📅 2021-yil 15-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 15-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 15 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 15 декабря 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 15 December 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 15 июлдаги ПҚ-5185-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш. Ғаниев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 мартдаги 153-сон қарори билан тасдиқланган Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан белгиланган харид квоталаридан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта маҳсулотларини сотиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 6-бандининг учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда :
3-банднинг иккинчи хатбоши , 4-банднинг биринчи хатбошиси ва 10-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ўсимликлар карантини» сўзларидан кейин «ва ҳимояси» сўзлари қўшилсин;
16 3 -банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга илованинг 1-бандида:
«1в» кичик бандга «ўсимликлар карантини» сўзларидан кейин «ва ҳимояси» сўзлари қўшилсин;
«1г» кичик бандга «Ўсимликлар карантини» сўзларидан кейин «ва ҳимояси» сўзлари қўшилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 октябрдаги 289-сон қарори билан тасдиқланган Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэропортлари (аэродромлари)ни очиш тартиби тўғрисидаги низом 7 ва 8-бандларининг иккинчи хатбошиларидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган «Бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисидаги вақтинчалик низом 4-банди ва 6-бандининг «в» кичик банди биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 августдаги 216-сон қарори билан тасдиқланган Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :
15-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси деб аталади)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги)» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-банднинг еттинчи хатбошисидаги «Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатида :
65-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«65. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги»;
66-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвоқ сув омбори атрофини ободонлаштириш дирекциясини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 декабрдаги 986-сон қарорининг 6-бандидаги «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятига» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар* матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатида :
«4. Агентликлар» бўлимига қуйидаги мазмундаги 8-банд қўшилсин:
«8. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги»;
«7. Инспекциялар» бўлимининг 1-банди ва «8. Хўжалик бошқаруви органлари» бўлими»нинг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишлашни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 январдаги 63-сон қарорининг 16-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва Ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорида :
а) 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом):
2-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-бандда :
биринчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади)» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Инспекция» сўзи «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
26-банддаги «ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
31-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Инспекция» сўзи «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
33-банддаги «ўсимликлар карантини ҳудудий давлат инспекцияларининг» сўзлари «ҳудудий бошқармаларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
34-банддаги «ўсимликлар карантини ҳудудий давлат инспекцияларининг» сўзлари «ҳудудий бошқармаларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
39-банддаги «ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекциялари» сўзлари «ҳудудий бошқармалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
41-банддаги «ўсимликлар карантини ҳудудий давлат инспекциялари» сўзлари «ҳудудий бошқармалар» сўзлари билан ҳамда «ўсимликлар карантини давлат инспекциясига» сўзлари «Агентликка» сўзи билан алмаштирилсин;
43-банддаги «Ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг» сўзлари «Ҳудудий бошқармаларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
44-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Инспекция» сўзи «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
Низомга 2 ва 2а-иловаларнинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«
0000000 — СОНЛИ ТРАНСПОРТ БИРЛИГИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДАГИ ДАЛОЛАТНОМА (карантин остидаги импорт маҳсулотлар учун) ___________________________________________________________________________________________ (темир йўл станцияси, аэропорт, дарё порти, автомобиль йўллари ва бошқалар) _______________________________________________ Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги/ҳудудий бошқармаси давлат инспектори _________________________________________________________________ (Ф.И.О) ___________________________________________________________________________________________ (юк номи, миқдори ва ҳажми) ___________________________________________________________________________________________ (вагон, контейнер ва бошқаларнинг рақами) Экспорт қилаётган давлат номи: _________________________________________________________________ Импорт қилувчи ташкилот номи ва манзили: _______________________________________________________ ___________________________________________________СТИР: ___________________________________ Карантин рухсатномаси берилган сана: «___» ______20___ йил, № _____________________________________ Фитосанитария сертификати берилган сана: «___» _______ 20___ йил, № ________________________________ _____________________ (давлат инспектори имзоси) ___________ (вакил имзоси) 20__ йил «___» _____
0000000 — СОНЛИ КАРАНТИН КЎРИГИ ДАЛОЛАТНОМАСИ _______________________________________________ Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги/ҳудудий (республика, вилоят, туман, шаҳар) бошқармаси давлат инспектори ________________________________________________________томонидан (Ф.И.О) 20__ «___» ________ да қуйидаги вакил иштирокида ________________________________________________ (вакил Ф.И.О) ____________________________________________________________ СТИР: _________________________ (корхона, ташкилот, фермер хўжалиги номи ёки фуқаро) ___________________________________________________________________________________________ (юк номи, миқдори ва ҳажми) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги ва зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва Ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-тамоилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорига асосан карантин кўригидан ўтказилди. Ўсимликлар карантини давлат инспектори хулосаси: _________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ Транспорт бирлигини очиш далолатномаси мавжуд бўлганда ушбу далолатнома ҳақиқий ҳисобланади __________________________ (давлат инспектори имзоси)
»;
б) 2-иловада (Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом):
2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
матндаги тегишли келишикдаги «Инспекция» сўзи тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
4-банддаги «ҳудудий ўсимликлар карантини инспекциялари» сўзлари «ҳудудий ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1-илованинг 1-босқич «Тадбирлар» устунидаги «Инспекциясига» сўзи «Агентликка» сўзи билан ҳамда 2-босқич «Субъектлар» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИ АГЕНТЛИГИ AGENCY OF PLANT QUARANTINE AND PROTECTION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN КАРАНТИН РУХСАТНОМАСИ КАРАНТИННОЕ РАЗРЕШЕНИЕ QUARANTINE PERMIT Ушбу карантин рухсатномаси берилди/ Карантинное разрешение выдано/ This quarantine permit is given to: Экспортёр давлат, ҳудуд ва ташкилот номи / Наименование экспортирующей страны, региона и организации/ Name of exporting country, region and organization: № Берилди / Выдано/ Issued Муддати:/ Срок до/ Valid until Маҳсулот ҳақида маълумот / Информация о продукции/ Product information Маҳсулот номи, ТИФТН коди, миқдори ва ўлчов бирлиги/ Наименование, код ТН ВЭД количество и ед-измер. продукции / Name, HS code, quantity and unit of the product Маҳсулот етиштирилган давлат ва ҳудуд/ Страна и регион происхождения продукции./ Country and region of origin Олиб кириладиган карантин остидаги маҳсулотлар ушбу рухсатнома бўйича қуйидаги йўналишлар орқали ўтиши керак/ Завозимая по настоящему разрешению подкарантинная продукция должна перевозиться по следующему маршруту:/ The products subject to quarantine imported in accordance with this permit shall be transported along the following route Олиб кириш йўналиши ва чегара маскани/ Пограничный пост и маршрут ввоза/ Border crossing point and import route ТИФ назорат маскани/ контрольный пункт ВЭД /FEA Транспорт тури/ Вид транспорта/ Type of transport: Рухсатнома «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан қуйидаги ариза бўйича берилган:/ Разрешение выдано на основании Закона Республики Узбекистан «O карантине растений», по заявлению:/ The permit was issued on the basis of the Law of the Republic of Uzbekistan «On Plant Quarantine», upon application Диққат!/ Олиб кириладиган карантин остидаги маҳсулотлар, транспорт воситалари иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтлар, шунингдек, бошқа карантин организмларидан холи бўлиши шарт. Внимание!/ Ввозимая подкарантинная продукция, транспортные средства должны быть свободны от вредителей, болезней растений и сорняков, имеющие карантинное значение для Республики Узбекистан, в том числе других карантинных организмов согласно приложение. Attention!/ Imported regulated products and vehicles must be free from pests of concern of the Republic of Uzbekistan, including other quarantine pests. Қўшимча маълумотлар/Дополнительная информация/Additional information Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги / Агентство по карантину и защите растений/ Agency of Plant Quarantine and Protection of The Republic of Uzbekistan Ф.И.О/Ф.И.О/Name, surname Имзо/Подпись/Signature
Изоҳ: Примечания: Note: 1. Карантин рухсатномаси карантин остидаги маҳсулотларнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишига ёки ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтилишига рухсат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади ва буюртмачига ҳамда тегишли ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг тегишли ҳудудий бўлинмаларига юборилади. 2. Карантин рухсатномаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан олиб кирилаётган юкларга карантин кўриги далолатномаси расмийлаштирилгандан сўнг божхона ҳужжатларини расмийлаштиришга асос ҳисобланади. 3. Экспорт қилувчи давлатнинг фитосанитария сертификатида қуйидагилар кўрсатилиши шарт: а) зарарсизлантириш усуллари; б) ўсимликлар карантини объектларининг йўқлиги. 4. Транспорт воситаси ва карантин остидаги маҳсулотлар белгиланган жойга келтирилиши билан қуйидаги карантин тадбирлари ўтказилиши шарт: а) карантин инспектори томонидан кўрикдан ўтказилади; б) лаборатория текшируви учун намуналар олиш; в) лаборатория таҳлиллари натижасига кўра юкни чиқариб юбориш; г) ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда, юк зарарсизлантирилади, қайтарилади ёки йўқ қилинади 5. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси. Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш; сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш; базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. 6. Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ электрон ҳужжат қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади. 7. Рухсатномада кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг. 1. Карантинное разрешение является документом, удостоверяющим разрешение на ввоз или транзит подкарантинной продукции на территорию Республики Узбекистан и направляется заказчику и соответствующим территориальным подразделениям Агентства по карантину и защите растений. 2. Карантинное разрешение при ввозе груза на территорию Республики Узбекистан является основанием для таможенного оформления груза после оформления акта карантинного досмотра. 3. В фитосанитарном сертификате страны-экспортера должны быть указаны: а) методы обеззараживания; б) отсутствие объектов карантина растений. 4. По прибытии к месту назначения подкарантинной продукции и транспортных средств должны быть проведены следующие карантинные мероприятия: а) досмотр инспекторами по карантину и защите растений; б) отбор образцов и представление в центральную фитосанитарную лабораторию; в) выпуск груза после получения результатов экспертизы; г) при обнаружении объектов карантина растений груз подлежит обеззараживанию, возврату или уничтожению. 5. Статья 228 Уголовного кодекса Республики Узбекистан. Изготовление, подделка официального документа, предоставляющего право или освобождающего от обязанности, в целях его использования самим подделывателем или другим лицом либо сбыт такого документа, изготовление поддельных штампов, печатей, бланков предприятий, учреждений, организаций в тех же целях либо их сбыт-наказывается штрафом от пятидесяти до ста базовых расчетных величин или обязательными общественными работами до трехсот шестидесяти часов либо исправительными работами до трех лет. 6. В соответствии с Законом Республики Узбекистан «Об электронном документообороте» электронный документ приравнивается к документу на бумажном носителе и имеет одинаковую с ним юридическую силу. 7. Отсканируйте QR-код при помощи мобильного устройства для проверки подлинности информации. 1. The Quarantine permit is a document certifying permission for the import of quarantine products into the territory of the Republic of Uzbekistan and is sent to the customer and relevant department of the Agency of plant quarantine and protection of the republic of Uzbekistan 2. Quarantine permit during the importation of goods into the territory of the Republic of Uzbekistan considered as the basis for customs clearance of goods after registration of the quarantine inspection act. 3. The phytosanitary certificate of the exporting country should indicate: a) Disinfection methods; b) Absence of quarantine pests 4. Upon arrival at the destination, quarantine products and transport vehicles should be subject to the following quarantine measures: a) Inspection by inspectors of the Agency of plant quarantine and protection of the republic of Uzbekistan the Republic of Uzbekistan; b) Sampling and submission to the Central Phytosanitary Laboratory; c) Release of consignment after receiving the results of laboratory analysis; d) Upon detection of quarantine pests, the consignment is subject to disinfection, return or destruction. 5. Article 228 of the Criminal Code of the Republic of Uzbekistan. The falsification of an official document granting or exempting from a duty, for the purpose of its use by the forger or another person, or the sale of such a document, the manufacture of fake stamps, seals, letterheads of enterprises, institutions, organizations for the same purposes or their sale-shall be punishable by a fine from fifty to one hundred basic calculation units, or compulsory community service up to three hundred and sixty hours, or correctional labor up to three years. 6. In accordance with the Law of the Republic of Uzbekistan «On electronic document management», an electronic document is equivalent to a document on paper and has the same legal force. QR code can be scanned using mobile device to verify the authenticity of the information.
КАРАНТИН РУХСАТНОМАСИГА ИЛОВА ПРИЛОЖЕНИЕ К КАРАНТИННОМУ РАЗРЕШЕНИЮ ATTACНMENT SНEET FOR QUARANTINE PERMIT Қўшимча маълумотлар/Дополнительная информация/Additional information QR Code КАРАНТИН РУХСАТНОМАСИ КАРАНТИННОЕ РАЗРЕШЕНИЕ QUARANTINE PERMIT № Берилди /Выдано/ Issued
».
в) 3-иловада (Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун фитосанитария сертификатларини бериш тартиби тўғрисидаги низом):
3-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари (кейинги ўринларда — ҳудудий инспекциялар)» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддаги «Инспекция» сўзи «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
15-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Инспекциянинг» сўзи «Агентликнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
17-банддаги «Инспекция» сўзи «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
матндаги тегишли келишикдаги «ҳудудий инспекция» сўзлари тегишли келишикдаги «ҳудудий бошқарма» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1-иловада :
1-босқич позицияси «Тадбирлар» устунидаги «ҳудудий инспекцияга» сўзлари «ҳудудий бошқармага» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-босқич позицияси «Субъектлар» устунидаги «Ҳудудий инспекция» сўзлари «Ҳудудий бошқарма» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 3 , 3а ва 3б-иловаларнинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИ АГЕНТЛИГИ AGENCY OF PLANT QUARANTINE AND PROTECTION OF TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN 1. Экспортёр ва унинг манзили: Экспортер и его адрес: Name and address of exporter: 2. ФИТОСАНИТАРИЯ СЕРТИФИКАТИ ФИТОСАНИТАРНЫЙ СЕРТИФИКАТ PНYTOSANITARY CERTIFICATE UZ-EX №________________________ 3. Юк қабул қилувчи ва унинг манзили: Получатель и его адрес: Declared name and address of consignee: 4. Кимга: Ўсимликлар карантини ташкилотига (давлат): Кому: Организация по карантинну растений To: Quarantine organization of (country): 5. Олиб кирилиши қайд этилган пункт: Заявленный пункт ввоза: Declared point of entry: 6. Ишлаб чиқарилган жойи: Место присхождения: Place of origin: 7. Транспортда ташишнинг қайд этилган усули: Заявленный способ транспортировки: Declared means of conveyance: 8. Маҳсулотнинг номи, ўсимликнинг қайд этилган ботаник номи ва миқдори: Наименование продукции и ботаническое названий растений, заявленное количество: Name of produce, declared botanical name of plant and quantity: 9. Жой сони ва қадоқнинг тавсифи (алоҳида белгиси): Количество мест и описание упаковки: Number and description of packages, (distinguishing marks): 10. Ушбу сертификат билан юқорида қайд этилган ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотлари ёки бошқа ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар, тегишли расмий тартиб асосида текширилиб ва/ёки таҳлил қилиниб, импорт қилувчи томоннинг рўйхатидаги карантин остидаги зарарли организмлардан холи деб топилиб, импорт қилинаётган давлатнинг амалдаги фитосанитария талабларига жавоб бериши тасдиқланади. Настояшим удостоверается, что растения, растительниые продукты или другие подкарантинные запретные материалы, описанные выше, были обследованы и или проанализированы согласно существующем процедурам и принятые свободные от карантинных вредных организмов, пересичленных импортирующей договаривающейся стороной и отвечают действующем фитосанитарным правилам импортирующей договаривающейся стороны, включая таковые и для регулируемых не карантинных вредных организмов. This is to certify that the plants, plant products or other subject to quarantine products described herein have been inspected and/or tested to according appropriate official procedures and considered to be free from quarantine pests, specified by the importing party and to conform with current phytosanitary requirements of the importing country. 11. Қўшимча декларация/ Дополнительная информация/Additional declaration: Зарарсизлантириш / Обезвреживание/Disinfection treatment: Берилган (расмийлаштирилган) жойи: Место выдачи: Place of issuance : 12. Ишлов усули: Способ обработки: Treatment method: Сана: Дата: Date: 13. Кимёвий восита (таъсир этувчи модда): Химикат (действующее вещество) Chemical (active ingredient): 14. Давомийлиги ва ҳарорати: Экпозиция и температура: Duration and temperature: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги инспектори. Agency of Plant Quarantine and Protection of the Republic of Uzbekistan 15. Концентрацияси: Концентрация: Concentration: 16.Сана: Дата: Date: 17. Қўшимча маълумотлар: Дополнительная информация: Additional information:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИ АГЕНТЛИГИ AGENCY OF PLANT QUARANTINE AND PROTECTION OF TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN 1. Экспортёр ва унинг манзили: Экспортер и его адрес: Name and address of exporter: 2. ФИТОСАНИТАРИЯ СЕРТИФИКАТИ ФИТОСАНИТАРНЫЙ СЕРТИФИКАТ PНYTOSANITARY CERTIFICATE UZ-RE ________________________ 3. Юк қабул қилувчи ва унинг манзили: Получатель и его адрес: Declared name and address of consignee: 4. Кимга: Ўсимликлар карантини ташкилотига: Кому: Организация по карантинну растений: To: Quarantine organization of (country): 5. Олиб кирилиши қайд этилган пункт: Заявленный пункт ввоза: Declared point of entry: 6. Ишлаб чиқарилган жойи: Место присхождения: Place of origin: 7. Транспортда ташишнинг қайд этилган усули: Заявленный способ транспортировки: Declared means of conveyance: 8. Маҳсулотнинг номи, ўсимликнинг қайд этилган ботаник номи ва миқдори: Наименование продукции и ботаническое названий растений, заявленное количество: Name of produce, declared botanical name of plant and quantity: 9. Жой сони ва қадоқнинг тавсифи (алоҳида белгиси): Количество мест и описание упаковки: Number and description of packages, (distinguishing marks): 10. Ушбу билан тасдикланадики/ Настоящим удостоверяется, что/ This is to certify that — юқорида кўрсатилган ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотлари ёки бошка карантин остидаги юкларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган (реэкспорт давлати) дан/ растения, растительные продукты или другие регулируемые изделия, описанные выше, были импортированы в Республику Узбекистан (страна реэкспорта) из/ the plants, plant products or other regulated articles described above were imported into the Republic of Uzbekistan (country of re-export) from ............................................................................................................................................................................. давлати томонидан берилган фитосанитария сертификати/ (страна происхождения), на основании Фитосанитарного сертификата/ (country of origin) covered by Phytosanitary Certificate No.................................................... хакикий фитосанитария сертификати/ Оригинал/ original ⸋ аслига тўғри нусхаси/ заверенная подлинная копия/ certified true сору О ҳақиқий сертификатга қўшимча/ которого прилагается к этому сертификату/ of which is attached to this certificate ⸋ , кадокланган/ что они упакованы/ that they are packed ⸋ кайта кадокланган/ переупакованы/ repacked ⸋ в оригинальных/ in original ⸋ новых/ new □ контейнерлар фитосанитария талабларига жавоб беради/ контейнерах на основе оригинального фитосанитарного сертификата/ containers based on the original Phytosanitary Certificate ⸋ қўшимча текширувлар асосида/ и дополнительной проверки/ and additional inspection LJ, импорт қилувчи ҳамда келишувчи томонларнинг фитосанитар талабларига жавоб беради/ они считаются соответствующими действующим фитосанитарным требования страны-импортера и/ they are considered to conform with the current phytosanitary requirements of the importing country, and/ ҳамда Ўзбекистонда (реэкспорт давлати) саклаш вактида юкнинг зарарли организмлар билан зарарланиш хавфи мавжуд эмас/ при хранении в Республике Узбекистан (страна реэкспорта) груз не подвергался риску перезаражения или заражения/ during storage in the Republic of Uzbekistan (country of re-export), the consignment has not been subjected to the risk of infestation or infection. (*)Мавжуд бўлган квадратни белгиланг/ Вставить галочку в соответствующие поля/ Insert tick in appropriate boxes 11. Қўшимча декларация/Дополнительная информация/Additional declaration: Зарарсизлантириш / Disinfection treatment: Берилган (расмийлаштирилган) жойи: Место выдачи: Place of issuance : 12. Ишлов усули: Способ обработки: Treatment method: Сана Дата: Date: 13. Кимёвий восита (таъсир этувчи модда): Химикат (действующее вещество) Chemical (active ingredient): 14. Давомийлиги ва ҳарорати: Экспозиция и температура: Duration and temperature: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги инспектори. Agency of Plant Quarantine and Protection of the Republic of Uzbekistan 15. Концентрацияси: Концентрация Concentration: 16.Сана: Дата: Date: 17. Қўшимча маълумотлар: Additional information:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИ АГЕНТЛИГИ 0000000 — СОНЛИ КАРАНТИН КЎРИГИ ДАЛОЛАТНОМАСИ _____________________________________________________ Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Маҳсулот етиштирган юридик ёки жисмоний шахс номи, манзили ва телефон рақами: ____________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ _______________ СТИР:______________________________________________________________________________________ Карантин остидаги маҳсулот номи ва миқдори:___________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ Маҳсулот етиштирилган манзил: Ушбу карантин остидаги маҳсулотлар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорига асосан карантин назоратидан ўтказилди ҳамда ўсимликлар карантини объектларидан холи эканлиги аниқланди. ____________________________________________________________________________ Ўсимликлар карантини давлат инспектори: _____________________ Имзоси:________ Берилган вақти:______________ ___________________ QR Code ЗАРАРСИЗЛАНТИРИШ: (фумигация қилиш) Қўшимча маълумотлар:________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ Давлат инспектори: _____________ Имзоси: ________ Берилган вақти: __________ QR Code
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси орқали айрим ўтказиш пунктларининг фаолиятини қайта тиклаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 21 февралдаги 133-сон қарорининг 2-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Сабзавот-полизчилик, боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги 258-сон қарорида :
а) 1-банднинг ўнинчи хатобошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 9-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 11-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисида низомнинг 27-банди «11» кичик бандидаги «Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбарининг топшириғига биноан» сўзлари чиқариб ташлансин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 405-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш тартиби тўғрисида низомда :
9-банддаги «Ҳудудий «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг туман филиаллари» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлимлари мутахассислари томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонлари бўйича таҳлилий маълумотлар жамланиб, туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимлари, туманлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига ҳамда вилоятлар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) тақдим этилади.
12. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиши прогнози тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий бошқармалар томонидан ҳар йили ноябрь ойининг 20-кунигача туманлар бўйича жамланиб Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тақдим этилади»;
13-банддаги «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти, «Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти» масъулияти чекланган жамияти» сўзлари «Агентлик, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«16. Агентлик, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти томонидан ҳар йили январь ойининг 15-кунигача қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш хавфини кузатиш ва бартараф этиш бўйича тавсияномалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ҳамда ҳудудий бошқармаларга амалиётда фойдаланиш учун юборилади»;
иккинчи хатбошидаги «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти» сўзлари «Агентлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банддаги «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
Низомга иловада :
1-босқич «Масъуллар» устунидаги «Ҳудудий «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг туманлар филиаллари» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлимлари» сўзлари билан ҳамда «Амалга ошириладиган ишлар» устунидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятларига» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-босқич «Масъуллар» устунидаги «Ҳудудий «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари» сўзлари билан ҳамда «Амалга ошириладиган ишлар» устунидаги «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятига» сўзлари «Агентликка» сўзи билан алмаштирилсин;
3-босқич «Масъуллар» устунидаги «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти, «Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти» масъулияти чекланган жамияти» сўзлари «Агентлик, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-босқич «Масъуллар» устунидаги «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти, «Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти» масъулияти чекланган жамияти» сўзлари «Агентлик, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти» сўзлари билан ҳамда «Амалга ошириладиган ишлар» устунидаги «ҳудудий «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятларига» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига» сўзлари билан ва «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Самарқанд вилоятида соя етиштириш соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 июлдаги 506-сон қарорига 3-иловада :
7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
« 7. Лавозими бўйича — Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори » ;
8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўсимликлар клиникалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида» 2018 йил 15 сентябрдаги 734-сон қарорида :
а) 2-бандда :
иккинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади)» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Инспекцияга» сўзи «Агентликка» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Инспекция» сўзи «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
б) иловада (Ўсимликлар клиникалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом):
2-бандда :
учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги)» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Давлат-хусусий шерикликка номзодларни танлаш бўйича комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) — Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институтининг вакилларидан иборат таркибда, ушбу Низомда назарда тутилган тартибда хусусий шерикларга номзодларни танлаб олиш учун тузиладиган орган»;
матндаги тегишли келишикдаги «Инспекция» сўзи тегишли келишикдаги «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзи билан алмаштирилсин;
9-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«9. Таркибига Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Агентлик, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти вакиллари кирадиган Комиссия камида иккита иштирокчидан аризалар тушганда танлов ўтказади»;
иккинчи хатбошидаги «Инспекция бошлиғининг» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директорининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўсимликлар карантини бўйича ҳудудий инспекция» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ҳудудий бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
54-банддаги «ҳудудий инспекцияларга» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ҳудудий бошқармаларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Интеграциялашган тариф» интерактив хизматини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 октябрдаги 829-сон қарорига 2-илова 18, 19 ва 20-позицияларининг «Ваколатли органнинг номи» устунидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 300-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низомнинг 20-бандидаги «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган Инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфи мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 майдаги 390-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низом 12-бандининг «6» кичик банди олтинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиалини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 11 июндаги 489-сон қарори 16-бандининг биринчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида тупроқнинг агрокимёвий таҳлил тизимини такомиллаштириш, экин ерларида тупроқнинг унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 июндаги 510-сон қарорида :
а) 2-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 мартдаги ПҚ-4239-сон қарорига мувофиқ 2022 йилдан бошлаб суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари тупроғини ҳар йили умумий майдоннинг камида 25 фоизи ҳисобидан келиб чиқиб таҳлил қилиш ва агрокимёвий картограммаларни ишлаб чиқиш»;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан сув ва ўсимлик таркибидаги минерал ва органик ўғитларнинг кимёвий таҳлилини ўтказиш имконини берувчи махсус замонавий стационар ва кўчма лабораториялар ташкил этилишини таъминласин»;
5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти билан биргаликда:»;
6 ва 7-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада (Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом):
4-банддаги «Давергеодезкадастр» қўмитасининг Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимидаги Республика агрокимёвий таҳлил маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-бандда :
биринчи хатбошидаги «буюртмачиси — «Давергеодезкадастр» қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «ўтказувчиси — Республика агрокимёвий таҳлил маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «бажарувчи» сўзи «ердан фойдаланувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «ер кадастри ҳужжатларига» сўзлари «электрон ахборот тизимига» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банднинг иккинчи хатбошидаги «беш» сўзи «тўрт» сўзи билан алмаштирилсин;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«9. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказувчи Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан тасдиқланган техник топшириққа асосан ушбу ишларни ўтказиш учун тегишли шартномани тузади»;
18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«18. Қишлоқ хўжалик экинларига минерал ўғитлар киритилган далалардан бирлаштирилган тупроқ намуналарини олиш ишлари минерал ўғит киритилгандан 45 кундан кейин амалга оширилади.»;
20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«20. Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш тарҳи тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказишда, ер участкаси контурлари чегараси ва ишчи майдончалар чегараларини туширишда асос бўлиб хизмат қилади»;
21-бандга «тупроқ намуналарини олиш» сўзларидан кейин «конверт ёки» сўзлари қўшилсин;
36-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«36. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари ердан фойдаланувчиларга юк хатлари орқали топширилади»;
37-банддаги «туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиқлари» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими бошлиқлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга иловада (Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини амалга ошириш тартиби схемаси):
1) I босқич позициясида:
«Ижрочилар» устунидаги «Давергеодезкадастр» қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (буюртмачи)» сўзлари «Республика агрокимёвий таҳлил маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устунининг учинчи хатбошисидаги «бажарувчи билан шартнома тузади» сўзлари «ва ердан фойдаланувчилар билан шартнома тузади» сўзлари билан ва олтинчи хатбошидаги «ер кадастри ҳужжатларига киритилишини таъминлайди» сўзлари «электрон ахборот тизимига киритади» сўзлари билан алмаштирилсин;
2) III босқич позициясида:
«Ижрочилар» устунидаги «Давергеодезкадастр» қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (буюртмачи)» сўзлари «Республика агрокимёвий таҳлил маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устунидаги «беш» сўзи «тўрт» сўзи билан алмаштирилсин;
«Бажариш муддатлари» устунидаги «беш» сўзи «тўрт» сўзи билан алмаштирилсин;
3) IV босқич позициясида:
«Ижрочилар» устунидаги «Давергеодезкадастр» қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (буюртмачи)» сўзлари «Республика агрокимёвий таҳлил маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устунидаги «вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва унинг туман бўлимларига, вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда унинг туман бўлимларига» сўзлари «ердан фойдаланувчиларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
4) V босқич позицияси «Тадбирлар» устунидаги «туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг 9-позицияси «Масъуллар» устунидаги «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш, фитосанитария чораларини қўллаш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :
3-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади)» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
матндаги тегишли келишикдаги «Инспекция» сўзи тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
13-банддаги «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти,» сўзлари чиқариб ташлансин.
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Агросаноат мажмуи учун захиpa кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизиминн янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 19 мартдаги 172-сон қарорига 3-илованинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги».
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 мартдаги 175-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли органларнинг мева-сабзавотлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида низомда :
2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1-илованинг 1-босқич «Масъул ижрочилар» устунидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг миллий генбанкини яратиш тўғрисида» 2020 йил 13 майдаги 282-сон қарорининг 14-бандидаги «Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Зарарли организмлардан холи ҳудудлар ва зарарли организмлар миқдори кам бўлган ҳудудларни белгилаш тартиби тўғрисидаги ҳамда Ўсимликлар карантини объектини йўқ қилиш ва унинг ўчоғини бартараф этиш дастурини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 6 ноябрдаги 695-сон қарорида :
а) 1-иловада (Зарарли организмлардан холи ҳудудлар ва зарарли организмлар миқдори кам бўлган ҳудудларни белгилаш тартиби тўғрисидаги низом):
2-банднинг еттинчи хатбошисига «Ўсимликлар карантини» сўзларидан кейин «ва ҳимояси» сўзлари қўшилсин;
3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» (кейинги ўринларда — «Ўздавкарантин» инспекцияси) сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
матндаги тегишли келишикдаги «Ўздавкарантин» инспекцияси» сўзлари тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада (Ўсимликлар карантини объектини йўқ қилиш ва унинг ўчоғини бартараф этиш дастурини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом):
3-банднинг биринчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» (кейинги ўринларда — «Ўздавкарантин» инспекцияси) сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
матндаги тегишли келишикдаги «Ўздавкарантин» инспекцияси» сўзлари тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзлари билан алмаштирилсин.
32. Вазирлар Маҳкамасининг «Органик маҳсулотлар ва хом ашёлар ҳамда органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлигига доир айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 18 ноябрдаги 729-сон қарорининг 4-бандидаги «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 декабрдаги 794-сон қарорига 5-илованинг 6-позицияси «Маълумотни тақдим қилувчи идоралар» устунидаги «Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
35. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 22 январдаги 32-сон қарорига 1-иловада (Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидага низом):
2-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизими — Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти»;
4-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция)» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда — туман бўлимлари) томонидан юритилади»;
6-банднинг иккинчи хатбошидаги «Инспекция» сўзи «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
9-банднинг олтинчи хатбошидаги «ҳудудий инспекциялар» сўзлари «ҳудудий бошқармалар ва туман бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги «Инспекция» сўзи «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
32-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«32. Ўрнатилган карантин чекловлари Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда туман бўлимлари томонидан назоратга олинади»;
Низомга иловада (Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш схемаси) 1 ва 2-босқичлар «Масъуллар» устунидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари» сўзлари билан, 2-босқич «Тадбирлар» устунидаги «инспекция» сўзи «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин.
36. Вазирлар Маҳкам асининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 26 февралдаги 110-сон қарорига илованинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
« 8. Лавозими бўйича — Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори ».
37. Вазирлар Маҳкамасининг «Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида» 2021 йил 4 мартдаги 121-сон қарорида :
6-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, «Ўзкимёсаноат», «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:».
38. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвоқ сув омбори атрофидаги тоғ ва тоғ олди ҳудудларда ўсимлик қопламининг қисқаришини олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 6 августдаги 499-сон қарорида :
1-илованинг 3-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг 4-позицияси «Илмий-тадқиқот натижаларининг истеъмолчиси» устунидаги «Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» сўзлари «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 1 февралдаги 63-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 13 мартдаги 131-сон қарорига 1-илованинг 2-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига илованинг 81-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 сентябрдаги 735-сон қарори .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 9-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарорига 1-илованинг 30-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 22 январдаги 32-сон қарорига 2-илованинг 3-банди .
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2021 йил 15 мартдаги 136-сон қарорига илованинг 2-банди .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 4 майдаги 274-сон қарорига илованинг 12-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 15 декабрь,
752-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Oʻzbekiston Respublikasida oʻsimliklar karantini va himoyasi tizimini tubdan takomillashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada oʻsimliklar karantini va himoyasi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 15-iyuldagi PF-6262-son Farmoni hamda “Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligini tashkil etish toʻgʻrisida” 2021-yil 15-iyuldagi PQ-5185-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 15-dekabrdagi 752-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2004-yil 30-martdagi 153-son qarori bilan tasdiqlangan Osiyo taraqqiyot banki hamda Xalqaro tiklanish va taraqqiyot banki loyihalarida qatnashuvchi qishloq xoʻjaligi korxonalari tomonidan belgilangan xarid kvotalaridan ortiqcha yetishtirilgan paxta xom ashyosini qayta ishlashdan olingan paxta mahsulotlarini sotish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom 6-bandining uchinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2004-yil 6-iyuldagi 318-son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulotlarni sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
3-bandning ikkinchi xatboshi , 4-bandning birinchi xatboshisi va 10-bandning ikkinchi xatboshisidagi “oʻsimliklar karantini” soʻzlaridan keyin “va himoyasi” soʻzlari qoʻshilsin;
16 3 -bandning birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga ilovaning 1-bandida:
“1v” kichik bandga “oʻsimliklar karantini” soʻzlaridan keyin “va himoyasi” soʻzlari qoʻshilsin;
“1g” kichik bandga “Oʻsimliklar karantini” soʻzlaridan keyin “va himoyasi” soʻzlari qoʻshilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 29-oktabrdagi 289-son qarori bilan tasdiqlangan Havo kemalarining xalqaro parvozlari uchun Oʻzbekiston Respublikasi fuqaro aviatsiyasi aeroportlari (aerodromlari)ni ochish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 7 va 8-bandlarining ikkinchi xatboshilaridagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 17-noyabrdagi 305-son qarori bilan tasdiqlangan “Bir darcha” tamoyili boʻyicha eksportga yetkazib berishlar bilan bogʻliq tartibotlarni amalga oshirish mexanizmi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom 4-bandi va 6-bandining “v” kichik bandi birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
6. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 5-avgustdagi 216-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat ekologik nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
15-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi deb ataladi)” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi (keyingi oʻrinlarda — Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
18-bandning yettinchi xatboshisidagi “Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
7. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 7-oktabrdagi 336-son qarori bilan tasdiqlangan Rahbarlari xodimlarni Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olish toʻgʻrisida iltimosnoma kiritishi mumkin boʻlgan davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, respublika ahamiyatiga molik boshqa davlat tashkilotlari roʻyxatida :
65-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“65. Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi”;
66-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
8. Vazirlar Mahkamasining “Chorvoq suv ombori atrofini obodonlashtirish direksiyasini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 15-dekabrdagi 986-son qarorining 6-bandidagi “Oʻzagrokimyohimoya” aksiyadorlik jamiyatiga” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
9. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-dekabrdagi 1013-son qarori bilan tasdiqlangan Normativ-huquqiy hujjatlar* matnlari hamda zarur boʻlgan taqdirda ularga tegishli axborot-tahliliy materiallar elektron shaklda yuboriladigan davlat organlari va boshqa tashkilotlarning roʻyxatida :
“4. Agentliklar” boʻlimiga quyidagi mazmundagi 8-band qoʻshilsin:
“8. Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi”;
“7. Inspeksiyalar” boʻlimining 1-bandi va “8. Xoʻjalik boshqaruvi organlari” boʻlimi”ning 4-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida qizilmiya va boshqa dorivor oʻsimliklarni yetishtirish hamda sanoat usulida qayta ishlashni yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 27-yanvardagi 63-son qarorining 16-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi hududini oʻsimliklar karantinidagi zararli organizmlardan himoya qilish va Oʻsimliklar karantini sohasida ruxsat berish tartib-taomillaridan oʻtish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2018-yil 29-yanvardagi 65-son qarorida :
a) 1-ilovada (Oʻzbekiston Respublikasi hududini oʻsimliklar karantinidagi zararli organizmlardan himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom):
2-bandning uchinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi xuzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-bandda :
birinchi xatboshidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda Inspeksiya deb ataladi)” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Inspeksiya” soʻzi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
26-banddagi “hududiy oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi hamda viloyatlar va Toshkent shahar oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
31-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Inspeksiya” soʻzi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
33-banddagi “oʻsimliklar karantini hududiy davlat inspeksiyalarining” soʻzlari “hududiy boshqarmalarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
34-banddagi “oʻsimliklar karantini hududiy davlat inspeksiyalarining” soʻzlari “hududiy boshqarmalarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
39-banddagi “hududiy oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyalari” soʻzlari “hududiy boshqarmalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
41-banddagi “oʻsimliklar karantini hududiy davlat inspeksiyalari” soʻzlari “hududiy boshqarmalar” soʻzlari bilan hamda “oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasiga” soʻzlari “Agentlikka” soʻzi bilan almashtirilsin;
43-banddagi “Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyalarining” soʻzlari “Hududiy boshqarmalarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
44-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Inspeksiya” soʻzi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
Nizomga 2 va 2a-ilovalarning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“
0000000 — SONLI TRANSPORT BIRLIGINI OCHISH TOʻGʻRISIDAGI DALOLATNOMA (karantin ostidagi import mahsulotlar uchun) ___________________________________________________________________________________________ (temir yoʻl stansiyasi, aeroport, daryo porti, avtomobil yoʻllari va boshqalar) _______________________________________________ Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi/hududiy boshqarmasi davlat inspektori _________________________________________________________________ (F.I.O) ___________________________________________________________________________________________ (yuk nomi, miqdori va hajmi) ___________________________________________________________________________________________ (vagon, konteyner va boshqalarning raqami) Eksport qilayotgan davlat nomi: _________________________________________________________________ Import qiluvchi tashkilot nomi va manzili: _______________________________________________________ ___________________________________________________STIR: ___________________________________ Karantin ruxsatnomasi berilgan sana: “___” ______20___ yil, № _____________________________________ Fitosanitariya sertifikati berilgan sana: “___” _______ 20___ yil, № ________________________________ _____________________ (davlat inspektori imzosi) ___________ (vakil imzosi) 20__ yil “___” _____
0000000 — SONLI KARANTIN KOʻRIGI DALOLATNOMASI _______________________________________________ Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi/hududiy (respublika, viloyat, tuman, shahar) boshqarmasi davlat inspektori ________________________________________________________tomonidan (F.I.O) 20__ “___” ________ da quyidagi vakil ishtirokida ________________________________________________ (vakil F.I.O) ____________________________________________________________ STIR: _________________________ (korxona, tashkilot, fermer xoʻjaligi nomi yoki fuqaro) ___________________________________________________________________________________________ (yuk nomi, miqdori va hajmi) Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi hududini oʻsimliklar karantinidagi va zararli organizmlardan himoya qilish va Oʻsimliklar karantini sohasida ruxsat berish tartib-tamoillaridan oʻtish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2018-yil 29-yanvardagi 65-son qaroriga asosan karantin koʻrigidan oʻtkazildi. Oʻsimliklar karantini davlat inspektori xulosasi: _________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ Transport birligini ochish dalolatnomasi mavjud boʻlganda ushbu dalolatnoma haqiqiy hisoblanadi __________________________ (davlat inspektori imzosi)
”;
b) 2-ilovada (Oʻsimliklar karantini nazoratidagi mahsulotlar uchun karantin ruxsatnomasini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom):
2-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda Inspeksiya deb ataladi)” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
matndagi tegishli kelishikdagi “Inspeksiya” soʻzi tegishli kelishikdagi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
4-banddagi “hududiy oʻsimliklar karantini inspeksiyalari” soʻzlari “hududiy oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga 1-ilovaning 1-bosqich “Tadbirlar” ustunidagi “Inspeksiyasiga” soʻzi “Agentlikka” soʻzi bilan hamda 2-bosqich “Subyektlar” ustunidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga 3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OʻSIMLIKLAR KARANTINI VA HIMOYASI AGENTLIGI AGENCY OF PLANT QUARANTINE AND PROTECTION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN KARANTIN RUXSATNOMASI KARANTINNOYE RAZRESHENIYE QUARANTINE PERMIT Ushbu karantin ruxsatnomasi berildi/ Karantinnoye razresheniye vidano/ This quarantine permit is given to: Eksportyor davlat, hudud va tashkilot nomi / Naimenovaniye eksportiruyushey strani, regiona i organizatsii/ Name of exporting country, region and organization: № Berildi / Vidano/ Issued Muddati:/ Srok do/ Valid until Mahsulot haqida maʼlumot / Informatsiya o produksii/ Product information Mahsulot nomi, TIFTN kodi, miqdori va oʻlchov birligi/ Naimenovaniye, kod TN VED kolichestvo i yed-izmer. produksii / Name, HS code, quantity and unit of the product Mahsulot yetishtirilgan davlat va hudud/ Strana i region proisxojdeniya produksii./ Country and region of origin Olib kiriladigan karantin ostidagi mahsulotlar ushbu ruxsatnoma boʻyicha quyidagi yoʻnalishlar orqali oʻtishi kerak/ Zavozimaya po nastoyashemu razresheniyu podkarantinnaya produksiya doljna perevozitsya po sleduyushemu marshrutu:/ The products subject to quarantine imported in accordance with this permit shall be transported along the following route Olib kirish yoʻnalishi va chegara maskani/ Pogranichniy post i marshrut vvoza/ Border crossing point and import route TIF nazorat maskani/ kontrolniy punkt VED /FEA Transport turi/ Vid transporta/ Type of transport: Ruxsatnoma “Oʻsimliklar karantini toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga asosan quyidagi ariza boʻyicha berilgan:/ Razresheniye vidano na osnovanii Zakona Respubliki Uzbekistan “O karantine rasteniy”, po zayavleniyu:/ The permit was issued on the basis of the Law of the Republic of Uzbekistan “On Plant Quarantine”, upon application Diqqat!/ Olib kiriladigan karantin ostidagi mahsulotlar, transport vositalari ilovaga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi uchun karantin ahamiyatiga ega boʻlgan oʻsimlik zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlar, shuningdek, boshqa karantin organizmlaridan xoli boʻlishi shart. Vnimaniye!/ Vvozimaya podkarantinnaya produksiya, transportnie sredstva doljni bit svobodni ot vrediteley, bolezney rasteniy i sornyakov, imeyushiye karantinnoye znacheniye dlya Respubliki Uzbekistan, v tom chisle drugix karantinnix organizmov soglasno prilojeniye. Attention!/ Imported regulated products and vehicles must be free from pests of concern of the Republic of Uzbekistan, including other quarantine pests. Qoʻshimcha maʼlumotlar/Dopolnitelnaya informatsiya/Additional information Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi / Agentstvo po karantinu i zashite rasteniy/ Agency of Plant Quarantine and Protection of The Republic of Uzbekistan F.I.O/F.I.O/Name, surname Imzo/Podpis/Signature
Izoh: Primechaniya: Note: 1. Karantin ruxsatnomasi karantin ostidagi mahsulotlarning belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirilishiga yoki hududidan tranzit tarzida olib oʻtilishiga ruxsat berilganligini tasdiqlovchi hujjat hisoblanadi va buyurtmachiga hamda tegishli oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining tegishli hududiy boʻlinmalariga yuboriladi. 2. Karantin ruxsatnomasi Oʻzbekiston Respublikasi hududiga chetdan olib kirilayotgan yuklarga karantin koʻrigi dalolatnomasi rasmiylashtirilgandan soʻng bojxona hujjatlarini rasmiylashtirishga asos hisoblanadi. 3. Eksport qiluvchi davlatning fitosanitariya sertifikatida quyidagilar koʻrsatilishi shart: a) zararsizlantirish usullari; b) oʻsimliklar karantini obyektlarining yoʻqligi. 4. Transport vositasi va karantin ostidagi mahsulotlar belgilangan joyga keltirilishi bilan quyidagi karantin tadbirlari oʻtkazilishi shart: a) karantin inspektori tomonidan koʻrikdan oʻtkaziladi; b) laboratoriya tekshiruvi uchun namunalar olish; v) laboratoriya tahlillari natijasiga koʻra yukni chiqarib yuborish; g) oʻsimliklar karantini obyektlari aniqlanganda, yuk zararsizlantiriladi, qaytariladi yoki yoʻq qilinadi 5. Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining 228-moddasi. Hujjatlar, shtamplar, muhrlar, blankalar tayyorlash, ularni qalbakilashtirish, sotish yoki ulardan foydalanish; soxtalashtiruvchining oʻzi yoki boshqa shaxs foydalanishi maqsadida muayyan huquq beradigan yoki muayyan majburiyatdan ozod etadigan rasmiy hujjatlar tayyorlashi yoki rasmiy hujjatlarni qalbakilashtirishi yoxud bunday hujjatlarni sotishi, shunday maqsadlarda korxona, muassasa yoki tashkilotning qalbaki shtamplari, muhrlari, blankalarini tayyorlash yoxud sotish; bazaviy hisoblash miqdorining ellik baravaridan yuz baravarigacha miqdorda jarima yoki uch yuz oltmish soatgacha majburiy jamoat ishlari yoxud uch yilgacha axloq tuzatish ishlari bilan jazolanadi. 6. Oʻzbekiston Respublikasining “Elektron hujjat aylanishi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq elektron hujjat qogʻoz hujjatga tenglashtiriladi va u bilan bir xil yuridik kuchga ega boʻladi. 7. Ruxsatnomada koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. 1. Karantinnoye razresheniye yavlyayetsya dokumentom, udostoveryayushim razresheniye na vvoz ili tranzit podkarantinnoy produksii na territoriyu Respubliki Uzbekistan i napravlyayetsya zakazchiku i sootvetstvuyushim territorialnim podrazdeleniyam Agentstva po karantinu i zashite rasteniy. 2. Karantinnoye razresheniye pri vvoze gruza na territoriyu Respubliki Uzbekistan yavlyayetsya osnovaniyem dlya tamojennogo oformleniya gruza posle oformleniya akta karantinnogo dosmotra. 3. V fitosanitarnom sertifikate strani-eksportera doljni bit ukazani: a) metodi obezzarajivaniya; b) otsutstviye obyektov karantina rasteniy. 4. Po pribitii k mestu naznacheniya podkarantinnoy produksii i transportnix sredstv doljni bit provedeni sleduyushiye karantinnie meropriyatiya: a) dosmotr inspektorami po karantinu i zashite rasteniy; b) otbor obrazsov i predstavleniye v sentralnuyu fitosanitarnuyu laboratoriyu; v) vipusk gruza posle polucheniya rezultatov ekspertizi; g) pri obnarujenii obyektov karantina rasteniy gruz podlejit obezzarajivaniyu, vozvratu ili unichtojeniyu. 5. Statya 228 Ugolovnogo kodeksa Respubliki Uzbekistan. Izgotovleniye, poddelka ofitsialnogo dokumenta, predostavlyayushego pravo ili osvobojdayushego ot obyazannosti, v selyax yego ispolzovaniya samim poddelivatelem ili drugim litsom libo sbit takogo dokumenta, izgotovleniye poddelnix shtampov, pechatey, blankov predpriyatiy, uchrejdeniy, organizatsiy v tex je selyax libo ix sbit-nakazivayetsya shtrafom ot pyatidesyati do sta bazovix raschetnix velichin ili obyazatelnimi obshestvennimi rabotami do trexsot shestidesyati chasov libo ispravitelnimi rabotami do trex let. 6. V sootvetstvii s Zakonom Respubliki Uzbekistan “Ob elektronnom dokumentooborote” elektronniy dokument priravnivayetsya k dokumentu na bumajnom nositele i imeyet odinakovuyu s nim yuridicheskuyu silu. 7. Otskaniruyte QR-kod pri pomoshi mobilnogo ustroystva dlya proverki podlinnosti informatsii. 1. The Quarantine permit is a document certifying permission for the import of quarantine products into the territory of the Republic of Uzbekistan and is sent to the customer and relevant department of the Agency of plant quarantine and protection of the republic of Uzbekistan 2. Quarantine permit during the importation of goods into the territory of the Republic of Uzbekistan considered as the basis for customs clearance of goods after registration of the quarantine inspection act. 3. The phytosanitary certificate of the exporting country should indicate: a) Disinfection methods; b) Absence of quarantine pests 4. Upon arrival at the destination, quarantine products and transport vehicles should be subject to the following quarantine measures: a) Inspection by inspectors of the Agency of plant quarantine and protection of the republic of Uzbekistan the Republic of Uzbekistan; b) Sampling and submission to the Central Phytosanitary Laboratory; c) Release of consignment after receiving the results of laboratory analysis; d) Upon detection of quarantine pests, the consignment is subject to disinfection, return or destruction. 5. Article 228 of the Criminal Code of the Republic of Uzbekistan. The falsification of an official document granting or exempting from a duty, for the purpose of its use by the forger or another person, or the sale of such a document, the manufacture of fake stamps, seals, letterheads of enterprises, institutions, organizations for the same purposes or their sale-shall be punishable by a fine from fifty to one hundred basic calculation units, or compulsory community service up to three hundred and sixty hours, or correctional labor up to three years. 6. In accordance with the Law of the Republic of Uzbekistan “On electronic document management”, an electronic document is equivalent to a document on paper and has the same legal force. QR code can be scanned using mobile device to verify the authenticity of the information.
KARANTIN RUXSATNOMASIGA ILOVA PRILOJENIYE K KARANTINNOMU RAZRESHENIYU ATTACNMENT SNEET FOR QUARANTINE PERMIT Qoʻshimcha maʼlumotlar/Dopolnitelnaya informatsiya/Additional information QR Code KARANTIN RUXSATNOMASI KARANTINNOYE RAZRESHENIYE QUARANTINE PERMIT № Berildi /Vidano/ Issued
”.
v) 3-ilovada (Oʻsimliklar karantini nazoratidagi mahsulotlar uchun fitosanitariya sertifikatlarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom):
3-banddagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy inspeksiyalar)” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, viloyatlar va Toshkent shahar oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda Inspeksiya deb ataladi)” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-banddagi “Inspeksiya” soʻzi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
15-bandning oltinchi xatboshisidagi “Inspeksiyaning” soʻzi “Agentlikning” soʻzi bilan almashtirilsin;
17-banddagi “Inspeksiya” soʻzi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
matndagi tegishli kelishikdagi “hududiy inspeksiya” soʻzlari tegishli kelishikdagi “hududiy boshqarma” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga 1-ilovada :
1-bosqich pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi “hududiy inspeksiyaga” soʻzlari “hududiy boshqarmaga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-bosqich pozitsiyasi “Subyektlar” ustunidagi “Hududiy inspeksiya” soʻzlari “Hududiy boshqarma” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga 3 , 3a va 3b-ilovalarning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OʻSIMLIKLAR KARANTINI VA HIMOYASI AGENTLIGI AGENCY OF PLANT QUARANTINE AND PROTECTION OF TNE REPUBLIC OF UZBEKISTAN 1. Eksportyor va uning manzili: Eksporter i yego adres: Name and address of exporter: 2. FITOSANITARIYA SERTIFIKATI FITOSANITARNIY SERTIFIKAT PNYTOSANITARY CERTIFICATE UZ-EX №________________________ 3. Yuk qabul qiluvchi va uning manzili: Poluchatel i yego adres: Declared name and address of consignee: 4. Kimga: Oʻsimliklar karantini tashkilotiga (davlat): Komu: Organizatsiya po karantinnu rasteniy To: Quarantine organization of (country): 5. Olib kirilishi qayd etilgan punkt: Zayavlenniy punkt vvoza: Declared point of entry: 6. Ishlab chiqarilgan joyi: Mesto prisxojdeniya: Place of origin: 7. Transportda tashishning qayd etilgan usuli: Zayavlenniy sposob transportirovki: Declared means of conveyance: 8. Mahsulotning nomi, oʻsimlikning qayd etilgan botanik nomi va miqdori: Naimenovaniye produksii i botanicheskoye nazvaniy rasteniy, zayavlennoye kolichestvo: Name of produce, declared botanical name of plant and quantity: 9. Joy soni va qadoqning tavsifi (alohida belgisi): Kolichestvo mest i opisaniye upakovki: Number and description of packages, (distinguishing marks): 10. Ushbu sertifikat bilan yuqorida qayd etilgan oʻsimliklar, oʻsimlik mahsulotlari yoki boshqa oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulotlar, tegishli rasmiy tartib asosida tekshirilib va/yoki tahlil qilinib, import qiluvchi tomonning roʻyxatidagi karantin ostidagi zararli organizmlardan xoli deb topilib, import qilinayotgan davlatning amaldagi fitosanitariya talablariga javob berishi tasdiqlanadi. Nastoyashim udostoverayetsya, chto rasteniya, rastitelniie produkti ili drugiye podkarantinnie zapretnie materiali, opisannie vishe, bili obsledovani i ili proanalizirovani soglasno sushestvuyushem protseduram i prinyatie svobodnie ot karantinnix vrednix organizmov, peresichlennix importiruyushey dogovarivayusheysya storonoy i otvechayut deystvuyushem fitosanitarnim pravilam importiruyushey dogovarivayusheysya storoni, vklyuchaya takovie i dlya reguliruyemix ne karantinnix vrednix organizmov. This is to certify that the plants, plant products or other subject to quarantine products described herein have been inspected and/or tested to according appropriate official procedures and considered to be free from quarantine pests, specified by the importing party and to conform with current phytosanitary requirements of the importing country. 11. Qoʻshimcha deklaratsiya/ Dopolnitelnaya informatsiya/Additional declaration: Zararsizlantirish / Obezvrejivaniye/Disinfection treatment: Berilgan (rasmiylashtirilgan) joyi: Mesto vidachi: Place of issuance : 12. Ishlov usuli: Sposob obrabotki: Treatment method: Sana: Data: Date: 13. Kimyoviy vosita (taʼsir etuvchi modda): Ximikat (deystvuyusheye veshestvo) Chemical (active ingredient): 14. Davomiyligi va harorati: Ekpozitsiya i temperatura: Duration and temperature: Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi inspektori. Agency of Plant Quarantine and Protection of the Republic of Uzbekistan 15. Konsentratsiyasi: Konsentratsiya: Concentration: 16.Sana: Data: Date: 17. Qoʻshimcha maʼlumotlar: Dopolnitelnaya informatsiya: Additional information:
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OʻSIMLIKLAR KARANTINI VA HIMOYASI AGENTLIGI AGENCY OF PLANT QUARANTINE AND PROTECTION OF TNE REPUBLIC OF UZBEKISTAN 1. Eksportyor va uning manzili: Eksporter i yego adres: Name and address of exporter: 2. FITOSANITARIYA SERTIFIKATI FITOSANITARNIY SERTIFIKAT PNYTOSANITARY CERTIFICATE UZ-RE ________________________ 3. Yuk qabul qiluvchi va uning manzili: Poluchatel i yego adres: Declared name and address of consignee: 4. Kimga: Oʻsimliklar karantini tashkilotiga: Komu: Organizatsiya po karantinnu rasteniy: To: Quarantine organization of (country): 5. Olib kirilishi qayd etilgan punkt: Zayavlenniy punkt vvoza: Declared point of entry: 6. Ishlab chiqarilgan joyi: Mesto prisxojdeniya: Place of origin: 7. Transportda tashishning qayd etilgan usuli: Zayavlenniy sposob transportirovki: Declared means of conveyance: 8. Mahsulotning nomi, oʻsimlikning qayd etilgan botanik nomi va miqdori: Naimenovaniye produksii i botanicheskoye nazvaniy rasteniy, zayavlennoye kolichestvo: Name of produce, declared botanical name of plant and quantity: 9. Joy soni va qadoqning tavsifi (alohida belgisi): Kolichestvo mest i opisaniye upakovki: Number and description of packages, (distinguishing marks): 10. Ushbu bilan tasdiklanadiki/ Nastoyashim udostoveryayetsya, chto/ This is to certify that — yuqorida koʻrsatilgan oʻsimliklar, oʻsimlik mahsulotlari yoki boshka karantin ostidagi yuklarni Oʻzbekiston Respublikasiga import qilingan (reeksport davlati) dan/ rasteniya, rastitelnie produkti ili drugiye reguliruyemie izdeliya, opisannie vishe, bili importirovani v Respubliku Uzbekistan (strana reeksporta) iz/ the plants, plant products or other regulated articles described above were imported into the Republic of Uzbekistan (country of re-export) from ............................................................................................................................................................................. davlati tomonidan berilgan fitosanitariya sertifikati/ (strana proisxojdeniya), na osnovanii Fitosanitarnogo sertifikata/ (country of origin) covered by Phytosanitary Certificate No.................................................... xakikiy fitosanitariya sertifikati/ Original/ original ⸋ asliga toʻgʻri nusxasi/ zaverennaya podlinnaya kopiya/ certified true soru O haqiqiy sertifikatga qoʻshimcha/ kotorogo prilagayetsya k etomu sertifikatu/ of which is attached to this certificate ⸋ , kadoklangan/ chto oni upakovani/ that they are packed ⸋ kayta kadoklangan/ pereupakovani/ repacked ⸋ v originalnix/ in original ⸋ novix/ new □ konteynerlar fitosanitariya talablariga javob beradi/ konteynerax na osnove originalnogo fitosanitarnogo sertifikata/ containers based on the original Phytosanitary Certificate ⸋ qoʻshimcha tekshiruvlar asosida/ i dopolnitelnoy proverki/ and additional inspection LJ, import qiluvchi hamda kelishuvchi tomonlarning fitosanitar talablariga javob beradi/ oni schitayutsya sootvetstvuyushimi deystvuyushim fitosanitarnim trebovaniya strani-importera i/ they are considered to conform with the current phytosanitary requirements of the importing country, and/ hamda Oʻzbekistonda (reeksport davlati) saklash vaktida yukning zararli organizmlar bilan zararlanish xavfi mavjud emas/ pri xranenii v Respublike Uzbekistan (strana reeksporta) gruz ne podvergalsya risku perezarajeniya ili zarajeniya/ during storage in the Republic of Uzbekistan (country of re-export), the consignment has not been subjected to the risk of infestation or infection. (*)Mavjud boʻlgan kvadratni belgilang/ Vstavit galochku v sootvetstvuyushiye polya/ Insert tick in appropriate boxes 11. Qoʻshimcha deklaratsiya/Dopolnitelnaya informatsiya/Additional declaration: Zararsizlantirish / Disinfection treatment: Berilgan (rasmiylashtirilgan) joyi: Mesto vidachi: Place of issuance : 12. Ishlov usuli: Sposob obrabotki: Treatment method: Sana Data: Date: 13. Kimyoviy vosita (taʼsir etuvchi modda): Ximikat (deystvuyusheye veshestvo) Chemical (active ingredient): 14. Davomiyligi va harorati: Ekspozitsiya i temperatura: Duration and temperature: Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi inspektori. Agency of Plant Quarantine and Protection of the Republic of Uzbekistan 15. Konsentratsiyasi: Konsentratsiya Concentration: 16.Sana: Data: Date: 17. Qoʻshimcha maʼlumotlar: Additional information:
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OʻSIMLIKLAR KARANTINI VA HIMOYASI AGENTLIGI 0000000 — SONLI KARANTIN KOʻRIGI DALOLATNOMASI _____________________________________________________ Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi Mahsulot yetishtirgan yuridik yoki jismoniy shaxs nomi, manzili va telefon raqami: ____________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ _______________ STIR:______________________________________________________________________________________ Karantin ostidagi mahsulot nomi va miqdori:___________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ Mahsulot yetishtirilgan manzil: Ushbu karantin ostidagi mahsulotlar Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 29-yanvardagi 65-son qaroriga asosan karantin nazoratidan oʻtkazildi hamda oʻsimliklar karantini obyektlaridan xoli ekanligi aniqlandi. ____________________________________________________________________________ Oʻsimliklar karantini davlat inspektori: _____________________ Imzosi:________ Berilgan vaqti:______________ ___________________ QR Code ZARARSIZLANTIRISH: (fumigatsiya qilish) Qoʻshimcha maʼlumotlar:________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ Davlat inspektori: _____________ Imzosi: ________ Berilgan vaqti: __________ QR Code
12. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston-Tojikiston davlat chegarasi orqali ayrim oʻtkazish punktlarining faoliyatini qayta tiklash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 21-fevraldagi 133-son qarorining 2-bandidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
13. Vazirlar Mahkamasining “Sabzavot-polizchilik, bogʻdorchilik va uzumchilik yoʻnalishidagi fermer xoʻjaliklarining yer maydonlaridan foydalanish samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 3-apreldagi 258-son qarorida :
a) 1-bandning oʻninchi xatoboshisi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
b) 9-banddagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 11-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
14. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 1-maydagi 318-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi toʻgʻrisida nizomning 27-bandi “11” kichik bandidagi “Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi rahbarining topshirigʻiga binoan” soʻzlari chiqarib tashlansin.
15. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 31-maydagi 405-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarning tarqalish maydonlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisida nizomda :
9-banddagi “Hududiy “Agrokimyohimoya” aksiyadorlik jamiyatining tuman filiallari” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi tuman boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
11 va 12-bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“11. Oʻsimliklar karantini va himoyasi tuman boʻlimlari mutaxassislari tomonidan qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarning tarqalish maydonlari boʻyicha tahliliy maʼlumotlar jamlanib, tumanlar qishloq xoʻjaligi boʻlimlari, tumanlar Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari bilan kelishgan holda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligiga hamda viloyatlar Oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalariga (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) taqdim etiladi.
12. Qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarning tarqalishi prognozi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hududiy boshqarmalar tomonidan har yili noyabr oyining 20-kunigacha tumanlar boʻyicha jamlanib Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari bilan kelishgan holda Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) taqdim etiladi”;
13-banddagi “Oʻzagrokimyohimoya” aksiyadorlik jamiyati, “Oʻsimliklarni himoya qilish ilmiy-tadqiqot instituti” masʼuliyati cheklangan jamiyati” soʻzlari “Agentlik, Oʻsimliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
16-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“16. Agentlik, Oʻsimliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot instituti tomonidan har yili yanvar oyining 15-kunigacha qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarning tarqalish xavfini kuzatish va bartaraf etish boʻyicha tavsiyanomalar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashiga hamda hududiy boshqarmalarga amaliyotda foydalanish uchun yuboriladi”;
ikkinchi xatboshidagi “Oʻzagrokimyohimoya” aksiyadorlik jamiyati” soʻzlari “Agentlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;
17-banddagi “Oʻzagrokimyohimoya” aksiyadorlik jamiyati” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
Nizomga ilovada :
1-bosqich “Masʼullar” ustunidagi “Hududiy “Agrokimyohimoya” aksiyadorlik jamiyatining tumanlar filiallari” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi tuman boʻlimlari” soʻzlari bilan hamda “Amalga oshiriladigan ishlar” ustunidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar hududiy “Agrokimyohimoya” aksiyadorlik jamiyatlariga” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi hamda viloyatlar va Toshkent shahar Oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-bosqich “Masʼullar” ustunidagi “Hududiy “Agrokimyohimoya” aksiyadorlik jamiyatlari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi hamda viloyatlar va Toshkent shahar Oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalari” soʻzlari bilan hamda “Amalga oshiriladigan ishlar” ustunidagi “Oʻzagrokimyohimoya” aksiyadorlik jamiyatiga” soʻzlari “Agentlikka” soʻzi bilan almashtirilsin;
3-bosqich “Masʼullar” ustunidagi “Oʻzagrokimyohimoya” aksiyadorlik jamiyati, “Oʻsimliklarni himoya qilish ilmiy-tadqiqot instituti” masʼuliyati cheklangan jamiyati” soʻzlari “Agentlik, Oʻsimliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-bosqich “Masʼullar” ustunidagi “Oʻzagrokimyohimoya” aksiyadorlik jamiyati, “Oʻsimliklarni himoya qilish ilmiy-tadqiqot instituti” masʼuliyati cheklangan jamiyati” soʻzlari “Agentlik, Oʻsimliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot instituti” soʻzlari bilan hamda “Amalga oshiriladigan ishlar” ustunidagi “hududiy “Agrokimyohimoya” aksiyadorlik jamiyatlariga” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi hamda viloyatlar va Toshkent shahar Oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalariga” soʻzlari bilan va “Agrokimyohimoya” aksiyadorlik jamiyati” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin.
17. Vazirlar Mahkamasining “Samarqand viloyatida soya yetishtirish sohasini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 5-iyuldagi 506-son qaroriga 3-ilovada :
7-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“ 7. Lavozimi boʻyicha — Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi bosh direktori ” ;
8-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
19. Vazirlar Mahkamasining “Oʻsimliklar klinikalari faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida” 2018-yil 15-sentabrdagi 734-son qarorida :
a) 2-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasiga (keyingi oʻrinlarda Inspeksiya deb ataladi)” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “Inspeksiyaga” soʻzi “Agentlikka” soʻzi bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “Inspeksiya” soʻzi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
b) ilovada (Oʻsimliklar klinikalari faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida nizom):
2-bandda :
uchinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda Inspeksiya deb ataladi)” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi (keyingi oʻrinlarda Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi Davlat-xususiy sheriklikka nomzodlarni tanlash boʻyicha komissiyasi (keyingi oʻrinlarda Komissiya deb ataladi) — Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik), Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi Oʻsimliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot institutining vakillaridan iborat tarkibda, ushbu Nizomda nazarda tutilgan tartibda xususiy sheriklarga nomzodlarni tanlab olish uchun tuziladigan organ”;
matndagi tegishli kelishikdagi “Inspeksiya” soʻzi tegishli kelishikdagi “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzi bilan almashtirilsin;
9-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“9. Tarkibiga Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, Agentlik, Oʻsimliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot instituti vakillari kiradigan Komissiya kamida ikkita ishtirokchidan arizalar tushganda tanlov oʻtkazadi”;
ikkinchi xatboshidagi “Inspeksiya boshligʻining” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi bosh direktorining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
13-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Oʻsimliklar karantini boʻyicha hududiy inspeksiya” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi hududiy boshqarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
54-banddagi “hududiy inspeksiyalarga” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi hududiy boshqarmalariga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
20. Vazirlar Mahkamasining “Integratsiyalashgan tarif” interaktiv xizmatini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 16-oktabrdagi 829-son qaroriga 2-ilova 18, 19 va 20-pozitsiyalarining “Vakolatli organning nomi” ustunidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
21. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 12-apreldagi 300-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish boʻyicha respublika komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomning 20-bandidagi “Oʻzagrokimyohimoya” aksiyadorlik jamiyati” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
22. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 24-apreldagi 348-son qarori bilan tasdiqlangan Insonlar hayoti, salomatligi, yuridik va jismoniy shaxslar mol-mulki, atrof muhit uchun xavfli va sifatsiz boʻlgan mahsulotlarni olib kirish, ishlab chiqarish va sotish xavfi monitoringini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 4-bandidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
23. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 10-maydagi 390-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi toʻgʻrisidagi nizom 12-bandining “6” kichik bandi oltinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
24. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent kimyo-texnologiya institutining Shahrisabz filialini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 11-iyundagi 489-son qarori 16-bandining birinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi, “Oʻzagrokimyohimoya” AJ” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
25. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligida tuproqning agrokimyoviy tahlil tizimini takomillashtirish, ekin yerlarida tuproqning unumdorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 18-iyundagi 510-son qarorida :
a) 2-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“2. Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Meva-sabzavotchilik sohasida qishloq xoʻjaligi kooperatsiyasini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 14-martdagi PQ-4239-son qaroriga muvofiq 2022-yildan boshlab sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlari tuprogʻini har yili umumiy maydonning kamida 25 foizi hisobidan kelib chiqib tahlil qilish va agrokimyoviy kartogrammalarni ishlab chiqish”;
3-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“3. Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi har yili budjetdan ajratiladigan mablagʻlar hisobidan suv va oʻsimlik tarkibidagi mineral va organik oʻgʻitlarning kimyoviy tahlilini oʻtkazish imkonini beruvchi maxsus zamonaviy statsionar va koʻchma laboratoriyalar tashkil etilishini taʼminlasin”;
5-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“5. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi va “Oʻzkimyosanoat” aksiyadorlik jamiyati bilan birgalikda:”;
6 va 7-bandlardagi “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovada (Tuproqning agrokimyoviy tahlilini olib borish tartibi toʻgʻrisidagi nizom):
4-banddagi “Davergeodezkadastr” qoʻmitasining Tuproqshunoslik va agrokimyo ilmiy-tadqiqot instituti” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi tizimidagi Respublika agrokimyoviy tahlil markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-bandda :
birinchi xatboshidagi “buyurtmachisi — “Davergeodezkadastr” qoʻmitasi hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “oʻtkazuvchisi — Respublika agrokimyoviy tahlil markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “bajaruvchi” soʻzi “yerdan foydalanuvchilar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshidagi “yer kadastri hujjatlariga” soʻzlari “elektron axborot tizimiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
8-bandning ikkinchi xatboshidagi “besh” soʻzi “toʻrt” soʻzi bilan almashtirilsin;
9-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“9. Tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazuvchi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi tomonidan tasdiqlangan texnik topshiriqqa asosan ushbu ishlarni oʻtkazish uchun tegishli shartnomani tuzadi”;
18-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“18. Qishloq xoʻjalik ekinlariga mineral oʻgʻitlar kiritilgan dalalardan birlashtirilgan tuproq namunalarini olish ishlari mineral oʻgʻit kiritilgandan 45 kundan keyin amalga oshiriladi.”;
20-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“20. Qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanish tarhi tuproqning agrokimyoviy tahlilini oʻtkazishda, yer uchastkasi konturlari chegarasi va ishchi maydonchalar chegaralarini tushirishda asos boʻlib xizmat qiladi”;
21-bandga “tuproq namunalarini olish” soʻzlaridan keyin “konvert yoki” soʻzlari qoʻshilsin;
36-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“36. Tuproqning agrokimyoviy tahlili natijalari yerdan foydalanuvchilarga yuk xatlari orqali topshiriladi”;
37-banddagi “tuman yer resurslari va davlat kadastri boʻlimi boshliqlari” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi tuman boʻlimi boshliqlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga ilovada (Tuproqning agrokimyoviy tahlilini amalga oshirish tartibi sxemasi):
1) I bosqich pozitsiyasida:
“Ijrochilar” ustunidagi “Davergeodezkadastr” qoʻmitasi hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligi (buyurtmachi)” soʻzlari “Respublika agrokimyoviy tahlil markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Tadbirlar” ustunining uchinchi xatboshisidagi “bajaruvchi bilan shartnoma tuzadi” soʻzlari “va yerdan foydalanuvchilar bilan shartnoma tuzadi” soʻzlari bilan va oltinchi xatboshidagi “yer kadastri hujjatlariga kiritilishini taʼminlaydi” soʻzlari “elektron axborot tizimiga kiritadi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2) III bosqich pozitsiyasida:
“Ijrochilar” ustunidagi “Davergeodezkadastr” qoʻmitasi hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligi (buyurtmachi)” soʻzlari “Respublika agrokimyoviy tahlil markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Tadbirlar” ustunidagi “besh” soʻzi “toʻrt” soʻzi bilan almashtirilsin;
“Bajarish muddatlari” ustunidagi “besh” soʻzi “toʻrt” soʻzi bilan almashtirilsin;
3) IV bosqich pozitsiyasida:
“Ijrochilar” ustunidagi “Davergeodezkadastr” qoʻmitasi hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligi (buyurtmachi)” soʻzlari “Respublika agrokimyoviy tahlil markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Tadbirlar” ustunidagi “viloyat qishloq xoʻjaligi boshqarmasi va uning tuman boʻlimlariga, viloyat yer resurslari va davlat kadastri boshqarmasi hamda uning tuman boʻlimlariga” soʻzlari “yerdan foydalanuvchilarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4) V bosqich pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi “tuman yer resurslari va davlat kadastri boʻlimi” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi tuman boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-ilovaning 9-pozitsiyasi “Masʼullar” ustunidagi “Oʻzagrokimyohimoya” AJ” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
26. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 19-fevraldagi 99-son qarori bilan tasdiqlangan Fitosanitar xavfni tahlil qilish, fitosanitariya choralarini qoʻllash va bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
3-banddagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda Inspeksiya deb ataladi)” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
matndagi tegishli kelishikdagi “Inspeksiya” soʻzi tegishli kelishikdagi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
13-banddagi “Oʻzagrokimyohimoya” aksiyadorlik jamiyati,” soʻzlari chiqarib tashlansin.
27. Vazirlar Mahkamasining “Agrosanoat majmui uchun zaxipa kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tiziminn yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 19-martdagi 172-son qaroriga 3-ilovaning 4-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“4. Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi”.
28. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-martdagi 175-son qarori bilan tasdiqlangan Vakolatli organlarning meva-sabzavotlar, toʻqimachilik mahsulotlari va buyumlarini eksport qilish uchun zarur ruxsatnoma va sertifikatlarni rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish tartibi toʻgʻrisida nizomda :
2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga 1-ilovaning 1-bosqich “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
29. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi faoliyatini takomillashtirish, qishloq xoʻjaligi oʻsimliklari turlarining milliy genbankini yaratish toʻgʻrisida” 2020-yil 13-maydagi 282-son qarorining 14-bandidagi “Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
31. Vazirlar Mahkamasining “Zararli organizmlardan xoli hududlar va zararli organizmlar miqdori kam boʻlgan hududlarni belgilash tartibi toʻgʻrisidagi hamda Oʻsimliklar karantini obyektini yoʻq qilish va uning oʻchogʻini bartaraf etish dasturini ishlab chiqish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2020-yil 6-noyabrdagi 695-son qarorida :
a) 1-ilovada (Zararli organizmlardan xoli hududlar va zararli organizmlar miqdori kam boʻlgan hududlarni belgilash tartibi toʻgʻrisidagi nizom):
2-bandning yettinchi xatboshisiga “Oʻsimliklar karantini” soʻzlaridan keyin “va himoyasi” soʻzlari qoʻshilsin;
3-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzdavkarantin” inspeksiyasi) soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
matndagi tegishli kelishikdagi “Oʻzdavkarantin” inspeksiyasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovada (Oʻsimliklar karantini obyektini yoʻq qilish va uning oʻchogʻini bartaraf etish dasturini ishlab chiqish tartibi toʻgʻrisidagi nizom):
3-bandning birinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzdavkarantin” inspeksiyasi) soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
matndagi tegishli kelishikdagi “Oʻzdavkarantin” inspeksiyasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Agentlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.
32. Vazirlar Mahkamasining “Organik mahsulotlar va xom ashyolar hamda organik-mineral oʻgʻitlarning xavfsizligiga doir ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 18-noyabrdagi 729-son qarorining 4-bandidagi “Oʻzagrokimyohimoya” AJ” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
34. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi agrosanoat majmui va qishloq xoʻjaligida raqamlashtirish tizimini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 17-dekabrdagi 794-son qaroriga 5-ilovaning 6-pozitsiyasi “Maʼlumotni taqdim qiluvchi idoralar” ustunidagi “Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
35. Vazirlar Mahkamasining “Oʻsimliklar karantini sohasida monitoring yuritish va fitosanitar dala nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 22-yanvardagi 32-son qaroriga 1-ilovada (Oʻsimliklar karantini sohasida monitoring yuritish va fitosanitar dala nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidaga nizom):
2-bandning yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“oʻsimliklar karantini boʻyicha davlat xizmati tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, viloyatlar va Toshkent shahar oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalari hamda Oʻsimliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot instituti”;
4-banddagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Inspeksiya)” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“5. Oʻsimliklar karantini sohasida monitoring Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, viloyatlar va Toshkent shahar oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) hamda Oʻsimliklar karantini va himoyasi tuman (shahar) boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — tuman boʻlimlari) tomonidan yuritiladi”;
6-bandning ikkinchi xatboshidagi “Inspeksiya” soʻzi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
9-bandning oltinchi xatboshidagi “hududiy inspeksiyalar” soʻzlari “hududiy boshqarmalar va tuman boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
14-bandning sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilaridagi “Inspeksiya” soʻzi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
32-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“32. Oʻrnatilgan karantin cheklovlari Agentlik va uning hududiy boshqarmalari hamda tuman boʻlimlari tomonidan nazoratga olinadi”;
Nizomga ilovada (Oʻsimliklar karantini sohasida monitoring yuritish va fitosanitar dala nazoratini amalga oshirish sxemasi) 1 va 2-bosqichlar “Masʼullar” ustunidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyalari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, viloyatlar va Toshkent shahar oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalari” soʻzlari bilan, 2-bosqich “Tadbirlar” ustunidagi “inspeksiya” soʻzi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin.
36. Vazirlar Mahkam asining “Texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni tizimlashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 26-fevraldagi 110-son qaroriga ilovaning 8-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“ 8. Lavozimi boʻyicha — Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi bosh direktori ”.
37. Vazirlar Mahkamasining “Mavjud yer maydonlaridan samarali foydalanish va 2021-yil hosili uchun qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirish toʻgʻrisida” 2021-yil 4-martdagi 121-son qarorida :
6-banddagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, “Oʻzkimyosanoat”, “Oʻzbekneftgaz” aksiyadorlik jamiyatlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda:”.
38. Vazirlar Mahkamasining “Chorvoq suv ombori atrofidagi togʻ va togʻ oldi hududlarda oʻsimlik qoplamining qisqarishini oldini olishga qaratilgan kompleks chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 6-avgustdagi 499-son qarorida :
1-ilovaning 3-pozitsiyasi “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-ilovaning 4-pozitsiyasi “Ilmiy-tadqiqot natijalarining isteʼmolchisi” ustunidagi “Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 15-dekabrdagi 752-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligiga agrokimyo xizmati koʻrsatishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2001-yil 1-fevraldagi 63-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2017-yil 13-martdagi 131-son qaroriga 1-ilovaning 2-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 13-maydagi 397-son qaroriga ilovaning 81-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Kimyolashtirish va oʻsimliklarni himoya qilish vositalarini sinovdan oʻtkazish va roʻyxatga olish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 5-sentabrdagi 735-son qarori .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2019-yil 19-dekabrdagi 1014-son qaroriga ilovaning 9-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 26-iyundagi 411-son qaroriga 1-ilovaning 30-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻsimliklar karantini sohasida monitoring yuritish va fitosanitar dala nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 22-yanvardagi 32-son qaroriga 2-ilovaning 3-bandi .
8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻsimliklar karantini boʻyicha davlat xizmati faoliyati yanada takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2021-yil 15-martdagi 136-son qaroriga ilovaning 2-bandi .
9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2021-yil 4-maydagi 274-son qaroriga ilovaning 12-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 15-dekabr,
752-son