi hamda tegishli yoʻriqnomalar beriladi.

11. Nomzodlar roʻyxat boʻyicha kiritiladi hamda qoʻyilgan raqamli kartochkalardan birini ixtiyoriy ravishda tanlaydi. Tanlangan kartochkada aks etgan raqam guruh roʻyxatida uni tanlagan nomzodning familiyasi, ismi, otasining ismi toʻgʻrisiga qayd etib qoʻyiladi. Soʻngra nomzod test sinovi oʻtkaziladigan kompyuter sinfiga kirib, kompyuterlardan birining qarshisiga oʻtiradi.

12. Test sinovini topshirish vaqtida nomzod 60 ta test topshirigʻini bajaradi. Har bir nomzod uchun kompyuter dasturiga asosan alohida topshiriqlar tanlab olinadi. Test sinovini topshirish vaqti 60 daqiqaga teng.

Nomzodlarning test sinovi natijalarini baholash kompyuter dasturiga kiritilgan algoritmga muvofiq toʻgʻri javoblar soniga koʻra amalga oshiriladi.

13. Test topshiriqlarini bajarish uchun ajratilgan vaqt doirasida savollarga javob berishga ulgurmagan va javoblari belgilanmagan savollar uchun nomzodga qoʻshimcha vaqt berilmaydi. Test topshiriqlarini bajargan nomzodga kompyuter sinfidan chiqishga ruxsat beriladi.

14. Test sinovlari natijasi “60” ballik tizimda, har bir toʻgʻri javob uchun 1 ball, har bir notoʻgʻri javob uchun 0 ball bilan baholanadi.

Test sinovlarining saralash bali 34 ball (maksimal ballning 56 foizi)ni tashkil etadi.

15. Test sinovlarining saralash balini toʻplay olmagan nomzod keyin bosqichga qoʻyilmaydi. Agarda test sinovlari natijasiga koʻra mavjud kvotaning 1/2 darajasi toʻplanmasa, unda saralash bali (34 ball)ning yuqoridan pastga qarab eng yuqori ball toʻplagan nomzod keyingi bosqichga oʻtkaziladi.

16. Test sinovi boshlangandan keyin hech kim auditoriyaga kiritilmaydi va test topshiriqlari boʻyicha nomzodlar bilan savol-javob qilinmaydi.

17. Test sinovi oʻtkaziladigan joyga kirishda nomzod kalkulyator, lugʻat, jadval, kitob, uyali telefon, kompyuter, telekommunikatsiya vositalari va shpargalkalar olib kirishga harakat qilsa yoki olib kirgan boʻlsa, test jarayoni davomida boshqa nomzodga yordam bersa, nomzod test sinovini oʻtkazish tartibini buzgan hisoblanadi va test sinovidan chetlashtirilib, bu haqda test sinovini oʻtkazish boʻyicha kichik komissiyasi tomonidan dalolatnoma rasmiylashtiriladi.

18. Test sinovi natijalari guruhlar tarkibida mazkur Metodikaning 1-ilovasiga muvofiq shakldagi qaydnoma bilan rasmiylashtiriladi. Qaydnoma kichik komissiya raisi va aʼzolari tomonidan imzolanadi va qabul komissiyasi masʼul kotibiga topshiriladi.

Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarning intellektual bilim darajasini baholash metodikasiga 1-ILOVA

‎‎Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarning intellektual bilim darajasini baholash ‎QAYDNOMASI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ “_____” guruh ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎20__ yil “___” _____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ T/r‎ F.I.O.‎‎ Shifrli kartochka raqami‎‎ Ball‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Kichik komissiya raisi ‎ _______________‎‎ ‎(imzo) ‎ __________________________ ‎‎‎(unvoni va F.I.O.) ‎ ‎‎Kichik komissiya aʼzolari: ‎ _______________‎‎ ‎(imzo) ‎ ‎_______________‎‎ ‎(imzo) ‎ ‎_______________‎‎ ‎(imzo) ‎ ‎_______________‎‎ ‎(imzo) ‎‎ ‎ __________________________ ‎‎‎(unvoni va F.I.O.) ‎ ‎__________________________ ‎‎‎(unvoni va F.I.O.) ‎ ‎__________________________ ‎‎‎(unvoni va F.I.O.) ‎ ‎__________________________ ‎‎‎(unvoni va F.I.O.) ‎‎

Ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarning intellektual bilim darajasini baholash metodikasiga 2-ILOVA

Yagona koʻp balli imtihon tizimi boʻyicha chet tilidan imtihonni baholash

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Yagona koʻp balli baholash tizimi boʻyicha chet tilidan imtihonlarni qabul qilish uchun tegishli mutaxassislarni jalb etgan holda Institut boshligʻining buyrugʻi bilan fanlar boʻyicha imtihon komissiyalari tashkil etiladi va komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadi. Mazkur komissiyalar tarkibiga fanlar boʻyicha tajribali va malakali oʻqituvchilar jalb etiladi.

2. Imtihonlar tasdiqlangan jadvalga qatʼiy rioya etilgan holda oʻtkaziladi hamda imtihon oʻtkazilishidan uch kun oldin nomzodlar bilan maslahatlar tashkil etiladi.

3. Imtihon chet tillarini oʻzlashtirganlik darajasini baholash boʻyicha oʻtkaziladigan test sinovlari uchun ajratilgan balni hisobga olgan holda yagona koʻp balli tizim boʻyicha maksimal ball 20,0 ball bilan baholanadi.

4. Imtihonda tegishli chet tili boʻyicha nomzodning matnni oʻqiy olishi, tarjima qila olishi, matn (maqola)ning mazmunini gapirib bera olishi, berilgan mavzuni bilishi, mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan savollarga javob bera olishi, jumlani grammatik tahlil qila olishi, nutqni grammatik va leksik jihatdan shakllantira olishi, talaffuz qila olishi, yoza olishi tekshiriladi va baholanadi.

5. Yagona koʻp balli baholash tizimi boʻyicha chet tilidan imtihonlarga uzrli sabablarsiz kelmagan nomzodlarga imtihonlar qayta tashkil etilmaydi.

2-bob. Baholash mezonlari

6. Nomzodlarning imtihonda savollarga bergan javoblari mazkur bobda belgilangan mezonlar boʻyicha baholanadi.

7. Chet tili boʻyicha nomzodning matnni oʻqiy olishi, tarjima qila olishi, matn (maqola)ning mazmunini gapirib bera olishi, mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan savollarga javob bera olishi tekshiriladi va quyidagicha baholanadi:

a) agar nomzod quyidagicha javob bersa, 20,0 ball qoʻyiladi:

matnni oʻqishda xato qilmasa — 7,0 ball;

matnni toʻliq (100 foiz) tarjima qilsa — 7,0 ball;

matn (maqola)ning mazmunini toʻliq gapirib bersa — 4,0 ball;

mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan berilgan ikkita savolga ham javob bersa — 2,0 ball;

b) agar nomzod quyidagicha javob bersa, 18,0 ball qoʻyiladi:

matndagi ikkitagacha soʻzni oʻqishda xato qilsa — 6,5 ball;

matnning 90 foizini tarjima qilsa — 6,5 ball;

matn (maqola)ning mazmunini gapirib bersa — 3,5 ball;

mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan berilgan ikkita savolning bittasiga javob bersa — 1,5 ball;

v) agar nomzod quyidagicha javob bersa, 15,0 ball qoʻyiladi:

matndagi beshtagacha soʻzni oʻqishda xato qilsa — 6,0 ball;

matnning 80 foizini tarjima qilsa — 6,0 ball;

matn (maqola)ning faqat umumiy mazmunini gapirib bersa — 3,0 ball;

mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan berilgan ikkita savolning hech qaysisiga javob bermasa — 0 ball qoʻyiladi;

g) agar nomzod quyidagicha javob bersa, 11 ball qoʻyiladi:

matndagi yettitagacha soʻzni oʻqishda xato qilsa — 5,5 ball;

matnning 70 foizini tarjima qilsa — 5,5 ball;

matn (maqola)ning mazmunini gapirib bera olmasa, berilgan mavzuni bilmasa, mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan berilgan ikkita savolning hech qaysisiga javob bermasa — 0 ball qoʻyiladi;

d) agar nomzod quyidagicha javob bersa, 5 ball qoʻyiladi:

matnning 60 foizini tarjima qilsa — 5 ball;

matndagi sakkiztadan ortiq soʻzni oʻqishda xato qilsa yoki umuman oʻqiy olmasa, matn (maqola)ning mazmunini gapirib bera olmasa, mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan berilgan ikkita savolning hech qaysisiga javob bermasa — 0 ball qoʻyiladi;

e) agar nomzod quyidagicha javob bersa, 4 ball qoʻyiladi:

matnning 50 foizini tarjima qilsa — 4 ball;

matndagi sakkiztadan ortiq soʻzni oʻqishda xato qilsa yoki umuman oʻqiy olmasa, matn (maqola)ning mazmunini gapirib bera olmasa, mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan berilgan ikkita savolning hech qaysisiga javob bermasa — 0 ball qoʻyiladi.

j) agar nomzod quyidagicha javob bersa, 0 ball qoʻyiladi:

matnning 50 foizidan kamini tarjima qilsa — 0 ball;

matndagi sakkiztadan ortiq soʻzni oʻqishda xato qilsa yoki umuman oʻqiy olmasa, matn (maqola)ning mazmunini gapirib bera olmasa, mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan berilgan ikkita savolning hech qaysisiga javob bermasa yoki uzrli sabablarsiz imtihonga kelmasa — 0 ball qoʻyiladi.

3-bob. Yakuniy qoidalar

8. Nomzodning javoblari qabul qilingandan soʻng, komissiyaning har bir aʼzosi nomzodga oʻzining bahosini qoʻyadi. Komissiya aʼzolari tomonidan qoʻyilgan baholar muhokama qilinib, har bir nomzodga imtihon natijalari boʻyicha mazkur Metodikaning ilovasiga muvofiq shakldagi qaydnomaga oʻrtacha arifmetik ball qoʻyiladi.

9. Qoʻyilgan barcha ballar umumlashtirilib, nomzodning oʻrtacha arifmetik bahosi aniqlanadi. Qaydnoma komissiya raisi va aʼzolari tomonidan imzolanadi hamda qabul komissiyasi raisiga topshiriladi.

10. Qabul qilingan imtihon boʻyicha eʼtirozlar shu kunning oʻzida Institut boshligʻining buyrugʻi asosida tashkil etilgan apellyatsiya komissiyasi tomonidan koʻrib chiqiladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish institutining kasbiy tayyorgarlik fakultetiga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat nomzodlarning Oʻzbekiston tarixi, yuridik fanlar boʻyicha bilimlari va umumiy dunyoqarashini baholash maqsadida ogʻzaki savol-javob tarzida oʻtkaziladi.

2. Nomzodlar sonidan kelib chiqqan holda yakka tartibdagi yakuniy suhbatni qabul qilish uchun bir yoki bir nechta komissiya tuzilishi mumkin. Bunda, barcha komissiyalar aʼzolari soni teng etib belgilanadi.

3. Yakuniy suhbat davomida nomzodlarga beriladigan savollar komissiya aʼzolari, tarix, yurisprudensiya sohasidagi malakali mutaxassislar hamda psixologlar tomonidan tuziladi va savollar boʻyicha bilet variantlari tayyorlanadi. Bir guruh doirasida biletlardagi savollarning takrorlanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

4. Tarix va huquqshunoslik fanlari boʻyicha savollar roʻyxati tegishli muassasalarning ekspertizasidan oʻtkazilib xulosa olinadi.

Bilet variantlari komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadi va komissiya masʼul kotibining seyfida muhrlangan holda saqlanadi.

Masʼul kotib savollar roʻyxati va bilet variantlari oshkor qilinmasligi uchun javobgar hisoblanadi.

5. Yakuniy suhbat kuni nomzodlarda fuqarolik pasporti (ID-karta) yoki xizmat guvohnomasi boʻlishi shart.

2-bob. Yakka tartibdagi yakuniy suhbatni oʻtkazish

6. Yakka tartibdagi yakuniy suhbatda nomzod 3 ta savoldan iborat biletga javob beradi. Biletda:

birinchi savolda — Oʻzbekiston tarixi boʻyicha;

ikkinchi savolda — huquqshunoslik fani boʻyicha;

uchinchi savolda — tarbiya fani boʻyicha masala beriladi.

7. Nomzodlarga beriladigan yakka tartibdagi yakuniy suhbatning savollar mazmuni taʼlim mutaxassisligi huquqshunos va tarix fanlariga ixtisoslashmagan umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional hamda oliy taʼlim uchun moʻljallangan oʻquv dasturlariga muvofiqlashtirilgan holda tuziladi.

8. Nomzodlarning maʼnaviy-maʼrifiy tarbiya yoʻnalishi boʻyicha tuziladigan savollar, ularning ijtimoiy-siyosiy bilimi va dunyoqarashi, respublika va dunyoda boʻlayotgan voqealardan xabardorligi, dinlar haqidagi tushunchasi va munosabati, vatanparvarlik haqidagi tasavvurlari hamda ichki ishlar organlari faoliyati uchun zarur boʻlgan boshqa muhim jihatlarni aniqlashga yoʻnaltirilgan boʻladi.

9. Nomzodlar suhbatga tasdiqlangan roʻyxat boʻyicha ketma-ketlikda yakka tartibda kiritiladi va biletlardan birini tanlaydi.

10. Nomzodlar biletlardan birini tanlab olgach, savollarga tayyorgarlik koʻrishlari uchun 20 daqiqa vaqt beriladi. Agarda nomzod ushbu vaqtdan foydalanishni lozim deb topmasa, tayyorgarlik koʻrmasdan javob berishiga ruxsat etiladi.

3-bob. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalarini aniqlash

11. Nomzodning 3 ta fan boʻyicha savollarga bergan javobi “100” ballik tizimda baholanadi.

12. Nomzodning har bir fan boʻyicha savolga bergan javobi quyidagicha aniqlanadi:

birinchi savol uchun — 40 ballik tizimda;

ikkinchi savol uchun — 40 ballik tizimda;

uchinchi savol uchun — 20 ballik tizimda.

Savollarning birortasiga ham toʻgʻri javob berilmagan boʻlsa — 0 ball qoʻyiladi.

13. Nomzodning savollarga javobi eshitilgandan soʻng komissiyaning har bir aʼzosi nomzodga oʻzining bahosini qoʻyadi. Qoʻyilgan barcha ballar umumlashtirilib, nomzodning oʻrtacha arifmetik bali aniqlanadi.

14. Nomzodning savollarga javoblari quyidagi 4 ta mezon boʻyicha alohida baholanadi:

1) savolning mazmun va mohiyatini ochib berish;

2) savolga javobni mantiqan va ketma-ketlikda izchil ifodalash;

3) savolni yoritishda mustaqil va ijodiy fikrlash;

4) javobni yoritishda ishonchli dalillar yoki normativ-huquqiy hujjatlarga murojaat qilish.

15. Har bir mezon 9 ta baholash darajasiga ega:

maksimal

juda yuqori;

yuqori;

oʻrtadan yuqori;

oʻrta;

oʻrtadan past;

past;

juda past;

qoniqarsiz.

T/r Baholash mezonlari Mezonlarni baholash darajasi (ballarda) Maksimal Juda yuqori Yuqori Oʻrtadan yuqori Oʻrta Oʻrtadan past Past Juda past Qoniqarsiz 1. Savolning mazmun va mohiyatini ochib berish. 25 23 21 19 17 15 10 5 0 2. Savolga javobni mantiqan va ketma-ketlikda izchil ifodalash. 25 23 21 19 17 15 10 5 0 3. Savolni yoritishda mustaqil va ijodiy fikrlash. 25 23 21 19 17 15 10 5 0 4. Javobni yoritishda ishonchli dalillar yoki normativ hujjatlarga murojaat qilish. 25 23 21 19 17 15 10 5 0

16. Nomzodning har bir savol boʻyicha bergan javobi quyidagi formulaga muvofiq hisoblanadi:

X — savol boʻyicha toʻplangan ball;

A — savol boʻyicha maksimal ball;

V — savol boʻyicha toʻplangan foiz.

4-bob. Yakuniy qoidalar

17. Nomzodning yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalari boʻyicha mazkur Metodikaning ilovasiga muvofiq shakldagi qaydnoma rasmiylashtiriladi.

18. Guruhdagi barcha nomzodlar yakka tartibdagi yakuniy suhbatdan oʻtkazilgandan soʻng nomzod unga tegishli qaydnomani imzolaydi. Mazkur qaydnoma komissiya aʼzolari tomonidan imzolanadi va masʼul kotibga topshiriladi.

Yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish metodikasiga ILOVA

‎‎Yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalari boʻyicha ‎ QAYDNOMA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Nomzod _____________________________________________________________________________________ ‎ (F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Topshirish sanasi: 20__ yil “___” ____________.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Natijalar:‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 1-savolga qoʻyilgan ball ‎‎‎‎ 2-savolga qoʻyilgan ball ‎‎ 3-savolga qoʻyilgan ball ‎‎ Oʻrtacha ball ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Nomzod ‎ ‎ ‎ (imzo) ‎‎ ‎ (F.I.O.) ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Qabul komissiya raisi (oʻrinbosari) ‎‎ ‎ ‎ (imzo) ‎‎ ‎‎ ‎ (unvoni va F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Komissiya masʼul kotibi‎‎ ‎ ‎ (imzo) ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ (unvoni va F.I.O.) ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Komissiya aʼzolari: ‎ ‎ (imzo) ‎ ‎(imzo) ‎ ‎(imzo) ‎ ‎(imzo) ‎ (unvoni va F.I.O.) ‎ ‎(unvoni va F.I.O.) ‎‎ ‎‎ ‎ ‎(unvoni va F.I.O.) ‎‎ ‎‎ ‎ ‎(unvoni va F.I.O.) ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish institutining kasbiy tayyorgarlik fakultetiga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎‎“TASDIQLAYMAN” ‎ Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vaziri oʻrinbosari — ‎Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar ‎ bilan taʼminlash ‎departamenti boshligʻi, ‎ Qabul komissiyasi raisi _______________________________________________ ‎‎ ( unvoni, F.I.O. va imzosi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎20 ___ yil “___” ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish institutining ‎kasbiy tayyorgarlik fakulteti ‎qabul komissiyasi yigʻilishining ‎BAYONNOMASI ____-son ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20__ yil “___” _________ ‎‎_________________________________________ ‎(yigʻilish oʻtkazilgan hudud nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Raislik qiluvchi: ‎‎____________________________________________ ‎(qabul komissiyasi raisining unvoni va F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ Qatnashganlar:‎‎ ___________________________________________ ‎ (qabul komissiyasi aʼzolari) ‎ ‎___________________________________________ ‎ (qabul komissiyasi aʼzolari) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎KUN TARTIBI: ‎(nomzodlarni oʻqishga qabul qilish masalasini koʻrib chiqish toʻgʻrisida) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish institutining kasbiy tayyorgarlik fakulteti qabul komissiyasi ichki ishlar organlarida xizmatga nomzodlarning intellektual darajasini baholash va yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalarini koʻrib chiqib, qaror qiladi: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________________________‎‎mutaxassisligi boʻyicha tanlov natijalari: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ T/r‎ Nomzodning F.I.O.‎‎ Ichki ishlar organlarida ‎ xizmatga nomzodning ‎ intellektual ‎ darajasini baholash ‎ boʻyicha toʻplagan bali‎‎ Yakka tartibdagi ‎‎yakuniy suhbatda ‎ toʻplagan bali‎‎ Imtiyoz bali ‎‎ Umumiy ball ‎‎ Oʻqishga qabul qilingan-ligi yoki qabul qilinma-ganligi haqida yozuv‎‎ 1.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 2. ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Qabul komissiya masʼul kotibi: ‎‎ ‎ ‎ ‎‎‎(unvoni, F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Qabul komissiya aʼzolari: ‎ ‎ ‎‎‎(unvoni, F.I.O.) ‎‎ ‎ ‎‎‎‎(unvoni, F.I.O.) ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2021-yil 3-noyabrdagi 415-son buyrugʻiga 2-ILOVA

Oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilayotgan idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar

1. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2017-yil 23-sentabrdagi 207-son “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasining kasbiy tayyorgarlik fakultetiga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2941, 2017-yil 27-oktabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 27.10.2017-y., 10/17/2941/0181-son);

2. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2020-yil 26-fevraldagi 84-son “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasining kasbiy tayyorgarlik fakultetiga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2941-1, 2020-yil 25-mart) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 25.03.2020-y., 10/20/2941-1/0359-son).

Vazir P. BOBOJONOV

Toshkent sh.,

2021-yil 3-noyabr,

415-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.12.2021-y., 10/21/3342/1158-son; 28.11.2024-y., 10/24/3342-1/0976-son; 08.05.2025-y., 10/25/3342-2/0422-son; 13.10.2025-y., 10/25/3690/0925-son)

lex.uz