UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 29-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 29 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 декабря 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 December 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

ЙИҒМА РЎЙХАТИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 октябрдаги ПФ-5848-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни тайёрлаш, ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш ва донорлар билан ҳамкорлик дастурларига қўшимча лойиҳаларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва битимлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини моддий-техник қўллаб-қувватлаш ҳамда Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолиятини ташкил этишни назарда тутувчи Ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

инсонпарварлик ёрдамини жалб қилиш ва олиш, инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш ва мониторинг қилиш тартибини назарда тутувчи Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли тақсимлаш ва мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш ҳамда инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан уларни тайёрлаш ва амалга оширишнинг бошқача тартиби белгиланган лойиҳаларга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ахборот тизими — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан жорий этиладиган ва юритиладиган «Ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини электрон тарзда келишиш, мониторинг қилиш ва ҳисобга олиш» бўйича автоматлаштирилган ахборот тизими;

ваколатли орган — лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси юкланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги;

грант — қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган фаолиятни амалга ошириш учун мақсадли йўналтирилган ёки мақсадли бўлмаган асосда пул ёки натура шаклида донорлар томонидан кўрсатиладиган ташқи беғараз кўмак тури;

донор билан ҳамкорлик дастури — маълум бир давр учун Ўзбекистон Республикасининг донорлар билан ҳамкорлигининг асосий йўналишларини белгилаб берувчи ҳамда ташқи беғараз кўмак ҳисобига молиялаштириш учун таклиф этилаётган лойиҳалар рўйхатини ўз ичига олган ҳужжат;

лойиҳа битимлари — лойиҳаларни молиялаштириш учун асос бўладиган ҳужжатлар мажмуаси (алмашинув ноталари, молиявий шартномалар ва бошқалар);

лойиҳа ижрочиси — лойиҳани амалга ошириш учун ташқи беғараз кўмак олувчига товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи, тақдим қилувчи юридик ёки жисмоний шахс (ёки уларнинг консорциуми);

лойиҳа таклифи — амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳанинг асосий параметрларини аниқлайдиган, донорнинг методологиясига мувофиқ тайёрланган ва донорнинг лойиҳа бўйича тайёргарлик кўриши ва қарор қабул қилиши учун асос бўладиган ҳужжат;

лойиҳа ҳужжатлари — донор ва ташқи беғараз кўмак олувчилар ўртасида келишилган лойиҳани молиялаштириш ва амалга ошириш муддатлари тўғрисида батафсил маълумотлардан ташкил топган ҳамда донор (лойиҳа ижрочисига) лойиҳани амалга ошириши учун асос бўладиган ҳужжатлар тўплами;

мувофиқлаштирувчи кенгаш — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 октябрдаги ПФ-5848-сон Фармони билан ташкил этилган Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш;

ташқи беғараз кўмак берувчи донорлар (кейинги ўринларда — донорлар) — ташқи беғараз кўмак маблағини тақдим қилувчи, фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар, хорижий компаниялар ва жамғармалар;

ташқи беғараз кўмак маблағлари — ташқи беғараз кўмак берувчи донорлар томонидан тақдим этиладиган техник кўмак ва грант, мақсадли беғараз кўмак маблағлари, жумладан, пул ва товарлар (ишлар, хизматлар);

ташқи беғараз кўмакни олувчилар — Ўзбекистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек фаолиятида фойда олишни мақсад қилмаган юридик ва жисмоний шахслар (донорлар ва ваколатли органнинг бошқа келишувлари бундан мустасно);

ташқи беғараз кўмак лойиҳаси (кейинги ўринларда — лойиҳа) — донорлар томонидан пул, товарлар (ишлар, хизматлар) сифатида тақдим қилинадиган ташқи беғараз кўмак лойиҳаси ҳисобига қисман ёки тўла таъминланган, донорлар ва ташқи беғараз кўмак олувчилар билан келишилган умумий мақсадли ташкилий-техник тадбирлар мажмуи;

ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш дастури — ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган истиқболли ва устувор лойиҳалар ҳамда донорларга ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштириш учун таклиф этилаётган лойиҳаларнинг йиғма рўйхатини ўз ичига олган ҳужжат;

техник кўмак — асбоб-ускуналар ва технологияларни сотиб олиш, тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш, илмий ёки бошқа тадқиқотларни ўтказиш, ходимларни даволаш, ўқитиш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, маслаҳат хизматлари кўрсатиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мақсадлар учун пул ёки натура шаклида донорлар томонидан кўрсатиладиган ташқи беғараз кўмак тури;

ягона реестр — ваколатли орган томонидан доимий равишда шакллантириладиган ва унинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган амалга оширилаётган лойиҳаларнинг рўйхати.

4. Ташқи беғараз кўмак олувчилар бир лойиҳа бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларидан ошмайдиган ташқи беғараз кўмак маблағларни жалб этиш учун мустақил равишда донорлар билан музокаралар олиб боради, бунда имзоланган лойиҳа битимларининг нусхаларини ваколатли органга мажбурий тартибда тақдим этади.

5. Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш дастурлари ва донорлар билан ҳамкорлик дастурларини келишиш, тасдиқлаш, ҳисобга олиш шунингдек ташқи беғараз кўмак олувчилар ва лойиҳа ижрочилари томонидан киритилган маълумотлар асосида ташқи беғараз кўмак лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинги тегишли вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимига бепул уланиши орқали олиб борилади.

2-боб. Ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни тайёрлаш тартиби

6. Ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.

7. Ваколатли орган ҳар йили 1 февралга қадар ташқи беғараз кўмак олувчиларни тегишли параметрларни кўрсатган ҳолда донорлар маблағлари ҳисобига амалга оширилиши учун таклиф қилинган лойиҳаларни қабул қилиш бошланганлиги тўғрисида хабардор қилади.

8. Ташқи беғараз кўмак олувчилар ҳар йили 1 мартга қадар донорлар томонидан молиялаштириш учун таклиф этилаётган истиқболли ва устувор лойиҳаларнинг рўйхатини лойиҳа таклифлари билан бирга ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ уларнинг устуворлик кўрсаткичларининг тартиб рақамини кўрсатган ҳолда ваколатли органга тақдим этади.

Лойиҳа таклифлари 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастурлари, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар, Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурлари, саноат ва ҳудудларни ривожлантириш дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда ташқи беғараз кўмак олувчилар томонидан шакллантирилади.

9. Ваколатли орган тақдим этилган лойиҳа таклифларни ҳамкорлик йўналишларига, донорларнинг молиявий имкониятларига, шунингдек ривожланишнинг давлат дастурларига мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади ҳамда 1 апрелга қадар амалга ошириш учун таклиф этилаётган истиқболли ва устувор лойиҳаларнинг йиғма рўйхатини (кейинги ўринларда — йиғма рўйхат) ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакллантиради.

Лойиҳа таклифлари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ташқи беғараз кўмак олувчилар томонидан ишлаб чиқилади.

Донорлар томонидан талаб этилган ҳолатларда, ташқи беғараз кўмак олувчилар лойиҳа таклифларини донор томонидан сўралган шаклга мувофиқ ишлаб чиқиб, ваколатли органга киритади.

10. Ваколатли орган донорларга тақдим этиш учун лойиҳа бўйича қўшимча маълумотларни ташқи беғараз кўмак олувчилардан сўраб олиш ҳуқуқига эга.

11. Ташқи беғараз кўмак олувчилардан келиб тушган лойиҳа таклифларнинг йиғма рўйхатини шакллантириш жараёнида юзага келган келишмовчиликлар тегишли ташқи беғараз кўмак олувчилар иштирокида мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши доирасида бартараф этилади.

12. Ваколатли орган 15 апрелга қадар шакллантирилган йиғма рўйхат асосида ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш дастурини тасдиқлайди ва ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.

13. Ваколатли орган:

тегишли ташқи беғараз кўмак олувчилар билан биргаликда донорлар билан маблағларни жалб қилиш чораларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда донорлар томонидан маъқулланган лойиҳалар асосида донорлар билан ҳамкорлик йўналишларини, шу билан бирга лойиҳаларнинг барча параметрларини ўз ичига олган ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

14. Донорлар билан ҳамкорлик дастури тасдиқланган кундан бошлаб беш кун ичида ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Донорлар билан ҳамкорлик дастури кўрсаткичларига аниқлик киритиш ва уларни ўзгартириш ваколатли орган томонидан мувофиқлаштирувчи кенгаш билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

15. Зарурат туғилганда, донорлар билан ҳамкорлик дастурларига киритилган лойиҳалар учун лойиҳа битимлари имзоланади. Бунда, ташқи беғараз кўмак олувчилар лойиҳа битимларини ўз вақтида имзоланишини таъминлайди.

3-боб. Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш ва донорлар билан ҳамкорлик дастурларига қўшимча лойиҳаларни ишлаб чиқиш тартиби

16. Тасдиқланган ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш дастурлари ва донорлар билан ҳамкорлик дастурларига янги лойиҳаларни киритиш учун ташқи беғараз кўмак олувчилар ваколатли органга ташқи беғараз кўмак лойиҳалари таклифи ва салоҳиятли донорлар кўрсатилган тушунтириш хатини тақдим этади.

Агар лойиҳанинг ташаббускори донор бўлса, у ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ лойиҳа таклифини бевосита ваколатли орган орқали ташқи беғараз кўмак олувчига кўриб чиқиши учун тақдим этади.

Ташқи беғараз кўмак олувчилар ўтказилган таҳлиллар асосида ваколатли органга лойиҳа таклифини, амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани ҳамда лойиҳани ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш дастурига киритиш тўғрисидаги таклифни тақдим этади.

Агар лойиҳа таклифини қайта ишлаш зарур бўлса, ваколатли орган лойиҳа ҳужжатларини ташқи беғараз кўмак олувчиларга ёки донорга мавжуд камчиликларни кўрсатган ҳолда қайтаради.

17. Ташқи беғараз кўмак олувчиларнинг мақсадга мувофиқлик тўғрисидаги хулосаси ва таклифларини кўриб чиқиш натижалари асосида ваколатли орган ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш дастурига ва зарурат бўлса, донор билан ҳамкорлик дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.

18. Ташқи беғараз кўмак олувчилар лойиҳаларни сифатли ишлаб чиқилиши, заруратга кўра, донорлар, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, лойиҳалаш ва илмий-тадқиқот институтлари мутахассислари ва мустақил экспертларни жалб қилган ҳолда уларни тайёрлаш тартибига риоя қилиниши учун жавоб беради.

19. Ташқи беғараз кўмак олувчилар донорлар томонидан келиб тушган лойиҳа таклифлари нусхаларини улар қабул қилган кундан бошлаб бир иш куни ичида ваколатли органга кўриб чиқиш ва уларни амалга ошириш устидан мониторинг қилиш учун мажбурий тартибда киритади.

4-боб. Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этишни назарда тутувчи битимлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тартиби

20. Ўзбекистон Республикаси билан хорижий давлатлар ҳамда халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ўртасидаги давлатлараро, ҳукуматлараро, идоралараро халқаро шартномалар тоифасига кирувчи битимларни ишлаб чиқиш, келишиш ва имзолаш «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.

21. Мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган халқаро шартнома тоифасига кирмайдиган ва давлат органлари ташқи беғараз кўмак олувчилар ҳисобланган битимлар лойиҳалари улар томонидан донорлар билан биргаликда ишлаб чиқилади ва манфаатдор вазирликлар ва идораларга келишиш учун киритилади.

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар ишлаб чиқилган битим лойиҳаларини экспертлар даражасида кўриб чиқиб, киритилган кундан бошлаб беш кун муддатда тегишли хулоса беради.

Ташқи беғараз кўмак олувчилар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган ва келишилган битим лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади.

Вазирлар Маҳкамаси битим лойиҳаларини келишиш ва имзолаш ёки қайта ишлаб чиқиш юзасидан бир ҳафта муддатда тегишли топшириқ беради.

Ваколатли орган ташқи беғараз кўмак олувчилар билан биргаликда келишилган ва тасдиқланган битим лойиҳалари устидан музокаралар олиб борилишини ва имзоланишини таъминлайди.

5-боб. Ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга ошириш

22. Ташқи беғараз кўмак олувчиларнинг раҳбарлари имзоланган лойиҳа ҳужжатлари ва битимларини кучга кириши учун зарур бўлган барча шартларни бажарилишини таъминлайди.

23. Лойиҳа ижрочиси ҳар бир донор томонидан ўзининг тартибига мувофиқ танланиб олинади.

24. Лойиҳа ижрочиси алоҳида ёки консорциум таркибида бўлган юридик ёки жисмоний шахс бўлиши мумкин.

25. Ҳар бир лойиҳа тегишли лойиҳа ҳужжатлари ва имзоланган лойиҳа битимига мувофиқ амалга оширилади.

26. Лойиҳа ижрочиси лойиҳани амалга ошириш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий ва (ёки) хорижий мутахассисларни, узоқ муддатли (олти ойдан ортиқ) ёки қисқа муддатли (олти ойгача) шартнома асосида жалб қилиши мумкин.

Давлат органлари ва идоралари томонидан тадбиркорликка оид барча беғараз кўмак лойиҳаларини амалга оширишда Савдо-саноат палатаси лойиҳа ҳамкори сифатида жалб қилинади.

27. Лойиҳа ташқи беғараз кўмак олувчиларининг раҳбарлари ташқи беғараз кўмак лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш ҳамда тасдиқланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш ва ўзлаштиришда бевосита иштирок этган ходимларга нисбатан ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, ташқи беғараз кўмак маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн беш бараваригача бироқ ўзлаштирилган ташқи беғараз кўмак маблағлари суммасининг икки фоизидан ошмайдиган миқдорда бир марталик мукофотлаш тарзидаги рағбатлантириш чораларини қўллайди.

28. Амалга оширилаётган ташқи беғараз кўмак лойиҳаларининг ҳисобини юритиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш мақсадида ваколатли орган лойиҳаларни рўйхатдан ўтказади.

29. Амалга оширилаётган лойиҳаларни рўйхатдан ўтказиш учун ташқи беғараз кўмак олувчилар ёки донор ваколатли органга лойиҳа юзасидан барча ҳужжатлар (лойиҳа таклифи, лойиҳа битими ва бошқалар), шу билан бирга лойиҳани амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалини акс эттирувчи аризани тақдим этади.

Ваколатли орган тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш давомида лойиҳа ташқи беғараз кўмак олувчилардан ёки донордан қўшимча маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин.

30. Ваколатли орган рўйхатдан ўтказилган лойиҳаларнинг ягона реестрини юритади, уларнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига доимий равишда киритилишини таъминлайди.

6-боб. Ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини моддий-техник қўллаб-қувватлаш

31. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни ташқи беғараз кўмак ҳисобига сотиб олиш донорлар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

32. Лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган имтиёз ва преференциялар тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар суммаси, башарти донорлар билан битимларда ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга оширишга қўшадиган ҳиссаси ҳисобланади.

33. Лойиҳа билан ташқи беғараз кўмак пул шаклида берилиши назарда тутилган тақдирда, бюджет ташкилотлари, вазирликлар, идоралар ва давлат мақсадли жамғармалари томонидан олинган ташқи беғараз кўмак маблағлари Ягона ғазна ҳисобварағига жойлаштирилади.

34. Ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларга солиқ ва божхона имтиёзлари Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси , Божхона кодекси , Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилади.

Бунда, товарлар (ишлар ва хизматлар)нинг ташқи беғараз кўмакка тегишлилиги ташқи беғараз кўмак олувчилар ёки донор томонидан тақдим этилган ариза, лойиҳа ҳужжатлари, битимлари ва рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумоти ҳамда ваколатли органнинг тегишли хулосаси асосида аниқланади.

35. Ташқи беғараз кўмак олувчилар лойиҳа тугаган кундан бошлаб беш йил мобайнида ҳар йили ваколатли органга ва тегишли статистика органига ташқи беғараз кўмак орқали тақдим этилган товарлар (ишлар ва хизматлар)дан фойдаланиш ёки маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

36. Ўзбекистон Республикаси солиқ ва божхона органларига, заруратга кўра, солиқ ва божхона расмийлаштируви учун товарларнинг ташқи беғараз кўмакка тегишлилиги тўғрисидаги хулосалар ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги лойиҳа ҳужжатлари ва битимларига мувофиқ ваколатли орган томонидан берилади.

37. Ташқи беғараз кўмак маблағлари донор ёки ваколатли орган билан келишилмасдан мақсадсиз ишлатилган тақдирда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши божхона тўловлари ва солиқларни тўлаш мажбуриятлари тикланган ҳолда бекор қилинади.

38. Лойиҳа ташқи беғараз кўмак олувчиларига ташқи беғараз кўмакни жалб этиш тўғрисидаги битимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ харажатларни бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қоплаш ҳуқуқи берилади.

7-боб. Ташқи беғараз кўмак лойиҳалари амалга оширилишини мониторинг қилиш тартиби

39. Ишлаб чиқилаётган ва ягона реестрга киритилган лойиҳалар мониторинг объектлари ҳисобланади.

40. Ташқи беғараз кўмак лойиҳалари амалга оширилишини мониторинг қилиш ваколатли орган томонидан қуйидагиларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш орқали амалга оширилади:

тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари ва лойиҳа битимлари, шу жумладан, лойиҳани амалга ошириш бўйича тармоқ жадваллари ва бошқа тегишли маълумотларни акс эттирувчи ҳужжатлар;

донорлар, ташқи беғараз кўмак олувчилар ва лойиҳа ижрочиси томонидан тақдим этилган тезкор маълумотлар;

ваколатли орган мониторингни ташкил қилиш учун вазирликлар, идоралар, халқаро ташкилотлар ва консалтинг компанияларининг мутахассисларини жалб қилишга ҳақли.

41. Мониторинг қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

лойиҳаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш;

ташқи беғараз кўмак олувчилар ва лойиҳа ижрочиси фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ўз вақтида ҳал этиш учун уларнинг жавобгарлигини ошириш;

лойиҳаларнинг ишлаб чиқишга ва амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва ўрганиш, уларни ҳал этиш бўйича тезкор чораларни кўриш;

донорлар олдида лойиҳалар бўйича олинган мажбуриятларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш устидан назорат ўрнатиш, уларнинг бажарилишини таъминлашга кўмаклашиш.

42. Ташқи беғараз кўмак олувчилар ҳар чоракда (ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай) ваколатли органга ва Молия вазирлигига ўзлаштирилган ташқи беғараз кўмак маблағлари ва амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ маълумотни тақдим этадилар.

Молия вазирлиги ташқи беғараз кўмак маблағлари мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади ҳамда мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш юзасидан тизимли чораларни кўради.

43. Ташқи беғараз кўмак олувчиларининг раҳбарлари тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги учун шахсан жавоб берадилар.

44. Ваколатли орган:

лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги, шунингдек, қўшимча таҳлилий маълумотлар асосида тенденцияларни ўрганади;

лойиҳаларни амалга оширишдаги бюрократик тўсиқларни аниқлайди, имтиёзлар ва преференциялар тизимининг самарадорлигини таҳлил қилади;

лойиҳаларни амалга ошириш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади;

ташқи беғараз кўмаклар маблағларини жалб қилиш самарадорлигини ошириш учун заруратга кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатларини тайёрлаш ишларини ташкил этади;

вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш жараёнида муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш ҳамда амалга оширишни таъминлаш учун зарур бўлган бошқа тадбирларни ташкил этади;

доимий равишда донорлар билан амалга оширилаётган лойиҳаларни, шу жумладан уларни амалга оширишдаги муаммоларни муҳокама қилади.

45. Лойиҳалар мониторинги натижалари ҳар чоракда ваколатли орган томонидан Вазирлар Маҳкамасига маълумот тариқасида тақдим этилади.

8-боб. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари ва функциялари

46. Қуйидагилар мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

донорлар билан доимий мулоқот платформасини шакллантириш, ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини молиялаштириш ва амалга ошириш билан боғлиқ муаммоли масалаларни ва мунозарали масалаларни кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасининг донорлар билан ҳамкорлигининг устувор йўналишларини белгилаш, ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга ошириш учун ҳамкорлик географиясини кенгайтириш ва молиялаштиришнинг янги салоҳиятли манбаларини излаш бўйича тизимли ишлар олиб бориш;

ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини келишиш ва ишлаб чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва механизмларини такомиллаштириш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш ва уларнинг ҳажмларини кўпайтириш, донорлар билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича қилинган ишлар тўғрисида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларининг ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи ходимларининг ҳисоботларини тинглаш.

47. Мувофиқлаштирувчи кенгаш унга юкланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги функцияларни бажаради:

ҳамкорликни кенгайтириш ва лойиҳаларни амалга ошириш таклифларини кўриб чиқиш;

ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштириш таклиф этилаётган устувор ва истиқболли лойиҳаларни танлаб олиш мезонларини, шунингдек, дастурларни шакллантиришда юзага келадиган келишмовчиликларни кўриб чиқиш ва муҳокамалар асосида тегишли қарор қабул қилиш;

давлат бошқаруви органларининг, хўжалик бирлашмаларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, юридик ва жисмоний шахсларининг ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини мувофиқлаштириш ва ишлаб чиқиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш;

ташқи беғараз кўмак олувчилар томонидан олинган ва ўзлаштирилган ташқи беғараз кўмак маблағларини ҳамда амалга оширилаётган ташқи беғараз кўмак лойиҳалари бўйича маълумотларни ўрганиб чиқиш ва ўзлаштириш жараёнини оптималлаштириш бўйича уларга тегишли кўрсатмалар бериш.

48. Ташқи беғараз кўмак олувчиларининг мурожаатлари мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан қуйидаги масалалар бўйича кўриб чиқилади:

ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш дастурига лойиҳа таклифларини киритиш ҳамда юзага келадиган келишмовчиликлар;

ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

донорлар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини аниқлаш, шунингдек улар билан ўзаро алоқалар географиясини кенгайтириш;

ташқи беғараз кўмак олувчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

ташқи беғараз кўмакка оид бошқа масалалар.

49. Ваколатли орган мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда келиб тушган мурожаатлар тўғрисида Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларини хабардор қилади.

50. Мувофиқлаштирувчи кенгаш ўзига юклатилган вазифалар ва функциялар доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банкларидан статистик ва таҳлилий маълумотларни олиш мақсадида сўров юбориш;

вазирликлар ва идораларга Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан ваколатлар доирасида кўрсатмалар бериш;

йиғилишларда юридик ва жисмоний шахсларнинг мувофиқлаштирувчи кенгаш зиммасига юклатилган вазифалар доирасидаги мурожаатларини тинглаш;

донорлар орасида сўровномалар ўтказиш;

мувофиқлаштирувчи кенгаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиш мумкин.

9-боб. Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби ва унинг фаолиятини ташкил этиш

51. Юкланган вазифа ва функцияларни бажариш мақсадида Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси:

мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисларида раислик қилади;

мувофиқлаштирувчи кенгаш иш режасига таклифлар киритади;

мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисларини чақиради, мувофиқлаштирувчи кенгаш, унинг котиби фаолиятини, мажлисларда кўриб чиқилаётган масалалар тайёрланишини ва қабул қилинган қарорлар ижросини ташкил этади, шунингдек, ҳар чоракда томонларни уларнинг бажарилиши жараёнидан хабардор қилади;

томонлар ҳамкорлигига ва мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда улар ўртасида келишувга эришилишига кўмаклашади;

ўз ваколатлари доирасида бошқа функцияларни бажаради.

52. Юкланган вазифалар ва функцияларини бажариш мақсадида Кенгаш котиби:

мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси билан келишиш учун йиғилишларнинг муддатлари, ўтказилиш жойи ва кун тартиби бўйича таклифларни шакллантиради;

мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларини навбатдаги йиғилишининг муддати, ўтказилиш жойи ва кун тартиби бўйича хабардор қилади, уларни зарур материаллар билан таъминлайди;

мувофиқлаштирувчи кенгашнинг баённомаларини юритади ва йиғилиш ўтказилишини ва иш юритишини ташкил этади;

тасдиқланган қарорларни мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларига тарқатади;

мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорларининг ижросини мониторинг қилади;

мувофиқлаштирувчи кенгаш раисининг мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятига оид топшириқларини бажаради;

мувофиқлаштирувчи кенгаш кун тартибига киритилган масалалар бўйича таҳлилий материалларни тайёрлайди.

53. Юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш мақсадида Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари:

мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида иштирок этади ва қарорларни қабул қилишда овоз беради;

мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорларини ижро этиш натижалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга ҳисобот тақдим этади;

мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишининг кун тартиби ва масалаларни муҳокама қилиш тартиби бўйича таклифлар киритади;

мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишларига материалларни тайёрлашда иштирок этади.

мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари мувофиқлаштирувчи кенгаш ўз вақтида ва самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.

10-боб. Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини ташкил этиш ва қарорларни қабул қилиш тартиби

54. Мувофиқлаштирувчи кенгаш ўз фаолиятини йиғилишлар шаклида амалга оширади, йиғилишлар бир йилда камида 4 марта ўтказилади.

55. Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишлари мувофиқлаштирувчи кенгаш раисининг қарори, раис бўлмаган ҳолларда ўринбосарларининг қарори, шунингдек, мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси билан келишган ҳолда мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларининг ташаббуси бўйича чақирилади.

56. Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

57. Кўриладиган масалалар бўйича қарорлар очиқ овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳар бир аъзоси, шу жумладан, раис ҳам битта овозга эга бўлади. Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорлари мувофиқлаштирувчи кенгашнинг барча аъзолари учун мажбурий хусусиятга эга.

58. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорини талаб қиладиган масалалар юзасидан тегишли таклифларни мувофиқлаштирувчи кенгаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.

59. Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишларида кўриб чиқилган масалалар ва қабул қилинган қарорлар йиғилиш баённомаси шаклида расмийлаштирилади.

60. Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан қабул қилинган қарорга норози бўлган мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари (аъзоси) тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ўз таклифлари ёки фикрларини ёзма равишда мувофиқлаштирувчи кенгаш масъул котибига тақдим этишлари мумкин.

11-боб. Якунловчи қоида

61. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ташқи беғараз кўмакни олувчиларни донорлар маблағлари ҳисобига амалга оширилиши учун таклиф қилинган лойиҳаларни қабул қилиш бошланганлиги тўғрисида хабардор қилади. Ҳар йили 1 февралга қадар 2-босқич Ташқи беғараз кўмак олувчилар Донорлар томонидан молиялаштириш учун таклиф этилаётган истиқболли ва устувор лойиҳаларнинг рўйхатини, лойиҳа таклифлари билан бирга, уларнинг устуворлик кўрсаткичларининг тартиб рақамини кўрсатган ҳолда ваколатли органга тақдим этади. Лойиҳа таклифлари ташқи беғараз кўмак олувчилар томонидан ишлаб чиқилади. Ҳар йили 1 мартга қадар 3-босқич Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Тақдим этилган лойиҳа таклифлар кўриб чиқади ва таклиф этилаётган истиқболли ва устувор лойиҳаларнинг йиғма рўйхатини шакллантиради. Ҳар йили 1 апрелга қадар 4-босқич Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Шакллантирилган йиғма рўйхат асосида ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш дастурини тасдиқлайди ва веб-сайтига жойлаштиради. Ҳар йили 15 апрелга қадар 5-босқич Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи беғараз кўмак олувчилари Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш дастури асосида донорлар билан ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш юзасижан тегишли чоралар кўради. Зарурат бўлса, ташқи беғараз кўмак олувчилари ташаббуси асосида дастурларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади. Доимий асосда 6-босқич Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Донорлар томонидан маъқулланган лойиҳалар асосида, улар билан ҳамкорлик йўналишларини, шу билан бирга лойиҳаларнинг барча параметрларини ўз ичига олган донор билан ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Белгиланган муддатларда 7-босқич Ташқи беғараз кўмак олувчилари, тегишли вазирлик ва идоралар, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Донорлар билан ҳамкорлик дастурларига киритилган лойиҳалар учун лойиҳа битимларини имзолайди. Заруратга кўра 8-босқич Ташқи беғараз кўмак олувчилари Ҳар бир лойиҳа тегишли лойиҳа ҳужжатлари ва имзоланган лойиҳа битимига мувофиқ амалга оширади. Келишувларга мувофиқ 9-босқич Ташқи беғараз кўмак олувчилари Лойиҳа ижрочилари ҳар бир донор томонидан ўзининг тартибига мувофиқ танланиб олинади. Келишувларга мувофиқ 10-босқич Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Амалга оширилаётган ташқи беғараз кўмак лойиҳалари ҳисобини юритиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш мақсадида лойиҳаларни рўйхатдан ўтказади. Белгиланган муддатларда 11-босқич Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Рўйхатдан ўтказилган лойиҳаларнинг ягона реестрини юритади, уларнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритади. Доимий асосда 12-босқич Ташқи беғараз кўмак олувчилари Товар (иш, хизмат)ларни ташқи беғараз кўмак ҳисобига сотиб олиш донорлар томонидан белгиланган тартибда амалга оширади. Келишувларга мувофиқ 13-босқич Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Товар (иш ва хизмат)нинг ташқи беғараз кўмакка тегишлилиги бўйича тегишли хулосаси тақдим этади. Зарур ҳолларда 14-босқич Ташқи беғараз кўмак олувчилари Ўзлаштирилган ташқи беғараз кўмак маблағлари ва амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумотни ваколатли органга ва Молия вазирлигига тақдим этади. Ҳар чоракда 15-босқич Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ташқи беғараз кўмак лойиҳалари амалга оширилишини мониторинг қилади. Ҳар чоракда 16-босқич Молия вазирлиги Ташқи беғараз кўмак маблағлари мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади ҳамда мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш юзасидан тизимли чораларни кўради. Доимий асосда

Ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Донорлар томонидан молиялаштириш учун таклиф этилаётган истиқболли ва устувор лойиҳаларнинг

Т/р Лойиҳа номи Донор номи Грант (техник кўмак) қиймати (минг. долл.) Лойиҳани амалга ошириш учун асос ҳужжатлар Лойиҳа мақсади Амалга оширилган ишлар 1 ... ..

Раҳбар (имзо) Ф.И.О.

Ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Лойиҳа таклифи

____________________________________________________________________________________________________________________

(лойиҳанинг номи)

I. Ариза берувчи ташкилот тўғрисида маълумотлар:

a) номланиши ва реквизитлари;

б) фаолиятининг асосий тури;

в) илгари амалга оширилган лойиҳалари.

II. Лойиҳанинг мақсади:

III. Лойиҳанинг вазифалари:

IV. Кутилаётган натижалар ва лойиҳани амалга ошириш самараси:

V. Лойиҳа доирасида назарда тутилаётган тадбирлар:

VI. Лойиҳани амалга ошириш назарда тутилаётган муддат:

VII. Лойиҳанинг умумий суммаси:

VIII. Берилаётган грант суммаси:

IX. Кутилаётган харажатлар тоифаси:

a) жорий харажатлар;

б) асбоб-ускуналар;

в) ўқитиш;

г) маслаҳат хизматлари;

д) бошқа харажатлар (номи кўрсатилади).

X. Боғланиш учун масъул шахс:

а) Ф.И.О.;

б) лавозими;

в) телефони;

г) электрон почта манзили.

XI. Лойиҳа амалга ошириладиган ҳудуд:

Ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Ташқи беғараз кўмак маблағлари (грант) ҳисобига молиялаштириладиган истиқболли ва устувор лойиҳаларнинг

Т/р Лойиҳа номи Донор номи Грант (техник кўмак) маблағлари қиймати (минг. долл.) Лойиҳа мақсади Амалга оширилган ишлар 1 ...

Ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

20 _____ йилнинг ______ чорагида олинган ва ўзлаштирилган ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳалар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Олувчи __________________________________________________________ (тўлиқ номи) Телефон, эл. манзил ___________________________________________

№ Лойиҳа номи Донор номи Лойиҳа бошланиши (ой, йил) Лойиҳа якуни (ой, йил) Ҳолати (бошланган, амалга оширилмоқда, якунланган, ишлар олиб борилмоқда, Донор билан ишлар олиб борилмоқда) Лойиҳа қиймати (млн.долл.) Ўзлаштириш суммаси (млн.долл.) Соҳа Лойиҳани амалга оширишда асос ҳужжатлар 1 2 3 4 5 6 7 8 9

Ташқи беғараз кўмак маблағлари иштирокидаги лойиҳаларнинг мақсади ва амалга оширишда кутилаётган натижалар Лойиҳа амалга ошириш жойи Амалга оширилган ишлар 10 11 12

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сон қарорига 2-ИЛОВА

Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли тақсимлаш ва мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш ҳамда инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида

1-боб. Асосий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли тақсимлаш ва мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш ҳамда инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларини мониторинг қилишни тартибга солади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

донорлар — хорижий давлатлар, халқаро ва чет эл ҳукумати ҳамда ноҳукумат ташкилотлари, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар;

Департамент — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаменти;

Бўлим — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш ва тақсимлаш ишларини мувофиқлаштириш бўлими;

инсонпарварлик ёрдами — аҳолига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий соҳа муассасаларини қўллаб-қувватлаш, табиий офатлар, авариялар ва ҳалокатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш учун дори воситалари ва тиббий жиҳозлар, озиқ-овқат, халқ истеъмоли товарлари, бошқа товарлар, шу жумладан асбоб-ускуналар, транспорт ва техника, ҳомийлик хайриялари, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, инсонпарварлик ёрдами юкларини ташиш, кузатиб бориш ва сақлаш учун бериладиган мақсадли беғараз ёрдам;

инсонпарварлик ёрдамини олувчи — Ўзбекистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ёки у ваколат берган давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек фаолияти фойда олишга қаратилмаган юридик ва жисмоний шахслар;

инсонпарварлик ёрдами юклари истеъмолчилари — тиббий ва ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли, ижтимоий соҳа муассасалари, инсонпарварлик ёрдамининг бевосита фойдаланувчилари бўлган Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари.

3. Инсонпарварлик ёрдами сифатида олинган товарлар божхона расмийлаштируви амалга оширилгандан кейин инсонпарварлик ёрдамини олувчилар томонидан «Инсонпарварлик ёрдами» ёзувини қайд этган, инсонпарварлик ёрдамини олувчининг реквизитларини кўрсатган ҳолда тамғаланади.

4. Тамаки маҳсулотлари, алкоголли маҳсулотлар, ҳарбий мақсаддаги товарлар, шунингдек олиб келиниши тақиқланган товарлар инсонпарварлик ёрдами юклари жумласига киритилиши мумкин эмас.

5. Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, божхона расмийлаштируви, транспортда ташиш, тўплаш, сақлаш, хатловдан ўтказиш, юкларнинг хавфсизлиги бўйича қўриқлаш ва бошқа карантин тадбирларини ўтказиш, инсонпарварлик ёрдамини аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан самарали, мақсадли фойдаланиш учун масъулият:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тузиладиган инсонпарварлик ёрдами бўйича ҳудудий комиссияларга (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар);

ижтимоий соҳа вазирликлари ва идоралари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари томонидан тузиладиган инсонпарварлик ёрдами бўйича тармоқ комиссияларига (кейинги ўринларда — тармоқ комиссиялари) ҳамда инсонпарварлик ёрдамини олувчиларга юклатилади.

5 1 . Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит олиб ўтиладиган юкларнинг инсонпарварлик ёрдамига тегишлилиги бўйича ёзма тасдиқнома Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилади.

6. Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли тақсимлаш ва мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш ҳамда инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларини мониторинг қилиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.

2-боб. Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли тақсимлаш ва мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш тартиби

7. Инсонпарварлик ёрдами сифатида Ўзбекистон Республикасига келтириладиган юкларнинг инсонпарварлик ёрдамига мансублигини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш учун инсонпарварлик ёрдамини олувчи Департаментга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

донорлар билан инсонпарварлик ёрдами бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим, келишув, шартнома ёки дастур;

юкни жўнатувчининг юк инсонпарварлик ёрдамига мансублиги тўғрисидаги инвойси (счёт-фактура);

инсонпарварлик ёрдами юкини олувчининг юкдан фойдаланиш мақсади тўғрисидаги хати;

йўл-транспорт юк хатлари;

зарурат бўлганда, карантин ва бошқа инспекция хизматларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юкнинг республикага келтирилишига рухсат этилган юклар рўйхатига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.

Тақдим этилган ҳужжатлар Бўлим томонидан кўриб чиқилади ва натижаси бўйича хулоса тайёрланади.

Юкларнинг инсонпарварлик ёрдамига мансублиги тўғрисида тайёрланган хулоса Бўлим бошлиғи томонидан имзоланади (тасдиқланади).

8. Имзоланган (тасдиқланган) хулоса белгиланган тартибда ваколатли органга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига ижро учун юборилади.

9. Бўлимнинг хулосаси асосида юкларнинг божхона расмийлаштируви қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасига келтирилган инсонпарварлик ёрдами юклари ва юкларни олувчилар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда ҳар чоракда Департаментга ҳамда ваколатли органга тақдим этиб боради.

11. Аэропортлар, темир йўл ва автотранспорт станцияларининг омборхоналарида сақланаётган инсонпарварлик ёрдами юкларини сақлаш, хабардор қилиш, божхона тартиб-қоидалари, декларациялаш, бекор туриб қолиш, тушириш-юклаш ишлари ва бошқа хизматлар учун божлар, йиғимлар ва бошқа турдаги тўловлар ундирилмайди.

12. Инсонпарварлик ёрдами юклари сифатини ва уларнинг хавфсизлигини назорат қилиш белгиланган тартибда тўлов ундирилмасдан давлат назоратининг ваколатли органлари томонидан амалга оширилади.

13. Инсонпарварлик ёрдами юкларининг уларни ташиш вақтидаги сақланиши тегишли транспорт ташкилотлари ва Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан тўлов ундирилмасдан амалга оширилади.

14. Инсонпарварлик ёрдамини олувчилар инсонпарварлик юкларининг ҳисобга олинишига, сақланишига, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишига, товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширишга ҳамда уларнинг аниқ йўналтирилган ҳолда тақсимланишига масъул ҳисобланади.

Инсонпарварлик ёрдами сифатида келтирилган товарларни ҳисобга олиш ва сақлаш тижорат товарларидан алоҳида амалга оширилади.

15. Инсонпарварлик ёрдами юкларининг мақсадли фойдаланилиши ва уларни аниқ йўналтирилган ҳолда тақсимлаш устидан назорат ҳудудий ва тармоқ комиссиялари томонидан амалга оширилади.

16. Ҳудудий ва тармоқ комиссиялари шунингдек инсонпарварлик ёрдамини олувчилар инсонпарварлик ёрдами юкларини олинганлиги, мақсадли фойдаланилганлиги ҳамда аниқ йўналтирилган ҳолда тақсимланишини назорат қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасидан кечикмай ваколатли органга ва Департаментга тақдим этиб боради.

17. Инсонпарварлик ёрдами юкларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши бўйича ўрганишлар белгиланган тартибда ваколатли орган томонидан тасдиқлаган жадвал бўйича, зарурат бўлганда, мустақил экспертларни жалб этган ҳолда ўтказилади.

Ваколатли орган томонидан ўрганиш натижаларига кўра тегишли маълумотнома Департаментга киритилади.

18. Инсонпарварлик ёрдамини олувчи ёки унинг истеъмолчиси ҳисобланадиган бюджет ташкилотларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишларни ўтказиш вақтида ваколатли орган томонидан уларни текшириш режаларига инсонпарварлик ёрдами юкларининг мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини назорат қилиш ҳам киритилади.

19. Ўтказилган текширишлар якунлари бўйича далолатнома тузилади, унда инсонпарварлик ёрдами юкларини божхона расмийлаштируви, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш талабларига мувофиқлиги, шу жумладан:

инсонпарварлик ёрдами юкларини сақлаш шароитлари ва тақсимлаш шартлари;

инсонпарварлик ёрдами сифатида келтирилган товарларда маркировканинг мавжудлиги;

олинган инсонпарварлик ёрдами юклари бўйича ҳисобга олиш ҳужжатларининг (ҳисобга олиш дафтарлари, китоблари ва бошқалар, шу жумладан электрон шаклда) мавжудлиги ва тўлиқлиги;

инсонпарварлик ёрдами юклари истеъмолчиларининг юкларнинг олинганлиги тўғрисида белги қўйилган ҳолдаги номлари кўрсатилган рўйхатларини тузиш;

инсонпарварлик ёрдами сифатида олинган фойдаланилмаган товарлар миқдорининг ҳисоби, сабаблари, фойдаланишга яроқлилик муддати ўтиб кетган товарлар (маҳсулотлар)ни кўрсатган ҳолда;

инсонпарварлик ёрдами бўйича келиб тушган фуқароларнинг мурожаатлари ва шикоятлари юзасидан амалга оширилган ишлар акс эттирилади.

3-боб. Инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш тартиби

20. Донорлар томонидан инсонпарварлик ёрдами доирасида берилган маблағлар, товарлар ва хизматлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш инсонпарварлик лойиҳаларини амалга ошириш мониторингининг мақсади ҳисобланади.

21. Инсонпарварлик лойиҳалари мониторингининг мунтазам равишда ўтказилиши юзасидан масъулият ҳудудий ва тармоқ комиссияларига юкланади.

22. Инсонпарварлик ёрдами бўйича ҳудудий ва тармоқ комиссиялари томонидан инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботлар ва унга тушунтириш хати ваколатли органга ҳамда Департаментга ҳар чоракда кейинги ойнинг 10-санасидан кечикмай тақдим этилади.

4-боб. Якунловчи қоида

23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Инсонпарварлик ёрдам юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли тақсимлаш ва мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш ҳамда инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли тақсимлаш ва мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш ҳамда инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларини мониторинг қилиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Инсонпарварлик ёрдамини олувчилар Донорлар томонидан инсонпарварлик ёрдамини олувчиларга инсонпарварлик юклари келиб тушади. Зарур ҳолларда 2-босқич Инсонпарварлик ёрдамини олувчилар Юкларнинг инсонпарварлик ёрдамига мансублигини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментига (кейинги ўринларда — Департамент) зарур ҳужжатларни тақдим этади. Белгиланган муддатларда 3-босқич Департамент 1. Тақдим этилган ҳужжатлар Департаментнинг Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш ва тақсимлаш ишларини мувофиқлаштириш бўлими (кейинги ўринларда — Бўлим) томонидан кўриб чиқади ва натижаси бўйича хулоса тайёрланади. 2. Юкларнинг инсонпарварлик ёрдамига мансублиги тўғрисидаги тайёрланган хулоса Бўлим бошлиғи томонидан имзоланади (тасдиқланади). 3. Белгиланган тартибда тасдиқланган хулоса ваколатли органга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига ижро учун юборилади. Белгиланган муддатларда 4-босқич Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси 1. Хулосага асосан юкларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширади. Белгиланган муддатларда 2. Ўзбекистон Республикасига келтирилган инсонпарварлик ёрдами юклари ва юкларни олувчилар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда Департаментга ҳамда ваколатли органга тақдим этиб боради. Ҳар чоракда 5-босқич Ваколатли орган 1. Инсонпарварлик ёрдами юкларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши бўйича ўрганишлар белгиланган тартибда тасдиқланган жадвал бўйича, зарурат бўлганда, мустақил экспертларни жалб этган ҳолда ўтказади. 2. Ўрганиш натижаларига кўра тегишли маълумотномани Департаментга киритади. Белгиланган муддатларда 6-босқич Инсонпарварлик ёрдамини олувчилар Инсонпарварлик юкларини ҳисобга олади, сақлайди, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди. Белгиланган муддатларда 7-босқич Инсонпарварлик ёрдамини олувчилар Ҳудудий ва тармоқ комиссиялар Инсонпарварлик ёрдами юклари олинганлиги, улардан мақсадли фойдаланилганлиги ҳамда уларнинг аниқ йўналтирилган ҳолда тақсимланишини назорат қилади ва улар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органга киритади. Ҳар чоракда 8-босқич Ҳудудий ва тармоқ комиссиялари Инсонпарварлик лойиҳалари мониторингини мунтазам равишда ўтказади ва инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларни ваколатли орган ва Департаментга тақдим этади. Ҳар чоракда кейинги ойнинг 10-санасига қадар

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 398-сон қарори билан тасдиқланган холдинглар тўғрисидаги низомнинг 7-бандидаги «чет эл инвестициялари тўғрисидаги» сўзлари «инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга оширишга доир амалий чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 15 февралдаги 52-сон қарорининг 8-бандидан «ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II босқич» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 27 августдаги 196-сон қарорида :

а) 3-банднинг иккинчи хатбошидан «ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 8-банднинг биринчи хатбошидан «ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 29 майдаги 146-сон қарорида :

а) 3-банднинг тўртинчи хатбошида «эркин» сўзи «махсус» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 4-банддаги «МИЗ» қисқартмаси «ЭИЗ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;

в) 6-бандда :

биринчи хатбошида «МИЗ» қисқартмаси ва «Истиқлол кўчаси, 2-уй» сўзлари тегишлича «ЭИЗ» қисқартмаси ва «Амир Темур кўчаси, 7-уй» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошида «МИЗ» қисқартмаси «ЭИЗ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасининг Уставида :

а) 5-бандда «Истиқлол кўчаси, 2-уй» сўзлари «Амир Темур кўчаси, 7-уй» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 11-бандда :

3-кичик бандда «эркин» сўзи «махсус» сўзи билан алмаштирилсин;

4-кичик бандда «МИЗ» қисқартмаси «ЭИЗ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;

в) 13-бандда «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари «Тошкент вилояти махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда — маъмурий кенгаш)» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 15-банднинг биринчи хатбоши , 30 ва 38-бандларда «Республика кенгаши» сўзлари «Маъмурий кенгаш» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 18-бандда «Республика кенгаши» сўзлари «маъмурий кенгашининг ваколатли давлат органи билан келишилган тақдимномасига кўра Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 21-банддан «Республика кенгаши» сўзлари чиқариб ташлансин;

ж) 39-бандда «Республика кенгашига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасига» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 15 майдаги 130-сон қарорида :

а) 2-банднинг иккинчи хатбошида «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари «Жиззах вилояти махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашига (кейинги ўринларда — маъмурий кенгаш)» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-банднинг тўртинчи хатбошида «эркин» сўзи «махсус» сўзи билан алмаштирилсин;

в) 5-бандда «МИЗ» қисқартмаси «ЭИЗ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;

г) 3-иловада :

11-банднинг тўртинчи хатбошида «эркин» сўзи «махсус» сўзи билан алмаштирилсин;

13-бандда «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари «Жиззах вилояти махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашига (кейинги ўринларда — маъмурий кенгаш)» сўзлари билан алмаштирилсин;

15-банднинг биринчи хатбоши , 30 ва 38-бандда «Республика кенгаши» сўзлари «Маъмурий кенгаш» сўзлари билан алмаштирилсин;

18-бандда «Республика кенгаши» сўзлари «маъмурий кенгашнинг ваколатли давлат органи билан келишилган тақдимномасига кўра Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банддан «Республика кенгаши» сўзлари чиқариб ташлансин;

39-бандда «Республика кенгашига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасига» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 5-илова изоҳида «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши» сўзлари «Жиззах вилояти махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилаётган қарз ва кредит маблағларини жамлаш, қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 12 июндаги 154-сон қарорида :

а) 4-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирига, «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раисига, тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига:»;

б) илованинг 2-бандидаги «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Ўзсувтаъминот» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорида :

а) 3-банднинг иккинчи хатбошида «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгашига деб аталади)» сўзлари «Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятлари махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларига (кейиги ўринларда маъмурий кенгаш)» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари дирекциялари Ўзбекистон Республикасининг «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонунида белгиланган вазифа ва функцияларни амалга оширади.»;

в) 7-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 23-уй манзилига жойлаштирилсин»;

г) 1-иловада :

III бўлим қуйидаги таҳрирдаги 4-банд билан тўлдирилсин:

«4. Бешариқ тумани «Собиртепа» массиви ер майдонларини ичига олувчи саноат зонаси қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан — «Андархон» божхона пости биноси ва иншоотлари;

жанубий томондан — «Асомиддинов Розиқ хожи» боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалиги ер майдони;

шарқий томондан — «Собиртепа» массиви қишлоқ хўжалиги дала йўли;

ғарбий томондан — «Асомиддинов Розиқ хожи» боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалиги ер майдони.»;

IV бўлим қуйидаги мазмундаги 10-банд билан тўлдирилсин:

«10. Урганч тумани, «Бекобод» қишлоғи ва «Ғойбу» қишлоғи ер участкалари қуйидаги чегарлар билан:

шимолий томондан — «Бухоро Урал Магистрал» газ қувури ҳудуди;

шарқий томондан — очиқ майдон;

жанубий томондан — очиқ майдон;

ғарбий томондан — очиқ майдон»;

д) 6 — 9-иловаларда :

11-банднинг тўртинчи хатбошида «эркин» сўзи «махсус» сўзи билан алмаштирилсин;

13-бандда «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари «Маъмурий кенгашга» сўзлари билан алмаштирилсин;

15-банднинг биринчи хатбошида , 30-бандда , 32-банднинг тўртинчи хатбоши ва 38-бандда «Республика кенгаши» сўзлари «Маъмурий кенгаш» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-бандда :

биринчи хатбошида «Республика кенгаши» сўзлари «Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидан «Муассис номидан» сўзлари чиқариб ташлансин;

18-бандда «Республика кенгаши» сўзлари «Маъмурий кенгашининг ваколатли давлат органи билан келишилган тақдимномасига Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банддан «ва Республика кенгаши» сўзлари чиқариб ташлансин;

39-бандда «Республика кенгаши» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасига» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 5-илованинг изоҳида «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши» сўзлари «Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятлари махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг рус тилида қабул қилинган «Инвестиция лойиҳалари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун лойиҳалар ташаббускорлари бўлган ташкилотларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 майдаги 285-сон қарорига 2-иловага қуйидаги мазмундаги 25 1 -банд қўшилсин:

«25 1 . Ассоциация «Узпромстройматериалы».

11. Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2019 йилларда «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарининг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 июндаги 341-сон қарорининг 3 ва 11-бандларидан иккинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах вилоятининг ишламай турган ва кам қувватли корхоналари фаолиятини тиклаш ва улардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 5 июндаги 352-сон қарорига 2-иловадан 1-позиция чиқариб ташлансин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Зомин-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Косонсой-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Сирдарё» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Бўстонлиқ-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхоналарининг уставларини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 25 июлдаги 542-сон қарорида :

а) 1-банднинг иккинчи хатбошида «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгашига деб аталади)» сўзлари «Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларига (кейинги ўринларда — маъмурий кенгаш)» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3 — 5 , 7 ва 8-иловаларда :

11-банднинг тўртинчи хатбошида «эркин» сўзи «махсус» сўзи билан алмаштирилсин;

13-бандда «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари «маъмурий кенгашга» сўзлари билан алмаштирилсин;

15-банднинг биринчи хатбошида , 30-бандда , 32-банднинг тўртинчи хатбошида «Республика кенгаши» сўзлари «Маъмурий кенгаш» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-бандда :

биринчи хатбошида «Республика кенгаши» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидан «Муассис номидан» сўзлари чиқариб ташлансин;

18-бандда «Республика кенгаши» сўзлари «Маъмурий кенгашининг ваколатли давлат органи билан келишилган тақдимномасига кўра Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банддан «ва Республика кенгаши» сўзлари чиқариб ташлансин;

39-бандда «Республика кенгашига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасига» сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Фарғона вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 25 августдаги 672-сон қарорига 2-иловадан 4-позиция чиқариб ташлансин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод шаҳрида кичик саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 8 ноябрдаги 897-сон қарорида :

а) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 6-банддан тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Сув хўжалиги объектлари бўйларида иҳота ва дарахтзорлар барпо этиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 декабрдаги 1004-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидан «ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорига 4-илованинг 7-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«2-ер участкаси:

1-бошланғич нуқта «Қорақалпоқ» аҳоли яшаш пунктининг шарқидаги «Ҳамдам» каналининг ички ирмоғи(ариқ)нинг чап қирғоғи билан кесишувчи ички кўчанинг кесишмасида жойлашган.

1-нуқтадан чегара «Қорақалпоқ» аҳоли яшаш пунктининг шарқидаги ички кўчанинг туташ жойидаги 2-нуқтагача қуруқ ер бўйлаб шимолий йўналишда 447 метр масофага давом этади.

2-нуқтадан чегара аҳоли яшаш пунктининг бошланиш жойидан 3-нуқтагача қуруқ ер бўйлаб шимолий йўналишда 240 метр масофага давом этади.

3-нуқтадан чегара ажратилаётган ер майдонининг ўрта жойдаги 4-нуқтагача қуруқ ер майдони бўйлаб жанубий йўналишда 330 метр масофага давом этади.

4-нуқтадан чегара 5-нуқтагача «Қорақалпоқ» аҳоли яшаш пунктининг шарқий йўналишда 317 метр масофага давом этади.

5-нуқтадан чегара 6-нуқтагача ички суғориш тармоғининг ғарбий йўналишда 335 метр масофага давом этади.

6-нуқтадан чегара 7-нуқтагача туман захира ер майдонининг шимолий йўналишда 208 метр масофага давом этади.

7-нуқтадан чегара 1-нуқтагача Ички суғориш тармоғининг Шимолий йўналишда 142 метр масофага давом этади».

18. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 январдаги 43-сон қарори билан тасдиқланган Бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди бешинчи хатбошида «Ҳисоб палатасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Ҳисоб палатаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

20. Вазирлар Маҳкамасининг «Хоразм вилоятида қўшимча кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 26 апрелдаги 308-сон қарорига иловадан 2-позиция чиқариб ташлансин.

21. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвоқ» эркин туристик зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 майдаги 365-сон қарорида :

а) 1 — 4-бандларда «эркин туристик» сўзлари «туристик-рекреацион» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1 — 6-иловаларнинг рус тилидаги матни номида «свободной туристской» сўзлари «туристско-рекреационной» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 3-илованинг рус тилидаги матнида :

номида ҳамда 1 ва 38-бандларда «свободной туристской» сўзлари «туристско-рекреационной» сўзлари билан алмаштирилсин;

1, 2, 3, 6, 8, 10, 12, 13, 14, 16 — 22, 27, 32, 34 — 37, 39-бандларида «СТЗ» қисқартмаси «ТРЗ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;

д) 4-илованинг рус тилидаги матни номида ҳамда изоҳ қисмида «свободной туристской» сўзлари «туристско-рекреационной» сўзлари ҳамда «Республиканский совет по координации деятельности административных советов свободных экономических зон и малых промышленных зон» сўзлари «Административный совет специальной экономической зоны Ташкентской области» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 5-илованинг рус тилидаги матнида :

номида ҳамда 1 ва 10-бандларда «свободной туристской» сўзлари «туристско-рекреационной» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«4. Официальное наименование Дирекции:

а) на государственном языке:

полное — «Chorvoq» turistik rekrеatsion zona Direktsiyasi» Davlat unitar korxonasi;

сокращенное — «Chorvoq» TRZ Direktsiyasi» DUK;

б) на русском языке:

полное — Государственное унитарное предприятие «Дирекция туристско-рекреационной зоны «Чарвак»»;

сокращенное — ГУП «Дирекция ТРЗ «Чарвак»»;

в) на английском языке:

полное — «Directorate of tourist and recreational zone «Charvak» State Unitary Company;

сокращенное — «Directorate of TRZ «Charvak» SUC»;

13-банддан «Республиканскому совету по координации деятельности административных советов свободных экономических зон и малых промышленных зон (далее — Республиканский совет)» сўзлари чиқариб ташлансин;

15-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

16-бандда «внесение в Республиканский совет» сўзлари «по согласованию с уполномоченным государственным органом внесение в Кабинет Министров» сўзлари билан алмаштирилсин;

18-бандда «Республиканским советом» сўзлари «Кабинетом Министров» сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банддан «Республиканским советом» сўзлари чиқариб ташлансин;

30-бандда «Республиканский совет» сўзлари «Административный совет» сўзлари билан алмаштирилсин;

32-банднинг тўртинчи хатбошида , 38 ва 39-бандларда «Республиканским советом» сўзлари «Кабинетом Министров» сўзлари билан алмаштирилсин;

ё) 6-илованинг рус тилидаги матни номида , 10, 11, 15, 16-бандларда «свободной туристской» сўзлари «туристско-рекреационной» сўзлари билан алмаштирилсин.

22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 3 июлдаги 500-сон қарорида :

а) 1-иловада :

8-бандда :

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи — йигирма олтинчи хатбошилар тегишли равишда учунчи — йигирма бешинчи хатбошилар деб хисоблансин;

66-банднинг биринчи хатбошисидан «Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 2-иловада 2-банднинг бешинчи хатбошидан ҳамда 5-банднинг «в» кичик бандидан «Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 3-илованинг 3-бандидан ва 10-банднинг иккинчи хатбошидан «Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 4а-иловадан 33-позиция чиқариб ташлансин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини Андижон вилоятининг кичик саноат зоналарига жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 18 сентябрдаги 741-сон қарорига илованинг рус тилидаги матнида «Территория(га)» устуни 2-позициясидаги «30,0» рақами «16,0» рақами билан алмаштирилсин».

24. Вазирлар Маҳкамасининг «Фарғона вилоятида анор етиштиришни кўпайтириш ва соҳани ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 4 октябрдаги 791-сон қарорининг 12-бандидан «ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.

25. Вазирлар Маҳкамасининг «Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 октябрдаги 803-сон қарорида :

а) 2-банднинг иккинчи хатбошида «эркин» сўзи «махсус» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада :

11-банднинг иккинчи хатбошисида «эркин» сўзи «махсус» сўзи билан алмаштирилсин;

13-банддан «ва Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)» сўзлари чиқариб ташлансин;

16-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

15-банднинг биринчи хатбоши , 19-бандда , 30-банднинг тўртинчи хатбошида «Республика кенгаши» сўзлари «Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

22-банднинг иккинчи хатбошида «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашига» сўзлари «маъмурий кенгашга» сўзлари билан алмаштирилсин.

26. Вазирлар Маҳкамасининг «Фарғона вилоятида қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги 1007-сон қарорига иловадан 3 ва 5-позициялар чиқариб ташлансин.

27. Вазирлар Маҳкамасининг «Наманган» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 декабрдаги 1054-сон қарорига 3-илованинг 11-банди иккинчи хатбошида «эркин» сўзи «махсус» сўзи билан алмаштирилсин.

28. Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 12 апрелдаги 306-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Коммунхизмат» агентлиги» ва «агентлик» сўзлари «Ўзсувтаъминот» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг «Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Хоразм вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 7 майдаги 383-сон қарорида :

а) 3-банднинг иккинчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Коммунхизмат» агентлиги (кейинги ўринларда «Коммунхизмат» агентлиги деб аталади)» сўзлари «Ўзсувтаъминот» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-бандда «Коммунхизмат» агентлиги, «Туямўйин — Урганч» минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси (кейинги ўринларда «Туямўйин — Урганч» МСҚФБ деб аталади)» сўзлари «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Хоразм сув таъминоти» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 5-бандда «Коммунхизмат» агентлиги, «Туямўйин-Урганч» МСҚФБ» сўзлари «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Хоразм сув таъминоти» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 6-бандда «Коммунхизмат» агентлиги бош директори» сўзлари «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раиси» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

30. Вазирлар Маҳкамасининг «Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Наманган вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 7 майдаги 384-сон қарорида :

а) 3-банднинг иккинчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Коммунхизмат» агентлиги (кейинги ўринларда «Коммунхизмат» агентлиги деб аталади)» сўзлари «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда «Ўзсувтаъминот» АЖ деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4- ва 5-бандларда «Коммунхизмат агентлиги, Наманган вилоятининг «Сувоқова» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Наманган сув таъминоти» МЧЖ сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 6-банднинг биринчи хатбошидан «Коммунхизмат» агентлиги бош директори» сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 6 ва 7-бандларнинг учинчи хатбошиларида «Наманган вилоятининг «Сувоқова» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Наманган сув таъминоти» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.

31. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 майдаги 390-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низомда :

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Вазирлик ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, хорижий, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни мувофиқлаштириш, халқаро молия институтлари (бошқарув офислари) ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, ташқи савдо ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик, республикага ташқи беғараз кўмак маблағларини (грант, техник кўмак, мақсадли беғараз ёрдам) жалб қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва мувофиқлаштириш учун масъул ваколатли давлат органи ҳисобланади»;

б) 9-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги;

Электрон кооперация портали маркази»;

в) 11-бандда :

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«давлат органлари ва ташкилотларининг республикага ташқи беғараз кўмак (грантлар, техник кўмак, мақсадли беғараз ёрдам) маблағларини жалб қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, уларнинг мақсадли фойдаланилишини ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш»;

бешинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«маҳаллий саноатни жадал ривожлантиришни таъминлаш»;

г) 12-бандда :

қуйидаги мазмундаги «3 1 »кичик банд билан тўлдирилсин:

«3 1 ) давлат органлари ва ташкилотларининг республикага ташқи беғараз кўмак (грант, техник кўмак, мақсадли беғараз ёрдам) маблағларини жалб қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, уларнинг мақсадли фойдаланилишини ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш соҳасида:

ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш ҳамда донор билан ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобидан молиялаштириш таклиф этилаётган лойиҳа ташаббусларини ишлаб чиқиш ва келишиш жараёнларини мувофиқлаштиради;

ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини ҳисобга олиш ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилишни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасининг донорлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш борасида таклифлар ишлаб чиқади»;

қуйидаги мазмундаги «12» кичик банд билан тўлдирилсин:

«12) маҳаллий саноатни жадал ривожлантиришни таъминлаш соҳасида:

мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларни жалб қилиш, туманлар (шаҳарлар) салоҳиятини ишга солиш ва уларнинг нисбий устунликларидан фойдаланиш асосида маҳаллий саноатни ривожлантириш «драйверлари» бўлган тармоқларни аниқлайди;

тармоқларнинг ички ва тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, корхоналарни глобал ишлаб чиқариш занжирларига жалб қилиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни учинчи давлатларга ҳамкорликда экспорт қилишни йўлга қўяди;

сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган хусусий ва хорижий инвестициялар ҳамда замонавий технологияларни жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратади;

«қўшимча қиймат занжирлари»ни кенгайтириш, ишлаб чиқариш таннархи ва харажатларини камайтириш, тайёр маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширади;

кичик саноат ва махсус иқтисодий зоналар имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминлайди ва фаолиятини мувофиқлаштиради;

замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда маҳаллий саноат корхоналари учун профессионал кадрлар тайёрлайди, тренинг дастурларидан кенг фойдаланади;

тармоқлар ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ошириш мақсадида тартибга солиш муҳити ва стандартларни такомиллаштиради;

йирик ишлаб чиқарувчилар ҳамда кичик бизнес ва ўрта бизнес субъектлари ўртасидаги (кооперация) электрон тизимни такомиллаштиради»;

д) 14-бандда :

«1» кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«тармоқлар ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ошириш мақсадида тартибга солиш муҳити ва стандартларни такомиллаштириш бўйича Вазирликка таклифлар киритади;»;

«4» кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«тармоқларнинг ички ва тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, корхоналарни глобал ишлаб чиқариш занжирларига жалб қилиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни учинчи давлатларга ҳамкорликда экспорт қилишни йўлга қўяди;»;

«5» кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«кичик саноат ва махсус иқтисодий зоналар имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминлайди ва фаолиятини мувофиқлаштиради;»;

е) 16-бандда :

«1» кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларни жалб қилиш, туманлар (шаҳарлар) салоҳиятини ишга солиш ва уларнинг нисбий устунликларидан фойдаланиш асосида маҳаллий саноатни ривожлантириш «драйверлари» бўлган тармоқларни аниқлайди;»;

«2» кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«қўшимча қиймат занжирлари»ни кенгайтириш, ишлаб чиқариш таннархи ва харажатларини камайтириш, тайёр маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш асосида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўллаб-қувватлайди»;

ж) 35-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари «Экспортни рағбатлантириш агентлиги» сўзларидан кейин «Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги» сўзлари билан тўлдирилсин.

32. Вазирлар Маҳкамасининг «Косон ва Муборак туманлари марказлари ҳамда Китоб-Шаҳрисабз ерости сув конидан сув олиш қувурига яқин бўлган қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 майдаги 427-сон қарорида :

а) 2-бандда «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Коммунхизмат» агентлиги (кейинги ўринларда «Коммунхизмат» агентлиги деб аталади)» сўзлари «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — «Ўзсувтаъминот» АЖ)» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-бандда «Коммунхизмат» агентлиги бош директори» сўзлари «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раиси» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 8-бандда «Коммунхизмат» агентлиги ҳузуридаги Араб мувофиқлаштириш гуруҳи лойиҳаларини бошқарув гуруҳига» сўзлари «Ўзсувтаъминот» АЖга» сўзлари билан алмаштирилсин.

33. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июндаги 461-сон қарори билан тасдиқланган «Business city» замонавий ишбилармонлик марказлари ҳудудида жойлаштириш учун инвесторларнинг энг яхши инвестиция таклифларини танлаш ва уларга ер участкаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 33-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«33. Инвестициялаш тўғрисидаги битим Ўзбекистон Республикасининг «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонунига мувофиқ бўлиши ҳамда қуйидаги асосий қисмлардан иборат бўлиши лозим:».

34. Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон-фарм» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 11 июндаги 480-сон қарорига 3-илованинг 11-банди иккинчи хатбошида «эркин» сўзи «махсус» сўзи билан алмаштирилсин.

35. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш (2 босқич)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 июндаги 516-сон қарорида :

а) 3-банднинг иккинчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Коммунхизмат» агентлиги (кейинги ўринларда «Коммунхизмат» агентлиги деб аталади),» ва «Тошкент вилояти «Сувоқава» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Тошкент вилояти «Сувоқава» ДУК деб аталади)» сўзлари мос равишда «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда «Ўзсувтаъминот» АЖ деб аталади),» ва «Тошкент вилояти сув таъминоти» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-бандда :

иккинчи ва тўртинчи хатбошиларда «Коммунхизмат» агентлиги,» ва «Тошкент вилояти «Сувоқава» ДУК» сўзлари мос равишда «Ўзсувтаъминот» АЖ» ва «Тошкент вилояти сув таъминоти» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошида «Коммунхизмат» агентлигининг бош директори» ва «Тошкент вилояти «Сувоқава» ДУК директорига» сўзлари мос равишда «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раиси» ва «Тошкент вилояти сув таъминоти» МЧЖ директорига» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 6-банднинг биринчи хатбошида «Коммунхизмат» агентлиги бош директори» сўзлари «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раиси» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 8-бандда «Коммунхизмат» агентлигининг Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини мувофиқлаштириш гуруҳига» сўзлари «Ўзсувтаъминот» АЖга» сўзлари билан алмаштирилсин.

36. Вазирлар Маҳкамасининг «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини фаоллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 25 июндаги 525-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбошида «вилоятидаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши» сўзлари «вилояти махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин.

37. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисида низомнинг 33-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«33. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг иқтисод, инновацион ривожланиш ва инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси, шунингдек, Вазирлик ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги раҳбари Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади».

38. Вазирлар Маҳкамасининг «2019 — 2022 йилларда Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 24 июлдаги 622-сон қарорига 1-илованинг 129-позициясида «лойиҳа ташаббускори» ва «масъуллар» графаларида «Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги» сўзлари мос равишда «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

39. Вазирлар Маҳкамасининг «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 августдаги 671-сон қарорининг 5-банди биринчи хатбошисидаги «эркин» сўзи «махсус» сўзи билан алмаштирилсин.

40. Вазирлар Маҳкамасининг «Опек халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида «Наманган вилоятининг Заркент, Ходикент, Исқовот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ва Наманган шаҳрининг сув таъминотини яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 сентябрдаги 739-сон қарорида :

а) 2-бандда «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Коммунхизмат» агентлиги (кейинги ўринларда «Коммунхизмат» агентлиги деб аталади)» сўзлари «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — «Ўзсувтаъминот» АЖ)» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банднинг учинчи хатбошисида «Коммунхизмат» агентлиги, Наманган вилояти «Сувоқова» ДУК» сўзлари «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Наманган сув таъминоти» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 6-бандда :

биринчи хатбошида «Коммунхизмат» агентлиги бош директори» сўзлари «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раиси» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошида «Наманган вилояти «Сувоқава» ДУКда» сўзлари «Наманган сув таъминоти» МЧЖда» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 8-бандда «Коммунхизмат» агентлиги ҳузуридаги Араб мувофиқлаштириш гуруҳининг ишлаб турган Лойиҳаларини бошқариш гуруҳига» сўзлари «Ўзсувтаъминот» АЖга» сўзлари билан алмаштирилсин.

41. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 11 сентябрдаги 761-сон қарорида :

а) 2-бандда :

учинчи хатбошидан «ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)» сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидан «ҳамда Агентлик» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 5-банднинг биринчи хатбошидан «ҳамда Агентлик» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 6-бандда «Агентлик» сўзи «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 7-банднинг биринчи хатбошидан «ва Агентлик» сўзлари чиқариб ташлансин;

д) 11-банднинг учинчи хатбошидан «Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги бош директори Ш.Ш. Шоаҳмедов» сўзлари чиқариб ташлансин.

42. Вазирлар Маҳкамасининг «2019 — 2023 йилларда Бухоро вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 21 сентябрдаги 794-сон қарорига 11-илованинг рус тилидаги матни «Общая площадь территории (га)» устунида:

а) 1-позициядаги «5» рақами «4,57» рақами билан алмаштирилсин;

б) 2-позициядаги «3,1» рақами «2,2» рақами билан алмаштирилсин;

в) 3-позициядаги «1,5» рақами «1,37» рақами билан алмаштирилсин;

г) 5-позициядаги «6,5» рақами «4,5» рақами билан алмаштирилсин;

д) 6-позициядаги «2,2» рақами «2,16» рақами билан алмаштирилсин;

е) 7-позициядаги «3,3» рақами «2,93» рақами билан алмаштирилсин.

43. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг бешинчи мажлиси якунларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 24 сентябрдаги 805-сон қарорининг 4-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатасига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасига» сўзлари билан алмаштирилсин.

44. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон қарорида :

а) 3-банднинг иккинчи хатбошиси ва 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-иловада :

2-банднинг еттинчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари қуйидаги маълумотларни электрон кооперация биржаси порталига ўз вақтида киритишни, унинг ишончлилиги, тўлиқлигини ва янгилаб борилишини таъминлайдилар:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳудудий бўлинмалари ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти ҳудудий бўлимлари томонидан республикада ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг ҳажми ва техник параметрлари ҳақидаги;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси томонидан саноат маҳсулотларининг импорт ва экспорт ҳажми ҳақидаги;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда устав фонди (капитали)даги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар келгуси давр учун давлат харидларининг режа-жадваллари ва давлат харидларининг ўтган йилдаги амалдаги ҳажми, шу жумладан, импорт товарлари хариди тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариш тавсия этилаётган ўзлаштирилиши истиқболли маҳсулот турлари тўғрисидаги»;

9-банддаги ва 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржа портали фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада «3-босқич, 4-босқич, 5-босқич» блокларининг «Ижрочилар» блокидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 2-илованинг 15-позициясидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

45. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш тўғрисида» 2019 йил 23 октябрдаги 890-сон қарорининг 3-бандидан «ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.

46. Вазирлар Маҳкамасининг «Нукус» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 22 ноябрдаги 941-сон қарорининг 4-банди ва 3-илованинг 11-бандида «эркин» сўзи «махсус» сўзи билан алмаштирилсин.

47. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 декабрдаги 1009-сон қарори билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида низомда :

а) 3-банднинг еттинчи хатбошисидаги «ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича» сўзлари «маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банднинг иккинчи хатбошидан «Ҳисоб палатаси» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 7-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидан «Ҳисоб палатаси» сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 8-банднинг иккинчи хатбошидан «Ҳисоб палатаси» сўзлари чиқариб ташлансин;

д) 13-банднинг «г» кичик бандидан «Ҳисоб палатаси» сўзлари чиқариб ташлансин;

е) 1-илованинг 2-боби «Амалга ошириладиган чора-тадбирлар» устунида:

2, 3 ва 4-босқичлардан «Ҳисоб палатаси» сўзлари чиқариб ташлансин;

9-босқичдан «Ҳисоб палатаси» сўзлари чиқариб ташлансин.

49. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 январдаги 21-сон қарорининг 10-бандидан «ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.

50. Вазирлар Маҳкамасининг «Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Тошкент шаҳрида сув қувурлари ва канализация тизимларини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 январдаги 38-сон қарорида :

а) 2-банднинг иккинчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Коммунхизмат» агентлиги (кейинги ўринларда «Коммунхизмат» агентлиги деб аталади)» сўзлари «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — «Ўзсувтаъминот» АЖ)» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-бандда «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Коммунхизмат» агентлиги, Тошкент шаҳар «Сувсоз» ДУК» сўзлари «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Тошкент шаҳар ичимлик сув таъминоти» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 6-бандда биринчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, «Коммунхизмат» агентлиги бош директори» сўзлари «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раиси сўзлари билан алмаштирилсин.

52. Вазирлар Маҳкамасининг «Термиз» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 13 мартдаги 148-сон қарори 3-банднинг тўртинчи хатбоши , 7-банд ва 3-илованинг 11-банди иккинчи хатбошида «эркин» сўзи «махсус» сўзи билан алмаштирилсин.

53. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги 155-сон қарори билан тасдиқланган Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 8-банддан «ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 10 , 12 ва 19-бандларидаги «Агентлик» сўзи «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин.

54. Вазирлар Маҳкамасининг «Қашқадарё вилоятининг қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 апрелдаги 220-сон қарорида :

а) 2-банднинг иккинчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Коммунхизмат» агентлиги (кейинги ўринларда — «Коммунхизмат» агентлиги)» сўзлари «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — «Ўзсувтаъминот» АЖ)» сўзлари билан алмаштирилсин.

б) 4-банддан «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.

55. Вазирлар Маҳкамасининг «Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Хоразм вилоятининг канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 апрелдаги 221-сон қарорида :

а) 2-банднинг иккинчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Коммунхизмат» агентлиги (кейинги ўринларда — «Коммунхизмат» агентлиги)» сўзлари «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — «Ўзсувтаъминот» АЖ)» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банддан «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.

56. Вазирлар Маҳкамасининг «Чироқчи» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 майдаги 267-сон қарорида :

а) 6-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«бир ой муддатда Дирекциянинг Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Мустақиллик майдони, 2-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилишини ҳамда зарур инвентарлар билан жиҳозланган хизмат хоналари ажратилишини ва кейинчалик Дирекция учун замонавий маъмурий бино қурилишини.»;

б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Чироқчи» эркин иқтисодий зонаси таркибига кирувчи ҳудудларнинг чегаралари

1-бошланғич нуқта Қарши шаҳри, Қарши Аэропортининг ҳимоя майдонидан ташқари ҳудудда жойлашган.

1-нуқтадан чегара Қарши шаҳри, Қарши Аэропортининг ҳимоя майдонининг жанубий ғарб томони йўналишда 3700 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара очиқ майдон, турар ва нотурар жой объектлар билан 1500 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара йўналишда 2700 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара мавжуд объектлар ҳимоя зонаси билан 1500 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.»;

в) 3-илованинг («Чироқчи» ЭИЗ дирекцияси давлат унитар корхонасининг Устави) 1-боби 5-бандидаги «1-уй» сўзи «2-уй» сўзи билан алмаштирилсин.

57. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг Миллий генбанкини яратиш тўғрисида» 2020 йил 13 майдаги 282-сон қарори 2-иловасининг 12, 16 ва 22-позициялари «масъул ижрочилар» графасидан «Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.

58. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлашни молиялаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 июлдаги 426-сон қарорида :

а) 2-банднинг иккинчи ва учунчи хатбошиларида «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банднинг иккинчи хатбошидан «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Коммунхизмат» агентлиги (кейинги ўринларда — «Коммунхизмат» агентлиги) ва» сўзлари чиқариб ташлансин ҳамда «уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги» сўзлари «ичимлик сув ва канализация соҳасидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 6-банддан «Коммунхизмат» агентлиги ва Марказ» сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 7-банддаги «Коммунхизмат» агентлигининг Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини мувофиқлаштириш гуруҳига» сўзлари «Ўзсувтаъминот» АЖга» сўзлари билан алмаштирилсин.

59. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида «Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 12 августдаги 482-сон қарорида :

а) 2-банднинг иккинчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Коммунхизмат» агентлиги (кейинги ўринларда — «Коммунхизмат» агентлиги)» сўзлари «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — «Ўзсувтаъминот» АЖ)» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банднинг учунчи хатбошидан «Коммунхизмат» агентлиги» ҳамда «(кейинги ўринларда — «Ўзсувтаъминот» АЖ)» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

60. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 15 декабрдаги 785-сон қарорининг 5-бандидан «ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.

61. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 январдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида низомда :

а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг» деган сўзлар «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) низомга 1-2-иловаларда «Субъектлар» блокидан тегишли равишда «(Иқтисодий тараққиёт вазирлиги)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда Овропа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдамни мувофиқлаштириш Бюросини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 24 январдаги 29-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Европа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдамни мувофиқлаштириш Бюроси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 29 августдаги 347-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ТАСИС дастурини амалга оширишни таъминлашда вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида» 1997 йил 29 майдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 5-сон, 20-модда).

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1998 йил 16 апрелдаги 161-сон қарорига 2-илованинг 10-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 10 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 1-модда).

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Беғараз ёрдамдан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 июлдаги 268- қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 44-модда).

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига илованинг 71-банди .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига 2-илованинг 11-банди .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 61-модда).

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида» 2007 йил 3 январдаги 5-сон қарори .

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 27 январдаги 21-сон қарори .

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2009 йил 28 январдаги 22-сон қарорига илованинг 1 , 2 ва 4-бандлари .

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси уставини тасдиқлаш тўғрисида» 2009 йил 19 февралдаги 48-сон қарори .

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2009 йил 19 июндаги 171-сон қарори .

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2009 йил 15 октябрдаги 274-сон қарорига илованинг 5-банди .

18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2012 йил 6 сентябрдаги 261-сон қарорига илованинг 1 ва 9-бандлари .

19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 75-банди ва 2-илованинг 7-банди .

21. Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 августдаги 234-сон қарори .

22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 48-банди .

23. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2016 йил 27 февралдаги 57-сон қарорига илованинг 5-банди .

24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 43 ва 77-бандлари .

25. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг эркин иқтисодий зоналарида импорт ўрнини қоплайдиган ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 февралдаги 110-сон қарори .

26. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига 1-илованинг 14-банди .

27. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 25 мартдаги 155-сон қарорига 1-илованинг 2 , 4 ва 11-бандлари .

28. Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига 10-илованинг 1 ва 5-бандлари .

29. Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2019 йилларда «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарининг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 июндаги 341-сон қарорининг 6 ва 11-бандлари.

30. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 21 августдаги 651-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 182-модда) илованинг 12-банди .

31. Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2019 йилларда «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналари ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмаларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги 691-сон қарорининг 3 ва 7-бандлари .

32. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги 992-сон қарорига 1-илованинг 7-банди .

33. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорининг 1-банди ҳамда шу қарорга 1 , 2 ва 3-иловалар ва 5-илованинг 1 , 2 , 6 , 10-бандлари ва 8-банднинг бешинчи хатбоши .

34. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 12 февралдаги 107-сон қарорига 1-илованинг 1 , 3 ва 8-бандлари .

35. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 13 мартдаги 197-сон қарорига 1-илованинг 12-банди .

37. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 27 январдаги 21-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида» 2018 йил 7 августдаги 629-сон қарори .

38. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 22 августдаги 680-сон қарорига илованинг 1 , 2 ва 4-бандлари .

39. Вазирлар Маҳкамасининг «Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонаси Дирекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 октябрдаги 803-сон қарорига 3-илова билан тасдиқланган «Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом .

40. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 22 мартдаги 241-сон қарори .

41. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 18 апрелдаги 331-сон қарорининг 1-банди .

42. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига илованинг 10 ва 17-бандлари .

43. Вазирлар Маҳкамасининг «Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 21 ноябрдаги 940-сон қарори .

44. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 29 январдаги 45-сон қарори .

45. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида» 2020 йил 14 майдаги 284-сон қарорига илованинг 8 ва 9-бандлари .

46. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарорига 1-илованинг 1 ва 4-бандлари .

47. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 3-банди .

48. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 14 декабрдаги 777-сон қарорига илованинг 4-банди .

49. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 16 августдаги 524-сон қарорига 1-илованинг 1 ва 3-бандлари .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 29 декабрь,

786-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон, 13.04.2022 й., 09/22/179/0301-сон; 30.05.2023 й., 09/23/217/0301-сон; 11.07.2023 й., 09/23/281/0462-сон; 18.04.2024 й., 09/24/214/0285-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; 25.11.2025 й., 09/25/738/1087-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон; 01.09.2026 й., 06/26/174/0881-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

ROʻYXATI

YIGʻMA ROʻYXATI

NIZOM

SXEMASI

ROʻYXATI

Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini jalb etish mexanizmlarini va donorlar bilan ishlash tizimini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini jalb etish mexanizmlarini va donorlar bilan ishlashni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 10-oktabrdagi PF-5848-son Farmoniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan loyihalarni tayyorlash, tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini jalb qilish va donorlar bilan hamkorlik dasturlariga qoʻshimcha loyihalarini ishlab chiqish, monitoring qilish va bitimlar loyihalarini ishlab chiqish, tashqi begʻaraz koʻmak loyihalarini moddiy-texnik qoʻllab-quvvatlash hamda Muvofiqlashtiruvchi kengashning faoliyatini tashkil etishni nazarda tutuvchi Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan loyihalarni tayyorlash, amalga oshirish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

insonparvarlik yordamini jalb qilish va olish, insonparvarlik yordami yuklarini qabul qilish, hisobga olish, manzilli taqsimlash va ulardan maqsadli foydalanish ustidan nazorat qilish va monitoring qilish tartibini nazarda tutuvchi Insonparvarlik yordami yuklarini qabul qilish, hisobga olish, manzilli taqsimlash va maqsadli foydalanish ustidan nazorat qilish hamda insonparvarlik yordami loyihalarini monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 3-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining baʼzi qarorlari 4-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri S.U. Umurzakov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-dekabrdagi 786-son qaroriga 1-ILOVA

Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan loyihalarni tayyorlash, amalga oshirish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan loyihalarni tayyorlash, amalga oshirish va monitoring qilish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomning amal qilishi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi hujjatlari bilan ularni tayyorlash va amalga oshirishning boshqacha tartibi belgilangan loyihalarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

axborot tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi tomonidan joriy etiladigan va yuritiladigan “Tashqi begʻaraz koʻmak loyihalarini elektron tarzda kelishish, monitoring qilish va hisobga olish” boʻyicha avtomatlashtirilgan axborot tizimi;

vakolatli organ — loyihalarni tayyorlash, amalga oshirish va monitoring qilish faoliyatini muvofiqlashtirish vazifasi yuklangan Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi;

grant — qonunchilik hujjatlariga zid boʻlmagan faoliyatni amalga oshirish uchun maqsadli yoʻnaltirilgan yoki maqsadli boʻlmagan asosda pul yoki natura shaklida donorlar tomonidan koʻrsatiladigan tashqi begʻaraz koʻmak turi;

donor bilan hamkorlik dasturi — maʼlum bir davr uchun Oʻzbekiston Respublikasining donorlar bilan hamkorligining asosiy yoʻnalishlarini belgilab beruvchi hamda tashqi begʻaraz koʻmak hisobiga moliyalashtirish uchun taklif etilayotgan loyihalar roʻyxatini oʻz ichiga olgan hujjat;

loyiha bitimlari — loyihalarni moliyalashtirish uchun asos boʻladigan hujjatlar majmuasi (almashinuv notalari, moliyaviy shartnomalar va boshqalar);

loyiha ijrochisi — loyihani amalga oshirish uchun tashqi begʻaraz koʻmak oluvchiga tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) yetkazib beruvchi, taqdim qiluvchi yuridik yoki jismoniy shaxs (yoki ularning konsorsiumi);

loyiha taklifi — amalga oshirilishi rejalashtirilgan loyihaning asosiy parametrlarini aniqlaydigan, donorning metodologiyasiga muvofiq tayyorlangan va donorning loyiha boʻyicha tayyorgarlik koʻrishi va qaror qabul qilishi uchun asos boʻladigan hujjat;

loyiha hujjatlari — donor va tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar oʻrtasida kelishilgan loyihani moliyalashtirish va amalga oshirish muddatlari toʻgʻrisida batafsil maʼlumotlardan tashkil topgan hamda donor (loyiha ijrochisiga) loyihani amalga oshirishi uchun asos boʻladigan hujjatlar toʻplami;

muvofiqlashtiruvchi kengash — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini jalb etish mexanizmlarini va donorlar bilan ishlashni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 10-oktabrdagi PF-5848-son Farmoni bilan tashkil etilgan Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini jalb qilish masalalari boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash;

tashqi begʻaraz koʻmak beruvchi donorlar (keyingi oʻrinlarda — donorlar) — tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻini taqdim qiluvchi, faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga zid boʻlmagan xorijiy davlatlar, xalqaro va xorijiy hukumat va nohukumat tashkilotlar, xorijiy kompaniyalar va jamgʻarmalar;

tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari — tashqi begʻaraz koʻmak beruvchi donorlar tomonidan taqdim etiladigan texnik koʻmak va grant, maqsadli begʻaraz koʻmak mablagʻlari, jumladan, pul va tovarlar (ishlar, xizmatlar);

tashqi begʻaraz koʻmakni oluvchilar — Oʻzbekiston Respublikasi, Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati, davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, shuningdek faoliyatida foyda olishni maqsad qilmagan yuridik va jismoniy shaxslar (donorlar va vakolatli organning boshqa kelishuvlari bundan mustasno);

tashqi begʻaraz koʻmak loyihasi (keyingi oʻrinlarda — loyiha) — donorlar tomonidan pul, tovarlar (ishlar, xizmatlar) sifatida taqdim qilinadigan tashqi begʻaraz koʻmak loyihasi hisobiga qisman yoki toʻla taʼminlangan, donorlar va tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar bilan kelishilgan umumiy maqsadli tashkiliy-texnik tadbirlar majmui;

tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini jalb qilish dasturi — vakolatli organ tomonidan tasdiqlanadigan istiqbolli va ustuvor loyihalar hamda donorlarga tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari hisobiga moliyalashtirish uchun taklif etilayotgan loyihalarning yigʻma roʻyxatini oʻz ichiga olgan hujjat;

texnik koʻmak — asbob-uskunalar va texnologiyalarni sotib olish, tajriba-konstruktorlik ishlarini amalga oshirish, ilmiy yoki boshqa tadqiqotlarni oʻtkazish, xodimlarni davolash, oʻqitish, malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash, maslahat xizmatlari koʻrsatish hamda qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa maqsadlar uchun pul yoki natura shaklida donorlar tomonidan koʻrsatiladigan tashqi begʻaraz koʻmak turi;

yagona reyestr — vakolatli organ tomonidan doimiy ravishda shakllantiriladigan va uning rasmiy veb-saytida joylashtiriladigan amalga oshirilayotgan loyihalarning roʻyxati.

4. Tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar bir loyiha boʻyicha qiymati 100 ming AQSH dollaridan oshmaydigan tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarni jalb etish uchun mustaqil ravishda donorlar bilan muzokaralar olib boradi, bunda imzolangan loyiha bitimlarining nusxalarini vakolatli organga majburiy tartibda taqdim etadi.

5. Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini jalb qilish dasturlari va donorlar bilan hamkorlik dasturlarini kelishish, tasdiqlash, hisobga olish shuningdek tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar va loyiha ijrochilari tomonidan kiritilgan maʼlumotlar asosida tashqi begʻaraz koʻmak loyihalarining amalga oshirilishini monitoringi tegishli vazirliklar va idoralarning axborot tizimiga bepul ulanishi orqali olib boriladi.

2-bob. Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan loyihalarni tayyorlash tartibi

6. Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan loyihalarni tayyorlash, amalga oshirish va monitoring qilish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxemaga asosan amalga oshiriladi.

7. Vakolatli organ har yili 1-fevralga qadar tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilarni tegishli parametrlarni koʻrsatgan holda donorlar mablagʻlari hisobiga amalga oshirilishi uchun taklif qilingan loyihalarni qabul qilish boshlanganligi toʻgʻrisida xabardor qiladi.

8. Tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar har yili 1-martga qadar donorlar tomonidan moliyalashtirish uchun taklif etilayotgan istiqbolli va ustuvor loyihalarning roʻyxatini loyiha takliflari bilan birga ushbu Nizomga 2 va 3-ilovalarga muvofiq ularning ustuvorlik koʻrsatkichlarining tartib raqamini koʻrsatgan holda vakolatli organga taqdim etadi.

Loyiha takliflari 2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishlari boʻyicha Harakatlar strategiyasini amalga oshirish boʻyicha davlat dasturlari, 2030-yilgacha boʻlgan davrda barqaror rivojlanish sohasidagi milliy maqsad va vazifalar, Oʻzbekiston Respublikasining Investitsiya dasturlari, sanoat va hududlarni rivojlantirish dasturlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlarini hisobga olgan holda tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar tomonidan shakllantiriladi.

9. Vakolatli organ taqdim etilgan loyiha takliflarni hamkorlik yoʻnalishlariga, donorlarning moliyaviy imkoniyatlariga, shuningdek rivojlanishning davlat dasturlariga muvofiqligi yuzasidan koʻrib chiqadi hamda 1-aprelga qadar amalga oshirish uchun taklif etilayotgan istiqbolli va ustuvor loyihalarning yigʻma roʻyxatini (keyingi oʻrinlarda — yigʻma roʻyxat) ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shakllantiradi.

Loyiha takliflari ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar tomonidan ishlab chiqiladi.

Donorlar tomonidan talab etilgan holatlarda, tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar loyiha takliflarini donor tomonidan soʻralgan shaklga muvofiq ishlab chiqib, vakolatli organga kiritadi.

10. Vakolatli organ donorlarga taqdim etish uchun loyiha boʻyicha qoʻshimcha maʼlumotlarni tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilardan soʻrab olish huquqiga ega.

11. Tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilardan kelib tushgan loyiha takliflarning yigʻma roʻyxatini shakllantirish jarayonida yuzaga kelgan kelishmovchiliklar tegishli tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar ishtirokida muvofiqlashtiruvchi kengash yigʻilishi doirasida bartaraf etiladi.

12. Vakolatli organ 15-aprelga qadar shakllantirilgan yigʻma roʻyxat asosida tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini jalb qilish dasturini tasdiqlaydi va oʻzining rasmiy veb-saytiga joylashtiradi.

13. Vakolatli organ:

tegishli tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar bilan birgalikda donorlar bilan mablagʻlarni jalb qilish choralarini koʻradi;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi va Moliya vazirligi bilan birgalikda donorlar tomonidan maʼqullangan loyihalar asosida donorlar bilan hamkorlik yoʻnalishlarini, shu bilan birga loyihalarning barcha parametrlarini oʻz ichiga olgan hamkorlik dasturini ishlab chiqadi va tasdiqlaydi.

14. Donorlar bilan hamkorlik dasturi tasdiqlangan kundan boshlab besh kun ichida vakolatli organning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.

Donorlar bilan hamkorlik dasturi koʻrsatkichlariga aniqlik kiritish va ularni oʻzgartirish vakolatli organ tomonidan muvofiqlashtiruvchi kengash bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi.

15. Zarurat tugʻilganda, donorlar bilan hamkorlik dasturlariga kiritilgan loyihalar uchun loyiha bitimlari imzolanadi. Bunda, tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar loyiha bitimlarini oʻz vaqtida imzolanishini taʼminlaydi.

3-bob. Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini jalb qilish va donorlar bilan hamkorlik dasturlariga qoʻshimcha loyihalarni ishlab chiqish tartibi

16. Tasdiqlangan tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini jalb qilish dasturlari va donorlar bilan hamkorlik dasturlariga yangi loyihalarni kiritish uchun tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar vakolatli organga tashqi begʻaraz koʻmak loyihalari taklifi va salohiyatli donorlar koʻrsatilgan tushuntirish xatini taqdim etadi.

Agar loyihaning tashabbuskori donor boʻlsa, u ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq loyiha taklifini bevosita vakolatli organ orqali tashqi begʻaraz koʻmak oluvchiga koʻrib chiqishi uchun taqdim etadi.

Tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar oʻtkazilgan tahlillar asosida vakolatli organga loyiha taklifini, amalga oshirish maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosani hamda loyihani tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini jalb qilish dasturiga kiritish toʻgʻrisidagi taklifni taqdim etadi.

Agar loyiha taklifini qayta ishlash zarur boʻlsa, vakolatli organ loyiha hujjatlarini tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilarga yoki donorga mavjud kamchiliklarni koʻrsatgan holda qaytaradi.

17. Tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilarning maqsadga muvofiqlik toʻgʻrisidagi xulosasi va takliflarini koʻrib chiqish natijalari asosida vakolatli organ tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini jalb qilish dasturiga va zarurat boʻlsa, donor bilan hamkorlik dasturiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritadi.

18. Tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar loyihalarni sifatli ishlab chiqilishi, zaruratga koʻra, donorlar, manfaatdor vazirliklar va idoralar, loyihalash va ilmiy-tadqiqot institutlari mutaxassislari va mustaqil ekspertlarni jalb qilgan holda ularni tayyorlash tartibiga rioya qilinishi uchun javob beradi.

19. Tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar donorlar tomonidan kelib tushgan loyiha takliflari nusxalarini ular qabul qilgan kundan boshlab bir ish kuni ichida vakolatli organga koʻrib chiqish va ularni amalga oshirish ustidan monitoring qilish uchun majburiy tartibda kiritadi.

4-bob. Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini jalb etishni nazarda tutuvchi bitimlar loyihalarini ishlab chiqish tartibi

20. Oʻzbekiston Respublikasi bilan xorijiy davlatlar hamda xalqaro hukumatlararo tashkilotlar oʻrtasidagi davlatlararo, hukumatlararo, idoralararo xalqaro shartnomalar toifasiga kiruvchi bitimlarni ishlab chiqish, kelishish va imzolash “Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari toʻgʻrisida”gi Qonunda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

21. Mazkur Nizomning 20-bandida koʻrsatilgan xalqaro shartnoma toifasiga kirmaydigan va davlat organlari tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar hisoblangan bitimlar loyihalari ular tomonidan donorlar bilan birgalikda ishlab chiqiladi va manfaatdor vazirliklar va idoralarga kelishish uchun kiritiladi.

Manfaatdor vazirliklar va idoralar ishlab chiqilgan bitim loyihalarini ekspertlar darajasida koʻrib chiqib, kiritilgan kundan boshlab besh kun muddatda tegishli xulosa beradi.

Tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ishlab chiqilgan va kelishilgan bitim loyihasini Vazirlar Mahkamasiga koʻrib chiqish uchun kiritadi.

Vazirlar Mahkamasi bitim loyihalarini kelishish va imzolash yoki qayta ishlab chiqish yuzasidan bir hafta muddatda tegishli topshiriq beradi.

Vakolatli organ tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar bilan birgalikda kelishilgan va tasdiqlangan bitim loyihalari ustidan muzokaralar olib borilishini va imzolanishini taʼminlaydi.

5-bob. Tashqi begʻaraz koʻmak loyihalarini amalga oshirish

22. Tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilarning rahbarlari imzolangan loyiha hujjatlari va bitimlarini kuchga kirishi uchun zarur boʻlgan barcha shartlarni bajarilishini taʼminlaydi.

23. Loyiha ijrochisi har bir donor tomonidan oʻzining tartibiga muvofiq tanlanib olinadi.

24. Loyiha ijrochisi alohida yoki konsorsium tarkibida boʻlgan yuridik yoki jismoniy shaxs boʻlishi mumkin.

25. Har bir loyiha tegishli loyiha hujjatlari va imzolangan loyiha bitimiga muvofiq amalga oshiriladi.

26. Loyiha ijrochisi loyihani amalga oshirish uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda mahalliy va (yoki) xorijiy mutaxassislarni, uzoq muddatli (olti oydan ortiq) yoki qisqa muddatli (olti oygacha) shartnoma asosida jalb qilishi mumkin.

Davlat organlari va idoralari tomonidan tadbirkorlikka oid barcha begʻaraz koʻmak loyihalarini amalga oshirishda Savdo-sanoat palatasi loyiha hamkori sifatida jalb qilinadi.

27. Loyiha tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilarining rahbarlari tashqi begʻaraz koʻmak loyihalarining sifatli va oʻz vaqtida amalga oshirilishini taʼminlash hamda tasdiqlangan maqsadli koʻrsatkichlarga erishish uchun tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini jalb etish va oʻzlashtirishda bevosita ishtirok etgan xodimlarga nisbatan tashkilotlarning budjetdan tashqari mablagʻlari, mahalliy budjetlarning qoʻshimcha manbalari, tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining oʻn besh baravarigacha biroq oʻzlashtirilgan tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari summasining ikki foizidan oshmaydigan miqdorda bir martalik mukofotlash tarzidagi ragʻbatlantirish choralarini qoʻllaydi.

28. Amalga oshirilayotgan tashqi begʻaraz koʻmak loyihalarining hisobini yuritish, muvofiqlashtirish va monitoring qilish maqsadida vakolatli organ loyihalarni roʻyxatdan oʻtkazadi.

29. Amalga oshirilayotgan loyihalarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar yoki donor vakolatli organga loyiha yuzasidan barcha hujjatlar (loyiha taklifi, loyiha bitimi va boshqalar), shu bilan birga loyihani amalga oshirish boʻyicha tarmoq jadvalini aks ettiruvchi arizani taqdim etadi.

Vakolatli organ taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish davomida loyiha tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilardan yoki donordan qoʻshimcha maʼlumotlarni talab qilib olishi mumkin.

30. Vakolatli organ roʻyxatdan oʻtkazilgan loyihalarning yagona reyestrini yuritadi, ularning roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni axborot tizimiga doimiy ravishda kiritilishini taʼminlaydi.

6-bob. Tashqi begʻaraz koʻmak loyihalarini moddiy-texnik qoʻllab-quvvatlash

31. Tovarlar (ishlar, xizmatlar)ni tashqi begʻaraz koʻmak hisobiga sotib olish donorlar tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

32. Loyihalarni amalga oshirish jarayonida qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan imtiyoz va preferensiyalar taqdim etilishi natijasida boʻshaydigan mablagʻlar summasi, basharti donorlar bilan bitimlarda oʻzgacha tartib nazarda tutilmagan boʻlsa, Oʻzbekiston Respublikasining tashqi begʻaraz koʻmak loyihalarini amalga oshirishga qoʻshadigan hissasi hisoblanadi.

33. Loyiha bilan tashqi begʻaraz koʻmak pul shaklida berilishi nazarda tutilgan taqdirda, budjet tashkilotlari, vazirliklar, idoralar va davlat maqsadli jamgʻarmalari tomonidan olingan tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari Yagona gʻazna hisobvaragʻiga joylashtiriladi.

34. Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan loyihalarga soliq va bojxona imtiyozlari Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi , Bojxona kodeksi , Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari hamda boshqa qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda taqdim etiladi.

Bunda, tovarlar (ishlar va xizmatlar)ning tashqi begʻaraz koʻmakka tegishliligi tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar yoki donor tomonidan taqdim etilgan ariza, loyiha hujjatlari, bitimlari va roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumoti hamda vakolatli organning tegishli xulosasi asosida aniqlanadi.

35. Tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar loyiha tugagan kundan boshlab besh yil mobaynida har yili vakolatli organga va tegishli statistika organiga tashqi begʻaraz koʻmak orqali taqdim etilgan tovarlar (ishlar va xizmatlar)dan foydalanish yoki mablagʻlarning sarflanishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etadi.

36. Oʻzbekiston Respublikasi soliq va bojxona organlariga, zaruratga koʻra, soliq va bojxona rasmiylashtiruvi uchun tovarlarning tashqi begʻaraz koʻmakka tegishliligi toʻgʻrisidagi xulosalar tashqi begʻaraz koʻmak loyihalarini amalga oshirish toʻgʻrisidagi loyiha hujjatlari va bitimlariga muvofiq vakolatli organ tomonidan beriladi.

37. Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari donor yoki vakolatli organ bilan kelishilmasdan maqsadsiz ishlatilgan taqdirda, mazkur imtiyozning amal qilishi bojxona toʻlovlari va soliqlarni toʻlash majburiyatlari tiklangan holda bekor qilinadi.

38. Loyiha tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilariga tashqi begʻaraz koʻmakni jalb etish toʻgʻrisidagi bitimlar boʻyicha oʻz majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq xarajatlarni budjetdan tashqari jamgʻarmalar hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga qoplash huquqi beriladi.

7-bob. Tashqi begʻaraz koʻmak loyihalari amalga oshirilishini monitoring qilish tartibi

39. Ishlab chiqilayotgan va yagona reyestrga kiritilgan loyihalar monitoring obyektlari hisoblanadi.

40. Tashqi begʻaraz koʻmak loyihalari amalga oshirilishini monitoring qilish vakolatli organ tomonidan quyidagilarni tahlil qilish va umumlashtirish orqali amalga oshiriladi:

tasdiqlangan loyiha hujjatlari va loyiha bitimlari, shu jumladan, loyihani amalga oshirish boʻyicha tarmoq jadvallari va boshqa tegishli maʼlumotlarni aks ettiruvchi hujjatlar;

donorlar, tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar va loyiha ijrochisi tomonidan taqdim etilgan tezkor maʼlumotlar;

vakolatli organ monitoringni tashkil qilish uchun vazirliklar, idoralar, xalqaro tashkilotlar va konsalting kompaniyalarining mutaxassislarini jalb qilishga haqli.

41. Monitoring quyidagi maqsadlarda amalga oshiriladi:

loyihalarning oʻz vaqtida va samarali bajarilishini taʼminlash;

tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar va loyiha ijrochisi faoliyatini muvofiqlashtirish, loyihalarni amalga oshirish bilan bogʻliq masalalarni oʻz vaqtida hal etish uchun ularning javobgarligini oshirish;

loyihalarning ishlab chiqishga va amalga oshirishga toʻsqinlik qiluvchi omillarni aniqlash va oʻrganish, ularni hal etish boʻyicha tezkor choralarni koʻrish;

donorlar oldida loyihalar boʻyicha olingan majburiyatlarni oʻz vaqtida amalga oshirilishini taʼminlash ustidan nazorat oʻrnatish, ularning bajarilishini taʼminlashga koʻmaklashish.

42. Tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar har chorakda (hisobot choragidan keyingi oyning 10-kunidan kechiktirmay) vakolatli organga va Moliya vazirligiga oʻzlashtirilgan tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari va amalga oshirilayotgan loyihalar toʻgʻrisida ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq maʼlumotni taqdim etadilar.

Moliya vazirligi tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari maqsadli foydalanilishi ustidan nazoratni amalga oshiradi hamda mazkur sohadagi huquqbuzarliklarning oldini olish va profilaktika qilish yuzasidan tizimli choralarni koʻradi.

43. Tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilarining rahbarlari taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun shaxsan javob beradilar.

44. Vakolatli organ:

loyihalarning amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi, shuningdek, qoʻshimcha tahliliy maʼlumotlar asosida tendensiyalarni oʻrganadi;

loyihalarni amalga oshirishdagi byurokratik toʻsiqlarni aniqlaydi, imtiyozlar va preferensiyalar tizimining samaradorligini tahlil qiladi;

loyihalarni amalga oshirish uchun normativ-huquqiy bazani takomillashtirish boʻyicha takliflar va tavsiyalar ishlab chiqadi;

tashqi begʻaraz koʻmaklar mablagʻlarini jalb qilish samaradorligini oshirish uchun zaruratga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining hujjatlarini tayyorlash ishlarini tashkil etadi;

vazirliklar, idoralar, tashkilotlar va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan birgalikda loyihalarni tayyorlash va amalga oshirish jarayonida muammoli masalalarni hal etish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;

loyihalarni oʻz vaqtida va sifatli tayyorlash hamda amalga oshirishni taʼminlash uchun zarur boʻlgan boshqa tadbirlarni tashkil etadi;

doimiy ravishda donorlar bilan amalga oshirilayotgan loyihalarni, shu jumladan ularni amalga oshirishdagi muammolarni muhokama qiladi.

45. Loyihalar monitoringi natijalari har chorakda vakolatli organ tomonidan Vazirlar Mahkamasiga maʼlumot tariqasida taqdim etiladi.

8-bob. Muvofiqlashtiruvchi kengashning asosiy vazifalari va funksiyalari

46. Quyidagilar muvofiqlashtiruvchi kengashning asosiy vazifalari hisoblanadi:

donorlar bilan doimiy muloqot platformasini shakllantirish, tashqi begʻaraz koʻmak loyihalarini moliyalashtirish va amalga oshirish bilan bogʻliq muammoli masalalarni va munozarali masalalarni koʻrib chiqish;

Oʻzbekiston Respublikasining donorlar bilan hamkorligining ustuvor yoʻnalishlarini belgilash, tashqi begʻaraz koʻmak loyihalarini amalga oshirish uchun hamkorlik geografiyasini kengaytirish va moliyalashtirishning yangi salohiyatli manbalarini izlash boʻyicha tizimli ishlar olib borish;

tashqi begʻaraz koʻmak loyihalarini kelishish va ishlab chiqish tartib-taomillarini soddalashtirish va mexanizmlarini takomillashtirish, ulardan maqsadli va samarali foydalanishni taʼminlash boʻyicha takliflar tayyorlash;

davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini jalb qilish va ularning hajmlarini koʻpaytirish, donorlar bilan yaqin hamkorlik aloqalarini oʻrnatish boʻyicha qilingan ishlar toʻgʻrisida, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi muassasalarining tashqi iqtisodiy faoliyat bilan shugʻullanuvchi xodimlarining hisobotlarini tinglash.

47. Muvofiqlashtiruvchi kengash unga yuklangan vazifalarni amalga oshirish uchun quyidagi funksiyalarni bajaradi:

hamkorlikni kengaytirish va loyihalarni amalga oshirish takliflarini koʻrib chiqish;

tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari hisobiga moliyalashtirish taklif etilayotgan ustuvor va istiqbolli loyihalarni tanlab olish mezonlarini, shuningdek, dasturlarni shakllantirishda yuzaga keladigan kelishmovchiliklarni koʻrib chiqish va muhokamalar asosida tegishli qaror qabul qilish;

davlat boshqaruvi organlarining, xoʻjalik birlashmalarining, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining, nodavlat notijorat tashkilotlarining, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga, yuridik va jismoniy shaxslarining tashqi begʻaraz koʻmak loyihalarini muvofiqlashtirish va ishlab chiqish tartibiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisidagi murojaatlarini koʻrib chiqish;

tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar tomonidan olingan va oʻzlashtirilgan tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini hamda amalga oshirilayotgan tashqi begʻaraz koʻmak loyihalari boʻyicha maʼlumotlarni oʻrganib chiqish va oʻzlashtirish jarayonini optimallashtirish boʻyicha ularga tegishli koʻrsatmalar berish.

48. Tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilarining murojaatlari muvofiqlashtiruvchi kengash tomonidan quyidagi masalalar boʻyicha koʻrib chiqiladi:

tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini jalb qilish dasturiga loyiha takliflarini kiritish hamda yuzaga keladigan kelishmovchiliklar;

tashqi begʻaraz koʻmak loyihalarini ishlab chiqish va tasdiqlash tartibiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish;

donorlar bilan hamkorlikning ustuvor yoʻnalishlarini aniqlash, shuningdek ular bilan oʻzaro aloqalar geografiyasini kengaytirish;

tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilarning murojaatlarini koʻrib chiqish;

tashqi begʻaraz koʻmakka oid boshqa masalalar.

49. Vakolatli organ muvofiqlashtiruvchi kengash qarori qabul qilingan kundan boshlab uch kun muddatda kelib tushgan murojaatlar toʻgʻrisida Muvofiqlashtiruvchi kengash aʼzolarini xabardor qiladi.

50. Muvofiqlashtiruvchi kengash oʻziga yuklatilgan vazifalar va funksiyalar doirasida quyidagi huquqlarga ega:

vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari va tijorat banklaridan statistik va tahliliy maʼlumotlarni olish maqsadida soʻrov yuborish;

vazirliklar va idoralarga Muvofiqlashtiruvchi kengash tomonidan koʻrib chiqilayotgan masalalar yuzasidan vakolatlar doirasida koʻrsatmalar berish;

yigʻilishlarda yuridik va jismoniy shaxslarning muvofiqlashtiruvchi kengash zimmasiga yuklatilgan vazifalar doirasidagi murojaatlarini tinglash;

donorlar orasida soʻrovnomalar oʻtkazish;

muvofiqlashtiruvchi kengash qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ega boʻlish mumkin.

9-bob. Muvofiqlashtiruvchi kengash tarkibi va uning faoliyatini tashkil etish

51. Yuklangan vazifa va funksiyalarni bajarish maqsadida Muvofiqlashtiruvchi kengash raisi:

muvofiqlashtiruvchi kengash majlislarida raislik qiladi;

muvofiqlashtiruvchi kengash ish rejasiga takliflar kiritadi;

muvofiqlashtiruvchi kengash majlislarini chaqiradi, muvofiqlashtiruvchi kengash, uning kotibi faoliyatini, majlislarda koʻrib chiqilayotgan masalalar tayyorlanishini va qabul qilingan qarorlar ijrosini tashkil etadi, shuningdek, har chorakda tomonlarni ularning bajarilishi jarayonidan xabardor qiladi;

tomonlar hamkorligiga va muvofiqlashtiruvchi kengash qarorlarini ishlab chiqish hamda amalga oshirishda ular oʻrtasida kelishuvga erishilishiga koʻmaklashadi;

oʻz vakolatlari doirasida boshqa funksiyalarni bajaradi.

52. Yuklangan vazifalar va funksiyalarini bajarish maqsadida Kengash kotibi:

muvofiqlashtiruvchi kengash raisi bilan kelishish uchun yigʻilishlarning muddatlari, oʻtkazilish joyi va kun tartibi boʻyicha takliflarni shakllantiradi;

muvofiqlashtiruvchi kengash aʼzolarini navbatdagi yigʻilishining muddati, oʻtkazilish joyi va kun tartibi boʻyicha xabardor qiladi, ularni zarur materiallar bilan taʼminlaydi;

muvofiqlashtiruvchi kengashning bayonnomalarini yuritadi va yigʻilish oʻtkazilishini va ish yuritishini tashkil etadi;

tasdiqlangan qarorlarni muvofiqlashtiruvchi kengash aʼzolariga tarqatadi;

muvofiqlashtiruvchi kengash qarorlarining ijrosini monitoring qiladi;

muvofiqlashtiruvchi kengash raisining muvofiqlashtiruvchi kengash faoliyatiga oid topshiriqlarini bajaradi;

muvofiqlashtiruvchi kengash kun tartibiga kiritilgan masalalar boʻyicha tahliliy materiallarni tayyorlaydi.

53. Yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish maqsadida Muvofiqlashtiruvchi kengash aʼzolari:

muvofiqlashtiruvchi kengash yigʻilishida ishtirok etadi va qarorlarni qabul qilishda ovoz beradi;

muvofiqlashtiruvchi kengash qarorlarini ijro etish natijalari boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengashga hisobot taqdim etadi;

muvofiqlashtiruvchi kengash yigʻilishining kun tartibi va masalalarni muhokama qilish tartibi boʻyicha takliflar kiritadi;

muvofiqlashtiruvchi kengash yigʻilishlariga materiallarni tayyorlashda ishtirok etadi.

muvofiqlashtiruvchi kengash aʼzolari muvofiqlashtiruvchi kengash oʻz vaqtida va samarali ishlashini taʼminlash boʻyicha boshqa funksiyalarni ham bajarishi mumkin.

10-bob. Muvofiqlashtiruvchi kengash faoliyatini tashkil etish va qarorlarni qabul qilish tartibi

54. Muvofiqlashtiruvchi kengash oʻz faoliyatini yigʻilishlar shaklida amalga oshiradi, yigʻilishlar bir yilda kamida 4-marta oʻtkaziladi.

55. Muvofiqlashtiruvchi kengash yigʻilishlari muvofiqlashtiruvchi kengash raisining qarori, rais boʻlmagan hollarda oʻrinbosarlarining qarori, shuningdek, muvofiqlashtiruvchi kengash raisi bilan kelishgan holda muvofiqlashtiruvchi kengash aʼzolarining tashabbusi boʻyicha chaqiriladi.

56. Muvofiqlashtiruvchi kengash yigʻilishda aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda qaror qabul qilish huquqiga ega.

57. Koʻriladigan masalalar boʻyicha qarorlar ochiq ovoz berish orqali koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi. Muvofiqlashtiruvchi kengash har bir aʼzosi, shu jumladan, rais ham bitta ovozga ega boʻladi. Muvofiqlashtiruvchi kengash qarorlari muvofiqlashtiruvchi kengashning barcha aʼzolari uchun majburiy xususiyatga ega.

58. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining qarorini talab qiladigan masalalar yuzasidan tegishli takliflarni muvofiqlashtiruvchi kengash Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritadi.

59. Muvofiqlashtiruvchi kengash yigʻilishlarida koʻrib chiqilgan masalalar va qabul qilingan qarorlar yigʻilish bayonnomasi shaklida rasmiylashtiriladi.

60. Muvofiqlashtiruvchi kengash tomonidan qabul qilingan qarorga norozi boʻlgan muvofiqlashtiruvchi kengash aʼzolari (aʼzosi) tegishli qaror qabul qilingan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida oʻz takliflari yoki fikrlarini yozma ravishda muvofiqlashtiruvchi kengash masʼul kotibiga taqdim etishlari mumkin.

11-bob. Yakunlovchi qoida

61. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan loyihalarni tayyorlash, amalga oshirish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan loyihalarni tayyorlash, amalga oshirish va monitoring qilish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Tashqi begʻaraz koʻmakni oluvchilarni donorlar mablagʻlari hisobiga amalga oshirilishi uchun taklif qilingan loyihalarni qabul qilish boshlanganligi toʻgʻrisida xabardor qiladi. Har yili 1-fevralga qadar 2-bosqich Tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar Donorlar tomonidan moliyalashtirish uchun taklif etilayotgan istiqbolli va ustuvor loyihalarning roʻyxatini, loyiha takliflari bilan birga, ularning ustuvorlik koʻrsatkichlarining tartib raqamini koʻrsatgan holda vakolatli organga taqdim etadi. Loyiha takliflari tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilar tomonidan ishlab chiqiladi. Har yili 1-martga qadar 3-bosqich Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Taqdim etilgan loyiha takliflar koʻrib chiqadi va taklif etilayotgan istiqbolli va ustuvor loyihalarning yigʻma roʻyxatini shakllantiradi. Har yili 1-aprelga qadar 4-bosqich Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Shakllantirilgan yigʻma roʻyxat asosida tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini jalb qilish dasturini tasdiqlaydi va veb-saytiga joylashtiradi. Har yili 15-aprelga qadar 5-bosqich Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilari Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini jalb qilish dasturi asosida donorlar bilan tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini jalb qilish yuzasijan tegishli choralar koʻradi. Zarurat boʻlsa, tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilari tashabbusi asosida dasturlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritadi. Doimiy asosda 6-bosqich Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi, Moliya vazirligi Donorlar tomonidan maʼqullangan loyihalar asosida, ular bilan hamkorlik yoʻnalishlarini, shu bilan birga loyihalarning barcha parametrlarini oʻz ichiga olgan donor bilan hamkorlik dasturlarini ishlab chiqadi va tasdiqlaydi. Belgilangan muddatlarda 7-bosqich Tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilari, tegishli vazirlik va idoralar, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Donorlar bilan hamkorlik dasturlariga kiritilgan loyihalar uchun loyiha bitimlarini imzolaydi. Zaruratga koʻra 8-bosqich Tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilari Har bir loyiha tegishli loyiha hujjatlari va imzolangan loyiha bitimiga muvofiq amalga oshiradi. Kelishuvlarga muvofiq 9-bosqich Tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilari Loyiha ijrochilari har bir donor tomonidan oʻzining tartibiga muvofiq tanlanib olinadi. Kelishuvlarga muvofiq 10-bosqich Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Amalga oshirilayotgan tashqi begʻaraz koʻmak loyihalari hisobini yuritish, muvofiqlashtirish va monitoring qilish maqsadida loyihalarni roʻyxatdan oʻtkazadi. Belgilangan muddatlarda 11-bosqich Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Roʻyxatdan oʻtkazilgan loyihalarning yagona reyestrini yuritadi, ularning roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni axborot tizimiga kiritadi. Doimiy asosda 12-bosqich Tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilari Tovar (ish, xizmat)larni tashqi begʻaraz koʻmak hisobiga sotib olish donorlar tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiradi. Kelishuvlarga muvofiq 13-bosqich Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Tovar (ish va xizmat)ning tashqi begʻaraz koʻmakka tegishliligi boʻyicha tegishli xulosasi taqdim etadi. Zarur hollarda 14-bosqich Tashqi begʻaraz koʻmak oluvchilari Oʻzlashtirilgan tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari va amalga oshirilayotgan loyihalar toʻgʻrisida maʼlumotni vakolatli organga va Moliya vazirligiga taqdim etadi. Har chorakda 15-bosqich Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Tashqi begʻaraz koʻmak loyihalari amalga oshirilishini monitoring qiladi. Har chorakda 16-bosqich Moliya vazirligi Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari maqsadli foydalanilishi ustidan nazoratni amalga oshiradi hamda mazkur sohadagi huquqbuzarliklarning oldini olish va profilaktika qilish yuzasidan tizimli choralarni koʻradi. Doimiy asosda

Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan loyihalarni tayyorlash, amalga oshirish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Donorlar tomonidan moliyalashtirish uchun taklif etilayotgan istiqbolli va ustuvor loyihalarning

T/r Loyiha nomi Donor nomi Grant (texnik koʻmak) qiymati (ming. doll.) Loyihani amalga oshirish uchun asos hujjatlar Loyiha maqsadi Amalga oshirilgan ishlar 1 ... ..

Rahbar (imzo) F.I.O.

Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan loyihalarni tayyorlash, amalga oshirish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Loyiha taklifi

____________________________________________________________________________________________________________________

(loyihaning nomi)

I. Ariza beruvchi tashkilot toʻgʻrisida maʼlumotlar:

a) nomlanishi va rekvizitlari;

b) faoliyatining asosiy turi;

v) ilgari amalga oshirilgan loyihalari.

II. Loyihaning maqsadi:

III. Loyihaning vazifalari:

IV. Kutilayotgan natijalar va loyihani amalga oshirish samarasi:

V. Loyiha doirasida nazarda tutilayotgan tadbirlar:

VI. Loyihani amalga oshirish nazarda tutilayotgan muddat:

VII. Loyihaning umumiy summasi:

VIII. Berilayotgan grant summasi:

IX. Kutilayotgan xarajatlar toifasi:

a) joriy xarajatlar;

b) asbob-uskunalar;

v) oʻqitish;

g) maslahat xizmatlari;

d) boshqa xarajatlar (nomi koʻrsatiladi).

X. Bogʻlanish uchun masʼul shaxs:

a) F.I.O.;

b) lavozimi;

v) telefoni;

g) elektron pochta manzili.

XI. Loyiha amalga oshiriladigan hudud:

Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan loyihalarni tayyorlash, amalga oshirish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari (grant) hisobiga moliyalashtiriladigan istiqbolli va ustuvor loyihalarning

T/r Loyiha nomi Donor nomi Grant (texnik koʻmak) mablagʻlari qiymati (ming. doll.) Loyiha maqsadi Amalga oshirilgan ishlar 1 ...

Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan loyihalarni tayyorlash, amalga oshirish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

20 _____ yilning ______ choragida olingan va oʻzlashtirilgan tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan loyihalar toʻgʻrisida MAʼLUMOT

Oluvchi __________________________________________________________ (toʻliq nomi) Telefon, el. manzil ___________________________________________

№ Loyiha nomi Donor nomi Loyiha boshlanishi (oy, yil) Loyiha yakuni (oy, yil) Holati (boshlangan, amalga oshirilmoqda, yakunlangan, ishlar olib borilmoqda, Donor bilan ishlar olib borilmoqda) Loyiha qiymati (mln.doll.) Oʻzlashtirish summasi (mln.doll.) Soha Loyihani amalga oshirishda asos hujjatlar 1 2 3 4 5 6 7 8 9

Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari ishtirokidagi loyihalarning maqsadi va amalga oshirishda kutilayotgan natijalar Loyiha amalga oshirish joyi Amalga oshirilgan ishlar 10 11 12

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-dekabrdagi 786-son qaroriga 2-ILOVA

Insonparvarlik yordami yuklarini qabul qilish, hisobga olish, manzilli taqsimlash va maqsadli foydalanish ustidan nazorat qilish hamda insonparvarlik yordami loyihalarini monitoring qilish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Asosiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasida insonparvarlik yordami yuklarini qabul qilish, hisobga olish, manzilli taqsimlash va maqsadli foydalanish ustidan nazorat qilish hamda insonparvarlik yordami loyihalarini monitoring qilishni tartibga soladi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi;

donorlar — xorijiy davlatlar, xalqaro va chet el hukumati hamda nohukumat tashkilotlari, shuningdek boshqa yuridik va jismoniy shaxslar;

Departament — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyatining Axborot-tahlil va yuridik taʼminlash departamenti;

Boʻlim — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyatining Axborot-tahlil va yuridik taʼminlash departamentining Insonparvarlik yordami yuklarini qabul qilish, hisobga olish va taqsimlash ishlarini muvofiqlashtirish boʻlimi;

insonparvarlik yordami — aholiga tibbiy va ijtimoiy yordam koʻrsatish, ijtimoiy soha muassasalarini qoʻllab-quvvatlash, tabiiy ofatlar, avariyalar va halokatlar, epidemiyalar, epizootiyalar va boshqa favqulodda vaziyatlarning oldini olish hamda ularning oqibatlarini tugatish uchun dori vositalari va tibbiy jihozlar, oziq-ovqat, xalq isteʼmoli tovarlari, boshqa tovarlar, shu jumladan asbob-uskunalar, transport va texnika, homiylik xayriyalari, ishlarni bajarish va xizmatlar koʻrsatish, shu jumladan, insonparvarlik yordami yuklarini tashish, kuzatib borish va saqlash uchun beriladigan maqsadli begʻaraz yordam;

insonparvarlik yordamini oluvchi — Oʻzbekiston Respublikasi, Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati yoki u vakolat bergan davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, nodavlat notijorat tashkilotlar, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, shuningdek faoliyati foyda olishga qaratilmagan yuridik va jismoniy shaxslar;

insonparvarlik yordami yuklari isteʼmolchilari — tibbiy va ijtimoiy yordamga muhtoj aholi, ijtimoiy soha muassasalari, insonparvarlik yordamining bevosita foydalanuvchilari boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasining yuridik va jismoniy shaxslari.

3. Insonparvarlik yordami sifatida olingan tovarlar bojxona rasmiylashtiruvi amalga oshirilgandan keyin insonparvarlik yordamini oluvchilar tomonidan “Insonparvarlik yordami” yozuvini qayd etgan, insonparvarlik yordamini oluvchining rekvizitlarini koʻrsatgan holda tamgʻalanadi.

4. Tamaki mahsulotlari, alkogolli mahsulotlar, harbiy maqsaddagi tovarlar, shuningdek olib kelinishi taqiqlangan tovarlar insonparvarlik yordami yuklari jumlasiga kiritilishi mumkin emas.

5. Insonparvarlik yordami yuklarini qabul qilish, bojxona rasmiylashtiruvi, transportda tashish, toʻplash, saqlash, xatlovdan oʻtkazish, yuklarning xavfsizligi boʻyicha qoʻriqlash va boshqa karantin tadbirlarini oʻtkazish, insonparvarlik yordamini aniq yoʻnaltirilgan tarzda taqsimlash va ulardan samarali, maqsadli foydalanish uchun masʼuliyat:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan tuziladigan insonparvarlik yordami boʻyicha hududiy komissiyalarga (keyingi oʻrinlarda — hududiy komissiyalar);

ijtimoiy soha vazirliklari va idoralari, shuningdek nodavlat notijorat tashkilotlari rahbarlari tomonidan tuziladigan insonparvarlik yordami boʻyicha tarmoq komissiyalariga (keyingi oʻrinlarda — tarmoq komissiyalari) hamda insonparvarlik yordamini oluvchilarga yuklatiladi.

5 1 . Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tranzit olib oʻtiladigan yuklarning insonparvarlik yordamiga tegishliligi boʻyicha yozma tasdiqnoma Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi tomonidan taqdim etiladi.

6. Insonparvarlik yordami yuklarini qabul qilish, hisobga olish, manzilli taqsimlash va maqsadli foydalanilishi ustidan nazorat qilish hamda insonparvarlik yordami loyihalarini monitoring qilish ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxemaga asosan amalga oshiriladi.

2-bob. Insonparvarlik yordami yuklarini qabul qilish, hisobga olish, manzilli taqsimlash va maqsadli foydalanish ustidan nazorat qilish tartibi

7. Insonparvarlik yordami sifatida Oʻzbekiston Respublikasiga keltiriladigan yuklarning insonparvarlik yordamiga mansubligini koʻrib chiqish va tahlil qilish uchun insonparvarlik yordamini oluvchi Departamentga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

donorlar bilan insonparvarlik yordami boʻyicha hamkorlik toʻgʻrisidagi bitim, kelishuv, shartnoma yoki dastur;

yukni joʻnatuvchining yuk insonparvarlik yordamiga mansubligi toʻgʻrisidagi invoysi (schyot-faktura);

insonparvarlik yordami yukini oluvchining yukdan foydalanish maqsadi toʻgʻrisidagi xati;

yoʻl-transport yuk xatlari;

zarurat boʻlganda, karantin va boshqa inspeksiya xizmatlarining qonunchilik hujjatlariga muvofiq yukning respublikaga keltirilishiga ruxsat etilgan yuklar roʻyxatiga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosasi.

Taqdim etilgan hujjatlar Boʻlim tomonidan koʻrib chiqiladi va natijasi boʻyicha xulosa tayyorlanadi.

Yuklarning insonparvarlik yordamiga mansubligi toʻgʻrisida tayyorlangan xulosa Boʻlim boshligʻi tomonidan imzolanadi (tasdiqlanadi).

8. Imzolangan (tasdiqlangan) xulosa belgilangan tartibda vakolatli organga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasiga ijro uchun yuboriladi.

9. Boʻlimning xulosasi asosida yuklarning bojxona rasmiylashtiruvi qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi Oʻzbekiston Respublikasiga keltirilgan insonparvarlik yordami yuklari va yuklarni oluvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni belgilangan tartibda har chorakda Departamentga hamda vakolatli organga taqdim etib boradi.

11. Aeroportlar, temir yoʻl va avtotransport stansiyalarining omborxonalarida saqlanayotgan insonparvarlik yordami yuklarini saqlash, xabardor qilish, bojxona tartib-qoidalari, deklaratsiyalash, bekor turib qolish, tushirish-yuklash ishlari va boshqa xizmatlar uchun bojlar, yigʻimlar va boshqa turdagi toʻlovlar undirilmaydi.

12. Insonparvarlik yordami yuklari sifatini va ularning xavfsizligini nazorat qilish belgilangan tartibda toʻlov undirilmasdan davlat nazoratining vakolatli organlari tomonidan amalga oshiriladi.

13. Insonparvarlik yordami yuklarining ularni tashish vaqtidagi saqlanishi tegishli transport tashkilotlari va Ichki ishlar vazirligining Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati boʻlinmalari tomonidan toʻlov undirilmasdan amalga oshiriladi.

14. Insonparvarlik yordamini oluvchilar insonparvarlik yuklarining hisobga olinishiga, saqlanishiga, ulardan maqsadli va samarali foydalanilishiga, tovarlarning bojxona rasmiylashtiruvini amalga oshirishga hamda ularning aniq yoʻnaltirilgan holda taqsimlanishiga masʼul hisoblanadi.

Insonparvarlik yordami sifatida keltirilgan tovarlarni hisobga olish va saqlash tijorat tovarlaridan alohida amalga oshiriladi.

15. Insonparvarlik yordami yuklarining maqsadli foydalanilishi va ularni aniq yoʻnaltirilgan holda taqsimlash ustidan nazorat hududiy va tarmoq komissiyalari tomonidan amalga oshiriladi.

16. Hududiy va tarmoq komissiyalari shuningdek insonparvarlik yordamini oluvchilar insonparvarlik yordami yuklarini olinganligi, maqsadli foydalanilganligi hamda aniq yoʻnaltirilgan holda taqsimlanishini nazorat qilinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni hisobot davridan keyingi oyning 10-sanasidan kechikmay vakolatli organga va Departamentga taqdim etib boradi.

17. Insonparvarlik yordami yuklaridan maqsadli foydalanilishi va ularning aniq yoʻnaltirilgan tarzda taqsimlanishi boʻyicha oʻrganishlar belgilangan tartibda vakolatli organ tomonidan tasdiqlagan jadval boʻyicha, zarurat boʻlganda, mustaqil ekspertlarni jalb etgan holda oʻtkaziladi.

Vakolatli organ tomonidan oʻrganish natijalariga koʻra tegishli maʼlumotnoma Departamentga kiritiladi.

18. Insonparvarlik yordamini oluvchi yoki uning isteʼmolchisi hisoblanadigan budjet tashkilotlarining moliya-xoʻjalik faoliyatini rejali tekshirishlarni oʻtkazish vaqtida vakolatli organ tomonidan ularni tekshirish rejalariga insonparvarlik yordami yuklarining maqsadli foydalanilishi va ularning aniq yoʻnaltirilgan tarzda taqsimlanishini nazorat qilish ham kiritiladi.

19. Oʻtkazilgan tekshirishlar yakunlari boʻyicha dalolatnoma tuziladi, unda insonparvarlik yordami yuklarini bojxona rasmiylashtiruvi, qabul qilish, hisobga olish va aniq yoʻnaltirilgan tarzda taqsimlash talablariga muvofiqligi, shu jumladan:

insonparvarlik yordami yuklarini saqlash sharoitlari va taqsimlash shartlari;

insonparvarlik yordami sifatida keltirilgan tovarlarda markirovkaning mavjudligi;

olingan insonparvarlik yordami yuklari boʻyicha hisobga olish hujjatlarining (hisobga olish daftarlari, kitoblari va boshqalar, shu jumladan elektron shaklda) mavjudligi va toʻliqligi;

insonparvarlik yordami yuklari isteʼmolchilarining yuklarning olinganligi toʻgʻrisida belgi qoʻyilgan holdagi nomlari koʻrsatilgan roʻyxatlarini tuzish;

insonparvarlik yordami sifatida olingan foydalanilmagan tovarlar miqdorining hisobi, sabablari, foydalanishga yaroqlilik muddati oʻtib ketgan tovarlar (mahsulotlar)ni koʻrsatgan holda;

insonparvarlik yordami boʻyicha kelib tushgan fuqarolarning murojaatlari va shikoyatlari yuzasidan amalga oshirilgan ishlar aks ettiriladi.

3-bob. Insonparvarlik yordami loyihalarining amalga oshirilishini monitoring qilish tartibi

20. Donorlar tomonidan insonparvarlik yordami doirasida berilgan mablagʻlar, tovarlar va xizmatlardan foydalanish samaradorligini oshirish insonparvarlik loyihalarini amalga oshirish monitoringining maqsadi hisoblanadi.

21. Insonparvarlik loyihalari monitoringining muntazam ravishda oʻtkazilishi yuzasidan masʼuliyat hududiy va tarmoq komissiyalariga yuklanadi.

22. Insonparvarlik yordami boʻyicha hududiy va tarmoq komissiyalari tomonidan insonparvarlik yordami loyihalarining amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi hisobotlar va unga tushuntirish xati vakolatli organga hamda Departamentga har chorakda keyingi oyning 10-sanasidan kechikmay taqdim etiladi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

23. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Insonparvarlik yordam yuklarini qabul qilish, hisobga olish, manzilli taqsimlash va maqsadli foydalanish ustidan nazorat qilish hamda insonparvarlik yordami loyihalarini monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Insonparvarlik yordami yuklarini qabul qilish, hisobga olish, manzilli taqsimlash va maqsadli foydalanilishi ustidan nazorat qilish hamda insonparvarlik yordami loyihalarini monitoring qilish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Insonparvarlik yordamini oluvchilar Donorlar tomonidan insonparvarlik yordamini oluvchilarga insonparvarlik yuklari kelib tushadi. Zarur hollarda 2-bosqich Insonparvarlik yordamini oluvchilar Yuklarning insonparvarlik yordamiga mansubligini koʻrib chiqish va tahlil qilish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyatining Axborot-tahlil va yuridik taʼminlash departamentiga (keyingi oʻrinlarda — Departament) zarur hujjatlarni taqdim etadi. Belgilangan muddatlarda 3-bosqich Departament 1. Taqdim etilgan hujjatlar Departamentning Insonparvarlik yordami yuklarini qabul qilish, hisobga olish va taqsimlash ishlarini muvofiqlashtirish boʻlimi (keyingi oʻrinlarda — Boʻlim) tomonidan koʻrib chiqadi va natijasi boʻyicha xulosa tayyorlanadi. 2. Yuklarning insonparvarlik yordamiga mansubligi toʻgʻrisidagi tayyorlangan xulosa Boʻlim boshligʻi tomonidan imzolanadi (tasdiqlanadi). 3. Belgilangan tartibda tasdiqlangan xulosa vakolatli organga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasiga ijro uchun yuboriladi. Belgilangan muddatlarda 4-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi 1. Xulosaga asosan yuklarning bojxona rasmiylashtiruvini amalga oshiradi. Belgilangan muddatlarda 2. Oʻzbekiston Respublikasiga keltirilgan insonparvarlik yordami yuklari va yuklarni oluvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni belgilangan tartibda Departamentga hamda vakolatli organga taqdim etib boradi. Har chorakda 5-bosqich Vakolatli organ 1. Insonparvarlik yordami yuklaridan maqsadli foydalanilishi va ularning aniq yoʻnaltirilgan tarzda taqsimlanishi boʻyicha oʻrganishlar belgilangan tartibda tasdiqlangan jadval boʻyicha, zarurat boʻlganda, mustaqil ekspertlarni jalb etgan holda oʻtkazadi. 2. Oʻrganish natijalariga koʻra tegishli maʼlumotnomani Departamentga kiritadi. Belgilangan muddatlarda 6-bosqich Insonparvarlik yordamini oluvchilar Insonparvarlik yuklarini hisobga oladi, saqlaydi, ulardan maqsadli va samarali foydalanilishini taʼminlaydi. Belgilangan muddatlarda 7-bosqich Insonparvarlik yordamini oluvchilar Hududiy va tarmoq komissiyalar Insonparvarlik yordami yuklari olinganligi, ulardan maqsadli foydalanilganligi hamda ularning aniq yoʻnaltirilgan holda taqsimlanishini nazorat qiladi va ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni vakolatli organga kiritadi. Har chorakda 8-bosqich Hududiy va tarmoq komissiyalari Insonparvarlik loyihalari monitoringini muntazam ravishda oʻtkazadi va insonparvarlik yordami loyihalarining amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi hisobotlarni vakolatli organ va Departamentga taqdim etadi. Har chorakda keyingi oyning 10-sanasiga qadar

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-dekabrdagi 786-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 1995-yil 12-oktabrdagi 398-son qarori bilan tasdiqlangan xoldinglar toʻgʻrisidagi nizomning 7-bandidagi “chet el investitsiyalari toʻgʻrisidagi” soʻzlari “investitsiyalar va investitsiya faoliyati toʻgʻrisidagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Xalqaro tiklanish va taraqqiyot banki ishtirokida “Qishloq xoʻjaligi korxonalarini qoʻllab-quvvatlash” loyihasini amalga oshirishga doir amaliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2002-yil 15-fevraldagi 52-son qarorining 8-bandidan “huzuridagi Agrosanoat majmui va oziq-ovqat taʼminoti sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Xalqaro taraqqiyot uyushmasi ishtirokidagi “Qishloq xoʻjaligi korxonalarini qoʻllab-quvvatlash. II bosqich” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2008-yil 27-avgustdagi 196-son qarorida :

a) 3-bandning ikkinchi xatboshidan “huzuridagi Agrosanoat majmui va oziq-ovqat taʼminoti sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 8-bandning birinchi xatboshidan “huzuridagi Agrosanoat majmui va oziq-ovqat taʼminoti sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Angren” erkin iqtisodiy zonasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2012-yil 29-maydagi 146-son qarorida :

a) 3-bandning toʻrtinchi xatboshida “erkin” soʻzi “maxsus” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) 4-banddagi “MIZ” qisqartmasi “EIZ” qisqartmasi bilan almashtirilsin;

v) 6-bandda :

birinchi xatboshida “MIZ” qisqartmasi va “Istiqlol koʻchasi, 2-uy” soʻzlari tegishlicha “EIZ” qisqartmasi va “Amir Temur koʻchasi, 7-uy” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshida “MIZ” qisqartmasi “EIZ” qisqartmasi bilan almashtirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 13-iyuldagi 213-son qarori bilan tasdiqlangan “Angren” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi” davlat unitar korxonasining Ustavida :

a) 5-bandda “Istiqlol koʻchasi, 2-uy” soʻzlari “Amir Temur koʻchasi, 7-uy” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 11-bandda :

3-kichik bandda “erkin” soʻzi “maxsus” soʻzi bilan almashtirilsin;

4-kichik bandda “MIZ” qisqartmasi “EIZ” qisqartmasi bilan almashtirilsin;

v) 13-bandda “Erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari faoliyatini muvofiqlashtiruvchi Respublika kengashiga (keyingi oʻrinlarda Respublika kengashi deb ataladi)” soʻzlari “Toshkent viloyati maxsus iqtisodiy zonalari va kichik sanoat zonalari maʼmuriy kengashi (keyingi oʻrinlarda — maʼmuriy kengash)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 15-bandning birinchi xatboshi , 30 va 38-bandlarda “Respublika kengashi” soʻzlari “Maʼmuriy kengash” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 18-bandda “Respublika kengashi” soʻzlari “maʼmuriy kengashining vakolatli davlat organi bilan kelishilgan taqdimnomasiga koʻra Tashqi savdo, investitsiyalar, mahalliy sanoatni rivojlantirish va texnik jihatdan tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 21-banddan “Respublika kengashi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

j) 39-bandda “Respublika kengashiga” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining “Jizzax” erkin iqtisodiy zonasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2013-yil 15-maydagi 130-son qarorida :

a) 2-bandning ikkinchi xatboshida “Erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari faoliyatini muvofiqlashtiruvchi Respublika kengashiga (keyingi oʻrinlarda Respublika kengashi deb ataladi)” soʻzlari “Jizzax viloyati maxsus iqtisodiy zonalari va kichik sanoat zonalari maʼmuriy kengashiga (keyingi oʻrinlarda — maʼmuriy kengash)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3-bandning toʻrtinchi xatboshida “erkin” soʻzi “maxsus” soʻzi bilan almashtirilsin;

v) 5-bandda “MIZ” qisqartmasi “EIZ” qisqartmasi bilan almashtirilsin;

g) 3-ilovada :

11-bandning toʻrtinchi xatboshida “erkin” soʻzi “maxsus” soʻzi bilan almashtirilsin;

13-bandda “Erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari faoliyatini muvofiqlashtiruvchi Respublika kengashiga (keyingi oʻrinlarda Respublika kengashi deb ataladi)” soʻzlari “Jizzax viloyati maxsus iqtisodiy zonalari va kichik sanoat zonalari maʼmuriy kengashiga (keyingi oʻrinlarda — maʼmuriy kengash)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

15-bandning birinchi xatboshi , 30 va 38-bandda “Respublika kengashi” soʻzlari “Maʼmuriy kengash” soʻzlari bilan almashtirilsin;

18-bandda “Respublika kengashi” soʻzlari “maʼmuriy kengashning vakolatli davlat organi bilan kelishilgan taqdimnomasiga koʻra Tashqi savdo, investitsiyalar, mahalliy sanoatni rivojlantirish va texnik jihatdan tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

21-banddan “Respublika kengashi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

39-bandda “Respublika kengashiga” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 5-ilova izohida “Erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari faoliyatini muvofiqlashtiruvchi Respublika kengashi” soʻzlari “Jizzax viloyati maxsus iqtisodiy zonalari va kichik sanoat zonalari maʼmuriy kengashi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. Vazirlar Mahkamasining “Ichimlik suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimini takomillashtirish loyihalarini amalga oshirish uchun xalqaro moliyaviy va iqtisodiy institutlar va xorijiy hukumat moliya tashkilotlari tomonidan berilayotgan qarz va kredit mablagʻlarini jamlash, qaytarish va ularga xizmat koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2014-yil 12-iyundagi 154-son qarorida :

a) 4-bandning “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy-kommunal xizmat koʻrsatish vaziriga, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ boshqaruv raisiga, tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisiga, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlariga:”;

b) ilovaning 2-bandidagi “Kommunxizmat” agentligi” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” AJ” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining “Erkin iqtisodiy zonalar faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 10-apreldagi 196-son qarorida :

a) 3-bandning ikkinchi xatboshida “Erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari faoliyatini muvofiqlashtiruvchi Respublika kengashiga (keyingi oʻrinlarda Respublika kengashiga deb ataladi)” soʻzlari “Samarqand, Buxoro, Fargʻona va Xorazm viloyatlari maxsus iqtisodiy zonalari va kichik sanoat zonalari maʼmuriy kengashlariga (keyigi oʻrinlarda maʼmuriy kengash)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Maxsus iqtisodiy zonalari va kichik sanoat zonalari direksiyalari Oʻzbekiston Respublikasining “Maxsus iqtisodiy zonalar toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan vazifa va funksiyalarni amalga oshiradi.”;

v) 7-bandning beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Hazorasp” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi” davlat unitar korxonasi Xorazm viloyati, Urganch shahri, Al-Xorazmiy koʻchasi, 23-uy manziliga joylashtirilsin”;

g) 1-ilovada :

III boʻlim quyidagi tahrirdagi 4-band bilan toʻldirilsin:

“4. Beshariq tumani “Sobirtepa” massivi yer maydonlarini ichiga oluvchi sanoat zonasi quyidagi chegaralar bilan:

shimoliy tomondan — “Andarxon” bojxona posti binosi va inshootlari;

janubiy tomondan — “Asomiddinov Roziq xoji” bogʻdorchilik yoʻnalishidagi fermer xoʻjaligi yer maydoni;

sharqiy tomondan — “Sobirtepa” massivi qishloq xoʻjaligi dala yoʻli;

gʻarbiy tomondan — “Asomiddinov Roziq xoji” bogʻdorchilik yoʻnalishidagi fermer xoʻjaligi yer maydoni.”;

IV boʻlim quyidagi mazmundagi 10-band bilan toʻldirilsin:

“10. Urganch tumani, “Bekobod” qishlogʻi va “Gʻoybu” qishlogʻi yer uchastkalari quyidagi chegarlar bilan:

shimoliy tomondan — “Buxoro Ural Magistral” gaz quvuri hududi;

sharqiy tomondan — ochiq maydon;

janubiy tomondan — ochiq maydon;

gʻarbiy tomondan — ochiq maydon”;

d) 6 — 9-ilovalarda :

11-bandning toʻrtinchi xatboshida “erkin” soʻzi “maxsus” soʻzi bilan almashtirilsin;

13-bandda “Erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari faoliyatini muvofiqlashtiruvchi Respublika kengashiga (keyingi oʻrinlarda Respublika kengashi deb ataladi)” soʻzlari “Maʼmuriy kengashga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

15-bandning birinchi xatboshida , 30-bandda , 32-bandning toʻrtinchi xatboshi va 38-bandda “Respublika kengashi” soʻzlari “Maʼmuriy kengash” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-bandda :

birinchi xatboshida “Respublika kengashi” soʻzlari “Tashqi savdo, investitsiyalar, mahalliy sanoatni rivojlantirish va texnik jihatdan tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidan “Muassis nomidan” soʻzlari chiqarib tashlansin;

18-bandda “Respublika kengashi” soʻzlari “Maʼmuriy kengashining vakolatli davlat organi bilan kelishilgan taqdimnomasiga Tashqi savdo, investitsiyalar, mahalliy sanoatni rivojlantirish va texnik jihatdan tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

21-banddan “va Respublika kengashi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

39-bandda “Respublika kengashi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 5-ilovaning izohida “Erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari faoliyatini muvofiqlashtiruvchi Respublika kengashi” soʻzlari “Samarqand, Buxoro, Fargʻona va Xorazm viloyatlari maxsus iqtisodiy zonalari va kichik sanoat zonalari maʼmuriy kengashlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

9. Vazirlar Mahkamasining rus tilida qabul qilingan “Investitsiya loyihalari oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishi uchun loyihalar tashabbuskorlari boʻlgan tashkilotlarning masʼuliyatini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 15-maydagi 285-son qaroriga 2-ilovaga quyidagi mazmundagi 25 1 -band qoʻshilsin:

“25 1 . Assotsiatsiya “Uzpromstroymateriali”.

11. Vazirlar Mahkamasining “2017 — 2019-yillarda “Urgut”, “Gʻijduvon”, “Qoʻqon” va “Hazorasp” erkin iqtisodiy zonalarining transport, ishlab chiqarish va muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmalarini jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 2-iyundagi 341-son qarorining 3 va 11-bandlaridan ikkinchi xatboshilar chiqarib tashlansin.

12. Vazirlar Mahkamasining “Jizzax viloyatining ishlamay turgan va kam quvvatli korxonalari faoliyatini tiklash va ulardan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 5-iyundagi 352-son qaroriga 2-ilovadan 1-pozitsiya chiqarib tashlansin.

13. Vazirlar Mahkamasining “Zomin-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Kosonsoy-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Sirdaryo” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Boʻstonliq-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Parkent-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi” davlat unitar korxonalarining ustavlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 25-iyuldagi 542-son qarorida :

a) 1-bandning ikkinchi xatboshida “Erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari faoliyatini muvofiqlashtiruvchi Respublika kengashiga (keyingi oʻrinlarda Respublika kengashiga deb ataladi)” soʻzlari “Jizzax, Namangan, Sirdaryo, Surxondaryo va Toshkent viloyatlari maxsus iqtisodiy zonalari va kichik sanoat zonalari maʼmuriy kengashlariga (keyingi oʻrinlarda — maʼmuriy kengash)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3 — 5 , 7 va 8-ilovalarda :

11-bandning toʻrtinchi xatboshida “erkin” soʻzi “maxsus” soʻzi bilan almashtirilsin;

13-bandda “Erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari faoliyatini muvofiqlashtiruvchi Respublika kengashiga (keyingi oʻrinlarda Respublika kengashi deb ataladi)” soʻzlari “maʼmuriy kengashga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

15-bandning birinchi xatboshida , 30-bandda , 32-bandning toʻrtinchi xatboshida “Respublika kengashi” soʻzlari “Maʼmuriy kengash” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-bandda :

birinchi xatboshida “Respublika kengashi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidan “Muassis nomidan” soʻzlari chiqarib tashlansin;

18-bandda “Respublika kengashi” soʻzlari “Maʼmuriy kengashining vakolatli davlat organi bilan kelishilgan taqdimnomasiga koʻra Tashqi savdo, investitsiyalar, mahalliy sanoatni rivojlantirish va texnik jihatdan tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

21-banddan “va Respublika kengashi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

39-bandda “Respublika kengashiga” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

14. Vazirlar Mahkamasining “Fargʻona viloyatida joylashgan ishlamay turgan va kam quvvatli korxonalar faoliyatini tiklash, shuningdek davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 25-avgustdagi 672-son qaroriga 2-ilovadan 4-pozitsiya chiqarib tashlansin.

15. Vazirlar Mahkamasining “Jizzax viloyati Zomin tumanining Dashtobod shahrida kichik sanoat zonasini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 8-noyabrdagi 897-son qarorida :

a) 4-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

b) 6-banddan toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin.

16. Vazirlar Mahkamasining “Suv xoʻjaligi obyektlari boʻylarida ihota va daraxtzorlar barpo etish hamda hududlarni obodonlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 20-dekabrdagi 1004-son qarori 4-bandining ikkinchi xatboshidan “huzurida Suv xoʻjaligi sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

17. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari faoliyati samaradorligini oshirish borasidagi qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 25-oktabrdagi PQ-3356-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 16-yanvardagi 29-son qaroriga 4-ilovaning 7-bandi quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“2-yer uchastkasi:

1-boshlangʻich nuqta “Qoraqalpoq” aholi yashash punktining sharqidagi “Hamdam” kanalining ichki irmogʻi(ariq)ning chap qirgʻogʻi bilan kesishuvchi ichki koʻchaning kesishmasida joylashgan.

1-nuqtadan chegara “Qoraqalpoq” aholi yashash punktining sharqidagi ichki koʻchaning tutash joyidagi 2-nuqtagacha quruq yer boʻylab shimoliy yoʻnalishda 447 metr masofaga davom etadi.

2-nuqtadan chegara aholi yashash punktining boshlanish joyidan 3-nuqtagacha quruq yer boʻylab shimoliy yoʻnalishda 240 metr masofaga davom etadi.

3-nuqtadan chegara ajratilayotgan yer maydonining oʻrta joydagi 4-nuqtagacha quruq yer maydoni boʻylab janubiy yoʻnalishda 330 metr masofaga davom etadi.

4-nuqtadan chegara 5-nuqtagacha “Qoraqalpoq” aholi yashash punktining sharqiy yoʻnalishda 317 metr masofaga davom etadi.

5-nuqtadan chegara 6-nuqtagacha ichki sugʻorish tarmogʻining gʻarbiy yoʻnalishda 335 metr masofaga davom etadi.

6-nuqtadan chegara 7-nuqtagacha tuman zaxira yer maydonining shimoliy yoʻnalishda 208 metr masofaga davom etadi.

7-nuqtadan chegara 1-nuqtagacha Ichki sugʻorish tarmogʻining Shimoliy yoʻnalishda 142 metr masofaga davom etadi”.

18. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 23-yanvardagi 43-son qarori bilan tasdiqlangan Budjetga toʻlovlar kelib tushishining koʻrsatkich prognozlari bajarilgani hamda qoʻshimcha daromadlar aniqlangani va undirib olingani uchun moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslarini ragʻbatlantirish va ularga nisbatan moddiy javobgarlik choralarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandi beshinchi xatboshida “Hisob palatasining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga tushumlarning toʻliqligini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Hisob palatasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

20. Vazirlar Mahkamasining “Xorazm viloyatida qoʻshimcha kichik sanoat zonalarini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 26-apreldagi 308-son qaroriga ilovadan 2-pozitsiya chiqarib tashlansin.

21. Vazirlar Mahkamasining “Chorvoq” erkin turistik zonasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 15-maydagi 365-son qarorida :

a) 1 — 4-bandlarda “erkin turistik” soʻzlari “turistik-rekreatsion” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1 — 6-ilovalarning rus tilidagi matni nomida “svobodnoy turistskoy” soʻzlari “turistsko-rekreatsionnoy” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 3-ilovaning rus tilidagi matnida :

nomida hamda 1 va 38-bandlarda “svobodnoy turistskoy” soʻzlari “turistsko-rekreatsionnoy” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1, 2, 3, 6, 8, 10, 12, 13, 14, 16 — 22, 27, 32, 34 — 37, 39-bandlarida “STZ” qisqartmasi “TRZ” qisqartmasi bilan almashtirilsin;

d) 4-ilovaning rus tilidagi matni nomida hamda izoh qismida “svobodnoy turistskoy” soʻzlari “turistsko-rekreatsionnoy” soʻzlari hamda “Respublikanskiy sovet po koordinatsii deyatelnosti administrativnix sovetov svobodnix ekonomicheskix zon i malix promishlennix zon” soʻzlari “Administrativniy sovet spetsialnoy ekonomicheskoy zoni Tashkentskoy oblasti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 5-ilovaning rus tilidagi matnida :

nomida hamda 1 va 10-bandlarda “svobodnoy turistskoy” soʻzlari “turistsko-rekreatsionnoy” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“4. Ofitsialnoye naimenovaniye Direksii:

a) na gosudarstvennom yazike:

polnoye — “Chorvoq” turistik rekreatsion zona Direktsiyasi” Davlat unitar korxonasi;

sokrashennoye — “Chorvoq” TRZ Direktsiyasi” DUK;

b) na russkom yazike:

polnoye — Gosudarstvennoye unitarnoye predpriyatiye “Direksiya turistsko-rekreatsionnoy zoni “Charvak””;

sokrashennoye — GUP “Direksiya TRZ “Charvak””;

v) na angliyskom yazike:

polnoye — “Directorate of tourist and recreational zone “Charvak” State Unitary Company;

sokrashennoye — “Directorate of TRZ “Charvak” SUC”;

13-banddan “Respublikanskomu sovetu po koordinatsii deyatelnosti administrativnix sovetov svobodnix ekonomicheskix zon i malix promishlennix zon (daleye — Respublikanskiy sovet)” soʻzlari chiqarib tashlansin;

15-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

16-bandda “vneseniye v Respublikanskiy sovet” soʻzlari “po soglasovaniyu s upolnomochennim gosudarstvennim organom vneseniye v Kabinet Ministrov” soʻzlari bilan almashtirilsin;

18-bandda “Respublikanskim sovetom” soʻzlari “Kabinetom Ministrov” soʻzlari bilan almashtirilsin;

21-banddan “Respublikanskim sovetom” soʻzlari chiqarib tashlansin;

30-bandda “Respublikanskiy sovet” soʻzlari “Administrativniy sovet” soʻzlari bilan almashtirilsin;

32-bandning toʻrtinchi xatboshida , 38 va 39-bandlarda “Respublikanskim sovetom” soʻzlari “Kabinetom Ministrov” soʻzlari bilan almashtirilsin;

yo) 6-ilovaning rus tilidagi matni nomida , 10, 11, 15, 16-bandlarda “svobodnoy turistskoy” soʻzlari “turistsko-rekreatsionnoy” soʻzlari bilan almashtirilsin.

22. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 3-iyuldagi 500-son qarorida :

a) 1-ilovada :

8-bandda :

uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi — yigirma oltinchi xatboshilar tegishli ravishda uchunchi — yigirma beshinchi xatboshilar deb xisoblansin;

66-bandning birinchi xatboshisidan “Suv xoʻjaligi sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 2-ilovada 2-bandning beshinchi xatboshidan hamda 5-bandning “v” kichik bandidan “Suv xoʻjaligi sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 3-ilovaning 3-bandidan va 10-bandning ikkinchi xatboshidan “Suv xoʻjaligi sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

g) 4a-ilovadan 33-pozitsiya chiqarib tashlansin.

23. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlarini Andijon viloyatining kichik sanoat zonalariga jalb etishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 18-sentabrdagi 741-son qaroriga ilovaning rus tilidagi matnida “Territoriya(ga)” ustuni 2-pozitsiyasidagi “30,0” raqami “16,0” raqami bilan almashtirilsin”.

24. Vazirlar Mahkamasining “Fargʻona viloyatida anor yetishtirishni koʻpaytirish va sohani rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 4-oktabrdagi 791-son qarorining 12-bandidan “huzuridagi Agrosanoat majmui va oziq-ovqat taʼminoti sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

25. Vazirlar Mahkamasining “Buxoro-agro” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 6-oktabrdagi 803-son qarorida :

a) 2-bandning ikkinchi xatboshida “erkin” soʻzi “maxsus” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovada :

11-bandning ikkinchi xatboshisida “erkin” soʻzi “maxsus” soʻzi bilan almashtirilsin;

13-banddan “va Erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari maʼmuriy kengashlarining faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashiga (keyingi oʻrinlarda Respublika kengashi deb ataladi)” soʻzlari chiqarib tashlansin;

16-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

15-bandning birinchi xatboshi , 19-bandda , 30-bandning toʻrtinchi xatboshida “Respublika kengashi” soʻzlari “Tashqi savdo, investitsiyalar, mahalliy sanoatni rivojlantirish va texnik jihatdan tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

22-bandning ikkinchi xatboshida “Erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari maʼmuriy kengashlarining faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika kengashiga” soʻzlari “maʼmuriy kengashga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

26. Vazirlar Mahkamasining “Fargʻona viloyatida qoʻshimcha kichik sanoat zonalari tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 12-dekabrdagi 1007-son qaroriga ilovadan 3 va 5-pozitsiyalar chiqarib tashlansin.

27. Vazirlar Mahkamasining “Namangan” erkin iqtisodiy zonasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 27-dekabrdagi 1054-son qaroriga 3-ilovaning 11-bandi ikkinchi xatboshida “erkin” soʻzi “maxsus” soʻzi bilan almashtirilsin.

28. Vazirlar Mahkamasining “Andijon, Chirchiq, Buxoro, Samarqand va Toshkent (TS-8) shaharlarida markazlashtirilgan issiqlik taʼminoti tizimini rekonstruksiya qilish va energiya samaradorligini oshirish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 12-apreldagi 306-son qarorining 2-bandi ikkinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi huzuridagi “Kommunxizmat” agentligi” va “agentlik” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” AJ” soʻzlari bilan almashtirilsin.

29. Vazirlar Mahkamasining “Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki ishtirokida “Xorazm viloyatida suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimlarini modernizatsiya qilish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 7-maydagi 383-son qarorida :

a) 3-bandning ikkinchi xatboshida “Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi huzuridagi “Kommunxizmat” agentligi (keyingi oʻrinlarda “Kommunxizmat” agentligi deb ataladi)” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” AJ” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-bandda “Kommunxizmat” agentligi, “Tuyamoʻyin — Urganch” mintaqalararo suv quvuridan foydalanish boshqarmasi (keyingi oʻrinlarda “Tuyamoʻyin — Urganch” MSQFB deb ataladi)” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, “Xorazm suv taʼminoti” MCHJ” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 5-bandda “Kommunxizmat” agentligi, “Tuyamoʻyin-Urganch” MSQFB” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, “Xorazm suv taʼminoti” MCHJ” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 6-bandda “Kommunxizmat” agentligi bosh direktori” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” AJ boshqaruv raisi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 9-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

30. Vazirlar Mahkamasining “Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki ishtirokida “Namangan viloyatida suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimlarini modernizatsiya qilish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 7-maydagi 384-son qarorida :

a) 3-bandning ikkinchi xatboshida “Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi huzuridagi “Kommunxizmat” agentligi (keyingi oʻrinlarda “Kommunxizmat” agentligi deb ataladi)” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” aksiyadorlik jamiyati (keyingi oʻrinlarda “Oʻzsuvtaʼminot” AJ deb ataladi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4- va 5-bandlarda “Kommunxizmat agentligi, Namangan viloyatining “Suvoqova” davlat unitar korxonasi” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, “Namangan suv taʼminoti” MCHJ soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 6-bandning birinchi xatboshidan “Kommunxizmat” agentligi bosh direktori” soʻzlari chiqarib tashlansin;

g) 6 va 7-bandlarning uchinchi xatboshilarida “Namangan viloyatining “Suvoqova” davlat unitar korxonasi” soʻzlari “Namangan suv taʼminoti” MCHJ” soʻzlari bilan almashtirilsin.

31. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 10-maydagi 390-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Vazirlik yagona davlat investitsiya siyosatini amalga oshirish, xorijiy, birinchi navbatda, toʻgʻridan-toʻgʻri investitsiyalarni jalb qilishni muvofiqlashtirish, xalqaro moliya institutlari (boshqaruv ofislari) va xorijiy hukumat moliya tashkilotlari bilan hamkorlik qilish, shuningdek, tashqi savdo va xalqaro iqtisodiy hamkorlik, respublikaga tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini (grant, texnik koʻmak, maqsadli begʻaraz yordam) jalb qilish sohasida yagona davlat siyosatini shakllantirish va muvofiqlashtirish uchun masʼul vakolatli davlat organi hisoblanadi”;

b) 9-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Xalqaro hamkorlik va rivojlanish agentligi;

Elektron kooperatsiya portali markazi”;

v) 11-bandda :

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“davlat organlari va tashkilotlarining respublikaga tashqi begʻaraz koʻmak (grantlar, texnik koʻmak, maqsadli begʻaraz yordam) mablagʻlarini jalb qilish boʻyicha faoliyatini muvofiqlashtirish, shuningdek, ularning maqsadli foydalanilishini hisobga olish va monitoring qilish”;

beshinchi — oʻn ikkinchi xatboshilar tegishli ravishda oltinchi — oʻn uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“mahalliy sanoatni jadal rivojlantirishni taʼminlash”;

g) 12-bandda :

quyidagi mazmundagi “3 1 ”kichik band bilan toʻldirilsin:

“3 1 ) davlat organlari va tashkilotlarining respublikaga tashqi begʻaraz koʻmak (grant, texnik koʻmak, maqsadli begʻaraz yordam) mablagʻlarini jalb qilish boʻyicha faoliyatini muvofiqlashtirish, shuningdek, ularning maqsadli foydalanilishini hisobga olish va monitoring qilish sohasida:

tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini jalb qilish hamda donor bilan hamkorlik dasturlarini ishlab chiqadi va tasdiqlaydi;

tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari hisobidan moliyalashtirish taklif etilayotgan loyiha tashabbuslarini ishlab chiqish va kelishish jarayonlarini muvofiqlashtiradi;

tashqi begʻaraz koʻmak loyihalarini hisobga olish va ularning amalga oshirilishini monitoring qilishni taʼminlaydi;

Oʻzbekiston Respublikasining donorlar bilan hamkorligini rivojlantirish va samaradorligini oshirish borasida takliflar ishlab chiqadi”;

quyidagi mazmundagi “12” kichik band bilan toʻldirilsin:

“12) mahalliy sanoatni jadal rivojlantirishni taʼminlash sohasida:

mavjud tabiiy va iqtisodiy resurslarni jalb qilish, tumanlar (shaharlar) salohiyatini ishga solish va ularning nisbiy ustunliklaridan foydalanish asosida mahalliy sanoatni rivojlantirish “drayverlari” boʻlgan tarmoqlarni aniqlaydi;

tarmoqlarning ichki va tarmoqlararo kooperatsiya aloqalarini kengaytirish va chuqurlashtirish, korxonalarni global ishlab chiqarish zanjirlariga jalb qilish va ishlab chiqarilgan mahsulotlarni uchinchi davlatlarga hamkorlikda eksport qilishni yoʻlga qoʻyadi;

sifatli va raqobatbardosh mahsulotlar ishlab chiqarishni taʼminlaydigan xususiy va xorijiy investitsiyalar hamda zamonaviy texnologiyalarni jalb qilish uchun shart-sharoitlar yaratadi;

“qoʻshimcha qiymat zanjirlari”ni kengaytirish, ishlab chiqarish tannarxi va xarajatlarini kamaytirish, tayyor mahsulotlar va materiallar ishlab chiqarishni mahalliylashtirishni chuqurlashtirish asosida ishlab chiqarilayotgan mahsulotlarning raqobatbardoshligini oshiradi;

kichik sanoat va maxsus iqtisodiy zonalar imkoniyatlaridan samarali foydalanishni taʼminlaydi va faoliyatini muvofiqlashtiradi;

zamonaviy tendensiyalarni hisobga olgan holda mahalliy sanoat korxonalari uchun professional kadrlar tayyorlaydi, trening dasturlaridan keng foydalanadi;

tarmoqlar va hududlarning sanoat salohiyatini oshirish maqsadida tartibga solish muhiti va standartlarni takomillashtiradi;

yirik ishlab chiqaruvchilar hamda kichik biznes va oʻrta biznes subyektlari oʻrtasidagi (kooperatsiya) elektron tizimni takomillashtiradi”;

d) 14-bandda :

“1” kichik band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“tarmoqlar va hududlarning sanoat salohiyatini oshirish maqsadida tartibga solish muhiti va standartlarni takomillashtirish boʻyicha Vazirlikka takliflar kiritadi;”;

“4” kichik band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“tarmoqlarning ichki va tarmoqlararo kooperatsiya aloqalarini kengaytirish va chuqurlashtirish, korxonalarni global ishlab chiqarish zanjirlariga jalb qilish va ishlab chiqarilgan mahsulotlarni uchinchi davlatlarga hamkorlikda eksport qilishni yoʻlga qoʻyadi;”;

“5” kichik band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“kichik sanoat va maxsus iqtisodiy zonalar imkoniyatlaridan samarali foydalanishni taʼminlaydi va faoliyatini muvofiqlashtiradi;”;

e) 16-bandda :

“1” kichik band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“mavjud tabiiy va iqtisodiy resurslarni jalb qilish, tumanlar (shaharlar) salohiyatini ishga solish va ularning nisbiy ustunliklaridan foydalanish asosida mahalliy sanoatni rivojlantirish “drayverlari” boʻlgan tarmoqlarni aniqlaydi;”;

“2” kichik band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“qoʻshimcha qiymat zanjirlari”ni kengaytirish, ishlab chiqarish tannarxi va xarajatlarini kamaytirish, tayyor mahsulotlar va materiallar ishlab chiqarishni mahalliylashtirishni chuqurlashtirish asosida sifatli va raqobatbardosh mahsulotlar ishlab chiqarishni koʻllab-quvvatlaydi”;

j) 35-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari “Eksportni ragʻbatlantirish agentligi” soʻzlaridan keyin “Xalqaro hamkorlik va rivojlanish agentligi” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

32. Vazirlar Mahkamasining “Koson va Muborak tumanlari markazlari hamda Kitob-Shahrisabz yerosti suv konidan suv olish quvuriga yaqin boʻlgan qishloq aholi punktlarining suv taʼminoti tizimini rekonstruksiya qilish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 23-maydagi 427-son qarorida :

a) 2-bandda “Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi huzuridagi “Kommunxizmat” agentligi (keyingi oʻrinlarda “Kommunxizmat” agentligi deb ataladi)” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” aksiyadorlik jamiyati (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzsuvtaʼminot” AJ)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 6-bandda “Kommunxizmat” agentligi bosh direktori” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” AJ boshqaruv raisi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 8-bandda “Kommunxizmat” agentligi huzuridagi Arab muvofiqlashtirish guruhi loyihalarini boshqaruv guruhiga” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” AJga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

33. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 5-iyundagi 461-son qarori bilan tasdiqlangan “Business city” zamonaviy ishbilarmonlik markazlari hududida joylashtirish uchun investorlarning eng yaxshi investitsiya takliflarini tanlash va ularga yer uchastkalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 33-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“33. Investitsiyalash toʻgʻrisidagi bitim Oʻzbekiston Respublikasining “Investitsiyalar va investitsiya faoliyati toʻgʻrisida”gi qonuniga muvofiq boʻlishi hamda quyidagi asosiy qismlardan iborat boʻlishi lozim:”.

34. Vazirlar Mahkamasining “Andijon-farm” erkin iqtisodiy zonasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 11-iyundagi 480-son qaroriga 3-ilovaning 11-bandi ikkinchi xatboshida “erkin” soʻzi “maxsus” soʻzi bilan almashtirilsin.

35. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent viloyatining shahar va tumanlarida suv taʼminoti hamda kanalizatsiya tizimini rekonstruksiya qilish va qurish (2 bosqich)” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 20-iyundagi 516-son qarorida :

a) 3-bandning ikkinchi xatboshida “Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi huzuridagi “Kommunxizmat” agentligi (keyingi oʻrinlarda “Kommunxizmat” agentligi deb ataladi),” va “Toshkent viloyati “Suvoqava” davlat unitar korxonasi (keyingi oʻrinlarda Toshkent viloyati “Suvoqava” DUK deb ataladi)” soʻzlari mos ravishda “Oʻzsuvtaʼminot” aksiyadorlik jamiyati (keyingi oʻrinlarda “Oʻzsuvtaʼminot” AJ deb ataladi),” va “Toshkent viloyati suv taʼminoti” MCHJ” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-bandda :

ikkinchi va toʻrtinchi xatboshilarda “Kommunxizmat” agentligi,” va “Toshkent viloyati “Suvoqava” DUK” soʻzlari mos ravishda “Oʻzsuvtaʼminot” AJ” va “Toshkent viloyati suv taʼminoti” MCHJ” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshida “Kommunxizmat” agentligining bosh direktori” va “Toshkent viloyati “Suvoqava” DUK direktoriga” soʻzlari mos ravishda “Oʻzsuvtaʼminot” AJ boshqaruv raisi” va “Toshkent viloyati suv taʼminoti” MCHJ direktoriga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 6-bandning birinchi xatboshida “Kommunxizmat” agentligi bosh direktori” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” AJ boshqaruv raisi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 8-bandda “Kommunxizmat” agentligining Osiyo taraqqiyot banki loyihalarini muvofiqlashtirish guruhiga” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” AJga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

36. Vazirlar Mahkamasining “Angren” erkin iqtisodiy zonasi faoliyatini faollashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 25-iyundagi 525-son qarorining 3-bandi uchinchi xatboshida “viloyatidagi erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari Maʼmuriy kengashi” soʻzlari “viloyati maxsus iqtisodiy zonalari va kichik sanoat zonalari maʼmuriy kengashi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

37. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-iyuldagi 571-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi toʻgʻrisida nizomning 33-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“33. Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirining iqtisod, innovatsion rivojlanish va investitsiyalar masalalari boʻyicha maslahatchisi, shuningdek, Vazirlik huzuridagi Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi rahbari Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirining taqdimnomasiga binoan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod qilinadi”.

38. Vazirlar Mahkamasining “2019 — 2022-yillarda Andijon viloyatining sanoat salohiyatini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 24-iyuldagi 622-son qaroriga 1-ilovaning 129-pozitsiyasida “loyiha tashabbuskori” va “masʼullar” grafalarida “Agrosanoat majmui va oziq-ovqat taʼminoti sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi” soʻzlari mos ravishda “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

39. Vazirlar Mahkamasining “Gʻijduvon” erkin iqtisodiy zonasi hududini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 13-avgustdagi 671-son qarorining 5-bandi birinchi xatboshisidagi “erkin” soʻzi “maxsus” soʻzi bilan almashtirilsin.

40. Vazirlar Mahkamasining “Opek xalqaro taraqqiyot jamgʻarmasi ishtirokida “Namangan viloyatining Zarkent, Xodikent, Isqovot, Buloqboshi, Yoshlik shaharchalari va Namangan shahrining suv taʼminotini yaxshilash” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 5-sentabrdagi 739-son qarorida :

a) 2-bandda “Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi huzuridagi “Kommunxizmat” agentligi (keyingi oʻrinlarda “Kommunxizmat” agentligi deb ataladi)” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” aksiyadorlik jamiyati (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzsuvtaʼminot” AJ)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-bandning uchinchi xatboshisida “Kommunxizmat” agentligi, Namangan viloyati “Suvoqova” DUK” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, “Namangan suv taʼminoti” MCHJ” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 6-bandda :

birinchi xatboshida “Kommunxizmat” agentligi bosh direktori” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” AJ boshqaruv raisi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshida “Namangan viloyati “Suvoqava” DUKda” soʻzlari “Namangan suv taʼminoti” MCHJda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 8-bandda “Kommunxizmat” agentligi huzuridagi Arab muvofiqlashtirish guruhining ishlab turgan Loyihalarini boshqarish guruhiga” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” AJga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

41. Vazirlar Mahkamasining “Osiyo taraqqiyot banki ishtirokida “Meva-sabzavotchilik tarmogʻida qoʻshilgan qiymat zanjiri infratuzilmasini rivojlantirish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 11-sentabrdagi 761-son qarorida :

a) 2-bandda :

uchinchi xatboshidan “huzuridagi Agrosanoat majmui va oziq-ovqat taʼminoti sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi (keyingi oʻrinlarda Agentlik deb ataladi)” soʻzlari chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi xatboshidan “hamda Agentlik” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 5-bandning birinchi xatboshidan “hamda Agentlik” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 6-bandda “Agentlik” soʻzi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 7-bandning birinchi xatboshidan “va Agentlik” soʻzlari chiqarib tashlansin;

d) 11-bandning uchinchi xatboshidan “Agrosanoat majmui va oziq-ovqat taʼminoti sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi bosh direktori Sh.Sh. Shoahmedov” soʻzlari chiqarib tashlansin.

42. Vazirlar Mahkamasining “2019 — 2023-yillarda Buxoro viloyatini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 21-sentabrdagi 794-son qaroriga 11-ilovaning rus tilidagi matni “Obshaya ploshad territorii (ga)” ustunida:

a) 1-pozitsiyadagi “5” raqami “4,57” raqami bilan almashtirilsin;

b) 2-pozitsiyadagi “3,1” raqami “2,2” raqami bilan almashtirilsin;

v) 3-pozitsiyadagi “1,5” raqami “1,37” raqami bilan almashtirilsin;

g) 5-pozitsiyadagi “6,5” raqami “4,5” raqami bilan almashtirilsin;

d) 6-pozitsiyadagi “2,2” raqami “2,16” raqami bilan almashtirilsin;

e) 7-pozitsiyadagi “3,3” raqami “2,93” raqami bilan almashtirilsin.

43. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining Xitoy Xalq Respublikasi bilan hamkorlik boʻyicha hukumatlararo qoʻmitaning beshinchi majlisi yakunlariga koʻra erishilgan kelishuvlarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 24-sentabrdagi 805-son qarorining 4-bandidagi “Vazirlar Mahkamasi va Hisob palatasiga” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

44. Vazirlar Mahkamasining “Sanoat yarmarkalari va elektron kooperatsiya birjasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi 833-son qarorida :

a) 3-bandning ikkinchi xatboshisi va 4-bandning birinchi xatboshisidagi “Iqtisodiyot va sanoat vazirligiga” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 6-bandning birinchi xatboshisidagi “Iqtisodiyot va sanoat vazirligi” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 1-ilovada :

2-bandning yettinchi xatboshisidagi “Iqtisodiyot va sanoat vazirligi” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari quyidagi maʼlumotlarni elektron kooperatsiya birjasi portaliga oʻz vaqtida kiritishni, uning ishonchliligi, toʻliqligini va yangilab borilishini taʼminlaydilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi, Savdo-sanoat palatasi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi hududiy boʻlinmalari va Texnik jihatdan tartibga solish agentligining Texnik jihatdan tartibga solish, standartlashtirish, sertifikatlashtirish va metrologiya sohasida davlat nazorati departamenti hududiy boʻlimlari tomonidan respublikada ishlab chiqarilayotgan sanoat mahsulotlarining hajmi va texnik parametrlari haqidagi;

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi va Davlat bojxona qoʻmitasi tomonidan sanoat mahsulotlarining import va eksport hajmi haqidagi;

Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Moliya vazirligi hamda ustav fondi (kapitali)dagi davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan yuridik shaxslar kelgusi davr uchun davlat xaridlarining reja-jadvallari va davlat xaridlarining oʻtgan yildagi amaldagi hajmi, shu jumladan, import tovarlari xaridi toʻgʻrisidagi;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi mahalliy korxonalar tomonidan ishlab chiqarish tavsiya etilayotgan oʻzlashtirilishi istiqbolli mahsulot turlari toʻgʻrisidagi”;

9-banddagi va 14-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Iqtisodiyot va sanoat vazirligi” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) Sanoat yarmarkalari va elektron kooperatsiya birja portali faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilovada “3-bosqich, 4-bosqich, 5-bosqich” bloklarining “Ijrochilar” blokidagi “Iqtisodiyot va sanoat vazirligi” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 2-ilovaning 15-pozitsiyasidagi “Iqtisodiyot va sanoat vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

45. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent viloyati Ohangaron tumanida chorvachilikni rivojlantirish toʻgʻrisida” 2019-yil 23-oktabrdagi 890-son qarorining 3-bandidan “huzuridagi Agrosanoat majmui va oziq-ovqat taʼminoti sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

46. Vazirlar Mahkamasining “Nukus” erkin iqtisodiy zonasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 22-noyabrdagi 941-son qarorining 4-bandi va 3-ilovaning 11-bandida “erkin” soʻzi “maxsus” soʻzi bilan almashtirilsin.

47. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 17-dekabrdagi 1009-son qarori bilan tasdiqlangan Sanoat kooperatsiyasi asosida tayyor mahsulotlar, butlovchi buyumlar va materiallar ishlab chiqarishni mahalliylashtirish dasturini shakllantirish, amalga oshirish va hisobot tizimini yuritish hamda ushbu jarayonda davlat boshqaruvi organlari va loyihalar tashabbuskorlarining oʻzaro hamkorlik qilish tartibi toʻgʻrisida nizomda :

a) 3-bandning yettinchi xatboshisidagi “ishlab chiqarishni mahalliylashtirish va sanoatda kooperatsiya aloqalarini kengaytirish masalalari boʻyicha” soʻzlari “mahalliy sanoatni rivojlantirish masalalari boʻyicha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 6-bandning ikkinchi xatboshidan “Hisob palatasi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 7-bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilaridan “Hisob palatasi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

g) 8-bandning ikkinchi xatboshidan “Hisob palatasi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

d) 13-bandning “g” kichik bandidan “Hisob palatasi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

e) 1-ilovaning 2-bobi “Amalga oshiriladigan chora-tadbirlar” ustunida:

2, 3 va 4-bosqichlardan “Hisob palatasi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

9-bosqichdan “Hisob palatasi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

49. Vazirlar Mahkamasining “Respublika hududlarida paxta hosili terimini mexanizatsiyalash darajasini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 14-yanvardagi 21-son qarorining 10-bandidan “huzuridagi Agrosanoat majmui va oziq-ovqat taʼminoti sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

50. Vazirlar Mahkamasining “Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki ishtirokida “Toshkent shahrida suv quvurlari va kanalizatsiya tizimlarini modernizatsiya qilish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 27-yanvardagi 38-son qarorida :

a) 2-bandning ikkinchi xatboshida “Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi huzuridagi “Kommunxizmat” agentligi (keyingi oʻrinlarda “Kommunxizmat” agentligi deb ataladi)” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” aksiyadorlik jamiyati (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzsuvtaʼminot” AJ)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-bandda “Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, “Kommunxizmat” agentligi, Toshkent shahar “Suvsoz” DUK” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, “Toshkent shahar ichimlik suv taʼminoti” MCHJ” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 6-bandda birinchi xatboshida “Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri, “Kommunxizmat” agentligi bosh direktori” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” AJ boshqaruv raisi soʻzlari bilan almashtirilsin.

52. Vazirlar Mahkamasining “Termiz” erkin iqtisodiy zonasi faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 13-martdagi 148-son qarori 3-bandning toʻrtinchi xatboshi , 7-band va 3-ilovaning 11-bandi ikkinchi xatboshida “erkin” soʻzi “maxsus” soʻzi bilan almashtirilsin.

53. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 13-martdagi 155-son qarori bilan tasdiqlangan Suv xoʻjaligi sohasidagi loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatishni tashkil etish va moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 8-banddan “huzuridagi Suv xoʻjaligi sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi (keyingi oʻrinlarda Agentlik deb ataladi)” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 10 , 12 va 19-bandlaridagi “Agentlik” soʻzi “Vazirlik” soʻzi bilan almashtirilsin.

54. Vazirlar Mahkamasining “Qashqadaryo viloyatining qarshi shahri kanalizatsiya tizimini rekonstruksiya qilish va qurish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 14-apreldagi 220-son qarorida :

a) 2-bandning ikkinchi xatboshida “Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi huzuridagi “Kommunxizmat” agentligi (keyingi oʻrinlarda — “Kommunxizmat” agentligi)” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” aksiyadorlik jamiyati (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzsuvtaʼminot” AJ)” soʻzlari bilan almashtirilsin.

b) 4-banddan “Kommunxizmat” agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

55. Vazirlar Mahkamasining “Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki ishtirokida “Xorazm viloyatining kanalizatsiya tizimini rekonstruksiya qilish va qurish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 14-apreldagi 221-son qarorida :

a) 2-bandning ikkinchi xatboshida “Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi huzuridagi “Kommunxizmat” agentligi (keyingi oʻrinlarda — “Kommunxizmat” agentligi)” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” aksiyadorlik jamiyati (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzsuvtaʼminot” AJ)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-banddan “Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, “Kommunxizmat” agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

56. Vazirlar Mahkamasining “Chiroqchi” erkin iqtisodiy zonasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 6-maydagi 267-son qarorida :

a) 6-bandning toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“bir oy muddatda Direksiyaning Qashqadaryo viloyati, Qarshi shahri, Mustaqillik maydoni, 2-uy manzilidagi binoga tekin foydalanish huquqi bilan joylashtirilishini hamda zarur inventarlar bilan jihozlangan xizmat xonalari ajratilishini va keyinchalik Direksiya uchun zamonaviy maʼmuriy bino qurilishini.”;

b) 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Chiroqchi” erkin iqtisodiy zonasi tarkibiga kiruvchi hududlarning chegaralari

1-boshlangʻich nuqta Qarshi shahri, Qarshi Aeroportining himoya maydonidan tashqari hududda joylashgan.

1-nuqtadan chegara Qarshi shahri, Qarshi Aeroportining himoya maydonining janubiy gʻarb tomoni yoʻnalishda 3700 metr masofada 2-nuqtagacha davom etadi.

2-nuqtadan chegara ochiq maydon, turar va noturar joy obyektlar bilan 1500 metr masofada 3-nuqtagacha davom etadi.

3-nuqtadan chegara yoʻnalishda 2700 metr masofada 4-nuqtagacha davom etadi.

4-nuqtadan chegara mavjud obyektlar himoya zonasi bilan 1500 metr masofada 1-nuqtagacha davom etadi.”;

v) 3-ilovaning (“Chiroqchi” EIZ direksiyasi davlat unitar korxonasining Ustavi) 1-bobi 5-bandidagi “1-uy” soʻzi “2-uy” soʻzi bilan almashtirilsin.

57. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi faoliyatini takomillashtirish, qishloq xoʻjaligi oʻsimliklari turlarining Milliy genbankini yaratish toʻgʻrisida” 2020-yil 13-maydagi 282-son qarori 2-ilovasining 12, 16 va 22-pozitsiyalari “masʼul ijrochilar” grafasidan “Agrosanoat majmui va oziq-ovqat taʼminoti sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

58. Vazirlar Mahkamasining “Osiyo taraqqiyot banki ishtirokida “Oʻzbekiston Respublikasida shaharlarni rivojlantirish loyihalarini tayyorlashni moliyalashtirish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 7-iyuldagi 426-son qarorida :

a) 2-bandning ikkinchi va uchunchi xatboshilarida “Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” aksiyadorlik jamiyati” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-bandning ikkinchi xatboshidan “Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi huzuridagi “Kommunxizmat” agentligi (keyingi oʻrinlarda — “Kommunxizmat” agentligi) va” soʻzlari chiqarib tashlansin hamda “uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasidagi” soʻzlari “ichimlik suv va kanalizatsiya sohasidagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 6-banddan “Kommunxizmat” agentligi va Markaz” soʻzlari chiqarib tashlansin;

g) 7-banddagi “Kommunxizmat” agentligining Osiyo taraqqiyot banki loyihalarini muvofiqlashtirish guruhiga” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” AJga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

59. Vazirlar Mahkamasining “Osiyo infratuzilma investitsiyalari banki ishtirokida “Buxoro viloyatining suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimlarini rivojlantirish va modernizatsiya qilish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 12-avgustdagi 482-son qarorida :

a) 2-bandning ikkinchi xatboshida “Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi huzuridagi “Kommunxizmat” agentligi (keyingi oʻrinlarda — “Kommunxizmat” agentligi)” soʻzlari “Oʻzsuvtaʼminot” aksiyadorlik jamiyati (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzsuvtaʼminot” AJ)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-bandning uchunchi xatboshidan “Kommunxizmat” agentligi” hamda “(keyingi oʻrinlarda — “Oʻzsuvtaʼminot” AJ)” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 8-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

60. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi texnikasi va texnologiyalarini sertifikatlash va sinash markazi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 15-dekabrdagi 785-son qarorining 5-bandidan “huzuridagi Agrosanoat majmui va oziq-ovqat taʼminoti sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

61. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-yanvardagi 41-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat xaridlaridagi ishtiroki vaqtinchalik taqiqlangan va chegaralangan xorijda ishlab chiqarilgan tovarlar, shuningdek, xorijiy shaxslar tomonidan bajariladigan ishlarning (xizmatlarning) roʻyxatini shakllantirish tartibi toʻgʻrisida nizomda :

a) 2-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligining” degan soʻzlar “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

b) nizomga 1-2-ilovalarda “Subyektlar” blokidan tegishli ravishda “(Iqtisodiy taraqqiyot vazirligi)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-dekabrdagi 786-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekistonda Ovropa Ittifoqi Komissiyasining texnikaviy yordamni muvofiqlashtirish Byurosini tashkil etish toʻgʻrisida” 1994-yil 24-yanvardagi 29-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Yevropa Ittifoqi Komissiyasining texnikaviy yordamni muvofiqlashtirish Byurosi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 1995-yil 29-avgustdagi 347-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida TASIS dasturini amalga oshirishni taʼminlashda vazirliklar va idoralarning faoliyatini muvofiqlashtirish toʻgʻrisida” 1997-yil 29-maydagi 274-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 1997-y., 5-son, 20-modda).

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining qarorlarini toʻliq yoki qisman oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash hamda ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 1998-yil 16-apreldagi 161-son qaroriga 2-ilovaning 10-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Xalqaro tashkilotlarga Oʻzbekiston Respublikasi badallarini toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2000-yil 10-yanvardagi 6-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2000-y., 1-son, 1-modda).

6. Vazirlar Mahkamasining “Begʻaraz yordamdan maqsadli foydalanilishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2002-yil 26-iyuldagi 268- qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2002-y., 7-son, 44-modda).

7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2003-yil 28-fevraldagi 112-son qaroriga ilovaning 71-bandi .

8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash hamda baʼzilariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2005-yil 22-fevraldagi 73-son qaroriga 2-ilovaning 11-bandi .

9. Vazirlar Mahkamasining “Investitsiya loyihalarini tasdiqlash va amalga oshirish monitoringi mexanizmlarini takomillashtirish, muruvvat yordami yuklarini va texnik koʻmaklashish mablagʻlarini hisobga olish va nazorat qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2005-yil 15-noyabrdagi 251-son qarori Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2005-y., 11-son, 61-modda).

10. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Investitsiya loyihalarini tasdiqlash va amalga oshirish monitoringi mexanizmlarini takomillashtirish, muruvvat yordami yuklarini va texnik koʻmaklashish mablagʻlarini hisobga olish va nazorat qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2005-yil 15-noyabrdagi 251-son qaroriga qoʻshimchalar kiritish haqida” 2007-yil 3-yanvardagi 5-son qarori .

11. Vazirlar Mahkamasining “Navoiy” erkin iqtisodiy zonasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2009-yil 27-yanvardagi 21-son qarori .

12. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2009-yil 28-yanvardagi 22-son qaroriga ilovaning 1 , 2 va 4-bandlari .

13. Vazirlar Mahkamasining “Navoiy” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi” davlat unitar korxonasi ustavini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2009-yil 19-fevraldagi 48-son qarori .

14. Vazirlar Mahkamasining “Xalqaro tashkilotlarga Oʻzbekiston Respublikasi badallarini toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida” 2009-yil 19-iyundagi 171-son qarori .

15. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining baʼzi qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek ayrim qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2009-yil 15-oktabrdagi 274-son qaroriga ilovaning 5-bandi .

18. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2012-yil 6-sentabrdagi 261-son qaroriga ilovaning 1 va 9-bandlari .

19. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2012-yil 1-noyabrdagi 313-son qaroriga 1-ilovaning 75-bandi va 2-ilovaning 7-bandi .

21. Vazirlar Mahkamasining “Erkin iqtisodiy zonalar qatnashchilariga yer uchastkalari berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2013-yil 26-avgustdagi 234-son qarori .

22. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2013-yil 9-sentabrdagi 244-son qaroriga 1-ilovaning 48-bandi .

23. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2016-yil 27-fevraldagi 57-son qaroriga ilovaning 5-bandi .

24. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2016-yil 26-apreldagi 122-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 4-son, 28-modda) 1-ilovaning 43 va 77-bandlari .

25. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining erkin iqtisodiy zonalarida import oʻrnini qoplaydigan va eksportga moʻljallangan mahsulotlar ishlab chiqarishni yanada kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 27-fevraldagi 110-son qarori .

26. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 13-martdagi 130-son qaroriga 1-ilovaning 14-bandi .

27. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek baʼzi qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2017-yil 25-martdagi 155-son qaroriga 1-ilovaning 2 , 4 va 11-bandlari .

28. Vazirlar Mahkamasining “Erkin iqtisodiy zonalar faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 10-apreldagi 196-son qaroriga 10-ilovaning 1 va 5-bandlari .

29. Vazirlar Mahkamasining “2017 — 2019-yillarda “Urgut”, “Gʻijduvon”, “Qoʻqon” va “Hazorasp” erkin iqtisodiy zonalarining transport, ishlab chiqarish va muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmalarini jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 2-iyundagi 341-son qarorining 6 va 11-bandlari.

30. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 21-avgustdagi 651-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 8-son, 182-modda) ilovaning 12-bandi .

31. Vazirlar Mahkamasining “2017 — 2019-yillarda “Nukus-farm”, “Zomin-farm”, “Kosonsoy-farm”, “Sirdaryo-farm”, “Boysun-farm”, “Boʻstonliq-farm” va “Parkent-farm” erkin iqtisodiy zonalari hududida transport, muhandislik-kommunikatsiya hamda ishlab chiqarish infratuzilmalarini jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 2-sentabrdagi 691-son qarorining 3 va 7-bandlari .

32. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2017-yil 18-dekabrdagi 992-son qaroriga 1-ilovaning 7-bandi .

33. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari faoliyati samaradorligini oshirish borasidagi qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 25-oktabrdagi PQ-3356-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 16-yanvardagi 29-son qarorining 1-bandi hamda shu qarorga 1 , 2 va 3-ilovalar va 5-ilovaning 1 , 2 , 6 , 10-bandlari va 8-bandning beshinchi xatboshi .

34. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi ijro etuvchi tuzilmasi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2018-yil 12-fevraldagi 107-son qaroriga 1-ilovaning 1 , 3 va 8-bandlari .

35. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzi qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2018-yil 13-martdagi 197-son qaroriga 1-ilovaning 12-bandi .

37. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Navoiy” erkin iqtisodiy zonasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2009-yil 27-yanvardagi 21-son qaroriga oʻzgartirish kiritish haqida” 2018-yil 7-avgustdagi 629-son qarori .

38. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining tuzilmasi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 22-avgustdagi 680-son qaroriga ilovaning 1 , 2 va 4-bandlari .

39. Vazirlar Mahkamasining “Buxoro-agro” erkin iqtisodiy zonasi Direksiyasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 6-oktabrdagi 803-son qaroriga 3-ilova bilan tasdiqlangan “Buxoro-agro” erkin iqtisodiy zonasi hududida joylashtirish uchun investitsiya loyihalarini tanlab olish hamda qatnashchilarini roʻyxatdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom .

40. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoat majmui va oziq-ovqat taʼminoti sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 22-martdagi 241-son qarori .

41. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2019-yil 18-apreldagi 331-son qarorining 1-bandi .

42. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 13-maydagi 397-son qaroriga ilovaning 10 va 17-bandlari .

43. Vazirlar Mahkamasining “Agrosanoat majmui va oziq-ovqat taʼminoti sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-noyabrdagi 940-son qarori .

44. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligi sohasidagi loyihalarni amalga oshirish agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2020-yil 29-yanvardagi 45-son qarori .

45. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 14-maydagi 284-son qaroriga ilovaning 8 va 9-bandlari .

46. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 26-iyundagi 411-son qaroriga 1-ilovaning 1 va 4-bandlari .

47. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni roʻyxatga olish tartibini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 28-sentabrdagi 593-son qaroriga 4-ilovaning 3-bandi .

48. Vazirlar Mahkamasining “Iqtisodiyotni rivojlantirish va kambagʻallikni qisqartirishga oid davlat siyosati tubdan takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 14-dekabrdagi 777-son qaroriga ilovaning 4-bandi .

49. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining ijro etuvchi tuzilmasi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 16-avgustdagi 524-son qaroriga 1-ilovaning 1 va 3-bandlari .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 29-dekabr,

786-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.12.2021-y., 09/21/786/1216-son, 13.04.2022-y., 09/22/179/0301-son; 30.05.2023-y., 09/23/217/0301-son; 11.07.2023-y., 09/23/281/0462-son; 18.04.2024-y., 09/24/214/0285-son; 07.05.2024-y., 09/24/266/0329-son; 25.11.2025-y., 09/25/738/1087-son; 16.12.2025-y., 09/25/791/1167-son; 03.07.2026-y., 09/26/353/0680-son; 01.09.2026-y., 06/26/174/0881-son)

lex.uz