📅 2021-yil 27-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 27-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 27 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 декабря 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 December 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 8 майдаги 386-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 14 июндаги ПҚ-5146-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 8 майдаги 386-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб, уч ойдан сўнг кучга киради.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 776-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 8 майдаги 386-сон қарори га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарорга 1-иловада :
а) қуйидаги мазмундаги 6 1 -банд қўшилсин:
«6 1 . Парранда сўйиш корхоналарида қуйидаги бўлинмалар бўлиши лозим:
паррандани сўйиш, парт қилиш, пар ва патлардан тозалаш ҳамда танани дастлабки ювиш бўлинмаси;
танани ички аъзолардан тозалаш ва иккиламчи ювиш бўлинмаси;
танани сувдан селгитиш ва совитиш бўлинмаси;
тананинг вазнини тортиш ва саралаш бўлинмаси;
сўйиш корхонасида маҳсулотни тез музлатиш учун ўта паст ҳароратли музлаткич ва музлатилгандан кейин вақтинчалик сақлаш учун музлаткичли омборхона»;
б) қуйидаги мазмундаги 79 1 — 79 3 -бандлар қўшилсин:
«79 1 . Вақтинчалик сақлаш жойлари паррандани стресс ҳолатига тушмайдиган даражада ёруғлик 10 люкс бўлиши, ҳаво алмашиниш жараёни 0,5-1 м/сек бўлиши ва ерда ўрнатилган тарози бўлиши керак.
79 2 . Паррандалар (товуқ, ўрдак, курка, бедана ва бошқа) юк ташиш контейнерларидан тўғридан-тўғри вақтинчалик сақлаш жойига туширилади.
79 3 . Паррандаларни тушириш ва илгакларга осиш жараёни қуйидаги тарзда амалга оширилиши лозим:
паррандалар жойланган контейнерларни тушириш жараёни механик тарзда ёки қўл меҳнати ёрдамида амалга оширилади. Тушириш вақти 40 дақиқадан ошмаслиги керак;
барча келтирилган паррандалар вақтинча сақлаш жойига туширилиб, ерда жойлаштирилган тарозида тортилади;
парранда солинган контейнерлар ва катаклар орасидаги масофа 40 сантиметрдан кам бўлмаслиги лозим»;
в) 81-банддаги «қўйилади» сўзи чиқариб ташлансин;
г) 84-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«84. Сўйишга юборилаётган ҳайвонларнинг ҳар бир партияси учун ветеринария мутахассиси томонидан тегишли ҳужжатлар ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарида ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган сўйилган ҳайвон гўштларининг ягона электрон маълумотлар базаси (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали расмийлаштирилади»;
д) 86-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«86. Ихтисослашган сўйиш корхонасига ҳайвонлар келтирилиши билан корхонанинг ветеринария мутахассиси (фельдшер) ветеринария ҳужжатлари тўғри расмийлаштирилганлигини ахборот тизими орқали текшириб, ушбу ҳужжатларда кўрсатилган ҳайвонларнинг ҳақиқатда келтирилган ҳайвонларга мувофиқлигини ўрганади ва бошма-бош ветеринария кўригидан ўтказади. Зарур ҳолларда эса термометриядан ўтказади ва ҳайвонлар устидан ветеринария кузатувини ўрнатади»;
е) 89-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар, уларни сўйишдан олдинги ветеринария кўриги ҳамда термометрия натижалари ахборот тизимига белгиланган тартибда киритилади.
Касал ёки тана ҳарорати кўтарилган ёки пасайган ҳайвонлар аниқланса, улар ажратилиб ташхис қўйилгунга қадар сўйилмайди»;
ж) 99-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ихтисослашган сўйиш корхонасидан реализацияга чиқарилаётган ҳайвон танаси (ҳар бир бўлаги) бўлакларига ахборот тизими орқали шакллантириладиган QR код ёрлиғи ёпиштирилади ҳамда гўшт ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилганлиги тўғрисидаги тегишли тамға (QR кодли ёрлиғи) босилади»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Реализацияга чиқарилаётган бўлакларга белгиланган шаклдаги ветеринария ҳужжатлари (маълумотнома, хулоса) ахборот тизими орқали расмийлаштирилади»;
учинчи — саккизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
з) 155-бандда :
учинчи хатбошидаги «Бўғиз» сўзи «Жиғилдон» сўзи билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «бўғиз» сўзи «жиғилдон» сўзи билан алмаштирилсин;
и) 166-банддаги «бўғиз» сўзи «жиғилдон» сўзи билан алмаштирилсин.
2. Қарорга 2-иловада :
а) 15-банднинг ўнинчи хатбошисига «тамғалаш» сўзидан кейин «(QR кодли ёрлиғи ёпиштириш)» сўзлари қўшилсин;
б) 129-банднинг еттинчи хатбошисига «тамғаси» сўзидан кейин «(QR кодли ёрлиғи) бўлмаган ҳамда ахборот тизими орқали расмийлаштирилган» сўзлари қўшилсин;
в) 137-банднинг бешинчи хатбошисига «тамғаси» сўзидан кейин (QR кодли ёрлиғи)» сўзлари қўшилсин;
г) 144-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«144. Савдо шохобчалари ва бозорларга сотиш учун келтирилган гўшт ва гўшт маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертизаси лабораториялари мутахассислари томонидан ахборот тизими орқали белгиланган тартибда қабул қилинади.
Ихтисослашган сўйиш корхоналаридан сотиш учун чиқарилган гўшт маҳсулотлари 72 соатдан кейин қайта ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилиб, белгиланган тартибда ахборот тизимига киритилади ва натижаси бўйича реализацияга (сотиш, қайта ишлаш ёки утилизация) йўналтирилиб, тегишли ветеринария-санитария экспертиза хулосаси ахборот тизими орқали расмийлаштирилади.
Бозордан ташқаридаги гўшт сотиладиган савдо объектларида туман ветеринария бўлими мутахассислари томонидан ветеринария-санитария экспертизаси ўтказилиши мумкин»;
д) 145-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 декабрь,
776-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Vazirlar Mahkamasining “Ixtisoslashtirilgan soʻyish korxonalari faoliyatini tartibga solish hamda isteʼmol bozoriga goʻsht va goʻsht mahsulotlarini yetkazib berish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 8-maydagi 386-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini tasdiqlash va uni samarali amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 5-oktabrdagi PF-6079-son Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Parrandachilikni rivojlantirish va tarmoq ozuqa bazasini mustahkamlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 14-iyundagi PQ-5146-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Ixtisoslashtirilgan soʻyish korxonalari faoliyatini tartibga solish hamda isteʼmol bozoriga goʻsht va goʻsht mahsulotlarini yetkazib berish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 8-maydagi 386-son qaroriga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan boshlab, uch oydan soʻng kuchga kiradi.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-dekabrdagi 776-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Ixtisoslashtirilgan soʻyish korxonalari faoliyatini tartibga solish hamda isteʼmol bozoriga goʻsht va goʻsht mahsulotlarini yetkazib berish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 8-maydagi 386-son qarori ga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Qarorga 1-ilovada :
a) quyidagi mazmundagi 6 1 -band qoʻshilsin:
“6 1 . Parranda soʻyish korxonalarida quyidagi boʻlinmalar boʻlishi lozim:
parrandani soʻyish, part qilish, par va patlardan tozalash hamda tanani dastlabki yuvish boʻlinmasi;
tanani ichki aʼzolardan tozalash va ikkilamchi yuvish boʻlinmasi;
tanani suvdan selgitish va sovitish boʻlinmasi;
tananing vaznini tortish va saralash boʻlinmasi;
soʻyish korxonasida mahsulotni tez muzlatish uchun oʻta past haroratli muzlatkich va muzlatilgandan keyin vaqtinchalik saqlash uchun muzlatkichli omborxona”;
b) quyidagi mazmundagi 79 1 — 79 3 -bandlar qoʻshilsin:
“79 1 . Vaqtinchalik saqlash joylari parrandani stress holatiga tushmaydigan darajada yorugʻlik 10 lyuks boʻlishi, havo almashinish jarayoni 0,5-1 m/sek boʻlishi va yerda oʻrnatilgan tarozi boʻlishi kerak.
79 2 . Parrandalar (tovuq, oʻrdak, kurka, bedana va boshqa) yuk tashish konteynerlaridan toʻgʻridan toʻgʻri vaqtinchalik saqlash joyiga tushiriladi.
79 3 . Parrandalarni tushirish va ilgaklarga osish jarayoni quyidagi tarzda amalga oshirilishi lozim:
parrandalar joylangan konteynerlarni tushirish jarayoni mexanik tarzda yoki qoʻl mehnati yordamida amalga oshiriladi. Tushirish vaqti 40 daqiqadan oshmasligi kerak;
barcha keltirilgan parrandalar vaqtincha saqlash joyiga tushirilib, yerda joylashtirilgan tarozida tortiladi;
parranda solingan konteynerlar va kataklar orasidagi masofa 40 santimetrdan kam boʻlmasligi lozim”;
v) 81-banddagi “qoʻyiladi” soʻzi chiqarib tashlansin;
g) 84-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“84. Soʻyishga yuborilayotgan hayvonlarning har bir partiyasi uchun veterinariya mutaxassisi tomonidan tegishli hujjatlar ixtisoslashtirilgan soʻyish korxonalarida veterinariya-sanitariya jihatidan xavfsizligi kafolatlangan soʻyilgan hayvon goʻshtlarining yagona elektron maʼlumotlar bazasi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) orqali rasmiylashtiriladi”;
d) 86-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“86. Ixtisoslashgan soʻyish korxonasiga hayvonlar keltirilishi bilan korxonaning veterinariya mutaxassisi (feldsher) veterinariya hujjatlari toʻgʻri rasmiylashtirilganligini axborot tizimi orqali tekshirib, ushbu hujjatlarda koʻrsatilgan hayvonlarning haqiqatda keltirilgan hayvonlarga muvofiqligini oʻrganadi va boshma-bosh veterinariya koʻrigidan oʻtkazadi. Zarur hollarda esa termometriyadan oʻtkazadi va hayvonlar ustidan veterinariya kuzatuvini oʻrnatadi”;
e) 89-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Hayvonlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, ularni soʻyishdan oldingi veterinariya koʻrigi hamda termometriya natijalari axborot tizimiga belgilangan tartibda kiritiladi.
Kasal yoki tana harorati koʻtarilgan yoki pasaygan hayvonlar aniqlansa, ular ajratilib tashxis qoʻyilgunga qadar soʻyilmaydi”;
j) 99-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Ixtisoslashgan soʻyish korxonasidan realizatsiyaga chiqarilayotgan hayvon tanasi (har bir boʻlagi) boʻlaklariga axborot tizimi orqali shakllantiriladigan QR kod yorligʻi yopishtiriladi hamda goʻsht veterinariya-sanitariya ekspertizasidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi tegishli tamgʻa (QR kodli yorligʻi) bosiladi”;
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Realizatsiyaga chiqarilayotgan boʻlaklarga belgilangan shakldagi veterinariya hujjatlari (maʼlumotnoma, xulosa) axborot tizimi orqali rasmiylashtiriladi”;
uchinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishli ravishda toʻrtinchi — toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
z) 155-bandda :
uchinchi xatboshidagi “Boʻgʻiz” soʻzi “Jigʻildon” soʻzi bilan almashtirilsin;
oʻninchi xatboshidagi “boʻgʻiz” soʻzi “jigʻildon” soʻzi bilan almashtirilsin;
i) 166-banddagi “boʻgʻiz” soʻzi “jigʻildon” soʻzi bilan almashtirilsin.
2. Qarorga 2-ilovada :
a) 15-bandning oʻninchi xatboshisiga “tamgʻalash” soʻzidan keyin “(QR kodli yorligʻi yopishtirish)” soʻzlari qoʻshilsin;
b) 129-bandning yettinchi xatboshisiga “tamgʻasi” soʻzidan keyin “(QR kodli yorligʻi) boʻlmagan hamda axborot tizimi orqali rasmiylashtirilgan” soʻzlari qoʻshilsin;
v) 137-bandning beshinchi xatboshisiga “tamgʻasi” soʻzidan keyin (QR kodli yorligʻi)” soʻzlari qoʻshilsin;
g) 144-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“144. Savdo shoxobchalari va bozorlarga sotish uchun keltirilgan goʻsht va goʻsht mahsulotlari veterinariya-sanitariya ekspertizasi laboratoriyalari mutaxassislari tomonidan axborot tizimi orqali belgilangan tartibda qabul qilinadi.
Ixtisoslashgan soʻyish korxonalaridan sotish uchun chiqarilgan goʻsht mahsulotlari 72 soatdan keyin qayta veterinariya-sanitariya ekspertizasidan oʻtkazilib, belgilangan tartibda axborot tizimiga kiritiladi va natijasi boʻyicha realizatsiyaga (sotish, qayta ishlash yoki utilizatsiya) yoʻnaltirilib, tegishli veterinariya-sanitariya ekspertiza xulosasi axborot tizimi orqali rasmiylashtiriladi.
Bozordan tashqaridagi goʻsht sotiladigan savdo obyektlarida tuman veterinariya boʻlimi mutaxassislari tomonidan veterinariya-sanitariya ekspertizasi oʻtkazilishi mumkin”;
d) 145-bandning beshinchi xatboshisi chiqarib tashlansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 27-dekabr,
776-son