UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 25-noyabr · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 25 ноябрь · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 ноября 2021 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 November 2021 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг

Қарори

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ҳамда « Банклар ва банк фаолияти тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/21-сон қарори (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2018 й., 10/18/3028/1418-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сон қарорига ИЛОВА

Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага киритилаётган

1. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Банк биносида ва банк биносидан ташқарида ташкил этилган чакана амалиётлар кассаларида касса операциялари билан биргаликда валюта айирбошлаш операциялари ҳам амалга оширилган тақдирда, улардаги нақд пул ва қимматликлар ҳисоби банкнинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ юритилади.».

2. 27-банднинг «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«д) аҳолидан банк депозит ҳисобварақларига омонатларни нақд пулда қабул қилиш мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги кирим касса ордери бўйича;».

3. 41-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари , 81-банднинг бешинчи хатбошиси , 145-банднинг тўртинчи хатбошиси , 146-банднинг иккинчи хатбошиси , 147-банднинг иккинчи хатбошиси , 148-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 166-банднинг учинчи хатбошиси ва 218-банднинг бешинчи хатбошисидаги «кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи» деган сўзлар «балансдан ташқари ҳисобварақ» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 43-банднинг биринчи хатбошиси , 267-банднинг биринчи хатбошиси , 291-банднинг иккинчи хатбошиси ва 29-илованинг матнидаги «кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи» деган сўзлар «балансдан ташқари ҳисобварағи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 44-банднинг иккинчи хатбошисидаги «кўзда тутилмаган ҳолатлар» деган сўзлар «балансдан ташқари ҳисобварақ» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 47-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«в) аҳолининг банк депозит ҳисобварақларидаги омонатларини ва унга ҳисобланган фоизларни нақд пулда тўлаш мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ шаклдаги чиқим касса ордери бўйича;».

7. 126-бандда :

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«2 000 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган битта сариқ йўлли;»;

учинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«20 000 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган иккита қизил йўлли;»;

олтинчи — саккизинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

8. 132-бандда :

биринчи хатбошидаги «1 ва 3 сўмликлар алоҳида, 5, 10, 25, 50 ва 100 сўмликлар алоҳида, 200, 500 ва 1000 сўмликлар алоҳида, 5000, 10000,» деган сўзлар «1000 сўмликлар алоҳида, 2000 ва 5000 сўмликлар алоҳида, 10000 ва 20000 сўмликлар алоҳида,» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бир хил номинал қийматга эга бўлган турли йиллар намунасидаги банкнотлар алоҳида дасталанган ҳолда ўраб-боғланиши лозим.»;

иккинчи — олтинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

9. 150-бандда :

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Нақд пул ва бошқа қимматликларни сақлаш учун топширган давлат органи ходими 004-шаклдаги квитанцияни йўқотган ҳолларда ёки бошқа сабабларга кўра, уни банкка тақдим этиш имконияти мавжуд бўлмаса, бундай ҳолларда сақлашга топширилган нақд пул ва бошқа қимматликларни банк кассасидан қайтариб олиш учун ушбу давлат органининг республика миқёсидаги юқори турувчи ташкилоти (вазирлик, қўмита, идора ёки бошқалар) томонидан чиқарилган буйруқ асос бўлиши мумкин. Ушбу буйруқда банк кассасига сақлаш учун топширилган қимматликларни қайтариб олиш ваколатига эга бўлган ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда олинадиган қимматликларнинг тўлиқ ва батафсил рўйхати қайд этилган бўлиши лозим.»;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги «кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи» деган сўзлар «балансдан ташқари ҳисобварақ» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10. 161-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Банк (филиал) чакана амалиёт кассаси томонидан нақд миллий ҳамда хорижий валюталарда касса операциялари амалга оширилган ҳолларда, нақд пул ва бошқа қимматликларнинг ҳисоби банкнинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ амалга оширилади.».

11. 163-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Банк (филиал) томонидан бошқа ҳудудда (ёки ҳудуддаги бошқа туманда, шаҳарда) кассалар ташкил этилган ҳолларда, банк иш куни охирида ушбу кассалардаги лимитдан ортиқча нақд пуллар ва бошқа қимматликлар қолдиқлари ҳамда кунлик касса ҳужжатлари ушбу касса жойлашган ҳудуддаги банк филиалига ёки инкассация хизматига сақлаш учун топширилади.»;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган касса ходимлари амалиёт куни якунида қолган лимитдан ортиқча нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғига чиқим касса ордерини расмийлаштириб, 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари» ҳисобварағида акс эттиради. Бунда, нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғини сақлаш учун топшириш бевосита инкассация гуруҳи аъзолари томонидан, шунингдек инкассация хизмати ёки банклар ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати бўлинмалари ўртасида тузилган шартномага асосан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати кузатуви остида банк кассири томонидан амалга оширилиши мумкин.»;

қуйидаги мазмундаги бешинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғини сақлаш учун топшириш инкассация хизмати ходимлари орқали амалга оширилганда, расмийлаштирилган чиқим касса ордерининг орқа томонига нақд пул ва бошқа қимматликлар солинган инкассация сумкасини (қопини) қабул қилувчи инкассаторга берилган ишончноманинг рақами, санаси, инкассаторлар гуруҳи аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда уларга топширилган сумкаларнинг (қопларнинг) умумий сони қайд этилиб, инкассаторлар гуруҳи аъзолари томонидан имзоланади.

Нақд пул ва бошқа қимматликлар солинган инкассация сумкаси (қопи) банк (филиал) ёки инкассация хизмати томонидан сақлаш учун қабул қилинганда, қабул қилувчи масъул ходим томонидан балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича кирим касса ордери икки нусхада расмийлаштирилади ва унинг бир нусхаси инкассаторлар гуруҳига берилади.

Навбатдаги иш куни эрталаб, нақд пул ва бошқа қимматликлар солинган инкассация сумкаларини (қопларини), уларни топширган банк кассасига етказиб бериш учун инкассаторлар гуруҳига топшириш, балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича чиқим касса ордерини расмийлаштириш орқали амалга оширилади. Бунда, ушбу ҳужжатнинг орқа томонида қабул қилувчи инкассаторга берилган ишончноманинг рақами, санаси, инкассаторлар гуруҳи аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда уларга топширилган сумкаларнинг (қопларнинг) умумий сони қайд этилиб, инкассаторлар гуруҳи аъзолари томонидан имзоланади.

Нақд пул ва бошқа қимматликлар солинган инкассация сумкаси (қопи) инкассация хизмати ёки Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати кузатуви остида банк кассири томонидан банк (филиал) ёки инкассация хизматига сақлаш учун топширилганда, қабул қилувчи масъул ходим томонидан балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича кирим касса ордери икки нусхада расмийлаштирилади ва унинг бир нусхаси топширувчи банк кассирига берилади.

Навбатдаги иш куни эрталаб, нақд пул ва бошқа қимматликлар солинган инкассация сумкалари (қоплари), уларни топширган банк кассасига инкассация хизмати ёки Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати кузатуви остида олиб кетиш учун уларни топширган банк кассирига, балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича чиқим касса ордерини расмийлаштириш орқали берилади. Бунда, ушбу ҳужжатнинг орқа томонида қабул қилувчи банк кассирининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда топширилаётган сумкаларнинг (қопларнинг) умумий сони қайд этилиб, қабул қилувчи банк кассири томонидан имзоланади.

Нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғи инкассация хизмати ёки Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати кузатуви остида банк кассири томонидан мазкур ҳудуддаги банк филиалига қайта санаш учун топширилганда, топширувчи банк кассири томонидан мазкур Йўриқноманинг 8а-иловасига мувофиқ шаклдаги бланк тўлдирилади.».

12. 170-банднинг биринчи хатбошисидан «, шунингдек кун охирида кассадаги лимитдан ортиқча нақд пуллар ва бошқа қимматликлар қолдиқларини, кунлик касса ҳужжатларини банк (филиал)га ёки сақлаш учун у жойлашган тумандаги (шаҳардаги) тижорат банки филиалига етказиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

13. 190-банднинг олтинчи хатбошиси ва 192-банднинг иккинчи хатбошисидаги «кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари» деган сўзлар «балансдан ташқари ҳисобварақлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14. 209-банднинг иккинчи хатбошиси , 230-банд , 284-банднинг учинчи хатбошиси ва 294-банддаги «кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағида» деган сўзлар «балансдан ташқари ҳисобварағида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

15. 217-банднинг иккинчи хатбошисидаги «кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи» ва «кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағига» деган сўзлар тегишли равишда «балансдан ташқари ҳисобварақ» ва «балансдан ташқари ҳисобвараққа» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

16. 219-банднинг бешинчи хатбошисидаги «кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида» деган сўзлар «балансдан ташқари ҳисобварақларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

17. 264-банднинг иккинчи хатбошисидаги «кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида» деган сўзлар «балансдан ташқари ҳисобварақларда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

18. 265-банднинг биринчи хатбошисидаги «кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларидаги» деган сўзлар «балансдан ташқари ҳисобварақлардаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

19. 290-банднинг учинчи хатбошиси , 297-банднинг иккинчи хатбошиси , 339-банднинг биринчи хатбошиси ва 343-банднинг биринчи хатбошисидаги «кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағига» деган сўзлар «балансдан ташқари ҳисобварағига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

20. 292-бандда :

биринчи хатбошидаги «кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи» деган сўзлар «балансдан ташқари ҳисобварағи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағига» деган сўзлар «балансдан ташқари ҳисобварағига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

21. 295-банддаги «кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағидан» деган сўзлар «балансдан ташқари ҳисобварағидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

22. 25-иловада :

3-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1000 (2001 йил намунасидаги), 5000 (2013 йил намунасидаги), 10000 (2017 йил намунасидаги), 50000 (2017 йил намунасидаги) ва 100000 (2019 йил намунасидаги) сўмлик банкнотлар учун катак майдони 144 х 78 mm.ни;

2021 йил намунасидаги 2000 ва 5000 сўмлик банкнотлар учун катак майдони 142 х 69 mm.ни;

2021 йил намунасидаги 10000 ва 20000 сўмлик банкнотлар учун катак майдони 147 х 69 mm.ни ташкил этади.»;

12-банддаги «кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағига» деган сўзлар «балансдан ташқари ҳисобварағига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

23. 28-илова матнидаги «Кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари» деган сўзлар «Балансдан ташқари ҳисобварақлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

24. 30-илованинг матнидаги «Кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари» деган сўзлар «балансдан ташқари ҳисобварақлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Раис М. НУРМУРАТОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 25 ноябрь,

27/4-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining

Qarori

OʻZGARTIRISh VA QOʻShIMChALAR

Tijorat banklarida kassa ishini tashkil etish, naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilishga doir yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi hamda “ Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2018-yil 28-apreldagi 16/21-son qarori (roʻyxat raqami 3028, 2018-yil 29-iyun) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 02.07.2018-y., 10/18/3028/1418-son) bilan tasdiqlangan Tijorat banklarida kassa ishini tashkil etish, naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilishga doir yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2021-yil 25-noyabrdagi 27/4-son qaroriga ILOVA

Tijorat banklarida kassa ishini tashkil etish, naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilishga doir yoʻriqnomaga kiritilayotgan

1. 15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Bank binosida va bank binosidan tashqarida tashkil etilgan chakana amaliyotlar kassalarida kassa operatsiyalari bilan birgalikda valyuta ayirboshlash operatsiyalari ham amalga oshirilgan taqdirda, ulardagi naqd pul va qimmatliklar hisobi bankning hisob siyosatiga muvofiq yuritiladi.”.

2. 27-bandning “d” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“d) aholidan bank depozit hisobvaraqlariga omonatlarni naqd pulda qabul qilish mazkur Yoʻriqnomaning 3-ilovasiga muvofiq shakldagi kirim kassa orderi boʻyicha;”.

3. 41-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari , 81-bandning beshinchi xatboshisi , 145-bandning toʻrtinchi xatboshisi , 146-bandning ikkinchi xatboshisi , 147-bandning ikkinchi xatboshisi , 148-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari , 166-bandning uchinchi xatboshisi va 218-bandning beshinchi xatboshisidagi “koʻzda tutilmagan holatlar hisobvaragʻi” degan soʻzlar “balansdan tashqari hisobvaraq” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

4. 43-bandning birinchi xatboshisi , 267-bandning birinchi xatboshisi , 291-bandning ikkinchi xatboshisi va 29-ilovaning matnidagi “koʻzda tutilmagan holatlar hisobvaragʻi” degan soʻzlar “balansdan tashqari hisobvaragʻi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

5. 44-bandning ikkinchi xatboshisidagi “koʻzda tutilmagan holatlar” degan soʻzlar “balansdan tashqari hisobvaraq” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

6. 47-bandning “v” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“v) aholining bank depozit hisobvaraqlaridagi omonatlarini va unga hisoblangan foizlarni naqd pulda toʻlash mazkur Yoʻriqnomaning 10-ilovasiga muvofiq shakldagi chiqim kassa orderi boʻyicha;”.

7. 126-bandda :

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“2 000 soʻmlik banknotlar uchun — eni 15 mm boʻlgan bitta sariq yoʻlli;”;

uchinchi — yettinchi xatboshilar tegishli ravishda toʻrtinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“20 000 soʻmlik banknotlar uchun — eni 15 mm boʻlgan ikkita qizil yoʻlli;”;

oltinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishli ravishda yettinchi — toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin.

8. 132-bandda :

birinchi xatboshidagi “1 va 3 soʻmliklar alohida, 5, 10, 25, 50 va 100 soʻmliklar alohida, 200, 500 va 1000 soʻmliklar alohida, 5000, 10000,” degan soʻzlar “1000 soʻmliklar alohida, 2000 va 5000 soʻmliklar alohida, 10000 va 20000 soʻmliklar alohida,” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bir xil nominal qiymatga ega boʻlgan turli yillar namunasidagi banknotlar alohida dastalangan holda oʻrab-bogʻlanishi lozim.”;

ikkinchi — oltinchi xatboshilar tegishli ravishda uchinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin.

9. 150-bandda :

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Naqd pul va boshqa qimmatliklarni saqlash uchun topshirgan davlat organi xodimi 004-shakldagi kvitansiyani yoʻqotgan hollarda yoki boshqa sabablarga koʻra, uni bankka taqdim etish imkoniyati mavjud boʻlmasa, bunday hollarda saqlashga topshirilgan naqd pul va boshqa qimmatliklarni bank kassasidan qaytarib olish uchun ushbu davlat organining respublika miqyosidagi yuqori turuvchi tashkiloti (vazirlik, qoʻmita, idora yoki boshqalar) tomonidan chiqarilgan buyruq asos boʻlishi mumkin. Ushbu buyruqda bank kassasiga saqlash uchun topshirilgan qimmatliklarni qaytarib olish vakolatiga ega boʻlgan xodimning familiyasi, ismi va otasining ismi hamda olinadigan qimmatliklarning toʻliq va batafsil roʻyxati qayd etilgan boʻlishi lozim.”;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishli ravishda toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

toʻrtinchi va beshinchi xatboshilardagi “koʻzda tutilmagan holatlar hisobvaragʻi” degan soʻzlar “balansdan tashqari hisobvaraq” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

10. 161-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bank (filial) chakana amaliyot kassasi tomonidan naqd milliy hamda xorijiy valyutalarda kassa operatsiyalari amalga oshirilgan hollarda, naqd pul va boshqa qimmatliklarning hisobi bankning hisob siyosatiga muvofiq amalga oshiriladi.”.

11. 163-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bank (filial) tomonidan boshqa hududda (yoki hududdagi boshqa tumanda, shaharda) kassalar tashkil etilgan hollarda, bank ish kuni oxirida ushbu kassalardagi limitdan ortiqcha naqd pullar va boshqa qimmatliklar qoldiqlari hamda kunlik kassa hujjatlari ushbu kassa joylashgan hududdagi bank filialiga yoki inkassatsiya xizmatiga saqlash uchun topshiriladi.”;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan kassa xodimlari amaliyot kuni yakunida qolgan limitdan ortiqcha naqd pul va boshqa qimmatliklar qoldigʻiga chiqim kassa orderini rasmiylashtirib, 10109 — “Yoʻldagi naqd pullar va boshqa toʻlov hujjatlari” hisobvaragʻida aks ettiradi. Bunda, naqd pul va boshqa qimmatliklar qoldigʻini saqlash uchun topshirish bevosita inkassatsiya guruhi aʼzolari tomonidan, shuningdek inkassatsiya xizmati yoki banklar va Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻriqlash xizmati boʻlinmalari oʻrtasida tuzilgan shartnomaga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining qoʻriqlash xizmati kuzatuvi ostida bank kassiri tomonidan amalga oshirilishi mumkin.”;

quyidagi mazmundagi beshinchi — oʻninchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Naqd pul va boshqa qimmatliklar qoldigʻini saqlash uchun topshirish inkassatsiya xizmati xodimlari orqali amalga oshirilganda, rasmiylashtirilgan chiqim kassa orderining orqa tomoniga naqd pul va boshqa qimmatliklar solingan inkassatsiya sumkasini (qopini) qabul qiluvchi inkassatorga berilgan ishonchnomaning raqami, sanasi, inkassatorlar guruhi aʼzolarining familiyasi, ismi va otasining ismi hamda ularga topshirilgan sumkalarning (qoplarning) umumiy soni qayd etilib, inkassatorlar guruhi aʼzolari tomonidan imzolanadi.

Naqd pul va boshqa qimmatliklar solingan inkassatsiya sumkasi (qopi) bank (filial) yoki inkassatsiya xizmati tomonidan saqlash uchun qabul qilinganda, qabul qiluvchi masʼul xodim tomonidan balansdan tashqari hisobvaraq boʻyicha kirim kassa orderi ikki nusxada rasmiylashtiriladi va uning bir nusxasi inkassatorlar guruhiga beriladi.

Navbatdagi ish kuni ertalab, naqd pul va boshqa qimmatliklar solingan inkassatsiya sumkalarini (qoplarini), ularni topshirgan bank kassasiga yetkazib berish uchun inkassatorlar guruhiga topshirish, balansdan tashqari hisobvaraq boʻyicha chiqim kassa orderini rasmiylashtirish orqali amalga oshiriladi. Bunda, ushbu hujjatning orqa tomonida qabul qiluvchi inkassatorga berilgan ishonchnomaning raqami, sanasi, inkassatorlar guruhi aʼzolarining familiyasi, ismi va otasining ismi hamda ularga topshirilgan sumkalarning (qoplarning) umumiy soni qayd etilib, inkassatorlar guruhi aʼzolari tomonidan imzolanadi.

Naqd pul va boshqa qimmatliklar solingan inkassatsiya sumkasi (qopi) inkassatsiya xizmati yoki Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining qoʻriqlash xizmati kuzatuvi ostida bank kassiri tomonidan bank (filial) yoki inkassatsiya xizmatiga saqlash uchun topshirilganda, qabul qiluvchi masʼul xodim tomonidan balansdan tashqari hisobvaraq boʻyicha kirim kassa orderi ikki nusxada rasmiylashtiriladi va uning bir nusxasi topshiruvchi bank kassiriga beriladi.

Navbatdagi ish kuni ertalab, naqd pul va boshqa qimmatliklar solingan inkassatsiya sumkalari (qoplari), ularni topshirgan bank kassasiga inkassatsiya xizmati yoki Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining qoʻriqlash xizmati kuzatuvi ostida olib ketish uchun ularni topshirgan bank kassiriga, balansdan tashqari hisobvaraq boʻyicha chiqim kassa orderini rasmiylashtirish orqali beriladi. Bunda, ushbu hujjatning orqa tomonida qabul qiluvchi bank kassirining familiyasi, ismi va otasining ismi hamda topshirilayotgan sumkalarning (qoplarning) umumiy soni qayd etilib, qabul qiluvchi bank kassiri tomonidan imzolanadi.

Naqd pul va boshqa qimmatliklar qoldigʻi inkassatsiya xizmati yoki Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining qoʻriqlash xizmati kuzatuvi ostida bank kassiri tomonidan mazkur hududdagi bank filialiga qayta sanash uchun topshirilganda, topshiruvchi bank kassiri tomonidan mazkur Yoʻriqnomaning 8a-ilovasiga muvofiq shakldagi blank toʻldiriladi.”.

12. 170-bandning birinchi xatboshisidan “, shuningdek kun oxirida kassadagi limitdan ortiqcha naqd pullar va boshqa qimmatliklar qoldiqlarini, kunlik kassa hujjatlarini bank (filial)ga yoki saqlash uchun u joylashgan tumandagi (shahardagi) tijorat banki filialiga yetkazish” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

13. 190-bandning oltinchi xatboshisi va 192-bandning ikkinchi xatboshisidagi “koʻzda tutilmagan holatlar hisobvaraqlari” degan soʻzlar “balansdan tashqari hisobvaraqlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

14. 209-bandning ikkinchi xatboshisi , 230-band , 284-bandning uchinchi xatboshisi va 294-banddagi “koʻzda tutilmagan holatlar hisobvaragʻida” degan soʻzlar “balansdan tashqari hisobvaragʻida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

15. 217-bandning ikkinchi xatboshisidagi “koʻzda tutilmagan holatlar hisobvaragʻi” va “koʻzda tutilmagan holatlar hisobvaragʻiga” degan soʻzlar tegishli ravishda “balansdan tashqari hisobvaraq” va “balansdan tashqari hisobvaraqqa” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

16. 219-bandning beshinchi xatboshisidagi “koʻzda tutilmagan holatlar hisobvaraqlarida” degan soʻzlar “balansdan tashqari hisobvaraqlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

17. 264-bandning ikkinchi xatboshisidagi “koʻzda tutilmagan holatlar hisobvaraqlarida” degan soʻzlar “balansdan tashqari hisobvaraqlarda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

18. 265-bandning birinchi xatboshisidagi “koʻzda tutilmagan holatlar hisobvaraqlaridagi” degan soʻzlar “balansdan tashqari hisobvaraqlardagi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

19. 290-bandning uchinchi xatboshisi , 297-bandning ikkinchi xatboshisi , 339-bandning birinchi xatboshisi va 343-bandning birinchi xatboshisidagi “koʻzda tutilmagan holatlar hisobvaragʻiga” degan soʻzlar “balansdan tashqari hisobvaragʻiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

20. 292-bandda :

birinchi xatboshidagi “koʻzda tutilmagan holatlar hisobvaragʻi” degan soʻzlar “balansdan tashqari hisobvaragʻi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “koʻzda tutilmagan holatlar hisobvaragʻiga” degan soʻzlar “balansdan tashqari hisobvaragʻiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

21. 295-banddagi “koʻzda tutilmagan holatlar hisobvaragʻidan” degan soʻzlar “balansdan tashqari hisobvaragʻidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

22. 25-ilovada :

3-bandning ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1000 (2001-yil namunasidagi), 5000 (2013-yil namunasidagi), 10000 (2017-yil namunasidagi), 50000 (2017-yil namunasidagi) va 100000 (2019-yil namunasidagi) soʻmlik banknotlar uchun katak maydoni 144 x 78 mm.ni;

2021-yil namunasidagi 2000 va 5000 soʻmlik banknotlar uchun katak maydoni 142 x 69 mm.ni;

2021-yil namunasidagi 10000 va 20000 soʻmlik banknotlar uchun katak maydoni 147 x 69 mm.ni tashkil etadi.”;

12-banddagi “koʻzda tutilmagan holatlar hisobvaragʻiga” degan soʻzlar “balansdan tashqari hisobvaragʻiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

23. 28-ilova matnidagi “Koʻzda tutilmagan holatlar hisobvaraqlari” degan soʻzlar “Balansdan tashqari hisobvaraqlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

24. 30-ilovaning matnidagi “Koʻzda tutilmagan holatlar hisobvaraqlari” degan soʻzlar “balansdan tashqari hisobvaraqlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Rais M. NURMURATOV

Toshkent sh.,

2021-yil 25-noyabr,

27/4-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.12.2021-y., 10/21/3028-5/1172-son)

lex.uz