📅 2021-yil 12-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 12-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 12 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 ноября 2021 г. · Документы министерств и ведомств · Министр внутренних дел
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 November 2021 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
ШАКЛИ
ШАКЛИ
«Идоравий ва спорт ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сон «Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 30 июндаги 105-сон «Идоравий ва спорт ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2702, 2015 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 30-сон, 399-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 12 ноябрдаги 428-сон буйруғига ИЛОВА
«Идоравий ва спорт ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқда :
1) номи ва 1-банддаги «Идоравий ва спорт ўқотар қурол ва ўқ-дориларни» деган сўзлар «Қурол ва унинг ўқ-дориларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сон «Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:».
2. Ягона талабларда :
1) номидаги «Идоравий ва спорт ўқотар қурол ва ўқ-дориларни» деган сўзлар «Қурол ва унинг ўқ-дориларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Ягона талаблар Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сон «Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларни белгилайди.»;
3) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Ягона талабларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
қурол — тузилишига кўра жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш, сигналлар бериш учун мўлжалланган қурилмалар ва ашёлар. Тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган хўжалик-маиший ва ишлаб чиқариш мақсадидаги буюмлар сифатида сертификатланган буюмлар, шунингдек тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган спорт аслаҳалари қурол жумласига кирмайди;
ўқ-дорилар — қуролнинг жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш учун мўлжалланган ҳамда таркибида портловчи, порохли, улоқтирувчи, пиротехник ёки уриб чиқарадиган моддалар ёхуд уларнинг бирикмаси мавжуд бўлган қурол-яроғ ашёлари ва улоқтириладиган аслаҳаси;
қуролхона — қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга мўлжалланган, техник жиҳатдан мустаҳкамланган, қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси ҳамда қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ва жисмоний ҳимоянинг бошқа воситалари билан махсус жиҳозланган алоҳида иншоот (омбор, хона).
2. Мазкур Ягона талаблар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳарбий тузилмаларига кирувчи ҳамда ўқотиш спорти ташкилотларига татбиқ этилмайди.»;
4) 3-банддаги «Ўқотар спорт қуроли ва унга ўқ-дориларни» деган сўзлар «Спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 2-боб номидаги «Қурол ва ўқ-дориларни» деган сўзлар «Қурол ва унинг ўқ-дориларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Юридик шахсга фойдаланишга қабул қилинган ҳамда унда фойдаланилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари ҳисоби ҳар бир юридик шахсда юритиладиган Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоби (бундан буён матнда китоб деб юритилади)да олиб борилади.»;
7) 5-банддаги «қурол ва ўқ-дориларни» ва «қуроллар ва ўқ-дориларнинг» деган сўзлар тегишли равишда «қурол ва унинг ўқ-дориларини» ва «қурол ва унинг ўқ-дориларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 7-банддаги «қурол ва ўқ-дориларнинг» деган сўзлар «қурол ва унинг ўқ-дорилари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 8-бандда :
тўртинчи хатбошидаги «ташкилотга» деган сўз «юридик шахсга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «суриштирув ёки дастлабки тергов органининг» деган сўзлар «терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов органининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 9-бандда :
тўртинчи хатбошидаги «ташкилотга» деган сўз «юридик шахсга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «суриштирув ёки дастлабки тергов органининг» деган сўзлар «терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов органининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Китоб юридик шахс раҳбарининг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатлари билан қурол ва унинг ўқ-дориларининг бут сақланишини, берилиши, қабул қилиб олинишини ҳамда ҳисоби юритилишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул шахс (бундан буён матнда сақлаш учун масъул шахс деб юритилади) томонидан юритилади.»;
12) 12 — 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Китоб унга кейинчалик тегишли ёзувларни киритиш ҳамда унда кўрсатилган аксарият ёзувларни ўқиш ва фарқлаш имкониятини бермайдиган даражада механик ёки бошқа турда шикастланган ёхуд йўқолган (талон-торож қилинган) бўлса, китобдаги маълумотларни тиклаш учун шикастланганлик ёки йўқолганлик (талон-торож қилинганлик) факти аниқланган кундан эътиборан икки иш куни ичида юридик шахс ҳисобида мавжуд бўлган барча қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш бўйича ишлар ташкиллаштирилиши керак.
13. Инвентаризацияни ўтказиш учун юридик шахс раҳбарининг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжати билан қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш комиссияси тузилади.
Комиссия таркибига сақлаш учун масъул шахс, юридик шахс бухгалтерияси ходими, юридик шахс навбатчилик (қоровуллик) хизмати бошлиғи (агар навбатчилик (қоровуллик) хизмати мавжуд бўлса) мажбурий равишда киритилади ҳамда ҳудудий ички ишлар органининг вакили таклиф этилади.
14. Инвентаризацияни ўтказишда юридик шахсда мавжуд бўлган қурол ва унинг ўқ-дорилари бухгалтерия ҳисоби ҳамда ички ишлар органларининг тегишли маълумотлари билан солиштириб чиқилади ва натижаси бўйича далолатнома тузилади.
Далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланади.»;
13) 16-банддаги «Қурол ва ўқ-дориларни» деган сўзлар «Қурол ва унинг ўқ-дориларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 3-бобнинг номидаги «Қурол ва ўқ-дориларни» деган сўзлар «Қурол ва унинг ўқ-дориларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 17 ва 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Юридик шахсга тегишли мақсадда берилган ҳамда қабул қилиб олинган қурол ва унинг ўқ-дорилари ҳаракати ушбу Ягона талабларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган Қурол ва унинг ўқ-дориларини бериш ҳамда қабул қилиш журналида (бундан буён матнда журнал деб юритилади) акс эттирилади.
18. Журналда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
қурол ва унинг ўқ-дорилари берилган шахснинг Ф.И.О. ва имзоси;
берилган ва қабул қилиб олинган қуролнинг индивидуал маълумотлари ва унинг ўқ-дорилари миқдори;
қурол ва унинг ўқ-дориларини бериш мақсади;
қурол ва унинг ўқ-дорилари берилган ҳамда қабул қилиб олинган сана ва вақт;
қурол ва унинг ўқ-дориларини қабул қилиб олган шахснинг имзоси.»;
16) 20-банддаги «Қурол ва ўқ-дорилар» деган сўзлар «Қурол ва унинг ўқ-дорилари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 21-банддаги ҳамда 34-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ташкилотда» деган сўзлар «юридик шахсда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 23 — 25-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Журнал унга кейинчалик тегишли ёзувларни киритиш ҳамда унда кўрсатилган аксарият ёзувларни ўқиш ва фарқлаш имкониятини бермайдиган даражада механик ёки бошқа турда шикастланган ёхуд йўқолган (талон-торож қилинган) бўлса, журналдаги маълумотларни тиклаш учун шикастланганлик ёки йўқолганлик (талон-торож қилинганлик) факти аниқланган куннинг ўзида берилган ҳамда қабул қилиб олинган қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш бўйича ишлар ташкиллаштирилиши керак.
24. Инвентаризацияни ўтказиш учун юридик шахс раҳбарининг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатлари билан берилган ҳамда қабул қилиб олинган қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш комиссияси тузилади.
Комиссия таркибига сақлаш учун масъул шахс, юридик шахс навбатчилик (қоровуллик) хизмати навбатчи ходимлари ҳамда бошлиғи (агар навбатчилик (қоровуллик) хизмати мавжуд бўлса) мажбурий равишда киритилади.
25. Инвентаризацияни ўтказишда қуролхонада сақланаётган ҳамда тегишли мақсадда берилган қурол ва унинг ўқ-дорилари китобдаги тегишли маълумотлар билан солиштириб чиқилади ва натижаси бўйича далолатнома тузилади.
Далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланади.»;
19) 27-банддаги «қурол ва ўқ-дориларни» деган сўзлар «қурол ва унинг ўқ-дориларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Қуролхонада сақланаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари бир нечта юридик шахсга тегишли бўлса, улар бўйича китоб ва журнал ҳар бир юридик шахс томонидан алоҳида юритилади.»;
21) 30-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ташкилот» деган сўз «юридик шахс» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
22) 31-банддаги «ташкилот ҳамда у идоравий мансуб бўлган ташкилотнинг» деган сўзлар «юридик шахс ҳамда у идоравий мансуб бўлган юридик шахснинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
23) 32-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ташкилот раҳбарининг имзоси ҳамда муҳри» деган сўзлар «юридик шахс раҳбарининг имзоси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
24) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. Китоб ва журналнинг мазкур Ягона талабларга мувофиқ юритилиши устидан юридик шахс раҳбари доимий назорат олиб бориши шарт. Бунда китобнинг юритилиши ҳар чоракда, журналнинг юритилиши эса ҳар ой юридик шахс раҳбари томонидан текшириб борилиши керак. Агар юридик шахсда навбатчилик (қоровуллик) хизмати мавжуд бўлса, журналнинг юритилиши навбатчилик (қоровуллик) хизмати бошлиғи томонидан текшириб борилади.»;
25) 1а — 4-иловалар ушбу ўзгартиришларнинг 1 — 6-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
«Идоравий ва спорт ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришларга 1-ИЛОВА
«Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларга 1а-ИЛОВА
Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш КИТОБИ (китобнинг биринчи қисми) Қурол ва унинг ўқ-дориларининг жамланма ҳисоби Т/р Ёзув киритилган сана _________________________________________________ (қуролнинг тури, номи, маркаси, модели ва калибри) _____________________________________________________ (қуролнинг ўқ-дорилари (партияси, калибри ва миқдори (дона) ҳисобга олинган ҳисобдан чиқарилган ҳисобда мавжуд ҳисобга олинган ҳисобдан чиқарилган ҳисобда мавжуд 1 2 3 4 5 6 7 » .
«Идоравий ва спорт ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришларга 2-ИЛОВА
«Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларга 1б-ИЛОВА
Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоби (китобнинг иккинчи қисми) Қуролнинг индивидуал ҳисоби Т/р Қурол ҳисобга олинган сана Қурол қайси юридик шахсдан келиб тушганлиги ва санаси Келиб тушган қуролнинг кирим ҳужжати (счёт-фактура, юк хати), санаси ва рақами Ҳисобга олинган қуролга оид индивидуал маълумотлар Қуролнинг ҳисобдан чиқарилишига оид маълумотлар Қуролнинг таъмирлаш учун юборилганлиги ҳақида маълумот Қуролнинг техник ҳолати ва яроқлилик тоифаси Изоҳ тури, номи, маркаси ва модели калибри ишлаб чиқарилган йили завод серияси ва рақами ҳисобдан чиқарилиши сабаби (бериб юборилиши (юборилган жойи кўрсатилган ҳолда), йўқотилиши (талон-торож қилиниши) ёки яроқсиз ҳолга келиши) ҳисобдан чиқариш учун асос бўлган ҳужжат, унинг рақами ва санаси ҳисобдан чиқарилган сана таъмирлаш учун юборилганлиги таъмирлашдан қайтарилганлиги юборилган юридик шахс номи, юборилган сана юк хатининг рақами ва санаси қайтарилган сана юк хатининг рақами ва санаси 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 ».
«Идоравий ва спорт ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришларга 3-ИЛОВА
«Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларга 1в-ИЛОВА
Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш КИТОБИ (китобнинг учинчи қисми) Ўқ-дориларнинг ҳисоби Т/р Ўқ-дорилар ҳисобга олинган сана Ўқ-дорилар қайси юридик шахсдан келиб тушганлиги ва санаси Келиб тушган ўқ-дориларнинг кирим ҳужжати (счёт-фактура, юк хати), санаси ва рақами Ҳисобга олинган ўқ-дориларга оид маълумотлар Ўқ-дориларнинг ҳисобдан чиқарилишига оид маълумотлар Ўқ-дориларнинг яроқлилик ҳолати Изоҳ тури калибри ишлаб чиқарилган йили ва партияси миқдори (дона) ҳисобдан чиқарилиши сабаби (бериб юборилиши (юборилган жойи кўрсатилган ҳолда), сарфланиши, йўқотилиши (талон-торож қилиниши) ёки яроқсиз ҳолга келиши) ҳисобдан чиқариш учун асос бўлган ҳужжат, унинг рақами ва санаси ҳисобдан чиқарилган ўқ-дорилар миқдори (дона) ҳисобдан чиқарилган сана 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 » .
«Идоравий ва спорт ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришларга 4-ИЛОВА
«Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларга 2-ИЛОВА
Қурол ва унинг ўқ-дориларини бериш ҳамда қабул қилиш ЖУРНАЛИ Т/р Қурол ва унинг ўқ-дорилари берилган шахснинг Ф.И.О. Берилган қурол ва унинг ўқ-дорилари, бериш мақсади Қурол ва унинг ўқ-дорилари берилган сана ва вақт Қурол ва унинг ўқ-дориларини олган шахснинг имзоси Қабул қилиб олинган қурол ва унинг ўқ-дорилари Қурол ва унинг ўқ-дорилари қабул қилиб олинган сана ва вақт Қурол ва унинг ўқ-дориларини қабул қилиб олган шахснинг имзоси Изоҳ қуролнинг тури, номи, маркаси, модели ва калибри қуролнинг завод серияси ва рақами қуролга ўқ-дорилар сони (дона) бериш мақсади сана (кун, ой, йил) вақт (соат, дақиқа) қуролнинг тури, номи, маркаси, модели ва калибри қуролнинг завод серияси ва рақами ўқ-дорилар (дона) фойдаланилмай қолган фойдаланишда отилмай қолган (осечка) сана (кун, ой, йил) вақт (соат, дақиқа) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 ».
«Идоравий ва спорт ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришларга 5-ИЛОВА
«Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларга 3-ИЛОВА
Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоби (Қурол ва унинг ўқ-дориларни бериш ҳамда қабул қилиш журнали) титул варағининг
«Идоравий ва спорт ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришларга 6-ИЛОВА
«Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларга 4-ИЛОВА
Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоби (Қурол ва унинг ўқ-дориларини бериш ҳамда қабул қилиш журнали) охирги варағининг
»
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 12 ноябрь,
428-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining
buyrugʻi
ShAKLI
ShAKLI
“Idoraviy va sport oʻqotar qurol va oʻq-dorilarni hisobga olish kitoblari hamda ularni berish va qabul qilish jurnallarini yuritish tartibiga qoʻyiladigan yagona talablarni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Qurol toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 26-dekabrdagi 810-son “Qurol muomalasi sohasida ruxsat berish tartib-taomillarini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2015-yil 30-iyundagi 105-son “Idoraviy va sport oʻqotar qurol va oʻq-dorilarni hisobga olish kitoblari hamda ularni berish va qabul qilish jurnallarini yuritish tartibiga qoʻyiladigan yagona talablarni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻiga (roʻyxat raqami 2702, 2015-yil 29-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 30-son, 399-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2021-yil 12-noyabrdagi 428-son buyrugʻiga ILOVA
“Idoraviy va sport oʻqotar qurol va oʻq-dorilarni hisobga olish kitoblari hamda ularni berish va qabul qilish jurnallarini yuritish tartibiga qoʻyiladigan yagona talablarni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Buyruqda :
1) nomi va 1-banddagi “Idoraviy va sport oʻqotar qurol va oʻq-dorilarni” degan soʻzlar “Qurol va uning oʻq-dorilarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasining “Qurol toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 26-dekabrdagi 810-son “Qurol muomalasi sohasida ruxsat berish tartib-taomillarini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:”.
2. Yagona talablarda :
1) nomidagi “Idoraviy va sport oʻqotar qurol va oʻq-dorilarni” degan soʻzlar “Qurol va uning oʻq-dorilarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Yagona talablar Oʻzbekiston Respublikasining “Qurol toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 26-dekabrdagi 810-son “Qurol muomalasi sohasida ruxsat berish tartib-taomillarini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq qurol va uning oʻq-dorilarini hisobga olish kitoblari hamda ularni berish va qabul qilish jurnallarini yuritish tartibiga qoʻyiladigan yagona talablarni belgilaydi.”;
3) 1 va 2-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Mazkur Yagona talablarda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
qurol — tuzilishiga koʻra jonli nishonni yoki boshqa nishonni urish, signallar berish uchun moʻljallangan qurilmalar va ashyolar. Tuzilishi jihatidan qurolga oʻxshash boʻlgan xoʻjalik-maishiy va ishlab chiqarish maqsadidagi buyumlar sifatida sertifikatlangan buyumlar, shuningdek tuzilishi jihatidan qurolga oʻxshash boʻlgan sport aslahalari qurol jumlasiga kirmaydi;
oʻq-dorilar — qurolning jonli nishonni yoki boshqa nishonni urish uchun moʻljallangan hamda tarkibida portlovchi, poroxli, uloqtiruvchi, pirotexnik yoki urib chiqaradigan moddalar yoxud ularning birikmasi mavjud boʻlgan qurol-yarogʻ ashyolari va uloqtiriladigan aslahasi;
qurolxona — qurol va uning oʻq-dorilarini saqlashga moʻljallangan, texnik jihatdan mustahkamlangan, qoʻriqlash-yongʻindan saqlash signalizatsiyasi hamda qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari va jismoniy himoyaning boshqa vositalari bilan maxsus jihozlangan alohida inshoot (ombor, xona).
2. Mazkur Yagona talablar Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti davlat xavfsizlik xizmati, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi, Davlat bojxona qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi va Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligining harbiy tuzilmalariga kiruvchi hamda oʻqotish sporti tashkilotlariga tatbiq etilmaydi.”;
4) 3-banddagi “Oʻqotar sport quroli va unga oʻq-dorilarni” degan soʻzlar “Sport quroli va uning oʻq-dorilarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
5) 2-bob nomidagi “Qurol va oʻq-dorilarni” degan soʻzlar “Qurol va uning oʻq-dorilarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
6) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Yuridik shaxsga foydalanishga qabul qilingan hamda unda foydalanilayotgan qurol va uning oʻq-dorilari hisobi har bir yuridik shaxsda yuritiladigan Qurol va uning oʻq-dorilarini hisobga olish kitobi (bundan buyon matnda kitob deb yuritiladi)da olib boriladi.”;
7) 5-banddagi “qurol va oʻq-dorilarni” va “qurollar va oʻq-dorilarning” degan soʻzlar tegishli ravishda “qurol va uning oʻq-dorilarini” va “qurol va uning oʻq-dorilarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
8) 7-banddagi “qurol va oʻq-dorilarning” degan soʻzlar “qurol va uning oʻq-dorilari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
9) 8-bandda :
toʻrtinchi xatboshidagi “tashkilotga” degan soʻz “yuridik shaxsga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshidagi “surishtiruv yoki dastlabki tergov organining” degan soʻzlar “tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv yoki dastlabki tergov organining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
10) 9-bandda :
toʻrtinchi xatboshidagi “tashkilotga” degan soʻz “yuridik shaxsga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshidagi “surishtiruv yoki dastlabki tergov organining” degan soʻzlar “tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv yoki dastlabki tergov organining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
11) 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Kitob yuridik shaxs rahbarining buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjatlari bilan qurol va uning oʻq-dorilarining but saqlanishini, berilishi, qabul qilib olinishini hamda hisobi yuritilishini taʼminlash vazifalari yuklangan masʼul shaxs (bundan buyon matnda saqlash uchun masʼul shaxs deb yuritiladi) tomonidan yuritiladi.”;
12) 12 — 14-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Kitob unga keyinchalik tegishli yozuvlarni kiritish hamda unda koʻrsatilgan aksariyat yozuvlarni oʻqish va farqlash imkoniyatini bermaydigan darajada mexanik yoki boshqa turda shikastlangan yoxud yoʻqolgan (talon-toroj qilingan) boʻlsa, kitobdagi maʼlumotlarni tiklash uchun shikastlanganlik yoki yoʻqolganlik (talon-toroj qilinganlik) fakti aniqlangan kundan eʼtiboran ikki ish kuni ichida yuridik shaxs hisobida mavjud boʻlgan barcha qurol va uning oʻq-dorilarini inventarizatsiyadan oʻtkazish boʻyicha ishlar tashkillashtirilishi kerak.
13. Inventarizatsiyani oʻtkazish uchun yuridik shaxs rahbarining buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjati bilan qurol va uning oʻq-dorilarini inventarizatsiyadan oʻtkazish komissiyasi tuziladi.
Komissiya tarkibiga saqlash uchun masʼul shaxs, yuridik shaxs buxgalteriyasi xodimi, yuridik shaxs navbatchilik (qorovullik) xizmati boshligʻi (agar navbatchilik (qorovullik) xizmati mavjud boʻlsa) majburiy ravishda kiritiladi hamda hududiy ichki ishlar organining vakili taklif etiladi.
14. Inventarizatsiyani oʻtkazishda yuridik shaxsda mavjud boʻlgan qurol va uning oʻq-dorilari buxgalteriya hisobi hamda ichki ishlar organlarining tegishli maʼlumotlari bilan solishtirib chiqiladi va natijasi boʻyicha dalolatnoma tuziladi.
Dalolatnoma komissiya aʼzolari tomonidan imzolanadi va yuridik shaxs rahbari tomonidan tasdiqlanadi.”;
13) 16-banddagi “Qurol va oʻq-dorilarni” degan soʻzlar “Qurol va uning oʻq-dorilarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
14) 3-bobning nomidagi “Qurol va oʻq-dorilarni” degan soʻzlar “Qurol va uning oʻq-dorilarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
15) 17 va 18-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“17. Yuridik shaxsga tegishli maqsadda berilgan hamda qabul qilib olingan qurol va uning oʻq-dorilari harakati ushbu Yagona talablarning 2-ilovasiga muvofiq shaklda yuritiladigan Qurol va uning oʻq-dorilarini berish hamda qabul qilish jurnalida (bundan buyon matnda jurnal deb yuritiladi) aks ettiriladi.
18. Jurnalda quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:
qurol va uning oʻq-dorilari berilgan shaxsning F.I.O. va imzosi;
berilgan va qabul qilib olingan qurolning individual maʼlumotlari va uning oʻq-dorilari miqdori;
qurol va uning oʻq-dorilarini berish maqsadi;
qurol va uning oʻq-dorilari berilgan hamda qabul qilib olingan sana va vaqt;
qurol va uning oʻq-dorilarini qabul qilib olgan shaxsning imzosi.”;
16) 20-banddagi “Qurol va oʻq-dorilar” degan soʻzlar “Qurol va uning oʻq-dorilari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
17) 21-banddagi hamda 34-bandning ikkinchi xatboshisidagi “tashkilotda” degan soʻzlar “yuridik shaxsda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
18) 23 — 25-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“23. Jurnal unga keyinchalik tegishli yozuvlarni kiritish hamda unda koʻrsatilgan aksariyat yozuvlarni oʻqish va farqlash imkoniyatini bermaydigan darajada mexanik yoki boshqa turda shikastlangan yoxud yoʻqolgan (talon-toroj qilingan) boʻlsa, jurnaldagi maʼlumotlarni tiklash uchun shikastlanganlik yoki yoʻqolganlik (talon-toroj qilinganlik) fakti aniqlangan kunning oʻzida berilgan hamda qabul qilib olingan qurol va uning oʻq-dorilarini inventarizatsiyadan oʻtkazish boʻyicha ishlar tashkillashtirilishi kerak.
24. Inventarizatsiyani oʻtkazish uchun yuridik shaxs rahbarining buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjatlari bilan berilgan hamda qabul qilib olingan qurol va uning oʻq-dorilarini inventarizatsiyadan oʻtkazish komissiyasi tuziladi.
Komissiya tarkibiga saqlash uchun masʼul shaxs, yuridik shaxs navbatchilik (qorovullik) xizmati navbatchi xodimlari hamda boshligʻi (agar navbatchilik (qorovullik) xizmati mavjud boʻlsa) majburiy ravishda kiritiladi.
25. Inventarizatsiyani oʻtkazishda qurolxonada saqlanayotgan hamda tegishli maqsadda berilgan qurol va uning oʻq-dorilari kitobdagi tegishli maʼlumotlar bilan solishtirib chiqiladi va natijasi boʻyicha dalolatnoma tuziladi.
Dalolatnoma komissiya aʼzolari tomonidan imzolanadi va yuridik shaxs rahbari tomonidan tasdiqlanadi.”;
19) 27-banddagi “qurol va oʻq-dorilarni” degan soʻzlar “qurol va uning oʻq-dorilarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
20) 28-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“28. Qurolxonada saqlanayotgan qurol va uning oʻq-dorilari bir nechta yuridik shaxsga tegishli boʻlsa, ular boʻyicha kitob va jurnal har bir yuridik shaxs tomonidan alohida yuritiladi.”;
21) 30-bandning ikkinchi xatboshisidagi “tashkilot” degan soʻz “yuridik shaxs” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
22) 31-banddagi “tashkilot hamda u idoraviy mansub boʻlgan tashkilotning” degan soʻzlar “yuridik shaxs hamda u idoraviy mansub boʻlgan yuridik shaxsning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
23) 32-bandning ikkinchi xatboshisidagi “tashkilot rahbarining imzosi hamda muhri” degan soʻzlar “yuridik shaxs rahbarining imzosi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
24) 37-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“37. Kitob va jurnalning mazkur Yagona talablarga muvofiq yuritilishi ustidan yuridik shaxs rahbari doimiy nazorat olib borishi shart. Bunda kitobning yuritilishi har chorakda, jurnalning yuritilishi esa har oy yuridik shaxs rahbari tomonidan tekshirib borilishi kerak. Agar yuridik shaxsda navbatchilik (qorovullik) xizmati mavjud boʻlsa, jurnalning yuritilishi navbatchilik (qorovullik) xizmati boshligʻi tomonidan tekshirib boriladi.”;
25) 1a — 4-ilovalar ushbu oʻzgartirishlarning 1 — 6-ilovalariga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
“Idoraviy va sport oʻqotar qurol va oʻq-dorilarni hisobga olish kitoblari hamda ularni berish va qabul qilish jurnallarini yuritish tartibiga qoʻyiladigan yagona talablarni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlarga 1-ILOVA
“Qurol va uning oʻq-dorilarini hisobga olish kitoblari hamda ularni berish va qabul qilish jurnallarini yuritish tartibiga qoʻyiladigan yagona talablarga 1a-ILOVA
Qurol va uning oʻq-dorilarini hisobga olish KITOBI (kitobning birinchi qismi) Qurol va uning oʻq-dorilarining jamlanma hisobi T/r Yozuv kiritilgan sana _________________________________________________ (qurolning turi, nomi, markasi, modeli va kalibri) _____________________________________________________ (qurolning oʻq-dorilari (partiyasi, kalibri va miqdori (dona) hisobga olingan hisobdan chiqarilgan hisobda mavjud hisobga olingan hisobdan chiqarilgan hisobda mavjud 1 2 3 4 5 6 7 ” .
“Idoraviy va sport oʻqotar qurol va oʻq-dorilarni hisobga olish kitoblari hamda ularni berish va qabul qilish jurnallarini yuritish tartibiga qoʻyiladigan yagona talablarni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlarga 2-ILOVA
“Qurol va uning oʻq-dorilarini hisobga olish kitoblari hamda ularni berish va qabul qilish jurnallarini yuritish tartibiga qoʻyiladigan yagona talablarga 1b-ILOVA
Qurol va uning oʻq-dorilarini hisobga olish kitobi (kitobning ikkinchi qismi) Qurolning individual hisobi T/r Qurol hisobga olingan sana Qurol qaysi yuridik shaxsdan kelib tushganligi va sanasi Kelib tushgan qurolning kirim hujjati (schyot-faktura, yuk xati), sanasi va raqami Hisobga olingan qurolga oid individual maʼlumotlar Qurolning hisobdan chiqarilishiga oid maʼlumotlar Qurolning taʼmirlash uchun yuborilganligi haqida maʼlumot Qurolning texnik holati va yaroqlilik toifasi Izoh turi, nomi, markasi va modeli kalibri ishlab chiqarilgan yili zavod seriyasi va raqami hisobdan chiqarilishi sababi (berib yuborilishi (yuborilgan joyi koʻrsatilgan holda), yoʻqotilishi (talon-toroj qilinishi) yoki yaroqsiz holga kelishi) hisobdan chiqarish uchun asos boʻlgan hujjat, uning raqami va sanasi hisobdan chiqarilgan sana taʼmirlash uchun yuborilganligi taʼmirlashdan qaytarilganligi yuborilgan yuridik shaxs nomi, yuborilgan sana yuk xatining raqami va sanasi qaytarilgan sana yuk xatining raqami va sanasi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 ”.
“Idoraviy va sport oʻqotar qurol va oʻq-dorilarni hisobga olish kitoblari hamda ularni berish va qabul qilish jurnallarini yuritish tartibiga qoʻyiladigan yagona talablarni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlarga 3-ILOVA
“Qurol va uning oʻq-dorilarini hisobga olish kitoblari hamda ularni berish va qabul qilish jurnallarini yuritish tartibiga qoʻyiladigan yagona talablarga 1v-ILOVA
Qurol va uning oʻq-dorilarini hisobga olish KITOBI (kitobning uchinchi qismi) Oʻq-dorilarning hisobi T/r Oʻq-dorilar hisobga olingan sana Oʻq-dorilar qaysi yuridik shaxsdan kelib tushganligi va sanasi Kelib tushgan oʻq-dorilarning kirim hujjati (schyot-faktura, yuk xati), sanasi va raqami Hisobga olingan oʻq-dorilarga oid maʼlumotlar Oʻq-dorilarning hisobdan chiqarilishiga oid maʼlumotlar Oʻq-dorilarning yaroqlilik holati Izoh turi kalibri ishlab chiqarilgan yili va partiyasi miqdori (dona) hisobdan chiqarilishi sababi (berib yuborilishi (yuborilgan joyi koʻrsatilgan holda), sarflanishi, yoʻqotilishi (talon-toroj qilinishi) yoki yaroqsiz holga kelishi) hisobdan chiqarish uchun asos boʻlgan hujjat, uning raqami va sanasi hisobdan chiqarilgan oʻq-dorilar miqdori (dona) hisobdan chiqarilgan sana 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 ” .
“Idoraviy va sport oʻqotar qurol va oʻq-dorilarni hisobga olish kitoblari hamda ularni berish va qabul qilish jurnallarini yuritish tartibiga qoʻyiladigan yagona talablarni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlarga 4-ILOVA
“Qurol va uning oʻq-dorilarini hisobga olish kitoblari hamda ularni berish va qabul qilish jurnallarini yuritish tartibiga qoʻyiladigan yagona talablarga 2-ILOVA
Qurol va uning oʻq-dorilarini berish hamda qabul qilish JURNALI T/r Qurol va uning oʻq-dorilari berilgan shaxsning F.I.O. Berilgan qurol va uning oʻq-dorilari, berish maqsadi Qurol va uning oʻq-dorilari berilgan sana va vaqt Qurol va uning oʻq-dorilarini olgan shaxsning imzosi Qabul qilib olingan qurol va uning oʻq-dorilari Qurol va uning oʻq-dorilari qabul qilib olingan sana va vaqt Qurol va uning oʻq-dorilarini qabul qilib olgan shaxsning imzosi Izoh qurolning turi, nomi, markasi, modeli va kalibri qurolning zavod seriyasi va raqami qurolga oʻq-dorilar soni (dona) berish maqsadi sana (kun, oy, yil) vaqt (soat, daqiqa) qurolning turi, nomi, markasi, modeli va kalibri qurolning zavod seriyasi va raqami oʻq-dorilar (dona) foydalanilmay qolgan foydalanishda otilmay qolgan (osechka) sana (kun, oy, yil) vaqt (soat, daqiqa) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 ”.
“Idoraviy va sport oʻqotar qurol va oʻq-dorilarni hisobga olish kitoblari hamda ularni berish va qabul qilish jurnallarini yuritish tartibiga qoʻyiladigan yagona talablarni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlarga 5-ILOVA
“Qurol va uning oʻq-dorilarini hisobga olish kitoblari hamda ularni berish va qabul qilish jurnallarini yuritish tartibiga qoʻyiladigan yagona talablarga 3-ILOVA
Qurol va uning oʻq-dorilarini hisobga olish kitobi (Qurol va uning oʻq-dorilarni berish hamda qabul qilish jurnali) titul varagʻining
“Idoraviy va sport oʻqotar qurol va oʻq-dorilarni hisobga olish kitoblari hamda ularni berish va qabul qilish jurnallarini yuritish tartibiga qoʻyiladigan yagona talablarni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlarga 6-ILOVA
“Qurol va uning oʻq-dorilarini hisobga olish kitoblari hamda ularni berish va qabul qilish jurnallarini yuritish tartibiga qoʻyiladigan yagona talablarga 4-ILOVA
Qurol va uning oʻq-dorilarini hisobga olish kitobi (Qurol va uning oʻq-dorilarini berish hamda qabul qilish jurnali) oxirgi varagʻining
”
Vazir P. BOBOJONOV
Toshkent sh.,
2021-yil 12-noyabr,
428-son