📅 2021-yil 27-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 27-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 27 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 декабря 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 December 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон ҳамда « Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон фармонларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори билан тасдиқланган Телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш билан шуғулланиш фаолиятига лицензиялар бериш учун ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш тартибининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) 8-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Гувоҳнома ва лицензия йиғим ва давлат божи тўланганда берилади».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандида :
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учинчи хатбошидаги «олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом ёки олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма. Агар» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«Қуйидаги ҳужжатлар адлия органи томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом ёки олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 6-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларининг 81-банди иккинчи хатбошидаги «божхона органлари ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловадаги «, экспертиза учун тўлов тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси» сўзлари чиқариб ташлансин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 2-модда):
а) 2-иловада :
«Юридик маслаҳатчи» блоки чиқариб ташлансин;
изоҳ қисмининг иккинчи хатбошидаги «13,5» рақами «13» рақами билан алмаштирилсин;
б) 3-иловада :
«Юридик маслаҳатчи» блоки чиқариб ташлансин;
изоҳ қисмининг иккинчи хатбошидаги «9,5» рақами «9» рақами билан алмаштирилсин;
в) 4-иловада :
«Юридик маслаҳатчи» блоки чиқариб ташлансин;
изоҳ қисмининг иккинчи хатбошидаги «15» рақами «14» рақами билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорида :
а) 1-иловада :
13-банднинг «л» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
18-банднинг «ж» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
29-банднинг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
35-банднинг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) 2-иловада :
13-банднинг еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
23-бандда :
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
26-банднинг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
в) 3-иловада :
6-бандда :
саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўққизинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
13-банднинг еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 июлдаги 184-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш, қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 96-банди еттинчи хатбошидаги «агар юридик шахс ҳисобланса» сўзлари «агар тадбиркорлик субъекти бўлмаган юридик шахс ҳисобланса» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларининг 6-банди бешинчи хатбошига «юридик шахс» сўзларидан олдин «тадбиркорлик субъекти бўлмаган» сўзлари қўшилсин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 9-сон, 101-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида низомда :
а) 71-бандда :
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ҳаётга, соғлиққа қарши жиноятлар, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган жиноятлар, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши, шахснинг озодлигига, шаъни ва қадр-қимматига қарши (бундан туҳмат, ҳақорат қилиш мустасно), фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши (бундан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш мустасно), тинчликка ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар, ўзгаларнинг мол-мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар, жиноий йўл билан топилган мол-мулкни олиш ёки ўтказиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш ёхуд нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, бошқарув тартибига, шунингдек одил судловга қарши жиноятлар, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар (бундан учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш, тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш мустасно), гиёҳвандлик воситаларининг ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласидан иборат жиноятлар, жамоат тартибига қарши жиноятлар ва ҳарбий мансабдорлик жиноятлари содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;»;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«ушбу банднинг еттинчи хатбошисида кўрсатилган жиноятлар жумласига кирмайдиган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;
ушбу банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлик учун ўзига нисбатан жиноят иши айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб тугатилганлар»;
б) 80-банднинг «к» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«к) васий ва ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг судланганлик (судланмаганлик) ҳолати ҳақида маълумотнома».
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«48. Ариза берувчилар тўланган давлат божини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ортиқча тўланган суммалар бундан мустасно.
Ариза берувчилар қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида қайта рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи тўламаган ҳолда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилганда, шунингдек ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддатда такроран мурожаат этилмаганда тўланган давлат божи қайтарилмайди»;
б) 2-илованинг 1-банди «Йиғимлар миқдорлари» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида Кўрсатилган сумманинг 90 фоизи миқдорида » ;
в) 12-илова «қайта рўйхатдан ўтказиш учун қайтадан топширишга тўсиқ бўла олмайди» сўзларидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида давлат божи тўламаган ҳолда такроран мурожаат қилиш мумкин».
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 мартдаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Айдар-Арнасой кўллар тизими участкаларини балиқ овлаш хўжаликлари тасарруфига бериш ҳамда саноат балиқ овлашини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди биринчи хатбошидаги «кўриб чиқиш учун тўловнинг тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатини,» сўзлари чиқариб ташлансин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида» 2017 йил 27 апрелдаги 246-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 55-модда):
а) 1-иловада :
19-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«аризачининг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномаси, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно;»;
1-илованинг 1-босқич «Тадбирлар» устуни 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Аризачининг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно;»;
б) 4-илованинг 16-бандида :
учинчи хатбошига «илова қилинади» сўзлари қўшилсин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 октябрдаги 824-сон қарори билан тасдиқланган Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ариза;
ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама шартнома нусхаси;
Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) маркази томонидан берилган йўлланма.
Номзодлардан мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. Ҳужжатларни топшириш вақтида паспортнинг асли кўрсатилади.
Қуйидаги ҳужжатлар Ўқув маркази томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
паспорт нусхаси;
маълумотини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси (диплом ёки аттестат)».
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ариза берувчининг яқин қариндошлари ногиронлик (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари;
номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
анкета (сўровнома);
ўқиш ва иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) жойидан тавсифнома;
ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;
доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй-басти кўрсатилган ҳолда);
олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришга номзоднинг ота-онаси розилик хати.
Аризани қабул қилган ички ишлар органи ходими ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини текшириб олади. Ишчи гуруҳ томонидан хизмат ўташ хусусиятидан келиб чиқиб, шунингдек, айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида тегишли муассасадан қўшимча ҳужжат ёхуд маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин.
Қуйидаги ҳужжатлар тегишли ички ишлар органи томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
ариза берувчининг паспорти нусхаси;
Академияга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси;
ариза берувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси;
ариза берувчининг яқин қариндошлари паспорти, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхалари;
ариза берувчининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси ҳамда уларнинг баҳолар кўрсатилган иловаси нусхаси;
меҳнат дафтарчаси нусхаси (агар мавжуд бўлса)».
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 991-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ойлик компенсацияларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандида :
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
а) 18-банднинг ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Имтиёзли рўйхатга киритиладиган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болаларнинг ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болаларининг сўровномалари давлат хизматлари марказларига бориб, устунлик ҳуқуқини ёки тегишли контингентга киришини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини нусхасини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади. Бунда мазкур банднинг бешинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатларни тасдиқловчи маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан олинади. Давлат хизматлари маркази директори тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг текширилиши ва сўровномада ишончли маълумот кўрсатилишини назорат қилиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади»;
б) 2-илованинг IV бўлими 3-бандидаги «(«Аёллар дафтари»га киритилганлик тўғрисида маҳалла фуқаролар йиғинидан маълумотнома)» сўзлари «(«Аёллар дафтари»га киритилганлик ҳолати ахборот тизими томонидан автоматик равишда текширилади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-илованинг IV бўлими 3-бандидаги «(«Аёллар дафтари»га киритилганлик тўғрисида маҳалла фуқаролар йиғинидан маълумотнома)» сўзлари «(боқувчисини йўқотганлик ҳолати ахборот тизими томонидан автоматик равишда текширилади)» сўзлари билан алмаштирилсин.
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 10-бандида :
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Жисмоний шахсларга ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома беришда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорида :
а) 2-илованинг 11-бандида :
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Жисмоний шахсларни газ тармоқларига улашда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 3-илованинг 11-бандида :
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улашда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
в) 4-илованинг 11-бандида :
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улашда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
32. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарори билан Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 5-бандида :
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Жисмоний шахсларга ЭРИ калитларининг сертификатларини беришда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
33. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ота-оналар тўлови банкка тўланади».
34. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 июлдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандида :
иккинчи хатбошидаги «ва тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхаси махсус қабулхонанинг масъул ходими (ҳисобчи)га тақдим этилади» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
37. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 17-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига маиший газ баллони бериш ҳақидаги аризани ёзма ёки электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини илова қилинган ҳолда тақдим этади, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно»;
б) 24-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига газлаштириш тўғрисидаги аризани ёзма ёки электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, газдан фойдаланувчи ускуналар сони ва уларнинг жойлашув режаси нусхаларини илова қилган ҳолда тақдим этади, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно»;
38. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги 671-сон қарори билан тасдиқланган Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низомнинг 35-бандида :
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
39. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги 675-сон қарори билан тасдиқланган Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларининг реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди биринчи хатбошидаги «уч» сўзи «бир» сўзи билан алмаштирилсин.
42. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 10-сон, 258-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
43. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 78-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгаракларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 5-бандда :
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 14-банддаги «ва ушбу тўлов тўланганлиги ҳақида тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхаси таълим муассасасига тақдим этилади» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Кам таъминланган оилалардан бўлган шуғулланувчилар пуллик хизмат кўрсатилганлиги учун белгиланган тўловларни имтиёзли равишда 50 фоиз миқдорида амалга оширади. Бунда оиланинг кам таъминланганлиги тўғрисидаги маълумот «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқланади»;
г) илованинг 7-босқичи «Тадбирлар номи» устунидаги «ва тўлов тўланганлиги ҳақида тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхасини таълим муассасасига тақдим этади» сўзлари чиқариб ташлансин.
47. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 15-банднинг иккинчи хатбошидаги «тўлаш, тўлов ҳужжати нусхасини эса машғулотлар бошланишидан олдин мактаб маъмуриятига тақдим этиш» сўзлари «тўлашга» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 5-босқичи «Тадбирлар» устунидаги «, тўлов ҳужжати нусхасини мактаб маъмуриятига тақдим этади» сўзлари чиқариб ташлансин.
48. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган Синов лабораторияларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомнинг 12-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«юридик шахснинг рўйхатдан ўтгани ҳақида гувоҳнома (тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно), жисмоний шахснинг манзили ва шахсий маълумотлари;».
49. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Институтга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар томонидан ҳудудий божхона бошқармаси ишчи гуруҳига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
номзоднинг аризаси (билдирги);
номзод яқин қариндошларининг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳномаси нусхалари;
номзоднинг таржимаи ҳоли;
анкета — сўровнома;
номзоднинг ўқиш ва иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) жойидан тавсифнома;
ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси нусхаси;
номзод ота-онасининг Институтга ўқишга киришга розилик хати.
Номзоднинг айрим ҳужжатларига аниқлик киритиш мақсадида, номзод ёки мутасадди ташкилотлардан қўшимча ҳужжат ва маълумотлар олиниши мумкин.
Қуйидаги ҳужжатлар тегишли ҳудудий божхона бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
номзоднинг паспорт нусхаси;
номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси;
номзод яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномаси, никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳномаси;
номзоднинг умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси (академик лицей, касб-ҳунар коллежи)ни тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
номзоднинг меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма (агар мавжуд бўлса)».
52. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги 512-сон қарори билан тасдиқланган Уруғчилик кластерларини ташкил этиш учун танловларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандида :
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
53. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 526-сон қарори билан тасдиқланган Президент мактаблари тўғрисидаги низомнинг 52-банди тўртинчи хатбошидаги «олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ёки» сўзлари чиқариб ташлансин.
54. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомда :
а) 6-бандда :
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи-учинчи хатбошиларида белгиланган йиғимнинг 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади»;
тўртинчи-бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 19-банднинг биринчи хатбошидаги «уч» сўзи «бир» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 1-илованинг I. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш схемасининг 3-босқич «Муддат» устунидаги «уч» сўзи «бир» сўзи билан алмаштирилсин.
55. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 7-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 11-банди «ж» кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтлар ривожланиши ва тарқалишини прогноз қилади».
56. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарорида :
а) 1-илованинг 15-бандида :
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи-учинчи хатбошиларида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади»;
еттинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 2-илованинг 15-бандида :
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи-учинчи хатбошиларида белгиланган йиғимнинг 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади»;
олтинчи-еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) 3-илованинг 15-бандида :
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи-учинчи хатбошиларида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади»;
олтинчи-еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
57. Вазирлар Маҳкамасининг «Бошоқли дон етиштиришда кластер тизимини босқичма-босқич жорий этиш орқали юқори ҳосилдорликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 24 сентябрдаги 806-сон қарорининг 4-банди «б» кичик бандида :
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
58. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш учун мўлжалланган металл прокатининг сифати ва хавфсизлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 14 декабрдаги 999-сон қарорининг 6-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда қурилишда металл прокатининг қўлланилиши юзасидан тегишли назоратни таъминласин».
60. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарори билан тасдиқланган Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш тартиби ҳақидаги низомда :
а) 5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Буюртмага нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳар бир бланкаси учун битирувчилар томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади»;
б) 25-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Буюртмага нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳар бир бланкаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади».
61. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорида :
а) 1а-илованинг «в» кичик банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади»;
б) 2-иловада :
19-банднинг тўртинчи — еттинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
20-банднинг саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
42-банднинг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
50-банднинг тўртинчи — еттинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
55-банднинг тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
в) 3-иловада :
9-банднинг тўққизинчи хатбошидаги «ҳамда туристик йиғим (меҳмонхона йиғими) тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни» сўзлари чиқариб ташлансин;
25-банднинг саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
62. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги 13-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат ўқ-гильзотекасини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 24-банднинг учинчи хатбошидаги «ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган хизматга тўлов тўғрисидаги ҳужжат ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 30-банддаги «қуролни отиш учун тўловни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан» сўзлари «қуролни отиш учун тўлов амалга оширилгандан» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 6-илованинг 3-босқичи «Тадбир» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қуролдан отиш бўйича тўловни амалга оширади».
67. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандида :
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
69. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 228-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 4-сон, 85-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 16-банди ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини моддий-техник жиҳатдан таъминлашни ташкил этиш».
71. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомнинг 31-банди олтинчи хатбошидаги «ҳақ тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжати тақдим этилган» сўзлари «тўлов амалга оширилган» сўзлари билан алмаштирилсин.
72. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 7-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) 1-илованинг 5-босқичи «Тадбирлар» устунидаги «(қайта тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги квитанция илова қилинган ҳолда)» сўзлари «(қайта тўловни амалга оширган ҳолда)» сўзлари билан алмаштирилсин.
75. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарори билан тасдиқланган Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 65-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Олиб кириш учун рухсатнома шу рухсатнома учун тўлов амалга оширилган кунда берилади».
76. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 январдаги 16-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
а) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Аккредитациядан ўтиш учун тиббиёт ташкилотлари аккредитацияловчи органга Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мазкур Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклдаги аризани тақдим этади ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўлов тўлайди»;
б) 1-илованинг 2-босқич «Тадбирлар» устунидан «аризани кўриб чиқиш учун аризани топшириш кунида қонун билан белгиланган икки базавий ҳисоблаш миқдорида тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи квитанцияни илова қилган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин.
77. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини (жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситалари бундан мустасно) техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органларига транспорт воситасининг эгаси ёки унинг ваколатли вакили томонидан қуйидаги ҳужжатлар кўрсатилади:
паспорт (ID-карта) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси;
транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
газ ёнилғисида ишлашга қайта жиҳозланган транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати нусхаси;
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома».
78. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида маълумот бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 апрелдаги 179-сон қарорида :
а) 7-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ахборот хизматларини ривожлантириш» сўзлари «Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг номидаги «Ахборот хизматларини ривожлантириш» сўзлари «Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматларини кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга 3-илованинг 1-босқичи «Тадбирлар» устунидаги «Ахборот хизматларини ривожлантириш» сўзлари «Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий» сўзлари билан алмаштирилсин.
79. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарори билан тасдиқланган «Энг яхши касбга тайёрлаш дастури» бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-бандида :
бешинчи — еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича бешинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
80. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомнинг 10-бандидаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
81. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 7-бандида :
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатилганда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади»;
иккинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича учинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
83. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандида :
тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўнинчи — ўн бешинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«Университетга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси»;
ўн тўртинчи хатбоши ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
84. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 555-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
а) 11-бандда :
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизмати кўрсатилганда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади»;
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 21-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизмати кўрсатилганда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади».
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида» 2013 йил 13 сентябрдаги 249-сон қарорига илованинг 6-банди .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2014 йил 6 ноябрдаги 309-сон қарори .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 96-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сон қарори билан тасдиқланган Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сон қарорига илованинг 8-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 27 августдаги 545-сон қарорига 3-илованинг 14-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 декабрь,
774-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
Aholi va tadbirkorlik subyektlarining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlari kengaytirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Aholi va tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlaridan foydalanishda yanada qulay sharoitlar yaratish, bu borada byurokratik toʻsiqlarni qisqartirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 23-martdagi PF-6191-son hamda “ Davlat xizmatlari koʻrsatish infratuzilmasini takomillashtirish va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son farmonlariga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-dekabrdagi 774-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
2. Vazirlar Mahkamasining 1998-yil 10-iyuldagi 293-son qarori bilan tasdiqlangan Teleradiodasturlarni shakllantirish va tarqatish hamda maʼlumotlar uzatish bilan shugʻullanish faoliyatiga litsenziyalar berish uchun hujjatlarni qabul qilish va rasmiylashtirish tartibining (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 1998-y., 7-son, 26-modda) 8-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Guvohnoma va litsenziya yigʻim va davlat boji toʻlanganda beriladi”.
7. Vazirlar Mahkamasining 2007-yil 22-noyabrdagi 244-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2007-y., 11-son, 65-modda) bilan tasdiqlangan Yuridik xizmatlar xodimlarini attestatsiyadan oʻtkazish va ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 11-bandida :
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;
uchinchi xatboshidagi “oliy yuridik maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom yoki oliy yuridik maʼlumot toʻgʻrisidagi diplomdan koʻchirma. Agar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi xatboshilar qoʻshilsin:
“Quyidagi hujjatlar adliya organi tomonidan tegishli davlat organlari va tashkilotlardan mustaqil ravishda, shu jumladan “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi:
talabgorning shaxsini tasdiqlovchi hujjat nusxasi;
oliy yuridik maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom yoki oliy yuridik maʼlumot toʻgʻrisidagi diplomdan koʻchirma”.
8. Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 24-iyundagi 141-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2008-y., 6-son, 32-modda) bilan tasdiqlangan Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish qoidalarining 81-bandi ikkinchi xatboshidagi “bojxona organlari va” soʻzlari chiqarib tashlansin.
11. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 16-maydagi 136-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2011-y., 5-son, 35-modda) bilan tasdiqlangan Xorijiy investitsiyalar ishtirokidagi korxonalar tomonidan oʻz ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun olib kelinayotgan mol-mulkni aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilovadagi “, ekspertiza uchun toʻlov toʻgʻrisidagi hujjatning nusxasi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
13. Vazirlar Mahkamasining “Respublika aholi punktlarini obodonlashtirish ishlarini tashkil etishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2013-yil 10-yanvardagi 4-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2013-y., 1-son, 2-modda):
a) 2-ilovada :
“Yuridik maslahatchi” bloki chiqarib tashlansin;
izoh qismining ikkinchi xatboshidagi “13,5” raqami “13” raqami bilan almashtirilsin;
b) 3-ilovada :
“Yuridik maslahatchi” bloki chiqarib tashlansin;
izoh qismining ikkinchi xatboshidagi “9,5” raqami “9” raqami bilan almashtirilsin;
v) 4-ilovada :
“Yuridik maslahatchi” bloki chiqarib tashlansin;
izoh qismining ikkinchi xatboshidagi “15” raqami “14” raqami bilan almashtirilsin.
14. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fuqarolik jamiyati institutlarini rivojlantirishga koʻmaklashish borasidagi qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2013-yil 12-dekabrdagi PQ-2085-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2014-yil 10-martdagi 57-son qarorida :
a) 1-ilovada :
13-bandning “l” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
18-bandning “j” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
29-bandning oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
35-bandning oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
b) 2-ilovada :
13-bandning yettinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
23-bandda :
oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
yettinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;
26-bandning oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
v) 3-ilovada :
6-bandda :
sakkizinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
toʻqqizinchi xatboshi sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin;
13-bandning yettinchi xatboshi chiqarib tashlansin.
16. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 9-iyuldagi 184-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2014-y., 7-son, 69-modda) bilan tasdiqlangan Qutqaruv xizmatlari, qutqaruv tuzilmalari va qutqaruvchilarni attestatsiyadan oʻtkazish, qutqaruv xizmatlari va qutqaruv tuzilmalarini hisobga olish roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 96-bandi yettinchi xatboshidagi “agar yuridik shaxs hisoblansa” soʻzlari “agar tadbirkorlik subyekti boʻlmagan yuridik shaxs hisoblansa” soʻzlari bilan almashtirilsin.
17. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 15-iyuldagi 194-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2014-y., 7-son, 72-modda) bilan tasdiqlangan Koʻp kvartirali uylarda issiqlik taʼminoti xizmatlari koʻrsatish qoidalarining 6-bandi beshinchi xatboshiga “yuridik shaxs” soʻzlaridan oldin “tadbirkorlik subyekti boʻlmagan” soʻzlari qoʻshilsin.
18. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 22-sentabrdagi 269-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2014-y., 9-son, 101-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida vasiylik va homiylik toʻgʻrisida nizomda :
a) 71-bandda :
yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“hayotga, sogʻliqqa qarshi jinoyatlar, hayot yoki sogʻliq uchun xavfli boʻlgan jinoyatlar, jinsiy erkinlikka, oilaga, yoshlarga va axloqqa qarshi, shaxsning ozodligiga, shaʼni va qadr-qimmatiga qarshi (bundan tuhmat, haqorat qilish mustasno), fuqarolarning konstitutsiyaviy huquq va erkinliklariga qarshi (bundan jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisidagi qonunchilikni buzish, mualliflik yoki ixtirochilik huquqlarini buzish mustasno), tinchlikka va insoniyatning xavfsizligiga qarshi, Oʻzbekiston Respublikasiga qarshi jinoyatlar, oʻzgalarning mol-mulkini talon-toroj qilish bilan bogʻliq boʻlgan jinoyatlar, jinoiy yoʻl bilan topilgan mol-mulkni olish yoki oʻtkazish, tijoratda pora evaziga ogʻdirib olish yoxud nodavlat tijorat tashkilotining yoki boshqa nodavlat tashkilotining xizmatchisini pora evaziga ogʻdirib olish, boshqaruv tartibiga, shuningdek odil sudlovga qarshi jinoyatlar, qiynoqqa solish va boshqa shafqatsiz, gʻayriinsoniy yoki qadr-qimmatni kamsituvchi muomala hamda jazo turlarini qoʻllash, jamoat xavfsizligiga qarshi jinoyatlar (bundan uchuvchisiz uchadigan apparatlarni qonunga xilof ravishda olib kirish, oʻtkazish, olish, saqlash yoki ulardan foydalanish, karantinli va inson uchun xavfli boʻlgan boshqa yuqumli kasalliklar tarqalishi haqida haqiqatga toʻgʻri kelmaydigan maʼlumotlarni tarqatish, uchuvchisiz uchadigan apparatlarni saqlash va ulardan foydalanish tartibini buzish, tadqiqot faoliyatini amalga oshirishda xavfsizlik qoidalarini buzish, mehnatni muhofaza qilish qoidalarini buzish, sanitariyaga oid qonunchilikni yoki epidemiyalarga qarshi kurash qoidalarini buzish, togʻ-kon, qurilish yoki portlatish ishlari xavfsizligi qoidalarini buzish, yongʻin xavfsizligi qoidalarini buzish mustasno), giyohvandlik vositalarining yoki psixotrop moddalarning qonunga xilof muomalasidan iborat jinoyatlar, jamoat tartibiga qarshi jinoyatlar va harbiy mansabdorlik jinoyatlari sodir etganlik uchun ilgari hukm qilinganlar;”;
quyidagi mazmundagi xatboshilar qoʻshilsin:
“ushbu bandning yettinchi xatboshisida koʻrsatilgan jinoyatlar jumlasiga kirmaydigan ogʻir va oʻta ogʻir jinoyatlarni sodir etganlik uchun ilgari hukm qilinganlar;
ushbu bandning yettinchi va sakkizinchi xatboshilarida koʻrsatilgan jinoyatlarni sodir etganlik uchun oʻziga nisbatan jinoyat ishi ayblilik toʻgʻrisidagi masala hal qilinmay turib tugatilganlar”;
b) 80-bandning “k” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“k) vasiy va homiy boʻlish istagini bildirgan shaxslarning sudlanganlik (sudlanmaganlik) holati haqida maʼlumotnoma”.
21. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 2-son, 5-modda) bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 48-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“48. Ariza beruvchilar toʻlangan davlat bojini qaytarishni talab qilish huquqiga ega emas, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ortiqcha toʻlangan summalar bundan mustasno.
Ariza beruvchilar qayta roʻyxatdan oʻtkazish rad etilgan kundan boshlab besh ish kuni mobaynida qayta roʻyxatdan oʻtkazish uchun davlat boji toʻlamagan holda takroran murojaat qilish huquqiga ega.
Davlat roʻyxatidan oʻtkazish, qayta roʻyxatdan oʻtkazish rad etilganda, shuningdek ushbu bandning ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan muddatda takroran murojaat etilmaganda toʻlangan davlat boji qaytarilmaydi”;
b) 2-ilovaning 1-bandi “Yigʻimlar miqdorlari” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ Bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi miqdorida Koʻrsatilgan summaning 90 foizi miqdorida ” ;
v) 12-ilova “qayta roʻyxatdan oʻtkazish uchun qaytadan topshirishga toʻsiq boʻla olmaydi” soʻzlaridan keyin quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“Qayta roʻyxatdan oʻtkazish rad etilgan kundan boshlab besh ish kuni mobaynida davlat boji toʻlamagan holda takroran murojaat qilish mumkin”.
22. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 7-martdagi 124-son qarori bilan tasdiqlangan Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi uchastkalarini baliq ovlash xoʻjaliklari tasarrufiga berish hamda sanoat baliq ovlashini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 13-bandi birinchi xatboshidagi “koʻrib chiqish uchun toʻlovning toʻlanganligini tasdiqlovchi toʻlov hujjatini,” soʻzlari chiqarib tashlansin.
23. Vazirlar Mahkamasining “Mehnatni muhofaza qilish sohasidagi xizmatlar bozorini yanada rivojlantirish toʻgʻrisida” 2017-yil 27-apreldagi 246-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 4-son, 55-modda):
a) 1-ilovada :
19-bandning ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“arizachining davlat roʻyxatidan oʻtganligi haqidagi guvohnomasi, tadbirkorlik subyekti davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma bundan mustasno;”;
1-ilovaning 1-bosqich “Tadbirlar” ustuni 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Arizachining davlat roʻyxatidan oʻtganligi haqidagi guvohnomasi nusxasi, tadbirkorlik subyekti davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma bundan mustasno;”;
b) 4-ilovaning 16-bandida :
uchinchi xatboshiga “ilova qilinadi” soʻzlari qoʻshilsin;
toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin.
24. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 14-oktabrdagi 824-son qarori bilan tasdiqlangan Ishsiz va band boʻlmagan aholini kasb-hunarga oʻqitish mintaqaviy markazlarida oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 12-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Nomzodlar tomonidan quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shaklda ariza;
ishga joylashtirish boʻyicha uch tomonlama shartnoma nusxasi;
Bandlikka koʻmaklashish tuman (shahar) markazi tomonidan berilgan yoʻllanma.
Nomzodlardan mazkur bandda koʻrsatilmagan boshqa hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi. Hujjatlarni topshirish vaqtida pasportning asli koʻrsatiladi.
Quyidagi hujjatlar Oʻquv markazi tomonidan tegishli davlat organlari va tashkilotlardan mustaqil ravishda, shu jumladan “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi:
pasport nusxasi;
maʼlumotini tasdiqlovchi hujjatning nusxasi (diplom yoki attestat)”.
25. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 1-dekabrdagi 958-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasining kunduzgi taʼlim shakliga nomzodlarni tanlash va oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 15-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
ariza beruvchining yaqin qarindoshlari nogironlik (agar mavjud boʻlsa), qarindoshlarining oʻlimi haqidagi guvohnomalari nusxalari;
nomzod tomonidan qoʻlda va kompyuterda yozilgan tarjimai hol;
anketa (soʻrovnoma);
oʻqish va ish (agar oʻqiyotgan yoki ishlayotgan boʻlsa) joyidan tavsifnoma;
harbiy xizmatga chaqiriluvchining qayd etilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasi yoki harbiy guvohnomasi;
doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan joyidan belgilangan namunadagi sogʻligʻining holati haqida maʼlumotnoma (boʻy-basti koʻrsatilgan holda);
oliy harbiy taʼlim muassasasiga oʻqishga kirishga nomzodning ota-onasi rozilik xati.
Arizani qabul qilgan ichki ishlar organi xodimi ushbu bandda koʻrsatilgan hujjatlarning aslini tekshirib oladi. Ishchi guruh tomonidan xizmat oʻtash xususiyatidan kelib chiqib, shuningdek, ayrim hujjatlarga aniqlik kiritish maqsadida tegishli muassasadan qoʻshimcha hujjat yoxud maʼlumotlar talab qilib olinishi mumkin.
Quyidagi hujjatlar tegishli ichki ishlar organi tomonidan tegishli davlat organlari va tashkilotlardan mustaqil ravishda, shu jumladan “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi:
ariza beruvchining pasporti nusxasi;
Akademiyaga oʻqishga kirishda imtiyozlardan foydalanish huquqini tasdiqlovchi hujjatlarning nusxasi;
ariza beruvchining tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi nusxasi, tugʻilganlik haqidagi guvohnoma almashtirilgan yoxud familiyasi, ismi, otasining ismi va boshqa maʼlumotlar oʻzgartirilgan boʻlsa, bu haqda FHDY organining maʼlumotnomasi;
ariza beruvchining yaqin qarindoshlari pasporti, nikoh tuzilganligi haqidagi guvohnoma, nikohdan ajralganlik haqidagi guvohnoma nusxalari;
ariza beruvchining maʼlumoti toʻgʻrisidagi hujjatlar nusxasi hamda ularning baholar koʻrsatilgan ilovasi nusxasi;
mehnat daftarchasi nusxasi (agar mavjud boʻlsa)”.
26. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 18-dekabrdagi 991-son qarori bilan tasdiqlangan Nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari tomonidan foydalanilgan elektr energiyasi va tabiiy gaz xizmatlari uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan oylik kompensatsiyalarni toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 5-bandida :
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin.
29. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 28-martdagi 244-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 3-son, 69-modda) bilan tasdiqlangan Bolalarni davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
a) 18-bandning oʻn birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Imtiyozli roʻyxatga kiritiladigan, shuningdek, maxsus kontingentga kiruvchi bolalarning hamda ijtimoiy koʻmakka muhtoj oilalar bolalarining soʻrovnomalari davlat xizmatlari markazlariga borib, ustunlik huquqini yoki tegishli kontingentga kirishini tasdiqlovchi hujjatning aslini nusxasini koʻrsatgan holda rasmiylashtiriladi. Bunda mazkur bandning beshinchi xatboshida koʻrsatilgan holatlarni tasdiqlovchi maʼlumotlar “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasidan olinadi. Davlat xizmatlari markazi direktori taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning tekshirilishi va soʻrovnomada ishonchli maʼlumot koʻrsatilishini nazorat qilish uchun shaxsan javobgar hisoblanadi”;
b) 2-ilovaning IV boʻlimi 3-bandidagi “(“Ayollar daftari”ga kiritilganlik toʻgʻrisida mahalla fuqarolar yigʻinidan maʼlumotnoma)” soʻzlari “(“Ayollar daftari”ga kiritilganlik holati axborot tizimi tomonidan avtomatik ravishda tekshiriladi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 3-ilovaning IV boʻlimi 3-bandidagi “(“Ayollar daftari”ga kiritilganlik toʻgʻrisida mahalla fuqarolar yigʻinidan maʼlumotnoma)” soʻzlari “(boquvchisini yoʻqotganlik holati axborot tizimi tomonidan avtomatik ravishda tekshiriladi)” soʻzlari bilan almashtirilsin.
30. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 31-martdagi 255-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 3-son, 72-modda) bilan tasdiqlangan Oʻsimlik dunyosi obyektlaridan maxsus foydalanishga ruxsatnoma berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 10-bandida :
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Jismoniy shaxslarga oʻsimlik dunyosi obyektlaridan maxsus foydalanishga ruxsatnoma berishda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslarga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mazkur bandning birinchi xatboshida belgilangan yigʻimning 50 foizi miqdorida chegirma qoʻllaniladi”;
uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin.
31. Vazirlar Mahkamasining “Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulanish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 31-martdagi 256-son qarorida :
a) 2-ilovaning 11-bandida :
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Jismoniy shaxslarni gaz tarmoqlariga ulashda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslarga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mazkur bandning birinchi xatboshida belgilangan yigʻimning 50 foiz miqdorida chegirma qoʻllaniladi”;
uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) 3-ilovaning 11-bandida :
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Jismoniy shaxslarni issiqlik taʼminoti tarmoqlariga ulashda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslarga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mazkur bandning birinchi xatboshida belgilangan yigʻimning 50 foizi miqdorida chegirma qoʻllaniladi”;
uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;
v) 4-ilovaning 11-bandida :
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Jismoniy shaxslarni suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash tarmoqlariga ulashda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslarga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mazkur bandning birinchi xatboshida belgilangan yigʻimning 50 foizi miqdorida chegirma qoʻllaniladi”;
uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin.
32. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 10-maydagi 348-son qarori bilan Davlat xizmatlari markazlari yoki onlayn tarzda (masofadan turib) rasmiy axborot resurslari orqali elektron raqamli imzo kalitini roʻyxatga olish va elektron raqamli imzo kalitining sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 5-bandida :
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Jismoniy shaxslarga ERI kalitlarining sertifikatlarini berishda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslarga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mazkur bandning birinchi xatboshida belgilangan yigʻimning 50 foizi miqdorida chegirma qoʻllaniladi”;
ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin.
33. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 2-iyundagi 410-son qarori bilan tasdiqlangan Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatida oziq-ovqat bilan taʼminlash xarajatlarini qisman qoplash uchun ota-onalar toʻlovini toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Ota-onalar toʻlovi bankka toʻlanadi”.
34. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 13-iyuldagi 535-son qarori bilan tasdiqlangan Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni undirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 12-bandida :
ikkinchi xatboshidagi “va toʻlov toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat (kvitansiya) nusxasi maxsus qabulxonaning masʼul xodimi (hisobchi)ga taqdim etiladi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin.
37. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 10-avgustdagi 646-son qarori bilan tasdiqlangan Aholi va ijtimoiy soha obyektlariga kundalik hayotda foydalanish uchun suyultirilgan uglevodorod gazini yetkazib berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 17-bandning “b” kichik bandi ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“isteʼmolchi gaz taʼminoti tashkilotiga maishiy gaz balloni berish haqidagi arizani yozma yoki elektron shaklda davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma nusxasini ilova qilingan holda taqdim etadi, tadbirkorlik subyekti davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma bundan mustasno”;
b) 24-bandning “b” kichik bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“isteʼmolchi gaz taʼminoti tashkilotiga gazlashtirish toʻgʻrisidagi arizani yozma yoki elektron shaklda davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma, gazdan foydalanuvchi uskunalar soni va ularning joylashuv rejasi nusxalarini ilova qilgan holda taqdim etadi, tadbirkorlik subyekti davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma bundan mustasno”;
38. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 17-avgustdagi 671-son qarori bilan tasdiqlangan Istirohat bogʻlari va yashil zonalarni tashkil etish metodologiyasi toʻgʻrisidagi nizomning 35-bandida :
oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
yettinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin.
39. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 17-avgustdagi 675-son qarori bilan tasdiqlangan Yuridik maslahat xizmatlarini koʻrsatuvchi tijorat tashkilotlarining reyestrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 10-bandi birinchi xatboshidagi “uch” soʻzi “bir” soʻzi bilan almashtirilsin.
42. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 22-oktabrdagi 845-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 10-son, 258-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini doimiy yashash joyi va vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 4-bandi sakkizinchi xatboshi chiqarib tashlansin.
43. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 1-fevraldagi 78-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat taʼlim muassasalarining sport inshootlarida pullik xizmat koʻrsatuvchi sport toʻgaraklarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 5-bandda :
oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
yettinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) 14-banddagi “va ushbu toʻlov toʻlanganligi haqida tasdiqlovchi hujjat (kvitansiya) nusxasi taʼlim muassasasiga taqdim etiladi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
v) 15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Kam taʼminlangan oilalardan boʻlgan shugʻullanuvchilar pullik xizmat koʻrsatilganligi uchun belgilangan toʻlovlarni imtiyozli ravishda 50 foiz miqdorida amalga oshiradi. Bunda oilaning kam taʼminlanganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali aniqlanadi”;
g) ilovaning 7-bosqichi “Tadbirlar nomi” ustunidagi “va toʻlov toʻlanganligi haqida tasdiqlovchi hujjat (kvitansiya) nusxasini taʼlim muassasasiga taqdim etadi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
47. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 22-apreldagi 343-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi tizimidagi umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida pullik taʼlim xizmatlari koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 15-bandning ikkinchi xatboshidagi “toʻlash, toʻlov hujjati nusxasini esa mashgʻulotlar boshlanishidan oldin maktab maʼmuriyatiga taqdim etish” soʻzlari “toʻlashga” soʻzi bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovaning 5-bosqichi “Tadbirlar” ustunidagi “, toʻlov hujjati nusxasini maktab maʼmuriyatiga taqdim etadi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
48. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 24-apreldagi 348-son qarori bilan tasdiqlangan Sinov laboratoriyalarini tashkil etish va ularning faoliyat koʻrsatish sohasida davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi nizomning 12-bandi ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“yuridik shaxsning roʻyxatdan oʻtgani haqida guvohnoma (tadbirkorlik subyekti davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma bundan mustasno), jismoniy shaxsning manzili va shaxsiy maʼlumotlari;”.
49. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 29-apreldagi 365-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisida nizomning 16-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Institutga oʻqishga kirish istagini bildirgan nomzodlar tomonidan hududiy bojxona boshqarmasi ishchi guruhiga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
nomzodning arizasi (bildirgi);
nomzod yaqin qarindoshlarining tugʻilganlik haqida guvohnomasi, vafot etganlar boʻlsa, ularning oʻlim haqida guvohnomasi nusxalari;
nomzodning tarjimai holi;
anketa — soʻrovnoma;
nomzodning oʻqish va ish (agar oʻqiyotgan yoki ishlayotgan boʻlsa) joyidan tavsifnoma;
harbiy xizmatga chaqiriluvchining qayd etilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasi yoki harbiy guvohnomasi nusxasi;
nomzod ota-onasining Institutga oʻqishga kirishga rozilik xati.
Nomzodning ayrim hujjatlariga aniqlik kiritish maqsadida, nomzod yoki mutasaddi tashkilotlardan qoʻshimcha hujjat va maʼlumotlar olinishi mumkin.
Quyidagi hujjatlar tegishli hududiy bojxona boshqarmasi ishchi guruhi tomonidan tegishli davlat organlari va tashkilotlardan mustaqil ravishda, shu jumladan “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi:
nomzodning pasport nusxasi;
nomzodning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi nusxasi, tugʻilganlik haqidagi guvohnoma almashtirilgan yoxud familiyasi, ismi, otasining ismi va boshqa maʼlumotlar oʻzgartirilgan boʻlsa, bu haqda FHDY organining maʼlumotnomasi;
nomzod yaqin qarindoshlarining pasporti, tugʻilganlik haqida guvohnomasi, nikoh tuzilganligi haqida guvohnomasi, nikohdan ajralganlik haqida guvohnomasi;
nomzodning umumiy oʻrta taʼlim (11-sinf negizida) yoki oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasasi (akademik litsey, kasb-hunar kolleji)ni tugatganligi haqidagi hujjatning asl nusxasi;
nomzodning mehnat daftarchasidan belgilangan tartibda tasdiqlangan koʻchirma (agar mavjud boʻlsa)”.
52. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-iyundagi 512-son qarori bilan tasdiqlangan Urugʻchilik klasterlarini tashkil etish uchun tanlovlarni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 14-bandida :
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin.
53. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 25-iyundagi 526-son qarori bilan tasdiqlangan Prezident maktablari toʻgʻrisidagi nizomning 52-bandi toʻrtinchi xatboshidagi “oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom nusxasi yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin.
54. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 24-iyuldagi 620-son qarori bilan tasdiqlangan Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish tartibi haqidagi nizomda :
a) 6-bandda :
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslarga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mazkur bandning ikkinchi-uchinchi xatboshilarida belgilangan yigʻimning 50 foiz miqdorida chegirma qoʻllaniladi”;
toʻrtinchi-beshinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi-oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 19-bandning birinchi xatboshidagi “uch” soʻzi “bir” soʻzi bilan almashtirilsin;
v) 1-ilovaning I. Xorijiy davlatlarda umumiy oʻrta va oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish sxemasining 3-bosqich “Muddat” ustunidagi “uch” soʻzi “bir” soʻzi bilan almashtirilsin.
55. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-iyuldagi 571-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2019-y., 7-son, 157-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi toʻgʻrisidagi nizomning 11-bandi “j” kichik bandi uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlar rivojlanishi va tarqalishini prognoz qiladi”.
56. Vazirlar Mahkamasining “Yuridik va jismoniy shaxslarning elektr energiyasi, tabiiy gaz, ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunalarini (hisoblagichlarni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 20-avgustdagi 698-son qarorida :
a) 1-ilovaning 15-bandida :
quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslarga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mazkur bandning ikkinchi-uchinchi xatboshilarida belgilangan yigʻimning 50 foizi miqdorida chegirma qoʻllaniladi”;
yettinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 2-ilovaning 15-bandida :
quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslarga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mazkur bandning ikkinchi-uchinchi xatboshilarida belgilangan yigʻimning 50 foiz miqdorida chegirma qoʻllaniladi”;
oltinchi-yettinchi xatboshilar tegishlicha yettinchi-sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
v) 3-ilovaning 15-bandida :
quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslarga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mazkur bandning ikkinchi-uchinchi xatboshilarida belgilangan yigʻimning 50 foizi miqdorida chegirma qoʻllaniladi”;
oltinchi-yettinchi xatboshilar tegishlicha yettinchi-sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin.
57. Vazirlar Mahkamasining “Boshoqli don yetishtirishda klaster tizimini bosqichma-bosqich joriy etish orqali yuqori hosildorlikni taʼminlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 24-sentabrdagi 806-son qarorining 4-bandi “b” kichik bandida :
toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
beshinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin.
58. Vazirlar Mahkamasining “Qurilish uchun moʻljallangan metall prokatining sifati va xavfsizligini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 14-dekabrdagi 999-son qarorining 6-bandi uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi bilan birgalikda qurilishda metall prokatining qoʻllanilishi yuzasidan tegishli nazoratni taʼminlasin”.
60. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 24-dekabrdagi 1028-son qarori bilan tasdiqlangan Kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim olganlik toʻgʻrisida davlat namunasidagi hujjatlarni berish tartibi haqidagi nizomda :
a) 5-bandning ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Buyurtmaga nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarning har bir blankasi uchun bitiruvchilar tomonidan bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida yigʻim undiriladi”;
b) 25-bandning ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Buyurtmaga nodavlat taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarning har bir blankasi uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida yigʻim undiriladi”.
61. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida fuqarolarni doimiy yashash va vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish tartibini yanada soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 28-dekabrdagi 1049-son qarorida :
a) 1a-ilovaning “v” kichik bandi uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11,25 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladi”;
b) 2-ilovada :
19-bandning toʻrtinchi — yettinchi xatboshilari chiqarib tashlansin;
20-bandning sakkizinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
42-bandning beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
50-bandning toʻrtinchi — yettinchi xatboshilari chiqarib tashlansin;
55-bandning toʻqqizinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
v) 3-ilovada :
9-bandning toʻqqizinchi xatboshidagi “hamda turistik yigʻim (mehmonxona yigʻimi) toʻlanganligi haqidagi kvitansiyani” soʻzlari chiqarib tashlansin;
25-bandning sakkizinchi xatboshisi chiqarib tashlansin.
62. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 10-yanvardagi 13-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Davlat oʻq-gilzotekasini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 24-bandning uchinchi xatboshidagi “ushbu Nizomning 14-bandida nazarda tutilgan xizmatga toʻlov toʻgʻrisidagi hujjat va” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 30-banddagi “qurolni otish uchun toʻlovni tasdiqlovchi hujjat taqdim etilgandan” soʻzlari “qurolni otish uchun toʻlov amalga oshirilgandan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 6-ilovaning 3-bosqichi “Tadbir” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Quroldan otish boʻyicha toʻlovni amalga oshiradi”.
67. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 19-martdagi 172-son qarori bilan tasdiqlangan “Agrobiznes va boshqaruv” yoʻnalishi boʻyicha agrosanoat majmui uchun rahbar va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslariga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 7-bandida :
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin.
69. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 15-apreldagi 228-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2020-y., 4-son, 85-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi toʻgʻrisidagi nizomning 16-bandi oʻn beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarini moddiy-texnik jihatdan taʼminlashni tashkil etish”.
71. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 7-sentabrdagi 541-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat ekologik ekspertizasi toʻgʻrisidagi nizomning 31-bandi oltinchi xatboshidagi “haq toʻlanganini tasdiqlovchi toʻlov hujjati taqdim etilgan” soʻzlari “toʻlov amalga oshirilgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.
72. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 28-sentabrdagi 592-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligiga qabul qilishda davlat tilini bilish darajasini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 7-bandning toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
b) 1-ilovaning 5-bosqichi “Tadbirlar” ustunidagi “(qayta toʻlov amalga oshirilganligi toʻgʻrisidagi kvitansiya ilova qilingan holda)” soʻzlari “(qayta toʻlovni amalga oshirgan holda)” soʻzlari bilan almashtirilsin.
75. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 22-dekabrdagi 801-son qarori bilan tasdiqlangan Radioelektron vositalarni sotib olish va (yoki) oʻrnatish, xorijdan olib kirish, ekspluatatsiya qilishga ruxsat etish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 65-bandi ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Olib kirish uchun ruxsatnoma shu ruxsatnoma uchun toʻlov amalga oshirilgan kunda beriladi”.
76. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 14-yanvardagi 16-son qarori bilan tasdiqlangan Tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
a) 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Akkreditatsiyadan oʻtish uchun tibbiyot tashkilotlari akkreditatsiyalovchi organga Davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali mazkur Maʼmuriy reglamentga 2-ilovaga muvofiq elektron shakldagi arizani taqdim etadi hamda bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida toʻlov toʻlaydi”;
b) 1-ilovaning 2-bosqich “Tadbirlar” ustunidan “arizani koʻrib chiqish uchun arizani topshirish kunida qonun bilan belgilangan ikki bazaviy hisoblash miqdorida toʻlov amalga oshirilganligini tasdiqlovchi kvitansiyani ilova qilgan holda” soʻzlari chiqarib tashlansin.
77. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 9-martdagi 125-son qarori bilan tasdiqlangan Transport vositalarini majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 23-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“23. Jismoniy shaxslarga tegishli boʻlgan transport vositalarini (jismoniy shaxslarga tegishli boʻlgan M1 toifadagi transport vositalari bundan mustasno) texnik koʻrikdan oʻtkazishda DYHXX organlariga transport vositasining egasi yoki uning vakolatli vakili tomonidan quyidagi hujjatlar koʻrsatiladi:
pasport (ID-karta) yoki shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat;
tegishli toifadagi transport vositasini boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasi;
transport vositasining roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma;
gaz yonilgʻisida ishlashga qayta jihozlangan transport vositasiga oʻrnatilgan gaz ballonining sertifikatlashtirish organi tomonidan berilgan muvofiqlik sertifikati nusxasi;
Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasining gaz ballonlarini sinovdan oʻtkazish huquqini beruvchi ruxsatnomasi mavjud boʻlgan tashkilot tomonidan gaz yonilgʻisida ishlash uchun qayta jihozlangan transport vositalarining gaz ballonlari sinovdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi dalolatnoma”.
78. Vazirlar Mahkamasining “Aholi va tadbirkorlik subyektlariga koʻrsatiladigan davlat xizmatlari toʻgʻrisida maʼlumot berish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 3-apreldagi 179-son qarorida :
a) 7-bandning ikkinchi xatboshidagi “Axborot xizmatlarini rivojlantirish” soʻzlari “Davlat xizmatlarini rivojlantirish ilmiy-amaliy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovaning nomidagi “Axborot xizmatlarini rivojlantirish” soʻzlari “Davlat xizmatlarini rivojlantirish ilmiy-amaliy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) Davlat organlari va tashkilotlarining davlat xizmatlarini koʻrsatishda idoraviy aloqa markazlari (ishonch telefonlari) faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga 3-ilovaning 1-bosqichi “Tadbirlar” ustunidagi “Axborot xizmatlarini rivojlantirish” soʻzlari “Davlat xizmatlarini rivojlantirish ilmiy-amaliy” soʻzlari bilan almashtirilsin.
79. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 5-apreldagi 183-son qarori bilan tasdiqlangan “Eng yaxshi kasbga tayyorlash dasturi” boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotlari oʻrtasida ochiq tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 27-bandida :
beshinchi — yettinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
sakkizinchi — oʻn birinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin.
80. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-apreldagi 189-son qarori bilan tasdiqlangan Xalq taʼlimi, oʻrta maxsus va professional taʼlim muassasalarida yuridik fanlardan dars beradigan, oliy noyuridik maʼlumotga ega pedagog kadrlarni qayta tayyorlash kurslari toʻgʻrisidagi nizomning 10-bandidagi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari chiqarib tashlansin.
81. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-maydagi 271-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchiligiga nomzodlardan imtihonlarni qabul qilish uchun hujjatlarni va milliy haydovchilik guvohnomasini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 7-bandida :
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Davlat xizmati Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali koʻrsatilganda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslarga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mazkur bandning birinchi xatboshida belgilangan yigʻimning 50 foizi miqdorida chegirma qoʻllaniladi”;
ikkinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin.
83. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-avgustdagi 500-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetiga nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 21-bandida :
toʻqqizinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
oʻninchi — oʻn beshinchi xatboshilar tegishlicha toʻqqizinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi oʻn toʻrtinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Universitetga oʻqishga kirishda imtiyozlardan foydalanish huquqini tasdiqlovchi hujjatlar nusxasi”;
oʻn toʻrtinchi xatboshi oʻn beshinchi xatboshi deb hisoblansin.
84. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 31-avgustdagi 555-son qarori bilan tasdiqlangan Yuridik va jismoniy shaxslarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
a) 11-bandda :
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali davlat xizmati koʻrsatilganda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslarga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mazkur bandning birinchi xatboshida belgilangan yigʻimning 50 foizi miqdorida chegirma qoʻllaniladi”;
toʻrtinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) 21-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali davlat xizmati koʻrsatilganda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslarga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mazkur bandning birinchi xatboshida belgilangan yigʻimning 50 foizi miqdorida chegirma qoʻllaniladi”.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-dekabrdagi 774-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida” 2013-yil 13-sentabrdagi 249-son qaroriga ilovaning 6-bandi .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2014-yil 6-noyabrdagi 309-son qarori .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 29-maydagi 396-son qaroriga ilovaning 96-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 25-sentabrdagi 765-son qarori bilan tasdiqlangan Maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqish boʻyicha xizmatlar koʻrsatishni tashkil etish uchun hududlarni tadbirkorlik subyektlariga biriktirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 18-sentabrdagi 787-son qaroriga ilovaning 8-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Ilmiy va innovatsion faoliyatni boshqarish tizimini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 27-avgustdagi 545-son qaroriga 3-ilovaning 14-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 27-dekabr,
774-son