UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 16-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 16 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 декабря 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 December 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 20 февралдаги ПҚ-4997-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

тоифаланган объектларни, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг объектларини, уларнинг мол-мулкини қўриқлаш учун тузиладиган шартномаларга асосан қўриқлаш хизматларини кўрсатиш эвазига тушадиган маблағлар ҳисобидан идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби;

идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари томонидан тоифаланган объектларни, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг объектларини, уларнинг мол-мулкини қўриқлаш бўйича кўрсатиладиган қўриқлаш хизматларининг турлари;

идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларининг ишчи ва хизматчи лавозимлари, тоифалари ҳамда штатларини ташкил этиш, идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига ишга кирадиган номзодларга қўйиладиган талаблар, уларни ишга қабул қилиш, бошланғич тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартиби;

идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг фаолиятини ташкил этиш, хизматга тўғри тақсимлаш ва назорат қилиш тартиби;

идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларининг молиявий ва моддий-техник таъминотини ташкил этиш тартиби.

2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 декабрдаги 757-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (кейинги ўринларда — Миллий гвардия) Қўриқлаш бош бошқармасининг таркибида идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш ҳамда ушбу бўлинмалар ишчи ва хизматчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, бўлинмаларнинг молиявий ва моддий-техник таъминотини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг (кейинги ўринларда — Қўриқлаш бош бошқармаси) идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари шахсий таркиби меҳнат муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинадиган ишчи ва хизматчилардан иборат бўлади.

3. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларининг қўриқлаш фаолияти ушбу Низом, Миллий гвардиянинг ички идоравий ҳужжатлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

2-боб. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларининг фаолиятини ташкил этиш

4. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари Қўриқлаш бош бошқармасининг ваколатлари доирасида ўта муҳим ҳамда тоифаланган объектларни, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш учун тузиладиган шартномаларга асосан қўриқлаш хизматларини кўрсатиш эвазига тушадиган маблағлар ҳисобидан Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғининг буйруғи асосида ташкил этилади.

5. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари томонидан қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

а) идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари томонидан:

объект ёки унинг бир қисмида хизмат ўташ учун белгиланган жой ёки ҳудуд (кейинги ўринларда — қўзғалмас пост (йўналиш)) орқали қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлаш;

пиёда ёки транспорт воситасида, шунингдек, бошқа воситаларда муайян ҳудуддаги объектларни ёки уларнинг ҳудудларини йўналиш бўйлаб қўриқлаш;

б) идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари томонидан — қўзғалмас пост (йўналиш) орқали объект ёки унинг бир қисмини қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлаш.

6. Қуйидагилар идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўта муҳим ҳамда тоифаланган объектларни, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ҳамда объектларини тажовузлардан ҳимоя қилиш;

юридик шахсларнинг қўриқланадиган объектларида назорат-ўтказиш ва объектнинг ички режимларини таъминлаш;

қўриқланадиган объектлар ҳудудида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга чек қўйиш;

қўриқланадиган объектларда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этишда иштирок этиш;

объектларнинг хавфсизлигини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, бошқа давлат органлари, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорлик қилиш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юкланган вазифаларни ҳал этишда ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиш.

Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

7. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ишчи ва хизматчиларининг лавозимлари, тоифалари ҳамда штатлари мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ташкил этилади.

8. Объектларни қўриқлаш бўйича ишчи ва хизматчиларнинг фаолиятини ташкил этиш, хизматга тўғри тақсимлаш ва назорат қилиш учун мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари гуруҳлари тузилади.

9. Объектларни қўриқлаш учун қўзғалмас постлар (йўналишлар)ни қўйиш қоидалари ва шартлари, шунингдек, уларнинг фаолиятини назорат қилиш тартиби Миллий гвардиянинг ички идоравий ҳужжатларига асосан белгиланади.

10. Объектнинг жойлашуви, унинг ва хизматни ўташнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари нарядларининг хизмати суткалик ва вахта усулида ташкил этилиши мумкин.

Вахтанинг давомийлиги етти суткагача белгиланади ва бунда нарядларнинг хизматни ўташи тартиби Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Гарнизон ва қоровуллик хизмати тўғрисидаги низомга асосан ишлаб чиқилган ва Миллий гвардия қўмондони томонидан тасдиқланган йўриқномага мувофиқ ташкил этилади.

Вахта усулида хизмат ташкил этилганда ишчи ва хизматчиларнинг дам олиши, овқатланиши, ювиниши ва улар билан ўқув машғулотларини ўтказиш, уларнинг табель қуролларини сақлаш бўйича тегишли шарт-шароитлар яратилган бўлиши шарт.

11. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари Миллий гвардия қўмондони томонидан тасдиқланган намунадаги формали кийим-бош ва хизмат гувоҳномалари билан таъминланади.

12. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари томонидан фойдаланиладиган хизмат қуроллари, уларнинг ўқ-дорилари ва махсус воситалар турлари, уларнинг сони, таъминлаш ва фойдаланиш тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

3-боб. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига ишга қабул қилиш, ишчи ва хизматчиларни бошланғич тайёрлаш ва қайта тайёрлаш

13. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларига ихтиёрий тартибда танлов асосида, белгиланган талабларга жавоб берадиган ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган, шу жумладан, йигирма беш ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иш (хизмат)га қабул қилинади.

Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига ихтиёрий тартибда мазкур низомда белгиланган талабларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иш (хизмат)га қабул қилинади.

Қабул қилинадиган фуқаролар камида умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиши, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлиши лозим.

Эркак номзодлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши керак.

14. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари бошлиқлар таркибига Миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда самарали хизмат қилиб, нафақага бўшаган номзодлар суҳбат асосида, жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги ҳолатига кўра ишга қабул қилиниши мумкин.

15. Номзодлар билан танлов ўтказиш, уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ва ишга қабул қилиш тартиби ҳамда номзодларга қўйиладиган махсус талаблар Миллий гвардия қўмондони томонидан белгиланади. Қабул қилинган шахсларга уч ойдан ортиқ бўлмаган дастлабки синов муддати белгиланади.

16. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларига қабул қилишда номзодларнинг бўй ўлчами қуйидаги махсус антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади:

а) эркак номзодлар учун 178 сантиметрдан паст бўлмаслиги;

б) аёл номзодлар учун 170 сантиметрдан паст бўлмаслиги.

Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига қабул қилинадиган номзодларга антропометрик параметрлар белгиланмайди.

18. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига ишга қабул қилинаётган фуқаролар ҳудудий тиббиёт бирлашмаларида тиббий кўрикдан ўтади. Тиббий кўрикдан ўтиш шартлари ва уни ташкил этиш тартиби, номзодларнинг соғлиғига бўлган талаблар Миллий гвардия қўмондони томонидан белгиланади.

19. Танлов якунига кўра энг юқори натижаларга эришган номзод билан номуайян муддатга меҳнат шартномаси тузилади. Меҳнат шартномасида ходим бошланғич тайёрлашга жалб этилиши ва белгиланган тартибда ўқув курсини муваффақиятли тамомлаб сертификат олган тақдирда, меҳнат муносабатлари давом эттирилиши, акс ҳолда меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақидаги қоида назарда тутилади.

20. Ишга қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мажбурий тартибда бошланғич тайёргарликдан ўтади.

Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ишчи ва хизматчиларини бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Миллий гвардиянинг таълим муассасаларида амалга оширилади.

21. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари махсус ўқув дастурлари бўйича махсус тайёргарликдан (маънавий-психологик, хизмат тайёргарлигидан, жисмоний ва жанговар тайёргарликдан) ўтади. Машғулотлар ўтказиладиган вақт иш вақтига киритилади.

22. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларининг шахсий таркиби билан махсус дастурлар асосида қуйидаги тартибда хизмат ва жанговар тайёргарлик машғулотлари ўтказилади:

идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларида — ойига 8 академик соат (ўқув йилида 80 академик соат);

идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларида — ойига 4 академик соат (ўқув йилида 40 академик соат).

23. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари йилда бир марта мажбурий тиббий кўрикдан ўтади. Махсус тайёргарликдан, шунингдек, жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ҳамда хизмат қуролини қўллаш билан боғлиқ шароитлардаги ҳаракатларга касбий яроқлилигини аниқлаш учун даврий текширувлардан (кейинги ўринларда — синов) ўтиши керак. Махсус тайёргарликдан ўтган ишчи ва хизматчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилади. Синовларни ўтказиш тартиби Миллий гвардия қўмондони томонидан белгиланади.

Синов натижалари бўйича қониқарсиз баҳоланган идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларининг малакаси етарли эмас деб ҳисобланиб, жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ҳамда хизмат қуролини қўллаш билан боғлиқ бўлмаган бошқа лавозимга меҳнат шартномасига мувофиқ ўтказилади ёки улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади.

24. Қўриқлаш бош бошқармаси психологлари томонидан тузилган дастур (режа, жадвал)ларга асосан идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ишчи ва хизматчилари билан маънавий-психологик тайёргарлик босқичма-босқич, мақсадли ва доимий равишда ўтказилади.

4-боб. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

25. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари хизматни ўташ вақтида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жисмоний ва юридик шахслардан белгиланган назорат-ўтказиш ва объектнинг ички режимларига, шунингдек, жамоат тартибига риоя этишини талаб қилиш;

қўриқланадиган объект ҳудудидан мол-мулкни қонунга хилоф равишда олиб чиқишга ёки қўриқланадиган объектга тақиқланган предметларни олиб киришга уриниш чоғида шахсларни ушлаш;

қўриқланадиган объектлардаги мол-мулкни сақлаш шароитларини, қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари ҳолатини ҳамда созлигини текшириш, аниқланган қоидабузарликларнинг, камчиликларнинг бартараф этилишини талаб қилиш;

қўриқланадиган объектга қонунга хилоф равишда кирган ёки қўриқланадиган объектда ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларнинг шахсини аниқлаш, уларни ушлаш ҳамда қўриқлаш хизмати хонасига етказиш (бундай ваколатлари мавжуд бўлмаганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимларини чақириш);

муомалада бўлиши чекланган моддалар, шу жумладан, объектга олиб кириш (ундан олиб чиқиш) учун тақиқланган предметлар рўйхатига қўриқланадиган объект маъмурияти томонидан киритилган моддалар бор деб ҳисоблаш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, фуқароларни шахсий кўрикдан ўтказиш, уларнинг ашёлари, қўл юки, багажини кўздан кечириш ҳамда уларни олиб юриш ҳамда сақлаш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, мазкур предметлар, воситалар ва моддаларни олиб қўйиш, шунингдек, транспорт воситаларини кўздан кечириш, уларда ташилаётган юкларнинг илова қилинадиган ҳужжатларга мувофиқлигини текшириш;

қўриқланадиган объектдаги, патруллик йўналишидаги ҳодисани, содир этилган ҳуқуқбузарликни белгиланган тартибда расмийлаштириш, жиноят изларини сақлаш мақсадида фуқаролардан ҳодиса жойини тарк этишни талаб қилиш;

фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига, атроф муҳитга зарар етказмайдиган қўриқлаш техник воситаларидан фойдаланиш;

қўриқланадиган объектларга қонунга хилоф равишда кирган ёки киришга уринган шахсларни аниқлаш учун, шунингдек, бундай киришларнинг олдини олиш мақсадида хизмат (қўриқчи) итларидан фойдаланиш;

қонунчиликда назарда тутилган тартибда хизмат қуролини ҳамда махсус воситаларни олиб юриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, жисмоний куч ишлатиш.

Қўриқлаш бўлинмаларининг хизматни меҳнат шароитлари соғлиқ учун зарарли бўлган объектларда ўтайдиган ишчи ва хизматчилари ушбу қўриқланадиган объектларнинг ишчи ва хизматчилари учун назарда тутилган меҳнат соҳасидаги қўшимча имтиёзлардан ҳамда афзалликлардан фойдаланади. Мазкур имтиёзлар қўриқлаш хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномада акс эттирилади ва устувор шартлар сифатида белгиланиши мумкин.

Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланадилар.

26. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари қўриқлаш тури, шакллари ва усулларидан қатъи назар, хизматни ўташ жараёнида қуйидагиларга мажбур:

объектларни қўриқлаш ва қонунга хилоф тажовузлардан ҳимоя қилиш, белгиланган тартибга ва қўриқлаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, мол-мулкини қўриқлаш ва уни кузатиб бориш;

ўз ваколатлари доирасида давлат, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш, шунингдек фуқаролар ва давлат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган чораларни кўриш;

хизматни ўташ жойларида жамоат тартибини сақлаши, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш;

қўриқланадиган объектда шубҳали буюм аниқланганда ваколатли органларга хабар бериш, ваколатли орган ходимлари етиб келгунига қадар шубҳали буюмнинг дахлсизлигини таъминлаш;

қўриқланадиган объектда ҳуқуқбузарликлар ва ҳодисаларнинг, шу жумладан, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг излари сақланишини таъминлаш;

ҳодиса жойида жабрланган фуқароларга, шунингдек, ҳаётига ва соғлиғига зарар етказилган шахсларга биринчи ёрдам кўрсатиш ёки шундай ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш;

қўриқланадиган объектлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фуқаролар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликни амалга ошириш;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга уларга юкланган вазифаларни ҳал этишда ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиш;

қўриқланадиган объектлардаги табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш;

қўриқланадиган объектда назорат-ўтказиш ва объектнинг ички режимларига риоя этилишини қўриқланадиган объект маъмурияти томонидан қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектлар билан келишувга кўра тасдиқланган қоидаларга мувофиқ таъминлаш;

ўзига ишониб топширилган хизмат қуролининг ва унинг ўқ-дориларининг, махсус ва техник воситаларнинг, шахсий ҳимоя воситалари ҳамда мол-мулкнинг хавфсиз ва лозим даражада сақланишини таъминлаш;

белгиланган тартибда махсус формали кийим-бош кийиш ва фарқловчи белгиларини тақиб юриш;

қўриқлаш фаолиятини амалга ошириш чоғида ўзларига маълум бўлган хизматга доир ахборот ва бошқа ахборотнинг махфийлигини таъминлаш.

Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

27. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларининг хизмат мажбуриятларини бажариши деганда қуйидагилар тушунилади:

лавозим мажбуриятларини бажариш;

хизматни ўташ;

хизмат сафарида бўлиш;

кун тартибида белгиланган иш вақти давомида ёки хизмат зарурати туфайли қўриқлаш бўлинмалари (қўриқланаётган объект) ҳудудида бўлиш;

хизмат жойига бориш ёки улардан қайтиш;

ўқув йиғинларида иштирок этиш;

суд томонидан ишчи ва хизматчиларнинг шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаб содир этилган деб топилган бошқа ҳаракатлари.

28. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари давлат органи вакили ҳисобланади.

29. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларидан фақат қўриқлаш фаолияти билан боғлиқ вазифаларни бажариш мақсадида шартнома асосида фойдаланилади.

5-боб. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларининг молиявий ва моддий-техник таъминоти, ишчи ва хизматчиларнинг ижтимоий ҳимояси

30. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари иш ҳақи ва бепул формали кийим-бош билан таъминланади. Уларнинг моддий-техник таъминоти нормалари ва формали кийим-бошни кийиш қоидалари Миллий гвардия қўмондони томонидан белгиланади.

Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ишчи ва хизматчилари юқори касбий тайёргарлик даражасига ва фаолиятида самарали натижаларга эришганлиги учун ҳар йили Миллий гвардия қўмондони томонидан белгиланган тартибда «учинчи малака тоифаси», «иккинчи малака тоифаси», «биринчи малака тоифаси» малака тоифалари берилади.

Малака тоифасига эга бўлган идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ишчи ва хизматчиларига уларнинг лавозим маошига нисбатан қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик устамалар тўланади:

«учинчи малака тоифаси» — 10 %;

«иккинчи малака тоифаси» — 15 %;

«биринчи малака тоифаси» — 20 %.

31. Қўриқлаш бош бошқармасининг шаклланадиган пул таъминоти жамғармаси доирасида идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларига:

ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра лавозим маошларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда оширилган коэффициентлар қўлланилади;

бир йилда бир марта икки ойлик лавозим маоши миқдорида рағбатлантирилади;

бир йилда бир марта бир ойлик лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам кўрсатилади.

32. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ижтимоий кафолат ва имтиёзлардан фойдаланадилар.

33. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари меҳнат фаолияти давомидаги бахтсиз ҳодисалар ва касбий касалликларидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат мажбурий ижтимоий суғуртаси қилиниши лозим.

34. Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари хизмат вазифаларини бажариш чоғида жароҳат олган ёки ҳалок бўлган тақдирда, етказилган зарар тегишли жамоа шартномалари ва жамоа келишувларига мувофиқ амалдаги қонунчиликда белгилаб қўйилган нормалардан кам бўлмаган тартибда қопланади.

35. Қўриқланаётган объектлар маъмурияти ўз хизмат вазифасини виждонан бажараётган идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларини рағбатлантириши ва мукофотлаши мумкин.

6-боб. Якунловчи қоида

36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ишчи ва хизматчиларининг лавозимлари, тоифалари ҳамда штатлари

Т/р Лавозим номлари Тоифаси Штат сони 1. Отряд бошлиғи Катта бошлиқ Тузилган шартномаларга асосан ажратилган штат бирликлари сони 76 бирликдан ошганда киритилади. 2. Отряд бошлиғи ўринбосари 3. Отряд бошлиғининг моддий таъминот бўйича ёрдамчиси 4. Алоҳида команда ва отряд таркибидаги команда бошлиғи Тузилган шартномаларга асосан ажратилган штат бирликлари сони 16 бирликдан 75 бирликкача бўлганда киритилади. 5. Отряд (команда) қоровул итлари инструктори Ўрта бошлиқ Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди (командаси) таркибидаги мавжуд 7 бирлик кинолог штат лавозимига 1 бирлик қоровул итлари инструктори киритилади. 6. Отряд (команда) старшинаси Кичик бошлиқ Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди (командаси) иш ҳажми ва хизмат заруратига мувофиқ 1 бирлик киритилади. 7. Қоровул бошлиғи Тузилган шартномаларга асосан ажратилган штат бирликлари 16 бирликдан ошганда кейинчалик ҳар 25 бирлик учун киритилади. 8. Гуруҳ бошлиғи Тузилган шартномаларга асосан ажратилган штат бирликлари сони 6 бирликдан 15 бирликкача бўлганда киритилади. 9. Рухсатномалар бюроси бошлиғи 3 бирлик рухсатномалар бюроси навбатчиси бўлганда киритилади. 10. Рухсатномалар бюроси навбатчиси Рухсатномалар бюроси ташкил этилган назорат-ўтказиш пунктларида 3 бирлик рухсатномалар бюроси навбатчиси киритилади. 11. Кинолог Оддий таркиб Тузилган шартномаларга асосан хизмат фаолиятида фойдаланилаётган ҳар бир қоровул ити учун идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш штати ҳисобидан 1 бирлик киритилади. 12. Назоратчи Қўриқлаш вақти ҳисоби ва тўлов сметасига мувофиқ киритилади. 13. Ўқчи Қўриқлаш вақти ҳисоби ва тўлов сметасига мувофиқ киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари гуруҳлари

Т/р Гуруҳлар Штат сони 1. Гуруҳ 1 — 15 бирлик 2. 3-гуруҳ командаси 16 — 35 бирлик 3. 2-гуруҳ командаси 36 — 50 бирлик 4. 1-гуруҳ командаси 51 — 75 бирлик 5. 3-гуруҳ отряди 76 — 200 бирлик 6. 2-гуруҳ отряди 201 — 350 бирлик 7. 1-гуруҳ отряди 351 бирлик ва ундан ортиқ

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 16 декабрь,

757-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 09/21/757/1170-сон; 02.11.2022 й., 09/22/630/0980-сон; 04.10.2023 й., 09/23/524/0750-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

ROʻYXATI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Qoʻriqlash bosh boshqarmasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Qoʻriqlash bosh boshqarmasining faoliyatini sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 20-fevraldagi PQ-4997-son qarorini ijro etish yuzasidan Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Qoʻriqlash bosh boshqarmasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

toifalangan obyektlarni, davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, jismoniy va yuridik shaxslarning obyektlarini, ularning mol-mulkini qoʻriqlash uchun tuziladigan shartnomalarga asosan qoʻriqlash xizmatlarini koʻrsatish evaziga tushadigan mablagʻlar hisobidan idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalarini tuzish va ularning faoliyatini tashkil etish tartibi;

idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari tomonidan toifalangan obyektlarni, davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalari, jismoniy va yuridik shaxslarning obyektlarini, ularning mol-mulkini qoʻriqlash boʻyicha koʻrsatiladigan qoʻriqlash xizmatlarining turlari;

idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalarining ishchi va xizmatchi lavozimlari, toifalari hamda shtatlarini tashkil etish, idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ishga kiradigan nomzodlarga qoʻyiladigan talablar, ularni ishga qabul qilish, boshlangʻich tayyorlash va qayta tayyorlash tartibi;

idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilarining vazifalari, huquq va majburiyatlari, ularning faoliyatini tashkil etish, xizmatga toʻgʻri taqsimlash va nazorat qilish tartibi;

idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalarining moliyaviy va moddiy-texnik taʼminotini tashkil etish tartibi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondoni R.M. Djurayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 16-dekabrdagi 757-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Qoʻriqlash bosh boshqarmasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi (keyingi oʻrinlarda — Milliy gvardiya) Qoʻriqlash bosh boshqarmasining tarkibida idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalarini tuzish va ularning faoliyatini tashkil etish hamda ushbu boʻlinmalar ishchi va xizmatchilarining huquqlari va majburiyatlarini, boʻlinmalarning moliyaviy va moddiy-texnik taʼminotini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Milliy gvardiya Qoʻriqlash bosh boshqarmasining (keyingi oʻrinlarda — Qoʻriqlash bosh boshqarmasi) idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari shaxsiy tarkibi mehnat munosabatlari mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari bilan tartibga solinadigan ishchi va xizmatchilardan iborat boʻladi.

3. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilarining qoʻriqlash faoliyati ushbu Nizom, Milliy gvardiyaning ichki idoraviy hujjatlari va boshqa qonunchilik hujjatlari bilan tartibga solinadi.

2-bob. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalarining faoliyatini tashkil etish

4. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari Qoʻriqlash bosh boshqarmasining vakolatlari doirasida oʻta muhim hamda toifalangan obyektlarni, davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy davlat hokimiyati organlarining, shuningdek, jismoniy va yuridik shaxslarning mol-mulkini qoʻriqlash uchun tuziladigan shartnomalarga asosan qoʻriqlash xizmatlarini koʻrsatish evaziga tushadigan mablagʻlar hisobidan Qoʻriqlash bosh boshqarmasi boshligʻining buyrugʻi asosida tashkil etiladi.

5. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari tomonidan quyidagi xizmatlar koʻrsatiladi:

a) idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari tomonidan:

obyekt yoki uning bir qismida xizmat oʻtash uchun belgilangan joy yoki hudud (keyingi oʻrinlarda — qoʻzgʻalmas post (yoʻnalish)) orqali qoʻriqlash va xavfsizligini taʼminlash;

piyoda yoki transport vositasida, shuningdek, boshqa vositalarda muayyan hududdagi obyektlarni yoki ularning hududlarini yoʻnalish boʻylab qoʻriqlash;

b) idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari tomonidan — qoʻzgʻalmas post (yoʻnalish) orqali obyekt yoki uning bir qismini qoʻriqlash va xavfsizligini taʼminlash.

6. Quyidagilar idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalarining asosiy vazifalari hisoblanadi:

oʻta muhim hamda toifalangan obyektlarni, davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy davlat hokimiyati organlarining, shuningdek, jismoniy va yuridik shaxslarning mol-mulkini hamda obyektlarini tajovuzlardan himoya qilish;

yuridik shaxslarning qoʻriqlanadigan obyektlarida nazorat-oʻtkazish va obyektning ichki rejimlarini taʼminlash;

qoʻriqlanadigan obyektlar hududida jamoat tartibini taʼminlash, huquqbuzarliklarni profilaktika qilish va ularga chek qoʻyish;

qoʻriqlanadigan obyektlarda tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlarning oldini olish hamda ularni bartaraf etishda ishtirok etish;

obyektlarning xavfsizligini taʼminlashda huquqni muhofaza qiluvchi organlar, boshqa davlat organlari, jamoatchilik vakillari bilan hamkorlik qilish hamda huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuklangan vazifalarni hal etishda oʻz vakolatlari doirasida koʻmaklashish.

Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalarni ham amalga oshirishi mumkin.

7. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari ishchi va xizmatchilarining lavozimlari, toifalari hamda shtatlari mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq tashkil etiladi.

8. Obyektlarni qoʻriqlash boʻyicha ishchi va xizmatchilarning faoliyatini tashkil etish, xizmatga toʻgʻri taqsimlash va nazorat qilish uchun mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari guruhlari tuziladi.

9. Obyektlarni qoʻriqlash uchun qoʻzgʻalmas postlar (yoʻnalishlar)ni qoʻyish qoidalari va shartlari, shuningdek, ularning faoliyatini nazorat qilish tartibi Milliy gvardiyaning ichki idoraviy hujjatlariga asosan belgilanadi.

10. Obyektning joylashuvi, uning va xizmatni oʻtashning oʻziga xos xususiyatlaridan kelib chiqqan holda, idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari naryadlarining xizmati sutkalik va vaxta usulida tashkil etilishi mumkin.

Vaxtaning davomiyligi yetti sutkagacha belgilanadi va bunda naryadlarning xizmatni oʻtashi tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining Garnizon va qorovullik xizmati toʻgʻrisidagi nizomga asosan ishlab chiqilgan va Milliy gvardiya qoʻmondoni tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomaga muvofiq tashkil etiladi.

Vaxta usulida xizmat tashkil etilganda ishchi va xizmatchilarning dam olishi, ovqatlanishi, yuvinishi va ular bilan oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazish, ularning tabel qurollarini saqlash boʻyicha tegishli shart-sharoitlar yaratilgan boʻlishi shart.

11. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilari Milliy gvardiya qoʻmondoni tomonidan tasdiqlangan namunadagi formali kiyim-bosh va xizmat guvohnomalari bilan taʼminlanadi.

12. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari tomonidan foydalaniladigan xizmat qurollari, ularning oʻq-dorilari va maxsus vositalar turlari, ularning soni, taʼminlash va foydalanish tartibi qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanadi.

3-bob. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ishga qabul qilish, ishchi va xizmatchilarni boshlangʻich tayyorlash va qayta tayyorlash

13. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalariga ixtiyoriy tartibda tanlov asosida, belgilangan talablarga javob beradigan oʻn sakkiz yoshdan yigirma besh yoshgacha boʻlgan, shu jumladan, yigirma besh yoshdagi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari ish (xizmat)ga qabul qilinadi.

Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ixtiyoriy tartibda mazkur nizomda belgilangan talablarga javob beradigan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari ish (xizmat)ga qabul qilinadi.

Qabul qilinadigan fuqarolar kamida umumiy oʻrta yoki oʻrta maxsus maʼlumotga ega boʻlishi, sogʻligʻining holati va jismoniy tayyorgarligi boʻyicha xizmat majburiyatlarini bajarishga qodir boʻlishi lozim.

Erkak nomzodlar Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni yoki safarbarlik chaqiruvi rezervida harbiy xizmatni oʻtagan boʻlishi kerak.

14. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari boshliqlar tarkibiga Milliy gvardiya va boshqa huquqni muhofaza qiluvchi organlarda samarali xizmat qilib, nafaqaga boʻshagan nomzodlar suhbat asosida, jismoniy tayyorgarligi va salomatligi holatiga koʻra ishga qabul qilinishi mumkin.

15. Nomzodlar bilan tanlov oʻtkazish, ularning hujjatlarini rasmiylashtirish va ishga qabul qilish tartibi hamda nomzodlarga qoʻyiladigan maxsus talablar Milliy gvardiya qoʻmondoni tomonidan belgilanadi. Qabul qilingan shaxslarga uch oydan ortiq boʻlmagan dastlabki sinov muddati belgilanadi.

16. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalariga qabul qilishda nomzodlarning boʻy oʻlchami quyidagi maxsus antropometrik parametrlarga javob berishi talab etiladi:

a) erkak nomzodlar uchun 178 santimetrdan past boʻlmasligi;

b) ayol nomzodlar uchun 170 santimetrdan past boʻlmasligi.

Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga qabul qilinadigan nomzodlarga antropometrik parametrlar belgilanmaydi.

18. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ishga qabul qilinayotgan fuqarolar hududiy tibbiyot birlashmalarida tibbiy koʻrikdan oʻtadi. Tibbiy koʻrikdan oʻtish shartlari va uni tashkil etish tartibi, nomzodlarning sogʻligʻiga boʻlgan talablar Milliy gvardiya qoʻmondoni tomonidan belgilanadi.

19. Tanlov yakuniga koʻra eng yuqori natijalarga erishgan nomzod bilan nomuayyan muddatga mehnat shartnomasi tuziladi. Mehnat shartnomasida xodim boshlangʻich tayyorlashga jalb etilishi va belgilangan tartibda oʻquv kursini muvaffaqiyatli tamomlab sertifikat olgan taqdirda, mehnat munosabatlari davom ettirilishi, aks holda mehnat shartnomasi bekor qilinishi haqidagi qoida nazarda tutiladi.

20. Ishga qabul qilingan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari majburiy tartibda boshlangʻich tayyorgarlikdan oʻtadi.

Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari ishchi va xizmatchilarini boshlangʻich tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish Milliy gvardiyaning taʼlim muassasalarida amalga oshiriladi.

21. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilari maxsus oʻquv dasturlari boʻyicha maxsus tayyorgarlikdan (maʼnaviy-psixologik, xizmat tayyorgarligidan, jismoniy va jangovar tayyorgarlikdan) oʻtadi. Mashgʻulotlar oʻtkaziladigan vaqt ish vaqtiga kiritiladi.

22. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalarining shaxsiy tarkibi bilan maxsus dasturlar asosida quyidagi tartibda xizmat va jangovar tayyorgarlik mashgʻulotlari oʻtkaziladi:

idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalarida — oyiga 8 akademik soat (oʻquv yilida 80 akademik soat);

idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalarida — oyiga 4 akademik soat (oʻquv yilida 40 akademik soat).

23. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilari yilda bir marta majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtadi. Maxsus tayyorgarlikdan, shuningdek, jismoniy kuch ishlatish, maxsus vositalarni hamda xizmat qurolini qoʻllash bilan bogʻliq sharoitlardagi harakatlarga kasbiy yaroqliligini aniqlash uchun davriy tekshiruvlardan (keyingi oʻrinlarda — sinov) oʻtishi kerak. Maxsus tayyorgarlikdan oʻtgan ishchi va xizmatchilarga belgilangan namunadagi sertifikatlar beriladi. Sinovlarni oʻtkazish tartibi Milliy gvardiya qoʻmondoni tomonidan belgilanadi.

Sinov natijalari boʻyicha qoniqarsiz baholangan idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilarining malakasi yetarli emas deb hisoblanib, jismoniy kuch ishlatish, maxsus vositalarni hamda xizmat qurolini qoʻllash bilan bogʻliq boʻlmagan boshqa lavozimga mehnat shartnomasiga muvofiq oʻtkaziladi yoki ular bilan tuzilgan mehnat shartnomasi bekor qilinadi.

24. Qoʻriqlash bosh boshqarmasi psixologlari tomonidan tuzilgan dastur (reja, jadval)larga asosan idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari ishchi va xizmatchilari bilan maʼnaviy-psixologik tayyorgarlik bosqichma-bosqich, maqsadli va doimiy ravishda oʻtkaziladi.

4-bob. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilarining huquqlari, majburiyatlari va javobgarligi

25. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilari xizmatni oʻtash vaqtida quyidagi huquqlarga ega:

jismoniy va yuridik shaxslardan belgilangan nazorat-oʻtkazish va obyektning ichki rejimlariga, shuningdek, jamoat tartibiga rioya etishini talab qilish;

qoʻriqlanadigan obyekt hududidan mol-mulkni qonunga xilof ravishda olib chiqishga yoki qoʻriqlanadigan obyektga taqiqlangan predmetlarni olib kirishga urinish chogʻida shaxslarni ushlash;

qoʻriqlanadigan obyektlardagi mol-mulkni saqlash sharoitlarini, qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari holatini hamda sozligini tekshirish, aniqlangan qoidabuzarliklarning, kamchiliklarning bartaraf etilishini talab qilish;

qoʻriqlanadigan obyektga qonunga xilof ravishda kirgan yoki qoʻriqlanadigan obyektda huquqbuzarlik sodir etgan shaxslarning shaxsini aniqlash, ularni ushlash hamda qoʻriqlash xizmati xonasiga yetkazish (bunday vakolatlari mavjud boʻlmaganda huquqni muhofaza qiluvchi organlarning xodimlarini chaqirish);

muomalada boʻlishi cheklangan moddalar, shu jumladan, obyektga olib kirish (undan olib chiqish) uchun taqiqlangan predmetlar roʻyxatiga qoʻriqlanadigan obyekt maʼmuriyati tomonidan kiritilgan moddalar bor deb hisoblash uchun asoslar mavjud boʻlgan taqdirda, fuqarolarni shaxsiy koʻrikdan oʻtkazish, ularning ashyolari, qoʻl yuki, bagajini koʻzdan kechirish hamda ularni olib yurish hamda saqlash uchun asoslar mavjud boʻlmagan taqdirda, mazkur predmetlar, vositalar va moddalarni olib qoʻyish, shuningdek, transport vositalarini koʻzdan kechirish, ularda tashilayotgan yuklarning ilova qilinadigan hujjatlarga muvofiqligini tekshirish;

qoʻriqlanadigan obyektdagi, patrullik yoʻnalishidagi hodisani, sodir etilgan huquqbuzarlikni belgilangan tartibda rasmiylashtirish, jinoyat izlarini saqlash maqsadida fuqarolardan hodisa joyini tark etishni talab qilish;

fuqarolarning hayoti va sogʻligiga, atrof muhitga zarar yetkazmaydigan qoʻriqlash texnik vositalaridan foydalanish;

qoʻriqlanadigan obyektlarga qonunga xilof ravishda kirgan yoki kirishga uringan shaxslarni aniqlash uchun, shuningdek, bunday kirishlarning oldini olish maqsadida xizmat (qoʻriqchi) itlaridan foydalanish;

qonunchilikda nazarda tutilgan tartibda xizmat qurolini hamda maxsus vositalarni olib yurish va ulardan foydalanish, shuningdek, jismoniy kuch ishlatish.

Qoʻriqlash boʻlinmalarining xizmatni mehnat sharoitlari sogʻliq uchun zararli boʻlgan obyektlarda oʻtaydigan ishchi va xizmatchilari ushbu qoʻriqlanadigan obyektlarning ishchi va xizmatchilari uchun nazarda tutilgan mehnat sohasidagi qoʻshimcha imtiyozlardan hamda afzalliklardan foydalanadi. Mazkur imtiyozlar qoʻriqlash xizmatlarini koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnomada aks ettiriladi va ustuvor shartlar sifatida belgilanishi mumkin.

Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilari qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa huquqlardan ham foydalanadilar.

26. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilari qoʻriqlash turi, shakllari va usullaridan qatʼi nazar, xizmatni oʻtash jarayonida quyidagilarga majbur:

obyektlarni qoʻriqlash va qonunga xilof tajovuzlardan himoya qilish, belgilangan tartibga va qoʻriqlash faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga qatʼiy rioya etish, mol-mulkini qoʻriqlash va uni kuzatib borish;

oʻz vakolatlari doirasida davlat, jismoniy va yuridik shaxslarning mol-mulkini himoya qilish, shuningdek fuqarolar va davlat xavfsizligini taʼminlash uchun zarur boʻlgan choralarni koʻrish;

xizmatni oʻtash joylarida jamoat tartibini saqlashi, huquqbuzarliklarning oldini olish va ularga chek qoʻyish;

qoʻriqlanadigan obyektda shubhali buyum aniqlanganda vakolatli organlarga xabar berish, vakolatli organ xodimlari yetib kelguniga qadar shubhali buyumning daxlsizligini taʼminlash;

qoʻriqlanadigan obyektda huquqbuzarliklar va hodisalarning, shu jumladan, jinoyat, maʼmuriy huquqbuzarliklarning izlari saqlanishini taʼminlash;

hodisa joyida jabrlangan fuqarolarga, shuningdek, hayotiga va sogʻligʻiga zarar yetkazilgan shaxslarga birinchi yordam koʻrsatish yoki shunday yordam koʻrsatilishini tashkil etish;

qoʻriqlanadigan obyektlar xavfsizligini taʼminlash maqsadida fuqarolar, huquqni muhofaza qiluvchi organlar va boshqa davlat organlari, jamoatchilik vakillari bilan hamkorlikni amalga oshirish;

huquqni muhofaza qiluvchi organlarga ularga yuklangan vazifalarni hal etishda oʻz vakolatlari doirasida koʻmaklashish;

qoʻriqlanadigan obyektlardagi tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar oqibatlarini bartaraf etishda ishtirok etish;

qoʻriqlanadigan obyektda nazorat-oʻtkazish va obyektning ichki rejimlariga rioya etilishini qoʻriqlanadigan obyekt maʼmuriyati tomonidan qoʻriqlash faoliyatini amalga oshiruvchi subyektlar bilan kelishuvga koʻra tasdiqlangan qoidalarga muvofiq taʼminlash;

oʻziga ishonib topshirilgan xizmat qurolining va uning oʻq-dorilarining, maxsus va texnik vositalarning, shaxsiy himoya vositalari hamda mol-mulkning xavfsiz va lozim darajada saqlanishini taʼminlash;

belgilangan tartibda maxsus formali kiyim-bosh kiyish va farqlovchi belgilarini taqib yurish;

qoʻriqlash faoliyatini amalga oshirish chogʻida oʻzlariga maʼlum boʻlgan xizmatga doir axborot va boshqa axborotning maxfiyligini taʼminlash.

Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilarining zimmasida qonunchilikka muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.

27. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilarining xizmat majburiyatlarini bajarishi deganda quyidagilar tushuniladi:

lavozim majburiyatlarini bajarish;

xizmatni oʻtash;

xizmat safarida boʻlish;

kun tartibida belgilangan ish vaqti davomida yoki xizmat zarurati tufayli qoʻriqlash boʻlinmalari (qoʻriqlanayotgan obyekt) hududida boʻlish;

xizmat joyiga borish yoki ulardan qaytish;

oʻquv yigʻinlarida ishtirok etish;

sud tomonidan ishchi va xizmatchilarning shaxs, jamiyat va davlat manfaatlarini koʻzlab sodir etilgan deb topilgan boshqa harakatlari.

28. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilari davlat organi vakili hisoblanadi.

29. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilaridan faqat qoʻriqlash faoliyati bilan bogʻliq vazifalarni bajarish maqsadida shartnoma asosida foydalaniladi.

5-bob. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalarining moliyaviy va moddiy-texnik taʼminoti, ishchi va xizmatchilarning ijtimoiy himoyasi

30. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilari ish haqi va bepul formali kiyim-bosh bilan taʼminlanadi. Ularning moddiy-texnik taʼminoti normalari va formali kiyim-boshni kiyish qoidalari Milliy gvardiya qoʻmondoni tomonidan belgilanadi.

Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari ishchi va xizmatchilari yuqori kasbiy tayyorgarlik darajasiga va faoliyatida samarali natijalarga erishganligi uchun har yili Milliy gvardiya qoʻmondoni tomonidan belgilangan tartibda “uchinchi malaka toifasi”, “ikkinchi malaka toifasi”, “birinchi malaka toifasi” malaka toifalari beriladi.

Malaka toifasiga ega boʻlgan idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari ishchi va xizmatchilariga ularning lavozim maoshiga nisbatan quyidagi miqdorlarda har oylik ustamalar toʻlanadi:

“uchinchi malaka toifasi” — 10 %;

“ikkinchi malaka toifasi” — 15 %;

“birinchi malaka toifasi” — 20 %.

31. Qoʻriqlash bosh boshqarmasining shakllanadigan pul taʼminoti jamgʻarmasi doirasida idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilariga:

yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlashning tasdiqlangan razryadlariga koʻra lavozim maoshlariga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oshirilgan koeffitsiyentlar qoʻllaniladi;

bir yilda bir marta ikki oylik lavozim maoshi miqdorida ragʻbatlantiriladi;

bir yilda bir marta bir oylik lavozim maoshi miqdorida moddiy yordam koʻrsatiladi.

32. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilari qonunchilik hujjatlarida belgilangan ijtimoiy kafolat va imtiyozlardan foydalanadilar.

33. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilari mehnat faoliyati davomidagi baxtsiz hodisalar va kasbiy kasalliklaridan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda davlat majburiy ijtimoiy sugʻurtasi qilinishi lozim.

34. Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilari xizmat vazifalarini bajarish chogʻida jarohat olgan yoki halok boʻlgan taqdirda, yetkazilgan zarar tegishli jamoa shartnomalari va jamoa kelishuvlariga muvofiq amaldagi qonunchilikda belgilab qoʻyilgan normalardan kam boʻlmagan tartibda qoplanadi.

35. Qoʻriqlanayotgan obyektlar maʼmuriyati oʻz xizmat vazifasini vijdonan bajarayotgan idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilarini ragʻbatlantirishi va mukofotlashi mumkin.

6-bob. Yakunlovchi qoida

36. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Qoʻriqlash bosh boshqarmasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari ishchi va xizmatchilarining lavozimlari, toifalari hamda shtatlari

T/r Lavozim nomlari Toifasi Shtat soni 1. Otryad boshligʻi Katta boshliq Tuzilgan shartnomalarga asosan ajratilgan shtat birliklari soni 76 birlikdan oshganda kiritiladi. 2. Otryad boshligʻi oʻrinbosari 3. Otryad boshligʻining moddiy taʼminot boʻyicha yordamchisi 4. Alohida komanda va otryad tarkibidagi komanda boshligʻi Tuzilgan shartnomalarga asosan ajratilgan shtat birliklari soni 16 birlikdan 75 birlikkacha boʻlganda kiritiladi. 5. Otryad (komanda) qorovul itlari instruktori Oʻrta boshliq Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash otryadi (komandasi) tarkibidagi mavjud 7 birlik kinolog shtat lavozimiga 1 birlik qorovul itlari instruktori kiritiladi. 6. Otryad (komanda) starshinasi Kichik boshliq Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash otryadi (komandasi) ish hajmi va xizmat zaruratiga muvofiq 1 birlik kiritiladi. 7. Qorovul boshligʻi Tuzilgan shartnomalarga asosan ajratilgan shtat birliklari 16 birlikdan oshganda keyinchalik har 25 birlik uchun kiritiladi. 8. Guruh boshligʻi Tuzilgan shartnomalarga asosan ajratilgan shtat birliklari soni 6 birlikdan 15 birlikkacha boʻlganda kiritiladi. 9. Ruxsatnomalar byurosi boshligʻi 3 birlik ruxsatnomalar byurosi navbatchisi boʻlganda kiritiladi. 10. Ruxsatnomalar byurosi navbatchisi Ruxsatnomalar byurosi tashkil etilgan nazorat-oʻtkazish punktlarida 3 birlik ruxsatnomalar byurosi navbatchisi kiritiladi. 11. Kinolog Oddiy tarkib Tuzilgan shartnomalarga asosan xizmat faoliyatida foydalanilayotgan har bir qorovul iti uchun idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash shtati hisobidan 1 birlik kiritiladi. 12. Nazoratchi Qoʻriqlash vaqti hisobi va toʻlov smetasiga muvofiq kiritiladi. 13. Oʻqchi Qoʻriqlash vaqti hisobi va toʻlov smetasiga muvofiq kiritiladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Qoʻriqlash bosh boshqarmasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari guruhlari

T/r Guruhlar Shtat soni 1. Guruh 1 — 15 birlik 2. 3-guruh komandasi 16 — 35 birlik 3. 2-guruh komandasi 36 — 50 birlik 4. 1-guruh komandasi 51 — 75 birlik 5. 3-guruh otryadi 76 — 200 birlik 6. 2-guruh otryadi 201 — 350 birlik 7. 1-guruh otryadi 351 birlik va undan ortiq

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 16-dekabr,

757-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.12.2021-y., 09/21/757/1170-son; 02.11.2022-y., 09/22/630/0980-son; 04.10.2023-y., 09/23/524/0750-son)

lex.uz