UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 21-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 21 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 декабря 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 December 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4821-сон қарори)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4821-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 766-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарорида :

а) 2-илова :

2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Мониторинг хизмати» сўзлари «Маъмурий-хўжалик хизмати» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-бандда :

«в» кичик банддаги «Мониторинг хизмати» сўзлари «Маъмурий-хўжалик хизмати» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги «в 2 » кичик банд билан тўлдирилсин:

«в 2 ) озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, шу жумладан:

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг инфратузилмасини таъминлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш»;

б) 3-иловада :

5-банднинг биринчи хатбошиси «марказий аппарати» сўзларидан кейин «ва «Маъмурий-хўжалик хизмати» давлат муассасаси» сўзлари билан тўлдирилсин.

9-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Мониторинг хизмати» сўзлари «Маъмурий-хўжалик хизмати» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомда :

а) 10-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи (ишлаб чиқарувчи) корхоналар билан ушбу маҳсулотларни қайта ишловчи, тайёрловчи ва реализация қилувчи корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатлар учун шароитлар яратиш;

маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва уларни диверсификация қилиш, ҳудудларнинг мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларидан унумли фойдаланиш асосида озиқ-овқат саноатини ривожлантиришнинг стратегия ва моделларини ишлаб чиқиш;

мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий чоралари — янги воситалар ва ахборот тизимларини яратиш, юқори самара берувчи йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш;

озиқ-овқат саноатининг ривожланишига хусусий ва тўғридан-тўғри чет инвестициялар оқимининг таъсирини таҳлил қилиш, прогнозлаш ва бу борада тегишли таклифларни ишлаб чиқиш;

замонавий савдо ва логистика марказларини ташкил этиш, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини жаҳон бозорларида илгари суриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда импорт ҳажмини камайтириш чораларини кўриш»;

тўртинчи ва ўн учинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи ва ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 11-банд қуйидаги мазмундаги «б 1 — б 5 » кичик бандлар билан тўлдирилсин:

«б 1 ) мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи (ишлаб чиқарувчи) корхоналар билан ушбу маҳсулотларни қайта ишловчи, тайёрловчи ва реализация қилувчи корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатлар учун шароитлар яратиш соҳасида:

озиқ-овқат саноатини ривожлантириш давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифларни тайёрлашда, озиқ-овқат саноати тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган прогноз лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини хорижий тажрибалар асосида қайта ишлаш ва чуқур қайта ишлаш ҳамда уларнинг ҳажмларини ошириш, хом ашё базасини кенгайтириш, замонавий қайта ишлаш қувватларини яратиш ва қайта ишлаш жараёнига илғор технологияларни жорий қилиш орқали озиқ-овқат маҳсулотларининг қўшилган қиймати занжири яратиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида иштирок этади;

илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда қишлоқ хўжалигида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва қўллаб-қувватлаш механизмини ишлаб чиқади;

б 2 ) маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва уларни диверсификация қилиш, ҳудудларнинг мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларидан унумли фойдаланиш асосида озиқ-овқат саноатини ривожлантиришнинг стратегия ва моделларини ишлаб чиқиш соҳасида:

мамлакат озиқ-овқат саноатини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширилиши, озиқ-овқат маҳсулотларининг талаб ва таклиф балансларининг прогнозларини ишлаб чиқиш, аҳолини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширади;

озиқ-овқат саноати тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган моделларини ишлаб чиқади;

соҳадаги янгиликларни кенг тарғиб қилиш мақсадида маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш ва агрологистикага доир бўлган семинарларни ташкил этади;

тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда мақсадли тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади;

б 3 ) мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий чоралари — янги воситалар ва ахборот тизимларини яратиш, юқори самара берувчи йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида:

озиқ-овқат саноатида фаолият олиб бораётган корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни жорий этиш бўйича лойиҳалар дастурини шакллантиради;

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий механизмларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

б 4 ) озиқ-овқат саноатининг ривожланишига хусусий ва тўғридан-тўғри чет инвестициялар оқимининг таъсирини таҳлил қилиш, прогнозлаш ва бу борада тегишли таклифларни ишлаб чиқиш соҳасида:

озиқ-овқат саноатининг ривожланишига хусусий ва тўғридан-тўғри чет эл инвестициялар оқимининг таъсирини таҳлил қилади ва бу борада тегишли таклифларни ишлаб чиқади;

озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиради;

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришга хусусий, хорижий инвестицияларни жалб қилади ҳамда ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганади;

б 5 ) замонавий савдо ва логистика марказларини ташкил этиш, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини жаҳон бозорларида илгари суриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда импорт ҳажмини камайтириш чораларини кўриш соҳасида:

замонавий савдо ва логистика марказларини ташкил этиш, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини жаҳон бозорларида илгари суриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш чораларини кўриб боради;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, қайта ишлаш корхоналари, тайёрлаш ва сотиш ташкилотлари ўртасида бозор муносабатлари асосида, унинг тайёрланиши, сақланиши, янада чуқурроқ қайта ишланиши ва сотилишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат хом ашёси ҳаракатининг замонавий логистикасини кенг жорий этади;

мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, махсус сақлаш омборлари ва совутиш камераларини қуриш, реконструкция қилиш, уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ишларини ташкил этишга инвестицияларни жалб қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади»;

6. Вазирлар Маҳкамасининг «2019 — 2022 йилларда Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 24 июлдаги 622-сон қарорида :

а) 1-илованинг 230 ва 251-позициялари «Масъуллар» устунидаги «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК» сўзлари «Маҳаллий ҳокимлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-илованинг 23-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги уруғчиликни ривожлантириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 сентябрдаги 733-сон қарорининг 4-банди бешинчи хатбошидаги «ва «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси» сўзлари чиқариб ташлансин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «2019 — 2023 йилларда Бухоро вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 21 сентябрдаги 794-сон қарорининг 15-банди тўққизинчи хатбошисидаги ««Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 172-сон қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига номзодларни тавсия этадиган вазирлик ва идоралар рўйхатининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 766-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 мартдаги 84-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2011 й., 3-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Бошқарув аппаратлари тузилмасида инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўлинмаси фаолият кўрсатиши лозим бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек йирик корхоналар рўйхатининг 11-банди.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 99-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатининг 54-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатининг «8. Хўжалик бошқаруви органлари» бўлимининг 14-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 майдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига электрон сўровга мувофиқ маълумотлар айирбошлашнинг дастурий таъминоти орқали улар маълумотлар базасини шакллантиришларидан олдин маълумотлар тақдим этадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига уларнинг маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхатининг 28-банди.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 21 декабрь,

766-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон; 01.05.2023 й., 09/23/171/0234-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон, 21.05.2024 й., 09/24/290/0353-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 30.01.2025 й., 09/25/45/0084-сон; 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон; 02.09.2025 й., 09/25/553/0796-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublika oziq-ovqat sanoatini jadal rivojlantirish hamda aholini sifatli oziq-ovqat mahsulotlari bilan toʻlaqonli taʼminlashga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 9-sentabrdagi PQ-4821-son qarori)

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublika oziq-ovqat sanoatini jadal rivojlantirish hamda aholini sifatli oziq-ovqat mahsulotlari bilan toʻlaqonli taʼminlashga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 9-sentabrdagi PQ-4821-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 1-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlari 2-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev va qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21-dekabrdagi 766-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirligining faoliyatini tashkil etishni takomillashtirish toʻgʻrisida” 2018-yil 28-iyundagi 487-son qarorida :

a) 2-ilova :

2-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Monitoring xizmati” soʻzlari “Maʼmuriy-xoʻjalik xizmati” davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-bandda :

“v” kichik banddagi “Monitoring xizmati” soʻzlari “Maʼmuriy-xoʻjalik xizmati” davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi “v 2 ” kichik band bilan toʻldirilsin:

“v 2 ) oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarish va qayta ishlash, shu jumladan:

oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarish boʻyicha yangi tashkil etilayotgan istiqbolli loyihalarning texnik-iqtisodiy asoslanishini tayyorlash bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizini, lekin har bir loyiha uchun 100 mln soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda qoplash;

oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarish boʻyicha yangi tashkil etilayotgan istiqbolli loyihalarning infratuzilmasini taʼminlash bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizini, lekin har bir loyiha uchun 100 mln soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda qoplash;

oziq-ovqat mahsulotlarini yetishtirish va ularni chuqur qayta ishlash sohasiga xorijiy ekspertlarni jalb qilish bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizini, lekin har bir loyiha uchun 50 mln soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda qoplash”;

b) 3-ilovada :

5-bandning birinchi xatboshisi “markaziy apparati” soʻzlaridan keyin “va “Maʼmuriy-xoʻjalik xizmati” davlat muassasasi” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

9-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Monitoring xizmati” soʻzlari “Maʼmuriy-xoʻjalik xizmati” davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-iyuldagi 571-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 10-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi — sakkizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“meva-sabzavot, goʻsht, sut va boshqa qishloq xoʻjaligi oziq-ovqat mahsulotlarini yetishtiruvchi (ishlab chiqaruvchi) korxonalar bilan ushbu mahsulotlarni qayta ishlovchi, tayyorlovchi va realizatsiya qiluvchi korxonalar oʻrtasida oʻzaro manfaatli munosabatlar uchun sharoitlar yaratish;

mahalliy oziq-ovqat mahsulotlarining raqobatbardoshligini oshirish va ularni diversifikatsiya qilish, hududlarning mavjud tabiiy va iqtisodiy resurslaridan unumli foydalanish asosida oziq-ovqat sanoatini rivojlantirishning strategiya va modellarini ishlab chiqish;

meva-sabzavot, goʻsht, sut va boshqa qishloq xoʻjaligi oziq-ovqat mahsulotlarini qayta ishlovchi tadbirkorlik subyektlarini qoʻllab-quvvatlashning moliyaviy va nomoliyaviy choralari — yangi vositalar va axborot tizimlarini yaratish, yuqori samara beruvchi yoʻnalishlarda loyihalarni amalga oshirish;

oziq-ovqat sanoatining rivojlanishiga xususiy va toʻgʻridan-toʻgʻri chet investitsiyalar oqimining taʼsirini tahlil qilish, prognozlash va bu borada tegishli takliflarni ishlab chiqish;

zamonaviy savdo va logistika markazlarini tashkil etish, mahalliy oziq-ovqat mahsulotlarini jahon bozorlarida ilgari surish, ularning raqobatbardoshligini oshirish, eksport salohiyatini kengaytirish hamda import hajmini kamaytirish choralarini koʻrish”;

toʻrtinchi va oʻn uchinchi xatboshilar tegishlicha toʻqqizinchi va oʻn sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

b) 11-band quyidagi mazmundagi “b 1 — b 5 ” kichik bandlar bilan toʻldirilsin:

“b 1 ) meva-sabzavot, goʻsht, sut va boshqa qishloq xoʻjaligi oziq-ovqat mahsulotlarini yetishtiruvchi (ishlab chiqaruvchi) korxonalar bilan ushbu mahsulotlarni qayta ishlovchi, tayyorlovchi va realizatsiya qiluvchi korxonalar oʻrtasida oʻzaro manfaatli munosabatlar uchun sharoitlar yaratish sohasida:

oziq-ovqat sanoatini rivojlantirish davlat siyosatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha takliflarni tayyorlashda, oziq-ovqat sanoati tarmoqlarini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning uzoq muddatga moʻljallangan prognoz loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etadi;

meva-sabzavot, goʻsht, sut va boshqa oziq-ovqat mahsulotlarini xorijiy tajribalar asosida qayta ishlash va chuqur qayta ishlash hamda ularning hajmlarini oshirish, xom ashyo bazasini kengaytirish, zamonaviy qayta ishlash quvvatlarini yaratish va qayta ishlash jarayoniga ilgʻor texnologiyalarni joriy qilish orqali oziq-ovqat mahsulotlarining qoʻshilgan qiymati zanjiri yaratish chora-tadbirlari ishlab chiqilishi va amalga oshirilishida ishtirok etadi;

ilgʻor xorijiy tajribani oʻrgangan holda qishloq xoʻjaligida meva-sabzavot mahsulotlarini qayta ishlash va qoʻllab-quvvatlash mexanizmini ishlab chiqadi;

b 2 ) mahalliy oziq-ovqat mahsulotlarining raqobatbardoshligini oshirish va ularni diversifikatsiya qilish, hududlarning mavjud tabiiy va iqtisodiy resurslaridan unumli foydalanish asosida oziq-ovqat sanoatini rivojlantirishning strategiya va modellarini ishlab chiqish sohasida:

mamlakat oziq-ovqat sanoatini rivojlantirish chora-tadbirlarini amalga oshirilishi, oziq-ovqat mahsulotlarining talab va taklif balanslarining prognozlarini ishlab chiqish, aholini ijtimoiy muhim turdagi oziq-ovqat mahsulotlari bilan ishonchli va uzluksiz taʼminlash chora-tadbirlarini amalga oshiradi;

oziq-ovqat sanoati tarmoqlarini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning uzoq muddatga moʻljallangan modellarini ishlab chiqadi;

sohadagi yangiliklarni keng targʻib qilish maqsadida mahsulotlarni saqlash, qayta ishlash va agrologistikaga doir boʻlgan seminarlarni tashkil etadi;

tegishli vazirlik, idora va tashkilotlar bilan hamkorlikda oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha takliflar tayyorlaydi hamda maqsadli tarmoq va hududiy dasturlarni ishlab chiqadi;

b 3 ) meva-sabzavot, goʻsht, sut va boshqa qishloq xoʻjaligi oziq-ovqat mahsulotlarini qayta ishlovchi tadbirkorlik subyektlarini qoʻllab-quvvatlashning moliyaviy va nomoliyaviy choralari — yangi vositalar va axborot tizimlarini yaratish, yuqori samara beruvchi yoʻnalishlarda loyihalarni amalga oshirish sohasida:

oziq-ovqat sanoatida faoliyat olib borayotgan korxonalarni moliyaviy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;

import oʻrnini bosuvchi va eksportga yoʻnaltirilgan oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishni joriy etish boʻyicha loyihalar dasturini shakllantiradi;

oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyektlarini qoʻllab-quvvatlashning moliyaviy va nomoliyaviy mexanizmlarini joriy qilish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;

b 4 ) oziq-ovqat sanoatining rivojlanishiga xususiy va toʻgʻridan-toʻgʻri chet investitsiyalar oqimining taʼsirini tahlil qilish, prognozlash va bu borada tegishli takliflarni ishlab chiqish sohasida:

oziq-ovqat sanoatining rivojlanishiga xususiy va toʻgʻridan-toʻgʻri chet el investitsiyalar oqimining taʼsirini tahlil qiladi va bu borada tegishli takliflarni ishlab chiqadi;

oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqarishni kengaytirish, oziq-ovqat sanoatini jadal rivojlantirish sohasida normativ-huquqiy bazani takomillashtiradi;

oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarish sohasini rivojlantirishga xususiy, xorijiy investitsiyalarni jalb qiladi hamda rivojlangan davlatlar tajribasini oʻrganadi;

b 5 ) zamonaviy savdo va logistika markazlarini tashkil etish, mahalliy oziq-ovqat mahsulotlarini jahon bozorlarida ilgari surish, ularning raqobatbardoshligini oshirish, eksport salohiyatini kengaytirish hamda import hajmini kamaytirish choralarini koʻrish sohasida:

zamonaviy savdo va logistika markazlarini tashkil etish, mahalliy oziq-ovqat mahsulotlarini jahon bozorlarida ilgari surish, ularning raqobatbardoshligini oshirish, eksport salohiyatini kengaytirish choralarini koʻrib boradi;

qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilar, qayta ishlash korxonalari, tayyorlash va sotish tashkilotlari oʻrtasida bozor munosabatlari asosida, uning tayyorlanishi, saqlanishi, yanada chuqurroq qayta ishlanishi va sotilishini hisobga olgan holda ishlab chiqarilgan qishloq xoʻjaligi oziq-ovqat xom ashyosi harakatining zamonaviy logistikasini keng joriy etadi;

meva-sabzavot mahsulotlarini saqlash uchun korxonalarning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va rivojlantirish, maxsus saqlash omborlari va sovutish kameralarini qurish, rekonstruksiya qilish, ularni zamonaviy uskunalar bilan jihozlash ishlarini tashkil etishga investitsiyalarni jalb qilish boʻyicha takliflarni ishlab chiqadi”;

6. Vazirlar Mahkamasining “2019 — 2022-yillarda Andijon viloyatining sanoat salohiyatini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 24-iyuldagi 622-son qarorida :

a) 1-ilovaning 230 va 251-pozitsiyalari “Masʼullar” ustunidagi “Oʻzbekoziqovqatxolding” XK” soʻzlari “Mahalliy hokimlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 6-ilovaning 23-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi urugʻchilikni rivojlantirish markazi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 5-sentabrdagi 733-son qarorining 4-bandi beshinchi xatboshidagi “va “Oʻzbekoziqovqatxolding” xolding kompaniyasi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

8. Vazirlar Mahkamasining “2019 — 2023-yillarda Buxoro viloyatini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 21-sentabrdagi 794-son qarorining 15-bandi toʻqqizinchi xatboshisidagi ““Oʻzbekoziqovqatxolding” xolding kompaniyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

12. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 19-martdagi 172-son qarorining 3-ilovasi bilan tasdiqlangan “Agrobiznes va boshqaruv” yoʻnalishi boʻyicha agrosanoat majmui uchun rahbar va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslariga nomzodlarni tavsiya etadigan vazirlik va idoralar roʻyxatining 6-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21-dekabrdagi 766-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 23-martdagi 84-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT 2011-y., 3-son, 19-modda) bilan tasdiqlangan Boshqaruv apparatlari tuzilmasida investitsiya loyihalarini kompleks boshqarish boʻlinmasi faoliyat koʻrsatishi lozim boʻlgan davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari hamda boshqa tashkilotlar, shuningdek yirik korxonalar roʻyxatining 11-bandi.

2. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 7-oktabrdagi 336-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 10-son, 99-modda) bilan tasdiqlangan Rahbarlari xodimlarni Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy propiska qilish toʻgʻrisida iltimosnoma kiritishi mumkin boʻlgan davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, respublika ahamiyatiga molik boshqa davlat tashkilotlari roʻyxatining 54-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-dekabrdagi 1013-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 12-son, 299-modda) bilan tasdiqlangan Normativ-huquqiy hujjatlar matnlari hamda zarur boʻlgan taqdirda ularga tegishli axborot-tahliliy materiallar elektron shaklda yuboriladigan davlat organlari va boshqa tashkilotlarning roʻyxatining “8. Xoʻjalik boshqaruvi organlari” boʻlimining 14-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 14-maydagi 362-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasiga elektron soʻrovga muvofiq maʼlumotlar ayirboshlashning dasturiy taʼminoti orqali ular maʼlumotlar bazasini shakllantirishlaridan oldin maʼlumotlar taqdim etadigan, keyinchalik Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasiga ularning maʼlumotlar bazasidan real vaqt rejimida foydalanish ruxsat etiladigan davlat organlari va tashkilotlarining roʻyxatining 28-bandi.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 21-dekabr,

766-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.12.2021-y., 09/21/766/1182-son; 01.05.2023-y., 09/23/171/0234-son; 07.05.2024-y., 09/24/266/0329-son, 21.05.2024-y., 09/24/290/0353-son; 16.08.2024-y., 06/24/111/0623-son; 30.01.2025-y., 09/25/45/0084-son; 23.04.2025-y., 09/25/255/0376-son; 02.09.2025-y., 09/25/553/0796-son )

lex.uz