📅 2021-yil 28-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 28-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 28 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 декабря 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 December 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкини Халқаро молия корпорацияси иштирокида хусусийлаштириш ва трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 мартдаги 161-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон Фармони ижросини таъминлаш, «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкини келгусида хусусийлаштириш мақсадида Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Осиё тараққиёт банкининг ушбу жараёнларда қатнашиши юзасидан мурожаатини инобатга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкининг инвестициявий жозибадорлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган тизимли ўзгартиришларни амалга ошириш орқали хусусийлаштириш жараёнларида Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банкининг иштирок этишига розилик берилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкини Халқаро молия корпорацияси иштирокида хусусийлаштириш ва трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 мартдаги 161-сон қарорига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. 2023 йил якунига қадар «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкини хусусийлаштириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 декабрдаги 778-сон қарорига 1-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкини Халқаро молия корпорацияси иштирокида хусусийлаштириш ва трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 мартдаги 161-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Номидаги «Халқаро молия корпорацияси» сўзлари «халқаро молия институтлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2019 йил 5 июлда «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкининг (кейинги ўринларда — Банк) фаолиятини институционал ўзгартириш ва замонавий бизнес моделини жорий этиш бўйича Банк ва Халқаро молия корпорацияси (кейинги ўринларда — ХМК) ўртасида лойиҳага хизмат кўрсатиш келишуви, 2021 йил 17 февралда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда — ЕТТБ) билан активлар ва пассивларни бошқаришни такомиллаштириш ва халқаро тажрибани жорий қилиш юзасидан техник ёрдам кўрсатиш келишуви имзоланганлиги;
ХМК, ЕТТБ ва Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда — ОТБ) томонидан мос равишда 75 миллион, 50 миллион ва 50 миллион АҚШ доллари эквивалентигача миқдорда ҳар бир кредиторнинг хоҳишига кўра тўлиқ ёки унинг бир қисмини Банкнинг қўшимча чиқариладиган оддий акцияларига конвертация қилиш имконияти билан кредит линиялари очилиши тўғрисида битимлар имзоланиши режалаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин».
3. 6-бандда :
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Банкнинг ХМК, ЕТТБ ва ОТБ билан имзоланган (имзоланадиган) тегишли кредит битимларида назарда тутилган шартлар асосида Банкнинг кредит бўйича ХМК, ЕТТБ ва ОТБ олдидаги қарздорлигининг жами суммаси ёки бир қисмини банк томонидан қўшимча чиқариладиган оддий акцияларга конвертация қилиш имкониятини бериш»;
тўртинчи хатбошидаги «ХМКга» сўзи «ХМК, ЕТТБ ва ОТБга» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 7-банднинг биринчи — бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан музокаралар олиб бориш ваколати берилсин ва Ўзбекистон Республикаси номидан ҳаракат қиладиган Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда — ТТЖ) ҳамда ХМК, ЕТТБ, ОТБ ўртасида белгиланган тартибда қуйидаги битимлар тузилиши маъқуллансин:
ушбу лойиҳани амалга ошириш учун томонлар мажбуриятлари, шу жумладан, Банкдаги давлат назорат пакетини камайтириш тартиби, муддати ва усуллари, шунингдек, Банк фаолиятини тижоратлаштиришга эришиш ва унинг операцион мустақиллигини оширишга доир чора-тадбирлар кўрсатилган имплементация тўғрисидаги битимлар;
ХМК, ЕТТБ, ОТБ билан кредит битимларининг амал қилиш муддати мобайнида Банк устав фонди (капитали)даги давлат улушини камида 50 фоиз ва бир дона акция миқдорида сақлашни назарда тутадиган (давлат томонидан «йўл харитаси»га мувофиқ ўз мажбуриятларини бажариш ҳоллари бундан мустасно) устав фонди (капитали)даги миқдорни сақлаш тўғрисидаги битим;
Банкнинг тақдим этилган кредитлар бўйича ХМК, ЕТТБ ва ОТБ олдидаги қарздорлигининг жами суммаси ёки бир қисмини Банкнинг қўшимча чиқарилган оддий акцияларига конвертация қилиш бўйича тегишли опционини ХМК, ЕТТБ ва ОТБ томонидан амалга оширишда тузиладиган ва Молия вазирлиги, ТТЖ, ХМК, ЕТТБ ҳамда ОТБнинг Банкни бошқариш бўйича ваколатлари аниқ кўрсатилган акциядорлик битимлари;
давлат ва/ёки Банк томонидан «йўл харитаси» ва битимлар шартлари бажарилмаган тақдирда, Банкнинг ХМК, ЕТТБ ва ОТБга тегишли бўлган акцияларини Банкнинг тақдим этилган кредит бўйича ХМК, ЕТТБ ва ОТБ олдидаги қарздорлигининг жами суммаси ёки бир қисмини Банкнинг қўшимча чиқарилган оддий акцияларига конвертация қилиш бўйича тегишли опционини ХМК, ЕТТБ ва ОТБ томонидан амалга оширишда тузиладиган шартномада белгиланган тартибда ТТЖ томонидан қайта сотиб олиш бўйича давлат мажбуриятларини ўз ичига оладиган акцияларни қайта сотиб олиш тўғрисидаги битимлар».
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 декабрдаги 778-сон қарорига 2-ИЛОВА
2023 йил якунига қадар «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкини хусусийлаштириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъуллар I. Банкнинг корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш бўйича 1. «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкининг (кейинги ўринларда — Банк) кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни жалб қилиш 1. Банкни ривожлантириш стратегиясидан келиб чиқиб, халқаро тажрибага эга бўлган мустақил аъзоликка номзодлар рўйхатини тузиш ва улар орасидан муносиб номзодларни танлаб олиш. 2. Банк Кузатув кенгаши аъзолигига сайлаш учун номзодларни Акциядорлар умумий йиғилиши муҳокамасига киритиш. 3. Мустақил аъзолар сонини 5 нафарга етказиш (жами аъзолар сони 9 нафардан ошмаган ҳолда). 2022 йил январь Молия вазирлиги, Кузатув кенгаши 2. Банк Кузатув кенгаши ҳузуридаги қўмиталар фаолиятини такомиллаштириш. 1. Банк Кузатув кенгаши ҳузуридаги қўмиталарни шакллантиришда хориж тажрибаси асосида қўмиталар таркиби асосан мустақил аъзолардан иборат бўлишини ва/ёки қўмиталар раислигига тайинланишини таъминлаш. 2. Кузатув кенгашининг Стратегия қўмитасини ташкил қилиш. 2022 йил январь Молия вазирлиги, Кузатув кенгаши 3. Банк Кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантириш ва мукофотлашда халқаро тажриба стандартларини қўллаш. Кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш 2022 йил март Акциядорларнинг умумий йиғилиши 4. Банк бошқарувини рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш. Кузатув кенгаши томонидан бошқарув аъзолари фаолияти самарадорлигини баҳолаш (KPI) кўрсаткичларини банкнинг бошқаруви тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришларни киритган ҳолда тасдиқлаш; Банк бошқарув аъзолари фаолият самарадорлигини баҳолаш (KPI) кўрсаткичлари асосида улар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш. 2022 йил январь Акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви 5. Банкка алоқадор шахслар, шу жумладан, давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятларига доир барча амалиётларни тартибга солувчи сиёсатни жорий қилиш. 1. Йирик битим ва аффилланган шахслар билан битимларни тузиш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил январь Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви 2. Банкка алоқадор шахслар билан амалга оширилаётган амалиётларни назорат қилиш бўйича Аудит қўмитаси ва Ички аудит департаментига қўшимча ваколатлар бериш. 2022 йил I-II чораклар 6. Мустақил аъзолар орасидан Банк Кузатув кенгаши раисини сайлаш. Кузатув кенгаши раисини қайта сайлаш масаласини Кузатув кенгаши йиғилиши муҳокамасига киритиш. 2023 йил 31 августга қадар Кузатув кенгаши 7. Миллий қонунчилик талаблари ва «Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг корпоратив бошқарув тамойиллари» асосида корпоратив бошқарувга доир ички ҳужжатларни янгилаш. 1. Банк Корпоратив кодексини, Банк Корпоратив бошқарув қоидаларини, Банк Корпоратив бошқарув сиёсатини, Кенгаш аъзолигига номзодларни танлаш Низомини (мустақиллик ва касбий маҳоратни, малакани ҳисобга олган ҳолда), Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш Регламентини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил февраль Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви 2. Кузатув кенгаши аъзоларини танлаш ва уларни сайлаш Низомини ишлаб чиқиш. 2022 йил июнь 8. Корпоратив бошқарув сифатини баҳолаш. Корпоратив йил якуни бўйича корпоратив бошқарув сифати мустақил баҳоланишини таъминлаш ва натижаларини Акциядорлар умумий йиғилиши муҳокамасига киритиш. Ҳар йили II чорак Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви 9. Банк фаолияти шаффофлигини таъминлаш. Банк фаолияти тўғрисидаги йиллик молиявий ва номолиявий ҳисоботларни банк веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш тартибини таъминлаш. Доимий равишда Банк бошқаруви II. Риск менежменти тизимини янада такомиллаштириш бўйича 10. Банк Кенгаши ва Рискларни назорат қилиш қўмитасининг рискларни бошқариш жараёнидаги иштирокини кенгайтириш. Риск менежменти департаменти Банк Кузатув кенгаши ва Рискларни назорат қилиш қўмитаси ўртасида доимий учрашувларни ташкил этиш ва бунда қуйидагиларни инобатга олиш: 1. Риск аппетитни доимий равишда кузатиб бориш. 2. Риск менежменти департаментига «вето» ҳуқуқини бериш. 2022 йил I чорак Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви 11. Таркибий бўлинмалар фаолиятидаги рисклардан келиб чиқиб уларни аудиторлик текширувидан ўтказиш тизимини жорий қилиш. 1. Аудит текширувлари йиллик режасини ишлаб чиқишда таркибий бўлинмаларда мавжуд рискларни баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш. 2. Рискларни баҳолаш натижасига кўра таркибий бўлинмаларни Аудит текширувлари йиллик режасига киритиш. 2022 йил январь Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви 12. Операцион рискларни бошқариш тизимини такомиллаштириш. Операцион рискларни бошқаришда асосий риск индикаторлари (KRI-Key Risk Indicators) ва ҳодисалар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш (Loss data collection) инструментларини жорий қилиш. 2022 йил апрель Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви 13. Ташқи аудиторларни танлаш тизимини такомиллаштириш. Ташқи аудиторларни танлаб олиш, шартномалар тузиш ва уларни ротация қилиш, шунингдек, ноаудиторлик хизматларини кўрсатиш ишларини тартибга солувчи сиёсатни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. 2022 йил апрель Акциядорларнинг умумий йиғилиши Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви 14. Ижтимоий ва экологик рискларни бошқариш тизимини жорий қилиш. Ижтимоий ва экологик рискларни бошқариш тизимини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил декабрь Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви III. Банк тармоқларини трансформация қилиш 15. Бухоро вилояти мисолида банк тармоқлари фаолиятини трансформация қилиш 1. Филиал тармоқларини трансформация қилиш концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Бухоро вилоятида филиаллар тармоғини трансформация қилиш бўйича Ишчи гуруҳ ишини йўлга қўйиш. 3. Филиалларнинг ҳар бир фаолият йўналишини соддалаштириш, марказлаштириш, автоматлаштириш нуқтаи назаридан келиб чиқиб ўрганиб чиқиш. 4. Тармоқларни трансформация қилиш ишларини қўллаб-қувватлаш ва мониторинг олиб боришга йўналтирилган — ўзгартиришлар йўл харитасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 5. Намунавий лойиҳани банк тизимига татбиқ қилиш режасини тасдиқлаш. 6. Ушбу жараёнларга Банк маҳсулотларини сотиш ва тармоқларни мувофиқлаштириш департаментининг барча имкониятларини сафарбар қилиш. 2022 йил Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви 16. Минтақавий бошқарув тузилмаларини оптималлаштириш. 1. Функцияларни марказлаштириш, минтақавий бошқарув тузилмаларини оптималлаштириш ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини стандартлаштириш. 2. Филиал тармоқларини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш. 3. Бошқарув ҳисоботларини стандартлаштириш ва автоматлаштириш. 4. Кредит қарорлари қабул қилинишини марказлаштириш. 2022 йил Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви 17. Мижозларга ҳудудий миқёсда хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш. 1. Ҳар бир ҳудуд бўйича ягона МФО тизимига ўтиш. 2. Ҳудуддаги мижозларга ягона мижоз тариқасида хизмат кўрсатиш, яъни ҳудуддаги мижозга қулай бўлган истаган тармоқ орқали банк хизматларини тақдим этиш. 3. Банк бўйича ягона МФОга ўтиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил Банк бошқаруви 18. Тармоқларда маҳсулотларни сотиш жараёнлари бўйича ўқув курсларини ташкил этиш. 1. Маҳсулотларни сотиш, кросс сотув ва хизмат кўрсатиш стандартлари бўйича ўқув материалларини ишлаб чиқиш ва ўқитиш жараёнларини стандартлаштириш. 2. Тармоқ ходимларини ўқитиш учун тренинглар ташкил этиш. 3. Стандартларнинг бажарилишини назорат қилиш тизимини йўлга қўйиш. 4. Кичик ва ўрта бизнес ҳамда чакана бизнес сегментлари маҳсулотларини бошқаришнинг стандарт тизимини жорий қилиш. 2022 йил Банк бошқаруви IV. Банкнинг бизнес моделини ўзгартириш бўйича 19. Банкнинг амалдаги ривожланиш стратегияси бажарилишини таъминлаш Стратегияда белгиланган вазифалар бажарилиши тўғрисидаги ахборотни Кузатув кенгаши муҳокамасига киритиб бориш. Кузатув кенгаши томонидан Стратегия бажарилишини баҳолаш ва Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишига киритиш. доимий равишда Акциядорлар умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви 20. Бизнес жараёнларни халқаро банк амалиёти стандартлари асосида қуриш. 1. Халқаро тажрибага эга бўлган малакали мутахассисларни ва хорижий экспертларни ишга жалб қилиш. 2022 йил февраль Банк бошқаруви 2. Банкнинг барча бизнес жараёнлари халқаро банк амалиёти талаблари асосида ишлаб чиқилишини таъминлаш. 2022 йил сентябрь 21. Лойиҳаларни молиялаштиришда мустақил қарор қабул қилинишини таъминлаш. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришда операцион мустақиллик, бозор тамойиллари ва рискларни бошқариш тизимидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда Банк Кредит сиёсати асосида қарор қабул қилиш. Доимий равишда Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви 22. Банк фаолиятига хос бўлмаган йўналишларга банк маблағларини йўналтирмаслик. Банк фаолиятига хос бўлмаган йўналишда тижорат ташкилотларининг устав фондига (капиталига) инвестиция тариқасида маблағ киритишни тўхтатиш. Доимий равишда Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви 23. Банкда ходимларни меҳнат самарадорлигини баҳолаш тизими (KPI) асосида рағбатлантириш. 1. Банк ходимларни меҳнат фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби бўйича Низом ишлаб чиқиш; 2022 йил апрель Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви 2. Банк бошқаруви, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва филиал ходимлари учун алоҳида тартибда KPI натижалари асосида рағбатлантириш методологиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил май 3. Бош офис ва филиаллари тармоғи ходимларини рағбатлантириш механизмига юкланган вазифаларни бажариш, шу жумладан, мижозларнинг садоқати ва қониқиш даражасидан келиб чиққан ҳолда меҳнат самарадорлигини баҳолаш тизимини (KPI) босқичма-босқич жорий этиш. 4. Меҳнат самарадорлигини баҳолаш тизими кўрсаткичларини ҳисоблаш ишларини босқичма-босқич автоматлаштириш. 2022 йил июль 24. Банк активлари таркибини диверсификациялаш ва мақбуллаштириш чораларини кўриш. 1. Банк акциядорларининг манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан келиб чиқиб банк активлари ва кредит портфели тузилмасини такомиллаштириш, хорижий валютадаги кредитлар улушини камайтириш. 2. Миллий валютада молиялаштириш имконини берувчи кредит линияларини жалб қилиш. 2022-2023 йиллар Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви 25. Банк хизматлари жозибадорлигини ошириш, замонавий ва масофавий молиявий хизмат турларини кенгайтириш. 1. Мобил иловалар орқали тақдим этилаётган хизмат турларини кенгайтириш. 2. Халқаро банк амалиётида кенг фойдаланиладиган кредит карталарни жорий қилиш. 3. Кичик ва ўрта бизнес, корпоратив бизнес ҳамда чакана бизнес сегментлари учун янги турдаги актив ва пассив маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва амалда татбиқ қилиш. 2022 йил Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви 26. Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш. 1. Ходимлар малакасини оширишда таваккалчиликларни бошқариш, IT соҳасига алоҳида эътибор қаратиш. Бунда, Россиянинг Сбер университети билан тузилган меморандум асосида банк ходимларининг малакасини ошириш. 2. Ходимларнинг заруратга кўра хорижда малакасини оширишни ташкил этиш ҳамда чет эл банклари ва халқаро молия ташкилотларининг тажрибали мутахассисларини Банкда ташкил этиладиган тренинг машғулотларига жалб қилиш. 2022 йил Банк бошқаруви 27. Халқаро тажриба асосида муаммоли қарздорликларни бошқариш тизимини такомиллаштириш. Кредит қарздорликлари билан ишлаш тизимини халқаро стандартлар талаблари асосида йўлга қўйиш. 2022 йил декабрь Банк бошқаруви 28. Ғазначилик фаолиятини трансформация қилиш. 1. Европа тикланиш ва тараққиёт банки, KPMG аудиторлик ташкилоти билан ҳамкорликда Ғазначилик йўналишида актив-пассивларни классик бошқариш тизимининг энг яхши тажрибасини амалиётга жорий қилиш. 2022 йил февраль Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви 2. Банкнинг бизнес йўналишларига молиявий ресурсларни самарали йўналтириш мақсадида ички трансферт нархларни бошқариш тизимини жорий этиш. 2022 йил 29. Иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, яшил иқтисодиётни трансформация қилиш ва яшил молиялаштириш йўналишида етакчиликни таъминлаш учун яшил молиявий хизматлар кўламини кенгайтириш. 1. Green banking сиёсатини тасдиқлаш. 2. Green banking маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш. 3. «Яшил молиялаштириш» бўйича ваколатлар марказини ташкил қилиш. 4. «Яшил молиялаштириш» маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш. 5. Яшил брендни ва Банкнинг бизнес жараёнларини «яшиллаштириш»ни ривожлантириш. 2022 йил июнь Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви V. Банкда ахборот технологиялари инфратузилмасини такомиллаштириш 30. Халқаро стандартлар талабларига жавоб берувчи янги процессинг марказини ташкил қилиш. WAY4 процессинг марказини ишга тушириш, барча турдаги халқаро карталарни муомалага чиқариш, мультивалютали ва кредит карталари сотувини йўлга қўйиш. 2022 йил апрель Банк бошқаруви 31. Ахборот технологияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ва тартибга солиш. 1. ITIL жараёнларини татбиқ қилиш, хизмат кўрсатиш миқёси бўйича битим тузиш, ахборот технологиялари ташкилий тузилмасини модернизация қилиш. 2. IT стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. IT аудит ўтказиш тизимини ишлаб чиқиш ҳамда Ички аудит департаментига IT аудит ўтказиш йўналиши бўйича қўшимча ваколатлар бериш. 2022 йил декабрь Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви 32. Мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнларини автоматлаштириш. Банкда мавжуд барча бизнес жараёнларнинг операцион қисмини Банкда ташкил этилган Операцион блок ёрдамида босқичма-босқич автоматлаштириш. 2022 йил декабрь Банк бошқаруви 33. Банкда молиявий менежмент тизимини рақамлаштириш. Замонавий молиявий менежментнинг автоматлашган тизими — «Бюджетлаштириш» дастурий комплексини жорий қилиш. Харажатлар ва фойдани (ёки зарарни) бизнес йўналишлар бўйича тақсимлаш тизимини амалиётга татбиқ қилиш. 2022 йил сентябрь Банк бошқаруви 34. Замонавий ахборот тизимларини жорий қилиш. 1. Банкнинг янги ахборот тизимини жорий қилиш масаласини кўриб чиқиш. 2. Контакт-марказ фаолияти учун зарур бўлган ахборот тизимларини тўлиқ жорий қилиш ва марказ фаолиятини кенг миқёсга чиқариш. 3. Маълумотлар омбори (Data Ware Нouse), мижозлар билан муносабатларни бошқариш тизими (CRM), кредит конвейер дастурий тизимини жорий қилиш. 4. Маълумотларни қайта ишлаш марказларини (асосий ва захира) ташкил қилиш. 5. Маълумотлар омборини (Data Ware Нouse) ташкил қилиш учун мустақил экспертларни жалб қилиш. 2022 йил декабрь Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви 35. It лойиҳаларини амалга оширишнинг самарали тизимини яратиш. 1. Ахборот технологиялари департаменти таркибида It ни ривожлантириш бўлинмасини ташкил қилиш. 2. Бўлинма томонидан ахборот технологиялари борасидаги лойиҳаларни шакллантириш, уларни банк фаолиятини рақамлаштиришдаги аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш ишларини бошқаришни йўлга қўйиш. 2022 йил январь Банк бошқаруви 36. It лойиҳаларини бошқариш тизимини йўлга қўйиш. 1. Банк бошқаруви ҳузурида Технологик қўмитани ташкил қилиш. 2. Қўмита фаолиятини Банкни трансформация қилиш учун энг муҳим бўлган лойиҳаларни танлаб олиш ва амалга оширишга қаратиш. 2022 йил апрель Банк бошқаруви VI. Банкни хусусийлаштиришнинг асосий босқичлари 37. ХМК, ЕТТБ ва ОТБ томонидан ажратиладиган кредитларни тўлиқ ёки уларнинг бир қисмини Банкнинг қўшимча чиқариладиган оддий акцияларига конвертация қилиш имконияти билан жами 175 млн АҚШ доллари эквивалентида кредит линияларини жалб қилиш 1. Тегишли корпоратив қарорларни қабул қилиш (Бошқарув, Кенгаш, Акциядорлар умумий йиғилиш қарорлари); 2022 йил август Акциядорлар умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви 2. Банк ва Халқаро молия институти (ХМК, ЕТТБ, ОТБ) ва/ёки халқаро молия институти ва Банк акциядорлари ўртасида зарур молиявий ҳужжатларни имзолаш (Кредит битимлари, Банк капиталида улушини сақлаб қолиш тўғрисида битим — Share retention agreement, Инвестиция шартномаси — Investment Agreement); 2022 йил октябрь 3. Кредит битими кучга кириши учун зарур чора-тадбирларни амалга ошириш (Conditions Precedent) ва кредит линияси маблағларини лойиҳаларга йўналтириш. Кредит битими имзоланган санадан бошлаб 6 ой муддатда 38. ХМК, ЕТТБ ва ОТБнинг кредит линиялари маблағларини Банк капиталига конвертация қилиш Халқаро молия институтининг Банк акциядорлари таркибига кириш тўғрисидаги тегишли хабарномаси олингандан сўнг: Халқаро молия институтидан кредит линиясини конвертация қилиш тўғрисидаги хабарнома олингандан кейин 90 кун муддатда Молия вазирлиги, Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви 2. Халқаро молия институтининг Банк акциядорлари таркибига кириши бўйича тегишли битимлар имзоланиши (Shareholders Agreement, Subscription Agreement, the Uzbek law governed Sale and Purchase Agreement, Put Option Agreement and Policy Agreement); Банк устав капиталини ошириш ва оддий акцияларни эмиссия қилиш юзасидан тегишли корпоратив қарорларни қабул қилиш ( Бошқарув ва Кенгаш ); Уставга тегишли ўзгартиришлар киритиш; Банк янги акцияларини тегишли органларда рўйхатга олиш; Банк ва Халқаро молия институти ўртасида акцияларни сотиб олиш шартномасини имзолаш ва акцияларни Халқаро молия институти номига ўтказиш бўйича зарур чораларни кўриш. Халқаро молия институти хабарномасидан сўнг 120 кунда 39. Хусусийлаштириш юзасидан профессионал маслаҳат хизматларини кўрсатувчи нуфузли халқаро компания ёки инвестицион банкни (Молиявий маслаҳатчи) танлаш. 1. Молиявий маслаҳатчини танлаш бўйича тендер (танлов)ни ўтказиш; 2. Молиявий маслаҳатчини танлаш ва зарур шартномаларни имзолаш. 2023 йил сентябрь Молия вазирлиги, Банк бошқаруви 40. Банкни хусусийлаштириш бўйича қўшма режани ишлаб чиқиш. Хусусийлаштириш жараёнига сифатли таклифларни жалб қилиш юзасидан босқичларни батафсил кўрсатувчи ва Банкни хусусийлаштиришни 2023 йил 31 декабрга қадар якунлашни назарда тутувчи хусусийлаштириш бўйича қўшма режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш 2022 йил октябрь Молия вазирлиги, Банк бошқаруви 41. Банкнинг капиталидаги давлат улушини салоҳиятли инвесторлар орасида жойлаштириш йўли билан банк устав капиталидаги давлат улушини 50% дан камайтириш орқали хусусийлаштиришни амалга ошириш. 1. Хусусийлаштиришнинг энг мақбул усулини танлаш. 2. Инвесторлар учун тақдимот материалларини тайёрлаш, маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш (роад-шоу ва бошқалар), салоҳиятли инвесторларни аниқлаш. 3. Банкнинг капиталидаги давлат улушини салоҳиятли инвесторлар орасида жойлаштириш. 2024 йил декабрь Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 28 декабрь,
778-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
“YOʻL XARITASI”
Vazirlar Mahkamasining “Oʻzsanoatqurilishbank” aksiyadorlik tijorat bankini Xalqaro moliya korporatsiyasi ishtirokida xususiylashtirish va transformatsiya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 29-martdagi 161-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2020 — 2025-yillarga moʻljallangan Oʻzbekiston Respublikasining bank tizimini isloh qilish strategiyasi toʻgʻrisida” 2020-yil 12-maydagi PF-5992-son Farmoni ijrosini taʼminlash, “Oʻzsanoatqurilishbank” aksiyadorlik tijorat bankini kelgusida xususiylashtirish maqsadida Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki va Osiyo taraqqiyot bankining ushbu jarayonlarda qatnashishi yuzasidan murojaatini inobatga olib, Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. “Oʻzsanoatqurilishbank” aksiyadorlik tijorat bankining investitsiyaviy jozibadorligi va samaradorligini oshirishga qaratilgan tizimli oʻzgartirishlarni amalga oshirish orqali xususiylashtirish jarayonlarida Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki hamda Osiyo taraqqiyot bankining ishtirok etishiga rozilik berilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzsanoatqurilishbank” aksiyadorlik tijorat bankini Xalqaro moliya korporatsiyasi ishtirokida xususiylashtirish va transformatsiya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 29-martdagi 161-son qaroriga 1-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
3. 2023-yil yakuniga qadar “Oʻzsanoatqurilishbank” aksiyadorlik tijorat bankini xususiylashtirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri T.A. Ishmetov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-dekabrdagi 778-son qaroriga 1-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Oʻzsanoatqurilishbank” aksiyadorlik tijorat bankini Xalqaro moliya korporatsiyasi ishtirokida xususiylashtirish va transformatsiya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 29-martdagi 161-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Nomidagi “Xalqaro moliya korporatsiyasi” soʻzlari “xalqaro moliya institutlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. 1-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“2019-yil 5-iyulda “Oʻzsanoatqurilishbank” aksiyadorlik tijorat bankining (keyingi oʻrinlarda — Bank) faoliyatini institutsional oʻzgartirish va zamonaviy biznes modelini joriy etish boʻyicha Bank va Xalqaro moliya korporatsiyasi (keyingi oʻrinlarda — XMK) oʻrtasida loyihaga xizmat koʻrsatish kelishuvi, 2021-yil 17-fevralda Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki (keyingi oʻrinlarda — YETTB) bilan aktivlar va passivlarni boshqarishni takomillashtirish va xalqaro tajribani joriy qilish yuzasidan texnik yordam koʻrsatish kelishuvi imzolanganligi;
XMK, YETTB va Osiyo taraqqiyot banki (keyingi oʻrinlarda — OTB) tomonidan mos ravishda 75 million, 50 million va 50 million AQSh dollari ekvivalentigacha miqdorda har bir kreditorning xohishiga koʻra toʻliq yoki uning bir qismini Bankning qoʻshimcha chiqariladigan oddiy aksiyalariga konvertatsiya qilish imkoniyati bilan kredit liniyalari ochilishi toʻgʻrisida bitimlar imzolanishi rejalashtirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin”.
3. 6-bandda :
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Bankning XMK, YETTB va OTB bilan imzolangan (imzolanadigan) tegishli kredit bitimlarida nazarda tutilgan shartlar asosida Bankning kredit boʻyicha XMK, YETTB va OTB oldidagi qarzdorligining jami summasi yoki bir qismini bank tomonidan qoʻshimcha chiqariladigan oddiy aksiyalarga konvertatsiya qilish imkoniyatini berish”;
toʻrtinchi xatboshidagi “XMKga” soʻzi “XMK, YETTB va OTBga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. 7-bandning birinchi — beshinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“7. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziriga Oʻzbekiston Respublikasi nomidan muzokaralar olib borish vakolati berilsin va Oʻzbekiston Respublikasi nomidan harakat qiladigan Moliya vazirligi, Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — TTJ) hamda XMK, YETTB, OTB oʻrtasida belgilangan tartibda quyidagi bitimlar tuzilishi maʼqullansin:
ushbu loyihani amalga oshirish uchun tomonlar majburiyatlari, shu jumladan, Bankdagi davlat nazorat paketini kamaytirish tartibi, muddati va usullari, shuningdek, Bank faoliyatini tijoratlashtirishga erishish va uning operatsion mustaqilligini oshirishga doir chora-tadbirlar koʻrsatilgan implementatsiya toʻgʻrisidagi bitimlar;
XMK, YETTB, OTB bilan kredit bitimlarining amal qilish muddati mobaynida Bank ustav fondi (kapitali)dagi davlat ulushini kamida 50 foiz va bir dona aksiya miqdorida saqlashni nazarda tutadigan (davlat tomonidan “yoʻl xaritasi”ga muvofiq oʻz majburiyatlarini bajarish hollari bundan mustasno) ustav fondi (kapitali)dagi miqdorni saqlash toʻgʻrisidagi bitim;
Bankning taqdim etilgan kreditlar boʻyicha XMK, YETTB va OTB oldidagi qarzdorligining jami summasi yoki bir qismini Bankning qoʻshimcha chiqarilgan oddiy aksiyalariga konvertatsiya qilish boʻyicha tegishli opsionini XMK, YETTB va OTB tomonidan amalga oshirishda tuziladigan va Moliya vazirligi, TTJ, XMK, YETTB hamda OTBning Bankni boshqarish boʻyicha vakolatlari aniq koʻrsatilgan aksiyadorlik bitimlari;
davlat va/yoki Bank tomonidan “yoʻl xaritasi” va bitimlar shartlari bajarilmagan taqdirda, Bankning XMK, YETTB va OTBga tegishli boʻlgan aksiyalarini Bankning taqdim etilgan kredit boʻyicha XMK, YETTB va OTB oldidagi qarzdorligining jami summasi yoki bir qismini Bankning qoʻshimcha chiqarilgan oddiy aksiyalariga konvertatsiya qilish boʻyicha tegishli opsionini XMK, YETTB va OTB tomonidan amalga oshirishda tuziladigan shartnomada belgilangan tartibda TTJ tomonidan qayta sotib olish boʻyicha davlat majburiyatlarini oʻz ichiga oladigan aksiyalarni qayta sotib olish toʻgʻrisidagi bitimlar”.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-dekabrdagi 778-son qaroriga 2-ILOVA
2023-yil yakuniga qadar “Oʻzsanoatqurilishbank” aksiyadorlik tijorat bankini xususiylashtirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼullar I. Bankning korporativ boshqaruv tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha 1. “Oʻzsanoatqurilishbank” aksiyadorlik tijorat bankining (keyingi oʻrinlarda — Bank) kuzatuv kengashi tarkibiga mustaqil aʼzolarni jalb qilish 1. Bankni rivojlan�irish strategiyasidan kelib chiqib, xalqaro tajribaga ega boʻlgan mustaqil aʼzolikka nomzodlar roʻyxatini tuzish va ular orasidan munosib nomzodlarni tanlab olish. 2. Bank Kuzatuv kengashi aʼzoligiga saylash uchun nomzodlarni Aksiyadorlar umumiy yigʻilishi muhokamasiga kiritish. 3. Mustaqil aʼzolar sonini 5 nafarga yetkazish (jami aʼzolar soni 9 nafardan oshmagan holda). 2022-yil yanvar Moliya vazirligi, Kuzatuv kengashi 2. Bank Kuzatuv kengashi huzuridagi qoʻmitalar faoliyatini takomillashtirish. 1. Bank Kuzatuv kengashi huzuridagi qoʻmitalarni shakllantirishda xorij tajribasi asosida qoʻmitalar tarkibi asosan mustaqil aʼzolardan iborat boʻlishini va/yoki qoʻmitalar raisligiga tayinlanishini taʼminlash. 2. Kuzatuv kengashining Strategiya qoʻmitasini tashkil qilish. 2022-yil yanvar Moliya vazirligi, Kuzatuv kengashi 3. Bank Kuzatuv kengashi aʼzolarini ragʻbatlantirish va mukofotlashda xalqaro tajriba standartlarini qoʻllash. Kuzatuv kengashi aʼzolarini ragʻbatlantirish mexanizmlarini takomillashtirish 2022-yil mart Aksiyadorlarning umumiy yigʻilishi 4. Bank boshqaruvini ragʻbatlantirish tizimini takomillashtirish. Kuzatuv kengashi tomonidan boshqaruv aʼzolari faoliyati samaradorligini baholash (KPI) koʻrsatkichlarini bankning boshqaruvi toʻgʻrisidagi nizomga tegishli oʻzgartirishlarni kiritgan holda tasdiqlash; Bank boshqaruv aʼzolari faoliyat samaradorligini baholash (KPI) koʻrsatkichlari asosida ular mehnatiga haq toʻlash tizimini joriy qilish. 2022-yil yanvar Aksiyadorlarning umumiy yigʻilishi, Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi 5. Bankka aloqador shaxslar, shu jumladan, davlat ulushi mavjud xoʻjalik jamiyatlariga doir barcha amaliyotlarni tartibga soluvchi siyosatni joriy qilish. 1. Yirik bitim va affillangan shaxslar bilan bitimlarni tuzish toʻgʻrisidagi Nizomni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil yanvar Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi 2. Bankka aloqador shaxslar bilan amalga oshirilayotgan amaliyotlarni nazor�t qilish boʻyicha Audit qoʻmitasi va Ichki audit departamentiga qoʻshimcha vakolatlar berish. 2022-yil I-II choraklar 6. Xalqaro moliya institutining bank aksiyadorlari tarkibiga kirish toʻgʻrisidagi tegishli xabarnomasi olingandan soʻng mustaqil direktorlar orasidan Bank Kuzatuv kengashi raisini saylash. Kuzatuv kengashi raisini qayta saylash masalasini Kuzatuv kengashi yigʻilishi muhokamasiga kiritish. Xalqaro moliya institutidan kredit liniyasini konvertatsiya qilish toʻgʻrisidagi xabarnoma olingandan keyin 90 kun muddatda Kuzatuv kengashi 7. Milliy qonunchilik talablari va “Iqtisodiy hamkorlik va rivojlanish tashkilotining korporativ boshq�ruv tamoyillari” asosida korporativ boshqaruvga doir ichki hujjatlarni yangilash. 1. Bank Korporativ kodeksini, Bank Korporativ boshqaruv qoidalarini, Bank Korporativ boshqaruv siyosatini, Kengash aʼzoligiga nomzodlarni tanlash Nizomini (mustaqillik va kasbiy mahoratni, malakani hisobga olgan holda), Aksiyadorlar umumiy yigʻilishini oʻtkazish Reglamentini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil fevral Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi 2. Kuzatuv kengashi aʼzolarini tanlash va ularni saylash Nizomini ishlab chiqish. 2022-yil iyun 8. Korporativ boshqaruv sifatini baholash. Korporativ yil yakuni boʻyicha korporativ boshqar�v sifati mustaqil baholanishini taʼminlash va natijalarini Aksiyadorlar umumiy yigʻilishi muhokamasiga kiritish. Har yili II chorak Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi 9. Bank faoliyati shaffofligini taʼminlash. Bank faoliyati toʻgʻrisidagi yillik moliyaviy va nomoliyaviy hisobotlarni bank veb-saytida va boshqa ommaviy axborot vositalari orqali eʼlon qilish tartibini taʼminlash. Doimiy ravishda Bank boshqaruvi II. Risk menejmenti tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha 10. Bank Kengashi va Risklarni nazorat qilish qoʻmitasining risklarni boshqarish jarayonidagi ishtirokini kengaytirish. Risk menejmenti departamenti Bank Kuzatuv kengashi va Risklarni nazorat qilish qoʻmitasi oʻrtasida doimiy uchrashuvlarni tashkil etish va bunda quyidagilarni inobatga olish: 1. Risk appetitni doimiy ravishda kuzatib borish. 2. Risk menejmenti departamentiga “veto” huquqini berish. 2022-yil I chorak Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi 11. Tarkibiy boʻlinmalar faoliyatidagi risklardan kelib chiqib ularni auditorlik tekshiruvidan oʻtkazish tizimini joriy qilish. 1. Audit tekshiruvlari yillik rejasini ishlab chiqishda tar�ibiy boʻlinmalarda mavjud risklarni baholash tizimini ishlab chiqish. 2. Risklarni baholash natijasiga koʻra tarkibiy boʻlinmalarni Audit tekshiruvlari yillik rejasiga kiritish. 2022-yil yanvar Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi 12. Operatsion risklarni boshqarish tizimini takomillashtirish. Operatsion risklarni boshqarishda asosiy risk indikatorlari (KRI-Key Risk Indicators) va hodisalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yigʻish (Loss data collection) instrumentlarini joriy qilish. 2022-yil aprel Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi 13. Tashqi auditorlarni tanlash tizimini takomillashtirish. Tashqi auditorlarni tanlab olish, shartnomalar tuzish va ularni rotatsiya qilish, shuningdek, noauditorlik xizmatlarini koʻrsatish ishlarini tartibga soluvchi siyosatni ishlab chiqish va qabul qilish. 2022-yil aprel Aksiyadorlarning umumiy yigʻilishi Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi 14. Ijtimoiy va ekologik risklarni boshqarish tizimini joriy qilish. Ijtimoiy va ekologik risklarni boshqarish tizimini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil dekabr Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi III. Bank tarmoqlarini transformatsiya qilish 15. Buxoro viloyati misolida bank tarmoqlari faoliyatini transformatsiya qilish 1. Filial tarmoqlarini transformatsiya qilish konsepsiyasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Buxoro viloyatida filiallar tarmogʻini transformatsiya qilish boʻyicha Ishchi guruh ishini yoʻlga qoʻyish. 3. Filiallarning har bir faoliyat yoʻnalishini soddalashtirish, markazlashtirish, avtomatlashtirish nuqtai nazaridan kelib chiqib oʻrganib chiqish. 4. Tarmoqlarni transformatsiya qilish ishlarini qoʻllab-quvvatlash va monitoring olib borishga yoʻnaltirilgan — oʻzgartirishlar yoʻl xaritasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 5. Namunaviy loyihani bank tizimiga tatbiq qilish rejasini tasdiqlash. 6. Ushbu jarayonlarga Bank mahsulotlarini sotish va tarmoqlarni muvofiqlashtirish departamentining barcha imkoniyatlarini safarbar qilish. 2022-yil Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi 16. Mintaqaviy boshqaruv tuzilmalarini optimallashtirish. 1. Funksiyalarni markazlashtirish, mintaqaviy boshqaruv tuzilmalarini optimallashtirish va xizmat koʻrsatish shoxobchalarini standartlashtirish. 2. Filial tarmoqlarini boshqarish tuzilmasini takomillashtirish. 3. Boshqaruv hisobotlarini standartlashtirish va avtomatlashtirish. 4. Kredit qarorlari qabul qilinishini markazlashtirish. 2022-yil Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi 17. Mijozlarga hududiy miqyosda xizmat koʻrsatishni yoʻlga qoʻyish. 1. Har bir hudud boʻyicha yagona MFO tizimiga oʻtish. 2. Hududdagi mijozlarga yagona mijoz tariqasida xizmat koʻrsatish, yaʼni hududdagi mijozga qulay boʻlgan istagan tarmoq orqali bank xizmatlarini taqdim etish. 3. Bank boʻyicha yagona MFOga oʻtish rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil Bank boshqaruvi 18. Tarmoqlarda mahsulotlarni sotish jarayonlari boʻyicha oʻquv kurslarini tashkil etish. 1. Mahsulotlarni sotish, kross sotuv va xizmat koʻrsatish standartlari boʻyicha oʻquv materiallarini ishlab chiqish va oʻqitish jarayonlarini standartlashtirish. 2. Tarmoq xodimlarini oʻqitish uchun treninglar tashkil etish. 3. Standartlarning bajarilishini nazorat qilish tizimini yoʻlga qoʻyish. 4. �ichik va oʻrta biznes hamda chakana biznes segmentlari mahsulotlarini boshqarishning standart tizimini joriy qilish. 2022-yil Bank boshqaruvi IV. Bankning biznes modelini oʻzgartirish boʻyicha 19. Bankning amaldagi rivojlanish strategiyasi bajarilishini taʼminlash Strategiyada belgilangan vazifalar bajarilishi toʻgʻrisidagi axborotni Kuzatuv kengashi muhokamasiga kiritib borish. Kuzatuv kengashi tomonidan Strategiya bajarilishini baholash va Aksiyadorlarning navbatdagi umumiy yigʻilishiga kiritish. doimiy ravishda Aksiyadorlar umumiy yigʻilishi, Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi 20. Biznes jarayonlarni xalqaro bank amaliyoti standartlari asosida qurish. 1. Xalqaro tajribaga ega boʻlgan malakali mutaxassislarni va xorijiy ekspertlarni ishga jalb qilish. 2022-yil fevral Bank boshqaruvi 2. Bankning barcha biznes jarayonlari xalqaro bank amaliyoti talablari asosida ishlab chiqilishini taʼminlash. 2022-yil sentyabr 21. Loyihalarni moliyalashtirishda mustaqil qaror qabul qilinishini taʼminlash. Hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlariga kiritilgan loyihalarni moliyalashtirishda operatsion mustaqillik, bozor tamoyillari va risklarni boshqarish tizimidan kelib chiqqan holda mustaqil ravishda Bank Kredit siyosati asosida qaror qabul qilish. Doimiy ravishda Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi 22. Bank faoliyatiga xos boʻlmagan yoʻnalishlarga bank mablagʻlarini yoʻnaltirmaslik. Bank faoliyatiga xos boʻlmagan yoʻnalishda tijorat tashkilotlarining ustav fondiga (kapitaliga) investitsiya tariqasida mablagʻ kiritishni toʻxtatish. Doimiy ravishda Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi 23. Bankda xodimlarni mehnat samaradorligini baholash tizimi (KPI) asosida ragʻbatlantirish. 1. Bank xodimlarni mehnat faoliyati samaradorligini baholash tartibi boʻyicha Nizom ishlab chiqish; 2022-yil aprel Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi 2. Bank boshqaruvi, tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va filial xodimlari uchun alohida tartibda KPI natijalari asosida ragʻbatlantirish metodologiyasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil may 3. Bosh ofis va filiallari tarmogʻi xodimlarini ragʻbatlantirish mexanizmiga yuklangan vazifalarni bajarish, shu jumladan, mijozlarning sadoqati va qoniqish darajasidan kelib chiqqan holda mehnat samaradorligini baholash tizimini (KPI) bosqichma-bosqich joriy etish. 4. Mehnat samaradorligini baholash tizimi koʻrsatkichlarini hisoblash ishlarini bosqichma-bosqich avtomatlashtirish. 2022-yil iyul 24. Bank aktivlari tarkibini diversifikatsiyalash va maqbullashtirish choralarini koʻrish. 1. Bank aksiyadorlarining manfaatlarini himoya qilish nuqtai nazaridan kelib chiqib bank aktivlari va kredit portfeli tuzilmasini takomillashtirish, xorijiy valyutadagi kreditlar ulushini kamaytirish. 2. Milliy valyutada moliyalashtirish imkonini beruvchi kredit liniyalarini jalb qilish. 2022-2023-yillar Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi 25. Bank xizmatlari jozibadorligini oshirish, zamonaviy va masofaviy moliyaviy xizmat turlarini kengaytirish. 1. Mobil ilovalar orqali taqdim etilayotgan xizmat turlarini kengaytirish. 2. Xalqaro bank amaliyotida keng foydalaniladigan kredit kartalarni joriy qilish. 3. Kichik va oʻrta biznes, korporativ biznes hamda chakana biznes segmentlari uchun yangi turdagi aktiv va passiv mahsulotlarni ishlab chiqish va amalda tatbiq qilish. 2022-yil Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi 26. Xodimlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish tizimini takomillashtirish. 1. Xodimlar malakasini oshirishda tavakkalchiliklarni boshqarish, IT sohasiga alohida eʼtibor qaratish. Bunda, Rossiyaning Sber universiteti bilan tuzilgan memorandum asosida bank xodimlarining malakasini oshirish. 2. Xodimlarning zaruratga koʻra xorijda malakasini oshirishni tashkil etish hamda chet el banklari va xalqaro moliya tashkilotlarining tajribali mutaxassislarini Bankda tashkil etiladigan trening mashgʻulotlariga jalb qilish. 2022-yil Bank boshqaruvi 27. Xalqaro tajriba asosida muammoli qarzdorliklarni boshqarish tizimini takomillashtirish. Kredit qarzdorliklari bilan ishlash tizimini xalqaro standartlar talablari asosida yoʻlga qoʻyish. 2022-yil dekabr Bank boshqaruvi 28. Gʻaznachilik faoliyatini transformatsiya qilish. 1. Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki, KPMG auditorlik tashkiloti bilan hamkorlikda Gʻaznachilik yoʻnalishida aktiv-passivlarni klassik boshqarish tizimining eng yaxshi tajribasini amaliyotga joriy qilish. 2022-yil fevral Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi 2. Bankning biznes yoʻnalishlariga moliyaviy resurslarni samarali yoʻnaltirish maqsadida ichki transfert narxlarni boshqarish tizimini joriy etish. 2022-yil 29. Iqlim oʻzgarishi bilan bogʻliq muammolarni hal qilish, yashil iqtisodiyotni transformatsiya qilish va yashil moliyalashtirish yoʻnalishida yetakchilikni taʼminlash uchun yashil moliyaviy xizmatlar koʻlamini kengaytirish. 1. Green banking siyosatini tasdiqlash. 2. Green banking marketing strategiyasini ishlab chiqish va joriy qilish. 3. “Yashil moliyalashtirish” boʻyicha vakolatlar markazini tashkil qilish. 4. “Yashil moliyalashtirish” mahsulotlarini ishlab chiqish va joriy qilish. 5. Yashil brendni va Bankning biznes jarayonlarini “yashillashtirish”ni rivojlantirish. 2022-yil iyun Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi V. Bankda axborot texnologiyalari infratuzilmasini takomillashtirish 30. Xalqaro standartlar talablariga javob beruvchi yangi protsessing marka�ini tashkil qilish. WAY4 protsessing markazini ishga tushirish, barcha turdagi xalqaro kartalarni muomalaga chiqarish, multivalyutali va kredit kartalari sotuvini yoʻlga qoʻyish. 2022-yil aprel Bank boshqaruvi 31. Axborot texnologiyalarini boshqarish tizimini takomillashtirish va tartibga solish. 1. ITIL jarayonlarini tatbiq qilish, xizmat koʻrsatish miqyosi boʻyicha bitim tuzish, axborot texnologiyalari tashkiliy tuzilmasini modernizatsiya qilish. 2. IT strategiyasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. IT audit oʻtkazish tizimini ishlab chiqish hamda Ichki audit departamentiga IT audit oʻtkazish yoʻnalishi boʻyicha qoʻshimcha vakolatlar berish. 2022-yil dekabr Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi 32. Mijozlarga xizmat koʻrsatish jarayonlarini avtomatlashtirish. Bankda mavjud barcha biznes jarayonlarning operatsion qismini Bankda tashkil etilgan Operatsion blok yordamida bosqichma-bosqich avtomatlashtirish. 2022-yil dekabr Bank boshqaruvi 33. Bankda moliyaviy menejment tizimini raqamlashtirish. Zamonaviy moliyaviy menejmentning avtomatlashgan tizimi — “Budjetlashtirish” dasturiy kompleksini joriy qilish. Xarajatlar va foydani (yoki zararn�) biznes yoʻnalishlar boʻyicha taqsimlash tizimini amaliyotga tatbiq qilish. 2022-yil sentyabr Bank boshqaruvi 34. Zamonaviy axborot tizimlarini joriy qilish. 1. Bankning yangi axborot tizimini joriy qilish masalasini koʻrib chiqish. 2. Kontakt-markaz faoliyati uchun zarur boʻlgan axborot tizimlarini toʻliq joriy qilish va markaz faoliyatini keng miqyosga chiqarish. 3. Maʼlumotlar ombori (Data Ware Nouse), mijozlar bilan munosabatlarni boshqarish tizimi (CRM), kredit konveyer dasturiy tizimini joriy qilish. 4. Maʼlumotlarni qayta ishlash markazlarini (asosiy va zaxira) tashkil qilish. 5. Maʼlumotlar omborini (Data Ware Nouse) tashkil qilish uchun mustaqil ekspertlarni jalb qilish. 2022-yil dekabr Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi 35. It loyihalarini amalga oshirishning samarali tizimini yaratish. 1. Axborot texnologiyalari departamenti tarkibida It ni rivojlantirish boʻlinmasini tashkil qilish. 2. Boʻlinma tomonidan axborot texnologiyalari borasidagi loyihalarni shakllantirish, ularni bank faoliyatini raqamlashtirishdagi ahamiyatini hisobga olgan holda amalga oshirish ishlarini boshqarishni yoʻlga qoʻyish. 2022-yil yanvar Bank boshqaruvi 36. It loyihalarini boshqarish tizimini yoʻlga qoʻyish. 1. Bank boshqaruvi huzurida Texnologik qoʻmitani tashkil qilish. 2. Qoʻmita faoliyatini Bankni transformatsiya qilish uchun eng muhim boʻlgan loyihalarni tanlab olish va amalga oshirishga qaratish. 2022-yil aprel Bank boshqaruvi VI. Bankni xususiylashtirishning asosiy bosqichlari 37. XMK, YETTB va OTB tomonidan ajratiladigan kreditlarni toʻliq yoki ularning bir qismini Bankning qoʻshimcha chiqariladigan oddiy aksiyalariga konvertatsiya qilish imkoniyati bilan jami 175 mln AQSh dollari ekvivalentida kredit liniyalarini jalb qilish 1. Tegishli korporativ qarorlarni qabul qilish (Boshqaruv, Kengash, Aksiyadorlar umumiy yigʻilish qarorlari); 2022-yil avgust Aksiyadorlar umumiy yigʻilishi, Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi 2. Bank va Xalqaro moliya instituti (XMK, YETTB, OTB) va/yoki xalqaro moliya instituti va Bank aksiyadorlari oʻrtasida zarur moliyaviy hujjatlarni imzolash (Kredit bitimlari, Bank kapitalida ulushini saqlab qolish toʻgʻrisida bitim — Share retention agreement, Investitsiya shartnomasi — Investment Agreement); 2022-yil oktyabr 3. Kredit bitimi kuchga kirishi uchun zarur chora-tadbirlarni amalga oshirish (Conditions Precedent) va kredit liniyasi mablagʻlarini loyihalarga yoʻnaltirish. Kredit bitimi imzolangan sanadan boshlab 6 oy muddatda 38. XMK, YETTB va OTBning kredit liniyalari mablagʻlarini Bank kapitaliga konvertatsiya qilish Xalq�ro moliya institutining Bank aksiyadorlari tarkibiga kirish toʻgʻrisidagi tegishli xabarnomasi olingandan soʻng: 1. Bankni VMning kotibiyatlari tarkibidan chiqarish va mustaqil direktorlar orasidan Bank Kuzatuv kengashi raisini saylash; Xalqaro moliya institutidan kredit liniyasini konvertatsiya qilish toʻgʻrisidagi xabarnoma olingandan keyin 90 kun muddatda Moliya vazirligi, Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi 2. Xalqaro moliya institutining Bank aksiyadorlari tarkibiga kirishi boʻyicha tegishli bitimlar imzolanishi (Shareholders Agreement, Subscription Agreement, the Uzbek law governed Sale and Purchase Agreement, Put Option Agreement and Policy Agreement); Bank ustav kapitalini oshirish va oddiy aksiyalarni emissiya qilish yuzasidan tegishli korporativ qarorlarni qabul qilish (Boshqaruv va Kengash); Ustavga tegishli oʻzgartirishlar kiritish; Bank yangi aksiyalarini tegishli organlarda roʻyxatga olish; Bank va Xalqaro moliya instituti oʻrtasida aksiyalarni sotib olish shartnomasini imzolash va aksiyalarni Xalqaro moliya instituti nomiga oʻtkazish boʻyicha zarur choralarni koʻrish. Xalqaro moliya instituti xabarnomasidan soʻng 120 kunda 39. Xususiylashtirish yuzasidan professional maslahat xizmatlarini koʻrsatuvchi nufuzli xalqaro kompaniya yoki investitsion bankni (Moliyaviy maslahatchi) tanlash. 1. Moliyaviy maslahatchini tanlash boʻyicha tender (tanlov)ni oʻtkazish; 2. Moliyaviy maslahatchini tanlash va zarur shartnomalarni imzolash. 2023-yil sentyabr Moliya vazirligi, Bank boshqaruvi 40. Bankni xususiylashtirish boʻyicha qoʻshma rejani ishlab chiqish. Xususiylashtirish jarayoniga sifatli takliflarni jalb qilish yuzasidan bosqichlarni batafsil koʻrsatuvchi va Bankni xususiylashtirishni 2023-yil 31-dekabrga qadar yakunlashni nazarda tutuvchi xususiylashtirish boʻyicha qoʻshma rejani ishlab chiqish va tasdiqlash 2022-yil oktyabr Moliya vazirligi, Bank boshqaruvi 41. Bankning kapitalidagi davlat ulushini salohiyatli investorlar orasida joylashtirish yoʻli bilan 2023-yil yakuniga qadar bank ustav kapitalidagi davlat ulushini 50% dan kamaytirish orqali xususiylashtirishni amalga oshirish. 1. Xususiylashtirishning eng maqbul usulini tanlash. 2. Investorlar uchun taqdimot materiallarini tayyorlash, marketing tadqiqotlarini amalga oshirish (road-shou va boshqalar), salohiyatli investorlarni aniqlash. 3. Bankning kapitalidagi davlat ulushini salohiyatli investorlar orasida joylashtirish. 2023-yil dekabr Moliya vazirligi, Kuzatuv kengashi, Bank boshqaruvi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 28-dekabr,
778-son